logo

Билимга асосланган инновацион иқтисодиёт Ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

175 KB
Билимга асосланган инновацион иқтисодиёт Ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари РЕЖА : 1. Билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти 2. Инновация ва инновацион жараёнлар тушунчаси 3. Ўзбекистон инновацион иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг барқарор ва оқилона нисбатларда ривожланишини таъминлаш, бозор талаблари асосида иқтисодиёт тармоқларини таркибий ўзгаришининг амалга оширилиши ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш даражасига боғлиқ. Унинг асосида истеъмол товарларининг сифати жиҳатидан жаҳон бозори талабларига жавоб беришига эришишда билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти катта. “ Глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали- бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2015 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади. Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди” 1 . Республикада миллий инновацион тизимни яратиш биринчидан иқтисодий тараққиётнинг асоси, иккинчидан эса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози олдини олиш чора ва тадбирларидан бири бўлиши керак. Давлатнинг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишда роли катта. У ўз вақтида илмий-тадқиқот ишларини давлат бюджетидан молиялаштириш ва унга зарур бўлган инфратузилмаларни шакллантиришда фаол ишларни олиб бормоқда, бироқ улар ҳар доим ҳам бир маромда олиб борилмаганлиги сабабли, у бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб беролмаяпти. Бу йўналишда бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик корхоналарнинг илмий натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишда молиявий қийинчиликларга дуч келиш ҳоллари мавжуд. Ундан ташқари, инновацион жараённи ривожлантиришда кичик инновация субъектлари билан йирик бизнес субъектлари ўртасида илмий- тадқиқотларни олиб бориш ва натижаларини амалиётга қўллашдаги иқтисодий муносабатларни талаб даражасида эмаслиги, мавжуд бўлган илмий кашфиётлардан етарли даражада самарали фойдаланишга имкон бермаяпти. Бу муаммонинг долзарблигини 2008 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан “Ишлаб чиқаришга 1 инновацион лойиҳаларни ва технологияларни татбиқ этишни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги Қарори яна бир бор тасдиқлайди. Унда фан билан ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, техника ва технологияларни янгилаш, илмий-амалий тадқиқотларни жадаллаштириш масалалари кўтарилган. Инновацион янгилик ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган техника ва технологияларни такомиллаштириб бориш орқали унда банд бўлган иш кучи ресурсларининг меҳнат қилиш шароитларини енгиллаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш билан бирга ўсиб бораётган моддий ва маънавий истеъмол талабларини қондирилишини таъминлайди. Бинобарин, инновация иқтисодиётнинг ривожланишини таъминловчи етакчи омил ҳисобланади. 2. Инновация ва инновацион жараёнлар тушунчаси Инновацион иқтисодиётнинг назарий асослари иқтисодчи олимлар томонидан атрофлича тадқиқ этилган. Хусусан, Австриялик олим Й.Шумпетер инновацион ўзгаришларни беш йўналишга бўлган: - янги техника ва технологик жараёнлар ёки ишлаб чиқаришни янги бозор асосида таъминлаш; -янги хусусиятларга эга бўлган маҳсулот турларини яратиш; - янги хом-ашёлардан фойдаланиш; ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва янги инновацион товарлар билан таъминлаш; -янги истеъмол бозорларини очиш 2 . К.Фримен 1987 йилда “Миллий инновацион тизим” тушунчасини киритган. “Миллий инновацион тизим” турли институтларни биргаликда ёки алоҳида янги технологияларни яратишга ҳисса қўшган ва ҳукумат аозоларининг янги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишига таъсир этувчи инновацион жараёндир. У ўзаро боъланган институтлар тизими бўлиб, улар “билимлар, янгиликлар ва янги технологияларни ташкил этиш, сақлаш ва узатишни амалга оширадилар” 3 . П.