logo

Миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари

Yuklangan vaqt:

19.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

106.5 KB
Миллий ўзликни англаш, уни мустаҳкамлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш шахс маънавияти белгилари. Ҳуқуқий саводхонлик, қонунга итоаткорлик, давлат тизимига ҳурмат ва фуқаролик бурчига садоқат, шахс маънавий баркамоллигининг мезони Режа: 1. Миллий ўз-ўзини англаш, унинг моҳияти. 2. Ҳуқуқий саводхонлик-маънавий етуклик мезони. 3. Демократиянинг маънавий ва маърифий жихатлари. 4 . Шахс маънавиятини шакллантиришда ота – она маъсулияти. 5. Адабиёт ва санъат – шахс маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим воситалари.  Таянч иборалар: Ўз-ўзини англаш, миллий ўзликни англаш, миллатлараро тотувлик, Демократия, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий маданият, Демократиянинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатлари, ҳуқуқий Демократик давлат, Демократик жамият, меҳнат, адолат, оила жамиятнинг асосий бўғини. Миллий ўз-ўзини англаш, унинг моҳияти Ўз ўзини чуқур англаб етган, кўзи очилган, ақли расо, ғоявий-сиёсий жахатдан уйғонган ва жипслашган халқ ва миллатни, ўтмишда бўлганидек, мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, тили, маданияти, қадриятларини аёқ ости қилиш, бойликларини талаб кетиш, ҳуқуқларини п о ймол этиш, давлат мустақиллигидан жудо қилиш асло мумкин эмас. Ўз-ўзини англаш бу халқнинг, миллатнинг ўтмиш тарихий тараққиёт йўлини, ота-боболари, насл-насаби, авлоду-аждодларининг ким бўлганлиги ва уларнинг жахон илм - фани ва маданияти тараққиётига қўшган буюк ҳиссаларини билиб олишдир.Миллий ўзликни англаш-миллат яшаётган Ватаннинг порлоқ истиқболини таъминлаш учун қандай имкониятлар ва қулайликларга эга эканлигини чуқур англаб етиш, улар билан чексиз фахрланиш, мавжуд имкониятларни юзага чиқариш, реал воқеликка айлантириш учун ўзини сафарбар этиш, барча имкониятлар, куч ғайратини ишга солиш демакдир. Миллат мавжуд бўлиши учун тил, худуд ва маънавият асосий шарт бўлгани каби миллий ўзликни англаш ҳам асосий зарурий шарт ҳисобланади. Ўзликни англаш ўз моҳиятига кўра миллат ва элатлар учун хос бўлган маънавият хусусиятларини ифода этиб, ўз функциясига кўра милий манфаатларни ҳимоя қилади. Шундай қилиб, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзини реал мавжуд субъект, муайян моддий ва маънавий бойликларини ифодаловчи этник бирлик, тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятларга мансублигини, манфаатлар ва эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга миллий ўзликни англаш,-деб аталади. Миллий ўзликни англаш миллат бирлигининг мустаҳкамлигини, миллат манфаатларининг, шахс, маҳаллийчилик манфаатларидан устун туришини англаш даражаси билан боғлиқдир. Миллий ўзликни англаш миллатнинг тил, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, худуд ягоналиги, маънавиятдаги ўзига хослигидан иборат белгилари каби миллатнинг мустақил белгиси ҳисобланади. Миллий ўзликни англаш миллатнинг мустақил белгиси эканлиги-миллий манфаатлар, эҳтиёжлар умумийлигини ҳимоя қилиш ва миллий тараққиётга эришиш ва унинг жахон тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш заруратини англаш билан белгиланади. Миллий ўзликни англаш омилининг қудрати қуйидаги шароитларда кўпроқ намоён бўлади: Биринчидан , агар миллий ўзликни англаш ривожланган бўлса, юқорида қайд этганимиздек, миллатнинг манфаатларига, айниқса шаъни, қадр қиммати, обрў-эътибори, ғурури паймол этилишига қаратилган ҳаракатлар юзага келган шароитларда миллатнинг барча вакиллари бирлашиб кетадилар, хатто миллатнинг