logo

Ғазначилик органларида Давлат бюджети харажатлари ҳисоби

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

32.314453125 KB
Мавзу: Ғазначилик органларида Давлат бюджет и харажатлари ҳисоби Режа Кириш Асосий қисм 1. Бюджет харажатлари таркиби 2. Республика бюджетининг харажатлари ҳисоби 3. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатларини ҳисобини юритиш тартиби. Хулоса Кириш Бюджет ва унинг ижроси мамлакат иқтисодиётининг тақдирини ҳал қилади. Президентимиз Олий Мажлис сессиясида, бюджет хақида сўз юритганларида уни яхлит ҳолда бажариш – бу ҳаёт мамотимиз билан боғлиқлиги тўғрисида уқтириб ўтган эдилар. Агар бюджет яхши, тўлиқ ёки ошириб бажарилса, олдимизда турган масалаларни ечишда қўшимча имкониятлар пайдо бўлади. Чунки бюджет – бу маблағ дегани. Агар маблағ кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаса, бюджет йўналишлари ҳамда харажатлари бўйича номувофиқлиқ келиб чиқади. Бозор муносабатлари шаклланаётган бир пайтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, муҳтож табақаларни ўз вақтида қўллаб қувватлаб, бюджет муассасаларининг маблағ билан таъминланишини яхшилаш нафақат бюджет даромадларини кўпайтириш билан, эмас балки, молиявий маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали бюджетдан маблағбилан таъминланаётган муассасаларни молиялаштириш механизмини соддалаштириш бу билан бюджет маблағларини ўз эгаларига тез ва ўз вақтида етиб бориши билан ҳам боғлиқдир. Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек “Давлат бюджетини бажаришга қаратилган ғазначилик хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини анча оширади. Бу борада Молия вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган Ғазначилик тузилмасининг моддий-техник базасини барча поғоналарда мустаҳкамлаш, уни малакали кадрлар билан таъминлаш, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет ташкилотларини молиялаш механизмини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш лозим.” 1 Ғазначилик тизими давлат молиясини самарали бошқариш учун ҳам, ундан оқилона фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш учун ҳам замин яратади. Буни эса қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, ғазначилик давлат бюджетининг ижроси жараёнида юзага келадиган даромад ва харажатларни ўз ҳисобварақларида жамлайди. Иккита қарама-қарши молиявий оқимларнинг битта органда жамланиши ушбу жараённи сезиларли даражада тезлаштиради. Маблағларнинг Ягона Ғазна ҳисобварағига солиқ ва солиқ бўлмаган даромадлар кўринишида келиб 1 Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. “Ҳалқ сўзи” газетаси №28(4438)- сони. 9 феврал, 2008 йил тушиши молиявий ресурсларни оператив бошқариш ва давлат бюджети харажатларини ўз вақтида тўлаш учун барқарор база яратади. Бюджет ижросининг ғазначилик тизимида пул маблағлари ҳисобини ташкил этишда ҳам ўзгаришлар юзага келади. Шу сабали бюджет ижросининг ғазначилик тизимида рул маблағлари ҳисобини ташкил утиш даврида қатор муаммолар мавжуд. Ушбу муаммоларни урганиш битирув малакавий ишининг долзарблиги белгилайди. 2004 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги 2 қонуннинг қабул қилиниши давлат маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи навбатдаги қадам бўлди. Бюджетнинг ғазначилик ижроси молия ходимларига шундай масъулият юклайдики, бюджет харажатларини режалаштириш, тақсимлаш ва бюджет маблағларидан фойдаланиш назорати умумлаштирилади. Ғазначиликнинг бош китобини юритиш, бюджет тушумини бошқариш, харажатларни молиялаштиришга рухсат бериш, бюджет ташкилоти шартномаларини бошқариш, нақд пулларни бошқариш, давлат қарзини ва шартли мажбуриятларини ҳисоблаш, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш каби фаолият турларидир. Улар ичида харажатларга рухсат бериш алохида ўрин тутади. Ғазначилик жорий этилиши билан давлат бюджетининг даромад қисми ижроси тижорат банклари томонидан эмас, балки ғазначилик тизими орқали амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет тизимининг барча даражадаги бюджетларга тушумларнинг манбалари бўйича солиқлар йиғилиши тўғрисида, бюджет таснифи асосида ва маҳаллий бюджет харажатларининг ғазна ижроси бўйича ҳар куни ахборот олиши мумкин. Ғазначилик томонидан давлат бюджетининг харажатлар ва даромадлар қисми ижроси тўғрисидаги ҳисобот тузилади. Бюджетнинг ижро этилишида ғазначилик тизимига ўтиш бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишнинг, бошқарув органлари харажатларини қисқартиришнинг имкониятини берадиган тўғри йўллардан биридир. Бюджет ҳаражатлари - давлат ва молиявий ҳокимият вазифа ва фаолиятини молиявий таъминлашга йўналтириладиган пул маблағларидир. 