logo

Туризм ва меҳмонхона хўжалиги иқтисодиётида маркетинг тадқиқотлари ҳамда хавф хатарларни бошқариш

Yuklangan vaqt:

03.10.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

36.2333984375 KB
Туризм ва меҳмонхона хўжалиги иқтисодиётида маркетинг тадқиқотлари ҳамда хавф хатарларни бошқариш Режа: 1.Маркетинг асослари. 2.Рақобат анъаналари, тармоқни ривожлантириш истиқболлари. 3.Хавф хатарлар таснифи. 4.Тадбиркорлик хавф хатари. 1.Маркетинг асослари Туристик ва меҳмонхона хўжалиги корхоналарининг фаолият юритиши ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришнинг такомиллаштиришни, янги иқтисодий ёндашишларини ишлаб чиқишни, шунингдек қуйидаги вужудга келган муаммоларни ҳал этишни талаб қилади: • туристик ва меҳмонхона ресторан хизматлари сонини тез ўзгартириш, ушбу хизматларнинг турли тоифадаги истеъмолчилар талабларига мослаштириш; • пуллик ва пуллик бўлмаган қўшимча хизматларнинг сонини кенгайтириш; • маҳсулот (хизмат)ларнинг ишлаб чиқиш самарадорлигини ошириш бўйича доимий равишда иш олиб бориш, уларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш; • ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлигини ошириш, янги техника ва технологияларни жорий этиш; • бозорни тадқиқот қилиш, сотиш ҳажмларини рағбатлантириш йўли билан меҳмонхона маҳсулот (хизмат)ларини сотишни ташкил қилишни такомиллаштириш. Ушбу мақсадларга эришиш учун маркетинг мўлжалланган. Маркетинг туризм ва меҳмонхона маҳсулот (хизмат)ини сотиш жараёни билан боғлиқ шароитларни ўрганиш бўйича комплекс чора тадбирлардан иборат. Жумладан: 1. Туризм ва меҳмонхона маҳсулот (хизмат)ини тадқиқ этиш. 2. Маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳажмларини таҳлил қилиш. 3. Маҳсулот (хизмат)лар бозорини, улар ҳаракатлари шакллари ва каналларини ўрганиш. 4. Маҳсулот (хизмат)лар рақобатбардошлигини таъминлаш. 5. Меҳмонхона мижозларининг ўзларини тутишларини ўрганиш. 6. Реклама фаолияти. 7. Туризм ва меҳмонхона хизматларини силжитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш. Замонавий туризм тармоғининг асосини меҳмонхона ресторан бизнеси ташкил этади, чунки инсоннинг дам олиши ва овқатга бўлган дастлабки эҳтиёжларини таъминлайди. Бир қатор ривожланган давлатларда меҳмондўстлик индустриясига аллақачон иқтисодий тизимнинг мустақил бўғини сифатида қаралмоқда. Ушбу соҳага катта ҳажмдаги моддий, молиявий ва инсон ресурслари жалб қилинган. Меҳмонхона хизматлари бозорини сегментлаштириш, алоҳида гуруҳли истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бозорнинг маълум таркибларга бўлиниши кўзда тутилади. Меҳмонхоналар турли хилдаги сегментлаштириш усулларини аниқлашади, мақсадли бозорни ажратади, келгусидаги маркетинг иши учун бир ёки бир неча бўғинни танлаб оладилар. Сегментларнинг қулай сонини танлаш учун икки усул тавсифлидир: 1. Концентрациялаштириш. 2. Дисперсия. Концентрациялаштирилган ёки ―чумоли усули бир сегментдан иккинчисига давомли ўтиш бўйича қидирув ишини кўзда тутади. Ушбу усул тезликни кўзда тутмайди, лекин катта харажатларни талаб қилмайди. Дисперсияли ёки ―ниначи усули синов ва хатолар йўли билан амалга оширилади. У корхона сегментларнинг максимал даражасига чиқишни кўзда тутади, шу боис ҳам корхона (фирма) кейинги даврда улар ичидан ўзига зарурини танлаб олади. Меҳмонхона хизматларини позициялаштириш 52 ‒ бу меҳмонхона мижозлари томонидан конкрет меҳмонхонанинг рақобатчиларникига қараганда танланган жойи ва мавқе (ҳолат)ини баҳолашдир. Кўпинча баҳолаш ушбу меҳмонхоналар маҳсулот (хизмат)ларидан авваллари фойдаланган бошқа истеъмолчилар таклифи асосида амалга оширилади, шунингдек меҳмонхона хизматларини ишлаб чиқарувчилари