logo

Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш истиқболлари ва божхона тизимида самарали қўлланилишининг жаҳон тажрибаси

Yuklangan vaqt:

20.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

252 KB
Ўзбекистон Республикасида ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш истиқболлари ва божхона тизимида самарали қўлланилишининг жаҳон тажрибаси Режа: 1. Божхона тизимини фаолиятини самарадорлигини оширишда ахборот- коммуникация технологиялари борасидаги халқаро ҳамкорликни аҳамияти 2. Ахборот технологияларининг божхона тизимида самарали қўлланилишининг жаҳон тажрибаси 3. Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон рақамли имзо, электрон декларациялашни ривожлантириш Божхона тизимини фаолиятини самарадорлигини оширишда ахборот- коммуникация технологиялари борасидаги халқаро ҳамкорликни аҳамияти Божхона хизматини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ҳар томонлама ёрдамлашиш, божхона қонунчилигининг халқаро стандартлар билан мутаносиб ва уйғунлигини таъминлаш, божхона хизматини бошқариш самарадорлигини ошириш, халқаро савдо соҳасида содир бўлаётган улкан жараёнлар билан ҳамоҳанг бўлиш бугунги кун талабидир. Унда назарда тутилган вазифалар қуйидагилардан иборат: диаграмма Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг, жумладан, божхона ишига оид мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш; -хорижий давлатлар божхона ва бошқа мутасадди органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш. Республика божхона хизмати умум қабул қилинган халқаро меъёр ва тажрибалар билан яқинлашиш йўналишида ривожланмоқда ва халқаро божхона ҳуқуқларини қабул қилиш ва қўллашга тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур ҳамкорлик қуйидаги асосий йўналишларда ўз аксини топади: - МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик; - хорижий давлатлар билан ҳамкорлик; - божхона ишига оид халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик. Халкаро алоқаларининг жадаллашуви ва кенгайиши ҳозирги босқичда Ўзбекистон божхона хизмати халқаро фаолиятининг фарқловчи хусусияти ҳисобланади. Божхонани ривожлантиришнинг бугунги кундаги устуворликлари Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми ҳисобланишидек аниқ- равшан тушунчадан келиб чиқади, бу нарса эса халқаро божхона ҳамкорлиги учун катта имкониятлар очади. Бундай ҳамкорлик нафақат БЖБТ доирасида, балки Ўзбекистон ва дунёдаги бошқа давлатларнинг божхона хизматлари ўртасидаги икки тарафлама алоқалар ёрдамида ҳам амалга оширилади. Осиё тараққиёт банкининг Божхона ҳамкорлиги қўмитаси (БХҚ) божхона соҳасида минтақавий ҳамкорликка ва минтақавий божхона ислоҳотлари ҳамда минтақанинг миллий божхоналарини замонавийлаштиришда кенг қамровли ёндошувга кўмаклашади. У 2002 йилда ташкил этилган ва шарқий ҳамда марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги кенг миқёсида дастурининг муҳим бўғини ҳисобланади. БХҚ таркибига Озарбайджон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Муғилистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг божхона хизматлари киради. БХҚнинг ахборотни жамлаш ва айирбошлаш масалалари, божхона операциялари, хатарларни бошқариш ва постлардан ўтиш аудитини шунингдек, маълумот тўплаш минтақавий тизимларини ривожлантириш учун ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳига Ўзбекистон божхона хизмати рахбарлик қилиб, у халқаро божхона амалиётини ислоҳ қилишга жаҳон божхона ишининг олға қараб ривожланишига ўз хиссасини қўшмоқда. Бугунги кунда халкаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнес бутун жаҳон ҳамжамиятига ва хусусан, Марказий Осиё минтакасига ғоятда жиддий таҳдид солмоқда. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан Ўзбекистон дунёдаги бошқа мамлакатлар билан биргаликда ушбу таҳдидга қарши туриб, минтақага ташқаридан таъсирини кучайтиришга уринаётган қора кучларга қарши муросасиз курашнинг машаққатли йўлини танлади. Мозори Шариф, Кундуз, Кандахор, Жалолобод харбий лагерларига халқаро террорчилар жойлашиб олди. БМТнинг наркотиклар устидан назорат қилиш халқаро агентлиги ҳисоб- китобларига кўра, 2002 йилда Афғонистонда кўкнори ҳосилини ҳажми тахминан 1900-2700 тоннани ташкил этган бўлиб бунга қарши кураш натижасида бу кўрсаткич 2006 йилга келиб сезиларли даражада қисқарган бўлсада ўзини хавфли оқибатлари билан ҳанузгача халқаро майдонда хавотирга тушишни сабаби бўлиб келмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кура, хозирги кунда бутун дунеда 8 миллиондан ортик киши героин истеъмол қилар экан, 13,8 миллиондан ортиқ киши кокаин, 142 млн. киши марихуана, 280 млн.дан ортиқ киши эса синтетик гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилар экан. Наркотик моддаларни дунё бўйича бир йиллик обороти 400 млрд. АҚШ долларига ёки бутун дунё савдо айланмасининг 8 фоизини ташкил этар экан. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу ХХ I аср бошларида инсоният олдида турган мушкул муаммолардан биридир. Терорчиларга қарши операциялар давомида на героин захиралари, на уни тайёрлайдиган мини-заводлар амалда зарар кўрган. Марказий Осиё худуди орқали жаҳон бозорларига, баъзи маълумотларга кўра, ушбу давлатда тайёрланган гиёҳванд моддаларнинг 65% ўтади ва бу хажмнинг 20%га яқини минтақа мамлакатларида қолади. Бундай шароитда Ўзбекистон божхона органларига алоҳида маъсулият юкланади, уларнинг хушёрлиги ва фидокорлиги тинч фуқаролар хавфсизлигининг гаровларидан биридир. Улар томонидан хар бир муввафақиятли ўтказилган операция ортида юзлаб қутқарилган ҳаёт, минглаб сақлаб қолинган тақдир турибди. Ўзбекистон божхонаси олдига қўйилган вазифаларнинг муҳимлиги ҳақида 2002 йили Тошкентда ЖБТ хомийлигида бўлиб ўтган божхона хизматлари рахбарларининг халқаро конференцияси ёритиб ўтилган бўлиб Ўзбекистон республикаси вакиллари мазкур анжуманда иштирок этаётган бошқа мамлакатлар каби наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва тарқатилишига қарши кураш муаммоларига алоҳида аҳамият бериб, тобора кўпроқ ҳудуд ва давлатларни қамраб олаётган бу мудҳиш жиноятчиликнинг авж олиши ана шу иллатга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятининг сайъи ҳаракатларини зудлик билан жипслаштиришни тақазо этмоқда. Айтиш жойизки наркобизнесга қарши курашда ғоят кескин чоралар тарафдори бўлмиш Ўзбекистон бу борада зарур бўлган ҳамма ишни қилиб келган бўлиб ва ҳозирги пайтгача йўлда қатъий турмоқда. Таъкидлаш лозимки ҳозирги замон учун ғоят долзарб мавзудаги анжуманни ўтказишда Ўзбекистонга ишонч билдирилганлиги мамлакатимизнинг бу олижаноб ишига қўшаётган салмоқли ҳиссасининг ЖБТ томонидан эътироф этилишидир. Ушбу халқаро анжуманда имзоланган Тошкент декларациясида қуйидагилар баён этилган: Буюк Ипак йўли йўналишида наркотикларнинг ғайри қонуний айланишига қарши курашга бағишланган халқаро конференция иштирокчилари: - наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний айланиши саломатликка ва жамиятнинг гуллаб яшнашига жиддий ҳамда ошиб борувчи таҳдид солинаётганлигини эътироф этган; - наркокорчалонларнинг фаолияти, хусусан, ғайриқонуний наркотик воситалар ва психотроп моддаларни халқаро миқёсда олиб ўтишдан