logo

Фуқаро муҳофазасида қўлланиладиган кимёвий радиацион разведка ва дозиметрик назорат асбоблари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

121.5 KB
www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Режа: 1. Фуқаро муҳофазаси кучларга ихтиёридаги радиацион разведка ва дозиметрик асбоблари. 2. Кимёвий назорат ва шахсий дозиметрик асбоблар тавсифи ва қўллаш тартиби. 3. Халқ хўжалик объектларида радиацион ва кимёвий ҳолатни баҳолаш услублари. www.arxiv.uz Фуқаро муҳофазаси кучлари ихтиёридаги радиацион разведка ва дозиметрик асбоблари Ҳозирги вақтдаги радиация назорат приборларидан, махсус назорат системалари ва воситалар мажмуаларидан тузилганки, уларнинг самарали фойдаланиши берилган талофатни камайтиради ва хавфсизликни таъминлайди. Уларнинг турланиши расм-4.1 да келтирилган. Ядро портлаши, маълумки, зарба тўлқини, ёруғлик нурланиши ва сингиб борувчи радиациядан ташқари кўп миқдордаги радиоактив моддаларни пайдо бўлиши билан кечади. Радоактив заҳарланиш радиактив моддаларни Ядро портлаши содир бўлгандан кейин тушиши натижасида пайдо бўлади. Радиоактив 2 www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Расм-1. Радиации назорат приборлари, система ва воситалари турланиши. Радиацион назорат приборлари, система ва воситалари Атроф-му ҳ итни радиацион назорати А ҳ олини дозиметрик назорати Атроф-му ҳ итни радиацион назорат прибори Ёрдамчи воситалар Ташљи нурланиш назорат прибори Ички нурланишни назорати прибори Радиометрик приборлар Дозиметрик приборлар Спекторметри к приборлар 1. Ҳ аво, ер, сувдан намуна олувчи. 2. Радиометрик лаборатория жи ҳ озлари. Индивидуал дозиметрик комплектлар Одам нурланишини ани қ ловчи счетчиклар: - радиометрлар; - спектрометрла р.- радиометрла р; - радиометрил ар- - дозиметрлар; - дозиметрлар- радиометрла - альфа; - альфа-бета; - альфа-бета- гамма; - сепктрометрл Радиацион назорат системалари - атроф-муҳит маниторинги; - уй ва офисларда; - ядровий энергетик қ урилмаларда. www.arxiv.uz моддаларнинг нурланиши 3 хил бўлади: гамма, бетта, альфа. Энг катта кириб бориш хусусиятига гамма-нурлар (улар ҳавода бир неча юз метр, масофани ўтади), кичик кириб бориш хусусиятига бетта-заррачалар (бир неча метр) ва жуда оз кириб бориш хусусиятига альфа-заррачалар (бир неча сантиметр) эга. Шунинг учун ҳудудни радиоактив зарарланишида инсон учун асосий хавфни гамма ва бетта нурлар ташкил этади. Гамма-нурлар сутка, ҳафта ва баъзан ойлар давомида таъсир этиши мумкин. Гамма нурларни инсон организмига таъсири организм ҳужайраларини ионизация қилиниши ва унинг ҳаёт фаолиятини бузилишига боғлиқ. Альфа ва бетта нурларни ионизация қилиш қобилияти гамма нурларни ионизация қобилиятига нисбатан 100 марта кучли. Устки кийим ва шахсий ҳимоя воситалари бета нурларни анча пасайтирса альфа нурларни эса бутунлай тутиб қолади. Альфа нурлар юқори ионизация хусусиятига эга бўлганлиги сабабли хавфли ҳисобланади. Радиацион зарарланиш қўйидаги хусусиятларга эга: 1) катта зарарланиш майдони (минг, ўн минг км 2 ); 2) зарарланиш таъсирини узоқ вақт давомида сақланиши (кунлар, ҳафталар, ва баъзан ойлар); 3) ранг, хид ва бошқа ташқи белгиларга эга бўлмаган радиоактив моддаларни аниқлаш жуда