Друкернинг фикрича, тадбиркорларнинг инновацион фикрлашлари бир-биридан фарқланади. Инновациялаштириш тадбиркорликнинг ихтисослашган йўналишидир. Ҳар бир тадбиркор ўзининг ишлаб чиқариш объектида инновацион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Шу билан бирга ихтисослашган инновацион фаолият билан шуғулланувчи субъектлар эса умуман тадбиркорлик фаолиятининг барча йўналишларига, 2 Шумпетер В. Теория экономического развития.-M.: Прогресс, 1982.-386 с 3 илм-фан ва техника тараққиётида қўлга киритган янгиликлари билан ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш усулларини ташкил қилиш асосида уларга хизмат қилади 4 . А.Бусьгиннинг фикрига кўра, инновация - бу асосий капитал (ишлаб чиқариш фондларини) ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни илм-фан, техника, технологиялар асосида янгилашдир. Инновация ҳозирги замон ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида қонуний ва объектив жараёндир. Тадбиркорлик амалиётида инновация қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, инновацион жараённи ифодалайди. Айрим ҳолатларда ишлаб чиқариш қисман эмас, балки тўлиқ инновацияга асосланади, натижада қатъий янги таснифга ва хусусиятга эга бўлган товарда ёки фойдаланишда ифодаланади 5 . Ю.Швецов, инновацион жараён-янгиликни яратиш ва амалиётга қўллаш деб ҳисоблайди 6 . М.Саидовнинг фикрича, инновация, аввало, иқтисодиётни ривожлантиришга қўйилмаларнинг самаралилиги билан тавсифланади, ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган олдинги авлод техникаси ва технологиясини анча самарали, экологик соф ва ресурсларни тежашга имкон берувчи ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштиришни ифодалайди. Инновацион фаолият (янгиликларни жорий этиш) ишлаб чиқариш янги технологиялари негизида рақобатбардош маҳсулот (товар) турларини яратиш жараёни. Бу жараён ғоянинг пайдо бўлиши, унинг мақсадини аниқлаш ва амалга оширишдан то ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва иқтисодий самара олишгача бўлган ишларни ўз ичига олади 7 . Бир гуруҳ Ўзбекистонлик иқтисодчи олимларнинг хулосасига кўра, инновация-янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги технологиянинг биринчи марта тижорат асосида қўлланилиши. Интенсив иқтисодий ўсиш ресурсларидан янада самарали фойдаланишга асосланган иқтисодий ўсиш. Унинг етакчи омили фан ва техника тараққиётининг охирги талабларига жавоб берадиган дастгоҳ, янги технологиялар билан ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан ёки мақсадга ишлаб чиқариш майдонини кенгайтириш ҳисобига эмас, балки унда қўлланиладиган ресурсларни сифатини ошириш орқали эришилмоқда. 3. Ўзбекистон инновацион иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. 4 Дрикер П. Рынок: как выити в лидери. Практика и принципи - M .: Наука, 1999.-41 с. 5 Бусигин A .В. Предпринимательство: Учебник для вузов.- M .: Дело, 2001.-176 с. 6 7 Саидов M.H. Oлий таълим иқтисодиёти ва маркетинги : Ўқув қўлланма .-T.: Moлия, 2003.-74 б. Маолумки, инновация ютуқларининг иқтисодий натижалари ишлаб чиқариш жараёнида моддий ресурсларни, маҳсулот бирлигига сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнатни тежашни, киши бошига меҳнат унумдорлигининг ошиб боришини, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан ифлосланиш даражасини камайтиришни таъминлашда, ишлаб чиқаришда, ижтимоий соҳада банд бўлганларнинг иш ҳақи ва даромадларининг ўсиб боришида, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш даражасини ошиб боришида, ижтимоий инфратузилмани ривожланиб боришида ифодаланади. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни инновацион асосда ривожланиши танлаб олинган энг асосий йўли деб ҳисоблаш мумкин. Инновацион жараён қуйидаги ривожланиш босқичларига эга: инновацион ғояларнинг ривожланиши; энг самарали инновацион ғояларни аниқлаш; инновацион ғояларни амалга оширишни иқтисодий баҳолаш; бизнес режада инновацион ғояларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий харажатларни асослаш ; экспертлар Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган томонидан инновацион ғояларни амалга ошириш бизнес режасини баҳолаш; инновацион режалар асосида намунавий маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бозор талаблари асосида синаш; бозорда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзгартиришларни киритиш ва уларнинг бозордаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш; синалган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бозорда сотилишини таъминлаш. Айтиш мумкин, ишлаб чиқариш жараёнида илмий-техникавий ишланмаларни қўлланилиши натижасида улар илмий-техникавий инновация маҳсулотларига айланади. Инновацион жараён инновацион фаолиятга нисбатан кенг маънога эга бўлиб, инновацион жараённинг амалга ошириш хусусиятлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион жараён истеъмол талаблари таъсирида қисқа муддатларда ўзининг янгиликлари билан тавсифланадиган жараён бўлиб, унинг ҳаракати узлуксиз равишда такомиллашган ҳолда амалга ошириб бориладиган турли йўналишлардаги ҳаракатларни ўзида ифода этади. Чунки, бозор муносабатлари шароитида инновация қўйилмаларининг эркин ҳаракати натижасида иқтисодий субъектлар ўртасида эркин рақобатнинг даражаси ошиб боради. Инновация иқтисодий категория эканлигини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: -инновацион фаолият инновация, инновацион жараёнга нисбатан кенг маънога эга бўлиб, илм-фан ва техника янгиликларини ишлаб чиқаришга татбиқ этилишини ифода этади. Инновацион фаолият инновация ва инновацион жараённи тўлиқ қамраб олади; -инновация ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш учун йўналтирилган инновация маблағларининг асосий қисми бўлиб, ишлаб чиқариш субъектларининг асосий маблағларида мужассамлашади. Инновацион жараённинг ривожланишига бир қатор омиллар таъсир этади (1-жадвал). 1-жадвал Инновацион жараёнларни ривожланишига таъсир этувчи омиллар О миллар Инновацион жараённинг ривожланишига салбий таъсир этувчи омиллар Инновацион жараённинг ривожланишига ижобий таъсир этувчи омиллар Иқтисодий Инвестиция маблағларининг етишмаслиги Зарурий молиявий захираларнинг мавжудлиги Технологик Моддий-техника ва илмий- техникавий ишлар учун зарур бўлган шароитларнинг талабга жавоб бермаслиги. Мавжуд технологияларининг эскилиги ва ҳоказо Е тарли даражада моддий- техникавий базанинг ва ишлаб чиқариш технологиялари, хўжалик ҳамда илмий- техникавий инфратузилманинг мавжудлиги Сиёсий Антимонопол қонунлар томонидан чекланганлиги Қонуний чора-тадбирларнинг яратилиши Ҳуқуқий Солиқ, амортизация, патентлаш ва лицензиялаштиришнинг талабга жавоб бермаслиги Инновацион фаолиятнинг ривожланишини ҳуқуқий таъминлаш Ташкилий Ташкилий таркибларнинг эскириши Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ташкилий таркибни такомиллаштиришга мойиллиги Бошқарув Марказлаштирилган авторитар бошқарув, ахборотлар билан та ъ минлашнинг ва суб ъ ектлар ҳамда ички суб ъ ектлар муносабатларининг мураккаблиги. Инновацион жараён бўйича келишувнинг мураккаблиги Ишлаб чиқариш ташкилий тизимининг муқобиллиги, демократик бошқарувга асосланиши, ахборотлар билан таъминланиши. Инновацион жараённи амалга оширишда умумий мақсаднинг шаклланиши Ижтимоий- психологик Ишлаб чиқариш йўналишининг ўзгариши асосида янги иш жойларининг мослашуви, мавжуд ишлаб чиқариш фаолиятини қайта ташкил этиш. Ишлаб чиқариш эски усулларининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш олдидаги қўрқув, омадсизлик Маънавий рағбатлантириш. Ижтимоий тан олиш, инновацион меҳнатга шароит яратиш, талаб даражасида психологик шароитлар яратилиши Маданий Суб ъ ектлар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг талабга жавоб бермаслиги, ишончга, ҳурматга асосланмаганлиги Ўзининг инновацион маҳоратини кўрсатишга шароитнинг мавжудлиги. Суб ъ ектлар ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишончлилик муносабатларига ва ҳурматга асосланиши Инновацион янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллашнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш суб ъ ектларининг иқтисодий-ижтимоий ва экологик самарадорлигининг ўсиб боришига олиб келади. Инновацион самарадорликни қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин: Инновацион самарадорликни қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин: И нф И нс = * 100% И нх бунда, И нс - инновацион самарадорлик, фоизда; И нф - инновацион фойда, сўмда; И нх - инновацион харажатлар, сўмда. Республика Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПП-916 