иборатлиги ва уюшган жиноятчиликни жалб этишини тушунган; - халқаро терроризм, гиёҳванд моддаларни контрабанда қилиш ва уюшган жинотчиликнинг бошқа турлари ҳисобидан молияланишини билган; - Буюк Ипак Йўли йўналишининг иқтисодий ва тижорий аҳамиятини, Шарқ ва Fарбни бирлаштирадиган ушбу стратегик йўл ва темир йўл артерияси бўйича қонуний савдонинг тўсиқсиз оқимига ёрдам бериш заруратини, шунингдек, божхона маъмуриятларнинг жамиятни ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида савдога ёрдам бериш билан назорат ўртасида тўғри мувозанатни қўллаб қувватлаш мажбуриятини таъкидлаган; наркотикларга қарши кураш бўйича халқаро шартномалардан, шунингдек бир-бирларини тушуниш тўғрисидаги битимлар, резолюциялар, меморандумлардан келиб чиқадиган, иштирокчилар томонидан қўлланадиган мажбуриятларни эътиборга олиб; - гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш ЖБТ аъзоларининг божхона маъмуриятлари учун муҳим аҳамият касб этишини ва фақат миллий даражада чораларнинг қабул қилиниши, ушбу кулфатнинг глобал хусусиятини ҳисобга олганда, чекланган самарага эга бўлишига алоҳида аҳамият бериб; - ЖБТ аъзоси бўлган мамлакатларнинг наркотиклар контрабандасига қарши кураш учун маъсул бошқа хизматлари, шунингдек бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдаги саъй-ҳаракатларини кайд этиб; - ЖБТ билан Интерпол, ЮНДСП, Европол ҳамда гиёхвандлик устидан назорат бўйича Европа маркази, шунингдек Европа иттифоқи билан ҳамкорликка эътиборни жалб этиб; - тузилма ва механизмларни, хусусан ЖБТнинг божхона ҳуқуқни мухофаза қилиш тармоғи (БХМКТ) ва хизматлари ўртасида ҳамкорлик қилиш, ахборот ҳамда тезкор маълумотлар алмашишга кўмаклашиш мақсадида барпо этилган Минтақавий алоқа узеллари (РИЛО) тармоғини этиборга олиб; - минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш уюшган жиноятчиликка қарши самарали ҳаракат қилиш учун муҳим шарт ҳисобланади деб фикрлаб; - бундай ҳамкорлик барча манфаатдор тарафларга айниқса халқаро даражада килинаётган саъй харакатларни такомиллаштириш учун мустақил амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш чоғида бир-бирини такрорлаш ва аралашишга йўл қўймаслик мақсадида фойдали бўлишига комил ишонч билан; Наркотик воситалар ва психотроп воситаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш шунингдек прекурсорлар устидан назоратни кучайтириш бобида қуйидаги тадбирларни тавсия киладилар: - мавжуд алоқа тармоқларидан фойдаланган ҳолда ахборот, тезкор маълумотлар ва ҳужжатлар алмашишнинг мавжуд механизми амал қилиш доирасини кенгайтириш; - ахборот алмашишнинг мавжуд механизми, шу жумладан, Буюк ипак йўли бўйича Болкон ахборот тизими ( BASIS ) Марказий осиё давлатларига, уларнинг миллий конунчилиги ва тегишли халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда тадбиқ этилади. - наркотик воситалар ва психотроп моддаларни, уларни ғайриқонуний ишлаб чиқаришда ишлатиладиган наркотиклар, прекурсорлар ва кимёвий моддаларни ғайриқонуний олиб ўтиш холларига таълуқли бўлган тезкор ахборот шунингдек, янги тамойиллар яшириш жойлари, ташиш усуллари ва олиб ўтиш хавфлари тўғрисидаги ахборот БХМКТ ёрдамида, мавжуд коммуникация тармоқлари воситасида йиғилади; - Йиғилган ахборот ғарбий Европа, марказий ва шарқий Европа, Осиё- Тинч океан минтақаси ва МДҲ мамлакатлари бўйича РИЛО томонидан унинг тахлилини глобал даражада амалга ошириш ҳамда манфаатдор божхона маъмуриятларига тақдим этиш учун фойдаланилади, бу эса наркотик воситалар ва психотроп моддалар ғайриқонуний айланишининг олдини олиш ва уни тергов қилиш бўйича янада самарали ҳаракатларга кўмаклашади. ЖБТ аъзоси бўлган мамлакатлар: - ахборот алмашиш ўзаро мақбул, тўлиқ ва очик бўлиши мақсадида мавжуд ахборотдан фойдаланишни ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирадилар; контрабандага қарши кураш билан шуғулланадиган бўлинмаларнинг хабардорлигини оширади ва уларни ўқитиш жараёнини ривожлантирадилар; - давлат органлари билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар ва такомиллаштирадилар. Хар бир мамлакат наркотикларга қарши кураш масалалари бўйича миллий контакт алоқа пунктларини тайинлайди, улар ахборот ва тезкор маълумотларни олиш ҳамда узатиш учун жавоб бериб, уларни ахборот ва тезкор маълумотларга энг яхши ишлов бера оладиган хизматларга йўналтирадилар, шундан сўнг олинган жавоб-сўров юборган маъмуриятларга юборилиши керак. Контакт алоқа пункти хизматининг имкониятлари ва унинг ҳуқуқни мухофаза қилишдаги яъни айнан наркотиклар контрабандасига қарши кураш бобидаги тажрибасини хисобга олиб белгиланади. Бундай ҳамкорлик доирасида ЖБТ аъзоси бўлган мамлакатлар уларнинг мансабдор шахсларига бошқа божхона маъмуриятларининг сўровларига кўра тергов ўтқазиш ва шахслар, бинолар, транспорт воситалари, битимлар ҳамда товарлар устидан назоратни амалга ошириш имконини берадиган қоидаларни қўллашни кўриб чиқадилар. Зарур техник ҳамкорлик ва техник кўмакни амалга ошириш. Мазкур минтақа мамлакатларининг божхона маъмуриятлари ҳамкорликнинг кўриб чиқилаётган соҳасидаги ўз ютуқлари тўғрисида мунтазам маслаҳатлашишларни ўтказадилар. Улар нафақат бир-бирлари билан, балки бошқа ваколатли миллий органлар ва халқаро ташкилотларнинг минтақавий вакиллари билан ҳам фикр алмашадилар. Бундай ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида манфаатдор божхона маъмуриятлари наркотиклар контрабандасига қарши кураш билан шуғулланадиган мансабдор шахслар билан алмашиш дастурини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқадилар, улар ишлаб чиқарувчи мамлакатлар, транзит мамлакатлар ёки истеъмолчи мамлакатлар бўлишидан қатъий назар мазкур минтақа мамлакатларида наркотикларни ғайриқонуний олиб ўтилишига қарши самарали курашиш мақсадида тезкор тадбирларни амалга ошириш ва назоратни кучайтиришни рағбатлантирадилар ва бунга кўмаклашадилар. Амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар: - наркотиклар контрабандасига қарши курашиш, назорат қилиш, ўзига хос махаллий шароитларни хисобга олган ҳолда курашни самарали ташкил этиш, хатар таҳлили мақсадни танлаш усулларига ўргатиш; - хизматларни ташкил этиш: кинология бўлинмалари ва контрабандага қарши кураш учун аниқ жавобгар бўлган хизматларни ташкил этиш, тезкор ахборот йиғиш ва хатар тахлили; - ускуналарни такдим этиш: наркотикларни топиш учун компакт-тестлар, тананинг ичида яширилган наркотикларни топиш учун аппаратлар, хуфиёна яшириш жойларини топиш учун хажмдор аппаратлар, кичик хоналарда (масалан, автомашиналар, юк машиналарининг кабиналари, дам олиш учун вагонлар) мавжуд бўлган чанг тўзонни таҳлил қиладиган тўзонни таҳлил қиладиган ускуналар шунингдек ренген ускуналари билан таъминлаш. БМТ нинг наркотиклар ва прекурсорлар устидан назорат қилиш дастури доирасидаги ҳамкорлик жўшқин ривожланмоқда. БМТ кўмагида ДБҚ нинг минтақавий кинологик маркази барпо этилди, қурол-яроғ ва портловчи моддаларни қидирадиган хизмат итлари ўргатилиши самарали олиб борилмоқда. БМТ нинг «Ўш тугуни» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон божхона хизмати ходимлари наркотиклар савдосига қарши кураш масалалари бўйича ўқув семинарларида, Марказий Осиёда наркотиклар ва прекурсорлар устидан