logo

Кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараккиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

253.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Моддий-техника ресурслари хакида тушунча, уларнинг ахамияти, хусусиятлари ва туркумлаштирилиши 2.Фан-техника тараккиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар кишлок хўжалигининг моддий - техника ресурслари билан таъминланганлик хамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар , уларни аниклаш тартиби 3. Бозор иктисоди шароитида кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш, бундай воситалар бозори, техника тараккиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш www.arxiv.uz Моддий - техника ресурслари хакида тушунча , уларнинг ахамияти , хусусиятлари ва туркумлаштирилиши Давлатнинг, ахолининг хамда ташки бозорнинг талабларини сифатли кишлок хўжалик махсулотлари билан кондириш учун уларни етиштиришни кўпайтириш объектив зарурият хисобланмокда. Бунинг учун талаб этилган микдорда турли хилдаги ресурслар мавжуд бўлиши керак. Масалан, ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ўрмон, боғлар, чорва хайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, харорат) кимёвий воситалар, мехнат ресурслари. Лекин бу моддий-техника ресурслари таркибига маблағлар ва бошкалар кирмайди. Улар кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурсларини ташкил этади. Шу ресурслар ёрдамида кишлок хўжалигида турли хилдаги ишлар, хизматлар бажарилиб, махсулотлар етиштирилади. Уларнинг сифатини, холатини яхшилаш, янгиларини яратиш максадида фан-техника тараккиёти амалга оширилади. Шунинг натижасида серхосил, тезпишар навлар, сермахсул чорва зотлари, хар томонлама кулай ва самарали хисобланган техникалар, илғор технологиялар яратилди. Шу ресурсларнинг кишлок хўжалик ишлаб чикаришидаги ахамияти нихоятда улкан. Чунки барча турдаги дехкончилик махсулотларини етиштиришда ердан фойдаланилади. Демак, ер бўлмаса, юкоридаги махсулотларнинг етиштирилиши таъминланмайди. Мамлакатимиз дехкончилиги суғоришга асосланганлиги муносабати билан сув ресурсларининг ахамияти улкан. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурсларини иктисодий мазмуни, мохияти ва барпо этилиши хамда фойдаланилиши бўйича 3-чизмадаги тартибда туркумлаштириш мумкин. Жумладан: I – барпо этилиши бўйича; II – ишлаб чикаришга муносабати бўйича; III – ишлаб чикаришда катнашишига кўра; IV – такрор ишлаб чикарилиши бўйича. Демак, кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари республика халк хўжалиги ресурсларининг мухим кисми хисобланади. Улар мулк сифатида www.arxiv.uz тармокнинг, корхоналарнинг иктисодий негизини, асосини ташкил этади. Корхоналарнинг моддий-техника базаси мустахкам бўлса, уларда иктисодий жихатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари барпо этилиши бўйича табиий ва иктисодий ресурслардан иборат. Табиий ресурслар ер, сув, ўрмон, чорва хайвонлари, иссиклик хамда ёғингарчилик микдоридан ташкил топади. Уларнинг асосий кисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фукароларга фойдаланиш учун берилади. www.arxiv.uz 3-чизма Иктисодий ресурслар эса иктисодий потенциалнинг таркибий кисми бўлиб, моддий, молиявий хамда мехнат ресурсларидан ташкил топади. кишлок хўжалигини: - моддий-техника ресурсларига ишлаб чикаришнинг моддий воситалари: бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёкилғи, ёғловчи, курилиш ва бошка материаллар киради. - молиявий ресурсларига давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, хўжаликларнинг жорий, валюта счётларидаги, ғазнадаги пуллари, Такрор ишлаб чи=арилиши бўйича Такрор ишлаб чи=ариладиган Такрор ишлаб чи=арилмайдиганМоддий-техника ресурсларининг туркумлаштирилиши Моддий Ишлаб чи=аришда =атнашиши буйичаБарпо этилиши бўйича Ишлаб чи=аришга муносабати бўйича Табиий Фойдаланиладиган И=тисодий Фойдаланиш мумкин Мещнат Бевосита =атнашадиган Молиявий Билвосита =атнашадиган www.arxiv.uz амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари хамда ички ва ташки инвестицияларини амалга ошириш натижасида олинаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошка манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради. Уларнинг кишлок хўжалиги ишлаб чикаришидаги ўрни ва ахамияти жуда улкан. Чунки такрор ишлаб чикариш жараёнида дехкончилик ва чорвачилик махсулотлари талаб даражасида етиштирилиши хамда иш ва хизматлар кунгилдагидек бажарилиши барча ресурсларнинг микдорига хамда сифатига боғлик. Рспублика дехкончилиги суғоришга асосланганлиги сабабли суғориладиган ерлар ва сув ресурсларининг таъсири жуда катта. Тармокнинг моддий-техника базаси мустахкамланиши, ишлаб чикариш жраёнларининг амалга оширилиши асосан молиявий ресурслар билан боғланган. Шундай экан, келажакда кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари талаб даражасида барпо этилишига алохида эътибор бериш зарур. Уни давлат, тармок ва хўжаликлар микёсида амалга ошириш максадга мувофикдир. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари тармокда фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиганларга бўлинади. Тармокда у ёки бу максадда фойдаланилаётганлари – фойдаланилаётган ресурсларни, тармокда мавжуд бўлиб, айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра, вактинча фойдаланилмаётганлари эса фойдаланилмаётган захира ресурсларни ташкил этади. Фойдаланилаётган захира ресурсларга захирадаги мелиоратив ерлар, айрим сув хавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради. Тармок корхоналарида фойдаланилаётган моддий-техника ресурслари барча ресурсларнинг энг мухим кисми хисобланади. Улар ишлаб чикариш жараёнида катнашишига кўра, куйидагича гурухларга бўлинади: - ишлаб чикариш жараёнида бевосита ишлатиладиган, яъни катнашадиган ресурслар; - ишлаб чикаришда билвосита катнашадиган ресурслар. Ишлаб чикаришда бевосита ишлатиладиган ресурслар ёрдамида турли хилдаги махсулотлар ишлаб чикарилади, ишлар ва хизматлар бажарилади. Уларга www.arxiv.uz экин экилган ерлар, яйлов ва пичанзорлар, экинларни суғориш учун сарфланаётган сувлар, машина, ер хайдаётган, экинларга ишлов бераётган тракторлар, комбайн, махсулотни кўпайтириш учун сарфланаётган кимёвий воситалар, ўғитлар, хайвонларга берилаётган ем-хашаклар, чорва хайвонлари, мевали дарахтлар ва бошкалар киради. Шулар ёрдамида кўпрок, яхширок махсулот етиштириш таъминланади. Корхоналарнинг омбор, идора бинолари, айрим иншоатлари, техникалари, алока воситалари, компьютерлари ишлаб чикариш жараёнида билвосита катнашадилар. Уларни махсулот етиштиришга алокаси чекланган. Моддий-техника ресурсларининг махсулот етиштиришда, кишлок хўжалигини ривожлантиришда ахамияти улкан. Шунинг учун уларни яратиш, барпо этиш, такрор ишлаб чикариш зарур. Шу билан бирга улар мехнатнинг характерини ўзгартириб, унумдорлиги юксалишини таъминлайди. Масалан, хўжаликнинг моддий-техника базаси канчалик мустахкам ( у замонавий машиналар, тракторлар, комбайнлар, станоклар билан таъминланган бўлса), барча ишлар шу техника воситалари ёрдамида бажарилиши таъминланади. Мехнатнинг индустрлашганлигини курсатувчи бундай шароит натижасида кўл кучи билан бажариладиган ишлар камаяди. Бу мехнатнинг характери ўзгараётганлигидан далолат беради, айни пайтда ишчи-хизматчиларнинг билими, малакаси оширилиши талаб этади. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари ўзига хос бир канча хусусиятларга эга. Айрим моддий ресурслар табиат махсули хисобланади. Жумладан, ер, сув, харорат, ёғингарчилик (улар хакида ер ва сув ресурслари масалаларига бағишланган бобда батафсил тухталиб утилган). Уларнинг барпо этилиши хамда такрор ишлаб чикарилиши кўпрок табиатга боғлик. Лекин кишлок хўжалигида банд бўлган фукаролар ўзларининг билимларини, тажрибаларини хамда тадбиркорлигини ишга солган, фан-техника ютукларидан, илғор технологиялардан фойдаланган холда бу табиий омиллардан самарали, ўринли фойдаланишга харакат киладилар, аксарият холларда яхши натижаларга эришадилар. Шунинг учун хам тармок ишлаб чикариши табиатга хам боғлик. www.arxiv.uz кишлок хўжалиги моддий-техника ресурслари таркибига чорва хайвонлари, ўсимликлар, мевали дарахтлар катнашиши тармокнинг мухим хусусияти эканлигига алохида эътибор бериш, шунингдек, саноат тармокларида ишлаб чикарилган моддий-техника воситалари, тракторлар, машиналар, механизмлар, дастгохлар, кимёвий воситалар, ёкилғи, ёнилғи хамда ёғловчи материаллар ва бошкаларнинг иштирокини хам эътиборга олиш лозим. Саноат тармокларида ишлаб чикарилган моддий-техника воситалари, маълумки, инсон мехнати натижасида яратилади. Улардан фойдаланиш самарадорлиги тармок ишлаб чикаришининг мавсумийлигига хам боғлик. кишлок хўжалигининг мустахкам моддий-техника базасини яратишда юкорида таъкидланган хусусиятларни эътиборга олиш,шунингдек, ишлаб чикаришнинг жойлашганлиги хамда ихтисослашганлигига алохида ахамият бериш максадга мувофикдир. Шу билан бирга илғор технологияларнинг жорий этилишини хамда технологик жараёнларда бажариладиган барча ишларни механизациялаштириш, автоматлаштириш имконини яратиш лозим. Юкоридаги талабларга жавоб берадиган моддий-техника ресурслари асосан куйидаги манбалар хисобига барпо этилади: – корхонанинг маблағлари; – четдан жалб этиладиган маблағлар. Биринчисига корхоналарнинг махсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, таксимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди хисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чикариш воситаларини сотишдан, ижарага берилаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошка манбалардан олинган маблағлар киради. Бунда хўжаликларнинг акциялар чикариб сотишдан олаётган пул даромадлари хам мухим манба хисобланади. Лекин бу масала республика кишлок хўжалигида хозирча хал этилгани йўк. Жуда мухим булган бу масалани келажакда, албатта, хал этиш зарур. Иккинчисига ирригация-мелиорацияга, экологияга хамда ижтимоий сохаларга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, давлат эхтиёжлари учун www.arxiv.uz сотиб олинаётган махсулотларга давлат хисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтларининг кредит маблағлари, турли манбалардан жалб этилаётган инвестициялар, хомийларнинг, хамкорларнинг маблағлари ва бошка манбалардан жалб этиладиган маблағлар киради. Бу маблағлар хисобига кишлок хўжалик корхоналари моддий-техника воситаларини уларни ишлаб чикарувчиларнинг бевосита ўзларидан ёки биржалардан, кўргазмалардан, аукционлардан шартномалар асосида сотиб олиб, моддий-техника базаларини мустахкамлашлари, айрим холларда фойдаланиш учун ижарага олишлари мумкин. Шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларидан хўжаликлар йил мобайнида тўлик ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирларни вактида, сифатли амалга оширишлари аник. www.arxiv.uz Фан-техника тараккиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар К ишлок хўжалигини устувор даражада