logo

Қайта суғурталаш ва суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда унинг роли

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

59 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Қайта суғурта ҳақида тушунча. 2. Қайта суғуртанинг турлари ва шакллари. www.arxiv.uz 1. Қайта суғурталаш - суғурталашга рискни қабул қилиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими (рискларни бирламчи жойлаштириш). Суғурталовчи мувозанатлашган суғурта портфелини яратиш ва суғурта операцияларини молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилиб олинган рискни бир қисмини ўзаро келишилган ҳолда бошқа суғурталовчига бериши (рискни иккиламчи жойлаштириш). Қайта суғурталаш операциялари билан бир қаторда асосан, ихтисослашган қайта суғурталаш компаниялари амалга оширади. Қайта суғурталаш актив (рискни бериш) ва пассив (рискни қабул қилиб олиш) кўринишида бўлади. Бундан ташқари қайта суғурталаш нисбий ва нонисбий шаклда бўлади. Айрим ҳолатларда қайта суғурталаш операциялари қайта суғурталовчи брокер - иккита томон, яъни суғурта компанияси ва қайта суғурталовчи компанияси ўртасидаги воситачидир. Қайта суғурта қилиш шартномалари бир томондан суғурта компаниялари ўртасида ўзаро тузилиши ёки иккинчи томондан, суғурта компанияси ва ихтисослашган қайта суғурта қилиш компанияси ўртасида тузилиши мумкин. Бу ерда шартнома ўзи нима деган савол тўғилиши мумкин. ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 354 - моддасида "икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади" – деб кўрсатилган. Дастлаб, суғурта компанияси ўзининг молиявий қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилиб олинган рискни бир қисмини бошқа суғурта компаниясида ёки ихтисослашган қайта суғурта қилиш компаниясида суғурталаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида суғурталовчи ихтисослашган суғурта компаниясига мурожаат қилади. Агар қайта суғурталовчи компания рискни қайта суғурта қилишга розилик билдирса, улар ўртасида қайта суғурталаш шартномаси тузилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шартнома шартларида, унда иштирок этувчи томонларнинг ҳуқуқлари ва www.arxiv.uz мажбуриятлари, олинган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан жавобгарлик, шартномани кучга кириши, амал қилиш ва бекор этилиши қоидалари мужассам бўлиши керак. Шунингдек, шартномада қайта суғурталаш мукофоти миқдори ва жавобгарлик ҳажми кўрсатилиши зарур. ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, қайта суғурта қилишда суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш учун асосий суғурта шартномаси буйича суғурталанувчи олдида ушбу шартнома буйича суғурта компанияси жавобгар бўлиб қолаверади. Бироқ асосий суғурта шартномаси буйича суғурталанувчи ҳисобланган суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси юз беришидан олдин тугатилган тақдирда, унинг ушбу шартнома буйича ҳуқуқ ва мажбуриятларининг қайта суғурта қилинган қисми қайта суғурта қилиш шартномаси буйича суғурталовчига ўтади. Қайта суғурта қилиш шартномалари бир қатор ўзига хос белгиларга эгаки, бу ушбу шартномаларни савдо ва бошқа турдаги шартномалардан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам қайта суғурта қилиш соҳасини назарий жиҳатдан қайси суғурта тармоғига киритиш ёхуд уни мустақил суғурта соҳаси сифатида қараш анча баҳс мунозарани талаб қилади. Агар суғурта ҳодисаси руй берса, бу ҳақда суғурта компанияси қайта суғурталовчи компанияга дарҳол хабар қилиши керак. ўз навбатида, қайта суғурталовчи компания шартномада кўзда тутилган қопламани тўлаши шарт. Қайта суғурта қилиш компанияси шартнома буйича ўз мажбуриятларини тўла-тукис бажарса, у ҳолда шартнома ижро этилган ҳисобланади. 2. Цедент атамаси рискни иккиламчи жойлаштиришни амалга оширувчи, яъни рискни қайта суғурталаш учун берувчи суғурта компа - нияси. Иккиламчи цедент ретроцедент деб аталади. Бундан қайта суғурталашда цессия атамаси ҳам кенг қулланилади. Цессия – суғурта рискини қайта суғурталашга бериш жараёнидир. Қайта суғурталовчи сифатида суғурта компанияси ҳам бўлиши мумкин. Жаҳондаги энг йирик суғурталовчилар гуруҳига Мюнхен қайта суғурталаш жамияти, Швейцария қайта суғурталаш жамияти, Кёльн қайта суғурталаш жамиятлари киради. www.arxiv.uz Қайта суғурталаш ишида унинг бир неча турларини учратиш мумкин. Жумладан, факультатив, облигатор ва факультатив-облигаторли қайта суғурталашдир. Факультатив қайта