қийин. Ионизация қилувчи нурларни аниқлашда ва ўлчашда фотография, сцинтиляция, химик ва ионизацион услублар қўлланилади. Фотография методи ионизация қилувчи нурларни фотоплёнкани сезгир қатлами АуВг тасирига асосланган. Бунда бромли кумуш озод кумуш атомларини пайдо қилиб парчаланади ва кумушни ўта майда кристаллари проявка қилинган плёнкани қорайишига олиб келади. Фотоплёнкани қорайиш зичлиги нурланиш дозасига пропорционал. Бу принцип асосида шахсий фотодозиметрлар ишлайди. Сцинтиляцион метод баъзи моддаларни (руҳ, сульфат йодли Na ) ионизация қилувчи нурлар таъсирида нурланишига асосланган. Вспышкалар сони ионизация қилувчи нурлар дозасига пропорционал. 4 www.arxiv.uz Кимёвий метод ионизация қилувчи нурларни баъзи моддаларни химиявий ўзгартиришига асосланган. Бу эса ушбу моддалар эритмаларини индикатор қўшилган ҳолда ранг пайдо қилишига ёки рангини ўзгаришига олиб келади. Бу принципга химик дозиметрларни ишлаши асосланган. Ионизацион метод ионизация қилувчи модда атомларини ионизация қилинишига яъни электрик нейтрал атомларни, молекулаларни парчалаб мусбат ва манфий ионлар ҳосил қилинишига асосланган. Бу нурланилаётган модда ҳажмига электрод киритилиб ўзгармас кучланиш берилса электродлар орасига электр майдон ҳосил бўлади. Ионизация қилинган газда электр майдон бўлса зарядланган заррачаларни йўналган ҳаракати пайдо бўлади, шунингдек газ орқали ионизация деб номланиладиган электр ток ўтади. Ионизацион токини ўлчай туриб нурлар интенсивлиги ҳақида маълумот олиш мумкин. Ионизация методи асосий метод ҳисобланиб деярли барча дозиметрик приборларда ишлатилади. Ионизация қилувчи нурларни мухитда таъсирини баҳолашда ионизация қилувчи нурларни экспозицион дозаси. (нурларни миқдорий тавсифлашда) ва экспозицион доза қуввати (маълум вақтдаги экспозицион доза) физик катталиклари фойдаланилади. Экспозицион доза - рентген (р)да ўлчанади. Экспозицион доза қуввати - рентген соатда(р/с)-ёки миллирентген/соат (Мр/с) ўлчанади ва радиация даражаси деб аталади. Деярли барча дозиметрик приборлар қўйидагилардан иборат: 1. қабул қилиш қурилмаси (нурланиш детектори) 2. Электрик схема – жуда кичик ва бевосита ўлчаш қийин бўлган ионизация токини кучайтириш ва ўзгартириш учун мўлжаланган. 3. Ўлчаш прибори - микроамперметр 4. Кучланиш ўзгартиргичи - детектор ва электрик схемани юқори кучланиш билан таъминлаш учун мўлжалланган. Бу батарея кучланишини приборни нормал ишлаши учун керакли қийматларгача оширади. 5 www.arxiv.uz Дозиметрик приборларда детектор сифатида ионизацон камера ёки газоразряд счетчиги ишлатилади. Ионизацион камера ҳаво билан тўлдирилган ёпиқ ҳажм бўлиб унда 2-та электрод жойлаштирилган ва уларга ўзгармас ток манбаидан кучланиш берилади. Агар ионизация қилувчи нурлар бўлмаса, камера занжирида электр ток ҳам бўлмайди, чунки ҳаво яхши изолятор ҳисобланади. Ионизацион нурлар таъсирида ҳаво молекулалари ионизация қилинади. Бунда мусбат заррачалар катодга (манфий электродга), манфий заррачалар эса анодга (мусбат электродга) интилади. Камера занжирида ионизация токи пайдо бўлади ва у микроамперметр билан ўлчанади. Ионизация токини рақамли қиймати нурланиш қувватига пропорционал. Газоразряд счетчиги майда интенсивликдаги радиоактив