logo

Асосий фалсафий муаммолар ва уларнинг ўзига хослиги. Асосий фалсафий йўналишлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

69.5 KB
Асосий фалсафий муаммолар ва уларнинг ўзига хослиги. Асосий фалсафий йўналишлар Режа: 1. Фалсафий муаммоларнинг ўзига хослиги 2. Асосий фалсафий муаммолар 3. Асосий фалсафий йўналишлар Фалсафий муаммоларнинг ўзига хос хусусияти, унинг икки томонлама табиат га эгалигидадир. Бир томондан, ҳар бир тарихий вақт оралиғида улар мазкур даврнинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда муайян - тарихий шаклга эга бўлади. Масалан, Ғарбий Европа ўрта аср маданиятида ҳукмронлик қилган дин ва диний институтлар илоҳиётга доир муаммоларга бўйсунадиган фалсафий муаммоларни белгилади. XVII-XVIII асрларда Европа фанида механиканинг биринчи ўринга чикиши фалсафий муаммоларга механик нуқтаи назардан қарашни келтириб чиқариб, ўша давр фалсафасининг шунга мос тарзда шаклланишига сабаб бўлган эди. Ёки илк ислом фалсафасидаги (масалан, ирода эркинлиги ҳақидаги жабарийлар ва қадарийлар ўртасидаги) баҳс ҳақида гапириш мумкинки, бу халифалар ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаш ёки унга қарама-қарши туриш каби сиёсий жараёнларга бориб тақалар эди. Бошқа томондан, фалсафий муаммолар борлиқнинг асосий масалаларига тааллуқли бўлганлигидан улар «абадий» муаммолар деб аталадиган туб масалаларига мансубдир. Фалсафий муаммоларнинг «абадий»лиги, уларни ҳал қилиб бўлмаслиги ва уларни ҳал қилиш бефойдалигини англатмайди. У барча давр ва барча авлодлар учун муаммони узил-кесил ҳал қилиб бўлмаслигини билдиради. Ҳар бир тарихий давр, инсонларнинг ҳар бир янги авлоди учун бу муаммолар қайтадан туғилади. Масалан, ҳақиқий билимга эришиш муаммоси ёки қадриятлар муаммосини олайлик. Улар турли тарихий даврларда мазкур даврнинг ўзига хос ижтимоий жараёнларига боғлиқ ҳолда ҳар хил мазмун билан тўлдирилган. Улар инсоннинг дунёга бўлган асосий (билишга ва қадриятларга доир) муносабатларига тааллуқли бўлиб, ҳамиша зарурий равишда башарият олдида янги кўринишда албатта пайдо бўлади. Билиш ва тараққиёт табиатининг чексизлиги туфайли инсоният ҳамиша ҳақиқатга эришишга ошиқади, янги орзуларни рўёбга чиқариш ва қидириш йўлларини такомиллаштиришга интилади, ҳамиша эски ва янги қадриятлар тўғрисидаги саволларга дуч келади. Агар Х I Х аср немис файласуфи Е.Дюринг айтганидек, шундай лаҳза етиб келсаки, унда башарият ўзини ҳамма нарсани биладиган ва энди билмайдиган нарсаси қолмаган ҳамда «охирги мутлақ ҳақиқат» эришдим деб ҳисобласа, унда у маънавий мукаммалликка интилмай қўяди ва янги орзуларни қидиришни беҳуда машғулот деб билади ва эҳтимолки, бу билан башариятнинг маънавий ўлими яқинлашгади. Қайси фалсафий муаммо - бош, етакчи муаммо эканлиги файласуфларни ҳамиша қизиқтириб келган. Айрим файласуфлар буни Худони билиш, бошқалари - инсонни билиш, учинчилари - дастлабки борлиқни аниқлаш, тўртинчилари - дунёнинг қадриятли ўлчови ва ҳоказоларни билишда деб билганлар. Фалсафанинг асосий муаммолари мавжудми, агар мавжуд бўлса, улар нималардан иборат? Барча фалсафий муаммоларни учта асосий гуруҳга тақсимлаш ва қуйидаги саволлар билан ифодалаш мумкин: 1. Дунё нима? 2. Инсон нима? 3. Дунё билан инсон ўртасидаги муносабатлар нимадан иборат? Агар биз ҳар қандай фалсафий