logo

Тадбиркорлик ҳуқуқи ( хукуки ) тушунчаси, унинг асосий тамойиллари ва бозор муносабатларини шакллантиришдаги аҳамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

123 KB
Тадбиркорлик ҳуқуқи тушунчаси, унинг асосий тамойиллари ва бозор муносабатларини шакллантиришдаги аҳамияти Режа: 1. Тадбиркорлик ҳуқуқи тушунчаси 2. Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий тамойиллари 3. Бозор муносабатларини ривожлантириш ва шакллантиришда тадбиркорликнинг аҳамияти 4. Тадбиркорлик ҳуқуқининг турдош ҳуқуқлар — хўжалик, фуқаролик, маъмурий ҳуқуқлардан фарқи Тадбиркорлик ҳуқуқи тушунчаси Ўзбек халқининг азалий орзуси ушалиб, у ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий соҳада мутлақо мустақил бўлди. Эндиги вазифа иқгисодий соҳада ҳам тўлиқ мустақилликка эришишдир. Буни амалга ошириш учун асосий эътиборни бозор иқгисодиёти муносабатларини шакллантиришга қаратиш лозимдир. "Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз, - деб ёзган эди Президентимиз И. А. Каримов, - Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, анъаналар, урф-одатлар, турмуш тарзининг ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтмишдаги иқгисодиётни бир ёклама, бесўнақай ривожлантиришнинг мудҳиш меросига барҳам беришга асосланади"1. Ҳа, бозор муносабатларига ўз моделимиз орқали ўтиб бормоқдамиз. Бу жараён Президентимиз раҳбарлигида собитқадамлик, тинчлик, барқарорликни сақиаш ва миллий хавфсизликнитаъминлаш, республикамизнинг сиёсий, иқгисодий ҳаётини, ижтимоий соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш ва янгилаш асосида амалга ошириляпги. Маълумки, бозор иқтисодиётининг моҳияти ҳар бир фуқаронинг ижодий ва меҳнат фаолиятини такомиллаштириш, боқимандаликка хотима бериш, ташаббускорлик ва тадбир-корликни ривожлантириш, мулкка эгалик туйғусинй кучайти-риш, унга ишлаб чиқаришга бўлган ҳукмронлик ҳиссини сингдириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчи манфаатига бўйсундириш, уларнинг маҳсулотга бўлган талабини аниқ ҳисобга олиб, шунга яраша тезлик билан иш тутиш, хўжалиқца тежамкорликка эришиш, харажатларни камайтириш, талон-торож ва суиистеъмолчиликка қарши кураш, янгиликларга нисбатан сезгир бўлиш ва фан-техниканинг сўнгги ютуқларини дадил ва ғайрат билан жорий этишдан иборат. Мана шулар ҳаёгга тадбиқ этилгандагина халқимиз ҳар қандай иқгисодий тангликдан тезроқ чиқиб олиши ва фаровон ҳаёт кечириши учун имконият яратилади. Эндиликда бозор иқгисодиёти турли хизматлар кўрсатиш, товарлар иишаб чиқариш, уларни айирбошлаш муносабатла-рининг барча сохдарини борган сари кенг қамраб олмоқда. Бу жараён ўз навбатида ҳар бир фуқародан тадбиркорлик билан иш кўришни, тадбиркор фаолиятини тобора ривожлантириб боришни тақозо этмокда. Тадбиркор — бизнесменлик фаолияти асосан XVIII асрда пайдо бўлиб, кўпинча "мулкдор" деган тушунча билан тенг англанган. Хусусан, А. Смит бизнесменни фойда олиш учун бирон бир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида тавак-калчилик билан иш кўрувчи мулкдор, деб таърифлайди. Тадбиркорнинг барча харакатлари асосан бозор имконият-ларини тахлил қилиш, ундан фойдаланиш, новаторлик гояларини амалга оширишдан иборат бўлди. Ғарбда бизнесга фойда олиш мақсадини кўзлаб, хўжалик юритиш санъати, ижодкорлик, ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, наваторлик, хавф-хатарга доим таиёр туриш каби кўп қиррали фаолият деб қаралади. Бизнинг тафаккуримизда ҳам тадбиркорликка нисбатан шу сингари тушунча пайдо бўлмоқца. Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахслардан маҳорат, зеҳн, акл ва хушёрлик талаб эгилади ва бу хислатлар муҳим аҳамият касб этади, албатта. Шу маънода тадбиркорлик фойда олиш мақсадидаги мустақил фаолият сифатида таърифланади. Умуман тадбиркорликка ва унинг аниқифодасига, ижтимйий- психологик томондан ёндашмай, балки унинг табиатИ ва фаолиятининг ижтимоий-иқгисодий мазмунига диққат-эътиборни қаратиш лозим. Бунда тадбиркорликнинг капиталистик эксплуататорлик моҳиятига олиб келувчи анъанавий синфий таърифи эмас, балки инсон фаолиятининг шу соҳадаги функцияси, унинг жамиятда тутган ўрни ва ижтимоий аҳа^иятига эъ^иборни қаратмоқ лозим. Агар тадбиркорликка шу томондаН ёндашиб талқин қилинса, у, аввало, бозор хўжалиги ва иқтисодий манфаатларни амалга ошириш усули сифатида намоен бўлади. Янада аниқроқ қилиб айтганда, у бозор иқтисодиётининг алоҳида