logo

Тезкор қидирув тадбирлари тушунчаси, уларни ўтказиш асослари. Тезкор қидирув тадбирларини ўтказишда ахборот таъминоти ва чекловлар

Yuklangan vaqt:

27.10.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58.1044921875 KB
Т езкор қидирув тадбирлари тушунчаси, уларни ўтказиш асослари . Т езкор қидирув тадбирларини ўтказишда ахборот таъминоти ва чекловлар Режа: 1. Тезкор-қидирув тадбирлари тушунчаси ва бундай тадбирларнинг турлари . 2. Тезкор-қидирув тадбирлари таснифи . 3. Тезкор-қидирув тадбирлари турларининг қисқача мазмуни . 4. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар . 5. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари . 6. Қидирув тадбирларини ўтказиш . 7.Тезкор-қидирув фаолиятидаги чекловлар. 8. Тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш . 2. Тезкор-қидирув тадбирлари таснифи Мазмуни ва ўтказиш тартибига қараб ТҚМни қуйидаги асосларга кўра таснифлаш мумкин: 1) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига бўлган муносабатга қараб: а) конституциявий ҳуқуқлар (ёзишмалар, телеграф хабарлари, телефон сўзлашувлари сир сақланишига ва яшаш жойи дахлсизлигига бўлган)ни чеклайдиган тадбирлар: - турар жойларни ва бошқа жойлар, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш ; - почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ; - телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш; - алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш; б) конституциявий ҳуқуқларни чеклайдиган тадбирлар (бошқа ТҚТ); 2) яширинлик даражасига қараб : а) ҳам ошкора, ҳам ноошкора усуллар билан ўтказиладиган ТҚТ: - сўров; - маълумотлар тўплаш; - қиёсий текширув учун намуналар йиғиш; - текшириш учун харид қилиш; - предметлар ва ҳужжатларни текшириш; - тезкор кузатув; - шахснинг айнанлигини аниқлаш; - турар жойларни ва бошқа жойлар, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш; - тезкор эксперимент; б) ноошкора усуллар билан ўтказиладиган ТҚТ : - почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ; - телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш; - алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш ; - текшириш учун харид қилиш; - тезкор киритиш; - назорат остида етказиб бериш ; - ниқобланган операциялар; 3) техника воситалари (ТҚФни амалга ошириш жараёнида ахборотни ноошкора усуллар билан олиш учун мўлжалланган махсус техника воситалари)дан фойдаланилишига қараб: а) ўтказиш пайтида ушбу техника воситаларидан фойдаланилиши мумкин бўлган ТҚТ : - предметлар ва ҳужжатларни текшириш ; - тезкор кузатув ; - шахснинг айнанлигини аниқлаш; - турар жойларни ва бошқа жойлар, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш; - почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ; - телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш; - алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш; б) ўтказиш пайтида ушбу техника воситаларидан фойдаланилмайдиган ТҚТ ( бошқа ТҚТ ); 4) фойдаланилаётган тезкор-техника кучлари ва воситаларининг тааллуқлилигига қараб : а) ТҚФни миллий хавфсизлик хизмати органлари, ички ишлар органлари ва божхона органларининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи орган томонидан ўтказиладиган ТҚТ: - почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ; - телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш; - алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш; б) ТҚФни ўз куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи орган томонидан ўтказиладиган ТҚТ (бошқа ТҚТ). 3. Тезкор-қидирув тадбирлари турларининг қисқача мазмуни 1. Сўров – сўралаётган шахс билан мустақил равишда ёки учинчи шахслар орқали мулоқот қилишдан иборат бўлган ТҚТ. Сўров ҳам тезкор ходимнинг ўзи томонидан, ҳам унинг топшириғига биноан учинчи шахс томонидан, ҳам очиқ, ҳам ноошкора тарзда ўтказилиши мумкин. Сўралаётган шахслар жумласига, одатда, қуйидагилар киради: - тасодифан жиноятнинг гувоҳлари бўлиши мумкин бўлган ва (ёки) органлар билан ҳамкорлик қиладиган шахслар (таксичилар, барменлар, дўконларнинг сотувчилари ва ҳ.к.); - органларни қизиқтираётган объектни қуршаган шахслар жумласидан бўлганлар (масалан, қариндошлари, қўшнилари, ҳамкасблари); - илгари жиноят содир этган ва текширилаётган участкада яшайдиган шахслар ва бошқ. Сўров ўтказиладиган жой билан боғлиқ чеклашлар мавжуд эмас: у ҳам хизмат хонасида, ҳам кўчада, ҳодиса содир бўлган жойда ва бошқа ерларда ўтказилиши мумкин. Сўров ҳам одам билан бевосита мулоқот қилиш жараёнида, ҳам у билан телефон, Интернет ва ҳоказолар орқали мулоқот қилиш йўли билан ўтказилиши мумкин. Сўров ўтказишга тайёр бўлиш, хусусан, сўралувчининг шахсий хусусиятларини аниқлаш, имкониятга қараб тегишли вазиятни танлаш, учрашувда бериш ўринли бўлган саволлар доирасини, шунингдек сўров ўтказиш тактикасини белгилаш муҳимдир. Сўроқдан фарқли ўлароқ, сўралувчи шахс ахборот беришдан бош тортганлик учун жавобгар бўлмайди, шу сабабли тезкор ходим унга керакли ахборотни олиш имконини берадиган усулда сўралувчи билан тил топа олиши лозим. Тадбир суҳбат шаклида ўтказилиши мумкин бўлиб, унда сўровнинг асл мақсадини билмайдиган сўралувчидан ахборот олиш мақсадида, гап орасида тезкор ходимни қизиқтирган жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилади (урғуни кўчириш). Сўров ўтказишда қайд этувчи аппаратура (видео-, аудиоёзув ва бошқ.)дан очиқ ёки сўралувчидан яширин тарзда фойдаланилиши мумкин. Аппаратурани қўллаш учун сўралувчининг розилиги талаб этилмайди. Сўров ўтказишда зарур ҳолларда хотирани тиклаш имконини берадиган воситалар, масалан, ҳужжатларнинг намуналари, татуировкаларнинг намуналари жамланган китоблар тақдим этилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Сўралувчининг розилиги билан гипноз қўлланиши мумкин. Сўров натижалари тезкор ходимнинг маълумотномаси ёки билдиргиси билан расмийлаштирилиши мумкин. Агар мавжуд бўлса, уларга сўралувчининг тушунтиришлари ва бошқа ҳужжатлари илова қилиниши мумкин. Бундай ҳужжатлар тезкор аҳамиятга эга бўлади. 2. М аълумотлар тўплаш – турли маълумотлар базалари, кримина листик ва тезкор ҳисоблардан, турли ташкилотлар ҳамда фуқароларга сўровлар юбориш йўли билан ахборот олишдан иборат бўлган ТҚТ. Маълумотлар тўплаш текширилаётган шахс, хусусан, унинг турмуш тарзи, жойлашган манзили, қариндошлари ва дўстона алоқалари, кўчмас мулкининг мавжудлиги, яшаш жойи бўйича рўйхатга олингани, телефон рақамларининг мансублиги, транспорт воситасининг эгаси, илгари судланганлик ҳолати, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат гувоҳномаларининг берилиши, қуроли бор-йўқлиги ва ҳоказолар тўғрисида маълумотлар олиш мақсадида амалга оширилади. Шахснинг алоқаларини текширишда ахборот унинг яшаш жойи бўйича ҳокимият органларидан, фуқаролар маҳалла йиғинларидан, уй-жой бошқармасидан, поликлиникадан, ўқиш ёки иш жойидан, у ҳарбий хизматни ўтаган, дам олган жойлардан, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган жойдан ва бошқа жойлардан олиниши мумкин. Олинаётган ахборот мазмунини ҳисобга олганда, тадбир : - ошкора, ноошкора тарзда ҳамда фуқаролар ва ташкилотлардан ахборот олишда маълумотлар тўплаш мақсадини кўрсатмасдан; - зарурий ҳужжатлар (сўровлар)ни тузиб ёки тузмасдан ; - бевосита тезкор ходим томонидан, унинг топшириғига биноан тезкор- техника ва қидирув хизмати ходими томонидан, тезкор ходимнинг топшириғига биноан конфидент томонидан ўтказилиши мумкин. ТҚФни амалга оширувчи органлар ҳокимият органлари ва турли ташкилотларга ёзма сўровлар юборадилар. Ушбу ҳокимият органлари ва ташкилотлар тегишли ахборотни беғаразлик асосида тақдим этадилар, қонунда уни олишнинг махсус тартиби белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Ахборот олишнинг махсус тартиби махфий хусусиятга эга бўлган маълумотларга нисбатан назарда тутилган бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради: - тергов ва суд ишларини юритиш сирини ташкил этувчи маълумотлар ; - давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланиш имконияти чекланган хизматга доир маълумотлар (хизмат сирлари); - касбий фаолият билан боғлиқ маълумотлар (шифокор, нотариус, адвокатлик, бан к, суғурта сири, ёзишмалар, теле фон сўзлашувлари, почта жўнатмалари, теле граф хабарлари ёки бошқа хабарлар сири ва ҳ.к.); - тижорат фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ( тижорат сири ). Маълумотлар тўплаш жараёнида турли-туман маълумотлар базаларидан кенг фойдаланилади (уларнинг аксариятини компьютер бозорларида ёки Интернет орқали эркин сотиб олиш мумкин). Бундай базалар сони жуда кўп: кўчмас мулкнинг мавжудлиги ҳақида ва ҳ.к. 1 Юборилган сўровлар бўйича расмий ташкилотлардан келган маълумотлар ва улар юборган материаллар (турли ташувчилардаги ҳужжатлар ёки ахборот) процессуал қимматга эга. Бу маълумотлар кейинчалик жиноят ишига далиллар сифатида қўшиб қўйилиши мумкин. Бошқа хил (тезкор ходимнинг билдиргиси ёки маълумотномаси билан расмийлаштирилган) ахборот тезкор диққатга сазовордир. 