logo

Глобал ахборот тармоқлари Тармоқлар ҳақида маълумот. Тарихий маълумотнома. Internet. Глобал ахборот тармоқлари хизматлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

150.5 KB
Глобал ахборот тармоқлари Тармоқлар ҳақида маълумот . Тарихий маълумотнома. Internet. Глобал ахборот тармоқлари хизматлари. Off-line ва on-line режимда ишлаш. Usenet янгиликлари Режа 1. Тармоқларни ташкил этиш ахамиятлари. 2. Маълумотлар базасига узоқ масофадан туриб кириш . 3. Тармоқлар таснифи. 4. Тармоқнинг дастурий таъминоти. 5. I NTERNET глобал компьютер тармоғи тарихи. 6. Интернетнинг техник таркибий қисми. 7. Интернетнинг ахборотли қисми. 8. Маълумотларнинг қисмларга бўлиниши. 9. Тармоқларнинг техник воситалари. 10. Гласнет тармоғи. 11. Sоvam Teleроrt тармоги. Хозирда компьютерларни қўллашда кўпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот маконини таърифловчи тармоқларни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Буни бутун дунё компьютер тармоғи хисобланмиш Internet мисолида яққол кўриш мумкин. Узатиш каналлари орқали ўзаро богланган компьютерлар мажмуига компьютерлар тармоғи дейилади. Бу тармоқ ундан фойдаланувчиларни ахборот алмашув воситаси ва аппарат, дастур хамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таминлайди. Компьютерларнинг тармоққа бирлашиши қимматбахо асбоб-ускуналар - катта хажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурли воситага ва маълумотга эга бўлиш имконини беради. Глобал тармоқлар туфайли олисдаги компьютерларнинг аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоқлар миллионлаб кишиларни қамраб олиб, ахборот тарқатиш ва қабул қилиш жараёнини бутунлай ўзгартириб юборди, хизмат кўрсатишнинг энг кенг тарқалган тармоғи - электрон почта орқали ахборот алмашувини амалга оширишдир. Тармоқнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг тақсимланган умумтармоқ ресурсларига оддий, қулай ва ишончли ҳимояланган ҳолда ахборотдан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоқлари ўртасида маълумотларни узатишнинг қулай ва ишончли воситасини таъминлаш. Умумий ахборотлаш даврида катта ҳажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармоқларида сақланади, қайта ишланади ва узатилади. Локал тармоқларда фойдаланувчилар ишлаши учун маълумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармоқларда ягона илмий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакллантирилади. Маълумотлар базасига узоқ масофадан туриб киришда, умумий маълумотларни марказлаштиришда, маълумотларни маълум масофага узатишда ва уларни тақсимлаб қайта ишлаш борасида кўпгина вазифалар мавжуд. Буларга бир қанча мисоллар келтириш мумкин: банк ва бошқа молиявий тузилмалар; бозорнинг ахволини акс эттирувчи тижорат тизими (“талаб-таклиф”); ижтимоий таъминот тизими; солиқ хизмати; оралиқ масофадан туриб компьютер таълими; авиа чипталарни захира қилиб қўйиш тизими; узоқдан туриб тиббий ташхислаш; сайлов тизими. Кўрсатилган ушбу барча қўшимча маълумотлар тўпланиши, сақланиши ва ундан фойдалана олиш (кириш) нотуғри маълумотлар бўлишидан ва рухсат берилмаган киришдан химояланган бўлиш керак. Илмий, хизмат, таълим, ижтимоий ва маданий хаёт соҳасидан глобал тармоқ миллионлаб кишилар учун янги