logo

Евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

573 KB
Евросиёда бевосита ер юзасидаги ўртача ҳаво температураси (июль) Европада ёзда ёмғир қишдагига қараганда унча кўп ёғмай ди, чунки циклонлар ҳаракати сусаяди. Жанубий Европа ва Ғарбий Осиёда ёзда деярли ёғин бўлмайди; бунга сабаб Шимол ий Атлантика максимумининг шарқий чеккасидан шамоллар эсиб, қуруқ тропик ҳаво келтиради. Атлантика ҳаво массаларининг ғарбдан шарққа томон ҳа ракати вақтида ўзгаришига боғлиқ ҳолда июль ойи ўртача тем пературасининг ортиши ва ёғинлар миқдорининг камая бориши деярли бутун материк давомида сезилади. Материкнинг океан томонидан келувчи нам ҳаво оқимларидан тоғлар билан тўсилг ан ич ки қ исм ла ри да ( Ў рт а ва Ма рк аз ий Ос иё ) ҳ ав о қу ру қ ва иссиқдир. Арабистон ярим оролининг катта қисми учун ҳам ёзнинг қуруқ келиши ва ҳаво температурасининг юқорилиги (июль ойининг ўртача температураси + 32°С гача) характерлидир; ярим орол Шимолий Атлантика максимумидан келувчи шимоли-шарқий пассатлар таъсиридадир. Материкнинг Тинч ва Ҳинд океанларига туташ шарқий ва жанубий чекка қисмлари шароити бошқачадир. Евросиёнинг жуда катта қуруқлиги билан бу океанлар орасидаги темпер атура ва босим тафовутлари ёзда айниқса каттадир. Осиёга Тинч океандан барқарор нам ҳаво кириб келади ва у континентал ҳаво массалари билан қўшилгач, жала тарзидаги ёғинлар ҳосил қилади. Бу ҳаво массаси Шарқий Осиёда жануби-шарқий муссон деб аталади. Осиёнинг жанубида (Ҳиндистон ва Ҳиндихитойда) муссон ҳаво оқимлари вазифасини Ҳинд океанидан жуда кўп миқдорда нам келтирувчи экваториал ҳаво ўтайди. Евросиёнинг конфигура цияси, майдонининг катталиги ҳамда экваториал паст босим областининг кенгайиши сабабли экваториал ҳаво шимолга асос ан жануби-ғарбий муссон тарзида анча ичкари кириб боради. Муссон ҳаво оқимлари тоғлар билан тўсилган жойларда ёғин миқдори айниқса каттадир (масалан, Ҳимолай тоғларининг жануби-шар қий ёнбағирларида, машҳур Черрапунжи жойлашган Шиллонг массивининг жанубий ёнбағрида ва х.к.). Экватор яқинида жойлашган оролларда конвектив (ҳаво массалари ичид аги) ёғинлар катта аҳамиятга эгадир. Тинч ва Ҳинд океанларида ҳар йили июнь-октябрь ойлари орасида тропик циклонлар, яъни тайфунлар ҳосил бўлади; бир оқ тайфунлар кеч кузда ҳам пайдо бўлиб, Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларига катта офат келтиради. Тайфунлар жуда кучли циклон пўртанасидан иборат бўлиб, уларнинг тезлиги океанда жуда камдан-кам ҳолларда 350-400 км/с га етиши мумкин, одатда эса 200-300 км/с ra тенг бўлади. Тайфунлар Новая Гвинея билан Уэйк ороли орасида, Тинч океаниинг шимолий ярмида жуда катта сув юзаси устида вужудг а келади ва ғарбга томон ҳаракат қилади, материк яқинида эса шимол ва шимоли-шарққа бурилади. Тайфун турганда жала қуяди ва бунда 150 мм ва ундан ҳам кўп миқдорда ёғин тушиши мумкин. Соҳилларда шамол ҳайдаб келган тўлқинлар катта хавф туғдиради; бу тўлқинлар кучли жалалар билан бирга ҳал окатли сув тошқинларига сабаб бўлади. Тайфундан Филиппин ва Япон ороллари айниқса катта зарар кўради, бироқ офат баъзан материк чеккасининг то Узоқ Шарқининг жанубигача бўлган қисмини қамраб олади. Ҳинд океанида тропик циклонлар шимол ва шимоли-ғарбга томон ҳаракат қилиб, Бенгалия ва Арабистон қўлтиғигача етиб боради. Метеорологик элемснтлар