logo

Нотижорат фаолиятини олиб борувчи муассасалар ва ташкилотлар молияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

106.5 KB
Нотижорат фаолиятини олиб борувчи муассасалар ва ташкилотлар молияси Режа: 1. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи ташкилот, муассасалар молиявий ресурсларининг манбалари. 2. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи субъектларнинг хўжалик ва молия механизми. 3. Бюджет муассасаларида молиявий режалаштириш. 1. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи ташкилот, муассасалар молиявий ресурсларининг манбалари: Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар турли хизматлар - ижтимоий характердаги, бошқарув, ижтимоий тартибни сақлаш, мамлакат мудофааси ва хоказолар кўрсатади. Яқин вақтларгача бу муассасаларнинг деярли барча харажатлари бюджетдан молиялаштирилар, истеъмолчиларга асосан бепул хизмат кўрсатилар эди. Кейинги йилларда эса нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи муассасалар ўтказмалари асосида молиявий манбалар таркиби анча кенгайди. Иқтисодиётнинг нотижорат сектори: ташкилот ва муассасалари молиявий ресурслари - бу ўз фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун турли манбалардан жалб этиладиган пул маблағларидир. Молия ресурсларининг юзага келиш сабаблари иккита омилга боғлиқ: кўрсатилган хизмат турлари ва хизмат кўрсатиш характери (пулли ва бепул). Бунда хизматларнинг бири дастлабкиси биринчи даврда бепул хизмат кўрсатиши, бошқаси фақат пулли, учинчиси иккитасининг йиғиндиси бўлиши мумкин. Мамлакатнинг давлат бошқаруви ва мудофаа соҳалари орқали жамиятга умумий миқёсда хизмат кўрсатилади, шунинг учун соҳалари банд бўлган ҳар бир фуқаро ва ҳар қандай юридик шахсларга бепул хизмат кўрсатилади. Бунда давлат томонидан бюджетдан молиялаштириш меъёрлари белгиланадики, давлат хизматчилари, харбий хизматчилари юқори иш ҳақи оладилар, улар профессионал ва харбий мажбуриятларини бажариш учун нормал шароитлар билан таъминланади. Маданият, санъат, хуқуқ соҳаларининг баъзи хизматлари истеъмолчиларга дастлабки даврда фақат пулли кўрстаиларди. Булар: театр, киноконцерт ва кинотеатр заллари, кўргазма ишлари, нотариал ва адвокатурла ташкилотларга мақсадли дотация берилади. Иқтисодиётнинг нобозор секторига ижтимоий-маданий характердаги хизматлар киради. Улар турличадир ва шунга кўра истеъмолчиларга дастлабки пулли ҳамда бепул кўрсатилиб, кейинчалик молиялаштиришнинг турли манбаларига эга бўлади. Ижтимоий-маданий талаблар учун йўналтирилган молиявий ресурсларнинг аниқ таркиби авваламбор талаб характерига бағлиқ бўлади. Бунда талабларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлган талаблар - бу талаб таъминоти ҳар бир фуқаро оладиган даромадга боғлиқ бўлмай, балки давлат конституцияси орқали кафолатланган бўлиши керак (масалан: фуқароларнинг бошланғич ва ўрта тизимга эга бўлиш талаби). Буларнинг молиялаштириш манбаи бўлиб, бюджет ва ундан ташқари ажратиладиган умумдавлат молия ресурслари ҳисобланади. Умумий характерга эга бўлган, бироқ умумдавлат ресурсларидан зарурий минимум миқдорда давлат бюджети маблағлари хисобидан молиялаштирилган талаблар, бу талаб таъминоти бошланган норматив даражасида бошқа молиявий манбалар ҳисобидан, шу жумладан аҳоли маблағлари хисобидан амалга оширилади. Бундай