logo

Ахборот: тарихи ва ривожланиши. Фаншунослик, информатика. Илмий-техник тараққиёт жараёнида ахборотларни тақдим этиш, сақлаш ва тарқатиш воситаларининг ривожланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61.5 KB
Ахборот: тарихи ва ривожланиши. Фаншунослик, информатика. Илмий-техник тараққиёт жараёнида ахборотларни тақдим этиш, сақлаш ва тарқатиш воситаларининг ривожланиши Режа 1. Ахборот технологиясининг шаклланиши. 2. Ахборот технологиясининг яралиш тарихи. 3. Ахборот технологияларининг усул ва воситалари. 4. Жамиятни ахборотлаштиришнинг йўналишлари. “Ахборот” сузи лотинча “информацион” сузидан олинган бўлиб, кутилаётган ёки бўлиб утган воқеа, ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни билдиради. Ахборот технологияси тизим сифатида бошқариш субъектида шаклланади. Шу сабабли ҳам ахборот технологияси бошқариш субъектининг усткурмаси хисобланади. Демак, ахборот технологиясининг шаклланиши учун қуйидагиларнинг бўлиши мажбурийдир: 1. мутахассислар 2. техник воситалар 3. ахборотлар Шунинг учун хам ахборот технологияси бошқариш функцияларини ифодаловчи ахборотларни йиғиш, жамлаш, узатиш, сақлаш ва бошқа жараёнларни амалга оширувчи инсон - машина тизими деб юритилади. Бу тизимни яратиш учун бир қатор тамойиллар ишлаб чикилган. Хисоблаш техникаси тарихи. Хисоблаш техникаси йиллар давомида шакилланиб бораётган соҳадир. Жумладан 1623 йили немис олими Вильгельм Шиккард томонидан хисоблаш машинаси яратилди. 1645 йили буюк француз математиги Блез Паскаль узининг хисоблаш машинасини яратди. Паскалнинг машинаси буйи 30 - 40 см, эни 15, баландлиги 10 см булган жез қутичадан иборат эди. Јўшиш, айириш амалларини бажарар эди. 1673 йил немис математиги Готфрид Лейбниц 4, яъни Слонимский томонидан 4 арифметик амални бажарадиган ва илдиз чиқарадиган хисоблаш машинаси яратилди. 1623 йилдан бошлаб хисоблаш техникаси аста-секин ривожланиб, хозирги кунда мураккаб тизимга эга бўлган воситага айланди. Фан ва техникада қилинган ютуқлар натижасида 1946 йилда биринчи “ЭНИАК” номли ЭХМ яратилди. АЈШдаги Пенсильвания университетида америкалик олим Дж. Нейман (1903-1957) ахборотларни сақлаш имконига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида рақамли хисоблаш машинасини яратди. Бу ЭХМ 18.000 та электрон лампадан тузилган бўлиб, 30 тонна оғирликка эга ва 150 м 2 хонани эгаллаган. 1951 йили Россиялик олим Лебедев раҳбарлигида электрон хисоблаш машинаси яратилган. ЭХМ ўзининг ривожланиш тарихини 50-йиллар бошларидан бошлаб, то хозирги кунларга қадар бир неча авлодларни ўз бошидан утказди: 1-авлод - электрон лампалар асосида; 2-авлод - ярим утказгичли диод ва триод, транзисторлар асосида; 3-авлод - интеграл микросхемалар; 4-авлод - катта интеграл схемалар; 5-авлод - жуда катта интеграл схемалар. Хозирги кунда компьютерлардан фойдаланиш нафақат хисоблаш сохасида, балки бошқа сохаларда хам улардан фойдаланишнинг янги шаклларини ишлаб чиқишни тақоза этади. Кундалик турмушда ҳар бир мутахассис турли хил ахборотлар билан иш юритади. Ахборот тушунчаси бир қанча фанларда турлича изоҳлаган. Масалан: Фалсафада ахборот инсон онгига таъсир этиб, объектив реалликни акс эттирувчи ва харакатлантирувчи категория сифатида ишлатилади. Кибернетикада, информатика фанида ахборот воқеа - ходиса тўғрисидаги билимларни ошириш ёки ноаниқликни камайтириш мезони сифатида қўлланилади. Компьютерларни ишлатиш фаолиятида эса ахборотдан бошқариш функцияларини амалга оширувчи объект сифатида фойдаланилади. Ахборот тушунчаси маълумот тушунчаси билан узвий боғланган, лекин хар қандай маълумот ахборот бўлавермайди. Масалан: олма десак, бир неча хил маънони тушуниш мумкин: қизил олма деганда, меванинг маълум бир ранги тушунилади, демак барча маълумотлар ахборотга айланиши учун воқеа - ходиса тўғрисидаги бутун хусусиятларни ифодалаши лозим. Хозирги кунда барча ахборотларни нисбий ҳолда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1. Техник ахборот 2. Агробиологик ахборот 3. Сиёсий ахборот 4. Хуқуқий ахборот 5. Иқтисодий ахборот ва бошқалар Ахборотнинг турлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. Барча ахборотлар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Узлуксиз ҳосил бўлиш. 