нурланишларни ўлчайди. У сийраклаштирилган инерт газлар (аргон, неон) ва спирт парлари (счетчигини ишини яхшилаш учун) аралашмаси билан тўлдирилган герметик металл ёки шишали цилиндр шаклида бўлади. Цилиндр ичида унинг ўқи бўйлаб ўтказилган ингичка металл ипдан (анод), ва цилиндрни ички юзасига ётқизилган металл қатламидан (катод) иборат. Металл ип ва ток ўтказувчи қатламга электр ток кучланиши берилади. Радиоактив нурланиш бўлмаганда счетчик ҳажмида озод ионлар йўқ, шунинг учун счетчик занжирида электр ток ҳам бўлмайди. Радиоактив нурланиш таъсирида счетчик ҳажмида зарядланган заррачалар (мусбат ионлар ва электронлар) пайдо бўлади. Электронлар электр майдон таъсирида анод томонга ҳаракатлана туриб кинетик энергияга эга бўлишади ва ўзлари газли муҳит атомларидан электронларни уриб чиқаради. Бу электронлар эса ўз ўрнида яна ионизацияни келтириб чиқаради. Шундай қилиб радиоактив нурларни битта заррачаси, бир неча электронларни пайдо бўлишига олиб келади. Счетчик ипида (анод) кўп миқдорда электронлар тўпланади, мусбат потенциал пасаяди ва электрик импульс пайдо бўлади. Импульс сонларини маълум вақт ичида регистрация қила туриб, радиоактив нурларни интевсивлигини баҳолаш мумкин. Дозиметрик приборлар қўйидаги мақсадларга ишлатилади: 6 www.arxiv.uz 1) Нурланишни назорат қилиш (одамлар ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари томонидан олинган нурланишни экспозицион дозаси ҳақида маълумот) - шахсий дозиметрик комплектлари. 2) Радиоактив зарарланишни назорат қилиш (одам,ҳайвон, техника, транспорт, жиҳозларни, шахсий ҳимоя воситалари, озиқ-овқат, сув ва бошқалар) радиоактив зарарланишни назорат этиш. - радиометрлар. 3) Ҳудудларда радиация даражасини аниқлаш - радиацион разведка - радиоактивлик индикаторлари, радиометр-рентгенометрлар. Шахсий дозаметрлар комплекти ДП 22В ва ДП-24. чўнтакли кўрсатувчи ДКП- 50А дозиметрлардан иборат бўлиб одамлар томонидан радиоактив моддалар билан заҳарланган ҳудудларда ишлаш жараёнида олинадиган гамма нурланишларни экспозицион дозасини аниқлаш учун мўлжалланган. ДП-22В ЗД-5 заряд қурилмаси ва 50 та шахсий чўнтакли ДКП-50А дозиметрдан, ДП-24 эса ДП-22Вдан фарқ қилиб 5 та ДКП-50А дозиметрларидан иборат. Зарядлаш қурилмаси ДКП-50А дозиметрларни зарядлаш учун мўлжалланган бўлиб унда кучланиш ўзгартиргичи, юқори кучланиш тўғирлагичи, потенциометр-кучланиш ростлагичи, заряд уйчасини ёритгичи, микрокалит ва таъминлаш манбаи жойлашган. Таъминлаш манбаи 2 та 1,6 МПУ-У-8 қуруқ элементлардан иборат бўлиб приборни 30 соат давомида узлуксиз ишлашини таъминлайди. Заряд қурилмаси чиқишида кучланиш 180-250В ни ташкил этади. Чўнтакли ДКП-50А дозиметрлари гамма нурларни экспозицион дозаларини ўлчашга мўлжалланган авторучка шаклида ишланган. Дозиметр дюрал корпусдан иборат бўлиб унда ионизацион камера (камерада электроскопли конденсатер жойлаштирилган), ўлчаш қурилмаси (окуляр, объектив ва шкаладан иборат) ва зарядлаш қисми (диафрагма, ҳаракатланувчи контактли штирь) жойлашган. Дозиметрни зарядлаш пайтида электроскопни визир ипи электростатик итариш кучи таъсирида ички электроддан узоқлашади ва ўлчаш қурилмаси шкаласини нули билан бирлашади. Гамма нурланишлар таъсирида камера