logo

Ўзбекистон республикаси божхона тизими бошқарувини амалга оширишда ахборот технологияларини қўлланиши

Yuklangan vaqt:

20.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

201 KB
Ўзбекистон республикаси божхона тизими бошқарувини амалга оширишда ахборот технологияларини қўлланиши Режа: 1. Божхона тизимида қўлланилаётган замонавий ахборот технологияларини турлари 2. Божхона тизимини модернизациялашда ахборот технологияларнинг ўрни 3. Божхона тизимида электрон рақамли имзо ва электрон декларациялашни ривожлантириш. Божхона тизимида қўлланилаётган замонавий ахборот технологияларини турлари Божхона тизимидаги замонавий ахборот технологияларининг самарали қўлланиб бориши биринчи навбатда Ўзбекистонни Бутунжаҳон глобал тармоққа 1994 йилда уланиши билан боғлиқ бўлди. Республикамизда Интернетнинг ривожланиш тарихи айнан шу пайтга бориб тақалади. Охирги йилларда бу жараён янада жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Мамлакатда телекоммуникацияларни ривожлантириш, янги технологияларни жорий қилиш, халқаро ахборот маконига киришга интилиш тенденциялари кузатилмоқда. Замонавий ахборот технологияларини божхона тизимда самарали қўлланилиши божхона масканларидан ўтиладиган барча товар ва хизматларнинг сони, ҳажми, тури, вақти ва хоказоларни қисқа вақт ичида божхона бошқармаларига, уларда ДБҚга юқори тезликда узатишни таъминлайди ва шу маълумотлар асосида қанчадан - қанча товарлар кириб келиниши ва чиқиб кетилиши, ҳамда конунбузарликларнинг сони ортган ёки камайгани хақидаги маълумотлар асосида ҳисоботлар таҳлил қилинади ва шу борада бу жараёнларни ўтишини юқори даражада ташкил қилиш учун янги чора - тадбирлар ишлаб чиқилади. Буларни қаторига интернет орқали маълумотларни узатиш, электрон почталардан фойдаланиш, электрон декларациялаш ва бошқалар киради. Мисол учун электрон декларациялаш декларантнинг божхона инспектори билан бевосита мулоқот қилиш заруратини бартараф этади. ТИФ иштирокчиси божхона постидан юзлаб чақирим олисда компьютер олдида ўтириб, ахборотни ишлаш тармоғига уланиб, божхона декларациясини тўлдириши, унга электрон рақамли имзо қўйиши, бошқа зарур маълумотларни киритиши ва барча ахборотни ўз хабари сифатида ҳудудий божхона бошқармасига юбориши мумкин. Рақамли имзонинг мавжудлиги ушбу маълумотлар юридик кучга эгалигини билдиради. Божхона инспектори декларантдан электрон декларацияни олгач, божхона юк декларация (БЮД) да келтирилган маълумотларни текширади ва товарни чиқариш ёки божхона назоратининг қўшимча чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади. Божхона ходимида қўшимча саволлар туғилиши мумкин. Балки декларант электрон декларацияга киритилган ахборотни аниқлаштириши, тузатиш киритишига тўғри келар. Бундай ҳолларда улар реал вақт тартибида электрон хабарларни айирбош қиладилар. Бу ерда таъкидлаб ўтиш лозимки, электрон декларациялашни жорий этиш вазифаларидан бири ТИФнинг қонунга риоя қилувчи иштирокчилари учун божхонада расмийлаштиришни қисқа ва имкони борича қулай жараёнга айлантиришдир. Шу билан бир вақтда ноинсоф декларантлар ва ўзининг қонунга итоаткорлигини намойиш қила олмайдиганлар учун божхона назоратининг қўшимча чораларини қўллаш назарда тутилади. Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, хатарларни бошқариш тизими билан боғланган, тўғри тузилган электрон декларациялаш тўловлар тўпланишини оширади ҳамда декларантлар ва божхона органларининг ходимлари йўл қўядиган тартиб-қоида бузилишларини камайтиради. Четдан қараганда, электрон декларациялаш натижасида назоратнинг тўлалиги камайгандек кўринади, бироқ ҳақиқий вазият мумкин қадар тўла назорат қилинадиган бўлади. Шубҳасиз, амалда ахборот технологияларини кенг қўлланишга янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдам беради. Бу нарса ўша божхона юк декларацияси мисолида аниқ намоён бўлади. У декларантнинг божхона органлари билан муносабатларини белгилабгина қолмай, товарлар қонунийлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Назорат қилувчи органлар ягона тизимнинг маълумотлар базасига қараб, унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Шу тариқа, турли давлат тузилмалари ўртасида ахборот айирбошлашни кенгайтириш - бошқарув ва назорат самарадорлигини оширишнинг энг муҳим дастакларидан биридир. Турли идораларнинг ахборот тизимлари технология жиҳатидан ўзгача бўлиб маълумотларнинг ҳаммасини қамраб оладиган стандартлаштиришни ўтказишга мутлақо эҳтиёж йўқ. Ҳар бир давлат органининг меъёрий базаси ўз қонунларига мувофиқ ривожланади, уларнинг ўзгариш, янгиланиш суръатлари ҳам бир хил эмас. Давлат тузилмаларининг жамият олдидаги хусусий маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти мавжудлигини унутмаслик керак, ундан фойдаланиш қатъий чеклаб қўйилади. ТСОЯЭАТда бўлгани каби айирбошлаш форматини тартибга солиб, икки томонлама ахборот айирбошлашни қўллаб-қувватлаш, чамаси, мантиқий иш бўлади. Божхона органлари бошқа идоралардан олган ахборот, шу жумладан хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимида ҳам тўпланади, тизимларга ажратилади ва фойдаланилади. ДБҚ божхона технологияларини автоматлаштириш департаменти бу ахборотни олиш, сақлаш, излаш ва ундан фойдаланишни алгоритмга солиш билан шуғуллана бошлади. Электрон декларациялаш технологияси ва таомил қоидаларини пухта ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди. Ахборот технологияларини жорий этиш йўлида объектив қийинчиликлар, жойларда билиб-билмай фойдаланишлар учрайди, албатта. Умуман Ўзбекистонда ахборот технологиялари бошқа мамлакатлардагига ўхшаб ривожланмоқда, лекин ўзига хос жиҳатлари ҳам бор. Мамлакатимиздаги айрим назорат қилувчи тузилмаларнинг вазифасини аввалгидек бизнес учун имкониятларни сўзсиз чеклаб қўйиш, бизнес учун ноқулай шароитлар яратишдан иборат, деб тушунишади. Тартибга солувчи органларнинг вазифасини бундай тасаввур қилиш аслида давлат манфаатларига зиддир. Солиқ ва бож тўловлари барқарор ҳамда бир меъёрида тушиши учун бизнесга қулай шарт-шароитлар яратиб берилиши зарур. Бунинг учун маълум қатъият лозим. Электрон декларациялашнинг жорий этилиши барча бўғинларнинг раҳбарлари учун уни намойиш қилишга ажойиб имконият бўлди. Жаҳон амалиёти агар бизнесга ортиқча тўсқинликлар қилинмаса, у доимо давлат хазинасини тўлдираверади, деган фикрни тасдиқламоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мамлакат тараққиётини ахборот технологияларининг ривожланиши билан узвий боғлиқликда кўради. Мамлакат Президенти Ислом Каримов 2014 йилнинг январида инвестиция ва ислоҳотлар бўйича Маҳкамалараро мувофиқлаштириш кенгаши мажлисида умумиқтисодий вазифаларни амалга оширишда диққат марказида телекоммуникациялар тизимини илғор ривожлантириш бўйича дастурларни амалга ошириш лозимлиги бўлиши ва ҳозирги босқичда Интернет ва бошқа глобал ахборот тизимлари ва технологияларига кенг уланиш имкониятига эга бўлган миллий ахборот тизимини шакллантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси 2015 йил 18 ноябрдаги ―Электрон хукумат тўғрисида‖ги Қонуни, 2015 йил 22 майдаги ―2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электорн тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги Қонуни ва ушбу фармонни бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8-сентябрдаги 259-сонли қарорига мувофиқ, Интернет халқаро ахборот тизимларига кенг уланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида хозирда бу сохага катта эътибор берилмокда. Ҳозирги кунда Миллий ахборот узатиш тармоғи (МАУТ) асосида республика вазирлик ва маҳкамалари, корхона ва ташкилотларининг тармоқ ва тизимларини бирлаштириш орқали ягона ахборот макони шакллантирилмоқда. Ахборотлаштириш муаммоларини ҳал қилишда вазирлик ва маҳкамаларнинг ҳатти- ҳаракатларини мувофиқлаштириш ахборотлаштириш Концепциясини амалга ошириш бўйича Маҳкамалараро комиссия томонидан амалга оширилмоқда. 1994 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб келинаётган комиссия мажлисларида янги ахборот технологияларини жорий қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда ва соҳанинг ривожланишига хизмат қилувчи қарорлар қабул қилинмоқда. Бу йўналишда энг сўнгги жаҳон ютуқларининг кенг қўлланиши Ўзбекистоннинг асосий мақсадларига эришиш - бозор иқтисодиётига ўтиш ва глобал иқтисодиётга тўлиқ интеграциялашувга хизмат қилади. Республикада электрон бизнес ҳам муваффақият билан ривожлана бошлади. Тижорат, банк фаолияти ва тадбиркорлик соҳаларига интернет- технологияларни жорий қилиш бошланди. «Мароқанда» кўп функционал ахборот маркази (КАМ) фаолияти бундан далолат беради. У Ўзбекистон Республикаси товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси ҳузурида тузилган бўлиб, республика тадбиркорларининг товар ва хизматларга эга бўлиши, уларни интернет-технологиялар асосида турли хил ишбилармонлик ахборотлари билан таъминлашга йўналтирилган. Кўп тармоқли «Мароқанда» тармоғи 25 мингдан ортиқ хўжалик субъектлари товар ва хизматлар бозори конъюнктураси, шунингдек, ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш истагида бўлган 2 мингдан ортиқ хорижий компаниялар ҳақидаги маълумотлар тўпламига эга. Товар ва хизматлар талаб ва таклифи, мини-технология ва асбоб-ускуналар, ижара ва сотиш учун нотурар-жой бинолари ва ўрнатилмаган асбоб- ускуналар, инновацион ва инвестицион лойиҳалар, кўргазма ва ярмаркалар бўйича ахборот, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, турли хил маълумотномалар бўйича ва бошқа кўплаб маълумотлар таклиф этилади. КАМ иши давомида «Мароқанда» ахборот тизимига 67 мингта мурожаат қайд этилган бўлиб, кўп сонли фойдаланувчилар бизнес учун ўзларига ҳамкорлар топдилар ва йирик суммали битимлар имзоладилар. Ҳозирги кунда асосий вазифа КАМ фаолиятини кенгайтириш бўйича ишларни кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари учун хорижий товар бозорларига йўл очиш, ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ёрдамида чет эллик ишбилармонларга Ўзбекистонлик ҳамкорлар излаб топишга кўмаклашиш ҳисобланади. Интернет-технологиялардан банк фаолиятида ҳам муваффақиятли фойдаланилмоқда. Хусусан, замонавий ахборот- коммуникация технологиялари «Бизнес-банк» амалиётида қўлланмоқда. Банк ўз мижозларига интернет- технологиялар асосида дастурий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Хусусан, « Business - Bank on - line » ёрдамида глобал тармоққа уланиш имкониятига эга бўлган мижоз ўзининг ҳисоб рақами ҳақида барча маълумотларни масофадан туриб олиш имкониятига эга. Барча операцияларни глобал электрон тармоққа уланган исталган компьютердан куннинг исталган пайтида амалга ошириш мумкин. «Банк-мижоз» ва «Телебанк 24х7» каби аввалроқ жорий қилинган бошқа телекоммуникация