ичида ўзаро муҳолифатда бўлган томонлар ҳам миллатнинг шаъни, ғурури, обрў-эътиборини ҳимоя қилиш манфаати йўлида бирлашадилар. Иккинчидан , миллий ўзликни англаш Руҳий, ҳис-ҳаяжон, эҳтирос омилидир. Мазкур ҳолат ташқаридан қараганда сезилмайди. Уни миллатнинг хатти - ҳаракатларида, интилишларида ва мақсадларини амалга оширишларидаги салоҳияти орқали билиб олиш мумкин бўлади. Руҳий ҳис - ҳаяжон ва эҳтиросларнинг “портлаши” миллатнинг ҳаракатери, хусусиятлари, миллий ғояларни яратувчи, унинг тарққиётида олдинги сафда турувчи зиёлиларнинг салоҳиятига боғлиқ. Хуллас, миллий ўзлакни англашни ўстириш йўлида мустақилкни мустаҳкамлашга фидойи бўла оладиган, жонкуёр,-Ислом Каримов сўзлари билан айтганда, ”Биз фидоий ватанпарварларни тарбиялаймиз”, “Элим деб юртим деб яшовчи, шу йўлда ҳатто жонини ҳам аямайдиган”, “ўзидан сўнг озод ва обод Ватан қолдирадиган” фарзандларни тарбиялашимиз замон ва мустақиллик талаби. Бунда юртимизда яшаётган ҳар бир киши миллатидан қатъий назар масъул бўлмоғи лозим. Ёшларимиз тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг муқаддас қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатини қарор топтириш, уларнинг, мен ўзбек фарзандиман, деб, ғурур ва ифтиҳор билан яшашига эришиш маънавий тарбия ишимизнинг марказида турмоғи лозим. Ҳуқуқий саводхонлик-маънавий етуклик мезони Ҳар қандай мустақил давлатда халқнинг эркин яшаши, фаровон турмуш қуриши, ҳоҳиш иродасининг амалга оширилиши, эзгу мақсад ниятлари ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланиши лозим. Шу кафолат ватан тараққиётини, давлат мустақиллигини, халқнинг жипслигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни, мустақилликнинг барқарорлигини таъминлашга шарт-шароит яратади. Юқорида айтилган кафолат республикамиз конституциясида ўз ифодасини топган. Бу ҳақда президентимиз И. Каримов Олий Мажлиснинг Биринчи чақириқ ўн биринчи сессиясида сўзлаган нутқида: “Давлатимиз, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаро келажагининг кафолатини Конституция беради. Фуқароларнинг ҳақ- ҳуқуқлари, бурчлари конституцияда белгиланган, тегишли қонунлар билан мустаҳкамланган. Мақсадимиз эркин, Демократик ҳуқуқий давлат қуриш, адолатли жамият барпо этиш, ҳеч бир инсонни камситмаслик, эътиқодини ҳурмат қилиш, эркинлигини таъминлаш”, -деб кўрсатган эди. Олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш учун бугунги Ўзбекистонда эркин ва фаровон фикрлай оладиган, унинг ҳаётида фаол иштирок эта биладиган, ўз сўзини айтишга қодир, ўз вазифа ва бурчларини тўғри англаб етган фуқаролар зарур. Бундай фуқарони тарбиялаш замон, тараққиётимиз талаби. Бунга қандай эришиш мумкин? Демократик ҳуқуқий давлатнинг бунёдкорлари ҳуқуқий маданияти, тарбиясини тўғри йўлга қўйиш билан мақсадимизга эриша оламиз. Мамлактимизнинг ҳар бир фуқароси, Сиз каби ёшлар қомусимиз ва бошқа қонунларни ўрганиб олишлари зарур. Конституцияни билмаган, пухта ўрганмаган киши ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди. Ҳуқуқини билмаган одамнинг ҳаёти охир оқибатда фожиали тус олиши мумкин. Бунинг яққол мисоли Президентимизнинг юқорида қайд этганимиз нутқида ҳам кўришмиз мумкин: “Мадомики мақсадимиз аниқ экан, инсон ҳуқуқлари умумхалқ муҳокамасида қабул қилинган Конституция ҳимоясида экан,-деб нутқини давом эттирган эди юртбошимиз, -авлодларимиз, фарзандларимиз келажагига хавф соладиган, миллат шаънига доғ туширадиган хатти- ҳаракатлар қаердан пайдо бўляпти?” Бу ўринда Президентимиз бундай қалтис хатти-ҳаракатларга қўл урган кимсаларнинг қонунни билмаслиги, билса ҳам унга менсимасдан қараши, ҳурмат қилмасилигида эканини, уларда ҳуқуқий