logo

Амалдаги ва электрон ҳужжат алмашинуви жараёнларини таққосий таҳлили

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

75 KB
Амалдаги ва электрон ҳужжат алмашинуви жараёнларини таққосий таҳлили 1.1. Электрон ҳужжат алмаштириш тизимлари холати ва унга бўлган талаблар Фанда, тижоратда, ишлаб чикаришда ахборот оқимларининг кўпайиши ахборот технологиялари томонидан реакция талаб қилади. Жамият учун улкан қоғоз миқдорига бўлган харажат мураккаб муаммо хисобланади. Қоғозли технология концепциясидан воз кечиш учун хали бир неча ўн йиллар керак бўлади. Шунинг учун хозирда бу ғояни амалга оширишнинг бир қисми ҳақидагина ran бўлиши мумкин. Бу ерда бир катор сабаблар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: 1. Муаммонинг психологик аспектини кўрсатиш мумкин. Ахборотни электрон кўринишда олишга кўникма хосил бўлиши керак; 2. Қоғозсиз технология техникавий кўллаб қувватланиш аксини талаб этади: мос келувчи ишлаб чикариш ҳисоблаш воситаси, юкори ўтказувчанликка эга бўлган алоқа каналлари, алгоритмларнинг технологияга йўналтирилганлиги. 3. Қоғозсиз технология ҳуқуқий қўллаб-қувватланиш асосини талаб этади. Республикамизда бу борада электрон тижорат тизимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ракамли имзосини меъёрий ҳуқуқий асослари ташқил этилган. Дунёда дастлабки электрон ҳужжат айланиши тизими банк соҳасида пайдо булди. Шундай тизимлардан бири - SWIFT ўтган асрнинг 70-йилларидан буён ишлатилмокда. Кейинчалик ички ва банклараро ахборот тизимлари ҳам ривожлана бошлади. Тизимлар такомиллашиб, ривожланди ва бизнес-жараёнлар, ахборот, тасвирлар ва катта хажмдаги ишларни бошқаришга йўналтирилди. Бугунги кунда электрон ҳужжат айланиши ахборот тақдим этишнинг асосий усулига айланди. Турли ҳужжатлар билан фаол ишлашда эртами, кечми катта хажмдаги ахборотни тизимлаштириш, қайта ишлаш ҳамда хавфсиз сақлаш муаммоси юзага келади. Электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш оркали қоғоз ҳужжатлар билан ишлаш жараёнида юзага келадиган кўплаб ташкилий ва технологик чекловларни бартараф этиш мумкин. Бу эса ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлиги, бошқариш сифатини ошириш, ахборотни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш имконини беради. Электрон ҳужжат айланиши тизимлари нафақат битта корхона миқёсида, балки мамлакат иқтисодиётининг барча жабхаларида қўлланиши лозим. Масалан, солиқ соҳасида ушбу тизим ёрдамида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажариши бўйича хисобот ахборотини туплаш, уларни хисобга олиш, ахборот-тахлилий солиқ текширувларини олиш ҳамда тахлил қилиш мумкин. Ташқи иқтисодий фаолият ва божхона соҳасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини кайд этиш, божхона тўловлари, импорт, экспорт ва транзит юк ташишлар тўғрисидаги хисоботларни олиш, иктисодиёт ва саноат соҳасида макроиқтисодий маълумотларни тўплаш, саноатнинг ривожланишига оид асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва хоказоларга эга бўлишга ёрдам беради. Электрон ҳужжат айланиши хизматига талаб катта ва у электрон тижорат тизимларида самарали кўлланилмокда. Электрон тижоратни амалга ошириш учун банклар ичида ва банклараро электрон тўловлар тизимлари ҳамда чакана электрон тўловлар тизимларини ривожлантириш зарур. Сўнгги йилларда банк кредитлари ва дебит картлари, шунингдек, электрон