logo

Солиқ ҳуқуқий муносабатлари тушунчаси ва объектлари. Солиқ ҳуқуқий муносабатлари иштирокчилари. Солиқ юридик таркибининг элементлари

Yuklangan vaqt:

01.12.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

42.1962890625 KB
Солиқ ҳуқуқий муносабатлари тушунчаси ва объектлари. Солиқ ҳуқуқий муносабатлари иштирокчилари. Солиқ юридик таркибининг элементлари Режа : 1. Давлат бюджети даромадлари тизими ва уларни мустаҳкамлаш йўллари . 2. Солиқлар тушунчаси ва функциялари . 3. Солиқ ҳуқуқи ва унинг манбалари, солиқ тўғрисидаги қонун элементлари . Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Давлат бюджети даромадлари тизими ва уларни мустаҳкамлаш йўллари . Ўзбекистон Республикаси давлат даромадлари тизимида Давлат бюджетида тўпланадиган марказлаштирилган даромадлар мамлакат харажатларини қоплашнинг асосий манбаи ҳисобланади. Давлат бюджетида даромад манбалари қуйидаги тарзда гуруҳларга ажратилади: а) тўғри солиқлар: юридик шахслар даромадлари ёки фойдасига солинадиган солиқ; солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солиқ; жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ; тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига солинадиган, қайд этиб қўйиладиган солиқ; б) эгри солиқлар: қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; божхона божи; жисмоний шахслардан олинадиган ягона божхона тўлови; транспорт воситаларида бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатилиши учун жисмоний шахслардан олинадиган ягона бож тўлови; в) ресурслар учун тўловлар ва мол - мулк солиғи: мол-мулк солиғи; ер солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; г) инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ; д) бошқа даромадлар. Солиқлар тушунчаси ва функциялари . Бозор муносабатларининг ривожланиши шароитларида давлат иқтисодий сиёсатини амалга оширишнинг бош тартибга солувчи дастаги солиқлар бўлиб бормоқда, улар «давлат бюджети даромад қисмини энг муҳим умумдавлат халқ хўжалик вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорларда шакллантиришни таъминлаш учун қаратилган». Солиқларнинг юридик моҳиятини ташкил этувчи энг муҳим хусусиятлар солиқ тўловларининг беғаразлиги, бу тўловларнинг мажбурийлиги, уларни жорий этиш ва ундириб олиш тартиби, солиқнинг аниқ миқдорини ҳамда уни амалга киритишнинг аниқ муддатини белгилаш дан иборат. Солиқ тўловларининг беғаразлилиги шуни англатадики, солиқлар шаклида бюджетга киритиладиган пул маблағлари мақсадли йўналишга эга эмас. Улар юридик ва жисмоний шахслардан давлат мулкига беғараз ўтказилади ҳамда давлат томонидан иқтисодиёт, ижтимоий-маданий тадбирлар, мудофаани молиялаштириш, давлат аппаратини сақлаш учун йўналтирилади. Солиқ юридик моҳиятининг мажбурийлик хусусияти шундан иборатки, солиқ тўловчилар қонун кучи билан муайян шарт - шароитларда солиқларни тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51- моддасига мувофиқ солиқларни тўлаш бўйича мажбурият конституциявийдир. Кўпгина ривожланган мамлакатлар конституцияларида 2 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев ҳам фуқаролар ва раияларнинг солиқ тўлаш мажбурияти конституциявий хусусиятга эга бўлиб, бу – солиқларнинг давлат учун алоҳида муҳим эканлиги ва уларнинг аҳамиятини намоён этади. Солиқларнинг муҳим юридик белгиси уларни белгилаш ва жорий этиш тартиби ҳисобланади. Солиқларни белгилаш ҳамда уларни ундириб олиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартларда амалга оширилади. Шу муносабат билан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳар қандай мажбурий тўловлар солиқ ҳисобланиши мумкин эмас. Ва, ниҳоят, солиқларнинг юридик моҳиятини ташкил этувчи яна бир белгиси шундан иборатки, уларни тўлаш орқали олдиндан қонунчиликда белгиланган тартибда даромаднинг бир қисми давлат фойдасига ундириб ол и нади. Давлат давлатнинг бюджет тизими даромад қисмига ўтказиладиган солиқлар миқдори ва уларни тўлаш муддатлари ни белгилайди, қонунда белгиланган кўрсатмаларни бузган солиқ муносабатлари субъектларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллайди. Шундай қилиб, солиқлар - давлат бюджетининг даромад қисмига ўтказиладиган, юқори қонунчилик ҳокимият органларининг ҳужжатларига асосан юридик шахслар ва фуқаролар томонидан беғараз, муйян миқдорда ва белгиланган муддатларда умумдавлат эҳтиёжларини қондириш учун тўланадиган мажбурий тўловлардир. Ҳар қандай давлатда солиқларнинг роли улар бажарадиган функциялар билан белгиланади. Солиқ функцияси деганда, унинг моҳиятининг ҳаракатда намоён бўлиши, унинг хусусиятларини ифодалаш усули тушунилади. Функция ушбу иқтисодий категориянинг қийматни тақсимлаш ва даромадларни қайта тақсимлаш воситаси сифатидаги ижтимоий вазифаси қай тарзда амалга оширилишини кўрсатади. Солиқларга фискал, тартибга солиш ва қайта тақсимлаш функциялари хосдир. Солиқлар таснифи . Юридик моҳиятига кўра солиқлар ўзларининг бир-бирига ўхшаш ва ўзаро фарқ қиладиган умумий (муҳим) белгиларига қараб бир қанча мезонлар бўйича таснифланиши мумкин. Иқтисодий ва юридик адабиётларда солиқларни таснифлаш бўйича энг кўп тарқалган мезонлар уларни ундириб олиш усули, қўлланиладиган ставкалар хусусияти, солиқларни белгилаш, бекор қилиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ваколатларининг ҳажми, субъектлар (солиқ тўловчилар) турлари ва ҳ.