logo

Банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси. Ҳисоб-китоблар. Қарз шартномаси ва кредит шартномаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

139.6181640625 KB
Банк омонати ва банк ҳисобварағи шартномаси . Ҳисоб-китоблар. Қарз шартномаси ва кредит шартномаси Режа: 1. Банк омонати шартномаси 2. Банк ҳисобварағи шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари 3. Банк ҳисобварағи шартномасининг элементлари. 4. Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича жавобгарлик 5. Ҳисоб-китоб муносабатлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлар 6. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш 1. Банк омонати шартномаси. Банк омонати шартномаси банкнинг мижозларга хизмат кўрсатишининг ўзига хос кўриниши бўлиб, бу шартнома орқали фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўш турган пул маблағлари иқтисодиётга ва фуқаролик муомаласига жалб қилинади. Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк омонати шартномаси ўзининг ҳуқуқий белгиларига кўра, бир томонлама шартномалар тоифасига киради. Чунки, шартнома тузилгач омонатчида фақатгина омант суммасини фоизлари билан қайтариш ҳуқуқи мавжуд бўлади. Банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Ушбу жиҳати билан банк омонати шартномаси реал шартнома ҳисобланади. Омонатга қўйилган пул суммаси учун банк фоиз тўлаш мажбуриятини олади ва шу сабабли банк омонати шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартномалар жумласига киради. Фуқаро омонатчи бўлган банк омонати шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади. Чунки банк оммавий оферта эълон қилгач, шартнома тузиш истагини билдирган ҳар бир фуқаро билаш шартнома тузишга мажбурдир. Омонат сақлаш шартномасининг субъектлари бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилган банклар ва омонатчи фуқаролар ва юридик шахслар ҳисобланадилар. Пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ҳуқуқига ҳуқуққа эга бўлмаган шахс фуқародан омонат қабул қилган тақдирда, омонатчи дарҳол омонат суммасини қайтариб беришни, шунингдек бу суммага ФКнинг 327- моддасида назарда тутилган фоизларни тўлашни ҳамда фоиз суммаларидан ташқари омонатчига етказилган ҳамма зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар бундай шахс банк омонати шартномаси шартлари асосида юридик шахснинг пул маблағларини қабул қилган бўлса, ФКнинг битимлар ҳақиқий бўлмаслигининг асослари ва оқибатларига доир тегишли қоидалари қўлланади. Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФК 760- моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар, ким бўлишидан қатъи назар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг пул маблағларини: - омонат сақловчиларга омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ва омонатчининг ушбу боб қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини бермайдиган векселлар ёки бошқа қимматли қоғозлар бериш; - уларга ғайриқонуний чиқарилган деб топилган акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиш йўли билан омонатларга жалб қилиш ҳолларига нисбатан қўлланади. Банк омонати шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. Агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунда, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз- ўзидан ҳақиқий эмас. Банк омонати шартномаси омонатни талаб қилиниши биланоқ бериш (талаб қилингунча сақланадиган омонат) ёки омонатни шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш (муддатли омонат) шарти билан тузилади. Банк омонати шартномасида қайтариб беришнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлари асосида омонатлар қўйиш ҳам назарда тутилиши мумкин. Банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт, юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно. Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим. Муддатли ёки бошқа омонат, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат юзасидан фоизлар тўланмайди. Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин ёки қайтаришнинг бошқа шартлари билан қўйилган омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олгунча омонат сақлаш шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади. Банк омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлайди. Банк омонати шартномасида тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаган тақдирда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини ўзгартириши мумкин. Банк фоизлар миқдорини камайтирган тақдирда, фоизларнинг янги миқдори фоизлар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланади. Агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланади. Омонатни муайян муддат ўтгач ёки шартномада назарда тутилган вазиятлар юз берганидан кейин қайтариш шарти билан қўйилган омонат юзасидан банк омонати шартномасида белгиланган фоизлар миқдори, агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, банк томонидан бир томонлама камайтирилиши мумкин эмас. Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ёзилмайди. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин унинг талаби билан омонат суммасидан алоҳида тўланади, бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб боради. Омонат қайтарилганида шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади. Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъминлаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун билан ва банк омонати шартномаси билан белгиланади. Банк омонатчининг талабига мувофиқ омонатнинг қайтарилиши таъминланганлиги тўғрисида ахборот бериши лозим. Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган, шунингдек таъминотни йўқотган ёки унинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, ФКнинг 327-моддасига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини қайтариш ҳақидаги талабини ФКнинг 762-моддасида назарда тутилган муддатларда бажармаган тақдирда, ФКнинг 327-моддасига мувофиқ банк омонатга фоизлар тўлашдан қатъи назар, келтирилган зарарни тўлаши лозим. Агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонатга учинчи шахслардан омонатчининг ҳисобварағи тўғрисидаги зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда тушган пул маблағлари киритиб қўйилади. Бунда омонатчи бундай шахсларга омонат бўйича ҳисобварақ тўғрисидаги зарур маълумотларни бериш билан улардан пул маблағларини олишга рози бўлган деб ҳисобланади. Омонат банкка муайян учинчи шахс фойдасига қўйилиши мумкин. Номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик шахснинг номини кўрсатиш банк омонати тўғрисидаги тегишли шартноманинг муҳим шартидир. Шунингдек шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, номига омонат қўйилган учинчи шахс пул ўз ҳисобварағига келиб тушган пайтдан бошлаб омонатчи ҳуқуқларини қўлга киритади. Номига омонат қўйилган учинчи шахс ундан воз кечган ҳолларда учинчи шахс номига банк омонати шартномаси тузган шахс омонатни қайтариб беришни талаб қилишга ёки уни ўз номига ўтказиши мумкин. Банк омонати шартномаси тузилганлигини тасдиқлаш мақсадида фуқароларга омонат дафтарчаси берилади. Тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаро билан банк омонати шартномаси тузиш ҳамда унинг ҳисобварағига омонат бўйича пул маблағларини киритиб қўйиш омонат дафтарчаси билан тасдиқланади. Омонат дафтарчасида банкнинг ёки унинг тегишли филиалининг номи, унинг жойлашган манзили ҳамда омонат бўйича ҳисобварақ номери, шунингдек ҳисобвараққа киритилган ҳамма пул маблағлари суммаси, ҳисобварақдан ўчирилган ҳамма пул маблағлари суммаси ва омонат дафтарчаси банкка тақдим этилган пайтда ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи кўрсатилган ва тасдиқланган бўлиши шарт. Агар омонатнинг бошқа ҳолати исбот қилинган бўлмаса, омонат тўғрисида омонат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар банк билан омонатчи ўртасида омонат бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлади. Банк омонати шартномасида омонатчининг номи ёзилган омонат дафтарчаси ёки тақдим этувчига пул тўланадиган омонат дафтарчаси бериш назарда тутилиши мумкин. Тақдим этувчига пул тўланадиган омонат дафтарчаси қимматли қоғоз ҳисобланади. Банк омонат дафтарчаси тақдим этилганида омонатни беради, унга фоизлар тўлайди ҳамда омонатчининг омонат бўйича ҳисобварақдаги пул маблағларини бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги топшириғини бажаради. Агар эгасининг номи ёзилган омонат дафтарчаси йўқотилган бўлса ёки тақдим этиш учун яроқсиз ҳолга келтирилган бўлса, банк омонатчининг аризасига мувофиқ унга янги омонат дафтарчаси беради. Кўрсатувчига пул тўланадиган омонат дафтарчаси йўқотилганида, у бўйича ҳуқуқларни тиклаш кўрсатувчига пул тўланадиган қимматли қоғозлар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Омонат (депозит) сертификати қимматли қоғоз бўлиб, банкка қўйилган омонат суммасини ҳам, омонатчининг (сертификат сақловчининг) белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин сертификатни берган банкда ёки ушбу банкнинг исталган филиалида омонат суммасини ва сертификатда кўрсатиб қўйилган фоизларни олиш ҳуқуқини ҳам тасдиқлайди. Омонат (депозит) сертификатлари тақдим этувчига пул тўланадиган ёки эгасининг номи ёзилган бўлиши мумкин. Омонат (депозит) сертификати пул тўлаш учун муддатидан олдин тақдим этилган тақдирда банк, агар сертификатнинг шартларида фоизларнинг бошқача миқдори белгилаб қўйилган бўлмаса, омонат суммасини ва талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизларни тўлайди. 2. Банк ҳисобварағи шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича банк мижозга (ҳисобварағ эгасига) очилган ҳисоб варағга пул маблағларни қабул қилиб олиш ва ҳисобга олиш, мижознинг пул ўтказиш, ҳисобварағдан тегишли суммани ажаратиш тўғрисидаги буйруқларини бажариш ва ҳисобварағи бўйича бошқа опрецияларини ўтказиш мажбуриятини олади. Банк ҳисобрағи шартномаси консенсуал ҳисобланади. Демак, томомнларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банк томонидан очилган ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушгандан эмас, балки шартнома тузилган вақтдан бошлаб пайдо бўлади. Шартнома тузилгандан сўнг ҳисобварағи бир қанча муддат бўш сақланган ҳолат ҳам кўзда тутилади. Банк ҳисобварағи шартномаси икки томонлама мажбурият юкловчи шатртнома ҳисобланади, чунки у ҳуқуқ мажбуриятининг ҳар иккала тарафга ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтиради. Бир томоннинг мажбуриятига ҳуқуқ муносабатининг бошқа томони тарафидан шартнома бқйича ўз мажбуриятларини бажариши асос бўлади. Шундай қилиб, банк ҳисобварағи шартномаси каузал битим бўлиб ҳисобланади. Банк ҳисобварағи шартномасининг мақсади мижознинг топшириғи бўйича ҳисоб-китоб битимларини амлга оширишдир. Кқрилаётган шартнома банклар томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузилади. Кўрсатиб ўтилган сабабга кўра банк ҳисобварағи шартномаси қайтарилувчи (возмездний) ҳисобланади. Бироқ бундай хулоса баъзан адабиётларда бахсларга сабаб бўлади. Одатда бундай вазиятда шундай хулоса қилинадики, кўрсатилган шартнома томонларнинг келишувидан келиб чиқиб ҳам қайтарилувчи ва ҳам қайтарилмас бўлиши мумкин. Бунда шартнома қайтарилувчи деб назарда тутилади, чунки банкка ҳисобварағидаги қолдиқ маблағ учун фоизлар тўлаш мажбуриятини ўрнатади, бироқ томонлар келишиб бошқача тартибни белгилашлари мумкин. Ҳисобварағидаги қолдиқ учун тўловдан ташқари шартнома ҳисоб- китоб ва касса ҳизматлари учун мижоз томонидан ҳақ тўланиши ҳам кўзда тутиш мумкин. Бу билан боғлиқ ҳолда шундай вазиятлар бўлиши мумкинки, бунда муайян банк ҳисобварағи шартномасига кўра томонлар қонун бўйича ўрнатилган тўловларни ўзаро рад этадилар: банк ҳисоб-китоб ва касса ҳизматлари учун тўловдан, мижоз эса ҳисобварағидаги қолдиқ учун тўлодан воз кечади. Бундай банк ҳисобварағи шартномасини қайтарилмас деб ҳисоблаш мумкинми? Албатта, кўйилаг саволга жавоб инкор мазмунида бўлади. Ушбу кўрсатилган ҳолатда ҳисобварағидаги қолдиғ маблағдан фойдаланиш ҳисоб-китоб ва касса ҳизматларини амалга ошириш йўли билан таъминланади ва ёки аксинча. Бундан келиб чиқадики, банк ҳисобварағи шартномаси барча ҳолатларда қайтарилувчи деб ҳисобланиши керак. Банк ҳисобварағи шартномасини оммавий деб тан олиш мумкинми деган масала алдабиётларда турлича ҳил қилинади. Баъзи муаллифлар фикрига кқра, ушбу ушбу шартномани оммавий деб ҳисоблаш мумкин. Бошқаларнинг фикрича, бундай эмас. Оралиқ нуқтаи назар ҳам мавжудки, бунда шартноманинг оммавийлиги мижоз фуқаро бўлган ҳолатда кўринади. Юридик шахс билан тузилган банк ўисобварағи шартномаси эса оммавий сифатида кқрилмайди. Банк ҳисобварағи шартномасини оммавий эмас деб ҳисобловчи муаллифлар фикри тўғридек кўринади. Бундай хулоса учун ҳўйидаги формал асослар мавжуд. Оммавий шартноманинг икки белгиси кўрсатиб ўтилган. Биринчидан, тижорат ташкилоти тегишли имкониятларга эга бўлган истеъмолччининг талабига кўра бундай шарттномани тузишга бурчлидир. Иккинчидан, товарлар, ишлар ва хизматлар нархи, шунингдек, оммавий шартноманинг бошқа шартлари барча истеъмолчилари учун бир хил тартибда ўрнатилади. Бунда қонун ва бошқа ҳуқуқий актлар томонидан истеъмолчининг алоҳида туркумлари учун имтиёзлар бериш назарда тутилган ҳолатлар истиснодир. Оммавий шартноманинг биринчи белгиси банк ҳисобварағи шартномасининг ҳуқуқий режимида мавжуд иккинчиси эса йўқ. Шундай қилиб, банк ҳисобварағи шартномасини оммавий қаторига киритиш учун le lege lata асослар мавжуд эмас. 3. Банк ҳисобварағи шартномасининг элементлари. Банк ҳисобварағи шартномасининг томонлари бўлиб, банк (бошқа кредит ташкилоти) ва мижоз ҳисобланади. Банк (бошқа кредит ташкилоти)- бу Россия банкидан банк операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган ҳар қандай кредит ташкилоти, шунингдек Марказий Банкининг ўзидир. Мижоз-бу банк ҳисобварағларини очиш бўйича банк ҳизматларидан фойдаланувчи ҳар қандай шахс (давлат, россия ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар)дир. Банк ҳисобварағининг объекти бўлиб, банкнинг мижоз даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳаттиҳаракатлари –ҳисоб-китоб битимларини амалга ошириш, ҳисобварағини юритиш ва ҳолдиқни тўлаш ҳисобланади. Банк ҳисобварағи шартномаси тўғрисидаги қонунчилик унинг шаклига нисбаттан қандайдир бир махсус қоидаларга эга эмас. Демак, юридик шахсларининг ўзаро ва фуқаролар билан битимларининг ёзма шакли тўғрисидаги умумий нормаларидан келиб чиқиш зарурдир. Амалиётда банк ҳисобварағи шартномаси қоидага кўра икки хил усул билан расмий шакллантирилади: шартномани ягона хужжат кўринишида тузиш ва имзолаш йўли билан ёки бундай хужжатсиз. Банк ҳисобварағи шартномасининг томонлар тарафидан имзоланган ягона хужжат кўринишида бўлмаслиги шартномавий муносабатларнинг мавжуд эмаслигини англатмайди. Мижоз томонидан ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризанинг берилиши оферта, банк раҳбарининг рухсат берувчи ёзуви акцепт ҳисобланади. Муддат банк ҳисобварағининг зарурий шарти эмас, у муддатсиз ҳам бўлиши мумкин. Бироҳ томонлардан бирининг аризасига қўра, агар бу борада келишувга эришилган бўлса, муддат шартноманинг муўим шартга айланиши мумкин Охирги ҳолатда муддатнинг тугаши шартномани суд қарорисиз тугатади. Банк ҳисобварағи шартномаси мундаражаси томонларнинг қуйидаги ўуқуқ ва мажбуриятларини ташкил этади. Банк ҳисобварағи шартномасига кўра банк мижознинг ҳисобварағини юритишни, мижознинг топшириғига кўра ҳисоб-китоб, касса операцяларини ўз вақтида ва тўғри амалга ошириши, мижозга унинг ҳисобидаги қолдиқ маблағлари учун тўловлар тўлаш ва банк сирини сақлаш зарур. Қонунчиликда банкнинг мижоз ҳисобварағини юритиш мажбурияти бошқача номаланади. Банк мижозга очилган ҳисобварағига келиб тушувчи пул маблағларини ҳисобга олиш мажбуриятини олади. “Ҳисобварағига кўрсатилган корхона, ташкилотларга келиб тушаётган суммалар кредит қилиб олинади. Ҳисобварағлари дебети бқйича ҳисобварағларидан кўсириб ёзилган суммалар акс этади...” Шундай қилиб, банк нафақат ҳисобга олиш, балки мижознинг ҳисобидан маблағларни кўчириб ёзиш мажбуриятини ҳам олади. Бошқача қилиб айтганда банк пул маблағларининг тўхтовсиз ўзгариб турувчи қолдиқларини эътиборга олиши ёки амалиётда қўлланувчи атама билан атайдиган бўлсак,-“мижознинг ҳисобварағини юритиши” зарур. Банкнинг ҳисоб-китоб, касса операцияларини ўз вақтида ва тўғри амалга ошриш бўйича мажбурияти қонунчиликда қаратилган кўрсатилаган ҳатти- ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари ва тартибига амал қилишда намоён бўлади. Банк ҳисобварағи шартномасини тузишда банк ҳисоб-китоб, касса операцияларини қандайдир муйян муддатларда ва ёки аввалдан ўрнатилган ҳажмда эмас, балки заруриятга қараб амалга ошириш мажбуриятини олади. Бошқача қилиб айтганда, банкнинг мажбурияти агар келажакда мижозда ҳисоб-китоб ва касса операцияларни амалга ошириш учун эҳтиёж пайдо бўладиган бўлса уни бажаришдан буйин товлмасликда мужассам бўлади. Шу билан бирга банкнинг аниқ ҳисоб-китоб ва касса операцияларини бажаиш мажбурияти ҳар доим ҳам эмас, балки мижоз томонидан тегишли алаблар бажарилган ҳолатдагина пайдо бўлади. Мижоздан тўлов топширғи берилган кунда мижоз томонидан қуйидаги шартларг амал қилган тақдирда, ҳисоб- китоб операцияларни ўтказиш учун очиқ бўлган корреспондент ҳисобварағи (суб ҳисобварағи), бошқа ҳисобварағлардан тайинланган пул маблағларини кўчирб ўтказиш мажбурияти пайдо бўлади: 1. пул маблағларини кўчириб ўтказиш бўйича операцияларнинг ўтказилиши учун зарур бўлган пл маблағларни олувчи ва тўловчи реквзитлари тўғри кўрсатилиши лозим; 2. қабул қилиган ҳисоб-китоб ҳужжатини амалга ошириш учун етарли бўлган суммада мижознинг ҳисобварағида пул маблағларининг мавжуб бўлиши. Тўловчи банкка ( ёки маблағларни кўчириб ўтказиш топшириғини бажараётган бошқа банкка) тегишли пулни жойлаштиришнинг зарур эканлиги арбитраж амалиётида ўз тасдиғин топган. Банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларни бажариш шартларини янаям умулаштириб куйидаги тахлитда ифодалаш мумкин. Банк мижознинг талбига кўра ҳисобварағидан маблағларни бериш ва кредит кўчирмаларни амалга ошириш (тўлов топшириқлари билан ҳисоб-китоб қилиш) ёки аккредитив билан ҳисоб-китоб қилш операцияларини: 1) ҳисобврағида тегишли операцияларни бажариш учун етарли миқдордаги қолдиқ мавжуд бўлганда; 2) мижоз топшириғи қонунчилик ва банк ҳисобврағи шартномасига мувофиқ бўлганда бажарди. Банк мижознинг талабига кўра дебет ўтказмаси (инкасса операцияси)ни амалг ошириш операцясини қонунчилик ва банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ бўлган тақдирда бажариш лозим. Бунда банк ҳисобварағи шартномаси ёки ҳисоб-китоб битимлар шартли битимлардир деб хулоса чикаришга асос йук. Банк мижозга йуналтирилган маблагларни банкка тегишли хисоб-киоб хужжати тушган санадан кейинги кундан кечиктирмасдан хисобга олиш зарур. Банк мижознинг топшириги буйича мижознинг хисобварагидан пул маблагларини агар конунда унга мувофик чикарилган банк коидалари ёки банк хисобвараги шартномасида бошка муддатлар назарда тутилмаган булса, тегишли тулов хужжати тушган санадан кейинги кундан кечиктирмаган холда бериш ёки кучириб утказиш зарур. « К ун» атамаси деганда «банк» ёки «операция» куни, яъни банк тегишли операцияларни амалга оширадиган иш вактининг кисми тушунилади. Хисобвараги буйича операцияларни амалга ошириш муддати утишининг бошланганлиги банкка мижоз хисобвараги буйича кайдларни тугри олиб боришга имкон берувчи банк коидалари томонидан урнатилган хужжатлар банкка келиб тушган вакти билан белгиланади. Хужжатларнинг аник турлари хисоб-китоб шакли ва тулов хакидаги ахборот (когозда ёки электрон хисоб- китоб) узатиш усулига караб турлича аникланади. Тегишли хисоб-китоб хужжати тушган санадан кейинги кунда кечиктирмаган холда банк мижозининг накд пулсиз кучириб утказиш тугрисидаги топширигини куйидаги йуллар билан бажаришни бошлаши зарур: А) хисобварагидан маблагларни кучириб ёзиш; Б) хисоб-китоб хужжатларини бошка банкка тегишли операцияни якунлаш учун жунатиш пулни бериш ва кучириб утказиш муддатлари конун банк коидалари билан узайтирилиши ва кискартирилиши мумкин. Ҳ исобварагдан туловлар кетма-кетлигини аниклашнинг икки коидасини урнатади. Биринчиси хисобварагидаги колдик барча талаблар буйича тулик хисоб-китоб килиш имконини бермаган вазиятларга тегишлидир. Бундай холатда хисобварагига такдим этилган хужжатлар календар тулов навбатида, яъни туловчи банкка келиб тушиши тартибида амалга ошириш керак. Бу тартибдан истиснолар конунда назарда тутилмамоги лозим. Иккинчи тартиб туловчининг хисобварагида унга нисбатан илгари сурилган талабларни кондириш учун етарли маблаг булмаган такдирда кулланади. Ўрнатилган туловлар навбати факатгина накд пулсиз хисоб-китоблар, шунингдек банк оркали