ҳажмида ионизацион ток пайдо бўлади. Ионизацион ток конденсаторни ва 7 www.arxiv.uz камерани бошланғич зарядини, демак ички электрод патенциалини камайтиради. Бу эса визир ипи ва электрокоскоп тутқичи орасидаги электростатик итариш кучини камайтиради; визир ип ва тутқич бир бирига яқинлашади. Визир ипини шакли ўлчаш шкаласида силжийди. Радиометр - рентгененметрлар ДП5А(В) ва ДП-5В ҳудудларда радиация даражасини ва турли предметрларни радиоактив зарарланишини гамма нурланиш бўйича ўлчашга мўлжалланган. Гамма нурланиш қуввати мр/соат ёки р/с ўлчанади. Асбобда бетта-нурларни аниқлаш ҳам мумкин. Прибор 6 та ўлчаш поддиапазонларига эга бўлиб 0,05 мр/с то 200 р/с ўлчайди. Кўрсаткичлар микроамперметр шкаласи бўйича ҳисобланиб поддиапазон коэффициентига кўпайтирилади. Шкалани 0 дан биринчи рақамларигача бўлган участкаси иш участкаси ҳисобланмайди. Асбоб 1-чи поддиапазондан ташқари барча поддиапазонларда товушли индикацияга эга (телефон ёрдамида эшитилади). Прибор 3та КБ-1 қуруқ элементларидан ишлайди ва 40 соат (ДП5А) ва 55 соат (ДП 5В) узлуксиз ишлаши мумкин. Бу элемнтлардан биттаси шкалани ёритиш учун мўлжалланган. Таъминлаш манбалари бўлмаганда приборлар ташқи ўзгармас ток манбаларига (3,6 ва 12 в ДП-5А; 12 ёки 24 в ДП 5В) таъминлаш колодкалари ва кучланиш бўлувчилари (узунлиги 10 м кабели б/н) орқали уланади. Приборни қабул қилиш қурилмалари газоразряд счетчиклари бўлиб ДП 5А приборида: биттаси (СИЗБГ) ўлчаш пультида; иккита (СИЗБГ ва СТС-5) зонда, ДП 5В приборида 2 та (СБМ-20 ва СИЗВГ-5) детектрлаш блокида жойлашган. Зонд ва детектрлаш блоки пўлоддан ясалган цилиндрсимон корпус бўлиб этилцеллюлозали сув ўтказмайдиган пленка билан қопланган ва бетта-нурларни индикация қиладиган деразадан иборат. Корпусга металлдан ясалган ва бураладиган экран ўрнатилган. Бу экран зондда 3 ҳолатда («Г», «Б») ва детектрлаш блокида эса 3 ҳолатда («Г», «Б», «К») фиксация илинади. «Г» ҳолатда гамма нурлар, «Б» ҳолатда бетта нурлар ва «К» ҳолатда назорат бетта-нурланиш манбаи уланади. Бунда ДП-5В приборини ишга яроқлилиги текширилади. Ўлчов пультини счетчиги «200» поддиапазонида ишга туширилади. 8 www.arxiv.uz Рентгенометр ДП-3Б бортовой прибор ҳисобланиб у автомобиль, катер, самолет, вертолет ва бошқа ҳаракатланувчи разведка олиб борувчи воситаларга ўрнатилади. Бу радиоактив моддалар билан зарарланган ҳудудларда радиация даражасини ўлчашга мўлжалланган, Прибор 12 ёки 24в кучланиш билан ишлайди. Кимёвий назорат ва шахсий дозиметрик асбоблар тавсифи ва қўллаш тартиби Ҳавони, ҳудудни, иншоот, жиҳоз, транспорт шахсий ҳимоя воситалари, кийим-бош, озиқ-овқатлар, сув ва бошқа объектларни зарарловчи моддалар ва тез таъсир қилувчи заҳарли моддалар билан зарарланиш даражасини аниқлаш кимёвий разведка приборлари ёрдамида амалга оширилади. Асосий кимёвий разведка прибори бу, ҳарбий кимёвий разведка прибори ҳисобланади (ХКРП) ва шунингдек юқоридаги приборга ўхшаш бўлган ярим автоматлашган кимёвий разведка прибори ишлатилади. Заҳарловчи моддаларни (ЗМ) кимёвий разведка приборлари ёрдамида аниқлаш индикатор рангини уни ЗМ билан таъсир пайтида ўзгаришига асосланган. Қайси индикатор олинган ва у ўз рангини қандай ўзгартиришга қараб ЗМ турини, олинган