ва уларнинг йил давомида ўзгар ишини таҳлил қилиш иқлимларнинг Евросиёда анча хилма-хил эканлиги ҳақида тасаввур беради, бироқ бу хилма-хилликни тўла акс эттира олмайди. Катталиги ва географик ўрнига мувофи қ, Евросиё атрофидаги ороллари билан бирга шимолий ярим шарнинг барча иқлим минтақаларида жойлашган, ҳар бир минтақа доирасида эса, шу минтақага хос барча иқлим областлари бор. Бинобарин, Евросиёда Ер шаридаги маълум иқлим типларининг барчаси мавжуд, дейиш мумкин. Евросиёнинг энг шимолий ороллари, шарқда эса материкнинг Шимолий Муз океанига туташ камбар қисми ҳам арктика иқлими минтақаси доирасида ётади. Евросиёнинг чет эл қисмид а Арктика иқлими Шпицберген ороллари ва Шимолий Муз океанининг ғарбий майда океан ороллари учун характерлидир. Оролларда жойлашганлиги ва илиқ оқимлар таъсирида эканли ги туфайли Шпицберген ороллари Арктика денгиз иқлимига эгадир; уларнинг қишки температураси нисбатан юқори (-16° дан-20°С гача) ва ёғинлар миқдори анча кўпдир (300 мм ат рофида). Исландияни, Скандинавиянинг қутбий доирадан шимолдаги қисмини ўз ичига олувчи ва шарқда бирмунча кенгаювчи суб-арктика минтақаси Евросиёни камбар полоса ҳосил қилиб кесиб ўтади. У Арктика фронтининг ёзги ва қишки ўрни орасида жойла шади ва ёзда ғарбий циркуляциянинг, қишда эса совуқ Арктика шамолларининг кўп эсиши билан характерланади. Европан инг ғарбида, айниқса Исландияда, субарктика районлари учун қишнинг нисбатан юмшоқ (-5- 10°С), ёзнинг салқин ( + 10°С дан ошмайди) келиши ва ёғинларнинг (300-700 мм) йилнинг барча фаслида ёмғир ёки қор тарзида тушиши характерлидир. Евросиёнинг энг кенг ва яхлит қисми мўътадил иқлим минтақа сида жойлашган; бу минтақанинг жанубий чегараси ўртача кенгликлар ҳаво фронтининг ёздаги ўрнига қараб белгиланади ва у Бискай қўлтиғининг жанубий қирғоғидан бошланиб, Қора ва Каспий денгизларининг ўрта қисми орқали Корея ярим орол ининг шимолий қисми билан Хонсю оролининг ўрта қисмига) томон ўтади. Йил бўйи ҳаво массаларининг асосан ғарбдан шарққа томон эсиши билан ажралиб турувчи Евросиё доирасидаги мўътадил минтақанинг иқлим шароити хилма-хилдир; бу эса уни иқлим областлари бўйича кўриб чиқишга асос бўла олади. Океан типидаги мўътадил илиқ иқлим области Исландиянинг жануби, Скандинавия ярим оролининг ғарбий чеккаси, Британия ороллари ва материкнинг чекка ғарби-Ютландия ярим ороли, Франциянинг ғарби ва шимолини ўз ичига олади, Мўътадил минтақанинг бу областига Пиреней ярим оролининг шимоли-ғарбини ҳам киритиш учун асос бор. Бу ерда йил бўйи ғарбий шамоллар олиб келадиган Атлантика ҳавоси устун турад и ва циклонлар бўлиб туради. Қишда ёмғирли беқарор ва серт уман об-ҳаво характерли бўлиб, энг совуқ ойнинг ўртача темпер атураси +1° дан +6° гача бўлади, ҳаво совуқ ва қор кам бўлади, қор қоплами узоқ турмайди. ЁЗНИНГ ўртача температураси + 10, + 18°С. Ёғинлар йил бўйи ёғади ва кучли циклонлар ўтиш и сабабли қишда энг кўп тушади. Областнинг деярли барча қисмида йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан ортади, буғланиш миқдори эса 800 мм дан ошмайди. Шу сабабли Европанинг Атл антика бўйи районлари намликнинг ортиқча эканлиги билан характерланади. Европа мўътадил минтақасининг бошқа барча қисми иқлим и то Урал тоғларига қадар океан иқлимидан континентал иқлимга ўтувчи (оралиқ) иқлим деб аталиши