ривожлантириш учун унинг моддий- техника базасини мустахкамлаш керак. Тармокнинг моддий-техника ресурслари шакллантирилиши, ривожлантирилиши, улардан самарали фойдаланиш масалалари фан-техника тараккиётига ва унинг даражасига бевосита боғлик. Фан- техника тараккиёти деганда, кишлок хўжалиги билан боғлик бўлган барча фанларнинг ривожланиши, тараккий топиши, билимли, малакали кадрлар тайёрланиши натижасида самарали янги техникалар яратилиши, мавжудлари эса такомиллаштирилишини назарда тутиш лозим. Бу уринда таъкидлаш керакки, фан ривожланиши натижасида шу давргача бўлмаган мутлако янги фан – «Моддий- техника ресурслари» хам яратилиши мумкин. Бу жараён фан-техника инкилобидан далолат беради. Демак, фан-техника тараккиёти инкилоби - интеллектуал онг ривожланишининг махсулидир. Бунинг учун интеллектуалларни тайёрлайдиган таълим, ихтирочилик тизимини янги боскичга кўтариш таказо этилади. Улар кишлок хўжалиги учун зарур бўлган кулай ва самарали машина, трактор, механизм, ускуналар яратилишини, мавжудлари такомиллаштирилишини,серхосил, тезпишар экин навлари, сермахсул чорва зотлари, илғор технологияларни яратадиган фанларнинг, фан-техника, технология ривожланишини таъминлайди. Натижада моддий-техника ресурсларининг микдори ошади, сифати яхшиланади. Бу жараённи республикамиз мисолида хам куриш мумкин. Чунончи, фан- техникани тараккий эттириш йулидан борилаётган Узбекистонда кишлок хўжалиги учун кишлок хўжалик машинасозлик саноати корхоналарида янги, сифатли хайдов, ишлов берувчи тракторлар, пахта терадиган машиналар, кимё саноатида полиэтилен кувурлар, плёнкалар ишлаб чикарилмокда. Ёмғирлатиб, тупрок остидан, томчилатиб суғориш учун янги самарали техникалар барпо этилмокда. Бу хол кишлок хўжалигида самарали, илғор технологиялар жорий этилишини таъминлайди. Фан-техника тараккиёти ягона давлат сиёсати асосида кечиши, бу жараёнда катнашувчиларнинг ташаббускорлиги, тадбиркорлиги хам уйғунлашиши лозим. www.arxiv.uz Фан-техника тараккиётининг асосий максади янги, самарали кишлок хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб берадиган кимёвий воситаларни, янги навларни, зотларни яратиш, мавжуд воситаларни такомиллаштириш, мехнатнинг характерини ўзгартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чикариладиган махсулотлар микдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни кайта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш оркали ахоли, корхоналар ва нихоят, давлатнинг иктисодиётини юксалтиришдир. Фан-техника тараккиёти кишлок хўжалигида куйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши максадга мувофикдир:  янги ерларни комплекс ўзлаштириш, зах ва шўрланган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, сув билан таъминланиш тадбирларини амалга оширадиган ишлаб чикариш воситаларини яратиш, такомиллаштириш;  тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серхосил уруғ навларини, сермахсул чорва зотларини яратиш;  кишлок хўжалик ишлаб чикаришида амалга ошириладиган барча иш жараёнларини автоматлаштириш, электрлаштириш, кимёлаштириш хамда механизациялаштиришни таъминлайдиган воситаларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш;  кишлок хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, тармокда ишлаб чикарилган махсулотларнинг зарур микдорини кайта ишлаб, сифатли саклаб, истеъмолчиларга вактида, яхши холатда етказиб бериш кобилиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини шакллантириш;  кишлок хўжалиги иктисодиётининг эркинлаштирилишини таъминловчи иктисодий механизмларни яратиш ва уларни хаётга изчиллик билан жорий этиш;  фан-техника тараккиёти натижаларини кишлок хўжалиги ишлаб чикаришининг барча сохаларига ўз вактида жорий этиш кобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётганлари www.arxiv.uz рағбатлантирилишини такомиллаштириш имкониятига эга бўлган механизмларни яратиш. Фан-техника тараккиётининг шу йўналишлар бўйича амалга оширилиши натижасида кишлок хўжалиги учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини яратиш, мавжудларини эса такомиллаштириш таъминланади. Фан-техника тараккиёти натижасида яратиладиган моддий-техника ресурслари кишлок хўжалигида янги, самарали технология вужудга келиши, бу жараён ривожлантирилишини таъминлайди. Бу технологиялар иш жараёнларининг белгиланган муддатда, сифатли бажарилишига, мехнат унумдорлиги ошишига ва харажатлар камайишига олиб келади. Хозирги вактда пахтачиликда «Андижон технологияси» яратилиб, республикада кенг кўламда жорий этилмокда. Бу усулда чигит аввалдан олиб кўйилган пушталарга республикада ишлаб чикарилаётган (дастлабки йилларда у Хитой республикасидан валютага олиб келинар эди) плёнка остига экилмокда. Натижада тупрок намлиги ва харорат сакланиб, чигитнинг тез униб чикишига эришилмокда. Плёнкалардан фойдаланиш пуштада бегона ўтлар пайдо бўлишини кечиктиради. Бу хол биринчидан, яганани, ўтларни йўкотиш ишларини камайтириш, иккинчидан, сув сарфини кискартириш имконини бермокда. Чигитни плёнка остига экиш натижасида пахта хосилининг эрта пишиши хамда уни киска муддатда юкори навларда териб олиш таъминланмокда. Шу туфайли Андижон вилоятида пахта хосилдорлиги 1999-2002 йилларда ўртача 32 центнерни ташкил этди. Бу, республикада энг юкори курсаткичдир. Вилоятда 1 ц. пахта етиштириш учун 9,8 минг сўм сарфланмокда. Бу республикадаги бу борадаги уртача курсаткичдан 13,6 фоизга кам. Натжалар илғор технологиянинг афзалликларини бот-бот