logo

Электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар мавзусини ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

664.5 KB
Электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар мавзусини ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш Режа: 1. Электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар мавзусини ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш 2. Электр энергия ишлаб чиқариш ва уни узатиш мавзуларни ўтишда табиат бойликларидан рационал фойдаланишга оид билим бериш ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЕБРАНИШЛАР ВА ТЎЛҚИНЛАР МАВЗУСИНИ ЎРГАНИШДА ТАБИАТНИ ҚЎРИҚЛАШГА ОИД БИЛИМ БЕРИШ Бу бўлимни ўрганишда электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар табиат ҳодисалари эканлиги, техникада қандай роль ўйнаши аниқ мисоллар асосида тушунтирилади. Тебраниш асосида нарсаларни саралаш, тўлқин энергиясидан фойдаланиш ҳакида фикр юритиш мумкин. Айникса, тебранишлар кишиларга кўплаб бахт-сизлик ва иқтисодий зарарлар келтириши, ундан қутулиш йўлларини ҳам ўргатиш зарур. Тебраниш табиатда содир бўлиб турадиган ва техника-да фойдаланиладиган жараёнлар орасида муҳим аҳами-ятга эга ва зарур жараён ҳисобланади. Тебраниш жараёнларини ўрганиш ва улардан амалда фойдаланиш натижасида маълум муваффақиятлар қўлга киритилди: Атом электр станцияси,атом муз ёрар кемаси, катта қувватга эга бўлган электр станциялар қурилиши, Ернинг биринчи сунъий йўлдошининг учирилиши бунинг яқкол далили эканлигига ўкувчилар дикқати тортилади. Ўқитувчи бу фикрларни такомиллаштирган ҳолда ўқувчи-ларга таниш бўлган ҳодисалардан мисоллар келтириш асосида баён этади. Хавфли тебранишларнинг олдини олиш ёки кучини сусайтириш учун уларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, тебранишларнинг қандай ўтишини англаб олиш ҳамда оқибатини кўра билишга оид билимлар билан ўқувчилар таништирилгач, тебранишлар фақат зарарли бўлиб қолмасдан, бирмунча фойда ҳам келтириши баён этилади. Тебраниш таъсирида материалларни майдалаш ва аксинча, ҳар хил жинсли материалларни пухта қилиб аралаштириш, ишлов берилаётган модданинг зичлигини бирданига ошириш, шунингдек, каттик ва ўта қаттиқ жисмларни майдалаш ёки ўзаро боғлиқ бўлмаган зарраларни жипслаштириб мустаҳкамлаш — яхлит жисм ҳолига келтириш мумкин. Тебраниш жисмларни бетартиб жой-лаштириш ёки аксинча, муайян тартибда жойлаштириш имконини беради. Тебраниш табиат ва техника учун муҳим аҳамиятга эга бўлибгина қолмасдан, инсонга биологик таъсир ҳам кўрсатади. Масалан, тебраниш кишининг тез чарчашига, ҳатто касалланишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, тебраниш бу чарчоқни тез босиб, шифобахш таъсир ҳам кўрсатади. Бундай маълумотларнинг физик моҳияти-ни ўқувчиларга мунтазам равишда тушунтириб бориш зарур. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УНИ УЗАТИШ МАВЗУЛАРНИ ЎТИШДА ТАБИАТ БОЙЛИКЛАРИДАН РАЦИОНАЛ ФОЙДАЛАНИШГА ОИД БИЛИМ БЕРИШ Ишлаб чикаришни ҳаракатга келтирувчи кучнинг асосий манбаи энергия ҳисобланади. Техника тараккиёти даврида маданиятнинг ривожланиш даражаси инсон ихтиёридаги энергиянинг қуввати билан белгиланади. Инсон иқтисодий ёки техника тараққиётига оид ҳар кандай масалани, шунингдек, табиатни кўриқлашнинг ҳар қандай аспектини энергия ва энергетик ресурслардан фойдаланмасдан турйб ҳал эта олмайди. Энергия ва энергетик ресурслар микдори, сифати инсониятнинг ривожланиши ва табиатни кўриқлаш масаласини илмий жиҳатдан тўғри ҳал этиб, унинг келажакда-ги йўналишини аниқлаш учун асосий манба ҳисобланади. Агар инсон ўзини табиатни кўриқлаш нуқтаи назаридан етарли миқдордаги сифатли энергия ва энергетик ресурслар манбаи билан таъминлай олмас экан, мадани-ятнинг ривожланиш масаласини ҳал этиши маъносиз бир гап бўлиб қолади. Ерда аҳоли сонининг ошиши ва эҳтиёжларининг ривожланиши энергияга бўлган талабни кун сайин оширмокда. Олимларнинг ҳисоблашларича яқин йилларда 10000 мил-лиард киловатт-соат ва ундан ҳам ортиқ энергия ишлаб чиқарилади. Бу ҳол эса умумий экономикани ва маданиятни ривожлантиради, ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштиради. Бу ҳол ўта ривожланган маданиятни ҳосил қилади. Якин келажакда инсониятнинг талабини қондирадиган энергия миқдори секундига 10 20 эрг га етишини тажриба тасдиқламоқда.(Инсон ўз талабларини қондириш мақсадида кўплаб эйергия ишлаб чиқариб, ундан фойдаланар экан, у ердаги иссиқлик балансини бузиши, яъни атроф-муҳитни иситиши ва ифлослаши мумкин. Бундай ҳолда ҳаво ҳарорати бир неча даражага ошиши мумкин. Бу ҳол Арктикадаги музнинг эришига, айрим жойда сув сатҳининг кўтарилиши ва сув майдони кенгайиб қуруқлик майдонининг камайишига олиб келади. Натижада жойларда иқлим шароити ўзгариши мумкин. Ҳозирги вақтдаги асосий муаммолардан бири — бу таби- атни муҳофаза қилиш ва табиат бойликларидан рационал фойдаланиш нуқтаи назаридан энергия ишлаб чиқариш, уни жойларга узатиш, увдан рационал фойдаланиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир киши энергетик ресурслар ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши керак| Бу масала энг аввал мактабда ҳал этилиши лозим, Мактабда физика, география, химия, биология фанларини ўрга-нишда энергетик ресурслар ҳақидаги маълумотларга программада ва дарсликларда алоҳида ўрин берилган. Аммо бунда энергетик ресурсларнинг миқдори, ундан рационал фойдаланиш, энергетик ресурслардан фойдала-нилганда унинг атроф-муҳитни ифлослаши»ва иситиши, унинг олдини олишга оид масалаларга эътибор берилмай-ди. Бизнинг асосий мақсадимиз ана шу юқорида кайд этилган масалалар ҳақида ўқувчиларга маълум билимлар системасини бериб, уларни табиатга нисбатан онгли муно-сабат руҳида тарбиялаш, физикага, техникага, экономи-кага оид билимларини кенгайтириш ва чукурлаштиришдан иборат. VII — X синфларда энергия ва ундан фойдаланишга оид маълумотларни уларни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилган, XI синфда эса ўқувчилар олдин олган билимларини умумлаштириш мақсадида уларнинг диққати қуйидагиларга тортилади: энергия манбалари, унинг запаси, энергия олиш йўллари, энергияни бир турдан бошқа турга айлантириш, электр энергиядан фойдаланиш, тугайдиган ва тугамайдиган энергия запаслари ҳакида батафсил тўхтаб ўтилади! Бунда ўкувчилар ИЭС, ГЭС, денгиз сувининг кўтарилиш ва пасайиш энергиясидан фойдаланиш ва бошқалари билан атрофлича таништири-лади. -Жаҳондаги энергия запаси, энергия танқислиги, келажакда энергия олиш йўллари ва уларнинг манбалари ҳақида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Қайси энергиядан қандай даражада фойдаланиш, уларнинг киммати, атроф-му-ҳитни ифлослаши ва бошқалар тўғрисида ўқувчиларга етарли билим берилмоғи лозим. Булардан ташқари, ўқувчилар куйидагиларни ҳам билишлари керак: ҳар бир корхонадаги станок ёки электр лампочка ўз вақтида ўчирилиши, ёнилғи ва иссиқлик энергиясидан тежамкор-лик билан фойдаланиш, энергия учун тўланадиган ти-йинлардан сўмлар вужудга келиши, оқибатда бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига салбий таъсир эта оладиган катта-катта маблағлар ҳосил бўлиши ва бошқа-лар. Бу, шубҳасиз, рўзғор эҳтиёжлари учун сарфланади-ган иссиқлик ва электр энергиясига ҳам тааллуқли эканлигига уларнинг диққатини тортиб, айтинг- чи, ҳамма-миз ҳам квартираларимизда, сув, газ ва электр энергиядан тежаб фойдаланамизми? — деб