ҳамёнлардан фойдаланган ҳолда молиявий операцияларни бажаришнинг мукобил услубини тақдим этадиган электрон тўлов тизимлари оммалашди. Бозор иктисодиёти шароитида ташқилотни бошкариш интенсификация ва хар бир ходимни хисобга олган ҳолда бутун ташқилотни ташкиллаштирилиши талаб этилади. Шунинг учун, ташқилот фаолияти регламента мавжуд экан, айниқса ишлаб чиқаришда ахборот технологиялари канализатор каби қоғозсиз ҳужжат алмаштириш асосида автоматлаштиришнинг самарали воситаси сифатида хизмат қилиши керак. Электрон ҳужжат алмаштириш бошқаруви остида ташқилот қисмлари ўртасидаги, фойдаланишлар ўртасидаги ҳужжат алмашинуви тушунилади. Ҳужжатларнинг бундай харакатида уларнинг жисмоний кўчиш эмас (чунки улар серверда қолади), улардан фойдаланиш ҳуқуқи бирор аниқ фойдаланувчига уларни бажарувчи назорати остида узатилади. Электрон ҳужжат алмашинув тизимида қўйилган асосий талаб электрон ҳужжатни сақлаш ва улар билан ишлашни ташкиллаштиришдир. Электрон ҳужжат алмашинув тизимида ҳужжатларга ҳуқуқий мурожаат қилиш амалга оширилади, бунда унга киритилган охирги ўзгаришлар ва унинг барча версиялари назорат килинади. Хар қандай ташқилот фаолиятида менежмент учун ахборот окимлари ўзида аниқ кузатиш олиб бориш имконияти ва жараён бошқарув учун осонлиги назорат килинади. Ташқилот фиксирланадиган ва регламентланадиган ахборот объекти ҳужжат хисобланади. Ташқилотда ҳужжатлар харакати фаолиятини ташқиллаштириш қоғоз билан ишлаш каби аташ кабул килинган. Қоғоз билан ишлаш асосида ахборот алмашинуви структураси ҳужжат оқими фундаментал тушунчаси ётади. Хар қандай ташқилот учун учта асосий ҳужжат оқими ажратиб кўрсатиш мумкин: кирувчи, ички ва чиқувчи. Қоғоз билан иш юритиш функцияси кирувчи ҳужжатларни қайта ишлаш, фирма ичида унга кўрсаткичлар ўрнатиш, чиқувчи ҳужжатларни юбориш, рўйхатга олиш, бажарилиши назорат қилиш, ишни шакллантириш, сақлашни ташқиллаштириш ва ҳоказо хисобланади. Ҳозирда бажарилиш бўйича стандарт регламент қуйидаги жадвалда келтирилган: 1.1. жадвали Бу даражадаги қоғозли иш юритиш автоматизациясини ташқилот ҳужжат оқимини бошкариш қандай бўлишини олдиндан тахминлаб чиқишни электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг махсус қисмий тузилмалари амалга оширади: ҳужжатларни регистрация қилиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш, бажарилишини рўйхатга олиш, ҳужжатларни тизимлаштириш, ишлар номенклатурасини шакллантириш ва шу иш холатини назорат қилиш. Ҳужжат Кирувчи ахборот Ички ахборот Чиқувчи тури ахборот Электрон Электрон почта хабари Корпоратви тармок Электрон ҳужжат Факсли ахборот хабари почтадан Факслар келган хатга жавоб факсли ахборот Қоғозли Хат, Келишувлар ва Буйруклар, Хатлар, ҳужжатлар шартномалар, ҳуқуқ инструкциялар, келишувлар, берувчи актлар, хиосботлар, хизмат шартномлар, норматик ҳужжатлар, бўйича ёзувлар, пресс- даврий босмахоналар, командировка релизлар китоблар, рекламалар, ҳужжатлари, анкеталар бухгалтерия ҳужжатлари Қоғозсиз иш бритиш бошқариш фаолиятида компьютерлар ахборотни сақлаш, қидирув ва кўрсаткич, бу ҳолда қоғозли ташувчилардан умуман фойдаланмаслик ёки минимал фойдаланишни имконини берган ҳолда қўлланилади. Электрон идора ташқилотга ҳисоблаш техникаси ёрдамида кенг тарқалган мураккаб масалаларни ечишда фойдаланувчилар гурухини бирлаштиришни ташқиллаштиради. Ҳозирги кунда электрон идора