исботламокда. Бу уринда таъкидлаш керакки, янги технологияни куллаш учун шарт-шароит яратиш, уни амалга ошириш жараёнида айрим камчиликларга йул куйилмокда. Масалан, чигит экиш сеялкалари технология талаблари даражасида такомиллаштирилмаган. Пуштага ёпилган плёнка вактида, тулик йиғиштириб олинмай, далаларда колиб кетаётгани туфайли тупрокнинг холатига хамда айрим www.arxiv.uz бажариладиган ишларга салбий таъсир кўрсатмокда. Хозирги даврда уларни бартараф этиш борасида илмий ва амалий ишлар олиб борилмокда ва бу каби камчиликлар чигит плёнка остига экиладиган далаларни экишга тайёрлаш, экиш ва ундан кейинги амалларни бажариш жараёнида хам кузатилмокда. Ғузаларни суғоришда «Исроил технологияси» хам жорий этилмокда. Бу технологиянинг асосий максади сувни тежашга каратилган. Шу усулдан фойдаланиш натижасида 1 га пахта майдонига 4-5 марта кам сув бериш таъминланади. Голландияда етиштирилган картошка уруғи уларнинг техникалари билан экилиб, усимликларга хам голланд техникаларида ишлов берилиб, уларнинг хосили хам шу технологиялар билан йиғиштириб олинди. Бу жараёнда махаллий тажрибалардан хам кенг фойдаланилди. Натижада республикада картошкачилик ривожланди. Хозирги даврда ахоли истеъмоли учун четдан картошка сотиб олишга бархам берилган. Чорвачилик тармокларида хам илғор технологиялар жорий этилмокда. Улар вактни, мехнатни, маблағни тежаш имкониятини беради. Натижада махсулот хажми, мехнат унумдорлиги ошиши ва нихоят, соф фойда суммаси кўпайиши таъминламокда. Шунинг учун самарали технологияларни яратишга, уларни хаётга татбик этишга доимо катта эътибор бериш лозим. 3. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик хамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниклаш тартиби кишлок хўжалик корхоналарини моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминлашга доимо катта эътибор берилмокда. Чунки бу сарфланадиган мехнат хамда маблағ харажатлари камайиши, мехнат унумдорлиги юксалиб, фойда суммаси кўпайиши учун имконият яратади. Шундай экан, кишлок хужалик корхоналарининг моддий-техника воситалари билан таъминланиш ва бу воситалардан фойдаланиш жараёнини ва бу борадаги узгаришларни билиш талаб этилади. Бунинг учун бир канча кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Энг аввало, бу борадаги асосий курсаткич – жамоа, ширкат хамда кўшма ва давлат www.arxiv.uz корхоналарининг, хиссадорлик жамиятларининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниклаш керак. Маълумки, хўжалик ўз фаолиятида амалга оширадиган ишларни тез ва сифатли бажаришга интилади, бу жараёнда техника воситалари уртасида мутаносибликни таъминлашга алохида эътибор беради. Сабаби – тракторлар кўп, уларга тиркаладиган механизмлар кам ёки акси бўлса, кутилган самарага эришиб булмайди. Чорва хайвонлари кўп бўлиб, ем- хашак кам бўлиши хам фойдасиздир. Демак, корхоналар самарали мувозанатдаги моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминланган бўлишлари керак. Унинг даражасини куйидаги формула ёрдамида аниклаш лозим: МТР ТД к;) ) ( ( КХе БГк АФк Ас АФк Ек     Бунда: МТР ТД – моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм; Ек - кишлок хўжалик ерларининг киймати (сўмда ); Афк - асосий воситаларнинг ўртача йиллик киймати (сўмда); Ас – асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўмда); АФ К – айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда); БГк- боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўмда). Бу кўрсаткич ёрдамида хар бир хўжалик ихтиёридаги фойдаланилаётган 1 га кишлок хўжалик ерига ёки экин майдонига канча сўмлик моддий-техника ресурслари тўғри келаётганлиги аникланади. Унинг микдори талаб, яъни меъёр даражасида бўлиши керак. Бу умумий кўрсаткич максад ва вазифалардан келиб чиккан холда бошка аник курсаткичлар ёрдамида янада аниклаштирилади. Жумладан, хўжаликнинг таъминланганлик даражасини, масалан, асосий ва айланма фондлар ёки хайдов, чопик тракторлари билан таъминланганлик даражасини шу курсаткич таркибидаги бошка курсаткичлар бўйича хам алохида- алохида аниклаш мумкин. Улар ушбу маърузалар матнининг 7-бобида батафсил ёритилган. Масалан, корхоналарнинг энергетик ресурслар билан таъминланганлик даражаси. Унинг микдори хўжаликдаги жами энергетик ресурслар микдорини (от www.arxiv.uz кучи хисобида) фойдаланилаётган кишлок хўжалик ерлари ёки экин майдонига таксимланиб аникланади. Бунда куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Эрт к ) (КХе Эм ЭРк Бунда: ЭРк - жами энергетик ресурслар куввати (от кучида); Эм (КХе) – жами экин майдони (кишлок хўжалик ерлари). Унинг микдори хам меъёр даражасида бўлиши максадга мувофикдир. Мехнатнинг энергетик ресурслар билан куролланганлик даражаси. У юкорида таъкидланган жами энергетик ресурслар микдорини (от кучида) мехнат килган кишиларнинг ўртача йиллик микдорига (кишилар) таксимлаб аникланади. Бунда ушбу тенгликдан фойдаланиш мумкин: Эркк Мр ЭРк Бунда: Мр –ишлаган мехнат ресурсларининг ўртача йиллик сони (киши). Бу кўрсаткичлар корхонада бажариладиган барча ишларнинг кай даражада механизациялашаётганлигини ёки автоматлашаётганлик холатини ўрганишга ёрдам беради. Лекин уларнинг микдори, юкорида кайд этганимиздек, белгиланган меъёр даражасида бўлиши максадга мувофикдир. Шундай экан, ишлаб чикариш жараёнларининг механизациялашганлик даражасини хам аниклаш лозим. Бунинг учун трактор, механизмлар, машиналар ёрдамида бажарилган жами иш (эталон гектарда) микдори корхона бўйича бажарилган жами ишлар хажмига (эталон га) таксимланади. У куйидаги формула ёрдамида аникланади: Мдк % 100х Жи Ми Бунда: Мд - ишлаб чикаришни механизациялашганлик даражаси, фоизда; Ми -машина, тракторлар механизмлар ёрдамида бажарилган иш (эт.