рақамли “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари ” тўғрисидаги Фармонига асосан 2013 йил 1 январигача ўқув ва илмий-тадқиқот корхоналари ва ташкилотлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари фойдадан тўланадиган солиқ, ягона солиқ тўлови, қўшилган қиймат солиқи ва давлатнинг мақсадли фондига мажбурий тўловларидан (ягона ижтимоий тўловлардан ташқари) амалий илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини хўжалик субъектлари билан хўжалик битимлари асосида ишловчи субъектлар озод қилиниши белгиланган. Республикада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида 2002 йилда “Инновацион илмий-техникавий фаолиятни молиялаштириш Фонди” ташкил этилган. Ўтган давр ичида 1070 та инновацион лойиҳалар бу фонддан молиявий ёрдам олдилар 2003 йилда давлат бюджетидан инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун 722,1 млн. сўм ажратилган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 4676,7 млн. сўмни ташкил этди. Шу давр ичида инновацион фаолиятга йўналтирилган нобюджет маблағлари 345,0 млн. сўмдан 2238,3 млн. сўмга кўпайди. 2003-2010 йиллар республикада инновацион фаолиятни инновацион лойиҳалар дастури асосида бажарилиш йўналишлари агросаноат мажмуи бўйича 14 тадан 138 тага, машинасозлик ва асбобсозлик бўйича 12 тадан 63 тага, со ғ лиқни сақлаш бўйича 8 тадан 113 тага, экология бўйича 2 тадан 36 тага, фармакология бўйича 7 тадан 89 тага, ахборот технологияси бўйича 2 тадан 102 тага, геология ва қайтаишлаш тармоқлари бўйича 3 тадан 68 тага, энергетика бўйича 12 тадан 115 тага, кимёвий технология бўйича 12 тадан 91 тага ва ижтимоий йўналиш бўйича 40 тадан 247 тагача кўпайди. Та ҳ лил қилинаётган даврда машинасозлик ва асбобсозлик ҳамда экология йўналишларидан ташқари бошқа тармоқларда тегишли дастурлар бажарилаётган лойиҳалар сони ошиб борган. Республикада инновацион фаолиятни фаоллаштириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи илмий ходимлар тайёрлаш; давлат даражасида стратегик аҳамиятга моли қ тармоқлардаги инновацион фаолиятни давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш; минтақаларда инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик корхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш; инновацион фаолият билан шуғулланувчи ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш; инновацион фаолият билан шуғулланувчи қўшма корхоналарни ташкил этиш учун тегишли шароитларни яратиш ва улар томонидан яратилган янгиликларни лицензиялаштириш асосида жаҳон бозорига олиб чиқиш. Инновацион маҳсулотларнинг кўпайиб бориши давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар миқдорига ъам боьлиқ (2-жадвал). 2-жадвал Ўзбекистон Республикаси ЯИМ даги инновацион маблағларнинг улуши 8 Йиллар ЯИМ (млрд. сўм) ЯИМ ўсишсуръат Инновацион маблағлар Инновационма блағларнинг 8 и (%) (млн. сўм) ЯИМ даги ъиссаси (%) 2003 9844,0 4,2 722,1 0,73 2004 12261,0 7,4 891,3 0,72 2005 15923,4 7,0 994,1 0,62 2006 21124,9 7,5 544,4 0,25 2007 28190,0 9,5 1744 0,61 2008 38969,8 9,0 1749,5 0,44 2009 48097,0 8,1 3419,4 0,71 2010 61831,2 8,5 4676,7 0,75 Республикада ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таълил этилаётган даврда 6 баробарга ўсган бўлсада, инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг ЯИМ даги ҳ иссаси 2003 йилда 0,73 фоиз бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 0,75 фоизни ташкил этди. Республикада инновацион тараққиёт учун зарур бўлган ижтимоий - иқтисодий шароитлар мавжуд . Республикада инновацион ривожланиш даврини уч босқичга бўлиш мумкин . Биринчи босқич 1991-1994 йилларни ўз ичига қамраб олиб , иқтисодиётни бозор механизмларига асосланган ривожланиши учун зарур бўлган инновацион шарт - шароитлар яратилди . Иккинчи босқич 1995-2000 йилларни ўз ичига қамраб олиб , миллий иқтисодиётнинг инновацион асосда ривожланиши билан тавсифланади . Учинчи босқич 2001 йилдан бошланиб , у амалиётга муқобил инновацион янгиликларни қўллаш асосида иқтисодиёт тараққиётининг макроиқтисодий барқарор ривожланишига эришилганлиги билан ифодаланади . Хусусан , 2006-2009 йилларда иқтисодиётга қилинган жами инвестицияларнинг 49,5 фоизи саноатдаги асосий фондларни янгилашга йўналтирилган инвестицияларнинг ъиссасига тўғри келди . 