logo

Маданият, кадриятлар, уларнинг инсон маънавий камолотидаги урнининг фалсафий талкини

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

46 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Маданиятнинг фалсафий тушунчаси , унинг турлари ва жамият тараккиётидаги урни . 2. Маданият ва цивилизация, уларнинг узаро алокадорлиги. 3. «Кадрият» тушунчаси, уларнинг мохияти, турлари, жамият тараккиётидаги урни. 4. Миллий маданият ва кадриятлар, уларнинг комил инсонни тарбиялашдаги ахамияти. www.arxiv.uz 1. Маданият мураккаб ва серкирра ижтимоий ходисадир. Маданият инсоннинг фаолияти жараёнида хамда унинг окибатида яратилган жаъми моддий ва маънавий кадриятларни уз ичига камраб олади, маданият шахсни шакллантирувчи ва камолотга эриштирувчи ижтимоий ходисадир. Маданият кадимий даврлардан пайдо булган ва у инсонлар хаётида доимо катта роль уйнаб келмокда. Маданият тарихи – инсоният тарихининг ажралмас бир кисми булиб, одамлар жамият булиб яшашга утгач, унинг ахамияти бекиёс ошиб кетди. Олимлар маданиятнинг келиб чикишини турлича тушунтириб келадилар. Агар маданият нарсаларга ишлов, сайкал бериш маъносида талкин этилса, у холда маданият элементлари питекантроплардан башланган, дейиш мумкин. Чунки, да²ал булса-да, дастлабки мехнат куролларини яратиш ушалардан бошлангани фанга маълум. «Маданият» тушунчасига таъриф беришда хам турлича талкинлар мавжуд. Баъзи тадкикотчилар уни арабча «мадина» ва «ият» сузларининг кушилишидан келиб чиккан ва у «шахарга оид» маъносини англатади, деб хисоблайдилар. Маданият бошка халклар тилларида, шу жумладан узбек тилида билимдонлик, тарбия курганлик маъноларида ишлатилади. Айрим Овруполик олимлар маданият тушунчаси лотинча «культура» сузидан келиб чиккан, деб хисоблайдилар. Культура парваришлаш маъносини билдиради. Уни купинча табиатга муносабатда, дехкончилик билан шу²улланган холатларга нисбатан ишлатганлар. Кейинчалик унга кенгрок маъно бериб, маърифатлилик, билимлилик, тарбия курганлилик маъноларида ишлата бошлаганлар. Маданият иккита турга – моддий ва маънавий маданиятга булинади. Маданиятнинг бу турлари узининг мазмун ва мохиятига кура бир-биридан фарк килади. www.arxiv.uz Моддий маданият деганда мехнат куроллари, моддий бойликлар моддий турмуш шароити учун хизмат килишга яратилган нарсалар тушунилади. Моддий маданият моддий бойликларнинг бутун бир мажмуидир. Маънавий маданият ижтимоий онгнинг барча шаклларини, дунёкарашнинг бутун сохасини, жамиятдаги ²оялар ва таълимотларни, бадиий асарлар, эстетик карашлар, маънавий-ахлокий кадриятларни уз ичига олади. Маънавий ишлаб чикариш натижасида яратилган ва жамият хамда инсонлар учун мухим булган нарсалар маънавий бойликлар деб аталади. Маънавий бойликлар авлоддан-авлодга мерос булиб колади ва у доимо жамият тараккиётида мухим роль уйнайди. Маънавий маданият уз шакли жихатидан икки хил – миллий ва байналмилал (интернационал) булади. Унинг миллий шакли муайян миллат, элатнинг тарихан таркиб топган маданиятидир: у буларга хос турмуш тарзи, рухий холат, муносабатларни, хусусиятларни инъикос эттиради. ¤збек миллий маданиятида умумбашарий жихатлар куп. Унинг мазмуни инсон хаёти, унинг муносабатларининг барча йуналишларида ижодийлик, фаоллик, яратувчи мехнат килишни ифодалайди. Маданият ижтимоий амалиёт жараёнида бутун инсоният яратган хамда муайян жамият тараккиётида тарихан эришилган боскични англатадиган моддий ва маънавий кадриятлар йи²индиси сифатида хам намоён булади. Маданият тараккиёти муайян объектив конунларга буйсунади. Улар куйидагилардан иборат. а) маданиятнинг вужудга келиши бир типдан иккинчисига утиши, ишлаб чикариш муносабатлари таснифи (характери), ижтимоий иктисодий шароитларга хам бо²лик; б) Маданият тараккиётида ворислик мухим урин эгаллайди. Жамиятда илгари хосил этилган, тупланган моддий, маънавий бойликларни узлаштириш, ижодий ривожлантириш оркали маданият такомиллашиб боради, инкорни инкор конуни туфайли тараккиётнинг олдинги боскичидаги тажрибаларни танкидий узлаштириш окибатида юксалади; www.arxiv.uz в) Маданият тараккийпарвар ёки унга зид, эскирган ёки янги ²оя, мафкура, оким, майллар курашида хам намоён булади. Унда хар доим зиддиятлар пайдо булиб, хал этиб борилади. Маданият жамиятда билиш, алока (коммуникатив), тартибга солиш (регулятив), норматив, бахолаш вазифаларини бажаради. 2. Маданият ва цивилизация тушунчалари узаро бо²лик булиб, улар уртасида умумийлик, яъни бирлик, муштараклик бор. Улар орасида яна тафовутлар (фарк)лар хам мавжуд. Умумийлик шундаки, иккиси хам тарихий тараккиёт жараёнида халк оммаси яратган, тарихан таркиб топган, моддий ва маънавий бойликлар, кадриятлар йи²индиси негизида ривожланади. Маданият билан цивилизация орасидаги тафовут шундаки, цивилизация инсон билан инсоният жамиятининг маданий узгартирувчилик, моддий ва маънавий маданиятни яратувчилик фаолиятининг бир боскичи, даражасидир. Цивилизация ижтимоий-маданий бирикма сифатида маданиятнинг ижтимоий борли²ини хам англатади. Кенг маънода цивилизация халк ва халклар ижодий фаолияти, муайян сохалардаги муваффакияти, узига хос турмуш тарзининг намоён булишидир. Цивилизацияни туркумлашда хилма-хилликлар куп. Чунончи, ижтимоий, синфий, этник, диний, даврий тамойиллар асосида туркумлаш мавжуд. Цивилизация хар кандай фомацияга, тарихий даврга караганда кенгрок тушунча булиб, унда умуминсоний, умумбашарий жихатлар етакчидир. 3. Кадрият хам фалсафа томонидан урганилаётган мураккаб ижтимоий ходисадир. Кадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун ахамиятли булган, миллат, элат ва ижтимоий гурухларнинг манфаатлари ва максадларига хизмат киладиган ва шу туфайли улар томонидан бахоланиб кадрланадиган табиат ва жамият неъматлари, ходисалар мажмуи назарда тутилади. Кадриятлар уз-узидан шаклланмайди, бойимайди. Уларнинг шаклланиши, ривожланиши учун муайян ижтимоий, иктисодий, маънавий заминлар зарур. www.arxiv.uz Кадриятлар уз мохиятига кура бир неча турга булинади. Инсон ва унинг хаёти энг олий кадрият хисобланади. Инсон йук жойда бирор нарсанинг кадр- киммати ту²рисида гап булиши мумкин эмас. Шунинг учун хам инсон кадр- кимматини эъзозлаш, унинг турмушини яхшилаш, билимли ва маданий савиясини ривожлантириш, со²ли²ини саклаш, хаётини химоя килиш давлатимиз сиёсатининг асосий йуналишини ташкил этади. Кадриятларнинг турларига яна табиий кадриятлар, моддий кадриятлар, маданий-маънавий кадриятлар, ижтимоий-сиёсий кадриятларни киритиш мумкин. Кадриятлар амал килиш доирасига кура, миллий, минтакавий ва умуминсоний турларга булинади. 4. Миллий маданият ва кадриятлар доимо янги инсонни шакллантиришда, уни комиликка эриштиришда катта ахамият касб этади. Мустакилликнинг биринчи кунларидан бошлабок миллий маданиятдан, кадриятлардан фойдаланган холда комил инсонни шакллантиришга, унга юксак тарбия беришга харакат килинмокда. Ґозирги кунда ¤збекистон фукароларининг катта кисмини ёшлар ташкил этади, уларни шундай тарбиялаш керакки, токи улар Ватанни севиш, миллатни улу²лаш, миллий маданиятни кучайтириш, кадриятларни эъзозлаш узларининг бурчлари эканлигини хис килишсин.