хил дам олиш машғулотини яратди. Тармоқ кундалик ишни ва турли соҳадаги кишиларнинг дам олишини ташкил этиш қуролига айланди. Тармоқлар таснифи. Компьютер тармоқларини кўпгина белгилар, хусусан худудий таъминланиши жиҳатидан таснифлаш мумкин. Бунга кўра глобал, минтақавий ва локал (махаллий) тармоқлар фарқланади. Глобал тармоқлар бутун дунё бўйича тармоқдан фойдаланувчиларни қамраб олади ва кўпинча бир-биридан 10-15 минг км узоқликдаги компьютер ва алоқа тармоқлари узелларини бирлаштирувчи йўлдош орқали алоқа каналларидан фойдаланади. Минтақавий тармоқлар унча катта бўлмаган мамлакат шахарлари, вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алоқа каналлари сифатида кўпинча телефон тармоқларидан фойдаланилади. Тармоқ узеллари орасидаги масофа 10-1000 км ни ташкил этади. Компьютернинг локал тармоқлари бир корхона, муассасанинг бир ёки бир қанча яқин биноларидаги абонентларни боғлайди. Локал тармоқлар жуда кенг тарқалган, чунки 80-90% ахборот ўша тармоқ атрофида айланиб юради. Локал тармоқлари хар қандай тизилмага эга бўлиши мумкин. Лекин локал тармоқлардаги компьютерлар юқори тезликка эга ягона ахборот узатиш канали билан богланган бўлади. Барча компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналининг бўлиши - локал тармоқнинг ажралиб турувчи хусусияти. Оптик каналда ёруглик ўтказгич инсон соч толаси қалинлигида ясалган. Бу ўта тезкор, ишончли ва қиммат турадиган кабел. Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа унча катта эмас - 10 км гача, радио канал алоқасидан фойдаланилса - 20 км. Локал тармоқларда каналлар ташкилот мулки хисобланади ва бу улардан фойдаланишни осонлаштиради. Тармоқнинг дастурий таъминоти. Тармоқнинг имконияти унинг фойдаланувчига кўрсатадиган хизмати билан ўлчанади. Тармоқнинг хар бир хизмат тури хамда унга кириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади. Тармоқда ишлаш учун белгиланган дастур бир вақтда кўплаб фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши керак. Хозирда шундай дастурий таъминот тузишнинг икки хил асосий тамойили жорий этилган. Биринчи тамойилда тармоқнинг дастурлаштирилган таъминоти кўпгина фойдаланувчиларга хамма кириши мумкин бўлган бош компьютер ресурсларини тақдим этишга мўлжалланган. У файл-сервер деб юритилади. Бош компьютернинг асосий ресурси файллар бўлгани учун у шу номни олган. Бу дастурли модуллар ёки маълумотларга эга файллар бўлиши мумкин. Файл-сервер - бу сервернинг энг умумий тури. Шуниси қизиқки, файл-серверини диск хажми одатдаги компьютердагидан кўп бўлиши керак, чунки ундан кўпгина компьютерларда фойдаланилади. Тармоқда бир қанча файл - серверлар бўлиши мумкин. Тармоқдан фойдаланувчиларнинг биргаликда фойдаланишига тақдим этиладиган файл- сервернинг бошқа тур серверларини санаб ўтиш мумкин. Масалан: принтер, модем, факсимил алоқа учун қурилма. Файл-сервер ресурсларини бошқарувчи ва кўпгина тармоқ фойдаланувчилари учун рухсат берувчи дастурий тармоқ таъминоти тармоқнинг операцион тизими деб аталади. Унинг асосий қисми файл- серверда жойлашади; ишчи станцияда фақат ресурс ва файл-сервер орасидан мурожаат қилинадиган дастурлар оралиғидаги интерфейс ролини бажарувчи унча катта бўлмаган қобиқ жойлаштирилади. INTERNET глобал компьютер тармоғи. 