концепциясида ишлайдиган ташқилотлар кўплаб ташқилотлар мавжуд, хусусан, Microsoft, Borland, электрон офисда иш оқимининг амалга ошиши учун зарур бўлган амалий дастурларни бошкаришни таъминлаш стратегияси бўлган "workflow" тушунчасига тез тез мурожат қилинмоқда. Электрон почта воситаси ва тармоқдан фойдаланиш ташқилотнинг бир қисмидан иккинчи қисмига узатишни тезлаштирди, бу ҳолда ахборотни сақлаш, назорат қилиш, излаш, архивга жойлаштириш жараёнлари соддалашди. Бу ерда икки каршилик мавжуд: ички ва ташқи. Ташқи каршилик инсоний оддий хусусиятлар, зарарли одатлар, кучсизликлар билан боғанган. Иккинчи муаммода куп сонли қоғозли куринишда тақдим этилган ҳужжатлар билан боғлиқ. Классик мисол сифатида хатлар ва факсларни келтириш мумкин. Қоғозли фаолиятлар электрон фаолиятга ўтиш жараённининг секинлашувига сабаб матнларни таниб олиш оптик технологиясининг етарли ривожланмаганлиги бўлиши мумкин. Шундай қилиб, хулоса қилиб айтганда, ҳужжатларни архивлаш, индекслаш ва қидириш технологиялари билан биргаликда электрон ҳужжат алмашув бошхарув тизими қурилади. 1.2. Электрон ҳужжат алмашув тизимларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Электрон ҳужжат алмашув тизимлари қуйидаги максадда қурилади: * жараёнларни интеграция қилишда; * сақланадиган ахборот ҳажмининг катталашуви ҳисобига рахбарият ва мутахассисларнинг ахборотга эгалик қилиш даражасини ошириш, марказлаштирилган ахборот қайта ишлови, ҳужжатларни қидириш вақтининг камайиши ва хисобот ва докладлар тайёрлаш, бундан ташхари хисоботларнинг ишончлигини ва тулалигини ошириш; * ташқилот бошкарувида ҳужжат алмаштирув жараёнининг қоғозли кўринишдан электрон кўринишга ўтказиш ҳисобига қоғозга эхтиёжнинг камайиши; * ҳужжатнинг архивда сақланаётган оригиналини қидирувга кетадиган вактнинг электрон кўринишда аниқ адреси мавжуд эмаслиги туфайли қисқариши; * ташқилот кооперацияси доирасида ахборот жараёнлари интеграцияси; * ҳужжатларнинг янги, сифатли базасини яратиш электрон ҳужжат алмашув тизимлари ташқилотининг қуйидаги ахборот ташқилий тузилмаси билан мос келиши ва бу тузилмада замонавий ўзгартиришларни таъминлаши керак. Электрон ҳужжат алмашинув тизими ташқилотнинг ҳужжатлаштириш таъминотини бошкаришни автоматлаштириш учун мўлжалланган, бу ҳолда у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 1. ташқилий уюштирилган ҳужжатларни тайёрлаш, киритиш, сақлаш, қидириш, излаш ва чикариш жараёнлари; 2. ҳужжатлар стандарт шаклларининг тайёрлаш, киритиш, сақлаш, қидирув ва чиқариш жараёнларни бошқариш; 3. қоғоз билан ишлаш жараёнини бошқариш. Автоматлаштириш объекти қуйидаги жараёнлар хисобланади: 1. ҳужжат яратиш; 2. бошқарув ҳужжатлари учун хисоботни тайёрлаш; 3. ҳужжатлар билан ишлаш. Тизимга бўлган асосий талаб қуйидагича: тизимда ахборот алмашинуви учун корпоратив ҳисоблаш тармоғидан фойдаланиши керак; бу тармок ўз навбатида локал ва узоклаштирилган фойдаланиш тизимларини ўз ичига олиши керак; электрон ҳужжат алмашинув тизими электрон почта тизими ва ташқилотнинг автоматлаштирилган бошқариш тизими билан алохида бўлиши керак; тизим кун давомида ўз функциясини бажариши керак; тизим жорий холатига ташхис қўйиш воситасига эга бўлиши керак; Электрон ҳужжат алмашинув тизими ташқилот ҳужжат алмашинуви регламенти ўзгаришига боғлиқ равишда электрон ҳужжат алмашинув тизими ўз характеристикасини, параметрларини, ҳужжат