га); Жи - жами бажарилган иш микдори (эт.га). Бу кўрсаткич жами хамда айрим иш, экин турлари бўйича хам аникланиши мумкин. Масалан, экинларни экиш, уларга ишлов бериш, хосилини йиғиштириб олиш бўйича. Чорвачиликда эса сигирларни соғиш, чорва хайвонларини суғориш, www.arxiv.uz уларга ем бериш ва бошка иш турлари бўйича. Сигирларни соғиш жараёнининг механизациялаштирилганлик даражасини аниклаш учун машина, агрегатлар ёрдамида соғилган сигирлар бош сонини жами соғилган сигирлар бош сонига таксимлаб, 100 га кўпайтириш лозим… Бу кўрсаткичлар 100 фоиздан юкори бўлмаслиги шарт. Янги техникалардан, технологиялардан фойдаланиш натижасида мехнат, маблағ харажатлари тежалиши таъминланади. Унинг даражасини аниклаш учун янги техника, технология жорий этилмасдан аввал килинган харажатлардан улар жорий этилганидан сўнг килинган харажатлар микдори, суммаси айрилиб, аникланган ракам дастлабки харажатларга таксимланади ва 100 фоизга кўпайтирилади. Уларни куйидаги формулалар ёрдамида аниклаш мумкин: Хтк% 100* 1 2 1 Х Х Х  Бунда: Х 1 - янги техника, технология жорий этилмасдан олдинги харажатлар (сўм); Х 2 - янги техника, технология жорий этилгандан сўнгги харажатлар (сўм). Юкорида таъкидланган кўрсаткичлар билан биргаликда хўжаликлардаги мавжуд моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги хам аникланади. Бунинг учун аввало, машина-трактор хамда автомашиналар паркидан фойдаланиш коэффициенти аникланади. Буни хисоблаш учун хўжаликда фойдаланилган машина-тракторлар микдорини унда мавжуд бўлган машина- тракторлар микдорига таксимлаш лозим. Уни куйидаги формула ёрдамида аниклаш мумкин: МТПФк к Мс Фс , Бунда: МТПФк – машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти. Фс - фойдаланилган машина-тракторларнинг сони (дона). Мс - мавжуд бўлган машина-тракторларнинг сони (дона). www.arxiv.uz Машина-тракторлар хамда комбайнларнинг ишлаб чикариш жараёнида катнашганлик даражаси хам аникланади. Уни жами ишлаган машина кунлари сонини ишлаган машиналар сонига таксимлаш натижасида аникланади. Бунинг учун куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:М кк Мс Мк  ; Тк к Тс Тк  ; Кк к Кс Кк  . Бунда: М к - битта машинанинг 1 ойда, мавсумда, йилда ишлаган (катнашган) ўртача куни;  Мк - жами ишлаган машина кунлари;  ТК - жами ишлаган трактор кунлари;  Кк - комбайнларнинг ишлаган жами кунлари; Мс-ишлаган машиналари сони; Тс-тракторлар; Кс-комбайнлар сони. Бу кўрсаткич ёрдамида хўжаликда 1 трактор, комбайн ёки машина йил давомида неча машина-кун ишлаганлиги аникланади. Бу кўрсаткичнинг микдори юкорига интилиши конуний хисобланади. Шу билан биргаликда ўртача ва алохида хар бир машина-трактордан, юк машинасидан, дон комбайни, пахта терувчи машинадан фойдаланиш даражаси хам аникланади. Уни аниклаш учун машиналар (тҒкм), тракторлар (эт.га), комбайнлар (гектар, тонна) ёрдамида алохида-алохида жами бажарилган иш хажмини шу ишларни бажаришда катнашган, юкорида кўрсатилган техникаларнинг ўртача сонига таксимланади. Бунда куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: ТМК И к Тс Ти ; Мс Ми ; Кс Ки , Бунда: ТМК И – трактор, машиналарнинг ўртача бажарган иши (1 сменада, 1 кунда, мавсумда, 1 йилда эталон гектарда, тоннаҒкм, тоннада, гектарда). www.arxiv.uz Ти, Ми, Ки – тракторлар, машиналар, комбайнлар ёрдамида бажарилган жами иш хажми (эталон гектарда, тонна-километрда, тоннада);  Тс, Мс, Кс – шу ишларни бажаришда катнашган тракторлар, машиналар, комбайнларнинг ўртача сони (дона). Бу кўрсаткичлар ёрдамида, масалан, 1 та трактор маълум муддатда бажарган иш микдори аникланади. Унинг микдори юкори бўлгани яхши. Моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги хам аникланади. Масалан, 1 эт. гектарнинг, 1 тонна км, 1 киловат соатнинг таннархи исботланади. Улар куйидаги формулалар ёрдамида аникланади: ЭГтнк   ЭТга Мх ; Бунда: ЭГтн-1 эталон га. таннархи (сўмда);   Мх механизация ёрдамида бажарилган ишларга килинган жами харажат (минг сум);  ЭТга -жами бажарилган иш хажми (эталон га). Янги техника-технологияларга килинган инвестицияларнинг самарадорлиги хам аникланади. Бунинг учун уларни жорий этиш туфайли тежалган харажатлар натижасида кўшимча олинган соф даромад суммасини уларга килинган инвестициялар суммасига таксимлаш лозим. Юкорида кўрсатилган кўрсаткичлар холатини аниклаб, моддий-техника ресурслари холати, даражаси, самарадорлиги аникланиб, чукур тахлил килинади. Натижада уларга таъсир этган омиллар аникланиб, келажакда уларни яхшилаш чора-тадбирлари белгиланади. Бозор иктисоди шароитида кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш, бундай воситалар бозори, техника тараккиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш кишлок хўжалигини ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини талаб даражасида шакллантириш лозим. Бу масалага бозор иктисодиёти шароитида www.arxiv.uz хар бир корхонанинг ўзи катта эътибор бериши керак. Чунки корхоналар мустакил фаолият юритадилар. Демак, барча корхоналар ўзларига керак бўлган моддий-техника ресурсларини сотиб олишлари, таъмирлаб, бутлашлари, йиғишлари хамда куришлари мумкин. Масалан, бино-иншоотларни ўзлари куришлари ёки пудратчиларга беришлари, машина, трактор, комбайнларни ўзларида ёки