1957 йил ARРA (Advanced Research Рrоjects Agency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоject Agency) ARРANet тажриба тармоғини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Илк бор тармоқ 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бўлиб, асосий тузилиш принципи тармоқдаги барча компьютерларнинг тенг хуқуқли бўлиши эди. 1975 йил ARРANet тажриба тармоғи мақомини харакатдаги (амалий) тармоқ мақомига ўзгартирди. 80-йиллар бошида тармоқда машиналарнинг ўзаро таъсир протоколлари стандартлаштирилди. Бошланғич вариант TCР/IР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Internet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/Iрни UNIX ОТ сафига киритди. 1983 йилда - Internet ташкил этилди. ARРANet 2 та қисмга бўлинди: MILNet ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошқа тармоқлар уланди. 1989 йил - ARРANet мустақил алмашиш имконини яратди. Бироқ бир неча йил илгари унинг ресурсларига фақат файлга мурожаат қилишга мўлжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди. Гиперматнли инқилоб: 1965 йил Нелсон гиперматн сўзини кўллади. Ван Дам ва бошқалар 1967 йилда гиперматн тахрирловчисини тузиб чиқди. Нелсон 1987 йил маълумотларнинг гиперматн тахрирловчисини тузиб чиқди. Агар келадиган маълумотларга шарх ёки жавоб ёзиладиган бўлса, бу жавоб хам рўйхат бўйича иштирокчиларга тарқатилади. Электрон почта гурухи бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бўлиши мумкин. Бошқариладиган гурухнинг маълумот жўнатувчи маъмури бўлади. У ўз компьютеридаги ресурсларни мухокама иштирокчиларига тақдим килади. У келадиган хабарларни қайта ишлайди, хар бир хабарни кўриб чиқади ва мавзуга тегишли бўлсагина жўнатади. Бошқарилмайдиган гурух аъзолари (бундай гурухлар кенг таркалган) мазкур адрес рўйхати бўйича хамма маълумотларни олади. Жўнатма рўйхатининг дастурий таъминоти ичида LISTSERV ва Majardоmо дастурлари нисбатан кенг тарқалган. Бу дастурлар жўнатмаларни рўйхатга қўшиш, ўчириш учун эски маълумотлар ичидан берилган ахборотларни қидириш, стандарт файлларга ўзгартиришлар жўнатиш учун фойдаланилади. Масалан, LISTSERV да барча рўйхатлар Listserv хизмат номига эга. Сиз ўз сўровингизни Listserv@bitnic.bit.net (АқШ) ёки Listserv@listserv.net (Европа) манзилгохи бўйича жўнатишингиз мумкин. Net haррening жўнатмаси Internetда рўй бераётган барча воқеалардан хабардор бўлиш имконини беради. Обуна бўлиш учун қуйидагича хат жўнатиш лозим: Манзилгох: Listserv@is.internic.net Мазмуни: SUBSCRIBE NET-HAРРENINGS 1969 йилда АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқотлар агентлиги ( Advenced Research Projects Agency , ARPA ) ra мамлакатдаги барча харбий (илмий тадқиқот ва ўқув) муассасалардаги компьютерларни бирлаштирувчи ягона тармоқ яратиш топширилган эди. Бу тармоқ ( ARPA Net ) харбий мутахассисларга ахборот алмашишга ёрдам кўрсатишга мўлжалланган эди. Уни яратишда фойдаланувчиларнинг тизимга кириш имконини, бошқа компьютерлардаги дастурларни ишлатиш (улардан фойдаланиш), файл ва хабарларни электрон алоқа орқали узатиш ва бошқалар назарда тутилган. Энг асосийси, тизимни ишлаб чиқарувчилар олдига ишончли, айрим компьютер ёки алоқа каналлари ишдан чиққанда ҳам ўз иш қобилиятини сақлаб қолувчи, «ўта чидамли» тармоқни яратиш масаласи қўйилган эди. ARPA Net тармоғининг ривожланиши билан турли тармоқлар ни ўзаро боғлаш, яъни ягона тармоқ яратиш муаммоси юзага келади. Бундай стандарт 1974 йилда яратилди. 