logo

Аёллар баскетболининг ҳозирги даврдаги ҳолати ва уни ривожлантиришни ўзига хос хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

110.5 KB
Аёллар баскетболининг ҳозирги даврдаги ҳолати ва уни ривожлантиришни ўзига хос хусусиятлари Ҳозирги даврдаги аёллар баскетболи юқори даражадаги ҳужумкорлик ва ҳимоявий потенциал билан белгиланади ва бунда ӯйиннинг фаол шакл ва услублари мунтазам қӯлланилади. Ӯйинчиларнинг ҳимоядаги ҳаракатлари илгаригидан анча ихчам, омилкорлик билан такомиллаштирилган ва самаралироқ бӯлиб қолган. Ҳужумда ишлатиладиган ӯйин воситалари аниқ мувозанатлашган ва ӯзаро тӯлдириш принципига асослангандир. Ҳимоя ва ҳужумда жамоа бӯлиб ҳаракатланишга зӯр бериш техник ва тактик жиҳатдан универсаллашган ҳамда ӯз ӯйинларини юқори динамик ҳаракатларга асослай оладиган ӯйинчиларнинг индивидуал ҳаракатланиши билан мантиқий тарзда уйғунлашуви муҳим омилдир. Аёллар жамоаларининг куч-қудратини ошириш мақсадида мутахассислар саватга тӯп ирғитишлар сонини ошириш, ӯйин давомида ва жаримадан тӯп ирғитишда саватни аниқ мӯлжалга олиш ҳолатларини кӯпайтириш, ӯз шчити ва рақиб шчитига тегиб қайтган тӯп учун кураш самарадорлигини оширишга қаратилган тайёргарлик воситалари ва услубларини топиш учун фаол ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу хилдаги узвий масалаларни хал этиш йӯли билангина ӯйинни олиб боришнинг замонавий шакллари қӯлланиладиган ва спорт майдонларида бир текис муваффаққиятларни намойиш этувчи жамоани шакллантириш мумкин. Ҳар қандай ижтимоий жараён сингари баскетбол ҳам босқичма-босқич тарзда ривожланади: бунда юксалиш даврлари қонуний равишда ривожланишнинг нисбатан сусайиши билан уйғунлашади. Баъзи ҳолларда ушбу ӯйин ривожланишининг бир қарашда яққол бӯлиб кӯринган тенденцияси аслида унинг истиқболларини қисқагина муддатга белгилаб беради холос. Ва аксинча, дастлаб кам аҳамиятли бӯлиб кӯринган тенденциялар кейинчалик ӯйинни такомиллаштириш ишига ҳал қилувчи ҳисса қӯшиши мумкин ва бу тенденциялар уларни ижро этувчиларга юқори талаблар қӯйиши мумкин. Ӯйинни таҳлил этар эканмиз, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврдаги баскетбол ривожланишига хос бӯлган баъзи бир тенденциялар поёнига етиб бормоқда, масалан келгуси бир неча йиллар мобайнида жаҳон хаваскорлик баскетболи оламидаги етакчи аёл жамоаларининг ӯйини умумий натижа, ҳужумлар сони, иккала шчит остида кураш жараёнида ютилган матчлар сони сингари кӯрсаткичларга биноан барқарорлашади, дейишга барча асослар мавжуд. Ӯз-ӯзидан равшанки, ушбу кӯрсаткичларга қараб баскетболчи аёллар тайёргарлигини режалаштириш кам истиқболга эга ва бунда энг яқин келажакни башорат қилиш мумкин холос. Шу билан бирга шундай бир жараён кӯзга ташланадики, яқин келажакда машғулотлар интенсивлиги ҳар томонлама ошади, атлетик тайёргарликнинг роли янада кучаяди, тезлик техникасини такомиллаштириш билан боғлиқ бӯлган машғулотлар мазмуни сифат нуқаи назаридан яхшиланади. Баскетбол сохаси мутахассислари фикрича, ҳозирги даврда энг кучли аёллар жамоалари ӯртасида фаолликнинг ҳамда ҳужумда ва ҳимояда техник ва тактик ҳаракатлар самарадорлигининг тенглашуви кузатилмоқда. Шу билан бир қаторда мусобақалар билан боғлиқ бӯлган режимларга хос жисмоний ва психологик зӯриқишнинг анчагина ортиши, ижрочилик маҳоратининг узлуксиз ва изчил ошиши, ӯйинда қатнашувчи барча баскетболчи аёлларнинг жӯшқинлиги ва эпчиллигининг тараққий этиши, шакллар ва схемаларнинг қаттиқлигидаги ӯзгаришларни енгиб ӯтиш ҳамда тезкор ва кӯп ҳолларда импровизациялашган баскетболга ӯтилиши яққол ташланади. Бунинг боиси шундаки, ӯтган бир неча йиллар мобайнида кӯпгина кучли ва ӯйин йӯналиши бӯйича бир-биридан фарқ қилувчи жамоалар пайдо бӯлди. Ӯйин қоидаларида тез-тез бӯлиб турадиган ӯзгаришлар спортчи аёллар, мураббийлар ва илмий ходимлар томонидан ижодий ташаббусга туртки бӯлиб хизмат қилмоқда. Ӯйин қоидаларидаги сӯнгги ӯзгаришлар шу нарсаларни башорат қилишга асос бӯла оладики, майдоннинг ӯз ярмисида ҳимоянинг актив шаклларини мунтазам ишлатган ҳолда ҳимоявий сифат ва самарадорликни ошириш рақибга доимий босим ӯтказиш ва уни ҳимоячи олдиндан кӯра биладиган техник ва тактик ҳаракатларни бажаришга мажбур қилиш билан биргаликда олиб борилади. Ҳимоядан фаол системалар нисбати ошиб бориши табиий равишда ӯйин мазмунида сифат ӯзгаришларга олиб келади. Миқдор ӯзгариши сифат ӯзгаришига ӯтиши аксарият ҳолларда портлаш, сакраш характерига эга бӯлиб, /бунда ҳимоядаги ӯйин кӯзда тутилади/, ӯйин тузилишида кескин ӯзгаришларга олиб келади. Ҳозирда ҳимоядаги ӯйин маълум бир кескин даврдан ӯтмоқдаки, ушбу