logo

Сув фондидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98.5 KB
www.arxiv.uz Сув фондидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви Режа: 1. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувининг умумий та в сифи 2. Сув фондидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органлари тизими 3. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органларининг ваколатлари www.arxiv.uz Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви давлат органлари томонидан сувни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ташкил қилишда намоён бўлади ва жамиятда ижтимоий бошқарувнинг таркибий қисми ҳисобланади. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви давлатнинг экологик ваколати ва экологик сиёсатини амалга оширишнинг йў нал ишларидан биридир. Ушбу бошқар ув ни ташкил этиш асосида атроф-муҳитни яхшилаш, сувларни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадлари туради. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви орқали давлат сув фондининг мулкдори сифатида улардан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сувни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви деганда ваколатли давлат органларининг сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш бўйича ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти тушунилади. Давлат бошқарув органларининг ижроия фаолияти ушбу органларнинг ижроия ҳокимиятига тааллуқлилигидан келиб чиқиб, қонун ва давлат органларининг қарорларини амалга оширишга қаратилган. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органларининг фармойиш бериши уларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ваколат доирасидаги юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан келиб чиқади. Ушбу мажбурий кўрсатмалар кўп марта қўлланадиган, яъни улар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда белгиланадиган ёки бир бор қўлланадиган, яъни маълум бир ёки бир неча субъектга тааллуқли кўрсатмалардан иборат бўлади. www.arxiv.uz Бир марта қўлланиладиган мажбурий кўрсатмаларга ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича назорат қилувчи органларнинг тақдимномаларини киритиш мумкин. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органларининг ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви қуйидаги тамойилларга асосланган: - бошқаришнинг қонунийликка асосланиши, яъни давлат бошқарув органларининг сув муносабатлар и ни тартибга солишда фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ҳамда ҳуқуқлари асосида фаолият юритиши; - тармоқ ва ҳудудий бошқаришни мувофиқлаштиришга, яъни сув муносабатлар и ни тартибга солишда давлат органларининг фаолияти ҳам ҳудуднинг ривожланишини, ҳам сувдан фойдаланишнинг оқилоналиги ва уларни муҳофаза этишнинг таъминланишига қаратилади. - сув дан фойдаланиш ва уларни му ҳ офаза қилиш масалаларини ҳал қилишда комплекс ёндашишга, яъни сувдан фойдаланишни ташкил этишда ушбу фойдаланишнинг оқилоналиги ва атроф муҳитни муҳофаза этиш билан бир қаторда республика халқ хўжалиги ва аҳолини сув ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлаш; - сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда сувдан фойдаланиш ва назорат қилишни ажратиш, яъни шу со ҳ асида сувдан бевосита фойдаланувчиларнинг назорат қилиш ваколатига эга бўлмаслигида, ифодаланади. Сув фондидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви маълум бир шаклларда ва услубларда амалга оширилади. Ушбу бошқарувнинг шакллари бўлиб, бўларга ҳуқуқ ижод қилиш, ижро этиш уни муҳофаза қилиш фаолияти киради. Ижро органлари ҳуқуқ ижод қилиш йўли www.arxiv.uz билан қабул қилган меъёрий ҳужжатларида қонунларда белгиланган қоидаларни янада ривожлантириб, ижтимоий муносабатларни батафсил тартибга солувчи меъёрларни белгилайди. Давлат бошқарув органларининг ижроия фаолияти қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича амалий фаолияти ҳисобланади. Масалан, сувни жойида ажратиб бериш, сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишни назорат қилиш ва ҳ о казо. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти орқали сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган тақдирда айбдор шахсларни жиноий, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортиш масал а си ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки у лар ишлайдиган ташкилотнинг маъмуриятига қўйил а ди . А гар экологик назорат органлари маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга бўлсалар, ушбу масалани ҳал қиладилар, суд органларида сув фондига етказилган зарарни ундириш бўйича да ъ во аризалари қўзғатадилар, сувдан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга қаратилган чора - тадбирларни амалга оширадилар. Сув муносабатлар и ни тартибга солишда давлат бошқарув органлари бошқариш услубларини, яъни ижтимоий муносабатлар субъектларига давлат томонидан таъсир кўрсатиш усулларини қўллайдилар. Улар таркибига рухсат бериш, ман қилиш, розилик бериш, мажбурий кўрсатмалар бериш киради. Давлат бошқарувининг рухсат бериш услуби асосан сувдан фойдаланишни ташкил этишда қўлланилади. Сувдан фойдаланиш лимитланган фойдаланиш талабига асосан ташкил этилади. Шундай фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли «Ўзбекистон Республикасида лимитланган сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади. Розилик бериш (санкциялаш) услуби деб , давлат органларининг фойдаланувчилар томонидан тайёрлаган меъёрларни ҳамда фойдаланишга оид бошқа қоида ва тартибларни тасдиқлаши ва розилик бериши www.arxiv.uz тушунилади. Розилик бериш усули сув объектларига оқова сувларни ташлаш учун юридик шахслар ишлаб чиққан оқова сувлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган меъёрларини тасдиқлаши билан амалга оширилади. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув да тақиқлаш услуби сув фондини муҳофаза қилишни ташкил этишда кенг қўлланилади ва сувдан фойдаланишда маълум бир фаолиятни амалга оширишни тақиқлаш билан этишда ифодаланади. Масалан, сув муҳофаза зоналарида дарахт ва бутазорларни кесиш ва бошқа фаолият турлари тақиқланади. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув органларининг ваколат доирасида қабул қилган қарорлари сув муносабатлар субъектларига нисбатан мажбурий ҳисобланади. Аммо мажбурий кўрсатмалар бериш услуби ушбу давлат органларининг фаолиятида асосан сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириш жараёнида қўлланилади. Масалан, назоратни амалга оширувчи органлар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ушбу ҳуқуқбузарлик оқибатларини, уларни содир этиш сабабларини ва шарт- шароитларини бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар беришга ҳақлидирлар. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ, маълум ваколатларни амалга оширадилар. Ушбу ваколатлар қуйидагилардан иборат: сув фондини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш; сувнинг мониторинги, давлат ҳисобини ва давлат кадастрларини юритиш; сувдан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни режалаштириш; сувни фойдаланиш учун бериш; сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириш; низоларни ҳал қилиш ва ҳакозо. www.arxiv.uz 2. Сув фондидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органлари тизими Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадиган органлар умумий ва махсус ваколатга эга бўлган давлат органларига бўлинади. Умумий ваколатга эга бўлган органлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисоди й ва ижтимоий соҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда сувдан фойдаланиш муносабатлар и ни тартибга солишга оид масалаларни ҳам ҳал қиладилар. Шунинг учун ҳам улар умумий ваколатга эга бўлган органлар деб номланадилар. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувида Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (98-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунининг 1 9, 10, 11, 12, 20-моддаларида, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 2 қонунининг 9-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига: -сув ресурсларидан оқилона, комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш; - сув ресурсларидан комплекс фойланиш ва уларни муҳофаза этишда вазирликлар, идоралар ва юридик шахсларнинг фаолиятини уйғунлаштириш; 1 Ўзбекистон .Республикаси. Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 йил 5-сон, 202-модда. 2 Ўзбекистон .Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 1-сон, 38- модда. www.arxiv.uz - сув фонди ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, сувдан фойдаланишнинг меъёрлари ва лимитларини тасдиқлаш; - сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларнинг муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва сув мониторингини юритиш; - йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, сув объектларини булғатганлик ва қуритиб қуйганлик учун ҳақ ундириш тартибини белгилаш; - давлатлараро муносабатларни ривожлантириш; - қонунларда назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувида маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ваколатлари Конституцияда (100-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонунда (10, 24, 25-моддалари), «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда (10-модда) Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида белгиланган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудларида сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувининг қуйидаги ваколатларини амалга оширадилар: - ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш; - сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш; - сув объектлари ҳолати ҳисобга олиб бориш ва уларга баҳо бериш, сувлардан фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, сув www.arxiv.uz истеъмолининг белгиланган лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш; - сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек, булғанишини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш; - қонунларда назарда тутилган бошқа масалалрни тартибга солиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларини тартибга солиш соҳасига қуйидагилар киради, сув ресурсларидан оқилона, комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш; сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза этишда вазирликлар, идоралар ва юридик шахсларнинг фаолиятини уйғунлаштириш; сув фонди ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, сувдан фойдаланишнинг меъёрлари ва лимитларини