logo

Мехнат ишларини судда кузғатишнинг узига хос хусусиятлари ( мехнат ишларини судда кузгатишнинг узига хос

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

93 KB
Мехнат ишларини судда кузғатишнинг узига хос хусусиятлари Фуқаролик процессуал қонунчилик ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини назарда тутади (ФПКниниг 1-моддаси). Лекин шу билан биргаликда, манфаатдор шахсларнинг судларга қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда даъво қўзғатиш мажбуриятини ҳам юклайди. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан судга мурожаат қилиш бўйича субъектив ҳуқуқларни амалга ошириш бир қатор шартларга асосланган бўлиб, ушбу шартлардан бири қонунда белгиланган муддатларда судга даъво аризаси билан мурожаат қилишдан иборатдир. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишлар юзасидан даъво муддатининг жорий этилиши мақсадга мувофиқдир. Ўз навбатида, ишга тиклаш ҳақидаги ишлар учун даъво муддатининг жорий этилиши юзасидан билдирилган салбий фикрларга қўшилмаган ҳолда, биз даъво муддатининг жорий этилишининг асосли ва мақдсадга мувофиқ эканлигини қуйидагилар билан асослаймиз: биринчидан, меҳнат шартномасини бекор қилишдан келиб чиқадиган ишлар меҳнатга оид низоли ишлар орасида кўпчиликни ташкил этади. Иккинчидан, мазкур иш юзасидан чиқарилган суд ҳал қилув қарорлари ишдан бўшатилган ходимлар ўрнига ишга қабул қилинган бошқа ходимлар манфаатларига ҳам таъсир қилади. Хусусан, ишдан бўшатилган ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларининг маълум бир муддат ичида барҳам топмаслиги иш берувчи учун ҳам, шунингдек унинг билан меҳнат муносабатларига киришган бошқа ходимлар учун ҳам қатор муаммоларни юзага келтириши ва меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларида беқарорликни юзага келтириши мумкин. 1 Шунинг учун ҳам МКнинг 270-моддасига мувофиқ, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича қуйидаги муддатлар белгиланган: -ишга тиклаш низолари буйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой; -ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил; -бошқа меҳнат низолари бўйича-ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой. Даъво муддатлари меҳнатга оид барча низоли ишлар учун ҳам қўлланилмайди. Хусусан, МКнинг 270-моддасига кўра, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ўз меҳнат вазифаларини бажараётган ходимнинг соғлиғига шикаст етказиш оқибатидаги зарарни ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчидан ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъво муддатлари жорий этилмайди. Шунингдек, даъво муддатлари жорий этилмайдиган даъво талаблари қаторига меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабларни кўрсатишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 163-моддасида даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйҳати кўрсатилган бўлиб, ушбу рўйхатлар жумласида шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талаблар ҳам назарда тутилган. Маънавий зарарни қоплаш номоддий бойликларни ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланиши боис, Фуқаролик Кодексининг 163-моддаси 1-қисмига мувофиқ, маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаблар бўйича даъво муддати жорий қилинмаслиги 1 Кленов Е.А. Судебная защита прав рабочих и служащих при увольнении.-М.: Юрид.лит-ра. 1964, 58 с. юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2000 йил 28 апрел қарорида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилади. 2 Судлар меҳнатга оид низоли ишлар юзасидан берилган даъво аризаларини қабул қилар эканлар, албатта ходимнинг судга мурожаат қилиш муддатини ўтказиб юборганлик масаласини аниқлашлари лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 1998 йил 17 апрел 12-сонли қарорида судья ушбу даъво аризасини даъво муддати ўтказиб юборилган деган асос билан қабул қилмасликка ҳақли эмаслиги юзасидан тушунтиришлар берилади. 