муаммони оладиган бўлсак, у албатта мана шу учта фалсафий масаладан биттасига даҳлдордир. Шундай қилиб, фалсафанинг марказий масаласи бўлган инсоннинг дунёга муносабати унинг мавзуси ҳамда инсон табиатида мавжуд бўлган дунёқарашидан келиб чиқади. Бу ерда, «дунё-инсон» тизими тўғрисида гапирганда, «дунё» ва «инсон»ни уларанинг ўзаро қарама-қарши томонларини қайд этувчи жуда кенг фалсафий тушунча эканлигини назарда тутиш керак. Шу боис мазкур контекстда улар «Мен» ва «Мен – эмас», «субъект» ва «объект», «макрокосмос» ва «микрокосмос», «ички дунё» ва «ташқи дунё», «руҳ» ва «табиат», «онг» ва «материя», «тафаккур» ва «борлиқ», «ғоявий» ва «моддий» каби турли давр ҳамда ҳар хил фалсафий тизимларда инсоннинг дунёга нисбатан қарашлари акс эттирилган бўлиб, улар бинар оппозицияларга тенгдир. «Дунё» – инсон» муаммосининг мазмуни марказий фалсафий муаммо сифатида у ёки бу тарихий даврнинг етакчи йўналишлари (тенденциялари) мазмуни билан боғлиқдир. Жамиятда устувор муаммолар ўзгарганида мазкур муаммо мазмунига нисбатан урғу, таъкид ҳам ўзгаради. Бу урғулар у ёки бу тарихий давр файласуфларининг диққат маркази нимага қаратилганлигининг ифодаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, «дунё-инсон» муаммоси у ёки бу давр фалсафий тафаккури йўналишини (парадигма) ифодалайдиган ўз тарихий шаклларига эга. Мана шу тарихий шаклларни Европа фалсафаси мисолида кўриб чиқамиз. Онтологик шакл . Мифологиядан фарқи ўлароқ, фалсафа субъект ва объектни фарқлашдан бошланади. Шунинг учун дастлабки файласуфларнинг дунёга муносабати «Мен эмас», «У»га бўлиб, инсон дунёсига қарама-қарши турувчи ташқи, шахсдан ташқари дунё (коинот, табиат)га нисбатан муносабатдир. Фалсафа ўзининг илк шаклланиш босқичидаёқ ўз мавзусининг энг муҳим нуқтаси: «дунё» ва «инсон» ни ажратган ва шу билан аввал бошдан фалсафанинг марказий вазифасини ифодалаган. Антик фалсафада мазкур вазифа бутун мавжудот бош асосини қидириш билан боғлиқ бўлди. Фалес суви, Анаксимен ҳавоси, Гераклит олови, Афлотун ғояси, Демокрит атоми - ана ўша бош асослар хилларидир. Гарчанд юнон файласуфлари гносеологик, ахлоқ ва бошқа фалсафий муаммолар тўғрисида ўз фикрларини айтган бўлсалар-да, онтологик муаммо, энг аввало «Дунё нимадан иборат» ёки «Дунё нимага асосланган?» каби саволлар улар учун бош, асосий муаммо бўлган деб, иккиланмай айтиш мумкин. Шундай қилиб, қадимда фалсафанинг асосий масаласи онтологик тусга эга бўлиб, «дунё-инсон» тизимида борлиқ муносабатларига тааллуқли бўлган. Ўрта аср европа фалсафасида «дунё-инсон» муаммосида онтологик масала марказий ўринда сақланган. Бироқ ўрта аср шароитида мазкур муаммо фалсафанинг илоҳиётга бўйсунишдан келиб чиқадиган ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Ташқаридан «дунё-инсон» оппозицияси (табиат ва руҳ, модда ва онг) «дунё-худо» оппозицияси билан алмашинади. Бироқ моҳиятига кўра, ўша дилемма ҳал қилинади, чунки худо (руҳий ибтидо) инсондан мавҳумлаштирилган ва «онг», «руҳ» ва «тафаккур»нинг мутлақлаштирилган шаклидадир. Шундай қилиб антик даврда ва ўрта асрда фалсафа энг аввало: «Дунё нимадан иборат?», «Дунё нимага асосланган?» каби саволларга асосий омил «моддий субстанция ёки руҳий ибтидо, табиий ёки илоҳий» деб жавоб берган. Гносеологик шакл . Янги даврда олам мукаммал ишлаб