томонидан чиқариладиган ахборот реклама манбалари ҳам киради. Маълум вақт мобайнида (ой, кварталда бир марта) корхона фаолиятининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш лозим. Ушбу мақсад «меҳмонхона сервиси корхоналарини таҳлил қилиш учун SWOT карталари» ёрдамида амалга оширилади. Картага объектив равишда маълум баҳо бериш мақсадида корхонанинг маркетинг, молиявий ҳолати, ишлаб чиқариш ва ташкилий ҳолати таҳлил қилинади. Бостон консалтинг гуруҳининг етакчи маслаҳатчиси Дж. Сток қуйидагича аниқланишни таклиф этди: ғолиб компания бўлиб шундай ташкилот ҳисобланадики, қачонки у нафақат мавжуд, балки мумкин бўлган иш қобилиятларини ишга сола олади. Ҳар бир меҳмонхона асосий эътиборни бир неча базали жараёнларга қаратиши лозим. Улар жумласига хизмат кўрсатишни такомил лаштириш, янги турдаги хизматларни ишлаб чиқиш, сотишни ташкил этиш, меҳмонхона номерлари ва оммавий овқатланиш хизматлари коммуникацияси кабилар киради. Таъкидланганлар корхона томонидан олинадиган фойда ва даромодларга бевосита ўз таъсирини кўрсатади ва шу сабабли барча бўлимларнинг келишилган ҳолда ишлашларини кўзда тутади. SWOT таҳлили назорат картаси бир неча қисмлардан иборат бўлади, унинг шакли тадқиқот ўтказувчи шахсларнинг хоҳишларига кўра ўзгариши мумкин. Одатда, асосий эътибор меҳмонхона корхонасининг заиф томонларига қаратилади. Самарали бўлмаган кам талаб бўлган хизматлардан воз кечиш, ходимларни аниқланган хизматларнинг асосий турларига эътиборларини марказлаштириш, барча ишлаб чиқаришни иқтисодий жиҳатдан соғломлаштиришга имконият яратади. Меҳмонхона сервиси хизматларини сотишнинг янги шаклларидан фойдаланиш, бронлаштириш миллий ва халқаро тизимига кириш орқали, меҳмонхонада фойдани ва рентабелликни ошириш учун реал имкониятлар вужудга келади. 2.Рақобат анъаналари, тармоқни ривожлантириш истиқболлари Хавф хатарларни енгиш ва ҳақиқатда имкониятлардан фойдаланиш учун фақат уларни билиш етарли эмас. Хавф хатарни била туриб, унга қарши иш олиб бормаслик, бозордаги мағлубиятни тан олиш демакдир. Янги имкониятларни билиш мумкин, лекин уларни амалга ошириш учун ресурслар бўлмаслиги мумкин. Тармоқнинг рақобат таҳлили бир неча босқичлардан иборат: • тармоқ ихтисослашувини (бозорнинг катта кичиклигини) аниқлаш; • меҳмонхона маҳсулоти (хизмати) ҳаётий циклида бозорнинг ўсиш суръатлари ва тармоқ ҳолати (аввалги ривожланиш, кескин ўсиш, бозорнинг ва сотувларнинг қисқариши); • рақобат миқёси (локал, ҳудудий, миллий, бир гуруҳ давлатлар, глобал); • рақобатчилар сони ва уларнинг таққосланган размери; • харидорлар сони ва уларнинг таққосланган рақами; • тармоқда вертикал интеграциянинг мавжудлиги; • тармоққа кириш ёки ундан чиқишнинг осонлиги ва қийинлиги; • тармоқдаги техник тараққиётнинг ўсиш суръатлари; • рақобатчилар маҳсулотларининг дифференциаллашуви дара жаси (кучли, кучсиз ёки бир хил); • республикадаги ўртачага қараганда тармоқдаги рентабеллик даражаси. Рақобат кучини ҳисоблашда Портер моделидан фойдаланилади. Унга кўра ҳар қандай тармоқдаги рақобат бешта рақобатли кучларнинг ўзаро ҳаракатларидир: • тармоқда мавжуд меҳмонхоналар ўртасидаги рақобат; • тармоққа янги рақобатчилар киришининг мумкин бўлган хавф хатари; • ўриндош хизматлар ишлаб чиқарувчи бошқа тармоқ корхоналари; • таъминотчилар; • истеъмолчилар. Аҳамиятлироқ рақобат кучи бўлиб, одатда тармоқда мавжуд бўлган фирмалар ўртасидаги рақобат ҳисобланади. У рақобат қилувчи корхоналарнинг бозордаги мавқени яхшилашга ҳаракат қилишларида, рақобатчилардан юқорига чиқиш мақсадида, эгаллаб турган ўрнини қўлдан бермасликда намоён бўлади. Аниқ рақобат қилувчи корхоналарни ўрганиш, ҳозирги кундаги сиёсатни ва яқин