3. Қиёсий текширув учун намуналар йиғиш – предметлар ва моддаларни, шунингдек бошқа намуналарни топиш, қайд этиш, олиб қўйиш ва сақлашдан иборат ТҚТ. Унинг мақсади шахс муайян жой ёки объектларда из қолдиргани ёки қолдирмаганини текширишдан, шунингдек ТҚТ вазифаларини ҳал этиш учун уларнинг хусусиятлари ва белгиларини аниқлашдан иборат. Ушбу тадбир процессуал ҳаракат – эксперт текшируви учун намуналар олиш (ЎзР ЖПКнинг 188-моддаси)га кўп жиҳатдан ўхшаш, бироқ унга нисбатан процессуал талаблар қўлланилмайди ва у ноошкора тарзда амалга оширилиши мумкин. Намуналар сифатида предметлар (масалан, ўғирланган автомобиль деталларига ўхшаш деталлар, қалбаки қоғоз пулларнинг намуналари), моддалар (одам ажралмалари – қон, сўлак) ва ҳоказолар амал қилиши мумкин. Намуналар текширув ўтказиш учун зарур ва етарли бўлган миқдорда йиғилади ва текширув ўтказиш учун яроқли (уларни идентификация қилиш имконини берадиган белгиларга эга) бўлиши лозим. Намуналар топилганидан кейин улар тегишли равишда ўрамларга жойланади ва белгиланган тартибда қиёсий текширув ўтказиш учун юборилади. Намуналарни йиғиш жараёнида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғига таҳ-дид солувчи ёки уларнинг инсоний қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни бажариш тақиқланади. 1 Маълумотлар база лари ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун IV боб 8 -параграфига қаранг . Тадбир ошкора ёки ноошкора усуллар билан ўтказилиши мумкин (масалан, шахс дастхатидан намуналар олиш мақсадида у тузган хизматга доир ҳужжатларни архивда текширишда; ноошкора тарзда бармоқ изларини олиш – шахс ўқиган ва ўзининг бармоқ изларини қолдирган журнални олиб қўйиш йўли билан); бундан ташқари, намуналар шахснинг ўзидан олиниши ҳам мумкин, бунда у мазкур намуналарни олишнинг асл мақсади унга ошкор қилинмайди (поликлиникада анализлар топшириш ниқоби остида олинади). Тадбирни ўтказишда экспертлар ва тегишли махсус билимларга эга шахслар жалб қилиниши, шунингдек техника воситалари – ўлчаш, оптик, қиёслаш асбоблари қўлланиши мумкин. Намуналарни йиғиш тезкор ходим томонидан тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилади ва унда намуналарни йиғиш амалга оширилган жой ва сана, далолатномани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, намуналарни йиғишда иштирок этган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади; ҳаракатлар улар қай тартибла бажарилган бўлса, шу тартибда тавсифланади, уларни бажариш чоғида аниқланган муҳим ҳолатлар, иштирок этувчи шахслар берган баёнотлар қайд этилади; қўлланилган техника воситалари, улардан фойдаланиш шартлари ва тартиби, ушбу воситалар қўлланилган объектлар ва олинган натижалар кўрсатилади. Намуналарни йиғиш ноошкора тарзда ўтказилган ҳолда тезкор ходим ТҚТ натижаларини билдирги ёки маълумотнома билан расмийлаштиради ва ва уларга олинган намуналарни илова қилади. 4. Т екшириш учун харид қилиш – ТҚФни амалга оширувчи орган ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахс ТҚФ вазифаларини ҳал этиш доирасида мол-мулкни назорат остида ҳақ эвазига эгаллашидан иборат бўлган ТҚТ. Мол-мулкни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мос келмаслиги: эгалланаётган мол-мулкнинг муомалада бўлиши чекланган ёки у фуқаролик муомаласидан чиқарилган бўлиши мумкин (масалан, қурол- яроғ, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.к.). “Харид қилиш” атамаси унча аниқ эмас: мазкур тадбирни ўтказиш пайтида мол-мулкни эгаллаш олиш-сотиш билан бир қаторда, айирбошлаш, ижарага олиш ва бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Айрим ҳолларда шахс бегоналаштираётган мол-мулк эмас, балки у кўрсатаётган хизматлар текширилиши мумкин. Тадбир ноошкора тарзда ўтказилади (сотувчи ёки мол-мулкни ўзгача йўл билан бегоналаштираётган шахс харид қилишнинг асл мақсади жиноятни аниқлаш ёки ТҚФнинг бошқа вазифаларини ҳал қилишдан иборат эканлигини билмайди). Т екшириш учун харид қилиш тадбирларининг аксарияти хўжалик муомаласи ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш соҳасида ўтказилади. Тижорат ташкилотларининг молия- хўжалик фаолиятини текшириш, одатда, текшириш учун харид қилишбилан бошланади. Ушбу тадбирни ўтказиш йўли билан, масалан, сотилаётган товар лозим даражада сифатлими, у легал ишлаб чиқарилганми ёки қалбакими, товар сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқми, товарга бўлган муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилганми (у контрафакт товар эмасми), товарда акциз марклари борми, деган саволларга жавоб олиш мумкин. Муомалада бўлиши чекланган ёки тақиқланган предметларни эгаллаш расман ЎзР ЖКнинг 248-моддасида (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига нисбатан), 251-моддасида (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга нисбатан), 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга нисбатан) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят таркиблари билан мос келиши туфайли, текшириш учун харид қилишни ўтказиш тегишли орган раҳбари томонидан тасдиқланган, прокурор билан албатта келишилган қарор асосида амалга оширилади. Тадбир тезкор ходим оддий харидор ниқоби остида сотувчидан товарни сотиб олиши билан бошланади. Тадбирда уч киши – ходим ва икки нафар фуқаро иштирок этиши мумкин. Бу ҳолда уларнинг учаласи ҳам товарни навбатма-навбат харид қилади . Сотувчи мол-мулкни бегоналаштиргандан кейин тезкор ходим унга ўзини таништиради, хизмат гувоҳномасини кўрсатади, текшириш учун харид қилиш ўтказилганини эълон қилади ва текшириш учун харид қилиш ўтказиш тўғрисидаги қарор билан таништиради. Шундан кейин харид қилинган, муомалада бўлиши чекланган ёки муомаладан чиқарилган мол-мулк олиб қўйилади , муомалада бўлиши чекланмаган мол-мулк эса белгиланган сифатга, нархга, оғирликка ва ҳоказоларга мувофиқликка текширилади. Тадбирни ўтказиш жараёни тўғрисида тезкор ходим томонидан тегишли далолатнома тузилади . Кўп карралик хусусиятига эга бўлган жиноятлар (чет эл валютасини, оз миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сурункали равишда сотиш, харидорлар ҳақидан доимий равишда уриб қолиш)ни аниқлашга қаратилган текшириш учун харид қилиш бир неча марта (тезкор ходим томонидан учинчи шахсларни жалб қилган ҳолда) ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда текшириш учун харид қилиш ўтказилгани шахсга фақат охирги харид қилишдан кейин эълон қилинади . Дастлабки харид қилишларнинг натижаларига кўра далолатномалар тузилади ва улар тушунарли бўлган сабабларга кўра мол-мулкни бегоналаштираётган шахсга маълум қилинмайди. Товар сифатини ёки унинг бошқа хосаларини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолда у текшириш ўтказиш учун топширилиши мумкин. Тадбирни ўтказиш жараёнида унинг ўзини ва натижаларини қайд этиш учун, одатда, техника воситалари ва моддалар қўлланилади, масалан: яширин аудио- ва видеоёзув воситалари, қоғоз пул ёки ҳужжатларга ишлов бериш учун мўлжалланган, ультрабинафша нурлар остида ўзидан ёруғлик таратадиган махсус кукунлар ва ҳ.к. 5. Назорат остида олиш – ТҚФни амалга оширувчи орган ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахс мол-мулкни назорат остида ҳақ тўламасдан эгаллашидан иборат бўлган ТҚТ. Мол-мулкни эгаллаш, т екшириш учун харид қилишда бўлганидек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мос келмаслиги: эгалланаётган мол-мулкнинг муомалада бўлиши чекланган ёки у фуқаролик муомаласидан чиқарилган бўлиши мумкин. Ушбу ТҚТ ноошкора тарзда ўтказилади (мол-мулкни ўзгача тарзда бегоналаштираётган сотувчи ёки бошқа шахс эгаллашнинг асо мақсади жиноятни аниқлаш ёки ТҚФнинг бошқа вазифаларини ҳал қилишдан иборат эканлигини билмайди). Назорат остида олиш, қоида тариқасида, т екшириш учун харид қилишнинг аниқ натижалари олинганидан кейин ўтказилади. Ушбу ТҚТни ўтказиш пайтида тезкор ходим олинаётган товар (ёки объект, чунки бу одам бўлиши ҳам мумкин) лозим сифатга эга эмаслиги, нолегал тарзда ишлаб чиқарилгани ёки сохталаштирилгани, сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан мос келмаслиги, товарга бўлган муаллифлик ҳуқуқига риоя этилмагани (у контрафакт ҳисобланиши), товарда акциз маркаси йўқлиги ва ҳоказолар ҳақида аниқ ахборотга эга бўлади. Кўриб чиқилаётган ТҚТни амалга ошираётганда тезкор ходим сотувчи ва унинг шериклари жиноий ҳаракатларини ҳамда уни ушлашни ҳужжатлаштириш мақсадида махсус (криминалистик ёки тезкор-қидирув) техникадан фойдаланади, яъни далиллар тўплайди ва улар кейинчалик жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади. Муомалада бўлиши чекланган ёки тақиқланган предметларни эгаллаш расман ЎзР ЖКнинг 137-моддасида (одам ўғирлашга нисбатан), 248- моддасида (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига нисбатан), 251-моддасида (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга нисбатан), 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга нисбатан) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят таркиблари билан мос келиши туфайли, назорат остида олишни ўтказиш тегишли орган раҳбари томонидан тасдиқланган, прокурор билан албатта келишилган қарор асосида амалга оширилади. Тадбир тезкор ходим ёки илгари текшириш учун харид қилишни амалга оширган шахс оддий харидор ниқоби остида сотувчидан товарни олиши билан бошланади. Олинаётган мол-мулк бегоналаштирилгандан кейин тезкор ходим сотувчига ўзини таништиради ва хизмат гувоҳномасини кўрсатади, назорат остида олиш ўтказилганини эълон қилади ва тегишли қарор билан таништиради. Шундан кейин олинган, муомалада бўлиши чекланган ёки муомаладан чиқарилган мол-мулк олиб қўйилади . Тадбирни ўтказиш жараёни тўғрисида тезкор ходим томонидан тегишли ҳужжат тузилади. 