3 Чунки ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари суд мажлисида ишдаги мавжуд ҳужжатлар текширилиб, тарафларнинг тушунтиришлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида аниқланади. Агар суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклаш ва низони мазмунан кўриб, ҳал қилиши лозим. Шу ўринда ходимнинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, судга ўз вақтида мурожаат қилишга тўсқинлик қилувчи фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, оммавий тартибсизликлар ва ҳарбий ҳаракатлар) даъво муддатининг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигига асос бўла олади. Суд амалиётида узрли сабаблар сифатида қуйидагилар ҳам тан олинади: ходимнинг ғайриқонуний равишдан ишдан бўшатилганлиги юзасидан меҳнат қонунчилигига риоя этишни назорат қилиш ваколатига эга бўлган прокуратура ва бошқа органларга шикоят билан мурожаат қилиши; ходимнинг касал бўлган оила аъзосини парвариши билан шуғулланиш натижасида тегишли жойда бўла олмаслиги. Ходимларнинг судга даъво 2 Ызбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрел =арорлари. Ызбекистон Республикаси Олий суди.-Т.: 2000. Б.23. 3 +онун номи билан. Ызбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси. 1998. № 1-2. қилиш муддати ўтган-ўтмаганлигини текшириш судья томонидан ишга тиклаш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилиш жараёнида амалга оширилиши лозимлигига қарамай, мазкур туркумдаги ишларни кўриб, ҳал қилаётган судлар меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли ёки асоссиз эканлигини муҳокама қилиш билан чекланиб, даъвогарларнинг судга даъво қилиш муддатининг ўтказиб юборилганлиги масаласига эътибор бермаётирлар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 1996 йилда ўрганиб чиқилган 185 та меҳнат ишидан 29 таси бўйича судга мурожаат қилиш муддатларининг бузилиши юзасидан арз қилинган бўлса-да, улардан фақатгина 7 тасига суд эътибор берган, қолган ишлар бўйича эса судлар даъвогар томонидан судга мурожаат қилиш муддатининг ўтказиб юборилганлигини умуман муҳокама қилмаганлар. 4 Масалан, 1996 йил 16 октябр кунидаги № 10-сонли буйруққа кўра, секретар-машинистка бўлиб ишлаб келган Махмудова Х. билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-банди, яъни штатлар қисқариши натижасида бекор қилинган. Х.Махмудова эса ишга тиклаш тўғрисидаги даъво билан Тойлоқ туман судига 1996 йил 2 декабрда, яъни меҳнат муносабатлари тугалланган кундан бир ярим ой ўтгач мурожаат қилган. Ўз навбатида, Тойлоқ туман суди Ҳ.Махмудованинг ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган вақти учун иш ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво талабларини рад қилган. Лекин бу ерда даъвогар томонидан судга даъво қилиш муддатининг ўтказиб юборилганлиги тўғрисидаги масала суд томонидан умуман муҳокама қилинмаган. 5 Маълумки, судга мурожаат этиш муддатларини ўтказиб юборилиши даъво талабларини рад этиш учун мустақил асос бўлиб хизмат қилади. Лекин бизнинг фикримизча, ишга тиклаш ҳақидадаги низоли ишларни кўриб ҳал қилаётган судлар даъво муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган 4 Ызбекистон Республикаси Олий суди умумлаштириш былимининг «Мещнат шартномасини тузиш, ызгартириш ва бекор =илиш билан бо\ли= ишлар быйича суд амалиётини умулаштириш» быйича 1997 йилги маълумотномасидан. 5 Ызбекистон Республикаси Олий суди умумлаштириш былимининг «Мещнат шартномасини тузиш, ызгартириш ва бекор =илиш билан бо\ли= ишлар быйича суд амалиётини умумлаштириш» быйича 1997 йилги маълумотномасидан. тақдирда ҳам ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказишнинг қонунийлиги тўғрисидаги масалага ҳуқуқий баҳо беришлари лозим. Шунингдек, агар суд ишни кўришда қонун бузилишларини аниқласа, уларни бартараф этиш юзасидан хусусий ажрим чиқариши мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрел 12-сонли қарорининг 54-бандида суд даъводан воз кечишни қабул қилган ёки келишув битимини тасдиқлаган ва иш юритишни тугатган тақдирда, ишни кўришда аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эканликлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилади. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар юзасидан судда даъво ишларини қўзғатишнинг асосий шартларидан бири мазкур талаблар билан судга мурожаат қилувчи шахслар доирасини тўғри аниқлашдан иборатдир. Меҳнат Кодексининг 268-моддасига кўра: 1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари; 2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори; 3) иш берувчи, меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) прокурорлар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича судда даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўладилар. Меҳнат низоларини судда қўзғатишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ходимлар вакиллик органларининг, жумладан касаба уюшмасиларининг меҳнат ишларини қўзғатишга бўлган ҳуқуқини эътироф этиш мумкин. Агар ходимлар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судда даъво қўзғатсалар, касаба уюшмаси қўмиталари эса ўзларига қонун билан белгиланган бошқа шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатларидан келиб чиқиб, судга мурожаат қиладилар. Хусусан, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июль қонунининг 11-моддасига кўра, касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. 6 Касаба уюшмаси қўмитасининг ваколатлари тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун суд даъво аризаси тегишли касаба уюшмаси қўмитаси номидан берилганлигини, манфаати ҳимоя қилинаётган ходим касаба уюшмаси қўмитаси фаолият кўрсатаётган жамоа аъзоси эканлигини аниқлашининг ўзи етарлидир. Мазкур ҳолатда касаба уюшмаси қўмитаси ишончнома берувчининг номидан ёки унинг топшириғи бўйича эмас, балки бошқа шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз номидан судда даъво қўзғатадилар. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан берилган аризани қабул қилиш ва суд ишларини қўзғатиш ФПКнинг 48- моддасида назарда тутилган. Суд амалиётининг тахлили шуни кўрсатмоқдаки, ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, касаба уюшмаларининг даъво аризалари билан судга мурожаат қилиш ҳоллари кўплаб учрайди. Ўз навбатида ходимлар манфаатини ҳимоя қилишнинг самарали усули сифатида касаба уюшмаларининг судда ўз ташаббуслари билан даъво қўзғатиш ҳуқуқи муҳим амалий аҳамият касб этади. Ходимларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида корхоналарда ташкил этилган касаба уюшмаларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси, Республика миқёсидаги касаба уюшмалари марказий қўмиталари ҳам судда даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўладилар. Меҳнат низоларини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қаторида меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспекторлари ҳам эътироф этиладилар (Меҳнат кодексининг 268-моддаси). Меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг фаолияти ва унинг ваколатлари Ўзбекистон 6 Ызбекистоннинг янги =онунлари. № 6.-Т.: Адолат. 1993, Б. 77. Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июл кунидаги № 378 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (ҳозирда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) нинг “Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси тўғрисида”ги Низоми 7 га мувофиқ тартибга солинади. Меҳнат ҳуқуқи инспекциялари томонидан судга тақдим этилаётган даъво аризалари албатта мазкур инспекциянинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланиши ва топширилиши лозим. Акс ҳолда суд ФПКнинг 152-моддасига кўра, яъни манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берганлиги асосида даъво аризаларини қабул қилишни рад қилади. Судья юқоридаги асосларга кўра даъво аризасини қабул қилишни рад этар экан, бу ҳақда ариза тушган кундан эътиборан ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради ҳамда ариза иловалар ва ажримнинг нусхаси билан биргаликда даъвогарга қайтарилади. Шу ўринда ушбу асосларга кўра даъво аризасини қабул қилишни рад этилиши, башарти йўл қўйилган хатолар бартараф этилса, айнан шу иш бўйича даъвогар судга иккинчи марта ариза билан мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди (ФПКнинг 152-моддаси). Меҳнат ҳуқуқий муносабатларининг асосий субъектларидан бири сифатида иш берувчи меҳнат низолари комиссиясининг қароридан норози бўлганида ёки ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш юзасидан бўлган меҳнат ишлари бўйича ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади (Меҳнат кодексининг 268-моддаси). Суд амалиёти шундан далолат берадики, ходим томонидан меҳнат вазифасини бажариш жараёнида корхонага етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъволи ишлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Маълумотларга қараганда, 2001 йилда судлар томонидан ушбу туркумга оид кўриб, ҳал этилган ишлар Республика бўйича 5457 тани ташкил этиб, шулардан 5200 7 Ызбекистон Республикаси Хукуматининг =арорлари тыплами.1993. № 7, 29-модда. таси, яъни 95 фоизи қаноатлантирилган. 2002 йилнинг тўққиз ойида эса мазкур туркумга оид кўриб ҳал қилув қарори чиқарилган ишлар 3489 тани ташкил этиб, уларнинг 3111 таси, яъни 89,2 фоизи қаноатлантирилган. 