рақобатчиларнинг мумкин бўлган қадамларини таҳлил қилишга қаратилади. Бу қийин масала, лекин рақобатчилар ҳаракатларининг тўғри баҳоланиши, корхонага тайёргарлик кўриш ва очилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш имконини беради. Рақобатчиларнинг ниятлари корхоналарни ўз мавқени ҳимоя қилишга ёки фаол ҳужум ҳаракатларини қўллашга ундайди. Иккинчи томондан, рақобатчилар ҳаракатларини башорат қилиш (прогнозлаштириш) лозим бўлади. Рақобатчиларнинг келгусидаги ҳаракатларини аниқ билиш мумкин эмас, аммо уларнинг ёндашувларини тушунишга яқинлашиш мумкин. Таҳлилнинг асосида бугунги ҳолат таҳлили, рақобат стратегиясида фойдаланиладиган унинг ўзгариш тенденция лари ётади. Уч асосий стратегиялар мавжуд: харажатларни камайтиришдаги пешқадамлик, маҳсулотнинг дифференциаллашуви ва аниқлаштирилиши (фокуслантириш). Ҳар бир рақобатчини таҳлил қилиш жараёнини олти босқичга бўлиш мумкин. 1. Рақобат миқёсини баҳолаш: локал, ҳудудий, миллий, қатор давлатлар, глобал. 2. Стратегик ниятларни баҳолаш: тармоқда пешқадам бўлиш, пешқадамлар гуруҳида бўлиш, пешқадам гуруҳга ўтиш, тармоқдаги бир ёки икки рейтинг ҳолатига ўтиш, рақобатчини енгиш, ўз мавқени сақлаш. 3. Ўз бозор ҳиссасига тегишли мақсад: бошқаларни ютиш ва ички ўсиш орқали агрессив кенгайиш, ички ўсиш орқали ҳиссани кўпайтириш, бозордаги мавжуд ҳиссани сақлаш. 4. Рақобат ҳолати: кучайиб бориш, ўз мавқени ҳимоя қилиш ҳолати, муайян гуруҳга эргашиш, кучсиз бўлиш. 5. Ҳаракатлар тавсифи: нисбатан ҳужумкор, нисбатан ҳимояли, хужум ва ҳимоя ҳаракатлари комбинацияси, хавф хатарнинг юқори даражасига эга бўлган агрессив, консерватив ўхшатиш. 6. Рақобат стратегияси: харажатларни камайтиришда пеш қадамлик, маълум бозор шароит турланиш (аҳолининг юқори даромадли гуруҳи, паст даромадли харидорлар, махсус эҳтиёжли харидорлар), сифат, қўшимча хизматлар, технологик устунликлар, ассортимент, фирманинг обрўйи ва бошқаларга асосланган маҳсулотнинг дифференциациялашуви. Ҳар бир яқин рақобатчининг фаолияти шундай кўриб чиқилгандан кейин, аналитиклар томонидан ўзларининг конкрет қадамларини режалаштириш, рақобат анжомларини (баҳо, реклама ва ҳоказо) жалб қилиш мумкин бўлади. Агарда рақобатчилар томонидан ҳаракатлар сезилса, унда ўз стратегиясини қўллаб қувватлаш учун тескари чора тадбирларини режалаштириш мумкин бўлади ёки ўз стратегиясини мустаҳкамлаш учун чоралар тизимини жорий этиш керак бўлади. Қўйилган мақсадларни аниқлаш учун анкеталардан фойдаланиш мумкин. Тармоқдаги рақобат афзалликларининг асосий категориялари (РАК) – бу барча корхоналар учун умумий чоралардир. Уларнинг қўлланилиши ўз рақобат позициясини ошириш истиқболларини очади. Маълум тармоқ учун РАК нинг ўрнатилиши биринчи қадамдир, ундан кейин эгаллаш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Ушбу иш корхонанинг мақсадлари тавсифи ва ривожланиш вазифаларини инобатга олган ҳолдаги стратегик режаларининг асосий қисмини ташкил этади. РАК ишлаб чиқилаётган стратегиянинг пойдевори тарзида кўрилиши лозим. Улар турли тармоқлар учун бир хил эмас, конкрет тармоқ учун эса, вақт бўйича ўзгариши мумкин. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича РАК: • технологик ёки ташкилий янгиликларни тез жорий этишга кўмаклашиш; • паст ишлаб чиқариш харажатлари; • тақдим этилаётган хизматларнинг юқори сифати; • юқори фондлар қайтими; • корхонанинг жойлашиши билан боғлиқ самара; • малакали ишчи кучига имкониятнинг мавжудлиги; • ишночли таъминотчилар билан йўлга қўйилган шериклик (туристик фирмалар, қолган ҳудудлардаги худди шундай корхоналар ҳамда алоҳида воситачилар билан ва ҳоказо); • юқори меҳнат унумдорлиги (қўл меҳнати кўп бўлган корхоналар учун); • меҳмонхона