logo

Тезкор ходимнинг ўғрилик жинояти фош этилганидан кейин бошқа жиноий шериклар ва эпизодларни аниқлаш бўйича вазифалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

22.2412109375 KB
Тезкор ходимнинг ўғрилик жинояти фош этилганидан кейин бошқа жиноий шериклар ва эпизодларни аниқлаш бўйича вазифалари Режа: 1. Ўғрилик жинояти фош этилганидан сўнг тезкор ходим томонидан ушланган шахснинг жиноий алоқалари 2. Ўғрилик жинояти бўйича тайинланадиган экспертизалар ва экспертлар олдига қўйиладиган саволлар Ўғрилик жинояти фош этилганидан сўнг тезкор ходим томонидан ушланган шахснинг жиноий алоқалари, жиноят содир этиш қуроли, воқеа содир бўлган жойдан олиб кетилган нарса ва буюмлар ҳамда ушбу жиноятдан ташқари содир этган жиноий эпизодларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш талаб этилади. Булар қуйидагилардан иборат: - жиноятчини Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ва Транспорт ИИБ ахборот марказларининг барча ҳисобларидан текшириш; - ушланган шахс билан унинг ушлангунига қадар содир этган жиноий эпизодлари, жиноий шериклари, кимлар билан яқин муносабатда бўлганлиги, содир этилган ўғрилик жиноятидаги роли ва мотивини аниқлаш ва жиноят натижасида эгалланган нарса ва буюмларнинг сақланиш жойлари, агар нарса ва буюмлар сотилган бўлса, кимларга ва нима мақсадда сотганлиги бўйича сўров ва маълумотлар тўплаш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш; - ушланган шахснинг жиноий шерикларини аниқлаш, жиноят қуроли ва ҳодиса содир бўлган жойдан олиб кетилган нарса ва буюмларни яшириш ёки ўтказиш йўллари ҳамда жиноий эпизодлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш ва улар томонидан янги жиноят содир этилиши ёхуд яширинишига йўл қўймаслик мақсадида тезкор қамровни амалга ошириш; - ушланган шахс илгари (қўлга олингунга қадар) содир этган жиноятларнинг очилмай қолган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида ундан тезкор қамров натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича раҳбариятга ахборот бериш. Таъкидлаш жоизки, тезкор қамров жараёни ҳамда бошқа махсус тадбирлар натижасида олинган далилий ашёлар ва бошқа тадбирларни процессуал мустаҳкамлаш мақсадида терговчи билан тергов олиб бориш тактикасини келишиб олиш зарур. Жиноят фош этилганидан кейин тергов ҳаракатлари давомида терговчи томонидан берилган топшириқлар бўйича тезкор ходим тегишли тезкор- қидирув тадбирлари ўтказади ва тегишли тартибда терговчига маълумотнома тақдим этади. Ўғрилик жиноятини содир этган барча шахслар ушланганидан кейин улар билан жабрланувчи ва гувоҳлар иштирокида шахснинг айнан шу шахс эканлигини аниқлаш учун тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилади. Ушланган барча шахсларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ва Транспорт ИИБ ахборот марказларининг барча ҳисобларидан текшириш талаб этилади. Агар ўғирланган нарса ва буюмлар ишлатилган ёки сотиб юборилган бўлса, уларни аниқлаб топиш мақсадида турли бозорларда эски буюмлар билан савдо қилувчи, ноқонуний валюта ва заргарлик буюмлари савдоси орасида шуғулланувчи шахслар билан сўров ва маълумотлар тўплаш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади. Эски буюмлар сотиладиган бозорларда савдо ишлари билан шуғулланувчи шахслардан ўғирланган нарса ва буюмлар аниқланиб топилса, ушбу далилий ашёлар тезкор ходим томонидан қиёсий текшириш учун намуналар сифатида олинади ҳамда предмет ва ҳужжатларни текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади. Ушланган барча шахслар илгари (қўлга олингунларига қадар) содир этган жиноятларнинг очилмай қолган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида тезкор қамров натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича раҳбариятга ахборот бериш зарур. Ўғрилик жинояти бўйича ушланган барча жиноятчи шахсларнинг илгари (қўлга олингунларига қадар) содир этган жиноий эпизодлари аниқланган тақдирда, ушбу жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини давом эттириш учун тергов бўлими раҳбариятига тегишли тартибда маълумот тақдим этилади.  