6. П редметлар ва ҳужжатларни текшириш – махсус билимларга эга бўлган шахс томонидан предметлар ва ҳужжатларни текширишдан иборат бўлган ТҚТ. Ушбу тадбир текширилаётган предметлар ва ҳужжатлар жиноят воситалари ёки қуроллари ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини аниқлаш, шунингдек ТҚФ вазифаларини ҳал этиш учун уларнинг хусусиятлари ва белгиларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Суд экспертизасининг аналоги ҳисобланадиган предметлар ва ҳужжатларни текшириш тезкор ходимда мавжуд бўлмаган махсус билимлар талаб этилган ҳолларда ўтказилади. Предмет лар моддий дунё объект лари ҳисобланади . Предмет ларни текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади : 1) текширилаётган предметни илгари аниқланган предметлар (масалан, бармоқ излари, ўқ, гильза, одам ажралмалари) билан идентификаци я қилиш ; 2) текширилаётган предметнинг у қайси объектнинг қисми бўлса, шу объектга мансублигини аниқлаш (синган нарсалар, йиртилган кийим, қоғоз парчалари ва ш.к.). Моддий ташувчида қайд этилган, идентификация қилиш имконини берадиган реквизитларга эга бўлган ахборот ҳужжат ҳисобланади. Ҳужжат ҳам қоғозда, ҳам электрон кўринишда (масалан, бухгалтерия ҳисоботи солиқ инспекциясига электрон кўринишда тақдим этилганда) бажарилиши мумкин. Ҳужжатларни текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади: - ҳужжатнинг моддий хоссаларини ўрганиш (визуал кўздан кечириш, унинг моддий хоссалари – сифати, таркиби, қоғознинг қалинлигини, матнда ўчириб ёзиш, қўшиб ёзиш, тузатишлар бор-йўқлигини аниқлаш); - ҳужжатнинг мазмунини ўрганиш (масалан, у ваколатли мансабдор шахс томонидан чиқарилганини, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини) ва уни бошқа ҳужжатларга боғлаб тадқиқ этиш (ҳужжат ўзи қонуний, бироқ унинг мазмуни бошқа ҳужжатлар мазмуни билан мос келмаган ҳолда). П редметлар ва ҳужжатларни текшириш улар топилган жойда (масалан, гиёҳвандлик воситаларининг экспресс-тестлари воситасида) ва тегишли экспертиза муассасаларида амалга оширилиши мумкин. Тадбир натижалари тезкор ходимнинг тегишли билдиргиси билан расмийлаштирилади ва унга текширишни ўтказган мутахассислар ёки бошқа шахсларнинг хулосалари (агар мавжуд бўлса) илова қилинади. 7. Т езкор кузатув – ТҚФни амалга оширувчи органларни қизиқтирган шахслар, уларнинг транспорт воситаларини, шунингдек ушбу шахсларнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойларини ноошкора тарзда кузатишдан иборат ТҚТ . Тезкор кузатув жараёнида қуйидаги ахборот аниқланади : - шахснинг жиноят таркиби белгилари мавжуд бўлган пинҳона фаолияти; - кузатув объектининг психологик портрет и : шахснинг феъл-атвори ва руҳий хусусиятлари ; - шахснинг мулоқот давраси – шахсий, хизматга доир ва бошқа (айниқса жиноий) алоқалари; - шахс фойдаланаётган хуфядонлар; - жиноий гуруҳ мавжуд бўлган ҳолда – унинг сон ва сифат таркиби, гуруҳ сардори, оддий аъзолари ким эканлиги, уларнинг психологик тавсифи, гуруҳда мажбуриятларнинг тақсимланиши, уни маблағ билан таъминлаш манбалари, гуруҳ йиғиладиган ва вақтни ўтказадиган жойлар, гуруҳнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқалари ва ш.к. Тезкор кузатув визуал тарзда , техни ка воситалари ёрдамида, шунингдек комплекс равишда амалга оширилиши мумкин . Тезкор кузатув жараёнида аудио ёзув , ви део тасвирга олиш , фотос уратга тушириш ва эшитиб назорат қилиш воситалари қўлланилиши мумкин . Тезкор кузатув жараёнида кузатув объектининг барча ҳаракатлари хронология тартибида қайд этилади. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклайдиган тезкор кузатувни ўтказишга фақат тезкор ходимда ТҚФ тўғрисидаги қонунда назарда тутилган ахборот мавжуд бўлган ҳолда прокурор қарори асосида йўл қўйилади. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чекламайдиган тезкор кузатув тезкор ходимнинг қарорига кўра, қўшимча куч ва воситалар жалб қилинган ҳолда эса – тегишли бўлинма раҳбарининг қарорига биноан амалга оширилади. Шахсларнинг жиноий ҳаракатлари битта давлат ҳудуди билан чекланмаслигини ҳисобга олганда, тезкор кузатув ундан ташқарида амалга оширилиши ҳам мумкин: - МДҲга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси органларининг сўровига биноан (1998 йил 18 декабрда Москва шаҳрида МДҲ иштирокчиси бўлган давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида имзоланган ТҚФнинг махсус кузатуви соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ). 8. Ш ахснинг айнанлигини аниқлаш – жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни унинг алоҳида белгиларига кўра таниб олишдан иборат бўлган ТҚТ. Тадбир ноошкора тарзда ёки конспираци я чораларин и кўриш йўли билан ўтказилади ва : - бевосита визуал алоқа қилиш йўли билан (масалан, одамлар оммавий йиғиладиган жойларда бўлиш, шахс пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда ноошкора патру ллаш, эҳтимол тутилган иш жойига афсона остида ташриф буюриш ва бошқ.); - видеоёзув бўйича; - аудиоёзув бўйича; - тасвир (фотосурат, рассом-криминалист портрет бўйича яратган фоторобот) бўйича; - ҳидли излар бўйича (хизмат-қидирув итидан фойдаланган ҳолда) амалга оширилади. Юқорида санаб ўтилган усулларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Бевосита визуал алоқа қилганда айнанлаштирувчи шахс объектни кўздан кечириш учун кам вақтга эга бўлиши мумкин, тасвир бўйича айнанлаштириш шахсни овози, гапириш оҳанги, дудуқланиши (агар бўлса) бўйича таниб олиш имконини бермайди, аудиоёзув бўйича айнанлаштириш шахсни қадам ташлаши, оқсоқлиги, қовоғи учиши, чандиқлари, татуировкалари сингари ўзига хос белгилари бўйича таниб олиш учун имконият яратмайди, ҳидли излар бўйича таниб олишда эса фақат битта мезон қўлланилади. Ш ахснинг айнанлигини аниқлашҳам одатдаги шароитларда (иш жойида, маиший вазиятда, жиноий тажовузлар объектларида), ҳам тезкор ходим томонидан сунъий равишда яратиладиган вазиятларда; ҳам таниб олувчи шахс томонидан тезкор ходим билан бирга, ҳам мутахассислар (рассом- криминалист, кинолог ва бошқ.) иштирокида ўтказилади. Ш ахснинг айнанлигини аниқлаш жараёнида ТҚТ иштирокчиларига таъсир ўтказиш ва гумон қилинувчи ёки қидирилувчи шахсининг айнанлигини аниқлашда хатога йўл қўйиш эҳтимолини кучайтирадиган сунъий шароитларни яратиш, шунингдек кейинчалик процессуал таниб олишни истисно қиладиган ва жиноят иши бўйича далиллар тўплаш имкониятини шубҳа остида қолдирадиган ҳаракатларга йўл қўйиш тақиқла- нади. Ш ахснинг айнанлигини аниқлаш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади, ушбу ҳужжатларга тадбирни ўтказиш жараёнининг аудио-, видеоёзувлари, фотосуратлар, шунингдек таниб олувчи шахснинг тушунтиришлари илова қилиниши мумкин. 9. Турар жойларни ва бошқа жойлар, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш – шахслар, предметлар, хуфядонлар ва ҳоказоларни топиш, шунингдек жиноий фаолиятга дахлдор бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида объектларни визуал ёки техника воситалари ёрдамида ўрганишдан иборат бўлган ТҚТ. Ушбу тадбир: а) ошкора тарзда – расмий тафтиш доирасида ( тезкор ходимлар томонидан ваколатли ин спекторлар билан ҳамкорликда); б) но ошкора тарзда ёки конспираци я ( афсоналаштириш ) чораларини қўллаган ҳолда : - тезкор ходимлар; - тезкор- техни ка бўлинмаларининг ходимлари томонидан ; в) тезкор ходимнинг топшириғига биноан органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахс томонидан; г) тезкор ходимнинг топшириғига биноан ўз хизмат вазифаларига кўра органларни қизиқтираётган ҳудудга кириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг вакиллари (ёнғин назорати ва санэпидемназорат ходимлари, сантехниклар, электриклар ва бошқ.) томонидан ўтказилади. Турар жойларни текширишинсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларини чеклашини ҳисобга олиб, бундай ТҚТни фақат прокурор қарори асосида ўтказишга йўл қўйилади. Ушбу қоиданинг бузилиши ЎзР ЖКнинг 142-моддаси бўйича фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш учун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Бошқа ҳолларда текшириш бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланган тегишли қарор асосида ўтказилади . Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, молия, хўжалик, тадбиркорлик ёки бошқа савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг асослантирилган қарорига биноан ушбу орган ходимларига ўзларига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади: - камида икки нафар холис ва юридик шахснинг вакили, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахс ёки унинг вакили ҳозирлигида, уларга кўрсатилган қарор нусхасини, шунингдек қуйида кўрсатилган ҳаракатлар натижасида тузилган баённомалар ва рўйхатларнинг нусхаларини топширган ҳолда, улар йўқлигида эса – ижро этувчи ҳокимият органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш, омбор, савдо ва бошқа хизмат биноларини, мол-мулкни сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа жойларни кўздан кечириш; - молия, хўжалик, тадбиркорлик ва савдо фаолиятини акс эттирувчи ҳужжатларни текшириш, тегишли қарор нусхаси топширилган пайтдан бошлаб белгиланган муддат ичида буйруқ ва бошқа ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган нусхаларини тақдим этишни талаб қилиш; - хом ашё, маҳсулот ва товарлардан текширув ёки экспертиза ўткаиш учун зарур бўлган намуналарни албатта баённома тузган ҳолда олиш; - жиноят белгилари мавжудлигига ишора қилувчи мавжуд маълумотларни текширишда молия, хўжалик, тадбиркорлик ва савдо фаолиятини текшириш ва инвентаризация (ўттиз кундан кеч бўлмаган муддат ичида) ўтказишни талаб қилиш, шунингдек бундай текширув ва инвентаризацияни кўрсатилган муддатда мустақил равишда ўтказиш, бунда ҳужжатлар ёки уларнинг нусхаларини албатта баённома ва уларнинг рўйхатини тузган ҳолда олиб қўйиш. Агар ҳужжатларнинг аслиятлари олиб қўйилаётган бўлса, улардан нусхалар тайёрланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг текширув ёки тафтиш ўтказаётган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади ва аслиятлар олиб қўйилаётган шахсга берилади. Нусхаларни тайёрлаш ёки уларни ҳужжатларнинг аслиятларини олиб қўйиш билан бир вақтда беришнинг иложи бўлмаган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг текширув ёки тафтиш ўтказаётган мансабдор шахси ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини ҳужжатларнинг аслиятлари олиб қўйилган шахсга беради ва бу ҳақда олиб қўйиш баённомасига тегишли ёзув киритиб қўйилади. Текширишни ўтказиш пайтида, одатда, фотосуратга тушириш ва видеотасвирга олиш амалга оширилади, кимёвий қопқонлар ўрнатилиши ва из ҳосил бўлиши учун бошқа шароитлар яратилиши мумкин. Текшириш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга (агар мавжуд бўлса) фотосуратлар ва видеоёзувлар, текшириш баённомаси, олиб қўйилган предметлар ва ҳужжатлар рўйхати, тадбирда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва аризалари илова қилинади. 10. Почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш – шахснинг ғайриқонуний фаолияти тўғрисида маълумотларни топиш, унинг жиноий алоқаларини аниқлаш ва ТҚФнинг бошқа вазифаларини ҳал қилиш мақсадида почта жўнатмаларини жўнатувчи ва олувчига билдирмасдан кўздан кечириш, очиш ва мазмуни билан танишиш, сўнг уларнинг ўрамини олдинги кўринишда тиклашдан, шунингдек хат-хабарларнинг бир жойдан бошқа жойга бориши жараёнларини кузатишдан иборат бўлган ТҚТ. Ушбу тадбир фуқароларнинг ёзишмалар, почта, телеграф хабарлари сири ошкор қилинмаслигига бўлган конституциявий ҳуқуқига дахл этиши туфайли, у прокурор қарори асосида ёки ТҚФни амалга оширувчи орган тегишли раҳбарининг асослантирилган ва албатта прокурор билан келишилган қарори асосида ўтказилади. Тадбирни ўтказишда қуйидагилар назорат қилиниши лозим: - почт а жўнатмалари (бандерол лар , кичик пакет лар , “ М ” қоплари , хатлар , пос и лк алар , почт а карточк алари , почт а контейнер лари , секограмм алар ); - телеграф хабарлари ( электр алоқа тармоқлари орқали узатиладиган хабарлар ); - бошқа хабарлар ( масалан, электрон почт а хабарлари , факсимил хабарлар ва бошқ .). Почта жўнатмаларида қурол, ўқ-дори, гиёҳвандлик, психотроп, кучли таъсир кўрсатувчи, радиоактив, портловчи, заҳарли моддалар, портловчи қурилмалар ва жўнатиш тақиқланган бошқа предметлар аниқланган ҳолда, ушбу предметлар ва моддалар олиб қўйилади ва уларнинг топилиши факти бўйича жиноят иши қўзғатилади. Назорат қилиш бир марталик ёки такрорланувчи (давомли) хусусиятга эга бўлиши мумкин; назорат билан муайян шахс ва (ёки) манзилга юборилган хат-хабарлар қамраб олиниши мумкин. Ёзишмалардан нусхалар кўчирилиши, қиёсий текшириш учун намуналар, бармоқ излари олиниши мумкин. Маҳкумлар томонидан юборилаётган ва олинаётган хат-хабарлар цензураси, шунингдек посилкалар, йўқловлар ва бандеролларни кўздан кечириш ТҚТ ҳисобланмайди (ЎзР ЖИКнинг 78, 79-моддалари). Ушбу тадбир ТҚФни амалга оширувчи органларнинг тезкор ходимлари томонидан милий хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органларининг тезкор-техника кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Тадбирга алоқа муассасаларининг ходимлари жалб қилиниши ҳам мумкин. Назорат қилиш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга (агар мавжуд бўлса) диққатга сазовор предметлар ва ҳужжатларнинг фотосуратлари ва нусхалари илова қилинади. 11. Т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш – шахснинг ғайриқонуний фаолияти тўғрисида маълумотларни топиш, унинг жиноий алоқаларини аниқлаш ва ТҚФнинг бошқа вазифаларини ҳал қилиш мақсадида т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни ноошкора тарзда эшитишва қайд этишдан иборат бўлган ТҚТ. Ушбу тадбир фуқароларнинг телефон сўзлашувлари сири ошкор қилинмаслигига бўлган конституциявий ҳуқуқига дахл этиши туфайли, у прокурор қарори асосида ёки ТҚФни амалга оширувчи орган тегишли раҳбарининг асослантирилган қарори асосида, бу ҳақда 24 соат ичида прокурорни албатта хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига таҳдид туғилган ҳолда, уларнинг аризасига кўра ёки уларнинг ёзма шаклдаги розилиги билан уларнинг телефонлари ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишТҚФни амалга оширувчи орган тегишли раҳбарининг асослантирилган қарори асосида, бу ҳақда 24 соат ичида прокурорни албатта хабардор қилган ҳолда рухсат этилади. Т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг стационар аппаратурасига уланган ҳолда эшитиш милий хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органларининг тезкор-техника кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш фақат оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган шахсларга, шунингдек бундай жиноятлар ҳақида маълумотларга эга бўлиши тахмин қилинаётган шахсларга нисбатан йўл қўйилади. Симли алоқа линияларида т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш алоқа каналининг турли участкаларида – алоқа операторларининг станциядаги аппаратурасида ва линиянинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Симсиз алоқа линиялари (мобил алоқа, радиоалоқа, паст орбиталарда айланаётган йўлдошлар орқали алоқа; интеграл хизмат кўрсатиш алоқа воситалари ( видеоконфе ренция, видеофонлар ва мультимедиали иловалар ))да т елефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш алоқа операторларининг станциядаги аппаратурасига уланиш йўли билан ва алоқа воситаси (телефон)га келаётган сигнални сканерлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Ҳам икки томонлама, ҳам бир томонлама (навбатма-навбат гапириш) ва кўп томонлама (конференц-алоқа) алоқа; ҳам муайян шахсга қарашли бўлган алоқа воситаси (уй телефони, мобил телефон), ҳам объект бўладиган жойда ўрнатилган алоқа воситаси (муайян жойдаги телефон-автомат, бардаги телефон ва ҳ.к.) эшитилиши мумкин. Иккала (барча) абонентларнинг сўзлашуви эшитилиши лозим, чунки фақат битта абонентни эшитиш (масалан, абонент сўзлашувининг дераза ойнасига урилиши вибрацияларини олиш йўли билан) эшитиш эмас, балки махсус техника воситалари ёрдамида кузатув ҳисобланади. ТҚФ соҳасида амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа операторлари қуйидагиларга мажбур: - ТҚФни амалга оширувчи органларга алоқа хизматларидан фойдаланувчилар тўғрисида ва уларга кўрсатилган алоқа хизматлари тўғрисида маълумотлар бериш, шунингдек ушбу органларга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа ахборотни бериш; - ТҚТни ўтказиш учун тармоқлар ва алоқа воситаларига қўйиладиган талаблар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ушбу тадбирларни ўтказиш ташкилий ва тактик усуллари ошкор бўлишига йўл қўймаслик чораларини кўриш; - ТҚФни амалга оширувчи орган раҳбарларидан бирининг ёзма шаклдаги асослантирилган қарори асосида жисмоний ва юридик шахсларга алоқа хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш. ТҚФни амалга оширувчи органларнинг алоқа соҳасидаги ваколатли ижро этувчи ҳокимият органи билан телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш бўйича ўзаро алоқаси масалалари Алоқа операторларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари билан ўзаро алоқаси қоидалари билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ Миллий хавфсизлик хизмати ваколатли орган сифатида ТҚМ фаолияти доирасида техника воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ТҚТ ўтказишда алоқа операторлари билан шу жумладан бошқа ваколатли органларнинг манфаатларида ўзаро алоқани амалга оширади. Алоқа оператори тармоғида техника воситаларини фойдаланиш учун киритиш Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ амалга оширилади. Алоқа оператори ўз абонентлари ва уларга кўрсатилган алоқа хизматлари тўғрисидаги маълумотлар базаларида мавжуд ахборотни ўз вақтида янгилаб туриши шарт. Ушбу ахборот алоқа оператори томонидан белгиланган муддат мобайнида сақланиши ва Миллий хавфсизлик хизматига, айрим ҳолларда эса ички ишлар органларига ҳам маълумотлар базаларига узоқдан туриб киришни уззукун мобайнида амалга ошириш йўли билан берилиши лозим. Эшитиш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга олинган фонограммалар илова қилинади. Фонограммалар уларни бегона шахслар эшитиши ва улардан нусха кўчиришини истисно қиладиган шароитларда муҳрланган ҳолда сақланади. Кейинчалик фонограммалар уларнинг ҳақиқийлигини (монтаж йўқлигини) аниқлаш учун экспертизага юборилиши, эшитиш тўғрисида баённома тузиш учун тақдим этилиши ва улардан далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин. 12. А лоқанинг техник каналларидан ахборот олиш – электр алоқа, компьютер тармоқлари ва бошқа тармоқлар орқали узатилаётган ахборотни тегишли тизимлар ва қурилмалар ишини, шу жумладан улар тарқатаётган электромагнит ва бошқа майдонларни махсус техника воситалари ёрдамида назорат қилиш йўли билан ноошкора тарзда олишдан иборат бўлган ТҚТ . Ушбу тадбир фуқароларнинг ёзишмалар сири ошкор қилинмаслигига бўлган конституциявий ҳуқуқига дахл этиши туфайли, у прокурор қарори асосида ёки ТҚФни амалга оширувчи орган тегишли раҳбарининг асослантирилган қарори асосида, бу ҳақда 24 соат ичида прокурорни албатта хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Ушбу қоидани бузганлик учун ЎзР ЖКда жавобгарлик назарда тутилган: компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш (278 2 -модда), зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш (278 6 -модда). А лоқанинг техник каналларидан ахборот олиш, қоида тариқасида, қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: - ахборотни қўлга киритиш учун алоқа каналлари орқали ахборотни узатиш, унга ишлов бериш ва уни сақлаш техника воситаларига аппарат, дастурий, аппарат-дастурий мосламаларни киритиш; - ахборотни маълумотлар узатиш тармоқларида ва ушбу ахборотни шифрдан чиқариш алоқа линияларида қўлга киритиш; - ҳимояланаётган ахборотни олиш мақсадида ахборотни ҳимоя қилиш тизимининг нормал ишини издан чиқарадиган дастурларни киритиш, ахборотни ҳимоя қилиш пароль-калитли тизимларига таъсир кўрсатиш, криптографик ҳимоя воситалари ва калитларини компрометация қилиш. Ушбу тадбирнинг хусусиятларини ҳисобга олганда, олиниши лозим бўлган ахборот электрон-рақамли шаклда бўлади. Олинган ахборот турли ахборот ташувчилар (лазерли, қаттиқ дисклар ва бошқ.)