logo

Асосий тоғ жинсларини ташкил этадиган минераллар. Тоғ жинсларининг классификацияси

Yuklangan vaqt:

15.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

66.5 KB
Асосий тоғ жинсларини ташкил этадиган минераллар. Тоғ жинсларининг классификацияси Режа: 1. Тоғ жинсларини ташкил этувчи оддий ва мураккаб минераллар ҳақида. 2. Литосфера қатламида кўп тарқалган минераллар турлари ва уларнинг миқдорлари. 3. Минералларнинг кимёвий таркиби ва ранги. 4. Минералларни аниқлаш усуллари. 5. Тоғ жинсларининг классификацияси. 6. Магматик, қолдиқли ва метоморфик тоғ жинс-лари пайдо бўлиш жараёнлари ва таснифи.  Ер қаърининг сиртқи қатламида учрайдиган энг кўп тарқалган тоғ жинсларини ташкил этадиган минерал-лардан: кварц, дала шпати, шохсимон ўзгарувчан, авгит, слюда, оливин, талғк, хлорид, охак шпати (калғ-цит), доломит, гипс, змеевик, аппатит, каолинит ва бошқалар. Бу тоғ жинслари литосфера қатламида тубандагича тарқалган: дала шпати – 57,9 фоиз, шохсимон ўзга-рувчан, авгит, оливин ва змеевик – 16,8 фоиз, кварц – 12,6 фоиз, слюда – 3,6 фоиз, охак шпати – 1,5 фоиз, каолинит ва бошқа лойсимон минераллар – 1,1 фоиз, қолган барча минераллар эса 6,5 фоиз. Дала шпати икки хил бўлади. 1) Ортоклаз калий тузи билан алюмокрем кислотаси бирикмаларидан ташкил топган бўлиб, қизил гулга ўхшаш, сариқ ёки оқ-қизил рангда учрайди. Бу минераллар гранит, гнейс, сиенит каби тоғ жинслари таркибида кўп миқдорда учрайди. 2) Плагиоклаз – натрий калғций тузларининг алюмокремневий кислотаси бирикмасидан ташкил топган бўлиб, қора-оқ, кўкимтир-оқ рангида учрайди. Улар диорит габбро, диабаз каби тоғ жинслари таркибининг асосий қисми ҳисобланади. Шохсимон ўзгарувчан ва авгит минераллари мураккаб силикат-лардан (кремний кислотаси тузларидан) ташкил топган бўлиб, уларнинг таркибида темир, калғций ва магний жинслари учрайди. Шохсимон ўзгарувчан гранит, сиенит, диорит каби тоғ жинсларининг асосий қисмини ташкил этади. Авгит эса габбро, диобаз, базалғт каби тоғ жинсларининг асосий қисмини ташкил этади. Ранги қорамтир кўк ва қора бўлади. Қаттиқлиги Моос шкаласида 5-6 баллга тенг, зичлиги 2,9-3,5 г/см 3 . Слюдалар икки хил бўлади. 1) биотит – қора рангли слюда. 2) мусковит – оқ рангли слюда. Улар мураккаб алюмосиликатлардан ташкил топган бўлиб, унинг таркибида темир, магний ва калий элементлари бўлади. Оливин (перидот) темир магний тузининг ортокрем кислотаси бирикмасидан ҳосил бўлади. Кварц – кремний окиси ( Si 0 2 ) оқ рангли гипс ( Ca S 0 4 * 2 H 2 0) кристалл холатидаги минерал оқ, сариқ қизғиш рангларда бўлади. Пирит ёки колчедан ( FeS 2 ) олтин – сариқ рангда учрайди. Минералларни аниқлашда бир қанча усуллар бор. 1. Кристаллографик. 2. Оптик. 3. Рентгенологик. 