logo

Электр изоляцион материаллар

Yuklangan vaqt:

22.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1088.486328125 KB
Электр изоляцион материаллар Режа: 1 Газсимон диэлектриклар. 7 2. Газсимон диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги 3. Газсимон диэлектрикларнинг тешилиши 4. Суюқ диэлектриклар ҳақида умумий тушунчя 5. Нефть мойлари 6. Синтетик суюқ диэлектриклар 7. Суюқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанли ги ва тешилиши 8. Юқори полимер қаттиқ материаллар 9. Қаттиқ полимеризацион диэлектриклар 10. Қаттиқ поликонденсацион диэлектриклар 11. Қиздиришга чидамли юқори полимер диэлектриклар 12. Лак ва эмаллар 13. Қоғоз ва картонла р 14. Лакли тўқималар, лента ва лакланган найлар 15. Пластмассалар 16. Қатламли пластмассалар 17. Слюдали материаллар 18. Слюдинит ва слюдопласт материаллар 19. Электр керамик материаллар 20. Силикат (анорганиқ) шишалар 21. Минерал диэлектриклар 22. Қаттиқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги ва тешилиши 1. Газсимон диэлектриклар Газсимон диэлектрикларга барча газлар ва газлар билан сув буғининг аралашмасидан иборат ҳаво киради. Кўпчилик газлар газ тўлдирилган конденсаторларда, ҳаволи юқори кучланишли вы клю чателларда ва бошқа электротехника қурилмааларида диэлектриклар сифатида ишлатилади. Ҳаво барча электр қурилмааларни ўраб туради ва диэлектрик сифатида кўп жиҳатдан уларнинг ишончли ишлашини таъминлайди. Мачталарга чинни ёки шиша изоляторлар ёрдамида маҳкамланган юқори кучланишли электр узатиш линияларининг симлари бошидан охиригача бир-биридан фақат ҳаво қатлами билан изоляцияланган бўлади. юқори кучланишли симлар сиртиг а бе в о си та тегиб турган ҳаво қатламида баъзан бинафша рангли ёруғланиш электр тож кузатилади, у ўзига хос тувуш чиқариб туради (12-расм). Электр тож ҳавонинг электр изоляцион хоссалари ёмонлашганда ёки ҳавога жуда юқори кучланиш таъсир этганда пайдо бўлади. Бу ҳодиса жараёнида энергия исроф бўлади, шу сабабли унга қарши кўрашиш керак. Қаттиқ изоляция ичига кириб қолган газ (ҳаво пуфакчалари) айниқса, ноқулай иш шароитида бўлади. Кетма-кет туташган изоляция қатламларида электр майдон кучланганлиги уларнинг диэлектрик сингдирувчанлигига тескари пропорционал равишда тақсимланади , яъниE1   2 E 2  1 (11) 12-расм. Ҳавода очиқ сим атрофидаги электр тож. Кўпчилик газларда диэлектрик сингдирувчанлик (ε 1 ) бирдаи салгина катта (2 - жадвал), қаттиқ диэлектрикларда эса (ε 2 ), унинг қиймати 2 дан 8 гача ва ундан ҳам катта бўлади. Шу сабабли қаттиқ изоляция ичига кириб қолган газлар қаттиқ изоляциядаги кучланганликка қараганда 2— 8 марта катта кучланганлик таъсирида бўлади. Бу кучланганликка кириб қолган газни ионлаштириши, яъни унда кўп миқдорда электр жиҳатдан зарядланган заррачалар (электронлар ва ионлар) ҳосил қилиши мумкин. Бу, кўпинча, қаттиқ изоляция тешилишига, натижада электр машина, аппарат, кабель ва шунга ўхшашларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади . Нормал иш шароитларида газсимон диэлектрикларнинг ўтказувчанлиги жуда кам ва диэлектрик исрофлар оз (tgδ≈10 -6 ) бўлади. 2. Газсимон диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги Ҳар қандай газда электр кучланиш таъсир этгунга қадар ҳам маълум миқдорда электр жиҳатдан зарядланган заррачалар — электронлар ва ионлар бўлади, улар газда тартибсиз ҳаракатда (иссиқлик ҳаракати) бўлади. Бўлар газнинг зарядланган заррачалари, шунингдек, қаттиқ ва суюқ моддаларнинг — масалан, ҳавога аралашган моддаларнинг зарядланган заррачалари бўлиши мумкин. Ҳавода электр жиҳатдан зарядланган заррачалар газнинг ташқи энергия манбалари (ташқи ионизаторлар); космик нурлар ва қуёш нурлари, Ернинг радиоактив нурланишлари ва бошқалар таъсиридан ионланишидан ҳосил бўлади. Газнинг ташқи ионизаторлар таъсирида ионланиш процессининг моҳияти шундан иборатки, бунда ионизаторлар энергиянинг бир қисмини газ атомларига беради. Натижада валент электронлар қўшимча энергияга эга бўлиб қолади ва ўз атомларидан ажралади , бу атомлар эса мусбат зарядланган заррачалар—мусбат ионларга айланади. Ҳосил бўлган эркин электронлар узоқ вақт давомида газда мустақил ҳаракат қилиши мумкин ёки улар маълум вақтдан кейин электр жиҳатдан нейтрал атом ва газ молекулаларига бирикиб, уларни манфий зарядланган ионларга айлантиради. Газсимон диэлектрикларнинг асосий ҳарактеристиклари 2-жадвал. Диэлектрик Зичлиги г/см 3 Диэлектрик сингдирув- чанлиги Электр мустаҳкам- лиги, МВ/м Иссиқлик ўтказиш коэффи- циенти* Иссиқлик сиғими* Ҳаво 1,0 1,00057 3,0 1,0 1,0 Азот 0,97 1,00058 3,0 1,08 1,05 Водород 0,69 1,00026 1,8 6,69 14,35 Карбонат ангидрид 1,529 1,00098 2,7 0,64 0,85 Элегаз 5,03 1,00191 7,2 1,25 0,60 Манфий зарядланган (электронлар) ва мусбат зарядланган (ионлар) заррачалар тартибсиз иссиқлик ҳаракатда бўлганида уларнинг бир қисми ўзаро бирикиб, газнинг электр жиҳатдан нейтрал атом ва молекулаларини ҳосил қилади. Бу процесс тикланиш ёки рекомбинация дейилади. Агар металл электродлар орасига маълум ҳажм газ қўйилса , электродларга электр кучланиш берилганда газдаги зарядланган заррачаларга электр кучлар — электр майдон кучланганли ги таъсир этади. Бу кучлар таъсирида электронлар ва ионлар бир электроддан и кк ин ч и си г а томон с и л ж и й д и ва газда электр токини вужудга келтиради. Вақт бирлиги ичида газда зарядланган заррачалар қанчалик кўп ҳосил бўлса ва улар электр майдон кучлари таъсирида қанчалик тез ҳаракатланса, газда ток шунчалик кўп бўлади. Равшапки, газнинг айни ҳажмига қўйилган кучланиш ортиши билан электрон ва ионларга таъсир этувчи электр кучлар ҳам кўпаяди. Бунда зарядланган заррачаларнинг тезлиги ва бинобарин, газдаги ток ортади. Газ ҳажмига қўйилган кучланишга қараб токнинг ортиши график тарзда вольт-ампер характеристика дейиладиган эгри чизиқ кўриниш ида т а с в и р л а н а д и (9-расм). Бу характеристика кучсиз электр майдон зонасида, зарядланган заррачаларга таъсир этувчи электр кучлар нисбатан кичик бўлганда (графикдаги I зона) газдаги ток қўйилган кучланишга пропорционал равишда ортишин и кўрсатади. Бу зонада то кн ин г ўзгариши Ом қонунига мувофиқ содир бўлади. Кучланиш янада ортиши билан ( I I зона) ток ва кучланиш орасидаги пропорционаллик бузилади. Бу зонада ўтказувчанлик токи кучланишга боғлиқ бўлмайди. Бу зонада газнинг зарядланган заррачалари — электронлар билан ионлар энергия тўплайди. Кучланиш янада ортиши билан (III зона) зарядланган з ар ра ча ла р ни н г тезлиги кескин ортади, натижада улар газнинг нейтрал заррачаларига тез-тез13-расм. Газсимон диэлектрикнинг вольтампер характеристикаси урила бошлайди. Бундай эластик урилишларда электрон ва ионлар ўзлари тўплаган энергиянинг бир қисмини газнинг нейтрал заррачаларига узатади. Натижада электронлар ўз атомларидан ажралиб чиқади. Бунда янги зарядланган электр заррачалар: эркин электронлар ва ионлар ҳосил бўлади. Учаётган зарядланган заррачалар газнииг атом ва молекулаларига тез-тез урилганлиги сабабли янги зарядланган электр заррачалар анча тез ҳосил бўлиб туради. Бу процесс газнинг зарбий ионланиши дёйилади зарблий ионланиш зонасида (13- расмдаги III зона) кучланиш салгина кўпайганда ҳам газдаги ток тез ортиб кетади. Газсимон диэлектриклардаги зарбий ионланиш процессида газнинг солиштирма ҳажмий қаршилик катталиги (ρ v )кескин камаяди ва диэлектрик исрофлар бурчак тангенси (tgδ) катталашади. Равшанки, газсимон диэлектриклардан зарбий ионланиш процесси содир бўладиган кучланишлардан паст кучланишлардагина фойдаланиш мумкин. Бундай шароитда газлар яхши диэлектрик ҳисобланади, уларнинг солиштирма ҳажмий қаршилиги жуда катта (ρ≈10 18 Ом·м), диэлектрик исрофларнинг бурчак тангенси эса жуда кичик (tgδ≈10 -6 ) бўлади. 3. Газсимон диэлектрикларнинг тешилиши Газда зарбий ионланиш процессининг кучайиши газ айни ҳажмининг тешилишига олиб келади (9-расмдаги П нуқта). Газ тешилган пайтда унда ток кескин кўпайиб кетади, кучланиш эса нолга интилади. Газнинг тешилиши учқун разряд кўринишида бўлади, яъни бунда газ муҳитга жойлаштирилган металл электродларнинг сиртларини туташтирувчи ёруғ учқунлар чиқади. Бир жинсли электр майдонда газсимон диэлектрикларнинг тешилиш ҳодисаси қуйидаги формула билан ифодаланади (Пашён қонуни): U т.ў = A p h, (12) бунда U т.ў – газ қатламини тешиб ўтиш кучланиши; р – газ босими, h – газ муҳитидаги электродлар орасидаги масофа; А – газ босими (р)га ва газ қатламининг қалинлиги hга боғлиқ бўлган катталик.14-расм. Газлар тешилиши кучланишининг газ босими р билан электродлар орасидаги масофа h кўпайтмасига боғлиқлиги. Пашён қонунига кўра исталган газнинг тешилиш кучланишининг қиймати газ б о с и м и н и н г электродлар орасидаги масофага кўпайтмасига тўғри пропорционал (10- расм). Шундай қилиб, газнинг тешилиш кучланишининг қиймати газнинг босими ҳамда электродлар орасидаги газ қатлами қалинлигининг ортиши билан катталашади (10- расмдаги эгри чизиқнинг ўнг қисми). Босим пасайиши ва электродлар орасидаги масофа камайиши билан газнинг тешилиш кучланиши камаяди, лекин минимумдан* ўтиб, сийракланган газ соҳасида ёки электродлар орасидаги масофа кичик бўлган зонада яна катта лаша бошлайди (14-расмдаги U-симон эгри чизиқнинг чап қисми). Бу тушунарлидир, чунки сийракла нган газ зонасида ионлаш объекти бўлган газнинг атом ва молекулалар сони кескин камаяди, демак, зарбий ионланиш процесси ҳам анча юқори кучланишларда содир бўлади. Электродлар орасидаги масофа жуда кичик (h=0,1 мм ва ундан кам) бўлган зонада ҳам газнинг тешилиши юқори кучланншларда бўлади. Бунинг сабаби шуки , бунда йўл қисқалиги туфайли зарядланган заррачалар зарбий ионланиш процессининг амалга ошиши учун зарур бўлган э не рг ия ни тўплай о лм ай ди . Бундай пр оц ес с содир бўлиши учун анча юқори кучланиш керак. Демак, кичик қатлам газнинг электр мустаҳкамлиги қатлам қалинлиги катта бўлгандагига қараганда каттароқ бўлар экан. Шундай қилиб, газнинг қатлам қалинлиги ортиши билан унинг электр мустаҳкамлиги камаяди. Нормал босимда ва электродлар орасидаги масофа 1 см ҳамда ундан катта бўлганда ҳа в о ни нг электр пухталиги Е м =3 МВ/м. Ҳаво қатламинннг қалинлиги катталашиши билан бу миқдор камая боради. Бошқа газларда ҳам ҳудди шу ҳол кузатилади. 2- жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, элегазнинг электр мустаҳкамлиги қолганларникидан каттадир, иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқлик сигими энг катта газ эса водороддир. Шу сабабли водороддан катта қувватли электр машиналарда (генераторларда) совитувчи муҳит сифатида (ҳаво ўрнига) фойдаланилади. Газдаги электр майдоннинг бир жинслилик даражасига қараб, газсимон диэлектрикнинг тешилиши турлича содир бўлади. Масалан, ҳавода бир жинсли электр майдон бўлганида тешилиш бирданига учқун кўринишида содир бўлади. Ток манбаи анча қувватли бўлса, бу учқун разряд электр ёйга айланиб кетиши мумкин. Бир жинсли бўлмаган электр майдонида газнинг тешилиши бир неча оралиқ босқичлар орқали содир бўлади. Дастлаб радиуси кичик электрод атрофидаги газ қатлами электр жиҳатдан қисман бузилади. Сўнгра кучланиш кўпайганида кичик радиусли электрод (симнинг учи, кичик диаметрли сим ва бошқалар) сиртидаги газда тож ҳосил қилувчи разряд кўринадиган электр тож пайдо бўлади (12- расмга қаранг), Бу тож кичик радиусли электрод атрофидаги ҳаво қатламида оч бинафша ёруғланиш пайдо бўлишидан иборат. Электр тож па йд о бўлганда в ишиллаган товуш чиқади ва ҳавода озон О 3 ҳамда азот оксидлари NО ҳосил бўлади. Бу газлар металларни ҳамда оралиқ моддалардан тайёрланган кўпчилик электр изоляцион материалларни (резиналар, пластмассалар ва бошқаларни) актив оксидлайди. Озон ва азот оксидлари таъсирида кўпчилик органиқ диэлектриклар емирилади. Кучланиш янада кўпайганида тож ҳосил қилувчи разряд учқун разрядга айланади, яъни газ электр жиҳатдан батамом бузилади (электр изоляцион хоссалари йўқолади). Шуни айтиб ўтиш керакки, бир жинсли электр майдонда газнинг тешилиши учун кучланиш, одатда, бир жинсли бўлмаган электр майдонда ҳудди шундай қатламдаги газнинг тешилишига сабаб бўладиган кучланишдан кўп бўлади. Амалда, асосан, бир ж и нс ли бўлмаган электр май донлар билан иш кўришга тўғри келади. Улар юқори кучланишли иккита қўшни симлар орасида, электр узатиш линияларида сим билан ерга туташтирилган мачта орасида ва бошқа ҳолларда кузатилади. Орасида бир жинсли бўлмаган электр майдон вужудга келадиган типик электродлар жумласига учлик (сим учи)—текислик, учлик — учлик ва бошқалар киради. Ҳақиқатан ҳам учлик атрофида куч чизиқлари жуда қуюқ бўлади, бинобарин, бу ерда газнинг зарбий ионланишини вужудга келтирадиган катта кучланишлар таъсир этади. Учликдан текисликка томон узоқлашилган сари куч чизиқларининг қуюқлиги камайиб боради, демак, электр майдон кучланганлиги ҳам камаяди. Бунда уларнинг газ заррачаларига бўлган ионловчи таъсири ҳам камаяди. Типик электродлар орасида газнинг тешилишига оид қонуниятлар юқори кучланиш қурилмааларининг кўпчилик э л ем ен тл ар ид а (электр узатиш л и н и я л а р и , ҳавол и в иклю чателлар ва бошқалар) кузатилади. Бир ж ин сл и бўлмаган майдонда газнинг тешилишига электродларнинг қутбланганлиги ҳам катта таъсир кўрсатади. Қа линлиги бир хил бўлган газ қатлами учун мусбат ўткир учли игна билан манфий зарядланган текисли к орасида тешиб ўтиш кучланиши манфий учликдагига қараганда анча кичик бўлади ( 15 - расм). Бу ҳол мусбат зарядланган ионларнинг учлик атрофида тўпланиши ва у ла рн ин г манфий зарядланган текислик йўналишида тарқалиши билан тушунтирилади. Бунинг натижасида учлик гўё ўсиб, газ қатламига кириб боргандек бўлади ва учқун разряднинг йўли қисқаради. Бунда газ нисбатан паст кучланишларда тешиб ўтилади.Бу ҳолда манфий зарядланган учликда тешиб ўтиш кучланиши мусбат зарядланган учликдагига караганда юқори бўлади. Иккита учлик орасида ҳавони тешиб ўтиш кучланиши учлик-текислик (мусбат учликда) бўлган ҳолдагидан юқори бўлади. Бу ҳодиса иккита учлик орасидаги электр майдоннинг бир жинсли эмаслик даражаси анча камлиги билан тушунтирилади. Электр тож пайдо бўлишининг олдини олиш ва газсимон диэлектрикнинг тешилиш кучланиши қийматини ошириш учун электродларнинг учлари юмалоқланади ёки уларни катта диаметрли металл қалпоқлар (экранлар) билан ёпиб қўйишга ҳаракат қилинади. Юқорида, газда қаттиқ диэлектриклар бўлмаганида у ла рн ин г тешилиш ҳодисаси кўриб ч иқ ил ди . Амалда газ билан қаттиқ диэлектрик чегарасида газнинг тешилиш ҳоллари кўп учрайди. Бунга чинни изоляторнинг сиртини учқун қоплаб олиши мисол бўла олади. Бу ҳодиса қаттиқ15-расм. Ҳаво тешилиш кучланишининг электродлар оралиғига боғлиқлиги: учлик – текислик, турлича қутбланган учлик –учлик. диэлектрик сиртида ҳаво қатламининг тешилишидан иборат. Қаттиқ диэлектрик чегарасида ҳаво қатламини тешиб ўтадиган кучланиш барча ҳолларда ҳудди шу масофада қаттиқ диэлектрик бўлмаган ҳолда газнинг тешилиш кучланишидан кам бўлади. 