га ёзилади. Тадбир ТҚФни амалга оширувчи органларнинг тезкор ходимлари томонидан милий хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органларининг тезкор-техника кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Тадбирга техника каналлари ва тегишли ахборот эгаси бўлган ташкилотларнинг ходимлари жалб қилиниши ҳам мумкин. Ахборотни олиш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга олинган ахборот ёзилган (ўрамга жойланган ва муҳрланган) тегишли ташувчи лар илова қилинади. 13. Тезкор киритиш – бу қаттиқ яширилаётган, тезкор диққатга сазовор бўлган ахборотни олиш, уни ҳужжатлаштириш, шунингдек муайян шахсларга улар турли қарорларни қабул қилаётганда таъсир кўрсатиш мақсадида тезкор ходим ёки конфидентни криминал муҳитга ёки органларни қизиқтирувчи объектларга конспиратив (афсона остида) киритишдан иборат бўлган ТҚТ. Объектда криминоген ёки криминал вазият ёки шахслар гуруҳининг жиноий фаолияти белгилари мавжудлиги тўғрисида ахборот тезкор киритишучун асос бўлади. Тадбир, одатда, ўта ниқобланган ва яхши уюштирилган жиноий фаолиятни тергов ҳаракатлари билан аниқлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Ташкилий нуқтаи назардан тезкор киритиш мураккаб (кўп ҳаракатли) тадбир ҳисобланади ва бошқа тезкор-қидирув тадбирларини ўз ичига олиши мумкин. Масалан, тезкор киритишга тайёргарлик кўриш жараёнида ва объектдаги тезкор вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор кузатув, учинчи шахслар орқали сўров ўтказилиши мумкин. Шахсни тезкор киритиш амалга оширилганидан кейин, керакли ахборотни аниқлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида, юзага келган вазиятга қараб, барча тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши мумкин. Шуни ҳисобга олиш лозимки, тезкор киритиш уюшган жиноий гуруҳда мавжуд шахслардан махфийлик асосида фойдаланишни эмас, балки айнан гуруҳга тезкор киритишни ўзида ифодалайди. Тезкор киритиш тезкор ходим ёки конфидент жиноий фаолият билан (жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш қисмида ёки тамом бўлмаган жиноят кўринишида) шуғулланишини назарда тутиши (бунга йўл қўйиши) туфайли, тегишли ҳаракатлар расман ЖКда назарда тутилган тегишли жиноятларнинг белгилари билан мос келади. Шу сабабли тадбирни ўтказиш тегишли орган раҳбари тасдиқлаган қарор асосида амалга оширилиши лозим. Тезкор киритишда иштирок этиш киритилаётган, айниқса бу иш билан профессионал асосда шуғулланадиган шахслар (“алоҳида вазифаларни бажарувчи офицерлар”)дан жиноий гуруҳда ўзини тутиш қоидалари ва хусусиятларини яхши билишни, турли фавқулодда вазиятларга ҳар томонлама тайёрланган бўлишни талаб қилади. Уюшган жиноий гуруҳларга киритилган шахслар тўғрисида маълумотлар давлат сирларига мансуб бўлади, улар прокурорга тақдим этилмайди (уларни жиноий жавобгарликка тортиш талаб этиладиган ҳоллар бундан мустасно), уларни ошкор қилишга фақат уларнинг ёзма розилиги билан ва қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Тезкор киритилган шахсларнинг улар содир этган жиноятлар учун жавобгарлиги тўғрисидаги масала очиқ қолаётир. Бир томондан, уларнинг иши хусусиятлари жиноий гуруҳ аъзолари орасида ажралиб турмаслик учун жиноий ҳаракатлар содир этишни назарда тутади. Шу билан бир вақтда, ТҚФ жараёнида жиноий ҳаракатларни содир этиш ЖКда қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар қаторига киритилмаган. Кодексда фақат жиноий гуруҳнинг жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош қилишга кўмаклашган (тезкор киритилмаган, балки унда азалдан ҳаракат қилган) иштирокчиларини жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган. Тезкор киритилган шахс томонидан содир этилган ва оғир ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келмаган жиноятлар (масалан, жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш ёки тамом бўлмаган жиноят) жавобгарликка сабаб бўлмайди. Тезкор киритилган шахс томонидан оғир жиноят, масалан, одам ўлдириш содир этилгани эса, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда (чунки, ЖК бўйича уларнинг рўйхати узил-кесил ҳисобланмайди), жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Тезкор киритиш натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга олинган аудио- ва видеоёзувлар, фотосуратлар ва тўпланган бошқа далиллар илова қилинади. 14. Н азорат остида етказиб бериш – шундай бир тезкор-қидирув тадбирики, унда товарлар (маҳсулотлар, предметлар, моддалар) ва транспорт воситаларини ТҚФни амалга оширувчи органлар назорати остида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ёки ушбу ҳудуд бўйлаб бир жойдан бошқа жойга кўчириш (жўнатиш, ташиш)га йўл қўйилади. Н азорат остида етказиб бериш объект лари сифатида : - эркин реализация қилиш тақиқланган; - фуқаролик муомаласида бўлиши тақиқланган (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус рухсатномага кўра муомалада бўлишига йўл қўйиладиган); - жиноят содир этиш воситалари ҳисобланадиган ёки жиноят излари мавжуд бўлган маҳсулотлар, предметлар, моддалар амал қилади. Тадбирнинг вазифаси маҳсулотнинг ҳаракатланиш йўлларини ва унга дахлдор шахсларни аниқлаш (маҳсулотга дахлдор бўлмаган ҳужжатлар бўйича), шунингдек жиноий фаолият далилларини олишдан иборат. Божхона чегараси орқали н азорат остида етказиб беришТҚФни амалга оширувчи органлар томонидан божхона органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бундай келишиш тартиби божхона иши соҳасида ваколатли орган ва ТҚФни амалга оширувчи бошқа ижро этувчи ҳокимият органи ўртасидаги келишув билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳуддидан олиб чиқиладиган товарларни назорат остида етказиб бериш тўғрисида қарор Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ёки чет эл давлатларининг ваколатли органлари билан аҳдлашувга кўра қабул қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида жиноят иши қўзғатилмайди ва товарларни назорат остида етказиб беришни амалга ошираётган орган раҳбариқабул қилинган қарор тўғрисида дарҳол Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ прокурорга хабар беради. Н азорат остида етказиб бериш ТҚФни амалга оширувчи органнинг тегишли раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида амалга оширилади. Бундан ташқари , тадбирни ўтказиш режаси тузилади ва тасдиқланади. Агар назорат остида етказиб беришобъектлари сифатида эркин реализация қилиш тақиқланган ёки фуқаролик муомаласида бўлиши чекланган (айниқса, одамлар соғлиғи, атроф табиий муҳит учун ошиқча хавф туғдирувчи ёки оммавий қирғин қуролини ясаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи) маҳсулотлар, предметлар, моддалар амал қилаётган бўлса, ТҚФни амалга оширувчи органлар бундай маҳсулотлар, предметлар, моддаларни ноошкора тарзда тўлиқ ёки қисман олиб қўйишга ҳақлидир. Назорат объектлари чет элга олиб чиқилганда бундай ҳаракатлар ҳар бир ҳолда назорат остида етказиб беришни амалга ошираётган органнинг ушбу тадбирни амалга оширишда иштирок этаётган чет эл давлатлари ваколатли органлари билан аҳдлашуви асосида амалга оширилади. Бир жойдан бошқа жойга ташилаётган тақиқланган маҳсулотни тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш ёки алмаштириш назорат остида етказиб беришни амалга ошираётган орган томонидан тузиладиган комис сия томонидан амалга оширилади ва комиссия далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада шу жумладан, маҳсулот номи ва миқдори, уни ташиш усули, у сақланаётган идиш ёки ўрам, маҳсулотни олиб қўйиш ёки алмаштириш усули, уни кейинчалик сақлаш, ундан фойдаланиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор кўрсатилади. Н азорат остида етказиб бериш тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга далолатномалар, техника воситаларининг қўлланиши тўғрисида ҳужжатлар ва тўпланган бошқа далиллар илова қилинади. 15. Н иқобланган операциялар – қуйидаги мақсадларда тадбирларни ноошкора ўтказишдан иборат бўлган ТҚТ: - жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки жиноят содир этган шахсларни ушлаш; - суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахсларни қидириш; - ўғирланган одамлар, буюмлар, товарлар ва ҳоказолар турган жойларни аниқлаш; - содир этилган жиноят излари, қуроллари ва предмет ларини топиш ; - ТҚФ ва процессуал фаолият вазифаларини ҳал этиш учун тезкор диққатга сазовор бўлган бошқа фактларни аниқлаш. Тадбир қуруқликда (яшаш жойларида; турли мулк ҳуқуқларига мансуб маконларда; транспорт воситаларида йўллар бўйлаб ҳаракатланиш жараёнида ва ҳ.к.), сувда (сув иншоотлари, кемаларда ва ҳ.