амалга оширилувчи карздорнинг накд булмаган пул маблагларига даъво кузгатилишида кулланилади. Туловчининг 1 банкда бир канча хисобвараклари булган такдирда туловлар навбати хар бир хисобварак буйича алохида амалга оширилади. Умумий коидага кура банк учун хисобваракдан маблагларни куриб ёзиш учун ёки хисобварак эгасининг тугридан-тугри топшириги ёки булмасам, унинг розилиги (акцепт) асос булиб хизмат килади. банк мижозининг пул маблагларидан фойдаланиш йуналишларини назорат килиш ва белгилаш ва конун ёки банк хисобвараги шартномасида кузда тутилмаган холда узича унинг пул маблагларини тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш ҳуқуқига эга эмас. Бирок курсатилган ҳуқуқ конун билан чекланиши мумкин. Бундай чеклашнинг куп учрайдигани хисобланади. У хисобварагида мавжуд булган пул маблагларини мижознинг топшириги (розилиги)сиз суд карорига кура, шунингдек, конунда белгиланган холатлар кучириб утказиш имкониятини беради. Банкнинг хисобварагидаги колдик учун мижозга тулов мажбурияти банкнинг шунгдек мажбурияти мавжудлиги презумциясини урнатади. Бирок банк хисобвараги шартномасида хисобварагидаги колдик маблаг учун фоизлар берилмаслиги назарда тутилиши мумкин. Мижозга ажратилувчи мукофот, коидага кура, йилликк фоиз куринишида ажратилади. Мукофот суммаси мижознинг хисобварагига хар кварталда утказиб тарилади. Шартнома фоизларни тулаш ва утказишнинг бошкача муддати урнатилиши мумкин. Агар шартномада хисобварагидаги колдик учун мукофот микдори белгиланмаган такдирда мижоз маблагларидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаларининг микдори банк томонидан куйилган маблагларни талаб килингунча туланувчи фоизлар улчовида аникланади. Банк ва мижознинг узаро тулов мажбуриятлари мавжуд булган холда колдик маблаг учун фоизларни утказиг ва тулаш мажбурияти зачет билан тухтатилиши мумкин. Банк сирини саклаш мажбурияти банк ёки бошка кредит ташкилотига банк хисобвараги шартномасининг конунда назарда тутилган шартлардан бири сифатида юклатилади. Бирок банк сири деб аталувчи информацияни саклаш ҳуқуқий режимига амал килишни таъминлаш мажбуриятига эга субэъектлар доираси анчагина кенгдир. Булар кредит, аудит ташкилотлари ва Марказий Банкдир. Кредит ташкилотлари хисобвараглари ва куйилган маблаглар, хисобвараг ва маблаглар буйича операциялар хакидаги маълумотлар, шунингдек кредит ташкилоти томонидан урнатиладиган бошка информацияларнинг, агар бу конун ҳужжатларига зид келмаган такдирда сир булиб колишини кафолатлайди. Шундай килиб, мижознинг шахси, унинг операциялари ва хисобварагининг холати хакидаги маълумотлар куриклаш объекти хисобланади. Демак, кредит ташкилоти уз мижозларининг контрагентлари тугрисидаги маълумотлар, шунингдек, банк хисобварагига бевосита алокаси булмаган бошка информацияни, агар у бундай мажбуриятларни атайин олмаган булса, сир сифатида саклашга мажбур эмас (ёки шарт эмас). Шундай килиб, россия конунчилиги банк сирининг тор маъносидан келиб чикади. Бошка мамлакатлар конунчилигида купинча бошка ёндошув кулланилади. Франция Жиноят Кодексининг 378-моддасига мувофик врачлар, хирурглар, бошка тиббиёт ходимлари, шу жумладан, фармацевтлар, ддоялар, шунингдек, уз профессионал ёки функционал мажбуриятларини доимий ёки вактинча бажариш мобайнида. Ишонилган турли махфий информацияларга эга булган бошка шахслар конун ёки вазият бунга мажбур килмаган холатларда ушбу маълумотларни ошкор килган такдирда бир ойдан олти ойгача озодликдан махрум килиш ва 500дан 15000 франккача микдорда жарима билан жазоланадилар. Франция ЖКнинг 378-моддасида назарда тутилган жиноятнинг махсус субъектлари хисобланувчи бошка шахсларга ижтимоий химоя идораларининг ходимлари, присяжнўй заседательлар, хокимият вакиллари ва уларнинг ёрдамчилари (айникса полиция ходимлари), солик маъмурияти ходимлари, почта хизматчилари, нотариуслар адвокатлар, рухонийлар билан бир каторда суд амалиёти банкирларни хам киритади. Шу тарика, француз конунчилиги банк сирини етарлича кенг тушунади ва Ўзбекистон қонунчилигидан фар қ ли ҳ олда бу ҳуқуқий режимни банкка уз фаолиятини амалга оширши билан боглик холда маълум булган хар кандай информацияга нисбатан куллайди. Тасаввуримизча, бундай ёндашув банк билан у ёки бу тахлитда тукнаш келувчи хар кандай шахслар манфаатини химоя килиш вазифасига купрок мос келади. Банк сири харакати амал килувчи хисобварак операциялари руйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ аникланади. Сир хисобварак буйича маблаглар харакати (келиб тушувчи ёки ажратувчи маблуглар суммаси, вакти ва микдори, суммалар кимдан ва кандай асосларга кура келиб тушиши ва бошкалар) га хам таркалади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар кредит ташкилоти томонидан Банклар ва банк фаолияти тагрисидаги конуннинг 5- моддасида назарда тутилган банк операциялари ва бошка битимларни амалга ошириш жараёнида олинган булиши шарт. Бошка маълумотларга банк сири ҳуқуқий режимини куллашнингн кандайдир чегаралари федерал конунчиликда мавжуд эмас . Қонунларда назарда тутилган холатлардан ташкари кредит ташкилотлари хисобатларидан ёки лицензион ва назорат функцияларни ижро этиш натижасида олинган хисобвараглари, куйилган маблаглар, муайян битимлар ва операциялар хикадаги маълумотларни эълон килиш ҳуқуқига эга эмас. Аудит ташкилотлари федерал конунларда назарда тутилган холатлардан ташкари текширишлар жараёнида олинган кредит ташкилотининг операциялари, хисобвараклар ва куйилган маблаглари, уларнинг мижозлари ва корреспондентлари хакидаги маълумотлрни учинчи шазсларга очиш ҳуқуқига эга эмас. Банк сирини саклаш зарур булган шахсларнинг аник руйхати санаб утилган ташкилотиларнинг барча ходимларини, уларнинг лавозими ва химояланувчи маълумотлар билан ишлаш уларнинг бевосита хизмат мажбуриятлари доирасига кириш-кирмаслигидан катъий назар, уз ичига олади. Агар банк оперциялари тугрисидаги хусусий шахс хабардор булиб колса (сухбатлар, хатлардан ва хк.), у сирни саклашга мажбур эмас. Банк сирини очиш чегаралари (кредит ташкилотлари, МБ ва аудит ташкилотлари томонидан курсатилган информацияни учинчи шахсларга мижознинг розилигсиз такдим этиш тартиби ва шартлари) конунчилик билан белгиланади. Юридик шахслар ва якка тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслар хисобвараклари ва операциялари буйича маълумотнамалар уларнинг узига (шунингдек, уларнинг вакилларига), судларга ва арбитраж судларига, хисоб палатасига, давлат солик хизмати ва солик полицияси оргаларига, божхона органларига – уларнинг фаолияти тугрисидаги конунчилик актларида назарда тутилган, холларда, шунингндек прокурор розилиги билан, - ишлар буйича аввалдан текширув утказиш органларига берилади. Жисмоний шахсларнинг хисобвараклари ва куйилган маблаглари буйича маъмумотномалар кредит ташкилоти томонидан уларнинг узига, (шунингдек, уларнинг вакилларига), судларга, прокурор розилиги булган такдирда эса – иш буйича аввалдан текширув утказиш органларига берилади. Хисобвараклар ва куйилган маблаглар буйича маълумотномалар, уларнинг эгаси вафот этган холларда хисобвараги ёки куйилган маблагининг эгаси томонидан кредит ташкилотига килинган васият топшригида курсатилган шахсларга, нотариал идораларга – вафот этган шахснинг куйилган маблаглари тугрисидаги ишлар кул остида булган ишлар буйича, хориж фукаролари хисобваракларига нисбатан эса – хориж консуллик идораларига нисбатан берилади. Банк, кредит ва аудит ташкилотлари банк сирини очганликлари учун етказилган зарарни қоплаш шаклида жавобгарликка тортиш мумкин. Уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа хизматчилари жиноий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари мижоз маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Банк ҳисобварағи шартномасига кўра мижоз банка ҳисоб-китоб ва касса хизматлари учун тўлов тўлаш; банка ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амага ошириш учун пул қопламини тақдим этиш зарур. Банк қисобварағи шартномасида назарда тутилган ҳолларда мижоз ҳисобварағида бўлган пул маблағлари билан операцияларни амалга ошириш бўйича банк ҳизматларига ҳақ тўлайди. Мижознинг ҳисоб-китоб ва касса хизматлари амалиётда қоидаги кўра қайтариладиган шаклда амалга оширилади. Банк ҳисобварағи шартномаси унинг миқдорини белгилаб қўйиш лозим. Акс ҳолда мижозга қайтарилмас хизмат кўрсатилади. қоида бўйича, банк текин хизмат кўрсатиш бўйича ўзининг зарарларини ҳисобварағидаги қолдиқ учун паст фоиз ставкалари қўйиш ҳисобига қоплаб олади. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 30-моддасига мувофиқ банк хизматларининг нархи мижознинг банк билан шартномасида албатта кўрсатилагн бўлиши шарт. Ҳисоб-китоб учун тўловлар қуйидаги ҳолларда ундирилмайди: 1. жамоа шартномаси (келишуви)га мувофиқ ишчилар иш ҳақидан касаба уюшмалари аъзолик бадалларини ўтказганлик учун 2. кредит ташкилоти бўлмаган ва МБ тўғрисидаги қонунининг 47-моддасига мувофиқ банк хизмат кўрсатаётган мижозларнинг ҳисоб-китоб операцияларини ўтказишда; 3. турли даражадаги бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқарии давлат жамғармалари маблағларини ўтказишда, бунда маблағлар банк идоралари очилган бюджет маблағларининг тасарруф этувчилари ва бюджетдан ташқаридавлат жамғармалари ҳисобварағларидан ўтказилиши шарт; 4. банк операцияларини амалга ошириш лицензияси олиб қўйилган кредит ташкилотларининг ликвидация комиссиялари корреспондент ҳисобварақлари бўйича ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширишда; 5. кредит ташкилотларининг МБ билан маблағларни кўчириб ўтказишга оид ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишда: мажбурий резервларга; депозитларни жойлаштириш бўйича; кредитларни қа йтариш ва кредитлар учун фоизларни тўлаш бўйича; 6. солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа мажбуриятларни шахснинг тегишли бюджетлар (бюджетдан ташқарии жамғармалар)га солиқни ўтказиш топшириқларини, шунингдек солиқ органларининг солиқ тўловчи ёки боша мажбуриятли шахснинг пул маблағлари ҳисобига солиқни ундириш ҳақидаги қарорларини ижро этишда Мижознинг ҳисоб-китоб хизмати бўйича тўловни амалга ошириш мажбуриятига нисбатан қарама-қарши тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда ўзаро талаблар зачёти қўлланилиши мумкин. Банкка ҳисоб-китоб касса операцияларини амалга ошириш учун пул қопламини тақдим этиш мажбурияти мижоз томонидан ҳисобварағини турли манбалар (учинчи шахсларнинг пул ўтказмалари, қонунчилик томнидан йўл қўйилган ва ҳ.к ҳолларда нақд пуллар киритиш) ҳисобига тўлдириш йўли Билан амалга оширилади. Бунда мижоз ўзининг ҳамма пулларини айнан ҳар доим ҳам фойдали бўлмаган банк ҳисобварағига инвестиция қилишга мажбур эмас. Бироқ у банк томонидан ҳисоб-китоб ва касса операцияларини тўсқинликларсиз амалга ошириш учун етарли бўлган қолдиқнинг ҳисобварағида мавжуд бўлишини таъминлаб бериши зарур. Кўрсатилган мажбуриятни амалга оширмаслик банкнинг ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга оширишни рад этиш ҳуқуқини қўллашга олиб келиши мумкин. 4. Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича жавобгарлик . Банк ҳисобварағи шартномасига амаал қилмаслик учун жавобгарлик ФКнинг 784-моддада кўриб ўтилади. У банкка нисбатан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш қоидаларини барчасини бузганлик учун эмас, балки фақатгина мижоз ҳисобварағи бўйича операциялани амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган қоида бузарликларга қўлланилади. Банк томонидан нақд бўлмаган пул маблағини ҳисобварағидан бошқа бир ҳисобварағига рисоладагидек ўтказилмаганлик учун жавобгарлик ҳисоб- китобларнинг тегишли шакллари тўғрисидаги қоидалар билан тартибга солинади. ФКнинг 784-моддаси бўйича жавобгарлик қуйидаги қоида бузарликларга нисбатан юзага келиши мумкин: Ҳисобварақда унга қўйилган ҳамма талабларни қаноатлантириш учун етарли миқдорда пул маблағлари бўлса, бу маблағларни ҳисобварақдан ўчириш мижознинг фармойишлари ва ўчириш учун бошқа ҳужжатлар тушган тартибда (календарь навбат), агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, амалга оширилади. Ҳисобварақдаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағлари қуйидаги навбатда ўчирилади: биринчи навбатда мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади; иккинчи навбатда бошқа пул талабларини қондиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича пул ўчирилади; учинчи навбатда бошқа тўлов ҳужжатлари бўйича календарь навбат тартибида пул ўчирилади. Бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга пул маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисобдан чиқариш, календарь навбат тартибидан ташқари навбатда амалга оширилади. Кўрсатилган қоидабузарликлар учун банк мижозга ФК 327-моддасида назарда тутилган миқдорда ва тартибда фоизларни тўлаши шарт. Арбитраж амалиёти шундан келиб чиқадики, назарда тутилган жавобгарлик шаклига кўра қонуний омонат ҳисобланади. Бундан шундай хулоса қилиш керакки, банк ҳисобварағи шартномасининг бандай жавобгарликни истисно қилиш ёки ФКнинг 332-моддаси 2-қисми бўйича унинг миқдорини қиқартириш тўғрисидаги шарти ҳақиқий эмас. ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар миқдори кредиторнинг яшаш жойида мавжуд бўлган банк фоизи ҳисоб ставкаси билан аниқланади суд амалиёти «банк фоизи ҳисоб ставкаси» деганда МБ нинг марказлашган кредит ресурсларидан фойдаланиш учун фоиз ставкаси (қайта молиялаш ставкаси)ни тушунади. Бироқ бу фақат сўм мажбурияти учун ўрнатилган. Банк томонидан валюта ҳисоби шартномаси бузилган ҳолда фоизлар миқдори кредитор бўлиб турган жойда қисқа муддатли валюта кредитлари бўйича банк фоизининг ўртача ставкалари ҳақидаги расмий ахборот манбалари публикациялари асосида белгиланади. Агар бундай нашр ҳам бўлмаган тақдирда фоизлар ундириш миқдори даъвогарнинг кредитор бўлиб турган жойдаги етакчи банклардан бирининг қисқа муддатли валюта кредитлари бўйича ставкаси тўғрисидаги маълумотномаси асосида ўрнатилади. Агар ҳисобварағи эгасига ФКнинг 784-моддасида санаб ўтилган қоидабузарликлар натижасида етказилган зарарлар унинг ҳисобига ёзиладиган омонат суммасидан ошадиган бўлса, унда мижоз банкдан ушбу сумма ортиқроқ тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Хўжалик суди амалиёти ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бегона пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарздордан омонат ва фоизларни бир вақтда ундириб олишга йўл қўйилмайди. Шунинг учу юқорида кўриб ўтилган қоидабузарликларга йўл қўйилган банкдан бир вақтнинг ўзида шарҳланган моддада кўрсатилган омонат ва бегона пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилмайди. (ФКнинг 327-моддаси) Банк ҳисобварағи шартномасига муддатсиз пул қўйишнинг бир тури сифатида қаралар эди бундай нуқтаи назар, масалан, Г.Ф.Шершеневич томонидан билдирилган: «Пул қўювчи хоҳлаган вақтда ўз капиталини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган муддатсиз омонатлар:  талаб қилиб олиш бўйича пул қўйиш ва  жорий ҳисобварағи қўйилмаси. Юридик жиҳатдан улар ўртасида фарқ йўқ, аммо банк техникаси нуқтаи назаридан эса тафовут мавжуд: а) талаб қилиб олиш бўйича қўйилса ҳужжатли гувоҳнома билан ҳужжатлаштирилади, жорий ҳисобвараққа қўйилган маблағ эса ҳисоб-китоб китобчаси билан расмийлаштирилади; б) талаб қилиб олинувчи қўйилма дарҳол ва тўлиқлигича қайтариб берилади; жорий ҳисобварағидаги маблағ эса бўлиб-бўлиб, талаб қилиш даражаси бўйича ва тўлдириш имконияти билан қайтарилади; в) талаб қилиб олинувчи қўйилмалар 3,5 ва ҳатто 8 кун олдин огоҳлантиришни назарда тутади; жорий ҳисобварағидаги қўйилмалар эса талаб қилиган вақтда берилади; г) талаб қилиб олинувчи қўйилмаларда фоизлар одатдагича ойма-ой ажратилади, жорий ҳисобварағидаги қўйилмалар бўйича фоизлар кунма-кун ажратилади». Худи шундай тахлилни М.М.Агарков ўзининг илмий ишларида беради: «муддатсиз қўйилмалар, шу жумладан жорий ҳисобварағига қўйилмаларга номунтазам юк сифатида қарамоқ лозим». Худи шундай ёндошувчи замонавий илмий адабиётларда ҳам учратиш мумкин. Шундай қилиб, банк ҳисобварағи шартномаси қандай номаланишидан қатъий назар (жорий ёки ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномаси), у қўйилмани бўлиб-бўлиб, шунингдек учинчи шахс фойдасига қабул қили шва қайтаришни кўзда тутувчи банк қўйилмаси шартномасининг бир тури сифатида қаралади. Банк ҳисобварағи шартномасига нисбатан баён этилган қараш тасодифий эмас, чунки тарихан банк ҳисобварағи шартномаси ҳақиқатдан талаб қилишгача бўлган қўйилмадан юзага келган. Бироқ аста-секин банклар учинчи шахсларга тўловни амалга оширувчи ўз мижозлари ва маблағларни қабул қилиб мижозга айланувчи шахсларнинг ғазначисига айлана борди. Ҳисобварағига дебет ва кредит қайдлари воситасида пул айланмаси оширила берди. Ушбу операцияларни амалга оширувчи мухсус институтлар – жиробанклар (« giro » грекчадан таржимаси «доира» деган маънони англатади) пайдо бўлди. Натижада талаб қилингуча қўйилмаларнинг ҳисоб-китобини бажариш учун махсус очила бошлаган алоҳида тоифаси юзага келди. Уларни турлича номлай бошладилар: ҳисоб, жорицй ёки банк ҳисобрақамлари. Табиийки бундай шартнормаларнинг ҳуқуқий мақсади ҳам ўзгарди.масалан, Даниэль Гуленимнинг ёзишича, мижоз ҳисбрақамини очаётганда банк тўловларни бажаради деб ўйлайди. Шундан келиб чиқиб бу ҳисобрақамнинг ҳуқуқИй табиати узоқ муддатга тузилган умум характердаги топшириқ шартномаси сифўатида белгиланиши мумкин. Талаб қилишгача бўлган қўйилмаларнинг юридик мақсадидаги кўрсатилган ўзгаришлар банк (ҳисоб-китоб, жорий) ҳисобварағи шартномаси конструкцияси маъносининг ўзгаришига олиб келди. Аввалгидек ҳисобварақ қолдиғини мижоз қўйилмасининг бир тури сифатида тан олган ҳолда Е.А.Флейниц ҳисоб-китоб операцияларини фақатгина ушбу қўйилманинг қайтариш (қабул қилиш)нинг бир усули деб ҳисобламаганэди. У бунда ҳисоб-китоб муносабатларининг мустақил кўринишини қайд этди: «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасидан келиб чиқувчи ҳуқуқий муносабатлар бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ бўлган икки гуруҳга ажратилади: биричиси давлат банкида социалистик ташкилотларнинг эксплутацион воситаларини «сақлаш»ни юзага келтирувчи муносабатлар, иккинчиси – ҳисоб-китоб муносабатлари. Натижада у банк ҳисобварағи шанртномасига ҳисоб-китоб ҳисобрақамии билан бирлаштирилувчи мустақил шартномаларнинг мураккаб мажмуи сифатида қараш нуқтаи назарини таклиф қилади. Банк ҳисобварағи шартномасининг топшириқ ва комиссия қарз шартномаси элементларини ўзида акс эттирувчи аралаш типдаги шартнома сифатида тавсифи ҳам худди шу позициянинг бир туриб бўлиб ҳисобланади. Банк ҳисобварағи шартномасининг ҳуқуқий табиатига мустақил шартномаларнинг мураккаб мажмуи ёки ушбу шартномаларнинг элементлари сифатида қараш Билан бир қаторда муҳим камчилакларга эгадир. Дарҳол шу нарса аниқ бўлдики, банк ҳисобварағи шартномасининг барча элементлари, биринчидан, қарз шартномасининг, сақлаш ва топшириқнинг қариндошлик конструкцияларига тўлиқлигича тўғри келмайди ва иккинчидан мустаҳкам ўзаро боғлиқдир: ҳисобварағидаги қолдиқ банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш харажатларини қоплашга хизмат қилади; ҳисоб-китоб операцияларининг амалга оширишили натижасида ҳисобварағи қолдиғи ўзгаради. Кўрсатилга ҳолатларнинг биринчиси Е.А.Флейницнинг ўзи томонидан қайд этиб ўтилган: «ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасида умуман мулк ҳуқуқининг кўчиши мавжуд эмас ёки бу кўчиш белгиловчи аҳамиятга эга эмас… лекин қарздан фарқли ўлароқ бу шартнома реал эмас, балки консенсуалдир… Шундай қилиб, ҳисоб-китоб ҳисобварағининг бир қисмини ташкил этувчи қўйилма шартномаси қарз шартномасининг икки хусусиятини сақлаб қолади: 1) «қарз» суммаси «қарздор» нинг тасарруфига ўтади ва 2) «қарздор» «қарз» суммасини «қарз берувчи»нинг қонуний талаблари бўйича қайтариб бериш шарт. Компаниц Е.А. ва Полонский Э.Г. фикрига кўра, «ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасига қарз, омонат ва топшириқ шартномаларининг бирикмаси сифатида қараш нотўғри, чунки бу шартномаларнинг бирортасини ҳам ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасини ушбу кўрсатилган шартномаларнинг мажмуи деб ҳисоблаб бўлмайди…Номунтазам юк қарз ўхшаш хусусиятларига эгадир: шартноманинг объекти турли ўхшаш белгилар билан аниқланадиган буюмлардир. Лекин ушбу шартнормаларнинг тузиш мақсади турлича: номунтазам юк қўйишда ўхшаш буюмларни олувчи депонентдан қарз олмайди, ўзи эса унга ҳизмат кўрсатади. Қайтар омонатда буюмни сақлашга топширувчи шахс сақловчига ҳақ тўлайди, ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномаси бўйича эса банк баъзи ҳолатларда ҳисобрақамии эгасига фоизлар тўлайди. Қарз ва қайтариб олинмайдиган омонат – бир томонлама шартномалар; ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномаси – икки томонламадир. Шунингдек, ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасини топшириқ шартномасига ўхшатиб бўлмайди, чунки топшириқ ҳисоб-китоб ҳисобрақамии асосида эмас, балки ҳисоб-китобрақамии базасида амалга оширилувчи операциялар асосида ётади.» Я.