тасдиқлаш; сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва мониторингини юритиш; йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора- тадбирлар ишлаб чиқиш; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар миқдорини белгилаш; давлатлараро муносабатларни ривожлантириш; ўз ҳудудидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш; сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ тартиботни таъминлаш; сувлардан фойдаланилиш ва уларнинг муҳофаза қилиниши, сув истеъмолининг белгиланган лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланувчилар ҳисобини юритишлари устидан назорат қилиб бориш; сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, www.arxiv.uz сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек буғланишнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан тадбирлар ўтказиш; ўз ваколати доирасига кирувчи бошқа масалаларни ҳал қилиш. Махсус ваколатли давлат органларига сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометерология маркази, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси киради. Уларнинг фаолияти асосан сувга оид муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли махсус ваколатли органлар деб номланадилар. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Низомига (Ўзбекистон .Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 йил., 5-6 сон, 70-модда) мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, шу жумладан, сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органдир. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўйсунади ва унга ҳисобдордир. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидаги асосий ваколатларни амалга оширади: -атроф-муҳитни муҳофаза қилишда иқтисодий усулларни кенг қўллаш, ресурсларни тежайдиган, экология соҳасидаги фан-техника ютуқларини жорий этиш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаради; -сувдан фойдаланиш юзасидан республика экологик нормативлар, қоида ва стандартларни тасдиқлайди; www.arxiv.uz -сувга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган лойиҳалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг давлат экологик экспертизасини ўтказади; -экологик ташвиқотни амалга оширади, экологик таълим ва тарбияни ташкил этиш ҳамда юритишда қатнашади; -сувларни оқилона фойдаланмаганлик натижасида унга етказилган зиённи қоплаш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қўзғатади; -сувларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қоидаларга риоя этмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортади, зарурат бўлганда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этади; -табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат назоратини олиб боради ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг органлари (сув хўжалиги бош бошқармаси ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қуйидагиларни амалга оширадилар: сув ресурслари балансини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди; сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби амалга оширилишини таъминлайди; сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади; ҳавза принципи асосида ер усти сув ресурслари бошқарилишини амалга оширади; сув ресурсларидан фойдаланишда ўзаро муносабатларнинг бозор принципларини ва иқтисодий механизмларини ишлаб чиқади ва жорий этади; магистрал, хўжаликлараро каналлар ва коллекторлар, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотлар ва бошқа сув хўжалиги объектларидан фойдаланишини ташкил этади; гидромелиорация тизимларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради; сув ресурслари ҳисобини олиб боради ва улардан фойдаланишини назорат қилади, “Сувдан фойдаланиш” бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишда қатнашади; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади; сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади; трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади. 3. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органларининг ваколатлари www.arxiv.uz Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органларининг ваколатлари деганда, уларнинг шу соҳадаги бошқарув юзасидан амалга оширадиган фаолиятларининг алоҳида турлари тушунилади. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув органлари қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар. Давлат органлари сувни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш атроф муҳитнинг муҳофазасини амалга ошириш бўйича мавжуд қонунлар, қоидалар ижросини таъминлаш юзасидан қарорлар ва идоравий норматив ҳужжатлар қабул қиладилар. Сув ресурслари тўғрисида маълумот йиғиш мақсадида давлат органлари уларнинг давлат ҳисобини амалга оширади. Ушбу ваколат орқали сувларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, яъни уларнинг миқдори, тарқалганлиги, жойлашган жойи ва бошқа тавсифлари аниқланади. Сувларнинг давлат ҳисоби табиат объектларининг мониторинги (уларни кузатиш), инвентаризация ёки фойдаланишни рўйхатга олиш йўли билан амалга оширилади. Давлат сув кадастрини юритишдан мақсад сув ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумотлар олиш, унинг ҳолатини аниқлашдан иборат. Сув фондининг миқдори ва сифати, уларнинг ҳуқуқий, табиий, хўжалик ҳолати, фойдаланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар тизими сув кадастри деб номланади. Сув кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 18-моддаси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган. қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сувдан фойдаланиш бўйича), Гидрометерология маркази (сув объектлари, сувларни ҳосил бўлиши юзасидан), Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (сувларни ифлосланганлик даражасини аниқлаш ва муҳофаза қилиш бўйича), Геология ва минерал ресрурслар давлат қўмитаси (ер ости сувлари қисми бўйича) Давлат сув кадастрини юритадилар. www.arxiv.uz Давлат сув кадастри ягона тамойилларга асосланган ҳолда юритилади: жумладан, қонунийлик, яъни улар қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ваколатлари доирасида юритилиши, кадастрларни юритиш бўйича чора-тадбирларни ўтказишнинг узлуксизлиги; кадастрларни юритиш тартибига риоя этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш; кадастрга киритиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун масъул шахсларнинг жавобгарлиги. Кадастр маълумотларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида кадастр материаллари вақти-вақти билан янгиланиб турилади, масалан, сувнинг сифат ва сон кўрсаткичлари ўзгарганда, янги фойдаланувчиларга сув фойдаланишга берилганда ва бошқа ҳолларда аниқликлар киритилиб турилади. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ишлари халқ хўжалиги, вилоятлар, туманлар истиқболларини белгилаш чоғида умумий ваколат дорасида тегишли органлар томонидан режалаштирилади. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни режалаштириш сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жадваллари ва сувдан фойдаланиш лимитлари орқали амалга оширилади. Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари ва иқтисодий худудлар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади. Сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бош ва ҳавза (ҳудудий) жадваллари аҳолининг ва халқ хўжалигининг сувга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек сувни муҳофаза қилиш ва сув етказадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган асосий сув хўжалиги тадбирларини белгилаб беради. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш мақсадида махсус режалар - сув хўжалиги баланслари ва сувдан комплекс фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш жадваллари тузилади. www.arxiv.uz Сувдан фойдаланиш лимитлари Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385 –сонли қарорига мувофиқ ҳар йили сув хўжалиги органлари томонидан қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланувчиларга икки марта бошқа фойдаланувчиларга эса бир марта белгиланади. Сувдан фойдаланиш лимитларида ҳар бир фойдаланувчининг сув ҳавзаларидан олинадиган сув миқдори белгиланади. Сув лимитларига асосан давлатнинг ваколатли органлари сувларни давлат номидан тасарруф этиб, улардан фойдаланишни ташкил этадилар. Ушбу ваколатни амалга ошириш йўли билан давлат органлари сувни фойдаланишга берадилар ва фойдаланувчилардан қайтариб олади. Сувдан махсус фойдаланиш, ер усти сув манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, ер ости сув манбалари бўйича эса Саноатда ва кончиликда ишларни бехатар олиб бориш инспекцияси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг таклифларига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Сувни фойдаланишга бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асосларга кўра шундай фойдаланишни бекор қилишлари мумкин Экологиянинг таркибий қисми бўлиб сувлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан ўрнатиладиган назорат ҳисобланади. Ушбу ваколат сувдан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза этилиши устидан кузатув ва текширувлар ўтказиш орқали амалга оширилади. Сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни умумий ва махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари олиб борадилар. Бугунги кунда сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширадиган органларнинг ваколатлари «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қ онунда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда www.arxiv.uz қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Н изомида ўз аксини топган. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари эса табиий сув ҳавзаларидан сувдан фойдаланиш ва барча сувларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширадилар. Бундан ташқари, сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 1998 йил 24 декабр қонунининг талабларига, шу жумладан, ушбу қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмида кўзда тутилган текширишлар даврийлигига риоя этилиши лозимдир. Сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш чоғида фойдаланувчилар, давлат органлари ва бошқа шахслар ўртасида келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда давлат органлари қатнашадилар. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 85-96-моддаларига мувофиқ сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофазаси юзасидан низолар суд ва бошқарув органлари томонидан ҳал этилади. қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сунъий ирригация тармоқларида сувдан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади.