logo

Молия ва давлат молиявий фаолияти. давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва шакллари

Yuklangan vaqt:

01.12.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

65.5 KB
Молия ва д авлат молиявий фаолияти. давлат молиявий фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва шакллари Режа : 1. Молия ва давлатнинг молиявий тизими. 2. Давлат молиявий фаолиятининг асосий принциплари. 3. Молиявий фаолиятни амалга оширувчи органлар. 4. Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари молиявий фаолиятининг ҳуқуқий шакллари. Тайёрлади: Ф.Исаева Молия ва давлатнинг молиявий тизими. Ҳар бир давлат ўзининг муста қ ил молиясига эга бўлмоғи лозим. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг нафақат сиёсий мустақилликка, балки шу жумладан иқтисодий мустақилликка, яъни Ўзбекистон Республикаси ўзининг молиясига ва ўзининг миллий даромадига эга бўлди. Ўзбекистон Республикасининг молияси мамлакатимиз иқтисодий тизимининг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб, унинг таркибий элементи ҳисобланади. Иқтисодиётнинг ривожланиши - унинг молиясини юксалиш йўналишларини белгилаб беради ва мустаҳкамлаб боришига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодиётимизнинг тараққиётини белгилаб берувчи асосий кўрсатгичлардан бири - бу миллий даромаддир. Миллий даромаднинг ўсишига мамлакат саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг узлуксиз ривожланиши сабаб бўлади. Молияни мустаҳкамлаш мураккаб вазифалардан бири бўлиб, бу вазифани бажармасдан туриб мамлакатимизни ҳимоя қилиш, маданий ва хўжалик ривожланишини таъминлаш ва бозор иқтисодиёти шароитига қадам қўйиш мумкин эмас. Молия – пул муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг роли ва аҳамияти пул муносабатларининг иқтисодий муносабатларда тутган ўрни билан белгиланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, молия пул муносабатларининг ҳаммасини ҳам қамраб олмайди. Молияга фақатгина пул жамғармаларини ташкил этиш, ундан фойдаланиш ва уни тақсимлаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар киради. М олия икки йўналиш бўйича функцияланади: 1) давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг марказлашган пул жамғармаларини тўплаш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий пул муносабатлари; 2) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг марказлашмаган пул жамғармалари муомиласига хизмат қилувчи иқтисодий муносабатлар. Ўзбекистон Республикасининг молиявий тизим ини қуйидаги бўғинлар (институтлар) ташкил қилади: Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими . Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети - бу иқтисодий муносабатлар тизими бўлиб, унинг ёрдамида марказлашган пул маблағлари жамғармалари ташкил этилади. Давлат бюджети ёрдамида ҳар йили мамлакат миллий даромадининг ярмидан кўпи тақсимланади ва қайта тақсимланади. Бюджетлар асосан мажбурий тўловлар асосида ташкил этилади . Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар. Бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар - молиявий тизимнинг янги бўғинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай жамғармалар жумласига: Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи; иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси киради. Ўзбекистон 2 Тайёрлади: Ф.Исаева Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунга биноан давлат мақсадли жамғармалари – Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Суғурта. Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунига биноан суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади. Амалдаги қонунчиликка кўра суғурта ҳаётни суғурта қилиш ва умумий суғурта соҳаларига бўлиниши мумкин. Кредит. Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағларини ва бошқа маблағларни маълум бир муддатга ва ҳақ эвазига қайтариб беришлик шарти билан қарзга беришдир. Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида: қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасида юзага келади. Корхона, муассаса ва ташкилотларнинг молияси. Корхоналарнинг молияси - бу иқтисодий муносабатлар тизими бўлиб, унинг жараёнида давлатнинг марказлашмаган пул маблағлари жамғармалари ташкил этилади ва фойдаланилади. Бу пул маблағлари жамғармалари корхоналарнинг кундалик бошқарувида бўлади. Корхоналар ўзларининг харажатларини ўз даромадлари ҳисобидан қондирадилар.Корхоналар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқнинг маълум бир қисми, мажбурий тўловлар сифатида (масалан солиқлар сифатида) бюджетга ўтказилади. Давлатнинг молиявий фаолияти тушунчаси ва услублари . Ўзбекистон давлатининг молиявий фаолияти - бу Ўзбекистон Республикасида ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳалардаги вазифаларни амалга ошириш, давлатнинг хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлаш мақсадида пул жамғармаларини режали ташкил этиш, уни тақсимлаш ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланишдир. Молиявий фаолият жараёнида икки асосий вазифа ҳал қилинади: а) миллий даромад тақсимланади ва қайта тақсимланади; б) пул маблағларидан мақсадга мувофиқ ва қонунда белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат амалга оширилади. Давлатнинг марказлашган жамғармаларида, яъни бюджет, бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалар, давлат суғурта жамғармалари, кредит жамғармаларида пул маблағларини тўплаш да - ихтиёрий ва мажбурий тўлов услубларидан фойдаланилади. Бу услублар ўзига хослиги билан ажралиб турувчи бир қанча тўлов турларини қамраб олади. Масалан, давлат бюджетини ташкил этувчи мажбурий тўловлар - бу юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, турли хил йиғимлар ҳисобланади. Шу 3 Тайёрлади: Ф.Исаева билан бирга, давлатнинг пул жамғармалари ихтиёрий маблағлар орқали, масалан, лотереялар ўтказиш орқали, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эхсонлари ва бошқалардан ташкил топиши мумкин. Давлат пул маблағларини тақсимлаш да асосан икки зарурий услуб қўлланилиши мумкин, яъни: молиялаштириш - қайтариб бермаслик шарти билан пул маблағларини ажратиш; кредитлаш - қайтариб бериш принципига асосланган ҳолда пул маблағларини ажратиш. Молиявий фаолият жараёнида давлат ҳисобига пул маблағлари келиб тушиши ҳамда улардан фойдаланиш - турли шаклда: яъни ҳисобга ўтказиш (нақд пулсиз тўловлар) ва нақд пул тўловлари шаклида амалга оширилади. Давлат молиявий фаолиятининг асосий принциплари. Юқори ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий фаолияти маълум бир принципларга, яъни ўзига хос хусусиятларни ва мақсадга мувофиқликни англатувчи қоидалар ва талабларга асосланади. Бу принципларнинг асосий мазмунини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси белгилаб беради. Молиявий фаолиятни амалга оширувчи органлар. Давлат молиявий фаолиятини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг барчаси иштирок этади, чунки уларнинг ҳар бири молия билан боғлиқ бўлган муайян функцияларни бажаради. Шу билан бирга, улар молиявий фаолиятининг хусусияти ва мазмуни бир-биридан фарқ қилиб, ушбу органларнинг вазифалари ва ҳуқуқий ҳолати билан белгиланади. Буларни ҳисобга олган ҳолда, давлат молиявий фаолиятини амалга оширувчи органларни бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин. 4 Тайёрлади: Ф.Исаева Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари молиявий фаолиятининг ҳуқуқий шакллари. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари турли-тумандир. Уларнинг ҳар бирида тегишли босқичдаги молиявий маблағларни ташкил этиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш бўйича давлат органларининг фаолияти ифода этилади. Давлат молиявий фаолиятининг шакллари характерига кўра ҳуқуқий ва ноҳуқуқийларга бўлинади. Ҳуқуқий шакллар орқали ҳуқуқ нормалари ўрнатилади ёки қўлланилади. Ноҳуқуқий шакллар орқали эса, моддий-техник тадбирлар амалга оширилади, масалан, молия ва солиқ органларида мажлислар ўтказиш, аҳолига молиявий қонунчиликни тушунтириш, молиявий - техник операциялар, молиявий-иқтисодий таҳлил, ҳужжатларни тайёрлаш каби ташкилий ишлар амалга оширилади. Ноҳуқуқий шакллар юридик аҳамиятга эга бўлмайди, улардан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқмайди. 5 Тайёрлади: Ф.Исаева Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. М.Н. Муминова, М.А. Максумова «Касбий этика ва этикет», услубий қўлланма, Т.,2006. 2. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Т.,1994. 3. И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.,1998. 4. Н.Э.Муҳаммадиев «Касб этикаси ва эстетик маданияти»- Тошкент,1998 й. 5. М.Абдуллаев, Э.Хакимов «Введение в этику»-Наманган, 1998. 6. Абдулла Шер «Ахлоқшунослик» Маърузалар матни, Тошкент, 2000 7. В.Г. Федцов «Культура сервиса» Учебно-практическое пособие - М., «ПРИОР», 2001. 8. А.А. Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ», Т. 1992. 9. Ю.Ю.Петрунин, В.К. Борисов «Этика бизнеса» М., «Дело»,2000. 10. С.С.Гуломов «Тадбиркорлик ва кичик бизнес» - Т., «Шарк», 2002. 6