4. Суюқ диэлектриклар ҳақида умумий тушунча Суюқ диэлектриклар электротехника қурилмааларида кенг кўламда ишлатилади . Куч трансформаторлари, реакторлар, мойли выключателлар, конденсаторлар, кабеллар ва электр жиҳозлар бошқа элементларининг ички бўшлиғига суюқ диэлектриклар тўлдирилади. Электр ускуналарга ваақум остида тўлдириладиган суюқ диэлектриклар ўрамларининг ғовак изоляциясига, картонларга ва бошқа ғовак электр изоляцион материалларга яхши шимилади ва уларнинг электр пухталигини анча оширади. Шунинг билан бирга суюқ диэлектриклар иссиқликни ташиб кетувчи муҳит ролини ҳам ўйнайди. Масалан, трансформаторларда изоляция мойи ўрамларга тегиб қизийди, сўнгра эса трансформатор бакларининг совуқ деворлари бўйлаб силжиб, олган иссиқлигини шу деворларга беради. Мойли выключателларда суюқ диэлектрик ток ўтказувчи қисмларни изоляциялаш билан бирга ишлаётган виыключателнинг контактлари орасида пайдо бўладиган электр ёйни сўндирувчи муҳит ролини ҳам ўйнайди. Суюқ диэлектриклар сифатида нефтдан олинадиган электр изоляцион мойлар энг кўп ишлатиладиган бўлади. Улар уч группага бўлинади: трансформаторлар ва юқори вольтли выключателлар учун ишлатиладиган мойлар; конденсаторларнинг қоғоз изоляциясига шимдириш учун ишлатиладиган мойлар; юқори вольтли кабеллар учун ишлатиладиган мойлар. Совол, совтоллар ва ПЭСЖ («Калория-2») каби синтетик мойлар камроқ ишлатилади . 5. Нефть мойлари Нефтдан олинадиган электр изоляцион мойлар нефтни бўлаклаб ҳайдаш методи билан о л и н а д и . Бу мураккаб процесс бўлиб, бир қатор операциялардан таркиб топади ва натижада соляр мойи олинади. Соляр мойига кет-макет сульфат кислота ва ишқор билан ишлов бериш орқали ундан химиявий беқарор бирикмалар йўқотилади. Тозалаш, қуритиш ва фильтрлашдан кейин трансформаторлар, конденсаторл ар ва кабеллар учун электр изоляцион мой олинади. Конденсатор ва кабель мойлари қўшимчалардан анча яхши тозаланганлиги билан ажралиб туради, шунинг учун унинг электр характеристикалари бирмунча юқори бўлади. Нефть мойларининг химиявий таркиби нефтнинг таркиби билан аниқланади. Нефтдан олинадиган барча электр изоляцион мойлар нафтен, парафин ва ароматик қатор углеводородларининг аралашмасидан иборат. Нафтен углеводородлар углероднинг водород билан ҳосил қилган бирикмалари бўлиб, улар ён за нж ир ли ёпиқ ҳалқалар кўринишида бўлади, шу сабабли улар, кўпинча, циклик углеводородлар дейилади: Бу углеводородлар оксидланишга чидамлидир , шу сабабли улардан мойлар таркибида фойдаланилади. Мойда нафтен углеводородларнинг миқдори 70—80% га етади. CH-CH 2 - CH- CH 3 CH 2 H 2 C H 2 C CH 2 H 2 C CH 2 H 2 C CH 2 -CH 3 CH 2 Парафин қатори углеводородлари углерод билан водороднинг занжир структурали молекулалар ҳолидаги бирикмаларидир: Бу формуладан кўриниб турибдики, ўзаро боғланган углерод атомларининг сонига қараб занжирларнинг узунлиги турлича бўлиши мумкин. Парафин қатор углеводородлари химиявий барқарор, яъни оксидланишга қарши чидамли бўлади. Ароматик углеводородлар ҳам углерод билан водороднинг оксидланишга чидамли циклик бирикмаларидир. Бу углеводородларни электр изоляцион мой таркибидан чиқариб юбориши мойнинг тез оксидланишига сабаб бўлиши аниқланган, лекин мойлар таркибида ароматик углеводородларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши мой буғининг алангаланиш температурасини пасайтиради ва чўкма тушишига олиб келади. Бунинг натижасида мойнинг электрик характеристикалари ёмонлашади. Мойда ароматик углеводородларнинг миқдори 10—12% дан ошмайди. Нефтдан олинадиган электр изоляцион мойларнинг таркибига бошқа компонентлар— органиқ кислоталар, смоласимон моддалар, олтингугуртли бирикмалар ва озроқ миқдорда оксидланувчан тўйинмаган углеводородлар ҳам киради. Нефтдан олинадиган электр изоляцион мойларнинг кўпгина миқдори қоғоз изоляцияли куч кабеллари ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади. Кабел мойлари қовушоқлигига кўра қуйидаги группаларга бўлинади: 1) қовушоқлиги кам бўлган мойлар МН - 2 ; 2) қовушоқлиги ўртача бўлган мойлар С - 110 ва С- 220; 3) қовушоқ мойлар. Қовушоқлиги кам бўлган мой МН-2 мой тўлдириладиган паст ва ўрта босимли (3·10 5 Па гача) кабелларда ишлатилади. Барча иш температураларда нисбатан кичикроқ каналлар орқали кабелга мой тўлиқ шимилиши учун бундай кабелларда мойнинг қовушоқлиги кам бўлиши зарурийдир. Қовушоқлиги ўртача С-110 ва С-220 мойлар 110 кВ ва ундан юқори кучланишда 14 ·10 5 Па га яқин босимда ишлайдиган мой тўлдириладиган юқори вольтли кабелларга шимдириш ва уларни тўлдириш учун мўлжалланади. Бу мойлар таркибида ароматик углеводородлар ҳам , смоласимон моддалар ҳам бўлмайди. Улар нафтен ва парафин углеводородларнинг техникавий соф аралашмасидан таркиб топган, шу сабабли электрик характеристикалари анча барқарор бўлади. Энг қовушоқ мой 35 кВ гача кучланишда ишлайдиган қоғоз изоляцияли кабеллар учун ишлатилади, уларда шимилувчи суюқ модда нефть мойи ва унда эритилган канифолдан иборат бўлади. Бундай кабелларда суюқ изоляция ҳеч қандай ортиқча босим остида бўлмайди, шимдириладиган мой ниҳоятда қовушоқ бўлганидан, қия ёки вертикал ўрнатилган кабелда оқиб кетмайди. 3-жадвалда нефтдан олинадиган электр изоляцион мойларнинг асосий характеристи калари келтирилган. Барча мойлар ишлатилиш жараёнида юқори температура, электр майдон таъсирида бўлади, шунингдек, электр ускуналарнинг металл қисмларига тегиб туради. Баъзи электр ускуналарида мойга атмосфера ҳавоси тегиб туради. Айтиб ўтилган барча факторлар мойнинг эскиришига сабаб бўлади, яъни бунда мой оксидланади. Мойнинг эскириши мис, латунь, темир каби металл катализаторлар таъсирида тезлашади. Мойда сувнинг бўлиши ҳам унинг эскириш процессини тезлаштиради. Мой эскирганида унда эримайдиган, лекин иссиқ мойда эрийдиган қаттиқ смоласимон аралашмалар ҳосил бўлади. Бундай қўшимчалар трансформаторларнинг чулғамларига ва бошқа қисмларига чўкма ҳолида ўтиради ва қизиган қисмлардан иссиқликнинг олиб кетилиши қийинлаштиради. Қўшимчалар мойда эриган ҳолатда бўлганида унинг электр хоссаларини анча ёмонлаштиради. Мойнинг эскириш процессида унда кислоталар ва намлик ҳосил бўлади, улар трансформаторларда, кабелларда ва бошқа электр ускуналарда изоляция даражасини кескин камайтириб юборади. Мойларнинг эскиришини секинлатиш учун уларга оксндланн шни тўхтатувчи моддалар — ингибиторлар қўшилади. Лекин ингибиторлар қўшиш мойни эскиришдан батамом сақлаб қола олмайди. Шу сабабли электр из ол яц ио н м ой ла рн и қуруқ идишларда сақлаш ва ташиш, уларни тоза металл трубалар орқали узатиш керак (резина шланглар орқали узатиш ярамайди, улар мойда эриб, мойни ифлослантиради). Ишлатиш жараёнида мойни унга ҳаво ва намлик киришилан сақлаш керак. Мой тўлдириладиган аппаратларнинг қопқоғи зич беқиладиган бўлиши ва уларда консерваторлар яъни қўшимча бочкалар бўлиши керак. Баъзан трансформаторларда мой устидаги бўшлиқ инерт газ, масалан азот билан тўлдирилади, у мойни оксидланишдан сақлайди. Мойни эскиришдан сақлаш чоралари кўрилишига қарамай, у бари бир оксидланади ва вақт ўтиши билан унда қаттиқ ҳамда суюқ оксидланиш маҳсулотлари ва сув пайдо бўлади. Шу сабабли ишлатилаётган мойни вақт- вақти билан қўшимчалардан ҳамда сувдан тоза лаш ва ҳатто, унинг хоссаларини тиклаш зарур бўлади. Тозалашнинг бир неча усуллари бор. Мойдан сувни буғлатиш йўли билан, мойни сувнинг қайнаш температурасига қадар қиздириб йўқотиш мумкин. Лекин ҳаво кириб турганида мой ҳар қандай қиздирилса ҳам бари бир бузилади, шу сабабли мой махсус қурилмааларда вакуум остида қуритилади. Бунинг натижасида, биринчидан, анчагина миқдорда ҳаво ва бинобарин, кислород йўқотилади, иккинчидан, сувнинг қайнаш температураси пасаяди, яъни унинг буғланиши осонлашади. 16- расмда мойни вакуумда пуркаш йўли билан қуритиш схемаси кўрсатилг ан. Мой насос билан фильтр 1 , иссиқ алмаштиргич 3 ва электр иситкич 8 орқали пуркалган ҳолатда вакуум қозон 7 га узатилади, бу ерда сув буғи газ ва вакуум насос 5 билан сўриб олинади. Шундан кейин мой насос 6 билан иссиқ алмаштиргич 3 орқали фильтпресс 4 га узатиб берилади, сўнгра бевосита трансформатор ёки идишга ўтади. Бунда мой сув ва қўшимчалардан тозаланади. 16-расм. Мойни вакуум остида тўзитиш йўли билан қуритиш схемаси:1- дастлабки фильтр, 2-5 ва 6-насослар, 3-иссиқ алмаштиргич, 4- фильтр-пресс, 7-вакуум қозон, 8-электр иситгич. Мойни қаттиқ қўшимчалардан центрифуга ёрдамида тозалаш мумкин, унда зичлиги мойнинг зичлигидан катта бўлган қаттиқ заррачалар центрифуга деворларига отилиб чиқади ва чиқариб ташланади. Бу ерда мой юпқа пардаларга ажралади, шу сабабли унинг оксидланиш хавфи туғилади, чунки яхши тозалаш ва қовушоқлигини камайтириш учун мой центрифугадан қиздирилган (40 - 60°С гача) ҳолатда ўтказилади. Суюқ диэлектриклар сувдан ва қаттиқ заррачалардан ҳам фильтрпресс ёрдамида тозаланади; бунда иситилган изоляцион суюқлик (3—5) • 10 5 Па босим остида фильтр-пресс орқали ўтказилади. У фильтр картондан иборат тўсиқлар системасидан ўтади. Ифлосликлардаги қаттиқ заррачалар картон листларнинг сиртига ўтиради, картон капиллярларининг деворлари эса намликни ютади, лекин тозаланган ва қуритилган суюқ диэлектрикни ўтказиб юборади. Ута эскирган, кислота сони 0,4 мг КОН/г дан юқори кучли даражада оксидланган мойни тиклаш (регенерациялаш) зарур бўлади. Мойларни регенерациялашнинг бир неча усуллари бор*. Жуда оксидланган ва эскирган мойлар кислота-ишқорий усул билан тикланади. Бунда регенерацияланадиган мойга 0,5—2% кучли сульфат кислота қўшилади. Қислота барча Нефтдан олинадиган изоляцион мойларнинг асосий характеристикалари 3- жадвал Характеристикалари Улчов бирликлари Трансформат ор мойи Конденсат ор мой Кабель мойлари МН-2 С-220 Зичлиги кг/м 3 870-890 860 890 840 20º С даги қовушоқлиги м 2 /сек 30·10 -8 40·10 -6 36·10 -6 800·10 -6 50º С даги қовушоқлиги м 2 /сек 9,2·10 -6 10·10 -6 9·10 -6 60·10 -6 Буғларининг алангаланиш температура (камида) º С 135 135 135 180 Қотиш температураси (қўпи билан) º С -45 -45 -45 -30 20º С даги солиштирма ҳажмий қаршилиги Ом·м 10 13 -10 14 10 13 -10 14 10 13 -10 14 10 14 Кислота сони мг КОН/г 0,03-0,05 0,01-0,02 0,04 0,02 Диэлектрик сингдирувчанлиги - 2,2-2,4 2,2 2,3 2,4 50 º Гц да диэлектрик исроф бурчак тангенси - 0,003-0,005 0,002- 0,003 0,003 0,003 20 ºС даги электр мустаҳкамлиги МВ/м 18 20 18 20 беқарор бирикмаларни боғлайди ва уларни кислотали гудронга айлантиради. Шундан кейин тиндирилган мойга органиқ кислоталар ва сульфат кислота қолдиқларини нейтраллаш учун ишқор билан ишлов берилади. Сўнгра мой дистирилланган сувда ювилади ва унга адсорбентлар билан ишлов берилади, шундан кейин фильтр пресс орқали фильтрланади ёки центрифуга орқали ўтказилади. 6. Синтетик суюқ диэлектриклар Нефтдан олинадиган электр изоляцион мойларнинг камчилиги уларнинг ёнувчанлиги, буғларининг алангаланиш температураси унчалик юқори эмаслиги ва диэлектрик сингдирувчанлик қийматининг кичиклигидир. Хлорланган углеводородлардан таркиб топган синтетик суюқликларнинг бундай камчилиги йўқ. Уларнинг типик вакили соволдир. У суюқлантирилган кристалл модда— дифенил Н 5 С 6 – С 6 Н 5 ни хлорлаш йўли билан тайёрланади. Катализатор (қалай, темир ва бошқалар) иштирокида суюқлантирилган дифенил орқали хлор ўтказилади. Бунда дифенил молекуласидаги водород атомларининг хлор атомларига алмашиниш реакцияси содир бўлади. Агар тўрттадан кўп водород атоми алмашинса, мойсимон маҳсулот олинади. Соволда бешта водород атоми хлор атомларига алмашинган С1зН 2 С 6 —С 6 НзС1г. Совол молекулалари носимметрик тузилганлиги учун улар қутбланган бўлади ва совол қутбланган диэлектрик ҳисобланади. Унинг диэлектрик сингдирувчанлиги е=5,2, яъни изоляция қоғозларишшг диэлектрик сингдирувчанлик қийматига мос келади, бу эса конденсаторларнинг сиғимини оширади ва қоғоз изоляциянинг электр мустаҳкамлигини (Е„) оширади. Шу сабабли совол қоғоз конденсаторларда шимдириладиган модда сифатида ишлатилади. Соволнинг tgδ қиймати нефть мойлариникига қараганда бир оз катта, электр мустаҳкамлиги эса нефтдан олинадиган изоляцион мойларнинг электр мустаҳкамлигига яқин келади. Совол ёнмайдиган модда, бу унинг нефть мойлариг нисбатан асосий афзаллигидир. Лекин унинг ишлатилиш соҳаларини чеклайдиган муҳим камчиликлари ҳам бор. Соволнинг қотиш температураси 5°С. Бундан ташқари, соволнинг қовушоқли ги катта, унинг 40°С даги Қовушоқлиги ( 290 · 10 -6 м 2 /сек атрофида бўлади, ваҳоланки нефть мойиники 30 ·10 -6 м 2 /сек га тенг. Бу ҳол уни хона температурасида қоғозга шимдиришга имкон бермайди, шимдириш учун соволни 50°С га қадар иситиш лозим. 4- жадвал Синтетик изоляцион суюқларнинг асосий характеристикалари Характеристикалари Улчов бирликла ри Совол Совтол-2 Совтол-10 ПЭСЖ (ПЭС-Д) Зичлиги кг/м 3 1560 1520 1540 960 Қовушоқлиги: 20º С да м 2 /сек 290·10 -6 115·10 -6 650·10 -6 80·10 -6 Қовушоқлиги: 65º С да м 2 /сек 28·10 -6 3.4·10 -6 25·10 -6- Буғларининг алангаланиш температура (камида) º С 200 2700 200 200 Қотиш температураси (кўпи билан) º С +5 -40 -7 -60 20º С даги солиштирма ҳажмий қаршилиги Ом·м 10 13 10 12 10 12 10 14 Кислота сони мг КОН/г 0,02 0,01 0,01 - Диэлектрик сингдирувчанлиги - 5,2 4,6 4,8 2,6 50º Гц да диэлектрик исрофлар бурчак тангенси - 0,005 0,008 0,006 0,0003 65ºС даги электр мустаҳкамлиги МВ/м 18 20 20 25(20ºС да) Таркибида хлор борлиги ва заҳарлилиги соволнинг энг катта камчилигидир. Шунинг учун соволни яхши ёпиладиган идишда сақлаш зарур. Совол билан ишлашда эхтиёт бўлиш лозим, чунки у шиллиқ пардаларни яллиғлантиради. Қовушоқлигини камайтириш ва ёнмаслик С2Н5 С2Н5 С2Н5 С2Н5 I I I I H 5 С 2 О —Si — 0 — Si — 0 — Si—0 —Si- ОС 2 Н 5 I I I I С 2 Н Г , С 2 Н 5 С 2 Н 5 С 2 Н 5 хусусиятини сақлаб қолиш мақсадида унинг учун ёнмайдиган суюқлик ҳолидаги суюлтиргич — трихлорбензол С 6 Н 3 С1 3 топилди . 64% совол билан 36% трихлорбензол аралашмаси совтол-2, 90% совол билан 10% трихлорбензол аралашмаси эса совтол-10 дейилади. Бу суюқликлар қоғоз конденсаторлар ишлаб чиқаришда ва махсус трансформаторларда ишлатилади. Совол ва совтоллар алангаланмай, балки уларнинг буғлари учқун чиқаради, лекин бу суюқликларнинг ўзини аланга олдириб юбормайди. Музлаш температураси жуда паст (60°С), электрик характеристикалари кенг температуралар оралиғида барқарор ва оксидланишга жуда чидамли кремний-органиқ суюқликларнинг олиниши синтетик суюқ диэлектриклар ишлаб чиқиш соҳасида қўлга киритилган катта ютуқ бўлди. Қенг кўламда ишлатиладиган кремний-органиқ суюқликлардан бири ПЭСЖ (ПЭС-Д) дир. Бу суюқлик молекулалари қуйидагича типдаги чизиқли занжирлардан таркиб топган кремний-органиқ диэлектриклар группасига киради. Синтетик суюқ диэлектрикларнинг асосий характеристикалари 4-жадвалда келтирилган. 