2. Харф рақамларда ифодаланиш. 3. Дискрет характердалиги. 4. Йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва бошқа амалларни бажариш мумкинлиги. Ахборот технологиялари ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш усул ва воситалари мажмуидир. Ахборот технологиясининг вужудга келиши ва ривожланишини белгиловчи ички ва ташқи омиллар мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича тавсифлаш мумкин: Ички омиллар — бу ахборотларнинг пайдо бўлиши (яратилиши), турлари. хоссалари, ахборотлар билан турли амалларни бажариш, уларни жамлаш, узатиш, сақлаш ва ҳ.к. Ташқи омиллар — бу ахборот технологиясининг техника-ускунавий воси - талари орқали ахборотлар билан турли вазифаларни амалга оширишни билди ради . Ахборот технологияси нинг мазмунини қуйидаги оддий бир мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Сиз бирор маълумот ҳақида бошқа бир вилоят (республика, қитъа)да яшовчи ўртоғингиз билан фикр алмашмоқчисиз, дейлик. Буни турли йўллар орқали амалга оширишингиз мумкин. Сиз ўртогингизга ўз фикрингизни (ўз навбатида, ўртогингиз хам сизга жавобан) қуйидаги усуллар орқали етказишингиз мумкин: 1) алоқа бўлими орқали (ёзма равишда); 2) телефон тармоқлари орқали (оғзаки); 3) замонавий телекоммуникация воситалари орқали. ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, бу усуллардан фойдаланиш натижалари турлича бўлади ва натижаларга қараб, қайси усулдан фойдаланишни ўзингиз белгилаб оласиз. Бозор иқтисодиёти шароитида, албатта, бирор юмушни бажаришдан олдин уни амалга ошириш учун кетадиган маблағларни чамалаб кўришингиз лозим, акс ҳолда уни амалга ошира олмаслигингиз мумкин. Албатта, юқорида кўрсатилган усуллардан фойдаланиш узатилаётган ахборот мазмуни ва моҳиятига боғлиқ. Пировардида, ўзингиз учун иқтисодий жиҳатдан энг арзон (ҳ е ч бўлмаганда арзонроғи) ва сифати юқори бўлган усулни белгилаб оласиз. Ахборотни узатиш усулларига келсак, 1- ва 2-бандда кўрсатил ган усуллар билан ёшлигингиздаёқ танишиб олгансиз ва ундан фойдаланишни яхши биласиз. Замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш эса улар билан мулоқот кўникма ва малакаларига боғлиқ. Шунинг учун, дастлаб замонавий телекомму - никация воситаларининг ўзи нималигини билиб олишингиз керак. Замонавий телекоммуникация воситалари имкониятлари жуда кенг тизим бўлиб, унга «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» фанидан маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер тармоқлари, Интернет каби тушунчалардан ташқари қатор янги тушунчалар ҳам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошқариш, ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар омборини бошқариш тизими, билимлар омбори кабилар киради. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб ахборотлаштириш соҳаси кескин ривожланиб кетди. Бизнинг асримиз, яъни XXI асрни ах боротлаштириш ва коммуникация асри деб бежиз аташмайди. Ах боротлаштириш нима ва унинг вазифаларига нималар киради, унинг асосий хусусиятлари қандай, деган саволлар ҳозирги замон жамиятидаги ҳар бир фуқарони қизиқтириши табиий. Чунки инсон фаолиятини ахборотсиз тасаввур қилиш қийин. ҳозирги кунда ҳар бир ташкилот, ўқув муассасаси, фирма ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида раҳбар ва ҳодимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарув жараёнларини маълум даражада автоматлаштиришга оид муаммоларни ечиш билан шуғулланади. Бунда улар махсус фирмаларнинг мутахассислари билан учрашади, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишади, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни кўради ва пировардида ўзида автоматлаштириш учун керак бўладиган тех ник жиҳозларни ҳарид қилади. Албатта, ташкилотларга ўрнатилган автоматлаштириш жиҳозлари йилдан-йилга янгиланиб, тех ник жиҳатдан такомиллаштириб борилади. XX асрнинг сўнгги ўн йили мобайнида ахборотлар билан ишлаш ва ахборотлаштириш жуда ривожланди. Бунга сабаб шундаки, кундалик турмушда ахборотлар, уларни қайта ишлаш ва узатишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида жамиятнинг ҳар бир аъзосидан ахборотлаштириш ва ахборот технологиялари сирларини, унинг қоида ва қонуниятларини мукаммал билишни тақозо этади. Кундалик турмушда турли кўринишдаги ахборотлар масалан, матнли, графикли, жадвалли, овозли (аудио), расмли, видео ва бошқа ахборотлар билан ишлашга тўғри келади. ҳар бир турдаги ахборот билан ишлаш (йиғиш, сақлаш ва ҳ.