суғурталаш - нисбий қайта суғурталаш шартномасининг тури. Факультатив қайта суғурталашда ҳар бир берилаётган риск буйича алоҳида шартнома тузилади. Цедент ҳар бир риск буйича қайта суғурталаш зарур ёки зарур эмаслик масаласини мустақил кўриб чиқади. ўз навбатида, қайта суғурталовчи ҳам цедентнинг таклифини қабул қилиши ёки қабул қилмаслиги ҳам мумкин. Облигаторли қайта суғурталаш халқаро амалиётда икки хил маънони билдиради : 1) қайта суғурталашнинг мажбурий шакли. Айрим мамлакатлар қонунчилигига кўра, ушбу мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта компаниялари қабул қилган рискларини бир қисмини мажбурий равишда қайта суғурталаш компаниясига беради. Бу чора қайта суғурталаш орқали чет элга валюта чиқиб кетишини олдини олади; 2) суғурта компанияси (цедент) маълум бир суғурта тури буйича рискни қайта суғурталовчига беришини ва ўз навбатида, қайта суғурталовчи, рискни қабул қилишни назарда тутувчи қайта суғурталаш шартномаси. Факультатив-облигатор шартномаси - цедент қайта суғурталовчи билан келишган тоифадаги ҳар қандай суғурта рискини бериши, қайта суғурталовчи эса уларни қабул қилиши шарт эканлиги ҳақидаги қайта суғурталаш шартномаси. Қайта суғурта қилиш операциялари нисбий ва нонисбий шаклда амалга оширилади. Нонисбий қайта суғурта қилишга нисбатан нисбий қайта суғурталаш анча илгари пайдо бўлган. Шу нуқтаи назардан қараганда нисбий қайта суғурталашни, баъзан, анъанавий қайта суғурталаш ҳам деб аташ қабул қилинган. Нисбий қайта суғурта қилишнинг асосий моҳияти шундаки, қайта суғурталовчи компаниянинг рискни тақсимлашдаги улуши суғурта компанияси аниқлаган нисбат асосида олдиндан аниқланади. Ушбу нисбатга www.arxiv.uz қараб, қайта суғурталаш мукофотининг ва суғурта компаниясининг тегишли улуши аниқланади. Нисбий қайта суғурта қилишнинг принципи "қайта суғурталовчи цедентнинг рискини бўлади" деган фикрдан иборат. Суғурта иши амалиётида нисбий қайта суғурталашнинг қуйидаги шакллари мавжуд: * Квотали қайта суғурта қилиш; * Эксцедент қайта суғурта қилиш; * Квотали-эксцедент қайта суғурта қилиш. Нонисбий қайта суғурта қилишда қайта суғурталовчининг суғурта мукофоти ва қопламасидаги фоизлардаги иштироки принципи қулланилмайди. Нисбий қайта суғурта қилишда томонларнинг манфаати бир- бирига мос келади. Қайта суғурта қилиш шартномасига хос бўлган белгилардан бири қайта суғурта қилиш буйича суғурта мукофотларини қайтариб олиш характерига эга эканлигидир. Қайта суғурта қилиш муносабатларининг узоқ йиллик ривожланиши жараёни давомида халқаро ва миллий даражаларда фойдаланиладиган қайта суғурта қилиш шартномаларининг бир неча хиллари шаклланган. Улар қуйидагилардир: * факультатив қайта суғурта қилиш; * облигаторли қайта суғурта қилиш; * факультатив-облигаторли қайта суғурта қилиш; Юқорида қайд қилинган қайта суғурта қилиш шартномаларидан энг оммавийси ва узоқ йиллардан бери қўлланиб келинаётгани - бу факультатив қайта суғурта қилиш шартномаларидир. Мазкур шартноманинг ижобий томони шундаки, бунда рискни қайта суғуртага берувчи – суғурта компанияси ҳам ва қайта суғурталовчи компания ҳам қанча миқдордаги рискни ўзига олиб қолиш ёки қабул қилиб олиш масалаларини мустақил ҳал қиладилар. Аксинча, облигаторли қайта суғурта қилиш шартномалари буйича суғурта компанияси қабул қилиб олинган ҳар бир рискнинг тегишли қисмини қайта суғурта компаниясига бериши шарт. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. Шеннаев Х.М. Суғурта сизга нима беради. –Т.: “Фан ва технологиялар маркази” нашриёти, 2003 йил.-106 б. 2. Шахов В.В. Страхование.Учебник для вузов.-М.«ЮНИТИ», 2001. 311 с. 3. Страховое дело: Учебник. В 2 т. (пер. с нем. О.И. Крюгер и Т.А. Федоровой). - т.1: Основы страхования / под ред. О.И. Крюгер. - М.: Экономист, 2004. - 447 с. 4. Климова М.А. Страхование: Учеб. пособие. - М.: Издательство РИОР, 2004. - 137 с. 5. Сербиновский Б.Ю., Гарькуша В.Н. Страховое дело: Учебное пособие для вузов. Изд-е 2-е перераб. и доп. - Ростов н/Д.: "Феникс", 2003. - 384 с. - серия "Высшее образование"6. Хван Л.Б. Солиқ ҳуқуқи. - Т.: Консаудитинформ, 2001. 432 б. 7 7 Ахвлед иани Ю.Т. Иму щественное страхование 2001й Рос.Экон. Акад.им:.Г.В.Плеханова 8. Маҳмудова Л. Суғурта иши. Ўқув қўлланма.-Т.: ТАҚИ, 2004 й. 7 7 Собиров Ҳ . Суғурта: 100 савол ва жавоб. - Т.: «Меҳнат», 1998. - 160 б 10. Хўжаев Й. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта. Ўқув қўлланма.- Т.: Солиқ академияси, 2005.