Ўғрилик жинояти бўйича тайинланадиган экспертизалар ва экспертлар олдига қўйиладиган саволлар Ўғрилик жиноятлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказишда мутахассис-криминалист иштирок этиши мумкин. Ушбу тергов ҳаракатларининг техник-криминалистик таъминотини ўтказиш учун нутқ ва тасвирни мустаҳкамлаш мақсадида овоз ёзиш, видеоёзув, фотосуратга олиш воситалари қўлланилади. Ушбу тергов ҳаракатининг ўтказилиши учун масъул терговчининг ёзма топшириғи ва раҳбарлиги остида мутахассисларга ваколатлари доирасида техник воситаларни қўллаш вазифаси юклатилади. Ўғрилик жиноятини тергов қилишда турли суд экспертизалари тайинланади. Чунки, « суд экспертизаси — фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат» 1 бўлиб, унинг натижаси ишнинг айрим ҳолатлари юзасидан илмий асосланган xулоса берилади. Жумладан, жиноят иши бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида аниқланган бармоқ ва кафт излари бўйича дактилоскопик экспертиза тайинланади. Дактилоскопик экспертиза ўтказиш учун эксперт олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – тақдим этилган буюмларда бармоқ излари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улар шахснинг айнанлигини аниқлаш учун яроқлими; – бармоқ излари аниқ бир шахс (шахслар) томонидан қолдирил-ганми; – бармоқ излари бир шахсга тегишлими; – бир неча ҳодиса содир бўлган жойдан олинган бармоқ излари бир шахс томонидан қолдирилганми; 1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги «Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонуни, – 3–м. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2010. – 22–сон. – 173–м. – изларнинг ҳосил бўлиш вақти қандай; – из ҳосил бўлиш механизми қандай; – излар қайси қўл ва қайси бармоқдан қолдирилган; – излар кафт сиртининг қандай соҳасидан қолдирилган; – из бўлаги қўл бармоғиданми ёки кафтидан қолдирилганми; – изларда одам қўлининг қандай хусусиятлари акс этган (чандиқ, тиртиқ, қадоқ, тери касалликлари, бармоқларнинг йўқлиги ва эгилиши, узуклар мавжудлиги ва бошқалар); – бармоқ изларини қолдирган шахснинг бўйи жинси ва ёши; – бармоқ изларини қолдирган шахснинг касби. Иш бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида аниқланган трасологик излар ва ашёвий далиллар бўйича тегишли трасологик тадқиқотлар ўтказилади. Пойафзал ва оёқ изларининг трасологик экспертизаси олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – ҳодиса жойида топилган бир неча якка оёқ излари бир одам томонидан ёки бир пойафзалдан қолдирилганми; – излар гумон қилинувчидан олиб қўйилган пойафзалдан қолди- рилганми; – оёқ излари оёқ кафтининг нусха излари тадқиқотга тақдим этилган муайян одам томонидан қолдирилганми; – оёқ изларида гумон қилинувчидан олиб қўйилган пайпоқлар-нинг ташқи тузилиш белгилари акс этганми; – ҳодиса жойидан топилган пойафзални гумон қилинувчи кий-ганми; ҳодиса жойидан топилган излар йўлакчаси элементлари гумон қилинувчининг экспериментал излар йўлакчасига мос келадими; – ҳодиса жойидан топилган оёқ (пойафзал) излари тадқиқот учун