технологиялари ҳам амал қилиб келмоқда. «Ахборот-рейтинг» компанияси ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мамлакатдаги тижорат банклари ва корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати рейтингини мунтазам баҳолаб келмоқда. Мижозларга рейтинг натижаларини Интернет орқали онлайн режимида кўриб чиқиш имконияти тақдим этилмоқда. Ҳозирги пайтда MMDS технологиясидан фойдаланиб, «Камалак ТВ» телевидениеси каналлари орқали Интернетга симсиз уланишни ташкил қилиш масаласи устида ишлар олиб борилмоқда. Бу мақсадда «Камалак» телевизион тармоғининг узаткичлари ва « UzPAK » тармоғининг Интернетга уланиш қурилмасидан фойдаланиш назарда тутилмоқда. Қўлланувчи технологиялар фойдаланувчиларнинг Интернетга уланиш имкониятларини янада оширишни таъминлайди. Улар бир қатор афзалликларга эга бўлиб, мисол тариқасида Интернетга уланиш тезлигини ошириш, юқори сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этишни кўрсатиш мумкин. Фойдаланувчилар ўрнатилган махсус телевизион тюнерлар орқали шахсий компьютерларни Интернетга уланиш учун имкониятга эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз чиқишларида бир неча бор мамлакатимизда Интернетни кенг жорий қилиш зарурати, таълим тизими, бизнес, иш юритиш ва бошқа фаолият соҳаларида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтган. Бу йўналишда бир қатор муҳим ҳукумат ҳужжатлари қабул қилиниб, зарур шароитлар яратилмоқда ва интернет- технологияларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш учун маблағ ажратилмоқда. Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ―2016 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ 353-сон Қарорини амалга ошириш давлатимизнинг жаҳондаги энг ривожланган мамлакатлар ўртасида муносиб ўрин эгаллаши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Республикамизда Интернет тармоғини ривожлантириш бўйича анча ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жаҳон ахборот тармоқларига уланишни тартибга солиш ва кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тезкорлик билан ахборот алмашиниш учун ахборот ресурсларини тайёрлаш ва тарқатиш масалаларини тартибга солувчи бир қатор қарорлар қабул қилинган. Бу ахборот узатиш тармоқлари, жумладан, Интернет хизматларини кенг миқёсда жорий қилишга ўтишга имкон беради. Республика ҳукумати томонидан қабул қилинган 2010- 2015 йилларда Миллий ахборот узатиш тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш Дастурини амалга ошириш ахборот узатиш хизматлари ҳажмининг 20 баравар, фойдаланувчилар сонининг эса 11,8 баравар ўсишига олиб келди. Интернетнинг ўзбек сегменти соҳасида давлат сиёсати қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда яратилиши лозим: ♦ Интернет-иқтисодиёт ва хизматлар соҳаси энг истиқболли ва устувор ҳисобланади, бу соҳада асосий фондларнинг янгиланиш динамикаси энг юқорилиги кузатилади; ♦ Интернет тармоғидан турли фаолият соҳаларида, жумладан, электрон савдо операциялари, масофадан ўқитиш, илмий тадқиқотлар, телемедицина каби фаолият соҳаларида фойдаланиш мақсадга мувофиқ; ♦ Интернет-технологиялар соҳасида мутахассисларнинг етишмаслиги кузатилмоқда; ♦ Интернетнинг ўзбек сегменти бугунги кунда энди шаклланиш босқичида бўлиб, жаҳон ахборот маконида катта ўрин эгалламаган; ♦ Интернетдаги маҳаллий ва хорижий ахборот ресурсларига уланиш имконияти Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми учун инфратузилманинг ривожланмаганлиги, аҳолининг ахборот саводхонлиги, маданияти ва тўлов лаёқатининг пастлиги сабабли жуда ҳам паст. Тармоқ орқали ахборот алмашиниш мамлакатимиз фуқаролари, корхона ва ташкилотлар, давлат, ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари фаолияти ва турмуш тарзида нормага айланмаган; ♦ ахборотга бой ва камбағал ҳудудлар ва аҳоли қатламлари ўртасидаги масофа узайиб, айрим кишиларнинг билим ва тажрибалари бошқалар учун эришиб бўлмайдиган бўлиб қолмоқда; ♦ Интернетдаги ўзбек тилидаги ахборот ресурслари мамлакатнинг ҳақиқий ахборот салоҳиятини акс эттирмайди ва унинг олдида турган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларнинг ҳал этилишига хизмат қилмайди; ♦ тармоқнинг ривожланишида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур асбоб-ускуналарнинг йўқлиги сабабли асосий эътибор компьютер ва телекоммуникация ускуналари соҳаларида хорижий техникаларга асосланишга йўналганлик устунлик қилмоқда; ♦ Интернет-технологияларнинг айрим йўналишлари бўйича маҳаллий лойиҳалар олиб борилмаяпти, бу техник қолоқликка қараганда кўпроқ иқтисодий омиллар билан изоҳланади; ♦ ахборот маҳсулотлари ва хизматлари жамиятнинг катта қисми томонидан мос келувчи тўловни талаб қилувчи товар сифатида қабул қилинмаяпти; ♦ компьютер ахборотларига рухсатсиз уланиш, ЭҲМлар учун зарарли дастурларни тарқатиш, шунингдек, Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ноқонуний фаолият ва жиноятлар сони, ҳамжа ижтимоий хавфи ўсмоқда; ♦ Ўзбекистонда Интернетнинг ривожланиш суръати тармоқдаги муносабатларни тартибга солувчи ва мос келувчи ҳуқуқий-меъёрий асосларни яратиш ва такомиллаштириш жараёнлари зарурлигини кўрсатади. Сўнгги йиллардаги жаҳон матбуоти таҳлили шуни кўрсатадики, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда кам эътибор қаратилмоқда. Қуйида келтириб ўтиладиган айрим статистик маълумотлар яна бир бор ташкилотларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг тўхталиб туришининг асосий сабабларидан бири ушбу жараённинг қанчалик муҳим ва зарурлигини тушунмаслик оқибатида вужудга келувчи раҳбарият томонидан қўллаб- қувватланмаслик эканлигини кўрсатади. 