logo

JavaScript дастурлаш тили. Скриптларни дастурлаш тиллари. JavaScript да тузилган дастурларни HTML-саҳифага киритиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

804 KB
JavaScript дастурлаш тили . Скриптларни дастурлаш тиллари . JavaScript да тузилган дастурларни HTML-саҳифага киритиш Режа: 1. DHTML тушунчаси 2. JavaScript 3. JavaScript ни ишга тушириш Таянч иборалар : Web-сахифа, JavaScript, дастурлаш тили, скриптлар, версия, HTML т или,коди, конструкция, браузер, JavaScript коди, DHTML ва ҳ.к . JavaScript- бу 1995 йилда Netscape фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ва скриптлар тузиш Учун мўлжалланган янги дастурлаш тилидир. Унинг ёрдамида интерактив Web- сахифалар яратиш мумкин. Қуйида сиз JavaScript ёрдамида қандай ишлар қилиш мумкинлигини кўриб чиқамиз. JavaScript- бу дастурлаш технологияси бўлиб, HTMLхужжатларни яратишда ишлатилади. Унда макробуйруқ технологияси, яъни бир неча буйруқни бирмакробуйруқ шаклида тасвирлаш кенг қўлланилган. Бу макробуйруқ матнлари махсус қоидалар асосида ёзилади. Ва у HTML хужжатга киритилади . JavaScriptнинг бошқа версиялари хам мавжуд бўлиб, улар Icript, VB Script(Virsual Basic Script) ва бошқалар. HTMLнинг JavaScript киритилган жойда қуйидагича кўрсатилади: <Script Language= «Java Script»> <Script Language= «J Script»> <Script Language= « VB Script»> JavaScript - бу Java эмас! Кўпгина фойдаланувчилар JavaScript дастурлаш тилини бу Java тилининг ўзгинаси деб хисоблашади (бу икки тилнинг номида ўхшашлик борлиги учун). Лекин бу ундай эмас. Биз бу дарсда JavaScript ва Java нинг барча фарқларини кўриб ўтмаймиз, фақат шуни ёдда тутингки бу икки тил умуман бошқа-бошқадир. Агар бу икки тилнинг фарқи ва ўхшаш томонларини билмоқчи булсангиз Netscape фирмасининг сайтига ёки ушбу мавзуга тегишли сайтларга мурожаат қилишингиз мумкин. DHTML тушунчаси. HTML тили вақт ўтиши билан мукаммалашиб бормоқда ва унинг имкониятлари ошиб бораверади. DHTML (Dynamic HTML)- HTML хужжатнинг янги кўринишидир. У қуйидаги янгиликларни амалга оширади: - HTML –хужжатни кўришда мумкин бўлган ходисалар сонини кенгайтириш. - HTML- хужжатга унинг мос элементининг параметри бўлган форматлаш стилини, яъни ҳарф ўлчови, матн ранги, абзац чекнишилари ва ҳ.к. имкониятини киритиш. Стилли форматлаш, HTML хужжат ичида матнни расмийлаштириш, вариантларини тасвирлаш учун хизамат қилади. Бу эса HTML ичида мустақил равишда шрифтларни ўлчамини, абзац чекнишларини, элементларнинг рамкаси, рангларини ва бошқаларни бериш имкониятларини туғдиради. Браузер дастур кўриб чиқадиган ҳодисалар сонини кўпайтириш хужжат дизайнини яхшилашга олиб келади. Бундай икониятлар, яъни DHTML андозани қўллаш фақат MS Internet Exploler 4.0 дан бошлаб амалга оширилди. Олдинги браузерлар DHTML ни қўллаб-қуватламаслигини эсда сақлаш лозим. JavaScript хам дастурлаш тилига ўхшаб кетади. У ўз ташкил этувчиларигаэга. Унинг ташкил этувчилари ўзгарувчилар, массивлар,операторлар, объектлар, функциялар, ҳодисалар, коментариялар ва ҳ.