logo

Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари, фан-техника тараққиёти, илғор технологиялар ва улардан самарали фойдаланиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

125.5 KB
www.arxiv.uz Р ежа: 1. Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумла ниши 2.Фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар 3. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 4. Бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий- техника ресурсларини шакллантириш, техника тараққиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш www.arxiv.uz Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча, уларнинг аҳамияти, хусусиятлари ва туркумла ниши Давлатнинг, аҳолининг ҳамда ташқи бозорнинг талабларини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан қондириш учун уларни етиштиришни кўпайтириш объектив зарурият ҳисобланмоқда. Бунинг учун талаб этилган миқдорда турли хилдаги ресурслар мавжуд бўлиши керак. Масалан, ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ў рмон, боғлар, чорва ҳайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, ҳарорат) кимёвий воситалар, меҳнат ресурслари. Лекин бу моддий-техника ресурслари таркибига маблағлар ва бошқалар кирмайди. Улар қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини ташкил этади. Шу ресурслар ёрдамида қишлоқ хўжалигида турли хилдаги ишлар, хизматлар бажарилиб, маҳсулотлар етиштирилади. Уларнинг сифатини, ҳолатини яхшилаш, янгил а рини яратиш мақсадида фан-техника тараққиёти амалга оширилади. Шунинг натижасида серҳосил, тезпишар навлар, сермаҳсул чорва зотлари, ҳар томонлама қулай ва самарали ҳисобланган техникалар, илғор технологиялар яратилди. Шу ресурсларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидаги аҳамияти ниҳоятда улкан. Чунки барча турдаги деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ердан фойдаланилади. Демак, ер бўлмаса, юқоридаги маҳсулотларнинг етиштирилиши таъминланмайди. Мамлакатимиз деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги муносабати билан сув ресурсларининг аҳамияти улкан. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини иқтисодий мазмуни, моҳияти ва барпо этилиши ҳамда фойдаланилиши бўйича 3-чизмадаги тартибда туркумлаштириш мумкин. Жумладан: I – барпо этилиши бўйича; II – ишлаб чиқаришга муносабати бўйича; III – ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра; IV – такрор ишлаб чиқарилиши бўйича. Демак, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари республика халқ хўжалиги ресурсларининг муҳим қисми ҳисобланади. Улар мулк сифатида тармоқнинг, корхоналарнинг иқтисодий негизини, асосини ташкил этади. Корхоналарнинг моддий- техника б а заси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари барпо этилиши бўйича табиий ва иқтисодий ресурслардан иборат. Табиий ресурслар ер, сув, ў рмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади. Уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади. www.arxiv.uz Иқтисодий ресурслар эса иқтисодий потенциалнинг таркибий қисми бўлиб, моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларидан ташкил топади. Қишлоқ хўжалигини: - моддий-техника ресурсларига ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари: бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, ёғловчи, қурилиш ва бошқа материаллар киради. - молиявий ресурсларига давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, хўжаликларнинг жорий, валюта счётларидаги, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари ҳамда ички ва ташқи инвестицияларини амалга ошириш натижасида олинаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради. Уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ўрни ва аҳамияти жуда улкан. Чунки такрор ишлаб чиқариш жараёнида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари талаб даражасида етиштирилиши ҳамда иш ва