logo

Сув объектларидан саноат мақсадлари ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

88.5 KB
Сув объектларидан саноат мақсадлари ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи РЕЖА: 1. Сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи 2. Сув объектларидан саноат мақсадаларида фойдаланиш ҳуқуқи 3. Сув объектларидан энергетика ва гидроэнергетика соҳасида фойдаланиш ҳуқуқи 4. Сув объектларидан сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланиш Сув объектларидан турли соҳалар ва мақсадлар учун фойдаланиш, сув ресурсларига бўлган ҳолатни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни тақозо этади. Сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш алоҳида иқтисодий аҳамиятга эгадир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасидаги 140 дан зиёд энг йирик саноат корхоналарида сув ва сув объектларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилди: кимёвий ва спирт ишлаб чиқариш заводларини аппаратларини ювиш учун; сув қанд ишлаб чиқариш саноатида турли моддаларни эритиб олиш учун; ишлаб чиқариш маҳсулотларини ишлаш учун реактивларни эритишда, металларни сульфат ва нордон кислоталарда ишлашда; турли агрегатларни қизиб ёки эриб кетишидан сақлашда ишлатилади, жумладан металлургия саноатида темир-пўлат эритишида; тўқимачилик фабрикаларида бўялган моталарни ювиш учун; газ ва газсимон аралашмалар таркибидаги моддаларни ажратиб олиш мақсадларида; конлар шароитида қаттиқ моддаларни ажратиб олишда –кўмир ювишда, бойитиш фабрикалари ва ҳокозоларда; электростанциялар ишини юрғизиш, лойни ювиш учун ва бошқа жараёнларида кенг ишлатилади. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги» ги қонунда «Сув объектларидан саноат мақсадларида ва энергетика соҳалари учун фойдаланиш,»-деб номланган XIV боб мавжуд бўлиб, унинг 56-моддасида, сув объектларидан саноат мақсадлари йўлида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчиларнинг вазифалари аниқ кўрсатилаган. Унга асосан сув оьъектларидан саноат мақсадлари ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар белгиланган лимитларга, сувдан фойдаланиш технология меъёрлари ва қоидаларига риоя этишлари, шунингдек ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш йўли билан сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тўхтатиш чораларини кўришлари шарт. Лойиҳаланадиган ва ишга туширилаётган саноат объектлари учун сув таъминотининг тўхтовсиз тизимидан фойдаланишни ман этиш, ишлаб чиқаришнинг шарт-шароитлари тақозоси билан айланма сув таъминотига мослаштирилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва бошқа объектлар бундан мустасно. Айланма сув таъминотига эга бўлмаган ишлаб турган корхоналар учун табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда уларни сув таъминотининг тўхтовсиз тизимига ўтказиш муддатлари белгиланади. Сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи сув ҳуқуқининг алоҳида мустақил институтларидан бири бўлиб, бу институт ўзида ер, солиқ, эқология, фуқаролик, хўжалик, молия, маъмурий, конституциявий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини мужассамлаштиради. Сув объекларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи, табиатни муҳофаза қилиш, ер ва сувдан фойдаланувчилар томонидан амал қилинадиган барча принципларини бажаришни ўзида ифода этади. Юқоридаги ва бошқа бир қатор ҳолатлар сув объекларидан саноат мақсадларида фойдаланишни эқологик ва географик ҳолатини ўз ичида олади. Сув ва сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш жараёнида сув объектларидан фойдаланувчи корхоналар томонидан ўзлари хоҳлаган тарзда тартибсиз, хўжасизларча, мақсадсиз асосларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Сув объектларидан саноат мақсадларида оқилона фойдаланишни таъминлаш, саноат мақсадларида сув объектидан фойдаланиш ҳуқуқи асосида амалга оширилиши мумкин. Бундан ва амалдаги қонучилик талаби шуни кўрсатадики, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи ёрдамида сув объекларидан