logo

Иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

302.5 KB
Иссиқлик ҳодисалари, молекуляр физикани ўрганишда табиатни қўриқлашга оид билим бериш Физиканинг бу бўлими табиатда юз берувчи ҳодиса-ларни илмий жиҳатдан асослаб бера олади. Бунда ўқувчи энг аввал бутун борлик турли моддалардан иборат бўлиб, бу моддаларни ташкил этган атом ва молекулалар ўзаро боғланганлигини, улар таъсирлашиб туришини, бу таъ- сирлар натижасида турли ҳодисалар содир бўлишини билиб оладилар. Бу жараёнлар шубҳасиз ўз-ўзидан кечмасдан қандайдир энергия билан боғлиқ бўлади. Бунда жараёнларни кечишида ё энергия ютилади ёки ажралади. Маълумки, система энергия ютганда уни атрофдан олади, иссиқлик берувчи система совийди; аксинча, система энергия чиқарганда совиб, унинг атрофи исийди. Бунга яққол мисол қилиб табиатда сувнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтганда содир бўладиган ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. Бу ҳол табиатнинг бир бутунлигини кўрсатади. Ер юзидаги барча тирик мавжу- дотларнинг ҳаёт кечириши шу жараёнга мослашган. Аммо техника тараққий этган ҳозирги замонда табиий мувозанатнинг бузилишидек ҳоллар содир бўлмоқда. Бу ҳол Ерда биологик мавжудотнинг ҳаётига салбий таъсир этади. Ер шарида биологик жараённи нормал ҳолда сақлаб қолиш учун Ер ва уни ўраб олган ҳаво катламида термодинамик жараёнлар муайян бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳам табиат қонунларини илмий асосда ўрганиш ва ундан тўғри фойдаланиш шу куннинг энг актуал масалала-ридан ҳисобланади. Қуйидаги 1-жадвалда молекуляр физикани ўрганиш жараёнида ўқувчиларга ўргатиш мумкин бўлган табиатни кўриқлашга оид материаллар-нинг программаси ва мазмуни берилади. Праграмма материаллари Табиатни қўриқлашга оид материал- лар мазмуни Иссиқлик ҳодисалари Ҳаво ҳароратининг ўзгариш са- Иссиқлик двигателлари Молекуляр – кинетик назария асослар Тўйинган ва тўйинмаган буғлар баблари. Атмосферани ташкил этган газлар аралашмасининг ҳолатини характерловчи параметрлар ораси- даги богланиш. Ҳавонинг ҳароратини ўлчаш. Ер сиртига яқин ҳаво қатламида ҳароратнинг ўзгариши. Совуқ тушишини олдин-дан айтиш. Экинларни совуқ уриши-дан сақлаш. Тропосфера ва стратосферада ҳароратнинг баланд-лик бўйича тақсимланиши. Конвек-ция туфайли, сув ва ҳавонинг ифлосланиши. Ер атмосферасида иссшутк баланси, Инсон фаолияти туфайли ҳаво ҳароратининг ошиш сабаблари. Ерда иссиқлик баланси-ни табиий ҳолда сақлаш тадбирлари. Иссиқлик двигателлари ҳавони иситадиган ва ифлослайдиган асосий манба эканлиги ва унинг олдини олиш йўллари Атмосфера ҳавосининг таркиби. Атмосферада диффузия, турбулент ҳаракати натижасида ҳар хил ифлос газларнинг тарқалиши ва унга қарши кураш. Заҳарли моддаларнинг кос- мик фазода тарқалиши ва ундан ҳимояланиш. Буғланиш манбаи (дарё, ариц- лардаги сувларнинг кўплаб бугла- Ҳавонинг намлиги Ҳўллаш, капилларлик ходисаси ниши туфайли сувнинг камайиб кетиши), ўсимлик, дарахт барглари- дан бугланишнинг кучайиши нати- жасида уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш. Буғланиш факторлари. Бугланишни камайтйриш йўллари Ҳаво намлигининг одам, ҳайвон, ўсимликлар учун аҳамияти. Нам- ликни характерловчи катталиклар. Ҳаво намлигини ўлчаш. Ҳаво намли- гининг суткалик ва йиллик ўзгариши. Нисбий намликнинг сут-калик ва йиллик ўзгариши. Атмос-ферада конденсация. Конденсация маркази. Булут ва туманнинг ҳосил бўлиши. Атмосферадаги заҳарли моддаларнинг ёгин-сочин билан ювилиб тушиши. Дўлга қарши кураш. Қургоқчиликнинг содир бўлиши. Бр шарида сув баланси. Табиатда сувнинг айланиши. Сувни ифлдслайдйган манбалар. Техника тараққиёти натижасида сув танқис- лигини енгиш, сувдан рационал фойдаланиш, сувни тозалаш ва уни ҳимоя қилиш. Жисмларнинг ҳўлланишининг аҳамияти. Тупроқ капилляр найча- ларининг намликни нормал ҳолда Кристалл жисмлар сақлаб туришдаги аҳамияти. Табиатда кристалл жисмлар ва улардан фойдаланиш. Қуйида ана шу темалардал баъзиларини ўрганишда ўкувчиларга табиатни кўриқлашга оид бериладиган таълимлардан мазмуни ва уни ўргатишга оид фикрлардан намуналар келтирилади. Иссиқлик қодисалар . Маълумки, тирик мавжудотнинг яшаши учун энг муҳим нарсалардан бири иссиқликдир. Иссиқлик ҳодисалари атроф- муҳитнинг исиш ёки совиш жараёни билан бевосита боғлиқ. Масалан, яшаб турган жойимиздаги ҳаво ҳароратини бирданига +20°С ошиши ёки —20°С пасайиши натижасида атроф муҳитдаги жисмлар таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетади. Ўқувчиларнинг билимини умумлаштириш ва уни тиклаш мақсадида, уларга бир қанча саволлар берилади. Савол: Ердаги энергиянинг асосий манбаи нима? Жавоб: Ер сирти иссиқликни Қуёшдан олади. Савол: Ерга Қуёшдан иссиқлик келмай қолса, нима бўлади? Шундай ҳол бўлиши мумкинми? Жавоб: «инсоннинг иш фаолияти, аниқроғи техника тарақкиёти, яъни завод-фабрикаларнинг трубала-ридан чикадиган ҳар хил тутунлар, машиналар ҳаракати ва уларнинг двигателларидан чиқадиган турли-туман заҳарли чанг зарралари ҳавога чиқиб, маълум ба-ландликда махсус сунъий қатлам ҳосил қилади, бундай қатлам Қуёшдан ер сиртига келаётган нур оқими миқдорини камайтиради ва натижада Ер шарида иссиқлик баланси ўзгаради. Оғир чанглар ерга тушиб, енгил чанг зарралари узоқ вақт ҳавода сузиб юради ва кенг фазода чанг қатламини ҳосил килади. Бундай қатлам Қуёшдан келаётган нурни ўтказади. Бу нур келиб Ер сиртини иситади. Уз вақтида Ер сирти ҳам нурланиб иссиқлик тарқата бошлайди. Ҳаводаги майда чанг зарралари бу нурни (иссиқликни) атмосферанинг юқори қатламларига ўтишига йўл қўймасдан уни яна Ер сиртига қайтаради. Бундай жараён узлуксиз давом этиши