мумкин. Бу ерлар иқлимида Атлантика ҳаво массаларининг трансформацияси ва материк устида қарор топувчи континентал ҳаво массалари таъсирининг кучая бориши энг муҳим роль ўйнайди. Олдинги иқлим областига нисбатан бу область ёғинлар миқдорининг камлиги, ҳаво температураси тебранишлари амплитудасининг катталиги, турлича давом этувчи совуқ даврнинг мавжудлиги билан характер ланади. Кўриб чиқилаётган область доирасида олдинги област дагига қараганда шимол билан жануб ўртасидаги иқлим тафовути каттадир. Скандинавия ярим ороли билан Финляндияда қиш узоқ давом этади ва қаҳратон совуқ келади. Скандина- вия тоғлари рельефи Атлантика ҳаво массалари трансформа- циясини кучайтиради ва айни вақтда Арктикадан совуқ ҳаво массаларининг кириб келишига тўсқинлик қилмайди. Арктика ҳаво массалари кириб келиши сабабли Швеция ва Финляндияда январнинг ўртача температураси -10- 15°С бўлгани ҳолда, температура-40°С гача, камдан-кам ҳолларда эса-50°С га тушиб қолиши мумкин. 50- параллелдан шимолда ёз салқин кеади , ёғин ёзнинг бошида энг кўп ёғади. Йиллик ёғинлар миқдо ри 500 дан 1000 мм гача, мумкин бўлган буғланиш 600 мм дан кам; бу ҳол йил бўйи намнинг ортиқча бўлишига олиб келади. Областнинг жанубий қисми температура амплитудасининг унча катта эмаслиги, қиши мўътадил совуқ келиб, январь ойининг ўрт ача температураси 0°С дан салгина пастлиги билан характерлан ади. Қор қопламининг ва дарё музининг эриши унча узоқ давом этмайди, бироқ бу муддат ғарбдан шарққа томон узая боради. ЁЗ илиқ, июль ойининг ўртача температураси +12- 20°С. Ёғинларнинг энг кўп қисми ёзнинг биринчи ярмида тушад и, мумкин бўлган буғланиш 800 мм гача ортади ва намланиш миқдори шимолий районлардагига қараганда камаяди. Осиёнинг Совет Иттифоқи доирасидаги катта қисми, шуни нгдек, Монголия ва Шимоли-ғарбий Хитой (Гоби билан Жунғория) мўътадил минтақанинг материк иқлими областида жойлашган; бу область йил бўйи ҳам шу жойда таркиб топган, ҳам ғарбдан келувчи континентал ҳаво массалари таъсирида бўлади. Область иқлими Осиё максимуми таъсирида қишнинг совуқлиги ва қиш температурасининг бир жойдан иккинчи жойга томон кескин ўзгариб туриши билан характерланади. МХР да январнинг ўртача температураси- 16° дан-24°С гача бўлгани ҳолда шамолсиз ва булутсиз об-ҳавода айрим кунлар ҳаво температураси-50°С гача тушиб кетади. Қиш температураси барқа рор паст келиши ва қор қоплами деярли бутунлай б г лмаслиги сабабли кўп йиллик музлоқлар ривожланади. Йиллик ёғиннинг деярли ҳаммаси (200 мм га яқин) ёзда фронтал ёмғирлар тар- зида ёғади. Июль ойининг ўртача температураси +30°С га етади. Намланиш етарли эмас. Катта Хинган тоғ тизмасидан шарқдагишимоли-шарқий Хитой, Корея ярим оролининг шимоли, Хоккайдо ороли ва Хонсю оролининг шимолидаги иқлим-муссон иқлимидир. Бу областнинг ҳамма қисми температура, ёғинлар ҳамда намлан ишнинг ёз ва қишда кескин фарқ қилиши билан характерланад и. Қишда қуруқ, совуқ об-ҳаво устун туради, Осиё антициклони томонидан кучли шамол эсади ва у чанг-тўзон кўтаради. Фақат Япон оролларидагина қалин қор ёғади, чунки континентал ҳаво массалари нисбатан илиқ Япон денгизи устидан ўтар экан, унинг қуйи қисмлари намга тўйинади. Ёзда жануби-шарқий муссон эсиб, Тинч океан антпциклонининг жанубий ва ғарбий чеккасид ан муттасил нам ҳаво массаларини олиб