хизматлар кўнгилдагидек бажарилиши барча ресурсларнинг миқдорига ҳамда сифатига боғлиқ. Рспублика деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги сабабли суғориладиган ерлар ва сув ресурсларининг таъсири жуда катта. Тармоқнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, ишлаб чиқариш жараёнларининг амалга оширилиши асосан молиявий ресурслар билан боғланган. Шундай экан, келажакда қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари талаб даражасида барпо этилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Уни давлат, тармоқ ва хўжаликлар миқёсида амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 3-чизма Моддий-техника ресурсларининг туркумлаштирилиши Такрор ишлаб чи қ арилиши бўйича Такрор ишлаб чи қ ариладиган Такрор ишлаб чиқарилмайдиган чи қ арилмайдиганМоддий-техника ресурсларининг туркумлаштирилиши Моддий Ишлаб чи қ аришда қ атнашиши буйичаБарпо этилиши бўйича Ишлаб чи қ аришга муносабати бўйича Табиий Фойдаланиладиган И қ тисодий Фойдаланиш мумкин Ме ҳ нат Бевосита қ атнашадиган Молиявий Билвосита қ атнашадиган www.arxiv.uz Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари тармоқда фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиганларга бўлинади. Тармоқда у ёки бу мақсадда фойдаланилаётганлари– фойдаланилаётган ресурсларни, тармоқда мавжуд бўлиб, айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра, вақтинча фойдаланилмаётганлари эса фойдаланилмаётган заҳира ресурсларни ташкил этади. Фойдаланилаётган заҳира ресурсларга заҳирадаги мелиоратив ерлар, айрим сув ҳавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради. Тармоқ корхоналарида фойдаланилаётган моддий-техника ресурслари барча ресурсларнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, қуйидагича гуруҳларга бўлинади: - ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ишлатиладиган, яъни қатнашадиган ресурслар; - ишлаб чиқаришда билвосита қатнашадиган ресурслар. Ишлаб чиқаришда бевосита ишлатиладиган ресурслар ёрдамида турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар ва хизматлар бажарилади. Уларга экин экилган ерлар, яйлов ва пичанзорлар, экинларни суғориш учун сарфланаётган сувлар, машина, ер ҳайдаётган, экинларга ишлов бераётган тракторлар, комбайн, маҳсулотни кўпайтириш учун сарфланаётган кимёвий воситалар, ў ғитлар, ҳайвонларга берилаётган ем-хашаклар, чорва ҳайвонлари, мевали дарахтлар ва бошқалар киради. Шулар ёрдамида кўпроқ, яхшироқ маҳсулот етиштириш таъминланади. Корхоналарнинг омбор, идора бинолари, айрим иншоатлари, техникалари, алоқа воситалари, компьютерлари ишлаб чиқариш жараёнида билвосита қатнашадилар. Уларни маҳсулот етиштиришга алоқаси чекланган. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари ў зига хос бир қанча хусусиятларга эга. Айрим моддий ресурслар табиат маҳсули ҳисобланади. Жумладан, ер, сув, ҳарорат, ёғингарчилик . Уларнинг барпо этилиши ҳамда такрор ишлаб чиқарилиши кўпроқ табиатга боғлиқ. Лекин қишлоқ хўжалигида банд бўлган фуқаролар ў зларининг билимл а рини, тажриб а л а рини ҳамда тадбиркорлигини ишга солган, фан-техника ютуқларидан, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда бу табиий омиллардан самарали, ў ринли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, аксарият ҳолларда яхши натижаларга эришадилар. Шунинг учун ҳам тармоқ ишлаб чиқариши табиатга ҳам боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари таркиби д а чорва ҳайвонлари, ў симликлар, мевали дарахтлар қатнашиши тармоқнинг муҳим хусусияти эканлигига алоҳида эътибор бериш, шунингдек, саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий- техника воситалари, тракторлар, машиналар, механизмлар, дастгоҳлар, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёнилғи ҳамда ёғловчи материаллар ва бошқаларнинг иштирокини ҳам Такрор ишлаб чиқарилмайдиган чи қ арилмайдиган www.arxiv.uz эътиборга олиш лозим. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган моддий-техника воситалари, маълумки, инсон меҳнати натижасида яратилади. Улардан фойдаланиш самарадорлиги тармоқ ишлаб чиқаришининг мавсумийлигига ҳам боғлиқ. Юқоридаги талабларга жавоб берадиган моддий-техника ресурслари асосан қуйидаги манбалар ҳисобига барпо этилади: – корхонанинг маблағлари; – четдан жалб этиладиган маблағлар. Биринчисига корхоналарнинг маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, тақсимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди ҳисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан, ижарага берилаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради. Бунда хўжаликларнинг акциялар чиқариб сотишдан олаётган пул даромадлари ҳам муҳим манба ҳисобланади. Лекин бу масала республика қишлоқ хўжалигида ҳозирча ҳал этилгани йўқ. Жуда муҳим бўлган бу масалани келажакда, албатта, ҳал этиш зарур. Иккинчисига ирригация-мелиорацияга, экологияга ҳамда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган маҳсулотларга давлат ҳисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтл а рининг кредит маблағлари, турли манбалардан жалб этилаётган инвестициялар, ҳомийл а рнинг, ҳамкорл а рнинг маблағлари ва бошқа манбалардан жалб этиладиган маблағлар киради. Бу маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалик корхоналари моддий-техника воситаларини уларни ишлаб чиқарувчил а рнинг бевосита ў зларидан ёки биржалардан, кўрг а змалардан, аукционлардан шартномалар асосида сотиб олиб, моддий- техника б а зал а рини мустаҳкамлашлари, айрим ҳолларда фойдаланиш учун ижарага олишлари мумкин. Шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларидан хўжаликлар йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирларни вақтида, сифатли амалга оширишлари аниқ. Фан-техника тараққиёти, унинг йўналишлари, самарали технологиялар Қишлоқ хўжалигини устувор даражада ривожлантириш учун унинг моддий- техника ба засини мустаҳкамлаш керак. Тармоқнинг моддий-техника ресурслари шакллантирилиши, ривожлантирилиши, улардан самарали фойдаланиш масалалари фан- техника тараққиётига ва унинг даражасига бевосита боғлиқ. Фан-техника тараққиёти деганда, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча фанл а рнинг ривожланиши, тараққий топиши, билимли, малакали кадрлар тайёрланиши натижасида самарали янги www.arxiv.uz техникалар яратилиши, мавжудлари эса такомиллаштирилишини н а зарда тутиш лозим. Бу ў ринда таъкидлаш керакки, фан ривожланиши натижасида шу давргача бўлмаган мутлақо янги фан – «Моддий-техника ресурслари» ҳам яратилиши мумкин. Бу жараён фан-техника инқилобидан далолат беради. Демак, фан-техника тараққиёти инқилоби - интеллектуал онг ривожланишининг маҳсулидир. Бунинг учун интеллектуалл а рни тайёрлайдиган таълим, ихтирочилик тизимини янги босқичга к ў тариш тақ а зо этилади. Улар қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган қулай ва самарали машина, трактор, механизм, ускуналар яратилишини, мавжудлари такомиллаштирилишини, серҳосил, тезпишар экин навлари, сермаҳсул чорва зотлари, илғор технологияларни яратадиган фанл а рнинг, фан- техника, технология ривожланишини таъминлайди. Натижада моддий-техника ресурсларининг миқдори ошади, сифати яхшиланади. Бу жараённи республикамиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунончи, фан- техникани тараққий эттириш йўлидан борилаётган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун қишлоқ хўжалик машинасозлик саноати корхоналарида янги, сифатли ҳайдов, ишлов берувчи тракторлар, пахта терадиган машиналар, кимё саноатида полиэтилен қувурлар, плёнкалар ишлаб чиқарилмоқда. Ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб суғориш учун янги самарали техникалар барпо этилмоқда. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида самарали, илғор технологиялар жорий этилишини таъминлайди. Фан-техника тараққиёти ягона давлат сиёсати асосида кечиши, бу жараёнда қатнашувчилўрнинг ташаббускорлиги, тадбиркорлиги ҳам уйғунлашиши лозим. Фан-техника тараққиётининг асосий мақсади янги, самарали қишлоқ хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб берадиган кимёвий воситаларни, янги навлўрни, зотл а рни яратиш, мавжуд воситаларни такомиллаштириш, меҳнатнинг характерини ў згартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни қ а йта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш орқали аҳоли, корхоналар ва ниҳоят, давлатнинг иқтисодиётини юксалтиришдир. Фан-техника тараққиёти қишлоқ хўжалигида қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:  янги ерларни комплекс ў злаштириш, зах ва ш ў рланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминланиш тадбирларини амалга оширадиган ишлаб чиқариш воситаларини яратиш, такомиллаштириш;  тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серҳосил уруғ навл а рини, сермаҳсул чорва зотл а рини яратиш; www.arxiv.uz  қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида амалга ошириладиган барча иш жараёнларини автоматлаштириш, электрлаштириш, кимёлаштириш ҳамда механизациялаштиришни таъминлайдиган воситаларни яратиш, мавжудл а рини такомиллаштириш;  қишлоқ хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг зарур миқдорини қ а йта ишлаб, сифатли сақлаб, истеъмолчиларга вақтида, яхши ҳолатда етказиб бериш қобилиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини шакллантириш;  қишлоқ хўжалиги иктисодиётининг эркинлаштирилишини таъминловчи иқтисодий механизмларни яратиш ва уларни ҳаётга изчиллик билан жорий этиш;  фан-техника тараққиёти натижал а рини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча соҳаларига ў з вақтида жорий этиш қобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият кўрсатаётганлари рағбатлантирилишини такомиллаштириш имкониятига эга бўлган механизмларни яратиш. Фан-техника тараққиётининг шу йўналишлар бўйича амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини яратиш, мавжудл а рини эса такомиллаштириш таъминланади. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик ҳамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби Қишлоқ хўжалик корхоналарини моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминлашга доимо катта эътибор берилмоқда. Чунки бу сарфланадиган меҳнат ҳамда маблағ харажатлари камайиши, меҳнат унумдорлиги юксалиб, фойда суммаси кўпайиши учун имконият яратади. Шундай экан, қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий-техника воситалари билан таъминланиш ва бу воситалардан фойдаланиш жараёнини ва бу борадаги ўзгаришларни билиш талаб этилади. Бунинг учун www.arxiv.uz бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Энг аввало, бу борадаги асосий кўрсаткич – жамоа, ширкат ҳамда қўшма ва давлат корхоналарининг, ҳиссадорлик жамиятларининг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш керак. Маълумки, хўжалик ўз фаолиятида амалга оширадиган ишларни тез ва сифатли бажаришга интилади, бу жараёнда техника воситалари ўртасида мутаносибликни таъминлашга алоҳида эътибор беради. Сабаби – тракторлар кўп, уларга тиркаладиган механизмлар кам ёки акси бўлса, кутилган самарага эришиб бўлмайди. Чорва ҳайвонлари кўп бўлиб, ем-хашак кам бўлиши ҳам фойдасиздир. Демак, корхоналар самарали мувозанатдаги моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминланган бўлишлари керак. Унинг даражасини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш лозим: (Ек+(АФк-АС)+АФк+БГк МТР ТД = ----------------------------------------- КХ Бунда: МТР ТД – моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм; Ек - қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўмда ); Афк - асосий воситаларнинг ў ртача йиллик қиймати (сўмда); Ас – асосий воситаларнинг ў ртача йиллик эскириш суммаси (сўмда); АФ К – айланма воситаларнинг ў ртача йиллик суммаси (сўмда); БГк- боғлар, токзорлўрнинг ў ртача йиллик суммаси (сўмда). Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир хўжалик ихтиёридаги фойдаланилаётган 1 га қишлоқ хўжалик ерига ёки экин майдонига қанча сўмлик моддий-техника ресурслари тўғри келаётганлиги аниқланади. Унинг миқдори талаб, яъни меъёр даражасида бўлиши керак. Бу умумий кўрсаткич мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа аниқ кўрсаткичлар ёрдамида янада аниқлаштирилади. Жумладан, хўжаликнинг таъминланганлик даражасини, масалан, асосий ва айланма фондлар ёки ҳайдов, чопиқ тракторлари билан таъминланганлик даражасини шу кўрсаткич таркибидаги бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам алоҳида-алоҳида аниқлаш мумкин. Масалан, корхоналарнинг энергетик ресурслар билан таъминланганлик даражаси. Унинг миқдори хўжаликдаги жами энергетик ресурслар миқдорини (от кучи ҳисобида) фойдаланилаётган қишлоқ хўжалик ерлари ёки экин майдонига тақсимланиб аниқланади. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: Эрт =) (КХе Эм ЭРк Бунда: ЭРк - жами энергетик ресурслар қуввати (от кучида); www.arxiv.uz Эм (КХе) – жами экин майдони (қишлоқ хўжалик ерлари). Унинг миқдори ҳам меъёр даражасида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Меҳнатнинг энергетик ресурслар билан қуролланганлик даражаси. У юқорида таъкидланган жами энергетик ресурслар миқдорини (от кучида) меҳнат қилган кишиларнинг ў ртача йиллик миқдорига (кишилар) тақсимлаб аниқланади. Бунда ушбу тенгликдан фойдаланиш мумкин: Эрк=Мр ЭРк Бунда: Мр –ишлаган меҳнат ресурсларининг ў ртача йиллик сони (киши). Бу кўрсаткичлар корхонада бажариладиган барча ишларнинг қ а й даражада механизациялашаётганлигини ёки автоматлашаётганлик ҳолатини ў рганишга ёрдам беради. Лекин уларнинг миқдори, юқорида қ а йд этганимиздек, белгиланган меъёр даражасида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шундай экан, ишлаб чиқариш жараёнларининг механизациялашганлик даражасини ҳам аниқлаш лозим. Бунинг учун трактор, механизмлар, машиналар ёрдамида бажарилган жами иш (эталон гектарда) миқдори корхона бўйича бажарилган жами ишлар ҳажмига (эталон га) тақсимланади. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Мд = % 100х Жи Ми Бунда: Мд - ишлаб чиқаришни механизациялашганлик даражаси, фоизда; Ми -машина, тракторлар механизмлар ёрдамида бажарилган иш (эт.га); Жи - жами бажарилган иш миқдори (эт.га). Бозор иқтисоди шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантириш, техника тараққиётини жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун унинг моддий-техника б а засини талаб даражасида шакллантириш лозим. Бу масалага бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхонанинг ў зи катта эътибор бериши керак. Чунки корхоналар мустақил фаолият юритадилар. Демак, барча корхоналар ў зларига керак бўлган моддий-техника ресурсларини сотиб олишлари, таъмирлаб, бутлашлари, йиғишлари ҳамда қуришлари мумкин. Масалан, бино-иншоотл а рни ў злари қуришлари ёки пудратчиларга беришлари, машина, трактор, www.arxiv.uz комбайнл а рни ў зларида ёки ихтисослашган корхоналарда йиғиб, таъмирлаб олишлари мумкин. Янги қишлоқ хўжалик техникаларини кимёвий воситаларни, ёқилғиларни, озуқаларни эса уларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан бевосита ўзлари ҳамда биржалар, аукционлар ёрдамида заводлардан сотиб олишлари мумкин (4-чизма). Хўжаликлар моддий-техника ресурслари базасини мустаҳкамлашда самарали йўллардан, усуллардан фойдаланишлари, камроқ харажат қилиб, кўпроқ фойда олишга интилишлари керак. Лекин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида хўжаликларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда айрим салбий ҳолатлар содир бўлмоқда. Маълумки, марказдан маъмурий усулда режали бошқарилган иқтисодиёт шароитида барча моддий-техника