logo

Мехнат шартномаси томонларининг узаро моддий жавобгарлиги

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

144.5 KB
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТОМОНЛАРИНИНГ ЎЗАРО МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ Р ЕЖА : 1. Меҳнат шартномаси томонларининг моддий жавобгарлиги тушунчаси 2. Ходимнинг иш берувчи олдидаги моддий жавобгарлиги 3. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги Моддий жавобгарлик тушунчаси ва асослари меҳнат шартномасининг муҳим қисми бўлиб, томонларнинг бир-бирлари олдидаги жавобгарликлари ҳисобланади. Меҳнат шартнома муносабати иштирокчилари бир- бирларининг мулкий манфаатларига қатъий риоя этишлари, мол-мулклардан тежамкорлик билан ва самарали фойдаланишлари, зарар етишининг олдини олишлари, бир-бирларининг мулкий манфаатларига зиён етиш хавф-хатари пайдо бўлганида эса бу ҳақда иккинчи томонни дарҳол хабардор қилишлари лозимлиги меҳнат ҳуқуқининг тамойилларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат к одексининг 185-моддасида айтилганидек: «Меҳнат шартномасининг бир тарафи (иш берувчи ёки ходим) меҳнат соҳасидаги вазифаларни бажариши муносабати балан бошқа тарафга етказган зарарини Меҳнат кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ қоплайди». Меҳнат шартномаси ёки унга қўшимча равишда тузилган ёзма шаклдаги келишувда, шунингдек жамоа шартномасида меҳнат шартномаси тарафларининг жавобгарлиги аниқлаштириб қўйилиши мумкин. Унда шартнома бўйича иш берувчининг ходим олдидаги жавобгарлиги Меҳнат кодексида назарда тутилганидан кам, ходимнинг иш берувчи олдидаги жавобгарлиги эса назарда тутилганидан кўп бўлмаслиги керак. Янги Меҳнат кодекси ходимларнинг моддий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилишлари туфайли юз берадиган турли воқеа-ҳодисаларнинг манфаатига жиддий зарар етказиши эҳтимолини камайтириш мақсадида ана шундай чегаралар – ходим жавобгарлигининг энг кўп доираси қонунлар билан белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 186-моддасига кўра, «Меҳнат шартномасининг бир тарафи ўзининг ғайриқонуний айби, х улқ-атвори (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) натижасида бошқа тарафга етказилган зарар учун, башарти Меҳнат кодексида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, моддий жавобгар бўлади». Ушбу қоидага биноан, «Меҳнат тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларига кўра моддий жавобгарлик юз бериши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши талаб этилади:  айбли хулқ-атвор;  ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;  амалда реал зарар (ҳақиқий тўғри зарар) етказилган бўлиши ;  айбли хулқ-атвор билан зарарли оқибат ўртасида сабабли боғланиш бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1990 йил 14 декабрдаги 5-ПЛ-90-сон қарорининг 15-бандида 1 айтилишича, моддий зарар учун жавобгарлик муносабатларида айбли хулқ-атвори деганда, « ходим томонидан қонунда, ҳукумат қарорларида, ички меҳнат тартиби қоидаларида, иш берувчининг буйруқ ва фармойишларида белгиланган хизмат мажбуриятларини қасддан ёки эҳтиётсизликдан бажармаслиги тушунилади ». Меъёрида қилинган ишлаб чиқариш ҳўжалик таваккалчилиги натижасида келиб чиққан зарар учун ходим моддий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Меъёрида қилинган ишлаб чиқариш ҳўжалик таваккалчилиги жумласига қуйидагилар киради: 1) ишлаб чиқаришда янги қурилма ва аслаҳаларнинг ўрнатилиши, янги технология жараёнида меҳнатнинг янги услублари жорий этилиши; 2) корхона фаолиятининг тугаши ёки ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолишига йўл қўймаслик мақсадида бир турдаги материаллар ўрнига бошқасидан фойдаланиш ; 3) шартномада кўзда тутилганидан афзалроқ материаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ; 4) бир корхона олдидаги мажбуриятларни бажариш мақсадида ва корхона манфаатларини кўзлаб маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш юзасидан шартномалар тузиш; 5) муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга объектни қуриб битказиш мақсадида иккинчи навбатдаги объектда қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш; 6) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг янги шаклларини ўзлаштириш, янги агротехник услубларни тажриба сифатида жорий этиш, янги навдаги уруғни қўллаш кабилар. Охирги зарурат, зарурий мудофаа ҳолатларида, шунингдек иш берувчининг буйруғини бажариш оқибатида етказилган зарар учун ҳам ходим моддий жавобгарликка тортилишига йўл қўйилмайди. 