келади. йиллик ялпя ёғинлар миқдорининг 70 %и шу муссон билан боғлиқ, ёғинлар 4-5 куноралаб жала тарзида ёғади. Субтропик иқлим минтақаси ҳам Евросиёни Атлантика океанидан то Тинч океанигача кесиб ўтади. Бу минтақа доирас ида ғарбдан шарққа томон ҳаракат қилувчи ҳаво массалари ёзда тропик циркуляция билан алмашинади. Иқлимда Баланд Осиё тоғлари системаси катта аҳамиятга эга, бу тоғлар қишда ғарбдан келувчи ҳаво массаларини икки тармоққа- шимолик ва жанубий тармоққа бўлиб юборади. Жанубий тармоқ Ҳимолай тоғларининг жануброғидан ўтади ва Г. Н. Витвицкий фикрига кўра, субтропик минтақанинг жанубий чегарасини бошқа материк лардагига қараганда экваторга томон сурилишига сабаб бўл ади. Евросиёнинг субтропик минтақасида бир неча иқлим област лари бор. Пиреней ва Апеннин ярим ороллари, Болқон ярим оролининг жануб ва ғарби, Кичик Осиёнинг ғарб ва жануби, Ўрта денгизнинг шарқий соҳили, Ўрта денгиздаги ороллар ва Месопотамиянинг шимоли ёзи қуруқ келадиган (Ўрта денгиз типидаги) субтропик иқлим областида жойлашган. Бу ерлардаги ёзги қурғоқчилик атрофга кенгайган Шимолий Атлантика максимумининг шарқий чекка қисмидан эсувчи шамоллар билан боғлиқ. Ғарбий Ўрта денгиз бўйида кўпроқ шимоли-ғарбий, Шарқий Ўрта денгиз бўйида эса кўпроқ шимоли-шарқий шамоллар эсади. Июль ойининг ўртача температураси +23° дан +28°С гача. Ёғинлар деярли бутунлай ёғмагани ҳолда, мумкин бўлган буғланиш амалдаги буғланишдан 3-4 баравар ортади. Қишда Азор максимуми жанубга сурилади ва Ўрта денгиз бўйи ғарбий ҳаво массалари системаси ҳамда циклонлар таъсирига тушиб қолади; йиллик ёғинлар миқдорининг 75-80% и шу циклонлар билан боғлиқдир. Энг совуқ ойнинг ўртача температураси шимол дан жанубга томон +4°С дан +12°С гача кўтарилади. Ўрта денгиз бўйи иқлими областининг ғарбий қисмида Атлантика ҳаво массалари, шарқида эса - континентал ҳаво массалари устун туради. Шу сабабли ғарбдан шарққа томон ёғинлар миқдо ри камайиб, температуралар амплитудаси орта боради. Материк ичкарисида, Эрон тоғлигидан то Хуанхэ дарёси ҳавзасининг ўрта қисмигача (Торим сойлиги, Бэйшань, Гобининг жануби ва Марказий Осиёнинг бошқа районлари ҳам шун га киради) субтропик материк иқлимга эга. Бу область ёзининг иссиқлиги ва қишининг совуқлиги билан характерланади. Йилиг а 200 мм дан кам ёғин тушади, ҳаво жуда қуруқлиги билан ажр алиб туради, ҳаво температурасининг суткалик ва йиллик: амплитудаси катта бўлади. Ёғинлар режимида ғарб билан шарқ ўртасида фарқ бор. Ғарбда ёғинлар қутб фронтининг Эрон тарм оғи ва циклонлар ҳаракати билан боғлиқ бўлиб, қишда ёғади. Шарқда ёғинларнинг асосий қисмини жануби-шарқий муссонлар келтиради. Баланд Осиё учун баланд тоғ континентал иқлими характер лидир; бу жой иқлим шароитининг кўрсаткичларига қараб эмас, балки фақат географик ўрнига кўрагина субтропик минтақа га киритиш мумкин. Субтропик минтақа шарқий секторининг иқлими ҳам мўътадил минтақадаги каби муссон иқлимидир. Бу иқлим Янцзи дарёси ҳавзаси ва Япон оролларининг жанубида тарқалган. Субтропик муссон иқлими мўътадил минтақанинг муссон иқлим идан қиш ўртача температурасининг бирмунча юқори эканлиги ( + 4°дан +8°Сгача) ва йиллик ялпи ёғинлар миқдорининг катталиги билан фарқланади; йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан ортади ва буғланишга сарфланадиган нам ўрнини тўла