мумкин. Натижада Ер шарида ҳарорат кўтарилади». Бундай жавоблардан кўриниб турибдики, ўкувчиларда табиат ва уни кўриқлаш соҳасида умумий тушунча бор. Уларнинг бу билимларини кенгайтириб, ривожлантириш керак. Иссиқлик ҳодисалари бўйсунадиган қонунлар табиат ва техника учун муҳим аҳамиятга эга. Иссиқлик ҳодисала-ри қонуниятлари асосида иссиқлик двигателлари, совитгич қурилмалар ва бошкалар ишлаб турибди. Совитгич қурилмалардан фойдаланиб иссик ўлкаларда нормал микроиқлим ҳосил қилиш мумкин. Шундан сўнг ўқувчиларга кондиционерларнинг фой-дали ва зарарли томонлари ҳақида маълумот берилади. Жумҳурият шароитида иморатларни кандай қуриш ке-раклигига ўқувчилар диққатлари тортилади. Ҳарорат. Юқоридаги мисоллардан маълум бўлдики, &#39;иссиқлик табиатдаги кўп ҳодисаларнинг асосий сабабчиси экан. Шунинг учун ҳам иссиқлик ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳолатларни характерлайдиган катталикни киритиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай асосий катталик ҳароратдир. Ер шарида ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун ҳарорат нормал ҳолда бўлиши керак. Бунга яққол мисол қилиб ҳаво ҳароратининг ўзгаришини кўрсатиш мумкин. Турли хил йўллар билан ҳавода карбонат ангидрид (СО 2 ) газининг кўпайиши ҳароратнинг ошишига олиб келмоқда. Агар ҳаво ҳарорати 1°С га ошса, Ер шарида иқлим тамоман ўзгаради. Бу ўзгариш шубҳасиз биологик массанинг ҳолатига салбий таъсир этади. Бундай ҳол бўлмаслиги учун ҳавонинг иссиқлик балансига салбий таъсир этувчи факторларни йўкотиш чорасини кўриш керак. Адиабатик жараённи ўрганишда ўқувчиларга куйида-ги фикрларни айтиш фойдали. Ҳаво массаси тоғ этагидан тепага қараб кўтарилганда у сийрак қатламларга тушиб, тез кенгайиб ҳарорати адиабатик равишда ҳар юз метр юқорига кўтарилганда 0,6°С пасайиб бориб, тоғ чўққисида энг паст ҳароратга эга бўлади. Бу ҳаво тоғнинг иккинчи томонига ошиб тушиш жараёнида зичроқ қатламга тушиб, ҳарорати ошиб шамол тезлиги кучайиб кетади. Буни фён шамоли дейилади. Фён шамолининг ҳосил бўлишини яхши Тушуниш учун қуйдаги мисолни кўрайлик. Ҳарорати 5- расм +10°С бўлган ҳаво массаси ҳаракатланаётган йўлда баландлиги 3000 м ли тоғ бўлса (расм), юқори кўтарилаётган ҳаво адиабатик равишда кенгайиб, тоғ тепасида унинг ҳарорати —8°С га тенг бўлиб қолади. Совук ҳаво тоғ тепасидан пастга тушишида адиабатик равишда сикилади. Бунда ҳаво ҳарорати ҳар 100 м да + 1°С га ортади, 3000 м баландликдан пастга тушган ҳаво +30° гача исийди, яъни ҳарорати +22°С га тенг бўлади. Демак, фён шамоли совуқ ҳавонинг тоғдан ошиб пастга, яъни зичроқ қатламга тушиб сиқилиши туфайли ҳосил бўлар экан. Фён шамоли вақтида 1—2 соат ичида ҳаво ҳарорати 30—40°С га кўтарилиши ва бир неча соатдан тортиб то 5 суткагача давом этиши мумкин. Фён шамолининг тезлиги 15—20 м/с, баъзан эса 30—40 м/с бўлади. Фён шамоли тоғли ноҳияларда кўпинча қиш ва баҳорда кузатилади. Баҳорда узоқ давом этувчи фён шамоли таъсирида тоғлардаги корнинг эриши тезлашиши натижа-сида дарёлардаги сув сатҳи кўтарилиб, тошқин бўлади. Қишда эса фён шамоли тоғларда қор кўчкисини ҳосил қилиши мумкин. Езда фён ўзининг юқори ҳарорати, кам намлиги билан кўплаб экин майдонларини қуритиб юборади. Фён шамоли баъзан қишлоқ хўжалигида фойда ҳам келтиради. Масалан, баҳорда тупрокдаги намликни камайтиради, бунда ерни эртарок ҳайдашга имконият туғилади. Қуёшли кунлар кўпайиб, эффектив ҳарорат ортади. Натижада экинлар тез етилади. Ёзда ва баҳорда жануб ва шарқдан эсаётган иссиқ ва қуруқ шамолга гармсел дейилади. Гармсел шамоли эсганда, майсалар дони куриб қолади, ердаги намлик тез буғланади. Гармсел қишлоқ хўжалигида кўплаб зарарли оқибатларни олиб келади. Лекин ернинг намини қуритиб, уни экишга тайёрлайди ҳам. «Иссиқлик двигателларининг ишлаш принципи » темасини ўтганда ўқувчилар онгига шуни сингдириш керакки, иссиқлик машинасида иш бажарадиган модда иш жисми дейилади. Исталган модда иш жисми вазифасини ўтайди. Аммо экологик нуқтаи назардан ҳар қандай иш жисмидан ҳам фойдаланавериш мумкин эмас. Ҳозирги вақтда иш жисми сифатида реал газдан фойдаланилаётганлиги уқтириб ўтилади. Маълумки, иссиқлик электростанцияларида сув буғи асосий иш жисми вазифасини ўтайди. Ўкувчиларга қатъий уқтириш керакки, сув буғи арзон, заҳарли эмас, портла-майди, парчаланмайди, сув буғи химиявий актив бўлма- ганлигидан тегиб турган металлни ишдан чиқармайди. Булардан ташқари, техника иқтисодий нуқтаи назардан буғ-куч курилмалари учун иш жисми сифатида сув буғи кониқарли жавоб беради. Ҳар қандай иссиқлик машинаси- да иш жисми иситгичидан олган иссиқлик миқдори (Q 1 ), ни бутунлай ишга айлантира олмайди, яъни иситгичдан олинадиган бутун (Q 2 ) иссиқлик микдорини тўла ишга айлантирадиган механизм бўлиши мумкин эмас. Олган иссиқлик миқдорининг бир қисми (Q 2 ) совитгичга берила-ди. Бунда бўлади. нисбат иссиқлик машинаси фоидали ишининг термик коэффициенти дейилади. Бунда А <2 бўлганлиги бўлади. Бундан кўринадики,иссиқлик машинасининг ФИК ҳар доим 1 дан кичик экан. , дан Иссиқлик двигателларининг фойдали иш коэффици-ентини аниқлаш. Дарсликда С. Карно бажарган назарий текширишлар натижасида идеал иссиқлик машинасининг ФИҚ учун олинган қуйидаги энг катта қиймат берилган: (1) бунда Т 1 ва Т 2 — мос равишда иситгич ва совитгичнинг абсолют ҳарорати. Бу формула иссиқлик машинасининг фойдали иш коэффициентини ошириш йўлларини кўрсата-ди. (1) формулани қуйидагича ёзамиз: демак, яъни идеал иссиқлик машинасининг ФИК бирдан кичик ФИК ни ошириш учун иситгич ва совитгичдаги ҳароратлар фарқини ошириш керак. Буни яхши тушуниб олиш учун қуйидаги мисолни ечиш лозим. Юкори босимли буғ қозонидаги (иситгичдаги) буғнинг ҳарорати 500° С, совутгич (қиш даврида ҳаво билан совитиш) ҳарорати 250° С бўлсин, у ҳолда ФИК Демак, бу ерда берилган иссиқлик микдорининг ярим атроф-муҳитда-ги жисмларни иситишга фойдасиз сарфланар экан. Машинанинг ФИҚ ни ошириш учун Т 1 ҳароратни кўтариш керак, лекин турбина парраклари материалининг иссикликка бардош бера олиш кобилияти етарли эмаслиги туфайли уни ошириб бўлмаслиги ўқувчиларга тушунтири-лади. Агар Т 2 нормадан ошиб кетса, «паррак» лар эриб, ишдан чиқади. Натижада иқтисодий зарар етади. Биз идеал иссиқлик машинасининг ФИК ни кўрдик. Реал иссиқлик машинасининг ФИК ишқаланиш ва иссиқлик исрофлари туфайли аслида бундан анча паст бўлади. Буғ машиналари ишлаганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорининг анчагина қисми ташқарига (ҳавога) чиқиб, уни ифлослайди ва ҳароратини оширади. Ички ёнув двигатели . Ички ёнув двигателлари ҳақида VIII синфда ўқувчиларга етарлича маълумот берилган. X синфда эса бу материаллар эслатилиб, ички ёнув двигателларининг қишлок хўжалигини механизациялаш-да, автомобиль транспортида, темир йўл, сув ва ҳаво транспортларида қўлланилиши, бу двигателлар тако-миллаштирилаётганлиги ва янгилари ихтиро этилаётган-лигига ўқувчилар диккати тортилади. Ички ёнув двигателларининг ФИК бошқа машиналарга нисбатан юқори. Бунга сабаб газ сиқила бошлаганда унинг ҳароратининг 1500—2000°К гача қизишидир. Бу пайтда цилиндрдаги ҳаво босими 30—35 кг/см 2 га етади. Ана шундай шароитда ёқилғи ўз-ўзидан ёниб кетади. Бу имконият юкори ҳароратда газ ҳолатининг кисқа муддат-ли эканлигидан келиб чиқади. Газ энг юқори ҳароратга эришгач, иш бажариб тез кенгаяди ва бирданига совийди, бунинг натижасида двигатель деталлари қизишга улгур-майди. Бу фикрлар ўқувчиларга айтилгандан сўнг, тўрт тактли ички ёнув двигателининг юриш (такт) лари унинг модели — эслатилади. Бунда поршень юқори чекка нуқта- сидан пастки чекка нуқтасигача силжийди, иш жисми (бензин буғлари билан ҳаво аралашмаси) цилиндрга киради. Ана шунда ўқувчилар диққати цилиндрга сўрила-ётган кислородга тортилади. Кислород етишмаса, бензин ёнмаслиги тушунтирилади. Бу аралашмани характерлаш учун «ҳавонинг ортиқлик коэффициенти» деган катталик киритиб, уни билан белгилаймиз. Ҳақиқатдан цилиндрга кирадиган ҳаво миқдорининг цилиндрда ёнилғининг тўла ёниши учун зарур бўлган ҳаво миқдорига нисбати билан ўлчанадиган катталик ҳавонинг ортиқлик коэффициенти дейилади. Тажрибадан аниқланганки, 1 кг ёнилғи тўла ёниши учун тахминан 15 кг ҳаво зарур: = 1. Ана шундай ёнилғи аралашмаси нормал ҳисобланиб, га тенг бўлади. Агар бўлса, ёнилғи таркибида кислород етишмай-ди. Бундай ҳолда аралашма бой ҳисобланади. Агар бўлса, кислород кўп (ортикча) бўлади, бундай ҳолда аралашма камбағал бўлади. Енилғи чала ён-ганда навбатдаги тактда цилиндрга ёнувчи аралашманинг кириши қийинлашади. Енилғининг оксидланиш реак-цияси содир бўлиб, натижада карбонат кислота ҳосил бўлади. Бир машина бир кунда қанча миқдорда кисло-родни истеъмол қилиши айтилгач, кислороддан инсон ҳам нафас олади, агар ички ёнув двигателлари кўпайиб кетиб, кислородни ишлаб чиқарадиган манба камайса, Ер шарида қандай ҳодиса юз беришига ўқувчилар диққати тортилади. Шунингдек.кислородни кўпайтириш учун қандай ишлар қилинаётганлиги ва ўқувчилар то-монидан қилиниши керак бўлган ишлар айтиб ўтилади. Бунда шундай хулосага келинади: агар бўлажак шофёр, техника мутахассиси физика-техника қонунларига риоя қилган ҳолда иш тутса, у ёнилғини тежайди; машина деталларини тез ишдан чиқишининг олдини олади; ҳаво-га иссиқлик камроқ чиқишини таъминлайди; ҳавога ҳар хил ифлос тутун аралаш ёниб битмаган моддалар чиқишини камайтиради. Буларни ҳал этиш учун кадрлар малакали бўлмоғи лозим. Суюқлик ва газларнинг бир-бирига айланиши . Бунда куйидаги темаларни ўрганишда ўқувчилар онгида таби-атни қўриқлашга оид тушунчаларни таркиб топтириш мумкин: сувнинг буғланиши, суюқлик билан буғ орасида-ги муносабат, тўйинган буғ босими ва зичлигининг ҳаро-ратга боғлиқлиги, ҳавонинг намлиги (атмосферадаги сув буғи, абсолют намлик, нисбий намлик, намликнинг аҳамияти) ва бошқалар. Бунда табиатни қўриқлашнинг асосий муаммоси инсон фаолияти натижасида ҳаводаги буғ билан ердаги сув миқдори ўртасидаги табиий мувоза-натнинг бузилаётганлиги ва унинг олдини олиш эканли-гини кўрсатишдан иборат. Қуйида ана шу материалларнинг баъзилари табиатни қўриқлаш нуқтаи назаридан қаралади. Суюқликларнинг буғланиши темасини ўтган да ўқувчилар диққати қуйидагиларга қаратилмоғи мақ-садга мувофиқдир. Буғланиш манбалари: океан, денгиз, дарё, кўл, ўсимликлар дунёси, тупроқ. сувни буғланти-рувчи асосий фактор — қуёш энергияси; сув буғини атмосферага тарқатувчи факторлар: молекулаларнинг турбулент оқими, диффузияси, шамол, конвекция ва бошқалар, буғланиш вақтида сув ҳароратининг пасайи-ши туфайли содир бўладиган физик жараёнлар, буғла-нишнинг нормал бўлиши ўсимликларнинг яхши ривожла-нишига, буғланиш кўп бўлиши уларнинг қуриб қолишига, буғланиш бўлмаслиги ўсимликларнинг ривожланмай қолишига сабаб бўлишига ўқувчилар диққати торти-лади. Бу материаллар ҳақида ўқувчиларга тушун-ча берилгач, уларга қуйидаги материаллар тушунтирилади. Сувнинг ҳавога буғланиб чиқиши учун бир йилда 3.10 23 кал иссиқлик энергияси сарфланади. Бу иссиқлик миқдори буғ билан атмосферага тарқалади. Ана шу иссиқлик ҳаво ҳароратини оширади. Бу ҳол, ҳавони тўйиниш холатидан узоқлаштиради, натижада ердаги сувнинг буғланиши яна давом этади. Бундан кўринадики, буғланиш Ер сирти билан атмосфера орасидаги иссиқлик балансини ҳосил қилувчи асосий фактор экан. Шу сабабдан ҳам сув сиртидан ва ўсимликлар дунёсидан буғланишни кузатиб бориш гидрология ва метеорология учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, буғланиш тезлигини ҳисобга олиш мелиорацияда экин майдонлари- ни сув билан таъминлашда амалий аҳамиятга эга. Денгиз ва океанлардан сув буғланиб ҳавога учиб чиқишида денгиз тузларининг зарраларини ҳам олиб чиқади. Булар эса ёмғир билан ерга тушиб, ернинг шўрлигини ошириши мумкин. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида айрим ишлар олиб боришни талаб этади. Ер шарида буғланиш мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки бунда Ер сиртининг баъзи қисмлари ўсимликлар дунёси билан қопланган бўлса, бошка қисмлари эса ундан маҳрум. Шунингдек, айрим жойлар ниҳоятда нам бўлса, баъзи жойлар қуруқ бўлади. Ўсимликлардан буғланиш мураккаб биологик жараён ҳисобланади. Бунда ўсимликлар томирлари орқали туп-роқ таркибидаги сувни сўриб олади. Бу сув ўсимлик барги, гули, шохчалари орқали бурланади, ўсимликлардан буғланиш кўп бўлса, улар ҳалок бўлади. Бунинг сабаби биология ўқитувчиси томонидан атрофлича тушунтирилади. Қуруқлик устида ҳам буғланиш бўлиб туради. Бунда сув тупроқнинг пастки қатламларидан устки қатламига у ёки бу йўл билан сизиб чиқади (тупрокнинг капиллярли-ги ёки дарахтлар илдизи ёрдамида). Қуруқ тупроқ сиртида эса буғланиш катта бўлади. ЁЗНИНГ иссик кунларида бундай жойлардан буғланиши сув устидагига нисбатан кўп бўлади. Агар буғланаётган сиртга энергия келиб тур-маса, у буғланиш жараёнида совиб қолади. Иссиқлик ва намлик каерда кўп бўлса, ўша ерда буғланиш кўп бўлиши баён этилади. Сувнинг буғланиши табиий ҳолда содир бўлиши зарурлигига, акс ҳолда, у кўп ёки кам буғланса, инсон ва унинг фаолияти учун зарарли бўлишига ўкув-чилар диқкати тортилади. Сув буғининг атмосферага тарқалиши. Табиий шароитда сув буғланганда, у турбулент ҳаракат килиб ҳавога тарқалади. Сув буғининг атрофга тарқалиш тезлиги турбулент ҳаракатнинг интенсивлигига боғлиқ. Шунингдек, буғланиш диффузия ва шамол тезлигига ҳам боғлиқ. Ана шу буғланиш факторлари такрорлангандан сўнг, бу буғланишлар Д а л ь т о н қонуни билан ифодала-ниши айтилиб, уни тайёр ҳолда ёзиб, таҳлил қилиб берилади: бунда V б — буғланиш тезлиги, Е — маълум ҳароратда сиртдан буғланган тўйинган буғ эластиклиги, е — : буғла-нувчи сирт устидаги буғ эластиклиги, р — атмосфера босими, k — шамол тезлигига боғлик бўлган пропорционаллик коэффициенти. Формуладан кўриниб турибдики, буғланаётган сиртнинг ҳарорати кўтарилиши билан унинг устидаги тўйинти-рувчи буғнинг эластиклиги ортади, нам тансиқлиги кучаяди, яъни (Е — е), бу буғланишни жадаллаштира-ди. Бундай ҳолда сув кўп буғланади ва унинг манбадаги миқдори камаяди. Усимликлар қатлами тупроқ сиртидан буғланишни камайтиради, яъни тупроқни Қуёш нури таъсирида исиб кетишидан сақлайди, ҳаводаги намликни оширади; шамол тезлигини пасайтиради, Ер сиртидаги турбулент алмашинишини секинлаштиради. Турбулент ҳаракат сусайса, моддаларнинг ўзаро аралашиши секинлашади. Тажрибадан аниқланганки, ўрмонларда бўладиган буғланиш чорва яйловларида бўладиган буғланишга қараганда 2,7 марта кам бўлади. Демак, ўсимлик-лар дунёси тупроқдаги сувни ушлаб туради. Шу билан у сувнинг буғланишини нормаллаштириб туради. Ўрмон-лар қирқилса, бу баланс ўзгаради. Ўқувчилар ана шу фикрлар билан таништирилгандан сўнг, буғланиш жумҳуриятимиз шароитида сутка ва йил давомида қандай бўлиши баён этилади. Буғлантирувчи идиш —сув ва тупроқ сирти-даги буғланишни ўлчайдиган асбоб. Энг кўп ишлатила-дигани ГГИ — 3000 маркали буғлантирувчи идиш.бўлиб, унинг буғлатувчи юзи 3000 см 2 . Бу асбоб тупроқ ва сув юзасида сузиб юрувчи махсус курилма устига ўрнатила-ди. Қузатиш натижаларини ҳисоблашда буғлантирувчи идиш устига тушадиган ёғин миқдори эътиборга олинади. Буғланиш миқдори қуйидаги сув баланси тенгламаси билан ҳисобланади: бунда Q 6 — кузатиш муддатлари орасидаги буғланиш микдори, мм ҳисобида, (Q ёг — ёғин микдори, мм; h 1 ва h 2 - буғлатувчи идишдаги сувнинг кузатиш бошидаги ва охиридаги сатҳи, мм. Дарёларда, сув ҳавзаларида буғланиш кўп бўлиши натижасида улардаги сув куриб қолиши ҳақида суҳбат олиб борилади. Орол денгизининг куриб бораётганлиги, унинг ҳозирги ҳолатини сақлаш учун олиб борилаётган чора- тадбирлар ҳақида фикр юритилади. Яна ўкувчиларга шуни эслатиб ўтиш зарурки, денгиз, океан ва бошқалардан буғланиш натижасида ҳавога турли хил заҳарли моддалар чиқиши мумкин. Бу ҳол эса ҳаво оқими туфайли кенг масофаларга таркалади. Улар яна ёғин-сочин натижасида ерга тушиб, ичимлик сувлар, тупроқ ва ўсимликларни заҳарлайди. Бундай ҳол бўлмас-лиги учун жаҳон океанида атом, водород бомбаларини портлатмаслик ва сувга бошқа турли-туман зарарли моддаларни ташламаслик зарурлиги уқтириб ўтилади ва бу борада инсон томонидан олиб бораётган ишларга ўкувчилар диққати тортилади. Дарё, кўлларга мой, керосин, нефтга ўхшаган буғланишни камайтирувчи заҳарли моддаларни тўкмаслик керак. Дарс охирида ўкувчилар буғлатиш йўли билан чучук сув олиш методи билан таништирилади. Баъзан шундай ҳоллар бўладики, сурорилган май донлар ёки очиқ сув омборларидан ҳавога учиб чикадиган буғ анча кўп бўлади. Бундай ҳолда ўсимликлар (ҳатто одамлар ҳам) нафас олиши кийинлашади. Бунда ўсимлик ўсмай қолади, Бундай ҳол экин майдонларининг тез-тез суғориш натижасида вужудга келади. Бундай бўлмаслиги учун ҳар доим экин майдонлари устидаги ҳаво намлигини ва шамол кучини ўлчаб, шу асосда иш тутган маъқул. Бунда биринчидан сув тежалса, ҳосил ҳам яхши ривожла-нади, инсон меҳнати беҳуда кетмайди. Қўпинча бундай жараёнлар ботқоқлик ва зах жойларда кузатилади. Зах жойлардан фойдаланиш учун унинг захини қочиришга алоҳида аҳамият берилаётганлиги билан ўқувчилар батафсил таништирилади (бу ишлаб чиқариш практикаси даврида амалга оширилади). Ҳавонинг намлиги. Ўқувчиларда табиатни кўриқ-лашга оид илмий тасаввур ҳаво намлиги темасини ўрганишда таркиб топади. Бунинг учун ўкувчиларга қуйидагилар ҳақида аниқ тушунчалар бериш зарур: 1) ҳавога намлик ердаги сув манбаларидан чиқиши, 2) ҳаводаги намлик миқдори ҳаво ва ернинг ҳароратига боғлиқ бўлиши, 3)ҳавонинг намлиги ва ҳарорати атмосферада турли туман ҳодисаларни вужудга келтири- ши, 4) инсон фаолияти ҳавонинг намлик ҳолатига таъсир этиши, 5) планетада ҳаёт нормал бўлиши учун инсон, ҳайвон ва ўсимликлар дунёси сақланиши учун ҳавонинг намлиги нормал ҳолда бўлиши зарурлиги, 6) ҳавода намликни саклаш учун қилиш керак бўлган ишлар ва бошқалар. Ўқувчилар намлик ҳақида умумий тушунчага эга, шунга таянган ҳолда уларга юкорида қайд этилган фикрлар ҳақида қуйидагича билим бериш мумкин. Ер шарида ҳаёт мавжуд бўлиши учун ҳаво намлиги нормал бўлиши керак. Агар ҳаво намлиги нормадан ортиқ ёки кам бўлса, бу ҳол ердаги ҳаётга сезиларли даражада таъсир этади. Масалан, ҳавода намлик кам бўлиб, у қуруқ бўлса, буғланиш кучли бўлиши ўқувчиларга тушунтирилади. Ҳавонинг намлиги 100 %га етганда жониворларга салбий таъсир этади. Инсон учун нормал нисбий намлик 40—60 % ҳисобланади. Агар бундан кўп ёки кам бўлса инсонга салбий таъсир этади. Барча технологик жара- ёнларнинг нормал кечиши учун ҳам ҳаво намлиги нормал бўлиши зарур. Ҳаво намлигини ўрганиш ҳам иқтисодий, ҳам маънавий, ҳам гигиеник аҳамиятга эга. Ер сиртидаги ҳар хил буғланувчи манбалардан сув узлуксиз буғланиб туриши сабабли сув буғи Ер шарини ўраб олган ҳаво қатлами таркибида ҳар доим у ёки бу миқдорда (0,2—3 % оралиғида) бўлади. Атмосферадаги бутун намлик, ҳар 10 суткада бир ёки йилига 36 марта бутунлай алмашиниб туради. Шу йўл билан ҳаво тозаланади. Ҳавонинг намлиги атмосферадаги сув буғи миқдори билан характерланади. Ҳаводаги намликнинг ҳароратга боғлиқлигини ўқувчи-ларга атрофлича тушунтириш илмий ва амалий аҳамиятга эга. Маълум ҳароратда ҳаводаги сув буғи тўйинган ҳолатда бўлса, унинг миқдори энг кўп бўлади. Ҳавонинг ҳарорати қанчалик юқори бўлса, унда сув буғи шунчалик кўп бўлади ва аксинча, ҳавонинг ҳарорати қанчалик паст бўлса, унда сув буғининг миқдори шунчалик кам бўлади. Буни қуйидаги 13-жадвалдан кўриш мумкин. Ҳарорат ортиши билан ҳаводаги сув буғининг миқдори ҳам ортар экан. Ҳарорат —20°С дан +30°С гача ўзгарганда ҳаводаги сув буғининг микдори 30 марта ортади.+ 30°С ҳароратда ҳаводаги сув буғининг миқдори 0°дагига қараганда 6—7 марта кўп бўлади. Демак, сув буғининг тўйинишида ҳарорат ҳал килувчи фактор ҳисобланади. Масалан, ҳарорати +20°С бўлган 1 м 3 ҳавода 17,3 г сув буғи бўлсин. Уни 10°С га совитамиз. Ҳарорати +10°С бўлган 1 м 3 ҳаво тўйиниши учун унда 9,4 г сув буғи бўлиши керак. Ҳақиқатан ҳам, сув буғини +20°С дан +10°С гача совитсак, 17,3—9,4=7,9 г/м 3 сув буғи ортиқча бўлиб қолади. Бу сув албатта, конденсацйя-ланиши мумкин. Жадвалдан ва кўрилган мисолдан фойдаланиб ўқувчиларга қуйидагилар тушунтирилади. Ерда сув етишмаган шароитда уни ҳаводан олиш мумкин экан. Бунинг учун ҳаводаги сув буғини конденсациялаш йўлини билиб олиш керак. жадва л Ҳарорат Буғ зичлиги, г/ м^ Тўйинган сув буғининг босими мб мм сим. уст 5 6,84 8,72 6,10 10 9,4 12,3 9,2 15 12,8 17,0 12,7 20 17,3 23,4 17,6 30 30,4 42,4 31,9 40 51,1 73,8 55,5 Ҳарорат Буғ зичлиги, Тўйинган сув буғининг босими мб мм сим. уст 0 4,8 6,1 4,6 -5 3,41 3,4 3,2 -10 2,1 2,6 2,6 -20 1,0 1,0 0,8 -30 0,3 0,4 0,3 -40 0,1 0,1 0,1 Ёзда ҳаводаги сув буғининг микдори қишдагига нисбатан анча кўп бўлади, чунки бу даврда ҳаво ҳарорати ва буғланувчи манбалардаги ҳарорат юкори бўлиши билан ўкувчилар таништирилгач, улар атмосферадаги сув буғи денгиз сатҳидан кўтарилган сари ўзгариб бориши билан таништирилади. Буни қуйидаги -жадвалдан кўриш мумкин (г/м 3 ҳисобида). ж а д в а л Денгиз сатҳидан ббббаландлиги (км ҳисобида) Йил фасллари Баҳор Ёз Куз Қиш &#39; < 0 5,7 10,2 7,8 3,0 1 3,8 7,4 5,0 2,4 3 . 1,6 28 1,5 0,7 4 1,00 14 1,1 0,1 Бу жадвалдан кўриниб турибдики, 3 км баландликда йилнинг ҳамма фаслида абсолют намлик Ер сиртидагига нисбатан 2 марта, 4 км баландликда эса 5 марта кам бўлади. Демак, ҳаво таркибидаги сув миқдори Ер сиртидан юқори чиққан сари тез камайиб боради. Бу ҳароратнинг баландлик бўйича камайиши асосида юз беради. Нисбий намликнинг ўзгариши ҳароратнинг ўзгаришига тескари пропорционал бўлади, яъни ҳарорат ортиши билан нисбий намлик камаяди. Ҳароратнинг максимум қиймати-га нисбий намликнинг минимум қиймати тўғри келади. Атмосферадаги сув буғининг конденсацияланиши. Атмосферадаги сув буғи, агар унинг эластиклиги тўйинган бур эластиклигига етса, ёки ундан ошиқ бўлса, яъни е>Е бўлганда суюк, ёки қаттиқ ҳолатга ўтиши мумкин. Бунда е — ҳаводаги сув буғининг эластиклиги, Е — берилган ҳароратда тўйинтирувчи буғнинг эластиклиги. Бундай шароитда ҳарорат шудринг нуқтасигача пасайиши керак. Ҳақикатан ҳам сув буғининг суюқ ёки қаттик ҳолатга ўтиши учун ҳарорат шудринг нуктасигача, ҳатто ундан ҳам пасайиши лозим. Шундан сўнг ўқувчилар конденсация маркази билан таништирилади. Ҳаводаги сув буғи конденсацияланадиган зарралар конденсация маркази дейилади. Конденсация маркази икки группага бўлинади: 1) ҳавога Ер сиртидан учиб чиқадиган ҳар хил заррача-лар; 2) космик фазодан атмосферага келадиган ҳар хил чанглар. Биринчи группага куйидагилар киради: а) тупроқ ва тоғ жинслари чанглари (шамол билан ҳавога чиққан), б) тирик организмлар (микроорганизмлар ва ўсимликлар) нинг чанглари, в) ишлаб чкқариш корхоналари ва катта завод-фабрикаларнинг трубаларидан, ўрмон ва торфнинг ёнишидан чиқадиган ҳар хил тутунлар, г) ҳар хил портлашлардан учиб чиқадиган, турли-туман чанглар (30 км гача етади), вулқон натижасида ҳам атмосферага миллион тонналаб чанг учиб чикади, д) денгиз тузлари атмосферага (буғланиш ва тўлқин натижасида) учиб чиқади, е) машиналарнинг двигателларидан чиқадиган турли хил аралашма ва тутунлар, ж) машина, одам ва ҳайвонлар ҳаракати натижасида учиб чиқадиган чанглар, з) кучли шамол ва Ер қимирлашлари натижасида учиб чиқадиган чанглар ва бошқалар. Айникса, казилма бойликларни қазиш ва ташиш натижасида ҳавога учиб чиқадиган ҳар хил зарралар, конденсация маркази сифатида муҳим аҳамиятга эга. Тахминий ҳисоблашлар кўрсатадики, олам фазосидан бир суткада Ер атмосферасига ўртача 1000 тонна космик чанг учиб кирар экан. Бу чанглар, асосан метеорларнинг атмосферада ишқаланиши натижасида ҳосил бўлади. Бу чанглар ҳам маълум даражада конденсация маркази вазифасини ўтайди. (Шунингдек, атмосферада учиб юрган ҳар хил бактериялар ҳам конденсация маркази вазифаси-ни бажаради). Конденсация марказининг энг хавфли томони шундаки, улар радиоактив бўлиши мумкин. Булар шубҳасиз ҳавони ифлослайди. Айниқса, конденсация маркази вазифасини ўтаб ёмғир билан Ерга тушганда ҳаво тозаланади. Аммо бунда сув, тупроқ, ўсимликлар дунёси ифлосланади, оқибатда инсон ҳаётига салбий таъсир этади. Бундай ҳол бўлмаслиги учун махсус чора-тадбирлар кўрилаётганлиги ўқувчиларга тушунтирилади. Ер устидаги 1 см ҳаво таркибида ўн минг ва ундан ҳам ортик, конденсация маркази мавжуд. Улар ҳамма жойда бир хил эмас. Энг кўп чанг шаҳарларда бўлади. Буни аниқ кўриш учун Симпсон ҳисоблаб чиқкан конденсация марказлари 15-жадвалда берилади. ж адвал Конденсация марказларининг сони (1 см да) Кузатиш жойи Ўртача Энг кўп (максимум) Энг оз (минимум) Шаҳарда Қишлоқ жойда Денгазларда 150 000 30 000 900 4 000 000 400 000 40 000 3 500 600 2 Конденсация марказлари баландликка чиққан сари камайиб боради, чунки Ернинг тортиш кучи туфайли оғир чанглар Ер сиртига яқин жойлашади. Баландлик ортган сари конденсация марказларининг сони камайиб бориши-ни қуйидаги 16-жадвалдан кўриш мумкин. ж а д в а л Баландлик (м) 0—500 500—1000 1000—2000 2000— 3000 Конденсация марқази (1 скгда) 22800 11000 25000 780 Баландлик (м) 300—4000 — 4000—5000 5000 Конденсация маркази (1 см 3 да) 340 ~~ 170 80 Конденсация маркази ҳақида ўкувчиларга маълумот берганда асосан уларда қуйидагилар ҳақида аниқ тушунча ҳосил килиш лозим: 1) ердан чиқадиган ва космосдан келаётган барча жисмлар ҳавони ифлослайди, 2) атмосферага турли йўллар билан чиққан зарралар ичида энг хавфлиси радиоактив моддалардир, 3) атмос-фера ҳавосига ҳар хил металл зарралари, гачлар ҳам чиқади, булар сув буғи ва бошқа моддалар билан химиявий бирикиш реакциялари натижасида янги модда ҳосил қилиши мумкин, 4) бу моддалар Қуёшдан келаётган нур оқими миқдорини қайтаради, 5) ердан чиқадиган моддаларни тутиб қолиш иқтисодий аҳамиятга эга, 6) ҳозирги вақтда барча завод, фабрикаларда фильтрлар ўрнатилган, 7) ёпиқ системалар яратилган, 8) барча жараёнлар автоматлаштирилган. Ана шу материаллар ўқувчиларга тушунтириб бўлин-гач, куйидагича якун ясалади. Атмосферанинг намлик даражаси унда содир бўладиган физик жараёнларнинг ҳосил бўлишида, Ердаги иқлимнинг вужудга келишида асосий фактор ҳисобланади. Шунингдек, намлик бирор жой, мамлакатдаги ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёсига катта зарар етказади. Намлик, асосан қишлок хўжалик экинларига катта зарар етказади. Ҳавонинг намлиги ҳо- зирги замон техникасининг кўпгина соҳаларига ҳам зарар етказади. Масалан, нарсаларни қуритишда ва тайёр маҳсу-лотларни сақлашда, айниқса, об- ҳавони олдиндан айтиш, уни бошқариш учун ҳаво намлиги катта амалий аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам ҳаво намлигини ўлчаб бориш зарур. Ҳаво намлигини ўлчашнинг бир қанча усуллари бор: гигрометр, психрометр ва бошқалар. Қўпинча ҳаво намлигини, аниқ ўлчаш учун Август психрометридан фойдаланилади. Бу материаллар билан ўқувчиларни экскурсия вақтида таништирилади. Суюқликларнинг хоссалари. Табиатда суюқликлар муҳим аҳамиятга эга, суюқликнинг асосий хоссаси оқувчанлигидир. Ифлосланган сувлар ана шу окувчанлик хоссаси туфайли узок-узоқларга тарқалади. Суюқликлар-нинг асосий физик хоссаларидан яна бири уларнинг ёпишқоқлигидир. Суюқликларнинг ана шу хоссалари баён этилгач, ҳўллаш, капиллярлик ҳодисалари ҳакида фикр юритилади. Ҳўллаш. Дарсликдаги материалларга қўшимча ра-вишда ўқувчиларни куйидаги маълумотлар билан таниш-тириш мумкин: кундалик тажрибадан маълумки, ўсимлик-ларнинг барг ва поялари уларни қоплаб турган юпқа мумсимон қатлами туфайли сув билан ҳўлланмайди. Ана шу мумсимон қатлам туфайли дарахтларнинг барглари, беда боғлари, похол ғарамлари ва бошқалар ёмғирда ҳўл бўлмайди. Бундан эса кишлок хўжалигида кенг фойдаланилади, акс ҳолда беда ғарамлари ёғин-сочин натижасида ҳўл бўлиб, чириб кетган бўлур эди. Уларни чиришдан сақлаш учун махсус омборларда сақлаш ёки ғилофлар билан ёпиш талаб этилади. Бу эса анчагина маблағ сарф бўлишига олиб келади. Агар ёғаётган ёмғир таркибида заҳарли моддалар бўлса, у ёмғир билан жисмларни ҳўллаб унда ёпишиб қолади. Агар бундай нарсалар билан инсон ёки ҳайвон мулокатда бўлса, ёки уни истеъмол қилса, у заҳарланади. Бу эса инсон ҳаётини хавф остида колдиради. Текстил комбинатларида ҳаво намлиги камайиб кетса, унда чанглар кўпайиб, зарядланиб, ишлашни кийинлашти-ради. Бундан қутулиш учун хоналар вакти-вақти билан намланиб, чанглардан тозалаб турилади. Капиллярлик ҳодисалари. Дарсликдаги материаллар баён қилингандан сўнг ўқувчилар куйидагилар билан таништирилади: капиллярлик ҳодисалари табиатда, тур-мушда ва техникада кенг тарқалган. Капиллярлар табиатда кўп учрайди, масалан, одамларнинг сочи, одам ва жониворларнинг майда қон томирлари, ўсимликларнинг шарбати юрадиган жуда ингичка (нозик) томирлари, тупроқдаги сув унинг сиртига кўтариладиган энг ингичка капиллярлар, ғиштларнинг ҳаво диффузияланадиган ва нам сингиб ўтадиган ғоваклари, тухум пўстидаги ғоваклар ва шунга ўхшашлар бунга мисол бўла олади. Турмушда капиллярликка мисол қилиб, масалан, бензин, керосин, спиртнинг зажигалка (ўтолгич) лампа, спирт лампалар ва шунга ўхшаш рўзғор асбобларида пи-ликлардан кўтарилишини кўрсатиш мумкин. Спортчилар сочиғи сувни яхши шимиб олади. Босма коғоз сиёҳни яхши шимади. Авторучкада сиёҳ капилляр бўйлаб перога келади. Чармдан қилинган оёқ кийими сувни шиммаслиги учун мойланади. Техникада машина ва механизмларни мойлашда, чарм ва газмолларни бўяшда капиллярликдан фойдаланилади. Бинобарин, бино куришда, аксинча, пойдевор деворлардан копламалар билан ажратилади, бу қопламалар тупроқдаги сувнинг капиллярлар бўйлаб кўтарилишига йўл кўймайди. Ана шу йўл билан имо- ратларнинг мустаҳкамлиги сақлаб колинади. Бу матери-аллар билан ўқувчилар таништириб бўлингач, капилляр-лик ҳодисаларининг қишлок хўжалигида кандай аҳами-ятга эга эканлигига ўқувчиларнинг диқкати тортилиб, қуйидагича савол-жавоб ўтказилади. С а в ол . Маълум жойдаги нам тупроқни қуритиш учун нима қилиш керак? Ж а в о б . Тупроқни тезроқ куритиш учун уни зичлаш, шиббалаш керак. Бунда тупроқ капиллярлари ингичкала-шади. Шиббалаш қанчалик кучли бўлса, капиллярларнинг диаметри шунчалик кичиклашади. Сув ана шу капилляр найчалар орқали юқорига кўтарилади. Бунда сув буғлана-ди, тупрок эса ишлашга яроқли бўлади. Ана шундай йўл билан ортиқча намдан қутулиш мумкин ва ердан унумли фойдаланилади. Савол. Тупроқда намликни узоқ сақлаб қолиш учун қандай иш қилиш керак? Жавоб. Экин майдонларида намликни узоқ сақлаб қолиш учун тупроқдаги капилляр найчаларни бузиб юбориш керак. Бунинг учун эса тупрок сиртини юмшатиш (ер ҳайдаш) зарур. Ана шу йўл билан тупроқда нам сақлаб қолинади. Шу сабабли бу методдан қишлок, хўжалигида кенг фойдаланилади. Умуман сув буғланиши-ни камайтириб сув тежалади. Айниқса, бу метод қурғокчи-лик районларида катта аҳамиятга эга. Бу метод ҳар кандай тупрок, учун ҳам ўринли бўлмайди. Ўта нам бўлган жойларда юмшатиш ернинг қуришини секинлатади,. зичлаш эса тезлатади. Аммо намлик кам бўлганда тупрок, қатламининг бутун ҳажмидаги нам буғланиш ва тупроқ ғоваклари орқали диффузия натижасида қурийди. Бундай вақтда тупрокда намни сақлаб қолиш учун ундаги ғовакларни йўқотиш мақсадида Ерни молалаш зарур бўлади. Бунда биринчидан ғоваклар йўколса, иккинчидан уруғлар тупрокқа тегиб яхши намланади. Ана шу туфайлигина уруғлар тез ва яхши унади. Бундай йўл билан ўқувчиларда ер ва сувдан рационал фойдаланишга оид физик тушунчани шакллантириш мумкин. Шундан сўнг ўкувчилар диққати қуйидагиларга тортилади: капиллярда сув қанчалик баланд кўтарилади, баланд бўлиб ўсадиган ўсимликлар озуқа ва асосан сув билан қандай таъминланади? Буларни ҳал этиш учун куйидаги мисол ечилади: диаметри 1мк (микрон) бўлган капилляр ( =10 3 кг/м 3 , = 0,073 Н/м) тўла ҳўлланганда (яъни = 0 бўлганда) сув қандай баландликка кўтарила-ди? Масаланинг жавобидан маълум бўладики, сув 30 м баландликка кўтарилар экан. Капиллярлик бўлма-ганда эди, бундай ўсимликлар куриб қолар эди. Маъ-лумки, озуқа моддалар диффузия туфайли ўсимликлар-нинг илдиз системасига кириб унда ростланиб (тўпланиб) туради. Бунда тўпланган озуқа моддалар эритмаси капиллярлик ҳодисаси туфайли ўсимликнинг илдизи ва танаси орқали ўсимлик ҳужайралари ҳосил қилган капиллярлар бўйлаб юқорига кўтарилади. Бу матери-алларнинг асосий моҳиятини дарсда тушунтириб, тафси-лотларини экскурсия ёки дарсдан ва мактабдан ташкари машғулотларда ниҳоясига етказиш яхши натижа беради. Бу ишни биология ўқитувчиси билан ҳамкорликда бажариш зарур. Бунда биология ўқитувчиси капиллярлик ҳодисасини биологик нуқтаи назардан физикага боғлаб тушунтиради. Физика ўкитувчиси эса физика нуқтаи назаридан биологияга боғлайди. Ана шунда ўкувчиларда чуқур фанлараро боғланишга асосланган бир бутун билимлар системаси шаклланади. Ўқувчилар узоқ муддатли қишлок хўжалик ишлари билан шуғулланганларида ёки ишлаб чикариш практикасида бўлганларида уларни зах қочиришнинг физик ва агротехник асослари билан ҳам таништириш мумкин. Жумҳуриятнинг иссиқлик режими. Юкоридаги матери-аллар ўтиб бўлингач, такрорлаш вақтида ёки синфдан ва мактабдан ташқари олиб бориладиган машғулотларда ўкувчилар диққати куйидаги маълумотларга тортилади. Йиллик ўртача ҳароратга қараб Ўзбекистоннинг иссиклик режими ҳақидаги тасаввурга эга бўлиш мумкин. Жумҳу-риятнинг энг иссиқ ноҳиялари жанубда (Шеробод 18°С, Термиз 17, 4°С, Ғузор 16,1°С) ва энг совуқ ноҳиялари Қоракалпоғистоннингшимоли-ғарбидадир. (Қўнғирот ва Тўрткўл—10°С) Жумҳуриятда энг совуқ ой январь бўлиб, ундан то июлгача ҳаво исиб, августдан январгача совиб боради. Езда баъзи кунлари ҳаво ниҳоятда қизиб, текисликларда ҳарорат 42—47°С, айрим ҳолларда эса 49—50°С гача етади. Ҳаво иссиқ бўлганда суғориладиган ерларда ўсимликлар тез ўсиб, ҳосилга киради. Лекин юқори ҳарорат ҳаводаги ва тупроқдаги намнинг кама-йишига сабаб бўлади, чунки ёзда ер жуда тез исийди. Текисликларда тупроқ кундузи 60—70°С гача, чўлларда эса 