маданиятнинг йўқлиги, етишмаслигини айтмоқчи. Кўпинча кишилар ҳуқуқ, қонун, бурч, адлия каби атамаларни, баъзан тасодифан қонунбузарлик қилиб қонун олдида жавобгарлик ҳолатига тушиб қолганларидагина эслайдилар. Нега қонунга рўпара бўлдинг, деб сўралганда “Бундай бўлишидан хабарим йўқ эди”-деб кўзини милтиллатиб, адвокатдан нажот кутиб турадилар. Шуни яхши англашимиз керакки, қонунни билмаслик ҳеч қачон енгиллаштирмайди. Биз қонунга менсимаслик билан қарасак, уни ўрганмасак, ҳурмат қилмасак шунда ноқулай аҳволга тушиб қоламиз. Қонунни билиш, ҳурмат қилиш жиноятдан, жиноий оламдан йироқ юришнинг бирдан-бир йўлидир. Қонунга ҳурмат инсон маданияти ва маънавияти бўлиб қолганда, бундай жамиятни бошқариш ҳам адолатни қарор топтириш ҳам осон бўлади. Мана шунинг учун ҳам ҳуқуқий саводхонликни юқори даражага кўтариш тарбия борасидаги асосий ишларимиздан бири бўлиб қолмоғи керак. Ҳуқуқий маданиятни, саводхонликни ривожлантирмай туриб қонунни менсимайдиган бузғинчилар, ўғри ва юлғичлар, товламачилар, лаганбардорлар, ахлоқ-одобсизликлар, қўрқоқлар, қотилликлар каби салбий ҳолатларнинг олидини олиш, тугатиш анчайин мушкул иш. Бундай қонунбузарлардан аввало одамларни, жамиятни ҳимоя қилиш зарур. Юртбошимиз Ислом Каримов сўзлари билан айтганда: “...давлат давлатлигини қилмоқчи бўлса, фуқарони ўз паноҳига олиши зарур... Давлат ҳар бир фуқаросини ҳимоя этиши, унга ҳуқуқий ёрдам бериши керак. Қонун олдида барча баробар. Мамлакат қонунларига жаъми фуқаро- ёшидан, миллатидан, ирқи, динидан қатъи назар-барча баробар бўйсунмоғи фарз”. Яна Ислом Каримов сўзлари билан айтганда, қонун қоғозда келиб кетса, жамият асло равнақ топмайди, қонун амалда бўлиши лозим. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адолатли давлатнинг маънавий ва маърифий вазифаси. Бизнинг вазифамиз эса фуқаролар манфаатини кўзловчи қонунларга тўлиқ риоя этишдан иборат. Демократиянинг маънавий ва маърифий жихатлари Демократия-”Халқ хоқимияти” демакдир. Демократия кишилик тарихида инсоннинг онгли ҳаёти бошланган даврдан бошлаб, унинг эрк- иродасини, ҳоҳиш истагини белгилайдиган мезон бўлиб келмоқда. Инсоният жамияти тараққиётининг ҳар бир янги даврида Демократия ҳам янгидан-янги мазмун, моҳият ва шаклкасб эта борган. Демократия жамият тараққиёти, унинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатларини, аҳоли умумий дунёқарашини ўзида акс эттир а ди. Демократия тушунчаси негизида аҳолининг озодлик, ҳурриятга эришиши эркин яшаши, ҳақиқат ва адолат сингари мазмун ётади. Буюк бобомиз Амир Темурнинг “Куч адолатда” деган сўзи негизида ҳуқуқий Демократик давлатнинг ҳам, фуқаролик жамиятининг ҳам айрим белгилари, ғоят инсонпарварлик мазмуни ва инсоннинг яшаш ҳуқуқи, унинг барча эркинликлари мужассамлашган. Юқорида айтилган фикрлар ҳозирги замон Демократик ҳаракатлар илғор тажрибасининг ўқ илдизини, бош йўналишини ташкил этади. Қадимги Шарқ давлатчилигида инсон эрки ҳақ-ҳуқуқлари кўп жиҳатдан ҳимоя қилинган, ҳамда ўз даврининг талаб ва э хтиёжларидан келиб чиқиб, инсон озодлиги ва ҳатти-ҳаракатлари эркинлиги таъмин этилган эди. Бўлар айни Демократик жамиятининг муҳим ва асосий белгиларидан ҳисобланади. Энди биз бутунлай янги тарихий шароитда яшаяпмиз. Бундай шароитда Демократияни шунчаки “Озодлик”, “Эркинлик”, “Халқ хоқимияти” сифатида содда равишда тушунмаслигимиз керак. Демократиянинг ҳар бир элементи янгича чуқур мазмун билан бойиб б о ряпти. Чунончи, Демократиянинг маданияти, маърифати одамлар ўртасидаги муносабатларидан тортиб дунёвий муаммоларни ҳал этишгача бўлган низо, муроса ва якдиллик, унинг иқтисод, сиёсат ва фиклар хилма- хиллиги шароитидаги вазифаларини ҳам