1983 йилда эса АҚШ Мудофаа вазирлигининг ARPA Net шахобчаларидаги барча машиналарида ишлаб чиқилган стандартлардан фойдаланиш ҳақида буйруқ чиқарилди. Бу стандартларни ишлатиш учун эса ўша пайтларда кенг тарқалган операцион тизим UNIX операцион тизими ишлатилди. 1986 йилга келиб АҚШ Миллий фанлар фонди ( National Science Foundation — NSF ) томонидан ўзининг олтита суперкомпьютерли марказини бирлаштириш учун таянч тармоқ яратилди. Бу тар мо қ жуда қувватли ва юқори сифатли қурилмалар ва АҚШ Мудо фаа вазирлиги томонидан белгиланган стандартларга асосланган эди. 1992 йил NSF компанияси ана шу таянч тармоқни бошқаришига келишиб олинди. Ана шу вақтдан бошлаб Интернет нафақат давлат (ўқув ва илмий) муассасаларида, шунингдек, тижорат мақсадларида ҳам ишлатила бошланди. Интернет аста-секин АҚШ чегараларидан чиқиб бошқа мамлакатларга, дастлаб Европа, кейинчалик Осиё, Африкага ҳам тарқалди. Бугунги кунда Интернет ҳақиқатан ҳам дунёвий тармоққа айланган. Ахборотларни тадқиқ қилиш NUA фирмасининг 2001 йил ноябрь ойида берган маълумотига кўра 2000 йилда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар миқдори қуйидагича бўлган: Минтақа   Фойдаланувчилар сони (млн.) АҚШ ва Канада 167,12 Европа 113,14 Осиё ва Тинч океани минтақаси   33,61 Жанубий Америка 16,45 Африка 13,11 ўрта Шарқ 2,40 Дунё бўйича 407,10   Интернетнинг таркибий қисмлари ва ресурслари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Интернет ўз-ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта — техник, дастурий, ахборотли тарки бий қисмлардан ташкил топган. Интернетнинг техник таркибий қисми турли русумдаги компью тер , алоқа каналлари, тармоқ техник воситалари мажмуидан таш кил топган. Уларнинг барчаси доимий ва вақтинчалик асосда фаолият кўрсатиши мумкин. Улардан ихтиёрий бирининг ишдан чиқиши тармоқнинг умумий фаолиятига таъсир этмайди. Интернетнинг дастурий таъминоти тармоққа уланган компью тер ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида мулоқот қилиш, маълумотларни ихтиёрий алоқа канали ёрдамида узатиш даражасида қайта ишлаш, ахборотларни қидириб топиш ва сақлаш ҳамда тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга оширувчи дастурлар мажмуидан иборат. Интернетнинг ахборотли қисми Интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон хужжат, график, расм, аудиоёзув, видео-тасвир ва х.к. лар кўринишидаги ахборотлар мажмуидан ташкил топган. Улар бутун тармоқ бўйлаб тақсимланиши мумкин. Масалан, сиз компьютерингизда ўқиётган электрон дарсликнинг матни бир манбадан, ундаги расмлар ва товуш иккинчи манбадан, видеотасвир ва изоҳлар учинчи манбадан йиғилиши мумкин. Шундай қилиб, тармоқдаги электрон ҳужжатни ўзаро мослашувчан «гипербоғланишлар» орқали бир неча манбалар мажмуаси кўринишида ташкил этиш мумкин. Натижада миллионлаб ўзаро боғланган электрон ҳужжатлар мажмуасидан ташкил топган ахборот муҳити ҳосил бўлади. Интернет тармоғининг моҳиятини тушуниш учун унинг мантиқий тузилишини тушуниш