назорат қилиш муоммолари бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. БМТ нинг наркотиклар устидан назорат қилиш ва жиноятларнинг олдини олиш бошқармасининг «Ўзбек- Афғон чегарасидаги «Айритом» назорат қилиш-ўтказиш пункти» да фаолиятни бошлашда Ўзбекистонга ёрдам бериш лойиҳаси доирасида республика лойиҳасига божхоначилар йўловчилар юклар ва транспортни кўрикдан ўтказиш учун асбоб-ускуналар, назорат- техник воситаларнинг узлуксиз ишлаши учун электр энергияси генераторлари бир неча маротаба берилди. Ўзбекистон божхоначилари героин тайёрлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сирка кислота ангидридининг ғайриқонуний айланишини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича «Топаз» халқаро операциясида ҳам фаол иштирок этдилар. Чунончи, Афғонистон ва Тожикистон билан чегарадош бўлган ДБҚнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари бир неча бор республика орқали ушбу наркотик хом ашёни ғайриқонуний олиб ўтиш холатларининг олдини олишда 72 тоннадан ортиқ шундай модда ушланди. Ўзбекистон божхона органларининг фаол ва муваффақиятли фаолияти халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланди. Халқаро даражадаги ҳамкорликка келганда мисол тариқасида Германия Федератив Республикасининг божхона криминал хизмати ( Zollkriminalamt - ZKA ) делегацияси мамлакатимизда бўлиб ўтганини таъкидлаш мумкин. Бу ташрифга мазкур идора президенти жаноб Карл-Хайнц Маттиас бошчилик қилган бўлиб, ташрифнинг асосий мақсади - наркотик воситаларнинг ғайриқонуний айланмасига қарши курашиш соҳасида мамлакатларимиз ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш эди. Германиялик ҳамкасбларнинг қизиқиши наркотик моддаларни топиш учун энг замонавий кўрикдан ўтказиш ва махсус ускуналар, видеокузатув ва радиацион назорат тизимлари, автотарозилар ва назорат қилишнинг бошқа махсус техник воситалари билан жихозланган божхона объектининг инфратузилмаси ва хизмат арсеналини батафсил ўрганиш билан чекланмади. Улар божхона назоратини амалга оширишда ғоятда фаол иштирок этдилар . Учрашувда ушбу сохада ва божхона терговлари бобида ҳамкорликнинг ахволи ва истиқболлари, шунингдек 2001 йилда Берлинда имзоланган, наркотиклар контрабандасига қарши курашда ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий кўмакни яхшилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Германия Федератив Республикаси Божхона бошқармасининг қўшма баёнотига мувофиқ тезкор ва таҳлилий ахборотни айирбошлаш масалалари мухокама қилинди. Иккала томон икки тарафлама ҳамкорликни кенгайтириш, ГФР ва Ўзбекистон божхона хизматлари ўртасида бевосита алоқа ўрнатишнинг муҳимлигини таъкидлади. Шу борада Ўзбекистон Республикасини ДБҚси Россия федерал божхона хизматида Жаҳон савдо ташкилотининг ―С EN ( Customs Enforcement Network ) божхона ҳуқуқни муҳофаза қилиш тармоғи билан ишни ташкил қилиш бўйича семинар олиб бормоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этишди. Контрабандани ушлашга доир маълумотларни киритишдан ташқари Жаҳон божхона ташкилоти ―антинаркотик лойихаларни, хусусан, Афгонистон атрофида хавфсизлик зоналарини барпо этиш бўйича самарали ишлар олиб бормоқдалар. 2003 йилнинг ўрталаридан буён қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, ядровий, радиоактив ва хавфли материалларни ушлаб қолиш тўғрисидаги ахборот тўпланмоқда. Бу маълумотларни Россия ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари, МДХ Аксилтеррор маркази, МДҲ Хавфсизлик органлари ва махсус хизматларининг рахбарлари кенгашига электрон воситалар орқали йилнинг ҳар чорагида, хорижий ҳамкорлар номига эса ― CEN ҳуқуқни мухофаза қилиш тармоғи каналлари орқали реал вақт режимида етказиш ташкил қилинган. Халқаро ҳамкорлик борасида Ўзбекистон Республикаси ДБҚсининг вакиллари Жаҳон божхона ташкилоти ( WCO ) Кенгашининг Бельгия пойтахти - Брюсселда ўтказилган навбатдаги 105/106-сессияларида иштирок этиб, бунда WCO ни аъзоси бўлган 150 мамлакат, ҳамда кузатувчи сифатида бир қатор халқаро ташкилотлардан вакиллар қатнашган бўлиб, бу сессияда янги асрнинг даҳшатли аломати бўлган террорчилик ҳаракатлари дунё янада хавфлироқ бўлиб қолганлиги ҳақида ва чегараларни ёпиб қўйишнинг иложи йўқлиги сабабли савдога кўмак бериш чораларини унинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари билан бирлаштирадиган механизмни яратишга зарурат пайдо бўлди. Иқтисодий, молиявий хавфсизлик ҳам муҳим. Зеро хозирги пайтда божхона универсал дастак хисобланади, унинг зиммасига нафақат ташки савдога кўмак бериш, ички бозорни ҳимоя қилиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари, балки бюджетга пул йиғиш ҳам юклатилган. Бу борада ҳужжатларнинг айланишини, вақтида узатиш, ахборот бериш борасидаги коммуникация технологияларини самарали ишлаши жуда муҳимдир. Чунки электрон ҳужжатли божхона расмийлаштируви эртага қандай бўлиши ва хавфсизликнинг нималиги тўғрисида тасаввур берадиган тўртта асосий қоидани белгилайди. Биринчи қоида - улар бўйича маълумотларни автоматик режимда олдиндан айирбошлаш йўли билан барча турдаги транспортлар учун товарлар етказиб беришнинг халқаро занжирини комплекс бошқаришни таъминлаш. У нафақат бутун дунёда қоғозли технологиялардан воз кечиш, балки импорт мамлакатида божхона расмийлаштирувини олдиндан тайёрлаш имконини ҳам беради, бу эса бюджет хавфсизлигини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Иккинчи муҳим жиҳат - ҳақиқатда хавф туғдирадиган товар етказиб беришларини кўрикдан ўтказиш имкониятига эга бўлиш учун хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимини яратиш. Учинчи қоида - чегарада транспорт воситаларини назорат қилиш, физик назорат технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш ва тўртинчи қоида - бизнес ҳамжамияти билан кучли ҳамкорлик муносабатларини яратиш. Бундай ҳамкорликка ихтиёрий бош қўшадиган ва божхона ҳамда давлатнинг хавфсизлиги бўйича меъёрлари ва тавсияларига риоя қиладиган ташкилотлар уларга божхона расмийлаштируви чоғида афзалликларни кафолатлайдиган мақом оладилар. Шу тариқа ҳадли ҳужжат икки омилга - турли мамлакатлар божхона органларининг ҳамкорлигини ривожлантиришга ва ушбу ишда ихтиёрий иштирок этишни хоҳловчи божхона билан тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига асосланади. Ҳадли ҳужжат меъёрларининг мазмуни мавжуд халқаро қоидаларга мослиги, шу сабабли улар жаҳон савдосини ривожлантиришга халақит берадиган янги ғовларни яратмаслиги ҳам жуда муҳимдир. Шуни таъкидлаш лозимки хозирги пайтда кушни республикалардан хусусан Тожикистон божхона идорасининг вакиллари республикамиз Давлат божхона қўмитасининг ахборот- коммуникация технологиялари (АКТ)ни жорий этиш, хусусан, Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)нинг пилот лойихаси, шунингдек божхона органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ)ни татбиқ этишга доир тажрибасини ҳар томонлама ўрганиб келмокда. Айтиш жоизки божхоналар ҳамкорлиги қўмитасининг ахборотни консолидациялаш ва айирбошлаш, божхона операциялари учун ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гурухига бошчилик қилувчи Ўзбекистон божхона хизмати томонидан амалга оширилган, Божхоналар ҳамкорлиги