logo

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг конституциявий – ҳуқуқий асослари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64 KB
 Конституция тушунчаси ва моҳияти РЕЖА: 1. Конституция тўғрисидаги таълимотлар 2. Конституция - давлатнининг асосий қонуни 3. Конституция шакллари 4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби. 1. Конституция тўғрисидаги таълимотлар «Конституция» тушунчаси лотинча «Constitytio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўрнатиш жорий этиш маъносини билдиради. Қадимги вақтларда «конституция» атамаси билан ҳуқуқий томондан белгилаб қўйилган давлат тузумини атай бошлаганлар. Шу маънода XIII-XIX асрларда Мовароуннахрда маълум даражада таъсир кўрсатиб келган Чингизхон юсунлари ва Амир Темур тузуклари шарқона маданиятга монанд конституциявий ҳужжатлар эди 1 . Конституцияларнинг келиб чиқиши буржуазия синфининг тарихан шаклланиши ва кучайиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Феодал иқтисодий шароит замирида пайдо бўлиб, ривож топган буржуазия синфи Қиролнинг давлат ва жамиятни ўзбошимчалик билан бошқаришига қарши чиқиб, унинг ҳокимиятини конституциявий актлар билан, парламент фаолияти билан чеклашга муваффақ бўлди. Натижада давлатнинг республика шакли эълон қилинди, мулкдорлар алоҳида табақаларининг ҳуқуқий ҳолати конституциявий актларда мустаҳкамлаб қўйилди. 1781 йилда АҚШ давлати ташкил топганидан кейин, «Конфедерация моддалари» кучга кирди. 1787 йилда АҚШнинг Конституцияси қабул қилинди ва у шу кунгача амал қилиб келмоқда. Буржуа давлатлари ўзларининг сиёсий майдонга чиққанлигини фуқаролари ва бутун дунёга декларация орқали маълум қилганлар. Жумладан АҚШнинг 1776 йилги Мустақиллик декларацияси; Франция буржуа революциясини 1793 йилги Фуқаро ва инсонларнинг ҳуқуқлари декларацияси шундай декларациялардан бўлиб ҳисобланади. Бу декларациялар аслида конституциялар тузилишининг дастлабки кўриниши бўлиб кейинчалик конституциялар қабул қилинганида улар 1 А . Саидов Қиёсий конституцияшунослик . Т .1993 йил . 3 бет . конституцияларнинг таркибига киритилган. Конституция - бу нафақат асосий қонун, шу билан бирга у муҳим ва алоҳида олинган ҳуқуқий акт ҳамдир. Конституциянинг ушбу ҳусусияти уни бошқа қонунлардан яққол ажратиб туради. 2. Конституция - давлатнининг асосий қонуни. Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлганига 3000 йилга яқин вақт ўтди. Давлатларнинг конституциялари эса 200 йиллик тарихга эга. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституция қабул қилинганига 19 йил тўлди. Конституция давлатнинг мустақиллигини қонуний тарзда ифодаловчи муҳим тарихий ҳужжатдир. У фуқароларимиз сиёсий ва ҳуқуқий эркинлигининг буюк мадҳияси сифатида янграмоқда, яшамоқда ва амал қилмоқда. Конституция деганда давлат ва жамият ривожининг асосий йўналишларини ва уларнинг тузилишини белгилаб берувчи асосий қонун тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Конституцияга қисқа, лекин сермазмун ва ифодали таъриф берган: «Бу Конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир» – деб таъкидлайди у. – «Унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ, жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосда фуқаро – жамият - давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик»». 2 Конституция тўғрисида олимларимиз турли хил фикр билдирганлар. Академик Ш.Ўразаев адолатли равишда таъкидлаганидек, Конституция Асосий Қонун ва маълум маънода жамият ҳаётининг кўзгуси ҳисобланади. У сиёсий тузилмани ташкил этишнинг муайян тамойилларини, ҳокимият турли органларининг вазифалари ва аъмолларини, давлат билан фуқаро ўртасидаги муносабатлар услубини мустаҳкамлаш билангина кифояланиб қолмайди. 2 И.А.Каримов. «Узбекистон келажаги буюк давлат». Т. «Узбекистон» 1992 йил. 37 бет. Конституция шунингдек қонун чиқарувчининг руҳини, унинг интилишларини, мазкур жамиятда ҳукмрон бўлган ақл заковат йўсинлари, ҳокимиятнинг вазифалари, унинг табиати ва мақсадлари хусусидаги қарашлар ва тасаввурларни ифодалайди.» 3 Проф. А.А. Азизхўжаев, проф. О. Ҳусанов, доц. Х. Азизовларнинг фикрича: «Конституция инсоният тарихида, тараққиётнинг маълум босқичида эзгуликнинг разиллик устидан, янгиликнинг эскилик устидан, адолатнинг зўравонлик устидан, эркинликнинг ҳақсизлик устидан, тараққиётнинг тўсқинлик устидан ғалабаси сифатида вужудга келган ҳужжатдир» 4 . Ҳ.Одилқориевнинг фикрича, «Конституция фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасидаги ўзига хос ижтимоий шартнома мақомига эга.» 5 А.