қамраб олмоқда. Одамлар онги ва тафаккури кенгайгани сари, уларнинг Демократияга муносабатлари ҳам ўзгармоқда. Демократик жамиятни барпо этишнинг тамойилари, дунё тан олган, эътироф этган, барча учун умумий бўлган ўз йўриқлари мавжуд. Бўларга қуйидагилар киради: Бевосита фуқаронинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш ҳуқуқига эгалиги, озчиликнинг кўпчиликка буйсуниши, барча фуқароларнинг миллати, элати, ижтимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги, давлат ва жамият бошқарувида қонун устуворлиги, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ва бошқалар. Бўлар деярли барча мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам қатъий белгилаб қўйилган Демократиянинг тартиб қоидаларидир. Демократияни ҳаётга жорий қилишда мамлакат халқининг миллий эҳтиёжлари, турмуш тарзи, ахлоқий мезонларидан келиб чиқиб ёндашиш керак бўлади. Ана шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, ҳамма халқлар учун Демократияни бирдай жорий қилишнинг бир ҳил қолипи бўлиши мумкин эмас. Мана шундан Демократиянинг ғарб ва шарқоналиги хақидаги қарашлар юзага чиққан. Бу ҳақда Республикамиз Президенти И А Каримов “Шарқда Демократик жараёнларнинг қадимдан шаклланган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятлари бор. Буни асло назардан қочириб бўлмайди. Яъни Шарқда Демократик жараёнлар узвий равишда аста - секин тараққий топади. Бу соҳада инқилобий ўзгаришлар ясашга уринишлар ғоят нохуш, ҳатто фожиали натижаларга олиб келади.” Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларда Туркия, Олмония, Франция, Англия каби мамлакатлар бизга ўз тараққиёт дастурлари ва моделларини тавсия этдилар. Тўғри бу мамлакатларда Демократиянинг ибратли ва ўрганишга арзирли тажрибалари мавжуд. Бироқ давлатимиз раҳбари Ислом Каримов бу тақлифларга ўзининг аниқ муносабатини билдирди. Бу масалага ҳар бир миллатнинг турмуш тарзи, руҳиятидан келиб чиқиб ёндашиш зарурлигини айтди. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, Демократик жараёнларни четдан нусха олиб кўр-кўрона кўчириш асло самара бермайди. Бундай йўл чалкаш ва хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ғарб Демократиясини тўғридан-тўғри шарқ мамлакатларида жорий этиш мумкин эмас. Унга тақлид қилиш кутилмаган фожиаларга олиб келиши мумкин. Эркинликка ортиқча йўл бериш давлат ва бошқарув апартининг бўшашиб кетиши, хоқимият жиловининг ўз ҳоҳишига қўйилиши минг- минглаб хонадонлар бошига оғир кулфатлар келтириши билан якунланишини кўрсатувчи мисоллар кўп. Ғ арб Демократиясида очиқдан-очиқ муносабат, кескин инқилобий ҳаракат устунлик қилади. Шарқ Демократиясида эса аксинча андишалилик, босиқлик: ғарбда ота-онасини сенсираш, шарқда ўзидан катталарга, оқсоқолга ҳурмат билан қараш, босиқлик билан иш тутиш анъаналари мавжуд. Баъзи одамлар Ўзбекистонда ҳуқуқий Демократик жамиятни шакллантириш фақат қоғозда, шунчаки оғзаки гап, амалда фуқароларнинг барча имкониятлдари чекланаётир, деб даво килмоқдалар. Бу гапни айтганлар нуқул Ўзбекистонни Америка, Олмония, Франция, Англия ва бошқа бир қатор мамлакатлардаги аҳвол билан солиштиришга уринадилар. Бу ўринда бир нарсага эътибор беришимиз талаб этилади. Юқорида қайд этилган мамалакатларнинг инсон ҳуқуқлари, давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар борасида тўпланган тажрибалар, амалга оширилган ишлар 200 йил ва ундан ортиқ йиллар давомида оғир кураш ва синов йўлларидан ўтиш орқали вужудга келган. Мустақил Ўзбекистонда тарихан қисқа вақт мобайнида, кечаги кундан бугунги кунга ўтган куннинг ўзида ғарб давлатларидек, кенг миқёсли тадбирларни амалга оширишни талаб қилиш ақлга