саноат мақсадида фойдаланиш учун олиш тартиблари, сув объектларидан саноат мақсадида фойдаланиш, фойдаланиш турлари, саноат мақсадларида фойдаланилаётган сув объектларини сақлаш ва муҳофаза этиш, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сув объкетларидан саноат мақсадларида фойдаланиш кафолатлари, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш талаб ва қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари тартибга солинади. Юқоридаги назарий ва амалий фикрлардан келиб чиқиб, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи бу, давлат ёки у вақолат берган органлар томонидан белгиланган, маъқулланган ва ўрнатилаган тартибда фойдаланиш, муҳофаза қилиш, суъектларнинг сув объекларидан саноат мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлайдиган, ушбу мақсад йўлида келиб чиқадиган муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси дейиш мумкин. Сув объекларидан саноат мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи сув ҳуқуқининг асосий институтларидан бири сифатида намоён бўлиб, мазкур соҳа билан боғлиқ бўлган турли меъёрий- ҳуқуқий хўжжатларда мустаҳкамланган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Шунингдек, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисини ҳамда уларни субъектив ҳуқуқ вақолатини амалга ошириш механизми, уларни амалиётда қўллаш жараёнини ўзида мужассамлаштирувчи ҳуқуқий муносабатдир. Сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқининг субъекти бўлиб, саноат корхоналари, энергетика ва гирдоэнергетика эҳтиёжлари билан боғлиқ корхона, муассаса ва ташкилотлардир, объект эса ушбу мақсадлар учун фойданишга қонун асосида берилган сув объектлари ҳисобланади. Сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш «Сув ва сувдан фойданиш тўғрисида» ги қонуннинг 21-24-моддалари талаби асосида амалга оширилади. Мазкур қонуннинг 58-моддасида ер ости сувларидан техника сув таъминоти ва бошқа саноат мақсадлари учун фойдаланиш, 59-моддасида эса, гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳолатлари кўрсатилган. Шунингдек, ичимлик сувдан саноат мақсадлари учун фойдаланишни чеклаш масаласи ҳам қонуннинг 57-моддасида ўз ифодасини топган. Таъкидлаш жоизки, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш жараёнида сувдан фойдаланувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва бурчлари қонун билан кафолатланади. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги» қонуннинг 85-96 моддалари талаби асосида саноат мақсадида сув объекларидан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланади ҳамда сувдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мулкка оид низолар қонунларда белгиланган тартибда тегишли суд томонидан ҳал этилади. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланишни тўла ва оқилона таъминлаш, сувдан фойдаланувчиларнинг қонунда белгиланган маълум ҳуқуқ ва бурчларини ўз вақтида бажарилишини тақазо этади. Бу сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланишни таъминлайди. 2. Сув объектларидан саноат мақсадаларида фойдаланиш ҳуқуқи Сув объекти эгаси, сувдан фойдаланувчи, саноат корхоналарининг сувдан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси сув объектларидан саноат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи мазмунини ўзида намоён этади. Сув объектларидан саноат мақсадларида оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш кўп жиҳатдан саноат мақсадларида сувдан фойдаланувчи субъектларнинг сувдан фойдаланиш бўйича қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига оғишмай риоя қилишлари ҳамда уларни бошқаришларига боғлиқ бўлади. Сув объектларидан саноат мақсадаларида оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалалар ва сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунда кўрсатилган. Ушбу қонунлар нормаларидаги асосий талаблар сув объектларидан саноат мақсадларида илм-фан тавсиялари асосида фойдаланиш, сувдан фойдаланишга саноат объектлари ва корхона манфаатларини ҳам инобатга олиб фойдаланиш, сувдан аниқ мақсадларда фойдаланиш, сувни муҳофаза қилиш ва уни кимёвий, биологик, эқологик сифатини бузмаслик, ифлослантирмаслик, сув объектларидан ҳамиша саноат мақсадаларида ҳалқ фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш йўлида фойдаланишдан иборат бўлмоғи лозим. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасига асосан сувдан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: сув объектлари қандай мақсадалр учун фойдаланишга берилган бўлса, фақат шу мақсадларда фойдаланиш; сувдан фойдаланишнинг амалга ошириш учун иншоотлар, қурилмалар ва бошқа объектларни қуриш; бериладиган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш; қонунларда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, шартнома бўйича олинмай қолган сув учун тавон тўлашини талаб қилиш; сув объектларидан фойдаланиш бўйича қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бундан ташқари, сув объекларидан саноат мақсадлари учун фойдаланишда сувдан фойдаланувчилар бир қатор бурчларга ҳам риоя қилишлари лозим. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35- моддасида асосан сувдан фойдаланувчилар: сув объектларидан оқилона равишда фойдаланишлари, сувни тежаб тергаб сарфлаш, сувнинг сифатини қайта тиклаш ва яхшилаш тўғрисида қайғуришлари, сув олишнинг белгиланган меъёрларига риоя этишлари; ифлос моддалар аралашиб қолган оқинди сувларни сув объекларига оқизишни тамомила тўхтатиш чораларини кўришлари; бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилган ҳуқуқларнинг бузилишига, шунингдек, хўжалик ва табиат объектларига (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва ҳокозоларга) зарар етказилишига йўл қўйилмасликлари; сувни муҳофазалайдиган ва бошқа сув хўжалик иншоотларини ҳамда техникавий қурилмаларни соз ҳолда тутишлари, уларни ишлатиш сифатларини яхшилашлари, олинаётган сувни ҳисоб-китоб қилиб боришлари; сув ресурсларидан фойдаланганлик ҳақини ўз вақтида тўлашлари шарт. 3. Сув объектларидан энергетика ва гидроэнергетика соҳасида фойдаланиш ҳуқуқи Сув объектларидан энергетика соҳасида фойдаланиш иқтисодий – ижтимоий ва маданий масалалар билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. Маълумки, сув ва сув объектларидан кўпгина мақсадларда фойдаланилади, аммо сув объектларидан энергетика ва гидроэнергетика соҳалари учун фойдаланилиши, унинг ушбу соҳа бўйича аниқ мақсадда фойдаланиш хусусиятини ўз ичига олади. Мамлакатимизда сув объектларидан энергетика соҳаси бўйича фойдаланиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий масалалар «Сув ва сувдан фойдаланиш», «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида» ги қонунлари, «Ер кодекси» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 243-сонли «Электр тармоқлари ва иншоотларни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори ва бошқа норматив махсус қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонунининг 56-моддаси талабига асосан сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар белгиланган лимитларга, сувдан фойдаланиш технология меъёрлари ва қоидаларга риоя этишлари, шунингдек ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш йўли билан сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тўхтатиш чораларини кўришлари шартлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Демак, энергетика соҳаси учун фойдаланадиган сув объектлари энергетика мақсади ва вазифаларини бажариш учун берилган сув объектларидан иборат бўлади. Шунингдек, сув объектларидан гидроэнергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонуннинг 59-моддасида: «Гидроэнергетика эҳтиёжлари учун сув объектларидан ҳалқ хўжалигини бошқа тармоқлари манфаатлари ҳисобга олиниб, шунингдек, башарти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ҳолларда эса сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг қарорида бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, сувдан комплекс фойдаланиш талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланилади, дейилади. Гидроэнергетика