4. Кимёвий ва ҳоказо. Бу усуллар лаборатория шароитида бажарилади. Дала шароитида оддий усул билан, яҳни пичоқ билан тирнаб кўриб Моос шкаласидан фойдаланиб аниқлаш мумкин. Минераллар асосан Ер ички қатламларида содир бўладиган физик ва кимёвий кучлар ва магманинг иссиқлик энергияси таҳсирида ернинг ўрта ва сиртқи қатламларига отилиб чиқиб, уларнинг совиши ва суюқ-ликлар эритмалари ичидан ажралиб чиқиши натижа-сида пайдо бўлган ва турли шаклларда жойлашган тоғ жинсларини ташкил этадилар. Минералларни аниқлашда уларнинг физик, кимё-вий хусусиятлари лаборатория шароитида ва рентген спектрлари ёрдамида тахлил этиш усулларидан фойда-ланилади. Дала шароитида эса айрим физик ва кимёвий хусусиятларига қараб аниқлаш осон ва арзонга тушади. Шу боис минералларнинг тубандаги хусусиятларига қараб ҳам аниқланади, яҳни: 1) Минералларнинг физик хусусиятларига асос-ланиб, уларнинг шаффофлигига, рангига ва ялтироқ-лигига қараб аниқлаш мумкин. 2) Минералларнинг механик хусусиятлари бўйича уларнинг қаттиқлиги, текис синиши юзаларига, мўрт-лигига, майдаланишига, синиқларининг қийшиқлигига қараб аниқлаш мумкин. 3) Бошқа хусусиятлари бўйича уларнинг оғирлиги, магнит тортишиши, радиоактивлиги, морфологик кўри-ниши, кристалларининг соддалиги ва мураккаблиги, шакли ва қиёфасига қараб ҳам аниқланади. Масалан: кўпчилик минераллар номи уларнинг рангига қараб берилган бўлади. Лазуритлар французча «азур» сўзидан олинган бўлиб, лазур кўринишини англатади. Хлорид грекча «хлорос» сўзидан олинган бўлиб, яшил рангли эканини билдиради. Рубин лотин-ча «рубер» – қизил. Минералларнинг ўзидан қуёш нурини ўтказиш ва қайтариш қобилиятига уларнинг шаффофлиги дейилади. Улар нур миқдорининг жисмга киришини қайтиб чиққан нур миқдори нисбатига қараб аниқланади. Улар шаффоф, ярим шаффоф ва шаффоф эмас деб ажратилади. Шунингдек улар солиштирма оғирликларига қараб оғир ва енгил минералларга бўлинади ва ҳоказо. Минераллар кимёвий таркиби ва физик хусу-сиятларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 1. Соф элементлар. Буларга олмос, олтингугурт, мис ва бошқалар киради. Бу синфдаги минераллар табиатда кўп эмас, улар жинс ҳосил қилувчи мине- раллар бўлиб, биргина кимёвий элементдан тузилган содда жисмдир. Бу синфга кирувчи минераллар табиат-да соф холда учрайди. 2. Сулғфидлар. Элементларнинг олтингугурт билан қўшилиб ҳосил қилган бирикмаси сулғфидлар дейи-лади. Сулғфидлар асосан рудалар таркибида кўп учрайди. Буларга асосан қуйидагилар киради: пирот (калчедон), галенит (ялтироқ қўрғошин), молебденит. 3. Оксидлар ва гидроксидлар. Оксидлар кимёвий жиҳатдан элементлар билан кислород бирикмасидан иборат бўлиб, ер қобиғининг тузилишида муҳим ўрин-ни эгаллайди. Бу синфнинг энг кўп учрайдиган минераллари кварц бўлиб, улар орасида кварцдан ташқари темирнинг сувли ва сувсиз оксидлари ҳам учрайди. Бу минераллар яхлит темир рудалари темир тошлари ҳосил қилади. Буларга кварц, калчедон, опол, корунд, гуматит, магнетит, лимонид, боксит киради. 4. Галлоид минераллари. Бу минераллар галлоид кислотанинг тузларидир. Бу синфнинг энг кўп тарқал-ган минераллари хлорли бирикмалардир. Голит турмушда ош тузи деб аталади. Бу минерал денгиз ёки кўллардаги чўкинди жинслар орасида кўп учрайди. Бундан ташқари галлоид минералларга калғций силғ-ван ва флюорит тузлари ҳам киради.  5. Кислородли кислоталар тузлари. Бунга карбонат, сулғфат, фосфат кислоталари тузлари киради. 