ресурслари совхозларга, колхозларга асосан марказлаштирилган ҳолда бепул берилган. Уларнинг қийматлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари: солиқлар, субсидия, дотация ва бошқа механизмлар ёрдамида ундириб олинган. Бозор иқтисодиёти шароитида эса бу масала асосан хўжаликларнинг маблағлари эвазига амалга оширилмоқда. Хўжаликларнинг маблағлари эса етмайди. Сабаби – бир томондан, саноат маҳсулотларининг баҳоси қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоларидан жуда катта фарқ қилмоқда, иккинчи томондан, қишлоқ хўжалик корхоналари сотаётган маҳсулотларининг ҳақини ўз вақтида ололмаётирлар. Бундай ҳолатга чек қўйиш учун Р еспублика ҳукумати томонидан сезиларли ёрдам берилмоқда. Бу ёрдам транш, инвестиция, кредит шаклларида амалга оширилиб, улар ҳисобидан қишлоқ хўжалик корхоналарининг модий-техника ресурслари шакллантирилмоқда. www.arxiv.uz 4-чизма Қишлоқ хўжалигидаги айрим моддий-техника ресурслари бозори Республика қишлоқ хўжалигидаги машиналар, тракторлар ҳамда механизмлар сони қуйидаги сабаблар таъсирида қисқарган:  жисмоний ҳамда маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилган;  ортиқча ҳисобланган айрим қишлоқ хўжалик техникалари талабгорларга сотилган, фойдаланиш учун ижарага берилган;  хўжаликларнинг маблағлари етишмаслиги сабабли янги, серунум техникалар сотиб олишнинг камлиги. Лекин юқоридагиларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигидаги машина, тракторлар, механизмларнинг сони фақатгина камайишга юз тутган, деб хулоса чиқариш унчалик тўғри булмайди. Чунки хўжаликлар бозор иқтисодиёти шароитида уларни танлаш имкониятларига эга. Шунинг учун сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти натижасида Трактор заводиминерал ўғит маблағ М инерал ўғит маблағ трактор маблағ трактор маблағ трактор ўғит мабла\ ўғит, трактор маблағ минерал ўғ ит мабла ғтрактор мабла ғ Биржалар қ ишло қ хўжалик корхонаси Кимё заводи Кўргазмалар www.arxiv.uz бақувват, серунум, самарали техникаларни маълум миқдорда сотиб олмоқдалар. Чунончи, «Т-28х4», «Магнум» тракторларини, «Кейс» комбайнл а рини сотиб олмоқдалар. Бу жараёнда давлатнинг к ў маги катта. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида кимёвий воситаларни, жумладан, минерал ўғитларни сотиб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки улар тупроқ унумдорлигини ошириб, экинлар ҳосилдорлиги юксалишини, ёввойи ўтлар ҳамда зараркунандаларни озайтириб, меҳнат ва маблағ сарфлари камайишини, маҳсулот сифати яхшиланишини таъминлайди. 4 - жадвал Айрим давлатларнинг техника билан таъминланганлиги Кўрсаткичлар ў лчов бирлиги АҚШ Англия Германи я Россия Трактор парки минг дона 4750 500 1530 1065 1 тракторга тўғри келадиган ҳайдаладиган майдон га 28 13 8 122 Ға лла йиғадиган ғилдиракли комбайнлар сони минг дона 667 48 156 273 Ғ алла йиғадиган 1 та комбайнга тўғри келадиган ғалла майдони га 52 77 40 220 Изоҳ: маълумотлар Россия бўйича 1996 йил 1,06 га қолган давлатларники 1993 йилдаги. Шуларни эътиборга олган ҳолда сўнгги йилларда (1995-2000 й.) азотли ўғитларни сотиб олиш республика бўйича 19,6 фоизга кўпайган, лекин фосфорли ўғитлар сотиб олиш 7 фоизга камайган, шунингдек, калийли ўғитлар сотиб олиш ҳам қисқарган. Бу ўринда таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг машина, трактор, механизмларга бўлган талаблари ҳам тўлиқ қондирилгани йўқ. Бу муаммони ҳал этиш учун машина, трактор ва механизмларни қишлоқ хўжалик корхоналарининг талабини қондирадиган даражада сотиб олиш зарур. Бунинг учун уларни қайси манбалар www.arxiv.uz ҳисобидан, қаерлардан, қандай йўллар билан, қандай тартибда олиш мумкинлигини ҳам билиш керак. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ўз маблағлари ҳамда четдан жалб этилган сармоялар ҳисобидан моддий-техника ресурсларининг айримларини қуришлари, таъмирлашлари, баъзиларини сотиб олишлари, ижарага олишлари, айримларини эса парвариш қилиб, барпо этишлари мумкин. Ўтиш даврининг ҳозирги босқичида корхона маблағларининг камлиги, уларнинг бир меъёрда шаклланмаётганлиги ҳамда саноатда яратилаётган моддий-техника ресурслари баҳоларининг юқори суръатлар билан ўсиши тармоқдаги моддий-техника ресурсларини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада қишлоқ хўжалигида қўл меҳнати харажатлари ошиб бормоқда. Бу масалаларни ижобий ҳал қилиш қишлоқ хўжалигида лизинг кредити ривожлантирилиши, бу эса қишлоқда лизинг билан шуғулланувчи фирма, компаниялар сони кўпайтирилишини, уларнинг фаолиятлари ривожлантирилишини талаб этади. Лизинг билан шуғулланувчи ташкилотлар ўз маблағларига қишлоқ хўжалиги корхоналари учун зарур бўлган техникаларни, бино-иншоатларни ҳамда бошқа асосий воситаларни ижарага берувчилардан олиб беришлари мумкин. Бундай хизматлари учун улар қишлоқ хўжалиги корхоналаридан лизинг фоизлўрини оладилар. Лизинг ташкилотлари лизинг кредити фоизларини тўлаш муддатларини кечиктириши ҳамда чўзиши мумкин. Лизинг кредитларини, хизматларини амалга оширишда уч томон – асосий воситаларни ижарага берувчи корхоналар, лизинг ташкилотлари ҳамда ижарага олувчи қишлоқ хўжалик корхоналари қатнашадилар. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурсларини шакллантиришда давлат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий механизмлар, масалан, давлат, маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағлар, имтиёзли кредитлаш тизимини ва бошқаларнинг кўламини келажакда кенгайтириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги моддий-техника ресурслари таркибида чорва ҳайвонларининг ҳам салмоғи улкан. Уларнинг турлари, бош сони қишлоқ хўжалик корхоналарининг жойлашиши ҳамда ихтисослашидан келиб чиққан ҳолда фарқ қилади. Маълумки, қишлоқ хўжалик корхоналари асосан пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганлиги учун айримлари шаҳарларга яқин жойлашган. Шунинг учун хўжаликларда асосан қорамолчилик мавжуд. бошқа турдаги чорва ҳайвонлари эса хўжаликларда ички талабни қондириш мақсадида сақланади. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йилда эълон қилинган «Чорва фермаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қарорига биноан чорвачилик фермаларини хусусийлаштириш тез суръатларда бошланди. Унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан имтиёзли кредитлар бериш ҳам йўлга қўйилди. www.arxiv.uz Лекин бу ислоҳот кўзлаган самарани бермади. Чунки чорва молл а рини хусусийлаштиришда уларни ем-хашак билан таъминлайдиган ер майдонлари ижарага берилмади. Натижада чорвачиликнинг ем-хашак базаси мустаҳкамланмади. Шу билан бирга хусусийлаштирилаётган чорва ҳайвонларининг бош сонини сақлаш масаласи ҳам тўлиқ хал этилмаган эди. Озуқа базаси талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли чорва ҳайвонларини хусусийлаштириб олганлар зотли ҳайвонларни сота бошлашди. Бундай ҳолни бартараф этиш мақсадида ҳозирги даврда чорвачиликда иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилмоқда. www.arxiv.uz Адабиётлар рўйхати : 1. Республикасининг «Мулк тўғрисида»ги қонуни. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон қонун ва фармонлари. Тошкент, Адолат»,1992. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат кодекси». «Аҳолини иш билан тамъинлаш тўғрисида» ги қонун. Тошкент, «Шарқ», 1998. 3. Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий хужжатлар тўплами. (I– II қисм). Тошкент. «Шарқ», 1998. 4. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни. Ўзбекистон янги қонунлари. Тошкент, «Адолат», 1993. 5. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуни. «Халқ сўзи», 1998 йил, 6 июнь. 6. Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонуни. «Халқ сўзи», 1998 йил, 6 июнь. 7. Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонуни. «Халқ сўзи», 1998 йил, 6 июнь.