2 Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида конуни 2004 йил 26 август. Бюджет харажатлари таркиби Бюджет таснифи Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадалар ва ҳаражатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлашдан иборат. Бюджет таснифи : - Давлат бюджети даромадларининг таснифини; -Давлат бюджети ҳаражатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини; - Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади. Давлат томонидан моддий ишлаб чиқариш ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасига қилинадиган харажатлар халқ хўжалигини молиялаштириш харажатларига киритилади. Бюджет маблағлари вазирликлар, идоралар ва корхоналарга ишлаб чиқаришни кенгайтириш харажатлари, оддий такрор ишлаб чиқаришни таъминлашга, операцион ва бошқа харажатлар учун берилади. Халқ хўжалигини молиялаштиришда қилинадиган харажатлар вазирликлар, идоралар ва корхоналар бўйича режалаштирилади хамда бир вақтда мақсадли тайинланиши бўйича кўрсатилади. Бюджет маблағларининг асосий қисми халқ хўжалигининг асосий тармоқлари (саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт) га ажратилади. Аҳамияти жиҳатидан иккинчи ва халқ хўжалигини молиялаштиришга бюджет ҳаражатларининг моддаларини ҳажми бўйича биринчи бўлиб турли корхоналарга ҳар хил турдаги дотацияларни тўлаш ҳисобланади. Давлат бюджети ҳаражатларининг вазифа жиҳатидан таснифи – давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалари (бўлимлар бўйича молиялаштириш) бўйича ҳаражатларини гуруҳлашдан иборат. Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи бюджетдан ажратиладиган маблағлар уларни бевосита олувчилар (боб-вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳкамалар, корпорациялар, агентликлар ва бошқалар; параграф-мактаб ёшигача болалар муассасалари, мактаблар, коллежлар, марказлаштирилган ҳисобхоналар, театрлар ва бошқалар) ўртасида тақсимланишини акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади. Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифида ҳаражатлар иқтисодий йўналиши ва ҳаражат турлари бўйича айнан тури ва объекти, яъни ҳаражатлар моддаси бўйича гуруҳланади. Харажат моддалари, яъни тури ва объекти қуйидаги харажат гуруҳларида мужассамланади: 1) иш ҳақи ва унга тенглаштириладиган тўловлар (болали оилаларга нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари, стипендиялар ва бошқалар); 2) иш ҳақига ҳисобланган ажратмалар; 3) капитал қўйилмалар ( Давлат инвестиция дастурида кўзда тутилган манзил рўйхатларига мувофиқ); 4) бошқа харажатлар. Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунининг 12- моддасига мувқофиқ Давлат бюджети харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади: 1) бюджет мабла ғ лари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида; 2) жорий бюджет трансфертлари шаклида; 3) капитал харажатлар шаклида: - асосий фондлар ва воситаларни (улар билан бо ғ ли қ ишлар ва хизматлар ҳ ам шулар жумласига киради) давлат э ҳ тиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чи қ аришга; - чет элда давлат э ҳ тиёжлари учун ер ва бош қ а мол-мулк олишга; - давлат э ҳ тиёжлари учун ерга бўлган ҳ у қ у қ ни ва бош қ а номоддий активларни олишга; - давлат захираларини вужудга келтиришга; 4) капитал харажатларни қ оплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида; 5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида; 6) давлат ма қ садли жам ғ армаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида; 7) давлат қ арзини қ айтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида; 8) қ онун ҳ ужжатларида та қ и қ ланмаган бош қ а харажатлар шаклида. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунининг 16- моддасига мувқофиқ Республика бюджети харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади: 1) республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет мабла ғ и олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида; 2) жорий бюджет трансфертлари шаклида; 3) капитал харажатлар шаклида: асосий фондлар ва воситаларни (улар билан бо ғ ли қ ишлар ва хизматлар ҳ ам шулар жумласига киради) давлат э ҳ тиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чи қ аришга; чет элда давлат э ҳ тиёжлари учун ер ва бош қ а мол-мулк олишга; давлат э ҳ тиёжлари учун ерга бўлган ҳ у қ у қ ни ва бош қ а номоддий активларни олишга; давлат захираларини вужудга келтиришга; 4) капитал харажатларни қ оплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида; 5) Қ ора қ алпо ғ истон Республикаси бюджети ва ма ҳ аллий бюджетларга бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари шаклида; 6) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида; 7) давлат ма қ садли жам ғ армаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида; 8) давлат қ арзини қ айтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида; 9) қ онун ҳ ужжатларида та қ и қ ланмаган бош қ а харажатлар шаклида. Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунининг 19- моддасига мувқофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағлар ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади: 1) Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий харажатлари шаклида; 2) жорий бюджет трансфертлари шаклида; 3) капитал харажатлар шаклида: асосий фондлар ва воситаларни (улар билан бо ғ ли қ ишлар ва хизматлар қ ам шулар жумласига киради) давлат э ҳ тиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чи қ аришга; давлат э ҳ тиёжлари учун ерга бўлган ҳ у қ у қ ни ва бошєа номоддий активларни олишга; 4) қ онун ҳ ужжатларида та қ и қ ланмаган бош қ а харажатлар шаклида. Бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябр 414-сон Қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бюджет маблағлари бюджет ташкилотлари томонидан мустақил равишда, бюджет ижроси жараёнида белгиланган тартибда уларга киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган холда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида сарфланади. Давлат бюджетидан харажатларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 1) фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотлари бўйича); 2) ижтимоий таъминот; 3) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш; 4) мудофаа, миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш; 5 ) судлар ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлаш; 6 ) давлат захираси ва сафарбарлик захирасини вужудга келтириш ҳ амда уларни са қ лаш; 7 ) давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш; 8 ) давлат ҳ окимияти ва бош қ аруви органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳ амда миссиялари фаолиятини таъминлаш; 9 ) и қ тисодиёт турли тармо қ ларининг республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотларини са қ лаш; 10 ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ма ҳ камасининг қ арорларига мувофи қ и қ тисодиёт тармо қ ларини ривожлантиришнинг ма қ садли давлат дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш; 1 1 ) ер тузиш, мелиоратив, табиатни му ҳ офаза қ илиш ва эпизоотияга қ арши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш; 1 2 ) қ ишло қ хўжалиги зараркунандаларига қ арши кураш; 1 3 ) гидрометеорология, дўлга қ арши кураш чора-тадбирлари; 1 4 ) қ онун ҳ ужжатларида назарда тутилган бош қ а ма қ садлар. Ижтимоий - маданий тадбирларга қилинадиган харажатлар давлатнинг ижтимоий функцияларини бажариш билан боғлиқ. Бу харажатлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: - халқ таълими, мутахассис кадрларни тайёрлаш; - маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари; - соғлиқни сақлаш; - жисмоний тарбия ва спорт; - ижтимоий таъминот. Ижтимоий – маданий тадбирларга қилинадиган харажатлар смета тартибида режалаштириш тамойиллари асосида аниқланади. Бу харажатларни молиялаштириш аниқ тадбирлар ва харажат турлари бўйича молиялаштирилади. Харажат ҳажми ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган ноишлаб чиқариш соҳалари ташкилотларида ишлаб чиқиладиган сметалар ва молия органларида тузиладиган молиялаштириш ҳисоб- китоблари асосида аниқланади. Ҳамма ҳисоб-китоблар асосида ташкилотларнинг фаолиятини характерлайдиган қанча контингентга (ўқувчилар, ҳисоб гуруҳлари, синфлар, койкалар, ўтказилган операция ва бошқалар миқдори) хизмат қилиш кўрсаткичлари ётади. Бунда йил давомида қанча вақт фаолият кўрсатиши ҳам ҳисобга олинади. Бу кўрсаткичлар ҳисоб-китоб ўлчовлари сифатида хизмат қилади. Ҳисоб- китоб ўлчови қилинадиган пул харажатлари бюджет ташкилотининг фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлайдиган меъёр бўйича белгиланади. Бюджетнинг жорий харажатлари юридик шахсларга уларни сақлашга ва жорий эҳтиёжларини қоплашга бюджет маблағлари берилиши билан боғлиқ, яъни дотация, субвенция ва субсидиялар шаклида ёрдам кўрсатиш воситасидир. Бу харажатларга давлат эҳтиёжига қилинган харажатлар (иқтисодиёт ва инфратузилма, халқ хўжалигининг давлат тармоқлари, фуқаровий-ҳарбий хусусиятга молик маҳсулотларни сотиб олиш, хизматларга ҳақ тўлаш, давлат ташкилотларининг жорий харажатлари), қуйи давлат органларига, давлат ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар, транспорт тўловлари, давлат қарзи бўйича фоизларни тўлаш ва бошқа харажатлар киради. Бу харажатлар асосан бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадларнинг бюджетда қайд қилинган харажатларга тўғри келади. Бюджетнинг капитал харажатлари асосий капиталга ва захираларни кўпайтиришга қўйиш билан боғлиқ бўлган пул харажатларидан иборат. Уларга халқ хўжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобидан қилинган капитал қўйилмалар киради. Давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга, маҳаллий давлат органларига берилган инвестиция субсидиялари ва узоқ муддатли бюджет кредитлари шулар жумласидандир. Харажатларнинг мазкур гуруҳи бюджетда давлат капитал харажатлари ва даромадларида қайд қилинади. 