хизматлари харидорларининг якка тартибдаги эҳтиёжларини инобатга олиш имкониятлари. Маркетингга асосланган РАК: • яхши ташкил этилган меҳмонхона хизматларини сотиш шохобчаси; • паст харажатлар; • меҳмонхона маҳсулотини сотишда банд бўлган юқори малакали ходимлар; • олиш мумкин бўлган ва яхши ташкил этилган сервис; • буюртмаларнинг сўзсиз бажарилиши; • асосий ва қўшимча (пуллик ва бепул) хизматларнинг катта сони; • сифат сертификатларининг мавжудлиги, барча хизматлар сонининг хавфсизлиги; • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунига мос равишда меҳмонхона маҳсулотлари истеъмолчиларининг кафолат ланган ҳимояланиши. Касбий билимлар, тажриба ва иш тайёргарлигига эришишга асосланган РАК: • касбий устунлик, тан олинган талант; • ишлаб чиқариш сирларини ўзлаштириш; • меҳмонхона ишлаб чиқаришни ташкил этиш тажрибасининг мавжудлиги, сервиснинг асосий технологияларини билиш; • нозик ва қизиқарли рекламадан фойдаланиш; • янги хизмат турлари ва хизмат кўрсатиш шаклларини кўра олиш ва тез ишлаб чиқишни ўрганиш. Қолган РАК ларни ажратиш имкониятлари, масалан: • меҳмонхона маҳсулоти истеъмолчиларида сервис тўғрисида яхши тилакларнинг мавжудлиги; • молиявий капиталга йўлнинг мавжудлиги; • фирманинг тармоқдаги сўзсиз пешқадамлигини тан олиш ва бошқалар. Қўйилган масалаларни ечишнинг кўп аргументлари ва истиқболлари ичида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши лозим: • тармоқнинг ўсиш потенциали; • тармоқнинг ҳаракатлантирувчи кучлари барча тармоқ ёки алоҳида стратегик гуруҳлар бўйича қулай ёки ноқулай тавсифга эгами ёки эга эмасми; • йирик фирмаларнинг тармоққа кириши ёки ундан чиқиши ва унинг оқибатлари; • тармоқ маҳсулотига талабнинг барқарорлиги ва унинг қисқа муддатли ва узоқ келажакдаги ўзгаришларини таъминловчи омиллар (масалан, мавсумийлик, тармоқнинг ҳаётий даври, алмаштириш мумкин бўлган товарларнинг мавжудлиги); • рақобат кучининг ўзгариш тенденциялари қандай; • тармоқ умумий ҳолда дуч келадиган муаммоларнинг муҳимлиги ва қийинлиги; • тармоқнинг келгусидаги ноаниқлик ҳолати даражаси ва у билан боғлиқ инвестициялар хавф хатари; • тармоқдаги рентабеллик даражасининг прогнози халқ хўжалигидаги шундай кўрсаткичдан юқорими ёки йўқми. Тармоқнинг ривожланиш истиқболларига тегишли умумий хулоса жозибали ёки жозибасиз бўлиши мумкин. Алоҳида корхонада ўзининг тармоқ жозибадорлиги мезонлари бўлиши мумкин. Ҳаттоки тармоқдаги ҳолат ёмонлашса ҳам, айрим ҳолатларда бу айрим корхоналарга ўз стратегияларини амалга оширишларига имконият яратиши мумкин. Масалан, бу тармоқдаги пешқадамнинг позициясини мустаҳкамлашига имкон беради. Кучли корхоналар заиф корхоналарнинг барқарор бўлмаганликларидан фойдаланиш лари мумкин. 3.Хавф хатарлар таснифи Хавф хатар – менежмент (ёки хавф хатарни бошқариш) меҳмонхона индустрияси корхонасининг барқарорлигини таъмин лаш йўллари ва имкониятларини, унинг ноқулай ҳолатларга қарши туриш имкониятларини аниқлайди. Меҳмондўстликнинг барча индустрияси нафақат объектив, балки субъектив сабабларга боғлиқ бўлади. Кўпчилик ҳолатларда меҳмонхона индустрияси корхоналари юридик жиҳатдан мустақил хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланишади. Бу нафақат уларнинг мустақил равишда ўзларининг молиявий ва ишлаб чиқариш стратегияларини аниқлашларини, балки давлат томонидан авария ва бошқа ҳолатларда қўллаб қувватлан маслик мажбуриятларининг бўлмаслигини ҳам англатади. Корхонанинг мустақиллиги бир вақтнинг ўзида маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ёки банкротликни англатади. Ҳар бир меҳмонхона ёки ресторан вужудга келган ёки келиши кутилаётган зарарларни бартараф этиш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқиш учун бошқа манбалардан молиялаш тириш имкониятларини кўришлари лозим бўлади. Хавф хатар – бу ушбу хавф хатарга эга бўлган хўжалик субъектига зарар етказиши мумкин бўлган воқеа ёки тасодифий воқеалар гуруҳидир. Воқеанинг аниқ вужудга келиш вақтини (жойини) аниқлаш имконининг бўлмаслигини тасодиф (айрим ҳолларда олдиндан айтиб бўлмаслик) дейилади. Инсоннинг ўз мулки ёки бошқа қадриятларининг (шу жумладан интеллектуалини ҳам) ёмонлашуви ёки йўқотилиши зарар дейилади. Алоҳида воқеа сифатида хавф хатар икки муҳим хусусиятга эга – эҳтимоллилик ва зарар. Воқеалар йиғиндиси сифатида хавф хатар амалга ошиш тўпламига эга ва уларнинг ҳар бири ўзининг эҳтимоллилиги ва зарарнинг размери билан тавсифланади. Хавф хатарлар таснифи турли хилдаги таснифларга асосланиши мумкин: хавфлилик тури бўйича; хавф хатарлар боғлиқ бўлган фаолият тавсифи бўйича; хавф хатар мавжуд объектлар табиатига кўра. Хавфлилик тури бўйича техноген (антропоген), табиий ва аралаш хавф хатарларни ажратиш мумкин. Техноген хавф хатарлар инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида юзага келади: авария ҳолатлари, атроф муҳитнинг зарарланиши ва бошқалар. Бунга мисол бўлиб, ёнғин хавф хатарини келтириш мумкин. Табиат хавф хатарлари инсон фаолиятига боғлиқ бўлмайди. Уларга асосий табиат офатлари ҳисобланадиган зилзила, сув тошқини, қаттиқ шамол, чақмоқ уриши ва ҳоказолар киради. Аралаш хавф хатарлар – бу инсон хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган табиат тавсифидаги воқеалар. Масалан, қурилиш ишларини амалга ошириш туфайли ер кўчиши. Фаолият тавсифига кўра хавф хатарлар қуйидагилардан иборат: • тадбиркорлик билан боғлиқ – бу ишлаб чиқаришни кенгай тириш ва фойда билан боғлиқ, жумладан: ишлаб чиқаришнинг тўхташи натижасида фойдани керакли миқдорда ола олмаслик, банкротлик, кўзда тутилмаган харажатлар ва бошқалар; • профессионал – шахслар томонидан ўз профессионал мажбуриятларини бажариш билан боғлиқлари; • инвестиционларга фойда олиш мақсадида инвесторлар томонидан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ хавф хатарлар киради. Масалан, қимматбаҳо қоғозлар даромадлилигининг ўзгариши; • транспорт хавф хатари меҳмонхона мижозларини ташишда вужудга келиши мумкин. Тавсифи бўйича бир хил хавф хатарлар хўжалик фаолиятининг турли соҳаларида вужудга келиши мумкин. Масалан, валюта курсининг ўзгариши инвестицион ва экспорт импорт таъминоти билан боғлиқ тижорат фаолиятида учрайди. Ишлаб чиқариш (технологик) хавф хатарлар меҳмонхона ва ресторанлар хўжалик фаолиятлари учун тавсифлидир: асбоб ускуналар, коммуникацияларнинг ишдан чиқиши, шунингдек бинолар, қурилмалар, машиналар, механизмлар, станцияларга шикаст етказилиши. Хавф хатарга учрайдиган объектлар табиатига кўра қуйидагилар бўйича фарқланади: • фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказувчи хавф хатарлар; • мулкий хавф хатарлар (фуқаролик жавобгарлигининг хавф хатарлари). Хавф хатарни бошқариш – кўп қиррали жараёндир. Унинг мақсади ноқулай ҳолатлар вужудга келганда зарарни камайтириш ёки қоплаш ҳисобланади. Зарар ёки хавф хатарни минималлаш тириш, адекват тушунчадир, аммо турли молиявий бошқарув механизмлари мавжуд, жумладан суғурталаш. У размеридан қатъи назар зарарни қоплаш имконини беради. Хавф хатарларни таҳлил қилиш, уларни аниқлаш ва баҳо беришдан ташкил топади. Меҳмондўстлик индустрияси корхоналари хўжалик ҳаётларида қуйидаги хавф хатарлар учраб туриши мумкин: экологик, саноат, инвестицион, тадбиркорлик, молиявий, тижорат, давлатли, кредит, техник, сиёсий ва ҳоказолар. Экологик хавф хатар деганда, атроф муҳитга етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигининг келиш эҳтимоли тушунилади, шунингдек учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳам. У қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларини эксплутация қилиш жараёнида вужудга келиши мумкин ва у ишлаб чиқариш хавф хатарининг асосий қисми ҳисобланади. Саноат корхоналари яқинида жойлашган меҳмонхоналар ва бошқа инсонларни жойлаштириш воситалари саноат хавф хатарига дуч келишади. Саноат хавф хатари деганда ушбу корхона ва учинчи шахсларга турли тавсифдаги воқеалар натижасида ишлаб чиқариш жараёнининг меъёрл кечмаслиги туфайли зарар етказилиш хавфи тушунилади. Улар жумласига қуйидагилар киради: • табиий – зилзила, сув тошқини, ер кўчиши, чақмоқ уриши ва ҳоказолар; • техноген – бинолар, қурилмалар, машина ва асбоб ускуналарнинг эскириши, лойиҳалаштириш ёки монтаждаги хатолар, ёмон ниятли ҳаракатлар ва ҳоказолар; • аралаш – инсоннинг техноген фаолияти натижасидаги табиат мувозанатининг бузилиши. Учинчи шахсларга зарар етказиш корхона ташқарисида заҳарли моддаларнинг портлаши ёки тарқалиши натижасида вужудга келади. Бунда аҳоли ва ташкилотларга мулкий зарар ҳамда инсонлар соғлиғига жисмоний зарар етказилиши мумкин. Инвестицион хавф хатарлар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш чоғида фойдани ола олмаслик ёки йўқотиш имкониятлари билан боғлиқ бўлади. Улар лойиҳани амалга ошириш хусусиятлари ва маблағларни жалб қилиш усулига боғлиқ ҳолда таснифлаштирилади. Умумий ҳолда қуйидагилар ажратилади: • кредитли; • инвестицион лойиҳанинг биринчи босқичида вужудга келганлари; • инвестицион лойиҳанинг иккинчи босқичи билан боғлиқ тадбиркорликлари; • давлатлилари. 4.Тадбиркорлик хавф хатари Тадбиркорлик хавф хатарлари ички ва ташқи бўлади. Ичкилари тадбиркорнинг меҳмонхона ресторан сервиси маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва сотишни ташкил этиш қобилиятларига боғлиқ бўлади. Уларга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: менежмент даражаси, таннарх, маҳсулот (хизмат) сифати ва ишончлилиги, сотиш шароитлари, реклама, меҳмонхона ресторан маҳсулотини сотишнинг ташкил этилиши, айланма маблағларнинг мавжудлиги, мижозлар ва бошқалар. Ташқилари тадбиркор томонидан кутилаётган фойдаларни унинг контрагентлари томонидан ўз мажбуриятларини бажармас ликлари натижасида ёки бошқа унга боғлиқ бўлмаган шароитлар туфайли ола олмасликлари билан боғлиқдир. Тадбиркорлик хавф хатарларидан зарарлар тўғри ва билвосита бўлиши мумкин. Тўғри зарар – бу асосий ва айланма фондларнинг йўқотилиши, ходимларга жисмоний зарар, учинчи шахслар (аҳоли ва ташкилотлар)га жисмоний ва мулкий зарар. Билвосита зарар – бу турли сабабларга кўра хўжалик фаолиятида танаффус натижасида даромадларни ола олмаслик (йўқотилган имкониятлар). Тадбиркорлик хавф хатарлари қуйидаги сабабларга кўра вужудга келиши мумкин: • табиий – зилзила, сув тошқини, қаттиқ шамол ва ҳоказолар; • бинолар ва қурилмаларнинг эскириши, асбоб ускуналар ва машиналарнинг бузилиши;  ходимлар хатолари; • ёмон ниятли ҳаракатлар; • тадбиркор шерикларининг битимлар бўйича ўз мажбурият ларининг бузишлари; • кўзда тутилмаган харажатлар – суд ва бошқалар. Тадбиркорлик хавф хатарлари ўз ичига қуйидаги асосий турларни олади: • ишлаб чиқилган хизматларнинг талаб қилинмагани; • хўжалик шартномалари (контрактлар) бажарилмаган хавф хатари; • меҳмонхона хизматлари бозоридаги рақобатнинг кучайиши хавф хатари; • меҳмонхона хизматлари бозоридаги конъюнктуранинг ўзгариши хавф хатари; • кўзда тутилмаган хавф хатарларнинг вужудга келиши ва даромадларнинг камайиши хавф хатари; • тадбиркор ташкилоти мулкининг йўқотилиш хавф хатари; • форс мажор хавф хатарлари. Қуйида