к. белгилар бўйича гуруҳларга ажратиш ҳисобланади. Солиқларни ундириб олиш усули мезони бўйича улар тўғри ва эгри солиқлар га ажратилади. Тўғри солиқлар солиқ тўловчининг даромади ёки мулкидан бевосита ундириб олинадиган солиқлар бўлиб, бу солиқ солишнинг бошланғич шаклларидан ҳисобланади. Тўғри солиқлардан дастлаб ер солиғи, уй солиғи каби солиқлар пайдо бўлиб, кейинроқ қимматли қоғозлар чиқди. Ҳозирги вақтда бизнинг мамлакатимизда тўғри солиқларга юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахсларга ҳам, жисмоний шахсларга ҳам солинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи киради. 3 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Ўз навбатида, тўғри солиқлар шахсий солиқлар ва аниқ (реал) солиқлар га бўлинади. Бу солиқлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, биринчи ҳолда амалда олинган даромад ёки мулк, иккинчи ҳолда эса муайян иқтисодий, баъзан эса, табиий шароитларга қараб тахминий ўртача даромад солиққа тортилади. Жаҳон амалиётида шахсий солиқлар га даромад солиғи, корпорациялар фойдасига солинадиган солиқ, пул капиталларидан тушган даромадлардан олинадиган солиқ, мерос ва ҳадялардан олинадиган солиқ ва ҳ.к. мисол бўла олади. Бизнинг республикамизда тўғри солиқ объекти, масалан, юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадлари (уларга берилган имтиёзлар ҳисобга олинган ҳолда), амалдаги даромад ҳисобланади. Аниқ (р еал ) солиқлар га мол-мулк солиғи ва ер солиғи киради. Бунда аниқ ( реал ) солиқ белгилари ер участкаларига солиқ солишда яққол намоён бўлади. Ер солиғи ставкалари солиқ солиш объекти (1 га ер) дан олинадиган тахминий ўртача даромад ҳисобланиб, тупроқнинг синфи ва табиий шарт- шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Эгри солиқлар товарлар, ишлар ва хизматларга нарх ёки тарифга қўшимча шаклида белгиланадиган солиқлардир. Улар тўғри солиқлардан шуниси билан фарқланадики, солиқ тўловчининг даромади ёки мулки билан бевосита боғланмаган. Эгри солиқ солиниши керак бўлган товарлар ишлаб чиқарувчи, иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар солиқ суммасини сотиладиган товарлар, кўрсатиладиган ишлар, хизматлар қийматига киритади, яъни ўз моҳияти билан улар солиқ йиғувчилар бўлади. Сўнгги солиқ тўловчи ёки солиқ эгаси бўлиб товарларни ёки хизматларни у ёки бу турдаги эгри солиқни ўз ичига олган, оширилган нархлар ёки тарифлар бўйича олувчи истеъмолчи қатнашади. Кўпгина давлатларнинг ҳозирги замон солиқ тизимларида эгри солиқларнинг акцизлар, қўшилган қиймат солиғи, божхона божи каби турлари қўлланади. Эгри солиқларнинг айнан шундай турлари Ўзбекистон солиқ тизими учун ҳам хосдир. 2002 йил 1 январдан бошлаб республикада эгри солиқнинг жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни ишлатиш учун олинадиган солиқ тури амал қилмоқда, бу солиқ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ ўрнига киритилган. Солиқ ставкаси ва солиқ солиш объекти ўртасидаги ўзаро алоқа га қараб мутаносиб ва ўзгарувчан солиқлар ажратилади. Мутаносиб солиқларда солиқ ставкаси даромад миқдоридан қатъи назар ўзгармасдан қолади. Мутаносиб солиқлар, масалан, юридик шахслар даромади (фойдаси)га солиқ солишда қўлланади. 20 фоиз миқдорида белгиланган солиқ ставкаси даромад (фойда) ортишига боғлиқ ҳолда ўзгармайди. Ўзгарувчан солиқларда даромад ортиши билан солиқ ставкаси ҳам ўсиб боради: даромад қанча кўп бўлса, ундан ушлаб қолиш фоизи ҳам шунча кўп бўлади. Ўзгарувчан солиқларни қўллаш учун мураккаб прогрессиядан фойдаланилади, унга асосан солиқ тўловчининг даромади қисмларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири учун солиқнинг ўз ставкаси белгиланади. Ўзгарувчан солиққа жисмоний 4 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев шахсларнинг энг кам иш ҳақидан 5 -10 баробар ортиқ бўлган даромадига солинадиган солиқ мисол бўла олади. Хусусан, энг кам иш ҳақининг бешдан ўн баробаригача бўлган миқдордаги даромадга солинадиган суммаси минимал иш ҳақининг беш баробари Қ минимал иш ҳақининг беш баробаридан ортиқ бўлган суммадан 20 фоизни ташкил этади. Давлат органларининг солиқларни белгилаш, амалга киритиш ва бекор қилиш бўйича ваколатлари ҳамда солиқлар келиб