2014 иккита халқаро ташкилот ICSA ва SAIC 745 респондент ўртасида сўров ўтказиб, уларга биттагина савол билан мурожаат қилдилар: «Ахборот хавфсизлигини таъминлашда сизнинг олдингизда пайдо бўлувчи энг катта тўсиқ нима?». Жавоблар қуйидаги кўринишга эга бўлди:  жадвал Тўсиқ номи Ташкилотлар сони (фоизда) Бюджет чекловлари 29 Раҳбарият томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаслик 14 Ходимлар малакаси ва якуний истеъмолчининг хабардорлиги етарли эмаслиги 10 Ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ходимнинг етарли билимга эга эмаслиги 9 Ички сиёсатнинг хавфсизликка мос келмаслиги 8 Ваколатларнинг етишмаслиги 8 Техник мураккабликлар 6 Тушунарсиз мажбуриятлар 4 Яхши ҳимоя воситаларининг йўқлиги 3 Бошқалар 9 Манба: www.rubricon.com – ―Ахборот-технологиялари‖ бизнес- маълумотномаси. Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирги пайтда ғайритабиий вазият вужудга келмоқда. Ҳамма тармоқлараро экранлар ва антивирус тизимларидан хабардор. Бюджетнинг ахборотни ҳимоялаш воситалари учун ажратилган моддасида маблағ пайдо бўлиши билан айнан улар биринчи навбатда харид қилинади. Бироқ ахборот тизими бу ўзига хос, виртуал бино бўлиб, уни ҳимоя қилиш зарур. Бунинг учун ахборот технологиялари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний (табиий) хавфсизлик механизмларидан фойдаланиш мумкин. 2014 йилда InformationWeek томонидан дунёнинг 49 мамлакатида 2700 та респондент ўртасида ўтказилган сўров натижасида олинган жавоблар қуйидаги кўринишга эга бўлди: жадвал Тўсиқ номи Ташкилотлар сони (фоизда) Вақт етишмаслиги 17 Технологияларнинг мураккаблиги 16 Технологияларнинг ўзгариш суръати 11 Раҳбарият томонидан етарли даражада қўллаб-қувватланмаслик 11 Яхши аниқланмаган хавфсизлик сиёсати 10 Молиявий харажатлар 8 Бошқарув ва бўлимлар ўртасидаги алоқанинг яхши эмаслиги 8 Якуний истеъмолчининг хабардорлиги пастлиги 8 Персонал малакасининг пастлиги 6 Вақт ва одам харажатлари 5 Манба: www.rubricon.com – ―Ахборот-технологиялари‖ бизнес- маълумотномаси. Масалан, оддий бинога рухсатсиз киришга бино қоровули ёки махсус мослама (турникет) тўсқинлик қилади. Виртуал бинода эса бу мақсадда тармоқлараро экран ёки аутентификация тизими қўлланиб, улар тизимга кирувчи (чиқувчи) трафикни турли мезонларга мос келишини текшириб туради. Қоровул ёки турникет бундан ҳимоя қила олмайди. Бу ерда биринчи ўринга турли хавфларни таниб олувчи датчиклар кўринишидаги хавфни аниқлаш воситалари чиқади. Божхона тизимини модернизациялашда ахборот технологияларнинг ўрни Божхона тизимини модернизациялашда ахборот технологияларнинг ўрни биринчи навбатда ХХ асрнинг охирги ўн йилликларида инсоният жамияти ривожланишининг асосий тенденцияси - глобаллашуви билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Мамлакатлар, иқтисодий тизимлар ва кишилар ўртасида ўзаро алоқаларнинг ривожланиши кенг тарқала бошлади. Янги глобал воситалар - глобал ахборот тармоқлари (Интернет, уяли алоқа ва кўчма сунъий йўлдош алоқа тизимлари), транспорт воситаларининг янги турлари фаолият кўрсата бошлади. Савдо, хизмат кўрсатиш ва интеллектуал мулк масалалари бўйича янгича халқаро қоида ва келишувлар ишлаб чиқилди. Иқтисодиёт глобаллашувининг энг муҳим хусусияти бу - мамлакатлар ва қитъалар иқтисодий фаровонлиги табақалашувининг кучайишидир. Шундай қилиб, глобаллашув ижобий хислатлар билан бир пайтда айрим камчиликларга ҳам эга. Улардан энг аҳамиятлилари қуйидагилар: молиянинг қўнимсилиги ва шу билан боғлиқ ҳолда иқтисодий беқарорлик; аҳоли бандлиги ва даромадлари мунтазам эмаслиги; соғлиқ ва шахсий хавфсизликка таҳдид; сиёсий ва ижтимоий беқарорлик. Глобаллашувга хизмат қилувчи ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, шунингдек, салбий жиҳатларга ҳам эга. Масалан, кучсиз инфратузилмага эга (телефон линиялари ва Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони кам бўлган) мамлакатлар ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун компьютерлаштириш ва ахборотлаштиришнинг барча ютуқларидан фойдалана олмайди ҳамда иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича ортда қолаверади. Юқоридагиларни таъкидлаб давлатимиз рахбари: ―Юқори технологияларга асосланган хизматлар орасида кейинги йилларда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бошқа соҳаларга нисбатан жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу хизматлар ҳажми сўнгги беш йилда 3,3 баробар, ўтган йили эса 24,5 фоизга ўсди. Телекоммуникациялар жамият инфратузилмасининг бир қисми сифатида мамлакат иқтисодиётининг фаолияти ва юксалишини таъминловчи манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Замонавий хўжалик алоқаларининг мураккаб характери ва динамикаси телекоммуникация хизматларига талабнинг кескин ўсишига олиб келди. Ўз навбатида, фан-техника тараққиёти янги телекоммуникация технологияларининг яратилишига олиб келган бўлиб, улар янги хизматларни ва мос равишда уларга ўсиб борувчи талабни вужудга келтиради. Бозор ислоҳотларини танлаб олган, ахборот коммуникациялар тармоғининг ривожланиш даражаси паст бўлган Ўзбекистон учун алоқанинг анъанавий