к.), ҳавода (ҳаво кемаларида) ўтказилади. Н иқобланган операциялар амалга оширилади: - ошкора тарзда , тезкор бўлинмаларнинг ходимлари томонидан расмий тадбирларни ўтказиш доирасида ваколатли инспекто лар билан ҳамкорликда (масалан, фуқаролар ёки айрим шахснинг аризасини ички ишлар органларининг профилактика инспектори билан бирга текшириш); Но ошкора тарзда ёки конспираци я ( афсоналаштириш ) чораларини қўллаган ҳолда : а) бевосита тезкор ходимлар томонидан ; б) тезкор -техни ка бўлинмалари ходимлари томонидан ; в) тезкор ходимнинг топшириғига биноан, органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахс томонидан; г) тезкор ходимнинг топшириғига биноан, ўз хизмат вазифаларига кўра органларни қизиқтирган ҳудудга кириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг вакиллари (ёнғин назорати ва санэпидемназорат ходимлари, сантехниклар, электриклар ва бошқ.) томонидан. Инсон ва фуқароларнинг яшаш жойи дахлсизлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТ фақат прокурор қарори асосида ўтказилиши мумкин. Қолган ҳолларда ниқобланган операциялар бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланган тегишли қарор асосида ўтказилади . Кўриб чиқилаётган ТҚТни ўтказишд пайтида, агар ҳужжатларнинг аслиятлари олиб қўйилаётган бўлса, улардан нусхалар тайёрланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг текширув ёки тафтиш ўтказаётган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади ва аслиятлар олиб қўйилаётган шахсга берилади. Нусхаларни тайёрлаш ёки уларни ҳужжатларнинг аслиятларини олиб қўйиш билан бир вақтда беришнинг иложи бўлмаган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг текширув ёки тафтиш ўтказаётган мансабдор шахси ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини ҳужжатларнинг аслиятлари олиб қўйилган шахсга беради ва бу ҳақда олиб қўйиш баённомасига тегишли ёзув киритиб қўйилади. Операцияни ўтказишда, одатда, фотосуратга олиш ва видеотасвирга тушириш амалга оширилади, махсус воситалар қўлланилиши мумкин. Операцияни ўтказиш жараёнида (масалан, жиноятчиларни ушлаш пайтида) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходими ёки операцияда иштирок этаётган бошқа шахсларга қаршилик кўрсатилган ёки ҳужум қилинган ҳолларда улар қурол, махсус ҳимоя воситалари ёки жисмоний куч ишлатишлари мумкин. Бу ҳолда операцияни ўтказувчи шахслар зарурий мудофаа чегарасини бузмасликлари муҳимдир . Н иқобланган операцияларнинг натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга (агар мавжуд бўлса) фотосуратлар ва видеоёзувлар, далолатномалар, ушлаб туриш баённомалари, техника воситаларининг қўлланиши тўғрисида ҳужжатлар, олиб қўйилган предметларнинг рўйхатлари, тадбирда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва аризалари, шунингдек бошқа тўпланган далиллар илова қилинади. 16. Т езкор эксперимент – шахснинг ғайриқонуний фаолиятини аниқлаш ва далиллар олиш мақсадида унинг хатти-ҳаракатларини сунъий тарзда яратилган шароитларда ноошкора кузатиш ва ҳужжатлаштиришдан иборат бўлган ТҚТ. Тадбир тайёрланаётган жиноят ҳақида мавжуд ахборотни текширишни назарда тутади ва ушбу жиноятнинг модели ҳисобланади. Тезкор экспе - римент, масалан, қонун ҳужжатларини сурункали равишда бузишни аниқлаш, пора олиш ёки бериш пайтида жиноят устида ушлаш, киллерни ёллаётган шахсни фош этиш мақсадида, ошкора ёки ноошкора усуллар билан ўтказилади. Тадбирни ўтказиш жараёнида содир этилаётган жиноят шароитлари тўлиқ гавдалантирилади, бироқ бунда барча ҳаракатлар тезкор ходимлар назорати остида бажарилиши ва қайд этилиши ҳисобга олинади. Текширилувчига жисмоний ёки бошқа бирон-бир таъсир ўтказиш тақиқланади, барча ҳаракатларни у мустақил бажариши лозим. Эксперимент ўтказишда прово кация қилиш (яъни, тадбирни тезкор ходимлар ташаббуси билан уларда текширилувчининг жиноий фаолияти тўғрисида ахборот бўлмаган ҳолда ўтказиш) тақиқланади. Тезкор эксперимент ўтказишга фақат оғир жиноятни аниқлаш, унинг олдини олиш ва уни фош этиш мақсадида, шунингдек бундай жиноятларни тайёрловчи, содир этувчи ёки содир этган шахсларни аниқлаш мақсадида йўл қўйилади. Тадбир ҳам муайян шахсларни фош қилиш учун, ҳам номаълум шахсларни аниқлаш учун ўтказилиши мумкин (масалан, омборларга ва моддий бойликлар сақланадиган бошқа жойларга кимёвий қопқонлар 2 қўйиш, шунингдек тегишли ҳудудга кирган шахсларни кейинчалик уларнинг кийими ва терисида кимёвий излар мавжудлигига текшириш). Тезкор эксперимент ТҚФни амалга оширувчи органнинг тегишли раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилади. Бундан ташқари, тадбирни ўтказиш режаси тузилади ва тасдиқланади ҳамда унда тадбирни ўтказиш учун асослар кўрсатилади, уни ўтказиш тартиби хронологик тартибда баён этилади, тадбир ўтказиладиган жой, фойдаланиладиган кучлар, воситалар ва ҳоказолар белгиланади. Тезкор эксперимент ни ўтказиш пайтида қайд этувчи аудио-, видеоёзув аппаратурасидан яширинча фойдаланилади . Тезкор эксперимент натижалари тезкор ходим томонидан тузиладиган билдирги ёки маълумотномада акс эттирилади ва уларга далолатномалар (масалан, қопқонлар қўйиш тўғрисида), техника воситаларининг қўлланиши тўғрисида ҳужжатлар илова қилинади. 4. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади(ТҚФ тўғрисидаги қонуннинг 15-моддаси): - жиноят ишининг мавжудлиги; - суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи; - агар жиноят иши қўзғатиш учун етарли асослар бўлмаса, тезкор- қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга жиноятларни тайёрлаш, 2 К им ёв и й қопқонлар – махсус (бўёвчи ёки ҳидли) кимёвий моддалар билан жиҳозланган (ишлов берилган), одам танаси ва кийимига улар тегишига имконият яратадиган турли предметлар кўринишида ниқобланган мосламалар ёки қурилмалар . содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар; - шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги; - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахслар тўғрисида, шунингдек топилган таниб олинмаган мурдалар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар; - Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари асосида келиб тушган сўровлар; - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларнинг сўровлари. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, ўз ваколатлари доирасида, қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун зарур маълумотларни тўплашга ҳақли : - давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш ёхуд ўта муҳим ва тоифаланган объектларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ ишларга рухсат бериш тўғрисида; - тезкор-қидирув фаолиятида иштирок этишга рухсат бериш ёки ушбу фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган материаллардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида; - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахслар билан ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида ёки бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида. Бундан ташқари, ТҚФни амалга оширувчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун зарур маълумотларни тўплашга ҳам ҳақли : - ТҚФни амалга оширувчи органлар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида; - ТҚФни амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида. ТҚФни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари унинг вазифаларини ТҚТни ташкил этиш ва ўтказишда шахсан иштирок этиш орқали, мансабдор шахслар ҳамда илмий, техникавий ва бошқа махсус билимларга эга бўлган мутахассислар, шунингдек фуқаролар ёрдамидан уларнинг розилиги билан ошкора ва ноошкора асосида фойдаланган ҳолда ҳал қиладилар. 5. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари ТҚТни ўтказиш умумий шартлари ТҚФ тўғрисидаги қонунда (16- модда) белгиланган. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, айрим шахсларнинг фуқаролиги, миллати, жинси, яшаш жойи, мулкий, мансаб ва ижтимоий мавқеи, жамоат бирлашмаларига мансублиги, динга муносабати ва сиёсий эътиқодлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларга нисбатан ТҚТ ўтказилишига монелик қилмайди. Инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклайдиган ТҚТ, хусусан ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа тармоқлари орқали узатиладиган бошқа хабарлар сир сақланиши ҳуқуқларини, шунингдек уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор- қидирув тадбирлари ўтказилишига прокурор санкцияси асосида (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 1-қисми) ва, қоида тариқасида, қуйидагилар тўғрисида ахборот мавжуд бўлган ҳолда йўл қўйилади: - тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят белгилари; - жиноятларни тайёрлаётган, содир этаётган ёки содир этган шахслар; - шахс, жамият ва давлат хавфсизлиги (Ўзбекистон Республикасининг давлат, ҳарбий, иқтисодий ёки экологи к хавфсизлиги)га таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик). Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, юқорида кўрсатиб ўтилган, инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклайдиган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбарининг асослантирилган қарори асосида йўл қўйилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 2-қисми). Юқорида кўрсатиб ўтилган, инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини чеклайдиган, узоқ давом этадиган тезкор-қидирув тадбири ўтка- зилган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган бундай тадбирни ўтказиш ҳақида тадбир бошланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида прокурорнинг санкциясини олиши ёхуд тадбир ўтказишни тугатиши шарт (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 3-қисми). Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлари ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари тасдиқлаган қарор асосида рухсат этилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 4-қисми). Текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш, тезкор кузатув, тезкор киритиш, Ўзбекистон Республикасининг ичкарисида амалга ошириладиган назорат остида етказиб бериш, ниқобланган операциялар, тезкор эксперимент тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилади. Текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш ва назорат остида етказиб бериш прокурор билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 5-қисми). Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали предметларни олиб ўтишга (олиб кириш, олиб чиқиш, транзит) йўл қўйиладиган назорат остида етказиб бериш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади (ТҚФ тўғрисидаги қонун 16-моддасининг 6- қисми). Турар жойларни ва бошқа жойларни, бинолар, иншоотларни, жойнинг участкаларини, транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш, ахборот олишнинг бошқа техник воситаларини қўллаш ҳамда почта жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш, агар шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун ҳақиқий маълумотларни бошқа йўл билан олиш имкони бўлмаса, истисно чоралар сифатида амалга оширилади. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари қонун ҳужжатларида белгиланади. 6. Қидирув тадбирларини ўтказиш 1. Бе дарак йўқолган шахсларни қидириш Бе дарак йўқолган шахсларни қидириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг фуқаролар ном-нишонсиз ғойиб бўлиши билан боғлиқ одам ўлдиришларни фош этиш ва бедарак йўқолган шахсларни қидириш борасидаги фаолиятини такомиллаштиришга, шунингдек ички ишлар органлари қидирув ишининг самарали тактикаси ва уни ташкил этишга қаратилган қўшма норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан тартибга солинади. Бе дарак йўқолган деб эълон қилинган шахсни қидириш бўйича ТҚТни ўтказиш унинг охирги яшаш ёки бўлиш жойи бўйича амалга оширилади. Шахс бе дарак йўқолгани тўғрисида ариза (хабар) олинган ҳолда, дарҳол қуйидаги хусусиятга эга бўлган қидирув ва тезкор-қидирув тадбирлари ташкил этилади: - б е дарак йўқолган шахснинг яқинлари ва ҳамкасблари билан сўров ўтказиш; - б е дарак йўқолган шахснинг квартирасини, у охирги марта бўлган жой (хизмат хонаси)ни, унинг автомашинасини мутахассис (экспер т- криминалист, биолог) иштирокида кўздан кечириш, бунда топилган бармоқ излари, туклар, одорологик текшириш учун объектларни ва бедарак йўқолганни қидириш ва шахсининг айнанлигини аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа предметларни олиб қўйиш ва қайд этиш; - жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги тезкор ҳисоб юритиш маълумотларини текшириш (агар унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш танланган ва бу бундан унинг яқинлари бехабар бўлса); - б е дарак йўқолган шахс тўғрисида ахборотни (анкета маълумотларини кўрсатган ҳолда), шунингдек унинг фотосуратини (шахсий белгилари ва ғойиб бўлган вақтни кўрсатган ҳолда) ички ишлар органидаги махсус стендга жойлаштириш; - оммавий ахборот воситалари – матбуот , радио, телевидени е ва ҳоказолардан фойдаланиш . Фуқаролар ички ишлар органларига мурожаат этганда бундай аризалар дарҳол қабул қилинади ва ҳодисалар ҳисобини юритиш китобларида рўйхатга олинади. Бедарак йўқолганнинг фотосурати йўқлиги, бедарак йўқолганидан бери орадан унча кўп вақт ўтмагани, шахс бошқа ички ишлар органи хизмат кўрсатадиган ҳудудда йўқолгани қидирув тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Суриштирув ва тезкор-қидирув органлари энг аввало бедарак йўқолган шахснинг ўлдирилганидан дарак берувчи ҳолатлар бор-йўқлигини текширади. Агар қидирилувчи зўрлик ишлатиб ўлдирилганидан дарак берувчи бирон-бир факт аниқланган бўлса, дарҳол жиноят иши қўзғатилади. Қидирилувчи жиноятдан жабрланган деб тахмин қилиш учун асос берадиган белгилар : - шахсда бирор жойга кетиш нияти ҳақида маълумотлар ва ўзининг кетиши, турар жойини ўзгартиришини ўз яқинларидан яшириш учун сабаблар йўқлиги; - бевақт вафот этиш, хотирасини, вақтда ва маконда мўлжал олиш қобилиятини йўқотишини белгилаши мумкин бўлган касаллик йўқлиги; - бедарак йўқолганнинг яшаш ёки иш жойида у бирор жойга узоқ муддатга кетган тақдирда ўзи билан олиб кетиши лозим бўлган шахсий ҳужжатлар, буюмлар (кийим) ва пул маблағларининг мавжудлиги; - бедарак йўқолган шахсда жиноятчилар эътиборини тортиши мумкин бўлган пул маблағлари ёки бошқа бойликлар мавжудлиги; - оилада узоқ муддатли ёки кескин конфликт лар мавжудлиги ; - бола (14 ёшгача) ёки вояга етмаган шахс (18 ёшгача) ном-нишонсиз йўқолгани; - бедарак йўқолган шахснинг жиноий алоқалари, унинг шаънига таҳдидлар, у йўқолишидан олдин у билан алоқа қилган шахсларнинг зиддиятли тушунтиришлари ва шубҳали хатти-ҳаракатлари мавжудлиги; - яшаш жойида, автомашина салонида, иш хонасида ёки бошқа жойда жиноят содир этилган бўлиши мумкинлигидан дарак берувчи излар топилгани; - сўралган шахслардан жиноят содир этилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтиришлар олингани; - бедарак йўқолган шахснинг яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилмагани ёки кеч хабар қилгани; - бедарак йўқолган шахс яшаган (вақтинчалик турган) квартира ёки у қайси хонадан йўқолган бўлса, шу хона қўққисдан таъмирлангани; - бедарак йўқолганнинг оила аъзолари ва (ёки) бошқа шахслар фақат йўқолган шахс қайтиб келмаслигига ишонч мавжуд бўлган ҳолдагина ҳал қилиниши мумкин бўлган турли масалаларни шошилинч ҳал қилгани (унинг жамғармаларини ўз фойдасига қаратгани, йўқолганнинг мол-мулкини ўз номига қайта расмийлаштиргани, бошқа шахс билан жазманлик қила бошлагани ва ш.к.); - автотранспорт билан бирга йўқолганлик; - мулкни (шу жумладан, кўчмас мулкни) сотиш, турар жой майдонини айирбошлаш билан боғлиқ бедарак йўқолиш; - овлоқ жой бўйлаб (айниқса кечқурун ёки тунда) кетган вояга етмаган шахслар, шунингдек аёлларнинг йўқолиши. Ҳомиладор аёлнинг дом- дараксиз кетгани; - ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг йўқолиши. Келтирилган рўйхат узил-кесил эмас, у амалий фаолият жараёнида ёки маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда бошқа омиллар билан тўлдирилиши мумкин. Йўқолган шахснинг тақдири ёки турган жойи тўғрисида маълумотлар 10 кундан ортиқ муддат давомида олинмагани ва юқорида санаб чиқилган белгилардан бирининг мавжудлиги жиноят ишини қўзғатиш учун асос ҳисобланади. Жиноят иши қўзғатилган ҳолда бедарак йўқолган шахс тўғрисидаги ариза бўйича материаллардан белгиланган муддат ичида тезкор-қидирув иши юритилади. Бунда қидирув ходимлари томонидан таниб олиш карталарининг тегишли реквизитларини тўлдириш, қидирилаётган шахс тўғрисида маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ахборотномасига юбориш, қидирув эълон қилиш амалга оширилади. Шахс бедарак йўқолгани факти бўйича қўзғатилган жиноят ишини тергов қилиш жараёнида бедарак йўқолган жиноятдан жабрланмаганини тасдиқловчи ишончли далиллар олинган ҳолларда жиноят иши тугатилиши лозим. Қидирувни давом эттириш учун асослар мавжуд бўлган ҳолда эса жиноят иши тугатилмайди ва қидирув давом эттирилади. Кўриб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, бедарак йўқолган шахсга нисбатан тезкор-қидирув иши қидирув эълон қилинган вақтдан бошлаб, орадан 15 йил ўтган, ушбу факт бўйича жиноят иши қўзғатилмаган бўлса тугатилиши мумкин. Орадан беш йил вақт ўтгач, агар бедарак йўқолганни топиш учун барча имкониятлар ишга солингандан кейин ҳам у топилмаган бўлса, тезкор-қидирув иши ички ишлар органи раҳбари томонидан тўхтатиб турилиши мумкин. 2. Таниб олинмаган мурдалар бўйича фуқароларнинг шахсини аниқлаш Таниб олинмаган мурда топилгани тўғрисида ахборот олинган ҳолда аризалар ва хабарлар ҳисобини юритиш китобига тегишли ёзув киритиб қўйилади. Шундан кейин мурда топилган жойга терговчи ва тезкор гуруҳ тўлиқ таркибда кўздан кечириш, фуқаролар билан сўров ўтказиш ва барча идентификацион белгиларни йиғиш учун чиқади. Ҳодиса содир бўлган жой ва таниб олинмаган мурдани кўздан кечириш суд-тиббиёт экспертлари ва эксперт-криминалистлар албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади. Кўздан кечириш, қоида тариқасида, мурдани тозалаш амалга оширилишидан олдин ва кейин видеотасвирга тушириш, фотосуратга олиш ёрдамида амалга оширилади. Мурданинг қўл ва бармоқ излари кўчириб олинади (кейинчалик автоматлаштирилган дактилоскопик ахборот тизими бўйича қидиришни амалга ошириш мақсадида); мурдада ва унинг яқинида топилган кийим, пойафзал, предметлар ва бошқа буюмлар олиб қўйилади; мурданинг қиёфаси ва алоҳида (унинг шахсини аниқлаш имконини берадиган) белгиларини, унинг эгнидаги кийимни, мурда ҳодисалари ҳолатини, тан жароҳатлари хусусияти ва ўрнини, атрофдаги вазиятни тавсифлаш амалга оширилади. Агар мурдани у топилган жойда кўздан кечириш мумкин бўлмаса, суд- тиббиёт моргида кўздан кечириш секцион текширув бошлангунга қадар ўтказилади. Мурдаларни суд-тиббиёт моргларига юбораётганда экспертга саволлар (оғзаки портрет услуби бўйича ташқи кўриниши тавсифи, зарурий намуналарни текшириш учун йиғиш ва бошқ.) назарда тутилади. Мурдани моргда текшириш пайтида уни батафсил тавсифлаш амалга оширилади; нипс ниқоб ва нусхалар тайёрланади; рентгенга тушириш амалга оширилади; мурданинг алоҳида хусусиятларини тавсифлаш ва фотосуратга тушириш амалга оширилади, унинг ёши ва танасининг узунлиги, товони, бош айланасининг ўлчамлари аниқланади. Дастлабки қидирув тадбирлари ўтказилганидан кейин мурданинг шахсини аниқлаш бўйича иш юритиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Таниб олинмаган мурда топилгани тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказига юборилади. Ушбу марказда бутун Ўзбекистон ҳудудида топилган таниб олинмаган мурдалар тўғрисида ахборот жамланади. Шунингдек мурдани Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази ҳисоблари, даволаш муассасалари ҳисоблари ва ҳоказолар бўйича текшириш амалга оширилади. Мурда идентификация қилинган ҳолда, тегишли орган бу ҳақда унинг қариндошларига хабар қилади ва шахсни аниқлаш бўйича иш тугатилади. Шунингдек иш мурданинг шахси беш йил давомида аниқланмаган ҳолда тугатилади. Иш тугатилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази шахсни ҳисобдан чиқаради . 7. Тезкор-қидирув фаолиятидаги чекловлар ТҚФ тўғрисидаги қонуннинг 17 -моддасига мувофиқ, т езкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг : - фуқаролар ҳаётини, соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этиши ; - фуқароларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириши ва ундаши ; - зўравонлик, таҳдид, қўрқитиш ҳамда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чекловчи бошқа ғайриқонуний усуллардан фойдаланиши ; - ТҚФ тўғрисидаги қонунда назарда тутилмаган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши ; - тезкор-қидирув материалларини сохталаштириши, шунингдек била туриб нотўғри маълумотлардан фойдаланиши ; - бирон-бир юридик шахснинг, шу жумладан сиёсий партиянинг, диний ташкилотнинг ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилотининг, шунингдек жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиши; - депутатлар, сенаторлар, судьялар, прокурорлар, адвокатларни махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиши тақиқланади. 8. Тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун тезкор-қидирувга мўлжалланган ахборот тизимларини яратишга ва улардан фойдаланишга ҳақли. Қамраб олинадиган ҳудудга қараб ахборот тизимлари тегишли органлар томонидан шакллантирилади ва юритилади: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – ИИВ (ИИББ, ИИБ) ахборот марказлари, ижро этувчи ҳокимият давлат орга нлари ўз ваколатлари доирасида; Ўзбекистон Республикасида – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази, ижро этувчи ҳокимият давлат орга нлари ўз ваколатлари доирасида (статистика ахбороти базалари, божхона маълумотлар базалари, террорчилар, наркотижоратчилар ва ҳоказолар бўйича маълумотлар базалари). МДҲ аъзоси бўлган давлатлар миқёсида Давлатлараро ахборот банки юритилади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятини, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизими бўлинмаларини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларини, бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жиноятчиликнинг ҳолати ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолияти натижалари тўғрисида статистик ахборот, шунингдек тезкор-маълумот, қидирув, криминалистик, архив, илмий-техника ва бошқа ахборот билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази фаолият кўрсатади. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказининг асосий вазифалари ҳисобланади : а) ички ишлар органларида қуйидагиларнинг ягона тизимини шакллантириш : - статисти ка , тезкор - маълумот, қидирув , криминалистик ҳисоблар ; - марказлаштирилган ҳисоблар автоматлаштирилган маълумотлар банклари ; - тех ник- иқтисодий ва ижтимоий ахборот умумдавлат ва соҳавий классификаторлари ; б) давлат бирлаштирилган тезкор-қидирув ахбороти автоматизация қилинган банкини шакллантириш ва юритиш. Мисол тариқасида қуйидаги ахборот тизимлари (маълумотлар базалари)ни келтириш мумкин: “Марказ” (гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва ҳукм қилинган шахслар ҳисоби); “Таниб олиш” (бедарак йўқолган шахслар, таниб олинмаган мурдалар, соғлиғининг ҳолати ёки ёшига кўра ўз шахсий ҳақида маълумот беришга қодир бўлмаган шахслар ҳисоби); “Хабардор қилиш” (давлат, давлатлараро қидирув эълон қилинган шахслар ҳисоби); “Қурол” (йўқолган ва аниқланган кесма ўқотар қурол ва бошқа қуроллар ҳисоби); “Автоқидирув” (қидирилаётган транс порт воситалари ҳисоби); “Антиквариат” (алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки маданий қимматга эга бўлган ўғирланган предметлар ҳисоби); “Криминал-И” (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан, шунингдек уларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳисоби (“Маъмурий амалиёт”, “Жиноят”, “Йўл-транспорт ҳодисаси”, “Қидирув”, “Жазо” кичик тизимлари) ва ҳ.к. ТҚФни амалга ошириш жараёнида айрим ташкилотлар ва ҳокимият органлари томонидан яратилган ахборот тизимларидан фойдаланилади. ТҚТни ўтказиш жараёнида ахборот тизимлари, видео- ва аудиоёзув, кино- ва фото уратга олиш, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган ҳамда атроф муҳитга зиён етишига олиб келмайдиган бошқа техник ва ўзга воситалардан фойдаланилади. ТҚФ тўғрисидаги қонун билан ваколат берилмаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ТҚТ ўтказиш ҳамда ноошкора ахборот олиш учун мўлжалланган (ишлаб чиқилган, мослаштирилган, дастурлаштирилган) махсус ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Хулоса 1. Фуқаро Сафаров И.М. Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ бўлимига ўзига нисбатан содир этилган ўғрилик жинояти тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Жабрланувчи ўз аризасида уйида 5000 АҚШ доллори бўлганини айтган. Бироқ, уйида бўлган маракадан сўнг уни кимдир турган жойидан олиб чиқиб кетганини айтган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда ўғрилик содир этилган жойдан 27 та бармоқ излари олинган. Бироқ, улар ичида Тошкент шаҳрига қовун сотиш ва ГАЗ-3110 автомашина олиш ниятида келганини баён қилган. У Қўйлиқ деҳкон бозорида Тохир исмли шахс билан танишиб, унга ўзининг мақсади ҳақида айтади. Тохир исмли шахс жабрланувчи Сафаров И.М.га ўзини “Жасур-авто” транспорт фирмаси таъминот бўлимида бошқарувчи бўлиб ишлаётгани ҳамда фирма балансида турган автомашиналар ҳисобдан чиқарилаётгани ҳақида айтади. Унга ўзининг уй телефон рақамини қолдириб, уч кундан сўнг телефон қилишини тайинлайди. Бироқ, жабрланувчи белгиланган кунда телефон қилганида телефонни ҳеч ким кўтармаганини айтди. Кейинги куни Тохир исмли шахс бозорга келиб Сафаровга тезлик билан машина учун пул тўлаш лозимлигини айтади. Сафаровнинг айтишича унга берилган ҳужжатда умумий 3   650   000 сўм миқдоридаги сумма кўрсатилган. Сафаров мазкур пулларни олиб у билан “Жасур-авто” транспорт фирмасига келади. Тохир жабрланувчи Сафаров И.М.га давлат рақами ечилган машинани кўрсатиб, унинг қўлига калитини беради ҳамда ундан пулларни кассага тўлаш учун олади. Кейинги иш кунида автомашинани унинг номига расмийлаштириш ҳақида оғзаки келишишади. Жабрланувчи машина олдида қолади. Бироқ, Тохир машинани расмийлаштириб бериш учун қайтиб келмайди. Унга берилган телефон рақами эса ўйлаб топилгани аниқланади.. Ҳабар берилган маълумотни таҳлил қилинг. Мавзкур ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган тезкор-қидирув тадбирларини аниқланг ва уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиланг. 2. Тошкент шаҳрида 5 та қотиллик жинояти содир этилган бўлиб, ушбу жиноятлар бир-бирига ўзининг содир этиш усули, жойи, шарт-шароити ва жисмоний ва жинсий зўрлик ишлатиш ҳарактери билан ўхшаш ҳисобланади. Барча жиноят ишлари бирлаштири л ди. Жиноятчи ўз қурбонларини фақат ўткир санчилиб кесувчи жисм билан (пичоқ, ҳанжар) билан ўлдиргани аниқланган. Олиб борилган кенг қамровли тадбирларга қарамай, тажрибали ва тутқич бермайдиган жиноятчи доимо ҳодиса жойидан яширинишга улгуради. Бир қурбонлар танасида 5 юлдуз шаклидаги белги қолгани аниқланди. Ҳабар қилинган ахборотни таҳлил қилинг. Криминалистик ва тезкор рўйхатган олишнинг тури ва базаларини аниқланг. Мазкур ҳолатда улардан қай биридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тезкор текширувни амалга оширишга алоқадор шахслар доирасини аниқланг. Мавзкур ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган тезкор-қидирув тадбирларини аниқланг ва уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиланг. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ў збекист о н Республик аси Конституция си . – Т.: «Узбекистан», 2012. 2. Ў збекист о н Республик аси Жиноят кодекси . – Т.: Адолат, 2010. 3. Ў збекист о н Республик аси Жиноят процессуал кодекси . – Т.: Адолат, 2010. 4. Ў збекист о н Республик аси Жиноят ижроия кодекси . – Т.: Адолат, 2013. 5. Оперативно-розыскная деятельность: Учебник /Под ред. К.К. Горяи- нова, В.С. Овчинского, А.Ю. Шумилова. – М.: ИНФРА-М, 2001. 6. Пулатов Ю.С. Оперативно-розыскное как отрасль юриспруден- 7. ции и ее связь с другими науками //Хуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 1999. - № 2. 8. Саитбаев Т.Р. О создании аппаратов уголовного розыска Республики Узбекистан (1917-1920 годы) //Независимость и проблемы формирования демократического правового государства и гражданского общества в Республике Узбекистан. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 1996.