даврни енгиб ӯтгандан сӯнг энг яхши баскетбол жамоалари ӯйинининг усулан янги техник ва тактик шаклларини топа олишлари шак-шубҳасиздир. Баскетболчи аёллар эркак ӯйинчилардан тобора кӯпроқ техникавий усулларни қабул қилиб олиб уларни юқори тезликларда бажармоқдалар. Ушбу мулоҳаза тӯпни оширишга ҳам, галма-галдан иккала қӯл билан дриблингни амалга оширишга ҳам тегишлидир. Бундан ташқари, шчит тагида тӯп учун курашда ҳам сезиларли шиддат пайдо бӯлган. Аёллар жамоалари ҳимояни зудлик билан ёриб ӯтиб, ӯрта ва узоқ масофалардан тӯп ирғитишни амалга оширган ҳолда тезкор ӯйин олиб борадилар. Психологик муҳит ҳам ӯзгариб бормоқда, жамоаларда зарур бӯлган атлетик хусусиятларни ишга солган ҳолда кескин яккама-якка олишувдан тап тортмасдан кураш олиб борилмоқда бироқ аёллар баскетболида ӯзига яраша қийинчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан, ҳимоя билан боғлиқ бӯлган ҳаракатларни ҳар бир мураббий ӯзича талқин этиши кузатилмоқда, терма жамоадаги баскетболчи қизларда ҳам ӯз навбатида ҳимоявий ӯйинга нисбатан турлича муносабат /тушунча/ кӯзга ташланади. Масалан, баъзилар рақибни шчитга яқин чизиққа ӯтказиб юборишни мумкин деб ҳисобласа, бошқа бировлар сапчиб қайтган тӯп учун курашни новча ӯйинчиларгина олиб бориши керак, деган фикрда бӯладилар, яна бошқа ӯйинчилар эса тӯпга эга бӯлган рақибни пассив ҳолда назорат қилиб тураверадилар. Аёллар организмининг физиологик хусусиятлари Аёллар ва эркаклар организми ӯртасидаги тафовут гавда тузилиши, ҳаракатланиш хоссаларининг ривожланиши, алоҳида орган ва системаларнинг иш бажариши, ҳамда мускулларга тушадиган оғирликларга мослашишда ӯз аксини топади. Аёлларнинг бӯйи, вазни, елка кенглиги камроқ, тос суяги кенгрок, қӯл ва оёқ узунлиги калтароқ бӯлади. Аёлларда, шунингдек, жисм маркази пастроқ жойлашган бӯлади, бунинг натижасида улар оёқларга суянган ҳолда мувозанатни сақлаб машқлар бажариши мумкин. Тана тузилишидаги тафовутлар болалик давриданоқ пайдо бӯлади. 7-8 ёшгача ӯғил ва қиз болалар ӯсиши тахминан бир меъёрда кечади, аммо кейинги йиллар мобайнида қизларнинг ӯсиши тезлашади ва 12 ёшга етганда улар ӯғил болаларни қувиб ӯтадилар, 15 ёшга тӯлгач эса бунинг акси кузатилади. Қизларнинг тез ӯсиши уларнинг эрта жинсий етилиши билан боғлиқдир. Жинсий тафовутлар умуртқа поғонасининг тузилишида ҳам ӯз аксини топади: аёллардаги ушбу аъзо эркаклардагига нисбатан калтароқ, бироқ бӯйин ва бел қисмлар узунроқ бӯлади, шу боис ҳам умуртқа поғонаси ҳаракатчанроқ бӯлади. Айни ҳолат боғловчи аппаратнинг ғоят эгилувчанлигига боис бӯлиб хизмат килади. Аёлларда пайлар массаси нисбатан кам бӯлади, яъни тана умумий вазнининг 30-35 фоизини, ёғ тӯқимаси эса 28-30 фоизни ташкил этади. Машғулотлар натижаси ӯлароқ аёлларда пай массаси ортиб боради, бироқ бундай ӯсиш эркаклар учун хос бӯлган меъёрга етмайди. Аёлларда пайлар кучи эркакларга нисбатан 10-30 фоиз кам бӯлади. Аёлларда қайта эгилувчи пайларкучи эркаклардагига нисбатан кам бӯлади. Гарчи пай кучини бир килограмм вазнга нисбатан олганда ӯртадаги фарқ камайса-да, аммо устунлик эркакларда қолади. Аёлларда ҳаракатларни уйғунлаштириш яхши ривожланган бӯлиб, ӯз-ӯзини ифода этиш, нафислик, ритмни сеза билиш ва ӯта эгилувчанлик уларга хосдир. Спортчи қизлар ҳаракатлар техникасини муваффақиятли эгаллаш баробарида мураккаб ҳамоҳангликни ҳам ӯзлаштирадилар. Аёлларда юрак вазни уриш тезлиги баланд ва қон босими нисбатан паст юради. Мунтазам машғулотлар натижаси ӯлароқ юрак уриши тезлигидаги тафовутлар анча камаяди. Аёлларда қоннинг зарбий ва дақиқавий ҳажми кам бӯлиб, ӯпканинг умумий ҳажми, ЖЕЛ, фукционал қолдиқ ҳажм, нафас чиқазишдаги заҳиравий ҳажм, нафас олиш ҳажми сингари кӯрсаткичлар ҳам нисбатан паст юради. Аёллардаги энг юқори ӯпка вентиляцияси эркакларга нисбатан 25-30 фоиз кам бӯлади, ушбу фарқ 1килограмм вазнга нисбатан олиб қараганда 60 фоизни ташкил қилади. Аёлларда нафас олиш тезлиги бирмунча юқори бӯлиб, унинг теранлиги, нафас олишнинг бир дақиқалик ҳажми ва кислород истеъмол қилиш миқдори камроқ бӯлади. Эркаклар билан бир хил иш бажарилганда аёлларда юрак уришининг ортиқроқ тезлашуви ва ӯпка вентиляциясининг ошиши кузатилади. Ӯрта масофаларга югуриш чоғида нафас олишнинг эркаклар билан баравар дакиқавий ҳажми, нафас олишнинг тезлиги ва чуқурлигининг кам манфаатли нисбати ҳисобига эришилади. Аёлларда эркаклардан фарқли ӯлароқ қоннинг зарбий ва дақиқавий ҳажми камроқ ошади: эркакларда қоннинг максимал ҳажми 37 литрга етса, аёлларда бу кӯрсаткич 25 литрга тенгдир. Аёл организмининг аэробик ва анаэробик имкониятлари эркаклардагига нисбатан камроқ бӯлади. Спортчи аёлларда МПК кӯрсаткичи эркак спортчиларга қараганда 25-30 фоиз кам, яъни 3,5-4,5 литрга тенг бӯлиб, эркак спортчиларда бу кӯрсаткич 5-6 литрга тенг келади. Аммо бир килограмм вазнга нисбатан ушбу тафовут йӯқолади. Ӯғил болаларда МПКнинг максимал кӯпайиши 13-14 ёшда, қиз болаларда 12-13 ёшда кӯпайиши кузатилади /яъни бу кӯрсаткич жинсий етилиш даврига тӯғри келади/. 