бўғинларида такрор ишлаб чиқариш борасида хизмат кўрсатувчи ташкилий, иқгисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа хўжалик муносабатларининг мажмуидир. Шу сабабли тадбиркорлик, образли қилиб айтганда, ҳар бир хўжалик бўғинларининг, товар айирбошлашни, бозор хўжалигининг ривожланишини таъминловчи воситадир. Маълумки, тадбиркорлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолияти яхши ҳуқуқий база мавжуд бўлган тақдирда ҳам, макбул шароит мавжуд бўлмаса, етарли даражада ривожланмайди. Демак, тадбиркорлик билан тараққиёт ҳамиша ёнма-ён борган- Тараққиёт иқгисодий-ижтимоий шароитларда тадбиркорликнинг турли, яъни жамоа, индивидуал, ҳусусий ва бошқа шаклларда ривожланишини тақозо этган. Тадбиркорликнинг ривожланиши бозор иқтисодиётининг, шаклланиб бориши билан боғлиқ. Аммо бозор иқгисодиёти муносабатлари бирданига тулиқ шаклланмайди. У аста-сеию риюжланиб борадиганжараён бўл&б, ақл билан иш тутишни тақозо этади. Республикамизда пухта тузилган режага биноан босқичма-босқич иқгисодий ислоҳотлар ўтказилиб борилиши бунга ёрқин мисол бўлади. Иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишидан асосИЙ мақсад бозор муносабатларини ташкил этиш, бозорни турли моллар ва хизматлар билан тўлдириб, истеъмолчиларга товар-ии танлаб харид қилишларига кенг имкониятлар яратиб бериШ, оқибат натижада халқнинг турмуш шароитиии фаровонлаштиришдан иборатдир. Бунда тадбиркорликнинг ўзига ҳос ўрни бор. Чунки тадбиркорлик қанчалик ривожланса, ҳуқуқий томондан ҳимоя қилинса, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳам шунчалик тараққий этади. Тадбиркорлик мулк ҳуқуқини субъектларининг товар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш асосида фойда кўриш ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида тшиаббускорлик билан фаолият кўрсатишидир. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркор-лик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисида"ги қонуни мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлангариш ишининг ҳуқуқий таянчидир[1] • Тадбиркорлик тўғрисидаги мазкур қонунда фуқароиарнинг ишбилармонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолияти эркин-лигини бутун чоралар билан ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатлари белгиланди ва тад-биркорларимизнинг жаҳон бозорларига ўз тошрлари бмлак кириб боришларига ҳар томонлама кулай имконият яратилди.  2-§. Тадбиркорлик ҳуқуқининг асосий тамойиллари Республикамизда тадбиркорликнинг асосий мақсади иқтисодиётнинг кўп қиррали йўналишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжига мослаш, тақчилликни, қимматчиликни енгиб ўтиш, фуқороларнинг иқгисодий фаолият соҳасидаги эркинлигани таъминлаш, ҳар бир кишининг шахсий қобилиятини қадрлаш ва тадбиркорлик соҳасидаги уларнинг бой имкониятлари очилишига, юксак унумдорлик ва ташаббускорлик билан меҳнат қилишларига шарт-шароит яратиб беришдан иборат. Тадбиркор фаолияти фақат қонун доирасида бўлиши керак. Бу юқорида таъкидданганидек, ҳар бир тадбиркор республикамизда ҳозир амалда бўлган қонунларга мос фаолият билан шугулланишга ҳақли эканлигини англатади. Тадбиркор бирон фойда ёки даромад олиш мақсадида товар ишлаб чиқариш ёки маиший қулайлик яратиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланар экан, унинг фаолияти фақат қонун доирасида бўлиши керак. Тадбиркор фойда олиш мақсадида ўз фаолиятини бозор талабларига мослаштиради, харидоргар моллар ишлаб чиқаради. Агар молларга талаб, таклиф ўзгарса, дарҳол шу таклифга кўра ишлаб чиқариш жараёнини унга мослаштиради. Қисқаси, харидор учун зарур моллар ишлаб чиқаришга ҳаракат кдпади. Ўзт ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан доимо рақобатда бўлади. Рақобатга бардош бериш йўлидатинмай изланади, иқгисодий имкониятларни ҳар томонлама ошириб боради. Тадбиркорликдан кутиладиган мақсад, юқорида айтилганидек, даромад олишдир. Даромад қанчалик кўп бўлса, тадбиркор ўз фаолияти натижасидан шунча мамнун бўлади. Бу ҳол янги-янги изланишларга чорлайди, юқори иқгисодий самараларга эришиш йўлида ваизгбилан ҳрсоблашмай тинимсиз меҳнат кдлади. Мазкур меҳнат натижаси ўз навбатида фақат тадбиркорнинг фойдаси, бойлига бўлмай, балки халқимизнинг ҳам бойлига ҳисобланади. Чунки тадбиркор ўз хўжалигани ташкил этиш натижасида олган умумий даромадвдан қонунда беягаланган микдорда солиқ тўлайди, бошқа тўловларни