А.Куник қарз шартномаси конструкциясини банк қўйилмаси шартномаси бўйича муносабатларни тартибга солишда қўллаш имкониятини шубҳа остига олади. (шунингдек, банк ҳисобрақамида маблағларни «сақлаш» бўйича муносабатларга нисбатан ҳам). Унинг фикрича, хўжалик органининг банкдаги пул қўйилмаси табиатини қарз муносабатлари каби белгилаш унчалик тўғри эмас. Қарз шартномасига кўра, ушбу мцуаллиф фикрича, буюмлар қарздорнинг мулкига ўтади, бу эса қўйилма қўйишда мавжуд эмас, яъни қарз шартномасининг ўзига хослиги бу буюмларнинг қарздор мулкига ўтишидир. Қўйилмалар банкка нақд пулсиз тартибда қўйилгани учун, бунда моддий буюмлар мавжуд эмас, бундай ҳолатда банкнинг мулкига ўтиши мумкин бўлган пуллардир. Юқорида кўрсатиб ўтилган ва бошқа шунга ўхшаш тасаввурлар банк ҳисобварағи шартномасининг ҳуқуқий табиатига мустақил фуқаролик ҳуқуқий шартнома сифатида қарашнинг пайдо бўлишига олиб келди. О.М.Олейник бирмунча бошқача позицияни эгаллайди. У банк ҳисобварағи шартномасини мустақил шартнома деб ҳисоблайди, чунки у хусусий- ҳуқуқий ва оммавий-ҳуқуқий хусусиятларни бўлинмас бирликда ўзида акс эттиради. Банк ҳисобварағи шартномасини турли фуқаролик ҳуқуқий конструкциялар элементларини мужассамлаштирган шартнома сифатида ҳисоблаш мумкинми ёки у мустақил шартномами, шуни кўриб чиқамиз. Бунинг учун ҳисобрақамдаги қолдиқ маблағлар билан боғлиқ муносабатлар ва банк ҳисобварағи шартномаси таркибига кирувчи банк томонидан нақд пулсиз операцияларни бажариш муносабатларини таҳлил эти кўрамиз. Банк ҳисобрақамига маблағларни жалб этиш фаолиятини уларни фақатгина сақлаш учун олиб бормайди. У қабул қилинган маблағлардан кредит ресурслари сифатида фойдаланишни мўлжаллайди. Бир қарашда омонат шартномаси конструкциясини бу ерда худди банк қўйилмасига нисбатан бўлганидек қўллаб бўлмайди. Бироқ банк бегона пул маблағларини жалб этиб кўзлаган мақсад мижознинг банк ҳисобварағини очиш билан кўзланган мақсад билан қарама-қарши келади: ҳисобрақамига қўйилган маблағлар ҳар доим мижознинг тасарруфида бўлмоғи лозим чунки уларнинг асосий вазифаси ҳисоб-китоб келишувлари бўйича пул қопламаси бўлиб ҳизмат қилишидир. Аввал амалиёт, сўнгра эса қонунчилик юқорида кўрсатилаган манфаатлар можаросидан чиқиш йўлини топдилар. ФКнинг 773-моддаси 2-қисмига мувофиқ, банк мижознинг ўз маблағларини тўсқинликларсиз тасарруф этиш ҳуқуқини кафолатланган ҳолда ҳисобварақдаги пул маблағлардан фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобидан кредит бериш алоҳида тартибда амалга оширилади. Агарда ҳисобрақамдаги қолдиқ маблағлар борасидаги муносабатларни қарз шартномаси каби кўриб чиқиш мумкин бўлганда эди, кредит бериш мижоз ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағларнинг камайиши Билан юз берган бўлар эди. Аммо бундай бўлмайди. Маълумки, банк кредитни умумий пассивлар ҳисобидан беради. Оддийроқ қилиб айтганда, қарздорга кредит бериш банк томонидан йиғилган барча пуллар ҳисобига муайян мижозлар ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларни камайтирмасдан амалга оширилади ва фақатгина бухгалтерия ҳисоби ва баланс тузиш қолдиқлари банкка у йиққан маблағлардан кўпроқ кредит беришга йўл қўймайди: банк бухгалтер балансининг актив ва пассив моддалари мос келиши зарур. Бу ҳақда банк энциклопедиясида шундай дейилган: Иқтисод ривожланган мамлакатларда пулларнинг катта қисми тижорат банклари кредитини кенгайтириш йўли Билан ташкил қилинади. Кўпчилик ҳолларда ссуда беришда пуллар қарздорга чек воситасида тасарруф этиш мумкин бўлган жорий ҳисобга ўтказиб берилади. Чекли ҳисобрақамлар таклиф қилувчи пуллар ҳажмининг бир қисми ҳисобланади, шунинг учун ссуда бери швақтида мамлакатда пул таклифи кўпаяди. Бу жараённи шунингдек депозит чек эмиссияси деб ҳам номлайдилар. Жорий қўйилмалар бўйича мажбурий резервлар меъёрида мижоз №1 банк ҳисобрақамига 10% 100 минг доллар қўяди. 1 № банк бошқа мижозга ортиқча резервлар ўлчовида 90 минг доллар ссуда бериши мумкин, 10 минг доллар эса мажбурий резервга кетади. Бунда пул миқдори 100 дан 190 минг долларгача кўпаяди, яъни 90 минг долларни 2№ банк ўз мижозига ортиқча резервлар ўлчовида жорий ҳисобрақамига ўтказилувчи 80 минг доллар кредит бериши мумкин. Муомаладаги пул миқдори 80 минг долларга кўпаяди ва ҳаммаси бўлиб, 270 минг долларни ташкил этади. Шундай қилиб, ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобига (шошилинч қўйилмалар ҳисобига кредит беришдан фарқли ҳолда) кредит беришда нақд бўлмаган пулнинг қўшимча эмиссияси юз беради. 1№ банкдаги ҳисобрақам эгаси банкка қўйилган ўзининг 100 минг долларидан фойдаланиши ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди. Бироқ худди шундай имкониятни 1№ банкнингн кредитининг фойдаланган 2№ банкдаги ҳисобрақам эгаси ҳам қўлга киритади. Мижоз томонидан шошилинч қўйилмага қўйилгнан маблағлар ҳисобига кредит беришда кўрсатилган вазият рўй бермайди, чунки қўйилмани қайтариш муддати келгунча пул қўйган шахс, умумий қоидага кўра, ўз мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш мақсадида қўйилма суммасидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Шундан келиб чиқиб кўринадики, банк ва мижоз ўртасида ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағлар борасидаги муносабатларнинг ҳуқуқИй табиати икки ҳил ва тескаридир. Бир томондан банк кафолатлайдиган қўйилган пулларнинг сақланиши, қарздорга кредит беришда қўювчи ҳисобрақамидаги маблағлар қолдиғининг камаймаслиги, ҳисобрақамига қўйилган пулларга эгалик ҳуқуқининг ўтиб кетмаслиги факти - омонат шартномаси конструкциясига мос келади. Бошқа томондан, банкнинг мижоз маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбурияти, унинг мижозга ўзи томонидан бака қўйилган худди ўша пул белгиларини эмас, бали фақатгина суммада тенг бўлган бошқа пулларни қайтариш ҳуқуқи, банкнинг мижозлар ҳисобрақамидаги маблағларнинг умумий суммаси чегарасида бошқа шахсга кредит бериш ҳуқуқи - қарз шартномаси конструкциясига мос келади. Шундай қилиб, банк ва мижоз ўртасида талаб қилишгача бўлган қўйилмалар бўйича ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ҳисобрақамдаги қолидқ маблағлар борасидаги муносабатлар ҳозирги даврда шу қадар ўзгариб кетдики, уларни қатъиян на қарзга, ва на омонатга киритиш мумкин. Бундан ташқари, қўриб ўтилаётган муносабатларни фақатгина банкнинг қўйилган маблағларни мижозга қайтариш мажбуриятига тиркаш мумкин эмаслиги сезмаслик мумкин эмас. Бу муносабатлар бирмунча мураккаброқ, чунки банк кўрсатилагн мажбуриятни бажариш билан бирга мижоз ҳисобварағидаги доимо ўзгариб борувчи қолдиқ маблағларнинг ҳисобини ҳам юритиши лозим. Бундан келиб чиқадики, ҳисобврағидаги қолидиқ мабалғлар борасидаги муносабатлар мустақил характер касб этади. Банк ҳисобварағи шартномасини тузаётиб банк ўзига комиссия ёки топшириқ конструкциясига мос келувчи қандайдир бир муайян ҳисоб-китоб келишуларини амалга ошириш мажбуриятини олмайди. Унга келажакда зарурият туғилувчи ҳисоб-китоб келишуларини бажариш мажбурияти юклатилади. Банк мижозга ҳисоб-китоб келишувларини амалга оширишни рад этиш ҳуқуқига эга эмас, агар мижознинг кўрсатмалари қонунчиликка мос келса ва ҳисобрақам қолдиғи кўринишидаги пул қопламаси мавжуд бўлган тақдирда. Демак, банк ҳисобварағи шартномасининг банк томонидан ҳисоб- китоб келишувларининг бажарилиши Билан боғлиқ бўлган элементи комиссия, топшириқ ёки агент шартномасига яқин эмас, балки келажакда ҳисоб-китоб келишуларни бажариш тўғрисидаги дастлабки шартномадир. Ўз-ўзидан банк ҳисобварағи шартномаси асосида бажарилувчи ҳисоб-китоб келишувлари ушбу шартноманинг ижроси ҳисобланади. Шунга ўхшаш нуқтаи назар адабиётларда айтиб ўтилган. Л.А.Новоселованинг фикрича, банк ҳисобварағи шартномаси, «қоида бўйича, икки келишуни бирлаштьиради – ҳисобварағни очиш тўғрисидаги дастлабки шартнома ва бундай ҳисобварағ билан ишлаб шартларини белгиловчи битим. Агар дастлабки шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар, қоидага кўра битим тузи швақтида юзага келса, ҳисобварағи бўйича муносабатлар фақатгина уни ўрнатилган тартибда очиш ва расмийлаштиришда пайдо бўлади.» Бироқ, банк ҳисобварағи шартномаси табиатига бошқача қараш ҳам мавжуд. Масалан, Е.А.Флейщис шундай деб ёзади: «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномасини дастлабки шартнома, келгуси шартномалар тўғрисидаги шартнома деб тан олиш керакмасмикин? Бу саволга рад жавоби берилмоғи лозим. Дастлабки шартнома деб номланган шартнома бу бошқа шартноманинг бажарилишини олдиндан аниқ ўрнатилган мазмун Билан маълум бир вақтга сурувчи шартномадир. Дастлабки шартномада кўрсатилган муддатда ушбу шартноманинг бажарилмаслиги дастлабки шартномани бўзиш бўлиб, бу етказилган зарани қоплаш мажбуриятини келтириб чиқаради. Ҳисоб-китоб ҳисобварағи шартномаси ҳисобрақам эгасига маълум бир муддатда маълум бир суммадаги пул қўйилмаларини қўйиш мажбуриятини юклайди. У фақат ҳисобрақам эгасига ўзининг бўш пул суммасини банкка қўйиш ва учинчи шахслар Билан худди шу муассасага пул қўйиш шароитида келишулар тузиш мажбуриятини беради.» Е.А.Флейшицнинг дастлабки шартнома табиати тўғрисида баён этилган нуқтаи назари ФКнинг 361-моддаси бўйича дастлабки шартноманинг ҳуқуқий конструкцияси билан мос келади: бу ҳар икала томонга аввалдан белгиланган муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини юкловчи муайян мазмундаги бошқа шартномани келажакда тузиш тўғрисидаги шартномадир. Дастлабки шартноманинг берилган таърифи банк ҳисобварағи шартномасини дастлабки шартноманинг бир тури деб тан олишни истисно қилади. Е.Ф.Флейшиц нуқтаи назарига қуйидаги сабабларга кўра қўшилмаслик мумкин. Е.А.Флейшиц тасвирлаган ва ФКда мустаҳкамланган дастлабки шартнома конструкцияси ҳуқуқий фанга маълум бўлган ягона шакл эмас. И.Б.Новицкийнинг фикрича, томонлар келажакда доимий давомий муносабатлар ўрнатишни кўзда тутган тақдирда ва буни, кейинчалик бутун мазмуни аён бўладиган қатор шартномалар билан расмийлаштиришга тўғри келганда бундай дастлабки шартномалар тузилиши мумин. Аммо келгуси шартномаларнинг асосий мазмуни белгиланмоғи лозим акс ҳолда шартнома аниқ мазмун ола олмайди. Тўғри, адабиётда келтирилган келгусишартноманинг шартлари келгуси шартноманинг ўзида қандай белгиланган бўлса, у кучга кириши учун худди шундай белгилаб қўйилиши керак деган фикр ҳаддан ташқаридиро. Дастлабки, шартнома келгуси шартноманинг муҳим элементлари ўрнатилишининг ўзи етарлидир; алоҳида деталлар, шартноманинг иккин даражали шартлари бевосита асосий шартномада маълум бир чегарада контрагентлардан бирига бир ёқлама тартибда асосий шартномани тузи швақтида у ёки бу шартни ўрнатиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бундан ташқарии шундай дастлабки шартномалар ҳам бўлиши мумкинки, унда фақат бир томон шартномани тузиш, иккинчи томон эса фақат буни талаб қилиш мажбуриятини олади. Евгений Гадэме кўрсатилган шартномаларни сотиш шартномасини тузиш мажбурияти мисолида ёритади: «Шахс кейинчалик нимадир сотиб олишни хоҳлайди, лекин тезда ўзини боғлашни хоҳламайди. Демак, сотиб олувчи сифатида бевосита боғланмасдан туриб, мулкдордан биринчи талаб Билан буюмни сотишга розилик мажбуриятини олиш жуда муҳим. Бунинг учун сотиш мажбурияти восита бўлади». Замонавий тадбиркорлик амалиётида Евгений Годэме томонидан тасвирланган дастлабки шартномаларга опцион мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шундай қилиб, дастлабки шартномаларнинг қуйидаги турлари бўлиши мумкин: 1. ҳуқу қ ва мажбуриятларнинг тарқалиш нуқтаи назаридан: а)бир томонга мажбурият юкловчи шартномалар: б) ҳар икала томонга мажбурият юкловчи шартномалар; 2. асосий шартнома мазмунини конкретлаштириш нуқтаи назаридан: а) асосий шартноманинг барча шартлари, икинчи даражали шартларини ҳам мужассам қилган шартномалар; б) келгуси шартноманинг фақатгина муҳим элементларини мужассам қилган шартномалар, яъни келгусида тузиш назарда тутилган шартнома типининг зарур шартларини акс эттирувчи шартномалар. Бу шартлар келгусидаги шартноманинг моҳиятини ташкил этмоғи лозим, уларсиз шартнома тузила олмайди. Шартноманинг бошқа шартлари асосий шартномани тузи швақтида келишилади. Уларни келишиш давомида қарама-қаршилик (ёки келишмовчилик) лар вужудга келган тақдирда ФКнинг 35 5, 3 6 1 -моддаларидаги тартибда шартнома олди баҳслари бўлиш мумкин. Дастлабки шартномаларнинг кўриб ўтилаётган турига томонлардан бирининг асосий шартномага у ёки бу шартни бирёқлама тартибда киритш ҳуқуқи ва бошқа томоннинг бунга қаршилик қилмаслик мажбуриятини кириш мумкиндек кўринади. Кўрсатилган шартлар ҳатто муҳим зарурий шартлар тоифасига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Дастлабки шартномада кўрсатилган шартнинг мавжуд эмаслиги шартнома томонларидан бирининг асосий шартнома тузи швақтида етишмаётган муҳим шартнинг ҳар қандай вариантини таклиф қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги шарт билан тўлдирилади. Банк ҳисобварағи шартномасига татбиқан сўз банкка мижоз учун юридик жиҳатдан муҳим ҳатти-ҳаракатлар (тўловларни амалга ошириш ва қабул қилиш) бажариш мажбуриятини берувчи, мижозга эса банкдан кўрсатилган ҳатти-ҳаракатларнинг бажарилиши талаб қилиш ҳуқуқини берувчи дастлабки шартнома ҳақида бориши мумкин. Бунда келгуси шартномаларнинг мазмуни фақат тахминан белгиланган. Келгусидаги тўловлар муддати, миқдори ва суммаси, шунингдек, тўловчилар ва қабул қилувчиларнинг номлари ва тўлов реквизитлари мижознинг ихтиёри Билан белгиланади. Шундай қилиб, банк қисобварағи шартномасини ики турга муносабатлар мажмуи сифатида кўриб ўтиш мумкин: А) келажакда ҳисоб-китоб операцияларини бажариш борасидаги (дастлабки шартнома тури) Б) ҳисобварақ қолдиғи борасидаги (на қарз ва на омонатга киритиб бўлмайдиган муносабатларнинг мутақил шакли). Банк ҳисобварағи шартномасининг асосий элементи бўлиб, банкнинг ҳисоб-китоб келишувларини бажариш мажбурияти ҳисобланади. Кўрсатилган элемент банк ҳисобварағи шартномасининг юридик мақсади - нақд пулсиз ҳисоб-китобни амалга оширишни аниқлайди. Банк ҳисобварағи шартномасининг 2-элементи ассоийсига хизмат қилади: ҳисобрақамдаги қолдиқ ҳисобрақамдаги пул суммасининг тўхтовсиз ўзгариб турувчи ҳисоб- китоб операциялари учун пул қопламаси бўлиб хизмат қилади. Банк ҳисобварағи шартномаси икала элементининг ажралмас алоқасини, ҳисобрақамдаги қолдиқ борасидаги муносабатларнинг на қарзга ва на омонатга тегишли бўлмаслигини ҳисобга олиб банк ҳисобварағи шартномасини ҳозирги кунда мустақил фуқаролик ҳуқуқий шартномаси деб ҳисоблаймиз. Банк ҳисобварағи шартномаси Билан бир қаторда шартномаларнинг бутун бир гуруҳи аниқлаштирилиши мумкин. Уларда бир томоннинг нақд пулсиз ҳисоб-китобларни аалга ошириш мақсадида бошқа томоннинг доимо ўзгариб турувчи қарзлар ёки мулклар ҳисобини олиб бориш. Мажбурияти кўриб ўтилади. қарзхлар ва мулкларнинг ҳисоби алоҳида хужжат – ҳисобрақам шаклида олиб борилади. Уни юритиш зарурияти ҳар гал ҳуқуқ муносабатлари ривожи давомида қар зёки талабнинг «қўнимсизлиги» пайдо бўлганда юзага келади. Бундай шартномаларни ҳисобрақам шартномалари деб атаймиз. Ҳисобрақам шартномаси ўзида банк ҳисобварағи шартномасининг бир қанча турларини айтиб ўтиш мумкин. 1. Ҳ исоб-китобларда қўлланилучи тўлов усули (ёки ҳисоб-китоб усули)дан келиб чиқиб ҳисобрақам шартномаларини шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчидан, сўз ҳисобрақам эгасининг профессионал воситачига берилган ва ҳисобрақамда ҳисобда турадиган мулки ҳисобига ҳисоб- китобалрни олиб боришни назарда тутувчи шартномалар тўғрисида кетади. Бундай ҳолатда учинчи шахслар фойдасига тўловлар ҳисобрақамдаги қолдиқнинг камайиш йўли билан олиб борилади. Сўнгги ўзига хосликни ҳисобга олган ҳолда бундай шартномаларни дебет ҳисобрақамии шартномаси деб атаймиз. Улар қаторига банк ҳисобварағи шартномаси ҳам киради. Иккинчидан, ўзаро талаблар (контокоррент ҳисоби) зачёт (сальдо) ёрдамида ҳисобни олиб боришни кўзда тутувчи шартномаларни ажратиш лозим. Биринчи турдаги шартномалар юқорида банк ҳисобварағи шартномаси мисолида кўриб ўтилди. Вакиллик ҳисобварағи шартномаси деб шундай шартномани аташ керакки, унга мувофиқ ҳуқуқ муносабатлари томонларидан бирига шартномада ўрнатилган муддатда ўзаро талаблар сальдосини чиқариш мақсадида томонларнинг бир-бирига бўлган ўзаро пули талаблари ҳисобини юритиш мажбурияти юклатилади. Бунда қарздор бўлиб қолган томон қарзини бевосита пул билан тўлаб бериши лозим. Контокоррент ҳисоби шартномаси (бошқача қилиб айтганда – контокоррент шартномаси ёки жорий ҳисоб шартномаси) биринчи бўлиб сотув муҳитида юзага келган ва савдогарлар ўртасида доимий тадбиркорлик алоқалари мавжуд бўлган ҳолда ҳисоб-китобларни соддалаштириш учун қўлланган. Кейинчалик шартноманинг бу конструкцияси банк амалиётида кенг қўлланила бошланди ва ҳозирги вақтда тадбиркорлик фаолиятининг бошқа соҳаларида деярли учрамайди. Вакиллик ҳисобварағи шартномасини тузиш мақсади адабиётда турлича берилган. Г.Ф.Шершеневич фикрича, вакиллик ҳисобварағи шартномасининг мақсади бу – ўзаро кредит очишдир. Гап шундаки, ўзаро келишув бўйича бир контрагентдан бошқасига ўтиш керак бўлган сумма дарҳол тўланмайди, балки мажбуриятли томоннинг тасарруфида қолади. Бундай суммада ўзининг аввалги асосини йўқотувчи қарз пайдо бўлади. Ҳар бир келишув бўйича ҳисоб-китоб ўзаро қарзларни ўрнатилган муддатга баланс қилиш билан алмаштирилади. М.М.Агарков эса аксинча ҳисоблайдики, «контокоррент шартномаси банк келишувларининг турли тоифаларига тегишли бўлган келишувлар бўйича ҳисоб-китобнинг алоҳида шаклидир». Бунда у ҳисоб-китобнинг контокоррент даврининг охиригача кечиктирилиши ва кредит муносабатлари яратилишини инкор этмайди. Бироқ бу кредит муносабатлари банк кредити деб ҳисбланмайди. Улар контокоррентнинг муқаррар бўлган натижасидир, холос. Вакиллик ҳисобварағи шартномасининг бевосита мақсади бўлиб қарама-қарши келишувлар бўйича ҳисоб-китоблар – ўзаро талаблар сальдоси усулини ўрнатиш хоҳиши ҳисобланади. Бунда пайдо бўлувчи икки томонлама тижорат кредити контокоррент муносабатларининг кўшимча вам уқаррар натижаси ҳисобланади. Юридик адабиётларда контокоррент ҳисоби сальдосининг ҳуқуқий табиатига нисбатан ягона нуқтаи назар мавжуд эмас. Вакиллик ҳисобварағи сальддоси ўзида шартноманинг бир томони пул талаблари суммаси Билан бошқа томон ўртасидаги ҳар хилликни акс эттиради. М.М.Агарков фикрига кўра, контокоррент шартномаси ҳолатида ҳисоб тузишда зачёт аҳамиятига эгадир. Бир вақтнинг ўзида у бошқа нуқтаи назарнинг баҳсли характерини қайд этиб ўтади, яъни сальдо бўйича талаб ягона ҳисобрақамга киритилаётган барча талабларни алмаштиради, яъни уларни янгилайди. Даниэл Гюкеньем эса, аксинча, ўйлайдики, навация фақат жорий (вакиллик) ҳисобининг ёпилиш вақтида юзага келади, яъни сальдо – новация натижасидир. Г.Ф.Шершеневич фикрича, вакиллик натижаси бу ажралмасликнинг бошланишидир, унга кўра томонлар тузган ҳар бир келишув фақатгина пул суммасида ифодаланган ҳисобнинг алоҳида моддаларининг тушунтирувидир. Келишувларга асосланган моддаларнинг ўзига эса ҳисобнинг умумий оқимига қуйилади ва у билан бир массага айланид. Юридик жихатдан ҳисобнинг ажралмаслиги новация билан тушунтирилади. Ҳар бир келишув ўз индивидуаллигини йўқотади, рақамда ифодаланган ҳисоб моддасига айланиб, шахссизлашади. Навация билан бир қатор оқибатлар боғлиқдир: 1) агар мажбурият жорий ҳисобга кириб ўзининг аввалги юридик табиатини йўқотадиган бўлса, унга қўйилган таъминотлар, омонат, топшириқлик ундан ажралади ва ўз кучини йўқотади; 2) агар қандайдир бир мажбуриятга кўра муддат ҳисобрақам ёпилишидан аввал тугаса, муддатнинг ўтиши янгиланиши сабали тўхтатилади; 3) агар қўшилаётган мажбурият фуқаролик характерига эга бўлса, жорий ҳисобда у умумий савдо руҳи билан таъсир олади; 4) агар мажбурият янгиланса, ҳисобрақам ёпилишигача унга асоланган даъво бўлиши мумкин эмас. Шу тариқа Г.Ф.Шершеневич новация деб тегишли куелишув бўйича пул қарзининг контокоррент ҳисоби моддасига айланишини тушунади. Бунда у «контокоррент ҳисоби бўйича даврий ҳисоб-китоб»нинг ҳуқуқий табиати, яъни сальдо ҳақида ҳеч нарса ёзмайди. Худди шунга ўхшаш позицияни К.Гавальда ва Ж.