қўмитасининг Боку учрашувида ўтказилган учинчи мажлисида ушбу ноёб ахборот технологиялари, шунингдек давлатлараро ахборот айирбошлаш концепцияси лойихасининг тақдимот маросими хамкасбларда катта қизиқиш уйғотди. Қозоғистон ва Хитой божхоналари делегацияларининг рахбарлари ўзбекистонликларнинг катта муваффақиятга эришганларини тан олиб, унинг услубиятини ўрганиш хохишини билдирдилар, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Мўғулистон божхона хизматлари эса бундай тизимларни ўзларида ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ҳамда шу тариқа давлатлараро маълумотлар айирбошлаш учун замин яратишга тайёрликларини билдирдилар. Ана шу мақсадда 2004 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида мамлакатимизга қирғизистонлик божхоначилар ташриф буюрдилар. Эндиликда эса божхона сохасига АКТни жорий этиш бўйича ДБҚ тажрибасини ўрганишнинг кенг кўламли дастури билан Тожикистондан хамкасблар келишди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Осиё тараққиёт банки иккала мамлакатнинг миллий божхоналарига автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишлари ва татбиқ этишлари учун кредит ажратган. Хозирги кунда мамлакатларимиз божхона сохаларида АКТнинг ривожланиш даражалари бир-биридан анча фарқ қилади. Агар Ўзбекистон божхонаси айни пайтда татбиқ этилаётган ЯААТ доирасида маълумотлар базасини бошқаришнинг кўпчилик фойдаланадиган тизимини қўллаган холда янги дастурлар яратиш устида ишлаётган, божхона юк декларациялари, божхона қиймати декларацияларини киритиш, жамлаш ва ишлов бериш, божхона тўловларини хисоблаб ёзиш ва ундиришни назорат қилиш жараёнлари эса аллақачон автоматлаштирилган бўлса, биз эндигина бу йўналишдаги ишни бошлашимиз керак. Тожикистонлик хамкасбларимизнинг тақсимланган, олисдан кириш мумкинлиги билан ахборот узатиш, айирбошлаш ва сақлашнинг кўп функцияли дастаги бўлган ТСОЯЭАТ билан танишуви назарий ахборот билан чекланиб қолмади. Улар ушбу тизим воситасида ваколатли органларнинг идоралараро тезкор хамкорлик қилиш жараёни билан ДБҚнинг Тошкент шахар бошқармасида экспорт-импорт контрактларининг ҳисобга қўйилишини кузатиб танишдилар. Маълум вақт ичида бир нечта вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурсларини таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи ТСОЯЭАТ имкониятларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу тизим татбиқ этилаётган ЯААТнинг таркибий қисми эканлиги божхонамизнинг ахборот имкониятларини кенгайтиришга доир ўтказилаётган ишлар ҳажми тўјрисида гувоҳлик беради. Пойтахтимиздаги 11-сон ―Акциз пости инспекторларининг ишини кузатган тожик ҳамкасбларимиз божхона таомилларини анча соддалаштириш ва Божхона технологияларини автоматлаштириш департаменти томонидан жорий этилган таомилларни расмийлаштириш вақтини қисқартириш имконини берувчи дастурий маҳсулотлар амалда қандай қўлланаётганини кўрдилар. Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб келинувчи юклар божхонада тозалангунича айнан шундай назорат қилиниб, БЮДлар киритилади ва ишлов берилади. ДБҚ Тошкент вилоят бошқармасининг ―Ғишткўприк божхона мажмуига ташриф ҳам Тожикистон божхоначиларини лоқайд қолдирмади. Бу ерда уларга АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан молияланадиган ―Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги ( EXBS ) дастури доирасида тақдим этилган, радиацион назоратни амалга ошириш учун портал мониторлар ва бизнинг божхона амалиётимизда фаол қўлланадиган назорат қилишнинг бошқа самарадор техник воситаларини намойиш қилдилар. Узини навбатида қўшни республикадан келган меҳмонлар олган тажрибалари ҳақидаги таассуротлари ва уларни жорий этиш ниятлари билан ўртоқлашдилар. Улар пилот лойиҳалар воситасида синовдан ўтказилгандан кейин янги ахборот тизимларини татбиқ этишнинг ўзбекистонликлар амалиёти уларга мос келишини билдирдилар. Меҳмонларнинг фикрича, бундай ёндашув мақсадга мувофиқ келади. Ўз навбатида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ТСОЯЭАТ ва ЯААТ яратишга доир тажрибамизни ўрганишга қизиқиш билдирган мамлакатларнинг барча божхона идоралари билан икки томонлама асосда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Жаҳон божхона ҳамжамиятининг ажралмас қисми ҳисобланган Ўзбекистон божхонаси мамлакатимиз божхона ишини умумқабул қилинган халқаро меъёрлар ва амалиёт билан бирхиллаштириш ва уйғунлаштиришга қаратилган кўп томонлама иш олиб бормоқда. Республика божхоначиларининг турли халқаро ва минтақавий таълим тадбирларида иштирок этишлари ана шу вазифаларни ҳал этишга ёрдам бермоқда. Ҳозирда автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаган ҳолда маълумотлар интеллектуал таҳлили асослари мавзусида махсус курс ташкил этилмоқда. Айтиш лозимки, махсус тренингнинг бутун мавзувий доираси бўйича иштирокчиларга ўқув қўлланмалари тақдим этилмоқда, улардан бевосита жойларда миллий кадрларни ўқитиш чоғида ўқув-услубий мақсадларда фойдаланиш мумкин. Хулоса қилиб айтиш мумкинки Ўзбекистон бугунги кунда ўз келажаги учун XXI аср унинг тарихидан эркинлик, фаровонлик ва барқарорлик даври сифатида ўрин олиши учун курашмоқда. Ахборот технологияларининг божхона тизимида самарали қўлланилишининг жаҳон тажрибаси Жаҳон божхоналаридан бири жамият фаровонлигини яратишда янги технологиялар ва эртанги кун тўғрисида ғамхўрлик қилишда швеция божхона хизматини европадаги энг такомиллашган хизматлардан бири деб ҳисоблашади. Швеция божхона хизмати (ШБХ)ни Карин Старрин хоним бошқара бошлади. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ: Швецияда эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги ҳар қадамда таъкидланиб, у ёки бу ташкилотда раҳбарликда иккала жинснинг нисбати синчиклаб ҳисобланади. Бу эса швед жамиятининг асосий ютуқларидан бири бўлиб ҳисобланади. Божхона ҳам бундан истисно бўлмай, тенг ҳуқуқлиликдан ташқари, ўз ишини ташкил этишда салмоқли натижаларга эришди. У ўз олдига иззатга боғлиқ вазифа - Европада энг яхши божхонага айланиш вазифасини қўйди. Рекордлар сари йўлни ШБХни кенг миқёсда ислоҳ қилиш очиб берди, бунга эса ахборот технологияларининг ривожланиши ва Европа Иттифоқининг шарққа қараб кенгайишини ундади. Божхона декларацияларининг 90 фоиздан кўпроғи электрон кўринишда тақдим этиладиган (уларнинг 70 фоизига автомат тарзда ишлов берилади), ЕИга аъзо бўлган мамлакатлардан келтириладиган товарларнинг назорати эса энг кам саъй-ҳаракатларни тақозо этадиган ҳолатда кўп ходимлар талаб қилинмайди. Шу сабабли 2004 йил ўртасига келиб минтақавий божхона бошқармалари бутунлай тугатилди, бунда 350 га яқин божхоначи ишдан бўшатилди. Бутун ШБХда 2200 ходим борлиги боис, ходимларни қисқартириш салмоқли бўлди. Мамлакатда кўп йўналишли олти марказ ташкил этилган, уларнинг ҳар бири ўз масъулият зонасига эга. Улар фаолиятнинг икки асосий тури - ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва савдога кўмаклашиш билан шуғулланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати товарлар, йўловчилар ёки авиаташишлар билан ишлайди, божхона расмийлаштириши эса 2002 йилдан бошлаб ―Зина тизимига асосланади, унга божхона брокерлари, декларантлар ва сертификатлаштириш ташкилотлари жалб этилган. ―Зинанинг моҳияти шундаки, ЕИга кирмайдиган мамлакатлар билан савдо қиладиган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари уларнинг ташқи бозорда ишлашга тайёрлиги, ишончлилиги, савдо ҳажмлари ва ҳоказоларга қараб биринчидан бешинчигача пиллапояга қўйилади. Божхона ТИФ иштирокчисининг пиллапоясига мувофиқ назорат усулларини қўллайди . Олий - бешинчи пиллапоядагилар энг кўп эркинликка эга бўлиб , уларга нисбатан соддалаштирилган таомилларнинг энг кўп миқдори қўлланади . Бинобарин , уларда товар оқими анча тез ва харажатлар кам бўлади , бу эса экспорт - импорт операцияларининг бошқа иштирокчиларини янада кўпроқ тер тўкишга ундайди . 