қопаайди. Қолгани эса тадбиркорнинг соф фойдаси ҳисобланиб унинг тасарруфига ўтади. Тадбиркорлик аксарият ҳолларда мулк билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Тадбиркор уни ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида ўзининг хусусий мулкидан фойдаланади. Хусусий мулк фуқаронинг қонунга мувофиқ фаолият юритиш асосида олган соф фойдаси, хусусийлаштирилган, қонунчилик асосида, хусусий мулк деб ҳисобланган бошқа мулклардан ташкил топади. Ўзбекистон Конституциясининг 36-моддасида ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиши, 54-моддасида эса мулқдор мулкига ўз хоҳишига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгиланган. Ҳар бир фуқоронинг мулкдор бўлиши ва ундан фойдаланиши республикамизда бозор муносабатларининг ривожланишига ниҳрятда катга замин яратади. Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида "Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларининг ҳуқуқий устунлигани ҳисобга олиб, иқгисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигани, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқгалигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баббаравар муҳофаза эгалишини кафолатлайии", деб кўрсатилган. Бу қоиданинг амалиётда тўлиқ тадбиқ этилиши натижасида республикамиз фуқоролари турли хилддги мулклардан, шу жумладан хусусий мулкдан ҳам фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятларини бирмунча ривожлантирадилар. Натижада мамлакатимиз ижтимоий-иқгисодий ҳаётида, халқхўжалигининг бошқа соҳаларида, ўгган қисқа муддатда бир қатор ютуқлар қўлга киритилди. Республикамиз Президенги И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон иқгисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» номли ниҳоятда чуқур мазмунга эга бўлган китобида республикамизнинг мустақилликка эришган кунидан бошлаб, то шу кунгача ўтган даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларда қилинган ишлар, эришилган ютуклар ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинди. Шу билан бирга келгусида амалга оширилииш лозим бўлган асосий ишлар аниқбелгилаб берилди, йўл-йўриқлар кўрсатилди. «Меҳнат кўп талаб қилинадиган ва хизмат кўрсатиш соҳалари, қишлоқ жойларда кичик корхоналар ташкил этилса ва тез ривожлантирилса, тадбиркорлик рағбатлантирилса, ҳунармандчилик-косибчилик ва халқ бадиий устачилиги қайта тикланса, республика учун ғоят муҳим муаммо ҳал этилади»[2]. Шу сабабли тадбиркорлик соҳасида мулқдор дуч келадиган муаммоларни ечиш, унга кенг йўл очиб бериш, кўплаб ҳақиқий мулк эгаларини тарбиялаш мақсадга мувофиқдир. Биринчи навбатда; тадбиркорликнинг қонуний базасини мустаҳкамлаш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш керак. Бу ўринда шуни айтиш керакки, тадбиркорларга ва бозор муносабатларини жорий этишга интилаётган шахсларра-факэт ҳуқуқий кафрлат бериш кифоя эмас. Уларни амалга ошириш учун ана шу ҳуқуқва кафолатлардан тўла фойдаланиш учун шарт- шароит яратиш, ишбилармонлар фаолиятига қилинаётган тўсқинликларни бартараф этиш лозим. Хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантиришга бугун республикамизнинг иқгисодий тараққиётини таъминловчи омил сифатида қараш ва қонунчилик фаолиятига ҳам ана шу нуқгаи назардан ёидашиш даркор. Тадбиркорлик ўзга шахсларнинг мулкидан қонун доирасида фойдаланиш асосида ҳам ташкил этилиши мумкин. Бунда, тадбиркор фаолиятини мулк эгаси билан ижара шартномаси тузиб, унинг мулкидан фойдаланиш ҳисобига ташкил этади. Тадбиркор билан мулк эгаси ўртасида тузиладиган ктртнома 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республика-сининг «Ижара тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади[3]. Мазкур қонунга мувофиқ ижара, мулкнинг барча шакл-ларига тадбиқ этилади. Агар мулк хусусий бўлса, шу мулк эгаси билан ижарачи ўртасида, мулк хўжалик юритиш асосида мулқдорга тегишли бўлса, шу мулкни идора қилувчи шахс билан, мулкдор чет эл фуқароси бўлса, улар билан шартнома тузилади. Мулк эгасининг мақсади ўз мулкини ижарага топшириб, ундан фойда олиш бўлса, ижарачининг мақсади ижарага олингай мулкдан фойдаланиб даромад олишдир. Қисқаси, ижарачи ҳам, мулкни ижарага берувчи ҳам ана шу йўсивда тадбиркорлик билан шуғулланади. Ижарага олувчи фақат фуқарегина бўлиб қолмай, балки юридик шахслар, яъни корхоналар, ташкшютлар, қўшма корхонапар, халқаро ташкилотлар ва бирлашмалар, Ўзбекистон ёки чет эл юридик шахсларининг мулклари асосвда ташкил этилган ташкилотлар ҳам бўлиши мумкин. Тадбиркорлик тадбиркорнинг ўз мулки ҳисобига ташкил этилади. Аммо тадбиркорлик билан шуғулланиш учун мулкдор, яъни хусусий мулк эгаси бўлиб иш бошлаши шарт эмас. Балки тўла хўжалик юритиш ҳукуқига эга бўлиш ҳам тадбиркорликни ташкил этиш учун етарлидир. Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги қонунида [4]белгиланишича, корхоналар ўз мулкига нисбатан, агар улар давлат ва жамоат ташкилотларига тегашли бўлса, тўла хўжалик юритиш ёки мулкни тезкор бошқариш ҳуқуқига эга бўлади. Ана шу қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган ва давлат корхонасига бириктириб қўйилган мол-мулк тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишлидир. Кор-хона ўз мол-мулки билан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқини амалга оширар экан, мазкур мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, унга нисбатан ўз хоҳиши билан қонунга зид келмайдиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширади. Тўла хўжалик юритиш ҳуқуқига нисбатан, агар Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, мулкчилик ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Мулкка нисбатан хўжалйк юритиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркор ўз фаолиятини мулкдор томо-нидан белгаланган ҳуқуқ доирасида амалга оширади. Тадбир-корнинг бу мулкни эгаллаш, фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи низомга асосан белгиланади. Аммо мулкка нисбятан хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркор фойда (даромад) олиш мақсадида қонунларга мувофиқтадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ташаббус кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш билан боғлиқ барча ҳаракатларни ўзи мустақил бажаради. Тадбиркорлик фаолиятн билан шугулланишнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири тадбиркорнинг таваккалчилик билан ишни ташкил этишидир. Тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганида, шу фаолиятдан келадиган фойда ҳам, шунингдек зарар ҳам ўз зиммасида бўлишини аниқ билади. Зарар турли сабаблар туфайли юзага келади. Айрим ҳолда тадбиркорлик фаолиятини шахсан ўзи ташкил эта олмаслиги оқибатида ҳам зарар келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, баъзи ҳоларда маҳсулот, хомашё билан таъминловчи шериклар, яъни таъминотчиларнинг шартномада белгиланган вақгда маҳсулотни етказиб бермаслиги натижасида ҳам юз беради. Бундай ҳолатда, албатта, маҳсулот етказиб бермаган, шартномани бузган томондан тадбиркор келтирилган зарарни ундиришга ҳақли. Аммо ундирилган ҳар қандай зарар шартнома бажарилгани натижасида олинадиган фойдани тўлиққоплай олмаслиги аниқ. Тадбиркор ишлаб чиқарган товари сифатсиз, рақобатбардош бўлмай, айирбошлаш жараёнида зарар кўриб қолиши туфайли синиш хавфига дуч келиши мумкин. Бундай пайтда у сезгир бўлиши, бозорни доимо кузатиб бориши, янгиликларни тезда илғаб, ишлаб чиқариш жараёнини ана шунга мослаштириши зарур бўлади. Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти тадбиркорга боғлиқ ""'шаган табиий ҳодисалар, яъни қайтариб бўлмайдиган табиий куч таъсирида ҳам ривожланмай қолиши мумкин. Тадбиркор ана шу ҳолатларни ҳам назарда тутиб ўз фаолиятини таваккал қилиб юргизади. Ўз тадбирини оқилона ишга солиб, келиб чиқадиган , -р^г оқибатларидан қўрқмай таваккал қилган тадбиркор доимо ютиб чиқади, кўзланган мақсади сари илгарилаб бораверади. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, ундан фойда ёки даромад олиши учун ишига талабчан, уддабурон бўлиши керак. Чунки ўз фаолиятида ташаббус кўрсата олмаса, олдига қўйган мақсадга эриша олмавди. Ташаббус кўрсатиб иш юригмаган тадбиркоррақобатга бардош беролмай, синиши аниқ. Шу туфайли у рақобатда ғолиб чиқиш учун бозор шароитига тезроқ мослашишга, ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил белгилашга, ривожлантиришга ва уюштиришга ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун у ўзи ишлаб чиқараётган товарга, маҳсулотга, кўрсатаётган хизматга бўлган бозор талабини доимо ҳисобга олиб бориши ва ўз фаолият тараққиётини шу асосда мустақил ривожлантириб бориши лозим. Бу эса эркин бозор талабидан келиб чикади. Республикамиз қонунлари билан тадбиркорларга кенг имкониятлар берилган. Уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқца. Шу