меҳмонхона бизнеси билан боғлиқ хавф хатарларни кўриб чиқамиз. Меҳмонхона хизматлари ва ресторан маҳсулотларининг талаб қилинмаслик хавф хатари. У маълум меҳмонхона корхонаси ёки унда фаолият юритаётган ресторан овқатларининг истеъмолчилар томонидан харид қилишдан воз кечишлари туфайли вужудга келади. Бундай воз кечиш сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин, уларни ички ва ташқиларга бўлиш мумкин. Ички сабаблар корхонанинг (меҳмонхона, ресторан), унинг бўлимлари, хизматлари, сменалари, бригадалари ва алоҳида ишчиларининг ўз фаолиятларига боғлиқ бўлади. Уларга қуйидагиларни келтириш мумкин: • хизмат кўрсатадиган ходимлар (ишловчилар) малакаси; • хизматларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг ташкил этилиши; • меҳмонхона ёки рестораннинг моддий ресурслар билан таъминланишини ташкил этиш; • хизматларни сотишни ташкил этиш; • ишлаб чиқарилаётган хизматлар рекламасини ташкил этиш; • корхонани бошқариш; • меҳмонхона хизматлари бозорининг маркетинг тадқиқотлари ва бошқалар. Хизматларнинг талаб қилинмаслик хавф хатари хизматлар соҳаси корхоналари ходимлари малакаси даражасига, уларнинг ишчан жиҳатлари ва шахсий манфаатдорлигига боғлиқ бўлади. Меҳмонхона маҳсулоти (хизмати)ни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг ташкил этилиши ҳам хизматларнинг талаб қилинмас лик хавф хатарига таъсир кўрсатади. Жисмоний жиҳатдан эскирган ишлаб чиқариш фондларининг ишлатилиши кўпинча муҳандислик тузилмалари, коммуникациялар, асбоб ускуналарнинг тез бузили шига олиб келади. Натижада койка жойлар таннархининг ошишига олиб келадиган таъмирлаш вақти кўпаяди. Меҳмонхонада технологик жараёнга риоя қилмаслик сабаб ларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: • ходимларга боғлиқлари: бошқарувнинг паст даражаси, режалаштиришдаги хатолар, ишлаб чиқариш технологиясини яхши билмаслик, эски асбоб ускуналардан фойдаланиш, сифатнинг паст назорати, сифатсиз материаллар, хомашёлар, бутловчи материал ларнинг қўлланилиши, паст ишлаб чиқариш тартиби ва бошқалар; • меҳмонхонага боғлиқ бўлмаганлари: электр энергиясининг тўсатдан узилиши, сув таъминотидаги узилишлар, асбоб ускуналарнинг авария ҳолатида тўхтатилиши ва бошқалар. Хавф хатар даражасига хомашё ва материаллар сифати, уларнинг корхонага ўз вақтида етказилиши, шунингдек баҳолар ҳам таъсир кўрсатади. Бу хусусан ресторан бизнесига катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг талаб қилинмаслик хавф хатарига қолган ички омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Улар жумласига: • хизматларни истеъмолчига сотиш шохобчалари ва силжитиш тизимларининг ташкил этилиши; • сотиш каналларини танлаш – улгуржи ва чакана воситачилик фирмалари хизматларидан фойдаланиш ёки хизматларни истеъмол чига мустақил сотиш. Хизматларни талаб қилмаслик билан боғлиқ хавф хатарнинг вужудга келиш эҳтимоли, сотишнинг самарасиз ташкил этилишида ҳам бўлади. Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради: • агарда меҳмонхона сотишнинг ўз каналларига таянса, раҳбарият сотиш бўйича кадрларни танлаш ва уларни жой жойига қўйишда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда, ҳудудий ва қатновчи сотиш агентларининг аҳамиятини керакли даражада баҳоламаслик ёки ҳаддан ташқари кўп баҳолашда хато қилиши мумкин; • агарда меҳмонхона катта иқтисодий мустақилликни сақлаш мақсадида воситачи фирмалар хизматларидан воз кечса ва ўз сотув каналларини ташкил этса, уларни сақлаш харажатлари фойда ҳажмини камайтиради. Бу рақобатбардошлик даражаси ва сотиш ҳажмларини камайтириши мумкин; • агарда меҳмонхона воситачи фирмаларга локал ва ҳудудий бозорларда хизматларни сотиш бўйича ҳуқуқларни