logo

Маҳсулот сифатида шакл оғиши ва сиртлар жойлашишининг четлашиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

3303 KB
Маҳсулот сифатида шакл оғиши ва сиртлар жойлашишининг четлашиши Режа: 1. Форма оғишининг типик кўринишлари ва уларнинг тасвирланиши. 2. Текисликмасликни ва тўғри чизиқлимасликни конроль қилиш. 3. Цилиндрмасликни ва доиравиймасликни контроль қилиш. 4. Сиртларнинг вазиятини контроль қилиш. Машинасозликда деталлар, одатда, оддий геометрик шакллардан конструкцияланади, чунки уларни тайёрлаш осон бўлади. Кўпинча айрим деталлар ёки уларнинг алоғида қисмлари текислик ё цилиндр кўринишида тайёрланади. Бошқа геометрик шакллардаги деталлар анча кам ишлатилади. Бироқ, бир қатор сабабларга кўра деталлар қатъий геометрик шаклда келиб чиқмайди. Бу ҳол тўғри геометрик шаклдан четлашишга маълум норма белгилашни тақозо қилади. Бундан ташқари ҳар бир деталда бир қатор текисликлар бўлади ва бу текисликлар ҳам бир-бирига нисбатан тўғри жойлашиши зарур. Мисол учун, оддий цилиндрик валикда цилиндрик, сирт, торец томонида (учларида) эса текис сиртлар бор. Бунда торец томонидаги текис сирт цилиндрик сиртга перпендикуляр бўлиши керак. Жуда кам ҳоллардагина деталь ҳар хил диаметрли валдан иборат бўлади. Кўпроқ ҳолларда деталь ҳар хил диаметрли алоғида цилиндрлардан ташкил топган поғонали валиклар тарзида бўлади. Кўпинча бу цилиндрларнинг ўқлари бир тўғри чизиқда бўлиши талаб қилинади. Деталь сиртларини бир- бирига нисбатан абсолют аниқ жойлаштириб бўлмаганлиги сабабли, сиртларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишидаги оғишишларни нормалаш зарурати туғилади. Форма оғишишидаги йўл қўйиладиган хатоларни нормалашда ёндош сирт тушунчасидан фойдаланилади. Масалан, текис сиртлар ҳақида гап борар экан, у ҳолда деталнинг бу сиртлари идеал сирт билан қопланади деб фараз қилиш зарур ва унга нисбатан деталь сиртининг оғиши аниқланади. Берилган формадан четлашиш (оғишиш) деталларнинг бирикиш характерига таъсир қилади ва узеллар ҳамда бутун машина ишининг ишлаш сифатини ёмонлаштиради. Шунинг учун деталь ва узелларнинг вазифаларига ҳамда ишлаш шароитига қараб, конструктор формаларда ва сиртларнинг жойлашишида йўл қўйиладиган оғишишлар катталигини ГОСТ 10356-63 да кўзда тутилган допусклар ёрдамида чеклаб қўяди. Бу стандартда форманинг ва сирт жойлашишларидаги оғишишнинг чегаравий қийматлари, шунингдек, деталь сифатини белгилашда заводнинг ҳамма ходимлари (конструкторлар, ишчилар, контрольёрлар ва б.)да оғиш тўғрисида ягона тушунча ҳосил қилиш учун терминлар ва турли кўринишдаги оғиишларнинг таърифлари келтирилган. Стандарт таърифлари ва чегаравий оғишлар текисликлар, цилиндр формасининг кўндаланг ва бўйлама кесимлари учун сиртлар, ўқлар ва сиртларнинг ўзаро жойлашиши учун белгиланган. Деталнинг ясси сиртлари текисликмаслиги ва тўғри чизиқмаслиги билан характерланади. Текислик (деталь) нуқталаридан ёндош (бояги «қопловчи») текисликкача бўлган энг катта масофа билан аниқланади. Тўғри чизиқлимаслик [расм, а] деталь сиртининг берилган йўналишдаги тўғри чизиқдан оғиши билан аниқланади. Амалда кўпинча текисликмаслик контроль қилинадиган сиртдаги исталган йўналишдаги тўғри чизиқлимаслик билан аниқланади. Текисликмасликка энг оддий мисол қавариқлик ва ботиқликдир (1- расм, б ва в). 