сабабли ташаббус кўрсатиш амалдаги қонунлар доирасида, тадбиркорлик фаолияти эса ўз устави ёки низоми доирасида бўлиши керак. Тадбиркорликнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири тадбиркорлар эгаллаган иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий мавқедан қатъий назар, уларнинг ўзаро муносабатларда тенглигидир. Тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаш билан бошиқ бўлган ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш, улар билан таъминланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб, фойда (даромад) олишда, шунингдек турли ишларни бажаришда ўзга, яъни хизматдан фойцаланувчи жисмоний ёки юридик шахслар билан ўзаро тенг ҳуқуқли муносабатда бўладилар. Тадбиркор ўзга шахслар билан шартнома муносабатларида бўлар экан, фақат ўзаро тузилган шартнома шартларига ва бу муносабатни хуқуқий тартибга солувчи қонун-қоидаларга оғишмай риоя этишга мажбурдир. Тадбиркорлик фаолияти чет эл инвестицияларидан фойдаланиб ҳам ташкил этилиши мумкин. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдага «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, ҳамда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунлари[5] билан республикамизга чет эл инвесгицияларини жалб этиш турлари ва тартиби белгалаб беридци. Унда белгиланишича, чет эл инвестицияларидан фойдаланиш шакллари; республикамиз тадбиркорларининг хорижий давлат фуқаролари ва юридиқ шахслари билан биргаликда корхоналар, банклар, суғурта компаниялари барпо этиш ва бошқа ташкилотларда ўз улуши билан қатнашиши; чет эл фуқаролари ва юридик шахсларнинг ўз корхоналари, банклари, суғурта компаниялари ва бошқа ташкилотларини барпо этиши; мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш; мустақил равишда ёки жисмоний шахс ва юридик шахслар иштирокида мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиши, фойдаланиш ҳуқуқларини эгаллаш йўли билан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши мумкин. Тадбиркорлик фаолияти ўзга шахслардан қарз ёки тегишли муассасалардан кредит олиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги крнунида[6] белгиланганидек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир фуқаро, жамоа (ширкат), ташкилот пул маблағларига бўлган эхтиёжини тегишли банклардан оладиган қарзлар (кредит) хдгсобига қаноатлантириши мумкин. Корхоналар ҳам тадбиркорлик фаолияти юргизиш учун банк ва бошқа корхоналарнинг кредитларидан фойдаланадилар. Корхоналарнинг бири иккинчисидан пул ёки натура шаклида қарз олишининг Йўлга қўйилиши бевосита республикамизда иқгисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич чуқурлашиб бориши ва бу муносабатларнинг шаклланиши билан борлиқ. Муқадцам бир корхона (ташкилот)нинг иккинчи корхона (ташкилот)га қарз бериши ман этилган эди. Собиқ тузум шароитида кредит тасдиқланган режа асосида итгафоқ давлат банки ва бошкр банклар томонидан қонунларда белгиланган тартибда бирон мақсадга қаратилганбўлсагаваберипар эди. Масалан, колхозлар, совхозлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб, контракт шартномаси асосида ёки комиссион шартнома асосида сотиши учун банклардан бўнак (аванс) олар эди. Ҳозирги пайтда эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, корхона (ташкилот)ларнинг бири иккинчисига қарз беришларини ман этувчи қоидалар бекор қилинган. 3. Бозор муносабатларини ривожлантириш ва шакллантиришда тадбиркорликнинг аҳамияти Маъмурий буйруқбозлик шаройтидаги режалаштириш тизими хўжаликни ривожлантариш ва самарадорлигани оширишни чеклаб к лган эди. Бу ҳолатдан тез қутулиш мақсадида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш зарурати туғилди. «... Иқгисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг юят муҳим вазифаси давлат мулки монополизмини тугатиш ва бу мулкни хусусийлаштириш ҳисобига укладли иқтисодиётни реал шакллантиришдан иборат эди»[7]. Кўп укладли иқгисодиётни ривожлантиришда тадбиркорлик муносабатлари ҳам алоҳида ўринга эга. Чунки тадбиркорлик ривожланиши хизмат кўрсатишга, турли моллар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, бозорни кенг истеъмол моллари билан тўлдиришга сабаб бўлади. Тадбиркорлик фаолпятига қадам қўяётган ҳар бир шахс, тадбиркорлик одоби (этикаси)га риоя қилиши керак. Тадбиркорлик одоби ўзаро тадбирли иш муносабатларида ҳалол ва соф виждонли бўлиш билан белгиланади. Чунки тадбиркор кўплаб шахслар билан турли муносабатда бўлади. Шунинг учун улар ҳалол ва соф виждонли бўлишлари лозим. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга алохида эътибор берилмокда. Чунки шу орқали иқгасодий муносабатлар ривожлантирилмокда, қўшма корхоналар ва кичик корхоналар ташкил қилинмоқца. Агар биз бозор иқгисодиёти муносабатларига мос келадиган касбларни пухта эгалласак, бозор муносабатларининг шаклланишини ҳам тез ҳал эта оламиз. Бунга мисол сифатида дастлабки тадбиркорликни олейлик. Бу чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат соҳаларидаги тадбиркорлик бўлиб, натижада бозоримиз кўплаб моллар билан тўлдирилди. Ҳозирги пайтда ички бозоримиз барқарорлашиб турганлигида ҳам тадбиркорликнинг ўрни борлигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Тадбиркор учун энг муҳими тадбиркорликнинг шаклларини тўғри танлай билиш. Шундай қилингандагана тадбиркорлик муносабатлари риюжланади ва барқарорлашади. Бу соҳанингривожланишида Президентимизнинг 1995 йил 5 январда имзо чеккан «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рагбатлантириш тўғрисвда»ги Фармони[8] муҳим аҳамиятга эга бўлди. Фармоннинг биринчи бацдида таъкидланганидек, аввало давлат корхонаси билан хусусий корхоналарнинг мавқеи тенглаштирилди. Бу дегани - хусусий корхоналарга иккинчи даражали сифатда қарашларга чек қўйилди. Кичик корхона тузмоқчи бўлган шахсларга жуда қулай имкошят яратшшб, тадбиркор турли хилдаги кераксиз ҳужжатларни аўплаш каби синовлардан қутилди. Тадбиркор қайси фаолият тури билан шуғулланишидан қатьий назар, унинг аризаси олинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида рўйхатдан ўтказилиб, рухсат берилиши мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилди. Бундан ташқари мамлакатимизда «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамгарма» (Бизнес фонд) ташкил этилганлиги ҳам тадбиркорлик фаолиятини бирмунча енгиллаштирди[9]. Ушбу жамғарма иш бошламоқчи бўлган ва ёрдамга муҳгож тадбиркорларнинг банкдан қарз олишига ёрдам беради. Бунинг учун уни тадбиркорлик фаолиятининг келгусида қандай самара бериши ва яшаб турган жойида бунга имкониятлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақцим этишлари зарур. Юқорида тадбиркорликнинг турли соҳалари ҳақида гапириб ўтдик, улардан бири чорвачилик соҳасидаги тадбиркорликдир. У билан шугулланаётган тадбиркор олдида жуда кўп қийинчиликлар ва муаммолар мавжуд эди. Уларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махдсамасининг 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликни хусусийлаштириш, давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари тўгрисидаии қарори айни муддао бўлди. Унда: - чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов, кимсшди савдоси асосида сотиш; - ер майдонларини умрбод эгалик қилиш учун янги мулкдорларга сотиш; - чорва моллари ва бошқа мулк қийматини тўлаш мудцатини узайт ириш тартибини ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди. Шу билан бирга унда хусусий фермерларга озуқа етиштириш учун ер ажратилиши, фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида маҳсулдор моллар подасини мунтазам янгилаб бориш мақсадида наслчилик заводлари ва хўжаликларини аниқпаш вазифаси ҳам белгиланди. Бу эса хусусий фермерлар фаолиятини ривожлантириш ва келгусида наслдор молларни етиштаришнинг мухим омили хисобланади. Шунингдек, фермерлар фаолияти учун маблағлар ажратиш ва ҳисобот-статистика ишлари йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мамлакатамизда ташкил этилган тадбиркорлик тизимини ривожлантириш учун барча зарурий чора- тадбирлар кўрилмоқца. Бу эса ўз навбатида товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни янада ривожлантириб боришга, шу асосда бозорни турли моллар билан тўлдиришга, нарх-навонинг арзонлашувига, аҳоли турмуш тарзининг яхшиланишига олиб келади. 