к. JavaScript да кичик ва катта ҳарфлар фарқланади. Бундан ташқари интерпретатор дастури бўшлиқларни инобатга олмайди, ҳар бир оператор « ; » билан тугаши талаб қилинади . Агарда янги сатрдан ёзилган бўлмаса. Ўзгарувчилар . Ўзгарувчилар номлари албатта ҳарфлардан ёки чизиш белгиси билан бошланиши лозим. Ўзгарувчилар тасвирланиши тавсия этилади. Бунда ўзгарувчилар бутун, ҳақиқий, сатрий, мантиқий қийматлар кўринишида бўлиши мумкин. Ўзгарувчилар сон, сўз, белгилар кетма-кетлиги ёки уларнинг комбинациялари. Ўзгарувчиларни белгилаш учун махсус калитли сўзлар мавжуд. Масалан: var : var x=3.14159;var y=2; var z=3; Бу ерда х ўзгарувчисининг қиймати 3.14159, у= 2 ва z = 3. Масалан, x = y + z ; // бу ерда х=5 JavaScript да сатрли ўзгарувчилар . Улар белгилар йиғиндиси, белгилар ва рақамлардан иборат. Сатрли ўзгарувчилар “ қўштирноқ ичида берилдаи. Масалан: var str1=&#34;Магистр 1-курс &#34;; var str2=&#34;Магистр 2-курс &#34;; Қўштирноқ ичида сатрли ўзгарувчиларда &#34;\&#34; белгисини ишлатиш хам мумкин. Масалан: var str3=&#34;Магистр\&#39;s Ok!&#34;: Ушбу белги ёрдамида махсус белгиларни ўрнатиш мумкин. Масалан. \r – орқага қайтиш \n – янги сатрга ўтиш \t - табуляция Номлаш тартиби . Ўзгарувчилар номи ва JavaScript функциялари &#34;A&#34;-&#34;Z&#34;, &#34;a&#34;-&#34;z&#34;) белгиларидан бошланади ва (&#34;_&#34;) чизиқ ёрдамида . Ўзгарувчилар турлари . Ўзгарувчиларни скрипт ларда қўллашнинг 2 хил кўриниши мавжуд. Глобал ўзгарувчи: Ихтиёрий жойда қўллаш мумкин. Локал: Мавжуд функци яда қўллаш мумк и н. Локал ўзгарувчини функцияни ичида эълон қилишда ва қўллашда хизматчи сўз var қўлланилади. Масалан. Локал ўзгарувчиларни эълон қилиш var total=0 . Глобал ўзгарувчиларни эълон қилиш эса. total = 0 Бутун сон (Integer) . Б утун сонлар 1, 164, 102390 кўринишда бўлади. Улар берилишига кўра 8, 10, 16 лик саноқ системасида берилади. 0-9 сонлар ва a-f ва A-F ҳ арфлар билан белгиланади. JavaScript да ёзилиши 0x ёки 0X кўринишда бўлади. Масалан: Ўн олтилик саноқ системада 0x17 сакизлик саноқ системасида 027 кўринишда ёзилади. Сузувчи вергулли ўзгарувчи  3.1415927  31415927е-7  .31415927Е1 Мантиқий ўзгарувчилар . Мантиқий ифодалар фақат иккита қийматни қабул қилади. Рост (true) ёки ёлғон (false) . JavaScript баъзи бир холларда 0 (false) ва 1 (true) ларни қўллаб бўлмайди. Сатрли ўзгарувчилар . Са тр ли ўзгарувчилар битта ва бир неча символлар дан ташкил топиши мумкин. Улар (&#34;) ёки битталик (&#39;) қўштирноқ ичида ёзилиши мумкин. Масалан: • &#34;Blah&#34; • &#39;Blah&#39; • &#34;1234&#34; • &#34;one line \n another line&#34; Массивлар . Массивлар ном ва индексга эга бўлади. Массивни тасвирлаш қуйидагича бўлади. аrr Массив номи:индекслар рўйхати.