Стуффле эгаллайди. Уларнинг ёзишича, юридик Фан жорий (яъни контокоррент) ҳисоби ҳуқуқий табиатининг иккита ўзига хослигини аниқлаган: конкрет келишув бўйича мажбуриятнинг бошқа мажбуриятга алмаштирилиши – конокоррент ҳисоби (новация) бўйича ва ушбу мажбуриятларнинг бўлинмаслигининг самараси. Жорий ҳисоб (яъни контокоррент ҳисоби) бўйича бир-бирининиг ўрнини алмаштирувчи операциялар бир-биридан ажратилиши мумкин эмас ва ҳисобрақамнинг бўлинмаслигини тебратмайди. Ва ҳали ҳисоб очиқ қолар экан на талаб қилиш ҳуқуқи ва на қарз мавжуд бўлади, фақат ҳисобрақамнинг дебет ва кредити бор бўлиб, фақат якуний балансигина сальдони биринчи ва бошқа томонга юклаб туриши ва контрагентларни қарздор ва кредитор деб аташи мумкин. Новация ҳам ва ўзаро талаблар зачёти ҳам турли тартибда ва турли вақтда контокоррент ҳисоби шартномаси режимида қўлланади. Ҳар қайси томонинг пул мажбуриятлари контокоррент ҳисоби шартномаси бўйича ҳисоб моддасига айланганда новация юз беради: илгариги пул мажбурияти тугатилган деб ҳисобланади (яъни қарз тўланган), бу эса котокоррент ҳисобида тегишли модданинг пайдо бўлиши учу насос бўлади. Бу ҳисоб сальдосини чиқаришда қарама-қарши бир хил талаблар камроқ суммага қисқаради, яъни ўзаро талабларнинг зачёти юз беради, сальдо эса унинг натижасидир. Шундай қилиб, ўзаро талаблар зачёти бу – контокоррент ҳисобини тартибга солиш усулидир. 2) банк ҳисобварағи шартномаси қолдиғи нақд бўлмаган пулда ифодаланган дебет ҳисоби шартномасининг бир туридир. Шунинг учун уни бу атама қонунчиликда ишлатилмаса ҳам пул ҳисоби шартномаси деб аташ тўғрироқ бўлар эди. Шу билан бирга банк фаолиятининг предмети бўлиб нафақат пуллар, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар ва қимматбаҳо металлар ҳам ҳисобланади. Шунга боғлиқ ҳолда матиқан таҳмин таҳмин қилиш мумкинки, банк ҳисобварағи шартномаси Билан бир қаторда ҳисобга киртилган мижоз мулкининг тури билангина фарқланувчи аналоглар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Қ имматбаҳо қоғозларнинг ташкиллаштирилган бозорида депозит ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомнинг солиштирлма таҳлили шундай хулоса чиқариш имконини беради: мижоз олдида характерига кўра ўхшаш бўлган мажбуриятлар унга ҳисоб депосини очган ихтисослашган ташкилотда ҳам пайдо бўлади. Банк ҳисобварағи шартномасидан фрақли ҳолда ҳисоб депо шартномаси: биринчидан, мижоз томонидан нафақат банк билан , балки бошқа ихтисослашган – депзитарий ёки қимматбаҳо қоғозлар бозори бўйича комиссия лицензиясига эга реестр эгаси билан тузилиши мумкин; иккинчидан, ҳисобга киритилган мулк ҳисобини олиб борувчи шахсга нисбатан мажбуриятли талаб ҳуқуқини эмас, балки мижознинг учинчи шахсга масалан, акция ёки облигация эмитентига нисбатан талаб ҳуқуқини акс эттиради; ва ниҳоят, учинчидан, депо ҳисобида ҳисобга олинадиган ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозлар одатда нақд шаклда берилмайди. Шу билан бирга депо ҳисобининг сўнгги белгиси ҳужжатсиз қимматбаҳо қоғозларнинг ҳуқуқий режими хусусияти билан боғлиқлигини қайд этмаслик мумкин эмас. Шунга ўхшаш ҳолат Буюкбританияда ҳам кузатилади. Австрияда, аксинча, ҳисобрақамда тегишли қимматбаҳо қоғозлар қолдиғи пайдо бўлишидан олдин улар эмитент томонидан кўрсатилаган қимматбаҳо қоғозлар Билан бухгалтерия ҳисоби бўйича барча келишувлар ҳисобини ва регистрациясини олиб борувчи ташкилотга нақд шаклда қўйилиши лозим. Шу тариқа тегишли шахслар ҳисобрақамида турадиган қимматбаҳо қоғозлар миқдори депозитарийга сақлашга берилган қимматбаҳо қоғозлар миқдорининг ҳужжатлар кўринишига мос келмоғи лозим. Демак, Австрияда ушбу ҳисобрақамда тегишли эмитентнинг қимматбаҳо қоғозлари мавжуд бўлган депозитарийга нисбатан қимматбаҳо қоғозларни ҳужжат шаклида бериш имкониятига эгадир. Бундай вазиятда ҳисобрақам бўйича қимматбаҳо қоғозларнинг моддий шаклда сақланиши билан бирга беради. Муайян ўхшаш хусусиятлар банк ҳисобварағи шартномаси билан ҳуқуқий режими МБ «Кредит ташкилотларида қимматбаҳо металлар билан операцияларни юритиш ва бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида»ги инструкция билан тартибга солинган шахссиз металл ҳисоби шартномаси ўртасида кўриниши мумкин. Банк ҳисобварағи шартномасидан фарқли ҳолда шахссиз металл ҳисобларида нақд бўлмаган пуллар эмас, балки мижознинг банкка нисбатан маълум бир сифатдаги қимматбаҳо металлнинг оғирлик миқдорида ифодаланган мажбурий талаб ҳуқуқи ҳисобга олинади. Шу тахлит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳар учала шартнома кўплаб ухшаш хусусиятларга эга. Шунга кўра ўйлаш мумкинки, ФКнинг 4 4- бўлими қоидалари ҳисобрақам депоси шартномаси ва шахссиз метал ҳисоби шартномаси бўйича ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш учун қонун аналогияси сифатида дебет ҳисоби шартномаларининг кўрсатилган турларини тартибга солувчи махсус қонунчилик меъёрларига зид келмайдиган даражада қўлланилиши мумкин. 1 . Ҳисоб-китоб муносабатлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлар. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келиш жараён ва ҳолатига кўра бевосита ва билвоситалик хусусиятига эга. Кўпчилик фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бевосита ва бир-бир бошқа ҳолатнинг таъсири натижасида эмас мустақил вужудга келади. Масалан, олди-сотди, ижара, пудрат муносабатлари тўғридан-тўғри вужудга келади. Баъзи фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар эса, билвосита, яъни бирор-бир бошқа муносабатларнинг таъсирида вужудга келиши билан тавсифланади. Шу билан бирга билвосита вужудга келадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг баъзилари «иккиламчи» ёки «ёрдамчи» атамасини қўшиш орқали номланади. Масалан, «иккиламчи ижара (қўшимча ижара)» (ФКнинг 546-моддаси), «ёрдамчи пудратчи» (ФКнинг 634-моддаси). Ҳисоб-китоб муносабатлари ҳам бевосита эмас билвоситалик хусусиятига эга муносабатлар ҳисобланади. Масалан, пудрат шартномаси муносабатлари белгиланган ишлар бажарилгандан сўнг ҳисоб-китолб муносабатлари вужудга келади ва амалга оширилади. Шу муносабат билан ҳисоб-китоб муносабатлари мутлоқ мустақил иқтисоуомиласидаги тенгликка путур етади. Ҳисоб-китоб муносабатлари ҳар доим ўзида пул мажбуриятларин ифодалайди. Пуллар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашё бўлганлиги учун уларнинг нобуд бўлиши ёки ҳисобвараққа ўтказилмаслиги қарздорни бурчни натура ҳолида бажариш мажбуриятидан озод қилмайди. Зеро пулли мажбуриятларга нисбатан турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларга қўлланилганидек, genus non perit – тур нобуд бўлмайди - қоидаси қўлланилади. Бу қоидага кўра қарздорнинг мажбуриятни бажаришигача бўлган давр мобайнида турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларнинг турли сабабларга кўра нобуд бўлиши оқибати, хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёларга доир мажбуриятлардан фарқ қилади. Маълумки, хусусий аломати билан белгиланадиган ашёларда мажбурият предмети ҳисобланган ашёнинг нобуд бўлиши бурчни натура ҳолида бажариш имконини бермайди. Чунки табиатда хусусий аломати билан белгиланадиган ашёнинг айнан ўхшаши мавжуд бўлмайди ва нобуд бўлган хусусий белгили ашёнинг ўрнига бошқа ҳарқандай ўхшаш ашёнинг топширилиши бурни асл ҳолида ижро этилишини ифода қилмайди. ФКнинг 87-моддасига мувофиқ, алоҳида, фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан ажратиб турадиган ва шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё хусусий аломатлари билан белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар, шунингдек муайян усул билан ажратиб қўйилган ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш ва шу кабилар) киради. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. Мазкур нормада қатъий равишда белгиланганидек, хусусий аломати билан белгиланадиган ашёни бошқаси билан алмаштириш ва мажбуриятни шу орқали асл олида бажариш мумкин эмас. Агар бундай тартибнинг имкони бўлса, бундай ашё хусусий белгили ашё эмас, турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашё ҳисобланади. Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир (ФКнинг 87-моддаси 3-4 қисмлари). Пул ҳам турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашё бўлганлиги учун унга нисбатан бурчни натура ҳолида бажариб бўлмаслиги қоидаси татбиқ этилмайди ва ҳар доим нобуд бўлган муайян сумма ва купюрадаги банкнотларни бошқа купюрадаги банкнотга тўлаш орқали мажбуриятни асл ҳолида бажариш мумкин. 2 . Ҳисоб-китоблар тўғрисида тушунча ва ҳисоб-китобларнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамияти. Ҳисоб-китоблар деганда бир шахснинг тасарруфидан иккинчи шахснинг тасарруфига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағларини тегишли тартибда расмийлаштириш ёки маълум бир ҳаракат (нақд пул билан ҳисоб-китоб пулни қўлдан-қўлга топшириш)ни амалга ошириш натижасида тўлаш тушунилади. ФКнинг 790-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб- китоблар ва фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Демак, ҳисоб китоблар нақд пулли ва нақд пулсиз шаклида амалга оширилади. Ҳисоб китоблар шакли, бу муносабатларда иштирок этувчи субъектлар статуси (ҳуқуқий ҳолат)да боғлиқ бўлади. 790- моддада таъкидланганидек одатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги , ҳисоб китоблар нақд пулсиз амалга оширилади. ФКнинг 790-моддасининг иккинчи қисми фикримиз давоми сифаида қўйидагича баён қилинган: -юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.Истисно тариқасида кейинги жумлада шундай дейилади: Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса нақд пулда ҳам амалга ошириш мумкин. Нақд пулли ҳисоб китоблар фуқаролик муомаласида кўпинча одат ҳуқуқинормалари асосида амала оширилади.(ФКнинг 6- моддаси). Айнан шу фикримизнинг исботи сифатида ҳам ўртасида машҳур бўлган қўл-қўлни танийди-иборасини келтириш етарлидир. Ҳозирги кунда фуқаролик муомиласида ва халқ хўжалигида энг кўп қўлланиладиган ҳисоб-китоблар – бу қонуности нақд пулсиз ҳисоб китоблардир. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қонунлар қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ҳисоб-китоблар деганимизда бир шахснинг тассаруфи иккинчи шахснинг тассаруфига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағларини тегишли шароитда расмийлаштириш ёки маълум бир ҳаракат (нақд пул билан ҳисоб- китоб қилинганда пулни қўлдан-қўлга топшириш)ни амалга ошириш натижасида тўлаш тушунилади. ЎзРФКнинг 790-моддасига кўра; “Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга ошириши мумкин”қ. Демак, ҳисоб-китоблар нақд пулли ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. ҳисоб-китоблар шакли, бу муносаббатда иштирок этувчи субъектлар статуси (ҳуқуқий ҳолат)га боғлиқ бўлади. 790-моддада таъкидланганидек одатда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаган улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз амалга оширилади. ФКнинг 790-моддасининг иккинчи қисми фикримиз давоми сифатида қуйидагича баён қилинган юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Истисно тариқасида кейинги жумлада шундай дейилади; Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агарда қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлса, нақд пулда ҳам амалга оширишимиз мумкин. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар фуқаролик муомиласида кўпинча одат ҳуқуқи нормалари асосида амалга оширилади. (Фкнинг 6-моддаси). Айнан ўртасида машҳур бўлгани қўл-қўлни танийди-ижросини келтириш етарлидир. Ҳозирги кунда фуқаролик муомиласида ва ҳалқ ҳўжалигида энг кўп нақд пулсиз ҳисоб-китоблар – бу нақд пулсиз ҳисоб-китоблардир. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қонунлар, қонун актлари ва бошқа норматив хужжатларда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳамда амалга оширилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банклар (ёки бошқа кредит ташкилотлари) орқали амалга оширилади. (Фкнинг 790-моддаси 3-қисми) одатда нақд пулсиз ҳисоб-китоб мажбуриятларида қуйидаги шахслар қатнашадилар. а) тўловчи б) тўловчининг банки (банк эмитена, инкассаловчи банклар) в) олувчи г) олувчининг банки (банк релитент , ижрочи банк ) Бундан ташқари ҳисоб-китобларнинг шаклига қараб муносабатда бошқа шахслар ҳам, биринчи навбатда махсус вазифа кафилларни бошқарувчи банклар ҳам иштирок этадилар. Бунда ҳисоб-китоблар муносабатларининг ҳар бир иштирокчиси пул маблағларини ўтказиш ёки олиш бўйича ҳар хил битим тузади. Тўловчи банкка шартномада назарда тутилган тўловни амалга ошириш тўғрисида топшириқ беради, тўловчининг банки маблағларни ўтказади, ёки акрредитив ечади, олувчининг банки маблағларни ҳисоб вараққа киритади, ёки акрредитив шартларини бадаради, маблағларни олувчи ўз банки акрредитивдан маблағларни ўтказиш учун хужжатларни тақдим этади. Ҳисоб-китобларнинг шаклини ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фарқлаш керак, ҳисоб-китоб хужжатларнинг номи ҳисоб-китоб шаклини кўрсатиш мумкин. ЎзР Марказий банки ҳайъатининг 2002 йИЛ 12 январда №1/4 баённомаси билан тасдиқланган 60-сонли Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги тизим (Янги таҳрир)нинг II-бўлим, 11- бандига мувофиқ. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: а) ҳужжатнинг тартиб рақамини; б) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича хужжатнинг санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил; в) тўловчининг номи; г) тўловчи счётининг тартиб рақами; д) солик тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (чекдан ташқари); е) тўловчи банкининг номи; ж) тўловчи банкнинг коди; з) олувчининг номи; и) олувчи счётнинг тартиб рақами; к) олувчи банкининг номи; л) олувчи банкининг коди; м) тўловнинг суммасини рақамлар ва ёзувларда кўрсатиш; н) тўловнинг детали/мақсади (чекларда кўрсатилмайди). Тижорат банкининг хисоб-китоб чеки қўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: а) чекнинг серияси ва тартиб рақамини; б) жисмоний шахс паспортининг (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг) серияси ва тартиб рақамини; в) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чекнинг ҳақиқий бўлганлик санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил. Аккредитивга ариза кўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: а) аккредитивни амал қилиш муддати; б) аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси; в) буюртманинг тартиб рақами; г) буюртма берилган сана; д) етказиб берилаётган товарни, бажарилаётган ишни ёки кўрсатилаётган хизматнинг номи; е) аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури; ж) қўшимча шартлар. Пулнинг ҳисоб-китоблар ҳужжатни тўлдириш банк ходими ва мижозлар ишини қийматлаштирилмаган тўловчи ва маблағни олувчининг номини рационал қисқартиришига йўл қўйилади. Ўз махоратларини ишларини, хизматларини реализация (сотадиган) қиладиган ҳўжалик юритувчи субеъктлар ҳисоб-китоб тўхтовсиз тақдим қилинаётган хужжатларида қўшимча солиғи, тўланганлиги тўғрисидаги ёзувни қайд этиши зарур. Мижозлардан хужжатларни қабул қилишн банк, мижоз билан банк ўртасидаги шу вақтидан қатъий назар шу кун давомида амалга оширилади, агар шартномада бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса. Бунда мижозлардан аперация вақтида банкдан қабул қилилган хужжатлар, шу кун ўзида ижро этиши зарур. 4. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари ФКнинг 791-моддасида баён қилингандек: а) тўлов топшириқномалари б) аккредитивлар в) инкассо бўйича ҳисоб-китоб лар г) чеклар билан ҳисоб-китоб қилишдир. Шу билан бирга юқоридаги моддада айтилгандек, қонунда, қонунга мувофиқ чиқариладиган банк қоидаларида ҳамда банк амалиётида қўлланилаётган иш мустасно одатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳисоб-китоб қилишга ҳам йўл қўйилади. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағлар тўловчиларнинг, агарда улар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада қайд этилган бўлсалар, қискартирилган номларидан фойдаланигага йўл кўйилади. Пул-хисоб-китоб ҳужжатлари банк учун, шунингдек ҳисоб-китобларда иштирок этувчи томонларга керак бўлган нусхалар сонида техник воситалардан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади. Тижорат банкининг хисоб-китоб чеклари кўлда сиёҳ билан (бинафша, кўк ва қора рангларда) ёки техник воситалардан фойдаланилган ҳолда тўлдирилади. Пул-ҳисоб-китоб хужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинади: а) юридик шахслардан - биринчи нусхада (асл нусхада) карточкада кўрсатилган имзолар намунаси ва асосий мухрнинг изига мувофиқ мансабдор шахсларнинг (раҳбарлик вазифаларини амалга оширадиган шахснинг ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) имзоси мавжуд бўлганда; б) юридик шахс ташкил қилмасдан туриб дехқон хўжалиги ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилардан - карточкада кўрсатилган имзолар намунасидан биттаси ва асосий мухрнинг изи мавжуд бўлганда. Агар мухр қўйилмаган бўлса, у ҳолда пул-ҳисоб-китоб ҳужжати мухр изисиз қабул қилишга рухсат берилади. Имзолар ўз қўли билан қўйилиши шарт. Барча пул-хисоб-китоб ҳужжатларида имзо изи туширилган факсимилни қўйиш тақиқланади. Марказий банк томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги 60 сонли низомлар (янги тахрир)да кўрсатилишича, ФКнинг 791-моддасида кўрсатилган ҳисоб-китоб ишлари билан бирга тўлов талабномалари (№ 0505411001) билан ва мемориаль ордер (№0505411008) билан ҳисоб-китоб қилиш шакллари ҳам мвжуд. а) тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоб қилиш ФКнинг 792- моддаси ва Марказий банк томонидан тасдиқланган 60-сонли Низом асосида амалга оширилади. ФКнинг 792-моддасига биноан: Тўлов топшириқномаларии билан қилинадиган ҳисоб-китоб қилинганида банк мижознинг топшириғига мувофиқ унинг ҳисобварақасидаги маблағлар ҳисобида маълум миқдорда пул суммасини мижоз кўрсатган шахснинг шу кун ёки бошқа банкдаги ҳисобварағига қонун хужжатларида назарда тутилган муддатда агар банк ҳисобварағи шартномасида қисқароқ муддат назарда тутилган бўлса ёки у банк амалиётида қўлланиладиган шу муомиласи одатдарида белгиланган бўлмаса, ўтказиш мажбуриятларини олади. 60-сонли Низомга мувофиқ тўлов топшириқномаси: а) агар тўловчи ва маблағларни олувчига ҳам бита банк ҳизмат қилса 3 нусхада тақдим этилади; - 1 – нусхаси тўловдан сўнг банкнинг кундалик хужжатларига тикиб қўйилади; - 2 – маблағларни олувчининг шахсий хисоб варағи ёзувларига қўшиб қўйилади; - 3 – нусхаси тўловнинг шахсий ҳисоб варағи ёзув (қайди)га қўшиб қўйилади; б) агар тўловчи маблағларни олувчига тўрли хил банк ҳизмат кўрсатса 2 нусхада тақдим этилади; - 1 – нусха тўловдан сўнг банкнинг кундалик хужжатларига тикиб қўйилади: - 2 – нусхаси тўловчининг шахсий ҳмсоб варағига қўшиб қўйилади: ФКнинг 803-моддасига мувофиқ аккредитив муддати тамом бўлгани маблағ олувчининг акредитивнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунича ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақидаги аризасига кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса; Тўлов талабномаси (кейинчалик матнда - "талабнома") ўзида маблағ олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўғрисидаги талаби акс эттирилган пул-хисоб-китоб ҳужжатидир. Талабнома юклаб жўнатилган товарлар учун, бажарилган ишлар учун, кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек томониар томонидан тузилган шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича қўйилиши мумкин. Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади. Талабнома мазкур 60-сонли Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берувчи "Тўлов деталлари/мақсади" устунида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиши шарт: а) шартнома санаси ва тартиб рақамини; б) контрактация шартномалари бўйича маҳсулот етказиб беришда "контрактация шартномаси" деб кўрсатиш керак; в) махсулотни юклаб жўнатиш (бериш) санасини ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлар рақамини ва транспорт турини, товарларни Почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатганда эса - почта квитанцияларининг рақамини; г) маҳсулот сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "Сотиб олувчининг транспорти билан олиб чиқиб кетилган, - сонли ишонч хати" кўрсатилади; д) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа реквизитларни. Маблағ олувчи битта операция бўйича, такроран талабнома тақдим қилиш ҳуқуқига эга эмас, дастлабки талабнома тўловчининг банкига келиб тушмаганлиги тўғрисида билдиришнома мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно. Талабнома реестр билан бирга маблағ олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Бунда, реестр 7-Иловага биноан шаклда, икки нусхада тузилади. Реестрнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилотнинг) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак. Реестрнинг биринчи нусхаси, қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда, бухгалтер имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб қўйилган банкнинг мухри билан тасдиқланган ҳолда маблағ олувчининг банкида қолади. Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда бухгалтернинг имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб қўйилган банкнинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда маблағ олувчига қайтарилади. Акцепт билан тўланадиган талабнома: 1) агар тўловчи ва маблағ олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада тақдим этилади. Биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда қолади. Талабноманинг учинчи нусхасини банк, келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, ҳужжатни қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда, акцепт учун тўловчига топширади. Акцепт ва тўловдан кейин: а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кун ҳужжатларига тикилади; б) талабноманинг иккинчи нусхаси маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади; 2) агар олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, уч нусхада тақдим этилади: талабномаларнинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига жўнатилади, бу ерда: а) биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда қолади; б) учинчи нусха кейинги иш кунидан кечиктирмай ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцепт учун тўловчига топширилади; 3) тўловчи белгиланган муддатда талабномани банкка раҳбар (якка тартибдаги тадбиркор) имзоси билан, юқоридаги чап бурчакка акцепт тўғрисида белги қўйиб қайтариши керак. Тўловчи томонидан акцепт учун белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилинмаган тақдирда талабнома банк томонидан умумий тартибда акцептланади, бунда тўловдан кейин: а) биринчи нусха банкнинг кун ҳужжатларига тикилади; б) иккинчи нусха тўловчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма билан топширилади. Тўловчи томонидан тўлов талабномасининг акцептланиши фақат мазкур банднинг 3-кичик бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Акцептни бошқа усуллар билан расмийлаштиришга (дебиторлик- кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномасининг, бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг тўлов топшириқномасига илова ва ҳоказо) йўл қўйилмайди. Акцептсиз тўланадиган талабнома қуйидагича тақдим қилинади: 1) тўловчи ва маблағларни олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада, бунда, тўлов тўлангандан сўнг: а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йиғмасига тикиб қўйилади; б) талабноманинг иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий счёти-дан олинган кўчирмага илова қилинади; в) талабноманинг учинчи нусхаси маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади; 2) тўловчи ва маблағларни олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, икки нусхада. Талабноманинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига юборилади, унда тўлов тўлангандан сўнг: а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмасига тикиб қўйилади; б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади. иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар қилинган холларда талабноманинг икки нусхаси ва берилган иссиқлик энергияси учун счёт- фактура истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита етказиб берувчи томонидан қўйилади, унда тўлов тўлангандан сўнг: а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йиғмасига тикиб қўйилади; б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан ва счёт-фактурадан кўчирма билан тўловчига (истеъмолчига) берилади. Пул тўловчиларнинг аккредитивини бутунлай ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги талабига мувоқиф, агар бундай чақириб олишига аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади. Аккредитив – лотинча accretions сўзидан олинеган бўлиб, ишончли (сўма сўз таржима қилинганда кредит хатининг) деган маънони билдиради. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилиш ЎзРФК ва Марказий банкнинг 60-сонли Низоми асосида амалга оширилади. ФКнинг 796-моддасида берилган таъриф бўйича аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг (тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига муқофиқ аккредитив очган банк (банк эмитент) маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахслардан ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади. Аккредитив – банк томонидан мижознинг топшириғи бўйича унинг иши фойдасига шартнома асосида бериладиган шартли пул мажбуриятномасидир. Унга асосан, аккредитив ечган банк (эмитент банк) товар етказиб берувчи тўловни амалга ошишшарт ёки бундай тўловларни бажариш ва ҳолатини бошқа банкка бериши лозим, агар у аккредитивда назарда тутилган ва уни бажариш вақтидага бошқа шартларни бажарган бўлса. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилиш вақтидаги уни очувчи банк ўз номидан, аммо мижознинг маблағини ҳисобидан иш юритади тўловчи (аккредитив берувчи) топшириғи моҳияти пул маблағи олувчининг ҳисоб варағига ўтказишдан иборат бўлмай, балки аккредитив очишдан, яъни пул маблағларини ажратиш, уларни банд қилишдан иборатдир, олувчи билан ҳисоб-китоблар манна шу маблағлар ҳисобидан бажарилади. Аккредитивнинг иқтисодий молиявий мазмундаги турлари мавжуд: а) чақириб олинадиган аккредитив б) чақириб олин м а й диган аккредитив в) қопланган аккредитив г) қопланмайдиган аккредитив д) бўлинадиган аккредитив е) бўлинмайдиган аккредитив ж) тасдиқланган аккредитив з) тасдиқланмаган аккредитив и) ҳужжатли аккредитив к) тўловли аккредитив л) револверли аккредитив м) тўлови кечиктирилган аккредитив н) трансформатли аккредитив о) цикуляр аккредитив п) ўтказма аккредитив ФКда эса аккредитив қуйидаги тури кўрсатилган: қопланган (депонентланган) аккредитив ва қопланган аккредитив, чақириб олинадиган аккредитив, тасдиқланган аккредитив, Фкнинг 796-моддаси 2-қисмига биноан қопланган (депонентланган аккредитив очилган тақдирда банк- эмитент уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредититни банк эмитентнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга ижрочи банк ихтиёрига ўтказилиши шарт. Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда банэмитент ижрочи банка аккредитивнинг бутун суммасини банк эмитентнинг ижрочи банкда юритилаётган ҳисоб варағидан ўчитир ҳуқуқини беради. Инкассо (италянча incassо –сўзидан олинган) ҳалқаро савдодаги ҳисоб- китоб ишлари бўлиб, банк мижознинг топшириғига биноан пул тўловчидан тўловни ва тўлов акцептини унинг ҳисобидан қабул қилиш муносабатини олади. Инкассо тозанинг ва “ хужжатли ” бўлади. Тозанинг инкассо бу молиявий хужжатлар (оддий ва ўтказма векселлар, чеклар ва тўловни олиш учун зарур хужжатлар) бўлиб, улар тижорат хужжатларига мос келмаслиги керак. Хужжатли инкассо- тижорат хужжатлари мос келувчи молиявий хужжатлар инкассосидир. (ҳисоб варағлари, транспорт, суғурта хужжатлари) ХСП 1978 йилда, инкассо бўйича соддалаштирилган қоидаларнинг ишлари ва бунга кўпчилик мамлакатларнинг банклари ҳам қўшилади. ФКнинг 804-моддасига биноан: инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижоз ўз банкига (банк эмитентга) пул тўловчидан тўловни ва (ёки тўлов акцентини мижоз ҳисобидан қабул қилиш ҳақида топшириқнома юборади. Инкассо бўйича ҳисоб-китобларда қуйидаги томонлар иштирок этади. Маблағларни олувчи мижоз (ишонч билдириши) - у ўз банкига инкассо қилиш бўйича аперацияни бажаришни топширади; эмитент банк (ремитент банк) ишонч билдирувчи инкассациялашга доир аперацияларни шу банкка топширади, банкга (тақдим этувчи банк) – инкассация қилувчи банк тўловчига тақдим этувчи банк; тўловчи инкассо топшириқномасига мувофиқ, тақдимнома бериши лозим бўлган шахс акцепт тўлаш муддати 3 кун. Инкассо топшириқномасини - солиқ органлари-муддати тўланган солиқларни ва бошқа тўловлар (пеня жарима)ни давлат бюджетига ундириш тўғрисида - нобюджет жамғарма (фондлар) - божхона органи-ўз вақтида тўланган божхона туловини ундириш тўғрисида - суд органлари – улар томонидан берилган ижро хужжатлари бўйича - қонунчиликка биноан бошқа органлар ижро хужжатлари - ҳўжалик суди буйруғи - судлар томонидан берилган ижро варақалари - нотариус томонидан тасдиқланган ижро ёзуқлари Инкассо аперациялари оддий бўлиб, импортёр томонидан, унинг банки ёки экспортёр банки томонидан ортиқча ҳаракатлар қилиш талаб қилинмайди. Банк ҳисоб-китоб операциялари экспортёр банкидан бошланади, бунда маҳсулот жўнатувчи (сотувчи) товарлар жўнатлгандан кейин шартномаларда келишилган тартиб расмийлаштирилган товар хужжатларини, банкка тўлиқ ва аниқ кўрсатмалар берадиган инкассо топшириқномалари билан бирга беради. Тижорат ва молия ҳужжатларининг инкассо топшириқномасида тўғри расмийлаштирилганлигини текширгач экспортёр банки, уларни импортёр жойлашган мамлакатдаги инкассаловчи банка одатда ўзининг корреспедентига жўнатади. Импортёр банки сотувчига хужжатни ёки инкассо топшириқномасида кўрсатилган валюта суммаси (нақд пули ҳисоб-китобларда) ни тўлаш учун ёки зудлик билан акцептия (амалга ошириш учун топширади. Импортёр банкидан маблағларни ўтказиш тўғрисида маълумот олган экспертёр банки экспорт товарлар) сотувчиси билан ҳисоб-китобларни амалга оширади. ФКнинг 807-моддасига мувофиқ чек берувчининг чекда кўрсатилган суммани чек сақловчига тўлаш ҳақида банка ҳеч қандай шарт қўйилмаган топшириғи мавжуд бўлган қимматли қоғоз чек дейилади. 1931 йилда Жиневада “чеклар тўғрисидаги ягона тусдаги қонун қоидалари қабул қилинди.” Чек (инглизча chek, chekue) Аваль франсузча aval - (пул топшириқномаси) Чек – ўзининг моҳиятига кўра, қимматли қоғоздир, белгиланган шакли ва мажбурий бўлган белгиларга риоя қилган ҳолда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи хужжат бўлиб , фақат тақдим этишган вақтдагина буни амалга ошириш ва бировга бериш мумкин. Асосий иштирокчилар: 1. Ч ек берувчи чек ёзиб берган шахс 2. Чек сақловчи ёзиб берилган чекнинг эгаси бўлган шахс. 3. тўловчи тақдим этилган чек бўйича тўловни амалга оширувчи банк 4. индоннест-чекни ўтказма ёзув воситасида бошқа шахсга бурувчи шахс. 5. аввалги-чекка ҳақ тўлаш учун унга кафолат хати билан расмийлаштириладиган кафолат берган шахс. Чек пул мажбуриятлари тўлаҳақли билдирмасдан, қарз мажбуриятини аниқлайди. Чек Марказий банкнинг давлат белгиси билан тижорат банкининг буюртмаси бўйича, шу банклар фаолиятини ошириб бориш учун белгиланган шаклда ва сонда таёрланади. Бунда чекнинг серияси ва рақами, эмитент банкнинг номи ва фирма белгиси тепография ёзувида қайд этилиши керак. 60-сонли Низомнинг 7,3бандига мувоқиф чеклар фақат жисмоний шахслар ва хўжалик юритувчи субеъктлар ўртасидаги товарлар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш учун қўлланилади. Чекнинг максимал миқдори Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланади . Манимал миқдорини эса тижорат банки мустақил белг и лайди. Чек жисмоний шахсларнинг мавжуд депозит ҳисоб варағидан (талаб қилиб олингунча) ёки улар томонидан берилган нақд пуллар ҳисобидан берилади. Чекнинг амалда бўлиш муддати тижорат банки томонидан мустаҳкам белгиланади. Чек икки қисмдан иборат бўлади. Чекнинг ўзи ва керешек. Керешек чекда кўрсатилган миқдорни тасдиқлайдиган контрол сонларидан иборат бўлади. Агар чек муддат давомида банкка тўлов учун тадим қилин бўлса, ҳисоб варағи депозитли мажбуриятлар - спязисга ўтказилади.Чек тақдим этилганда банк ходими қуйидаги реквизитни тўлдириши керак. - чекнинг берилган вақти. - Жисмоний шахс фамилияси исми ва шарифи - Паспорт с ерияси ва номери - Чек берувчининг дерезет ҳ исоб вара ғ и - Чек берувчи банкнинг ном ива коди - Банк томонидан қабул қилиб олинган чек бўйича тўлов, қўйидагича амалга оширилади. 1) агар чек берувчи ва чек олувчига битта банк хизмат қилса; чеклар савдо ташкилоти (чек сақловчи)нинг кредит ҳисоб варағи бўйича ва чек берувчининг дебит ҳисоб варағидан “ пул тўловномаси ва чекни инкассолаш – ҳисоб варағи орқали амалга оширилади. Чек ҳақиқий нусхаси банкнинг кундалик хужжат”. 2) агар чек берувчи ва чек сақловчига турли банк хизмат қилча: чек сақловчининг хисоб ваарағига маблағлар ўтказилади. Эектрон ҳисоб- китоб чеки (тижорат банкининг) электрон тўлов тизими бўйича чеки берувчи хам банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади. - чек берувчининг банкидан олинган электрон чек остида чек берувчининг иккиламчи хисоб варағидан маблағлар чиқариш амалга оширилади. Банк тўловчи бўлиб чиққан ва мемориал ордерлар ишлатилган ҳолларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдиқланади, бошқа ҳолатларда мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик банкнинг раҳбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади. Банклар мемориал ордерлардан фуқароларнинг, олиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ёзма топшириқномалари бўйича нақд пулсиз пул маблағларини ўтказишни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин. Бунда, топшириқнома бўйича тўлаш амалга оширилгандан сўнг мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади. 1-§. Қарз шартномаси деб шундай шартномага айтиладики, бунга асосан бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хи ли, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайта риб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддаси). Қарз шартномасининг ҳуқуқий белгилари қуйидагилардан иборат: биринчидан, бу шартнома реал шартнома бўлиб саналади, чунки тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва бурчлар шартнома предмети бўлган пул ёки ашёнинг топширилиши пайтидан эътиборан вужудга келади ва шартнома ҳам шу пайтдан эътиборан тузилган ҳисоб ланади; иккинчидан, қарз бир томонлама шартномалар тоифасига кира ди, чунки бу шартнома юзасидан бир тараф қарз берувчи ҳуқуқлар олса, иккинчи тараф қарздорда бурчлар бўлади, Жумладан, қарз бе рувчи қарзнинг қайтарилишини талаб қилиш ҳқуқига эга бўлса, қарз дор олинган қарзини қайтаришга мажбур бўлади (ФКнинг 735-мод даси); учинчидан, қарз шартномаси агар қонунда ёки қарз шартно масида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юри дик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 734-моддаси 1- банди). Қарз шартномаси фуқаролар ўртасида агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ, бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса, қарз суммасидан қатъи назар, ёзма тузилиши шарт (ФКнинг 733-моддаси). Қарз мулкка иисбатан бўлган эгалик ҳуқуқини ёки мулкни оператив бошқарув ҳуқуқини ўтказишга қаратилган шартномалардан ҳисобланади. Бинобарин, қарздор қарзга олинган нарсанинг айнан ўзини қайтармасдан, балки олган пулни ёки ўша қарзга олинган нарсанинг хили, сифати ва миқдори бараварида бошқа нарсани қайта ришга мажбур бўлади. Агарда қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, улар нинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак (ФКнинг 734- моддаси 2-банди). Қарз шартномасида муддатлар. Қарз шартномасини бажариш муддатларига тўхталадиган бўлсак, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак (ФКнинг 735-моддаси). Қонун ҳужжатларида бошқа шартномалардан келиб чиккан бурчнинг (қарзнинг) ҳам қарз мажбурияти сифатида расмийлаштирилишига йўл қўяди. Бундай ҳолларда агар тарафлар олди-сотди муомаласидан, мулк ижараси ёки бошқа асосдан келиб чиқадиган ҳар қандай насияни қарз мажбурияти шаклига айлантирган бўлсалар, бу ходда қарз тўғрисидаги қоидалар татбиқ қилинади. Қарз олувчи томонидан қарз шартномасини бузиш оқибат лари. Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақти да қайтармаган ҳолларда Фуқаролик кодексининг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак. Қарз олинган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтарилиб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак Амалдаги Фуқаролик кодексида қарз шартномасининг алоҳида иккита тури бор:  аниқ мақсадли қарз (ФКнинг 739-моддаси);  Давлат заёми шартномаси (ФКнинг 743-моддаси). Оддий қарз шартномаси аниқ мақсадли қарздан фарқ қилади, бунга сабаб шундаки, мақсадли қарз шартномаси асосида олинган қарз кўрсатилган аниқ мақсадларда ишлатилиши лозим. Масалан: корхона, ташкилот ўз ходимининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида унга қарз берган бўлса, ходим уни бошқа мақсадларда ишлатишга ҳақи йуқ. Агарда шундай ҳолат содир бўлган бўлса, қарз берувчи карзни муддатидан олдин, агарда фоизли бўлса, фоизлари билан биргаликда талаб қилиб олади. Давлат заём шартномаси бўйича давлат қарз олувчи, фуқаро ёки юридик шахс эса қарз берувчи бўлади. Бу шартномада олинган қарз ни қайтариш тўғрисида алоҳида муддатлар белгиланган бўлмаса, қарз берувчи томонидан қарзни талаб қилган замон қайтаришга мажбур бўлади. Давлат заёмлари ихтиёрийдир. Лекин давлат заёмларини хукумат номидан тегишли юридик шахслар чиқариши мумкин. Асосан ички пул эмиссиясини камайтириш, яъни қоғоз пуллар эмиссиясини кўпайтирмаган ҳолда фуқаролар ва юридик шахслар маблағларини давлат эҳтиёжлари учун жалб этиш ва бошқа мақсадларда давлат заёмидан фойдаланилади. Бундан ташқари, қарз шартномаси қимматли қоғозлар билан, яъни вексель, облигациялар йўли билан ҳам тузилиши мумкин. Ўзбе кистон Республикасининг 02.09.1993 йилдаги N 918-XII “Қимматли воғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги қонунга кўра, “қ имматли қоғозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжат лардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир. Қимматли қоғозлар - бланкалар, сертификатлар шаклида ёки счётлардаги ёзув шаклида бўлиши ва ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланилиши мумкин. Қимматли қоғозлар юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ихтиёрийлик асосида тарқатилади”. Облигациялар. Облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг белгиланган қийматини уларда кўрсатилган муддатда, қайд этилган фоиз тўланган ҳолда, башарти облигацияларни чиқариш шартларида ўзгача қоида лар назарда тутилмаган бўлса, қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғозлардир. Қуйидаги турлардаги облигациялар чиқарилиди: республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари; корхоналарнинг облигациялари. Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигацияларини чиқа риш тўғрисидаги қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. Қарорда эмитент, облигацияларни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим. Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Корхоналар ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарор тегишинча маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади. Корхоналарнинг облигацияларини эмитентларнинг устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек уларнинг хўжа лик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун чиқаришга йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамияти томонидан чиқарилган барча облигацияларнинг номинал қиймати жамиятнинг шакллантирилган устав фонди миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим. Жамият томонидан облигациялар чиқаришга фақат жамият устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади. Бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг облигацияларини чиқариш суммаси миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Вексель. Вексель берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз вексель ҳисобланади. Векселлар оддий ва юбориладиган векселларга бўлинади. Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий вексель ҳисобланади. Вексель олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлаш тўғрисидаги қатъий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган ҳужжат юбориладиган вексель ҳисобланади. Векселларни (хазина векселларидан ташқари) чиқариш, рўйхат дан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шарт ларини Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда белгилайди. Хазина векселларини чиқариш ва муомалада юритиш қоидалари ни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди. Векселларни чиқариш ҳуқуқи тижорат банкларига фақат Ўзбе кистон Республикаси Марказий банки рухсати бўйича берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.1997 й. ПФ-1738 “республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора- тадбирлар тўғрисида” фармони в екселларни чиқариш ва уларнинг муомаласи механизмини такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг шартнома мажбуриятларини бажаришлари учун молиявий жавобгарлигини ошириш, улар чиқарган векселларнинг пули ўз вақтида қайтарилишини таъминлашга қаратилган. Фақат қонун, ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда қарз олувчининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш (ФКнинг 738-моддаси), қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан, қарз шартномаси назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек, қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Фоизли қарзга бериладиган пул кредит дейилади. Агар қарзга берилган пул ишга солиниб, янгидан пул топиш, даромад олиш учун ишлатилса, қарз капитали шаклини олади. Агар қарз шахсий истеъмолни қондиришта хизмат қилса; одатдаги пул қарзи бўлади, холос, чунки унда капитал белгиси бўлмайди. Бозор иқтисодиётидаги кредит муносабатлари табиатан фарқ ланувчи икки турдаги муносабатларнинг яхлитлигини билдиради. Гап шундаки, қарзга олинган пул: Биринчидан, капитал сифатида ишлатилади, бунда фойда олиш, пулни кўпайтириш назарда тутилади. Щу сабабли қарз капитали борасидаги муносабатлар пайдо бўлади. Бунда пулнинг мулк сифатидаги ҳолати унинг ўзгалар қўлида капитал бўлиши ҳолатидан ажралади, ўзга мулки ўзга қўлида капиталга айланади. Иккинчидан, қарзга олинган пул шахсий ёки умумий эҳтиёж ларни қондиришга хизмат қилади. Пул эгаси учун қарз олувчи пулни қандай ишлатишининг хеч бир аҳамияти йўқ, у қарз ҳақини (фоизларни) олса бўлди. Баъзи ҳол ларда қарз берувчи уни нимага ишлатишни шарт қилиб куйиши мумкин. Фуқаролик кодексининг 739-моддасида худди шундай аниқ мақсадли қарз назарда тутилади. Агар қарз шартномаси қарз олувчининг маблағларидан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт. Бундан ташқари, қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиши ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда туилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.  