савол берилади. Ё Қ ИЛ Ғ И , энергетика ресурсларидан тежамкорлик билан фойдала-ниш, ҳар ерда, ҳамиша катта ва кичик нарсаларни тежаш муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган вазифа эканлигини ўқувчилар онгига сингдириш лозим. Бундан кўринадики, мактабни битириб чиқувчи ҳар бир ўқувчи энергия ва энергетик ресурслар, улардан рационал фойдаланиш ва уларни тежаш, энергиянинг асосий турлари, уларнинг фойдаси ва _ зарарлари хақида, шунингдек бир хил энергияни бошқа тур энергияга кам исроф билан айлантириш каби масалаларни аник. билишлари керак. Ўқувчилар билан Ой ва Ернинг ўзаро тортишиши натижасида денгиз ва океанларда сувнинг кўтарилиш ва пасайиш энергиясидан фойдаланиш каби темаларни ўтишда энергия ҳақида маълумот берилади. « Иссиқлик ҳодисалари » темасини ўтишда, ички энер-гия, энергиянинг сақланиш конуни, Ер шари ичидаги иссиқ сув энергиясидан фойдаланиш, иссиқлик двигателлари, электр ва магнит майдон энергиясига оид тушунчалар берилади. Шундан сўнг электр энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва ундан фойдаланиш, ядро энергияси ва ундан фойдаланиш каби темаларда ўқувчилар энергетик ре-сурсларнинг барча турлари билан таништирилади. Биз ўкувчиларга энергетик ресурсларга оид билим беришда куйидаги максадни кўзда тутдик: а) ўқувчиларга мунта-зам билим бериш орқали уларда энергия ва энергетик ресурслардан фойдаланиш, уларни тежаш хакида малака ва кўникмалар шакллантириш; б) ўкувчиларга энергия манбалари ва энергия микдорининг турлари ҳакидаги билимлар системасини бериш; в) энергиянинг битмас-туганмаслигини исботлаш, инсон маданиятининг ривожла-нишида энергия асосий омиллиги; е) жамиятнинг ри-вожланишида энергия асосий манба эканлиги; д) атроф-муҳитни кўриклашда энергия асосий восита эканлиги, ягона энергетик системани ташкил этиш, экологик жи-ҳатдан ривожланган системада энергия қаҳатчилигининг содир бўлмаслик сабаблари ва бошқалар ҳақида билим бериш. Ўқувчиларга маълумки, Ердаги барча энергиянинг манбаи Қуёшдир. Қуёш энергиясининг бир қисми атмосфе-ра, гидросфера, литосфера ва ер биосферасида ютулиб, буғланиш, ёмғир ёғиши, шамол ҳаракати, денгиз ва океанлардаги оқимларни ҳосил қилади. Бу билимлар вақтга қараб умумлаштирилгач, қуйидагилар айтилади: Ерда Қуёш энергияси билан борлиқ бўлмаган энергия манбаи ҳам мавжуд. Буларга қуйидагилар киради: ядро энергияси, Ер бағридаги иссиқлик энергияси, денгиз ва океанлардаги сувнинг кўтарилиш ва пасайиш энергияси. Бу энергиялар гравитация майдонининг таъсири ва Ернинг айланиши (ўз ўқи ва Қуёш атрофида) шунингдек, жисмларнинг ички тузилиши билан боғлиқ бўлган электромагнит майдон энергиясидан иборатЛиги ва ҳоказо. Ҳозирча инсон ихтиёрида энергиянинг бешта манбаи: 1) Қуёш радиацияси, 2) ядро энергияси, 3) Ернинг гравитация майдони энергияси, 4) Ернинг ички иссиқлик энергияси, 5) Ернинг айланиш ва ҳаво циркуляцияси натижасида ҳосил бўладиган энергия. Бу материаллар баён этилгач, энергетик ресурслар икки асосий типга бўлинишига ўқувчилар диққати тортилади: а) тугайдиган, аммо тикланмайдиган ва тугайдиган, аммо тикланадиган энергия манбаларига. Тугайдиганига кўмир, нефть, табиий газ, сланец, торф, енгил элементлар (водород, гелий), ядро энергияси ва бошқалар киради; б) тикланадиган энергетик ресурсларга: фотосинтез ҳодисаси туфайли ҳосил бўлади-ган энергия, Қуёш нури, гидроэнергия, денгиз сувларининг кўтарилиш ва пасайиш энергияси, денгиз сувларининг тўлқин энергияси, буғланиш ва ёмғир натижасида ҳосил бўладиган энергия, шамол энергияси, атмосфера билан ер сирти орасидаги ҳарорат фарқи энергияси, геотермал энергия ва бошқалар киради. Энергиянинг турлари кўп бўлишига қарамай инсон ҳозирча фақат кўмир, табиий газ, нефть энергиясидан фойдаланмоқда. Ер шарида ҳар йили 6 млрд.т атрофида шартли ёқилғи олинади деб фараз қилсак (ер шаридаги аҳоли 5 млрд бўлганда), жон бошига 1 т шартли ёқилғи тўғри келади. Бу маълумот турли давлат учун турлича эканлигига ўқувчилар диққати тортилади: АҚШда 10,5 т, Ҳиндистонда 0,2 т. Ҳар бир тонна шартли ёқилғи ёндирилганда 7 млн. ккал иссиқлик энергияси ажралиб чикади. Демак, ҳар йили қазиб олинадиган ёқилғи энергияси 42-10 15 ккал га тенг экан. Бутун Ер шаридаги ишлаб чиқариш ва транспортнинг энергетик қуввати 6 млрд. квт, шундан АҚШдаги энергетик қурилмаларининг қуввати 2 млрд. кВт. АҚШ да жон бошига тўғри келадиган энергиянинг қуввати 10 кВт га тенг, Японияда 3 кВт, Ҳиндистонда 0,5 кВт га тенг. Жон бошига тўғри келадиган энергия миқдори бу охирги че-гара эмас. Аҳолининг сони, маданияти ошиб бориши билан унинг энергияга бўлган эҳтиёжи ҳам кучайиб боришига ўкувчи-лар диққати тортилиб, у маҳаллий шароит мисолида тушунтирилгач, улар диққати қуйидагиларга қаратилади: Агар 2000 йилга келиб Ер шаридаги аҳолининг ҳар бирига тўғри келадиган энергия куввати 10 кВт бўлса (бунда Ер шаридаги аҳоли сони 6 млрд 291 миллион кишига етади), бутун олинган иссиқлик энергияси 53-10 16 ккал бўлади. Агар 2050 йилга келиб ер шарида жон бошига тўғри келадиган энергия қуввати 20 кВт бўлса (бу вақтда аҳоли сони 10 млрд кишига етади), бунда аҳолини таъминлаш учун зарур бўладиган энергиянинг кувватини 2000 йилда-гига нисбатан уч марта оширишга тўғри келади. 2010 йилга келиб эса жаҳон миқёсида электр энергиясини истеъмол қилиш 100000 млрд кВт-соат га етади. Бундай электр энергияни ишлаб чиқариш учун 250000 млрд. кВт- соат иссиқлик энергияси зарур, яъни электр станция-ларда 217-10 15 ккал энергия олиш учун зарур бўлган ёқилғини ёндириш кераклиги атрофлича ўқувчиларга тушунтирилади. Ана шундан сўнг энергия олиш учун ёқиладиган ёқилғидан чиқадиган иссиқликнинг 2/3 қисми нобуд бўлиб, фақат 35 фоизи иссиқлик, механик ва элёктр энергияга айлантирилиши қайд этиб ўтилади. Сўнгги вақтларда энергия истеъмол қиладиган ишлаб чикариш корхоналари ривожланди; халк, хўжалигининг турли соҳаларини электрлаштириш ошди, мамлакатларда ин-дустрлаштириш кучайди, жумладан, ривожланган дав-латларда кўмир, табиий газ, нефть истеъмол қиладиган ишлаб чиқариш саноатининг ривожланиши ўз вақтида ердан ёқилғиларни кўплаб казиб олишни тақозо килди. Натижада яқин вақтларгача тугамайди, деб ҳисобланган ёқилғи запаси айрим жойларда камайиб кетди. Бундан кўринадики, ер бағридаги мавжуд энергетик ресурслар чекланган экан. Бу ҳол ердаги мавжуд энергетик ресурсларнинг миқдорини, сифатини аниқлаш масаласини кўйди. Геолог олимлар иқтисодчи олимлар билан бирга ердаги кўмир, нефть, газ миқдорини аниқладилар, буни 18-жадвалдан кўриш мумкин (шартли ёқилғи ҳисобида млрд. т.). жадва л Ёқилғилар Миқдори Қазиб олиши мумкин бўлган млрд. т. ҳисобида фоиз ҳисобида млрд. т. ҳисобида фоиз ҳисобида Кўмир Газ Жами 11240 229 12394 90,44 1,85 2880 178 3484 82,66 5,11 Агар қазиб олинган бу учала ёкилғи миқдорини шартли ёқилғи ҳисобида 6'млрд. т деб ҳисобласак, бу ер шарида мавжуд бўлган энергия микдорининг 0,15 фоизини ташкил этади. Газ ва нефть ҳар йили ёқиладиган энергиянинг 70 фоизини ташкил этади. Ер шарида мавжуд бўлган энергия миқдори йилдан-йилга камайиб бормоқда. Бунда факат энергия миқдори эмас, балки кимматли химиявий бойлик миқдори ҳам камайиб бормоқда. Булардан ташқари, ёқилғиларнинг ҳар қандай тури ёқилганда атмосферага турли хил тутун, газлар чиқиб, уни ифлослай-ди ва ерда «парник эффекти» ни келтириб чикариши мумкин. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, жаҳон миқёсида энергетик манбаларга бўлган талаб ошмоқда, бу эса янги ва ишончли энергия манбаларини излаб топиш масаласини қўймокда. Бу ўринда ўқувчи-ларни гидроэлектростанциянинг физик асослари билан таништириш муҳим аҳамият касб этади. Қуйида гидро- электростанциялар ҳақида баъзи маълумотларни келтира-миз. Ер шаридаги гидроэнергетика ресурслари 3750 млн. кВт ҳисобланади. Тўғонлар қуриш ва сув омборлари бунёд қилишда 1) сунъий суғориш, чўл-биёбонларни обод қилиш, 2) балик,-чилик хўжалигини ривожлантириш, 3) дарёларнинг транспорт катновини яхшилаш, 4) электр транспорти тармоқларини кўпайтириш, завод-фабрикаларни электр энергия билан таъминлаш ва ниҳоят, дам олиш комплексларини вужудга келтириш мўлжалланади. Сув энергиясидан фойдаланишнинг келажаги порлок. ГЭСлар қуришда ИЭС га нисбатан бир неча марта кўп маблағ сарфланади. ИЭСларни қисқа вақтда ва кам ҳаражат қилиб қуриш мумкин. ГЭСларни қуриб бўлгандан сўнг анча арзон энергия олинади. ИЭС ларда ҳар йили ўн минг тонналаб ёкилри сарфланган ҳолда, ГЭС ларда ёкилғи сарфланмаслиги ўкувчиларга айтиб ўтилади. Олим ва инженерлар экологик жиҳатдан қулай энергия манбалари-ни топдилар. Булардан бири сувнинг кўтарилиш ва пасайиш энергияси. Сувнинг бир кўтарилиши ва пасайи-шидаги энергия 8- 10 12 киловатт-соат га тенг. Бу эса ГЭС ларда жаҳон бўйича ишлаб чиқарилаётган энергиядан 100 марта кўп эканлиги ўкувчиларга тушунтирилади. Ана шундан сўнг ўқувчилар диққати куйидагиларга қаратила-ди: денгиз ва океан сувларининг кўтарилиши ва пасайиши-да катта энергия мавжуд. Бу энергиянинг қуввати, Ер шаридаги дарёларнинг жами қувватидан бир неча марта катта. Сув кўтарилиши энергиясидан фойдаланиш жаҳон энергетикасига катта имкониятлар очиб беради. Кўтарилиш — пасайиш электр станциялари (КПЭС) лардан ҳозирча етарли фойдаланилмасликка сабаб: а) айрим техник масалаларнинг ҳал этилмаганлиги, б) КПЭСлар қуришнинг қимматга тушиши, масалан, ҚПЭС қуриш ГЭС қуришга нисбатан 70 фоиз қиммат; в) арзон ва қулай ёқилғи запасларининг етарли даражада мавжудлигидир. Аммо табиатни муҳофаза қилиш ва ундаги бойликлардан унумли фойдаланиш нуқтаи назари-дан сувнинг кўтарилиш ва пасайиш энергиясидан фойда-ланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу матери- аллар билан ўқувчилар таништирилгандан сўнг, улар диқкати, маҳаллий жойдаги энергия манбаларига, сўнг эса вилоят, жумҳурият миқёсидагисига тортилади. Ушбу методдан ўқитувчи бошкача, яъни олдин маҳаллий сўнг эса вилоят, жумҳурият миқёсида тушунтириши ҳам мумкин. Денгиз ва океан оқими энергияси . Ҳозирги вактда олимларни Гольфстрим оқимидан фойдаланиш мумкинли-ги қизиқтирмокда. Мутахассислар 30—130 м чуқурликда сувнинг оқими тезлиги 3,2 км/соат эканлигини аник,-лашган. Ана шу чуқурликда электр станция қуриш мумкин. Бу ердан энергия махсус кабеллар оркали курукликка узатилади. Электр станция ўрнатилган сув-нинг ҳар бир квадрат метридан 0,8 киловатт-соат электр энергия олиш мумкин. Бу, ернинг шундай майдонида Қуёш батареяси ўрнатилганда олинадиган энергиядан 10 марта Дёнгиз ва океанлардаги яна бир энергия манбаи бу сувнингпаетки ва устки қатламлари ҳароратлари орасида-ги фарқдан фойдаланишдир. Ер ости иссиқ сув энергиясидан фойдаланиш . Ер бағридан сиртига чиқадиган иссиқ сув ниҳоятда кўп. Бу сув энергиясидан фойдаланилганда унинг бир йиллиги 100 миллион т шартли ёқилғи энергиясига тенг бўлар экан. Бундай ҳол энергетиклар диққатини жалб этмоқда. Аммо ер сиртига чикадиган иссиқ сув буғи аралашмасининг ҳарорати 100—120°С, босими эса,бир неча атмосферага тенг. Бундаи сув буғини электростанциялар турбинасини айлантиришда ишлатиш мумкин эмас. Олимлар буғ ҳарорати 70—100°С, босими 20—30 атмосферада ишлай- диган буғ турбинасини яратдилар. Бундай тажриба электр станцияси Россия ФАнинг Сибирь бўлимида яратилди. Сўнгги--вақтларда магнитогидродинамик (МГД) метод ёрдамида иссиклик энергиясини электр энергияга айланти-риш мумкинлиги аникланди. Бу методнинг моҳияти шундан иборатки, ҳарорати 3000°С бўлган ионлашган газ (плазма) магнит майдон орқали ўтк'азилади. Бунда плазма элект;род ёнидан оқиб ўтаётганда ундаги эркин электронларни электрод қабул қилиб (ўзлаштириб) олади, натижада занжирда ток ҳосил бўлади. Магнит майдондан чиқаётган газнинг ҳарорати 1000°С гача пасаяди ва у буғ турбинасига йўналтирилади. АҚШ да қуввати 20—30 мегаваттгача бўлган ўнга яқин экспериментал магнитогидродинамик генераторлар қурилган. Жаҳонда биринчи марта собиқ СССРда «У-25» тажриба электр станцияси МГД генератори ёрдамида ишлатилди. Бу электр станция табиий газда ишлайди. Бундай МГД генератор методи билан қурилган электростанция анча тежамли бўлади. Водород ёқилғининг энергияси . Ҳозирги вақтда электр энергия ишлаб чиқаришда асосий манба бўлиб иссиқлик электростанцияси хизмат қилади. Унинг ФИК 40—42 фо-издан ортик бўлмаса-да, ишлаб чикарилаётган электр энергиянинг 80 фоизини бермоқда. Бунда асосий ёқилғи сифатида микдори чегараланган нефть, табиий газ, кўмир ва бошкалар ишлатилади. Ҳозирги вақтда олимлар, инженерлар ўз олдиларига шундай масала қўйганлар: энергия олиш учун химиявий ёкилғиларни ишлатишдан воз кечиш, иссиклик электро станцияларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини мини-мумгача камайтириш. Бу масалани олимлар куйидагича ҳал этдилар: органик ёқилғиларни водород билан алмаш-тириш мумкинлигини исботладилар. АҚШда водород билан ишлайдиган тажриба уйи қурилган бўлиб, унда овқат тайёрланади, ёритиш мақсадида фойдаланилади. Ҳозирги вақтда водород табиий газдан олиниб, ундан аммиак ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Дарё, денгиз, океан сувларида водород чекланмаган даражада мавжуд. Водород олиш учун сув махсус химиявий йўл билан таркибий кисмларга, яъни водород ва кислородга ажратилади. Бунда химиявий реакция содир бўлиши учун юқори ҳарорат зарур. Бу мақсад учун ишлатиладиган бирдан- бир манба ҳозирча, ядро реактори ҳисобланади. Бундай реакторнинг ФИК 56%. Дарҳақи-қат, энг арзон, кулай, атроф-муҳитга салбий таъсир этмайдиган энергия манбаи водороддир. Маълумки, тропопауза катламида (7—9 км) бутун Ер шари атрофини айланиб эсувчи, тезлиги 80—100 м/с бўлган шамол оқими мавжуд бўлиб, бу оким энергиясидан-фойдаланиш мумкин эканлигини олимлар исботлашди. Бунинг учун аэростат ва дирижаблларга осилган шамол электростанциялари қуриш лозим. Бу узлуксиз эсиб турган ҳаво окимидан кўп миқдорда энергия олиш мумкин. Бундай электростанцияни Ер шарининг исталган ноҳиясида қурса бўлади. Тропосферада ўрнатиладиган шамол элект-ростанциясининг қуввати 2000 киловаттгача бўлиб, бунда йилига ишлаб чиқариладиган электр энергия 14 миллион киловатт-соатга етади. Бошланғич энергетик ресурслардан электр энергия олишда кўплаб исрофгарчиликлар содир бўлади. Ҳаммаси бўлиб бирламчи энергетик ресурснинг 37 фоизи фойдаланишга сарф бўлади. Бу табиат бойликла-ридан рационал фойдаланишга зид. Шу сабабдан ҳам келажакда ФИК 42 фоиз бўлган электр станция қурилиши мўлжалланмоқда. Исрофгарчиликни камайтиришнинг асосий йўли иссиқлик энергиясини тўғридан-тўғри электр энергияга айлантиришдир. Ҳозир иссиқлик энергиясини тўғридан-тўғри электр энергияга айлантириб берадиган икки хил усул мавжуд: а) термоион, б) электромагнит. Электромагнит усулдан фойдаланилганда электростанция- нинг ФИҚ 65 фоизгача ошади. Ўқувчилар диққатини шунга тортиш керакки, яқин йилларда қазилма бойликлар энергиясидан фойдаланиш натижасида электр энергия ишлаб чиқариш 79 фоиздан 35 фоизгача камаяди. Шу вақтнинг ўзида шамол, Қуёш энергиясидан фойдаланиш ошади. Ўқувчилар буларни билиб олишгач, куйидагилар тушунтирилади. Ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 10 фоизи истеъмолчига етиб бормасдан, йўлда йўқо-либ кетади. Америкалик олимларнинг ҳисоблашларича 100 миллион киловатт- соат электр энергияни 1000 км га узатишда ҳар йили умумий қиймати 1,3 миллиард маркага тенг бўлган энергия исроф бўлар экан. Бундай исрофгар- чиликдан кутулиш учун электр энергияни узатишда кучланишни ошириш керак. Фотосинтез йўли билан ҳам энергия олиш мумкин эканлиги исботланган. Ҳозирги вақтда Қуёш термоион генераторидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда (Қуёш знергиясидан космик кемалар, сунъий йўлдошлар, телеви-зион реле станцияларида ва бошқа жойларда фойдала-нишга эътибор берилмокда). Шунингдек, атмосферанинг юқори қатламларида махсус кўзгулар ёрдамида Қуёш нурлари тўпланиб, ундан электр энергия ҳосил қилиш мумкинлигини инженерлар исботламоқдалар. Бу ба-ландликда булутлар йўқ. Қуёш нури бевосита кўзгуга тушади. Аммо бундай баландликда катта ҳажмдаги кўзгуни ушлаб туришдек масала юзага келади. Бу масала 3—4 та дирижабль ёрдамида ҳал этилади. Бунда ҳосил қилинган энергия, махсус кабеллар ёрдамида Ерга узатилади. Шовқин. Техниканинг яхши такомиллашмаганлигидан ундан шовқин чиқиб, атрофдаги жонли ва жонсиз нарсаларга салбий таъсир этади. Бу муҳим физик тушунча бўлишига қарамасдан шовқин ҳақида ўкувчиларга маълу-мотлар берилмайди. Айниқса шовқинни келтириб чиқара-диган манбалар, шовқиннинг киши организмига биологик таъсири, ундан ҳимояланиш ҳақида маълумот берилмаган. Шовқин табиат (атроф-муҳит) га салбий таъсир қилади-ган асосий манбалардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам мактабда бу тушунчани ўрганишга алоҳида аҳамият бериш лозим. Дарсликларда «шовқин» ҳақида, бир оз бўлса-да, тўхталиб ўтилади. Бу тушунчалар ўқувчиларда бирданига шаклланмасдан бир қанча предметларни ўрганиш асосида ривожланиб боради. Масалан, ўқувчи «шовқин» ва унга карши кураш ҳақидаги биринчи тушунчани ботаника курсида яшил ўсимликларнинг аҳамияти темасини ўрганганларида оладилар, кейин анатомия, одам физиологияси ва гигиенаси курсларини ўрганишда бирмунча кенгроқ ўрганадилар. Бунда шовқиннинг эшитиш органларига, нерв системасига, иш қобилиятига зарарли таъсирлари, ишлаб чиқаришда шовқинга карши кураш методларига тўхталиб ўтилади. Ўқувчиларга берилган бу тушунчалар мутлақо етарли эмас. Чунки шовқин бу физик жараён бўлиб, у муҳитга салбий таъсир қиладиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам бу тушунча физика нуқтаи назаридан атрофлича ҳал этилмоғи керак. Буни ўкувчи-ларнинг бошқа фанлардан олган билимларига таянган ҳолда ва уни чукурлаштириш асосида ҳал қилиш зарур. Шовқин ҳақидаги тушунчани 9- синфда механик тебра-нишлар ва тўлқинлар темасини, сўнг эса XI синфда электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар темасини ўтганда батафсил тушунтирилади. Ана шу нуктаи назар-дан бўлса керак, XI синфда «шовқин» темаси берилган. Аммо дарсликда берилган бу тушунча асосида ўқувчи-ларда «шовқин» ҳақида бир бутун системали тушунча ҳосил қилиб бўлмайди. Биз қуйида физика ўқитишда ўкувчиларга ўргатиш мумкин бўлган темалардан энг муҳимларининг номларини айтиб ўтамиз. Шовқин ҳақида тушунча, шовқин ҳосил қилувчи манбалар, шовқиннинг киши организмига биоло-гик таъсири, шовқинни нормаллаштириш, шовқин дозаси, шовқиннинг турли муҳитларда тарқалиши (атмосферада, Ер сиртида ва ўрмонларда), шовқиндан ҳимояланиш чоралари, шовқин ўлчайдиган ва таҳлил қиладиган асбоблар, товушни ютувчи материаллар, машиналардаги шовқинни камайтириш, вентиляция шовқинининг физик табиати, манбаларда аэродинамик шовқинни камайтириш ва бошқалар. Бу материаллар билан ўкувчиларни фақат физика конунларини ўрганишда амалга ошириш мумкин. Аммо бу материаллар ниҳоятда кўп вақт талаб этганлиги сабабли уни синфдан ташқари ёки факультатив машғулотда ўқувчиларга ўргатиш яхши натижа беради. Оптикани ўрганишда ўқувчиларга табиатни қўриқлашга оид билим бериш Ёруғлик асосий экологик омил ҳисобланади. Қолган экологик омил (ҳарорат, намлик, босим ва бошқа) лар эса ҳосилавий ҳисобланади. Табиатда бўладиган барча ҳодисалар ёруғлик таъсири-да юз беради. Агар Қуёшдан Ерга келаётган нур оқими бирор сабабга кўра камайиб ёки келмай қолса, унда ердаги хаёт батамом ўзгариши мумкин. Программа материаллари Тавсия этиладиган материаллар Ёруғлик тезлиги Ёруғликнинг синиш ва қайтиш қонунлари Қуёш нури бирдан-бир ёруғлик [анбаи. Ифлосланган ҳаво қатлам- шрида ёруғлик нурини синиши, ^айтиши, ютилиши натижасида Ер сиртида содир бўладиган экологик муаммоларнинг физик-биологик ху- 'сиятлари Радиотўлқин. Инфрақизил нурла ниш, ультрабинафша нурланиш ва )ентген нурланиш каби турли тўлқин гаунлик диапозонларидаги элеиромаг-нит нурланишлар Турли хил нурланишлар ёрдамида лтроф-муҳитнинг ифлосланиши. Нур- ланишларнинг биологик таъсири. Нур-ланишлардан ҳимояланиш. Нурлар таъсирида инсон, табиат учун хавфли 1ўлган микробларни нобуд қилиш Ёруғлик таъсири. Фотоэлемент лар. Ёруғликнинг химиявий таъсири ва унинг қўлланилиши Ёруғлик асосий экологик фак |тор. Еруғлик бу ҳаёт манбаи Ходисаларнинг сабабчиси. Ёруг- ликнинг биологик таъсири ва ундан ҳимояланиш. Қуёш ваннаси ифлос- ланган ҳавонинг қуёш нури оқими-га таъсири. Қуёш нури ёрдамида ишлайдиган космик аппаратлар ва самолёт. Фотоалементларнинг техни- када қўлланишлиши. Фотореле ёрда- мида узоқ масофадан информация олиш, фотореле ёрдамида кўчадаги лампочкаларнинг ёниши ва ўчиши Фотореле ёрдамида консерва завод- ларидан чиқадиган банкаларни санаш. Фоторелеларнинг лифт ва метроларда ишлатилиши. Фоторелеларнинг сунъ-ий йўлдош,космик кемаларда ишлати лиш Сув (океан, денгиз) ва ҳавонинг оптик хусусиятининг ўзгариши унда олиб борилаётган илмий ишларни қийин-лаштиради. Айниқса, ҳавода учиш, сувда сузиш хавфли бўлиб колади. Бундай масалани ҳал этиш ҳар томонлама муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Бундай маълумотлар билан ўқувчилар атрофлича таништирилиши уларда мавжуд бўлган экологик тушунчаларни умумлаш-тириб, бир системага солади. Қуйидаги 19-жадвалда оптикани ўқитишда ўкувчи-ларга ўргатиш лозим бўлган экологик тушунчалар бери-лади. Қуйида ана шу материаллардан баъзиларининг мазму-ни ва уни ўрганиш методикаси ҳакида сўз юритилади. «Нурланиш ва спектрлар » бўлимида ўқувчиларга ерга тушувчи ва тирик организм учун зарарли бўлган ультраби-нафша нурланишни Ер атмосферасидаги озон «экран» тутиб қолиши айтиб ўтилади. Маълумки, атмосфера кислородининг баъзи молекулалари Қуёшнинг ультраби-нафша нурлари таъсирида диссоциацияланиши ва кисло-род атомининг унинг бошка молекулалари билан бирики-ши натижасида озон ҳосил бўлади. Ўз навбатида кислород яшил ўсимликларнинг фотосинтез жараёни натижасида ҳосил бўлиб, ҳаво кислородини нормал микдорда сақлаб туради. Агар озон «экран» бузилса, Ерда ҳаётнинг бўлиши мумкин эмас. Озон «экран»ни бузадиган асосий омил ҳавога учаётган самолёт, ракеталардан чиқадиган газ ва колдиқ-лар, ердан ҳавога учиб чиқадиган ҳар хил чанг ва газ зарраларидир. Бундай ҳол бўлмаслиги учун