чиқилган назариялар орқали тушунтирилди, яъни атомизм ва механика устуворликка эга бўлди. Кўпчиликка дунёнинг тугал манзарасини яратиш учун у ёки бу нарсанигина аниқлаштириш қолгандек туюлди. Онтологик масалалар орқага сурилиб, гносеологик ва методологик масалалар марказий масалага айланди. Янги даврда гносеологик муаммонинг устувор марказий масалага айлантирган саноат ҳамда табиатшуносликнинг гуркираб ривожланиши сабаб бўлди. Ер ва осмон жисмлари механикаси, таҳлилий геометрия, дифференциал ва интеграл ҳисобларнинг яратилиши, кимё, география, геология, ботаника, зоология ва бошқалардаги кашфиётларнинг мазкур давр ютуқлари сифатида кўрсатишнинг ўзи етарлидир. Фан имкониятларини оширган янги техник воситалар: микроскоп, телескоп, термометр, симобли барометр кабилар яратилди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган дунёнинг илоҳий манзараси ўрнини универсум (дунё)ни табиий-илмий ёндошиб тушунтириш ола бошлади. Фалсафада мантиқ, методология ва билиш назарияси муаммолари биринчи ўринга чиқади. Янги давр фалсафаси унинг асосчилари бўлган Ф.Бэкон ва Р.Декарт номидан ўзининг асосий парадигмаларини гносеологик- методологик асосда: эмпиризм (Бэкон) ва рационализм (Декарт), индуктивизм (Бэкон) ва дедуктивизм (Декарт) кўринишида ифодалагани тасодиф эмас. Айнан Бэкон ва Декарт Янги давр фалсафаси муаммо майдони асосий назарий парадигмаларини ифодалаган. Янги даврда инсоннинг дунёга муносабати тўғрисидаги фалсафий масала гносеологик тусга эга бўлади («Дунёни билиш мумкинми ва қандай қилиб?»). Назарий фалсафанинг бош масаласи - "Мен нимани билишим мумкин?» деб қайд этган Кант фалсафасида у тугал ва узил-кесил шаклга эга бўлди. Аксиологик ва праксиологик шакл . Жамиятнинг кейинги тараққиёти илмий билишни шу даражада ривожлантирдики, натижада онтологик ва гносеологик масалалар антик фалсафа ва Янги давр фалсафасидаги устуворлик мавқеини сақлаб қола олмади. Бу уларнинг кун тартибидан олиб ташланганлигини билдирмайди. Гап башарият ўз ривожининг шундай нуқтасига етиб келганида-ки, бунда кун тартибига одамзот ҳаётининг асослари ва башариятнинг ўзини ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги масалани марказий масала сифатида қўйилишидадир. ХХ асрда эса бу масала тақдирий аҳамият касб этди. XIX-XXI асрларда «Мавжуд дунё мукаммалми?» (инсоннинг дунёга бўлган муносабатини аксиологик томони), «Дунёни амалий ўзгартириш мумкинми ва қандай қилиб?» (инсоннинг дунёга муносабатини праксиологик томони) каби саволлар долзарб муаммо бўлиб қолди. Мана шулар «дунё-иснон» муаммосининг Янги ва Энг янги даврлар вужудга келтирган янги томонларидир. Бу саволлар илгари ҳам файласуфлар назарида бўлган. «Мавжуд дунё мукаммалми?» деган саволга (асосий фалсафий масаланинг аксиологик томони) ҳозирги замон одами ҳеч иккиланмасдан салбий жавоб беради. Бундай жавоб илгари ҳам берилган, бироқ у, биринчидан, локал- минтақавий тусда бўлиб, иккинчидан, аҳолининг турли қатламлари учун универсал эмас эди. Бугунги кунда дунёнинг мукаммал эмаслиги тўғрисида гапирганимизда, барча дунёнинг бир бутунлигини назарда тутамиз. Гап давлат ва минтақаларнинг ўзаро муносабати, инсонларнинг табиат билан муносабати, ўзаро муносабатлари, замонавий қадриятлар, таълим ва тарбия, маданият тақдири ва бошқалар тўғрисида кетаяпти. Тарихий даврларнинг алмашуви бугунги кунда бутун инсоният (социум)ни қамраганидек, ундаги алоҳида шакл ва соҳаларни ҳам қамраган инқирознинг қонуний натижасидир. Шунинг учун бу инқирознинг инсон ҳаёти ва замонавий цивилизация асосларига дахлдор глобал тарздалиги таъкидланади. Бу хақда Ф.