logo

Республика озик - овкат саноати ривожланишининг айрим жихатлари

Yuklangan vaqt:

15.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

336.271484375 KB
Р еспублика ози қ -ов қ ат саноати ривожланишининг айрим жи ҳ атлари XX аср иккинчи ярмида фан-техниканинг ривожланиши инқилобий ўзгаришлари жаҳоннинг етакчи ва иқтисодий тараққиётида орқада қолаётган мамлакатлари ўртасида фарқни янада кучайтирди. Ривожланган мамлакатларда қайта ишлаш тармоқларининг эски тармоқлари аста-секинлик билан турғунликка учраб, фан-техниканинг ютуқларига асосланган саноат соҳалари тез суръатларда ривожланди. Саноат ишлаб чиқаришида илгари мамлакатнинг куч-қудрати асосини ташкил этувчи металлургия, машинасозликнинг қатор кўп металл талаб этувчи тармоқлари фақат эски саноат районларидагина тўпланган бўлиб, ҳозирда иқтисодиётда марказий ўринни йўқотган. Иқтисодий инфратузилманинг йилдан-йилга ижтимоийлашиб бораётганлиги туфайли хўжаликда аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалар, истемол маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг аҳамияти ортиб бормоқда. Аҳоли сони ва даромадининг ортиб бориши (сўнги 20-25 йил ичида жаҳон ахолиси 25- 30%, даромади эса 12-14% га ўсди ) номоддий хўжалик ҳамда турли озиқ ноозиқ истеъмол махсулотлари тайёрловчи саноат тармоқларини сердаромад соҳаларга айлантирди. Шу боис жаҳоннинг барча мамлакатларида, айниқса ривожланаёт- ганларида ушбу соҳалар тез тараққий этмоқда. Улар орасида озиқ-овқат саноати табиий равишда, асосий ўрин тутади . Республика вилоятларида ози қ -ов қ ат ма ҳ улотлари ишлаб чи қ ариш (2005 й . , фоизда). 1. 2,42. 2,5 3. 4 4. 7 5. 1,3 6. 5,3 7. 16,1 8. 2,8 9. 2,6 10. 14,8 11. 5 12. 2,7 13. 6,714. 25,8 1. Қ аро қ алпо ғ истон Респ: Вилоятлар: 2. Андижон; 3. Бухоро; 4. Жиззах; 5. Навоий; 6. Наманган; 7. Самарқанд; 8. Сирдарё; 9. Сурхондарё; 10.Тошкент; 11. Фарғона; 12. Хоразм; 13. Қашқадарё; 14. Тошкент шаҳри. Манба: Ўз Р статистика бош бошқармаси маълумотлари. Ўзбекистон озиқ-овқат саноати хўжалик соҳалари орасида ўзига хос мавқени эгаллайди. Ушбу саноат тармоғи ёғ-мой, гўшт ва сут маҳсулотлари, мева-сабзавот, консерва, шароб, ноалкогол ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби ўнлаб хўжалик соҳаларини ўзида мужассам этган. Соҳанинг қатор тармоқлари ўз маҳсулотларини яқин ва узоқ хориж мамлакатларига экспорт қилади. Республика ялпи саноат маҳсулотининг 9,6-10 фоизи озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқарилади. Ози қ -ов қ ат саноати республикада анча нотекис жойлашган. Тармо қ ма ҳ сулотларининг асосий қ исми Тошкент ша ҳ ри ва вилоятида ишлаб чи қ арилади. Шунингдек , бу борада Самар қ анд, Жиззах ва Қ ашкадарё вилоятлари ҳ ам ажралиб туради. Мазкур санаб ўтилган маъмурий тизимлар ҳ иссасига республикада ишлаб чиқарилган со ҳ а ма ҳ сулотининг 70,4 фоизи ёки деярли 2-3 қ исми тў ғ ри келади. Айни ва қ тда тармо қ да асосан ички истеъмол учун ма ҳ сулот ишлаб чи қ арилади. Республика озиқ-овқат саноатини янада тараққий эттириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудий таркибини такомиллаштириш учун имкониятлар етарли. Соҳа корхоналари маълум маънода малакага эга бўлган кадрлар ва ишчи кучини талаб этсада, технологик жараёни анча содда, ишлаб чиқариш фондлари кам маблағ талабдир. Саноат тармоғида ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳати шундаки, маҳсулот бевосита истеъмол объекти, яъни инсон саломатлигининг манбаидир. Ишлаб чиқариш жараёнидаги салгина четга чиқишлар, таъминотнинг узилиши, фойдалилик коэфициентининг пастлиги ёки муддатининг ўтиб кетиши маҳсулот харидоргирлигини йўққа чиқаради ёки аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказади. Шу сабабли соҳада ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ва унинг таклифи анча мураккабликларга эга. Ўзбекистонда, жойлашган минтақа иқлимий шароитидан келиб чиқиб, турли озуқа витаминларга бой маҳсулотлар етиштирувчи қишлоқ хўжалиги соҳалари мавжуд. Ҳозирги кунда уларнинг катта қисми ярим маҳсулот ҳолида ички ва ташқи бозорга чиқарилади. Озиқ-овқат саноати хом ашёси айрим минтақалардагина (Тошкент, Зарафшон, Фарғона) маълум даражада юқори қайта ишлашга тортилган. Хусусан, бозор иқтисодиёти шароитида Тошкент шаҳрида озиқ-овқат соҳалари анча тараққий этган. Шаҳарда ва унинг иқтисодий таъсиридаги иқтисодий ҳудудда юзлаб ўрта ва кичик корхоналар, фирмалар ташкил этилди. Айни вақтда чекка иқтисодий районларда озиқ-овқат саноати маълум даражада ривожланаётган (айниқса Мирзачўл, Қуйи Амударё) бўлсада, ишга солинмаган имкониятлар талайгина. Шу боис республикада ушбу соҳани ривожлантириш, тармоқ ҳудудий таркибини жойлаштириш долзарб масалалардан саналади. Тармоқнинг ривожлантирилиши мамлакатда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш баробарида экспорт салохиятини ошишига, иш ўринлари яратилиши ва аҳоли моддий фаровонлиги яхшиланишига ёрдам беради. Бунинг учун эса йирик озиқ-овқат комбинатларини қайта технологик қуроллантириш, уларда маҳсулот ассортиментини кўпайтириш, ўрта ва кичик бизнесга кенг йўл очиб бериш, чекка ҳудудларда соҳа ривожланиши учун имтиёзлар яратиш керак.