Х. Саидов конституцияни қуйидагича таърифлайди «Асосий қонун ўз моҳият эътибори билан ҳар қандай демократик жамиятнинг бош белгиларидан бири бўлиб унда инсон, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий жиҳатлари, давлат ҳокимиятининг тузилиши ва унинг идоралари фаолиятини ташкил этишнинг мезоний қоидалари ифода этилади. Бир сўз билан айтганда, Конституция – давлатнинг ўзига хос таништирув ҳужжати деса муболаға бўлмайди 6 » Президентимиз И. А. Каримов конституция тўғрисида шундай деганлар: «Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомуснома» бўлганлиги, у «халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини» акс эттириши, унинг «халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули» 7 У давлатнинг энг асосий, олий қонуни бўлиб, ўз кучини ўзи белгилайди. Конституциянинг юридик манба сифатидаги аҳамияти айнан шунда кўриниб туради. 3 Ўразаев Ш. З. «Муста қ ил Ўзбекистон Конституцияси». Т. «Адолат» 1994 й. 3 бет. 4 А.А. Азизхўжаев, О.Хусанов, Х.Азизов «Конституциявий ҳу қ у қ » Изоҳли луғат. 3 бет. Т.2001 йил. Академия. 5 Одил қ ориев Ҳ. «Новая Конституция- великий символ суверенитета Узбекистана» Т.Адолат. 1993 йил 18-21 бетлар. 6 Ўзбекистон Республикаси – муста қ ил давлат. Т. 1995 йил 11 бет. 7 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан Қолсин. Т.-2. Т. Ўзбекистон, 1996. 93 бет. Конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, унинг муҳим хусусияти шундаки, у давлат ҳаётининг маълум бир томонини, ижтимоий муносабатларнинг маълум бир тармоғи эмас, балки муайян жамиятдаги ижтимоий муносабатлар тизимини ва давлат тузумининг энг муҳим энг асосий томонларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Бу тўғрида тўхталиб юртбошимиз И.А. Каримов шундай фикр билдирадилар: «Ҳеч бир давлат ўзининг Асосий Қонунида давлат ва жамият қурилишининг тамойилларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият тараққиётининг иқтисодий асослари ва стратегик йўналишларини мустаҳкамламасдан туриб, ҳақиқий суверен давлат бўла олмайди. 8 Конституцияда жорий қонунлар қабул қилиниши, давлат турли органларининг қонун яратиш соҳасида иш олиб бориши назарда тутилади. Конституция қонунлар ва бошқа ҳуқуқий актлар ким томонидан, қандай тартибда ва қандай доирада қабул қилинишини, уларнинг мазмуни қандай тамойилларга жавоб бериши лозимлигини белгилайди. Конституция нормалари бошқа қонунларга, шунингдек бошқа қонуний актларга нисбатан олий юридик кучга эгадир. Бошқа барча ҳуқуқий актлар конституцияга тўла мувофиқ келиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятининг Асосий Қонуни бўлиб, унда Ўзбекистонда ўрнатилган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий – маданий тизимнинг инсонпарварлик, адолатли қиёфаси, умуминсоний қадриятлар, республика фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг кафолатланиши, давлат органлари ташкил топишининг демократик қоидалари, уларнинг тизими фуқароларнинг жамоа уюшмалари, ўзини- ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми каби муҳим масалалар ўзининг қонуний аксини топган. Конституция давлатнинг мустақиллигини қонуний тарзда ифодаловчи муҳим тарихий ҳужжатдир. У фуқароларимиз сиёсий ва ҳуқуқий 8 Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби. Т.-5. Т. Ўзбекистон. 1996 й.107 бет. эркинлигининг буюк мадҳияси сифатида янграмоқда, яшамоқда ва амал қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўзининг йиллар давомидаги муқаддас орзуси – ҳақиқий мустақил, суверен давлатчилигини барпо этган ўзбек халқининг Асосий Қонунидир. 3. Конституция шакллари Конституциялар ўзининг юридик шакли, ёзилиши бўйича ёзилган ва ёзилмаган конституцияларга бўлинади. Ёзилган конституция - давлат ҳокимиятининг олий юридик кучига эга бўлган, давлат ҳаётининг асосий томонларини тартибга солиб турадиган ягона ҳужжат. Ёзилмаган конституциялар давлат ҳаётини тартибга солиб турувчи, давлат органларининг иш тажрибасида вужудга келган айрим ҳужжатлар, урф-одатлар ва қоидалардир. 