2006-2010 йилларда саноатда асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти ўртача 10,2 фоизни ташкил этди . Бунда саноат ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш коеффициентининг юқори даражаси электро э нергетика тармоғида -15 фоиз ; қурилиш материаллари саноатида -12 фоиз ; енгил саноат тармоғида -18 фоиз ; полиграфия саноатид а -20 фоиз 17 кузатилди . Юқорида қайд этилган ижобий жиҳатлар билан бирга, саноатни ЯИМ нинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашдаги ролини оширишга салбий таъсир қилаётган омиллар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1.Саноатнинг ЯИМдаги салмоғи даражаси саноати тараққий этган мамлакатлар даражасига етмаганлиги. 2010 йилда саноатнинг ЯИМ даги салмоғи 24,0 фоизни ташкил қилди. Бу эса, саноати тараққий этган мамлакатлар даражасидан сезиларли даражада паст. Мазкур мамлакатларда саноатнинг ЯИМ даги салмоғи 28-32 фоизни ташкил этади. 2.Айланма маблағларнинг етишмаслиги, пул оқимининг заифлиги, саноат корхоналарининг аксарият қисмида ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 3.Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг нарҳ индексининг юқорилиги, нарҳларнинг ўсиш суръатини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатидан юқорилиги коэффициенти 1,12 ни ташкил қилди. Ҳолбуки мазкур даврда ушбу коеффициентнинг ўртача даражаси МДҲ мамлакатларида 1,07 ни ташкил қилган. 4.Саноатда ташкил қилинган айрим қўшма корхоналарнинг тўла қувватда ишламаётганлиги. Мазкур муаммоларни ъал қилиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: 1.Ҳозирги даврда республикамизда саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг умумий ҳажмида инновацион товарларнинг салмоғи паст бўлиб, 15-17 фоизни ташкил этмоқда. Бунинг учун инновацион маҳсулотлар салмоғини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ошириш, маҳсулотларнинг энергия сиғимини камайтириш йўли билан саноат товарларининг рақобатбардошлигини таъминлаш зарур. 2.Саноат корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш ва пул оқимининг барқарорлигини ошириш мақсадида мазкур корхоналарни мамлакат банкларининг кредитларидан фойдаланиш даражасини ошириш учун саноат корхоналарига хизмат кўрсатадиган тижорат банкларининг устав капиталида давлатнинг ҳиссасини ошириш ва ушбу маблағлар ҳисобидан саноат корхоналарини имтиёзли кредитлашни йўлга қўйиш лозим. 3.Саноат корхоналарида нархларнинг ўсишини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишидан юқори бўлишига йўл қўймаслик мақсадида, биринчидан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар миқдорининг ўсишсуръатини меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатидан юқори бўлишининг олдини олиш лозим; иккинчидан, табиий монополия ҳисобланадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ўсишига нисбатан ҳукумат иқтисодий нормативларини жорий қилиши зарур. Мазкур иқтисодий меъёрлар табиий монополиялар ишлаб чиқарадиган маҳсулот ва хизматларнинг ўсишсуръатини саноат маҳсулотларига бўлган нархларининг умумий индексидан юқори бўлишининг олдини олиш имконини бериши лозим. 4.Саноат тармоғида фаолият юритаётган қўшма корхоналарнинг тўла қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида: хориждан етказиб берилаётган машина ва ускуналарнинг сифатини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш лозим; мутахассисларнинг инвестицион лойиҳалар самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни баҳолаш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш чораларини ишлаб чиқиш зарур; қўшма корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларига таъсир қилувчи омилларнинг ўзгаришини прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш зарур; маъаллий хом-ашёдан фойдаланиш даражасини ошириш лозим. Инновация ҳисобига иқтисодий ривожланишни таъминлаш инновацион фаолиятни рағбатлантириш тизимини ташкил этишга боьлиқ. Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион инвесторлар инновация ишларини олиб борувчи субъектлар билан инновация муносабатларини ижтимоий-иқтисодий манфаатдорлик асосида ташкил этишлари зарур. Инновация фаолиятини олиб борувчи субъектлар иштирокида ишлаб чиқариш натижаларининг самарадорлигини ошириш учун илмий тадқиқот лабораториялари, институтлар, махсус технологик ёки конструкторлик бўлимлари, ҳамда йирик корпорация, концерн, акционерлик бирлашмалари ҳузурида янгиликларни изловчи бўлимларни ташкил этиш зарур. Инновация муносабатларини такомиллаштириш учун инновацион фаолият билан боғлиқ бўлган илмий изланиш жараёни даражаларидан келиб чиққан ҳолда субъектлар ўртасида инновацион муносабатларни ташкил этиш даражасига, инновацион илмий-тадқиқот ва амалий ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот билан инновацион субъектларни таъминлашга ва юқори интеллектуал даражага эга бўлган мутахассисларни жалб этишга, инновацион ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ресурслари билан таъминлашга, инновация ишларини олиб борувчилар фаолиятларининг самарали бўлишини таъминлаш учун ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эътиборни кучайтириш зарур. Инновацион тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш ёки янги йўналишда ташкил этиш билан боғлиқ бўлиб унинг йўналишини аниқлаш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур: ташкил этилаётган ишнинг янгилик даражасига; янги ишлаб чиқариш йўналишидаги товар ишлаб чиқаришнинг йўқлигига, унинг истеъмол бозорининг мавжудлигига; шу йўналиш бўйича янги инновацион маҳсулотларни ёки хизмат турларини инвестициялаштиришнинг зарурлигига; инновацион инвестициялаштириш муносабатларини шакллантириш учун зарур бўлган муҳитнинг мавжудлигига; инновацион инвестициялаштириш фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган малакали ходимлар ва мутахассислар билан таъминланиш даражасига . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 2003-2004 йилларга белгиланган инновация дастурларига асосан 112 та, 2004-2005 йилларда эса 63 та, 2005-2006 йилларда эса 76 та ва 2006-2007 йилларда 65 та инновация лойиҳалари бажарилган. 2010 йилда эса 214 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, 4676,7 млн. сўм ҳажмида молиялаштирилган (3-жадвал). 3-жадвал Республикада инновацион фаолиятни ривожлантиришда хамкорлик асосида фаол қатнашувчи вазирлик ва ташкилотлар, млн.сўм ҳисобида 9 №М уассасалар 2005 й 2006 й 2007 й 2008 й 2009 й 2010 й 2010 йилда 2003 йилга нисбатан % лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь лойиҳалар сони маблаь 1 Ўз.Р ФА 14 246,0 10 151,0 38 357 40 368,6 26 344,4 31 663,3 258,3 467,1 2 Олий ва ўрта махсус та ъ лим вазирлиги 8 106,0 8 87,9 31 25 39 259,8 19 410,0 22 657,9 115,7 536,6 3 Қишлоқ ва сув хўжали вазирлиги 18 96,5 17 104,4 18 207 17 300,0 46 450,0 20 784,1 133,3 1045,4 4 Со ғ лиқни сақлаш вазирлиги 8 200,6 9 60,7 23 238 35 241,4 20 432,7 21 609,7 233,3 419,3 5 Бошқалар 28 345,0 21 140,4 63 692 36 579,7 81 1782,3 120 1961,7 210,5 827,3 Жами 76 994,1 65 544,4 173 1744 167 1749,5 192 3419,4 214 4676,7 191,0 647,6 Ўзбекистон нинг инновацион иқтисодиёт и ни шакллантириш нафақат доимий технологик такомиллаштириш, юқори қўшилган қиймат улушига эга 9 Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси маълумотлари асосида тузилган. бўлган юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, балки давлат билан бизнесни кенг доирадаги муносабатлари, шу жумладан экологик соҳада, бўйича ўзаро харакатни ўзгартиришни талаб қилади. Ўз навбатида экологияга оид бўлган масалалар қуйидагилар билан боғлиқ: 1) табиий ресурсларни миқдор ва сифат жиҳатидан толиқиши натижасида улар билан таъминлашда вазияти ўзгариб, улардан тежамли ва оқилона фойдаланиш зарурлиги масаласини олдинга сурмоқда; 2) экологик соҳада кейинги бир неча ўн йилликларда ўз ечимини кутаётган мураккаб муаммолар тўпланиб қолган; 3) янгитдан келиб чиқаётган муаммоларни, уларни доимий ташхисини амалга ошириш ва ўз вақтида огоҳлантириш шароитида, самарали ҳал қилиш зарур. Буларнинг хаммаси атроф муҳит мухофазасини бошқаришда инновацияни, қиймат меъзонларини ўзгартириш, мос холдаги институционал муҳитни шакллантиришни ўз ичига ола туриб, жорий қилишни долзарб қилиб қўяди. Ушбу муаммолар, бошқа мамлакатлар қатори, Ўзбекистон учун хам анча аҳамиятлидир, чунки Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий асослари хозирча минераль-хомашё ишлаб чиқариш ва катта сиғимдаги ер сув ресурсларидан фойдаланишга асосланган. Бунинг устига мамлакатнинг баъзи – бир минтақаларида аҳоли жуда зич жойлашгандир. Буларнинг барчаси атроф муҳитга ортиқча босим ўтказишга олиб келади.