Масалан: аrr Магистр [i] [j] Операторлар . JavaScript да арифметик, мантиқий, бит, сатр кўринишдаги операторлар мавжуд. Бундан ташқари операторлар блоки, шартли ва цикл операторлари ишлатилади. Функциялар . JavaScript да функцияларқуйидаги кўринишда бўлади: Function функция номи ((аргумент 1), (аргумент 2). .(аргумент n )) {операторлар}. Керак б ў лса функция номига бирор қиймат берилиши мумкин ва бунинг учун: Return ( операторлар ). Объект . Объектнинг хоссалари деб аталувчи баъзи бир берилганларнинг (хужжат, ой-йиллар, кўринишлар ва б.) мажмуидир. Масалан. Хужжатнинг объект қуйидаги хоссаларга эга: матн ранги, фон ранги, охирги ўзгартириш санаси, хужжат ўтган URL ва шунга ўхшаш масалалар. Ходисалар . Ҳодисалар JavaScript элементи бўлиб, улар керакли амалларни маълум вақтларда ишлатиш имкониятини беради. Масалан. Объект устида бажариладиган ҳодисалар мажмуи. JavaScript ни ишга тушириш . JavaScript тилида ёзилган скриптларни ишга тушириш учун нима қилиш керак? Бунинг учун сизга JavaScript билан ишлай оладиган браузер керак бўлади. Масалан Netscape Navigator (2.0 версияси ва ундан юқори) ёки Microsoft Internet Explorer (MSIE - 3.0 версиясидан бошлаб). Ушбу икки браузернинг кенг тарқалиши фойдаланувчиларга JavaScript тилида ёзилган скриптлар билан ишлаш имконияти пайдо бўлди. HTML-сахифада JavaScript ни жойлаштириш . JavaScript да яратилган сайтларни масалан, Netscape Navigator ёки Microsoft Internet Explorer (MSIE) қўллаб қувватлайди. JavaScript ни қўллашда махсус тэг <SCRIPT> ва унинг жуфтлиги </SCRIPT>: Масалан. <SCRIPT LANGUAGE=&#34;JavaScript&#34;> ... JavaScript нинг дастуро қисми ... </SCRIPT> JavaScript скриптининг коди бевосита HTML- сахифада жойлаштирилади. Бу қандай амалга оширилишини биз қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз: <html> <body> <br> Бу оддий HTML-хужжат. <br> <script language= “ JavaScript&#34;> document.write(&#34; Буэса JavaScript!&#34;) </script> <br> Ушбужойданяна HTML бошланади . </body> </html> Адабиётлар 1. “Интернет технологияси” фани бўйичаамалий машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий қўлланма. I-семестр. 2. С.Л.Эш қобилов . Интернет – ахборот қидирув . Т–“Фан” нашриёти, 2006й. 3. S.K.Ro’zimov. Kompyuter savodxonligi. Т – “Fan” nashriyoti, 2006y. 4. M.M.Aripov, J.U.Muxammadiyev. Informatika. Informatsion texnologiyalar. Darslik. Т, 2006 5. М.М.Арипов ва бошқалар. Информатика . Ахборот технологиялари . Тошкент , T Д Т У , 2002 й . 6. О.П.Ильина, Информационные технологии. С-Петербург, 2002. 7. Компьютерные технологии обработки информации. Под ред.С.В.Назарова. M ., Финансы и статистика,.2001й. 8. Интернет с нуля. Под редакцией Н.Домина. M . Учебное пособие - 2006й. 9. Castro Elizabeth . HTML 4 for the World Wide Web. Berkeley: Press, 1998 10. В . Дронов JAVA Script в Web – дизайне . С.Петербург. 2001. 11. Будилов В.А. Практические занятия по HTML (учебное пособие) 2004г, 903с.