2. Республика бюджетининг харажатлари ҳисоби - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида: 1. Бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида. 2. Жорий бюджет трансфертлар шаклида. 3. Капитал харажатлар: а) асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар хам шулар жумласига киради) давлат эхтиёжлари учун сотиб олиш ва такрор эхтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк сотиб олиш харажатлари шаклида; в) Давлат эхтиёжлари учун ерга бўлган хуқуқ ва бошқа номоддий активларни сотиб олиш харажатлари шаклида. г) Давлат захираларини вужудга келтириш харажатлари шаклида. 4. Капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида. 5. Давлат мақсадли фондларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида. 6. Давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар ва қонун хужжатларда тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида амалга оширилади. Республика бюджети маблағлари хисобидан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликларнинг нафақахўрларига нафақа тўлаш учун Халқ банки филиалларига маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тўлов топшириқномасига асосан ўтказилади. Банк муассасалари томонидан Давлат бюджети хисобидан хамма қилинган тўловлар Давлат бюджетининг касса харажатларини ташкил этади. Давлат бюджетининг касса харажатлари 020-“Бюджет харажатлари” субсчётларда йил бошидан ўсиббориш тартибида хисобга олиб борилади. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича касса харажатларини хисоблаш учун харажатлар ведемости ёки харажатлар китоби хизмат қилади. Китобда суммалар бюджет таснифи бўлинмалари бўйича қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларининг “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети касса ижроси тўғрисида”ги ойлик хисоботига асосан хисобот ойидаги республика бюджети хисобидан амалга оширилган касса харажатлари суммасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади Дебет 020 - “Бюджет харажатлари” субсчети; Кредит 010 – “Республика бюджети маблағлари депозит хисоб варағи” субсчети. Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларининг “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети хисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тўғрисида”ги ойлик хисоботига асосан хисобот ойидаги капитал қўйилмаларга қилинган харажатлар суммасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади; Дебет 020- “Бюджет харажатлари” субсчети: Кредит 018- “Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларидаги капитал қўйилмалар ва бошқа тадбирларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари хисоб варағи” субсчети. 3. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатларини ҳисобини юритиш тартиби . Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йил 23 июлдаги 80-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва ҳазирги вақтда амалда қўлланилмоқда. 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти бюджетларнинг амалга оширилган касса харажатлари ва уларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. Ғазна ҳисобварағидан тўланадиган бюджетларнинг касса харажатлари ҳисоби ҳар бир бюджет маблағлари олувчи ёки харажатлар йўналиши бўйича ғазначилик органларида банк кўчирмалари ва унга илова қилинган тўлов ҳужжатлари асосида бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажат турлари, объект ва кичик объекти) бўйича очилган тегишли шахсий ҳисобварақларда юритилади. 