3- ва 4-жадвалда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, синтетик суюқликларнинг электрик характеристикалари яхши тозаланган нефть мойларининг тегишли характеристикаларидан кейинда туради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки , электр изоляцион суюқликларнинг ҳаммаси анча гигроскопик ва уларда намлик ҳамда аралашмаларнинг бўлиши уларнинг элекрик характеристикаларини жуда ёмонлаштириб юборади (17 ва 18-расмлар). Электр изоляцион суюқликларни герметик бекиладиган идишларда сақлаш керак. 7. Суюқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги ва тешилиши Суюқ диэлектрикларнинг электр ўтказувчанлиги ионларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ. Ионлар аралашмалар (сув, кислота ва бошқалар) молекулаларининг, қисман суюқ диэлектрик молекулаларининг ҳам диссоциаланиши (парчаланиши) натижасида ҳосил бўлади. Ишлатилаётган ифлосланган суюқ диэлектрикларда ионли электр ўтказувчанликдан ташқари моллион электр ўтказувчанлик ҳам кузатилади. Бундай электр ўтказувчанлик сувнинг электр жиҳатдан зарядланган коллоид заррачаларининг ва суюқ диэлектрикнинг эскириши натижасида ҳосил бўладиган смоласимон моддалар заррачаларининг ҳаракатланиши туфайли вужудга келади. Температура кўтарилиши билан диэлектрик исрофлар бурчак тангенсининг ортиши (17-расмга қаранг) суюқ диэлектриклар электр ўтказувчанлигининг кўпайиши туфайлидир. Тозаланган суюқ диэлектрикда tgδ нинг катталашиши ишлатилган диэлектрикдагига нисбатан анча кам бўлади, чунки тозаланган диэлектрикнинг электр ўтказувчанлиги анча камдир. 17-расм. Нефть мойи диэлектрик исрофлар бурчак тангенсининг температурага боғлиқлиги (50 Гц да): 1-янги тозаланган мой, 2- ишлатилган мой 18- расм. Нефть мойи электр мустахкамлигининг таркибидаги сув миқдорига (мойнинг турли тепмературасида) боғлиқлиги. Суюқ диэлектрикларнинг электр мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан унда сувнинг коллоид заррачалари, смоласимон моддалар ва суюқ диэлектрикда эримаган бошқа ифлосликларнинг бўлишига боғлиқ. Электр кучлар таъсири остида сувнинг ёки смоласимон моддаларнинг зарядланган заррачалари занжир кўринишида тизилиб қолади ва ундан электр заряди ўтади, яъни суюқ диэлектрик тешилади. Таркибидаги сув миқдори ортиши билан суюқ диэлектрикнинг электр мустаҳкамлиги кескин камайиб кетади (18- расмга қаранг). Температура кўтарилиши билан сув ёки смоласимон моддалар коллоид заррачаларининг бир қисми эрийди ва суюқ диэлектрикда ток ўтказувчи каналнинг ҳосил бўлиши қийинлашиб қолади. Шу сабабли суюқ диэлектрикнинг электр мустаҳкамлиги ортади (18 - расмга қаранг). Газларнинг пуфакчалари ҳам сувнинг коллоид заррачалари сингари таъсир этади. Улар ионланган бўлгани сабабли электр кучлар таъсирида юқори кучланиш остида бўлган металл қисмлар орасида газ каналини ҳосил қилади. Бунда электр разряд газ каналида содир бўлади. Таркибида ҳаво ва бошқа газлар бор суюқ диэлектрикла рнинг электр мустаҳкамлиг и кўп жиҳатдан босимга боғлиқ бўлади (19-расм), бу Пашён қонунига мувофиқ; келади. Газсизлантир илган суюқ, диэлектрикни нг электр мустаҳкамлиги босимга кам даражада боғлиқ бўлади. Суюқ диэлектрикларнинг электр характеристикалари даражасини ошириш учун улар турли ифлосликлардан ва сувдан яхшилаб тозаланади, шунингдек, газсизлантирилади, яъни суюқ диэлектрикларга вакуумда ишлов берилади.19-расм. Нефть мойи электр мустаҳкамлигининг босимга боғлиқлиги. 1-техникавий мой, 2- газлаштирилган мой 8. Юқори полимер қаттиқ материаллар Юқори полимер материаллар катта ўлчамли молекулалардан таркиб топган бўлади. Бундай молекулалар мономерлар дейиладиган оддий моддаларнинг ўн ва юз минглаб молекулаларидан тузилган бўлади. Мономерлар - химиявий реакцияларга осон киришадиган моддалардир. Бу реакциялар натижасида молекуляр массаси катта бўлган янги юқори полимер модда ҳосил бўлади. Полимер молекулаларида мономернинг молекулалари ўзаро химиявий боғланиш кучлари билан пухта боғланган бўлади, бу боғланиш шартли равишда чизиқчалар билан тасвирланади. Масалан, бошланғич «А» модданинг молекулалари бир-бири билан бирикиб, янги юқори полимер модданинг молекулаларини ҳосил қилади: — А — А — А — А — А — А — А — Полимерларнинг катта молекулалари тортилган ип шаклида, яъни чизиқсимон структурали бўлиши мумкин. Чизиқсимон структурали молекулалардан тузилган полимерлар чизиқсимон полимерлар дейилади. Улар қиздирилганда юмшай олиш хоссасига эга, яъни термопластик материаллар ҳисобланади. Фазода уч йўналишда тармоқланган молекулалардан таркиб топган полимерлар ҳам бор. Бундай полимерлар фазовий полимерлар дейилади. Улар нисбатан мўрт бўлиб, одатда, қиздирилганда юмшамайди, яъни термореактив материаллар ҳисобланади. Полимерлар аморф ёки кристалл тузилишга эга бўлиши мумкин. Баъзи полимерлар аралаш тузилишли — ҳам кристалл, ҳам аморф тузили шли бўлиши мумкин. Юқори полимер моддалар табиий (каҳрабо, табиий каучук ва бошқалар) ҳамда синтетик (полистирол, поливинйлхлорид ва бошқалар) бўлиши мумкин. Табиий полимерларнинг хоссалари чекланганлиги сабабли ҳозир электротехникада, асосан, синтетик юқори полимер диэлектриклардан фойдаланилади. Улар химиявий полимерланиш ва поликонденсатланиш реакциялари натижасида олиниши мумкин ва шунга мувофиқ равишда полимеризацион ёки поликонденсацион диэлектриклар дейилади. 9. Қаттиқ полимеризацион диэлектриклар Полимерланиш — бу бошланғич (мономер) модда молекулаларининг ўзининг элементар таркибини ўзгартирмай ўзаро бирикиб юқори полимер модданинг катта молекулаларини ҳосил қилиш процессидир. Мисол тариқасида синтетик диэлектрик—полистиролнинг олиниш процессини кўриб чиқамиз. У бошланғич модда — стиролни полимерлаш натижасида олинади; стирол 145°С температурада қайнайдиган тиниқ рангсиз суюқлик. Агар стиролга бензоил пероксид қўшилса (стирол массасининг 0,1—0,5% қадар), аралашма 110°С га қадар қиздирилганда полимерланиш реакцияси бошланади. Бунда стирол Н 2 С=СН—С 6 Н 5 молекуласидаги химиявин қўшбоғлар узилади ва ҳудди ана шундай қўшни молекулага ўтади. Бунинг натижасида стирол молекулалари бир-бири билан бирикади ва юқори полимер модда — полистиролнинг катта молекуласини ҳосил қилади. Бу процессни қуйдаги схема тарзида ёзиш мумкин: CH 2 CH CH 2 CH CH 2 ( CH 2 CH )n CH CH C 6 H 5 Полистиролнинг полимерланиш даражаси n=6000*, унинг молекуляр массаси эса 300000 — 600000 га тенг. Бошланғич модда стиролнинг молекуляр массаси 104 га тенг. Дастлабки босқичда полистирол қуюқ тиниқ суюқлик бўлади, у и си ти лг а н шиша қолипларга қуйилади, шу қолипларда полимерланиш процесси тугалланади. Қолиплардан пластинка ва стержень кўринишидаги қаттиқ шаффоф материал олинади. Полистиролни донадор шаклда (улар диаметри 3—5 мм ва узунлиги 8—10 мм ли цилиндр шаклидаги бўлаклар ҳолида бўлади) ёки кукун шаклида (эмульсион полистирол) ҳам олиш мумкин. Полистиролнинг асосий характеристикалари: зичлиги 1050 кг/м3; σ ч . (300-500) • 105 Н/м2; а = 12- 18 кЖ/м 2 ; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 75 —80°С; сув сингднрувчанлиги 0,03% мас; совуққа чидамлилиги —60°С; ρ v =1013—1015 Ом·м; е=2,4; tgδ = (2—4) ·10-4; Е м = 25—30 МВ/м. Полистирол 110—120°С да юмшайдиган термопластик диэлектрик; бензол, толуол, ксилол, углерод тетрахлорид каби қутбланмаган суюқликларда эрийди. Полистиролдан ғалтакларнинг каркаслари, изоляцион панеллар, электр ўлчаш асбоблари учун асос ва изоляторлар тайёрланади. Полистирол чизиқсимон структурали молекулалардан таркиб топган, лекин улар материалда тартибсиз жойлашган. Юмшатилган полистиролни тирқиш-фильералар орқали тортиш (экструзия) молекулаларни материалнинг тортилиш йўналишида ориентирлашга (йўналтиришга) ва қалинлиги 20 дан 100 мкм гача, эни эса 10 дан 300 мм гача бўлган эластик полистирол пардалар (стироплёнкалар) олишга имкон беради. Уларнинг электр изоляцион хоссалари қалин қатламли полистиролники каби юқори, электр мустаҳкамлиги эса полистирол пардаларда анча катта бўлади: Е м =80—100МВ/м. Полистирол пардалар юқори частотали кабелларнинг симларини изоляция қилиш учун, шунингдек, конденсаторлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Мўртлиги, яъни зарбий қовушоқлигининг нисбатан камлиги ва осон дарз кетиши полистиролнинг ва ундан тайёрланган буюмларнинг асосий камчилигидир. Зарбга чидамли полистиролларда (полистиролнинг синтетик каучуклар билан аралашмаси ёки стиролнинг баъзи синтетик каучуклар билан ҳосил қилган сополимерлари) бу камчиликлар анча йўқотилган. Зарбга чидамли полистироллар зарбий қовушоқлигининг юқорилиги (а=40—50 кЖ/м 2 ) ва диэлектрик сингдирувчанлик қийматининг бирмунча катталиги (ε=3,0—3,6) билан ажралиб туради. Зарбга чидамли полистиролнинг бошқа характеристикалари оддий полистиролники даражасида бўлади. Зарбга чидамли полистирол донадор шаклда ишлаб чиқарилади. Полиэтилен — оқ ёки оч кул ранг тусли, ушлаб кўрилганда ёғли туюладиган, қаттиқ хира материал; у этилен (Н 2 С= СН 2 ) газини босим остида по ли мё рл аш йўли билан олинади. Юқори (ВД), ўрта (СД) ва паст (НД) босимда олинадиган полиэтилен бўлади (ВД полиэтилен зичлиги кам полиэтилен, СД ва НД полнэтиленлар эса зичлиги юқори полиэтнленлар ҳам дейилади.). ВД полиэтилен олиш процесси 1500-10 5 Па босимда ва 180—200°С температурада кислород иштирокида (0,05 %) олиб борилади. НД полиэтилен (1—5) • 10 5 Па босимда ва 60°С температурада, лекин махсус катали заторлар ишлатиб олинади. СД полиэтилен 30- 10 5 Па босимда 130—140°С температурада олинади. Барча ҳолларда озроқ миқдорда ёнига тармоқланган метил группалари СНз бор чизиқсимон структурали молекула ҳосил бўлади: Полиэтиленнингполимерланиш даражаси n=3000 - 5000, молекуляр массаси эса 20000 дан 400000 гача ва ундан юқори бўлади. НД ва СД полиэтиленлар ВД полиэтилендан зичлигининг бир оз катталиги, механиқ жиҳатдан пухталиги ва бикрлиги катталиги билан фарқ қилади, лекин улар иссиқлик таъсирида тез эскиради. Полиэтиленлар таркибида 55 дан (ВД) 92% гача (СД) кристалл модда бўлади, шу сабабли уларда суюқланиш температураси аниқ ифодаланган; суюқлакиш температураси 108°С (ВД), 125°С (НД) ва 130°С гача (СД) бўлади. Полиэтиленлар — термопластик материаллардкр. Улар заводларга донадор кўринишда юборилади. Полиэтиленлардан буюмлар босим остида қуйиш, қайноқ ҳолда пресслаш ва экструзия методлари билан олинади. Экструзия методи симларга полиэтилен изоляция қоплашда, шунингдек, изоляция шланглари ва найчалар тяйёрлашда қўлланилади. ВД п о л п э т и л е н д а н қалинлиги 30 дан 200 мкм гача ва эни 1 дан 1,5 м гача бўлган ярим тиниқ электр изоляцион плёнкалар ҳам о л и н а д и . Полиэтиленнинг анча қаттиқ хилларидан (СД, НД) эластик бўлмаган электр изоляцион буюмлар: ғалтакларнинг ўзаклари, плата ва бошқалар тайёрланади. Полиэтиленлаб хона температурасида эритувчиларнинг ҳеч бирида эримайди. Фақат 70°С ва ундан юқорида полиэтиленлар ксилолда, углерод тетрахлоридда, хлорланган углеводородларда ва минерал мойларда эрийди. Полиэтиленларнннг асосий характеристикалари: ВД-зичлиги920кг/м3;6 ч =(100—150) • 105 Н/м 2 ; зарба таъсирида синмайди; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича 55—60°С; СД —зичлиги 940 кг/м3; 6 ч =270-105 Н/м зарба таъсиридан синмайди; исс иқба рдош лиг и 85С ∘ ( НД — зичлиги 960 барча поли этиленларнинг совуқда чидамлилиги — 60°С; сув сингдирувчанлиги 0,004% дакг/м3; б ч =230-105 Н/м2; зарба таъсиридан синмайди; иссиқбардошлиги 70°С; н (сувда 30 кун турганда) ошмайди. Полиэтиленларнинг электр характеристикалари энг яхши полистиролники даражасида бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, барча полиэтилен буюмлар қуёш нурига бардош бера олмайди. Нурбардошлигини ошириш учун полистиленларга қурум ва бошқа бўёқлар қўшилади. Полиэтилендан ясалган буюмларни бир-бирига пайвандлаш мумкин. Поливинилхлорид (полихлорвинил) оқ рангли кукун бўлиб, ундан қайноқ ҳолда пресслаш ёки қайноқ ҳолда сиқиб чиқариш усули билан минерал мойлар, кўпчилик эритувчилар, ишқорлар ва кислоталар таъсирига чидамли, механиқавий жиҳатдан мустаҳкам буюмлар (платалар, труба ва бошқалар) олинади. Кукунсимон поливинилхлорид газсимон модда — винилхлорид НгС=СН—С1 ни водород пероксиди ва бошқалар иштирокида полимерлаш реакцияси натижасида олинади. Реакция ишқорий моддаларнинг сувдаги эритмасида суюлтирилгаи винилхлорид билан олиб борилади (сувли эмульсион полимерланиш). Полистирол ва полиэтилен каби поливинилхлорид ҳам термопластик материал ҳисобланади. Кукунсимон поливинилхлоридни қайноқ ҳолда пресслаш йўли билан қаттиқ, бикр материал— листлар, пластиналар, трубалар ва стерженлар кўринишидаги винипласт олинади. Уминерал мойлар, суюлтирилган ишқор ва кислоталар таъсирига чидамлилиги билан ажралиб туради. Винипластдан тайёрланган буюмлар юқори механиқавий мустаҳкамликка, айниқса зарбий юкламаларга эга ҳамда электр изоляцион хоссалари яхшидир. Винипластнинг асосий характеристикалари: зичлиги 1350 кг/м3; δ ч = (400—500) • 105 Н/м2; α=100—120 кЖ/м 2 ; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 60—70°С; совуққа чидамлилиги— (15—25)º С; сув сингдирувчанлиги 0,4— 0,6% мас; ρ v =1010—1012 Ом·м; ε=4; tgδ ==0,01— 0,02; Е м =20—22 МВ/м. Винипласт 150—160°С да металл қолипларда осон қолипланади. Винипластдан тайёрланган буюмларга исталган механиқавий ишлов бериш (йўниш, фрезалаш ва бошқалар), шунингдек, пайвандлаш ва елимлаш мумкин. Уларни турли рангга бўяш мумкин. Поливинилхлориддан акқумуляторлар учун баклар ва зарбий юкламаларга чидамли турли хил электр изоляцион деталлар (плата ва бошқалар) тайёрланади. Винипластнинг камчилиги унинг совуққа чидамсизроқлиги ва иссиқбардошлиги нисбатан камлигидир. Винипласт 180—200°С температурада па рч ал ан а бошлайди. Поливинилхлорид пластикат — поливинилхлорид кукунининг пластификаторлар—қуюқ мойсимон суюқликлар (дибўтилф талат ва бошқалар) билан аралашмаси дан олинадиган эластик рулон материал. Пластификаторлар 30 дан 45°/о гача миқдорда қўшилади. Пластификаторлардан ташқари, поливинилхлорид пластификатга бўёқлар, тўлдиргичлар ва термостабилизаторлар ҳам қўшилади. Бу моддаларнинг ҳаммаси кукунсимон полихлорвинил смола билан аралаштирилади ва олинган аралашма қиздирил ган пўлат в алецлар орасидан бир неча марта ўтказилади. Бундай ишлов бериш натижасида эластик материал — қалйнлиги 0,8 дан 2,5 мм гача ва эни эса 400 мм гача бўлган ленталар ҳолидаги поливинилхлорид пластикати рулонлари, шунингдек, доналари (грануллар) о л и н а д и . Пластикат листи қалинлиги 1 дан 5 мм гача ва юзаси 600X100 мм 2 бўлган листлар ҳолида тайёрланади. Пластикатнинг асосий характеристикалари*: зичлиги 1300—1400 кг/м3; δ ч = (100—180)·105 Н/м 2 ; совуққа чидамлилиги—(40—55)°С; сув сингдирувчанлиги 0,2— 0,5% мас.; температураси 200—220°С; р v = 108-1012 Ом·м; ε = 5-6; tgδ = 0,03-0,1; E м =10 - 20МВ/м. Поливинилхлорид пластикат монтаж симларининг асосий изоляцияси сифатида, шунингдек, ҳимоя қопламалар — кабелларнинг шлангларини тайёрлашда кенг кўламда ишлатилади. Поливинилхлорид пластикат, одатда, қора, кўк, сариқ, қизил ва бошқа рангларга бўялган бўлади. Пластикатга бўёқлар материалнинг ёруғлик таъсирида эскиришидан ҳимоя қилиш, шунингдек, монтаж пайтида симларни бир-биридан