logo

Электр ўлчов воситалари ва ўлчашлар ҳақида умумий маълумотлар.Метрология фани ҳақида тушунчa

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

41.5 KB
Электр ўлчов воситалари ва ўлчашлар ҳақида умумий маълумотлар.Метрология фани ҳақида тушунч a Режа: 1. Электр ўлчаш асбоблари ҳақида маълумотлар. 2. Ўлчаш ва ўлчаш усуллари. 3. Метрология ҳақида умумий тушунча. 4. Ўлчаш воситаларининг метрологик характеристикалари. Таянч сўзлар ва иборалар: ў лчаш, бевосита, билвосита, метрологик аниқлик даражаси, эталон, таққослаш, компенсацион усул, ўлчаш интервали сезгирлик, ишончлилик. Ҳар хил турдаги электротехник қурилмаларнинг ҳолатини ва ишлашини баҳолаш учун электр ўлчови асбобларидан фойдаланилади.Электр ўлчаш асбоблари юқори сезгирлиги, ўлчашнинг аниқлиги, ишончлилиги ва тузилишининг оддийлиги билан ажралиб туради. Электр катталиклари-ток кучи, кучланиш, электр энергиясининг қуввати, магнит оқими, сиғими, частотаси ва бошқалар билан бир қаторда улар ёрдамида ноэлектрик катталикларни ҳам ўлчаш мумкин. Электр ўлчов асбобларининг кўрсатишини узоқ масофаларга узатиш мумкин (теле ўлчаш), улар ишлаб чиқариш жараёнига бевосита таъсир этиши учун ишлатилиши мумкин. (автомотик бошқариш) ёки улар ёрдамида назорат қилинувчи жараёнларни қайд қилиб бериш мумкин (масалан, магнит лентасига ёзиш орқали). Ярим ўтказгичли техниканинг қўлланилиши орқали электр ўлчов асбобларининг қўлланилиш соҳалари анча кенгайди. Бирор физик катталикни ўлчаш деганда махсус техник ўлчов воситалари ёрдамида унинг қийматини тажриба йули билан аниқлашга айтилади.Ҳар хил физик катталикларни ўлчаш учуч амалда турли ўлчаш усулларидан фойдаланилади.Натижани олиш усулига кўра ҳамма ўлчашлар бевосита ва билвосита турларга бўлинади. Бевосита ўлчашда физик катталиклар қиймати тўғридан тўғри-тажриба натижасида олинади. Билвосита ўлчашда ўлчанаётган катталик билан бевосита ўлчаниши мумкин бўлган катталиклар орасидаги боғланишдан фойдаланилади.Мисол учун занжирнинг бир қисмидаги қаршиликни ўлчаш учун, ундаги кучланиш ва ток кучи бевосита ўлчанади ҳамда Ом қонунидан фойдаланиб қаршилик ҳисобланиши мумкин. Электр ўлчаш техникасида таққослаш усули ҳам қўлланилади.Бу усулда ўлчанаётган катталик қайтариладиган ўлчов билан таққосланади. Таққослаш усули компенсацион ва кўприк усулларга бўлинади. Компенсацион таққослаш усулига мисол сифатида кучланишни нормал элемент Э.Ю.К.си қиймати билан таққослаб ўлчашни келтириш мумкин. Кўприк схемали таққослаш усулига мисол сифатида кўприк схема ёрдамида номаълум қаршиликни ўлчашни кўрсатиш мумкин. Ўлчашнинг таққослаш усули жуда аниқ, лекин уларни бажариш учун мураккаб ўлчов техникаси талаб қилинад Метрология ҳақида. Метрология грекча метрон (ўлчов) ва логос (тушунча) сўзларидан олинган.Метрология физик катталикларни аниқ ва такомиллаштирилган ягона тизимли ўлчашлар ҳақидаги фандир.Физик катталикларни ўлчаш назарияси, физик катталиклар бирлиги ва бирликлар тизими, ўлчаш воситалари в ўлчаш услублари эталонлар ва намуна ўлчаш воситалари, шунингдек бирлик ўлчамни ишчи ўлчаш воситаларига ўтказиш услублари метрологиянинг асосий мазмуни ҳисобланади.Метрология фани техника тараққиёти асосида аниқлигининг энг юқори даражаси қайд этилган воситаларни яратади, ўлчаш ишларининг универсал усулларини ишлаб чиқади ва натижада тизими жиҳатидан бирхиллаштирилган ўлчов асбобларни яратади.Метрология талаблари Давлат стандартлари асосида амалга оширилади.Шу сабабли метрология ва стандартлаштириш ҳамиша бири иккинчисини тўлдиради ва такомиллаштиради. Метрология ва метрологик таъминот илмий техник ва ташкилий йўналишда ривожланиб боради.Метрология физик катталикларни номлашда дунё илмий-техник атамаларидан фойдаланиш йўлларини ўргатади.Халқаро бирликлар тизими СИ ни жаҳон миқёсида ягона қонунлар асосида қўллаш тадбирларини ишлаб чиқади. 3. Ўлчаш воситаларининг энг мухим характеристикаларидан бири метрологик характеристикалардир. Метрологик характеристикаларга ўлчашнинг аниқлиги ва интервали, сезгирлиги, стабиллик, ишончлилик ва бошқалар киради. Ўлчаш аниқлиги ўлчаш воситаларининг метрологик имкониятларини асосий аниқловчи характеристика бўлиб ҳисобланади. Ўлчаш аниқлиги деганда ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига ўлчаш натижасининг қанчалик яқинлик даражаси тушунилади. Бироқ ўлчаш аниқлигини бахолаш амалий жиҳатдан ўлчаш хатолиги орқали ифодаланиши қулай ҳисобланади. Ўлчаш хатолиги кўпгина факторларга боғлиқ бўлиб, бу факторларга ўлчаш методини хатолиги, ўлчаш воситасининг мукаммал эмаслиги, операторнинг субъектив хатоликлари, ўлчаш объектини ўлчаш воситаси билан алоқа каналининг таъсири ва бошқалар киради.Хатоликлар абсолют ва нисбий турларга бўлинади. Абсолют хатолик қуйдагича аниқланади:хх к х х х    (1) кх - асбобнинг кўрсатиши хх -ҳақиқий қиймат. Нисбий хатоликлар эса: xx x S   ёки 100  xx x S ( 2) Ўлчаш воситалари ўлчаш интервали қўлланиши шароитлари, сезгирлик, тез ишлай олиш (инерциясиз), стабиллик, шовқин ва ҳалақит сигналларга ҳимоя қобилияти, ишончлилик, истеъмол қуввати ва шунга ўхшаш параметрлар билан характерланади. Адабиётлар. 1. А.С.Каримов “Электротехника ва электроника асослари” Тошкент- 1995 йил. 106-109 бетлар. 2. В.А.Кузнецов “Измерение в электроника” Москва-1985 год. 9-21 стр. 3. А.Т.Морозов “Электротехника” Москва-1987 год.146-148 бетлар.