ва янги турлари тез суръатларда ривожланиши муаммоси ўта муҳим аҳамият касб этади. У нафақат техник базани яратиш воситаси, балки жамиятдаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида ҳам аҳамиятга эга. Ахборот - коммуникацияларни ривожлантириш соҳасида техник ва иқтисодий сиёсатни яратишда акциядорлик жамиятлари, концернлар, ассоциациялар, биржа ва банклар каби бозор иқтисодиётининг муҳим институтлари саналувчи янги структуралар берилаётган ахборот сифати ва миқдорига юқори талаблар қўйишини ҳисобга олиш зарур. Маҳаллий телекоммуникация тизимлари нафақат ички, балки халқаро бозорларда ҳам ахборотнинг тез ва аниқ етказиб берилишини таъминлаши лозим. Бу айниқса, мамлакатда кўп сонли қўшма корхоналар, эркин тадбиркорлик ҳудудларининг яратилиши, чет эл капитал оқимларининг кучайиши муносабати билан долзарб аҳамият касб этади. Шу йилнинг май ойида чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, шунингдек, июнь ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот- коммуникация технологияларини жорий қилиш ва янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори давлат ва жамиятимиз ҳаётини ўзгартиришга мўлжалланган. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида замонавий технология ва компьютерлардан кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Шу тариқа давлатимиз рахбари таъкидлаганлариде: ―Бу борада хизматлар таркиби ҳам тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш жоиз. Мобиль алоқа, юқори тезликда ишлайдиган интернет, кабелли телевизион алоқа, масофавий банк хизматлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиллар ва технологик ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби замонавий юқори технологиялар асосидаги хизмат турлари аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда‖ 21 Ахборот узатиш тармоғини (АУТ) яратишда мазкур турдаги тармоқларга қўйилувчи замонавий талаблар, стандарт ва тавсиялар ҳисобга олинди. У Ўзбекистон Республикаси фан ва техника Давлат қўмитасининг меъёрий ҳужжатларига асосан яратилди, уни яратишда қўлланган техник воситалар эса республикамизда амал қилувчи техник меъёр ва талабларга жавоб беради. АУТни қуришда жаҳон телекоммуникация бозорида етакчи бўлган Siemens ва Cisco компанияларининг асбоб-ускуналаридан фойдаланилган. Бу қурилмалар АТМ ва Frame Relay замонавий технологиялари билан ишлашга имкон беради. Маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун кучли ҳимоя воситаларидан фойдаланилади. Малакали мутахассислар керакли сайтни излаб топиш, почта орқали ахборот жўнатиш, керакли маъумотларни дискетага ёзиб олишда ёрдам беришлари, зарур ҳолларда эса Интернет тармоғида мустақил ишлашга ўрганишлари мумкин. Билим ва юқори технологияларга асосланган янги иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи асосий омил Интернет ва унинг дастурлари ҳисобланади. Глобал компьютер тармоқлари ахборот олиш, сақлаш ва тарқатиш учун янги имкониятларга эга бўлиб, улкан жаҳон ахборот ресурсларига уланишни таъминлайди. Улар одамлар ҳаётининг янги сифатига ўтишини тезлаштиради. Бироқ тармоқдан фойдаланиш шу билан бир пайтда илгари мавжуд бўлмаган муаммоларни ҳам юзага келтиради. Шу сабабли ахборот технологияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантиришда давлат сиёсатининг мақсадлари бизнингча, қуйидагилардан иборат: • фуқароларнинг ахборотга уланиш ва уни тарқатишда эркинлигини таъминлаш; • Ўзбекистонда миллий манфаатларга жавоб берувчи, маҳаллий ахборот ресурслари ва имкон қадар технологиялар имкониятларидан фойдаланувчи глобал электрон ахборот муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш; • Ўзбекистон ҳудудий бирликларининг ахборот бирлигини таъминлаш, ахборотга бой ва камбағал ҳудудлар ўртасидаги узилишни бартараф қилиш; • Интернет тармоғи ва ундаги мавжуд ахборот ресурсларининг кенг аҳоли оммаси ва хўжалик фаолияти субъектлари, илмий ва таълим муассасалари, давлат, ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари учун очиқ бўлишига шароитлар яратиш; • шахс, жамият ва давлатнинг халқаро ахборот алмашинувда аборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот эгалари ҳуқуқларини ахборотдан ноқонуний фойдаланиш ва уни тарқатишдан ҳимоя қилиш, шунингдек, «сифатсиз» ахборотларнинг тарқалиши устидан назорат ўрнатиш; • янги маҳаллий ахборот технологиялари, маҳсулотлари ва хизматларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; • бизнес юритиш, Интернет тармоғининг ўзбек сегментини ривожлантиришга маҳаллий ва чет эл хусусий компанияларининг инвестицияларини жалб қилиш учун шароитлар яратиш; • Интернетдан фойдаланувчилар, хўжалик субъектлари, бошқарув органлари манфаатларида Ўзбекистон Республикасида Интернетни ривожлантиришнинг қонунчилик ва меъёрий асосларини яратиш ва такомиллаштириш; • мамлакат фуқароларини ахборотлашган жамият шароитларига мослаштириш. Интернетнинг ўзбек сегментидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: • фуқароларнинг ижтимоий мақоми ва турар-жойидан қатъи назар очиқ ахборот тармоғига эркин уланиши учун шароитларни таъминлаш; • Интернет тармоғига уланиш учун миллий инфратузилмани шакллантириш, фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган ахборотга уланиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга оширилишини таъминловчи Интернет ресурсларига жамоа бўлиб уланиш «нуқта»ларини яратиш; • давлатнинг долзарб сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг бажарилишини таъминловчи, ҳамма учун очиқ бўлган давлат ахборот ресурслари ва электрон кутубхоналари, фан ва таълим тизимининг ахборот ресурслари тармоқларини яратиш миллий дастурларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш; • давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, уларни уланиш учун очиқ қилиб қўйиш, давлат, хусусий ва жамоатчилик ташкилотлари, айрим фуқароларни замонавий ахборот технологиялари асосида ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича ишларга жалб қилиш; • Интернет тармоғининг вилоятлар, туманлар ва Ўзбекистон Республикаси субъектлари давлат органлари сегментини ривожлантириш; • мамлакат ичида ва хорижий мамлакатлар билан ахборот ресурслари алмашинишни таъминловчи тармоқлараро алоқа ва миллий стандартлар тизимини ривожлантириш; • халқаро стандартлар ва тавсиялар асосида тармоқнинг маҳаллий сегментидаги жамият учун аҳамиятли ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва каталоглаш тизимини шакллантириш; • мос келувчи маҳкамалар томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган Интернет тармоғининг ўзбек сегментини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни молиялаштириш. Интернет тармоғи техник инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар саналади: • Интернет тармоғидан фойдаланилувчи дастурий маҳсулотлар, компьютер ва телекоммуникация қурилмалари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини қўллаб- қувватлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш; • мамлакат миқёсида онлайн режимида турли хил ахборотларни телекоммуникация тармоқлари бўйича юқори тезликда узатиш учун техник имкониятларни таъминлаш; • миллий алоқа тармоқлари, биринчи навбатда ахборот узатишнинг замонавий технологик даражасини таъминловчи кенг қамровли, юқори тезликка эга ва сунъий йўлдош каналларининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш; • илмий тадқиқотлар ва Интернет-технологиялар лойиҳаларини қўллаб- қуватлаш; • янги авлод Интернет тармоғининг ривожланишини таъминлаш мақсадида фан-техника соҳасида ахборот- телекоммуникация инфратузилмаси тадқиқотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; • Интернет-технологиялар соҳасида халқаро стандартлаш бўйича ишларда иштирок этиш; • жойлардаги ижроия ҳукумати органлари ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган структураларда Интернет тармоғидан фойдаланиш жараёнида ахборотнинг ҳимояланганлик даражаси устидан назоратни амалга ошириш. Меъёрий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва такомиллаштириш. Бу йўналишда давлат сиёсатининг биринчи навбатда амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат: • Интернетнинг ўзбек сегменти фойдаланувчиларининг ўзаро ва давлат билан, хусусан, электрон савдо ва электрон тўловларни амалга оширишдаги алоқаларининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ги, «Электрон ҳужжат тўғрисида» ги ва «Электрон савдо тўғрисида» ги қарорларни қабул қилиш; • Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, Интернетда жойлаштирилувчи ёки ахборот алмашиниш воситалари орқали узатилувчи маълумотларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаш; • ахборот маҳсулотлари, ахборотни узатиш ва кўриш воситаларида ахборотга муаллифликнинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини таъминлаш; • ҳамма учун очиқ бўлган компьютер тармоқларидаги электрон нашриётлар ва электрон оммавий ахборот воситаларига тегишли оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунчиликни такомиллаштириш; • шахсий маълумотларнинг, хусусан, Интернет тармоғидан фойдаланувчилар ҳақида уларнинг ўзаро ва тармоқ хизматлари операторлари билан мулоқотлари давомида тўпланувчи маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш; • домен номларидан нотўғри фойдаланиш ва уларни қайта сотишнинг олдини олиш мақсадида уларни рўйхатга олиш қоидаларини такомиллаштириш; • Интернет тармоғига уланиш бўйича хизматларни тақдим этувчи ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш; • Интернетда содир этилувчи жамият учун хавфли ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликларни содир этувчи шахсларни аниқлаш ва жазолаш учун шароитлар яратиш; • Интернет тармоғидаги ахборотларни уларнинг тоифасига қараб рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишнинг мос келувчи даражасини таъминлаш; • амалдаги қонун ҳужжатларининг Интернетга тааллуқли қисмларидан бевосита фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш; • процессуал қонунчиликка, биринчи навбатда компьютер тармоқларидан фойдаланганда исбот ва далилларни таъминлашга доир қўшимчалар киритишга тайёрлаш. Кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш. Ушбу йўналишда биринчи навбатда амалга ошириш лозим бўлган тадбирлар қуйидагилардан иборат: • биринчи навбатда Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзларини муносиб намоён этишлари учун хизмат қилувчи кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш; • аҳолини компьютер тармоқларидан фойдаланишга ўргатиш, фуқароларнинг ахборот ва компьютер саводхонлигига ўқитишнинг ҳар қандай шаклларини ривожлантириш; масофадан ўқитиш тизимларидан фойдаланиш ва ривожлантиришни рағбатлантириш. Халқаро ҳамкорлик. Мазкур йўналиш бўйича давлат сиёсатининг асосий вазифаси хорижий мамлакатлар билан ўзаро ахборот алмашинув учун шароитлар яратиш, мамлакатнинг жаҳон ахборот маконига интеграциялашувини чуқурлаштириш ҳисобланади. Интернет тармоғидан глобал компьютер тармоғи сифатида фойдаланиш кенг халқаро ҳамкорликни, жумладан, халқаро келишувларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни назарда тутади. Бундай халқаро келишувлар қуйидагиларни мустаҳкамлаши лозим: • Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий тамойиллари; • глобал компьютер тармоқларидан халқаро ахборот терроризми ва эсктремизми мақсадларида фойдаланиш, шунингдек жиноятчи гуруҳлар фаолиятининг олдини олиш учун халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш; • Интернет тармоғида жойлаштирилувчи ахборотларнинг мос келувчи давлат қонунчилиги талабларига мос келиши устидан, жумладан қўшма назорат ўрнатиш; • Интернет тармоғидан қонунчилик талаб ва қоидаларини бузган ҳолда фойдаланувчи шахсларга нисбатан чора қўллаш ва жавобгарлик чораларини аниқлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш; • Интернет тармоғидан фойдаланиш жараёнида вужудга келувчи муаммоларни ҳал қилиш тартибини ташкил этиш. Божхона тизимида электрон рақамли имзо ва электрон декларациялашни ривожлантириш. Хозирги пайтда ахборот технологияларини ҳамма сохада фойдаланишни йулга куйиш, жумладан божхона тизимида ушбу замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш узини ижобий натижаларини курсатиб келмокда. Бунга мисол тарикасида яқинда қабул қилинган «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ва «Электрон ҳужжатлар айланиши тўғрисида» ги қонунлар божхона хизматида ахборот технологияларини ҳар томонлама жорий этишга йўл очиб берди. диаграмма Ҳозирги вақтда ДБҚ божхона бўлинмалари орасида электрон декларациялаш, товарнинг электрон божхона паспорти, олдиндан электрон хабардор қилиш каби электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш устида фаол ишламоқда. Маълумотлар базасини бошқаришнинг кўп фойдаланиладиган тизими қўлланадиган бир қанча янги дастурлар жорий этишга каратилган. Бу янгиликларнинг икки қисми яхлит вазифаси божхонада расмийлаштиришни имкон қадар жадаллаштириш билан бир вақтда божхона назорати самарадорлигини оширишдан иборат. Асосий бўғин - божхона масканларидир. Айни шу ерда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва давлат манфаатлари тўқнашади, божхона органларининг ходимлари давлат номидан унинг манфаатларини ҳимоя қиладилар, кўпинча айни шу ерда келишмовчиликлар вужудга келади. Ҳозир товарни расмийлаштираётган божхона ходими фақат бир манбадан - декларантнинг ўзидан ахборот олади. БЮД (божхона юк декларацияси) ва бошқа қоғоз ҳужжатлардаги маълумотларни текшириш, одатда, кўп вақтни олади. Бу эса божхона учун ҳам, ТИФ иштирокчиси учун ҳам мақбул эмас. Янги технологиялар бу ерда нимани ўзгартиради? Биринчидан, товарлар, транспорт воситалари ва ТИФ иштирокчилари тўғрисидаги ахборот манбалари доираси кенгаяди. Иккинчидан, зарур маълумотларни керак бўлган пайтда - божхонада расмийлаштириш чоғида олиш мумкин бўлади. Учинчидан, ҳужжатлар қоғоз тусида эмас, электрон тусда бўлади. Келажакда, божхона декларациясидаги маълумотларни автомат тарзда текшириш назарда тутилади. Келгусида божхонада расмийлаштириш бундай кўринишда бўлади: ҳужжатлар автоматик равишда қабул қилинади ва текширилади, назоратнинг махсус чораларини талаб қиладиган товарларни аниқлаш учун товарлар автомат тарзда селекция қилинади, сўнгра хатарлар таҳлил қилинади ва қарор қабул қилинади. Шу ўринда декларациялашга алоҳида тўхталиб ўтсак. Хозирги кунда хатарларни бошқариш тизими билан боғланган, тўғри тузилган электрон декларациялаш тўловлар тўпланишини оширади ҳамда декларантлар ва божхона органларининг ходимлари йўл қўядиган тартиб-қоида бузилишларини камайтиради. Бу албатта божхона хизмати фаолиятини янада самарали амалга оширишда катта аҳамиятга эгадир. Четдан қараганда, электрон декларациялаш натижасида назоратнинг тўлалиги камайгандек кўринади, бироқ ҳақиқий вазият мумкин қадар тўла назорат қилинадиган бўлади. 23 Бу ерда таъкидлаб ўтиш лозимки, электрон декларациялашни жорий этишни вазифаларидан бири ТИФнинг қонунга риоя қилувчи иштирокчилари учун божхонада расмийлаштиришни қисқа ва имкони борича қулай жараёнга айлантиришдир. Шубҳасиз, амалда ахборот технологияларини кенг қўлланишга янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдам беради. Бу нарса ўша божхона юк декларацияси мисолида аниқ намоён бўлади. У декларантнинг божхона органлари билан муносабатларини белгилабгина қолмай, товарлар қонунийлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Назорат қилувчи органлар ягона тизимнинг маълумотлар базасига қараб, унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Шу тариқа, турли давлат тузилмалари ўртасида ахборот айирбошлашни кенгайтириш - бошқарув ва назорат самарадорлигини оширишнинг энг муҳим дастакларидан бири бўлиб колади. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ) да бўлгани каби айирбошлаш форматини тартибга солиб, икки томонлама ахборот айирбошлашни қўллаб- қувватлаш, мантиқий иш бўлади. Божхона органлари бошқа идоралардан олган ахборот, шу жумладан хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимида ҳам тўпланади, тизимларга ажратилади ва фойдаланилади. ДБҚ божхона технологияларини автоматлаштириш департаменти бу ахборотни олиш, сақлаш, излаш ва ундан фойдаланишни алгоритмга солиш билан шуғуллана бошлади. Яқин келажакда электрон декларациялаш технологияси ва таомил қоидаларини пухта ишлаб чиқиш лозим бўлади. Божхона инспектори декларантдан электрон декларацияни олгач, БЮД (божхона юк декларациси) да келтирилган маълумотларни текширади ва товарни чиқариш ёки божхона назоратининг қўшимча чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади. Божхона ходимида қўшимча саволлар туғилиши мумкин. Балки декларант электрон декларацияга киритилган ахборотни аниқлаштириши, тузатиш киритишига тўғри келар. Бундай ҳолларда улар реал вақт тартибида электрон хабарларни айирбош қиладилар. Электрон декларациялаш декларантнинг божхона инспектори билан бевосита мулоқот қилиш заруратини бартараф этади. ТИФ иштирокчиси божхона постидан юзлаб чақирим олисда компьютер олдида ўтириб, ахборотни ишлаш тармоғига уланиб, божхона декларациясини тўлдириши, унга электрон рақамли имзо қўйиши, бошқа зарур маълумотларни киритиши ва барча ахборотни ўз хабари сифатида ҳудудий божхона бошқармасига юбориши мумкин. Рақамли имзонинг мавжудлиги ушбу маълумотлар юридик кучга эгалигини билдиради. Шу уринда электрон божхона паспорти тўғрисида гапириб утиш зарурдир. Ишлаб чиқилаётган дастурнинг асосий унсурларидан бири битимнинг электрон божхона паспортидир. Уни автоматик равишда - чегарада расмийлаштириш таомилининг бошланишида расмийлаштиришади. Бу ҳужжатга товар тўғрисидаги маълумотлар (коди, вазни, фактура қиймати), БЮД (божхона юк декларация) нинг ва товарни вақтинча сақлаш омборида ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхаларини киритиш мўлжалланмоқда. Булардан ташқари, унда божхона ходимларининг ҳамма ҳаракатлари қайд этилади. Шу тариқа, чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб, божхонада расмийлаштиришнинг охиригача товар ва транспорт воситасининг тарихи тўла ёзилади. Бу технологияни шартли равишда тўла ҳужжатли назорат деса бўлади. Бунда эса биз албатта олдиндан хабар қилиш технологияси га эътибор беришимиз лозим. У божхонада расмийлаштиришни тезлатишнинг яна бир имкониятидир. Технология тахминан бундай: товар тўғрисидаги электрон ҳужжатлар пакети божхона органларига олдиндан юборилади. Товар чегарага етиб келганда божхона инспектори ахборотнинг дастлабки таҳлили ва назорат шаклини танлашга вақт сарфламайди. Бундан импортчи ҳам ютади - унинг юкки божхона омборида ётмайди, бинобарин уни сақлаш билан боғлиқ чиқимлар ҳам бўлмайди. Бундай технология жараённинг барча иштирокчиларига ўз ҳаракатларини режалаштириш имконини беради. Божхонада расмийлаштиришни етарлича тезкорлик билан амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Юкни келтириш устидан назорат автомат дастурининг яратилиши ва унинг ҳозир ДБҚ божхона назоратини ташкил этиш бўлинмасида қўлланилиши бунга яққол мисол бўла олади. Хулоса: Сўнгги йилларда божхона органларини ахборот - техник таъминлашда, уларнинг барча давлат идоралари билан ўзаро алоқаларида катта сифат ўзгаришлари юз берди. 2003 йилдан бошлаб ДБҚ худудий бошқармаларида локал ҳисоблаш тизимлари (ЛҲТ)ни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етди. Ушбу ахборот ташқи савдо операцияларининг ягона тизимига киритилган. Қарор ва Низомга кўра экспорт-импортни тартибга солиш соҳасида ахборий таъминотнинг «икки тарафлама» тизими белгиланади, у ваколатли давлат органлари (мониторинг юритиш доирасида фойдаланилади) ва ташқи савдо фаолияти субъектларини ахборий таъминлашни назарда тутади. Мониторинг юритиш асосини ташкил этадиган ахборот айирбошлашнинг асосий бўғини бўлиб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ҳисобланади. Ўз моҳиятига кўра, у экспорт-импорт соҳасида мониторинг ва назоратни амалга оширишга ваколатли органларга экспорт- импорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида маълумотларни тезкор олиш ва ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатилган тизимга фақат ваколатли органларнинг ходимлари кириш ҳуқуқига эга, унга юридик ва жисмоний шахсларнинг кира олиши мумкин эмас. ТСОЯЭАТда мавжуд бўлган барча ахборот қатъиян маҳфий ҳисобланади ва учинчи шахслар ўртасида тарқатилмайди. Адабиётлар : 1. С . С . Ғуломов , Б . А . Бегалов , Н . Р . Зайналов , Р . А . Дадабаева , А . Э . Давронов . Дастурлаш технологиялари Олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма . - Тошкент .: ТДИУ , 2006 й ., 192 б . 2. Б.А.Бегалов, С.А.Новосардова. Образовательная технология по дисциплине ―Информационные технологии и системы‖. Из серии ―Технология обучения в экономическом образовании‖. - Ташкент. ТГЭУ, 2006 г, 128 с. 3. С.С.Ғуломов, Б.А.Бегалов, Т.И. Сарсатская. Маълумотлар ва билимлар базаси. Ўқув қўлланма - Тошкент.: ТДИУ. 2005 й., 164б. 4. Информатика Учеб. пособ. Под обш ред. И.А.Чернопустовой. -СПб.: Питер, 2005. - 272с. 5. Каплан А.В. Решение экономических задач на компьютере. - СПб.: Питер, 2004 - 600с. 6. Максимова О.В., Невзорова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб.пособ. - Ростов на Дону: Феникс, 2004. - 416с. 7. Контрабанда жинояти ва унга қарши кураш масалалари, Ўқув-услубий қўлланма, ДБҚ Ўқ ув маркази, Т.,2010 й. 8. Кучаров А.С., Тиллахўжаев Б.Т. Божхона таомиллари. Ўқув қшлланма. ТДИУ. 2015 йил. 239-бет.