к.) учун ҳар хил тех ник характеристикаларга эга бўлган ахборот қурилмалари керак бўлади. Микроэлектроника ишлаб чиқариш технологиясининг ривожланиши ва ўта кучли процессорли компьютерларнинг яратилиши ахборотларни қайта ишлаш имкониятларини кенгайтирмоқда. ҳозирги кунда таълим соҳасида ўқитишни автоматлаштириш га катта эътибор берилмоқда, чунки замонавий ўқитиш технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш катта ижобий натижалар беради. ўқитишни автоматлаштириш (ахборотлаштириш) ёки ахборот технологияларидан фойдаланиш дастурига қўйидагиларни киритиш мумкин: а) таълим тизимининг барча поғоналарида ахборотлаштиришнинг етакчи бўғинлигини таъминлаш; б) барча соҳалар бўйича билим беришда ахборотлаштиришни ривожлантиришни лойиҳалаш ва яратиш (мониторинг), ресурс марказ тизими; в) ахборотлаштириш соҳаларида меъёрий базаларни яратиш (координациялар, методлар, илмий-методик бирлашмалар ва х.к.); г) техник таъминотни — компьютерлар, ахборот технология синин г бошқа қурилмалари (фотоаппаратдан микроскопгача), уларга хизмат кўрсатиш учун керакли материалларни яратиш; д) телекоммуникация (хаво орқали, ернинг сунъий йўлдошлари ва бошқа алоқа каналлари) тармоқлари; е) таъминот ресурслари (дастурий таъминот, интернетдаги ахборотлар мажмуи, маълумотномалар ва х.к.). Ахборот технологиясидан фойдаланиш ва уни бирор-бир соҳага татбиқ этиш ўз ичига қатор вазифаларни олади. Јуйида ахбо ротлашган фаолият объектлари ҳақида г a п юритамиз. Бундай объектларга сонлар (ўлчаш ва моделлаштириш натижалари), матнлар, тасвирий ахборотнинг статистик ва динамик ифодалари, расмлар, чизмалар ва аннимациялар, овозли образлар (ёзилган овоз, мусиқа ва бошқалар) киради. Фойдаланувчининг мустақил ва онгли равишда олиб борадиган фаолиятига ахборот объектларини яратиш, керакли ахборот объектларини излаш, ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ажратиб олиш, ташкиллаштириш, керакли кўринишда тасвирлаш, ахборот объектларини (матн, суҳбат, расм, ўйин ва бошқа кўри нишда ) узатиш, моделлаштириш, лойихалаш, объектларни режалаштириш ва бошқалар киради. Ахборот технологияси моделлари муайян амалларни онгли ва режали амалга оширишда ўзлаштирилади. Бу жараён қуйидагиларни ўз ичига олади: - компьютер, шунингдек, принтер, модем, микрофон ва овоз эшиттириш қурилмаси, сканер, рақамли видеокамера, мульти медиа проектори, чизиш планшети, мусиқали клавиатура кабилар ҳамда уларнинг дастурий таъминоти; - ускунавий дастурий таъминот; - виртуал матн конструкторлари, мультипликациялар, мусиқалар, физик моделлар, географик ҳариталар, экран процессорлари ва х.к.; - ахборотлар мажмуи — маълумотномалар, энциклопедиялар, виртуал музейлар ва х.к.; - техник кўникмалар тренажёрлари (тугмачалар мажмуидан тугмачаларга қарамасдан маълумот киритиш, дастурий воситаларни дастлабки ўзлаштириш ва х.к.) ҳозирги кунда ахборот ва компьютер технологиялари иборалари кундалик турмушда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳаётнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта, ахборотлар билан иш кўрамиз. Яъни ахборотлардан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, ўзлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади. ҳозирги кунда ахборот технологияси жамиятнинг жадал ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим омилдир. Ахборот технологияси инсоният тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлган бўлсада, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, цивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган куч энергия, хом ашё, материаллар ва моддий истеъмол буюмларига сарфланадиган харажатлардан устунлик қилмоқда, яъни ахборот технологиялари мав жуд янги технологиялар орасида етакчи ўринни эгалламоқда. Ахборот технологиялари индустрияси мажмуини компьютер, алоқа тизими, маълумотлар омбори, билимлар омбори ва у билан боғлиқ фаолият соҳалари ташкил қилади. Ахборот технологияла ри соҳасида бевосита ишламайдиган одамлар хам кундалик ишларида унинг имкониятларидан фойдаланади. Дарҳақиқат, жамиятни ахборотлаштириш — инсон ҳаётининг барча жабҳаларида интеллектуал фаолиятнинг ролини ошириш билан боғлиқ, объектив жараён ҳисобланади. Жамиятни ахборотлаштириш республикамиз ҳалқи турмуш даражасининг яхшиланишига, ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилишига, иқтисоднинг ўсиши ҳамда фан-техника тараққиётининг жадаллашишига хизмат қилади. Жамиятни ахборотлаштириш жараёнини 5 асосий йўналишга ажратиш мумкин: 1. Меҳнат, технологик ва ишлаб чиқариш жараёни воситаларини комплекс автоматлаштириш. 