эҳтиёжлари учун бериб қўйилган сув объектларидан табиий шароитларга, хўжалик эҳтиёжлари ва ўзга эҳтиёжларга қараб бошқа мақсадлар учун ҳам фойдаланилади. Гидроэнергетика корхоналари: сув омборларини тўлдириш ва ишга тушириш, улардан сув чиқариш ҳамда сувнинг қуйи ва юқори сатҳ даражаси ўзгаришининг фойдаланиш қоидаларида белгиланган режимига риоя этишлари; санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув омборларидан сув ўтказиб туришини таъминлашлари шарт. Юқорида кўрсатилаган ҳолатлар шундан далолат берадики, энергетика ва гидроэнергетика соҳасида фойдаланилиши лозим бўлган сув объектларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш сувдан фойдаланувчиларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳам талаб этади. Энергетика ва гидроэнергетика соҳасида фойдаланилаётган сув объектлари давлат мулки ҳисобланади. Шунинг учун ҳам энергетика ва гидроэнергетика соҳасида фойдаланилаётган сув объектлари давлатнинг сувга нисбатан мулк ҳуқуқини амалга оширувчи тегишли органлар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қонун асосида амалга оширилади. Энергетика ва гидроэнергетика соҳаларида фойдаланиладиган сув объектлари атрофида уларни сақлаш ва муҳофаза қилиш учун тегишли зоналар ўрнатилади. Шунингдек, энергетика ва гидроэнергетика соҳалари учун фойдаланилаётган сув объектларининг атрофида тегишли хавфсизлик зоналари ҳам ташкил этилиб, кўпроқ энергетика қуввати ҳамда узилаётган линияларнинг тегишли вольти кучи билан ҳам боғлиқ бўлади. Мазкур категория объектларидан фойдаланиш чоғида сув транспорти қатнови, балиқлар овлаш ва бошқа ҳолатларга алоҳида ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин. Шунингдек, энергетика соҳасида фойдаланилаётган сув объектлари атрофидаги ерлардаги, мевали дарахтлардан, ўрмонзор ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тақиқланади ёки алоҳида ҳолларда тегишли ҳуқуқий асос бўлгандагина йўл қўйилиши мумкин. Сув объектларидан энергетика ва гидроэнергетика соҳаси бўйича фойдаланишнинг субъекти бўлиб электр, гидротехника ва энергетика алоқа соҳасига алоқадор корхоналар ҳисобланади. Бўларга, «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ва уларга қарашли жойлардаги корхоналар киради. Шунингдек, мазкур субъектлар жумласига, Мудофаа, ИИВ, темир йўл, Автомобил йўллари Вазирликлари ҳам кириши мумкин, чунки улар қарамоғида электр узатиш ва алоқа линиялари ҳам мавжуд бўлади. Энергетика соҳасида сув объектларидан фойдаланишнинг объекти- электр тармоқларининг муҳофаза зонаси – ер участкаси ёки юзасидан тубигача сув маконидир. Уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш алоҳида тартиб билан белгиланади. Энергетика соҳасида сув объектларидан фойдаланиш, электр тармоқларини муҳофаза қилиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу электр тармоқлари ўз ихтиёрида бўлган ташкилотлар томонидан муҳофаза қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 243—сонли қарорига асосан 20 киловольт кучланишли линиялар учун – 10 метргача; 35 киловольт кучланишли линиялар учун – 15 метргача; 110 киловольт кучланишли линиялар учун – 20 метргача; 220 киловольт кучланишли линиялар учун – 25 метргача; 500 киловольт кучланишли линиялар учун – 30 метргача масофа ажратилади. Масофада четдаги симнинг линиясидан ҳар икки томон бўйича турувчи чекланган вертикал текислик ер участкаси ва ҳаво макони шаклидаги электр узатиш ҳаво линияси бўйлаб; Ҳар икки томондан бир метр четдаги кабелларда турган, кабел линиялари шаҳарларда йўлаклар остидан ўтган тақдирда – 0,6 метр бинолар ва иншоотлар томонга ва кўчанинг одамлар юрадиган томонига 1 метр ер участкаси, чекланган паралель тўғри шаклдаги электр узатиш ер ости кабель линиялари бўйлаб; Ҳар икки томонидан четдаги кабеллардан 100 метргача масофада турган вертикаль текислик ўртасидаги тубнинг сув юзасидан сув макони участкаси шаклида электр узатиш сув ости кабель линиялари бўйлаб белгиланади ва ҳаказо. 