манбаларга аҳолига минимум даражада хизмат кўрсатиш, ўрта даражада маълумот олиш, фуқароларнинг белгиланган нормада ижтимоий таъминоти ва бошқалар киради. Фуқаролар, уларнинг дам олишлари, уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган талаблари, улар жамият ҳисобидан таъминланмай, балки улар таъминотининг молиявий ресурслари бўлиб, корхона, ташкилот ва аҳоли маблағи чиқиши лозим. Ҳозирги вақтда турли хизмат кўрсатувчи , корхона ва муассасаларни молиялаштириш учун қуйидаги манбалардан фойдаланиляпти: -белгиланган номативлар асосида ташкилот ва муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағлари. Бюджетни молиялаштириш нормативлари давлат томонидан истеъмолчига бериладиган иш ва хизматлар баҳоси ролини ўйнайди. Нормативлар тегишли йўналишдаги хизматлар баҳоси ролини ўйнайди. Нормативлар тегишли йўналишдаги ижтимоий-маданий муассасалар фаолиятининг якуний натижаларига қаратилиши лозим, ҳозирги вақтда бу тўлиқ амалга оширилмаган, тиббиёт бўйича битта касални даволаш, мактабгача муассасаларга битта болани таъминлаш ва хоказо. -давлат ва маҳаллий, хусусий ва кооператив корхоналар, ижтимоий ташкилотлар, аҳоли, бажарилган иш (хизмат) учун бериладиган пул маблағлари, юридик шахслар шартномаси ва аҳоли буюртмаси бўйича ўтказиладиган пулли намойишлар. Бунга фуқаролар тиббий хизмати соҳаси бўйича қилинадиган нормадан ортиқча хизматлар учун пул маблағларининг келиши, халқ маорифи соҳасидаги қўшимча хизматлар киради. Тузиладиган шартномаларда хизмат ҳажми тузилиши ва сифати, муассасанинг материал ва молиявий ресурслари билан таъминлаш тартиби, буюртмачи маблағидан молиялаштириш шакллари ва бошқалар кўрсатилади. Муассаса томонидан қўшимча иш бажарилганда бюджет ажратмаси суммаси мос равишда камаймайди, шартнома ва буюртма бўйича олинган пул маблағлари муассаса молиявий ресурларини камайтиради; -аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга пулли хизматидан келадиган тушумлар (турли хил кўргазмалар, конкурслар, фестиваллар, билетлар сотиш ва х.) ва узида ишлаб чиқариладиган буюмларни сотиш. Пулли хизмат истеъмолчиларга тегишли амалдаги прейскурант ва таърифлар бўйича кўрстаилади; бунда пулли хизмат кўрсатиш бюджетдан молиялаштириладиган фаолият ўрнига амалга оширилмайди; -бино, иншоот ва ускуналарни ижарага беришдан тушадиган тушум; -ихтиёрий бадаллар ва давлат корхонаси, кооперативлар, ташкилотлар, турли ижтимоий фондлар, айрим фуқаролар томонидан қайтариб бермаслик асосида ташкилот ва муассасаларга бериладиган моддий бойликлар; -бошқа пул тушумлари. Барча манбалардан келадиган пул маблағлари муассасанинг молиявий ресурс фондини (фойда) ташкил қилади; улар иш ҳақи тўлашга, моддий ва унга тенглаштирилган харажатларни қоплашга, бошқа ташкилот ва банклар билан ҳисоб-китобга, иқтисодий рағбатлантириш фонди тузишга ишлатилади. Бир йил ичида ишлатилмаган маблағлар корхона ихтиёрида қолади; бюджетга қайтарилмайди, улар кейинги йилги бюджет молиявий харажатлар нормативини пасайишига таъсир қилмалсиги керак. Нотижорат асосида фаолият юритувчи барча муассасалар, агар улар мустақил баланс ва хисоб-китоб счетига эга бўлсалар, банк кредитидан фойдаланиш ҳуқуқни оладилар. Бунда қисқа муддатли қарзлар уларга фаолияти билан боғлиқ харажатларга берилади, узоқ муддатли қарзлар эса ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фонди хисобига берилади. Иқтисодиётнинг нобозор секторидаги корхона ва муассасаларда молиявий ресрусларни ишлатиш ва жалб қилиш хўжалик юритиш усулига қараб турлича олиб борилади. Смета молиялаштириш ва тўлиқ ўзини қоплаш учун ажратилади. Смета молиялаштиришда истеъмолчиларга асосий хизматлар бепул кўрсатилади. Молия ресурслари ташкил топишда асосий манба бўлиб, даромад ва харажат сметасида кўрсатилган бюджет маблағлари ҳисобланади. Ташкилот ва муассасалар бюджет ажратмалари билан биргаликда сметада кўрсатилган бошқа маблағларни ҳам ишлатилади. Ўзини қоплаш ва молиялаштириш асосида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳаражати номоддий хизматлар ҳисобига қопланади. Уларга айрим маданий- маориф ташкилотлар, алоҳида тиббий муассасалар, томошахоналар, санъат муассасалар ва бошқалар киради. Нотижорат асосида кўпгина ижтимоий бирлашмалар ўз фаолиятини юритадилар: ижодий иттифоқлар, ташкилотлар, хайр-эҳсон фондлари, ассоциациялар ва бошқалар. Уларнинг молиявий ўзаро алоқаси корхонанинг ўз хусусияти ва ташкилотлар фаолияти характери билан фарқланади. Жамоат ташкилотлари тузиш эркинлиги шунга олиб келадики, уларнинг молиявий ўзаро алоқаси корхонанинг ўз хусусияти ва ташкилотлар фаолияти характери билан фарқланади. Жамоат ташкилотлари тузиш эркинлиги шунга олиб келадики, уларнинг молиявий ресурслари манбаи кириш ва аъзолик бадаллари ҳисобланади; улар томонидан бюджет маблағларининг ишлатилиши йўлга қўйиб бўлмайди. Фаолиятнинг жамоатчилик характери корхона мулкини ишлатиш имконини рад этади. Ташкил топган молиявий ресурслар корхона низомида кўрсатилган харажатларни қоплашга кетади. 2. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи субъектларнинг хўжалик ва молия механизми. 2000-йиллар оҳирида ишлаб чиқариш соҳасидаги ташкилот ва муассасалар молиявий механизмини қайта қуриш бошланади. Ўзгаришлар асосий мазмуни хўжаликнинг нобозор секторини бошқариш иқтисодий усулларини қўллашга олиб келди, бу эса аҳоли эҳтиёжини малакали ижтимоий-маданий- хизмат эҳтиёжларини қондиришга, эришилган ижтимоий ишлар даражасини мустаҳкамлашга ва жамоат ишлаб чиқариш ривожланишида ижтимоий муҳитни таъминлашга олиб келди. Хўжалик механизмини қайта қуриш қуйидагиларга олиб келди: -ўз ихтиёридаги моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларининг кўп қисмини ўз хохиши бўйичи ишлатиш имкониятини олган ташкилот ва муассасаларнинг мустақиллигини кенгайтириш. Масалан, ижтимоий-маданий йўналишдаги муассасалар бошқа корхона ва ташкилотларга бино, иншоот, наклиёт воситалари, инвентарлар, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, бепул ўтказиш ҳамда улар қаттиқ эскирган ёки маънавий эскирган бўлса, уларни тегишли тартибда балнсдан чиқариш хуқуқини оладилар; -кўпгина ноишлаб чиқариш доирасидаги ташкилот ва муассасаларни пулли асосда ишлашга ўтишини амалга ошириш; -кўрстаилаётган хизматларга таърифларни кўриб чиқиш, чунки улар кўп жихатдан фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ўз-ўзини қоплаш ва молиялаштириш масаласига жавоб берсин; -ижара муносабатлари, кооператив ва шахсий меҳнат фаолиятини қўшиб хўжаликнинг турли шаклларида ишлашга ўтиш; ташкилий ва меҳнатга хақ тўлашнинг турли усулларини киритиш. Хўжалик механизмининг ўзгариши ноишлаб