керак. Ушбу мантиқ билан танишиб чиқамиз. Маълумки, автомобилдан фойдаланганда транспорт турлари учун белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш шарт. Худди шундай Интернет хизматидан фойдаланувчилар учун ҳам ҳаммага бир хил бўлган компьютерда маълумотларни узатиш тартибини белгиловчи ягона қоидалар мажмуи белгиланган. Икки компьютер орасида маълумотларни узатиш тартиби ва форматини белгиловчи қоидалар мажмуи баённома (протокол) деб аталади. Масалан, http , ftp ва бошқалар баённомага мисол бўла олади. Тармоқда ишлаш учун берилган баённомага мос ҳолда маълумотларни узатиш имконини берадиган махсус дастур таъминотига эга бўлиши керак. Бундай дастурлар баённомаларни амалга ошириш дейилади. Улар операцион тизимда жойлаштирилган бўлиши ёки алоҳида амалий дастурлар пакети сифатида яратилиши мумкин. ҳозирги замон операцион тизимларининг барчаси интернетда ишлашни таъминловчи асосий баённомаларга эга. Интернетда ахборотни пакетли узатиш принципидан фойдаланилади. Энди ахборотни пакетли узатиш мазмуни билан тани шиб чиқамиз. Интернет ва унда ишлашни тасаввур қилиш учун телефон тармогини эслашингиз мумкин. Чунки телефон тармоғида ҳам шунга ухшаш алоқа канали ишлатилиб, бир неча дақиқада дунёнинг хохлаган нуқтаси билан боғланиш мумкин. Албатта, бу ўхшатиш шаклан бир хил бўлсада, иш принципи бўйича катта фарқ қилади. Яъни, телефонда гаплашиш пайтида станциялар орасидаги канал тўла банд бўлади. Бу каналдан телефон қилувчи ва уни эшитувчидан бошқа ҳеч ким фойдалана олмайди. Агар телефон станциясининг барча каналлари банд бўлиб қолса, бу каналда гаплашаётган абонентлар билан ҳам боғланиш мумкин бўлмай қолади. Кўриниб турибдики, бу тамойилда ишлайдиган каналлардан фойдаланиш компьютер тармоғида самара бермайди. Таққослашнинг қулайроғи сифатида оддий алоқа хизматини олиш мумкин. Бунда ихтиёрий сондаги маълумотлар ихтиёрий йўналишда узатилади. Газета ва журналлар тўплами бўлаклаб узатилади. Интернетда ҳам шундай хусусиятдан фойдаланилади. Маълумотларнинг қисмларга бўлиниши пакетлар деб аталади. Пакетда, хусусан, маълумотлар билан бирга уни берилган манзилга тўғри етказиш имконини берувчи бошқарув ахбороти (масалан, қабул қилувчининг манзили) ҳам берилади. Ахборотни узатиш жараёнида, худди оддий алоқа каби баъзи хабарлар белгиланган манзилга етиб бормаслиги (йўқолиши), баъзи бирлари эса оддий алоқада рўй бермайдиган ҳолда, яъни бир неча нусхада етказилиши мумкин. Интернет тармоғининг самарали ишлаши учун мавжуд ахборотни қандай қилиб пакетлар ҳолатида узатиш ва етказилган ах боротни қайта тиклаш ҳамда бўлакланган пакетларни фойдаланувчига қандай етказиш кераклиги муаммосини ҳал қилиш лозим бўлади. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун TCP ( Transmission Confrol Protocol — маълумотларни узатишни бошқариш) ва IP ( Internet Protocol — тармоқлараро ўзаро боғланиш) баённомалари яратилди. Бу баённомалар Интернет тузилмасини аниқловчи асосий баённомалар бўлиб хизмат қилади. Одатда, улар қия чизик (/) билан ажратилиб, TCP / IP кўринишида ёзилади. Аммо уларни ёзиш пайтида бу баённомалар ком пьютер тармоғида маълумотларни узатишнинг турли хил йўналишларини билдирувчи иккита турлича баённома эканлигини унутмаслик керак. Энди