берса. Воситачи фирмаларнинг керакли даражада қизиқишларининг бўлмаслиги ёки керакли даражада тажрибанинг бўлмаслиги, моддий имконият ларнинг паст даражаси меҳмонхона хизматларини сотиш ҳажмларини камайтириши мумкин. Хизматларни реклама қилишни ташкил этиш бўйича қандайдир қадамларни қўйишдан олдин, меҳмонхонага бу нима мақсадда амалга оширилишини аиқлаш лозим, чунки нотўғри танланган мотив ёки реклама образи, кутилаётганга қараганда тамоман тескари натижани бериши мумкин. Реклама профессионал даражада бажарилиши лозим. Тежаш мақсадида рекламани тасодифий агентликларга буюриш керак эмас. Талаб қилинмаслик хавф хатари қуйидаги ҳолатларда вужудга келиши мумкин: • реклама интенсивлиги, унинг истеъмолчига етказилиш тезлигининг керакли даражада бўлмаганлиги ёки керагидан ортиқчалиги; • реклама нотўғри сегментлаштирилган, мумкин бўлган истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари ўртасида мазмунига кўра реклама роликлари нотўғри тақсимланган; • бозорнинг маълум бўғини ёки истеъмолчиларнинг маълум гуруҳи учун реклама шаклларининг самарасиз турлари танланган. Хизматларни талаб қилинмаслик хавф хатарининг ташқи сабаблари одатда меҳмонхона фаолиятига бевосита боғлиқ бўлмайди, лекин айрим ҳолатларда бундай боғлиқлик мавжуд. Масалан, ҳужжат айланишининг ёмон ташкил қилиниши туфайли, истеъмолчига унинг буюртмаси бажарилиши мумкинлиги кеч хабар қилинса, натижада истеъмолчи буюртмали хизматларни харид қилишдан бош тортади. Бундай ҳолат кўпинча меҳмонхоналарнинг туристик фирмалар билан ишида вужудга келади. Меҳмонхоналар ёдларидан чиқаришадиларки, олдиндан бронлаштиришнинг қаттиқ муддатлари туристик фирмаларни харидорларга харид қилиш пайтида меҳмонхона қулайлиги, номер фондларининг категориялари ҳақида ахборот беришни талаб қилади. Меҳмонхоналар томонидан паст ижро тартиби бўлганлиги сабабли, туристик фирмалар кўпинча мижозлар билан судлаш объектига, уларга меҳмонхоналарнинг норози муносабатларига дуч келинмоқда. Дастлабки буюртма берилган меҳмонхона хизматларининг талаб қилинмаганлигига барқарор бўлмаган иқтисодий ҳолат, жумладан инфляция сабаб бўлади. Сиёсий барқарорликнинг бўлмаслигини ҳам инобатга олиш зарур бўлади. Демографик омил ҳам шунингдек меҳмонхона хизматларининг талаб қилинмаслигига сабаб бўлади. Хўжалик шартномаларининг (контрактларининг) бажарилмас лиги хавф хатари. Меҳмонхона хизматлари барқарор ишининг муҳим омили бўлиб, шериклар ўртасидаги шартномаларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳисобланади. Амалиёт шуни кўрсатадики, хизматлар соҳасида корхоналар кўпинча шериклар томонидан шартномаларнинг бажарилмаслик ларидан, уларнинг тўлов қобилиятлари бўлмасликларидан хавф хатарга тушишади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Ўзбекистон Республикасининг Қонуни: Хусусий корхоналар тўғрисида, 2003 йил 11 декабрь.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, 2007 йил 25 декабрь.  Болтабаев М.Р., Тухлиев И.С., Сафаров Б.Ш., Абдухамидов С.А.  Turizm: nazariya va amaliyot. Darslik. O‗zbekiston Respublikasi Oliy va O‗rta Maxsus Ta‘lim Vazirligi.–Toshkent: Fan va texnologiya, 2018.  Budgets of National Tourism Organizations, 2008 – 2009. World Tourism Organization, Madrid, Spain, 2010.  Здоров А. Б. Экономика туризма. М., Финансы и статистика. 2007.  Макконнелл К.Р, БРЮ С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.: Пер. С анг. Т. 2. − Таллин, 1993.  Moliya: Korxonalar moliyasi. Darslik / J.R.Zaynalov, S.S.Aliyeva, Z.O.Axrorov va boshqalar. ‒T.: Iqtisod moliya‖, 2018.  Морозов М. А. Экономика и предпринимательство в социально культурном сервисе и туризме. – М.: Академия, 5 е изд., 2009.