Экологик муаммоларни хал қилишга ривожланишни инновацион тамойилларини қўшган хиссаси, энг аввало, ишлаб чиқаришни технологик базасини модернизация қилиш орқали турли йўналишлар бўйича экологиялаштириш учун зарурий техник ва бошқа шароитлар яратиш. Атроф муҳит холатига хам бевосита, хам билвосита таъсир қилувчи бундай йўналишлар орасида, энг аввало, қуйидагиларни айтиш мумкин: 1. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар ёки бунда фойдаланилаётган технологиялар ассортиментини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш. Бошқача қилиб айтганда, натижаларидан бири сифатида иқтисодий ривожланишнинг атроф муҳитни мухофаза қилиш талаблари билан боғлайдиган техника моделлари ва авлодлари, технологик укладлар ва ишлаб чиқаришни технологик усулларини алмаштириш билан кузатиладиган технологик инновациялар; 2. Турли хил табиий ресурсларни қазиб олиш хажмини нафақат қисқартириш, балки оқибатларидан бири сифатида қазиб олувчи ва қайта ишловчи саноат томонидан атроф муҳитга босимни камайтиришга олиб келувчи тўлароқ ва комплекс фойдаланишни таъминлаш билан боғлиқ ресурсни тежаш; 3. Экологик тоза бўлмаган маҳсулотга талабни камайтириш хисобига ёки бундай маҳсулотни истеьмол қилувчи корхоналарни модернизация қилиш йўли билан тармоқ тузилмасини ўзгартиришни кўзда тутувчи ишлаб чиқаришни экологик қайта тузилмалаштириш ва экологик модернизациялаш; 4. Экологик –инновацион фаолият дастакларини барпо қилиш, экологик хизматлар, экологик соф маҳсулот, технологиялар ва ш. ў. бозорларининг ривожлантиришни рағбатлантириш; 5. Табиий ресурслар ва шароитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ёки хеч бўлмаганда табиий ресурслар сифатини сақлаб қолиш имконини берувчи инновацион бошқаришни амалга ошириш; 6. Атроф муҳитни ифлослантиришга бўлган ҳуқуқнинг бозор механизмини жорий қилган бошқа мамлакатлар тажрибасидан фойдаланган холда ушбу механизмни истиқболда жорий қилиш. Инновацион ривожланишни юқорида қайд қилинган йўналишларини амалиётга жорий қилиш экологик вазиятни нафақат анча яхшилаш, балки уни мамлакатимиз корхоналари маҳсулотини экологик параметрларини яхшилаш хисобига жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш хамдир. Бироқ ушбу йўналишларни амалиётга татбиқ қилиш тадбиркорларни ресурсни тежайдиган янги ва экологик йўналтирилган технологияларга ўтиш орқали сезиларли хам иқтисодий, хам экологик наф келтириш имконини берадиган механизмни барпо қилиш зарурлиги билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга дучор бўлмоқда. Ўзбекистон шароитида , истисносиз бошқа постсовет мамлакатлари сингари, бундай инновацион механизм хали яратилмаган, шунинг учун рағбатлантиришни экологик масьулиятсиз тадбиркорларга нисбатан жазо чораларини қўллаган холда ишни деярли янгитдан бошлаш керак. Хозирги даврнинг инқирозли воқелиги иқтисодиёт билан экологиянинг ўзаро муносабатларига ўзига хос хусусият бағишламоқда. Жаҳон иқтисодиётида, алохида мамлакатлар иқтисодиётида умуман юз бераётган инқирозлар, одатда, икки ёқлама характерга эга. Бир томондан, бу нарса экологик вазиятни ёмонлашувига сабабчи бўлади. Бошқа томондан эса, атроф муҳитга босимни пасайтириш учун шароит ярата туриб, уни нисбатан яхшиланишига олиб келади. Ишлаб чиқариш ҳажмини қисқариши, транспортда ташишни камайиши табиий муҳитга ташланма ва чиқарилмаларни қисқаришига хамда ёқилғи – энергетика ресурсларига талабни пасайишига олиб келиб, атмосферага ис газини келиб тушишини камайтириш ва иссиқхона самарасини юмшатишга хисса қўшади. Бироқ атроф – муҳитга босимни бундай камайиши вақтинчалик характерга эга, бу соҳада тўпланган тажриба кўрсатишича, инқироздан чиқиб борган сари муҳитга босим нафақат илгариги даражада тикланади, балки сезиларли даражада ортади хам. Буни сабаби иқтисодий инқирозлар даврида корхоналарни хар бир нарсани тежаб, ишлаб чиқаришга харажатларни камайтиришга интилиши, обьектнинг амал қилишини экологик хавфсизлигида хам ўз аксини топади. Одатда корхона фаолиятини тикланиши ва жонланишида у, биринчи навбатда, экологияга эмас, балки ишлаб чиқаришга эьтибор беради. Бундан ташқари, инқироз даврида хокимият органлари, айниқса махаллий хокимият, алоҳида ишлаб чиқарувчиларга нисбатан экологик талабларни юмшатадилар ва табиатни мухофаза қилиш органлари томонидан назорат хам сустлашади. Натижада минтақаларда экологик вазият, одатда, сезиларли даражада ёмонлашади.  