logo

Ғарбий, Марказий ва Жанубий Европанинг ўрмон билан қопланганлик даражаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

141.5 KB
Ғарбий, Марказий ва Жанубий Европанинг ўрмон билан қопланганлик даражаси Ўрта денгиз бўйи флораси асосан неогенда ёқ таркиб топган, бироқ плейстоцен давомида иқлимнинг ўзг аришлари таъсирида унда баъзи ўзгаришлар рўй берган. Шу еабабли Ўрта денгиз бўйи флораси турлари таркибининг хилма-хиллиги билан характерланади. Ҳозирги иқлим шароити (қуёш радиацияси энг интенсив бўладиган даврда намнинг етишмасл иги) бир қатор ўсимликларда буғланишни камайтиришга ва нам танқислигининг ўрнини босишга имкон берувчи бир қанча мослашув белгиларининг ривожланишига имкон берган: дарахт пўсти ҳужайраси қобиғининг махсус моддалар билан бирикиб қолиши, унча катта бўлмаган қалин қаттиқ барглар, тикансимон ўсимта ва тиканлар ҳосил бўлиши, смолали ва эфирли моддал ар тўпланиши. (улар ўсимлик атрофида гўё булут қалқони ҳосил қилади) ва х.к.лардан иборат. Айни вақтда қишнинг илиқ, совуқсиз ва сернамлиги дарахт ҳамда буталарнинг барглар ини йил давомида сақлашига имкон беради. Ўрта денгиз соҳил ларининг энг типик ўрмон ўсимликлари формациясидоими й я ш и л д у б л а р т о ш д у б ( Q u e z c u s i l e x ) , п р о б к а д у б и (q, suber) , ғарбда тарқалган валон дуби (q, aegui lops), асл лавр (Jaurus nobilis), шаббаси зонтиксимон (Pinus pinea) ўрта денгиз бўйи қарғайи-пиния ёки дарахтсимон арчалардан таркиб топган. Дарё водийлари учун баҳорда чамандек гуллайдиган олеандрзорлар характерлидир. Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари тагида ўзгарувчан намлик шароитида ривожланувчи ғоят ўзига хос тупроқлар ҳосил бўлад и. Тўқ жигар ранг тупроқлар айниқса характерли бўлиб, улар яхши ривожлантан гумусли горизонти ва горизонтда гумус миқдо рининг 4-7% га етиши, ҳамда кальций миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Оҳактошлар (терраросса) дан таркиб топгай нураш пўстида қизил тупроқлар вужудга келган. Бу тупроқ ларнинг ҳар иккиси ҳам унумдор бўлиб, кўплаб субтропик экинлар ҳамда мўътадил минтақа экинлари учун қулайдир. Доимий яшил ўсимликлар билан субтропик тупроқлар соҳил бўйи районларида ва баландлиги шимолда 300-400 м, жанубда эса 1000 м гача бўлган жойлардагина тарқалган. Ундан юқорид аги табиий ўсимликлар қоплами учун тоғ-ўрмон қўнғир тупроқ ларида ўсган кенг баргли ва аралаш ўрмонлар характерлидир . Шундай қилиб, Евросиё субтропик минтақасининг Атлантика бўйи ва Ўрта денгиз бўйи секторлари Ер шарининг ҳақиқий ўрмонли областларига киради. Бироқ Евросиёдаги деҳқончилиги, чорвачилиги ҳамда денгиз да кема қатнови юқори даражада ривожланган энг қадимий кишилик маданияти бешиги бўлиб қолган Ўрта денгиз бўйларид а ҳатто эрамизга қадар табиий ўсимлик қоплами анча ўзгариб кетган. Ўрта Европа деярли бутунлай ўрмонлар билан қопланган ўша вақтлардаёқ, Ўрта денгиз бўйида ўрмонлари бутунлай қолма ган яланг тоғ ёнбағирлари ва соҳил бўйи текисликлари бўлиб, улар қисман экин майдонларидан, қисман эса бўм- бўш унумсиз майдонлардан иборат бўлган. Жанубий Европа ва Ғарбий Осиё дастлабки ўсимлик қопламининг тугаб кетишига асосий сабаб, уларнинг кесиб юборилиши, мол босиб пайҳон қилиниши ҳамда ёнғинлардир. Илгари доимий яшил ўрмонлар ўрнида паст бўйли иккиламчи ўрмонлар ёки бутазорлар пайдо бўлди; улар ҳозирг ача катта майдонларни эгаллаб ётади. Ёғиялар миқдори, тагидаги ўсимликлар таркиби ҳамда тупроқ типларига қараб бу ўрмон ва бутазорларнинг ташки кўриниши ва флористик таркиб и хилма-хилдир. Маквис ёки маккия деб аталувчи ўрмонлар турларга айниқса, бой бўлиб, улар Ўрта денгиз бўйининг ёғинлар кўп тушувчи ва тупроқлари энг яхши ривожланган барча районларида тарқалган. Айниқса катта маквис ўрмонлари ва бутазорлари Корсика оролида, Пиреней ярим оролининг жануб ида ҳамда Грецияда сақланиб қолган. Улар бўйи 3-5 м га етадиган пакана дарахтлар ёки баланд буталардан ташкил топган . Флораси таркибида регионал хусусиятлар акс этишга қарамай, деярли ҳамма жойда доимий яшил дуб, арбут (Arbutus ипе do, А, anbrachne), ёввойи писта (Pistacea lentiscus), розмарин (Rosmarinus officinalis), арча (Juniperus macrocarpa), дарахтси мон вереск ёки эрика (Erika arborea), ёввойи зайтун (Olea oleaster) устун туради. Маквиснинг кўп ўсимликларн хушбўй, баъзи ўсимликлари катта ярқироқ гуллар ҳосил қилиб гуллайди. Тупроқ қоплами ёппасига (сидирға) тарқалмаган қуруқ тошлоқ оҳак тошли ёнбағирлар бирмунча ксерофнт ўсимлик қоплами билан характерланади. Бу ўсимликлар қоплами дуккак дошлар, лабгулдошлар, ладанникдошлар оиласига кирувчи сийрак ва пакана буталар ҳамда ярим буталардан иборат. Ғарбда (Испания ва Францияда) бундай ўсимликлар қоплами гарриг а, Болқон ярим ороли ва Кичик Осиёда фригана деб аталади Уларнинг турлар состави бир-биридан анча фарқ қилади. Ўрта денгиз бўйининг шарқий қисмида бутазорлар тарқалган бўлиб, улар фақат яшил ўсимликлардан эмас, балки баргини тўку вчи турлар-қора тикан (Paliurus aculeatus), сумаха (Rhus coriaria), сир ень (Syringa vul- garis) дан ҳам тарк иб топган. аъзаи анча баландда учрайдига бундай ўсимлиқ қоплами шибляк дейилади. Ўсимлик қопламининг тикланиши учун энг ноқулай бўлган жойларда ўрмонлар тугаши билан тоғ ёнбағир лари тез яланг бў либ қолади ҳамда ювилиб кетади, жар ва сурилмалар ри вожланади. Оҳак тошларда карст про цесслари интенсив ривожланади.