logo

Ўзбекистонда никоҳ тузиш тартиби ва шартлари 2 ( Узбекистонда никох тузиш тартиби ва шартлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

66.5 KB
Ўзбекистонда никоҳ тузиш тартиби ва шартлари Режа: 1. Никоҳ тузиш тартиби; 2. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар; 3. Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш. Никоҳ тузиш тартиби Оила никоҳдан бошланади. Никоҳ расмий, қонунлар асосида ўтказилгандагина ҳақиқий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг биринчи моддасида никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилиши лозимлиги кўрсатилган. Никоҳдан ўтивчилар ФҲДЁга ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабабларга кўра ФҲДЁ бир ой синов муддати ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Балоғатга етмаганларнинг никоҳга киришининг олдини олиш, уларнинг соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда оилани қуриш учун маълум ҳаётий тажриба, жисмоний ва маънавий етуклик талаб қилинишини эътиборга олган ҳолда, қонун никоҳ ёшини эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар булган, алоҳида ҳолларда никоҳ ёши эркак ва аёлларга бир ёшга камайтилиши мумкин. Бу сабабларга, масалан: никоҳга кирувчи аёл ҳомиладор бўлиб қолиши, бир тараф оғир касал бўлган ёки ҳаракатдаги армияга кетаётгани ва бошқа шунга ўхшаш ҳоллар киради. Бунда никоҳ давлат рўйҳатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин. Никоҳ, никоҳга кирувчиларнинг ихтиёрийлиги, эркин розилиги асосида тузилади. Никоҳни тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Агар шахс ўз хатти-ҳаракатлари оқибатни тушунмайдиган ҳолда (қаттиқ мастлик, руҳий ҳолатининг вақтинча бузилиши) ёки алдов оқибатда никоҳдан ўтган бўлса, бундай никоҳ қонунда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилади. Никоҳ тузишга мажбур қилиш қонун билан таъқиқланади. Аёлни ўз эркига хилоф равишда эрга тегишга мажбур қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 136-моддасига кўра жазоланади. Никоҳ тузиш ҳақидаги аризани беришда шахсни аниқловчи ҳужжатлар: паспорт, ҳарбий билет, офицер, прапоршикнинг шахсий гувоҳномаси, никоҳланувчиларнинг бири илгари никоҳда бўлган бўлса, никоҳдан ажралганликни тасдиқловчи хужжат (гувоҳнома ёки суд қарори), никоҳни ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори, эр-хотиндан бирининг ўлими тўғрисидаги гувоҳнома кўрсатилиши керак. Никоҳ никоҳланувчиларнинг хоҳишига кўра тантанали равишда қайд этилиши мумкин. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар Қуйидаги ҳолатларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди: 1. Никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда бўлса; 1. Насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар (бобо, буви, ота-она, фарзандлар, невара ва чеваралар) ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида; 2. Никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қўшхотинликни тақиқлайди. Республикамизнинг Жиноят Кодекси 126-моддасида кўп хотинлилик, яъни икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш жиноят ҳисобланади. Маълумки, қариндошлар ўртасидаги никоҳ оқибатида кўпчилик болалар ногирон бўлиб туғилишади. Шифокар фикрича, яқин қариндошлар: амаки, хола, тоға ва аммавачаларнинг фарзандлари ўртасидаги никоҳий муносабатлар ҳам салбий оқибатларга олиб келади. Руҳий касаллиги бўлган шахснинг касаллигини бекитиб, балки никоҳий муносабат натижасида тузалиб кетади деб айирим ота-оналар қонун бузилишга ҳам йўл қўядилар. Натижада никоҳнинг бекор қилиниши, оилада ногирон фарзанд туғилиши каби фожиалар ҳам суд амалиётида учраб туради. Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Оила қонунчилигида илк бор никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш қонунлаштирилган. Оила кодексининг 17-моддаси “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш” деб номланган. Бу қоидани қонунга киритишдан мақсад, биринчидан, янги тузилаётган оиланинг ва келажакда туғиладиган фарзандларнинг соғлам бўлишини таъминлаш бўлса, иккинчидан, никоҳга кирувчиларга тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалаларида маслаҳатлар беришдир. Тиббий кўрикдан ўтиш фақат бўлажак эр-хотиннинг розилиги асосида фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари йўлланмасига кўра туман (шаҳар) поликлиникалари, хотин-қизлар тиббий маслҳатхоналари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасалари томонидан бепул амалга оширилади. Оила Кодексининг 17-моддасида никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш максадга мувофиклиги кайд этилган. Ушбу холат никохга кирувчи эр ва хотиннинг розилиги билан амалга оширилишини назарда тутилган эди. Хозирги кунда никохни кайд килишда “Турмуш курувчиларни тиббий Кўрикдан ўтказиш тўгрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 й 25 августда 365-сонли карори кабул килинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий этиб тайинланди. Бу карорнинг мазмуни куйидагилардан иборат : 1. Мазкур Низомнинг амал килиши никохланувчи шахсларнинг фукаролигидан катъи назар Ўзбекистон Республикаси ФХДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча никохларга жорий этилади. 2. Никохланувчи шахслар мазкур Низомга мувофик хажмларда психик, наркологик, таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ(одам иммунитет танкислиги вируси) ОИТС юзасидан тиббий кўрикдан ўтади. 3. Никохланувчи шахслар ФХДЁ органлари томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун яшаш жойидаги согликни саклаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилади. 4. Никохланувчи шахсларнинг тиббий кўриги ФХДЁ органлари томонидан берилган йўлланма бўйича бепул ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтиш муддати никохланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат килган кундан бошлаб икки хафтадан ошмаслиги керак. 5. Ўзбекистон Республикаси фукаролари билан никохланаётган чет эллик фукаролар ва фукаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг вактинча яшаш жойида тиббий кўрикдан ўтадилар. Конун рухий касал ёки акли заиф бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишни назарда тутмайди. Рухий носоглом шахсларнинг никох тузиши оила конунчилигимизнинг асосий принципига зиддир ва бундай шахслар ўртасида никох тузилиши ман этилади. Бу эса, албатта, тугилажак авлодларнинг соглигини, турли салбий окибатларнинг олдини олиш максадини кўзлайди. Инсоннинг соглиги унинг бугунги куни ва келажак авлоднинг баркамоллиги жамиятимизнинг энг катта бойлигидир. Фукароларнинг соглигини саклаш ва уни мустахкамлаш вазифасини давлат ўз зиммасига олади. Шу туфайли Оила кодекси никох тузувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий хамда оилани режалаштириш масалалари бўйича уларга маслахат бериш давлат согликни саклаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилишини белгилайди. Бундай текшириш ўтказишдан максад тиббий-ирсий касалликлардан келажак авлодни асраш, шунингдек эр- хотинларни олдиндан огохлантириб, улар касалланишининг олдини олишдир. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари шифокар сири ҳисобланади ва иккинчи тарафга биринчи тарафнинг розилиги билан билдирилиши мумкин. Агар никоҳланувчи шахслардан бири ўзида таносил касаллиги ёки одам иммунитети тақчиллиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган бўлса, иккинчиси никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиб судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасига кўра ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтирган киши жиноий жазога тортилади. ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР : 1. Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция, Тошкент-1998. 2. Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси. ЮНЕСКО 1995 йил 16 ноябрь, Париж. 3. О.А.Каримова. Қонун, оила, фарзанд ва жамият. Т-2000. 4. О.А.Каримова. Оила ҳуқуқи. Маърузалар матни. ТДПУ. 2002; 5. И.Овчинников. Родительское счастье. М., Из-во политической лит., 1987. 6. Қадриятлар ва ижтимоий тараққиёт. Т., “Ўзбекистон”, 1997. 7. П.Азаров. Семейная педагогика. М., Изд-во политической лит.,1985. 8. Гендер и развитие в Узбекистане. Т., 1998. 9. Положение детей в мире. ЮНИСЕФ, 2000. 10. www.ziyonet.uz