Интернет билан боғлиқ бўлган бошқа қатор тушунчалар билан танишамиз. HTML ( Hyper Text Markup Language — гиперматн белгилаш тили) WWW тизими учун хужжат тайёрлашда ишлатилади. HTML буйруқлари орқали матнларнинг шаклини истаганча ўзгартириш, яъни матннинг маълум бир қисмини ажратиб олиб, бошқа файлга ёзиш, рангли тасвирларни қўйиш мумкин. У бошқа хужжатлар билан боғлайдиган гиперматнли алоқаларга эга. Интранет бошқа компьютер тармоқларидан қуйидаги жиҳати билан фарқланади бир ёки бир нечта сервердан ташкил топган тармоқ мижози ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг қайси серверда, қайси каталогда, қандай ном билан сақланаётганлигини, уларга кириш усул ва шартларини билиши зарур бўлади. Интернетда эса бундай ноқулайликларнинг олди олинган бўлиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас. Бундан ташқари, Интернет тармоғида мавжуд бўлган барча элект рон хужжатлар ва маълумотлар омборини гипербоғланишлар ёр дамида ўзаро боғлаб ягона ахборот муҳити қуриш, унда қулай ах борот қидирув тизимларини ташкил этиш мумкин бўлади. Тармоқларнинг техник воситалари . Компьютер тармоқлари (қисқача тармоқлар) сервер (ёки хизматчи компьютер), концентратор ( HUB ), ахборот узатиш кабеллари ва модемдан ташкил топади. ҳар бир қурилманинг хусусиятини қисқача ёритиб ўтамиз. Сервер - тармоқ ишини таъминловчи махсус компьютер. Сервер дискларида компьютерларни биргаликда ишлаш имконини берувчи дастурлар, маълумотлар омборлари ва бошқалар сақланади. Бундан ташқари серверлар модемли ва факсли алоқаларни, маълумотларни босмага чиқариш ишларини амалга оширади. Серверда жойлашган дастурлардан фойдаланиш доираси умумий масаланинг қўйилишига кўра чекланган бўлиши мумкин. Концентратор ( HUB )—тармоқда компьютерларни ўзаро ахборот алмашинувини таъминлов чи махсус қурилма (-расм). Улар 8, 12, 16 та компьютерни ўзаро боғлаши мумкин. Ахборотни узатиш кабеллари тармоқда ахборотни бир компьютердан бошқасига узатиш учун хизмат қилади (одатда, коаксиал ка бель ишлатилади). -расм. Концентратор ( HUB )   - расм. Модем ахборотни компьютердан узатиш кабелига ўтказувчи махсус электрон қурилма.   Модем «модулятор» ва «демо дулятор » сўзлари бирикмасидан ҳосил бўлган. Бу қурилма ёрдамида ахборотлар узатувчи компьютерда рақамли кўринишдан ана лог кўринишига айлантирилади, шунингдек, қабул қилувчи компьютерда аналог кўринишидан рақам ли кўринишга айлантирилади. Бошқача айтганда, модемнинг вазифаси компьютерда «О» ва «I» кўринишида тасвирланган маълумотни икки асосий частоталик телефон сигналларига ва аксинча, телефон сигналини «О» ва «I» ёрдамида кодланган ахборот кўринишига ўтказиб беришдан иборат. Модемнинг асосий характернстикаси бодларда ўлчанадиган маълумотларни узатиш тезлигидан иборат. Замонавий модемларнинг тезлиги 2400, 9600, 14400, 19200, 22880 ва 33600 боддан иборат. Электрон алоқалар учун ушбу мо демларнинг ихтиёрийсидан фойдаланиш мумкин.   