чиқариш доирасидаги барча моляивий алоқалар тизимини қайта кўришни талаб қилди. Мамлакат иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши молиявий муносабатларнинг кейинги ривожланишини талаб қилди, негаки нотижорат фаолият юритувчи муассаса ва ташкилотларнинг молиявий таъминотини ташкил қилишга олиб келди. Ижтимоий-маданий хизмат тармоқларига янги молиявий механизми авваламбор муассаса ва ташкилотларнинг бюджет молияси билан пулли хизматнинг ривожланиши ва шартнома асосида пулли иш бажарилганлигини тавсифлайди. Бунда оддий пулсиз хизматни пуллига алмаштиришга йўл қўйилмайди. Шу билан биргаликда ташкилот ва муассасаларни бюджетдан молиялаштириш тизими қайта тузилмоқда, эришилган даражага боғлиқ ҳолда муассасаларни таъминлаш учун харажатларни режалаштириш ва молиялаштиришни бекор қилиш содир бўлади. Аҳолининг ижтимоий хизматини яхшилаш мақсадида давлат ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг шундай механизмини жорий қиладики, битта одамга тўғри келадиган ижтимоий харажат ва бошқа кўрсаткичлар хисобида аниқланадиган бюджетдан ажратиладиган корхоналар асосида корхона ва ташкилотлар молиялаштирилади. Бундан ташқари, муассаса ва ташкилотлар томонидан бюджет ажратмаларини ишлатишнинг мураккаб регламентацияси бошланиб, бу муассасалар ва ташкилотлар фаолияти мақсадли йўналитиришни ифодалайдиган нормативлар бўйича молиялаштиришга бюджетдан харажатларнинг айрим моддалари бўйича маблағлар ажратилади. Бюджетдан молиялаштириш миқдори тегишли муассасаларнинг ишини самарадорлигига боғлиқ равишда олиб борилади. Иш жамоаси фаолиятининг яхши натижаларини иқтисодий рағбатлантиришнинг амалдаги эффектив механизми йўқ бўлган бюджет молиялаштириш тизими, бугунги кунда моддий рағбатлантиришнинг турли тизимларини қўллаш билан бойитилди: ишчиларга иш хақи тўлашнинг турли шакллари, моддий рағбатлантириш миқдорини иш жамоасининг фаолияти якуний натижаларига боғлиқлигини кўрсатишга қаратилган рағбатлантириш фондларини ташкил қилиш ва ишлатишнинг турли усуллари, конкрет ишчилар меҳнатининг ҳажми, сифати ва самарадорлигини белгилайдиган хусусий рағбатлантириш даражаси ишлатилмоқда. Охирги йилларда иш хаки тўлаш бўйича муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг хукуклари кенгайтирилган эди. Биринчидан, улар иш хақи фонди таркибида белгиланган таълим доирасидаги ўртача маошга риоя қилмай мустақил равишда мансаб маошларини белгилаш хуқуқини оладилар. Иккинчидан, компетентлигига иш хақи фонди доирасидаги ва ундан ташқари фонд хисобига бериладиган икикнчи хақни белгилаш киради. Учинчидан, уларга касбни қопланганлик учун ишчиларга қўшимча хак беришга, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришга ва бажарилган иш хажмини ошишига ҳамда иш хақи фондини иқтисод қилиш мақсадида асосий иш мажбуриятларидан ташқари вақтинчалик бўлмаган ишчи ўрнига ишлатишга рухсат этилган. Тўртинчидан, олий ўқув юртлари ўзларига хамма валюта тушумини қолдириш хуқуқини олдилар. Ҳозирги пайтда халқ таълими муассасалари томонидан олинадиган даромаддан олинган солиқ имтиёзлари масаласи хал қилинмоқда. Иқтисодиётнинг нобозор сектори корхона ва муассасаларида молиявий ресурслар ҳисобига барча жорий харажатлар, бошқа ташкилот билан ҳисоблар ва кредит фоизларини тўлаш жорий қилинган. Охиргиси қуйидагилар киради: ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондлари, иқтисодий рағбатлантириш фондлари (иш хақи фонди), валюта ажратмалари фонди. Юқоридаги фондларга молия ажратмалари даврини муассаса ўзи белгилайди. Иқтисодий рағбатлантириш фондларини ташкил топишнинг асосий манбаи муассасаларнинг ялпи фойдасидир; қўшимча манбаи бўлиб махсус киримлар хисобланади. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондларига қуйидагилар киради: моддий харажатлар бўйича иқтисод (беморлар овқатланиш, медицина харажатлари) бошқа ташкилот ва корхоналар билан ва кредит фоизлари тўлови, ортиқча, эскирган ускуналарни сотишдан келган тушумлар; бино, иншоотлар, ускуналар, транспортни ижарага беришдан олинган маблағлар. Моддий рағбатлантириш фондига қўшимча иш хақи фондининг ишлатилмаган маблағлари ҳамда бошқа ташкилот ва корхоналарнинг ўз хисобидан шу мақсадда бериладиган маблағлари. Жорий харажатларни молиялаштириш кетма-кетлиги ва иқтисодий рағбатлантириш фондини ташкил топиш тартиби ташкилотнинг молиявий ресурсларини тақсимлаш ва ишлатиш усулига боғлиқ. Молия ресурслардан фойдаланишнинг икки хил усули бор. Биринчиси, шу билан характерланадики, аввал муассаса барча жорий харажатларни тўлайди: тегишли фонд хисобида ўз ишчиларига иш хақи тўлайди; моддий ва унга тенглаштирилган харажатларни қоплайди; бошқа ташкилотлар билан хисоб-китоб юритиш; берилган кредитга фоиз тўлйди. Шулардан ортиб қолган молиявий ресурслар иш жамоаси ихтиёрига ўтади ва тегишли нормативлар асосида ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондлари шаклланишига қаратилади. +олган маблағ моддий рағбатлантириш фонди ташкил топишига ишлатилади. Молиявий ресурслардан фойдаланишнинг бу усулида иш хақи фонди маблағлари, моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар, бошқа корхона билан хисоб-китоб, кредитга фоизлар тўлаш тегишли иқтисодий рағбатлантириш фондлари қисқариши хисобига содир бўлади. Иккинчидан усулнинг хусусияти шуки, молиявий ресурсларнинг умумий ҳажмидан авваламбор моддий ва унга тенглаштирилган харажатлар қопланади, бошқа ташкилотлар билан хисоб-китоб ишлари юритилади, кредитга фоиз тўланади. +олган маблағлар тегишли нормативлар асосида ташкил топадиган ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фондларига йўналтирилади. Охирида қолдиқ усули орқали биргина иш хақи фонди ташкил топади (иш хақи фонди ва моддий рағбатлантириш фондларига ажратилади). Иқтисодий рағбатлантириш фонди маблағлари иш жамоаси томонидан тақсимланади ва мақсадли йўналиш бўйича тасдиқланган сметага кўра ишлатилади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фонди тегишли муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уй-жой ва маданий-маиший қурилишига ишчи жамоа аъзоларининг ижтимоий, маиший ва бошқа тадбирларига ишлатилади. Жорий ойида ишлатилмай қолган моддий рағбатлантиришнинг фонди маблағлари жамоадан қайтариб олинмайди ва келгуси йилда ишлатилади. Ижтимоий-маданий йўналишдаги муассасаларнинг молиявий механизмини мукаммаллаштиришнинг умумий асослари билан биргаликда 2000-йилларда ноишлаб чиқариш соҳасининг турли тармоқларида молиявий муносабатларини қайта қуриш жараёни давом этди. Хусусан, хозирги пайтда катта ўзгаришлар соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимида тиббий хизматни суғурта медицинасига ўтиши туфайли содир бўлмоқда. Ҳозирги вақтда мактаб, техникум, олий ўқув юртларини молиялаштириш тизимида бу муассасаларда ташкил этилган хайрия советлари ва хайрия маблағлари фондини шаклланишида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Ўқув юртлари ўзларининг тижорат тузилмаси фаолиятини кенгайтиришни давом эттирмоқдалар. Улар таъсисчи сифатида қатнашганлар тижорат шаклидаги ташкилотларнинг фойдасининг бир қисмини ўз харакатларини молиялаштиришга ишлатилмоқда. 3.Бюджет муассасаларида молиявий режалаштириш. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар ўз молиявий ресурсларини ўзлари тузадилар. Бундай пайтда бюджет маблағлари хисобидан молиялаштириладиган муассасалар харажат ва даромад сметаларини ўзлари тузадилар. Тижорат асосида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий режаларининг сметадан фарқ қилувчи асосий томонлари шундан иборатки, сметадан барча харажатлар белгиланган бўлади, даромаднинг эса айрим манбалари кўрсатилади холос. Смета тузиш учун бошланғич маълумотлар сифатида назорат рақамлари ва иқтисодий нормативлар ишлатилади. Назорат рақамлари-тегишли муассасаларнинг ихтисослашган фаолиятини белгиловчи кўрсаткичлардан ва унинг ривожланишинии белгиловчи истиқболидан иборат, мас, ўқув юртларига йил хажми бўйича ўқувчилар, студентлар сонини белгиловчи рақамлар, ставкалар миқдори техникум ва инститтуларда тиббий ташкилотларида ётоқлар сони кўрсаткичлари, уларнинг ишлатилиши поликлиника муассасаларида шифокорга қатнайдиган беморлар сони, тиббий шахс ставкалари миқдори ва хоказо. Назорат рақамлари - дастур характерига эга эмас ва хар бир турдаги хизмат кўрсатиш муассасалар фаолиятининг якунловчи натижасини белгилайди. Улар муассасаларга, фуқароларга ижтимоий кафолатланган маблағ ёки аҳолининг ижтимоий ҳимояланиш даражасининг йўналиши сифатида етказилади. Назорат рақамларига қуйидагилар киради: -мусаасасалар томонидан хизмат кўрсатадиган аҳолининг сони ва таркиби. Нотижорат асосида фаолият кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар ўз молиявий ресурсларини ўзлари тузадилар. Бундай пайтда бюджет маблағлари хисобидан молиялаштириладиган муассасалар харажат сметаларини тузадилар. Ўз истеъмолчиларини фақатгина бюджет маблағлари билан эмас, балки бошқа хил молия ресурслари билан таъминлайдиган корхона ва муассасалар харажат ва даромад сметаларини ўзлари тузадилар. Тижорат асосида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий режаларининг сметадан фарқ қилувчи асосий томонлари шундан иборатки, сметадан барча харажатлар белгиланган бўлади, даромаднинг эса айрим манбалари кўрсатилади холос. Смета тухиш учун бошланғич маълумотлар сифатида назорат рақамлари ва иқтисодий нормативлар ишлатилари. Назорат рақамли-тегишли муассасаларнинг ихтисослашган фаолиятини белгиловчи кўрсаткичлардан ва унинг ривожланишини белгиловчи истиқболидан иборат, мас, ўқув юртларда йил ҳажми бўйича ўқувчилар, студентлар сонини белгиловчи рақамлар, ставкалар миқдори техникум ва институтларда тиббий ташкилотларда, ётоқлар сони кўрсаткичлари, уларнинг ишлатилиши кунлари ва шахснинг ставкалари, амбулатор поликлиника муассасаларида шифокорга қатнайдиган беморлар сони, тиббий шахс ставкалари миқдори ва хак. Назорат рақамлари - дастур характерга эга эмас ва ҳар бир турдаги хизмат