ихтисослашган корхоналарда йиғиб, таъмирлаб олишлари мумкин. Янги кишлок хўжалик техникаларини кимёвий воситаларни, ёкилғиларни, озукаларни эса уларни ишлаб чикарувчи корхоналардан бевосита ўзлари хамда биржалар, аукционлар ёрдамида заводлардан сотиб олишлари мумкин (4-чизма). www.arxiv.uz 4-чизма кишлок хўжалигидаги айрим моддий-техника ресурслари бозори Хўжаликлар моддий-техника ресурслари базасини мустахкамлашда самарали йўллардан, усуллардан фойдаланишлари, камрок харажат килиб, кўпрок фойда олишга интилишлари керак. Лекин бозор иктисодиётига ўтиш даврида хўжаликларнинг моддий-техника базасини мустахкамлашда айрим салбий холатлар содир бўлмокда. Маълумки, марказдан маъмурий усулда режали бошкарилган иктисодиёт шароитида барча моддий-техника ресурслари совхозларга, колхозларга асосан марказлаштирилган холда бепул берилган. Уларнинг кийматлари кишлок хўжалик махсулотларининг бахолари: соликлар, субсидия, дотация ва бошка механизмлар ёрдамида ундириб олинган. Бозор иктисодиёти шароитида эса бу масала асосан хўжаликларнинг Трактор заводим инерал ы \ит м абла\ м инерал ы \ит м абла\ тракт ор м абла\ тракт ор м абла\ тракто р, ы \ит м абла\ ы \ит, тракто р м абла\ минера л ы\ит мабла\тракто р мабла\ Биржалар +ишло= хўжалик корхонас и Кимё заводи Кўргазмал ар www.arxiv.uz маблағлари эвазига амалга оширилмокда. Хўжаликларнинг маблағлари эса етмайди. Сабаби – бир томондан, саноат махсулотларининг бахоси кишлок хўжалик махсулотларининг бахоларидан жуда катта фарк килмокда, иккинчи томондан, кишлок хўжалик корхоналари сотаётган махсулотларининг хакини ўз вактида ололмаётирлар. Бундай холатга чек куйиш учун республика хукумати томонидан сезиларли ёрдам берилмокда. Бу ёрдам транш, инвестиция, кредит шаклларида амалга оширилиб, улар хисобидан кишлок хўжалик корхоналарининг модий-техника ресурслари шакллантирилмокда. кишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотлари бўйича, тармокда тракторларнинг, комбайнларнинг, юк машиналарининг умумий сони сўнгги йилларда камайиб бормокда. 1996 йилда тармокдаги жами тракторларнинг умумий микдори 152,2 мингта бўлган бўлса, 2001 йилнинг бошига келиб 113,1 мингтани ташкил этган ёки шу йиллар ичида 25,7 фоизга камайган. Тракторлар кескин камайишининг сабаби шундаки, улар ишга яроксиз бўлиб колгани учун ишлаб чикаришдан чикарилган. Дархакикат, шу йиллар ичида мавжуд тракторларнинг ишга яроклилик даражаси хам пасайган. Агарда 1996 йилда барча тракторларнинг 72 фоизи ишлатишга тайёр бўлган бўлса, 2000 йилда бу борадаги курсаткич 70,9 фоизни ташкил этган (10-жадвал). Демак, жами торактор паркидан фойдаланиш коэффициенти 1996 йилда 0,72 дан ошмаган, 2000 йилда эса унинг даражаси пасайиб, 0,71 ни ташкил этган. 10-жадвал Республика вилоятлари бўйича жами тракторлар сони ва уларнинг ишга яроклилиги* 1996 й. 1997 й. 1998 й. 1999 й. 2000 й.мавжуд тайёр фоиз мавжуд тайёр фоиз мавжуд тайёр фоиз мавжуд тайёр фоиз мавжуд тайёр фоиз Коракалпо- ғистон Рес. 15888 9160 58 15064 7837 52 13786 6593 48 12181 6314 51,8 11329 6119 54,0 Андижон 10917 8185 75 10288 6921 67 9523 6812 72 9068 7100 78,3 8511 7292 85,7 Бухоро 11605 8866 76 10706 8137 76 10366 7622 74 9221 7099 77,0 8638 6470 74,9 Жиззах 8450 5005 59 7726 4376 57 5229 3545 68 5398 3754 69,5 5261 3298 62,7 кашкадарё 19363 13826 71 17628 1175 0 67 15219 9945 65 14548 1004 4 69,0 13695 9214 67,3 www.arxiv.uz Навоий 4894 3757 77 4747 3521 74 4373 3358 77 4183 3322 79,4 4057 3104 76,5 Наманган 8974 6967 78 8839 6320 72 8499 6090 72 7907 5925 74,9 7693 5629 73,2 Самарканд 16351 12039 74 14964 1087 9 73 13335 1 9910 74 12633 9085 71,9 11237 8342 74,2 Сурхондарё 12414 9685 78 13498 9624 71 11810 8509 72 10986 8637 78,6 10938 8164 74,6 Сирдарё 7693 4542 59 8006 4977 62 6137 3944 64 5403 3525 65,2 4931 3391 68,8 Тошкент 11388 7378 65 10133 6488 64 8699 5515 63 7695 5239 68,1 73345 5205 70,9 Фарғона 13199 11113 84 12437 9292 75 11965 8904 74 10958 8266 75,4 10481 7873 75,1 Хоразм 11019 9038 82 10835 8397 77 10028 7506 75 9537 7081 74,2 8964 6086 67,9 Жами 152155 109561 72 144871 9851 9 68 12895 8815 3 68 119718 8539 1 71,3 113080 8018 7 70,9 *Республика кишлок ва сув хўжалити вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. Шу йиллар ичида пахта териш комбайнлари 15,1 мингтадан 12,8 мингтага камайиб, 2,3 мингтани ташкил этган ёки 6,6 марта кискарган. Ғалла комбайнлари эса 30,4 фоизга камайиб, 2001 йилнинг бошига 6950 донани ташкил килган. кишлок хўжалик механизмларидан культиваторлар сони 1996-2000 йиллар мобайнида 19,7 фоизга, трактор култиваторлари – 28,7 фоизга, минерал ўғит сепгичлар эса 47,8 фоизга кискарган (1-диаграмма). Республика кишлок хўжалигидаги машиналар, тракторлар хамда механизмлар сони куйидаги сабаблар таъсирида кискарган:  жисмоний хамда маънавий эскирганлиги сабабли хисобдан чикарилган;  ортикча хисобланган айрим кишлок хўжалик техникалари талабгорларга сотилган, фойдаланиш учун ижарага берилган;  хўжаликларнинг маблағлари етишмаслиги сабабли янги, серунум техникалар сотиб олишнинг камлиги. Лекин юкоридагиларга асосланган холда кишлок хўжалигидаги машина, тракторлар, механизмларнинг сони факатгина камайишга юз тутган, деб хулоса чикариш унчалик тўғри булмайди. Чунки хўжаликлар бозор иктисодиёти шароитида уларни танлаш имкониятларига эга. Шунинг учун сўнгги йилларда фан- техника тараккиёти натижасида бакувват, серунум, самарали техникаларни маълум микдорда сотиб