Кредит шартномаси. Кредит шартномаси бўйича бир тараф, яъни банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредит берувчи, кредитор) иккинчи тарафга (кредит олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 744-мод даси). Кредит муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, “Марказий банк тўғрисида”ги қонун, “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги қонун, Ўзбе кистон Республикаси Президентанинг 1994 йил 21 январдаги “Иқти содий ислоҳотларни янада чуқурлаштирищ, хусусий мулк манфаатларини химоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тад бирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа қонун ҳужжатлари муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги қонунига кўра, банк ва мижозлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномавий характерга эга. Банк хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш ва тартибгас олишда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар қўлланилади. Авваламбор, кредит нима? Кредит деганда ўз эгалари қўлида вақтинча буш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатлар тушунилади. Фуқаролик ҳуқу қи томонидан тегишли ҳууқий нормалар билан тартибга солинадиган, иқтисодий муносабатларнинг баъзи бир турларининг ўзига хослигини назарда тутадиган шартномалар тизими ишлаб чиқилган. Банк-кредит муносабатлари соҳасидаги шартномалар ҳам шулар жумласидандир. Кредит мунлосабатлари таркиби икки элементдан иборат: кредит субъекти ва объекти. Кредит объекти – бу (кредитор) қарз берувчидан қарз олувчига бериладиган ва қарз олувчидан қарз берувчига қайтиб бериладиган қийматдир. Кредит муносабати икки субъект ўртасида юзага келади: бири пул эгаси, яъни қарз берувчи (кредитор); иккинчиси пулга мухтож, яъни қарз олувчи. Кредит товар ва пул кўринишидаги маблағларни: - қайтариб беришлик; - муддатлилик; - фоиз тўлаш; - кредитнинг товар-моддий бойликлар билан таъминланганлиги; - тўловлилик; - кредитнинг мақсадлилиги шартлари натижасида юзага келади. Кредит шартномаси:  Кредит муносабатлари иштирокчилари – қарз берувчи ва қарз олувчи ҳуқуқий жиҳатдан мустақил субъект бўлиши керак. Мустақил субъект сифатида ҳар икки томон бир-бири билан ўзаро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажарилишини моддий жиҳатдан кафолатлай олиши керак. Мажбуриятларнинг бажара олиш қобилия тини ҳисобга олган ҳолда мустақил ҳуқуқий субъект сифатида томонлар иқтисодий муносабатга киришишлари керак.  Қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бир-бирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар, авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаро манфаатларни тақозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ. Қарз берувчи томонидан пул маблағларини қарга бериш қарз олувчи томонидан эса шу маблағларни олиш бўйича қизиқиш туғил ган тақдирдагина кредит муносабатлари юзага келади. Кредит муносабатларнинг вужудга келиши кредит муносабтлари иштирокчилари манфаатларининг мувофиқлигига боғлиқ. Томонлар манфаатининг мос келиши кредит шартномаси тузилишини таъминлайди. Лекин, кредит муносабатлари иштирокчилари манфаати нафақат фазо ва вақт жиҳатидан, шунингдек сифат жиҳатидан ҳам мос тушган тақдирдагина бу муносабатлар реалликка айланади. Шу билан бирга кредитнинг бу муҳим сифатлари кредит муносабатлари содир бўлишининг асосий сабаби бўла олмайди. Кредит вужудга келиши учун аниқ бир иқтисодий асос – фондларнинг доиравий айланиши ва шунга ўхшаш бошқа шароитлар зарур. Қонун ҳужжатларига мувофиқ, кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашини амалга оширишга йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланилади (ФКнинг 744-моддаси, 2-қисм). Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт . Ёзма шаклга риоя килмаслик кредит шартномасининг ҳақикий бўлмасли гига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Қарз ва кредит шартномалари ўртасидаги умумийлик билан бирга жиддий фарқлар ҳам мавжуд. Биринчидан, кредит шартномаси бўйича кредитор сифатида фақат махсус субъектлар, банк ёки бошқа кредит ташкилоти қатнашади. Иккинчидан, кредит шартномаси бўйича қарз олувчи кредиторга фоизлар тўлаши шарт. Учинчидан, кредит шартномаси фақат ёзма шаклда тузилади. Қарз шартнмасида эса қарз суммаси энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлса, оғзаки шаклда тузилиши мумкин. Туртинчидан, кредит шартномаси реал эмас, балки консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб. Шу сабабли шартнома тузилгандан кейин у тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтиради. Бундай ҳолда шартноманинг бажарилмаслигига ФКнинг 746-моддасида белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади. Кредит ва молия тушунчалари ўртасида бир томондан умумийлик бўлса, иккинчи томондан фарқли жихатлари мавжуд. Агар молия барча хўжалик субъектларининг ўзига тегишли пул маблағлари хусусидаги алоқаларини англатса, кредит бундан фарқ лироқ, ўзга мулки бўлган мулкни қарзга олиб ишлатиш борасидаги муносабатларни билдиради ва бозор муносабатларининг бир унсури ҳисобланади. Молия билан кредитнинг умумийлиги шуки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам пул маблағлари юзасидан бўлган муносабатларни жамлаш ва ишлатиш усулининг ҳар хил бўлишидан келиб чиқади. Молияда томон ўз мулки бўлган пул ресурсларини хоҳлаган вақтда, ҳеч бир харажатсиз ишлатиши мумкин. Кредит эса ўзгалар пул маблағини ҳақ тўлаган ҳолда вақтинча ишлатиб туриш ва муддати келганда қайтариб беришни англатади. Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул ҳаракатини билдирувчи категориядир. Кредит субъектлари қуйидагилар бўлиши мумкин: корхона, фирма, ташкилот, давлат ва турли тоифадаги аҳоли. Кредит объекти ҳар қандай пул эмас, балки фақат вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пуллар ва товарлардир. Кредит жамиятда қуйидаги турт хил вазифани бажаради: Биринчидан, пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини (маса лан, вексель, чек сертификат ва ҳ.к.) юзага чиқариб, уларни хўжалик муомаласига жалб қилади; Иккинчидан, у бўш пул маблағларини ҳаракатдаги, ишдаги капиталга айлантириб, пулни пул топади, деган қоидани амалга оширади; Учинчидан, қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоклар ўртасида қайта тақсимлаш билан чиқариш ресурсларининг кўчиб туришини таъминлайди; туртинчидан, қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Кредит ва ундан фойдаланиш натижасида турли натижаларга эришилади. Улар ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Ижобий натижалар деганда кредитдан самарали фойдаланиш натижасида қўлга киритилган ютуқлар тушунилади. Масалан: Бухоро вилоятида қурил ган нефтни қайта ишлаш заводи, Андижоннинг Асака шахрида банк кредити ҳисобидан қурилган автомобиль заводи, Тўйтепа шаҳрида қурилган «Кобул» тўқимачилик фабрикаси кабиларни айтиш мумкин. Булар ҳозирги кунда маълум даражада эҳтиёжни қондириб, жаҳон бозорига чиқиб бормоқда. Бу кредитнинг ижобий тарафларига яққол мисолдир. Кредитнинг салбий томони, асосан, қуйидаги икки ҳолатда намоён бўлади: кредит халқ хўжалигида турли йўллар билан асоссиз равишда кўп берилса ва оқибатда пул массаси кўпайиб, миллий пул қадрсизланса; агар олинган халқаро кредитлардан самарали фойдаланмай ва мамлакат ўзининг бошқа даромад манбалари, олтин ва бошқа қим матбаҳо нарсаларини сотиш ҳисобидан кредитни қайтарса ва ҳ.к. Кредит уюшмалари . Кредит уюшмаларининг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасида “Кредит уюшмалари” тўғрисида қонун 1 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган. Ушбу қонунга кўра, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқлилилик асосида тузиладиган кредит ташкилоти кредит уюшмаси деб эътироф этилади. Устав фондининг пай бадалларини киритган юридик ва жисмоний шахслар кредит уюшмасининг аъзолари саналади. Шахсга кредит уюшмаси томонидан берилган сертификат унинг кредит уюшмасига аъзолигини тасдиқловчи ҳужжатдир. Кредит уюшмаси аъзоларининг сони 50 тадан кам бўлиши мумкин эмас. Кредит уюшмасининг ҳуқуқлари:  депозитларга қўйиш учун ўз аъзоларидан пул маблағларини жалб этиш;  ўз аъзоларига кредит бериш; 1 Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари. 2002 йил №7 сон.  ўз уставига мувофиқ шартномалар тузиш ва бошқа фуқаролик- ҳуқуқий битимларни амалга ошириш;  грантлар ҳамда бепул бериладиган бошқа маблағларни олиш;  маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш;  кредит уюшмаси аъзолари молиявий мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун тўлайдиган неустойка миқдорини белгилаш;  кредитларни белгиланган тартибда жалб этиш;  Қонун ҳужжатларига мувоифқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин. Кредит уюшмасининг мажбуриятлари:  Ўз устав фондини белгиланган энг кам миқдордан пасайтирмаган ҳолда сақлаш;  Ҳисоб, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни юритиш;  Ҳисоботни белгиланган тартибда эълон қилиш ва тақдим қилиш;  Кредит уюшмасининг аъзоси кредит уюшмаси олдидаги мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда тўланиши лозим бўлган суммани кредит уюшмасинингаъзосига тегишли бўлган пай бадали ёки депозитдан, шунингдек, уларга пай бадали бўйича бериладиган девидентлардан ва депозит бўйича тўланадиган фоизлардан ундириб олишга;  Инспекция ўтказиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки вакилларига ҳужжатлар ва кредит уюшмаси фаолиятига оид бошқа ахборот манбаларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлашга мажбурдир;  Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар. “Ўзбекистон республикаси марказий банки бошқарувининг 2002 йил 14 сентябрдаги 21-а/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Кредит уюшмалари томонидан молиявий операцияларни ўтказиш қоидалари” Ўзбекистон Республикасининг "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва кредит уюшмалари учун капитални шакллантириш, кредитлаш, кредит ва депозит шакллардаги пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларни ўтказиш, шунингдек кредит уюшмаси фаолияти натижасида юзага келувчи таваккалчиликларни минималлаштириш мақсадида эркин пул воситаларини инвестициялаш бўйича мажбурий қоидаларни белгилайди. Кредит уюшмалари фақат ўз аъзоларига кредит бериш ҳуқуқига эгадир. Ссуда счётини очиш орқали кредитларни бериш кредит уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган кредит сиёсатига мувофиқ муддатлилик, қайтариш ва тўловлилик принциплари бўйича шартнома асосида амалга оширилади. Кредит сиёсати тўғрисидаги Низом кредитлаш муддатларини ва шартларини белгилашни, кредитлаш лимитларини, таъминлаш қулай шаклларини, шунингдек берилган кредитлар бўйича ўхшаш мониторингларни ўрнатиш бўйича талабларни ўз ичига олиши керак. Битта қарз олувчига ёки бир-бири билан ўзаро боғлиқ қарз олувчилар гуруҳига бериладиган кредит миқдори кредит уюшмаси капиталининг 25 фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Кредитлар мулкий таъминланган, шунингдек таъминланмаган (ўзаро ишончли) бўлиши мумкин. Тўлов тўланмаган ҳолларда кредит уюшмасининг кредит шартномасида тўланиши лозим бўлган суммани кредит уюшмасининг аъзосига тегишли бўлган пай бадали ёки депозитдан, шунингдек уларга пай бадали бўйича бериладиган дивидендлардан ва депозит бўйича тўланадиган фоизлардан ундириб олиш ҳуқуқи қайд этилган бўлиши керак. Битта қарз олувчига ишончга асосан берилган кредитнинг максимал ҳажми кредит уюшмаси капиталининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Қуйидаги ҳолларда кредит уюшмасидан қарз олувчилар "бир-бири билан ўзаро боғлиқ қарз олувчилар гуруҳи" деб тан олинади: - қарз олувчилардан бири расмий келишув ёки ҳар қандай бошқа усул асосида бошқа қарз олувчининг фаолиятига раҳбарлик қилиш имкониятига эга бўлса; - иккита ёки ундан кўп қарз олувчилар расмий келишув ёки ҳар қандай бошқа усул асосида битта шахс раҳбарлигида бўлсалар (ушбу шахс кредит уюшмасидан қарз олувчи бўлмаган тақдирда ҳам); - иккита ёки учдан кўп қарз олувчилар таҳмин қилинган кредит тўланадиган манба ушбу қарз олувчиларнинг ҳаммасига бир хил бўлган тақдирда, биргаликда фаолият кўрсатишда иштирок этиш учун кредит уюшмасидан олинган кредитлардан фойдаланганда. Кредит уюшмаси кредит қўмитаси кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва кредит уюшмаси ходимлари билан, шунингдек уларничг яқин қариндошлари билан, қачонки ушбу битимлар кредит уюшмасининг бошқа аъзоларига нисбатан қулай шароитларда тузилган бўлса, бундай битимларнинг тузилишига йўл қўймаслиги керак. Тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари . Кредит шартномаси тузилгандан бошлаб тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келади. Тарафларнинг шартнома ижросидан воз кечишига Фуқаролик кодексининг 745-моддасида белгилаб қўйилган асослар бўйича йўл қўйилади. Кредитор қарз олувчини тўловга қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш мажбуриятларини бажармаса, шартномада назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни берищдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Бизга маълумки, амалиётда ушбу муносабат субъектлари шартномада белгиланган мажбуриятларни бир томонлама бажармаслик ҳоллари жуда кўп учраб туради. Қандай ҳолларда қарз олувчи кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортиши мумкин? ФКнинг 746-моддасида қайд килинишича, кредит олувчи шартномада келишилган кредитдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шартномасида белгилаб қўйилган кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт. Қарз олувчи кредит шартномасида назарда тутилган кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузган тақдирда кредитор шартнома бўйича қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатишга ҳақли. Ушбу муносабатлардан келиб чиқадиган мулкий мажбуриятлар қонун ҳужжатлари ва улар ўртасидаги шартномага асосан ҳал қилинади. Кредит шакллари . Ҳозирда кредитнинг бир неча шакллари мавжуд. Кредит алоқалари пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда улар тўғридан-тўғри муомалага киришади. Иккинчи ҳолда эса бу воситачилар орқали юз беради. Масалан, кредит олиш учун учинчи шахсларнинг келажакда кафил бўлишлиги асосида ва ҳоказо. Кредит қуйидаги: а) тижорат кредити; б) банк кредити; в) истеъмолчи кредити; г) давлат кредити; д) халқаро кредит шакллари орқали кредит муносабатлари субъектлар ўртасида амалга оширилади. Тижорат кредити бажарилиши учун пул суммаларини ёки турга хос аломатлари билан белгиланадиган бошқа ашёларни иккинчи тарафга мулк қилиб топшириш талаб қилинадиган шартномаларда, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол белгилаб қўйилган бўлмаса, кредит бериш, шу жумладан, бўнак олдиндан ҳақ тўлаш, товарларга, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида кредит бериш (тижорат кредити) назарда тутилиши мумкин (ФКнинг 748-моддаси). Содда қилиб айтадиган бўлсак тижорат кредити – бу сотувчиларнинг харидорларга товар шаклида берадиган кредитидир. Бунда товарлар маълум муддатда пулини тўлаш шарти билан насияга берилади. Тижорат кредитини насияга олувчи унинг эгасига вексель (қарз мажбуриятномаси) беради. Тижорат асосида кредит беришнинг қуйидаги бешта усули бор: 1. Вексель усули; 2. Очиқ счёт орқали бериш; 3. Тўловни маълум белгиланган муддатда амалга оширган шароитда чегирма бериш; 4. Мавсумий кредит; 5. Консигнация. 1. Вексель усулида товар етказиб берилгандан сўнг сотувчи харидорга траттани (тўлдирган ҳужжат) тақдим этади. Харидор ўз навбатида уни акцептлайди, яъни траттада кўрсатилган суммани ўз вақтида тўлашга розилик беради. 2. Очиқ ёки счёт орқали тижорат кредитини беришнинг мазмуни шундаки, харидор товарга буюртма бериши биланоқ, у юклаб жўнатилади, тўлов эса белгиланган муддатларда вақти-вақти билан амалга ошириб борилади. 3. Чегирма бериш усулида агар харидор тўлов ҳужжатлари ёзилгандан сўнг, шартномада келишилган маълум давр ичида тўловни амалга оширса, тўлов йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу давр ичида тўлов тўлай олмаса, унда тўловни белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширади. 4. Мавсумий кредит, одатда, маданий моллар ва кенг истеъмол молларини сотишда кенг қўлланилади. Бу усул ишлаб чиқарувчилар учун қулай бўлиб, улар омборларида молларни сақлаш харажатларидан халос бўлади. 5. Консигнация – бу шундай усулки, бунда сотиб олувчилар товарларни мажбуриятсиз сотиб оладилар, яъни товар сотилгандан сўнг пулни тўлайди. Агар товар сотилмай қолса, унда у эгасига қайтариб берилади. Банк кредити тўғрисида сўз юритганимизда Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунида “Пул маблағларини жалб қилиш ҳамда уларни қайтаришлик, тўлашлик ва муддатлилик шартлари асосида ўз номидан жойлаштириш учун тузилган муассаса банкдир” деб қаид этилган. Банк кредити – бу тижорта банки томонидан ўз мижозига аниқ муддатга ҳақ тўлаш ва мақсадли фойдаланиш шартларида тақдим этиладиган пул маблағларидир. Кредитнинг аниқ муддатга берилиши авваламбор кредитни қайтарилишини билдиради. Банк кредити қайтарилиши тамойили билан қайтарилмайдиган молиявий ёрдамдан фарқланади. Кедитнинг қайтариш муддати банк ва мижоз ўртасидаги келишув билан белгиланади. Кредит муддатини белгилашда мижознинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжи, банкнинг имкониятлари, кредит маблағлари қандай маҳсулотлар, хизматлар ва ишларга сарфланиши ва бошқа факторлар инобатга олинади. Кредитнинг аниқ муддатга берилиши кредитталаб қилиб олунгунча берилиши тақиқланишини кўрсатади. Агар шартномада кредит муддатдан олдин қайтарилиши мумкинлиги белгиланмаган бўлса, мижоз кредитни келишилган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга эмас. Қонунчиликда кредитни шартномада белгиланган муддатдан олдинқисман қайтарилиши қайд қилинмаган бўлса-да, амалиётда банклар кредит шартномаларига жуда кам ҳолларда кредитни қисман қайтарилиши тўғрисида қоидаларни киритишга рози бўладилар. Сабаб – банк тақдим этилган кредит бўйича доимий равишда фоизларни олишдан манфаатдор, кредитни қисман (кўп ҳолларда тўла) муддатдан олдин қайтарилиши банкдан қайтарилган маблағларни бошқа мижозларга тақдим этиш учун вақт ва харажатларни талаб қилади. Кредитлар муддатларига кўра, асосан савдо-сотиқ соҳасига ёки айрилма фондларни тўлдириш учун 1 йилгача бериладиган қисқа муддатли кредитларга, ускуналарни сотиб олиш ёки янги маҳсулот лар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бериладиган янги 1 йилдан 5 йилгача бериладиган ўрта муддатли ва ижтиомий лойиҳаларга ёки катта ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш учун 5 йилдан ортиқ муддатга бериладиган узоқ муддатли кредитларга бўлинади. Кредитларни ҳақ эвазига берилиши мижоз томонидан банкка кредит маблағларидан фойдаланилгани учун фоизлар тўлаш кераклигини билдиради. Қонунчиликда фоизларнинг тўланиш муддати ва тартиби бўйича диспозитив моддалар белигиланмаган. Фоизар ҳар куни, ҳар ҳафта, ҳар ўн кунликда, ҳар ойда, ҳар чоракда, ҳар йилда, кредитнинг асосий суммасини қайтариш пайтида ёки томонилар келишганбошқа муддатларда тўланиши мумкин. Амалиётда банклар мижозлардан фоизларни ҳр ойда тўлашни талаб қиладилар. Тижорат банклари мижознинг ҳисобварағидан фоизларни мижознинг алоҳида топшириғисиз кўчириб оладилар ва бу тўғрисида мижозга маълумотларни берадилар. Кредитларни мақсадлилиги – кредитни аниы маысадга берилишини билдиради. Бундан қуйидагилар келиб чиқади: 1) кредит мақсадсиз бўлиши мумкин эмас. Кредит шартномасида кредит маблағлари мижозга қайси мақсадларга берилиши аниқ белгиланади – сотиб олинадиган товарларнинг ҳажми, сифати, нархи, харид қилинадиган ускуналарнинг сони, ишлаб чиқарувчилари, сифат кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қвватлари, молиялаштириладиган ишлар ва хизматлар муддатлари, сифат кўрсаткичлари ва бошқа муҳим тадбирлар кўрсатилиши керак. Банк мижозга кредит маблағла рини ўз хоҳишига кўра ишлатиш ҳуқуқини беришга ҳақли эмас. 2) Банк мижоз томонидан кредитни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай назорат мижоз томонидан кредит маблағларидан тўловларни амалга ошириш жараёнида банкка тўлов ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида ва сотиб олинган товарлар ва ускуналар, харид қилинган ишлар ва хизматларни жойида текшириш йўли билан амалга оширилади. 