2. Илмий тадқиқотлар, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараён ларини ахборотлаштириш. 3. Ташкилий-иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш. 4. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини ахборотлаштириш. 5. Таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ахборотлаштириш. ҳар қандай фан борлиқнинг баъзи тушунчаларини умумлаштириш, бир-бирига боғланган ҳолда ўрганади. Масалан, физика табиатдаги воқеалар, ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиш шарт-шароитлари, улардан инсон ҳаётида фойдаланиш кабиларни ўрганади. Физикани ўқитишда турли усул ва услублардан фойдаланилади. Физикада билишнинг асосини назарий билим ва ўзлаштирилган билимни амалиётда текшириш ташкил этади. ҳар иккала ҳолда ҳам материални ўзлаштиришда маълум даражадаги ахборотлар мажмуи ўқувчилар онгига етказилади. Билим олишда, яъни маълум турдаги ахборотларни ўзлашти ришда компьютер тизимининг ёрдами бениҳоя каттадир. Ахборот қандай кўринишда ифодаланишидан қатьи назар, уни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва фойдаланишда компьютер техникасининг ролини қуйидагилар белгилайди: Биринчидан, ўқитишда янги ахборот технологияларидан фойдаланиш стандарт (анъанавий) тизимга нисбатан ўқув жараёнини жадаллаштириб, ўқувчида илмга қизиқишни оширади, улар ижодий фаолиятини ўстиради, билим беришга дифференциал ёндашиш, олинган билимларни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва назорат қилишни енгиллаштиради, ўқувчини ўқув жараёнининг субъектига айлантиради. Иккинчидан, янги ахборот технологияларидан таълим-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш мумкин бўлади: • муайян предметларни ўқитишда компьютер дарслари; • компьютер дарслари — кўргазмали материал сифатида; • ўқувчиларнинг гуруҳли ва фронтал ишларини ташкиллаштиришда; • ўқувчиларнинг илмий изланишларини ташкиллаштиришда; • ўқувчини ўқишдан бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш масалаларини ҳал этишда ва х.к. АДАБИЁТЛАР 1. В.Н. Каптеилинин. «Компьютер в обучении: психолого-педагогические проблемы компьютерного обучения. Круглый стол// Вопросы психологии». -1987. №1. С-60-88. 2. А.А.Абдукадыров. «Теоияирактика интенсификации подготовки учитилей физика-матемаитческих дисциплин». «Аспект использования компьютерных средств в учебно-воспитательном процессе// Диссертация на соискание ученой степени доктора педагогических наук». – Тошкент, 1990. 3. У. Юлдашев, М.Э. Мамаражабов, К.А. Мирвалиева. POWER POINT 97: ўқ ув қў лланма . – Т ., 2001. - 32 б . 4. М.Х.Лутфуллаев., М.А.Файзиев. «Интернет асослари»., СамДУ нашриёти. 2001. 5. Б.ў.қодиров. У.Бегимқулов, А.А.Абдуқодиров. «Ахборот технологиялари». Электрон дарслик. 2002. 6. С.С.ўуломов, А.Х.Абдуллаев. «Виртуальные стенды для имитации функций учебных мастерских и лабораторных установок». МВИССО. Т.,2002. 7. Р.И.Холмуродов, М.ҳ, Лутфуллаев. «Замонавий ахборот технологгиялари асосида ўқитиш», Т.,ўзРФА «Фан», 2003. 8. А.Сатторов. «Информатика ва ахборот технологиялари». - Академик лицей ва касб – ҳунар колледжлар учун дарслик. – Т.: ўзбекистон, 2002 й. 9. У. Юлдашев, Ш.К. Рахматуллаева. I nternet асослари: ўқув қўлланма. – Т., 2002.-28 б. 10. Компьютерная поддержка школьного курса астрономии. http://www.astronet.ru/ 11. Компьютерные (новые информационные) технологии обучения. http://www.novgorod.fio.ru/projects/Project635/s.htm 12. http://anvar.freenet.uz/axborot.html 13. http://college.ru/physics/ 14. http://www.college.ru/astronomy/ 15. http://ula.uzsci.net/portal/library/publ.php?s=view&id=124&page=3 .