1-расм. Форма оғиши: Цилиндр кўринишидаги деталь формасидаги оғиши цилиндрмаслик билан характерланади, цилиндрмаслик дейилганда деталь сиртининг идеал цилиндр сиртида оғиши тушунилади. Ўлчашларни бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида бажариш учун профилнинг кўндаланг ва бўйлама кесимлардаги оғишидан иборат икки хил чегаравий оғишлар нормаланади. Цилиндрнинг кўндаланг кесимидаги оғиш доиравиймаслик (расм, б) билан характерланади. Доиравиймаслик дейилганда ҳам контроль қилинаётган деталь реал нуқталарининг уни қамраб оладиган идеал доирадан энг катта оғиши (четлашиши) тушунилади. Доиравиймасликка форманинг доирадан ҳар қандай оғиши киради. Бироқ ўлчаш ва детални ишлаш технологияси билан боғланиш осон бўлсин учун оваллик (расм, г) ва огранка деб аталадиган элементар ифодаланган оғишлар ажратилади. Огранка дейилганда силлиқ доира ўрнига бир неча ёқдан ташкил топган фигура тушунилади. Расм, д да аниқ тасвирланган уч ёқли огранка кўрсатилган. Цилиндр бўйлама кесими профилидаги оғишларнинг элементар кўринишлари конуссимонлик (2-расм, а), бочкасимонлик (2-расм, б), эгарсимонлик (2-расм, в) ва эгилганлик (2-расм, г) ҳисобланади. 2-расм. Вал кўндаланг қирқимидаги форма оғиши: а-конуссимонлик, б-бочкасимонлик, в- эгарсимонлик, г-эгилганлик Сирт ва ўқларнинг стандартда кўрсатилган тўғри ҳолатларидан четлашишларининг типик кўринишлари параллелмаслик (3-расм, а ва б), перпендикулярмаслик (3-расм, в, г, д), ўқдошмаслик (3-расм, е), симметрикмаслик (3-расм, ж), бундан ташқари торецга ва радиал тепишга доир четлашишлар ҳам кўзда тутилади (4-расм). Торецдаги тепиш торец сиртининг 3-расм. Ўқлар сирти жойлашишининг оғиш турлари. а-сиртларнинг нопараллеллиги, б-ўқ ва сиртнинг норалеллилиги, в-сиртларнинг перпендикулярмаслиги, г- ўқларнинг ноперпендикулярлиги, д-ўқ ва сиртларининг ноперпендикулярлиги, е-ўқдошмаслик, ж-носимметрикли Перпендикулярмаслиги ва торец формасининг қавариқлиги ёки ботиқлик кўринишидаги четлашишларининг натижасидир (4-расм, а). Радиал тепиш деталнинг кўрилаётган кўндаланг кесими марказининг айланиш ўқига 4-расм. Тепишларнинг тури. а-торецдаги, б- радиаль, в-радиаль тепиш схемаси. нисбатан силжиши ва юмалоқ эмаслиги натижасидир. (4-расм, б). Радиал тепиш схемаси расм, в да кўрсатилган. Тўғри чизиқлимасликка, текисликмасликка, цилиндрикмасликка, думалоқмасликка ва радиал тепишга чегаравий оғишлар учун стандартда 10 тадан аниқлик даражаси; параллелмасликка ва перпендикулярмаслика 12 тадан аниқлик даражаси: торецдаги тепишга 8 та аниқлик даражаси кўзда тутилган. Формалардаги оғишларни ва сиртларнинг жойлашишидаги оғишни контроль қилиш нисбатан анча мураккаб бўлгани учун деталга алоғида талаб қўйилгандагина ГОСТ 10356-63 бўйича оғишларни чизмаларда катталиги ўлчамга нисбатан допуск майдончаси билан чекланади. Четлашишларни чизмаларда кўрсатиш. Формалардаги ва сиртлар жойлашишидаги чегаравий четлашишлар ГОСТ 2-308-68 га мувофиқ белгиланади. Чизмалардаги четлашишларни белгилаш осон бўлиши учун стандартда четлашишларнинг тўлиқ ва қисқартирилган номлари ҳамда уларнинг символик белигилари берилган (1-жадвал). Четлашишни чизмада четлашиш кўринишини тасвирловчи шартли белги ёки чизманинг бўш жойида ёзма текст тарзида кўрсатиш мумкин. Шартли белгиларни қўйишга анча кам вақт кетади, улар чизмада ўлчам допуски билан бирга кўрсатилса, анча осон бўлади, шу сабабли биринчи навбатда шундай белгилаш тавсия этилади. Шартли белгилар чизмани қорайтириб юборадиган ёки улар деталга қўйиладиган техник талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган бўлсагина, текстли белгилашдан фойдаланиш тавсия этилади. Текстли белгилашда қуйидагилар кўрсатилади: берилган четга чиқишнинг жадвалда келтирилган терминология бўйича қисқача номи чегаравий четлашиш ва чегаравий четлашиш катталиги мм ларда берилган элементнинг (масалан, сиртнинг) ҳарфий белгиланиши ёки номи. Агар четлашиш сиртларнинг жойлашишига тааллуқли бўлса, у ҳолда яна уларга нисбатан база ҳам белгиланади (база чизиқ, умумий ўқ ёки симметрия текислиги ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин). Четлашиш тури Четлашишлар номи Тўлиқ қисқача Эскиз Текисликдан че6тлашиш Текисликмаслик Тўғри чизиқлиликдан четлашиш Тўғри чизиқлимаслик Цилиндрликдан