2004 йилда ШБХ базавий тизимидан 180 компания фойдаланди. Айни ―Зинада рўйхатдан ўтказилган ТИФ иштирокчилари ―Яшил йўлак Россия- фин-швед лойиҳасида иштирок этиш ҳуқуқига эгалар. Бироқ ҳамкасбларимиз ―Ишонгин, бироқ текшир! деган мақолга қўшиладилар. Ўтган йилги янгилик - ―Зина хавфсизлиги компьютер дастури жорий этилди. Унинг ёрдамида божхона инспектори компьютер олдидан нарига кетмай, хатарлар таҳлили тизими ва швед божхоначиларининг бошқа касбий сирларидан фойдаланиб, баён этилган маълумотларнинг ишончлилик даражасини баҳолаши мумкин. Энг янги компьютер техникаси ва илғор технологияларнинг мўл-кўллиги катта таассурот қолдиради. Божхона ичида ҳужжатлар айланиши деярли тўлалигича электрон кўринишда амалга оширилади. ТИФ иштирокчилари учун эса беш йилдан бери виртуал офис ишлаяпти, у куну тун ва ҳар куни божхона расмийлаштиришининг ҳамма хизматларини таклиф қилади. Йил сайин виртуал божхона такомиллашмоқда ва бугунги кунда божхона декларациясини мобил телефон, SMS тизимидан фойдаланиб, тўлдириш мумкин. Мобил телефонга жавоб эса божхонадан келади. Виртуал офисда кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун алоҳида бўлим очилган. Фитосанитария назорати ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳайвонларни ташишни ташкил этиш бўйича электрон тизим мавжуд. ―Сандра деб ном олган маслаҳатчи робот сизни қизиқтирадиган саволга жавоб беради. ШБХда ички ва ташқи порталлар бор. Ташқи портал тўққиз тилда бўлиб, улар орасида инглиз, француз, немис, рус тиллари мавжуд. Жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари беҳуда бўлмаяпти. Ҳамма ерда ―Божхона жамият фаровонлигини яратади шиорини баён этиб, улар ўз мамлакатларида ШБХ фаолиятига ҳурмат билан қаралишини таъминладилар. Йигирма йил аввал божхона ―камроқ ишон позициясида эди. Бироқ савдо ҳажмлари ўсди, божхона эса уларга етиша олмай қолди. Шу боис бу сиёсатдан воз кечилди ва хатарларни бошқариш тизимига ўтилди. Бу ерда яқин истиқболда халқаро савдо қандай бўлади, божхона швед товарлари экспортига қандай ёрдам бериши мумкин, Швеция ва ЕИ чегараларида хавфсизликни мустаҳкамлаш учун нима қилиш лозим деган ғоятда муҳим масалалар устида ўйлашади. Бўлғуси ШБХ марказида бир неча лойиҳа ишланяпти (дарвоқе, ―Зина ва ―Гетеборг тизимлари - уларнинг иши), Европада вазиятни ривожлантириш вариантлари прогноз қилиняпти. Масалан, ШБХ яқин вақт ичида электрон декларациялардан фойдаланишга 100 фоиз ўтганда қандай иқтисодий самарага эга бўлиниши ҳисоблаб чиқарилди. ШБХнинг ичида ҳам кенг миқёсли ўзгаришлар режалаштирилган. Хизматни ривожлантириш дастури бўйича 2006 йил охиригача раҳбар лавозимларидаги аёллар миқдорини 40 кишига етказиш зарур (ҳозир улар 36 нафар). Эркак божхоначилар 1200, аёл божхоначилар эса 1000 нафарлигини ҳисобга олсак, бунда ишларнинг адоғи кўринмайди. Ушбу вазифа бажарилганида ШБХ дунёдаги энг яхши муассасалардан бири бўлиши кутилмоқда. Божхона картаси муқобил тўловнома. Бугунги кунда Ўзбекистон божхона хизмати олдида юкларнинг божхона расмийлаштиришини соддалаштириш ва жадаллаштириш ҳамда божхона тўловлари тушумлари ва жорий этилаётган таъминотнинг тегишли даражасини сақлаб қолишдек мушкул вазифа турибди. ДБҚ мутахассисларининг фикрича, уни ҳал этишда Россия Федерал божхона хизмати томонидан тўпланган, "Божхона картаси" микропроцессор карталаридан фойдаланган ҳолда божхона тўловлари бўйича электрон ҳисоб- китоблар тизимини жорий этиш тажрибаси фойдали бўлади. Ушбу тизимнинг тақдимоти ШҲТга аъзо давлатларнинг Божхона ҳамкорлиги бўйича қўшма гуруҳнинг тўртинчи мажлисида бўлиб ўтган бўлиб унда ихтисослашган банклараро тизимнинг хусусиятлари, уни мамлакатимизда жорий этишнинг афзалликлари ва истиқболлари тўғрисида сўз юритилган. Бунда электрон банк картаси технологияси асосида яратилган "Божхона картаси" ягона электрон тўлов тизими банк ва божхона тузилмалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганлигига эътибор бериш зарур. У Россия Федерациясида 2000 йилдан буён муваффақият билан қўлланиб келмоқда. Ушбу тизим ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бевосита божхона постида реал вақт режимида ҳисоб-китобларни юритиш ва шу тариқа божхона тўловларини тўлашга исталган ҳажмдаги нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек ушбу ўтказмаларнинг юз фоиз ишончлилигини таъминлаш имконини беради. 60 Ҳозирги кунда ТИФ иштирокчилари учун энг асосийси тезкорлик ҳисобланади. Аввалги чизма бўйича товар туркумини расмийлаштиришга пул гарови кўринишида таъминот киритилишига бир неча кун кетар эди, чунки божхона ишини фақат пул унинг ҳисоб рақамига келиб тушган пайтдан бошларди. "Божхона картаси" тизимига ўтгандан сўнг барча операциялар беш дақиқадан кўп вақтни олмаяпти. Яна бир ғоятда муҳим афзаллик: божхона органига таъминот ёки бўлак тўловини киритаётганда тадбиркор кўпинча зарур сумманинг аниқ миқдорини билмайди, натижада эҳтиёт юзасидан ортиқча тўлайди, яъни ўзининг маблағларини "музлатади". Божхона картасидан фойдаланилганда бундай муаммога энди дуч келинмайди. Бундай шароитда асосан Россиянинг янги Божхона кодекси жорий этилиши билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш зарур бўлган ҳоллар кўпайганлигига қаратиш лозим. Шу сабабли ҳисобни тизимлаштириш ва таъминотни киритишни соддалаштириш учун божхона карталарини қўллаш соҳаси кенгайтирилган. Божхона картасидан тўловчининг махсус карта ҳисоб рақамида маблағларни резервлаштириш операцияси асосида божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини таъминлаш чоғида фойдаланилади. Фикримизча, бундай тизимни мамлакатимизда жорий этиш чоғида қуйидаги тажрибани қўллаш мумкин: "Божхона картаси" бир қатор тижорат ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан Божхона брокерлари миллий уюшмаси, ҳамда ТИФ иштирокчилари ва божхона иши соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар учун Россия божхона органлари олдида кафил бўлиш ҳуқуқини ҳам олди. Россия ФБХ вакиллари аввал-бошдан тўлов дастаги бўлиши кўзланган божхона картаси тўловларни кузатиб бориб, экспорт- импорт операцияларини амалга оширадиган бизнес вакилларининг мажбуриятларини ҳисобга оладиган янада самарали ва мураккаб воситага айланганлигини таъкидладилар. Айтиш лозимки, хозирга келиб 2015 йилда 3 мингдан ортиқ божхона картаси чиқарилган (эмиссияланган). Бироқ, эмиссия "Божхона картаси" тўлов тизимида белгиловчи кўрсаткичи ҳисобланмайди. Асосий кўрсаткич транзакция миқдори. Ўтган йили божхона картаси бўйича транзакциянинг ўртача суммаси бир миллион Россия рублидан ошиб кетди, бу эса халқаро тўлов тизимларининг карталари бўйича транзакциянинг ўртача суммасидан тахминан 80 марта кўпдир. 