6. Карбонатлар. Карбонатлар литосфера устки қисмида кенг тарқалган бўлиб, охактош, мармар каби жинсларни ташкил қилади. Таркиби жиҳатдан мине-раллар карбонат кислотаси тузлари ҳисобланади. Бу синфга калғций карбонатдан иборат бўлган калғций ёки охат шпати киради. 7. Сулғфатлар. Сулғфатлар олтингугурт кисло-тасининг тузидир. Бу синфдаги минералларда гипс, яҳни сувли калғций сулғфат чўкинди жинсларида кўп учрайди. Буларга асосан ангидрит, гипс, барит ва алупит киради. 8. Фосфатлар. Фосфатлар фосфат кислотасининг минерал тузларидир. Бу гуруҳга тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минералларнинг апатит ва унинг хили бўлган фосфарит киради. Апатит калғцийнинг хлор ва фтор аралашган фторли тузидир. Фосфаритлар яширин кристаллик агрегат бўлиб, кўпинча қум, баҳзан эса кремний ёки гилсимон массаларга ёпишган холатда учрайди. Буларга анатит ва фосфорит минераллари киради. 9. Силикатлар. Силикатлар илгари тахминан кремний ва алюмин кремнийли кислоталарнинг тузлари деб ҳисобланар эди. Рентген ёрдами билан ўтказилган текширишлар силикатларни тузилиши бўйича гуруҳ-ларга бўлишга имкон беради. Буларга талғк, радамит, асбест ва лазорит киради. 10. Органик бирикмалар. Бу синфга амалда ҳар хил органик моддалардан ташкил топган тоғ жинслари, тошкўмир, торф, нефтлар киради. Асфалғт озекерит (тоғ муми) ва бир оз миқдорда кислородли бўлган углеводлардан иборат. Асфалғт нефтлар оксидланганда ҳосил бўладиган маҳсулотдир. Буларга торф, бурий, тошкўмир ва антрацит киради. Тоғ жинсларининг классификацияси Тоғ жинслари оддий ва мураккаб холатда минераллар бирикмасидан ташкил топган бўлади. Тоғ жинслари келиб чиқиши (генезиси) бўйича уч гуруҳга бўлинади: 1. Отилиб чиққан ёки магматик тоғ жинслари.  2. Ётқизилган қолдиқли тоғ жинслари. 3. Метоморфик тоғ жинслари. Бу гуруҳдаги тоғ жинслари ўз навбатида яна гуруҳчаларга бўлинади. Гуруҳлар Гуруҳчалар Отилиб чиққан (магматик) Чуқурликдан отилиб чиқиб оққан Ётқизилган чўкинди Синдирилган, емирилган, органик қолдиқ-ли, кимёвий қолдиқдан келиб чиққан Метоморфик Сланецли тоғ жинслари, сланецсиз Синдирилган тоғ жинслари майдаланган ёки цементлашган монолит холатида учрайди. а) Магматик ёки ер остидан отилиб чиққан тоғ жинслари эритма холатида кристаллик магманинг ер юзига чиқиб газлари ва суви учиб кетиб, совиши натижасида пайдо бўлади. Улар 95 фоиз тоғ жинсларини ташкил этади. б) Қолдикли тоғ жинслари ернинг сиртқи қисмида ҳар хил тоғ жинсларининг ҳарорат, босим таҳсирида шамол ёки сув ёрдамида емирилиши натижасида ётқизилган чўкинди тоғ жинсларининг қолдиқларидан пайдо бўлади. в) Метоморфик тоғ жинслари магматик ва қолдиқли тоғ жинсларининг чуқур ўзгариши нати-жасида катта босим, ҳарорат ва кимёвий актив жинслар таҳсирида пайдо бўлиб, улар ер сиртининг чуқур қисмида жойлашган бўлади. Асосий адабиётлар: 1. Қац Д.М. «Основқ геологии и гидрогеологии» М. «Колос», 1981 2. Толстой М.П; Мал ь гин В.А. «Основқ геологии» М. «Недра», 1988 3. Горшков Г.П; Якушев А.Ф. «Обшая геология» М. МГУ, 1962 4. Ланге О.К. «Геологияга кириш», Т. «Ўрта ва олий мактаб»,1962 5. Малқгин В.А. «Основқ геологии и гидрогеологии» М. «Недра»,1976 6. www . ziyonet . uz 7. www . QMII.UZ