2-. Ходимнинг иш берувчи олдидаги моддий жавобгарлиги Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарар деганда ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ёки бошқача шароитларда айбли, ғайриқонуний хулқ-атвори билан иш берувчи мулки ёки мулкий манфаатларига реал зарар етказилиши тушунилади. Меҳнат 1 Қаранг : Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборотномаси, 1991 йил, 3-сон; 1993 йил, 1-сон; 1994 йил, 3-сон. кодексининг 198-моддасида айтилишича, « ходим иш берувчига етказилган бевосита ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол- мулки (шу жумладан, иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол- мулки) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиши тушунилади. Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун моддий жавобгар бўлади». Ходимнинг айби билан иш берувчи учинчи шахсларга тўлаган иқтисодий санкция сифатидаги жарима, неустойка, пеня суммаларини, корхонага нисбатан ваколатли давлат органлари томонидан қўлланилган иқтисодий жазо чораси жарима суммалари ҳам 1 қонунда белгиланган доирада тўлаб бериши лозим. Агар ходим томонидан иш берувчига зарар, уни бартараф этиш мумкин бўлмаган кучлар (табиий офатлар, ишлаб чиқариш фалокатлари, учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ва ҳоказолар), нормал хўжалик таваккалчилиги оқибатида, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа натижасида келиб чиққан бўлса, бундай ҳолда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади. Ходимнинг иш берувчи олдидаги моддий жавобгарлигини истисно этувчи юқоридаги ҳолатлар тушунчаси ва таърифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1990 йил 14 декабрдаги (1992 йил 13 ноябрдаги, 1994 йил 7 январдаги қўшимча ва ўзгартиришлар билан) қарорида белгилаб қўйилган, (Ишчи ва хизматчиларнинг корхона, муассаса ташкилотга етказилган зарар учун моддий жавобгарлигини белгиловчи қонунларни республика судлари томонидан қ ўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-банди). Меҳнат кодексида (201-модда) ходим меҳнат бурчларини бажариш жараёнида иш берувчига етказилган зарар учун чекланган моддий жавобгарликка тортилиши, яъни у ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан ошмайдиган ҳажмда моддий жавобгар бўлиши, эҳтиётсизлик натижасида етказилган зарар учун у қонунда махсус кўрсатиб ўтилган ҳоллардагина тўла моддий жавобгар қилиниши мумкинлиги айтилган. Ходимнинг иш берувчи олдидаги чекланган моддий жа вобгарлигининг бир тури Меҳнат кодексининг 274-моддасида назарда тутилган. Ходимларнинг ғайриқонуний ишдан бўшатишда айбдор бўлган мансабдор шахсдан унинг айби билан ғайриқонуний ишдан бўшатилган (бошқа ишга ўтказилган) ходим ишга тикланганда иш берувчи мажбурий прогул вақт учун унга тўлаган пул 1 Қаранг : жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 135-моддаси, 3-бандига кўра даромад (фойда) яширилган тақдирда солиқ тўловчидан яширилган даромаднинг бутун суммаси ва яна шунча миқдорда жарима ундирилади. суммаларини қайтариб олиш мумкин, аммо бу сумма мансабдор шахснинг уч ойлик мансаб маоши жамидан ортиб кетмаслиги лозим. Чекланган моддий жавобгарликнинг бу турига фақат ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколатига (бу ҳақда буйруқларга имзо чекиш ҳуқуқига) эга бўлган раҳбар ходимларгина тортилишлари мумкин. Ходимларнинг иш берувчи олдидаги чекланган (яъни етказилган зарар суммасининг бир қисми доирасида) моддий жавобгарлиги қоида бўлиб, улар истисно тариқасида ва фақат қонунларда бевосита белгилаб қўйилган ҳоллардагина тўлиқ моддий жавобгарликка (яъни, зарар суммасининг тўла миқдорида, иш ҳақи эътиборга олинмасдан) тортилишлари мумкин. Меҳнат кодексининг 202-моддасида ходим тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари кўрсатиб қўйилган: 1) махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун; 2) бир галлик ҳужжат асосида олинган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун; 3) қасддан зарар етказилганда; 4) алкоголлик ичимликлардан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъ сиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганида; 5) ходимнинг суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳа ракатлари натижасида зарар етказилганда; 6) тижорат сирларини ошкор этганда; 7) қонунларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳук уматининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда ходим тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Махсус ёзма шартнома асосида тўлиқ моддий жавобгарлик фақат қонунда бевосита назарда тутилган ҳолларда ва тартибларда юзага келади. Меҳнат кодексининг 203-моддасида кўрсатилганидек, «Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходимнинг махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланиши таъминламаганлиги учун ходимлар тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Пул ёки товар қимматлари билан муомала қилиш хизмат вазифасига кирмайдиган ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундай шартнома тузилган тақдирда ҳам у ҳеч қандай юридик кучга эга бўлмайди ҳамда ходим чекланган моддий жавобгарликка тортилиши мумкин. Фақат ўн саккиз ёшга тўлган ходимлар билангина ишга қабул қилиш пайтида ёки меҳнат жараёнида пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш уларга зарар етказилганда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши мумкин. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс билан тузилган ана шундай шартнома ҳеч бир ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмай, зарар етгани ҳолда вояга етмаган ходимга фақат чекланган моддий жавобгарлик юкланиши мумкин. Суд амалиётида ўн саккиз ёшга тўлмаган ходим билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси асосида ходим вояга, яъни ўн саккиз ёшга етганидан кейин юз берган зарар қандай ҳажмда ундирилиши лозим деган муаммо юзага келади. Фикримизча, бундай ҳолда ходим эгаллаб турган лавозим (вазифа) тегишли рўйхатда назарда тутилган бўлса ва ходим ўн саккиз ёшга тўлгандан кейин моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома қайта расмийлаштирилган (ходим у билан қайта таништирилиб, унинг имзоси қайта тасдиқланган) ҳолдагина у ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларига зарар етказилгани учун тўлиқ моддий жавобгарликка тортилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхона ва ташкилотда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1996 йил 2 апрелдаги 2/4- сон қарори билан тасдиқланган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги ёзма шартнома тузилиши мумкин бўлган лавозимлар ҳамда ишлар рўйхатга мувофиқ равишда тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида ёзма шартнома тузиладиган ходимларнинг тоифалари, ёзма шартнома намунаси жамоа шартномасида, у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасидаги ўзаро келишувга биноан белгилаб қўйилади». Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 17 декабрда 565-рақам билан рўйхатга олинган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қо идаларида» қасддан жиноят содир этган ва судланганлиги олиб ташланмаган, сурункали касалликка чалинган, мунтазам жамоат таркибини бузадиган, спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилувчи шахслар пул, товар-моддий бойликлар билан боғлиқ вазифаларга қабул қилинишлари мумкин эмас. Бундай шахслар ҳақида тегишли жойлардан маълумот олиниши шарт. Агар ходим талабгор бўлаётган лавозим (иш) у билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида ёзма шартнома тузилиши лозимлигини тақозо этса, аммо ходим бундай шартнома тузишни истамаса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли. Ишни давом эттираётган ходим билан меҳнат шароитлари ўзгариши (технологик ўзгаришлар, меҳнатни ташкил этишнинг янгича шартлари қўлланилиши ва ҳоказолар) туфайли тўлиқ моддий жавобгарликлар ҳақидаги ёзма шартнома тузиш лозим бўлиб қолса, аммо ходим бундай шартнома тузишдан бош тортса ва унинг малакасига мос келадиган бошқа ишга ўтишни истамаса, бундай ҳолда иш берувчи ходимни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 89-моддасига асосан ишдан бўшатишга ҳақли. Меҳнат кодексининг 203-моддасига кўра, якка тартибдаги тўлиқ ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномада меҳнат шартномаси тарафларининг ходимга, жамоага (бригадага) ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминлаш бўйича вазифалари аниқ кўрсатилади ҳамда уларнинг қўшимча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгилаб қўйилади. Якка тартибда тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномага биноан қимматликлар уларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун шахсан жавобгар бўлган аниқ бир ходимга топширилади. Бундай шартнома тузган ходим жавобгарликдан озод бўлиши учун ўзининг айби йўқлигини исботлаб бериши керак. Жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги ҳақидаги шартномага мувофиқ қимматликлар уларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгарлик юклатиладиган, олдиндан белгиланган шахслар гуруҳига (бригадага) топширилади. Бригаданинг айрим аъзоси жавобгарликдан озод бўлиши учун ўзининг айби йўқлигини исботлаб бериши лозим. Зарар ихтиёрий равишда тўланганда (Меҳнат кодексининг 206-моддаси) бригада ҳар бир аъзосининг айби даражаси бригаданинг барча аъзолари билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Зарар суд тартибида ундирилганда бригада ҳар бир аъзосининг айби даражаси суд томонидан аниқланади. Қимматликларга оид хизмат (сақлаш, сотиш, ташиш, қайта ишлаш) билан шуғулланувчи корхоналарда иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан етказилган зарарни таҳлика (таваккалчилик) жамғарма ҳисобидан қоплашга йўл қўйилади. Ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида ёзма шартнома тузилмаган, шунингдек бундай шартнома пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш хизмат вазифасига кирмайдиган ходим билан, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс билан ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ходимлар тоифаси рўйхатга кирмайдиган шахслар билан тузилган ҳолларда иш берувчига етказилган зарар учун ходимга чекланган моддий жавобгарлик юклатилиши мумкин. Корхоналарда иш берувчи ва ходимлар вакиллик органи нинг ўзаро келишувига кўра жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома тузиш қоидаларини назарда тутувчи низом ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши мумкин. Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги ёзма шартнома икки томонлама хусусиятга эга ҳужжат бўлиб, ходим билан бир қаторда иш берувчи зиммасига ҳам муайян мажбуриятлар юклайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг 1996 йил 2 апрелдаги 2/4- сонли қарори билан тасдиқланган «Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги Намунавий Шартнома»нинг 2-бандида айтилишича, иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни олади: а) ходимга маромли ишлаш ва ўзига ишониб топширилган моддий бойликлар тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган шарт- шароитлар яратади; б) ходимни корхонага етказилган зарар учун ходимларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги амалий Қонунлар билан, шунингдек, унга топширилган моддий бойликларни ишлаб чиқариш жараёнида сақлаш, қабул қилиш, қайта ишлаш, сотиш (бериш), ташиш ёки қўллашга доир амалий йўриқномалар, меъёрлар ва қоидалар билан таништиради. «Юридик шахслар томонидан касса операциялари юритиш қоидаларнинг 2-иловасида пул маблағларини сақлаш ва ташиш пайтида уларнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш юзасидан тавсиялар берилган. Унга кўра, ташкилот раҳбарлари пул маблағларини банк муассасаларидан олиш, банкка ола бориб топшириш учун зарур ҳолларда милиция томонидан қўриқлашни ва транспорт воситалари билан таъминлаши зарур. Юқорида эслатилган «Қоидалар»нинг 3-иловасида Давлат ва жамоат бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда касса биноларини ҳимоя-ёнғинга қарши сигнализация билан жиҳозлаш, техникавий мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар назарда тутилган. Бу тавсиялар асосида иш юритиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотлар учун мажбурий бўлиб ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 2-бандига мувофиқ бир галлик ёзма ҳужжатлар асосида олинган пул ва товар қимматликларига зарар етказилганда зарарни қоплаш масалаларини ҳал этиш пайтида бундай бир галлик ҳужжат вазифасини одатда ўн саккиз ёшга тўлган, руҳий ҳолати яхши бўлган ходимга қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва тартибда (корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси имзолаган, корхона думалоқ муҳри билан тасдиқланган, махсус дафтарларга қайд этилган) берилган ишончнома тушунилмоғи лозим. Бундай ишончнома ўн саккиз ёшга тўлган ҳар қандай ходимга, унинг эгаллаб турган лавозими (бажараётган иши)дан қатъи назар берилиши мумкин. Ходим томонидан қасддан, яъни зарарли оқибат юз беришини хоҳлаган ҳолларда Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 3-банди асосида, ҳатто ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлсада тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Бунда ходим лавозими, у бажараётган ишнинг аҳамияти йўқ. Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 4-бандига кўра алкоголли ичимлик, гиёҳванд ёки токсин моддаси таъсирида маст ҳолда бўлган ходим, ҳатто ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлсада, корхона мулкига зарар етказган тақдирда тўлиқ моддий жавобгар бўлиши кўрсатиб қўйилган. Бунда ходимнинг маст ҳолда бўлганлиги факти тиббий текширув, гувоҳлар кўрсатуви (баённома тузиш йўли билан) ёки бошқа усулларда аниқланиши мумкин. Ходим маст ҳолда иш вақтидан ташқари пайтда зарар етказган тақдирда ҳам (масалан, корхонага тегишли ўзига бириктирилган транспорт воситасини ўзбошимчалик билан дам олиш кунида олиб чиқиб кетиши ва ундан фойдаланиш пайтида) иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаши лозим. Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 5-бандида ходим суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлари туфайли иш берувчининг мулки ёки бошқа мулкий ҳуқуқларга зарар етказган тақдирда ҳам зарар учун тўлиқ миқдорда моддий жавобгар бўлиши кўрсатилган. Аммо ходим томонидан иш берувчига жиноят содир этганлиги туфайли зарар етказиши факти суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан эмас, балки прокурорнинг (терговчининг) жиноят ишини оқлашга асос бўлмайдиган ҳолатларига кўра ҳаракатдан ётқизиш тўғрисидаги қарорга кўра (масалан, амнистия акти, кам аҳамиятли бўлгани, а йбланувчи ижтимоий хавфли бўлмай қолиши ва ҳоказолар) аниқланган тақдирда, ҳодимнинг моддий жавобгарлиги қандай ҳал этилиши лозимлиги ҳақида қонун ҳужжатларида ҳеч нарса дейилмайди. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1990 йил 14 декабрдаги 5- ПЛ-90-сонли «Ишчи ва хизматчиларнинг корхона, муассаса, ташкилотга етказилган зарар юзасидан моддий жавобгарлигини белгиловчи қонунларнинг республика судлари томонидан қўлланилиши ҳақида» қарорининг (1992 йил 13 ноябрдаги 5-ПЛ-92 ва 1994 йил 7 январдаги 5-сонли Олий Мажлис суди пленумининг қарорлари билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган) 1 24- бандида айтилишича: «Тергов органининг айбни соқит қилмайдиган асослар бўйича жиноят ишини ҳаракатдан ётқизиш тўғрисидаги қарори жиноят содир қилинганлиги фактини белгилашда зарурий кучга эга». Яъни ушбу қарор ходимга Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 5-бандига кўра тўла моддий жавобгарлик юклашга асос бўлади. Ходим корхонага тегишли бўлган тижорат сири саналувчи ахборотларни қасддан ёки эҳтиётсизлик хатти-ҳаракатлари туфайли ошкор этишлиги оқибатида иш берувчига етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгарлик юз бериши учун бир қатор ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим. Жумладан, 1 Қаранг : Ўзбекистон Республикаси Олий суди бюллетени. 1991 йил, 3-бет, 1993 йил, 1-сон ; 1994 йил, 3-сон, 3-бет. ходим томонидан ошкор этилган ахборотлар корхона тижорат сири эканлиги ва уларни муҳофазалаш чоралари кўрилган бўлиши, ходим тижорат сири саналувчи ахборотлардан хабардор бўлиши мумкин бўлган ходимлар доирасига кириши, тижорат сирларини ошкор этганлиги учун жавобгарлик ҳақида, шу жумладан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади. Иш берувчининг айби билан ошкор бўлиб қолган ва ҳамма хабардор бўла олиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун тўлиқ моддий жавобгарлик юз бериши мумкин эмас. Корхона иш берувчиси ходимлар вакиллик органи билан ўзаро келишган ҳолда тижорат сири саналувчи ахборотлар сирасига кирувчи маълумотлар доирасини, ундан хабардор бўлишлари мумкин бўлган ходимларни, тижорат сири бўлган маълумотларни ҳимоялаш усулларини ва бошқа масалаларни тартибга солувчи махсус локал ҳужжат (низом, қоида ёки бошқалар) қабул қилиши мақсадга мувофиқ. Меҳнат кодексининг 202-моддаси, 7-бандида ходимларга қонунларда махсус кўрсатилган ҳолларда тўлиқ моддий жавобгарлик юклаш мумкинлиги айтилган. Бундай ҳолатлар қаторига масалан, алоқа корхоналари ходимлари (почтачилар ва ҳоказо) моддий жавобгарлиги киритилиши мумкин 1 . Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва зарарни қоплаш тартиби ҳамда усуллари Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган. Жумладан, Кодекснинг 204-моддасида айтилишича: «Иш берувчи зарарни муайян ходимларидан ундириш тўғрсида қарор қабул қилишдан олдин етказилган зарар миқдорини белгилаш ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказиши шарт. Бундай текшириш ўтказилиши учун иш берувчи тегишли мутахассислар иштирокида комиссия тузишга ҳақли ». Зарарни келиб чиқиши сабабини аниқлаш учун ходимдан тушунтириш хати талаб қилиниши шарт. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бўйин товлаши иш берувчи уни етказилган зарар учун моддий жавобгарликка тортишга моне бўла олмайди. Ходим барча текшириш материаллари билан танишиш ҳуқуқига эга. Иш берувчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдори ҳақиқий йўқотишлар, яъни олинмай қолган фойда ва даромадлар ҳисобга олинмаган ҳолда қуйидаги усулларда аниқланади: а) ходим томонидан меҳнат мажбуриятларини бажариш давомида эҳтиётсизликдан зарар етказилганида бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида, буюмнинг баланс қийматига кўра (эскириш қиймати белгиланган нормаларда чегириб ташланган ҳолда); 1 Қаранг : Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги «Почта алоқалари тўғрисида»ги Қонуни, 15-модда. б) иш берувчининг асосий воситаларига тааллуқли мол-мулки талон- тарож қилинган, камомад бўлган, қасддан йўқ қилинган ёки қасддан бузилган тақдирда, шунингдек бошқа ҳолларда ваколатли орган томонидан иш кўрилган куни амалда бўлган бозор нархлари бўйича аниқланади; в) зарарни ҳақиқий миқдори уни номинал (устига ёзиб қўйилган баҳоси)дан ошиб кетган ҳолларда, башарти талон-тарож қилиш, камомад ёки йўқ қилиш орқали зарар етказилган бўлса, зарар миқдори алоҳида