яроқлими; – ҳодиса жойида қолган излар бир пойафзалдан қолганми ёки ҳар хил пойафзалданми; – ҳодиса содир этилган жойдан топилган оёқ излари шу шахс томонидан қолдирилганми; – ҳодиса жойидан топилган пойафзал (пайпоқ) излари тадқиқот учун тақдим этилган пойафзал (пайпоқ)дан қолганми; – ҳодиса жойидан олинган пойафзал излари қайси пойафзал турига тегишли; – бу излар нечанчи ўлчамли пойафзалдан қолдирилган; – из ҳосил бўлиш механизми қандай ҳосил бўлган (югураётган-дами, тургандами, юраётгандами); – ҳодиса жойидан топилган оёқ излари қайси моддадан ҳосил бўлган; – агар оёқ излари бўёқдан ҳосил бўлган бўлса, унда унинг тар-киби қандай ва у экспертизага тақдим этилган бўёқ намунаси билан бир хилми; – гумон қилинувчининг оёғидан топилган модда (чанг, лой, пай-раҳа ва ҳ.к.) ҳодиса жойидаги изларда мавжуд бўлган моддалар билан бир хилми; – ҳодиса жойида топилган ботиқ излар гумон қилинувчидан олиб қўйилган қўлтиқтаёқ (ҳасса, протез оёқ)нинг таянч қисми билан қолдирилмаганми. Транспорт воситалари изларининг трасологик экспертизаси олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – ғилдирак излари қолган транспорт воситасининг қайси тури (хили, русуми)га мансуб; – транспорт воситаси қайси йўналишда ҳаракатланган; – қолдирилган ғилдирак излари қандай русумдаги автомашина тегишли; – шиша қолдиқлари ва бошқа объектлар, фара шишаси, фара остидаги ёритгичлар (подфарник), кузов ва бошқалар аввал бир бутунни ташкил қилганми; – транспорт воситасида аниқ бир нарса (симёғоч, дарахт, зина ушлагичи)га урилиш натижасида ҳосил бўладиган букилиш (эзилиш), тирналиш излари борми; – транспорт воситасида топилган ип ва мато бўлаклари жабрла- нувчининг кийим-кечагига тегишли бўлганми ёки бошқа бир объектга тегишлими. Бузиш қуроллари изларининг трасологик экспертизасида ҳал этиладиган масалалар: – текширилаётган излар тақдим этилган бузиш қуролидан қол- дирилганми; – текширилаётган излар қайси турдаги бузиш қуроли (болта, лом, искана, пичоқ ва ҳ.к.)дан қолдирилган; – текширилаётган арралаш излари тақдим этилган аррадан қолдирилганми; – текширилаётган бузиш қуроли изларининг ҳосил бўлиш механизми қандай; – текширилаётган тўсиқ (девор, эшик, пол, шифт ва ҳ.к.) қайси томонидан (ичкаридан ёки ташқаридан) бузилган; – текширилаётган пармалаш тўсиқнинг қайси (ички ёки ташқи) томонидан бажарилган; – текширилаётган бузиш қуролининг изи ҳосил бўлиши учун энг камида қанча вақт керак бўлади. Қулфларнинг трасологик экспертизаси олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – ушбу қулф бузуқми ёки бузуқ эмасми; – ушбу қулф махсус очқич, илгак ёки унга тушадиган бошқа қалбаки калитлар ёрдамида очилганми; – қулф тақдим этилган калит ёрдамида очилганми; – бузилаётган пайтида қулф қандай (ёпиқ ёки очиқ) ҳолатда бўлган; – қулфда қолган излар тақдим этилган буюмдан қолганми; – назорат қилиш учун қулф ичига жойлаштирилган қоғозни шикастлантирмай қулфни очиш мумкинми; – изларнинг ҳосил бўлиш механизми қандай (арралаш, кесиш, пармалаш, ўйиш, чопиш, ҳарорат таъсирида ва ҳоказо); – ушбу излар қандай турдаги ускуна (арра, пичоқ, болта) ёки асбоблардан қолган; – ушбу излар бир предметдан ҳосил бўлганми ёки аниқ турдаги ҳар хил предметлардан ҳосил бўлганми; – тадқиқот учун тақдим этилган объектда қолган излар ушбу предметдан ҳосил бўлганми; – тўсиқ (эшик, девор) қайси тарафдан бузилган, ичкариданми ёки ташқаридан. Пломбаларнинг ва беркитувчи-пломбаловчи мосламаларнинг трасологик экспертизаси олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – дастлабки осилганидан сўнг пломбанинг яхлитлиги (бутунлиги) бузилганми. Агар, бузилган бўлса, қайси усулда бузилган; – тадқиқотга тақдим этилган пломбани осишда белгиланган қоидаларга амал қилинганми; – мавжуд бузилишларнинг қайси бири пломбани дастлабки осишда ҳосил бўлган; – пломбанинг ишчи сиртларида (таъсирлашувчи сиртларида)ги назорат белгилари ва ёзувларнинг мазмуни қандай; – пломбани бузмай туриб осгичини пломбадан чиқариб олиш мумкинми; – пломбанинг кириш туйнугидан чиқиб турган осгичнинг бўлаклари илгари бир бутунни ташкил қилганми; – пломбани осишнинг қайси қоидаларини бузиш тадқиқотга тақдим этилган пломбанинг яхлитлигини бузишни ва пломбани қайта осишни осонлаштирган; – тадқиқот учун тақдим этилган пломбанинг яхлитлигини бузиш ва уни қайта осиш усуллари ўзаро мос келадими; – № - рақамли вагондан ечиб олинган пломбанинг ишчи сирт-ларида тасвирлар (матн, рақам ва бошқа назорат белгилари), тадқиқотга тақдим этилган чилангар исканжаси(тиски)нинг ишчи сиртида мавжуд бўлган ёзувлар билан бир хилми (айнан мос келадими); – тадқиқотга тақдим этилган барча (бир неча) пломбаларда мав-жуд бўлган назорат белгилари бир хил чилангар исканжаси(тиск)дан қолдирилганми; – тадқиқотга тақдим этилган пломбадаги бузилиш излари қандай асбобускунадан қолдирилган? Ушбу излар тақдим этилган ускунадан қолдирилганми; – пломбани дастлабки осишда ишлатилган чилангар исканжаси (тиски) ушбу пломбаларни қайта осишда ҳам ишлатилганми. Қисмлар орқали бутунни аниқлашнинг трасологик экспертизаси олдига қуйидаги саволлар қўйилиши мумкин : – воқеа содир бўлган жойда қолдирилган мато парчаси айбланув-чидан олиб қўйилган газлама бўлагини ташкил қиладими; – воқеа содир этилган жойда қолдирилган газета парчаси К.дан олиб қўйилган газета қолдиғи билан яхлит бутунни ташкил қилганми; – воқеа содир этилган жойда олинган тепки ва айбланувчидан олиб қўйилган Макаров пистолети яхлит бир бутунликни ташкил этганми; – гумон қилинувчидан олиб қўйилган автотранспорт эшигининг қулфи ва муайян автотранспорт эшиги яхлит бир бутун бўлганми; – воқеа содир бўлган жойдан олинган ғилоф ва гумон қилинув-чидан олиб қўйилган пичоқ бир-бирига тўғри келадими. Суд-биологик экспертизаси ўғрилик содир этилган жойдан қонга ўхшаш доғлар, бузиш қуроллари, буюмлар, ойна синиқлари ҳамда чекиб ташланган папирос қолдиқлари, соч толалари топилганда тайинланади. Экспертиза ёрдамида воқеа жойидан қон доғлари мавжуд бўлган предметлар, бузиш қуролларида қолган доғлардаги қон гуруҳи гумон қилинувчи сифатида ушланган шахснинг қон гуруҳига тўғри келиши ёки келмаслиги масалалари ҳал этилади. Бу маълумотлар гумон қилинувчининг ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадор эканлигини ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Адабиётлар : 1. Жиноят-ижроия ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир-ю.ф.н., доц. Б.Ж.Ахроров. –Т.: Ўқитувчи, 2002. – 208б. 2. Жиноят-ижроия кодексига шарҳлар. Рустамбоев М.Ҳ., Ахраров Б.Ж. ва бошқалар. Маъсул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбоев. – Т.: ТДЮИ, 2007. – 574 б. 3. Комментарий к Исправительно-трудовому кодексу Республики Узбекистан. –Т.: Узбекистан, 1997.- 345с. 4. Абдухалиқов М.А., Пайзуллаев Қ., Абдуқодиров Ш.Ё. Жиноят -ижроия ҳуқуқи (альбом схемалар). –Т.: ТДЮИ, 2005. – 142 б. 5. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-1 общая часть учение о преступлении . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-526 ст. 6. Курс уголовного права Республики Узбекистан Том-2 общая часть учение о наказании . учебник. М.Х. Рустамбоев . - Т.:ТДЮИ, 2009.-394 ст.