ранг интенсивлигини рангли эталон билан таққослаш эса ЗМни ҳаводаги тахминий концентрациясини аниқлашга имконият беради. Ҳарбий кимёвий разведка прибори ЗМни (ВИ-ИКС, зарин, зоман, иприт, фосген синиль кислотаси ва хлорциан) ҳавода, ҳудудда ва техникада аниқлашда мўлжалланган. ХКРП қуйидаги асосий қисмлардан иборат: насос; насос учун насадка; насадка учун ҳимоя қалпоқлари; тутунга қарши фильтр; гарелка патронлари; фонар; штирь, лопатка; кассеталарда жойлаштирилган индикаторли трубкалар; горелка корпуси. Насос ёрдамида индикаторли трубкалар орқали таҳлил қилинаётган ҳаво ўтказилади. 9 www.arxiv.uz Насос бошчасида кесиш учун (индикатор трубкаларни) 2-та чуқурча (индикатор трубкаларни чет қисмини синдириш учун) ва насос ручкасида эса ампула очгич жойлашган. Насос насадкаси индикатор трубкалари орқали ўтаётган ЗМ парларини ошириш учун ишлатилади. Химия колпаклари насадка воронкасини ички қисмини ЗМ томчиларидан ҳимоялашда ва шунингдек тупроқ ва тўкилувчи материалларда ЗМ текширишда уларни жойлаштириш учун ишлатилади. Тутунга қарши фильтрлар ЗМни тутунда, ЗМни майда миқдорларини тупроқ ва тўкилувчи материалларда аниқлашда ва шунингдек тутун намунасини олишда ишлатилади. Горелка индикаторли трубкаларни ҳаво ҳарорати паст бўлганда (-40  +10 0 С) иситишга мўлжалланган. Индикаторли трубкалар ЗМ аниқлаш учун ишлатилади ва улар кавшарланган шишали трубка бўлиб ичида тўлдирувчи ва реактивли ампулалар жойлаштирилган. Индикаторли трубкалар рангли доиралар билан маркировка қилинган ва 10-тадан кассеталарга жойлаштирилган. Кассетани юза қисмида бўялиш рангли эталони ва трубкалар билан ишлаш тартиби кўрсатилган. ЗМни ҳавода аниқлаш . Кимёвий хавфли моддалар ҳавода бўлиши мумкин бўлган концентрацияси, КХМ номларига мувофиқ жадвал-4.1да, КХМ хавфсизлик даражалари жадвал-4.2 да келтирилган. Жадвал-1 Кимёвий хавфли моддаларнинг ҳавода бўлиши мумкин бўлган концентрацияси т/р № КХМ номлари Ҳаводаги ПДК, мг/м 3 ишчи зонаси бирмартали суткада 1. Азот кислотаси 5,0 0,4 0,15 2. Аммиак 20 0,2 0,04 3. Ацетонитрил 10,0 - 0,002 4. Ацетонциан-гидрин 0,9 - 0,001 5. Водород холористый 0,05 0,2 0,01 6. Водород фтористый 0,05 0,02 0,005 10 www.arxiv.uz 7. Диметиламин 1,0 - - 8. Метиламин 1,0 - - 9. Метил бромистый 1,0 - - 10. Метил хромистый 5,0 - - 11. Нитрилоакрил 0,5 - 0,03 12. Окис этилен 1,0 0,3 0,3 13. Олтингугурт ангидриди 10,0 0,5 0,05 14. Олтингугурт водород 10,0 0,008 0,008 15. Олитнгугурт углерод 1,0 0,03 0,005 16. Синильная кислота 0,3 - 0,01 17. Соляная кислота (конц.) 5,0 0,2 0,2 18. Формальдегид 0,5 0,035 0,003 19. Фосген 0,5 - - 20. Хлор 1,0 1,0 0,03 21. Хлорпикрин 2,0 0,007 0,007 Жадвал-2 Кимёвий заҳарларнинг хавфсизлик даражаси Кўрсаткичлар номи Хавфли нормаси Фавқулотда хавфли (I) Юқори хавфли (II) Ўлиш хавфлиси (III) Кам хавфли ( IV ) КХМ ҳавода, мг/м 3 0,1 дан камроқ 0,1-1 1,1-10 10 кўпроқ Ошқозонда, мг/см 2 15 дан камроқ 15-150 151-500 5000 дан кўпроқ Терида, мг/кг 100 дан камроқ 100-500 501-2500 2500 дан кўпроқ Ҳавода, мг/м 3 500 дан камроқ 500- 5000 5001-50000 50000 дан кўпроқ Ингалацияда 300 кўпроқ 300-30 2-3 3 дан камроқ Бунинг учун биринчи навбатда асаб-паралитик таъсир эга бўлган ЗМ парлари аниқланади. Бунинг учун қизил доирали ва қизил нуқтали 2-та индикаторли трубкалар олинади. Индикаторли трубкаларни чет қисмлари синдирилади, ва иккала трубкалардаги юқори ампулалар синдирилади. Трубкаларни юқори қисмидан ушлаган ҳолда у тез аралаштирилади. Трубка маркировка қилинмаган жойи билан насосга ўрнатилиб ундан ҳаво ўтказилади, иккинчи трубкадан эса ҳаво ўтказилмайди ва у прибор корпусини штативига ўрнатилади. 