10 ёшдан 17 ёшгача бӯлган спортчи қизларда МПК 230-350 мл оғирлигида бӯлади. Ушбу кӯрсаткичлар уларнинг ӯғил тенгқурларига нисбатан анча камдир. Кӯп йиллик спорт машғулотлари эркакларда аёлларга нисбатан аэробик имкониятларнинг кӯпроқ ривожланишига олиб келади. Хусусан ӯспиринлардаги МПКнинг абсолют кӯрсаткичи 10 яшар спортчиларга қараганда 200фоиз зиёд бӯлса, қизларда ушбу кӯрсаткич атиги 89 фоизга тенгдир. Кислород тақчиллиги шароитида ишлаш қобилияти аёлларда камроқ бӯлади. Уларда эркакларга нисбатан МКД кӯрсаткичи камроқ бӯлади. Хусусан, машғулотлардан ӯтган спортчи аёлларда кислород тақчиллиги 10-12 литрга тенг бӯлса, эркак спортчиларда ушбу кӯрсаткич 15 литрдан зиёддир. Аёллар организмидаги аэробик ва анаэробик имкониятлар тақчиллигига яраша уларда жисмоний иш қобилияти эркаклардаги иш қобилиятининг учдан икки қисмини ташкил қилади. Кам оғирлик тушганда аёлларда эркакларга нисбатан иш қобилиятининг учдан икки қисмини ташкил қилади. Кам оғирлик тушганда аёлларда эркакларга нисбатан кӯпроқ иш тежамига эришилади. Эркакларда фойдали ҳаракат коэффициентининг энг кӯп миқдори велоэргометрга оғирлик тушганда намоён бӯлади ва бу оғирлик эркакларда 12 кгм/с, аёлларда эса 7,8 кгм\с ни ташкил қилади. Узоқ давр мобайнида ҳаракат қилиш учун аёлларда мускул кучи ва қобилият нисбатан кам бӯлиши ҳам куч ишлатиш ва статистик тиришиш мобайнида аёллардаги жисмоний иш қобилиятини чегаралаб қӯяди ва бу ҳолат аёл организмига салбий таъсир кӯрсатади. Миядаги қон айланишининг ӯзгаришидан тушадиган оғирлигининг интенсивлиги ва давомлилиги билан узвий равишда боғлиқдир. Ӯлчанган оғирлик жараёнида ОМК ЧСС ва АД нинг ошиб бориши фонида кӯпаяди. Бу вазиятда бош миянинг катта калибрдаги қон томирлари тонуси ортиб, кичик калибрдаги қон томирлари тонуси пасайиши кузатилади. 18-20 яшар қизлар ва 35-40 яшар аёлларда бу хилдаги ӯзгаришлар аксар ҳолларда катта калибрли қон томирлари тонуси ортиб бориши, 13-14 ёшли ӯсмирларда эса ушбу тонуснинг пасайиши кузатилади. Оғирлик тушган ҳолда 13-14 яшар ӯсмирлар ва 35-40 яшар аёлларда кичик калибрдаги қон томирлари тонуси ортади, 8-9 яшар болалар ва 18-20 яшар қизларда эса турли йӯналишларга қараб ӯзгаради. Мия қон томирлари тонусининг юқорида зикр этилган динамикаси марказий гемодинамика кӯрсаткичлари ошиб бориши ва турли йӯналишдаги қон томирлари солиштирма қаршилиги фонида намоён бӯлади ҳамда мия қон айланишининг ӯз-ӯзини бошқариш билан боғлиқ бӯлган жараёнлар акси бӯлиб хизмат қилади. Маҳаллий ӯртача оғирлик тушган ҳолда барча ёш гуруҳларда марказий гемодинамика параметрларининг турли йӯналишда хос ва аниқ ӯзгаришлари уларни юрак-томир системасининг функционал ҳолатига баҳо бериш учун тестлар сифатида ишлатиш имконини беради. Баскетболчи аёлларни тайёрлаш услубияти Ҳозирги даврдаги баскетболда ижрочилик маҳорати атлетизм ва тезлик техникаси ҳамда ушбу омилларни муваффақиятли амалга оширишга асосланган. Шундан келиб чиққан ҳолда баскетболчи қизларни тайёрлаш методологиясидаги таянч нуқтаси сифатида қуйидагиларни қайд этиш мақсадга мувофиқдир: ҳар томонлама интенсивлаш, кӯп йиллик атлетик тайёргарлик, узлуксиз ӯйин тайёргарликлари, босқичма-босқич индивидуаллаш. Интенсивлашиш - ҳозирги даврдаги баскетболда умумий ва етакчи тенденциядир. Ушбу тенденция ӯйин давомида ҳаракатларнинг зичлигини оширишда, яъни маълум вақт давомида уларнинг сонини ошишида, техник ва тактик усулларини умумий тарзда ва уларнинг алоҳида қисмларини бажаришда намоён бӯлади. Шундан эътиборан машғулот оғирликлари мусобақалар давомида тушадиган оғирликларга мувофиқ бӯлиши хусусидаги асосий педагогик қоидага риоя қилиш борасидаги масала кӯндаланг бӯлади. Мураббийлар орасида ҳозирда ҳам «аёллар баскетболида интенсивлаштиришга имконият борми?» деган савол тез-тез қӯйилади. Биринчидан, онтогенез хусусида машғулотлардаги интенсивликни оқилона ва изчил тарзда ошириш ҳақида гап кетади. Иккинчидан, баскетболчи қизларни тайёрлашда интенсивлаш йӯли танланмас экан, функционал тайёргарлик бобида улар ӯйин фаолиятининг ҳозирги қоида-қонунларини қабул қилишга қодир бӯлмайдилар. Баскетболчи қизларни тайёрлашни интенсивлаш билан боғлиқ бӯлган методологик йӯл-йӯриқларини аниқ амалга