3) Мижоз томонидан кредит маблағларини кредит шартномасида кўзда тутилмаган мақсадларга ишлатилиши кредит шартномасини бузилганлигини билдиради ва банкка қонунчиликда ва кредит шартномасида белгиланган чораларни қўллаш ҳуқуқини беради. Кредитларни тақдим этиш жараёнида тижорат банклари мижозларга кредитларни қайтишини таъминловчи қўшимча талабларни ўрнатадилар. Қонунчиликда барча кредитлар бўйича таъминот бўлиши шартлиги тўғрисида императив меъёр ўрнатилмаганлиги сабабли тижорат банклари ишончли мижозларга, яъни молиявий ҳолати шубҳа уйғотмайдиган, пул оқимлари етрали даражада бўлган, раҳбарлари ўз соҳасида юқори обрўга эга бўлган мижозларга таъминотсиз кредитларни беришлари мумкин. Бундай ҳоллар амалиётда кам учрайди. Тижорат банклари таъминот сифатида мулкни гаровга қўйишни, учинчи шахсларнинг кафолати ёки кафиллигини, суғурта компанияларининг полисларини тақдим этишни талаб қилишлари мумкин. Банклар томонидан микрокредитлар бериш. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк ва Товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлар палатасининг 2002 йил 10 майдаги 59-сонли, 23-сонли, 2-09/3-сонли, 217-В-сонли, 324-сонли Қарори билан тасдиқланган “Тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорлик субъектларига бандликка кўмаклашиш жамғармаси кредитлари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги” низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банклар фаолияти тўғрисида", "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ еттинчи сессиясида маъқулланган "2002-2003 йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш Дастури", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли "2002-2003 йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тижорат банклари томонидан бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси (кейинчалик матнда - Бандлик жамғармаси) кредитлари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартибини белгилайди. Кредитдан фойдаланиш муддати тугагач, қарз олувчи олинган кредитни банкка ўз муддатида ва шартномада назарда тутилган тартибда қайтариши шарт. Қарз олувчи берилган кредитдан мақсадга кўра фойдаланмаганлиги аниқланган тақдирда банк қарз олувчига бундан кейин кредит беришдан бош тортишга, қарз олувчидан кредит суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва шартнома бўйича тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Қарз олувчи асосий қарзи ва унга доир ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида таъкидланган муддатда сўндирмаган ҳолда банк гаров предметини мустақил равишда, судга мурожаат этмасдан, Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ундиришга ҳақлидир. Қарз олувчи кредит шартномаси шартларига биноан қарзни ва унга доир ҳисобланган фоизларни сўндиришдан ёки шартнома шартларига мувофиқ гаров предметини банк тасарруфига топширишдан бош тортганда банк хўжалик судига тегишли даъво билан мурожаат этиши керак. Шунингдек ушбу соҳадаги яна бир ҳужжат Ўзбекистон Респуб ликаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 29.02. 2000 й. 902-сонли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тас диқланган 22.02.2000 йилдаги 463-сонли “Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий ва хо рижий валюталарда микрокредитлаш тартиби” Ўзбекистон Республи касининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марка зий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка масининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжалик ларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишга йўнал тирилган. Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 29.02. 2000 йилдаги 903-сонли, Ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан тасдиқланган 22.02.2000 йилдаги 464-сонли “Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермер хўжаликлари, кичик бизнеснинг бошқа субъектларини тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валюталарда микрокредитлаш тартиби” Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этган ҳолда амалга оширувчи фермер хўжаликлари ҳамда кичик бизнеснинг бошқа субъектларини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган. Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 07.03. 2000 йилдаги 907-сонли, Ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан тасдиқланган 04.03.2000 йилдаги 465-сонли “Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субьектларини миллий валютада кредитлаш тартиби” Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида''ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган, фермер хўжаликлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 16.03.2002 йил 506-сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Рес публикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 18.04.2002 йилдаги N 1126 “Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тижорат банклари томонидан миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида” Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 18 апрелидаги 178-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2002 йил 1 мартдаги 74-сон Қарори ҳамда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчили - гига мувофиқ ишлаб чиқилган ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уй-жой мулкдорлари шир - катларини кредитлаш тижорат банклари томонидан, ушбу низомга мувофиқ кредитнинг қайтарилиши, тўловлилиги, таъминланганлиги, муддатлилиги ва ажратиладиган кредитлардан мақсадли фойдаланиш шартларига риоя этиб, хатарларни ҳар томонлама баҳолаш ва гаров қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 07.03. 2000 йилдаги 907-сонли, Ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан тасдиқланган 04.03.2000 йилдаги 465-сонли “Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шу нингдек, кичик ва ўрта бизнес субьектларини миллий валютада кре дитлаш тартиби” Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида''ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 февралдаги мажлиси 1-сон баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган, фермер хўжаликлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига 2-илова “Тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжа ликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида” НИЗОМ Ўзбекистон Республика сининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўгрисида"ги Ўзбекис тон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564- сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик субьектларининг, деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқтисодиётининг аниқ сектори пировард маҳсулотидаги улушини кўпайтириш учун қулай шарт- шароитлар яратишга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 17.12.1998 й. 566-сон, Ўзбекистон республикаси марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган 09.11.1998 й. (19/8-сонли қарор) 261-сон “Қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғ рисида” низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республи каси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 234-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Ва люта биржаси ҳузуридаги кредит ресурслари кимошди савдолари орқали тижорат банкларини қайта молиялаш учун кредитлар бериш тартибини белгилайди. Истеъмолчи кредити деганимизда тижорат банклари тадбиркорлик учун фирмаларга қарз берса, истеъмолчиларга товар сотиб олиш учун қарз беради. Бунинг натижасида истеъмолчи кредити пайдо бўлади. “Истеъмол кредити тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2 да истеъмол кредитига шундай таъриф берилган: “Истеъмол кредити – жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. Молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредити истеъмол кредитининг шаклларидир”. Молиявий истеъмол кредити – сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари молиявий истеъмол кредити берувчи ташкилотлар саналади. Товар истеъмол кредити – сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Истеъмол товарларини (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлардир. Истеъмол кредитининг объекти – жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар, (ишлар, хизматлар)дир. Кўчмас мулк, шунингдек, қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк истеъмол кредити объекти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 19.03.1999 йилдаги 678-сонли, Ўзбекистон республикаси марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган 24.01.1998 йил даги 377-сонли “Ўзбекистон республикасида тижорат банклари томо нидан аҳолига истеъмол кредити беришни ташкил этиш тўғрисида” Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекис тон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига 2 Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида” Қонуни. (Қонунчилик Палатаси томонидан 2005 йил 22 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2006 йил 24 февралда маъқулланган. “Халқ сўзи” газетаси 2006 йил 10 май сонида чоп этилган. мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол кредити бериш ва қайтариш жараёнларини тартибга солади. Ундаги таърифга кўра, Истеъмол кредити - бу аҳолининг истеъмол талабларини қондиришга ёрдам берувчи кредитдир ва уй-рўзғор буюмлари: радио-электрон ва бошқа маиший асбоб-ускуналар, мебеллар, интерьер буюмлари, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товарларни харид қилиш учун 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Истеъмол кредити фақат балоғат ёшига етган ва муомала лаёқатига эга, доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган, шунингдек доимий иш, ўз фаолиятидан олинадиган даромадга эга бўлган ёки қарилик нафақаси оладиган фуқароларгагина берилади. Тижорат банклари томонидан ўзининг ходимларига истеъмол кредити берилиши тақиқланади. Истеъмол кредити истеъмол кредити бериш қоидаларига 3 мувофиқ истеъмол кредити шартномаси бўйича тижорат асосида қайтарилиш, тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик ва мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш тамойилларига риоя қилинган тарзда берилади. Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга, эга жисмоний шахсларга берилади. Кредит шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: - мижознинг исми, шарифи, отасининг исми ва банкнинг тўлиқ номи, уларнинг почта манзиллари; - кредит берилиши мақсади; - кредит суммаси, қайтарилиш муддати ва тартиби; - қайтарилиш манбаалари ва таъминот шакллари (гаров, кафолат, кафиллик ва амалдаги қоидаларда кўзда тутилган бошқа турлари); - кредит учун фоизлар, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби; 3 Истеъмол кредити бериш қоидалари истеъмол кредити берувчи ташкилот томонидан “Истеъмол кредити тўғрисида” Қонунга мувофиқ белгиланади. - ўзаро мажбуриятлар ва томонларнинг шартнома шартларига риоя қилишдаги жавобгарлиги; - шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда қўлланиладиган таъсир чоралари; - кредитдан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш усуллари ва мақсадга хилоф ишлатилганлиги аниқланган ҳолларда қўлланилади ган жазо чоралари; - Шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари; - Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа шартлар; - томонлар имзоси ва банк муҳри. Кредит шартномаси имзоланиб қарз олувчига шахсий ссуда ҳисоб варағи очилгандан кейин мазкур ҳисоб варағи орқали ўтаётган маблағларни тезкор назоратини таъминлаш мақсадида "Қарздорнинг кредит карточкаси" очилади. Кредитдан фойдаланганлик учун мижоз банкка ҳақ тўлайди. Кредитдан фойдаланганлик учун тўлов миқдори - фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги шартномада белгиланади. Истеъмол кредитини нақд пул билан бериш тақиқланади. Қарз олувчи жисмоний шахсга истеъмол кредитини бериш Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 18 ноябрда 539-рақам билан Давлат рўйхатига олинган Марказий банкнинг 1998 йил 22 августдаги 1-сонли "Ўзбекистон Республикасида банкларида очиладиган банк ҳисоб варақлари тўғрисида"ги йўриқномада кўзда тутилган тартибда унга шахсий ссуда ҳисоб варағи очиш йўли билан амалга оширилади. Қарздор томонидан олинган кредит муддатидан олдин қайтарилган тақдирда у айни пайтда кредитдан фойдаланганлик муддати учун ҳисобланган фоизларни ҳам қўшиб тўлаши керак. Банклар берилган кредитдан мақсадли тарзда фойдаланилишни назорат қилишлари керак. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш банк томонидан қарз олувчининг савдо ташкилотларининг муҳри, сотилиш муддати қўйилган товар счётларини тақдим этиш ва жойига чиқиб текшириш орқали амалга оширилади. Мижоз томонидан кредит бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолда банк гаровга олинган мулк ёки кредит қайтари лиши таъминотининг бошқа шаклларига ўз ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш йўли билан берилган кредитнинг тегишли қисмини муддатдан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Истеъмол кредитининг қайтариш манбаи қарздорнинг даромади ҳисобланади. Кредит бўйича қарз ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида кўзда тутилган шартларга биноан банк кассасига бирданига тўлалигича, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарздорнинг ойлик маошидан ссуда ҳисобварағига ҳар ойда тўловлар ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин. Агар мижоз ўз фаолияти турига кўра барқарор даромадга эга бўлса кредитни қайтариш одатда ҳар ойда мунтазам равишда тенг миқдордаги маблағларни ссуда ҳисобварағига ўтказиш туриш орқали амалга оширилади. Ҳар бир тўлов асосий қарз ва фоизларнинг қопланишидан иборат бўлиб, асосий қарзни қоплаш қисми ссуда ҳисобварағининг ўзига ва фоизларни тўлови эса банк даромадига йўналтиради. Масалан, Франция, АҚШда банклар истеъмолчиларга кредит карточкалари беради, уларга асосан 2500 ҳолларга қадар товарлар харид этилади, харид пули банкларга магазинлар берган счётга қараб тўланади. Бундай кредит ғоят имтиёзли бўлади, унинг фоизи бошқача қарз фоизидан кам бўлади, хатто фоизсиз ҳам бўлиши мумкин. Истеъмолчи кредити аҳолининг истеъмол эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. У товар ва пул шаклида бўлиши мумкин. Жумладан, якка тартибда уй-жой қуриш мақсадларига бериладиган узоқ муддатли кредитлар пул шаклидаги истеъмолчи кредитларидир. Давлат кредити тўғрисида, аввало, шуни айтиш керакки, банк лар давлатга ҳам қарз беради. Шу билан бирга, ундан қарз ҳам олади. Бунда давлат кредити пайдо бўлади. Қарз ва унинг фоизи бюджет ҳисобидан қайтарилади. Давлат кредити шароитида қарз берувчилар камдан-кам ҳолларда банклар бўлади. Кўпинча бу вазифани аҳоли, фирма, корхона ва ташкилотлар ўтайди. Давлат қарзи турли шаклда, энг аввало, давлат заёмлари шак лида бўлади. Заём давлатнинг қарздорлик гувоҳномаси бўлиб, У қарзни вақти келганда қайтариб олиш ва фоиз тўлашни кафолатлайди. Заёмларни марказий ва махаллий ҳокимиятлар чиқаради. Кредит муносабатларида давлат фақат қарздор вазифани ўтамай, қарз берувчи ролини ҳам бажаради. Давлат ўз маблағлари ҳисобига банкда қарз фондини ташкил этади, хазинадан қарз ҳам беради. Давлат ўз қарзидан воз кечиши ҳам мумкин. Халқаро кредитлар бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама сининг “Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантирииж учун хорижий кредитлар беришни ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 1997 йил 7 февраль қарори билан тартибга солинади. Ушбу қарорда лойихаларни танлаб олиш тартиби ҳамда кичик ва ўрта тадбиркор ликни ривожлантириш учун жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобига кичик ва ўрта корхоналарга кредитлар бериш масалаларига эътибор қаратилган. Халқаро кредит – бу қарз капиталининг халқаро микёсдаги ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валюта кўринишидаги маблағ ларни қайтариб беришлик, муддатлик ва ҳақ тўлашлик асосида бериш билан боғлиқдир. Халқаро кредит муносабатларида қатнашувчи субъектлар бўлиб тижорат банклари, марказий банклар, давлат органлари, хукуматлар, йирик корпорациялар ҳамда халқаро ва регионал молия-кредит ташкилотлари ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар берадиган халқаро кредитларнинг хусусий банклар берадиган кредитлардан фарқи қуйидагилардан иборат: халқаро ташкилотлар, одатда, узок муддатли кредитлар беради. Хусусий банклар эса, асосан, қисқа муддатли кредитлар бериш билан шутулланади Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қаро рига 2- илова “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида” Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири ҳисобланадиган халқаро- ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида тузилган қарз ва кредит шартномалари бўйича юридик хулосалар беради; халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади; Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 ноябрдаги 526-сон қаро рига 2- илова “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузури даги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идо ралараро кенгаш тўғрисида” Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредит лар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда "Идоралараро кенгаш" деб юритилади) хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш, инвестиция муҳитини ях шилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Ҳукумат то монидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар ва ин вестицияларга хизмат кўрсатиш ва уларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 08.01.2004 йилдаги “жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида” 7-сонли қарори "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида" ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида" 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон қарорига мувофиқ ҳамда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш механизмини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган ва ушбу қарорга илова “ Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида” низом жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов (кейинги ўринларда матнда "тақдирлаш пули" деб юритилади) ундириш тартибини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2003 йилдаги N 267-сонли “Хорижий кредитлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ж алб этилган хорижий кредитларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш, корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида берилган хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори 09.08.2002 й. 286-сонли “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун Банк оф Нью-йорк (АҚШ)нинг кредит линиясини жалб этиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори АҚШ Экспорт-импорт банкининг суғурта қопламаси остида Банк оф Нью-Йорк томонидан бериладиган, Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатланти ришга йўналтирилган кредит линиясидан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, қонун ҳужжатларида давлат қарз олувчи, фуқаро ёки юридик шахс қарз берувчи бўладиган ҳолатлар мавжуд. Бунда давлат заёми шартномаси бўйича қарз берувчининг қарз олувчидан унга қарзга берилган пул маблағларини ёки заём шартларига боғлиқ ҳолда бошқа мол-мулкни, белгиланган фоизларни ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларни заёмни муомалага чиқариш шартларида назарда тутилган муддатларда олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган давлат облигациялари ёки бошқа давлат қимматли қоғозларини қарз берувчининг сотиб олиши йўли билан тузилади. Кредитлар, шунингдек, хукуматга Олий Мажлис тасдиқлаган миқдорда эркин муомалада бўладиган ва олти ойлик муддат ичида қиймати тўланадиган қарз мажбуриятлари кўринишида, тасдиқланган давлат қимматли қоғозлари гаровга қўйилиши шарти билан берилиши мумкин. 