қоплайди. Янцзи дарёси вод шсидан жанубда қишки қурғоқчилик бу дарё водийсидан шимолдагига қараганда унча кескин бўлмайди; чунк и бу ерда Осиё максимумининг шарқий чеккасидан келувчи аво билан ғарбдан келувчи ҳавонинг жанубий тармоғи ўртаси да фронт вужудга келади ва шу сабабли ёғинлар ёғади. Фронт ёриб кирганда ва совуқ континентал ҳаво жанубда то тропикка ча кириб борганда температура 0°С гача пасаяди. Қиш об-ҳавосида Ўрта денгиз бўйи райони билан Янцзи ҳавзаси райони ўртасидаги тафовут диққатни тортади. Ўрта денгиз бўйи районида Атлантика ҳаво массалари бевосита таъсир қилиши натижасида қиш жуда иссиқ келиб, энг совуқ ойнинг ўртача температураси +10° дан +12° гача бўлади, Янцзи ҳавзаси районида эса, январнинг ўртача температураси икки бар авар паст; бунинг устига бу областга Осиё максимуми кучли таъсир кўрсатади; унинг совуқ ҳавоси жанубга анча тушиб боради. Шунинг учун ҳам субтропик минтақанинг жанубий чегар аси Шарқий Осиёда Ўрта денгиз бўйи районидагига қараганда бир оз жанубга сурилган. У деярли тропиккача тушиб келади. Юқорида айтилганидек, Евросиёнинг катталиги ва конфигура цияси (шакли) билан боғлиқ бўлган хусусияти ёзда экваториал ҳаво массаларининг шимолга (тропикдан шимолроққа) жуда узоқ кириб боришидан иборатдир. Экваториал муссонлар Ҳинд океанидан (тахминан-жанубий ярим шардан) олиб кеадиган ҳаво массалари Сицзян дарёси ҳавзаси ва Ҳимолай тоғларининг жанубий ён бағирларигача кириб бориб, пассат циркуляциясини чеклаб қўяди. Евросиёнинг бу хусусияти Б. П. Алисов тузган иқлим минтақалари ва областлари картас ида акс этган; бу карта ушбу дарсликда материкларнинг иқлимий районлаштирилишида асос қилиб олинган. Бу картада тропи к минтақа Осиёнинг ғарбий қисмидагина кўрсатилган. У Араби стон ярим ороли, Месопотамиянинг жануби ва Эрон тоғлиги ҳамда Ҳинд дарёси ҳавзасининг шимолий қисмини ўз ичига олад и. Бу районларда йил бўйи қуруқ континентал тропик ҳаво устун туради. Ёғинлар деярли ҳамма жойда 100 мм дан кам тушади, мумкин бўлган буғланиш эса фактик буғланишдан деярли 10 баравар ортиқдир. Фақат Эрон тоғлигининг жанубигагина қишда Ўрта денгиздан баъзан Атлантика ҳаво массалари кириб келиб, қисқа муддатли, бироқ, кучли ёмғир ёғишига са-баб бўлади. Форс қўлтиғи ва Қизил денгиз соҳилларида нисбий намликнинг бир оз ортиши кузатилади, бироқ, ёғин миқдори ички районлардаги каби кам миқдордалигича қолаверади. Евросиёнинг шарқида тропик минтақа ўрнини субэкваториал минтақа олади ва у субтропиклар билан чегараланади. Субэкваториал минтақа Филиппин ороллари, Ҳиндистон ва Ҳиндихитой ярим ороллари х;амда уларга шимолдан туташган Ҳинд-Ганг пасттекислиги билан Жануби-шарқий Хитойни ўз ичига олади. Ҳимолай тоғлари бу минтақанинг аниқ чегарасини ҳосил қилади; Ҳинд-океанидан эсувчи муссонлар Ҳимолай тоғлар ининг қиррасигача етиб келади. Г. Н. Витвицкий, юқорида қайд этганимиздек, бу чегарани жануброқдан ўтказади ва бунда Ҳимолай тоғларидан жанубда ғарбий ҳаво массаларининг қишк и тармоғи ҳосил бўлишини асос қилиб олади. Бутун субэкваториал минтақанинг умумий хусусияти-ёзд а Ҳинд океани муссонлари олиб келадиган нам экваториал ҳаво нинг устун туришидир. Ёғинларнинг жала тарзида ёғиши (тоғларнинг шамолга рўпара ён бағирларида айниқса кўп ёғад и) шу ҳаво билан боғлиқдир; бу ерда ёғинларнинг йиллик миқдо ри бир неча