узатиш адресатларини ўзгартириш имкониятига эга бўлиши керак. Тизим очик технологиялар асосида қурилган бўлиши керак, бундай очиқ технологиялар тизимнинг кейинги модернизацияси ва қайтадан тизим усишини таъминлайди. Тизимда аппаратли платформадан фойдаланиш имконияти бўлиши керак, хусусан, серверни техник алмаштириш ва ахборотни сақлаш қурилмалари айниқса тез ривожланади. Тизим етарлича аниқлик билан рус ва лотин алифбосида ёзилган A3, А4 форматдаги ҳужжат ва жадваллар билан ишлашни, таъминлаши керак. асосий эътибор ҳужжатга бир вақтнинг ўзида амалга оширилган мурожаатда тизимнинг иш қобилияти сусаймаслигига каратилиши керак. 1.3. Электрон ҳужжат алмашинувини тизимларини такомиллаштириш омиллари Электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари барча ахборот иловаларини битта ахборот мухитига бирлаштириш ва бунинг натижасида барча фойдаланувчилар ўртасида тезкор алоқани таъминлаш учун мўлжалланган. Электрон ҳужжат алмашинув тизимлари ҳужжатлар йўналишларини режалаштириш, уларнинг ҳаракатларини назорат қилиш, ҳужжат алмашинувини бошқара олиши ва уни назорат қила олиши керак. Электрон ҳужжат алмаштириш тизими икки асосда яратилиши мумкин: 1. "docflow" технологиясига асосланган тизимлар. Бундай тизимлар иш жараёнини автоматлаштириш тизимлари каби номга эга бўлиб, ташкилотда амалга ошириладиган жараёнлар ва процедураларни моделлаштириш, ҳужжатларнинг ўз вақтида қайта ишланишини баҳолаш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган. 2. "docflow" технологиясига асосланган тизимларда эса ҳужжатлар ўз йўналишиги эга бўлиши учун ташкилотнинг алоҳида бўлимларидан ўтиши керак. Ҳар бир ҳужжат қайта ишланиши ва ҳаракат тайинланган йўналиш бўйича амалга оширилади. Бу технология тизимлари ҳар хил катта ҳажмли ҳужжатлар билан ишлаёдиган ўртача ва катта ташқилотларда қўлланилади. Дастурий тизимларга талаблар: Ресурсларга талаблар: * операцион тизим; * маълумотлар базасини бошкариш тизимлари; * тизим ишлаши учун қўшимча дастурий таъминотларнинг мавжудлиги; * аппаратли қисм, компьютерлар иши маҳсулдорлиги. Маҳсулот қиймати * қўшимча дастурий таъминот қиймати; * янги қурилмалар сотиб олиш; * ходимларни ўқитишга талаблар; Кузатиш учун қулайлик * ҳужжатлаштириш; ҳужжатлаштиришнинг махсулотнинг жорий версиясига мослиги; * электрон ўргатиш маълумотларининг мавжудлиги; * тизимнинг кенгая олиш имконияти; * тизимнинг техник жихатдан қўллаб-қувватланиши; Фойдаланашда цулайлик * фойдаланувчининг базавий операциялари бажарилишининг осонлиги; * бошқариш элементларига мурожаат имкониятининг мавжудлиги; * иш-харакат бажариш учун элементар операцияларнинг микдори; Техник таъминотга талаблар Фойдаланувчи идентификацияси * Аутентификация; * Алоқа протоколининг ҳимояланганлиги; Авторизация * Фойдаланувчилар ёки фойдаланувчилар гурухи учун ҳар хил маълумотларга мурожаатнинг ҳар хил даражаларини ташкиллаштира олиш; Ҳужжатларга мурожаат ҳуқуқини ташкиллаштириш * Ҳужжатларга мурожаат ҳуқуқини ўзгартира олиш имконияти; * Бир фойдаланувчидан иккинчи фойдаланувчи ҳужжатга мурожаат ҳуқуқини бера олиш ёки бера олмаслиги даражаси; Ҳужжатларни сақлаш * ҳужжатларни сақлаш махсулдорлиги; * маълумотлар базасидаги ҳужжатлар билан ишлаш тезлигига ва тизим фойдаланувчиларининг бир вактда ишлашига боғлиқлик; * ҳужжатларни сақлаш; * ҳужжатларни архивлаш; * ҳужжатларни архивдан чикариб