2015 йил охирига келиб божхона карталари ёрдамида Россия ТИФ иштирокчилари барча тўловларининг 12%га яқини тўланган, икки йил аввал эса бор-йўғи 3%и тўланган эди. "Божхона картаси" тизимига божхона карталари эмитенти бўлган 60 дан ортиқ банк кирган, бутун Россия бўйлаб 100 божхонада 400 дан ортиқ терминал ўрнатилган. Бунинг устига божхона карталари эмитенти бўлган банкларнинг бир қисми 2004 йилдан бошлаб кредит карталари чиқара бошлаган. Бундай карталарнинг эгаларига банклар махсус карта ҳисоб рақами бўйича овердрафт (овердрафт - банкнинг мижозга (одатда ишончлисига) ҳисоб- китоб рақамида қисқа муддат дебет сальдосига эга бўлишга рухсатномаси) режимида божхона карталаридан фойдаланган ҳолда божхона тўловларини ўтқазиш учун юридик шахсларни кредитлаш хизматларини тақдим этади. Амалиётда "Божхона картаси" бошланғич маҳсулоти вақт ўтиши билан ҳамроҳ бўладиган хизматларнинг бутун бир пакетига эга бўлиши ва бу фақат ижобий омил эканлигига қаратилди. Биз Россия Федерацияси божхона органлари тизимида Федерал хазина тизими орқали ҳисоб-китобларнинг самарали муқобил усули ҳақида анча батафсил тўхтаб ўтдик. Энди бизнинг республикамизда бунга ўхшаш тизимни жорий этиш қандай истиқболларга эга эканлиги ҳақида сўз юритадиган бўлсак айтиш керакки россиялик ҳамкасблар тажрибаси ғоятда қизиқарлидир. Божхона хизматимизнинг асосий устувор йўналиши савдога кўмаклашиш ва ташқи иқтисодий фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳисобланиши инобатга олинса, истиқболда бундай тизимни жорий этиш уни амалга ошириш сари қўйилган қадам бўлар эди. Зеро ТИФ иштирокчилари қулай ва тезкор божхона расмийлаштиришига, пул маблағлари тўлиқ назорат қилинишига, улар билан муомала эркинлигига эга бўладилар. Бунда шуни қайд этиш лозимки, илгари Евросиё иқтисодий кенгашига аъзо мамлакатларнинг божхона хизматлари томонидан божхона ҳамда банк технологияларининг интегратори сифатида Россия банклар ҳамжамияти ва "Божхона картаси" нинг тажрибаси маъқулланган эди. Шу билан бирга шуни назарда тутиш лозимки, бундай таомилни жорий этиш кўп қиррали узоқ давом этадиган иш, юридик, молиявий, технологик ва техник тусдаги бир қатор муаммоларни ҳал этиш зарурати билан боғлиқ. Аввало божхона карталарини қўллаш имкониятини Марказий банк билан ҳамкорликда кўриб чиқиш зарур, чунки божхона карталарининг эмитенти сифатида бутун республика бўйлаб филиалларнинг кенг шохобчали тармоғига эга бўлган бирор-бир ваколатли банк чиқиши керак. Божхона расмийлаштириши бутун жараёнини ахборотлаштириш, режалаштирилаётган истиқболда электрон декларациялашга бутунлай ўтиш доирасида микропроцессор карталаридан фойдаланган ҳолда божхона тўловлари бўйича электрон ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш ушбу жараёнларнинг муҳим поғоналаридан бирига айланиши мумкин. Россиялик ҳамкасбларнинг тажрибасига қараганда, божхона картаси божхона расмийлаштиришининг реал дастагидир. Ахборот технологияларининг божхона тизимида самарали қўлланилишининг жаҳон тажрибасига назар соладиган Жануби- Шарқий Осиё мамлакатлар сирасига кирадиган Шарқдаги етакчи божхоналардан бири - Сингапур божхона хизматининг иш тажрибаси билан танишиб чиқсак бўлади. 62 Бунга Сингапур халқаро тадбиркорлар уюшмаси ( IE Singapore ) ОТБ билан ҳамкорликда тайёрланган дастури савдога кўмаклашиш ва божхона хизматини замонавийлаштириш (Сингапур Халқаро савдо институти); ички йиғимлар ва солиқлар бўйича интеграцияланган ахборот тизими (Даромадлар ва йиғимлар вазирлиги); божхона ва солиқ хизматларини замонавийлаштириш, хусусий секторни жалб этиш ва унинг ушбу жараённи тезлаштиришдаги роли; божхона ахборотининг ягона автоматлаштирилган тизими ( Trade Net ); Сингапур божхона хизмати ишининг самарадорлигини оширишда хатарларни бошқариш ва логистика марказларининг аҳамияти каби масалалари бўйича маълумотлар киради. Бунда позицияларнинг келишиб олингани ва савдо учун қулай шарт-шароитлар яратишга комплекс ёндашув уларга қонунлар, божхона декларацияларига ишлов беришдан бошлаб божхона омбори фаолиятига лицензиялар ва савдо қилиш учун сертификатлар беришгача бўлган турли божхона таомилларини такомиллаштириш, солиқ юкини камайтириш, божхона ва божхона муҳитининг ривожланишига инвестициялар учун кичик ва ўрта бизнесга қулай шароитлар яратиш ва бошқа масалалар устида самарали ишлашлари учун имкон яратади. Божхона таомилларини соддалаштирувчи янги ахборот технологияларининг жорий этилишига алоҳида аҳамият берилади. Дарвоқе, божхона бошқарувини такомиллаштиришга доир асосланган ва аниқ дастур давлат томонидан божхона хизматини замонавийлаштиришга инвестициялар кўринишида қўллаб- қувватланган. Қисқача Сингапур божхона хизмати хусусида изоҳ берадиган бўлсак қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин. Сингапур божхона хизмати Молия вазирлиги таркибига киради, унинг штатида 500 киши бор. 94 йиллик тарихи давомида унинг тузилмаси бир неча бор ўзгарган. Сўнгги қайта ташкил қилиш 2003 йилда ўтказилган. 63 Бунинг натижасида 1 апрелдан бошлаб божхона ва акциз департаментларидан ташкил этилган Сингапур божхонаси иш бошлади. Шунингдек, унга Сингапур халқаро тадбиркорлар уюшмаси (анжуман ташкилотчиси) кирди. Ўтказиш пунктларидаги назорат иши вазифалари янги ташкил этилган миграция назорати органига ( ICA ) топширилди, у илгари Иммиграция ва рўйхатга олиш хизмати деб аталарди. Сингапур божхонасининг асосий вазифаларига импорт божлари ва акциз тўловларини ундириш киради. Айни пайтда Сингапурда бож солинадиган товарларнинг 4 гуруҳи мавжуд: сигарета ва тамаки маҳсулотлари, ўткир спиртли ичимликлар, бензин ва автомобиллар. қўшилган қиймат солиғи ставкаси 5% ни ташкил этади, у барча импорт ва маҳаллий товарлардан ундирилади. Сингапур товар айланмаси 2004 йилда 320 млрд А ҚШ долларига етди. Давлат бюджетидаги божхона тўловларининг улуши 20-30% ни ташкил этади. Божхона хизмати тузилмасига 5 та бошқарма: тезкор, савдо, назорат, режалаштириш ва корпоратив ривожлантириш бошқармалари киради. Бундан ташқари иккита ихтисослаштирилган бўлинма - ички аудит ва суд тергови бўлинмалари мавжуд. Наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш билан махсус Наркотиклар устидан назорат қилувчи агентлик шуғулланади. Таъкидлаш лозимки Сингапурда режали ва илмий ёндашувларсиз бунга эришиб бўлмайди. Сингапур Халқаро савдо институти интеллектуал ва маслаҳат маркази вазифасини бажаради, у билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқилиб, эндиликда божхона хизматини замонавийлаштириш комплекс дастури жадал жорий этилган. Ахборот технологиялари қимматга тушади, бироқ уларсиз замонавий божхонани барпо этиб бўлмайди. Айнан улар айни вақтда назорат самарадорлигини оширган ҳолда божхона расмийлаштируви жараёнини тезлаштиради. Crimson Logic компанияси офисида анжуман иштирокчиларига намойиш қилинган божхона ахборотининг ягона автоматлаштирилган тизими ( Trade Net ) бундан гувоҳлик беради, у жаҳон амалиётидаги дастлабки савдо операциялари бўйича умуммиллий электрон ҳужжатлар юритиш тизимларидан бири ҳисобланади. У тезкор