маълум чора-тадбирлар кўрилмоқда. Инфрақизил ва ультрабинафша нурлар темасини ўтишда ўкувчиларга тирик организм учун энг муҳим ҳисобланган бойликлардан бири ҳаво эканлиги, атмосфе-рани ифлослантирувчи манбалар, атмосфера ифлослани- шининг тирик организмга салбий таъсири ва атмосфера-нинг ифлосланишига қарши кураш методлари ҳақида олган билимлари системалаштирилади. Қуёш ёруғлиги-нинг спектрида энергиянинг тақсимланишини сезгир термоэлемент ёрдамида текшириб кўриб, ультрабинафша нурлар химиявий ва биологик активлик хоссалари жиҳати-дан кўзга кўринадиган ва инфракизил нурлардан фарк қилиши ўкувчиларга тушунтирилади. Ультрабинафша нурлар кишилар, ҳайвонлар ва ўсимликларда касаллик таркатувчи ҳамма микроблар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини бузувчи бактерияларни, дарахт ва бошқаларни яроқсиз килиб кўювчи юз минглаб микроорга-низмларни ўлдиради. Ультрабинафша нурларнинг биоло-гик таъсирини куйидаги 20- жадвалдан кўришимиз мум- ж а д в а л Баландликлар Қуёш нури тушган хона-да, 1 см 4 * даги Қуёш нури тушмаган хонада, 14 110 2. Полдан 0,5 м 5 88 3. Полдан 1,7 м 7 78 4. Полдан 2,3 м баландликда 4 89 Кейинги вақтларда ҳаводагй микробларни ўлдириш мақсадида ультрабинафша нурлар чикарадиган симобли кварц лампалардан кенг фойдаланилмоқда. Болалар ва даволаш муассасаларида сунъий равишда ультраби-нафша нурлар таъсир эттириш натижасида ангина, пневмония, стоматит, грипп каби касалликлар кескин камайиши аниқланди-. Бу усул билан бир йўла икки максадга эришилади: 1) организм мустаҳкамланади, 2) ультрабинафша нурлар ҳаводаги микробларни ўлди-риш билан бирга ҳавонинг сифатини яхшилайди. Ультра-бинафша нурлар таъсирида ҳаво таркибидаги газларнинг маълум миқдорда ионлашиши, яъни мусбат (-(-) ва манфий (—) зарядланган атом ва молекулаларнинг мавжуд бўлиши ҳавонинг сифатини белгилайди. Денгиз сатҳи баландлигида 1 см 3 ҳаво таркибидаги ионлар сони 400— 500 та, 1 см 3 тоғ ҳавосида эса 3000—4000 та ион бўлади. Булар ультрабинафша нурлар таъсирида ҳосил бўлади. Манфий ионлар баъзи ка- салликларни даволашда яхши натижа беради. Шунинг учун санатория ва дам олиш уйлари, кўпрок тоғли районларга курилади. Демак, ультрабинафша нурлар инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга экан. Ультрабинафша нурлар Қуёш нурининг тахминан 9 % ини ташкил этади, бу миқдор Қуёш нурининг ер атмосфераси-дан ўтишида янада камаяди. Бу камайиш асосан Қуёшнинг горизонтга нисбатан баландлигига, атмосфера-нинг таркиби, ҳолатига боғлиқ. Қуёш тепага келганда (90°) ультрабинафша нур 4 % ни, кўринадиган нур 46 % ни, инфрақизил нур 50 % ни таткил этади. Қуёш баландлиги камайиб бориб, 30° бўлганда ультрабинафша нур 3 %, кўзга кўринадиган нур 44 %, инфрақизил нур 53 % бўлади. Қуёш горизонтдан сал баландда турганда, яъни 5° бўлганда ультрабинафша нур 0 %, кўзга кўринади-ган нур 28 %, инфрақизил нур 72 % ни ташкил этади. Юқоридаги натижалардан кўриниб турибдики, ультра-бинафша нурларнинг ниҳоятда кам қисми Ер юзига етиб келар экан. Бу миқдор атмосферанинг ифлосланиши натижасида янада камайиб кетиши мумкин. Атмосфера-нинг ифлосланиши натижасида киши нафас оладиган ҳавонинг таркиби ўзгаради, Қуёшдан келаётган нурлар-нинг кўп кисмини (хусусан, ультрабинафша нурларни) ютиб қолади. Ультрабинафша нурларнинг камайиши натижасида ҳавода ҳар хил касаллик тарқатувчи микроб-лар тез кўпайиб кетиб, кишилар ўртасида турли ка-салликларни тарқалишига сабаб бўлади. Масалан, 1933 йилда Америкадаги 85 % ўлим ҳар хил касалликлар- нинг ҳаво орқали таркалиши натижасида бўлганлиги аниқланган. Атмосферада чанг кўпайиши микробларнинг кўпайишига олиб келади. Шу сабабдан ҳам ҳаво ҳолати ва таркибини кузатиб туриш илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ҳаводаги чанг концентрациясининг баландга чиққан сари камайиб боришини куйидаги жадвалдан кўриш мум-кин. ж а д в а л Денгиз сатҳидан ҳисобланган баланд-лик, 100 1000 2000 3000 4000 5000 6000 1 см 3 ҳаводаги чанг зарралари сони 45000 6000 700 200 100 50 20 Олимларнинг кузатишича, йирик саноат шаҳарларида атмосферанинг тутун билан ифлосланиши натижасида унда 20—40 % ультрабинафша нурлар ютилиб колар экан. Лондонда киш кунлари ультрабинафша нурларнинг 97 % гача қисми ютилиб қолиши аниқланган. Натижада ультрабинафша нурлар ер юзига жуда кам миқдорда етиб келиб, касаллик таркатувчи микробларнинг янада кў-пайишига шароит туғилади. Ҳавони тозалаш ва унинг сифатини яхшилаш ҳозирги фан ва техниканинг энг актуал масалаларидан биридир. Қуйидаги жадвалда нурланиш ва спектрлар темаси билан боғлиқ бўлган табиатни қўриқлашга оид матери-аллар программаси берилган. ж а д в а л Программа материаллари Табиатни қўркқлашга оид материаллар Нурланиш турлари. Ёруғлик манбалари Энергия ҳақида тушунча. Эне гияни тежаш б) электролюминесценция Қуёшнинг нурланиши. Электр токи энергиясини тежаш. Ўтин, керосин, газ ёнганда атмосферага чиқадиган ҳар хил газлар, қурумлар. Зарарли газларни ҳар хил фильтр-лар ёрдамида тутиб қолиш Қуёшдан келаётган ультраби- нафша нурларнинг киши организ- мига таъсири в) хемилюминесценция Бактерия, ҳашаротлар, дарахт чириндилари, фосфорларни кечаси нур сочиши ва уларнинг инсон организмга таъсири г) фотолюминесценция Кундузги ёруғлик лампалари- нинг 50 герц частотали ёруғлик тўлқини тарқатиши ва унинг инсон иш қобилиятини пасайтириши; шу- нингдек, бу лампалардан чиқадиган товушларнинг одамнинг асабига сал- бий таъсири ва ундан рационал фойдаланиш д) инфрақизил ва ультрабинаф- ша нурлар Қуёшдан келаётган ультраби- нафша нурларнинг фойдали ва зарарли томонлари. Ультрабинафша нурлар касаллик олиб келувчи бактерияларни ўлдириши, сутни ультрабинафша нурлар таъсирида узок сақлаш. Ультрабинафша нур-лар ва медицинада ультрабинафша нурлардан рационал фойдаланиш е) рентген нурлари Рентген нурларининг киши ор- ганизмига салбий таъсир этиши. Бундан ҳимояланиш Ёруғликнинг химиявий ва биологик таъсири. Е рда ёруғлик таъсирида содир бўладиган ҳодисалардан "бири фотосинтездир. Фотосинтез ноорганик моддаларнинг (сув ва карбонат ангидриднинг) органик моддаларга (углево-дородга) айланишидир. Фотосинтез хлорофилл ютган Қуёш нури таъсирида содир бўлади ва унда газсимон кислород ажралади ( -расм). Фотосинтез мураккаб оксидланиш-қайтарилиш реакциясидир, уни органик зве-ноларсиз шундай шартли тенглама кўринишда ёзилади: бу реакциянинг моҳияти атрофлича баён этилади. Тахминий ҳисоблашларга караганда Ер шаридаги қуруқ-лик ва сув ўсимликлари ҳар йили фотосинтез йўли билан 450 млрд. тоннага якин органик моддалар ҳосил килар экан. 1 гектар ўрмон бир йилда 3 т кислород ишлаб ҳавога чиқаради. Фотосинтез органик модда-лар ҳосил қилиб, атмосфера-ни карбонат ангидрид (СО 2 ) газидан тозалайди ва кислород (О 2 ) билан бойитади. Ана шу йўл билан фотосинтез ҳодисаси планетамизда ҳаётнинг 7-расм. мавжуд булиши учун зарур шарт-шароитларни яратади. |Инсон ўзининг яшаши учун асосий зарур нарса бўлган кисло-родни олади ва карбонат ангидрид (СО 2 ) чиқариб, ҳавони нафас олиш учун яроқсиз ҳолга келтиради. Агар бу ҳол муттасил фотосинтез йўли билан тозаданиб турмаганда эди, ҳаёт хавф остида қолган бўлар эди. Бунда ўқувчилар онгига шу нарсани сингдириш лозим.Ер шарида фақат ўсимликлар дунёси фотосинтез йўли билан барча тирик организм учун зарур бўлган кислородни етказиб берад^ Шу сабабдан ҳам Ер шарининг маданий зонаси бўлган усимликлар дунёсини кўпайтириш лозим. Ўсимликлар фақат кислород фабрикаси бўлибгина қолмасдан, у ҳаво-даги турли чангларни ютиб, ҳавони тозалайди ҳам. Агар ҳаво чанг зарралари билан қопланган бўлса, Қуёшдан келаётган нурнинг бир қисми Ерга ўтмайди ва кўк яшил дарахтларга тушмайди. Бундай ҳолда фотосинтез ҳодисаси юз бермайди. Дарахтлардан кислород ажралиб чиқмайди. Усимликлар қурийди. Ер шарида нормал ҳаёт бузилади. Бундай ҳол бўлмаслиги учун ҳавони турли хил чанг ва тутунлар билан ифлосланишига йўл қўймаслик керак. Бундан ташқари, ўсимликлар дунёси ҳавонинг намлигини ва ҳароратини ҳам нормаллаштириб туради. Шунинг учун кўплаб яшил бойликлар зонасини ҳосил қилиш керак. Сўнг ўқувчиларга қуйидаги (8- расм) дидактик материаллар вазифа қилиб берилади ва навбат-даги дарсда моҳияти сўралади. Атом ва ядро физикасини ўқитишда ўқувчиларга табиатни қўриқлашга оид билим бериш Атом ва ядро физикаси кеч майдонга келди ва тез ривожланиб бошка фанларнинг ривожланишига самарали таъсир кўрсатди. Ядро физикасининг ютукларидан тинч-лик мақсадларида кенг фойдаланилмоқда: атом электр станциялари ва илмий-текшириш ишлари учун махсус реакторлар курилган. Атом реакторларидан энергия манбаи сифатида фойдаланиш билан бир қаторда инсони-ят шу реакторларда олинадиган сунъий радиоактив изотоплардан ҳам . жуда кенг фойдаланади. Ҳозирги вақтда радиоактив изотоплар халқ хўжалигининг турли соҳаларида — фан ва техникада, қишлоқ хўжалигида, саноатда ва медицинада кенг кўлланилмокда. Бу эса меҳнат унумдорлигини ошириш, турли хил технологик жараёнларни янада такомиллаштириш ва интенсивлашти-ришга имкон берди. Натижада халқ хўжалигида миллионлаб сўм маблағни тежаб қолишга эришилмокда. Шу билан бирга радиоактив моддалар атроф-муҳитга салбий таъсир этмокда. Атом бизнинг кундалик ҳаётимизга борган сари кўпроқ кириб бормоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши атом ҳодисалари ҳақида умумий билимга эга бўлиши керак, чунки бундан сўнг ядро нурланишлари ва атом энергияси тинчлик максадларида, яъни халқ хўжалигининг турли соҳаларида тобора кўпрок татбиқ килинади. Ана шуни ҳисобга олиб атом ва ядро физикасини мактабда ўрганишга алоҳида эътибор бе-рилган, уни ўрганиш методик адабиётларда ҳам ўз аксини топган. Аммо атом ва ядро физикасини ўкувчиларга ўргатишда унинг маҳсулотларидан амалиётда фойдала-нилганда атроф-муҳитга салбий таъсир этиши, атроф-муҳитни радиоактивликдан муҳофаза килишнинг форма ва методлари, бу соҳада олиб борилаётган назарий ва амалий ишлар ҳақида фикр юритилмаган. Бу камчиликларни тузатиш учун атом ва ядро физика-сини ўрганишда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш зарур: 1) «Атом ва ядро» физикасининг ривожланиши натижасида вужудга келадиган масалалар; 2) ядро-ларнинг парчаланишидан энергия сифатида фойдаланиб, энергия танқислигини тугатиш; 3) ядро энергиясидан амалда фойдаланиш истиқболлари; 4) ядро энергиясидан фойдаланишда унинг атроф-муҳитни ифлослантириши ва иситиши. Бу ҳолларнинг олдини олиш чора-тадбирлари; 5) радиоактив изотоплардан фойдаланишдаги хавфсизлик техникаси қоидалари ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири, улардан ҳимояланиш; 6) радиоактив чиқинди-ларни сақлашнинг форма ва методлари, улардан ҳимояла-ниш; 7) радиоактив моддаларни ер бағридан қазиб олиш ва уларни ташишда атроф-муҳитнинг ифлосланиши. Бундан қутулиш учун кўриладиган чора-тадбирлар; 8) табиий радиоактив моддаларни қайта ишлашда келиб чиқадиган зарарли оқибатлар ва улардан ҳимояланиш; 9) реакторларнинг аварияси натижасида содир бўладиган жараёнлар (Чернобиль АЭС); 10) ядро энергиясидан оммавий кирғин мақсадида фойдаланмаслик учун олиб борилаётган ишлар. Бу муаммолар атом ядро физикасининг бош масаласи ҳисобланади. Мазкур муаммолар билан ўкувчиларни таништириш илмий-амалий аҳамият касб этиши билан бирга табиатни қўриқлаш ва табиат бойликларидан рационал фойдаланишга ҳам бевосита алоқадор. Ана шунинг учун ҳам бу масалалар хакида ўқувчилар чуқур билимга эга бўлишлари керак. Қуйидаги жадвалда атом ва ядро физикаси билан боғлиқ бўлган табиатни муҳофаза килишга оид бўлган материалларнинг программаси берилган. Жадвал Праграмма материаллари Табиатни қўриқлашга оид материал- лар Табиий радиактивликнинг кашф этилиши  ,  ,  - нурлар Табиий радиоактив моддалар ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъ- сири ва ундан ҳимоялаш нурларнинг жонли ва жонсиз нарса-ларга салбий р таъсири ва ундан ҳи- мояланиш Радиактив айланишлар Радиоактив нурланишларда ва парчаланишда энергия ажралиб чиқиши ва улардан фойдаланиш ҳамда ҳимояланиш Нейтроннинг кашф этилиши Нейтронлар оқимининг атроф- муҳитга салбий таъсири ва ундан ҳимояланиш Атом ядроларнинг боғланиш энергияси Ядроларнинг боғланиш энергия- сидан фойдаланиш натижасида энергия танқислигини тугатиш Сунъий радиоактивлик Сунъий радиоактив моддалар-нинг салбий ва фойдали таъсирлари Ядро реакциялари. Уран ядроларнинг бўлиниши Ядро реакциялари (Уран ва Плу- тоний) энергиясидан фойдаланиб энер-гая танқислигини тугатиш. Ядро реакциялари юз бераётганда ажралиб чиқадиган маҳсулотларнинг атроф- муҳитга салбий таъсир (иситиши, ифлослаши)дан ҳимоялаш Ядро энергиясидан фойдаланиш Уран ёки плутонийни портловчи модда сифатида ишлатиш, атом бомбасининг тузилиши ва ишлаш принципи. Ядро қуроллари портла- тилганда етказадиган зарарли оқибатлари ва ундан ҳимояланиш. Дунёда ядро қуролларини синашга . қарши олиб борилаётган ишлар Радиоактив изотопларнинг фан . техникада қўлланиши Табиатда мавжуд бўлган изотоп-лар. Нишонланган атомларнинг халқ хўжалигида, медицинада ва бошқа соҳаларда ишлатилиши ва уларнинг озаси Термоядро реакциялари Енгил ядролар қўшилганда аж- ралиб чиқадиган энергиядан рацио-ал фойдаланиш. Енгил ядро реакциялари даврида ажралиб чиқадиган маҳсулотларнинг атроф муҳитга салбий таъсири ва ундан ҳимояланиш. Водород бомбасининг тузилиши ва ишлаш принципи. бомбаларнинг портлатишнинг олдини олиш Радиоактив нурланишларнинг биологик таъсири Радиоактив нурланишларнинг шологик таъсири, радиоактив нур- ланишларнинг муҳитларда йўл қўйиладиган дозаси. Янгадан ҳосил бўлган модда ҳам барқарор 5ўлмасдан радиоактив нур сочиши. Радиоактив нурланишлардан ҳи- мояланиш. Радиоактив емирилиш қонуни. Ярим емирилиш даври Радиоактив моддаларнинг ярим емирилиш даври, ярим емирилиш даври катта бўлган моддаларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири Изотоплар Радиоактив изотоплар ва улар-нинг қўлланилиши, радиоактив изо- топларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ва ундан ҳимояланиш Силжиш қоидаси Радиоактив моддаларнинг сил-жиш қонунига асосан ўнгта ёки чапга силжиши натижасида ҳосил бўладиган радиоактив' модда ва нурларнинг атроф-муҳитга таъсири Ядроларнинг суиьий равишда бошқа ядроларга айлантирилиши Ядроларнинг сунъий равишда бошқа ядроларга айлантиришда энергия ютилиши ва чиқиш, ядрс айланишларида ажралиб чиқадигаи энергиядан рационал фойдаланиш методлари. Ядро айланишлари энер- гиясидан фойдаланиб, энергая танқислигидан қутилиш Жадвалда келтирилган материал ҳажм жиҳатидан катта бўлиб, уни ўрганиш ва мазмунини аниқлаш махсус кузатиш тадқиқот ишини олиб боришни талаб этади. Биз бу ерда ана шулардан баъзи бирларининг мазмунини ва уни ўрганиш методикаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Табиий радиоактивлик. Бу темани ўтганда радиоактив моддаларнинг парчаланиши натижасида альфа, бета ва гамма-нурлар чиқиши билан ўқувчилар таништирилади. Уз-ўзидан нурланадиган элементлар радиоактив элме нтлар, улар чиқарадиган нурлар радиоактив нурлар (радиоактив нурланиш) деб аталади. Бу радиоактив нурларнинг атроф-муҳитга таъсири ва уларнинг хоссалари билан ҳам ўкувчиларни таништириш зарур. Радиоактив нурланиш ўз табиатига кўра мураккаб бўлиб, унга альфа, бета ва гамма-нурлар киради. - зарранинг моддадан ўтган йўли (ёки одими) унинг ўтувчанлик қобилияти дейилади,  - зарранинг бир одимда ҳосил қилган жуфт ионлар сони эса унинг ионлаштириш қобилияти дейилади.  - зарранинг ҳавода (нормал босимда) ўтган йўли 3- 9 см га тенг. Уларнинг ионлаштириш қобилияти эса 100000— 250000 жуфт ионга тенг. а-зарраларнинг ионлаштириш қобилияти юкори бўлиб, қалинлиги 0,06 мм бўлган алюминий қатламида ёки қалинлиги 0,12 мм бўлган- биологик тўқима катламларида бутунлай ютилади. Бета нурлар.  - зарранинг энергияси МэВ нинг юздан б ир ул уш ид ан би р не ча М эВ г ач а че га ра д а б ўл ад и  - зарра ҳавода 40 м гача, алюминийда 2 см га.ча биологик туқимада 6 см югўради. Гамма нурлар фотонлар оқимидан иборат бўлиб 1 та  фотоннинг энергияси 1 МэВ чамасида бўлади.  - нурлар энг кучли электромагнит нурлар бўлиб, кўп жиҳатдан рентген нурларига ўхшаш. Аммо рентген нурларидан фарқли ўлароқ,  - нурлар емирилаётган атом ядросидан чиқади.  - нурлар ҳавода 100 жуфтгача ион ҳосил қилади 1 см «утганда» ўртача 1—2 жуфт ион ҳосил килади )  -нурлар калинлиги 5 см бўлган қўрғошин қатламидан еки қалинлиги бир неча юз метр бўлган ҳаво қатламидан ута олади. Қиши танасидан бемалол ўтиб кетади. Ана шу  ,  ,  -нурлар ҳаёт учун энг хавфли ҳисобланади. Булардан ҳимояланишни ҳар бир киши билиши керақ. Радиоактив айланишлар темасини ўтганда ўқувчилар диққати қуйидагиларга тортилади радий каби радиоактив элементлар доим нурланиб туради : 1) уран, торий ва бу нурлар радиоактив нурлардир; 2) радиоактив н/рланиш натижасида нурланаётган элементнинг атомлари бошқа элемент атомларига айланади. Радиоактив айланиш натижасида ҳосил. бўлган янги изотоп ҳам кўпинча радиоактив бўлади. Демак, бу модда ҳам атроф-муҳитга салбий таъсир этади; 3) радиоактив емирилишда улкан микдорда энергия ажралиб чиқади. Буни исботлаш учун дарсликда келтирилганидек, 1 г радий бир соатда 25,5 кал энергия чиқаришини ва бундай энергия бир неча йил давомида узлуксиз чиқиб туришини кўрсатишнинг ўзи кифоя. Ана шундай улкан энергиядан фойдаланиб келажакда энергия танқислигидан кутулиш мумкин. Аммо бундай энергиядан фойдаланишда кўплаб сув, ҳаво кераклиги ва атроф-муҳитга салбий таъсир этишини унутмаслик зарур. Радиоактив моддаларнинг ярим емирилиш даври. Радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга ва киши орга-низмига қай даражада таъсир қилиши унинг емирилиш вақтига боғлиқ. Ҳар бир радиоактив модда учун аниқ емирилиш вақт интервали мавжуд. Ярим емирилиш даври Т деб, бошланғич атомлари миқдорининг икки марта камайиши учун кетган вақтга айтилади. Ярим емирилиш даври катта бўлган радиоактив моддалар одам организми- га тушиб, у узоқ вақт сақланиши ва авлодларга (наслга) салбий таъсир қилиши мумкин. Ана шунинг учун ҳам бундай радиоактив моддалар хавфли ҳисобланади. Радиоактив моддаларнинг ярим емирилиш даврини куйидаги ж адвалдан кўриш мумкин. Плутоний 239 Альфа нурланиш — 2,2 -10 5 Америций 241 _____ 500 Уран 233 •• — 16-Ю 5 Торий 234 " 24,5 — Ярим емирилиш даври катта бўлган радиоактив моддалар тирик организмга, инсон наслига ва атроф- муҳитга узоқ вақтгача салбий таъсир этиб туради. Буни Хиросима, Нагасаки, Украина (Чернобиль) халқлари мисолида кўриш мумкин. Табиатда радиоактивлик. Радиоактив моддалар таби- атда жуда кам миқдорда учраса ҳам кенг тарқалгандир. Табиатда радиоактив моддалар ер қобиғининг қаттиқ жинсларида, сувда, ҳавода, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвон организмларида мавжуд бўлади. Бу моддалар ўсимлик ва ҳайвон организмларига атрофдаги муҳитдан ўтади. Радио- актив моддалар ер қобиғининг қаттиқ жинсларида, асосан уран рудаларида учрайди. Бу уран, радий, торий ва уларнинг парчаланиш маҳсулотларидир. Бу моддаларнинг баъзиларида радиоактив парчала- ниш жараёни қатор кетма-кет босқичларда ўтади. Бунда радиоактив қатор деб аталадиган радиоактив элементлар занжири ҳосил бўлади. Булар дарсликда берилганидек баён этилади, яъни радий ураннинг парчаланиш занжири- да оралиқ элементдир. Учта радиоактив қатор, радий қатори, торий қатори ва актино-уран қатори мавжуд. Актино-ураннинг узоқ яшайдиган оралик, маҳсулотлари табиатда учрайди. Тупроқда калий К 39 маълум миқдорда бўлади. Атмосферадаги космик нурланишлар таъсирида ҳосил бўлган углерод С 14 , водород Н 3 изотоплари билан қўшилиб, ҳосил бўлган бирикма ерга ўтади. Тупроқ таркибида рубидий RЬ 8 5 , кальций Са 4 ' 0 8 изотоплар ва бошқалар ҳам бўлади. Табиий сувларда ҳам радио- актив моддалар бўлади, улар тупроқ ва тоғ жинсларининг ювилиши туфайли сувга қўшилади. Уларнинг концентра- цияси 10~ —10~ 12 кюри/л атрофида. Баъзи минерал сувларда радон ва торийнинт радиоактив буғлари эриган ҳолда бўлади. Бу манбалардан даволаш мақсадларида фойдаланилади. Радон ва торий жуда оз миқдорда атмосферада ҳам бўлади. Ўсимликлар дунёси, тупроқ ва сув атмосферадаги радиоактив моддаларни ютади. ТПу- нинг учун уларда юқорида кўрсатиб ўтилган барча моддалар, айниқса, атмосферадан карбонат ангидрид билан бирга олинадиган углероднинг радиоактив изотопи С 14 мавжуд. Табиий радиоактив моддалар қаерда бўлмасин радио- актив нур чиқариб туради, бу нурланиш космик радио- актив нурланиш билан бирга табиий радиоактив фонни ташкил этади. Ўсимликлар ва ҳайвонлар эволюция жараёнида уларнинг нормал ҳаёт кечиришига зарур бўлган радиоактив фонга, шунингдек, ташқи муҳитнинг бошқа физик омилларига мослашган бўлади. Радиоактив моддалар билан энг хавфли ифлосланадиган муҳит сув ва ҳаво, чунки улар ҳаракатда бўлганлигидан радиоактив моддаларни кенг территорияларга тарқатиши мумкин. Сунъий радиоактивлик. Бу тема ўтилганда ўқувчи- ларга: 1) инсон ақл заковати билан микроолам сирларини ўрганиб, янги элемент олиши; 2) янги элемент ўз навбати-да радиоактив эканлиги ва айни вақтда турли хил нурлар чиқариши, бу нурлар ҳам муҳит учун хавфли эканлиги тушунтирилади.