сиғмайдиган ҳолат. Одамлар дунё қараши, фикрлаш тарзи ва онги даражасини бир йил ёки бир кунда ўзгартириш мумкин эмас. Демократия- онгли фикрлаш, ҳар қандай эҳтирослардан ҳоли, ақл идрокка таянган муносабат. Демократия-юксак манавият ва ички маданиятни ошкор этиш имконияти: Демократияни англаш шахснинг барча учун бирдай бўлган қонунларга тула риоя этиш;аниқ тартиб интизомларга таяниб яшаш салоҳияти; Демократия бизга инсон хақ ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, умумхалқ ва умумдавлат манфаатларини ҳимоя қиладиган барчанинг қонунларга бўйсуниб яшашини ўргатади ва талаб этади. Аксинча, бўлган жамиатда бош-бошдоқлик, парокандалик авж олади ва оқибатда бундай жамият ҳалокатга учрайди. Шунинг учун ҳам президентимиз мамлакатимизнинг сиёсий ва давлат қурилишидаги хусусиятларини кўрсатиб борар экан, “сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш, жамиятда Демократия, фикр ва виждон эркинлиги тамойилларини, гуманизм ғоялари ва умуминсоний қадриятларни қарор топтириш” ни муҳим вазифа сифатида белгилаб берди. Мустақиллик туфайли эркинлик, Демократия нималиги ва ўзлигимизни кашф этдик. То маънавий камолга етмагунча, то хатти-ҳаракатларимиз, муносабатларимиз ақлу-идрок ва умумманфаат доираси билан чегараланмагунча Демократияни мазмуни ҳам кўлами ҳам кутганимиз даражаси бўлмайди. Бу бевосита фуқаролар онги, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яқин ўтмишдан қолган лоқайдлик ва боқимандалик кайфиятларини йўқотиш, шу асосда давлатимиз, ватанимиз истиқболи учун куйиниш туйғуларини кучайтириш каби мураккаб ва узоқ муддатли жараён билан боғлиқ. Шахс маънавиятини шакллантиришда ота – она маъсулияти Мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни Конститутцияда фарзандларнинг жамият, оила, ота – оналари олдидаги инсоний бурчлари ва масъулиятлари нималардан иборатлиги миллий қадриятларимиздаги асосий ғоя ва қоидаларга асосланиб белгилаб берилган. Унинг 66-моддасида қайд қилинишича вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота – оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Ота – онани ҳурмат қилишнинг улуғворлиги хақидаги баъзи ибратли фикрларни ҳадислардан келтириб ўтамиз. “Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота – онасини зиёрат қилса Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасининг қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”; “Ким ота – онасини рози қилса унга тубо (жаннатдаги дарахт) насиб бўлиб, Аллоҳ таоло унинг умрини зиёда қилади”; “Уч тоифа кишиларнинг дуоси ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ таоло қошида мақбулдир: мазлум кишининг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг дуоси”; “Ота-оналарнинг кексайган вақтида ҳар иккисининг ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин, ва яна хор бўлсин”; “Ота-онага итоат қилиш-тангрига итоат қилишдир. Уни олдида ганоҳ қилиш, тангри олдида гуноҳ қилиш билан баробардир” ва бошқалар. Фарзанд тарбияси қуйидаги босқичларда амалга оширилишини ҳар бир ота-она яхши билиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Биринчиси-насл тарбияси, яъни бола тарбияси-бола туғилмасидан 3-4 йил олдин бошланиши керак. Яъни бўлғуси ота-онанинг соғлиғи, фарзанд тарбиялашга масьуллигини ҳисобга олиш лозим бўлади. Бу- бола, фарзанд кўришни истаган ота-онанинг бўлажак фарзандлари тақдирига масьулият билан қараб, ўзларининг саломатликларини яхшилашларини назарда тутади. Иккинчи босқичи- ҳомиладорлик давридаги парвариш. Бу масала ўта муҳим, ўта аҳамиятли бўлиб-бизда бу энг қолоқ соҳа бўлиб келмоқда. Ривожланган мамлакатларда ҳомиладорлик даври туғилажак инсон тақдиринг 