Ницше, О.Шпенглер, Й.Хейзинга, К.Ясперс, Д.Дьюи, Э.Фромм, А.Печчеи ва бошқалар ёзган. «Дунё-инсон» муаммосининг праксиологик томони қуйидагича ифода ла - нади: «Дунёни ўзгартириш мумкинми ва қандай қилиб?» Бу савол илгари ҳам қўйилган, бироқ унинг ечими дунёнинг диний ва утопик тузилиши, монархик институтларнинг ўзбошимча хулосалари доирасида чекланган эди. Янги ва айниқса ҳозирги кейинги давр чуқур ижтимоий сифат ўзгаришларини жамиятнинг табиий-тарихий ривожининг ажралмас қисми эканлигини намоён қилди. Агар XIX аср охири ва ХХ асрнинг биринчи ярми аввалги дунёни кескин инкор қилиш (жумладан зўрлик асосий компонент сифатида) тарзида ўтган бўлса, ҳозирги давр ижтимоий ўзгаришларининг бош усули бўлиб, ислоҳотлар эътироф этилмоқда. Тўғри, ҳозирча зўрлик ишлатиш реал ҳаётнинг далили сифатида ҳали бекор қилинмаган. Шундай қилиб, «дунё-инсон» муаммоси марказий фалсафий муаммо сифатида ўзгармоқда. Унинг онтологик, гносеологик, аксио ло гик, праксиологик томонлари тўғрисида гапиришимиз мумкин. Шунинг билан бирга турли тарихий даврлар унинг у ёки бу «томонларини» даврнинг асосий жараёнларида биринчи ўринга чиқаради. Турли фалсафий йўналишларни ҳар хил асослар: етакчи фалсафий муаммолар (ибтидо муаммоси, дунёни билиш муаммоси ва бошқалар)га муносабат, усул, мавзу асоси, классик мерос ва башқаларга муносабат бўйича гуруҳлаштириш мумкин. Фалсафий йўналишлар дунё ибтидосининг табиати тўғрисидаги масалада у моддий ёки ғоявий ягона субстанция – монизм , тенг ҳуқуқли мустақил (моддий ва руҳий) – дуализм , кўпчилик субстанциялардан иборат плюрализм деб эътироф этиладиганларга бўлинади. Фалсафа тарихида дуализмнинг энг машҳур вакили француз файласуфи Р.Декарт (1596-1650), плюрализмники немис файласуфи Г. Лейбниц (1646-1716) бўлган. Монизм фалсафа тарихида икки: материалистик ва идеалистик шаклда мавжуд. Материализм руҳий ибтидога қадар ҳам ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиат, моддий субстанция бирламчи ли гидан келиб чиқади. Материализмнинг ўзи турли хусусий тарихий шакл ва оқимларга бўлинади: қадимги, ҳамма нарса табиий «унсурлар»дан бири, яъни сув (Фалес), ҳаво (Анаксимен), олов (Гераклит) ёхуд уларнинг қатори сув, ҳаво, олов ва тупроқ (чорвакларнинг қадимги ҳинд мактаби, Эмпедокл), сув, ҳаво, олов, тупроқ ва металлга (қадимги хитой фалсафасида) асосланган деб тушунувчи оддий материализм ; Янги давр метафизик материализми (Гоббс, Локк); антропологик материализм (Л. Фейербах, Н. Чернишевский); диалектик материализм (К. Маркс, Ф. Энгельс); илмий материализм (Г. Фейгл, Ж. Смарт); эмержентистик материализм (Ж. Марголис, М.Бунге) ва ҳоказолар. Изчил материализм (материалистик монизм), материализмнинг у ёки бу шаклда илоҳий туртки – деизм ёки табиат билан оллоҳ айнан бир – пантеизм деган ғояни ил г ари сурувчи шакллар тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Идеализм руҳ ва онг бирламчилигидан, шахсий онг ( субъектив идеализм ) ёки шахсдан ташқари руҳнинг мутлақ ғоялиги ( объектив идеализм )дан келиб чиқади. Хитой файласуфи Ван Ян-Мин (1472-1528), ингл и з епископи Д. Беркли (1685-1753), «esse-percipl» (лат.