4. Тадбиркорлик ҳуқуқининг турдош ҳуқуқлар — хўжалик, фуқаролик, маъмурий ҳуқуқлардан фарқи Тадбиркорлик ҳуқуқи турдош ҳуқуқлар — хўжалик, фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқлардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқпанади. Тадбиркорлик ҳуқуқининг моҳияти мулкчилик субъектларинингтовар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан фойда ёки даромад олишга қаратилган фаолиятидан иборат. Хўжалик ҳуқуқининг моҳияти ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ, аммо бу фаолият доимо фойда олишга қаратилмайди. Тадбиркорлик соҳасидаги фаолият аксарият мустақил бўлиб, тадбиркорнинг ўз хоҳиши, истаги билан аниқланади. Тадбиркорлик ҳуқуқи билан хўжалик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган муносабатлар гўё бир хилдек кўринади, аммо улар бир-биридан фарқланади. Хусусан хўжалик ҳуқуқи қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг ривожига бир назар ташласак, унинг тадбиркорлик қуқуқидан фарқи жуда аниқ кўринади. Энг аввало, хўжалик ҳуқуқига собиқ иттифоқ даврида берилган таърифга эътибор берайлик Хўжалик ҳуқуқи ҳуқуқ тармоғи сифатида сош;алистик хўжалик юритишнинг мақсадга мувофиқлигини таъминлаш ниятида хуқуқий бошқаришнинг турли усулларидан фойдаланиш билан социалистик ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари ўртасидаги хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ва раҳбарлик қилиш тартибини аниқловчи ҳуқуқий қоидаларни ўзида ифодалайди. Аммо 1991 йилга келиб ижтимоий-иқгасодий тараққиётда жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Социалистик ишлаб чиқариш усуллари ва хўжалик муносабатлари мутлақо янгача ёндашув, янгича муносабатларни қўллаш ва уларни қонуний тартибга солишни тақозо этди. Натижада социалистик тузум ўз-ўзидан тугади, янгича иқгисодий муносабатлар юзага келди. Бевосита эркин бозор, рақобатли ишлаб чикэриш жараёнини ташкил этиш, мулкка нисбатан муносабатларни тубдан ўзгартириш, кўп укладли иқгисодий муносабатларни шакллантириб бориш билан боғлиқ бўлди. Шу туфайли иқтисодий ишлаб чиқариш, молиявий муносабатларни ташкил этиш, бозорни эркинлаштириш йўлида янгича ишлаб чиқарувчилар гуруҳ пайдо бўлди. Улар энди товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бозорини рақобатбардош моллар ва хизматлар билан тўлдиришда ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб боряпти. Шу туфайли хўжалик ҳуқуқига таъриф беришга айрим муаллифлар янгича усудца ёндашмокдалар. Масалан, профессор В. С. Мартемьянов томонидан хўжалик ҳуқуқига берилган таърифга қўра, хўжалик ҳуқуқи ҳуқуқтармоғи рифатида давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш мақсадида, иқгисодиётнинг давлат томонидан тартибга солишга қаратилган (шу жумладан, савдо-сотиқкэ оид бўлмаган) қоидалар йиғиндисини ўзида ифода этади. Таърифдан маълумки, хўжалик ҳуқуқининг мазмуни давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш мақсадида иқгисодий муносабатларнинг ривожланиши ва уни давлат томонидан тартибга сш и шга доир қоқпалардан иборатдир. Аммо таърифда тадбиркорлик муносабатлари ва у билан боғлиқ бошқа муносабатлар ҳам кўрсатилган. Бизнинг фикримизча, тадбиркорлик давлат корхонасини идора қилишда ҳам қўлланилиши табиий, лекин у тўлиқ маънодаги тадбиркорлик эмас, албатга. Тадбиркорлик муносабати фойда ёки даромад олиш мақсадида тадбиркор таваккал қилади, ўз такдирини шу мавҳум йўлга тикади ва бу соҳада фақат ўзига аён бўлган иш усулларига асосланиб фаолият олиб боради ва уларни сир саклайди, рақобатга қарши тинимсиз ҳаракат қилади. Рақобатда ютқазса, оқибат аниқ - синади. Давлат корхонасига банкротлик жорий этилмайди. Ҳар икки турдаги тадбиркорлик ана шу жиҳати билан бир-биридан фарқ қилади. Маълумки, хўжалик ҳуқуқи ва бу ҳуқуқтомонидан тартибга солинадиган муносабатлар ҳам давр талабига, яъни бозер муносабатларига қараб ўзгаради*. Бу деган сўз хўжалик ҳуқуқи билан тэдбиркорлик хуқуқи бир хил, ягона бир фанни ташкил этади, цеган маънони англатмайди. Хўжалик ҳукуқининг мохияти давлат корхона ваташкилотлари, жамоа корхоналари, акциядорлик жамиятлари ва шунга ўхшаш бошқа давлатга алоқадорсиз корхоналар товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тик ва уфқий муносабатлардан иборат. Тадбиркорлик ҳуқуқининг моҳияти эса тадбиркорнинг товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан фойда (даромад) олишга қаратилган фаолиятидир. Тадбиркорлар бу фаолиятни амалга оширшцца бири иккинчисига итоат этмайди, балки фа^т қонунга ва ўзаро тузилган шартномага риоя этади. Шу туфайли ўзлари ишлаб чиқарадиган товар ёки кўрсатадиган хизматни ўзлари белгилайдилар ва ўзлари айирбошлайдилар. Хўжалик ҳуқуқида ҳам корхона ёки ташкилотни идора этувчи тадбир билан иш олиб бориш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳаракат қилишга мажбур. Аммо унинг бу соҳадаги фаолияти давлат ёки жамоа ташкилоти томонидан белгилаб берилган режа