равишда, мен ҳатто бир зумда (1-2 дақиқа) деб айтган бўлардим, савдо билан боғлиқ турли хил рухсатномаларни олишга берилган сўровларни тасдиқлаш имконини беради. Оралиқ ахборот тизимларидан фойдаланиб, он лайн режимида ишлаш самарадорлиги савдо ҳамжамиятини ғоятда ўзига жалб этади. Миллий божхона хизмати фаол қўллайдиган хатарларни бошқариш тизими ва савдога кўмаклашиш бўйича логистика маркази фаолияти билан танишиб чиқсак. Хатарларни - баҳолаш услуби божхона расмийлаштирувини тезлаштиради. Хатарларни бошқаришда электрон ҳужжатлар алмашинуви ва божхона технологияларини автоматлаштиришнинг юқори даражаси муҳим аҳамият касб этади. Таомилларни тезлаштиришдан ташқари, ахборот тизимлари мансаб ҳуқуқбузарликлари эҳтимолини анча камайтиради. Сингапурда бунга қарорларни қабул қилишда инсон омили ролини камайтириш ҳисобига эришилган. Чунончи, масалан, компьютер дастури божхона тозалашини ўтказиш учун «кутилмаган тарзда» инспекторни тайинлаб, хатарлар таҳлили асосида божхонада расмийлаштиришнинг тезлаштирилган таомилини қўллашни тавсия этади ёки тақиқлайди, шунингдек кўрикдан ўтказиш даражасини тавсия этади. Сингапур порти замонавий техник назорат воситалари билан яхши жиҳозланган, бизга намойиш қилинган энг янги сканерли ускуна юқори эҳтимоллик даражаси билан контрабандани аниқлаш имконини беради. Шуни қайд этиш керакки, юкларни кўздан кечириш самарадорлиги кўп функцияли ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи мажмуага бирлаштирилган кўрикдан ўтказиш техникасини фаол қўллаш билан шартланган. ОТБ мутахассисларининг баҳолашига кўра, логистика соҳасида хизматлар халқаро стандартига мос келадиган ва энг замонавий технологияларга таяниб ишлайдиган савдога кўмаклашиш бўйича логистика марказининг иш тажрибаси қизиқарлидир. У тўлиқ доирадаги логистик хизматлар кўрсатади: ташиш, божхона расмийлаштириши, сақлаш, мураккаб чизмалар, шу жумладан турли хил транспортлар мос келиши билан юкларни етказиб бериш тезлашадиган мультимодал ташишлар бўйича экспедицияни амалга оширади. Логистика маркази турли хил жўнатмалар учун товарларни ўраш хизматларини ҳам кўрсатиб, уларни ишлаб чиқарувчи заводларга буюртма қилиб, божхона омборларидаги товар захираларини кузатиб боради. Йирик савдо компанияларининг ўзларида шундай хизматни ташкил қилгандан кўра, бу ишни логистик операторга топшириши осонроқ. Савдога кўмаклашиш бўйича логистика марказларининг вазифаси - мижозларни ортиқча ташвишлардан холос қилиб, уларга асосий фаолиятлари билан шуғулланиш - кўпроқ сотиш имконини беришдир, марказлар эса мижозлар харажатларини тежаган ҳолда товарлар ҳаракатини самарали бошқаришни ўз зиммаларига оладилар. Айтиб ўтиш лозимки, Сингапур Жануби-Шарқий Осиёдаги энг катта логистик марказдир. 5000 дан ортиқ йирик трансмиллий компания уни ўз дистрибьютер бўғини сифатида танлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам жорий этилаётган божхона органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига жаҳоннинг турли мамлакатларининг божхона хизматлари вакилларини қизиқишини ҳисобга олиб, ДБҚ раҳбарияти божхона хизматимиз ТСОЯЭАТ ва ЯААТни барпо этиш бўйича БХҚга аъзо барча манфаатдор мамлакатлар билан тажриба алмашишга тайёрлигини билдириб ўтган. Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Мўғулистон божхона хизматлари бундай тизимларни ўзларида жорий этиш истагини ва бунга тайёрликларини билдириб, шу тариқа давлатлараро ўзаро маълумотлар айирбошлаш пойдеворини яратмоқчилар. Қозоғистон ва Хитой божхоналари делегацияларининг раҳбарлари Ўзбекистон божхона хизматининг анча муваффақиятга эришганини тан олиб, унинг услубиятини ўрганиш истагини билдирдилар. Ўзбекистон томонидан ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантиришга доир аниқ ташаббуслар тақдим этилган. Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон рақамли имзо, электрон декларациялашни ривожлантириш Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президанти Ислом Каримов томонидан 2015 йил 17 январдаги Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ўсишини таъминлаш, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш борасида бир қатор устувор йўналишларни ва вазифаларни белгилаб берган. Натижада 2015 йилда олиб борилган ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида давлатимизнинг деярли барча соҳаларида стабил иқтисодий ўсиш кузатилди. Ахборотлаштиришни ривожлантириш, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш алоқа ва ахборот- коммуникация соҳасини ривожлантиришни асосий вазифалари ҳисобланади. 2015 йил давомида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ҳам ўзининг натижаларини берди. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш 2016-2018 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури, Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қабул қилинган дастурлар ва Кенгашнинг иш режасига мувофиқ амалга оширилади. 66 Хозирги пайтда ахборот технологияларини ҳамма сохада фойдаланишни йулга куйиш, жумладан божхона тизимида ушбу замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш узини ижобий натижаларини курсатиб келмокда. Бунга мисол тарикасида яқинда қабул қилинган «Электрон рақамли имзо тўғрисида» ва «Электрон ҳужжатлар айланиши тўғрисида» ги қонунлар божхона хизматида ахборот технологияларини ҳар томонлама жорий этишга йўл очиб берди. Юқорида кўрсатилган ахборот коммуникация тармоғини жахон бозоридаги ўсиш суратлари яққол кўриниб турибди. Ҳозирги вақтда ДБҚ божхона бўлинмалари орасида электрон декларациялаш, товарнинг электрон божхона паспорти, олдиндан электрон хабардор қилиш каби электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш устида фаол ишламоқда. Маълумотлар базасини бошқаришнинг кўп фойдаланиладиган тизими қўлланадиган бир қанча янги дастурлар жорий этишга каратилган. Бу янгиликларнинг икки қисми яхлит вазифаси божхонада расмийлаштиришни имкон қадар жадаллаштириш билан бир вақтда божхона назорати самарадорлигини оширишдан иборат. Асосий бўғин - божхона масканларидир. Айни шу ерда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва давлат манфаатлари тўқнашади, божхона органларининг ходимлари давлат номидан унинг манфаатларини ҳимоя қиладилар, кўпинча айни шу ерда келишмовчиликлар вужудга келади. Ҳозир товарни расмийлаштираётган божхона ходими фақат бир манбадан - декларантнинг ўзидан ахборот олади. БЮД (божхона юк декларацияси) ва бошқа қоғоз ҳужжатлардаги маълумотларни текшириш, одатда, кўп вақтни олади. Бу эса божхона учун ҳам, ТИФ иштирокчиси учун ҳам мақбул эмас. Янги технологиялар бу ерда нимани ўзгартиради? Биринчидан, товарлар, транспорт воситалари ва ТИФ иштирокчилари тўғрисидаги ахборот манбалари доираси кенгаяди. Иккинчидан, зарур маълумотларни керак бўлган пайтда - божхонада расмийлаштириш чоғида олиш мумкин бўлади. Учинчидан, ҳужжатлар қоғоз тусида эмас, электрон тусда бўлади. Келажакда, божхона декларациясидаги маълумотларни автомат тарзда текшириш назарда тутилади. Келгусида божхонада расмийлаштириш бундай кўринишда бўлади: ҳужжатлар автоматик равишда қабул қилинади ва текширилади, назоратнинг махсус чораларини талаб қиладиган товарларни аниқлаш учун товарлар автомат тарзда селекция қилинади, сўнгра хатарлар таҳлил қилинади ва қарор қабул қилинади. Шу ўринда декларациялашга алоҳида тўхталиб ўтсак. Хозирги кунда хатарларни бошқариш тизими билан боғланган, тўғри тузилган электрон декларациялаш тўловлар тўпланишини оширади ҳамда декларантлар ва божхона органларининг ходимлари йўл қўядиган тартиб- қоида бузилишларини камайтиради. Бу албатта божхона хизмати фаолиятини янада самарали амалга оширишда катта аҳамиятга эгадир. Четдан қараганда, электрон декларациялаш натижасида назоратнинг тўлалиги камайгандек кўринади, бироқ ҳақиқий вазият мумкин қадар тўла назорат қилинадиган бўлади. 