60% ни белгилаши кўзда тутилади. Бу даврдаги чора –тадбирлар аксарият ота-оналар тамонидан амалга оширилади. Учинчи давр- бола туғилгандан то 6-7 ёшгача бўлган давр. Шу даврга келиб, бола маънавиятининг асосий куртаклари шаклланиб бўлади. Сўнг ана шу маънавий куртакларни парваришлаш ва янада ривожлантириш даври бошланади. Шундай қилиб, оила-жамиятнинг асосий бўғини. Оилада сингдирилган тарбия, Ватан, эл-юрт, мустақиллик, озодлик ҳақида берилган тушунча, тасаввур боланинг мурғак қалбида бир умр муҳирланиб қолади. Оила мустаҳкам, тинч, фаравон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. Президентимиз таъкидлаганларидек, “Оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий –ахлоқий аҳамияти, кадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи назаридан ёндошмасдан туриб, халқчил мафкура ярата олмаймиз”. Адабиёт ва санъат – шахс маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муҳим воситалари Адабиёт ва санъат асарларини кучи унинг халқчил ва тушунарлилигида, кишилар ички-руҳий дунёсига, эмоционал таъсир кўрсата олишидадир. Маънавий баркамол авлодни тарбиялашда адабиёт ва санъатнинг ана шу хусусиятини ҳисобга олиш муҳимдир. Маънавий тарбияда ўзбек халқининг бой маънавий меросидан кенг фойдаланиш унинг таъсирчанлиги, самарадорлигини оширишда муҳим омил бўла олади. Ёшларимиз маънавий тарбиясида Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Лутфий, Алишер Навоий, Абрураҳмон Жомий, Машраб, Муқумий, Фурқат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир каби классик шоир ва ёзувчиларимиз асарларидан фойдаланишимиз улар қалбини, руҳий дунёсини маънавий бойитишда катта аҳамиятга эгадир. Уларнинг бизга қолдирган бой бадиий маънавий меъроси ўзининг чуқур фалсафий мазмуни, ахлоқий йўналиши билан ажралиб туради. Театр санъати бошқа санъат турлари каби образли-бадиий табияти билан инсон қалбига эмоцианал таъсир кўрсатиш, унинг руҳий дунёсига, чуқур кириб бориш, шу орқали маънавий дунёсини бойитиш хусусиятига эга. Мустақилликни мустаҳкамлаш, кишиларни юксак маънавийлик руҳида тарбиялашда театр санъатидан унумли фойдаланиш замон талаби. Афсуски ёшларимизнинг театр, кино санъати ёки санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқиши унчалик етарли даражада эмаслиги кишини ажаблантиради. Театр воқелигимиз, кишиларимиз турмуши, интилиши, қизиқиши, хатти- ҳаракатларини ҳаяжон билан акс эттирадиган майдондир. У бир вақтнинг ўзида ҳам сўз, ҳам мусиқа, ҳам хатти- ҳаракат орқали инсон қалбига таъсир этиш хусусиятига эгалиги билан ажралиб туради. Шунинг учун театр ва кино санъатининг бу хусусиятидан маънавий тарбияда фойдаланиш катта самара бериши шубхасиз. Адабиётлар : 1. Каримов И. А. Туркистон-умумий уйимиз. Т.,Ўзбекистон, 1995 й. 2. Каримов И. А. Ўзбекистонда Демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. Т., Ўзбекистон, 1996. 3. Каримов И. А. Баркамол авлод орзуси. Т., Шарқ, 1999. 4. Каримов И. А. Юксак маънавият енгилмас куч .Т.: Маънавият, 2009. 5. Каримов И. А. Жахон молиявий – иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чоралари. T., 2009. 6. Каримов И. А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. T., Ўзбекистон, 2009. 7. Абдураҳмонов Ф. Мустақиллик ва миллий манфаатлар. Т., Фан, 1994. 8. Хўжамуродов И. Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англаш. Т., 1991. 9. Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н. Ватан туйғуси. Т., Ўзбекистон, 1996. 10. Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили. Т., Шарқ, 1999. 11. Отамуродов С. Миллий ўзликни англаш; миллий ғурур; -Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат. Т.