фарқлаш мақсадида қўшилади. Бўёқлар қўшилмаган поливинилхлорид пластикат сарғиш товланадиган тиниқ материалдир. Поливинилхлорид пластикатдан эластик изоляцион найлар ва ёпишқоқ изоляцион лента тайёрланади. Поливинилхлорид м а т е р и а л л а р н и н г ўзига хос хусусияти шундаки, улар алангадан чиқариб олиниши билан ёнишдан тўхтайди. Полиформальдегид —(газсимон формальдегиднинг полимерланиши натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ термопластик диэлектрик. Полнформальдегид молекулалари чизиқсимонс труктурали бўлади: Бу материал оқ рангли кукун бўлиб, ундан босим остида қуйиш ёки экструзия йўли билан буюмлар олинади. Полиформальдегиднинг ўзига хос хусусияти унинг таркибида кристалл фазанинг кўплигидир (75%), шу туфайли материалнинг механиқавий характеристикалари юқори ва суюқланиш температураси аниқ ифодаланган (180°С) бўлади. У жуда қаттиқ, едирилишга чидамлилиги катта ва ишқаланиш козффициенти кичик материалдир. Бу хоссалар полиформальдегиддан шовқинсиз ишлайдиган шестерняли ва червякли узатмалар ҳамда подшипниклар тайёрлашга имкон беради. Ишлаш темпера туралари оралиғи анча кенг ( —5 5 дан 100°С гача), намлик таъсирига чидамли, химиявий барқарор, учқун разрядлар таъсирига бардошли ва электрик характеристикалари яхши бўлганлиги сабабли полиформальдегид электр изоляцион материал сифатида кенг кўламда ишлатилади. Ундан изоляцион асослар (платалар), мураккаб шаклли ғалтаклар нинг ўзаклари ва бошқалар тайёрланади. Полиформальдегиддан тайёрланган буюмларга исталган механиқавий ишлов бериш: фрезалаш, йўниш, тешиш ва бошқа операцияларни бажариш мумкин. Полиформальдегиднинг асосий характеристикалари: зичлиги 1400 кгс/м 3 . δ ч = (600—700) • 105 Н/м2; α=80—90 кЖ/м2; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 100°С; совуққа чидамлилиги — 50°С, сув сингдирувчанлиги 2%; ρ v = 1012—1013 Ом·м; ε=3,0; tgδ==(3-5)·10-3; E м = 25 МВ/м. Органиқ шиша (полиметилметакрилат) юқори полимер тиниқ термопластик материал бўлиб, кўпчилик рангларга осон бўялади. У қалинлиги 0,8 дан 24 мм гача ва ундан кўп, юзаси эса 400X500 мм дан 1400X 1600 мм гача бўладиган листлар, шунингдек, кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Органиқ шиша — аморф тузилишли материал. Унинг оптик тиниқлиги жуда юқори бўлади (спектрнинг кўринадиган областидаги нурларни 92% гача ўтказади). Органиқ шиша олишда суюқ модда — метилметакрилат бошланғич материал бўлиб хизмат қилади. Унга озроқ миқдорда (0,1%) бензоил пероксид ва пластификацияловчи моддалар (мойсимон суюқликлар) қўшилади. Пластификацияловчи моддалар органиқ шишанинг мўртлигини камайтиради. Бошланғич компонентлар ара лашмаси никель идишда қориштирилади ва иситилгандан кейин одатдаги силикат шишадан ёки металлдан тайёрланган қиздирилган (120°С гача) қолипларга қуйилади. Совигандан кейин қолиплар қисмларга ажратилади ва олинган органиқ шиша листлари ва пластинкаларининг четлари қирқилади. Органиқ шишани кукун ҳолида олиш учун метилметакрилатнинг полимерланиш процесси ишқорий моддаларнинг сувдаги эритмасида олиб борилади. Органиқ шишанинг асосий ҳарактеристи кллари: зичлиги 1180 кг/м3; δ ч = (600—700) • 105 Н/м 2 ; а=10—18 кЖ/м 2 ; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 60—80°С; совуққа чидамлилиги — (50—60)°С; ρ v =1010— 1011 Ом·м; ε=3,6; tg==6.10-2; E м = 15—18 МВ/м. Органиқ шиша суюлтирилган кислота ва ишқорлар, шунингдек, бензин ва минерал мойлар таъсирига чидамли бўлади. У ароматик углеводородларда (бензол, толуол, ксилолда), хлорланган углеводородларда (хлорбензол, трихлорбензол ва бошқаларда), ацетонда ва баъзи бошқа э ри ту в ч ил ар да э р и й д и . Қ из ди ри лг а н ҳолатда (115—135°С) органиқ шиша пўлат ёки ёгоч пресс-қолипларда осон қолипланади. Қиздирилган материалларни вакуум остида қолиплаш э нг яхши н ат иж а беради. Органиқ шишага турлича механиқавий ишлов бериш (пармалаш, фрезалаш ва ҳоказо) мумкин. Органиқ шишани тирналишидан сақлаш учун унга механиқавий ишлов беришда олдиндан қоғоз ёпиштириб қўйилади. Органиқ шишадан ясалган деталлар дихлорэтанли елим ёрдамида осон елимланади. Бу елим органиқ шиша қириндиларини дихлорэганда (100 г дихлорэтанга 5 г қирйнди) эритиш йўли билан олинади. Елимланадиган сиртларни яхшилаб бир-бирига мослаш ва эритувчи (ацетон ва бошқалар) билан ювиш лозим. Елимланган жойга 2—4 соат бирор нарса бостириб қўйилади. Органиқ шишани ва ундан ясалган буюмларни махсус қурилмааларда 140—150°С температурада пайвандланадиган сиртларга босим бериш йўли билан ҳам пайвандлаш мумкин. Капрон оқ ёки оч сариқ рангли материал. У ҳам синтетик материал бўлиб, капролактам — суюқланиш температураси 70°С бўлган кукунсимон моддани полимерлаш натижасида олинади. Олинган полимер капрон автоклав тубидаги тешик орқали ингичка лента ҳолида сиқиб чиқарилади. Бу лента оқар сувли ваннага тушади ва капроннинг хоссаларини ёмонлаштирадиган паст молекуляр моддалардан ю в и л и б то за ла н ад и. Ювилган ва сувда совиган капрон лента кесиш машинасига ўтади ва узунлиги 10 ҳамда қалинлиги 2—3 мм ли бўлакларга бўлинади. Олинган бўлакчалар яна илиқ сувда ювилади, сўнгра қуритилади. Қуритилган капрон бўлакчалари резина қопларда сақланади ва ташилади, чунки у ҳаводан намликни ютиши мумкин. Полиэтилендаги сингари, капрон таркибида ҳам кристалл ва аморф фазалар бир-бири билан аралашган бўлади, шу сабабли капроннинг суюқланиш температураси аниқ ифодаланган (215°С) бўлади. У моғор замбуруғларига қарши чидамли, лекин атмосфера таъсирига чидамсиздир. Қапроннинг атмосфера таъсирига чидамлилигини ошириш учун унга стабилизаторлар қўшилади (0,3- 0,5%). Қ а п р о н н и н г асосий характер исти калари : зичлиги 1140 кг/м 3 ; δ ч = (500—700) ·105 Н/м2; α=100—150 кЖ/м2; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 50— 60°С; сув сингдирувчанлиги 3,0% мас; ρ v =1011-1012 Ом·м; ε = 4,0; tgδ = 0,04; Е м =18—20 МВ/м. Бошқа полимер материалларда бўлганидек, капронда ҳам доимий юклама таъсиридан аста- секин деформацияланиш (совуқ ҳолда оқувчанлик) кузатилади. Агар деформацияланиш 3% га қадар бўлса, юклама олингандан кейин деформация йўқолади. Электр изоляцияда капрон толадан фойдаланилади. У юмшатилган капрон смоласини фильералар (диаметри 0,1 мм ва ундан кичик бўлган юмалоқ тешиклар) орқали тортиш йўли билан олинади. Капрон толанинг механиқавий пухталиги катта ва едирилишга жуда чидамли бўлади. У чулғам симлари ва монтаж симларининг баъзи типларида изоляция сифатида, шунингдек, лакланган электр изоляцион тўқималарда асосий материал сифатида ишлатилади. Капрон массаси кичик бўлган электромонтаж ва конструкцион деталлар ишлаб чиқаришда анча кўп ишлатилади. 10. Қаттиқ поликонденсацион диэлектриклар Поликонденсатланиш — бу бир неча бошланғич моддалар (мономерлар) молекулаларининг юқори полимер модданинг катта молекулалари тарзида бирикиш процессидир. Поликонденсатланиш реакцияси, одатда, бир неча босқичда бўлади. Поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинган диэлектрикнинг электр изоляцион хоссалари полимерланиш натижасида олинган диэлектрикларникига қараганда бирмунча пастроқ бўлади. Бунинг асосий сабаби поликонденсацион диэлектрикларда қўшимча моддалар — сув ва кислоталарнинг бўлишидир, улар ионларга парчаланиб, материалнинг электр ўтказувчанлигини оширади. Поликонденсацион диэлектриклардан электротехникада энг кўп ишлатиладиган резол, новолак, полиэфир ва эпоксид смолалардир. Резол смолалар термореактив моддалар бўлиб, улар ўзининг охирги босқичида қиздирилганда юмшамайди. Резол смолалар суюқланмайдиган ва эримайдиган ҳолатга уч босқичда ўтади. Янги олинган смола дастлабки А босқичда бўлади (резол). У қиздирилганда юмшайди ва эритувчиларда эрийди. Янада қиздирилганда резол смола В босқичга ўтади, бу босқичда ҳам у юмшаши мумкин (95°С да), лекин эритувчиларда эримайди. Кейинги қиздиришда смола охирги С босқичга ўтади. Бу босқичда резол смола учўлчамли катта молекулалардан иборат бўлади ва суюқланмайди ҳам, эримайди ҳам. Термореактив пластмассалар (гетинакс, текстолит ва бошқалар) ишлаб чиқаришда резол смолаларнинг ана шу хоссасидан фойдаланилади. Резол смолалардан электротехникада энг кўп ишлатиладигани бакелит смола (бакелит)дир. Укристалл ҳолдаги фенол (С 6 Н5—ОН) билан формалин (формальдегид СН 2 О газнинг сувдаги 40% ли эритмаси) орасида борадиган поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинади; бу реакция ишқорий катализатор — барий гидроксид ёки аммоний гидроксид NH 4 ОН нинг сувдаги 25% ли эритмаси иштирокида содир бўлади. Формальдегид ортиқча миқдорда олинади. Бакелит смола олиш учун муайян миқдордаги компонентлар (фенол, формалин ва катализатор) реакторга солинади ва у ерда айланувчи қоргич ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра аралашма 95°С гача қиздирилади. Бу температурада поликонденсатланиш реакцияси бошланади, натижада реакторнинг пастки қисмида жигарранг тусли қиёмсимон қуюқ масса ҳосил бўлади. Бу биринчи А босқичдаги бакелит смоласидир. Вакуумда (60°С да) қуритилгандан кейин смола металл товаларга қуйилади. Хона температурасигача совитилган бакелит смола жигарранг қаттиқ мўрт моддадан иборат бўлади. У пластмассаларда боғловчи модда сифатида, шунингдек, бакелитли лаклар олиш учун ишлатилади. Спиртли бакелит лаки олиш учун А босқичдаги қуритилган смолани эритиш мақсадида лак пишириш қозонига этил спирт қуйилади. Одатда, таркибида 50—60% бакелит смола бўладиган лак олинади. Этил спиртни тежаш мақсадида таркибида 15—20% сув бўлган суюқ сувли — эмульсион бакелит смолалар кенг кўламда ишлатилади. Қатламли электр изоляцион материаллар — гетинакс, текстолит, шиша текстолит ва бошқалар ишлаб чиқариш учун толали асосга (қоғоз, газлама) сп ир тл и лаклар ва суюқ см ол ал ар шимдири лади. Агар кирсталл фенол ўрнига крезол (суюқ модда) олинса ва крезол билан формальдегид ўзаро поликонденсатланса, крезол-формальдегид смола олинади. Бу смола ҳам резол смолалар жумласига киради. Унинг электр изоляцион хоссалари анча юқори бўлади. Резол смолаларнинг ҳаммаси қутбланган диэлектриклар ҳисобланади, шу сабабли уларнинг диэлектрик сингдирувчанлиги ε=5 - 6 бўлади. Охирги С босқичдаги резол смолалар минерал мойлар ва сув таъсирига чидамли, лекин электр учқунлар таъсирига чидамсиз бўлади. Учқун разрядлар таъсирида резол смолаларнинг сирти углеродга осон бойийди, натижада углеродланган ток ўтказувчи йўлаклар вужудга келади. Шу сабабли резол смолалар асосида тайёрланган пластмасса буюмларни кучли электр учқунлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор жойларда ишлатиш тавсия этилмайди. Новолак смолалар (новолаклар)* резол смолалар сингари фенол билан формальдегиднинг поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинади, лекин бунда формальдегид етишмайдиган (кам) миқдорда бўлади. Бунда хлорид кислота катализатор сифатида ишлатилади. Олинган новолак смола оч жигар ранг қуюқ масса бўлиб, у қайноқ ҳолда тов аларга қуйилади. Нов олак смола совиганда этил спиртда ва ацетонда эрийдиган қаттиқ мўрт моддага айланади. Новолак смолаларнинг электр изоляция хоссалари резол смолаларникидан паст бўлади. Новолак смолалар термопластик моддалардир. Улар узоқ вақт сақланганда ва хатто 200°С гача қиздирилганда ҳам суюқланувчанлигини ва эрувчанлигини сақлаб қолади. Қиздирилган новолак смолаларига уротропин (СН 2 )М 4 таъсир эттириб, суюқланмайдиган ва эримайдиган ҳолатга ўтказиш мумкин. Бундан новолак смолалар асосида тез прессланадиган пластмассалар олишда фойдаланилади. Бунинг учун кукунсимон новолак смолага 15—20% уротропин (оқ кукун) қўшилади. Олинган аралашмадан қиздирилган пўлат пресс қолипларда паст кучланишда ишлайдиган электр аппаратлар учун деталлар (виключателларнинг, патронларнинг асоси ва қопқоқлари), шунингдек, конструкцион деталлар (кнопкалар, дасталар ва бошқалар) пресслаб олинади. Глифтал смолалар (глифталлар)* кўп атомли спиртлар (гликоль, глицерин ва бошқалар) билан органиқ кислоталарни (фтал, малеин ва бошқа кислоталарни) поликонденсатлаш орқали олинадиган полиэфир смолалар группасига киради. Глифтал смолалар глнцерин билан ортиқча миқдорда олинган фтал ангидридкинг поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинади. Етарли даражада эгилувчан қилиш учун глифтал смолалар модификацияланади, яъни поликонденсатланиш жараёнида уларга ёғ кислоталари ва ўсимлик мойлари, масалан, канакунжут мойн қушилади. Глифтал смолаларнинг бошқалардан фарқ қйладиган хусусияти уларнинг электрик характеристикалари яхши бўлгани ҳолда ёпишиш хусусиятининг кучлилиги, сиртга таъсир қилувчи разрядларга ва 130°С гача қиздиришга чидамлилигидир (класс В). Электротехникада глифтал смолалар ёпиштирувчи, шимдириладига н ва қоплаш лаклари учун асос сифатида ишлатилади, уларнинг пардалари қуригандан (пиширилгандан) кейин қиздирилган микерал мой таъсирига чидамли бўлиб қолади. Елимланадиган глифтал лаклар қаттиқ ва эластик слюдали изоляция (миканитлар, микалентлар) ишлаб чиқаришда слюдани елимлаш учун ишлатилади. Лавсан — кристалл ёки аморф тузилишли тиниқ юқори полимер диэлектрик. Глифталлар сингари у ҳам полиэфирлар жумласига киради. Кристалл тузилишли лавсан тсрефтал кислота билан этиленгликолнинг поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинади. Ундан тайёрланган қалинлиги 30—100 мкм ли тиниқ лавсан плёнкалар электр машиналарда пазларни изоляция қилиш учун кснг кўламда ишлатилади. Кўпинча лавсан плёнка электротехник картонга ёпиштирилади ва шу ҳолда электр машиналарда паз изоляцияси сифатида ишлатилади. Лавсан плёнкалар лаклар таркибида бўладиган эритувчилар, шунингдек, моғор замбуруғлари ва намлик таъсирига чидамли бўлади, шу сабабли тропик иқлимда ишлатишга мўлжалланган электр машиналари ва аппаратларида қўлланиши мумкин. Лавсан плёнкалар 120°С дан ошмайдиган температураларда узоқ вақт давомида ишлаши мумкин (қиздиришга чидамлилик класси Е). Лавсан плёнкаларнинг электр мустаҳкамлиги анча катта бўлиши билан бирга улар электр тож таъсири га чидамсиз бўлади. Шу сабабли уларнинг ишлатилиш соҳаси паст кучланишда ишлайдиган электр ускуналар билан чекланади. Трансформатор мойида 110— 120°С да узоқ вақт турганида мўрт бўлиб қолади. Лавсаннинг асосий характеристикалари: зичлиги 1400 кг/м 3 ; иссиқбардошли ги 70— 75°С; совуққа чидамлилиги — 60°С; сув сингдирувчанлиги 1,5% мас.; δ ч = (1800— 2000)·105 Н/м2; ρ v = 1012—1013 Ом·м; ε = 3,5; tgδ—(2—6)·10-3; E м =130—150 МВ/м. Эпоксид смолалар қиёмсимон суюқликлар ёки сариқ ёхуд оч жигар ранг тусли қаттиқ моддалардир. Суюқ эпоксид смолалар паст молекуляр моддалар ҳисобланади, лекин молекуляр массаси катта (1000 дан катта) эпоксид смолалар қаттиқ моддалардир. Эпоксид смолалар хлорланган глицериннинг резорцин скидиан (дифенилолпропан) билан поликонденсатланиш рсакцияси натижасида олинади. Смола ҳосил бўлиш процесси ишқорий муҳитда боради. Эпоксид смолала молекулаларида эпоксид группа дейиладиган группалар бўлади, бу смолаларнинг