тартибда, шу жумладан карралаб ҳисоблаш (коэффициент қўллаш) йўли билан аниқланади; г) иш берувчининг йўқотилган ёки нобуд қилинган мол-мулки баҳосини аниқлаш имкони бўлмаса (масалан, бир нусхада бўлган музей экспонати, нодир қўлёзма ёки бошқа нарса), бундай ҳолда зарар миқдори тегишли товаршунослик ва бошқа фан соҳаси вакилларидан иборат мутахассислар иштирокидаги комплекс экспертиза тайинлаш ва унинг берган хулосаси асосида аниқланади. Иш берувчи ходимнинг айби билан давлат бюджетига, юридик ва жисмоний шахсларга ортиқча пул тўловлари тўлаган ҳолларда (даромадни яширганлик, шартномани бузганлик, санитария ёки бошқа қонунбузарликларга йўл қў йганлик, етказилган мулкий ёки бошқа турдаги зарарни тўлаганлик ва бошқалар учун) зарар миқдори ходим айби билан иш берувчи томонидан ўзга шахсларга тўлаган пул суммалари билан белгиланади. Ходим зарарни аниқлаш тартиби ва аниқланган миқдоридан норози бўлса, иш берувчининг қарори устидан м еҳнат низоларини кўрувчи органга белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиши мумкин. Ходим етказган зарарни иш берувчига қоплаб беришнинг ҳам бир неча усуллари белгиланган. Улар қаторига қуйидагилар киради: а) зарар суммасини ходим томонидан корхона кассасига пул тўлаш йўли билан ихтиёрий равишда қоплаш ; б) зарар етказилган буюм ўрнига ходим томонидан қиймати тенг бўлган бошқа буюм берилиши йўли билан қопланади; в) ходимнинг маошидан ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган зарарни иш берувчи фармойиши асосида ушлаб қолиш йўли билан ундириш. Бунда зарарни ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақидаги иш берувчи фармойиши зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши мумкин; г) бир ойлик муддат ўтиб кетган ҳолларда, шунингдек ундириладиган зарар миқдори ходимнинг бир ойлик иш ҳақидаги кўп бўлган ҳолларда зарар судда даъво қўзғаш йўли билан (бир йиллик даъво муддати ичида) ундирилиши лозим. Зарарни ходимдан ундириб олиш тўғрисидаги даъво иш берувчи, унинг юқори турувчи органи, прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин. Хўжалик низосини кўриш пайтида корхона раҳбари айби билан иш берувчига зарар етказилганлиги аниқланса, хўжалик суди ўз ташаббусига кўра корхонага етказилган зарарни унинг раҳбаридан ундириб олиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин 1 . Корхона ва ташкилотларнинг иш берувчилари ходимга нисбатан ундан етказилган зарарни ундириб бериш ҳақида судга даъво қилганларида умумий асосларда давлат божи тўлайдилар ва суд харажатларини қоплайдилар. Ходимдан у етказилган зарарни иш берувчига ундириш ҳақидаги даъвони кўраётган суд ходимнинг моддий аҳволини, айби даражасини ва шаклини бошқа аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, зарар миқдорини камайтиришга, иш берувчи ва ходимнинг бу ҳақдаги ўзаро келишувини тасдиқлашга ҳақли. Иш берувчи зарарни ундириб олишдан ихтиёрий воз кечишга ҳақли. Зарар ходим томонидан ғаразли жиноятлар қилиниши оқибатида етказилганида унинг миқдори камайтирилиши, иш берувчи эса зарарни ундиришдан воз кечиши тақиқланган. Ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги Меҳнат шартномаси муносабатлари унинг ҳар икки тарафига ҳам тенг ҳуқуқлар берилиши, мажбуриятлар юклатилиши орқали ижтимоий мувозанатлаштирилган бўлиб, шунга кўра нафақат ходим, балки иш берувчи ҳам ўз айбли ҳаракати туфайли ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Ходимлар учун хавфсиз ва зарарсиз шароит яратиш, ўз ходимлари соғлиги, мулки ва мулкий манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш иш берувчининг муҳим бурчларидан саналади. Бунда ходимлар учун қулай иқтисодий шароит ва кенгроқ ҳуқуқий кафолатлар яратиш мақсадида иш берувчининг ходим олдидаги моддий жавобгарлиги қонунларда белгилаб қўйилган энг паст даражадан (энг кам миқдордан ҳам) кам бўлиши мумкин эмас, деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ва ҳатто маиший мақсадларда одамларни ишга ёллаган ҳамда улар билан меҳнат шартномаси тузган хусусий фуқаролар ҳам иш берувчи сифатида ўз ходимларига етказилган зарар учун моддий жавобгардирлар. Халқаро ҳуқуқий қоидаларда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди да хўжалик ёки бошқа тадбиркорлик фаолияти юритаётган чет эл корхоналари ва 1 Қаранг : Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1998 йил 1 майдаги « Ўзбекистон Республикаси айрим қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 269-моддасига киритилган қўшимча. Ўзбекистон Републикасининг Ахборотномаси. 