ошириш тайёргарликнинг замонавий, илғор услубларини, биринчи навбатда интервал билан боғлиқ бӯлган услубни қӯллашга асосланган бӯлиши шарт. Бунда шу нарсани ҳисобга олиш керакки, интервал усулини қӯллаш мобайнида кӯпроқ ӯзгарувчан элемент бӯлиб дам олиш вақти хизмат қилади. Айланма қӯшма амалиёт услуби ва комплекс машғулотлар услубини кенгроқ ёйиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи ҳолда айланма услуб бӯйича ишни ташкил қилиш асосида тайёргарликнинг жисмоний, техникавий ва тактик жиҳатларидан иборат бир неча қирралари ривожланади ёки такомиллашади. Комплекс машғулотлар давомида атлетик ҳамда техник ва тактик тайёргарлик устида навбатма-навбат иш олиб борилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жисмоний, ёки замонавий тил билан айтганда, атлетик тайёргарлик давомида интервал услуб устунликка эга бӯлса, техник ва тактик тайёргарликда асосий эътибор техникавий усулларни бажаришнинг вақт доираларини қискартиришга қаратилмоғи керак. Тӯп ирғитишни тезотарликни оширишга машғулотлар ёрдамида таъсир ӯтказишнинг икки тури мавжуддир: таҳлилий турда алоҳида фазаларга урғу берилса, интеграл турда умумий жиҳатдан тӯп ирғитишга эътибор қаратилади. Тактик тайёргарлик давомида у ёки бу тактик схемани амалга оширишда замонга ва маконга боғлиқ бӯлган характеристикани ӯзгартиришга диққат қаратилади. Машғулотлар жараёнини ташкиллаштиришда интенсивлаштириш қисман уч маротаба машғулотларга ӯтишда намоён бӯлади, бунда ҳар бир машғулот ҳажми маълум миқдорда камайтирилади /ёз мавсумидаги тайёргарликлар кӯзда тутилади/. Алоҳида турлар бӯйича ҳажми қуйидагича тақсимланади: атлетик тайёргарлик-35%, тезлик техникаси-27%, тактика-18%, ӯйин тайёргарлиги-20% тайёргарликнинг бош микроцикли мобайнида умумий тарзда 65 та машғулот ӯтказили, булардан 15 таси кичик интенсивликда, 18 таси ӯрта интенсивликда, 12 таси юқори интенсивликда ва 20 таси чекка нуқтага яқин интенсивликда бӯлади. Фоизлардан ушбу нисбат қуйидаги кӯринишга эга: кичик интенсивлик-23%, ӯртанчаси-27%, юқоригиси-20% ва энг чекка нуқтага яқини-30% /хизмат кӯрсатган мураббий Луничкин, Москва, 1991 йил/. Кейинги услубий йуналиш атлетик тайёргарликдан иборатдир. Болалик ёшда у мажмуий характерга эга бӯлиб барча жисмоний фазилатларга интенсив таъсир кӯрсатади. Атлетик тайёргарликнинг воситалари бӯлиб серҳаракат ӯйинлар, эстафеталар ва бошқа турли-туман тӯсиқлар хизмат қилади. Ӯрта ёшда атлетик тайёргарлик даражаланган характерга эга бӯлади, яъни алоҳида жисмоний сифатларга, хусусан мускулларнинг ривожланишидан ортда қолган қисмларига таъсир ӯтказилади. Худди шу даврда кучга оид махсус машқлар техникасини эгаллаш рӯй беради. Бунда штанганинг енгиллаштирилган грифи, енгиллаштирилган спорт тошлари, ӯрта вазнли гантеллар ишлатилади. Катта ёшда атлетик тайёргарлик махсус характерга эга бӯлиб, таъбир жоиз бӯлса, ӯйин атлетизмига алоҳида урғу берилади. Кучга оид сифатлар баскетболда ишлатиш учун характерли бӯлган йӯналишда камол топади ва ривожланади /кучнинг ӯзигина эмас, балки «тезкор» куч/. Катта ёшда атлетизм бӯйича машғулотлар тури қуйидагилардир: холис кучга оид тайёргарлик, комплекс тарздаги машғулотлар давомидаги туташ тайёргарликлар. Қизлар атлетик тайёргарлигида акробатика, гантеллар ёрдамида машқлар, тренажерларда, хусусан «Геркулес» тренажерида бажариладиган турли хил машқларга алоҳида ӯрин берилади. Услубий йӯналиш, яъни ӯйинга хос узлуксиз тайёргарликка шу боисдан ҳам урғу бериладики, ҳозирги даврда аёллар жамоаларида мураббийлик ишини амалга оширганда ҳаддан ташқари «дастурга берилиш» кузатилади. Бунинг натижаси ӯлароқ ӯйин фаолияти давомида минимал ижод эркинлиги ва ӯзига хосликнинг етишмаслиги сезилади. Бунинг устига кӯп ҳолларда мусобақавий фаолият шароитида мавжуд бӯлган техникавий ва тактик имкониятларни амалга ошира олмаслик кузатилади. Узлуксиз ӯйин тайёргарлиги ӯйинга хос /мусобақавий/ услубни кенг қӯллаш, техник ва тактик машқларни бажариш давомида муҳит ва шароитларнинг ӯзгариши, яхлит машқлар ва туташ тайёргарликни мунтазам қӯллаш асосида амалга оширилмоғи даркор. Ӯйинга тайёргарлик давомида спортчи ёши ва конкрет босқичларни ҳисобга олган ҳолда 1х1, 2х2 ва 3х3 хилидаги машқларни кенг кӯламда қӯллашни афзал кӯриш мақсадга мувофиқдир. Индивидуаллашиш хусусида сӯз юритганда шу нарсани алоҳида таъкидламоқ лозимки, ушбу омил ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса-да, бироқ уни амалиётга татбиқ этиш қийинчиликлар билан боғлиқдир, негаки услубиятга оид адабиётда ушбу мавзу хусусида умумий иборалар билангина чекланган. Бу ҳолда ӯйинчининг «кучли» томонлари ривожлантириб, унинг заиф томонлари ва тайёргарлик жараёнидаги унинг таркибий қисмларини йӯқотиш ва аксарият ҳолларда тӯлдириш кӯзда тутилади. Босқичма-босқич индивидуаллаштиришнинг уч поғонасини ажратишни таклиф этамиз: 1. Ӯйиннинг умумий техник ва тактик асосларини ӯзлаштирганда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. 2. Заиф томонларни олға суришга урғу берган ҳолда гуруҳ сатҳида индивидуаллаштириш /яъни ӯйиндаги вазифаларга қараб ихтисослашиш/. 3. Чуқур индивидуаллаштириш - кучли томонларни зӯр бериб ривожлантириш. Учинчи босқичда индивидуаллаштириш ӯз юксак ифодасига эга бӯлгандай бӯлади. Амалиётга татбиқ этишда айнан учинчи босқичнинг энг мураккаб эканлиги кузатилади. Спортчи ушбу босқичда аксар ҳолларда мастерлар жамоасининг дубль гуруҳида тайёргарликдан ӯтади. Бундай тайёргарлик жамоавий характерга эга бӯлиб, мураббий кӯп ҳолларда ӯйинчиларнинг кӯп қирралари хусусида аниқ тасаввурга эга бӯлмайди. Шу боисдан ҳам ишнинг икки шаклини қайд этиш лозим: 1. «Мураббий-ӯйинчи» шаклидаги индивидуал иш. 2. Истиқболли баскетболчи қизларни тайёрлашнинг ӯзига хос шакли. Масалан 5-6 та умумий машқлар «мураббий-ӯйинчи» шаклидаги индивидуал иш билан уйғунликда олиб борилади. Тайёргарликнинг бу хилдаги шаклини амалиётга татбиқ этиш жараёнида унинг истиқболли эканлиги маълум бӯлди, гарчи кейинги тадқиқотларни талаб қилувчи маълум жараёнлар ҳам мавжуд бӯлса-да. Баскетболчи қизларни тайёрлаш услубиятининг бирлаштирувчи унсури - бу режалаштиришдир. Амалиётда спортчининг формасига хос ҳолат тӯлқинсимон тарзда ӯзгариб туриши хусусидаги назариянинг етакчи қоидаси инкор этилади. Дастурга биноан йил-ӯн икки ой давомида оғирлик бир маромда сақланиб боради, фақатгина тайёргарлик турларининг фоиз шаклидаги нисбати бироз ӯзгариб туради. Аёллар жамоаларида маълум иш жараёнларига урғу бериш баробарида тайёргарлик воситалари ва услубларини аниқ жой-жойига қӯйиш йиллик режалаштиришга асос қилиб олиниши ҳамда барча омиллар ҳажм ва интенсивликнинг аниқ меёри билан уйғунлаштирилиши керак. Бир йиллик давр мобайнида машғулотларни ташкиллаштириш негизлари. Спорт турларининг аксарият қисмида мусобақалар натижаси ва унинг жараёни асосан спортчиниг ҳаракатлари /силжишлари/ ва бунинг ортиши билан белгиланади. Аслини олганда тайёргарликнинг барча турлари /жисмоний, техникавий, тактик, мусобақавий, психологик ва ҳоказо/ провардида ягона мақсадга қаратилган бӯлади, бу ҳам бӯлса спортчининг тезкорлик имкониятларини оширишга имконият туғдириш ҳамда мусобақа муҳитида уларни самарадорлик билан ишга солишга оид маҳоратини оширишдир. Бинобарин, мусобақа машқини бажариш тезлиги – бу биринчидан, маҳоратнинг интеграл сифат тавсифи бӯлса, иккинчидан, бутун машғулот жараёнининг натижавий қадами, учинчидан эса ушбу омил мазкур жараённинг асосий мезонидир. Бизнинг давримизда юқори малакали спортчи деб аъло техникага эга бӯлган спортчигина саналиши мумкин, ва бу техника интенсив ҳаракатларнинг юксак савиясида намойиш этилмоғи даркор. Бундан ташқари, бундай техника уни такомиллаштириш учун кӯп вақт ва катта куч-қувват талаб этмаслиги ва энг муҳими, уни тубдан қайта қуришга эҳтиёж сезмаслиги даркор. Бошқача қилиб айтганда, ушбу техникавий машғулотларнинг асосий вазифаси бӯлмиш мусобақа машқларини бажариш тезлигини чегараламайдиган бӯлиши шарт. Бинобарин, асосий мақсадлардан бири бӯлган кӯп йиллик машғулотлар системаси техникавий тайёргарлик вазифаларини ӯз вақтида ва режа асосида бажаришни таъминлаши керак. Мазкур техникавий тайёргарлик унинг талабларига жавоб берадиган ОФП ташкиллашувига мувофиқ бӯлиши керак. Агар ушбу шартга риоя қилинса, техника устидан ишлаш ӯйинчининг ҳаракат имкониятларини вақти-вақти билан янги даражага келтириб туриши билан чекланади. Бу нарса ӯйинчини асосий вазифадан чалғитмаслиги кӯзда тутилади ва бу асосий бӯлажак мусобақаларга мақсадга мувофиқ мунтазам тайёргарликдан иборатдир. Бажарилиши шарт бӯлган ва кӯп йиллик машғулотларни ташкиллаштириш билан боғлиқ бӯлган бундай талаб ва махсус жисмоний ва техникавий тайёргарлик ӯртасидаги узилиш ва зиддиятларни мустасно этади /бундай вазият ӯтган йилларга ҳам, ҳозирги даврга ҳам ниҳоят хосдир/ ва бундан юқори маҳоратга эга бӯлган ӯйинчилар машғулотларининг самарадорлиги жиддий равишда ошади. Бошқача қилиб айтганда, СФП оғирлиги мусобақавий машқ техникаси ва тезлиги устида олиб бориладиган ишдан олдин келиши яъни ушбу амалдан олдин бажарилиши шарт. Бу ҳолда мазкур оғирлик организмни юқори шиддатдаги амалиётга тайёрлайди, мусобақавий машқнинг техникаси ва тезлиги устидан олиб бориладиган