4. Сув объектларидан сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланиш Мамлакатимизда сув объектларидан сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланиш катта иқтисодий аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонунда ушбу масалани ҳуқуқий ҳолатига алоҳида эътибор берилиб, 70-72 моддаларда ўз аксини топган. Мазкур қонуннинг 70-моддасида кўрсатилишича: «Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар, башарти, сув йўллари сифатида фойдаланиш тўла ёки қисман тақиқланган ёхуд улар танҳо фойдаланиш учун бериб қўйилган бўлмаса, умум фойдаланадиган сув йўл ҳисобланади». Бу моддада ифода этиладиган сув объектлари бевосита кема қатнайдиган сув йўллари бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда республикамизда сув хўжалигида умумий сув сарфи секундига 2500 куб метрдан ортиқ бўлган 75 йирик, умумий ҳажми 18,6 миллиард куб метр бўлган 53 сув ва 25 сел омборлари, 32,4 минг километр хўжаликлараро каналлар, 4889 насос агрегаторлари ўрнатилган 1479 доимий насос станциялари, 250 га яқин катта-кичик кўллар, шунингдек Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтувчи энг катта сув артериялари бўлмиш Сирдарё, Амударё, Норин, қорадарё, Сўх, Чирчиқ, Зарафшон, Сурхондарё, қашқарё ва Шеробод дарёлари йирик сув ҳавзаси ҳисобланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ва бошқа сув объектлари қонунга асосан сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланилади, улардан юк ва пассажирлар ташиш ҳамда бошқа хизматлар учун фойдаланилади. Амалдаги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги қонуннинг 71- моддасига биноан сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш тартиби қонунлар билан белгиланади. Шунингдек, сув объектларидан кичик кемаларда (эшкакли ва моторли қайиқлар, катерлар, елканли яхталар ва шу кабиларда) сузиб юриш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ рухсат берилади. Сув объектларидан сув транспорт эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқининг субъекти бўлиб, сув транспорт воситалари ва эксплуатация қилувчи сув алоқа йўлларига эга бўлган тегишли ташкилотлар ҳисобланади. Масалан: Ўзбекистон Республикаси «автомобил ва дарё транспорти агентлиги» ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниялари ва бошқаларни тармоқ бошқарув органлари, кема ясовчи ва ремонт қилувчи заводлар; ички сув транспортларида –дарё портлари ва бошқалар киради. Сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланадиган барча сув объектлари, сув транспорти эҳтиёжларини қондириш, юк ва пассажирлар ташиш учун аниқ мақсадларда, хавфсизлик чораларини таъминлаб, уларни муҳофаза қилиниб фойдаланилади. Сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари иқтисодий аҳамиятга эга бўлиши билан бирга, у катта эқологик, мудофаа ва ҳалқаро аҳамиятга ҳам эга. Шунинг учун ҳам ушбу категория сув объектларидан сув тарнспорти мақсадида фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси автомобил ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Мудофаа Вазирлиги ўзаро келишган тартибда назорат қилиш ва фойдаланиши таъминланади. Мазкур категория сув объектларининг асосий ҳусусиятлари ҳам шундан иборат бўлиши мумкинки, рухсат этилмаган ва белгиланган тартибда амал қилмайдиган сув транспортлари учун ёпиқ зоналар ўрнатилиши, яъни уларга бегона сув транспорти кириши ман этилиши мумкин. Иккинчи хусусияти сув транспорти эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган сув объектлари фавқулодда ёки алоҳида ҳолатлар эълон қилинган жойларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамма вазифалари мудофаа соҳасида жамоат тартиби ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори ҳарбий ва давлат хавфсизлиги хизмати органлари ихтиёрига ўтиши мумкин. Хуллас, мамлакатимизда сув транспорти эҳтиёжлари учун сув объектларидан тўғри, оқилона фойдаланиш давлат сув фондини ҳуқуқий муҳофаза қилишга, мавжуд юк ва пассажирларни ташишга ҳамда ушбу соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.