номи ҳам ана шундан олинган. Эпоксид смолалар электротехникада қуйиладиган электр изоляцион компауидларнинг асоси, шунннгдек, елимловчи лак ва елимлар сифатида ишлатилади. Эпоксид компаундларнинг афзаллиги қотиш пайтида улар ҳажмининг жуда кам (0,6—1,0%) кичрайишидир. Бундан ташқари, қотган эпоксид смолаларнинг механиқавий мустаҳкамлиги катта ва сув таъсирига чидамли бўлади. Қотиргичлар сифатида малеин ва фталь кислоталарнинг ан ги др ид ла р и ва бошқа моддалар ( п и р и д и н ва ҳ. к.) ишлатилади. Ишлатилган қотиргичнинг таркибига қараб суюқ эпоксид смола 100—160 с С гача қиздирилганда ёки хона температурасида қотиши мумкин. Қотган ҳолатдаги эпоксид смолаларнинг асосий характеристикалари: зичлиги 1200 кг/м 3 ; б., = (300 —600)·10 5 Н/м 2 ; а=8—18 кЖ/м 2 ; сув сингдирувчанлиги 0,05% мас; иссиқбардошлиги (Мартенс бўйича) 100—110°С; ρ v = 1012—1013 Ом·м; ε = 3,8; tgδ= (2—5) · 10-3; E м =20—25 МВ/м. 11. Қиздиришга чидамли юқори полимер диэлектриклар Юқорида кўриб чиқилган юқори полимер органиқ диэлектриклардан узоқ муддат 90— 105°С га қадар температурада ва баъзиларидан, масалан глифтал смолалардан 130°С га қадар температурада фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, органиқ диэлектрнкларнинг жуда кўпчилиги 90—105°С дан ошмайдиган температураларда узоқ вақт ишлаши мумкин (қиздиришга чндамлилик класслари Y ва А). Температура кўрсатилган даража дан ортиб кетганда органиқ диэлектриклар иссиқлик таъсирида эскиради ва тез емирилади. Анорганиқ моддалардан тайёрланган электр изоляцион матсриалларнинг, масалан, электрокерамик материалларнинг (чинни, стеатит) иссиққа чидамлилиги юқори бўлади, лекин улардан изоляциянинг эгилувчан турларини тайёрлаб бўлмайди. Текширишлар шуни кўрсатадики, юқори полимер органиқ диэлектрикларнинг қиздиришга чидамлилиги пастлигига, асосан, органиқ диэлектриклар молекулаларининг асосини ташкил этувчи углерод атомлари орасидаги химиявий боғланиш энергиясининг нисбатан кичиклиги сабаб бўлади. Масалан, углерод-углерод (С—С) атомлари орасидаги химиявий боғланиш энергияси 58,6 ккал/молга тенг. Фойдаланиш жараёнида диэлектриклар иссиқлик Энергияси химиявий боғланиш энергиясидан катта бўладиган температурага қадар қизиб кетса, иссиқликдан эскиради, яъни емирилади. Боғланиш энергияси янада катта молекулалардан таркиб топган диэлектрикларнинг янги турларини излаш зарур эди. Жуда кўп тадқиқотлар натижасида янги кремний-органиқ юқори полимер диэлектриклар ишлаб чиқилди*. Бу дизлектриклар молекулаларининг асосини атомларнинг силаксан группаси — 51 — 0 — 81 — ташкил зтади, унинг боғланиш энергияси 89,6 ккал/молга тенг. Шу сабабли кремний-органиқ диэлектриклар юқорида кўриб ўтилган органиқ диэлектрикларга нисбатан қиздиришга анча чидамли бўлади. «Кремний-органиқ диэлектриклар» деб аталашига сабаб уларнинг молекулалари таркибига кремний ва кислород атомларидан ташқари турли хил органиқ бирикмалар: СН 3 , С^Н 5 , С 6 Н 5 ва бошқаларнинг қолдиқлари ҳам киради. Бу органиқ қолдиқлар органиқ радикаллар дейилади ва ^ ҳарфи билан белгиланади. Умумий ҳолда кремний органиқ юқори полимер диэлектрикларнинг молекуласини қуйидагича тасвирлаш мумкнн: R R R Si O S O Si R R R Қандай органиқ радикаллар бириктириб олинганлигига ва уларнинг бир атом кремнийга тўғри келадиган сонига қараб суюқ, каучуксимон ва қаттиқ диэлектриклар олиниши мумкин. Бўлар рангсиз моддалар ёки оч сариқдан жигар ранг тусгача бўлган моддалардир. Барча кремний органиқ диэлектрикларнинг бошқалардан фарқ қилувчи хусусияти уларнинг қиздиришга ва совуққа чидамлилигининг юқорилигидир. Кремний-органиқ электр изоляцион материаллар (пластмассалар, резиналар, лаклар ва бошқалар) — 60 дан 180°С гача, улардан баъзилари эса 220°С гача температуралар оралиғида узоқ вақт ишлаши мумкин. Бундан ташқари, кремний-органиқ диэлектриклар суз, минерал мойлар, шунингдек, электр учқун разрядлари таъсирига ниҳоятда чидамлилиги билан ажралиб туради. Бу диэлсктриклар минерал мойларда эримайди ва электр учқунлари таъсирида углеродланиб қолади. Кремний-органиқ диэлектрикларнинг электрик характеристикалари юқори даражада бўлиб, қиздирилганда ва сув таъсир эттирилганда кам ўзгаради (16-расм). Уларнинг электрик ҳарактсристикалари қуйидагича: Ρ V = 1014-1015 Ом·м; ε = 2,6—3,5; tgδ=0,0003—0,005; E м =30—55 МВ/м (лак пардаларида Е м =80—120 МВ/м). 16-Кремний-органиқ материаллар кучсиз қутбланган диэлектриклар ҳисобланади. Фторопласт- 4. Қаттиқ юқори полимер материал-фторопласт-4 нинг олиниши қиздиришга чидамли диэлектриклар ишлаб чиқиш соҳасидаги катта ютуқ бўлди. Бу ёнмайдиган, ушлаб кўрилганда ёғлидек туюладиган оқ рангли материалдир.0 5 10 15 20 25 30 Суткалар 19- расм. расм. Кремний-органик лак пардаси солиштирма ҳажмий қаршилигининг 180 0 С температурада ва сувда қанча вақт бўлишига боғлиқлиги: 1 – 180 0 С да тутиб туриш. 2 – сувда тутиб туриш. У суюлтирилган (сиқилган) газ — тетрафторэтилен Ғ 2 С=СҒ 2 ни полимерлаш натижасида олинади. Ҳосил бўлган полимер юмшоқ кукун бўлиб, ундан пресслаш (пўлат прессларда) йўли билан турли хил буюмлар та йё рл ан а ди . Зич яхлит материал ҳосил қи лиш учун хона температурасида прессланган буюмлар печларда пиширилади. 370°С гача қиздирилган буюмлар тез совитилганда материал аморф тузилишга эга бўлади, секин совитилганда эса у микрокристалл структурали бўлиб қолади. Микроструктурали материалга ишлов бориш осон ва унинг хоссалари барқарор бўлади. Фторопласт- 4 никг ўзнга хос асосий хусускяти упинг қиздиришга ниҳоятда чидамлилиги (250°С) ва совуққа чидамлилигидир (—269ºС). 327°С гача қиздирилганда (ўтиш нуқтаси) унинг кристалл структураси аморф структурага ўтади ва материал т и н и қ бўлиб қолади. 415°С гача қиздирилганда материал юмшамайди, лекин унинг термик парчаланиши бошланади ва заҳарли модда бўлган эркин фтор ажралиб чиқа бошлайди. Фторопласт-4 қиздиришга анча чидамдилигининг асосий сабаби унинг молекуласидаги углерод билан фтор атомлари орасидаги химиявий боғланиш энергиясининг катталигидир (107 ккал/моль). Фторопласт-4 ниҳоятда химиявий барқарорлиги билан ҳам ажралиб туради. У хона температура сида ҳам, қиздирилга нда ҳам эритувчиларнинг ҳеч бирида эримайди; унга концентрланган кислота ва ишқорларнинг ҳеч қайсиси таъсир этмайди. Фторопласт-4 нинг сув сингдирувчанлиги нолга тенг ва у сувда ҳўлланмайди. Фторопласт-4 нинг асосий характеристикаларн: зичлиги 2100 кг/м3; δ Ч = (140—250) · 105 Н/м2; α= 100—130 кЖ/м2; ρ v = 1015—1017 Ом·м; ε=2,0; tgδ=(2—4)·10-4; Е м =30 МВ/м (плёнкаларники Е м = 100—180 МВ/м). Фторопласт-4 қутбланмаган диэлектрик, шу сабабли унинг электрик характеристикалари кенг частоталар оралиғида ўзгармас бўлади. Юпқа (10 дан 200 мкм гача) плёнкалари электротехникада кўп ишлатилади. Фторопласт- 4 нинг салбий хусусияти унинг хона температурасида оқувчанлигидир, яъни у материалда 130х10 3 Н/м 2 ва ундан катта кучланиш бўлганида деформациялана бошлайди. Шу сабабли фторопласт-4 дан тайёрланган буюмларга 130х10 5 Н/м 2 дан ортиқ зўриқиш пайдо қиладиган механиқавий юкламалар қўйиб бўлмайди. Саноатимизда фторопласт-4 билан бирга бу дизлектрикнинг бошқа турлари: фторопласт- 4Д, фторопласт-40 ва бошқалар ҳам ишлаб чиқарилади. Улар фторопласт- 4 дан кукунсимон масса заррачаларининг шакли, ўлчамлари ва шу типдаги фторопластларни буюмларга айлантириш имкониятлари анча кенглиги билан фарқ қилади. Фторопласт-4Д билан фторопласт-40 нинг механиқавий ва электрик характеристикалари қийматлари фторопласт-4 иннг тегишли характеристи каларидан кам фарқ қилади.10 16 10 14 10 12 Полиамидлар — қиздиришга чидамли янги органиқ диэлектриклар бўлиб, улардан 200— 220°С температураларда узоқ вақт фойдаланиш мумкин. Полиамид электр изоляцион буюмлардан (пластмассалардан) — 155°С гача ва ундан ҳам паст температураларда фойдаланиш мумкин, полиамид электр изоляцион плёнкалари эса паст температураларда {—190сС) бузилмасдан узоқ вақт тура олади. Полиамидлар химиявий барқарор диэлектриклардир. Улар кўпгина органиқ эритувчиларда эримайди, уларга суюлтирилган кислоталар, минерал мойлар ва сув таъсир этмайди. Концентрланган кислоталар, ишқорлар ва ўта қизиган сув буғи полиамидларни парчалайди. Полиамидлар пиромеллит кислота ангидириди билан баъзи ароматик бирикмалар — диаминларнинг поликонденсатланиш реакцияси натижасида олинадиган диэлектриклардир. Полиамидлар асосида чулғам симларни эмаллаш учун эмаль-лаклар тайёрланади. Бу симлар 220°С гача бўлган температураларда узоқ вақт ишлай олади. Полиимидлардан оч сариқ ёки жигар ранг тусли эгилувчан ярим типиқ электр изоляцион плёнкалар олинади. Полиамид плёнкалар 5 дан 100 мкм гача ва ундан ҳам ортиқ қалинликда ишлаб чиқарилади. Плёнкаларнинг асосий характеристикалари: δч = (1000—1200)·105Н/м2; ρv = 1015 Ом·м; Ем = 100—150 МВ/м Плёнкаларнинг сув сингдирувчанлиги анча катта бўлиб, 20°С ли сув буғларида 24 соат турганда ўртача 1% ни ташкил этади, шу сабабли полиамид изоляцияли чулғам симларга қиздириш ва сув таъсирига чидамли лаклар шимдириш лозим. Қопланадиган полиамид плёнка симга полиамид елимловчи лак ёрдамида ёпиштирилади. Полиамид плёнкалар қиздиришга чидамли электр машиналарда паз изоляцияси сифатида ҳам ишлатилади. Термопластик полиамидлар асосида электр изоляция ва конструкцион мақсадларда ишлатиладиган турли хил пластмасса буюмлари тайёрланади. Бунинг учун соф полиамидлар ҳам, шиша тола ва бошқа қиздиришга чидамли тўлдиргичлар қўшилган полиамидлар ҳам ишлатилади. Полиамидлардан буюмлар қуйиш ва 350—400°С температураларда пресслаш йўли билан тайёрланади. Полиамид пластмассаларнинг бошқалардан фарқ қилувчи ўзига хос хусусиятлари полиамидларнинг оқувчанлиги катта бўлганлиги сабабли уларни қайта ишлаб буюмларга айлантиришнинг осонлиги, ҳажмий кичрайиши камлиги ва қайта ишлашда хоссаларининг ўзгармаслигидир. Полиамид пластмассаларнинг қиздиришга чидамлилиги юқори (220—250°С), электрик характеристикалари яхши ва механиқавий характеристикаларининг қиймати катта бўлади. Масалан, тўлдиргичлар қўшилмаган полиамидларнинг зарбий қовушоқлиги α=35—50 кЖ/м2 га, тўлдиргич сифатида шиша тола қўшилганлариники эса α=110—130 кЖ/м2 га тенг. Полиамид пластмасса буюмларининг сув сингдирувчанлиги сувда 24 соат давомида қайнатилгандан кейин 0.8% дан ошмайди. Полиамидлар асосида олинган пласт- массаларнинг ҳаммаси радиация таъсирига ниҳоятда чидамли бўлади. 12. Лак ва эмаллар Лаклар парда ҳосил қилувчи бирор модданинг махсус танлаб олинган органиқ эритувчидаги коллоид эритмаларидан* иборат. Парда ҳосил қилув ч и м одд алар жумласига смолалар (табиий ва синтетик), қурийдиган ўсимлик мойлари, целлюлоза эфирлари** ва бошқалар киради. Парда ҳосил қилувчи моддаларнинг эритувчилари сифатида осон буғланадиган (учувчан) суюқликлар: бензол, толуол, ксилол, спиртлар, ацетон, скипидар ва бошқалар ишлатилади. Қуюқлашиб қолган лакларни суюлтириш учун уларга суюлтиргичлар қўшилади, бу моддалар эритувчилардан кам буғланувчанлиги билан фарқ қилади. Суюлтиргичлар сифатида бензин, лак керосичи, скипидар ва баъзи бошқа суюқликлар ишлатилади. Лак тартиби га пластиф пк аторлар ва сикка тив лар ҳам кириши мумкин. Пластифнкаторлар — лак пардасига эластиклик берадиган моддалардир; улар жумласига канакунжут мойи, зиғир мойидаги ёғ кислоталари ва бошқалар киради. Сиккативлар баъзи лакларга уларнинг қуришини тезлатиш учун қўшиладиган суюқ ёки қаттиқ моддалардир. Бирор сиртга суртилган лак қатлами қотишида унинг таркибидаги органиқ эритувчилар учиб кетади (буғланади), парда ҳосил қилувчи моддалар эса полимерланиш процесслари натижасида қаттиқ лак пардасини ҳосил қилади. Бу парда лак асосини ташкил этувчи парда ҳосил қиладиган моддаларкинг хоссаларига қараб эластик, эластикмас ва мўрт бўлиши мумкин. Электр изоляцион лаклар ишлатилишига кўра шим дириладиган, қопланадиган ва елимловчи (ёпиштирувчи) лакларга бўлинади. Шимдириладиган лаклар электр машина ва аппаратларда чулғам ўрамларини бир- бирига бнриктирнш учун чулғамларга шнмдириш, шунингдек, чулғам изоляциясидагн ғовакликни йўқотиш мақсадларида ишлатилади. Шимдириладиган лак чулғам изоляциясининг ғовакларига кириб, у ердан ҳавони сикиб чиқаради ва ўзи қотганидан ксйин чулғамни намлик таъсирига чидамли қилади. Бунда чулғам изоляциясининг электр мустаҳкамлиги ва унинг иссиқ ўтказиш коэффициенти оргади. Шимдириладиган лакларнинг асосий характеристикаларидан бири уларнинг шимилиш хусусиятидир. Лакнинг қовушоқлиги қакчалик кичик бўлса, унинг шимилиш хусусияти шунчалик катта бўлади. Қоплама лаклар лак шимдирилган чулғамлар сиртида намлик ва мой таъсирига чидамли қопламалар ҳосил қнлиш учун ишлатилади. Қоплама лаклар жумласига чулғам симларини эмаллаш (сирлаш) учуи ишлатиладиган эмаль лаклар, шунингдек, электротехннка пўлати листлари ва бошқа деталларни изоляциялаш учун ишлатиладиган лаклар киради. Елимловчи лаклар турли хил электр изоляцион материалларни: слюда листларини (қатламли слюда изоляция ишлаб чиқаришда), керамика, пластмасса ва бошқаларни елимлаб бир-бирига ёпиштириш учун ишлатилади. Елимловчи лакларга қўйиладиган асосий талаблар шундан иборатки, бу лаклар яхши ёпишиши (адгезия) ва пухта чок ҳосил қилиши керак. Барча лаклар қуриш усулига кўра икки группага бўлинади: ҳавода (совуқда) қурийдиган лаклар ва печда (иссиқда) қурийдиган лаклар. Ҳавода қурийдиган лакларда лак пардаси хона температурасида қотади. Улар жумласига шеллакли, эфир-целлюлозали ва баъзи бошқа лаклар киради. Печда қурийдиган лакларда лак пардаси хона температурасидан анча юқори (100°С ва ундан юқори) температуралардагина қотиши мумкин. Печда қурийдиган лакларда термореактив парда ҳосил қилувчи моддалар (глифталь, резол ва бошқа смолалар) ишлатилади, уларнинг қотиши юқори температура талаб қилувчи полимерланиш процесслари билан боғлиқ. Одатда, иссиқда Қурийдиган лакларнинг механиқавий ва электрик характеристикалари анча юқори бўлади Электр изоляцион эмаллар майда туйилган моддалар — пигментлар кўшилган лаклардир. Пигментлар сифатида анорганиқ моддалар, асосан, металларнинг оксидлари (рух оксид, темир суриги, литопон* ва бошқалар) ҳамда уларнинг аралашмалари ишлатилади. Лакка қўшилган пигментловчи моддалар бўёқ эзиш машиналарида бир жинсли масса ҳосил бўлгунича яхшилаб эзилади. Қотиши жараёнида эмаллар лак асоси билан химиявий реакцияга киришади ва жуда қаттиқ зич қоплам ҳосил қилади. Электр изоляцион эмаллар қоплама материаллар ҳисобланади. Улар ёғлаш учун ишлатиладиган мойлар, на мл ик ва бошқа таъсирлардан ҳимоя қилиш учун электр машина ва аппаратлар чулғамларининг олд қисмларига қопланади. Кўпчилик электр изоляцион эмалларнинг асосини елимлаш хусусияти ва қиздиришга чидамлилиги юқори бўлган мойли-глифталли лаклар ташкил этади. Мойли-глифталли лаклар асосида эмалларнинг бир неча маркалари тайёрланади; СПД — қиздириб (105°С) қуритиладиган эмаль; бу эмалдан қилинган қопламалар кул ранг тусли, минерал мойлар ва электр учқунлари таъсирига чидамли бўлади; СВД — совуқ ҳолда қуритиладиган эмаль; у минерал мойлар таъсирига чидамли, кул ранг тусли қопламалар ҳосил қилади; ҚВД — совуқ ҳолда қуритиладиган эмаль, электр ёй таъсирига чидамли қизил жигар ранг тусли қопламалар ҳосил қилади. Эноксид лаклар асосида тайёрланган эмаллар яхши ёпишиши (адгезия) ва қиздиришга анча чидамлилиги (155°С гача) билан фарқ қилади. Кремний-органиқ лаклар асосида тайёрланган, қиздиришга жуда чидамлилиги билан (180—200°С) ажралиб турадиган электр изоляцион эмаллар катта аҳамиятга эга. 5 ва 6-жадвалларда бир неча электр изоляцион лаклар ва эмалларининг асосий характеристикалари келтирилган. 