8 Шу ўринда, мазкур туркумдаги ишлар юзасидан даъво аризалари асосан прокурор томонидан тақдим этилаётганлигини ва бу масалада иш берувчиларнинг фаолиятида сусткашликларга йўл қўйилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ходимлар томонидан иш берувчига нисбатан етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судда даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Агар зарар корхона, ташкилот, муассаса раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан етказилган бўлса, мазкур зарарни суд тартибида ундириш корхона мулкдори ёки у ваколат берган орган томонидан берилган даъво аризаси асосида (ёки прокурорнинг аризаси бўйича) қўзғатилади (Меҳнат Кодексининг 208- моддаси). Мазкур органлар судда ўз номларидан иш қўзғатсаларда, лекин улар ўзларининг субъектив ҳуқуқларини эмас, балки зарар етказилган корхонанинг манфаатларини ҳимоя қилиб процессда иштирок этадилар. Корхона номидан судда иш қўзғатувчи корхона раҳбарларидан фарқли равишда, корхона мулкдорлари ёки у ваколат берган орган ишда иштирок этувчи шахслар (процессуал маънодаги даъвогарлар) деб эътироф этилади. 9 Ушбу ҳолатда зарар етказилган ташкилот ўз раҳбари томонидан етказилган зарарни суд тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдалана олмайди. Зарар етказилган ташкилот судга даъво ариза билан мурожаат қилса, суд албатта мазкур аризани ФПКнинг 152-моддаси 7-банди, яъни манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс берганлиги асосида аризани қабул қилишни рад этади. 8 Ызбекистон Республикаси Олий судининг 2001 йилги маълумотидан. 9 Добровольский А.А. Исковая форма защиты права.-М.: 1965. С.46-47.; Шакарян М.С. Участие в советском гражданском процессе органов государственного управление.-М.: ВЮЗИ. 1978. С.19-21. Судда фуқаролик ишлари ёзма шаклда ариза бериш йўли билан қўзғатилади (ФПКнинг 148-моддаси). Даъвогарнинг асосий талаблари даъво аризада кўрсатилиши лозим. Шу ўринда Э.Э.Эгамбердиев даъво аризасининг аҳамияти ҳақида гапириб, агар ҳуқуқи бузилган шахснинг ёки қонуний манфаатини суд орқали ҳимоя қилувчи манфаатдор шахснинг аризаси (даъво аризаси) бўлмаса, процессуал кафолатлар кафолатлигича қолаверишини, даъво аризаси бузилган ҳуқуқни ёки қонуний манфаатни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган суд фаолиятини қўзғатишда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтади. 10 Ходимлар томонидан берилаётган ишга тиклаш ёки ишдан бўшатиш асослари таърифини ўзгартириш тўғрисидаги даъво аризаларининг мазмунига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Судлар мазкур туркумдаги ишлар бўйича берилаётган даъво аризаларида ходим ҳар доим ҳам иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далилларни (масалан, ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ёки унинг кўчирмасини, касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан бўшатиш учун берган розилиги тўғрисидаги қарори нусхасини, иш ҳақининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани ва ҳ.к.) илова қила олмаслигига эътибор беришлари лозим. Бизнинг фикримизча, ишга тиклаш ҳақидаги низоли ишлар юзасидан судья даъвогарнинг ўз даъво талабларини асословчи далилларни тақдим қилмаганлиги асосида даъво аризасини қабул қилишни рад қилмаслиги керак. Суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатмоқдаки, судга мурожаат қилаётган аксарият ходимлар ўз даъво аризаларида маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабларни кўрсатмоқдалар. Маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талаб мавжуд бўлган даъво аризаларининг мазмунига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Айниқса, маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабга асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар аризада ўз аксини топиши лозим бўлади. Шу мақсадда ходимнинг 10 Эгамбердиев Э.Э. Фу=аролик суд ишларини юритиш турлари.-Т.: Камалак. 1997. Б.5. ор-номуси, қадр-қиммати ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотлар, жавобгарнинг хатти-ҳаракати оқибатида руҳий тушкунликка тушиш натижасида соғлиғига хавф туғилганлигини тасдиқловчи тиббий маълумотлар аризада илова қилиниши лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 155-моддасига мувофиқ, даъвогарларга бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштириш ҳуқуқи берилади. Ҳуқуқшунос олим Ш.Ш.Шорахметов даъво асослари ва предметлари умумий бир-бири билан боғлиқ, талаблар ҳам бир турда бўлганида-даъволарнинг объекти сифатида бирлаштирилиши кераклигини таъкидлаб ўтади. 11 Дарҳақиқат, бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилар экан, ходим ушбу аризада бир вақтнинг ўзида ушбу талаб билан бирга аввалги ишига тиклаш ва мажбурий бекор юрган вақти учун иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ёки аввалги иш ҳақи ўртасидаги фарқни ундириш тўғрисидаги талабларни ҳам бирлаштириши ва суд мажлисида кўриб чиқилишини сўраши мумкин. Агар даъво асоси ва предметлари умумий бўлмай, турли ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқарувчи талаблардан иборат бўлса, суд бир турда бўлмаган талабни кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқариши лозим бўлади. Масалан, даъвогар И.А. Эргашев Мирзо Улуғбек туман судига мурожаат қилиб, жавобгар “Тезлатгич” илмий ишлаб чиқариш ижара корхонасидан мажбур бекор юрган вақти учун иш ҳақи ундириш, ишга тиклаш ўрнига ўз фойдасига уч ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини ўзгартириб, ўз ташаббусс билан меҳнат шартномасини бекор қилинган деб топиш, маънавий зарарни ундириш ҳамда корхонанинг мулкидаги ўз ҳиссасини ажратиб беришни сўраган. Туман суди ўз навбатида даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарар экан, даъвогарнинг корхона мулкидаги ўз ҳиссасини ажратиб бериш тўғрисидаги талаби 11 Шорахметов Ш.Ш. Ызбекистон Республикасининг Фу=аролик процессуал щу=у=и: Дарслик.-Т.: Адолат. 2001. Б.158. меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқмаганлиги ва ишга тиклаш тўғрисидаги талаблар билан бирга қўшиб кўрилмаслигини, кейинчалик даъвогар мазкур талаб билан умумий асосларда судга мурожаат қилиши мумкинлигини кўрсатиб, ушбу талабни кўрмасдан қолдирган. 12 Судда бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида даъво қўзғатиш шартларидан бири даъво аризалари учун давлат божининг тўланиши ҳисобланади. ФПКнинг 104-моддасида давлат божи ундирилиши лозим бўлган ҳужжатлар ўз аксини топган. Бунга кўра судларга даъво аризалари берганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишлар бўйича судга мурожаат қилган даъвогарлардан даъво аризалари учун давлат божи ундирилмайди. Бу эса меҳнатга оид низоли ишларни судда кўришнинг ўзига хос процессуал хусусиятларидан бири бўлиб, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора сифатида эътироф этилади. "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, ишга тиклаш тўғрисидаги даъво талаблари бўйича даъвогарлар давлат божини тўлашдан озод этилган. 13 Меҳнатга оид айрим туркумдаги низоли ишлар бўйича судга тақдим этилган даъво аризалари учун давлат божи ундирилиши мумкин. Масалан, ходимлар томонидан етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаларидан давлат божи ундирилади. Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш тўғрисида даъво тақдим қилган иш берувчилардан давлат божи ундирилмайди. 14 Лекин бунинг учун жиноий тартибда кўзда тутилган хатти-ҳаракат суднинг хукми ва жиноий иш бўйича чиқарилган қарор билан тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек, иш берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиб, ходим томонидан етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган прокурорлар ҳам давлат 12 Тошкент шащар Мирзо Улу\бек туман судининг 1997 йил 04 июль архив материалларидан. 13 Ызбекистон Республикасининг "Давлат божи ты\рисида"ги =онуни. // Хал= сызи.- 1993, 15 январ. 14 Ызбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси.-Т.: Адолат, 1999 йил. божини тўламайдилар. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилганда эса, даъво аризаси учун тўланган божнинг 50% миқдорида давлат божи ундирилиши мумкин. 15 Бундай ҳолда давлат божининг миқдори шикоятда кўрсатилган суммадан келиб чиқмаслиги лозим. 15 Ызбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари тугрисида”ги ва унга киритилган ызгаришлар ща=идаги =арори; Узбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамасининг 1996 йил 11 октябрдаги 358-сонли =арори. A дабиётлар : 1. Авдюков М.Г. Принцип законности в гражданском судопроизводстве.-М.: МГУ, 1970. 97 с. 2. Архипов В.Д., Коняев Н.И., Хорев П.С.. Комментарий к Положению о порядке рассмотрения трудовўх споров.-М.: Юрид.лит, 1976- 212 с. 3. Бару М.И. Регресснўе обязательства по трудовому праве.-М.: Госюриздат, 1962-141 с. 4. Будеев Б.А. Обязательнўе определения суда первой инстанции по гражданском делам: Свердловск: ин-т; Трудў ин-т. Свердловск. № 15; 1971.- 68 с. 5. www.akadmvd.uz