иш эса СФП оғирликларини амалга ошириш шароитида, яъни ниҳоятда қулай шароитларда олиб борилади. Мусобақавий машқ бажарилишининг тезлиги /қуввати/га келганда эса унинг максимал миқдори дастлаб бундан олдинги мавсумда эришилган даражага нисбатан камайиб кетади, сӯнгра секин-аста кӯтарилиб ушбу даражага етади ва ниҳоят ундан ҳам ошиб режалаштирилган натижаларга эришиш таъминланади. СФП оғирликларидан мужасам ҳолда фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Малакали ӯйинчилар махсус жисмоний тайёргарлигининг даражаси шу қадар юқорики, уни янада ошириш учун ниҳоятда бақувват машқий таъсир кучи керак бӯлади. Айнан СФП оғирликларининг мужассам таъсири остида ушбу ҳолат таъминланади. Ӯзига хос функционал кӯрсаткичларнинг вақтинча пасайиб кетиши айнан шу тӯғрида гувоҳлик беради. Бунда мусобақавий юкловлар мусобақавий машқни бажаришда ӯзига хос иш қобилияти ва тезликни муҳим поғонага етказиш воситаси сифатида намоён бӯлади. Шундай қилиб, ӯз-ӯзидан равшанки, йирик ҳажмдаги машғулотлар мажмуи уч нисбатан мустақил босқичдан иборат бӯлиб, ӯйинчиларни мусобақаларга тайёрлашдан иборат энг муҳим масалани изчил ва пайдар-пай тарзда ечишга оид маълум мантиқ билан боғлангандир. Тайёргарлик даври спортчи организмининг мотор потенциалиги ошириш вазифасини қамраб олади ва бу вазифа мусобақавий машқ тезлигини ошириш устидан кейинги муваффақиятининг объектив тарздаги зарурий шарти сифатида кӯрилади. Ушбу вазифа СПФнинг афзалликлари ёрдамида ҳал этилади. Мусобақадан олдинги босқич имкон қадар юқори тезликда /ҳаракат қуввати/ мусобақавий машқни бажариш маҳоратини эгаллашни кӯзда тутади. Ушбу мақсадда асосан мусобақавий фаолиятнинг шартларини моделлайдиган оғирликлардан фойдаланилади. Мусобақавий босқич дан мақсад машқларни бажариш тезлигини имкон қадар янада ошириш ва асосий стартларга қадар мусобақавий маҳоратнинг ниҳоятда ишончлилигига эришишдир. Босқичлар изчиллигининг ва тадрижийлигининг мантиқи қуйидагича: тайёргарлик боқичида организмнинг иш жараёнига хос тезкорлик тартибини яратишга морфофункционал тайёргарлиги таъминланади, мусобақадан олдинги босқичда дастлабки морфофункционал тайёргарлик негизида машқни юқори тезликда бажариш қобилияти камол топади ҳамда мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун замин ҳозирланади; мусобақавий босқичда-башартики дастлабки иккала босқич вазифалари қоникарли даражада ҳал этилган ва бу вазифа тезликнинг рекорд даражаси ва режаланган спорт натижаларга эришишдан иборатдир. Ушбу концепция доирасида машғулотларни ташкиллаштириш ӯзаро боғланган тамоили, яъни турли хил тарздаги имтиёзли йӯналишларга хос оғирликлардан бир вақтнинг ӯзида /параллел тарзда/ фойдаланиш мақсадга мувофиқ, дея тан олинади. Юкловнинг ӯйинчи организмига бӯлган бу хилдаги «ялпи» ҳажми умумий юклов динамикасининг тӯлқинсимон шакли ёрдамида бошқарилади ва бунда у ёки бу қӯшимча ёҳуд тузатишлар билан олинган катта, ӯртамиёна ва кичик оғирликлар қайд этилади. Юқори малакали спортчи қизларни тайёрлашнинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, улардаги маҳоратнинг ошишини белгиловчи асосий омил бӯлиб мотор потенциали намоён бӯлади. Айнан шу асосда мураббийдаги профессионал маҳоратнинг педагогик тарзига хос тарбиявий ва дидактик масалалар ӯз ечимини топиши мумкин Машғулотлар жараёни у ёки бу мунтазам бирикмада комбинацияланган мезоцикллар йиғиндисидан ташкил топадиган аддитив ҳосила бӯлмасдан, МП га табақаланган яхлит бир ҳодисадир. Машғулот жараёнининг вақт жиҳатидан яхлитлигига организмнинг алоҳида физиологик системалари даражасида реакцияларнинг даврий ривожланиши ҳамда шошилинч адаптациядан узоқ муддатли адаптацияга ӯтишда объектив кетма-кетлик сабаб бӯлиб хизмат қилади. Аёл организмининг биологик табиатини тушунмасдан, ушбу жараённи англамасдан, унинг яхлитлигига боис бӯлувчи механизмларни, унга хос даврий тузилма ва унинг циклик такрорланишларини билмасдан туриб машғулот жараёнига тегишли муайян босқичлари ёки даврларида ушбу жараённи авж олдиришнинг мантиқи хусусида жиддий сӯз юритиб бӯлмайди. БТЦ-машғулот жараёнининг мустақил ҳамда таҳлилий ва узвий қисми бӯлиб, ушбу қисм узоқ муддатли адаптациянинг ривожланишидаги нисбатан поёнига етган фазасига тӯғри келади. Бундай фазанинг одатдаги натижаси функционал имкониятларнинг юқори савиясини барқарор қайта қуришни такомиллаштиришда ӯз аниқ ифодасини топади. Юқори малакали спортчиларни тайёрлашда нафақат юкловнинг тетиклантирувчи юқори потенциали, балки унинг ёрдамида таъминланадиган машғулот таъсир кучининг сифат характери ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Мезоциклларни тайёрлашнинг хусусиятлари Аёллар машғулотларида мезоциклларни сифат жиҳатидан тузишда аёл организми хусусиятларини, жумладан, овариал ҳайз кӯриш цикли /ОМЦ/ ни ҳисобга олиш катта аҳамият касб этади. Маълумки, ОМЦ таркибида 5 та фаза мавжуд: ҳайз кӯриш /3-5 кун/, ҳайз кӯришдан сӯнгги /7-9 кун/, овулятор /4кун/, овулятордан сунгги /7-9 кун/ ва ҳайз кӯришдан олдинги /3-5 кун/. Машғулотлар ва мусобақалар билан боғлиқ бӯлган юкловлар нуқтаи назаридан ҳайз кӯришдан олдинги фаза энг ноқулай давр саналади. Ушбу давр мобайнида спортчи қизларда иш қобилиятининг сусайиши, сержаҳллик, руҳий сиқилиш, янги материални ӯзлаштиришга бӯлган қобилиятнинг пасайиши кузатилади. Функционал имкониятларнинг пасайиб кетиши ҳайз кӯриш ва овулятор даврига хосдир. Шундай қилиб, ОМЦнинг 28 кун давом этиши мобайнида спортчи қизлар 10-12 кун давомида нисбатан ноқулай функционал ҳолатни бошдан кечирадилар. Машғулот юкловларини режалаштириш жараёнида ушбу омилни ҳисобга олмоқ керак. Мезоциклларни ОМЦ тузилишини ҳисобга олган ҳолда бунёд этиш спортчи қизларнинг юқорироқ умумий иш қобилиятини таъминлаш, иш қобилиятининг юқори даражаси ва маъқул психик ҳолатда улар организмининг оптимал ҳолатида асосий ӯқув-машғулот ишларини бажариш учун замин яратишга имкон беради. Машғулотларни ушбу алпозда ташкиллаштириш бӯйича кӯмакчи ва асосий мезоцикллар, аксарият контроль-тайёрлов мезоцикллар, яъни режалаштирилаётган спорт натижаларига эришиш, тайёргарликнинг турли жабҳаларини ҳар томонлама шай ҳолатга келитириш учун зарур бӯлган техник ва тактик ҳамда функционал шарт-шароитларни яратиш билан боғлиқ бӯлган мезоцикллар учун шарт бӯлмоғи даркор. Мусобақалардан олдинги ва айниқса, мусобақаларга оид мезоциклларга келганда эса, уларнинг тузилиши ва юкловлар динамикасига бӯлажак мусобақаларни ӯтказиш муддати ва уларнинг ОМЦ фазасига нечоғлик мувофиқлигига қараб жиддий ӯзгаришлар киритилиши мумкин. Тажриба шуни кӯрсатадики, мусобақалардан олдинги ва мусобақаларга оид мезоциклларни бунёд этишда мазкур омилларни ҳисобга олган ҳолда мусобақалар муддати юкловларни кӯчириш нуқтаи назаридан олиб қараганда энг ноқулай ОМЦ фазаларига тӯғри келган тақдирда ҳам спортчи чиқишларининг натижалари анчагина юқори бӯлиб чиқади. Баён этилган фикрдан шу ғоя ӯз исботини топадики, кӯрсатилган мезоциклларда ҳажми ва интенсивлиги юқори бӯлган машғулотлар юкловини режалаштириш, контроль мусобақаларни ӯтказиш мақсадга мувофиқдир ва бу мусобақаларда олдинга бӯладиган асосий ӯйинларни спортчи қизлар функционал ҳолати нисбатан ноқулай бӯлган ОМЦ фазаларида ҳам ӯтказиш мақсадга мувофиқдир. Гуруҳларни рационал тарзда тузиш масаласига машғулотлар жараёнига тегишли муҳим ташкилий муаммолардан бири сифатида қаралади. Хусусан, кӯпгина мураббийлар турли ёшдаги ва тайёргарлик даражаси турлича бӯлган ӯйинчилардан ташкил топган гуруҳлар билан иш олиб борадилар. Ишни бу тарзда ташкиллаштириш малакали спортчиларга ҳам иқтидорли ӯсмир ва қизларга ҳам ҳеч кандай фойда келтирмайди. Камроқ тажрибага эга бӯлганлар юқори малакали спортчи қизлар билан ёнма-ён ишлар экан, одатда энг юқори натижаларга тайёргарлик босқичига хос бӯлган шундай услуб ва воситаларни қӯллайдиларки, булар кучли рағбатлантирувчи омил бӯлиб хизмат қилади. Машғулотларда доимий рақобатнинг йӯқлиги боис юқори малакали спорчи қизларда машғулотлардан совиб кетиш ҳоллари кузатилади, натижада улар ӯз функционал имкониятларини керакли даражада сафарбар эта олмайдилар. Ҳозирги даврда мураббийлар таркибида нисбатан тор ихтисослашувга мойиллик тенденцияси кузатилмоқда: баъзи мураббийлар таълим ва танлов билан шуғуллансалар, бошқалари камолотга эришишнинг бирламчи босқичида машғулотлар ӯтказиш, яна бошқалари эса малакали спортчилар билан иш олиб борадилар. Буни фақат шу ҳолатдагина тӯғри деб айтиш мумкин, башартики болалар билан ишлайдиган мураббийлар ӯз фаолиятларига кӯп йиллик тайёргарлик вазифа ва талаблари нуктаи назаридан ёндошсалар ҳамда ёш спортчилар билан иш олиб борганида узвий масалаларни тезда ҳал қилиш илинжида юқори натижаларга эришиш борасида спортчи қизлар билан кӯп йиллик иш олиб бориш билан боғлиқ бӯлган асосий вазифага иккинчи даражали масала деб қарамасалар. Спортчи қизлар машғулотларига юқори даражадаги жӯшқинлик ато этиш машғулот жараёнини рағбатлантирувчи забардаст омил бӯлиб хизмат қилади. Ушбу йӯналишда олиб бориладиган иш услублари ва шакллари турлича бӯлиши мумкин: машғулот топшириқларини бажаришда мусобақавий услубни қӯллаш, машғулот дастурларининг ниҳоятда хилма-хиллиги ва уларни мунтазам янгилаб