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётининг дебетида; - Давлат бюджетининг касса харажатлари (бунда, тегишинча 010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки 011 –«Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти кредитланади); - Сўм эквивалентига ҳисобланган хорижий валютада амалга ошириладиган бюджет харажатлари (бунда, 016 – «Валюта ҳисобварағи» субсчёти кредитланади); - Давлат бюджети ҳисобидан нақд пул маблағларини махсус ҳисобварақдан олиниши (бунда, тегишинча 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти ёки 031 – Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);  - Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақдан давлат бюджети маблағларининг сарфланиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади); - Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилган дотацияларни (субвенциялар) ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши (бунда, 061 – «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти кредитланади); - Юқори маҳаллий бюджетдан қуйи маҳаллий бюджетларга ажратилган дотациялар (субвенциялар)ни ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши (бунда, 062 – «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти кредитланади) қайд қилинади. 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётининг кредитида; - Республика бюджети касса харажаларини тикланиши (бунда, 010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчёти дебетланади. Шу билан бирга бир вақтда давлатнинг ташқи қарзи бўйича қарзни қайтариш бўйича операциялар амалга оширилаётганда қуйидаги иккинчи бухгалтерия проводкаси ҳам тузилади: Дебет 055 - «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби» субсчёти; Кредит 095 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти.); - Маҳаллий бюджетлар касса харажаларини тикланиши (бунда, 011 –«Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти дебетланади); - Валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 016 – «Валюта ҳисобварағи» субсчёти дебетланади); - Республика бюджети ҳисобидан нақд пул олиш учун маблағларни махсус ҳисобварақга тикланиши (бунда, 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни тикланиши (бунда, 031 – «Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақга ўтказилган маблағларни тикланиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Аниқланмаган тушумларни давлат бюджети касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади); - Бюджет маблағлари олувчиларга берилган суммалар бўйича амалга оширилган касса харажатларини ўзаро ҳисоб-китобларга олиб борилиши (бунда, тегишинча 061 – «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти ёки 062 –«Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти дебетланади); - Ҳисобот йилида амалга оширилган касса харажатларини бюджет ижроси натижалари ҳисобига ўтказилиши (бунда, 090 – «Бюджетлар ижроси натижалари» субсчёти дебетланади) қайд қилинади. 020-«Бюджетлар харажатлари» субсчётида давлат бюджетининг ғазна ҳисобварағидан амалга оширилган; - тасдиқланган бюджетга мувофиқ ортиқча даромадлар суммаларини юқори бюджетга ўтказиб берилиши ҳамда қуйи бюджетларга дотация суммаларини ўтказиб берилиши бўйича; - қуйи бюджетларга субвенциялар бериш бўйича; - капитал қўйилмалар тўловлари бўйича; - бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини ғазна ҳисобварағидан тўлови бўйича: - ўзини–ўзи бошқариш органлари (маҳалла кўмиталари) томонидан тайинланган нафақалар тўлаш учун «Халқ банки»га маблағларнинг ўтказилиши. - давлат мақсадли фондига ягона ижтимоий тўловни ва ходимларни иш ҳақидан ушланган мажбурий бадалларнинг ўтказилиши; - кредитга сотиб олинган товарлар учун ходимларнинг иш ҳақидан ушланган суммаларни, ходимларнинг иш ҳақисини уларнинг банкда очилган омонат дафтарчаларига ва пластик карточкаларига ўтказилиши; - ходимларнинг иш ҳақидан ушланган даромад солиғи, акционер-суғурта компанияларнинг хўжалик шартномалари бўйича бадаллар ва касаба уюшмасига бадаллар, фуқароларнинг «Халқ банки»да очилган жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ва иш ҳақидан бошқа турдаги ушланмалар суммаларнинг ўтказилиши; - бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметасининг IV гуруҳ ини тегишли моддалари бўйича аниқланган харажатлар сметаси харажатларни тўлашга берилган рухсатномаларга мувофиқ етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланиши ҳамда иш жойида овқатланглиги учун ходимларнинг иш ҳақидан ушланган суммаларни етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланиши; - 01 9 10-харажатлар моддаси бўйича ҳамда тиббиёт ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш учун кўзда тутилган бюджет маблағларининг иқтисод қилинишидан ташкил бўлган суммаларни «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш фонди» нинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши; - молия органининг хулосасига мувофиқ ҳисобот йилининг охирги кунида бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджетдан режа бўйича ажратилган маблағлариинг иқтисод қилинган суммаларини бюджет маблағлари олувчиларнинг ривожлантириш фондига ўтказилиши; - чеклар бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, стипендиялар, ижтимоий тўловлар, хизмат сафари ва бошқаларни тўлаш учун чек бўйича нақд пул маблағларинининг берилиши ва бошқалар бўйича амалга оширилган касса харажатлари ҳисобга олинади. 