1 3 . Компаундлар Компаундлар бир неча бошланғич моддалардан: смолалар ва битумлардан тайёрланадиган электр изоляцион таркиблар. Компаундлар ишлатилиш пайтида суюқлик бўлиб, аста-секин қотади ва яхлит қаттиқ диэлектрикка айланади. Компаундлар ўз таркибида учувчан эритувчилар йўқлиги билан лак ва эмаллардан фарқ қилади. Лак қатлами қуриши вақтида эритувчилар буғланиб кетади ва лак пардасида жуда кичик ковакчалар ва капиллярлар ҳосил қилади. Бунинг натижасида лак шимдирилган изоляциянинг намликка чидамлилиги пасаяди. Компаундларда эритувчиларнинг бўлмаслиги компаундининг яхлит бўлиб қотишини таъминлайди. Компаундлар ишлатилишига кўра шимдириладиган, қуйиладиган ва суркаладиган компаундларга бўлинади. Шимдириладиган компаундлар электр машина ва аппаратларнинг чўлғамларига унинг ўрамларини жипс бириктириш ва уларни намликдан сақлаш мақсадида шимдириш учун ишлатилади; қуйиладиган компаундлар кабель муфталари ва даҳаналари даги, шунингдек, электр аппаратлар — ток трансформаторлари, дросселлар ва бошқаларнинг корпусларидаги бўшлиқдарни (бўш жойларни) қуйиб тўлдириш учун ишлатилади. Компаундлар қотгандан кейин юмшамайдиган термореактив ёки кейинчалик қиздирганда юмшайдиган термопластик материаллар бўлиши мумкин. Термопластик материаллар жумласига битумлар, мумсимон диэлектриклар (парафин, церезин ва бошқалар), термопластик полимерлар (полистирол ва бошқалар) асосида олинган компаундлар киради. Битумлар асосида олинган термопластик компаундлар электротехникада кенг кўламда ишлатилади, чунки битумлар арзон материаллар бўлиб, сув таъсирига чидамли ва яхши электр изоляцион хоссаларга эга. Масалан, электр машиналарнинг чулғамларига шимдириш учун битумли 225- номерли шимдириш компаунди кенг кўламда ишлатилади, у муайян нисбатларда олинган битум, канифоль ва зиғир мойини бирга суюлтириб аралаштириш натижасида ҳосил қилинади. Қаттиқ ҳолатдаги 225-номерли компаунд ялтироқ сиртли қора рангли масса кўринишида бўлади. i. жадвал Электр изоляцион лакларнинг асосий характеристикалари Лакнинг асосига кўра классифика -цияси Лакни нг марка си (номе ри) Қуриш вақти ва темпера тураси Пардаларининг термо- эластиклиги* ва синаш температураси 20ºС даги электрик характеристика лари Ишлатиш соҳаси ρ v ,Ом· м Е м , МВ/м 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. Мойли 152 105ºС да 1 соат 105ºС да 1-3 соат 10 11 - 10 12 50-60 Шимдириладига н ва қоплама лак. Электр машиналар ремонтида ишлатилади. Шимдириладига н лак. А ва В класс изоляция- БТ-987 105ºС да 5-6 соат 150ºС да 7-10 соат 10 12 - 10 13 60-70 ли электр машина ҳамда аппаратларнинг Мой- чулғамларига битумли шимдириш учун ишлатилади Қиздиришга БТ-988 105ºС да 3 соат 150 ºС да 1-2 соат 10 11 - 10 12 50-60 чидамлилиги 105 ºС бўлган қоплама лак Мойда ГФ-95 105ºС да 2 соат 150 ºС да 48-60 соат 10 12 - 10 13 70-75 ишлайдиган чулғамлар учун шимдириладиган Глифталли ва қоплама лак Бириктирувчи КФ-95 105ºС да 1-2 соат 105 ºС да 12-20 соат 10 12 - 10 13 60-70 хусусияти кучли шимдириладиган ва қоплама лак Қиздиришга КО- 964 200 ºС да 1-2 соат 200 ºС да 200-250 соат 10 12 - 10 13 70-90 жуда чидамли (200 ºС гача) шимдириладиган Кремний- органиқ лак 200 ºС Қиздиришга (200 ºС гача) ва сув КО- 923 да 25-30 200 ºС да 100-120 соат 10 11 - 10 12 50-60 таъсирига чидамли минут шимдириладиган лак ii. жадвал Электр изоляцион лакларнинг асосий характеристикалари Эмаль маркаси* Қанда й лакда Қуриш вақти ва темпер ату- раси Пардалари нинг термо- эластиклиг и* ва синаш температур аси 20ºС даги электрик характеристика лари Ишлатиш соҳаси ρ v ,Ом· м Е м , МВ/м 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. ГФ-92-ГС (СПД) Глифта лли 105ºС да 3 соат 105ºС да 10 соат 10 11 - 10 12 50-60 Қиздириб қуритиладиган эмаль учқунлар ва минерал мой таъсирига чидамли кул ранг парда ҳосил қилади. Айланувчан ва қўзғалмас чулғамларга қоплаш сифатида ишлатилади. ГФ-92-ХС (СВД) Глифта лли 20ºС да 20 соат 105ºС да 1 соат 10 10 - 10 11 30-32 Совуқлайин қурийдиган эмаль учқунлар ва минерал мойлар таъсирига чидамли кул ранг парда ҳосил қилади. Қўзғалмас чулғамларга қоплаш учун ишлатилади. ЭП-91 Эпокси дли 180 ºС да 2 соат 150 ºС да 6 соат 10 12 - 10 13 50-70 Қиздириб қуритиладиган қиздиришга (130ºС) чидамли эмаль намлик ва минерал мой таъсирига чидамли пардалар ҳосил қилади. Босқичма-босқич қурийди: 20 ºС да 2 соат ва 180 ºС да 2 соат КО-918 Кремни й органи қ 200 ºС да 2 соат 200 ºС да 150 соат 10 12 - 10 13 70-80 Қиздиришга чидамли эмаль минерал мой ва сув таъсирига жуда чидамли пушти рангли қаттик пардалар ҳосил қилади. Қиздиришга чидамлилиги 180 ºС КО-935 Кремни й органи қ 120 ºС да 2 соат 200 ºС да 100 соат 10 11 - 10 12 40-60 Бу ҳам юқоридагидек, лекин пастроқ температурада (120 ºС) қурийди. Ҳосил қилган пардалари сув ва моғор замбуруғлари таъсирига чидамли. Қиздиришга чидамлилиги 180 ºС 225- номерли компаунднинг асосий характеристикалари: зичлиги 950 кг/м 3 ; юмшаш температураси («ҳалқа ва шар» усули бўйича) 98—112 С С; совуққа чидамлилип. -25°С; ҳажмий чўкиши 7—8%; ρ v = 1010—1012 Ом·м; Е м = 18—20 МВ/м. Чулғамга шимдириладиган компаунд 160—170°С га қадар қиздирилади. Бундай температурада у суюқ ҳолатга ўтади ва унинг заррачалари чулғамнинг ичига кира оладиган бўлади. Чулғамларга битумли суюқ компаундлар оғзи герметик қилиб беркитилган махсус шимдириш қозонларида шимдирилади. Шимдириш қозонларига ж ойлаштирил ган чулғамлар дастлаб вакуумда 100—180°С* температурада қуритилади. Сўнгра шимдириш қозонига қиздирилган суюқ компаунд қуйилади ва у чулғамлар изоляциясининг очиқ ғовакларига кира бошлайди. Шундан кейнн қозонда босим (6—8) · 10 5 П.а га қадар оширилади. Босим таъсирида суюқ компаунд чулғам изоляциясининг ғовакларига кириш билан бир вақтда уларни пресслайди. Компаунд шимдирилган чулғамлар яна қуритилади. Турли хил чулғамлар ва компаундлар учун турли хил шимдириш режимлари ишлаб чиқилади. Шимдириш натижасида чулғамларнинг механиқавий ва электр мустаҳкамлиги юқори, сув буғлари таъсирига чидамли бўлган яхлит изоляцияси олинади. Битумлар. термопластик материаллардир, шунинг учун битумли компаундлар, одатда, қўзғалмас чулғам ларга шимдириш учун ишлатилади. Айланувчи чулғамлардан (қизиб кетганида) битумли компаунд оқиб тушиши (айниқса марказдан қочувчи кучлар таъсирида) Р мумкин. Трансформатор мойида ишлайдиган ёки бензин, ксросин таъсир этиб гурадиган чулғамларга битумли компаундлар шимдириб бўлмайди, чунки битумларнинг ҳаммаси м ин ер ал мойларда ва углеводородларда (бен зин, бензол ва бошқаларда) эрийди. Қуйиладиган битумли компаундлардан МБ-70, МБ-90. МБМ-1 ва МБМ-2 компаундлар энг кўп ишлатилади. Бўлардан дастлабки иккитаси турли нисбатларда олинган нефть битумлари асосида тайёрланади. МБМ-1 ва МБМ-2 компаундлар битумлар асосида тайёрланади, лекин совуққа чидамлилигини ошириш учуи уларга трансформатор мойи ҳам қўшилади. юқорида айтиб ўтилган компаундлар 10 кВ гача кучланишли кабелларни бириктириш муфталарига ва учларидаги воронкаларга бўшлиқларини тўлдириш учун ишлатилади. Кейинги қиздирганда юмшамайдиган термореактив к ом па ун дл ар н ин г катта амалий аҳамияти бор. Уларга бир вақтнинг ўзида ҳам шимдириладиган, ҳам қуйиладиган компаунд ҳисобланадиган МБК компаундлар, эпоксид смолалар асосида олинган компаундлар ва бошқалар киради. МБҚ компаундлар метакрил кислота эфирлари асосида, уларга қотиргичлар, пластификаторлар қўшилиб ёки қўшилмай тайёрланади. Дастлабки ҳолагида МБҚ компаундлар сарғиш тусли тиниқ суюқликлар бўлиб, қиздирилганда қаттиқ изоляцион блоклар ҳосил қилади. МБҚ компаундлар суюқ ҳолатида яхши шимилиш хусусиятига эга. Қотиргичлар қўшилган МБК компаундлар 20°С да 20—24 соат давомида қотади, қотиргичлар қўшилмагани эса 8—10 соат давомида, лекин 75°С га қадар қиздирилганда қотади. Қотган ҳолатдаги компаундлар мисга нисбатан инерт бўлиб, сув таъсирига чидамли ва яхши электр изоляцион хоссаларга эга бўлади. МБҚ-1 компаунд қотган ҳолатида эластик бўлмаган қаттиқ массадан иборат бўлади. МБҚ-2 ва МБҚ-3 компаундлар қаттиқ э ла ст ик масса ҳосил қилади, чунки уларга пластификаторлар — мойсимон суюқликлар қўшилади. МБК компаундлар—60 дан +110°С гача (тўлдиргичларсиз) бўлган тсмпературалар оралиғида ишлатилади. Компаундларга минерал тўлдиргичлар қўшилганида улардан — 60 дан +120°С гача бўлган температураларда фойдаланиш мумкин. Қотган ҳолатдаги МБҚ компаундларнинг характеристикалари қуйидагича бў ла ди : зичлиги 1000 кг/м3 ; δ Ч = (70—80) • 105 Н/м2 (МБҚ-1); δ ч = (5,0—11)·105 Н/ м 2 ( М Б К - 2 в а М Б К - 3 ) ; ρ v = 1 0 1 1 — 1 0 1 2 О м · м; ε = 3,2—5,2; tgδ=0,03—0,09; Е м = 10- 15 МВ/м. Ҳажмий чўкиши (қотиш пайтида ҳажмининг қисқариши) бу компаундларда 5—6% ни ташкил этади. МБК компаундлар суюқ ҳолида етказиб берилади. Улар суюқ ҳолатида резинани ва баъзи лакларнинг пардаларини эритиши ёки шишириши мумкин. Резина иштирокида МБҚ компаундлар қотмайди, бу уларнинг камчилиги ҳисобланади. Эпоксид смолалар асосида олинадиган компаундлар кенг кўламда ишлатилмоқда. Бу компаундлар эпоксид смолалардан бирининг қотиргичлар (фталь ва малеин кислоталарнинг ангидридлари ҳамда бошқа моддалар) билан аралашмасидан иборат. Улар металларга, керамикага, пластмассаларга ва чулғамларнинг толали изоляциясига яхши ёпишувчанлиги (адгезия) билан фарқ қилади; уларнинг механиқавий мустаҳкамлиги юқори ва ҳажмий чўкиши кичик (0,5—1,5%). Қандай қотиргич қўшилганига қараб зпоксид компаундлар юқори температураларда ( 12 0— 14 0 с С) ёки хона температура сида суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиши мумкин. Агар суюқ эпоксид смолага фталь ёки малеин кислоталарнинг ангидридларн қўшилса, компаундлар 120—140 с С темпсратурада 4—10 соат давомида қотади. Бошқа қотиргичлар, масалан, гексаметилондиамин ва баъзи бошқалар қўшилганда эпоксид компаундлар хона температурасида 20—24 соат давомида қотади. Бундай компаундлар совуқда қотадиган компаундлар дейилади. Қотган эпоксидли компаунд қаттиқ блокдан иборат бўлиб, уларнинг чизиқли кенгай иш коэф фидиенти н ис ба т ан кичикроқ (~ 6·10 -5 1/°С) бўлади. Эпоксидли компаундларнинг мўртлигини камайтириш учун уларга пластификаторлар — синтстик мойсимон суюқликлар: дибўтилфталат, полиэфирлар ва бошқалар қўшилади. Эпоксидли компаундларнинг иссиқ ўтказиш коэффициентини ошириш ва механиқавий характеристикаларини яхшилаш учун дастлабки суюқ ҳолида минерал тўлдиргичлар: чангсимон кварц, тўйинган тальк ва бошқалар қўшилади. Тўлдиргичлар қўшиш натижасида суюқ компаунднинг оқувчанлиги камаяди. Тўлдиргичли компаундлар, асосан, металл қисмлари кўп бўлган катта бўшлиқларга қуйиш учун ишлатилади. Қотган эпоксидли компаундларнинг асосий характеристикалари: зичлиги 1200—1700 кг/м3; δ ч - (450—600)·105 Н/м2; а=8-12 кЖ/м2, иссиқбардошлилиги 80- 110°С; совуққа чидамлилиги—(40—60)°С; р v , = 1012—1013 Ом·м. ε=3,8—5,0; tgδ=0,02—0,05; E м =10—25 МВ/м; сув сингдирувчанлиги (24 соат давомида) 0,05—0,08% мас. Тўлдиргичлар (чангсимон кварц ва бошқалар) қўшилган компаундларнннг механиқавий мустаҳкамли ги энг юқори бўлади. Қиздиришга чидамли шимдириладиган таркиблар сифатида кремний-органиқ, шунингдек, эпоксид-кремний-органиқ компаундлар ишлатилади. Бу компаундларнинг бошқаларидан фарқ қилувчи хусусияти уларнинг қиздиришга жуда чидамлилиги (180°С гача) ва совуққа чидамлилигидир (—60°С гача). Соф кремний-органиқ компаундлар босқичма-босқич қотади —дастлаб 150°С, кейин эса 200°С температурада қотади; ҳажмий чўкиши 5—6% ни ташкил этади. Уларнинг қовушоқлиги кичик ва шимилиш хусусияти яхши. Қиздиришга ва намлик таъсирига чидамли электр машпналарнинг чулғамларига шимдириш учун ишлатилади. Қотган ҳолатида бу компаундлар —60 дан +200°С га қадар темиературалар оралиғида ишлаши мумкин. Улар электрик характеристикаларининг яхшилиги билан ажралиб туради: р v = 1012—1013 Ом·м; ε = 3,0—3,5; tgδ=0,003; Е м = 50—60 МВ/м. 14. Қоғоз ва картонлар Игнабаргли дарахтлар (қарағай, арча) ёғочидан химиявий қайта ишлаш йўли билан целлюлоза (ёки клетчатка) олинади, у турли хил электр изоляцион қоғозлар ва картонлар тайёрлаш учун хом ашё ҳисобланади. Ёғоч таркибига деллюлозадан ташқари, лигнин, смоласимон ва бошқа моддалар ҳам киради, улар целлюлозада қолиб, қоғозга мўртлик хусусиятини беради ва электр изоляцион хоссаларини камайтиради. Қоғозларда бу қўшимчалар қанчалик кам бўлса, улар шунчалик пишиқ, эластик бўлади ва секин эскиради. Шу сабабли ёғочни химиявий қайта ишлаб, электр изоляцион қоғозлар тайёрлашга мўлжалланган целлюлозага айлантиришда асосий вазифа ёғочдан лигнин смолалар ва бошқа ифлослантирувчи моддаларни батамом йўқотиб, техникав ий тоза целлюлоза олишдан иборат. Химиявий қайта ишлашдан олдин ёғочдан шох-бутоқлари ва чириган жойлари йўқотилади ҳамда майдалаб, пайрахага айлантирилади. Пайрахаларни целлюлозага айлантириш учун улар оғзи берк қозонларда (автоклавларда) кислотали ёки ишқорий моддалар — химикатлар ишлатиб қайнатилади. Пайрахалар 150—175°С температурада ва (7—9)·10 5 Па босимда кислотали ёки ишқорий муҳитда қайнатилади. Кислота қўшиб қайнатишда қозонга кальций бисульфит Са(HSO 3 ) 2 нинг сульфит кислота Н 2 SО 3 даги эритмаси, ишқор қўшиб қайнатишда эса ўювчи натрий NaOH билан натрий сульфит Nа 2 S аралашмаси солинади. Ёғочни кислота қўшиб қайнатиш натижасида сульфигли целлюлоза, ишқор қўшиб қайнатиш натижасида эса сульфитли целлюлоза олинади. Электр изоляцион қоғоз ва картонларни тайёрлаш учун, асосан сульфатли целлюлозадан фойдаланилади, у қоғознинг электр, механиқавий ва иссиқлик хоссалари яхши бўлишини таъминлайди. Қайнатилгандан кейин олинган целлюлоза сув билан ювилади, сўнгра пичоқлари бўлган айланувчан барабани бор махсус ванналарда (ролларда) нам ҳолида майдаланади. Барабаннинг тубида дўнглик бўлади. Қайнатиб тозаланган толалар барабан пичоқлари билан дўнгликнинг учи орасига тушиб майда қисмларга кесилади ва узунлиги бўйлаб анча ингичка толаларга ажралади. Пичоқлар билан дўнгликнинг учи орасидаги тирқишнинг катталигига қараб майин ёки дағал толалар олинади. Майин тола олиш учун ўтмас пичоқлар ванна тубидаги дўнглик учидан узоқроқ қилиб ўрнатилади. Натижада целлюлоза ингичка толаларга ажралади, холос. Шундай қилиб, майин майдалашда (тола олишда) толалар механиқааий жиҳатдан бузилмайди, уларнинг капилляр каналлари эса ёпиқлигича қолади. Дағал