минг миллиметрга етади. Қишда Шимолий Тинч океан максимуми жанубга сурилади ва Осиёнинг жанубий ярим ороллари шимоли-шарқий пассатлар таъсирида бўлади; қиш бўйи ёғинларнинг деярли бутунлай бўлмаслиги шу пассатлар билан боғлиқдир. Бу пассатни Жанубий Осиё аҳолиси қишки муссон деб атайди. Атмосфера циркуляциясининг умумий қонуниятлари субэкваториал минтақа доирасида анча бир хиллиги сабабли у иқлим областларига ажралмайди. Бироқ, айрим районлар иқлим шар оитида маълум тафовутлар бор, албатта. Биринчидан, Ҳиндихитой билан Ҳиндистон ярим оролларининг шимолий қисмидаги қиш температуралари ўртасида тафовут мавжуд. Ҳиндихитойнинг шимолида январнинг ўртача температураси ( + 16°С) Ҳинди стоннинг шимолидагига ( + 20°С) қараганда 4°С паст, Бунга сабаб шуки, мўътадил минтақадан совуқ ҳаво кириб келиб, Ҳинди хитой орографиясининг ўзига хос хусусиятлари туфайли 20° ш. к. гача етиб боради ва шимоли-шарқда температурани +5°С гача пасайтириб юборади. Йиллик ёғин миқдори ва ёғинлар режим ида ҳам катта тафовутлар бор. Ҳимолай тоғларининг жануб ий ён бағирлари (4000 мм гача), Шиллонг массиви (Черапунжи - 11000 мм), ҳар иккала ярим оролнинг ғарбий чекка тизма лари (2000 мм дан ортиқ) га ёғин айниқса кўп тушади. Ички районларга 1000 мм дан, Ҳинд дарёси қуйи оқимининг ҳавзасиг а эса 200 мм дан кам ёғин ёғади; бунга сабаб шуки, жануби- ғарбий муссон Ҳинд дарёси ҳавзасининг қуйи қисмини айланиб ўтади, энг кўп эсувчи шамоллар эса-шимолдан келувчи шамоллардир. Ҳиндистон билан Ҳиндихитойнинг жануби-шарқида, Шри Ланканинг шимоли-шарқида ва Филиппиннинг шимоли шарқида, яъни жануби-ғарбий муссонлар таъсиридаги районлар да ёзги ёғинлар деярли бўлмайди. Бу ерда ёғинларнинг асосий қисми куз ва қишда, яъни шимоли-шарқий ва шарқий шамоллар соҳилга бурчак остида кириб келганда ёғади. Малакка ярим оролининг жанубий қисми, Зонд ороллари (Ява оролининг жануби-шарқи ва Кичик Зонд ороллари бундан мустасно) ва Молукк ороллари экваториал минтақада жойла шган. Бу минтақа экваториал босим депрессиясига тўғри кеади ва бу ерда ҳар иккала ярим шардаги пассатлар ўзаро тўқнаш ади. Қуруқликнинг ўзига хос тақсимланиши сабабли экваториал босим депрессияси йилнинг барча фаслларида кўпроқ шимолий ярим шарга сурилганлигидан, экваториал минтақа ҳам экватордан шимолга жанубдагига нисбатан кўпроқ кириб боради. Евросиёнинг экваториал минтақасидаги иқлим хусусиятлари атмосферанинг умумий циркуляциясигагина боғлиқ бўлмай, бу минтақага ороллар ва уларни бир-биридан ажратиб турувчи сув ҳавзалари киришига ҳам боғлиқдир. Экваториал иқлим минтақаси учун йил бўйи экваториал ҳаво массаларининг устун туриши (улар ҳар иккала ярим шар пассатлари билан бирга келувчи тропик ҳаво массаларидан таркиб топади), темпер атурасининг бир меъёрда ва юқорилиги, намликнинг кўплиги ҳамда кучсиз шамоллари билан характерланади. Экваториал минтақада атмосфера циркуляциясининг муссон режимига ўтиш и, яъни ёзги ёғинларнинг кучайиши ҳамда қисқа вақт нисбатан қурғоқчил даврнинг қарор топиши кузатилади, қурғоқчил давр экватор томонга шимолий ярим шар пассатларининг кириб ксл иши билан боғлиқ. Бу қурғоқчил давр Калимантан оролининг шимоли-шарқида ва Суматра оролининг шимолида айниқса ях ши ривожланган. Бутун Ява ва Кичик Зонд ороллари жанубий ярим шарнинг субэкваториал минтақасида жойлашган.