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётида ҳисобот молия йили давомида бошқа бюджетдан ушбу бюджетга қабул қилинган бюджет маблағлари олувчиларнинг ҳисоботлари асосида уларнинг касса харажатлари ҳам ҳисобга олинади. 020- «Бюджетлар харажатлари» субсчётидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилардан товар олиш учун уларга олдин ўтказиб берилган, лекин хўжалик шартномасининг бекор қилиниши натижасида маҳаллий бюджетнинг ғазна ҳисобварағига қайтарилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Ғазна ҳисобварағидан тўланган давлат бюджетининг касса харажатлари ҳисоби ҳар бир бюджет маблағлари олувчи бўйича ғазначилик органида очилган шаҳсий ҳисобварақларда юритилади. Ғазначилик органи томонидан ғазна ҳисобварағидан бевосита амалга оширилган касса харажатлари бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажат тури, объекти ва кичик объекти) бўйича ҳисобга олинади. Бюджет таснифининг бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари (харажатлар тури, объекти ва кичик объекти) бўйича касса харажатлари тўғрисидаги маълумотлар шахсий ҳисобварақларда ғазна ҳисобварағида маблағлар харакати тўғрисидаги банк кўчирмалари ҳамда ғазна ҳисобварағидан ғазначилик органи томонидан бевосита амалга оширилган харажатларнинг тўлови қисмини «Бюджетнинг ғазна ҳисобварағига келиб тушган даромадлар тўғрисида маълумотнома» (3-шакл) маълумотлари асосида акс эттирилади. 025 - «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти давлатнинг ташқи қарзи маблағларининг ишлатилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. - Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан миллий валютадаги касса харажатлари (бунда, 015 – «Давлатнинг миллий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти кредитланади); - Давлатнинг ташқи қарзи мабалағлари ҳисобидан, ғазна ҳисобварақларисиз амалга оширилган касса харажатлари (салбий курс фарқи ҳисоби) (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади. 025 - «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида: - Давлатнинг ташқи қарзи мабалағлари ҳисобидан хорижий валютада амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 014 – «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти дебетланади); - Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан миллий валютада амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 015 – «Давлатнинг миллий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти дебетланади); - Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан ғазна ҳисобварақларисиз амалга оширилган (ижобий курс фарқи ҳисоби) касса харажатларини тикланиши (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Ҳисобот йилида амалга оширилган касса харажатларини Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаларига ўтказилиши (бунда, 095 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади. 028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти 028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий нафақалар тўловларининг амалга оширилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. 028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг дебетида: - Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари учун маблағлар ҳисобидан касса харажатлари (бунда, 018 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари маблағлари» субсчёти кредитланади); - Бюджетдан ташқари Пенсия фонди ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни ўтказилиши (бунда, 038 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади. 028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида: - Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақаларни тўловлари учун маблағлар ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тикланиши (бунда, 018 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақалар тўловлари маблағлари» субсчёти дебетланади); - Бюджетдан ташқари Пенсия фонди ҳисобидан нақд пул олиш учун маблағларни махсус ҳисобварақга тикланиши (бунда, 038 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Аниқланмаган тушумларни бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади); - Ҳисобот йилида бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини натижаларга ўтказилиши (бунда, 098 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади. 029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти 029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари бошқа маблағларнинг касса харажатлари билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. 