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда. чет эл сармоялари иштирокидаги қ ўшма корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миллий қонунчилик режимига риоя этишлари лозим. Шунга кўра чет эл корхоналари ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар ўз ходимлари олдида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра моддий жавобгар бўладилар. Иш берувчи ходимга етказилган зарар учун моддий жавобгарлиги объектлари қаторига Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ қуйидагилар киради:  меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходимнинг соғлигига зарар етказилиши туфайли йўқотилган иш ҳақи ва кўрилган бошқа зарарлар;  ходим меҳнат бурчларини бажариши туфайли вафот этганида унинг қарамоғида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз оила аъзолари ўз даромадларидан маҳрум бўлишлари туфайли кўрган зарар;  ходимни ишлаш имкониятидан ғайриқонуний маҳрум қилиш (ноқонуний ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан четлатиш) натижасида мажбурий прогул вақти туфайли кўрилган зарар;  ходимнинг мол-мулкига иш берувчи томонидан ға йриқонуний зиён етказилиши туфайли (ходим мулкининг ноб уд бўлиши, йўқолиши, камайиши, шикастланиши) етказилган зарар;  ходимга иш берувчи томонидан етказилган маънавий (жисмоний ёки руҳий азоб чекиш) зарар. Иш берувчи ходимга етказилган зарарни қонунда махсус кўрсатилган ҳоллардан ташқари тўла ҳажмда тўлайди. Меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига шикаст етказиши, майиб бўлиши, касб касаллигига учраши туфайли унга етказилган зарар ўрнини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари»да 1 белгилаб қўйилган шартларда ва тартибларда амалга оширилади. Иш берувчи ходимлар соғлигига етказилган зарарни тўлаши шарт. Ходимнинг меҳнатдан майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигининг башқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт. 1 Қаранг : Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 йил, 2-сон, 7-модда. Ходимнинг иш берувчи ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатдан майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган пайтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади. Меҳнатда майиб бўлиш оқибатида ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли ходимга етказилган зарарни иш беру вчи, башарти зарар унинг айби билан келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. Ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлигига етказилган зарарни иш берувчи, башарти зарар уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган кучлар туфайли, жабрланувчи томонидан қасддан қилинганлиги хатти-ҳаракатлар оқибатида келиб чиққанлигини исботлаб бера олмаса, тўлаши шарт. Ходимнинг соғлигига шикаст етиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган зарар миқдори Меҳнат кодексида белгиланган тартибда аниқланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 190-моддасида айтилишича: « Тўланиши лозим бўлган зарар жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлиги даражасига мувофиқ белгиланган ҳар ойлик тўловдан, соғлигига шикаст етиши билан боғлиқ қўшимча харажатларини компен-сациясидан, шунингдек белгиланган ҳолларда эса, бир йўла бериладиган нафақа тўлашдан иборатдир . Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан аниқланади. Зарар ўрнини қоплаш учун тўловларни тайинлашда жабрланувчи олаётган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланувчилар ногиронларга зарарни қоплаш учун тўланадиган сумма қонун ҳужжатларида энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 фоизидан оз бўлиши мумкин эмас». Ходим соғлигига зарар етишида унинг ўзи томонидан ҳам қўпол эҳтиётсизлиги зарарнинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса (яъни тарафларни аралаш жавобгарлиги юз берган бўлса), у ҳолда иш берувчидан ходим фойдасига ундириладиган зарар ходим айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин. Ходим фойдасига ундириладиган қўшимча зарар (дори-дармон, парваришлар, протезлаш ва ҳоказо) бир йўла бериладиган нафақа миқдори, боқувчиси вафот этганлиги туфайли марҳум қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига зарар ундириш пайтида ходимнинг ўзи ҳам айбдор эканлигини асос қилиб, ундириладиган зарарнинг камайтирилишига йўл қўйилмайди. Ходим вафот этиши муносабати билан (иш фаолияти билан боғлиқ равишда) унинг қарамоғидаги оила аъзоларига зарарни қоплаш тартиблари Меҳнат кодексида кўрсатиб қўйилган . Ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ёки у вафот этган кунга қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига, шунингдек ота-онасидан бирига, умр йўлдошига ёки оиланинг бошқа аъзосига, агар у ишламасдан марҳумнинг уч ёшга етмаган болалари (укалари, сингиллари) ёки невараларининг парвариши балан банд бўлса, зарарни тўлаши шарт. Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб тан олинади ва зарар қопланишини талаб қилишга ҳақли бўлади:  ўн олти ёшга етгунларича ногирон бўлган шахслар;  олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;  белгиланган тартибда ногирон деб топилган шахслар. Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги бошланган вақти (боқувчининг вафотига қадар ёки ундан кейин) унинг зарарини ундиришга бўлган ҳуқуқига таъсир этмайди. Ўқувчилар (кундузги) 18 ёшга тўлганларига қадар зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўладилар. Зарар миқдорини аниқлаш Меҳнат кодексининг 193-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Унга кўра: «Вафот этган бо қ увчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз бўлган шахсларга тўланадиган зарар миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин зарарни ундиришга ҳақли бўлмаган меҳнатга қобилиятсиз шахсларнинг улушини чегириб ташлаган ҳолда белгиланади. Зарар тўловини олишга ҳақли бўлган шахсларнинг ҳар бирига тегишли бўлган зарар миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг мазкур шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган қисми улар сонига тақсимланади. Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган, аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун зарар тўлов миқдори қуйидаги тартибда белгиланади : агар таъминот маблағи суд томонидан ундирилган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари суд томонидан тайинланган сумма миқдорида белгиланади ; агар таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зарар тўловлари уларнинг моддий аҳволи ҳамда вафот этган шахснинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имкониятини ҳисобга олиб белгиланади. Агар вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қарамоғида бўлмаган шахслар ҳам айни бир вақтда зарар тўловини олишга ҳақли бўлсалар, бундай ҳолда зарар тўловлари миқдори, аввало, марҳумнинг қарамоғида бўлмаган шахслар учун белгиланади. Улар учун белгиланган зарар тўлов суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар учун қопланадиган зарар миқдори белгиланади. Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, худди шунингдек бошқа пенсия, иш ҳақи ва бошқа даромадлар қопланадиган зарар тўлови ҳисобга киритилмайди. Бунга қарамоғидаги ҳар бир шахсга тегишли бўлган зарарни қоплаш суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 50% дан оз бўлиши мумкин эмас ». Ходимнинг соғлигига шикаст етганида ёки у вафот этганида (меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда) бир йўла бериладиган нафақа миқдори иш берувчи билан ходимлар вакиллик органи (касаба уюшмаси) ўртасидаги ўзаро келишувга кўра белгиланади, аммо бу нафақанинг миқдори ходим соғлигига шикаст етганида унинг йиллик иш ҳақидан, ходим меҳнатда майибланиш оқибатида вафот этганида унинг қарамоғида бўлган шахсларга тўланадиган бир йўла бериладиган нафақа миқдори эса марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақи ҳажмидан кам бўлиши мумкин эмас. Иш берувчи ходимга меҳнат қилиш имкониятидан ға йриқонуний равишда маҳрум этганлиги муносабати билан еткази лган зарарни тўлашга мажбур. Бунда ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар хақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олинмай қолган бўлса, келиб чиқади. Иш берувчи ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун ҳам жавобгардир. Меҳнат кодексининг 197-моддасида айтилишича: « Зарар ундириш ҳақидаги аризани иш берувчига жабрланувчи ходим вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар беради. Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт. Иш берувчининг ходимга зарарни тўлаш ҳақидаги буйруғининг нусхаси ёки рад этиш ҳақидаги далил асосли ёзма жавоби у қабул қилинган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида ходим ёки манфаатдор шахсларга топширилад и. Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин». Ходимга етказилган маънавий зарар ҳам иш берувчи томонидан тўла қоплаб берилиши лозим. Маънавий зарар миқдорини белгилаш манфаатдор шахслар даъво талабига кўра суд томонидан амалга оширилади. Ходимга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ариза 10 кун ичида иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши, рад этилганида эса ёзма жавоб берилиши шарт . Зарар иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда қоплаб берилмаган тақдирда, соғлигига зарар етган ходим, ходим вафот этган тақдирда эса, зарар тўловини олишга ҳақли бўлган манфаатдор шахслар зарарни ундириб берилишини сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилишлари мумкин. Бундай даъволар бўйича даъво муддати қўлланилмайди ва ходимлар давлат божи ҳамда бошқа суд харажатларини тўлашдан озод этилади.