олмокдалар. Чунончи, «Т-28х4», «Магнум» тракторларини, «Кейс» комбайнларини сотиб олмокдалар. Бу жараёнда давлатнинг кўмаги катта. Бу 1- диаграмма диаграммада уз ифодасини топган: www.arxiv.uz Республика кишлок хўжалигидаги айрим моддий-техника ресурсларининг узгариши Юкоридаги ўзгаришлар натижасида кишлок хўжалик техникаларига тўғри келадиган майдон, яъни бажариладиган иш хажми ошди. Агарда 1996 йилда 1 та хайдов тракторига 157,5 га хайдаладиган ер тўғри келган бўлса, 2000 йилга келиб унинг микдори 84,1 фоизга ошиб, 290 гектарни ташкил этган. Шу йиллар ичида ғалла ва пахта комбайнларига тўғри келадиган майдон хам кўпайган. Жумладан 1 та ғалла комбайнига тўғри келадиган майдон 33,3 фоизга ошган. Иш хажмининг шу тарзда кўпайиши машина, трактор ва комбайнларнинг ишлаб чикариш жараёнида катнашиш даражаси ошишини таъминлади. Бу кўрсаткичлар иктисодиёти ривожланган давлатлардагига нисбатан анча юкори бўлган (11- жадвал). 11-жадвал Айрим давлатларнинг техника билан таъминланганлиги Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги АкШ Англия Герма- ния Рос- сия Трактор парки минг дона 4750 500 1530 1065 1 тракторга тўғри келадиган хайдаладиган майдон га 28 13 8 122 Ғалла йиғадиган ғилдиракли комбайнлар сони минг дона 667 48 156 273 Ғалла йиғадиган 1 та комбайнга тўғри келадиган ғалла майдони га 52 77 40 220 Изох: маълумотлар Россия бўйича 1996 йил 1,06 га колган давлатларники 1993 йилдаги. кишлок хўжалигининг моддий-техника базасини мустахкамлаш максадида кимёвий воситаларни, жумладан, минерал ўғитларни сотиб олишга алохида www.arxiv.uz эътибор берилмокда. Чунки улар тупрок унумдорлигини ошириб, экинлар хосилдорлиги юксалишини, ёввойи ўтлар хамда зараркунандаларни озайтириб, мехнат ва маблағ сарфлари камайишини, махсулот сифати яхшиланишини таъминлайди. Шуларни эътиборга олган холда сўнгги йилларда (1995-2000 й.) азотли ўғитларни сотиб олиш республика бўйича 19,6 фоизга кўпайган, лекин фосфорли ўғитлар сотиб олиш 7 фоизга камайган, шунингдек, калийли ўғитлар сотиб олиш хам кискарган (12-жадвал). 12-жадвал 1995-2000 йилларда кишлок хўжалигига етказиб берилган минерал ўғ итлар* Вилоятлар Азотли Фосфорли урт. эхти ёж. Амалда урт. эхти ёж. Амалда 1995 1996 1997 1998 1999 2000 1995 1996 1997 199 8 1999 2000 коракалпо ғистон Р. 73,5 43,3 39,1 72,1 56,7 49 47,8 49,1 5,4 3,7 19,8 6,8 10,8 5,5 Андижон 65,3 34,7 38,9 57,3 51 47,3 47 47,4 10,1 9,2 17,3 11,2 14,2 11,4 Бухоро 59 36,5 47,6 55,2 51,6 46,7 45,3 39,3 4,6 8,4 13,2 6,9 11,5 10,2 Жиззах 53 34,5 27,5 42,4 40,9 38,8 38,3 39,5 8,8 3,6 13,5 6,3 9,9 6,4 кашкадарё 75,4 38,6 55,6 73,6 63,6 56,6 54 56,4 10,3 13,4 19,6 10,5 15,9 10,9 Навоий 21,5 14,8 15,8 19,1 20,8 20,6 15,4 16,7 8,6 2,7 5,7 2,3 4,5 4 Наманган 56,1 31,4 43,7 53 47,6 41,8 40,8 39,1 8,9 7,5 14,6 9,8 12 10,3 Самарканд 56,2 26,8 44,3 39,1 52,6 43,6 41,5 48,9 6,7 10,5 16,3 9,4 12 9,3 Сирдарё 54,1 31,9 32,7 43,2 41,5 39,6 39 42,5 10,1 9 14,9 6,9 10,9 7,1 Тошкент 63,5 33,6 38,1 54,4 50,8 45,4 44 49,1 11,9 12,4 16 10,3 12,5 9,2 Фаргона 72,4 41,7 51,9 67,7 60,4 47,2 48,3 50,6 11,1 11,1 18,2 11,8 14 12,6 Хоразм 55,8 54,3 60,5 66,2 62,4 47,8 43 36 14,5 15,2 16,6 8,7 11,3 6,6 Дехкон фермер х. 55 10,8 Жами 820 460,7 540,2 705,4 666,4 571,9 551 590 118,9 111,7 199 109, 8 152,4 110,6 *Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. Бу уринда таъкдлаш керакки, кишлок хўжалик корхоналарининг машина, трактор, механизмларга бўлган талаблари хам тўлик кондирилгани йўк. Бу муаммони хал этиш учун машина, трактор ва механизмларни кишлок хужалик корхоналарининг талабини кондирадиган даражада сотиб олиш зарур. Бунинг учун уларни кайси манбалар хисобидан, каерлардан, кандай йўллар билан, кандай тартибда олиш мумкинлигини хам билиш керак. кишлок хўжалиги корхоналари ўз маблағлари хамда четдан жалб этилган сармоялар хисобидан моддий-техника ресурсларининг айримларини куришлари, таъмирлашлари, баъзиларини сотиб олишлари, ижарага олишлари, айримларини эса парвариш килиб, барпо этишлари мумкин. Ўтиш даврининг хозирги боскичида корхона маблағларининг камлиги, www.arxiv.uz уларнинг бир меъёрда шаклланмаётганлиги хамда саноатда яратилаётган моддий- техника ресурслари бахоларининг юкори суръатлар билан ўсиши тармокдаги моддий-техника ресурсларини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатмокда. Натижада кишлок хўжалигида кўл мехнати харажатлари ошиб бормокда. Бу масалаларни ижобий хал килиш кишлок хўжалигида лизинг кредити ривожлантирилиши, бу эса кишлокда лизинг билан шуғулланувчи фирма, компаниялар сони кўпайтирилишини, уларнинг фаолиятлари ривожлантирилишини талаб этади. Лизинг билан шуғулланувчи ташкилотлар ўз маблағларига кишлок хўжалиги корхоналари учун зарур бўлган техникаларни, бино-иншоатларни хамда бошка асосий воситаларни ижарага берувчилардан олиб беришлари мумкин. Бундай хизматлари учун улар кишлок хўжалиги корхоналаридан лизинг фоизларини оладилар. Лизинг ташкилотлари лизинг кредити фоизларини тўлаш муддатларини кечиктириши хамда чўзиши мумкин. Лизинг кредитларини, хизматларини амалга оширишда уч томон – асосий воситаларни ижарага берувчи корхоналар, лизинг ташкилотлари хамда ижарага олувчи кишлок хўжалик корхоналари катнашадилар. кишлок хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантиришда давлат томонидан амалга оширилаётган иктисодий механизмлар, масалан, давлат, махаллий бюджетдан ажратилаётган маблағлар, имтиёзли кредитлаш тизимини ва бошкаларнинг кўламини келажакда кенгайтириш талаб этилади. кишлок хўжалиги моддий-техника ресурслари таркибида чорва хайвонларининг хам салмоғи улкан. Уларнинг турлари, бош сони кишлок хўжалик корхоналарининг жойлашиши хамда ихтисослашидан келиб чиккан холда фарк килади. Маълумки, кишлок хужалик корхоналари асосан пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганлиги учун айримлари шахарларга якин жойлашган. Шунинг учун хўжаликларда асосан корамолчилик мавжуд. бошка турдаги чорва хайвонлари эса хужаликларда ички талабни кондириш максадида сакланади. Уларнинг бош сони хужаликларда 1996-2000 йиллар мобайнида камайиб борган (13-жадвал). 