ёки кўрсатма доирасида бўлади. Тадбиркор ишлаб чиқариш фаолиятини ўзи хоҳлаганидек ўзгартириб, бслгиланган тартибда тегишли рўйхатдан ўтказиб, фаолият кўрсатишга ҳақли бўлса, давлат корхоналари ва ташкилотлари бунақа ҳуқуқцан тўла фойдалана олмайди. Улар фақат нима мақсадца ташкил этилган бўлса, шу фаолиятнигина бажаради. Фаолиятни ўзгартириш эса ташкилотни ёки корхонани ташкил этган мулқдорнинг буйруғи билан амалга оширилади. Хўжалик ҳуқуқи билан тадбиркорлик ҳуқуқииинг субъектларига назар ташласак, уларнинг фарқи янада аниқ ва равшан кўриаади Хўжалик ҳуқуқининг субъектлари деб корхона, ташкилотлар билан бирга давлат банклари, биржалар, хўжалик фаолияти олиб борувчи давлатга алоқадор фондлар, давлатнинг ўзи ла унинг таркибига кирувчи мухтор республика, маъмурий ҳудудий тузилмалар, яъни вилоят, туман, шаҳарларни кўрсатиш мумкин. Фуқаролар, фуқаролар гуруҳи, шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа корхона жамоаси, чет эл фуқароси ёкн юридик шахс, фуқаролиги бўлмаган шахслар, аралаш мулк субъектлари тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти ҳисобланади. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти, хусусий тадбиркорлик, фуқаролар гуруҳи томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбнркорлиги юридик шахс билан фуқаронинг мулкини ва мулк ҳуқуқини бирлаштириш асосида амалга ошириладиган биргаликдаги фаолият тадбиркорлик шакллари ҳисобланади. Тадбиркорлик қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатлар хўжалик ҳуқуқи қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатлардан фарқ қилади. Хўжалик ҳукуқцга доир фаолият давлат ёки жамоа ташкилоти томонидан белгиланган фаолият хисобланади, унинг иштирокчилари фақат ўз вазифасини бажарган бўлса бас, ундан қанча фойда ва даромад келиш- келмаслиги уларни қизиқгирмайди. Юқорида санабўгилган ана шу жиҳатлари билан тадбиркорлик ҳуқуқи хўжалик ҳуқуқидан фарқ қилади. Фуқаролик ҳуқуқц мулкҳуқук?!, битимлар, юридик шахслар, турли шартномалар, муаллифлик ва ворислик ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Тадбиркорлик ҳуқуқи эса тадбиркорнинг фаолиятини, яъни якка тартибдаги фаолият, ишчи кучи жалб этилган ҳолдаги хусусий тадбиркорлик, фуқаролар гурухи томонвдан амалга ошириладиган тадбиркорлик, чет эл фуқароси ёки юридик шахслари иштирокидаги тадбиркорлик бўлиб, аксарияти фойда ёки даромад олишга каратилган булади. Шу сабабли тадбиркор ўз мулки, чет эл фуқароси мулки, давлат ва ташкилотлар мулкидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши мумкин. Тадбиркорлик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидан шу жиҳатлари билан фарқланади. Маъмурий ҳуқуқ тадбиркорлик ҳуқуқидэн деярли бутунлай фарқ қилади. Чунки маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган муносабатлар ижро фармойиши билан боғлиқбўлиб, тадбиркорликдан бирмунча узоқрокда турадиган муносабатдир. Тадбиркорлик муносабатларини амалга оширишда тадбиркор ёлланма меҳнатдан фойдаланиши ҳам мумкин. Лекин бу муносабатга меҳнат қонунчилиги тадбиқ этилади. Меҳнат .қонунлари, меҳнат шартномалари, жамоа шартномалари, меҳнат жамоаси фаолиятини, унинг кенгаши фаолиятини тартибга солишда тадбиқ этилади. Тадбиркорлик фаолиятида ҳам меҳнат шартномаси тузилиб, у ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Бу ҳол тадбиркорлик соҳасидаги меҳнат шартномасини алоҳида ўрганиб чиқишни талаб этади. Тадбиркорлик соҳасида ҳам молия муносабатлари мавжуд, аммо у молия ҳуқуқидан мутлақо фарқ қилади. Молия ҳуқуқининг моҳияти давлат даромадини сарфлаш ва даромад режасини ташкил этиш билан боғлиқ молия бюджегани тартибга солшпга қаратилтан фаолият хисобланади. Тадбиркор товар айирбошлаш жараёнини узлуксиз давом этгиришда даромад манбаидан фойдаланади. Бу муносабат тадбиркорлик ҳуқукнинг мағзидир. Тадбиркорлик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик ҳуқук?!, хўжалик жараёни каби ҳуқуқ соҳаларидан ҳам ўзига хос жиҳатлари билан тубдан фарқ қилади. Адабиётлар: 1 Каримов И. А.. Ўзбекистон буюк келажак сари (Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафо-латлари). Т., «Ўзбекистон», 1998, 567-6. 2. «Халқ сўзи», 2000 йил 15 июнь. 3. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т., «Ўзбекистон», 1995, 241-6. 4. Ўзбекистон Республикасининг Корхоналар, Ижара, Мулкчилик тўғрисидаги қонунлари. Т., «Адолат», 1997. 5. www.ziyonet.uz