туриш. Машғулотларнинг ички тузилиши Машғулотлар жараёни тузилишига қуйидагича тавсиф берилиши мумкин: спорт машғулотларининг турли қирралари ӯртасидаги ӯзаро алоқа ва муносабат (ОФП ва СФП, техникавий, психик ва ҳоказо); машғулот ва мусобақа юкловлари параметрлари нисбати (бажариладиган ишнинг ҳажми ва интенсивлиги, умумий иш ҳажмида мусобақавий юклов ҳажми ва ҳоказо); машғулот жараёнининг таркибий қисмлари ӯртасида тадрижийлик ва ӯзаро алоқа (машғулот дарслари, микро- ва мезоцикллар, даврлар, босқичлар ва ҳоказо). Машғулот жараёнида ички тузилманинг уч даражаси мавжуддир: микротузилма, яъни алоҳида машғулот дарслари ва микроцикллар тузилмаси; мезотузилма, яъни ӯрта цикллар ва мақсадга йӯналтирилган микроцикллар силсиласини ӯз ичига олган машғулот босқичлари тузилмаси; микротузилма, яъни машғулотларнинг катта цикллари тузилмаси. Ушбу тасаввурларга мувофиқ спорт машғулотларини режалаш муаммоси оқибатда машғулот жараёнидаги хилма-хил узвий тузилмаларни рационал тарзда барпо этиш, тайёргарликнинг турли томонлари ӯртасида оптимал ӯзаро нисбат, машғулотлардаги рағбатлантира оладиган юкловлар спортчилар организмида рӯй бераётган узвий ва функционал ӯзгаришларга ҳамда улардан фойдаланиш шартлари ӯртасидаги мутаносибликни бунёд этишга олиб келади (бунда энг аввало иш ва ҳордиқдаги оптимал тартиб, тӯлақонли ва бошқариладиган қайта тикланиш ва овқатланиш кӯзда тутилади). Ҳар қандай машғулотлар дарси бошланишида ӯйинчиларда иш қобилиятининг секин-аста ошиши, яъни ишга киришиш даври кузатилади. Ушбу давр ҳар қандай мускул фаолиятига хос бӯлиб, биологик қрнуният даражасига эгадир. Ишга киришиш даврида харакатларнинг керакли стереотипи ишга тушади: координация янгиланади, иш бирлигига кетадиган қувват миқдори камаяди, яъни унинг фойдали ҳаракат коэффициенти ортади, вегетатив функцияларни бошқариш яхшиланади, шу билан бирга алоҳида системалар фаоллашув жараёни бир вақтнинг ӯзида кетмайди. Машғулот дарсининг асосий қисмида унинг энг муҳим муаммоси ҳал этилади. Бажарилаётган иш энг хилма-хил бӯлиши, шунингдек, СФП ва психологик тайёргарликнинг турли қирраларини оширишни оптимал техникани такомиллаштириш ва ҳоказоларни таъминлаши мумкин. Бу қисмнинг давомлилиги унда ишлатиладиган машқларнинг характери ва услубияти ҳамда машғулот юкловининг миқдорига боғлиқдир. Машқларни танлаш, уларнинг сони машғулот йӯналиши ва унинг оғирлигини белгилаб беради. Спортчи организмига машғулот амалиётларининг таъсир даражасини белгилаб берувчи асосий омил бӯлиб юклов миқдори намоён булади. Юклов микдори қанчалик кӯп бӯлса, спортчининг толиқиши ва унинг иш таъминотида интенсив тарзда қатнашувчи функционал системаларидаги силжиш ҳам шунчалик кӯп бӯлади. Оғирлик миқдори тикланиш жараёнларида ҳам ӯз аксини топади: кам миқдордаги юкловлардан сӯнг ушбу жараёнлар бир неча ӯн дақиқа ёки соатлар мобайнида давом этади, катта микдордаги юкловлар таъсиридан сӯнг узоқ давом этадиган даврни талаб қилиши ва бу давр бир неча суткани қамраб олиши мумкин. Машғулотлар жараёнида ишлатиладиган машқлар йӯналиши турли хил махсус тайёргарлик ва мусобақавий машқларни танлаш ва уларни қӯллаш билан белгиланади. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Айрапетьянц Л.Р., Годик М.А. Спортивные игры. Т., Ибн-Сино, 1991 2. Бриль М.С. Отбор в спортивных играх. М., ФиС, 1980 2. Вуден Д. Современный баскетбол. М., ФиС, 1987 3. Ғаниева Ф.В. Хужумда жамоа булиб харакат килишни уюштиришда кулланиладиган машклар. Усл.кулланма. 1998 4. Исматуллаев Х.А., Ганиева Ф.В. Баскетболда техник приемларни эгаллашда ёрдам берувчи хуккабозлик машклари. Метод.кулланма. Т., 1999 5. Костикова Л.В. Методика ведения НИР по баскетболу. Метод.рекомендации для студентов. М., 1980 6. Колос В.М. Теория и практика. Метод.пособие. М., ФиС, 1986 7. Костикова Л.В. Система контроля в подготовке баскетболистов высокой квалификации. М., ФиС, 1986 8. Курбанов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Национальная модель и программа по подготовке кадров - достижение и результат независимости Узбекистана. Т., «Маърифат», 2001 9. Мини-баскетбол. Международные правила. М., ФиС, 2000 10. Официальные правила баскетбола. Т., 2001 11. Портнов Ю.М. Баскетбол. – Учебник для ИФК. М., ФиС, 1988 12. Платонов В.Н. Общая теория подготовки спортсменов в олимпийском спорте. Киев, 1997 13. Расулев А.Т., Исматуллаев Х.А. Баскетбол уйини расмий коидалари. Т., УзДЖТИ, 1993 14. Расулев А.Т. Баскетбол. Олий укув юртлари учун дарслик. Т., УзДЖТИ, 1998 15. Соколова Н.Д., Исматуллаев Х.А., Ганиева Ф.В., Курс лекций III курса. Т., УзДЖТИ, 1997