олиш; * маълумотлар базаси бузилишига бардошлилик; Ҳужжатлар билан ишлаш * ҳужжатларнинг хар хил турлари билан ишлай олиш; * янги турлар яратиш; * шакллар конструкторларинииг мавжудлиги; * ҳужжат тарихи; * ҳужжатнинг ҳар хил версияларини кузатиш * Ракамли имзо Тижорат мантиц билан ишлаш * Ҳужжатлар харакати маршурти * Фойдаланувчи учун топшириқлар * Фойдаланувчи сценарийлари билан ишлаш 1.4. Битирув малакавий ишининг мақсади вазифалари Мамлакатимизда электрон ҳужжат айланиши босқичма-босқич жорий этилмокда. "Электрон рақамли имзо туғрисида"ги қонунга мувофиқ электрон рақамли имзо шахсий имзога тенглаштирилди ва у билан бир хил ҳуқуқий кучга эга бўлди. "Электрон ҳужжат айланиши туғрисида"ги қонун эса электрон ҳужжатнинг ҳуқуқий кучга эга эканини белгилайди. Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитларидан бири электрон ракамли имзо хисобланади. "Электрон тижорат тўғрисида"ги конун электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солиш жихатларини белгилайди. Мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабхаларида электрон ҳужжат айланишини жадал ривожлантириш учун биринчи навбатда, иктисодиётнинг хар бир тармоғида ва мамлакатимизда ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, корпоратив ахборот тармоқларини ташқил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш зарур. Шунингдек, тармоқлар ва республика ҳудудлари ўртасида ахборот- коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича рақамли тафовутни камайтириш учун шароит яратиш, электрон ҳужжат айланиши тизимлари ва хизматларини давлат бошқарувида қуллашда уларни стандартлаштириш масалаларини ҳал этиш, электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари инфратузилмасини шакллантириш учун электрон ракамли имзоларни рўйхатга олиш марказини ривожлантириш ҳамда фуқаролик-хуқуқий муносабатлари соҳасида криптография воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш лозим. Шу мақсадда, юқоридаги фикрларни жамлаган ҳолда, мазкур битирув малакавий ишининг асосий мақсади этиб электрон ҳужжат алмашинувининг умумий ҳолатини ўрганиш, ҳужжат алмашинуви жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун хэш-функциялардан фойдаланишнинг афзалликлари ва аҳамиятини ўрганиш, хавфсизлик чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва амалга тадбиқ қилиш олинган. Бунда ахборотнинг дахлсизлиги, ишончлилиги, тезкорлиги, тўликлиги таъминланади. Ушбу максадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур: * Электрон ҳужжат алмашинувига бўлган талаблар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш усулларини таҳлил этиш; * Электрон ҳужжат алмашинуви жараёнида хэш-функциялардан фойдаланиш тамойиллари; * Электрон ҳужжат алмашинуви тизимига бўлган тажовуз турлари ва унга бўлган кураш воситалари; * Электрон ҳужжат алмашинувида хэш-функциялардан фойдаланишнинг техник, дастурий ва ахборот таъминоти; * Электрон ҳужжат алмашинувида маълумотларнинг меъёрий- ҳуқуқий қонун-қоидаларини ўрганиш. I боб бўйича хулосалар Ушбу бобда электрон ҳужжат алмашинуви жараёни таҳлили, унинг асосий тушунчалари ўрганилди, унда электрон ҳужжат алмаштириш тизимлари ҳақида умумий маълумотлар, электрон ҳужжат алмашув тизимларига қўйилган талаблар таҳлили, электрон ҳужжат алмаштириш тизимларининг дастурий ва техник таъминот талаблари каби муаммолар қараб ўтилган.