Ядро реакциялари. Уран ядроларининг бўлиниши. Табиат бойликларидан рационал фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга оид билимлар яна «Ядро реакциялари, уран ядроларининг бўлиниши» темасини ўрганишда ҳам берилади. Ядролар бўлинганда радиоактив нурлар ва радиоактив парчалар чиқиб атроф-муҳитни ифлослайди. Шу билан бирга ядролар бўлинганда катта энергияли у- квантлар ҳосил бўлади. Нейтронлар билан бомбардимон қилинаётган уран ядросининг бўлиниш реакциясидан маълумки, нейтрон (л) ни ўзига қўшган уран ядроси V уйғонган ҳолда бўлиб қолади ва деформацияланади. Агар уйғониш унчалик кучли бўлмаса, ядро фотон ёки нейтрон чиқариб ортиқча энергиядан озод бўлиб, турғун ҳолига кайтади. Борди-ю, уйғониш энергияси ниҳоятда катта бўлса, у вақтда ядрода иккита ажралаётган суюқлик томчисининг икки қисми орасидаги чўзилишга ўхшаш чўзилиш содир бўлади. Чўзилаёттан ядронинг жуда ингичка қисмида таъсир қилаётган ядро кучлари энди ядронинг бир хил ишорали зарядланган қисмларининг Кулон итаришиш кучларига қарши туролмайди. Натижада чўзилган ядро узилади ва қарама-карши томонга катта тезлик билан учиб кетадиган иккита радиоактив парчага бўлинади. Ана шу радиоактив парча ва шу пайтда чиққан нурлар ҳаёт учун хавфли. Ядронинг бўлиниш пайтида ундан 2—3 та нейтрон ажралиб чиқади. Бу нейтронлар энергияси 1 МэВ дан 10 МэЬ гача булади. с^нергияси 1,5 МэВ дан катта бўлган нейтронлар тез нейтронлар, энергияси 1,5 МэВ дан кичик бўлган нейтронлар эса секин нейтронлар деб аталади. Бундан эса энергия сифатида фойдаланиш мумкин, масалан, 1 кг уран 235 да бўлган барча ядроларнинг бўлинишида ажраладиган энергия тахминан 2,3 - 1 0 7 квт- •соатга тенг. Бундай энергияни олиш учун 2000000 кг тошкўмир ёндириш керак бўлади. Ядро энергиясидан фойдаланиш учун занжир ядро реакциялари юз бериши керак, деб тушунтириб, дарсликдаги материал баён этилади. Ядро ёқилғилари батафсил баён килингач, плутоний 239 яхши ядро ёқилғиси эканлигига ўқувчилар диққати тортилади: унинг ядролари уран 235 ядроларига ўхшаш секин нейтронлар таъсирида бўлинади. Унинг ярим емирилиш даври Т=24 100 йил, шунинг учун плутонийни катта миқдорларда йиғиш мумкин. Аммо плутоний радиоактив бўлиб, парчаланишда   ва  нурлар чиқаради. Булар атроф-муҳитга салбий таъсир этади. Бу ҳол табиатни қўриқлашнинг янги турини келтириб чиқаради. Ядро энергиясини олиш. Бу темани ўтганда қуйидаги- ларга эътибор берилади: ядро энергиясини олишнинг биринчи усули оғир ядролар бўлинганда энергия ажралиб чиқиши бўлиб, бу энергиядан инсоният амалда фойдала- ниш йўлларини ўрганиб олди. Атом энергиясидан электр энергия олишнинг амалга оширилиши, келажак энергети- каси учун уран 235 ни асос қилиб олиш мумкин. Ядро энергиясини ажратиб олишнинг иккинчи йўли енгилроқ ядроларни бирлаштириб (синтез қилиб), оғир ядролар ҳосил қилишдан иборат. Ядро реактори. Ҳозирги вақтда АЭС мамлакат ҳаётига чуқур кириб бормоқда. Дарҳақиқат, АЭС ишлаганда мамлакатда иқтисодий фойда келтириши билан бирга бир қанча салбий томонла- ри ҳам мавжудлигига ўқувчилар диққати тортилади. АЭСда оз ёкилғи сарфлаб кўп энергия олиш мумкин. Аммо ниҳоятда кўп сув сарфланади. Нейтронлар ва у нурлар, кўплаб радиоактив қолдиқлар ажралиб чиқади. Бу эса атроф-муҳитни ифлослайди. Бундан Атом энергиясидан фойдаланиш ниҳоятда кучайди. Кузатишларнинг кўрсатишича табиий ёқилғи запаси тез камайиб бормоқда, бундан ташқари, ёқилғи запаси, асосан, Сибирь, Қозоғистон, Ўрта Осиё территориясида жойлашган бўлиб, уларни Ғарбга ташиб бориш учун кўп маблағ сарфланади. Шунинг учун ҳам ғарб Давлатларига АЭСлар қуриш кучаяди. АЭСлар атроф-муҳитга қандай таъсир этади? АЭС аварияга учраганда қандай ҳодисалар юз беради. АЭСнинг авария бўлишини олдини олиш мумкинми? — деган саволлар туғилади. АЭСларда чиқинди чиқадими? Атом парчаланганда тарқалаётган радиация кишига қай даражада таъсир этади? АЭСлар ишлайдиган манбаларнинг запаси чеклан ганми? — деган саволлар шу куннинг энг муҳим муаммо- ларидан ҳисобланади. Бу саволлар билан ўқувчиларни таништириш уларнинг физикадан билимларини чуқурлаш- тирибгина қолмасдан, иқтисодий билим ҳам бериб, уларда табиатни қўриқлаш, унинг бойликларидан рационал фойдаланиш, ҳар хил радиоактив нур ва қолдиқлардан атроф-муҳитни ҳимоя қилишдек малакаларини ҳосил қилади. ташкари, ажралиб чиккан иссиқлик муҳит ҳароратини оширади. Агар оқилона иш тутилса, бу хавфларни бартараф этиб, ундан амалиётда рационал фойдаланиш мумкин. Келажакда атом энергияси асосий энергия манбалари- дан бири бўлади. Бу маълумотлар билан ўқувчилар таништирилгандан сўнг АЭСнинг схемасидан унинг иш- лаш принципини тушунтирилади ва якуний суҳбат ўтказилади. Дунёда АЭСларнинг кўпайиб бориши билан боғлиқбўлган ҳодисалар атмосферанинг ифлосланиши, Ер шарида радиация хавфининг ортиши, ундан ҳимояланиш чоралари, халқаро келишувлар ҳакида маълумот бериш мумкин. Синтез реакцияси (термоядро реакцияси), юлдузлар реакцияси. Дейтерий ва тритий ядроларининг гелий ядролари билан бирикиш (синтез) реакциясида 17,5 МэВ энергия- ажралади. Буни қуйидаги тенгликдан кўриш мумкин: 2 1 H+ 3 1 H 4 3 He+ 1 0 n+ 17,57 МэВ . Ана шу ҳосил бўлган энергиядан фойдаланиш мумкин. Ўқувчиларни қуйидаги термоядро реакциялари билан таништирилади: Юқоридаги ҳар иккала реакция вақтида ҳам жуда катта энергия ажралиб чиқади. Биринчи реакция вақтида 1 г гелий ҳосил бўлишида 10 тонна кўмир ёнганда чиқадиган энергия миқдорига тенг, иккинчи реакция вацтида эса 14 тонна кўмир ёнганда чиқадиган энергия миқдорига тенг энергия ажралиб чиқади. Бу реакциялар 100 миллион градусга яқин ҳароратда амалга ошади. Булар ичида D+T реакциясини амалга ошириш осонроқ. Лекин ундаги тритий ерда йўқ бўлиб, уни фақат атом қозонларида ҳосил қилиш мумкин. Тритий олишнинг иккинчи йўли термоядро реакцияси вақтида ажралиб чиққан нейтронлардан фойдаланишдир.T+D реакциянинг амалга оширилиши D+D реакциядан осон бўлишига қарамай у учта асосий камчиликка эга. Биринчидан, реакцияни амалга ошириш ўчун 1л б изo топи зарур. Агар келажакда энергия манбаи учун T+D реакцияси олинадиган бўлса, қ'исқа вақт ичида литий запаси тугаб қолиши мумкин. Иккинчидан тритий (T+D) реакциясидан фойдаланилганда ҳаво таркибига тритий кўшилиб радиоактив бўлиб колади. Бунда атмос- феранинг ифлосланиш муаммоси ҳосил бўлади, яъни атмосферани радиоактив тритийдан тозалаш зарур бўлиб қолди. Учинчидан, реакторнинг литийли қопламасидан тритийни ажратиб олиш техник жиҳатдан қийин, ва иқтисодий жиҳатдан зарарли. Бу ҳол эса табиат бойликла- ридан унумли фойдаланишга зид. Юқоридаги сабабларга кўра T+D реакциясига қара ганда D+D реакциясини амалга ошириш ва уни келажакда Дунё энергетикасига асос қилиб олиш мумкин. D + D реакциянинг афзаллиги шундаки, биринчидан, унга к е р а к б ў л г а н д е й т е р и й з а п а с и ж у д а к ўп . У Д у н ё океанларидаги сув массасининг қисмини ташкил этади. Бу эса 10 24 квт-соат энергия запасига тенг. Иккинчидан реакция вақтида радиоактив чиқиндилар чиқмайди. Синтез реакция вақтида ажралиб чиқадиган энергия миқдорини ҳисоблаш йўлини ўкувчиларга ту- шунтириш уларнинг термоядро реакциясини илмий тушу-нишларига ёрдам беради. Қуйида дейтерий — дейтерий реакциясида ажраладиган энергияни ҳисоблашни қарай миз: Бу реакциялар Қуёш ва юлдузлар бағрида табиий равишда бўлиб, уларнинг иссиқлик энергия манбалари эканлиги ўқувчиларга тушунтирилади. Термоядро реакциялари Қуёш ва юлдузлардан нурла наётган энергиянинг бирдан-бир манбаидир. Қосмик жисмлар таркибининг 50 % дан кўпроқ қисми водороддан иборат бўлганлигидан уларда термоядро реакцияларининг содир бўлиши учун барча шароит мавжуд. Бундай реакциялардан бири — протон-протон (р — р) циклидаги реакциядан иборат бўлиб, бу айланишлар натижасида тўртта протон бирикиб, гелий ядросини ҳосил килади. Бунда у- фотон, иккита нейтрон ва иккита позитрон чиқади. р — р циклидаги реакцияни қуйидагича ёзиш мумкин: Ҳар бир р — р циклда ажраладиган энергия тахминан 25 МэВ ни ташкил этади. Текширишлардан маълум бўлдики, Қуёшдаги водород запаси кўп миллиард йиллар давомида термоядро реакцияси давом этиши учун етарли- дир. Шу сабабли ўкувчиларга энергетика масалаларини ҳал қилишда термоядро реакциясининг аҳамияти катта эканлигини уктириш, бу реакцияни Ерда амалга ошириш мумкинлигини ўқувчилар онгига сингдирилади.