тушадиган давлат бюджет тизими даражасига қараб умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ажратилади. Умумдавлат солиқлари нинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, улар энг кўп фискал аҳамиятга эга бўлиб, одатда, республика бюджетига келиб тушади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади, бекор қилинади ва жорий этилади ҳамда мамлакатнинг барча ҳудудида ундириб олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида умумдавлат солиқларининг қуйидаги турлари назарда тутилган: юридик шахслар дан олинадиган даромад ( фойда ) соли ғи ; жисмоний шахслар дан олинадиган даромад соли ғи ; қўшилган қиймат солиғи; акциз соли ғи ; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳам, умумдавлат солиқлари каби, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади ва бекор қилинади. Мазкур ҳолда уларнинг умумдавлат солиқларидан фарқи маҳаллий солиқларнинг айрим турларини жорий этиш тартибидадир. Мол- мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан жорий этилади ҳамда мамлакатнинг барча ҳудудларида ундириб олинади. Бошқа маҳаллий солиқлар, гарчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари (Солиқ кодекси) билан белгиланган бўлсада, улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимият органларининг қарорлари билан амалга киритилади (Солиқ кодексининг 7-моддаси). Демак, улар ҳуқуқ ий маъноси бўйича кўрсатилган органларнинг тегишли қарорлари қабул қилинган тақдирдагина мамлакатнинг у ёки бу ҳудудида ундириб олиниши мумкин. Маҳаллий солиқларнинг бошқа фарқли белгиси шундаки, улар тўлиқ маҳаллий бюджетлар ҳисобига ўтказилади. Солиқ кодексининг 7-моддасига мувофиқ маҳаллий солиқларга қуйидагилар киради: мол- мулк солиғи; ер солиғи; инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ; транспорт воситаларида бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатилиши учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ; савдо ҳуқуқини олиш учун йиғим, товарларнинг айрим турла рини сотиш учун ҳуқуқ берадиган лицензион йиғимлар; юридик шахсларни ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғул ланувчи шахсларни рўйхатга олиш учун йиғимлар ва бошқалар . Солиқ тўловчилар бўйича юридик шахслардан олинадиган солиқлар ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ажратилади. Биринчи гуруҳга юридик шахслар даромади ёки фойдасига солинадиган солиқлар ва экология 5 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев солиғи киради, иккинчи гуруҳга эса, жисмоний шахслар даромади ёки фойдасидан олинадиган солиқлар киради. Кўпгина у мумдавлат ва маҳаллий солиқлар жисмоний шахслар томонидан ҳам, юридик шахслар томонидан ҳам тў ланади, масалан, бу - акциз солиғиғи , ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва ҳ.к. турларидир. Баъзан махсус адабиётларда солиқларнинг бошқа таснифлари ҳам ажаратилади. Хусусан, солиқ ўтказиладиган бюджет даражасига қараб улар бириктирилган ва тартибга солувчи солиқларга бўлинади. Солиқ ҳуқуқи ва унинг манбалари, солиқ тўғрисидаги қонун элементлари . Молия ҳуқуқи предметини ташкил этувчи ижтимоий муносабатларнинг муайян доираси солиқларни белгилаш ва ундириб олиш билан боғлиқ. Улар молия ҳуқуқининг меъёрлари билан тартибга солиниб, бу меъёрлар мажмуи унинг институтларидан бири - солиқ ҳуқуқини ташкил этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, солиқ ҳуқуқи деганда, солиқларни белгилаш ва ундириб олиш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий меъёрлар мажмуи тушунилади. Ҳозирги вақтда иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни тартибга солишда солиқлар ролининг ортиб бориши билан кўпгина тадқиқотчилар солиқ ҳуқуқини ҳуқуқнинг мустақил тармоғи сифатида кўриб чиқишади. Лекин умумқабул қилинган назариядан келиб чиқиладиган бўлса, унга мувофиқ ҳуқуқ меъёрларини тармоқлар бўйича тақсимлашнинг энг муҳим белгилари предмет билан ҳуқуқий тартибга солиш усулининг бирлиги ҳисобланиб, солиқ ҳуқуқини ҳуқуқнинг мустақил тармоғига ажаратиш учун жиддий асослар борлиги ҳозирча кузатилмаяпти. Солиқларни белгилаш ва ундириб олиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос муайян хусусиятлари бўлиши табиийдир, бундай ўзига хос хусусиятлар бюджет, банк ва бошқа молиявий муносабатларга ҳам хос бўлиб, шунга қарамасдан, улар молия ҳуқуқи предмети доирасидан четга чиқмайди. Ушбу барча муносабатлар, охир-оқибатда давлатнинг молиявий фаолияти билан боғлиқдир. Маълумки, молия ҳуқуқининг предмети давлат фаолиятининг айнан мана шу кўрсатилган соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Ҳуқуқий тартибга солишнинг махсус усулини, солиқ ҳуқуқига хос бўлган, ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида ажратиш учун етарлича асослар йўқ. Молия ҳуқуқининг асосий усули, хусусан, давлат-ҳокимият кўрсатмалари усули солиқ муносабатларини тартибга солишга ҳам тўлиқ даражада хосдир. «Позитив мажбур қилиш, ман этиш, баъзан рухсат бериш усулини қўллашда ифодаланган махсус юридик тартиб» молия ҳуқуқининг бошқа институтларида ҳам фойдаланилиши мумкин. 