Компьютерлар тармоқда ишлаши учун серверга керакли операцион тизим ўрнатилиши керак. Бундай операцион тизимлар икки турга бўлинади. Масалан, Windows for Workdows 95, Windows — Workstation операцион тизими серверсиз тармоқларни ташкил этиш имконига эга бўлган операцион тизимлар ҳисобланади. Бун дай тармоқдаги компьютерлар тенг хуқуқли ҳисобланади. Иккинчи турдаги операцион тизимларда тармоқни ҳосил қилиш учун махсус компьютер — сервер ажратилади. Уларга Novell Net Ware NT Server ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бундай операцион тизим компьютер ишини ишончли ва самарали қилиб амалга оширади.   Хозир тўртта асосий 32 хонали тармоқ операцион тизимини (ОТ ёки тармоқ хизматини) ажратиб кўрсатиш мумкин: NetWare 4.1 (Nоvell фирмаси), Windоws NT Server 4.0 (Micrоsоft фирмаси), Vines 6.0 (Banuan фирмаси), ОS/2 Warр Advanced Server (IBM фирмаси). Бундан ташқари UNIX оиласига мансуб тармоқ Оtни эслатиб ўтиш лозим. Тармоқ операцион тизимини тармоқ мухитида бўлган асосий талабларга мувофиқлигига қараб, қуйидаги имкониятлар бўйича баҳолаш мумкин:  Юқори самарадорликда ишлашда файллар ва принтерлардан биргаликда фойдаланиш;  “мижоз-сервер” архитектура учун хусусан ишлаб чиқарувчилар амалий дастурига мўлжалланган амалий дастурларни самарали бажариш;  турли платформаларда ва турли тармоқ асбоб-ускуналари билан ишлаш;  Internet билан интеграцияни таъминлаш: TCР/IР протоколини динамик созлаш (Dynamic Hоst Cоnfiratiоn Рrоtоcоl - DHCР), WEB-сервер дастурий таъминотни таъминлаш;  тармоққа масофадан кириш;  ички электрон почтани, гурух бўлиб мунозара қилишни ташкил этиш;  худудий жиҳатдан тарқоқ, кўп серверли тармоқлардаги ресурсларга каталоглар ва номлар хизмати ёрдамида кириш. Санаб ўтилган тармоқ операцион тизимларидан хар бири гарчи уларнинг хеч бири фойдаланувчининг барча талабларини тўлиқ қондира олмасада, у ёки бу нуқтаи назардан энг яхши деб саналиши мумкин. Барча талабларни қондириш учун турли ишлаб чиқарувчилар тармоқ операцион тизимларини бирлаштириши мақсадга мувофиқ. Универсалликка ва самарадорликка эришиш учун кўпинча NetWare ва Windоws NT Serverдан биргаликда фойдаланишади. Бунда NetWare файллар билан ишлаш ва босиш хизмати учун ишлатилади. Чунки у бу хизматларнинг янада кенг имкониятлари ва универсаллигини таъминлайди. Windоws NT эса маълумотларни алмашиш ва иловалар сервери иши учун фойдаланилади. NetWare ва Windоws NT тармоқларида каталогларни бошқариш хизмати принцип жиҳатидан турлича кўрилган. NetWare 4.1да тармоқни ижара кўринишида ишловчи NetWare Directory Service (NDS)дан фойдаланилади. Windows NT тармоғида каталогларни бошқариш хизмати ишончли муносабатлардаги доменлар тўпламини ифодалайди. Хар икки хизмат турида кўплаб серверлар билан марказлашган ҳолда бошқариш имконияти мавжуд. Тармоқда бир марта қайд этилган фойдаланувчи турли серверлар билан бирлашиш имконияти берилади. Домент тизим - доменлар ўртасидаги муносабатга анча мослашиб қараш имконини беради. Домен бошқа домент хақида тУлик ёки қисман маълумотга эга бўлиши ёки хеч қандай ахборотга эга бўлмаслиги мумкин. Санаб ўтилган барча операцион тизимлар файллар билан ишлаш ва босиш учун етарли даражада яхши мижоз воситасига эга. Кўпгина ишлаб чиқарувчилар турли турдаги серверлар билан ишлай оладиган мижоз дастурий таъминотини чиқармокда. Глобал компьютер тармоқлари. SрrinNet тармоғи. SрrinNet маълумотларни узатиш тармоғи бўлиб, ўнлаб мамлакатларнинг юзлаб шахарларига кириш узелларига эга. SрrinNet тармоғига кенг соҳадаги маълумотларга эга мингта маълумот