13-жадвал www.arxiv.uz Республика вилоятлари кишлок хўжалик корхоналарида корамол бош сонининг ўзгариши* Вилоятлар кишлок хўжалик корхоналарида 1996 1997 1998 1999 2000 коракалпоғистон Р. 109,6 107,4 96,4 91 92 Андижон 95,1 86,6 80,2 74 70 Бухоро 76,4 65 56,5 49 45 Жиззах 51,8 35,7 28,5 26 23 кашкадарё 124 106,7 100,7 97 91 Навоий 27 24 21,3 20 20 Наманган 84,9 72,8 62,9 58 55 Самарканд 95,2 73,7 71,1 66 60 Сурхондарё 77,2 67,6 61,4 56 55 Тошкент 106,6 92,6 81,4 82 82 Фарғона 109,6 91,3 74,9 71 65 Хоразм 97,1 93 90,1 85 68 Жами 1095,6 948,9 845,7 794 743 *Республика кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. Агарда 1996 йилда корамол 1095,6 минг бошни ташкил этган бўлса, 1997 йилда улар 13,4 фоизга, 1998 йилда-22,8 фоизга 1999 йилда-27,5 фоизга, 2000 йилга келиб, 32,2 фоизга камайган. Бу хол куйидаги сабаблар таъсирида содир бўлди: чорвачиликда мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш жараёнида айрим камчиликларнинг мавжудлиги. Чунки Вазирлар Махкамасининг 1993 йилда эълон килинган «Чорва фермаларини хусусийлаштириш тўғрисида» ги карорига биноан чорвачилик фермаларини хусусийлаштириш тез суръатларда бошланди. Унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш максадида давлат томонидан имтиёзли кредитлар бериш хам йўлга кўйилди. Лекин бу ислохот кўзлаган самарани бермади. Чунки чорва молларини хусусийлаштиришда уларни ем-хашак билан таъминлайдиган ер майдонлари ижарага берилмади. Натижада чорвачиликнинг ем-хашак базаси мустахкамланмади. Шу билан бирга хусусийлаштирилаётган чорва хайвонларининг бош сонини саклаш масаласи хам тўлик хал этилмаган эди. Озука www.arxiv.uz базаси талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли чорва хайвонларини хусусийлаштириб олганлар зотли хайвонларни сота бошлашди. Бундай холни бартараф этиш максадида хозирги даврда чорвачиликда иктисодий ислохотлар чукурлаштирилмокда. кишлок хўжалигининг мустахкам моддий-техника базасини яратиш билан биргаликда улардан тўлик ва самарали фойдаланишга эришиш лозим. Демак, тармок корхоналарида улардан фойдаланилаётганлик даражасини аниклаш максадга мувофик. Бунинг учун юкорида таъкидланган кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Лекин ўтиш даврининг хозирги боскичида улардан фойдаланиш талаб даражасида эмас. Чунки машина, трактор, комбайнларнинг ишга яроклилик холати юкори даражада эмас. Жами тракторларнинг ишга яроклилик даражаси 1996-2001 йиллар мобайнида 68-72 фоиздан, пахта териш машиналарининг тайёргарлик холати эса 25-36 фоиздан, ғалла комбайнлариники 30-33 фоиздан ошгани йўк. Бундай холат машина, трактор хамда комбайнларнинг ишга яроклилигини таъминлаш учун зарур бўлган бутловчи воситалар етишмаслиги, уларни сотиб олиш учун эса молиявий ресурслар камлиги туфайли содир бўлмокда. кишлок хўжалигида мавжуд бўлган техникаларнинг юкоридаги холати ишлаб чикариш жараёнлари комплекс механизациялаштирилишига имкон бермаётир. Натижада пахта териш жараёни 30 фоиз атрофида, сигирларни соғиш 25 фоиз атрофида механизациялаштирилган. Окибатда тармокда ишлаб чикарилаётган кўпчилик махсулотларнинг таннархи юкори, мехнат унумдорлиги паст. Бундай холга чек куйиш максадида республика хукумати катта ишларни амалга оширмокда. Жумладан, туманларда ихтисослашган хўжалик хисобидаги машина-трактор парклари, уларни таъмирлаш корхоналари ташкил этилмокда. Шу тарзда кишлок хўжалигига хизмат кўрсатиш тизими яратилмокда. www.arxiv.uz Асосий адабиётлар : 1. Узбекистон Республикаси Президентининг «Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари туғрисида»ги 2002 йил 28 августдаги Фармони, Халк сузи, 2002 йил 30 август 2. Узбекистон Республикаси Президентининг «кишлок хужалигида ислохотларни чукурлаштиришнинг энг мухим йуналишлари туғрисида»ги Фармони. «Халк сузи», 2003 йил 25 март. 3. Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги «2004-2006 йилларда фермер хужаликларини ривожлантириш концепцияси туғрисида»ги Фармони, «Халк сузи», 2003 йил 28 октябр 4. Узбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 ноябрдаги «2005-2007 йилларда фермер хужаликларини жадал ривожлантиришга каратилган таклифлар тайёрлаш буйича махсус комиссия тузиш туғрисида»ги Фармони, «Халк сузи», 2004 йил 5 ноябр 5. З.М. Ильина, И.В.Мировицкая, «Рунки сельскохозяйственного сурья и продовольствия», Минск, БГЭУ, 2001 6. Л.Н. Иванов, А.Л. Иванов, «Методу принятия решений бизнес – плана» - М.: Приор - издат, 2004 7. В.В. Ковалев, «Практикум по финансовому менеджменту. Конспект лекций с задачами», - М: Финансу и статистика, 2004 8. Н.А. Коленсниковой, А.Д. Миронова, «Бизнес–план. Методические материалу», - М.: Финансу и статистика, 2004 9. М.И. Лехенко, «Основу лизинга: Учебное пособие», - М.: Финансу и статистика, 2004 10. И. Минаков, «Экономика сельскохозяйственного предприятия», Учебник, М.: Колос, 2004.