6 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Шундай қилиб, солиқ ҳуқуқи адабиётларда молиявий-ҳуқуқий институт, молия ҳуқуқи бўлими сифатида кўриб чиқилиши тўла ҳаққонийдир. Солиқ ҳуқуқи меъёрлари кўп сонли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар - солиқ ҳуқуқи манбалари да назарда тутилган. Бу ҳужжатлар ўзининг ҳуқуқий шакли ва мазмуни бўйича турли-туман бўлиб, улар бир-бири билан ўзаро узвий боғланган ҳолда муайян тизимни ташкил этади. Солиқ муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб берилган. Хусусан, мамлакатимизнинг Асосий қонуни 123-моддасида республика ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилиши, солиқларни жорий қилиш ҳуқуқи эса, фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тегишли эканлиги назарда тутилган. Бундан ташқари, Конституциянинг 51-моддасида фуқароларнинг қонунчилик билан белгиланган солиқларни тўлаш мажбурияти мустаҳкамлаб берилган. Солиқ ҳуқуқининг кўрсатилган манбаларини яхлит бир бутун ҳолда ва ўзаро боғлиқ равишда кўриб чиқиб, айтиш мумкинки, бизнинг республикамизда солиқ қонунчилигининг бутун бир тизими, яъни солиқ мажбуриятларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва тугалланиши билан боғлиқ равишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мажмуи шаклланди. Солиқ ҳуқуқи махсус меъёрларга эга бўлиб, улар солиқ тўғрисидаги қонун элементлари ёки солиқ модели деб аталади. Солиқ тўғрисидаги қонуннинг асосий элементларига солиқ тўловчи, солиқ солиш объекти, солиқ солиш бирлиги, ставкалари, имтиёзлар киради. Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахс бўлиб, унинг зиммасига қонун билан ўз маблағлари ҳисобидан солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган. Амалдаги қонунчилик солиқ тўлаш бўйича ўз мажбуриятини бошқа шахс зиммасига юклатишга олиб келувчи солиққа доир қўшимча тушунтириш, изоҳлардан фойдаланишни ман этади (Солиқ кодекси 3-қисм 35-модда). Солиқ субъекти ҳамма вақт ҳам аниқ солиқ тўловчи бўлавермайди. Солиқ оғирлигини бошқа шахс зиммасига юклаш икониятига боғлиқ ҳолда солиқ эгаси, яъни амалда солиқ тўловчи шахс деган тушунча ҳам бор. Солиқ эгаси, масалан, акцизости товарлар ҳамда қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар истеъмолчилари ҳисобланади. Солиқ солиш объекти - солиқ тўловчининг даромади ёки мулки бўлиб, ундан солиқ суммаси ҳисоблаб ёзилади ва солиқ солиш учун асос бўлиб хизмат қилади. «Солиқ солиш объекти» тушунчасига «солиқ солиш предмети» атамаси мазмунан яқин бўлиб, у билан юридик хусусият эмас, балки фактик белгилар белгиланади. Масалан, ер солиғи объекти - ерга эгалик ҳуқуқи бўлиб ҳисобланади, бевосита ернинг ўзи эмас (мазкур ҳолда ер солиқ солиш предметидир). Солиқ солиш бирлиги солиқ солиш объектининг бир қисми бўлиб, унга солиқ ставкаси белгиланади (даромаднинг 1 сўми, ер участкасининг 1 кв. м) ва ҳ. к. 7 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Солиқ ставкаси - солиқ солиш бирлигига белгиланадиган солиқ катталиги. Солиқ ставкаси фоизларда ёки қатъий суммада белгиланади. Солиқ тўловчининг даромадига нисбатан фоизларда ифодаланган солиқ ставкаси солиқ квотаси деб аталади. Фоизлар ставкаси асосан даромадларга солиқ солишда қўллан ил ади ва солиқ солиш бирлигидан фоизларда. Солиқлар бўйича имтиёзлар - бу юридик ва жисмоний шахсларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар тўлашдан тўла ёки қисман озод этишдир. Қонунчилик ҳужжатида у ёки бу имтиёзларни бериш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар назарда тутилади. Аниқ мақсадга қараб қонун чиқарувчи тўловчиларнинг айрим гуруҳларини солиқ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод қилади, айрим объектлар, даромад манбаларини солиққа тортишдан чиқариб ташлайди. Солиқ имтиёзларини ҳаракат механизми бўйича уч гуруҳга бўлиш қабул қилинган: чиқариб ташлаш, олиб ташлаш; қисқартириш, камайтириш; солиқ кредитлари. Чиқариб ташлаш солиқ имтиёзи бўлиб, солиқ солиш айрим предмети (объекти) ҳамда солиқнинг айрим субъектлари ёки уларнинг бирор тоифасини солиққа тортишдан чиқариб ташлашга йўналтирилади. Чиқариб ташлаш муайян муддатга ёки доимий асосда берилиши мумкин. Қисқартириш (камайтириш) солиқ миқдори ёки солиқ базасини камайтиришга йўналтирилган солиқ имтиёзи ҳисобланади. Масалан, тўловчига солиққа тортилиши лозим бўлган фойдани жамият ва давлат томонидан рағбатлантириладиган мақсадлар (хайрия жамғармаларига, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобига маблағлар ўтказиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун сарфланадиган харажатлар ва бошқалар) учун қилинган харажатлар суммасига камайтириш ҳуқуқи берилади. Қисқартириш имтиёзли (уларнинг миқдори бевосита ёки билвосита белгиланади) ва имтиёзсиз бўлиши (солиқ базаси солиқ тўловчи харажатларининг бутун суммасига камайтирилиши) мумкин. Солиқ кредити - солиқ мажбуриятини ижро этиш муддатини ўзгартириш, бунда солиқ тўловчига муайян муддат давомида у тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини кейинчалик фоизлар тўлаган ҳолда, босқичма- босқич қайтариш имконияти берилади. Солиқ ҳуқуқий муносабатлари . Солиқ ҳуқуқи молия ҳуқуқи предметини ташкил этувчи ижтимоий муносабатларнинг муайян қисмини бирлаштиради ва шу сабабли солиққа доир ҳуқуқий муносабатлар молиявий ҳуқуқий муносабатлар учун хос бўлган барча умумий белгиларга эгадир. Улар, ҳар қандай молиявий ҳуқуқий муносабатлар каби, ҳокимият-мулкий хусусиятга эга бўлиб, ушбу муносабатларнинг мажбурий субъекти - давлат органи, объекти эса - пул муносабатлари ҳисобланади. Солиқ ҳуқуқий муносабатлари - бу солиқ ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган, солиқлар ва йиғимларни белгилаш ва ундириб олиш ҳамда солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш жараёнида юзага келадиган ижтимоий молиявий муносабатлар дир. 8 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Умумдавлат солиқлари. Юридик шахслардан олинадиган даромад ёки фойда солиғи . Юридик шахслардан олинадиган даромад ёки фойда солиғи Давлат бюджети даромад қисмининг муҳим манбаларидан бири бўлиб, бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали воситаси ҳисобланади. Молия йилида солиқ солинадиган даромад ёки фойдага эга бўлган юридик шахслар даромад ёки фойда солиғи тўловчилар ҳисобланади. Солиқ солиш объекти Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда-ги 54-сонли қарор билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ равишда белгиланадиган даромадлар ва чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган даромад ёки фойдадир. Юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромад ёки фойдага чегараланган ставка бўйича ўттиз беш фоиз миқдорида солиқ солиниши керак. Лекин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили давлат бюджетини тасдиқлаш вақтида юридик шахслар даромадлари (фойдаси)га солиқ солиш ставкасини (уни белгиланган чегара миқдоридан оширмаган ҳолда) қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган. Юридик шахслар даромади ёки фойдасига солинадиган солиқни тўлаш тартиби ва муддатлари Солиқ кодексининг II боби ва Юридик шахслар даромад ёки фойдага солинадиган солиқни ҳисоблаб ёзиш ва уларни бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг V бўлими билан тартибга солинади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи . Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғри солиқларнинг асосий турларидан бири бўлиб, Солиқ кодексининг III боби ва «Жисмоний шахслар даромад ёки фойдага солинадиган солиқни ҳисоблаб ёзиш ва уларни бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (янги таҳрир)га мувофиқ равишда ундириб олинади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар молия йилида солиққа тортиладиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар ҳисобланади. Солиқ солиш объекти жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади ҳисобланади. Бундай даромад таркибига солиқ тўловчи томонидан олиниши керак бўлган (олинган) ёки беғараз олинган пул ёхуд бошқа маблағлар ҳамда: а) меҳнатга ҳак тўлаш шаклида олинадиган даромадлар; б) мулкка оид даромад; в) тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромад киритилади. Меҳнатга ҳак тўлаш шаклидаги даромадларга жисмоний шахслар томонидан меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги ишдан олинган суммалар киради. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларга айрим бошқа суммалар ҳам киритилади, масалан, ходимларга реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати билан ушбу товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш нархи ёки таннархи ўртасидаги салбий 9 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев фарқ; иш берувчининг ўз ходимлари ҳаёти ёки соғлиғини ихтиёрий суғурталаш бўйича бадалларини тўлашга сарфланадиган харажатлар; жисмоний шахслардан ушлаб қолиниши керак бўлган тўловлар ҳисобига иш берувчи томонидан тўланган сумма ва бошқалар Жисмоний шахсларнинг мулкий даромади улар томонидан олинган фоизлар, дивидендлар, шунингдек, мулкни ижарага беришдан тушган даромадларни ўз ичига қамраб олади. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган даромадлар деб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган ялпи даромад (барча тушумлар), қонунчилик билан ман этилмаган, якка тартибда амалга ошириладиган фаолиятдан тушган бошқа даромад тан олиниб, бунда харажатлар, мажбурий тўловлар, кўрсатилган даромадни ажратиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва ажратиладиган маблағлар чегириб ташланади. Амалдаги солиқ қонунчилигида жисмоний шахслардан даромад солиғини ушлаб қолишнинг икки усули назарда тутилади: а) тўлов манбаидан; б) жами даромад тўғрисидаги декларация бўйича. Қўшилган қиймат солиғи . Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚ С ) товарлар ва хизматларга қўйиладиган эгри солиқ бўлиб, дастлаб 1954 йили Францияда амалга киритилган эди. Бюджетга мунтазам равишда келиб тушиши ва ўзининг универсаллиги билан ҚҚС энг самарали фискал воситалардан бири сифатида намоён бўлади. ҚҚС товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш жараёнида қўшилган қиймат қисмининг бюджетга ажратиладиган маблағларидан иборатдир. Қўшилган қиймат (қиймат ўсиши)га ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, амортизация, кредит учун фоизлар, реклама, транспорт учун харажатлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Реализация қилинаётган товар баҳоси товарни истеъмолчига етказиб беришнинг барча босқичларида ишлаб чиқарувчи томонидан киритилган ҚҚС умумий суммасини ўз ичига олади. ҚҚС ставка си йигирма фоиз миқдорида белгиланади. Айрим ижтимоий аҳамиятдаги озиқ-овқат моллари бўйича ҚҚС пасайтирилган ставкалар бўйича тўланиши мумкин. Ставкалар ва ушбу товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Акциз солиғи . Акцизлар - асосан оммавий истеъмол учун мўлжалланган товарларга солинадиган эгри солиқ тури бўлиб, уларнинг баҳосига киритилади. Акциз солиғини солишнинг турли усуллари қўлланган бўлиб, акцизли товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ўсган ер майдонидан, кейинроқ хом ашёдан, ундан кейин ярим-фабрикатлардан ва, ниҳоят, солиқ солишнинг бош объекти бўлиб қолган тайёр буюмлардан акциз солиғи олинадиган бўлди. 10 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва четдан келтирилган акцизли товарларга акциз солиғи солинади. Қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди: а) чет элга чиқариш учун товарларни етказиб бериш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатдаги айрим товарлар бунга кирмайди); б) бюджет ташкилотлари томонидан (ёки уларнинг буюртмалари бўйича) бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига фақат ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар. Ўзбекистон Республикасида акцизли товарларни ишлаб чиқарувчи ёки бундай товарларни четдан олиб кирувчи юридик ва жисмоний шахслар акциз солиғи тўловчилар дир. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган акцизли товарлар учун солиқ солиш объекти қўшилган қийматга ёки товарнинг физик ҳажмига солинадиган солиқ ҳисобга олинмаган (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймат ҳисобланади. Акцизли товарлар рўйхати ва акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичлари белгиланаётган вақтда тасдиқланади. Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари . Акциз солиғи акцизости товар реализация қилинган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кундан кечиктирилмаган ҳолда бюджет ҳисобига ўтказилиши керак (агар қонунчиликда бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса). Солиқ тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги тегишли солиқ органига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20- кунигача тақдим этади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз солиғи бўйича ҳисоб- китобларни солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги тегишли солиқ органига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача тақдим этади. Ер ости бойликлари ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслардир. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектлари : фойдали қазилмалар (ҳамда йўлдош фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар)ни қазиб олиш ҳажми; техноген ҳосилалар (қазиб олиш чиқиндилари ва минерал хом ашёни қайта ишлаш) ҳажми; рангли тошлар хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекциялар материалларидан тўпланган намуналарнинг ҳисобга олинган қиймати. Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари навбатдаги молия йили учун Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётган вақтда белгиланади. 11 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Солиқни ҳисоблаб ёзиш тартиби ва тўлаш муддатлари Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ юридик шахслар томонидан солиқ солиш объекти ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи юридик шахслар (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардир. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, сувдан фойдаланган жойи бўйича юридик шахслар томонидан тўланади. Аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш учун сув етказиб берувчи юридик шахслар фақат ўз фаолиятида фойдаланадиган сув учунгина солиқ тўловчи бўлади. Солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурслари ҳажми ҳисобланади. Ер усти - ер юзаси сув манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари, ҳар хил турдаги каналлар ва зовурлар киради. Ер ости сув манбаларига артезиан қудуқлар ва қудуқлар, тик ва қия дренаж тармоғи киради. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари навбатдаги молия йили учун Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётган вақтда белгиланади. Илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг қишлоқ хўжалик экинлари ва полизларини суғориш учун сувдан фойдаланувчи ёрдамчи хўжаликларига эга бўлган юридик шахслар қишлоқ хўжалик корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлайди. Солиқ ҳисоблаб ёзиш тартиби ва тўлаш муддатлари . Юридик шахслар микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига ўсиб борувчи якун бўйича, солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тақдим этадилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналар (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача тақдим этади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқадилар ва у бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тақдим этадилар. Йил чораги давомида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлайдиган солиғининг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналар солиқни йилнинг ҳар чорагида бир марта, йил чораклари бўйича молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар. 12 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Қолган корхоналар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни амалда олинган сув ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тўлайдилар. Ма ҳаллий солиқ ва йиғимлар. Мол-мулк солиғи. Мол-мулк солиғи Солиқ кодексининг VI бўлими, Молия вазирлиги ва Давлат мулк қўмитасининг (кўрсатилган қонунчилик ҳужжати меъёрларини аниқлаштириб берадиган) қонун кучига эга бўлган ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бу, биринчидан, Юридик шахслар мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома ҳамда, иккинчидан, Жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома (янги таҳрирда) дир. Мол-мулк солиғи тўловчилар солиқ солинадиган мулкка эга бўлган юридик ва жисмоний шахслардир. Жисмоний шахслар учун солиқ солиш объекти эса, улар ихтиёридаги уйлар, квартиралар, дала ҳовлилар ва боғли кичик уйлар, гаражлар ва бошқа қурилишлар, иншоотлардир. Солиқ ставкаси . Юридик шахслар мулки 3,5 фоизли ставка бўйича солиққа тортилади. Тўловчиларнинг айрим тоифалари ва мулк турлари бўйича бу ставка ўзгариши мумкин. Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари. Юридик шахслар бюджетга жорий тўловлар суммасини ҳисобот йили мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ва солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда белгилайди. Ер солиғи . Ер солиғини ҳуқуқий тартибга солиш манбалари Солиқ кодексининг VII бўлими ва «Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (янги таҳрирда) ҳисобланади. Ер солиғини тўловчилар ўз мулки сифатида, ихтиёрида ёки фойдаланадиган ерига эга бўлган юридик шахслардир. Юридик шахслар учун солиқ солиш объекти бўлиб қуйидаги ер участкалари ҳисобланади: 1) қонунчиликда белгиланган тартибда ўз мулки қилиб олинган ерлар; 2) қишлоқ ёки ўрмон хўжаликлари учун берилган, шунингдек, корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун фойдаланишга ёки бошқа ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун берилган ерлар; 3) корхоналар, бинолар ёки иншоотларга мулкчилик ҳуқуқи билан бирга ерга эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари. Жисмоний шахслар учун солиқ солиш объекти қуйидаги ер участкаларидир: 1) уй-жой ҳузурида ҳамда жамоатчилик ерларида : а) шахсий томорқа хўжалиги (деҳқон хўжалиги)ни юритиш учун умрбод мерос қилиб берилган ерлар; б) якка тартибда уй-жой қуриш учун умрбод мерос қилиб берилган ерлар; в) жамоа боғдорчилик, узумчилик ва полиз экинлари учун берилган ерлар; 13 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев г) қонунчиликка мувофиқ равишда хизмат тартибида берилган ер улуши; д) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари; 2) мерос бўйича, совға қилиш ёки сотиб олиш натижасида турар жой, дала ҳовли билан бирга ўтган ерга эгалик ҳуқуқи; 3) қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари. Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон ерларнинг нимага мўлжалланганлиги, уларнинг сифати (бонитет) ва бошқа шарт-шароитларга қараб навбатдаги молия йили учун Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётган вақтда белгиланади. Жисмоний шахслар ер солиғини тенг улушларда икки муддатда - 15 июнь ва 15 декабрдан кечиктирилмаган ҳолда тўлайди. Бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар . Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантирш учун солиқ Солиқ кодекси томонидан назарда тутилган, уни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш қонун кучига эга бўлган норматив ҳужжат билан тартибга солинади. Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантирш учун солиқ тўловчилар юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар ҳисобланади. Ушбу солиқни тўловчиларга айрим тоифадаги юридик шахслар кириб, улар учун солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган. Бунда, агар солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган тўловчилар асосий фаолият тури билан биргаликда умумий белгиланган солиқларни тўлаш назарда тутилган фаолиятнинг бошқа турлари билан ҳам шуғулланаётган бўлсалар, улар алоҳида ҳисоб юритишлари ва инфратузилмани ривожлантириш учун бюджетга солиқ тўлашлари лозим. Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш учун солиқнинг чегара ставкаси солиқ солиш объектига нисбатан 8 фоиз миқдорида белгиланган. Ўз маблағлари ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектларини сақламайдиган корхоналар (соғлиқни сақлаш, болалар мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактаблари) учун солиқ ставкаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимият органлари томонидан белгиланади. Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ 2002 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари бўйича тўланадиган жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқ ўрнига жорий этилган. Ушбу солиқ тўловини ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий манбаи Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатилгани учун олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномадир. 14 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Мазкур солиқ тўловчилар , мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний шахсларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади. Ўзи ишлаб чиқарган ҳамда четдан сотиб олиниб, реализация қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг соф ҳажми с олиқ солиш объекти бўлади. Бунда бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг реализацияси деганда, уларнинг жисмоний шахсларга амалда сотилгани тушунилади. Солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиб, унинг миқдори мамлакатнинг бутун ҳудудида ягона бўлган - транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғисининг 1 литри учун 30 сўм ва газнинг 1 кг учун 30 сўмни ташкил этади. Солиқ суммаси чакана нархга қўшимча равишда жисмоний шахс - харидорга бериладиган чекдаги алоҳида сатрда кўрсатилади. У жисмоний шахсларга реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун маблағларни тўлаш билан бир вақтда ундириб олинади. Солиқ тўловчилар реализация қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газ ҳамда ҳисобланган солиқ суммасининг ҳисобини алоҳида юритадилар. Солиқ банк муассасалари орқали ҳар ўн кунлик декадада, бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинган ой ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кундан кечиктирилмаган ҳолда тўланади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим . Ушбу йиғимни тўловчилар юридик шахс бўлмай туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, янгидан тузилаётган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар ҳисобланади. Йиғимнинг максимал ставкаси - энг кам иш ҳақининг беш баробарини ташкил этади. Давлат мулки негизида тузилган акциядорлик жамиятлари ҳамда деҳқон хўжаликлари ушбу солиқни тўлашдан озод қилинади. 15 Тайёрлади: ю.ф.н., д.в.б. Эркин Хожиев Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. М.Н. Муминова, М.А. Максумова «Касбий этика ва этикет», услубий қўлланма, Т.,2006. 2. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Т.,1994. 3. И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.,1998. 4. Н.Э.Муҳаммадиев «Касб этикаси ва эстетик маданияти»- Тошкент,1998 й. 5. М.Абдуллаев, Э.Хакимов «Введение в этику»-Наманган, 1998. 6. Абдулла Шер «Ахлоқшунослик» Маърузалар матни, Тошкент, 2000 7. В.Г. Федцов «Культура сервиса» Учебно-практическое пособие - М., «ПРИОР», 2001. 8. А.А. Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ», Т. 1992. 9. Ю.Ю.Петрунин, В.К. Борисов «Этика бизнеса» М., «Дело»,2000. 10. С.С.Гуломов «Тадбиркорлик ва кичик бизнес» - Т., «Шарк», 2002. 16