четлашиш цилиндрикмаслик Доиравийликдан четлашиш Доиравиймаслик Бўйлама кесим профилидан четлашиш Жойлашиш четлашиши Параллелликдан четлашиш Параллелмаслик Перпендикулярликдан четлашиш Перпендикулярмаслик Ўқдошликдан четлашиш Ўқдошмаслик Торецдаги тепиш Радиал тепиш Ўқлар кесишишидан четлашиш  Симметрияликдан четлашиш Симметрикмаслик  Ўқларнинг номинал жойлашишдан силжиши  Текисмасликни ва тўғри чизиқлимасликни контроль қилиш. ГОСТ 10356-63 да тавсия этилган (текисликмаслик) ва тўғри чизиқлимасликни ўлчаш схемаси 5-расмда кўрсатилган. Текшириладиган деталь ростланадиган таянч 2 ёрдамида плита 3 га ўрнатилади. Стойка 4 ни ҳар хил йўналишларда плита бўйича силжитиш натижасида ўлчаш каллаги (головкаси)5 қавариқлик ва ботиқлик катталигини ҳамда жойини кўрсатади. Тўғри чизиқлимаслик ўлчаш каллаги кўрсатган энг катта ва энг кичик кўрсатишлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади. 5-расм. Нотекислик ва тўғри чизиқлимасликни аниқлаш схемаси. Текисликмаслик ва тўғри чизиқлимасликни текшириш линейкаси ёки плиталардан фойдаланиб, бўёқ суркалиши ёрдамида нисбий усулида аниқлаш мумкин. Бунинг учун кенг лекало линейкалари ёки текшириш плиталарига юпқа қилиб бўёқ суртилгандан кейин уларни текшириладиган сиртларнинг баланд жойлари бўялиб қолади ва бу бўялган жойларнинг сонига ва бўёқ доғларининг жойлашишига қараб сиртнинг текисликмаслиги аниқланади. Тирқиш ёрдамида текшириш . Цилиндр ёки конус ясовчисининг тўғри чизиқлимаслиги 1200 мм узунликкача текшириш линейкаси (лекало) ёрдамида тирқиш бўйича текширилади. Текисликмаслик ва тўғри чизиқлимасликни контроль қилиш учун кўпинча ҳар хил : рамкали, брусокли, микрометрик ва б. адилаклардан кенг фойдаланилади. Адилакнинг асосий қисми ичига эфир ёки этил спирти тўлдирилган ампуладир. Ампула ичини тўлдиришда унинг ичида кичкинагина ҳаво пуфакчаси қолдирилади, бу пуфакча шкаланинг қўзғалувчан кўрсаткичи бўлиб, доимо энг баланд вазиятни эгаллаб туради. Цилиндрмасликни ва доиравиймасликни конрол қилиш. Доиравиймасликни контроль қилиш. Деталларнинг ички ва ташқи цилиндрик сиртлардаги доиравийликдан оғишиш кругломер деб аталадиган асбоблар ёрдамида ўлчанади. Кўпчилик кругломерларда аниқ йўналтирувчиларга ўрнатилган юксак аниқликка эга бўлган шпиндель бўлади. Шпинделда у билан бирга айланадиган датчик бор. Датчик учлиги стол устига қўзғалмас қилиб ўрнатилган. Текшириладиган деталь сирти билан контктланади. Датчикнинг кўрсатишлари ўзи ёзиб олувчи асбоб ёрдамида доиравий диск кўринишида ёзиб олинади. Катта ўлчамли деталлардаги доиравиймасликни контроль қилиш учун деталь айланадиган ва датчиги қўзғалмай турадиган кругломерлар қўлланилади. Кругломерлар ҳар хил моделларда (218, 246, 2003, ВЕ20А) ва турли заводларда чиқарилади. Улар бир-бирларидан ишлаш принципи (индуктив ва пневматик қурилмалар)ва текшириладиган деталлар габаритлари билан фарқ қилади. Улар ёрдамида текшириладиган деталларнинг максимал ўлчамлари диаметри бўйича 350 мм, баландлиги бўйича эса 1500 мм бўлади. Конуссимонлик деталь учларидаги ёки берилган узунликдаги икки кесимни ўлчаш натижасида олинган энг катта ва энг кичик диаметрлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади. Конуссимонлик ва бочкасимонлик ҳамда эгарсимонликни талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигида ҳар турли ўлчаш асбоблари (штангенциркуль, микрометрлар, индикаторли скоба ва б.) воситасида бажариш мумкин. Адабиётлар . 1. Журавлев А.Н «Допусклар ва техник ўлчашлар» Т.»Ўқитувчи», 1971й. 2. Березин Б.П ва б. «Допуск ва техник ўлчашларга доир масалалар тўплами» Т. «Ўқитувчи», 1970 й. 3. Серўй И.С. «Взаимозаменяемость, стандартизация и технические измерение» М, 1981 г. 4. Якучев А.И. «Взаимозаменяемость, стандартизация и технические измерение» М, 1974 г.