мавжуд бўлмоқ - демак идрок қилинади) принципини илгари сурган немис файласуфи И.Фихте (1762-1814) субъектив идеализмнинг йирик намояндалари эди лар . Эмпириокритицизм, неопозити визм, неок а нтчилик ва бошқа қатор фалсафий мактаблар субъектив идеализм принципларига асосланган. Қадимги ҳинд фалсафасидаги брахманизм ва ведантизм , юнон файласуфи Афлотун (эр.ав.427-347 йиллар), хитой файласуфи Чжу Си (1130-1200), немис файласуфлари Шеллинг (1775- 1854), Хегел (1770-1831), неотомизм кабиларнинг фалсафий тизимлари объектив идеализм га мансубдир. Агар дунёни билиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани оладиган бўлсак, ундаги файласуфлар ҳақиқий билимга эришиш мумкинлигини эътироф этувчи ва уни инкор қилувчиларга бўлинади. Уни инкор қилувчилар йўналиши агностицизм деган ном олди ва Д.Юм (1711-1776) ҳамда И.Кант(1724-1804) бу йўналишнинг таниқли вакилларидир. Агностицизм элементлари ҳозирги тизимлар (неопозитивизм, критик реализм)да ҳам учрайди. Ҳақиқатга эришиш мумкинлигини эътироф этувчилар орасида билиш ( сенсуализм ), идрок ( рационализм ), диний ваҳий ёки сўфий ҳис қилиш ( иррационализм ) к а б и йўналишларни ҳам ажратиш мумкин. Сенсуализм ва рациона ли змнинг ҳам материалистик, ҳам идеалистик шакллари мавжуд. Фалсафий йўналишлар ни билиш усулларига кўра , эмпиризм , рационализм ва иррационализмга бўлиш мумкин. Диалектика (тафаккур методини нарса ва ҳодисаларни ўзаро боғлиқликда ва ривожланишда деб қаровчи)ёки метафизика (тафаккур методини нарса ва ҳодисалар умумий боғлиқликдан ташқарида, ўз-ўзидан сифат жиҳатидан ривожланмайди деб қаровчи) мавқеига эга файласуфлар ҳам фарқланади. Фалсафий йўналишлар асосий мавзуси бўйича нисбатан тор ихти сос - лашишга, масалан, гносеология, антропология, аксиология, онтоло гия муаммолари кабиларга мўлжалланган оқим ва мактабларга бўлинади. Масалан, «лингвистик фалсафа» табиий тилни таҳлил қилишга (Ж.Остин, Ж.Уиздом, П.Стросон), «техника фалсафаси» ҳозир ги дунёдаги техника феноменига (А.Хунинг, Ф.Рапп), «истори цизм» мактаби эса (В. Дильтей, Р. Коллингвуд) тарихий билим муаммоларига йўналтирилган ва ҳоказолар. Фалсафий йўналишлар классик меросга муносабат бўйича илгариги классик тизим ғояларини тиклаб, ривожлантиришга йўналтирилган неоклассик оқим (неокантчилик, неотомизм, неохегелчилик ва бошқалар), уларни тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш ва уларни рад этишга асосланган антиклассик оқим (позитивизм, ницшеанчилик, тасаввуф) ва танқидни синтезлаш ва классик мерос анъаналарини давом эттиришга йўналтирилган неоклассик оқим (марксизм, экзистенциализм ва бошқалар)га бўлинади. Адабиётлар: 1. Фалсафа. Қадимий луғат. – Т., «Шарқ», 2004 йил, 154-152 бетлар. 2. Ж.Туленов Жамият фалсафаси. Олтинчи бўлим. – Т., 2001 йил. 3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. Э.Юсуповнинг умумий таҳрири остида. – Т., «Шарқ», 1999 йил, 252-255 бетлар. 4. С.Э. Крапивенский. Социальная философия. Учебник дня вузов.- Москва, Гуманиторно-издательский центр «ВЛАДОС», 1998 йил, 3-17 бетлар. 5. В.С.Барулин «социальная философия» Учебник дня вузов.- Москва, ФАИР- ПРЕСС, 1999 йил, 4-8 бетлар.