11 www.arxiv.uz Кейин ампула очгич ёрдамида иккала трубкаларни пастки ампулалари синдирилади, аралаштирилгандан кейин контрол трубка рангини қизилдан сариқгача ўтиши кузатилади. Контрол трубкада сариқ ранг пайдо бўлган вақтда, тажриба трубкасини юқори қисмида қизил ранг ҳосил бўлган бўлса, бу ЗМ (зарин, зоман ёки Ви-икс)ни ҳавли концентрацияси борлигига ишора қилинади. Агар тажриба трубкасида сариқ ранг контрол трубкаси билан бир вақтда пайдо бўлса бу ЗМ камлигини ёки уларни йўқлигидан далолат беради. Бундан кейин ҳавода унга чидамли бўлмаган ЗМ (фосген, синиль, кислотаси, хлорииан) аниқланади. Бунинг учун учта яшик доирали индикатор трубкалар ишлатилади. Турбка очилади, ампула синдирилади, наосога ўрнатилиб у 10-15 марта ҳаракатга келтирилади. Кейин эса ҳавода иприт парларини борлиги аниқланади. Бунинг учун битта сариқ доирали трубкалар ишлатилади. Бундан кейин трубкалар насосдан олинади, тўдирувчи ранги кассета юзасидаги эталон ранг билан солиштирилади. Бунинг учун трубка очилади, насосга қўйилади, 60 марта ҳаракатга келтириб ҳаво ўтказилади ва бир минут ўтгач тўлдирувчи ранги кассета юзасидан эталон ранги билан солиштирилади. Халқ хўжалиги объектларида радиацион ва кимёвий ҳолатни баҳолаш услублари Одамларн радиоактив, заҳарловчи ва қаттиқ таъсир этувчи заҳарли моддалар билан зарарланиш ҳавфи радиацион ва кимёвий ҳолатни қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган авария-тиклаш ишларини ташкил этишга, шунингдек, зарарланиш шароитида халқ хўжалиги объектларини фаолиятига таъсирини ҳисобга олган ҳолда уларни тезда аниқлаш ва баҳолашни талаб қилади. Радиацион ҳолат туман, аҳоли пунктларида ёки объектда ҳудуд ва у ерда мавжуд бўлган барча предметларни радиоактив зарарланиши натижасида содир бўлади. 12 www.arxiv.uz Радиацион ҳолатни баҳолаш деганда тузилмаларни, объектларни радиоактив зарарланиш шароитидаги турли ҳаракатлари бўйича асосий вазифаларни ечиш, олинган натижаларни таҳлил этиш ва радиацион йўқолишлар кузатилмайдиган ҳаракат вариантларини танлаш тушунилади. Радиацион ҳолатни баҳолаш ядро қуролини ишлатилиши асоратларини башоратлаш натижалари ва радиацион разведка маълумотлари асосида амалга оширилади. Радиоактив зарарланиш даражаларини башорат қилишда бошланғич маълумотлар ядро портлашини содир бўлганлиги вақти, унинг координаталари, портлаш тури ва қуввати, шамолни йўналиши ва тезлиги ҳисобланади. Бу башоратлаш маълумотлари асосида объект майдонини у ёки бу участкасидаги радиация даражасини керакли аниқликгача аниқлаш имконияти йўқ. Радиацион ҳолатни объектив баҳолаш имкониятини фақат дозиметрик асбоблар ёрдамида разведка органлари томонидан олинган радиоактив зарарланиш ҳақидаги аниқ маълумотларгина яратади. Объектларда разведка радиацион ва кимёвий кузатув постлари, радиацион ва кимёвий