майдаланган целлюлоза олиш учун ўткир пичоқлар ишлатилади. Пичоқлар билан дўнглик орасидаги масофа аввалгидан кичик бўлади. Бунда деллюлоза толалари, асосан кўндалангига қирқилади, натижада ички каналлари очилиб қолади. Майин майдаланганда узун ва ингичка толалар олинади. Майин қилиб майдаланган целлюлозадан тайёрланган қоғоз жуда эластик ва механиқавий мустаҳкам бўлади. Дағал майдаланганда калта ва йўғон толалар олинади, улар қоғознинг ғовак, механнкавий мустаҳкамлиги кам, шунингдек, сув ва бошқа суюқликларни осон ютадиган бўлишига сабаб бўлади. Майдаланган целлюлоза қоғоз масса дейилади. Қоғоз тайёрлаш учун масса қоғоз машинасининг ҳаракатланиб турадиган металл тўрига узатиб берилади, тўр сиртида уни металл валиклар сиқади. Бунда суви сиқилиб тўр орқали тушиб кетади, масса эса қоғоз полотно шаклини олади ва мовут лентага ўтади. Бу ерда қоғоз полотноси совуқ валецлар билан эзилади, сўнгра қиздирилган чўян валецлар системаси орқали ўтади; шундан кейин совуқ валецлар системаси билан сиқилади ва рулон қилиб ўралади. Қоғозларнинг намлиги 5—9% атрофида бўлади. Қоғознинг намлиги ортиши билан унинг электр изоляцион хоссалари ва механиқавий мустаҳкамлиги анча ёмонлашади. Зичлиги, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси, шунингдек, ҳаво ўтказувчанлиги қоғознинг муҳим характеристикалари ҳисобланади. Ҳаво ўтказувчанлик деганда юзаси 10 см 2 бўлган қоғоз намунаси орқали 9·10 3 Па вакуумда бир минутда ўтган ҳавонинг ҳажми (миллилитрларда) тушунилади. Равшанки, энг зич қоғозларнинг ҳаво ўтказувчанлиги кам, ва бинобарин, капилляр ғовакларининг ўлчамлари кичик бўлади. Масалан, конденсатор қоғозларининг ҳаво ўтказувчанлиги 3—5 мл/мин, кабель қоғозлариники эса 20—25 мл/мин бўлади. Электр изоляцион қоғозлар кабель қоғозларига, кондексатор қоғозларига, шимдириладиган, ўров, микалент ва бурма қоғозларга бўлинади. Қабель қоғози юқори кучланишли кабелларнинг асосий изоляциясини ташкил этади. У кабелга ўралгандан кейин электр изоляцион мой шимдирилади. Қоғоз ленталар кабель симига таранг тортиб ўралади. Шу сабабли кабель қоғозининг чўзилишдаги механиқавий мустаҳкамлиги анча юқори бўлиши керак. Бундан ташқари, тайёр кабелни жойлаштириш пайтида унга ўралган қоғоз эгилиши мумкин ва шу сабабли эгилиш пухталиги ҳам катта бўлиши лозим. Қабель қоғозларининг механиқавий хоссалари яхши бўлиши учун улар, асосан майин қилиб майдаланган сульфатли целлюлозадан ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, майин қилиб майдаланган целлюлозадан тайёрланган қоғознинг зичлиги катта ва ғоваклиги кам бўлади. Шимдириладиган суюқ моддани (мой ёки мой-канкфолли таркиб) қоғоз юпқа парда ва каналларга ажратади, бу эса унинг электр мустаҳкамлигини оширади. Ҳеч нарса шимдирилмаган кабель қоғознинг электр пухталиги 6—9 МВ/м, трансформатор мойи шимдирилганиники эса 70—80 МВ/м бўлади. Кабель қоғози 35 кВ, 110 кВ ва 220 кВ гача кучланишга мўлжалланган кабелларнин г симларини изоляция қилиш учун ишлаб чиқарилади. Кабель қоғозларининг айтиб ўтилган группалари бир-биридан қатламларининг сони, қалинлиги, ҳажмий массаси, ҳаво ўтказувчанлиги ва бошқа характеристикалари билан фарқ қилади. К маркали* (Қ-080; К- 120; К-170) ва КВ маркали (КВ-030; КВ-045; КВ-080; КВ- 120; КВ-170; ҚВ- 240 кабель қоғозлари) икки қатламли қилиб чиқарилади, КМ (КМ-120; КМ- 170) ва КВМ маркали (КВМ-080; КВМ-120; КВМ-170) қоғозлар эса уч ва тўрт қатламдан иборат бўлади. Икки қатламли қоғозларга нисбатан кўп қатламли қоғозларнинг эгилувчанлиги, эластиклиги катта, ҳаво ўтказувчанлиги кам ва, бинобарин, электр мустаҳкамли ги катта бўлади. Зичлиги 760—850 кг/м 3 . Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, КВУ (қалинлиги 0,15 мм дан 0,120 мм гача) ва КВМУ (КВМУ-080; ҚВМУ- 120) маркали зич кабель қоғозлари ҳам ишлаб чиқарилади. Зич қоғозлар зичлигининг юқорилиги — 1100 кг/м3, қалинлиги кам ўзгариши, ҳаво ўтказувчанлиги камлиги билан ажралиб туради, бу эса механиқавий ва электрик характеристикаларининг қийматлари юқори бўлишини таъминлайди. Зич кабель қоғозлари 110 кВ ва ундан юқори кучланишларга мўлжалланган кабелларнинг симларини изоляция қилиш учун ишлатилади. Барча қоғозлар гигроскопик материал бўлиб, нам ҳавода тез намланиб қолади, шу сабабли қоғоз изоляция қўйишга доир барча ишларни теварак-атрофдаги ҳаво қатъий мўътадилланган шароитда бажариш керак. Суюқ диэлектриклар шимдиришдан олдин кабелларнинг қогоз изоляцияси узоқ вақт қуритилади. Конденсатор қоғозига суюқ диэлектрик шимдирилган бўлиб, қоғоз конденсаторларда ишлатилади. Бу қоғозни тайёрлаш учун майин қилиб майдаланган энг тоза сульфатли целлюлоза ишлатилади. Бу калинлиги бир хил энг юпқа қоғозлардир (уларнинг қалинлиги 0,004 дан 0,030 мм гача бўлади). Зичлиги 1000—1250 кг/м 3 . *Рақамлар қоғознинг микронлар ҳисобидаги қалинлнгини кўрсатади, ҳарфлар эса қуйидагиларни билдирадя: К —кабелники. КВ — юқори вольтлн кабелники, КВМ — югқори вольтли кабелники кўп қатламли; У—зичлаштирилган. Уларнинг ҳаво ўтказувчанлиги катта эмас (3—10 мл/мин), бу уларнинг электр мустаҳкамлиги анча катталигини кўрсатади. Бу қоғозларнинг электр мустаҳкамлиги қалинлигига қараб 19 дан 65 МВ/м гача бўлади*. Нефтдан олинадиган конденсатор мойи шимдирилгандан кейин конденсатор қоғозларининг электр мустаҳкамлиги ортади ва 250 дан 300 МВ/м гача оралиқда бўлади. Конденсатор қоғозлари таркибида минимал миқдорда ток ўтказадиган заррачалар (металлмаслар ва бошқалар) бўлиб, улар қоғознинг электрик характеристикалари юқори даражада бўлишини таъминлайди. Конденсатор қоғозларининг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси δ ч =100·105 Н/м2 га етади. Конденсатор қоғози эни 12 дан 750 мм гача бўлган бобиналар ҳолида ишлаб чиқарилади. Модда шимдирилган қоғоз қатламли электр изоляцион рластмасса—гетннакс тайёрлаш учун мўлжалланган. Бундай қоғоз сульфатли целлюлозадан ишлаб чиқарилади ва қалинлиги 0,09; 0,11 ва 0,13 мм, зичлиги эса 600—800 кг/м 3 бўлади. Шу сабабли уларнинг ҳаво ўтказувчанлиги ва шимиш хусусияти бошқа қоғозларникига нисбатан Юқори бўлади, бу эса гетинакс ишлаб чиқаришда моддаларнинг яхши шимилиши учун жуда муҳимдир. Ўров қоғози трансформаторлар ва электр аппаратлар учун цилиндрлар ҳамда изоляция трубкалари каби электр изоляция ўраладиган буюмларни тайёрлашда ишлатилади. Ўров қоғози майин қилиб майдаланган оқартирилмаган целлюлозадан ишлаб чиқарилади, зичлиги 750 кг/м 3 , қалинлиги 0,05 дан 0,07 мм гача, электр мустаҳкамлиги камида 8 МВ/м бўлади. Электр изоляция қилинадиган цилиндрлар тайёрлаш учун қоғознинг бир томонига электр изоляцион лак қопланган бўлиши керак. Микалента қоғози слюдали эгилувчан лента тайёраш учун ишлатилади, бунинг учун микалента қоғоз полотносига слюда листлари елимланади. Микалента қоғоз микалентанинг эгилувчанлигини таъминлаши, унинг узилишига бўлган механиқавий мустаҳкамлигини ошириши ва шу билан бирга микалентанинг электрик характеристикалари пасаймаслиги учун юпқа бўлиши зарур. Қалинлиги ортиши балан қоғознинг электр мустаҳкамлиги камаяди. Лаклар яхши ва тез шимилиши учун бу қоғознинг ғоваклиги ҳам катта бўлиши керак. Микалента қоғоз тайёрлаш учун узун толали пахтадан фойдаланилади, бунда унинг толалари, асосан, қоғоз полотносининг узунлиги бўйлаб йўналтирилади. Бу, қоғознинг катта механиқавий мустаҳкамлигини таъминлайди: унинг мустаҳкамлиги қоғоз полотносининг узунлиги йўналишида 750-105 Н/м 2 , қоғознинг кўндалангига эса 90-10 5 Н/м 2 бўлади. Микалент қоғоз эни 450 ва 900 мм ли рулонлар ҳолида ишлаб чиқарилади. Қогознинг қалинлиги 18—20 мкм (0,018—0,020 мм). Бурма (крепланган) қоғоз трансформатор чулғамларидаги ва мой тўлдирилган бошқа электр аппаратлардаги шохобчаларни ва бириктирилган жойларни изоляциялаш учун ишлатилади. Бу қоғознинг сиртида қоғоз полотносининг бўйига перпендикуляр ҳолда бурмалар қилинган (гофрланган) бўлади. Шу туфайли бурма қоғоз эгилувчан бўлади ва бўйига яхши чўзилади (60% чўзилади), бу эса чулғамларнинг шохобчаларини ва жуда букилган туташтириш симларини изоляциялашга имкон беради. Бурма қоғоз оқартирилмаган сульфатли целлюлозадан тайёрланиб, қалинлиги 0,17 мм (бурмасиз) ва 0,5 мм (бурмаси билан), зичлиги 230 кг/м3 бўлади. Бу қоғоз эни 500 мм ли рулонлар ҳолида ишлаб чиқарилади. Мойга чидамли қиммат турадиган лакли тўқималар ўрнида электр изоляцион бурма қоғозлар ишлатиш тармоқлар изоляциясининг электр мустаҳкамлигини камайтирмагани ҳолда катта иқтисодий самара берди. Электр изоляцион картонлар ҳам қоғозлар тайёрланадиган усулда тайёрланади, лекин улар қалин (0,1 дан 6,0 мм гача) бўлади. Картонлар тайёрлаш учун хом ашё сифатида сульфатли целлюлозадан иборат масса ёки целлюлозанинг пахта толаси билан аралашмаси ишлатилади (пахта толаси картоннинг механиқавий ва электр изоляцион хоссалари юқори бўлишини таъминлайди). Картонлар ишлаб чиқариш процесси қоғозлар ишлаб чиқариш процессига ўхшаш бўлсада, лекин бошқачароқ асбоб-ускуналар ишлатилади ва картон полотноси тайёрлаш ҳамда охирги пардоз беришга доир қўшимча технологик операциялар бажарилади. Қалинлиги 0,1 дан 0,8 мм гача бўлган картонлар эни 1015 мм гача бўлган рулонлар ҳолида, қалинлиги 1 мм ва ундан қалин картонлар эса турлича—3X4 м гача ўлчамдаги листлар ҳолида ишлаб чиқарилади. Ҳавода ишлатиш учун мўлжалланган, «ҳаво картонлари» дейиладиган картонлар целлюлоза билан пахта толасининг аралашмасидан тайёрланади. Уларни зичлаш ва силлиқлаш учун пўлат валецлар орасида қўшимча ишлов берилади. Баъзи картонларга гигроскопиклигинн камайтириш ва анча зич структура ҳосил қилиш мақсадида канифоль билан крахмал асосида тайёрланган елимловчи моддалар қўшилади. Мой тўлдириладиган машина ва аппаратларда (трансформаторлар ва бошқаларда) ишлатиладиган, «мой картонлари» деб аталадиган картонлар сульфатли целлюлоза билан пахта толаси аралашмасидан тайёрланади, уларга валецларда қўшимча ишлов берилмайди. Улар бирмунча ғовак структурали бўлади, шу сабабли мой яхши шимилади. Очиқ ҳавода ишлатиладиган картонлар эни 1050 мм гача ва қалинлиги 0,1 дан 3,0 мм гача бўлган листлар ва рулонлар ҳолида чиқарилади. Бу картонларнинг зичлиги 950—1250 кг/м 3 ; чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси (8,5—13)-105 Н/м 2 , электр мустаҳкамлиги қалинлигига қараб 8 дан 13 кВ/м гача бўлади. Ҳавода ишлатиладиган картонлар паст кучланишли электр машиналарида паз изоляцияси ва ўрамлар орасини изоляциялаш учун ишлатилади. Мойда ишлатиш учун мўлжалланган картонлар қалинлиги 0,5 дан 3 мм гача чиқарилади, уларнинг зичлиги 900—1200 кг/м 3 , чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси (4—6)·105 Н/м 2 (кўндаланг йўналишда), шимдирилган ҳолдаги электр мустаҳкамлиги 38—60 МВ/м. Фибра таркибида пахта толаси ва ёғоч целлюлозаси (50% дан) бўлган елимланган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз рух хлориднинг қиздирилган (50° С гача) эритмаси бор ваннадан ўтказилади, сўнгра муайян қалинликкача пўлат барабанга ўралади. Қоғозга рух хлорид эритмаси билан ишлов берилганда унинг сиртида ёпишқоқ модда ҳосил бўлади. Барабанга ўралаётганда қоғоз листлари бир-бирига елимланиб ёпишади ва зич материал— фибра ҳосил қилади, у листларга қирқилади ва прессланади. Реакцияга киришмай қолган рух хлоридни йўқотиш учун фибра буюмлар (лнстлар, стерженлар) концентрацияси аста- секин камайиб борадиган рух хлорид эритмалари бор катта идишлардан (чаналардан) ўтказилади. Охирида фибра сув билан ювиб рух хлориддан тозаланади. Фибранинг зичлиги 1150 кг/м 3 . Унинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси анча юқори бўлади: бўйлама йўналишда δ ч =(500—700)·105 Н/м2 га, кўндаланг йўналишда (300— 450)·10 Н/м 2 га тенг. Фибрадан қалинлиги 0,6 дан 20 мм гача ва ундан ҳам қалин листлар, шунингдек, стержень ва трубкалар тайёрланади. Фибрага механиқавий ишлов бериш осон: у арраланади, пармаланади, рандаланади ва резьба ўйилади. Лист ҳолидаги фибра штампланади, сув билан юмшатилганда эса ундан мураккаб шаклли буюмлар қолиплаш мумкин. Фибранинг камчилиги унинг гигроскоплиги ва нам муҳитда бўлишидир. Қуригандан кейин фибра киришади, бу эса ундан аниқ деталлар тайёрлашни қийинлаштиради. Унинг электрик характеристикалари юқори эмас: ρ v =106—107 Ом·м; Е м =3,5—5,0 МВ/м. Электротехникада ФЭ маркали фибра (электротехникавий фибра) паст кучланишда ишлайдиган электр ускуналарда электр изоляцион материал сифатида, масалан, намсиз шароитда ишлатишга мўлжалланган электр машиналарда паз поналари ва қистирмалар сифатида ишлатилади. Фибра юқори кучланишли разрядниклар тайёрлаш учун ишлатилади, уларда фибрали цилиндр деворлари электр ёйи таъсирида шиддатли равишда газлар ажратиб чиқаради. Найсимон разрядник ичида газ босими ортиши натижасида ёйнинг ёниши тўхтайди. 15. Лакли тўқималар, лента ва лакланган найлар Лакли тўқималар эгилувчан рулон материаллар бўлиб, электр изоляцион лак шимдирилган бирор тўқимадан таркиб топади. Тўқимали асос сифатида ип газлама, ипак газлама, капрон ва шиша (шиша толадан) газламалар ишлатилади. Тўқимали асосга шимдирилган лак қотганидан кейин лакли газламада эластик парда ҳосил қилади, у материалнинг электр изоляцион хоссаларини оширади, тўқимали асос эса лакли тўқимага механиқавий мустаҳкамлик беради. Лакли тўқималар паст кучланишли электр машиналарда, шунингдек, трансформаторларда паз изоляцияси ва ўрамлараро изоляция сифатида кенг кўламда ишлатилади. Бундан ташқари, лакли тўқималар электр аппаратлар ва асбобларда ғалтакларни ҳамда симларнинг айрим группаларини изоляциялаш учун ҳам ишлатилади. Кўпчилик ҳолларда лакли тўқималар асосига нисбатан 45° ли бурчак остида қирқилган ленталар ҳолида фойдаланилади. Бундай лакли тўқима ленталари знг яхши эластикликни таъминлайди, бу эса чулғамларнинг олд қисмларини ва профилк шаклли бўлган туташмаларни изоляциялашга имкон беради. Қандай тўқимали асос ишлатилганига қараб лакли тўқималар ип газламали, ипакли, капронли ва шишали (шиша тўқимали) хилларга бўлинади. Ип газламали лакли тўқималарнинг асоси сифатида юпқа пишиқ газламалар (перкаль ва бошқалар) ишлатилади. Ипакли лакли тўқималарнинг асоси эса табиий пакдан тўқилган юпқа (0,04—0,08 мм) газламалар бўлади. Механиқавий мустахкамлиги юқори бўлган эластик лакли тўқималарнинг баъзи хиллари учун капрон тўқималар ишлатилади. Қиздиришга жуда чидамли лакли тўқималар учун электр изоляцион шишалардан (ишқорсиз) тайёрланган шиша тўқималар ишлатилади. Қиздиришга чидамли шиша тўқималарга кремний-органиқ лаклар шимдирилади, уларнинт пардалари 180°С гача бўлган температураларда ишлаши мумкин. Ипак ва капрон тўқималарга очиқ рангли мойли лаклар шимдирилади. Ип газламаларга очиқ рангли мойли ёки қора мой-битумли лаклар шимдирилади, улар лакли тўқиманинг нам таъсирига ниҳоятда чидамли бўлишини таъминлайди. Мойли лак шимдирилган ип газламали ипакли, капронли ва шишали лакли тўқималар қиздиришга чидамлилиги жиҳатидан А классига киради, яъни уларни 105°С дан ошмайдиган температураларда ишлатиш мумкин. Кремний-органиқ лаклар шимдирилган шишали лакли тўқималар қиздиришга чидамлилиги жиҳатидан Н классига (180°С) киради ва нам таъсирига ҳамда моғор замбуруғлари таъсирига жуда чидамли бўлади. Кремний-органиқ таркиблар шимдирилган шиша лакли тўқималар қиздиришга чидамли ва тропик иқлимда ишлатишга мўлжалланган электр машина ва аппаратларда ишлатилади. Лак шимдиришдан олдин толали тўқима-асослар (шиша тўқималардан бошқа) дазмолланади. Бунинг учун тўқима қиздирилган пўлат валиклар (каландрлар) орасидан ўтказилади, бунда тўқларнинг ҳаммаси тўқима сиртига ёпишиб қолади. Шундан кейнн кўп қаватли шимдириш машинасида тўқимага электр изоляцион лак шимдирилади. Шимдириш машинасидан тайёр лакли ўқима эни 700 дан 1000 мм гача бўлган рулонлар ҳолида олинади. Шиша тўқималар эни 200 дан 700 мм гача қилиб чиқарилади. 