029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг дебетида: - Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан касса харажатларини амалга оширилиши (бунда, 019 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари» субсчёти кредитланади); - Бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни ўтказилиши (бунда, 039 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади) қайд қилинади. 029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчётининг кредитида: - Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари касса харажатларини тикланиши (бунда, 019 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари» субсчёти дебетланади); - Бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақдан маблағларни қайтарилиши (бунда, 039 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); - Аниқланмаган тушумларни бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга олиб борилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади); - Ҳисобот йилида бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилган касса харажатларини натижаларга ўтказилиши (бунда, 099 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари тушуми ва ишлатилиши натижаси» субсчёти дебетланади) қайд қилинади. Хулоса Узбекистон Республикасида жойлашган бюджет ташкилотларининг гажначилик тизимига утиши давлат бюджети ижросининг халкаро андозалар асосида ташкил этилишининг муҳим кисми ҳисобланади. - Бюджет ижросининг ғазначилик тизимида пул оқимларини ташкил килиниши республикада давлат бюджети ижросини бошқариш самарасини юқорига кутариш йулида жиддий илгари силжиш юз беради. - Бюджет ижросининг Ғазначилик тизимининг Ягона ҳисоб раками ташкил қилиниб, харажатлар тўлови ва маблағларни ўтказиш тўғридан-тўғри товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар, бошқа ҳуқуқий шахсларга Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ўтказиб берилади. Ўзбекистон Республикасида газначилик тизимининг муҳим компоненти бўлиб ғазначиликнинг ахборот тизимини шалкллантириш масаласи ҳисобланади. Ахборотлар тизими Молия вазирлигини барча бюджет бўғинларидаги бюджет ва нобюджет операциялари ҳақидаги зарурий, ишончли ва ҳақикий аҳволни кўрсатадиган ахборотлар билан таъминлайди. Мазкур курс ишидан келиб чиккан холда газначилик тизимида бюджет харажатларини самарали бошқаришни ташкил этиш юзасидан якуний таклифларни бермокчиман: - Амалдаги тизимда пул маблағлари хисобини ташкил килишда бюджет ташкилотларида меёрий хужжатларининг етарли эмаслиги бюджет ташкилотларининг пул маблағлари ҳисобини юритишдап хатоликларга йул куйишига сабаб булади. Шундан келиб чиккан холда бюджет ташкилотларида хукукий меъёрий хужжатлар базасини ташкил килиш зарур; - Хўжалик субъектлари ўртасида хўжалик шартномаларини қонун талаби доирасида тузилмаган ҳолатлари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган жазо чораларини кучайтириш. - Бюджетдан маблағ олувчилар билан товар етказиб берувчилар ўртасида тузилган хўжалик шартномаларини ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш тартибини кучайтириш борасида тегишли меъёрий-ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. - Бюджетдан маблағ олувчиларнинг малакасини янада ошириш . Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни. 2. И.Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимини ижтимой-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ваирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” газетаси 2009 йил 14 феврал. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414- сонли «Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ва унга илова қилинган «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли, 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли ва 28 декабр 2004 йил 28 декабрдаги. 610-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 июлдаги 148-сонли қарори билан киритилган ўзгартиришлар билан). 4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 19 февралда 1009-сон билан рўйхатга олинган). 5. Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йил 23 июлдаги 80-сонли буйруғи билан тасдиқланган). 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари таснифи, харажатларини функционал ва иқтисодий таснифлари ҳамда бюджетлар маблағлари манбалари ва бўғинлари таснифи. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йил 15 майдаги 80-сонли буйруғи билан тасдиқланган). 7. Остонақулов М. Бюджет ҳисоби. (дарслик) –Т.: «Iqtisod-moliya», 2007. 8. Ostona q ulov M. Budjet hisobi. (darslik) –Т.: « Talqin », 200 8 . 9. Остонақулов М. Ғазначилик органларида маҳаллий бюджетлар ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби. –Т.: «Iqtisod-moliya», 2008.