кўрсатиш муассасалар фаолиятининг якунловчи натижасини белгилайди. Улар муассасаларга, фуқароларга ижтимоий кафолатланган маблағ ёки аҳолининг ижтимоий ҳимояланиш даражасининг йўналишлари сифатида етказилади. Назорат рақамларига қуйидагилар киради: -муассасалар томонидан хизмат кўрсатадиган аҳолининг сони ва таркиби; -муассасалар бажарган хизматларининг ҳажмит ва сифати (мас, поликлиникадаги касалларнинг сони, мактабларда битирувчиларнинг сони ва хок). -муассасаларнинг транспорт билан таъминланиши ва техник таъминотининг кўрсаткичлари; -муассасалар меҳнат коллективларини ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари. Иқтисодий нормативлар. Молиявий режалаштиришда ишлатиладиган иқтисодий нормативлар ўз таркибига қуйидагиларни киритади: -фаолият кўрсатаётган корхонанинг бюджетдан молиялаштириш; -иш ҳақи фондини юзага келиши (агар молиявий режалаштиришни бир усулда тақсимланса); -ишлаб чиқиш ва ижтимоий ривожлантириш фондини ташкил топиши; -валюта тушум хисобидан валюта ажратма фондининг юзага келиши. Бюджетдан молиялаштиришнинг нормативи миқдорий, илмий асосланган ижтимоий норматив ва нормативлар аҳолини ижтимоий хизмат кўрсатиш талабларнинг олиб борилишини ва моддий, техникавий асоснинг ташкил қилиниши, меҳнат жамоанинг ижтимоий ривожланиши ва моддий рағбатлантиришни таъминлайди. Бюджет молиялаштириш нормативларининг харажати умумий моддий маблағларига асос бўлиб хизмат қилади. Нотижорат асосида фаолият кўрсатаётган корхона ва муассасалар назорат рақами ва иқтисодий нормативларидан ташқари давлат марказлашган капитал қуйилмалар ҳисобидан янги бақувват ва объектларни харакатга киритиш учун давлат буюртмаларини олиш мумкин. Корхона (ташкилот, назорат рақамлар,иқтисод нормативларига асосланиб керакли хисобланишларни амалга оширади ҳамда харажат ва даромад сметасини тузади. Смета меҳнат жамоасида кўрилади ва маъқулланади, корхона раҳбари ва ташкилот касаба уюшмасининг умумий қарори билан тасдиқланади. Тузилган смета керакли мажбурий реквизитлардан ташқари учта йирик бўлимни ўз ичига олади: 1. Харажат ва даромад йиғиндиси. 2. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари. 3. Харажат ва даромадларнинг хисоб-китоби ва ҳисоботи. Харажатлар бўйича биринчи бўлимда қуйидагилар кўрсатилади: 1. Иш ҳақи ва унга тенглаштирувчи маблағлар. 2. Иш хақи фонди. 3. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш фонди. 4. Моддий рағбатлантириш фонди; 5. Бошқа фондлар ва резервлар. Даромаднинг биринчи бўлимида қуйидагилар киритилади: 1. Бюджет томонидан молиялаштириш. 2. Аҳолига қўшимча пуллик хизмат кўрсатиш. 3. Корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда хизмат кўрсатиш. 4. Бошқа тушумлар. 5. Бино, ускуналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва хоказоларни ижарага беришдан келган тушум. 1.Харажатлар ва даромадларнинг йил бўйича ҳисоблангани, кварталлар бўйича тақсимланади. Сметанинг хамма бўлимлари режалаштирилувчи йилнинг кўрсаткичларини таққослаш учун ҳисобот-режа ва ҳисобот маълумотлари режалаштирилган йиллар билан таққослаш учун кўрсатилади. Таянч иборалар: Давлат молияси, давлат бюджети, давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари, бюджетдан ташқари маблағлар, пенсия фонди, йўл ва аҳолининг бандлик фонди, заем, облигация, давлат корхоналари.