базаси уланган. SрrinNet тармоғи ахборотларнига катта тезликда алмашиш имконини беради. Гласнет тармоғи. Ошкоралик кучайган пайтда ташкил этилган ва уни ўз атамасига айлантирган (Гласност-ошкоралик) Гласнет тармоғи 1990 йилдан бошлаб, Россия ахолисига ва МДХдаги бир қанча давлатлар учун жахон Internet компьютер тармоғига кириш хизматини таъминлайди. Хусусий мижозлар ва тармоқ хизматидан фойдаланувчи кичик бизнес вакилларига эътибор бериш - Гласнетнинг ажралиб турувчи хусусияти саналади. Sоvam Teleроrt тармоги. Sоvam Teleроrt Халкаро компьютер ахборот тармоғи San Franciscо/Mоscоw Teleроrt (АҚШ), Cable&Wireless (Буюк Британия) компаниялари хамда Автоматлаштирилган тизимлар институти (Россия) томонидан 1990 йилда ташкил этилган. Тармоқ аввало жорий вақт режимида телекс ва телефакс халқаро ахборот алмашув учун мўлжалланган. Халқаро тармоққа чиқиш ижарадаги йўлдан ¢арбий Европага алоқа килиш каналлари орқали чиқилади. Глобал тармоқ тузилмаси. Умумий ҳолатларда глобал тармоқ компьютерлар ва терминаллар уланган алоқа тармоқчасини улайди. Локал тармоққа бирлашган компьютерларни улашга рухсат берилади. Алоқа тармоқчаси маълумотларни узатиш канали ва коммуникация узелларидан иборат. Мижоз- фойдаланувчилар ишлайдиган компьютер ишчи станциялар деб юритилади. Фойдаланувчилар тақдим этадиган тармоқ ресурслари манбаи серверлар деб юритилади. Серверлар тармоқ бўйлаб ахборотни тез узатиш учун, ахборотни дастурий таъминот ёрдамида вазифаларни бажарувчи компьютерлардир. Бу узеллар алоқа тармоғининг ишлаш самарадорлигини таъминлайди. Кўриб чиқилган тармоқ узелли хисобланади ва глобал тармоқда қўлланилади. АДАБИЁТЛАР 1. В.Н. Каптеилинин. «Компьютер в обучении: психолого-педагогические проблемы компьютерного обучения. Круглый стол// Вопросы психологии». -1987. №1. С-60-88. 2. А.А.Абдукадыров. «Теоияирактика интенсификации подготовки учитилей физика-матемаитческих дисциплин». «Аспект использования компьютерных средств в учебно-воспитательном процессе// Диссертация на соискание ученой степени доктора педагогических наук». – Тошкент, 1990. 3. У. Юлдашев, М.Э. Мамаражабов, К.А. Мирвалиева. POWER POINT 97: ўқ ув қў лланма . – Т ., 2001. - 32 б . 4. М.Х.Лутфуллаев., М.А.Файзиев. «Интернет асослари»., СамДУ нашриёти. 2001. 5. Б.ў.қодиров. У.Бегимқулов, А.А.Абдуқодиров. «Ахборот технологиялари». Электрон дарслик. 2002. 6. С.С.ўуломов, А.Х.Абдуллаев. «Виртуальные стенды для имитации функций учебных мастерских и лабораторных установок». МВИССО. Т.,2002. 7. Р.И.Холмуродов, М.ҳ, Лутфуллаев. «Замонавий ахборот технологгиялари асосида ўқитиш», Т.,ўзРФА «Фан», 2003. 8. А.Сатторов. «Информатика ва ахборот технологиялари». - Академик лицей ва касб – ҳунар колледжлар учун дарслик. – Т.: ўзбекистон, 2002 й. 9. У. Юлдашев, Ш.К. Рахматуллаева. I nternet асослари: ўқув қўлланма. – Т., 2002.-28 б. 10. Компьютерная поддержка школьного курса астрономии. http://www.astronet.ru/ 11. Компьютерные (новые информационные) технологии обучения. http:// www.novgorod.fio.ru/projects/Project635/s.htm 12. http://anvar.freenet.uz/axborot.html 13. http://college.ru/physics/ 14. http://www.college.ru/astronomy/ 15. http://ula.uzsci.net/portal/library/publ.php?s=view&id=124&page=3 .