4 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга бўлган давлатнинг Асосий Қонуни бўлиб, халқ манфаттларига мувофиқ тарзда янги демократик давлатнинг вужудга келиши натижасида Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган. Жаҳон конституциявий ривожланишида конституциялар уларга ўзгартириш киритишнинг оддийлиги ёки мураккаблигига қараб барқарор ва ўзгарувчан конституцияларга бўлинади. Агарда конституцияга ўзгартириш киритиш осон бўлса бу ўзгарувчан конституция бўлади. Агарда конституцияга ўзгартириш киритиш мураккаброқ бўлса у барқарор конституция бўлиб ҳисобланилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, энг ўзгарувчан конституция ҳам бошқа қонунларга қараганда қаттиқ ихчам ва барқарор бўлиши шарт. Конституция давлатнинг Асосий Қонуни сифатида узоқ муддат ҳаракат қилишга, барқарор туришга мўлжалланган ҳуқуқий ҳужжатдир. Конституциянинг барқарорлиги-унинг муҳим юридик жиҳати бўлиб, худди ана шу нарса мамлакатдаги мустаҳкам қонунийликнинг, давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг, шахс, жамият ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар мувозанатининг гаровидир. Конституцияни ўзгартириш, янгилаш оддий қонунларни ўзгартириш ва янгилашдан фарқ қилади. Ўзбекистон Конституциясининг барқарорлигини таъминлаб берувчи тамойиллар унинг бевосита ўзида мустахкамлаб қўйилган. Лекин ҳаёт шароити, республиканинг ривожланиши конституцияга ўзгартириш киритишни тақозо этиши мумкин. Конституцияга ўзгартириш киритилиши унинг бутун мазмуни ва моҳиятининг инкор этилиши эмас, бунда фақат Асосий қонуннинг айрим жиҳатларини ҳаётга мослаштириш, аниқлаштириш рўй беради. Аслида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали конституция мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади, шу тариқа унинг асосий мазмун-моҳияти сақлаб қолинади. Айтиш мумкинки, пировардида конституциянинг барқарорлиги таъминланади, ҳаракатланиш муддати узаяди, «умрбоқий»лашади. Конституцияни ўзгартиришнинг махсус тартиби унинг барқарорлигининг кафолатидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127, 128-моддаларида унга ўзгартиришлар киритиш тартиби мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида 3 дан 2 қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ Х1- сессиясида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида 3 дан 2 қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади». 9 Конституциянинг қабул қилиниши, Конституцияга қўшимча, тўлдириш ва бошқа ўзгартириш киритиш учун депутатлар рўйхатдаги таркиби 3дан 2 қисмининг (малакали кўпчиликнинг) овози берилиши лозим, деган талаб белгиланишининг сабаби-бу тарздаги овозга эга бўлган Асосий қонун оддий қонунга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади. Қонун қабул қилинишида оддий кўпчилик овоз берилиши амалиётда энг кенг тарқалган шакл бўлиб, бунда парламент мажлисида иштирок этаётган депутатларнинг (кворум мавжуд бўлган тақдирда) ярми ва плюс бир овоз берилган ҳолати англанади. Депутатлар умумий сонининг малакали кўпчилигини Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси жами депутатлари ва Сенати аъзоларининг 3 дан 2 қисми ташкил этади. (127-модда). Хорижий давлатларнинг амалиётида малакали кўпчиликнинг бошқача талқинлари ҳам мавжуд. Масалан, Литва Республикаси Конституциясини ўзгартириш учун Сейм (парламент) аъзоларининг 5дан 3 қисмининг овози талаб этилади. (Литва Конституциясининг 153- моддаси). Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари малакали кўпчилигининг, яъни жами депутатлар ва сенаторлар 3дан 2 қисмининг овози берилиши шарт. 9 «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қ ўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. Хал қ сўзи 2003 йил 21 май. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой мобайнида конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида, кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агарда Олий Мажлис Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин. Адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - Т., «Ўзбекистон», 2 007 . 2. И.А.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т., Маънавият, 2008. 3. И.А.Каримов. «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат». Т., «Ўзбекистон», 1992. 4. И.А.Каримов. «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли». Т., «Ўзбекистон», 1992. 5. И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари». Т., «Ўзбекистон», 1997. 6. И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Халқ сўзи 1999 й. 15 апрель. 7. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Т. 1999. 8. Ўзбекистон республикаси «Олий Мажлиси тўғрисида»ги қонуни Т. «Адолат» 1994. 9. Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонуни. Т. «Адолат» 1993. 10. Р.К.Қаюмов. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқи». Т., «Ўзбекистон», 1998. 11. Конституции Мира. 1-7-томах. Т., 1997-2000. 12. А.Саидов, У.Тожихонов. «Давлат ва ҳуқуқ асослари». Т.1999. 13. О.Каримова. Ў збекистон Республикаси Конституциявий қ онуни. Т., ТДПУ, 2007.