68 Бу ерда таъкидлаб ўтиш лозимки, электрон декларациялашни жорий этишни вазифаларидан бири ТИФнинг қонунга риоя қилувчи иштирокчилари учун божхонада расмийлаштиришни қисқа ва имкони борича қулай жараёнга айлантиришдир. Шубҳасиз, амалда ахборот технологияларини кенг қўлланишга янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдам беради. Бу нарса ўша божхона юк декларацияси мисолида аниқ намоён бўлади. У декларантнинг божхона органлари билан муносабатларини белгилабгина қолмай, товарлар қонунийлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Назорат қилувчи органлар ягона тизимнинг маълумотлар базасига қараб, унинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Шу тариқа, турли давлат тузилмалари ўртасида ахборот айирбошлашни кенгайтириш - бошқарув ва назорат самарадорлигини оширишнинг энг муҳим дастакларидан бири бўлиб колади. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ) да бўлгани каби айирбошлаш форматини тартибга солиб, икки томонлама ахборот айирбошлашни қўллаб- қувватлаш, мантиқий иш бўлади. Божхона органлари бошқа идоралардан олган ахборот, шу жумладан хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимида ҳам тўпланади, тизимларга ажратилади ва фойдаланилади. ДБҚ божхона технологияларини автоматлаштириш департаменти бу ахборотни олиш, сақлаш, излаш ва ундан фойдаланишни алгоритмга солиш билан шуғуллана бошлади. Яқин келажакда электрон декларациялаш технологияси ва таомил қоидаларини пухта ишлаб чиқиш лозим бўлади. Божхона инспектори декларантдан электрон декларацияни олгач, БЮД (божхона юк декларациси) да келтирилган маълумотларни текширади ва товарни чиқариш ёки божхона назоратининг қўшимча чораларини қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади. Божхона ходимида қўшимча саволлар туғилиши мумкин. Балки декларант электрон декларацияга киритилган ахборотни аниқлаштириши, тузатиш киритишига тўғри келар. Бундай ҳолларда улар реал вақт тартибида электрон хабарларни айирбош қиладилар. Электрон декларациялаш декларантнинг божхона инспектори билан бевосита мулоқот қилиш заруратини бартараф этади. ТИФ иштирокчиси божхона постидан юзлаб чақирим олисда компьютер олдида ўтириб, ахборотни ишлаш тармоғига уланиб, божхона декларациясини тўлдириши, унга электрон рақамли имзо қўйиши, бошқа зарур маълумотларни киритиши ва барча ахборотни ўз хабари сифатида ҳудудий божхона бошқармасига юбориши мумкин. Рақамли имзонинг мавжудлиги ушбу маълумотлар юридик кучга эгалигини билдиради. Шу уринда электрон божхона паспорти тўғрисида гапириб утиш зарурдир. Ишлаб чиқилаётган дастурнинг асосий унсурларидан бири битимнинг электрон божхона паспортидир. Уни автоматик равишда - чегарада расмийлаштириш таомилининг бошланишида расмийлаштиришади. Бу ҳужжатга товар тўғрисидаги маълумотлар (коди, вазни, фактура қиймати), БЮД (божхона юк декларация) нинг ва товарни вақтинча сақлаш омборида ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхаларини киритиш мўлжалланмоқда. Булардан ташқари, унда божхона ходимларининг ҳамма ҳаракатлари қайд этилади. Шу тариқа, чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб, божхонада расмийлаштиришнинг охиригача товар ва транспорт воситасининг тарихи тўла ёзилади. Бу технологияни шартли равишда тўла ҳужжатли назорат деса бўлади. Бунда эса биз албатта олдиндан хабар қилиш технологияси га эътибор беришимиз лозим. У божхонада расмийлаштиришни тезлатишнинг яна бир имкониятидир. Технология тахминан бундай: товар тўғрисидаги электрон ҳужжатлар пакети божхона органларига олдиндан юборилади. Товар чегарага етиб келганда божхона инспектори ахборотнинг дастлабки таҳлили ва назорат шаклини танлашга вақт сарфламайди. Бундан импортчи ҳам ютади - унинг юкки божхона омборида ётмайди, бинобарин уни сақлаш билан боғлиқ чиқимлар ҳам бўлмайди. Бундай технология жараённинг барча иштирокчиларига ўз ҳаракатларини режалаштириш имконини беради. Божхонада расмийлаштиришни етарлича тезкорлик билан амалга ошириш имкони пайдо бўлади. Юкни келтириш устидан назорат автомат дастурининг яратилиши ва унинг ҳозир ДБҚ божхона назоратини ташкил этиш бўлинмасида қўлланилиши бунга яққол мисол бўла олади. Хулоса: Сўнгги йилларда божхона органларини ахборот - техник таъминлашда, уларнинг барча давлат идоралари билан ўзаро алоқаларида катта сифат ўзгаришлари юз берди. 2003 йилдан бошлаб ДБҚ худудий бошқармаларида локал ҳисоблаш тизимлари (ЛҲТ)ни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етди. Ушбу ахборот ташқи савдо операцияларининг ягона тизимига киритилган. Қарор ва Низомга кўра экспорт-импортни тартибга солиш соҳасида ахборий таъминотнинг «икки тарафлама» тизими белгиланади, у ваколатли давлат органлари (мониторинг юритиш доирасида фойдаланилади) ва ташқи савдо фаолияти субъектларини ахборий таъминлашни назарда тутади. Мониторинг юритиш асосини ташкил этадиган ахборот айирбошлашнинг асосий бўғини бўлиб Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ҳисобланади. Ўз моҳиятига кўра, у экспорт-импорт соҳасида мониторинг ва назоратни амалга оширишга ваколатли органларга экспорт- импорт контрактларининг бажарилиши тўғрисида маълумотларни тезкор олиш ва ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, кўрсатилган тизимга фақат ваколатли органларнинг ходимлари кириш ҳуқуқига эга, унга юридик ва жисмоний шахсларнинг кира олиши мумкин эмас. ТСОЯЭАТда мавжуд бўлган барча ахборот қатъиян маҳфий ҳисобланади ва учинчи шахслар ўртасида тарқатилмайди. Адабиётлар : 1. С . С . Ғуломов , Б . А . Бегалов , Н . Р . Зайналов , Р . А . Дадабаева , А . Э . Давронов . Дастурлаш технологиялари Олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма . - Тошкент .: ТДИУ , 2006 й ., 192 б . 2. Б.А.Бегалов, С.А.Новосардова. Образовательная технология по дисциплине ―Информационные технологии и системы‖. Из серии ―Технология обучения в экономическом образовании‖. - Ташкент. ТГЭУ, 2006 г, 128 с. 3. С.С.Ғуломов, Б.А.Бегалов, Т.И. Сарсатская. Маълумотлар ва билимлар базаси. Ўқув қўлланма - Тошкент.: ТДИУ. 2005 й., 164б. 4. Информатика Учеб. пособ. Под обш ред. И.А.Чернопустовой. -СПб.: Питер, 2005. - 272с. 5. Каплан А.В. Решение экономических задач на компьютере. - СПб.: Питер, 2004 - 600с. 6. Максимова О.В., Невзорова В.И. Информационные технологии для экономистов: Учеб.пособ. - Ростов на Дону: Феникс, 2004. - 416с. 7. Контрабанда жинояти ва унга қарши кураш масалалари, Ўқув-услубий қўлланма, ДБҚ Ўқ ув маркази, Т.,2010 й. 8. Кучаров А.С., Тиллахўжаев Б.Т. Божхона таомиллари. Ўқув қшлланма. ТДИУ. 2015 йил. 239-бет.