80°С гача қизийди. Шу сабабдан чўлларда сув танқислигидан ўсимликлар қуриб, қовжирайди. Ша-ҳарларда эса йўлларга ётқизилган асфальт қизиб юмшай-ди, бузилади, биноларнинг деворлари, томлари қизигани-дан уй ичи дим бўлиб кетади. Жуда иссик ҳавода одам тез чарчайди, меҳнат унуми пасаяди, баъзи касалликлар қўзғайди ёки кучаяди. Бундан қутулиш учун ҳозир хонадонларда кондиционерлар ўрнатилмоқда. Жумҳурият, иқлим шароитини ҳисобга олиб, куриладиган уйлар, ғиштдан, баланд килиб қурилиши зарур. Цемент уйлар ўзининг физик, химик хусусиятлари билан, киши соғлиғига салбий таъсир этади. Уй куришда, қуёш нурининг тушиши ҳисобга олиниши зарур. Уй атрофида боғларни кўпайтириш керак. Совуқ тушиши. Маълумки, баҳорги ва кузги совуклар жумҳуриятимиз иқтисодига анча салбий таъсир этади. Физика ўқитишда ўқувчиларни совуқ тушишининг физик моҳияти, уни олдиндан айтиш, унга тайёрланиш, маданий ва полиз экинларини совук уришидан сақлашга оид билимлар билан таништириш анча муҳим аҳамият касб этади: а) ўкувчиларнинг физикадан олган билимлари кенгаяди в чукурлашади, б) олинган билимларини амалиётда татбиқ этиб ундан тўғри хулоса чиқариб, халқ бойликларини сақлаб қолишдек малакага эга бўладилар. Бунда ўкувчилар қуйидагиларни билишлари зарур: совук бўлмайдиган даврнинг узун-қисқалиги, ўсимликларнинг ўсиб ривожланиш (вегетация) даврига тўғри келадиган эффектив ҳароратларни билиш жуда муҳим. Ҳар бир ўқитувчи мисол тариқасида ўзлари яшайдиган жойда ўсадиган ўсимликлар учун зарур эффектив ҳароратга ўқувчилар диққатини тортади. Биз қуйидагиларни намуна сифатида келтириб ўтамиз. Хоразм воҳасида совуқ бўлмайдиган давр ўрта ҳисобда 190—210 кун, Сурхон - Шеробод водийсида 230—265 кун. Ўзбекистоннинг бошка текислик ва тоғ олди ноҳияларида эса 200—220 кун бўлади. Барча ўқувчилар куйидагиларни билишлари зарур. Пахта ўртача суткалик ҳарорат +10°С дан ошганда ўса бошлаб, кузда совуқ тушганда ўсишдан тўхтайди. Ана шу давр вегетация даври дейилади Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат одатда, апрелнинг охирида 10 °С га етади, тахминан октябрнинг охирида совук тушади. Демак, Тошкентда пахтанинг вететация даври 281 кунга тўғри келади. Пахтанинг 50 фоиз кўсаги очилиши учун тахминан 180—190 кун керак. Шу даврда эффектив ҳароратнинг миқдори 1900—2000°С атрофида бўлиши шарт. Қашқа-дарё ва Сурхондарё воҳаларида бу эффектив ҳарорат 2000—3000°С га тенг. Бу маълумотларга асосланиб, ўкувчилар бошка ўсим-ликларни экиб неча марта ҳосил олиш мумкинлигини билиб оладилар. Бу билан улар табиат бойлиги бўлган Қуёш энергияси, сув ва тупрокдан рационал фойдала-нишдек малакага эга бўлишади. Ана шу тушунчаларни ўкувчилар билиб олганларидан сўнг совуқ нималигига таъриф берилади. Вегетация даврида ҳаво ёки тупрок ҳароратининг кисқа муддатда 0°С дан пасайиб кетишига совуқ тушиш дейилади. Ана шундан сўнг ўкувчилар диккати қуйидагиларга тортилади. Совук экинларга етказадиган зарарига қараб 3 турга бўлинадн: кучсиз совук, ўртача совуқ ва қаттиқ совуқ. Қаттик совуқ тушганда ер бетидан 2 м баландликда ҳаво ҳарорати минус 1,5— 2°С бўлади. Бунда бутун экинларни совуқ уради, айрим жойларда йўқ қилади. Совуқ физик ҳоссаларига караб қуйидаги типларга бўлинади: адвектив, радиацион, адвектив-радиацион. Бирор ноҳияга совуқ ҳаво массалари бостириб кириши туфайли содир бўладиган совуқ адвектив (келтирилган) совуқ дейилади. Қечалари хаво очиқ бўлиб, ер сирти нурланиб кўп иссиқлик чиқариб юбориши натижасида содир бўладиган совук радиацион совуқ дейилади. Кузда совуқ ҳаво массалари ўтиб кетгандан сўнг очиқ ҳаволи кечалар кузатилади. Бу адвектив-радиацион совуқ дейила-ди. Экинларни совук уришига қарши, асосан икки йўл билан курашиш мумкин: а) совуқ тушишини олдиндан аниклаш, экинларни далада ҳимоя килиш, суғориш, иситгичлар ўрнатиш ва бошқалар, б) рўзанинг ва бошқа экинларнинг тез пишадиган янги навларини яратиш. Кристалл жисмларнинг эриши ва қотиши. Дарсликдаги материаллар баён қилингач, тоғлардаги қор ва дарё, океан, денгизлардаги музлар бирданига эриши натижаси-даги сув тошқини, унинг зарарлари ҳақида ҳам гапириш зарур. Бундай табиий ҳодиса (офат) дан ҳимояланиш учун энг асосий нарса ҳаво ҳароратини ўлчаб, унинг ўзгариш графигини чизиб бориш лозимлиги ўкувчиларга тушунти-рилади. Дарсликдаги қотиш темасини ўтганда ўқувчи-ларни қуйидаги фикрлар билан таништириш лозим. Ҳамма жойда сув мавжуд. Ҳарорат пасайиши билан тоғ ва тош ораликлари ва ёриқларида сув музлаши натижасида улар емирилади, чунки.сув музлаганда кенгаяди. Бу ҳол канал ва тўронларнинг емирилишига ёки сув тошқинларига олиб келади. Бу эса инсонга анча иқтисодий зарар келтириши мумкин. Ўқувчиларни келажакда ичимлик сувини олиш учун тоғлардаги кор ва музликларни, шунингдек, Антарктида ва Арктикадан айсбергларни олиб келиб, эритиш кўзда тутилаётганлиги билан қайта таништирилади. Маълумки, жисм эриётганда атрофдан энергия олади. Демак, бу музлар эриши учун ҳам энергия зарур. Музнинг солиштирма эриш иссиқлиги 3,4-10 5 Ж/кг=80 кал/г. Узун-лиги 10 км, эни 2,5 км, қалинлиги 270 м бўлган музни эритиш учун қанча иссиқлик сарфлаш керак. Бунда жойнинг ҳарорати совиб кетмасмикан?— деган саволга ўкувчилар мазкур масалани ечиб жавоб оладилар. Жисмлар қотаётганда эса иссиқлик ажралиб чикишига ўкувчилар диққати тортилади. Катта кўл ва дарёларга яқин жойларда об-ҳавонинг исиши ва совишидаги к^чикишлар муз эриганда энергия ютилиши, сув музла-ганда энергия ажралиб чиқиши мисоллар асосида ўқувчиларга тушунтирилади. Музнинг эриши ва сувнинг музлаш жараёни табиат ва техника учун жуда катта аҳамиятга эгалигига ўқувчилар диқкати тортилади.