Шунингдек ишлаб чиқаришни қисқариши ишлаб чиқарувчилар эгалик қилган молиявий ресурсларни хам қисқариши билан кузатилади. Бу эса корхоналарни ички ресурслар хисобига қўшимча маблағлар қидиришга мажбур қилади. Бу нарса кўпинча табиатни мухофаза қилиш фаолиятини сусайтиришда кўринади, чунки бу харажатлар асосий ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайди ва шунга кўра корхоналар харажатларни қисқартиришга тўғри келса , биринчи навбатда экологик харажатларни қисқартиришга харакат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш жихозларини ишлатмай қўяди. Шунинг билан бир қаторда, инқироз экологик муаммоларни хал қилиш учун маьлум – бир имкониятлар хам туғдиради. Энг аввало, давлатни иқтисодиётда иштироки ортади, бунда тубдан тузилмавий – технологик қайта қуришлар, хомашё иқтисодиётидан инновацион экологик барқарор иқтисодиётга ўтиш учун имконият пайдо бўлади. Хозирги замонга хос бўлган инқирозлар кўрсатишича, давлат иқтисодиётда албатта иштирок этиши керак, бу нарса мулк эгаси сифатидаги холатни ҳам, лекин, энг аввало,асосий тартибга солувчи ва йўналтирувчи куч сифатида намоён бўлиши керак. Гап фақат бозор камчиликлари ва бузилишлари, ташқи самараларни, шу жумладан атроф муҳитни ифлосланиши билан боғлиқларини интерналлаштириш зарурлигида эмас. Иқтисодиётда инновацион ўзгартиришлар ва модернизация сингари йирик кўламли жараёнлар ва юмушларни бажаришга фақатгина давлат қодир холос. Хотима ўрнида шуни айтиш керакки, инновация модернизация қилиш билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти олдида турган вазифаларнинг кенг доирадаги муносабатлари бўйича неьматлар ва қадриятлар мезонини, табиий атроф муҳит билан бўлган муносабатларни хисобга олган холда, ўзгартиришни талаб қилади. Атроф муҳитни мухофазаси соҳасида барқарор ривожланиш концепциясига асосланган янги парадигма табиий муҳитга истеьмолчилик кайфиятида бўлишдан воз кечиш ва у билан хамкорлик муносабатларини ўрнатиш зарурлигини англашдан келиб чиқади. Гап нафақат ресурсни тежайдиган ва экологик йўналтирилган технологиялар, балки экологик этика, табиий муҳитга бўлган муносабатда эьзозлаш руҳига суғорилган хатти – харакатларни шакллантириш, экологик самарадорлик тамойилларини мустахкамлаш тўғрисида ҳам кетяпти. Фойдаланилган адабиётлар: 1. ЎзбекистонРеспубликасининг Конституцияси. – Т., Ўзбекистон, 1992. 2. ЎзбекистонРеспубликасининг Конституцияси. – Т., Ўзбекистон, 201 2 3. ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Ислом Каримовнинг «2012-йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади» мавзусидаги 2011-йилнинг асосий якунлари ва 2012-йилда йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига баьишланган ВазирларМаҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 2012 йил 19 январ. 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенати Қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоЪотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузаси. 2010 йил 12 ноябр. 5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабулқилинган куннинг 18 йиллигига баьишланган тантанали йиғилишда “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш - тараққиётимизнинг муъим омилидир” мавзусидаги си. 2010 йил 7 декабр. 6. Каримов И.А. «Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишиган эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир». Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига баьишланган тантанали маросимдаги маърузаси, 7.12.2012 йил. 7. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. “Халқ сўзи” газетаси. 2011 йил 22 январ. 8. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистоншароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. 3-б.