4 Юқорида айтиб ўтилганидек, бундай шартномалар тузилишм билан ҳар иккала тарафда ҳам маълум бир мажбуриятлар пайдо бўлади. Бунда мажбурият субъектлари ва объектлари унинг муҳим унсурлари ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиккан ҳолда мажбурият субъектлари муайян ҳуқуқларга эга бўлган ва зиммасига мажбурият олган шахслардир. Кредитор- муайян бир ҳаракатнинг қилинишини ёки муайян ҳаракатни қилишдан сақланишни талаб қилишга ҳақли субъектдир. Қарздор эса муайян хараатни қилишга ёки қилишдан сақланишга мажбур бўлган тарафдир. Қарз ва кредит шартномаси бўйича мажбурият объекти қарз берувчи пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлардир. Бу шартномадаги мажбуриятлар шартномали мажбуриятларга оид муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормаларга тааллуқлидир. Мажбуриятларнинг турлари бўйича қарз ва кредит шартномалари бир томонлама (ва икки томонлама) мажбуриятларга хосдир. Бундай мажбуриятда қатнашувчиларнинг бирида фақат талаб қилиш ҳуқуқи, иккинчи томонда эса фақат мажбурият бўлади. Қарз ва кредит шартномаси бў йича қарз берган шахс қарзнинг қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи га эга бўлади, қарздор эса ўз зиммасига олган қарзини қайтаришга бурчли бўлади. Қонун нормаларига мувофиқ, пул мажбурияти бўйича мажбуриятни бажариш жойи мажбурият вужудга келган пайтда кредитор эса яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ер, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма 4 Ўзбекистон Реопубликасининг “Марказий Банки тўғрисида”ги 1995 йил 21 декабрь қонуни. 6 -модда харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида ижро этилади. Қарз ва кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бузганлик учун қўлланиладиган санкция ихтиёрий бажаришган бурчни мажбурий ижро эттиришга қаратилган. Олинган қарз ихтиёрий равишда тўланмаганлиги учун уни мажбуран ундириш мумкин. Мажбурият юзасидан қарздор шахс мажбуриятларини бажармаслиги билан кредиторнинг субъектив ҳуқуқини бузган ҳисобланади. Қарздорнинг мажбуриятни лозим даражада бажармаслиги, яъни мажбуриятни шартнома ёки қонунда кўрсатилган шартларга мувофиқ равишда бажармаслиги тушунилади. Агар мажбурият қарздор томонидан бутунлай бажарилмаса, кредитор суд орқали мажбуриятларнинг мажбурий тартибда бажарилишини, биринчи навбатда, албатта, реал равишда бажарилишини, агар мажбурият лозим даражада бажарилмаган бўлса, унинг қонун ёки шартномада кўрсатилган шартларга риоя қилиб бажаришни талаб қилишга ҳақли. Қарз ва кредит шартномаси мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор бўлади. Қарз шартномаси қарз берувчи шартномадан воз кечиши билан ҳам бекор бўлиши мумкин. Шунингдек, тарафларнинг келишуви бўйича ҳам бекор бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатларида мажбуриятларнинг бекор бўлишига бошқа асослар ҳам назарда тутилиши мумкин. ПУЛ ТАЛАБНОМАСИДАН БОШҚА ШАХС ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ ЭВАЗИГА МОЛИЯЛАШ Шартнома тушунчаси. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси халқаро амалиётда, бозор иқгисодиёти ривожланган давлатларда бундан юз йиллар аввал “факторинг” (“фактор” –молиявий агент, комиссионер сўзидан олинган) институти сифатида маълум бўлган. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасининг моҳияти шундаки, унинг бўйича мижоз молия агентидан (кўпчилик ҳолларда булар – банклар) мижознинг маҳсулот бериш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатишдан келиб чиқадиган талаб қилиш ҳуқукларини харидор (буюртмачи)га тақдим этиш эвазига пул маблағларини беришдан иборат. Масалан, товар етказиб берувчи кўпинча етказиб берилган маҳсулот учун ўз мажбуриятини бажариш билан бир вақтда тўлов олмайди (олувчи вақгинча пул маблағлари бўлмагани сабабли олинган товар учун тўлов муд-датини кечиктиради). Товар етказиб берувчи пул талабномасига эга бўла туриб, пул маблағлари йўқлиги ёки етишмаслиги учун қийин аҳволга тушиб қолади. Пул маблағлари муайян мулкий қийматга эга бўлиб, бозор қийматига, сўмнинг харид қобилиятига ҳам эга. Молия агенти (банк) кредиторга (товар етказиб берувчига) учинчи шахс (харидор) нинг унга тегишли қарзини бу қарздордан тегишли пул маблағларини тўлаш муддати етиб келган вақтда ун-дириб олиш эвазига тўлашга тайёрдир. Иқтисодий нуқтаи назардан факторинг – бу комиссия-савдо операцияларининг мижоз айланма капиталини кредитлаш билан уйғунлашган ва унинг дебиторлик (мижоз товар ва хизматларини реализация қилгани жараёнида унинг счет-фактуралари билан тўланмаган) қарзини инкассо бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва банкка маҳсулот олувчидан (хизматдан фойдаланувчидан) тўлаш талабномаси ҳуқуқини топшириш билан боғлиқ туридир. Ҳозирги кунда факторинг кўпинча банк ёки бошқа кредит муассасаси (молия агенти) ва товарлар сотаётган ё хизматлар кўрсатаётган корхона (мижоз) ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар сифатида белгиланиб, унга кўра молия агенти факторинг шартномаси бўйича мижоздан дебиторлик қарзини ундириш ҳуқуқига эга бўлади (мижозга нисбатан талабнома ҳуқуқи билан ёки бундай ҳуқуқсиз), шунингдек, башарти шартномада назарда тутилган бўлса, мижознинг савдо операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиши мумкин. Кредиторнинг пул талаблари молия агентининг бошқа кредитор билан тадбиркорлик битими предмети бўлиши ҳам мумкин, бунда кредитор мижоз вазифасини ўтайди. Молия агенти бўш пул маблағларига эга бўлиб, кредиторга (мижозга) тўлов бериб, тегишли моддий мукофот олади. Юридик адабиётларда пул талабномасидан бошқа шахс фойда сига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси кредитор ҳуқуқлари нинг бошқа шахсга ўтиши тўғрисидаги хўжалик шартномаси билан кўп жиҳатдан умумий томонларга эга (“Цессия” ФК, 313–321-модда лар). ФКнинг 749-моддаси 1- қисмида пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасига қуйидагича таъриф берилган: “Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича бир тараф (молия агенти) иккинчи тарафга (мижозга) шу мижознинг (кредиторнинг) учинчи шахсга (қарздорга) товарлар беришдан, унинг ишларини бажаришидан ёки унга хизматлар кўрсатишидан келиб чиқадиган пул талабномаси ҳисобидан пул маблағларини беради ёки бериш мажбуриятини олади, мижоз эса, молия агентига ушбу пул талабномасини беради ёки бериш мажбуриятини олади”. Ушбу таърифдан шундай хулоса чиқариш мумкин: пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси икки тарафлама ва ҳақ эвазига амалга оширилади. У реал ҳам (молия агенти пул ўтказади ёки мижоз тўлов муддати етиб келган пул талабномасидан воз кечади), шунингдек консенсуал ҳам (агент пул маблағларини ўтказиш мажбуриятини олади ёки мижоз тўлов муддати етиб келган талабномадан воз кечиш, яъни келгуси қарзларни олиш ҳуқуқини ўтказиш мажбуриятини олади) бўлиши мумкин. Мажбуриятда талабномадан воз кечиш шартномалари асосида шахсларни ўзгартириш тўғрисидаги умумий қоидалар уларнинг умумий характерига кўра факторинг шартномаси доирасида амалга ошириладиган ҳуқуқдан воз кечиш бўйича муносабатларга нисбатан қўлланилиши керак. Шу билан бирга талабнома ҳуқуқидан воз кечиш эвазига молиялаштириш тўғрисидаги махсус нормаларнинг киритилиши тижорат шартномалари объекти сифатида талабнома ҳуқуқидан фойдаланганда анъанавий ҳуқуқдан воз кечиш тўғрисидаги нормалар ҳам қарздорнинг, айрим ҳолларда эса ҳам мижознинг манфаатларини тўлиқ даражада таъминламаганлиги билан изоҳланади. Шунинг учун факторинг шартномаси доирасида бир қанча муносабатлар ўзгача тартибга солинган (масалан, қарздор ва мижоз ўртасидаги шартномага талабномадан воз кечишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартнинг киритилиши оқибатлари, ўз навбатида бошқа шахс фойдасига талабномадан воз кечиш имконияти ва ҳ.к.). Бу нормалар ўзига хос хусусиятга эга. Шу боисдан ҳам факторинг шартномаси асосида ҳуқуқлардан воз кечилганида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42-бобида факторинг доирасида у ёки бу муносабатларни тартибга солувчи махсус нормалар бўлмаган тақдирдагина тарафларга нисбатан Фуқаролик кодексининг талабномадан воз кечиш тўғрисидаги умумий нормалари қўлланилиши лозим. Шартнома қисмлари. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича томонлар молия агенти (фактор) ва мижоздир. Молиявий агент сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, шунингдек, тижорат ташкилотлари (ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари ва унитар корхоналар), агар бу фаолият уларнинг махсус ҳуқуқ лаёқати мазмунига кирса, қатнашадилар. Мижоз сифатида тижорат ташкилотлари ёки якка тартибдаги тадбиркорлар қатнашишлари мумкин, чунки факторинг шартномалари фақат тадбиркорлик муомаласида қўлланилади. Молия агенти (“фактор”) билан мижоз ўртасида юзага келадиган мажбуриятлар факторнинг шартномасининг ўзидан келиб чиқади. Молия агенти билан учинчи шахс мижоз қарздори (товарларни сотиб олувчи, иш ёки хизмат буюртмачиси) ўртасида юзага келадиган муносабатлар улар билан боғлиқ бўлса ҳам, факторинг шартномаси предметига кирмайди. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси мазмуни ФК 749-моддаси 1-қисмига мувофиқ, пул талабномасининг тегишли пул маблағларини мижозга тақдим этиш эвазига молия агентига берилишидир. Қонунда факторинг шартномасининг икки тури ажралиб туради: 1) тўлов муддати етиб келган пул талабномаси (мавжуд талабнома); 2) келажакда вужудга келадиган пул талабномаси (бўлажак талабнома, ФК, 751- модданинг 1-қисми). Бошқа шахс фойдасига воз кечиладиган нарса бир эмас, бир нечта талабномадан иборат бўлиши мумкин. Масалан, муайян бир товарни сотиш бўйича барча талабнома ёки бир қарздорга нисбатан ҳамма талабномалар. Молия агенти учун мавжуд талабнома тўлов муддати етиб келмаган (товарни кредитга етказиб бериш) ёки мижоз учинчи шахс билан эндигина тузиши лозим бўлган шартномадан келиб чиқадиган бўлажак талабномадан афзал ҳисобланади. Бошқа шахс фойдасига воз кечиладиган нарса ҳар қандай мажбуриятлар эмас, балки аниқ талабномалар бўлиши шарт. Шартномада воз кечилаётган ҳар бир талабноманинг суммаси, тўлов муддатлари ва бошқа белгилари кўрсатилган бўлиши лозим. Бўлажак талабнома ўз вақгида, кечикмаган ҳолда вужудга келиши очиқ-равшан белгиланган бўлиши шарт. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида муддат томонлар келишуви билан белгиланади. Шартнома баҳоси мижознинг қарздорга талабномаси нархидир. Шартнома баҳосини белгилашда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади: мижоз ва қарздорнинг молиявий аҳволи, ҳисоб-китоблар шакли (турли қимматга эга бўлган аккредитив ёки инкассо), тўлов муддати (мавжуд талабнома ёки бўлажак талабнома), молия агентига берилган талабномалар сони ва бошқалар. Молия агенти кўрсатган хизматлари учун тўланадиган мукофот миқдори мижозни молиялаш суммаси ва муддати; воз кечилган талабномалар қарздор томонидан тўланиши шубҳали бўлган вазиятнинг (таваккалчиликнинг) мавжудлиги; мижозга кўрсатилган қўшим ча хизматлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси шакли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шакли ҳақидаги қоидалар билан (ФК, 320-модда) белгиланади. У оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шаклида амалга оширилиши керак. Давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қиладиган битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимнинг рўйхатга олиш учун белгилаб қўйилган тартибида рўйхатга олиниши керак. Ордерли қимматли қоғоз бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу қимматли қоғозга индоссамент (талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш ёзуви) йўли билан амалга оширилади. Жаҳон амалиётида факторинг шартномаларининг бир неча турлари мавжуд: - регресс (маҳсулот етказувчидан тўловни қайта талабнома қўйиш) ҳуқуқи ёки регресс ҳуқуқисиз тўлиқ факторинг хизмати тўғрисида; - регресс ҳуқуқи ёки регресс ҳуқуқисиз талабномаларнинг дастлабки тўлови тўғрисида 5 . Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42-боби молия агентининг нафақат бухгалтерия хизмати ҳамда мижоз етказган маҳсулотлар ва кўрсатган хизматлар учун ҳисоб варақлар тўлови устидан назорат қилишдан эмас, балки мижоз контрагентларидан дебиторлик қарзларини бевосита ундириш ҳуқуқидан албатта иборат талабномадан воз кечиш эвазига кўрсатиладиган молиявий хизматларга нисбатан татбиқ этилади. Банк молиялаштирганида мижоз талабномасидан воз кечмаган тақдирда бундай муносабатлар бошқача таснифланади (масалан, қарз шартномаси). 5 Қаранг: Российская банковская энциклопедия./Гл.ред.О.И.Лаврушин.-М.: 1995.-447 Банк мижозга у талабнома ҳуқуқидан воз кечиши эвазига кўр сатган молия хизматлари хусусияти ва турини тарафлар ўз хоҳишига кўра белгилашга ҳақли. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси мазмуни томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан иборат. Молия агенти (“фактор”)нинг асосий мажбуриятлари қуйидагилардир: а) шартнома баҳоси бўлган пул маблағларини мижозга бериш; б) шартномада кўзда тутилган алоҳида ҳолларда мижоз операцияларининг бухгалтерлик ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни мижоздан қабул қилиш; в) мижозга воз кечиш предмети бўлган пул талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича қўшимча молиявий хизматлар кўрса тиш томонлар ўртасидаги муносабатлар кредит бериш эвазига талаб номадан бир марта воз кечишдан иборат бўлиб қолмайдиган ҳолларда мақсадга мувофиқдир. Томонлар шартномада молия агентининг бошқа мажбуриятларини ҳам кўзда тутишлари мумкин. Мижознинг асосий мажбурияти шартнома предмети бўлган пул талабномасидан молия агенти (“фактор”) фойдасига воз кечишдан иборатдир. Мижоз бошқа шахс фойдасига воз кечиш предмети бўлган пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун молия агенти олдида жавобгар бўлади (ФКнинг 752-моддаси 1-қисми). Берилаётган талабноманинг ҳақиқийлиги иккита шартга боғлиқ: а) мижоз талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш пайтида пул талабномасини бериш ҳуқуқига эга бўлиши керак; б) ҳуқуқни мижозга бериш вақгида қарздор бу ҳуқуқни бажармасликка ҳақли бўладиган вазиятлар унга маълум бўлмаслиги керак (ФКнинг 752-моддаси, 2- қисми). Молия агенти ўз фойдасига воз кечиш предмети бўлган талабномани ижрога такдим этганда қарздор бу талабномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мижоз жавобгар бўлмайди. Унинг вазифаси ҳақиқий талабномани беришдан иборат. Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талабноманинг бажарилиши учун мижоз кафолат бер- майди. Кўриниб турибдики, мижознинг молия агенти олдидаги жавобгарлиги талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредиторнинг жавобгарлигига ўхшаш тартибда белгиланган (ФК, 321-модда). Мижоздан пул талабномасини олган молия агенти унинг тезроқ қондирилишидан манфаатдордир, у қарздорга муддатни чўзиш ва бошқа имтиёзлар берилишига рози бўлмаслиги мумкин. Қарздор эса, ўз кредитори, мол етказиб бериш шартномаси бўйича узоқ вақг ўзаро алоқада бўлган мол етказиб берувчисини нотаниш бўлган молия агентига алмаштиришдан манфаатдор эмас. Шу туфайли қарздорлар (мол етказиб бериш шартномаси бўйича харидорлар) шартномадан келиб чиқадиган бирор ҳуқуқни ҳар қандай томонга ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги шартни киритишни талаб қиладилар. Фуқаролик кодекси пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлашни ҳақиқий эмас деб эълон қилади (ФКнинг 753- моддаси, 1-қисми). Мижоз билан унинг қарздори ўртасидаги талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида келишув бўлган тақдирда ҳам пул талабномасидан молия агенти фойдасига воз кечиш ҳақиқий ҳисобланади. Қарздор унинг дастлабки кредиторига (мижозга) шартнома билан белгиланган пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиклаш ёки чеклаш бузилганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқига эга эмас. Бундай ҳолларда мижознинг ўз қарздори (контрагенти) олдида мулкни бериш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича мажбуриятлари сақланиб қолади. Мижоз, шунингдек, шартнома шартларига зид равишда кре-диторни алмаштириши натижасида қарздорга етказилган зарар ўрнини қоплаши шарт. Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, молия агентининг пул талабномасидан ўз навбатида бошқа шахс фойдасига воз кечишига йўл қўйилмайди (ФК, 754-модда). Агар шартномада пул талабномасидан, ўз навбатида, бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилган ҳолларда унга нисбатан пул талабномаси (факторинг)дан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси тўғрисидаги қоидалари тегишли суратда қўллани лади. Янги молия агенти ҳам тегишли лицензияга эга бўлиши керак. Бу ҳолда пул талабномасидан ўз навбатида бошқа шахс фойдасига воз кечаётган молиявий агент – мижоз, унинг мижози эса – қарздор бўлади. ФКнинг 755-моддасига мувофиқ, қарздор мижоздан ёки молия агентидан пул талабномаси белгиланган, шунингдек, тўлов амалга оширилиши керак бўлган молия агенти кўрсатилган тақцирда, қарздор тўловни молия агентига амалга ошириши шарт. Билдиришномада берилган талабноманинг аниқ мазмуни, тўлов амалга оширилиши лозим бўлган молия агентининг номи кўрсатилиши лозим. Агар ёзма билдиришнома, зарур бўлган ҳолларда эса, қўшимча далиллар қарздорга берилмаган бўлса, у тўловни мижознинг ўзига (дастлабки кредиторга) тўлаш ҳуқуқига эга бўлади Факторинг банкда маҳсулот етказувчидан ёки унинг дебиторларидан ўз филиалларидан бирида ҳисоб рақами очиш, шунингдек, маҳсулот етказувчининг бошқа молия институтлари олдида кредит мажбуриятлари мавжудлиги даражасини ўрганиш зарурати йўқлиги билан таснифланади. Ушбу хусусиятлар банк учун қулай ва қўшимча катта таваккалчиликка олиб келмайди, чунки факторинг шартномасига биноан маҳсулот етказувчига факторинг хизмати кўрсатилганида маҳсулот олувчилар банк дебиторларига айланиб қолади. ФКнинг 756-моддаси 1-қисмида молия агентининг мижоздан талабни “сотиб олиш”и тўғрисида гапирилади. Сотиб олиш вақтида мижоз пул талабномасидан молия агенти фойдасига келишилган сумма эвазига воз кечади. Молия агенти, қарздорнинг тўлови молия агенти мижозга тўлаган пулдан ортиқ микдорда бўлган тақдирда ҳам қарздор талабни бажариш учун тўлайдиган ҳамма суммани олиш ҳуқуқини қўлга киритади. Молия агенти қарздорнинг тўлови унинг воз кечилган талабнома харажатларини қоплай олмаслиги мумкин бўлганлиги учун таваккал қилади. Агар у таваккал қилишни истамаса, бошқа турдаги шартнома тузилади. Мижоз қарздор ўз мажбу-риятларини тўлиқ бажармаслиги ва қарзнинг қолган қисмини молия агентига тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиб, таваккал қилади. Бундай ҳолда молия агенти белгилаган мукофот пулини чиқариб ташлаб, қарздор тўлаган сумма билан мижоздан олинган сумма ўртасидаги фарқни мижозга қайтариши шарт. Мижоз қарздор билан тузган шартнома бўйича ўз зиммасига олган мулкни бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш)га доир мажбуриятларини бузган тақцирда, қарздор молия агентига ўтган талабнома бўйича тўланган суммаларни, агар қарздор молия агентига ўтган талабнома бўйича тўланган суммаларни, агар қарздор бундай суммаларни бевосита мижоздан олишга ҳақли бўлса, ундан қайтариб беришни талаб қилишга ҳакли эмас. Бундай пулларни қарздор бевосита мижознинг ўзидан ундириб олиши мумкин (ФК, 758-модда). Қарздор агар молия агенти ваъда қилинган тўловни мижозга тўлаш мажбуриятини бажармаганлиги ёки мижоз талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан боғлиқ тўловни олиши керак бўлган қарздор олдидаги мажбуриятини бузганлигини била туриб, бундай тўлов амалга оширганлигини исбот қила олса, ушбу суммаларни молия агенти қайтаришини талаб қилишга ҳакли. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича мулкий жавобгарлик ушбу шартноманинг ҳуқуқий табиатига боғлиқ. Агар шартнома консенсуал бўлса, уни бажариш фақат мижоз учун лозим бўлади. У шартноманинг мазмуни ҳақиқийлиги ва унинг бажарилиши учун жавоб беради. Томонлар келишувига мувофиқ, кўрилган зарарни қоплаш ва неустойка тўловини тўлаш кўзда тутилган бўлиши мумкин. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 2008.- 120 б. 2. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари.-Т.: Ўзбекистон. 2009. 3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 4. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. 5. Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги 1996 йил 25 апрелдаги Қонуни. 6. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида” ги 2002 йил 5 апрелдаги Қонуни. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2002 йил 19 сентябр 326-сонли Қарори 8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 13 мартдаги 6/8-сонли баённомаси 567-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида банк сирининг муҳофаза қилиниши тартиби тўғрисида” ги Низом. 9. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.