разведка звено ва гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Улар радиоактив зарарланиш бошланишини аниқлашади, радиация даражасини ўлчашади ва баъзи ҳолларда ер усти портлаши вақтини аниқлашади. Радиация даражаси ва ўлчаш вақти ҳақидаги маълумот олингач, объект ФМ штаби уларни радиацион разведка ва кузатув журналига киритишади, схемаларда кўрсатилган радиация даражаларига кўра радиоактив зарарланиш зоналарини чегаралари ўтказилади. Радиоактив зарарланишни хавфлилик даражаси ва асоратларини таъсири нурланишни экспозицион дозасини ҳисоблаш орқали баҳоланади. Бу маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар аниқланади: мумкин бўлган радиацион йўқотишлар; одамларни зарарланган ҳудудда мумкин бўлган бўлишлари вақти; қутқарув ва шошилинч авария-тиклаш ишларини зарарланган ҳудудда бошланиши ва давомийлиги; ишчи, хизматчиларни ва объект ишлаб чиқариш фаолиятини ҳимоялаш режими ва бошқалар. Радиацион ҳолатни баҳолаш учун бошланғич маълумотлар қуйидагилар ҳисобланади: 13 www.arxiv.uz - радиоактив зарарланиш келиб чиққан ядро портлашини вақти, радиация даражалари ва уларни ўлчаш вақти; - радиацияни кучсизлантириш коэффициентлари ва йўл қўйилган нурланиш дозалари; - қўйилган вазифа ва уни бажариш муддати. Кимёвий ҳолатни баҳолаш деганда заҳарловчи (ЗМ) ва кучли таъсир этувчи зарарли моддалар (КТЭЗМ) билан зарарланиш кўлами ва характерини аниқлаш, уни объектлар, ФМ кучлари ва аҳолига таъсирини таҳлил этиш тушунилади. Кимёвий ҳолатни баҳолашда бошланғич маҳлумотлар қуйидагилар ҳисобланади: ЗМ (ёки КТЭЗМ) тури, кимёвий қурол ишлатилган туман ва вақти; ҳудудни метео ва топографик шароитлари; одамлар, техника ва аслаҳаларни яшириш даражаси. ЗМ қўлланиши натижасида юзага келган кимёвий ҳолатни ҳар томонлама ўрганиш учун ишлатилган кимёвий қурол воситалари, кимёвий ҳалокат ўчоқларини чегаралари, зарарланган зона майдони ва ЗМ тури аниқланади. Ушбу маълумотлар асосида қуйидагилар баҳоланади: - зарарланган ҳавони тарқалиш кўлами; - ЗМни ҳудуд ва техникадаги чидамлилиги кўлами; - Терини ҳимоя қилиш воситалари билан ҳимояланган одамларни ҳалокат ўчоғида бўлиш вақти; - кимёвий ҳалокат ўчоғида мумкин бўлган одам йўқоТишлари. 14 www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар: 1. Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» Т. «Ўзбекистон», 1997 йил. 2. Каримов И.А. «Янгига ишлаш ва фикрлаш давр талаби» Т. Ўзбекистон, 1997 йил. 3. Каримов И.А. «Хавфсизлик ва тараққиёт йўлида» Тошкент, 1995 йил. 4. Каримов И.А. «Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» Тошкент, 1995 йил. 5. Каримов И.А. «Адолатли жамият сари» Т. «Ўзбекистон», 1998 йил. 6. Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари» Т. «Ўзбекистон», 1999 йил. 7. Каримов И.А. «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз». Т. «Ўзбекистон», 2000 йил. 8. «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Президентини фармони, 4 март, 1996 йил, Тошкент. 9. «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, №143, 11 апрел, 1996 йил, Ташкент. 10. «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида» Ўзбекистон Республиткаси Маҳкамасининг қарори, № 558, 23 декабр 1997 йил. 11. www.ziyonet.uz 15