7- жадвалда баъзи электр изоляциои лакли тўқималарнинг асосий характеристикалари келтирилган. Барча толали материаллар сингари лакли тўқималарнинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси асос йўналишида, яъни полотно бўйлаб энг катта, тарқоқ йўналишига, яъни тўқима полотносининг кўндалангига энг кичик бўлади. Ип газлама лакли тўқималарнинг сув сингдирувчанлиги 4,5—7,0%, ипаклилариники 3,5—6,0%, шиша толалилариники 1— 2,0%. Ёпишқоқ электр изоляцион ленталар ип газлама ёки шиша (шиша толали) ленталар асосида, шунингдек, поливинилхлорид пластикат ленталари асосида тайёрланади. Резина қўшилган ип газлама лента қовушоқ резина таркиб шимдирилган миткаль лентадан иборат. Резинали изоляцион лента диаметри 175 + 25 мм, эни 10, 15, 40 ва 50 мм ли чамбараклар ҳолида чиқарилади. Резинали изоляцион лента чамбаракларини + 5°С дан паст ва +25°С дан юқори бўлмаган температурада сақлаш керак, акс ҳолда лента ёпишқоқлигини тезда йўқотади. Лента 70°С га қадар қиздирилганда ҳам (бир сутка давомнда) ёпишқоқлигини сақлаб қолиши керак. Резинали ёпишқок; лента монтаж ишларида паст кучланишли тармоқ ва қурилмааларда симларнинг туташган жойларини изоляциялаш учун ишлатилади. Паст кучланишли қурилмааларда ёпишқоқ поливинилхлорид лента анча кўп ишлатилади. Бу лента диаметри 80±10 мм, эни 15, 20, 25 ва 50 мм ли чамбараклар ҳолида чиқарилади. Лентанинг қалинлиги 0,2—0,45 мм. Уни 60—65 о С температурага қадар ишлатиш мумкин, бундан юқори температураларда у юмшай бошлайди. Қиздиришга чидамли ёпишқоқ шиша лента қиздиришга чидамли кремний-органиқ лак шимдирилган шиша лентадан (ишқорсиз шишадан) тайёрланади. У диаметри 150±25 мм, эни 10, 15, 20 ва 25 мм ҳамда қалинлиги 0,12—0,15 мм ли чамбараклар ҳолида чиқарилади. Бу лента иш температуралари юқори (180сС гача) бўлган электр машина ва аппаратлар чулғамларининг олд қисмларини изоляциялаш учун ишлатилади. Қалинлиги 0,12 мм ли шиша лептани тешиб ўтувчи кучланиш 600—700 В га, қалинлиги 0,15 мм ли лента учун эса 750—850 В га тенг. Лакланган ип газлама (линоксин) найлар калава ипдан тўқилиб, мойли лак шимдирилган най (пайпоқ)дан иборат. Уларнинг ички диаметри 0,5 дан 16 мм гача, деворининг қалинлиги 0,4 дан 0,9 мм гача бўлади. Найларнинг узунлиги камида 1000 мм бўлади. Найларни тешиб ўтувчи кучланиш 5 кВ. Линоксин найлар —50 дан +105 о С гача бўлган температуралар оралиғида ишлаши мумкин. Улар электр аппаратларда, шунингдек, трансформаторларда (қуруқ ва мойли изоляцияли) туташиш жойларини ва чиқиқ учларини изоляциялаш учун ишлатилади. Лакланган лавсан найлар — полиэфир лаклар шимдирилган лавсан ипакдан тўқилган найлар (пайпоқлар)дир. Найларнинг ички днаметри 0,5 дан 10 мм гача ва деворининг қалинлиги 0,4 дан 0,8 мм гача бўлади. Лакланган лавсан найлар линоксин найларга нисбатан механиқавий мустаҳкамлиги ва едирилишга қаршилиги анча катталиги билан фарқ қилади. Лавсан найларнинг бир группасидан —50 дан + 105сС гача тенпературалар оралиғида (ТПЛ маркаси), бошқасидан (ТЭЛ маркаси) —50 дан +130°Сгача температуралар оралиғида фойдаланиш мумкин. Найлар 1000 дан 10000 мм гача узунликда чиқарилади. Лавсан найларининг электрик характеристикалари линоксин найларники каби бўлади: ρ v =106—107 Ом·м; E м =4—10 МВ/м. Лакланган шиша толали найлар шиша толалардан тайёрланиб, мойли, эпоксид ёки қиздиришга чидамли кремний-органиқ лак шимдирилган най (пайпоқ) лардан иборат. Шиша толали лакланган найларнинг ички диаметри 0,5 дан 10 мм гача ва деворининг қалинлиги 0,4— 0,6 мм бўлади. Шиша толали лакланган найлар линоксин ва лавсан найларга нисбатан эластиклиги камроқ, лекин нам таъсирига жуда чидамли бўлади ва иш температураси —50 дан +180°С гача бўлган электр машина ва аппаратларда (ТКС маркаси) ишлатилади, найларнинг ТЛС маркаси —50 дан 105°С гача, ТЭС маркаси эса —50 дан +130°С гача бўлган температурада ишлатилиши мумкин. Шиша толали найларнинг ишлатилиш соҳалари линоксин ва лавсан найларники кабидир. Электр изоляцион найларнинг кўриб чиқилган барча турлари етарли даражада эгилувчан бўлади. 16. Пластмассалар Пластик массалар (пластмассалар) қиздириш ва босим таъсирида юмшаб, пластик оқиш хусусиятига эга бўлиб қоладиган прессланадиган кукунлардан олинадиган буюмлардир. Шу туфайли қуйиш ёки пресслаш йўли бнлан турли шаклдаги пластмасса буюмлар (электр ўлчаш асбоблари, электр аппаратларнинг корпуси ва асоси, кнопкалар, ручкалар, қопқоқлар ва бошқалар) олиш мумкин. Пластмассалар одатда кўп компонентли материаллар бўлиб, боғловчи модда, тўлдиргичлар, пластификаторлар, стабилизаторлар, мойловчи моддалар, қотиргичлар, бўёқлар, ғовак ҳосил қилувчилар ва бошқа моддалардан таркиб топади. Боғловчи моддалар — синтетик смолалар (резоль, эпокснд, кремний-органиқ ва бошқа смолалар). Улар тўлдиргичларга ва пластмассаларнинг бошқа компонентларига шимилиб, уларга пастиклик хусусиятини беради ва пластмасса буюмларнинг бир бутунлигини таъминлайди. Боғловчилар термопластик ёки термореактив моддалар бўлиши мумкин. Термопластик боғловчи (поливинилхлорид ва бошқалар) ишлатилганда пластмасса буюмлар ҳам термопластик бўлади, яъни муайян температурага қадар қиздирилганда юмшай бошлайди, Термореактив боғловчилар (резоль, кремний-органиқ ва бошқа смолалар) буюмларга термореактивлик хусусиятини бахш этади — буюмлар қиздирилганда юмшамайди. Тўлдиргичлар — кукунсимон ёки толали моддалар бўлиб, тайёрланадиган пластмасса буюмларнинг механиқавий мустаҳкамлигини оширишга ва ҳажмий қисқаришини камайтиришга имкон беради. Толали тўлдиргич замбуруғлари ва намлик таъсирига барқарорлиги билан ажралиб туради. Соф полимерларга (полиэтилен, поливинилхлорид ва бошқаларга) нисбатан улар асосида олинган пластмассаларнинг электр изоляцион хоссалари бирмунча паст бўлади. Бунга сабаб пластмассаларнинг механиқавий мустаҳкамлигини ва қиздиришга чидамлилигини ошириш мақсадида полимерларга бўёқлар, тўлдиргичлар ва бошқа моддаларнинг қўшилганлигидир. Пластмассаларнинг электрик характеристикалари қуйидагича: ρ v =108— 1013 Ом·м; ε = 5—8; tgδ=0,002—0,08 E м =5—25МВ/м. Кремний-органиқ боғловчилар асосида олинган плаcтмассалариниг характеристикалари энг яхши бўлади. 17. Қатламли пластмассалар Қатламли пластмассалар қатлам-қатлам структурали материаллардир. Бу пластмассаларда лист ҳолидаги тўлдиргич (қоғоз, ип газлама ёки шиша тўқима) ва боғловчи модда қатламлари галма-галдан жойлашган бўлади. Улардан гетинакс, текстолит ва шиша текстолит энг кўп ишлатилади. Гетинакс қатламли лист материал, унда қалинлиги 0,10—0,12 мм ли шимдирилган қоғоз листлари тўлдиргич вазифасини ўтайди. Гетинакс ишлаб чиқариш процесси қоғозга бакелитли лаклар шимдириш ва кейин уни муайян ўлчамдаги листлар ҳолида кесишдан иборат. Лак шимдирилган қоғоз листлари қуритилгандан кейин прессланадиган буюм қалинлигига мос келадиган массада пакетларга йиғилади. Йиғилган пакетлар гидравлик прессларнинг қиздирилган (160°С гача) пўлат плиталари орасида прессланади. Қайноқ ҳолда прессланганда суюқланган смола лак шимдирилган қоғоз листларини елимлаб ёпиштиради ва суюқланмайдиган ҳолатга ўтади. Пресслаш босими 5—9 МПа* босим остида тутиб туриш вақти прессланадиган лист қалинлигининг ҳар 1 мм га 2 дан 5 минутгача бўлади. Пресслаш процесси тугагандан кейин олинган тахта ва листлар совитилади. Прессдан олингандан кейин гетинакс листлари ва тахталарининг четлари арралаб текисланади. Листларнинг юзаси 550x700 да 930X1430 мм 2 гача бўлади. Гетинакс қалинлиги 0,2 дан 50 мм гача бўлган лист ва тахталар ҳолида тайёрланади; унинг I, П, III, IV, V маркалари саноат частотаси учун мўлжалланган (50 Гц) электр ускуналарда ишлатиш учун, VI, VII ва VIII маркалари эса юқори частотада ишлатиш учун мўлжалланган. V-1 ва У-2 маркали гетинакс электр мустаҳкамлиги юқори эканлиги билан ажралиб туради, III ва IV маркали гетинакснинг намлик таъсирига чидамлилиги юқори, I ва II маркали гетинакснинг эса механиқавий мустаҳкамлиги катта бўлади. Гетинаксдан турли хил электр изоляцион ясси деталлар ва асослар тайёрлашда фойдаланилади. Шуни ҳисобга олиш керакки, гетинакснинг электр ёй таъсирига чидамлилиги юқори эмас ва бир неча учқун разряддан кейин унинг сиртида ўтказувчанлиги катта бўлган углеродланган из қолади. Гетинаксга механиқавий ишлов бериш осон — у қирқилади, арраланади, пармаланади, унинг ингичка толали турларинилари эса иситилган ҳолатда яхши штампланади. Гетинаксни 105°С дан юқори бўлмаган температураларда ишлатиш мумкин (қиздиришга чидамлилик класси А). Текстолит гетинаксдан таркибида тўлдиргич сифатида ип газлама бўлиши билан фарқ қилади. Текстолит ишлаб чиқариш гетинакс ишлаб чиқаришдан унча фарқ қилмайди. Текстолитнинг А, Б ва Г маркалари бўз ҳамда миткаль асосида, ВЧ маркаси (юқори частоталар учун) — шифон асосида тайёрланади. Текстолитнинг электрик характеристикалари гетинаксиникига нисбатан бирмунча пастроқ, лекин текстолитнинг ёрилишга (қатламлари бўйлаб) қаршилиги ва зарбий қовушоқлиги (20—30 кЖ/м2 га етади) катта бўлади. Текстолитга механиқавий ишлов бериш осон, лекин гетинаксдан анча қиммат туради. Текстолит қалинлиги 0,5 дан 50 мм гача ва юзаси 450X600 дан 750X1000 мм гача бўлган листлар ҳолида чиқарилади. Унинг қиздиришга чидамлилиги 105°С дан юқори эмас (класс А). Текстолитнинг ҳам, гетинакс сингари, электр ёй таъсирига чидамлилиги кам, чунки ундаги боғловчи модда бакелит смола электр учқунлар таъсирида осонгина углеродга айланади. Шишатекстолит текстолитдан таркибида тўлдиргич сифатида ишқорсиз электр изоляцион шиша тўқима борлиги билан фарқ қилади. Унинг намлик таъсирига ва қиздиришга чидамлилиги юқори ва элекгрик ҳамда механиқавий характеристикалари текстолит ва гетинаксникига нисбатан яхши бўлади, лекин унга ишлов бериш қийин. Шишатекстолитнинг бир неча маркалари тайёрланади: СТ, СТБ — фенолформальдегид смола боғловчи қўшилган ишқорсиз тўқималар асосида, СТЭФ ва СТЭФ-1 эпоксид ва кремний-органиқ смолалар аралашмасини қўшиб, СТҚ ва СТК-41У — кремний-органиқ боғловчи қўшиб тайёрланади. Қатламли пластмассаларнинг асосий характеристикалари 8- жадвалда келтирилган. Юқорида баён қилинган листлар ва тахталар ҳолида тайёрланадиган қатламли пластмассалардан ташқари, цилиндрлар, найлар, прессланган стерженлар ва турли шаклдаги деталлар ҳолида қатламли ўралган электр изоляцион буюмлар ҳам тайёрланади. Бу буюмлар учун бир томони елимловчи лак билан қопланган қоғоз, шунингдек, лакланган ип газлама ва шиша тўқималар ҳам ишлатилади. Цилиндрлар ва найлар кўринишидаги ўрама буюмлар лакланган қоғоз ёки тўқимани диаметри тайёрланадиган буюмнинг ички диаметрига мос келадиган пўлат гардишга ўраш йўли билан тайёрланади. Гардиш қаздириладиган иккита валик устига жойлаштирилади ва тепасидан қиздирилган учинчи валик билан сиқиб қўйилади. Қоғоз ёкн тўқиманинг лак қатламидаги смола қиздирилган пўлаг гардишда суюқланади ва листларни бир-бирига ёпиштиради. Буюмларнинг қалинлиги автоматик мосламалар билан назорат қилиб турилади. Тўлдиргич сифатида қоғоз ишлатилган цилиндр ва найлар бакелитланган қоғоз буюмлар дейилади. Улар диаметри 10 дан 1200 мм гача, деворининг қалинлиги 1,5 дан 8,0 мм ва ундан қалин қилиб чиқарилади. Ўралгандан кейин бу буюмларга боғловчининг таркибига қараб 130—200°С температурада ишлов берилади (пиширилади). Ўраш пайтидаги босим лист материалларни (гетинакс ва бошқалар) пресслашдаги босимдан кам бўлганлиги сабабли цилиндр ва найларнинг зичлиги кичикроқ бўлади. Пиширилган цилиндр ва найлар гардишдан ажратилади ва учлари қнрқилади. Қирқилган жойлари лакланади ва буюм қайтадан пиширилади. 7-жадвал Қатламли пластмассаларнинг асосий характеристикалари Характеристика лар Паст частота учун мўлжалланг ан гетинакс I , II , III ва V Паст час- тота учун мўлжалла нган гетинакс А, Б, Г Бағловчи смола асосида олинган шиша текстолитлар Фенол формальде -гидли Кремн ий – органи қ Эпоксид ва кремний - органиқ Зичлиги, кг/м 3 1350-1450 1300-1400 1600-1700 1700- 1800 1800-1900 Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси, Н/м 2 (800- 1200)·10 5 (700- 1000) ·10 5 (950-1200) ·10 5 (1500- 1700) ·10 5 (2000- 4200) ·10 5 Чўзилишдаги (600- (350-600) (700-900) (900- (1750- мустаҳкамлик чегараси, Н/м 2 1300)·10 5 ·10 5 ·10 5 1290) ·10 5 2500) ·10 5 Зарбий қовушоқлиги, кЖ/м 2 15-22 20-30 35-52 20-50 140-250 Иссиққа бардошлиги (Мартенс бўйича), ºС 150-160 135-160 180-220 200-220 185-200 Солиштирма ҳажмий қаршилиги, Ом·м 10 8 -10 11 10 7 -10 9 10 9 -10 10 10 11 - 10 12 10 11 -10 12 Диэлектрик сингдирувчанлиги 6-8 6-7 5-7 5-6 6-7 Диэлектрик исрофлар бурчак тангенси (50 Гцда) 0,05-0,08 0,08-0,18 0,05-0,09 0,006- 0,012 0,008-0,014 Бакелитланган цилиндр ва найлар асосан трансформаторлар ва электр аппаратларнинг ички изоляцияси учун ишлатилади. Ўралган буюмларнинг механиқавий ва электрик характеристикалари прессланган пластмассаларннкига; гетинакс, текстолит ва шиша текстолитларникига қараганда бирмунча паст бўлади. 18. Слюдали материаллар Слюда — ўзига хос қатлам-қатлам тузилишли табиий минерал бўлиб, унинг кристалларини қалинлиги 0,006 мм гача бўлган юпқа листларга ажратиш мумкин. Слюданинг юпқа листлари эгилувчан, эластик ва чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси юқори σ ч = (15—35)·105 Н/м2 бўлади. Электр машиналарнинг чулғамлари учун қаттиқ (миканитлар) ёки эгилувчан (микалентлар) слюдали изоляция слюда листларини бир- бирига елимловчи смолалар ёки лаклар (шеллакли, мой-битумли ва бошқа лаклар) билан елимлаб олинади. Табиий слюдаларнинг анчагина катта группасидан электр изоляцион материаллар сифатида фақат мусковит ва флогопит ишлатилади, чунки улар қатламларга осон ажралади ва элекгрик характеристикалари яхшидир. Мусковит—калийли слюда (К 2 О·ЗАl 2 O 3 ·6SiO 2 ·2H 2 O). Мусковит кристалларининг ранги кумушсимон, баъзан яшилсимон ёки қизғиш товланади. Бу слюданинг юпқа листлари (0,05 —0,06 мм) тиниқ бўлади. Мусковит химявий жиҳатдан барқарор бўлиб, унга эритувчилардан ҳеч бири ва ишқорлар таъсир этмайди. Сульфат ва хлорид кислоталар мусковитни фақат қиздирилгандагина парчалайди. Мусковитиинг асосий характеристикалари: зичлиги 2700—3000 кг/м3, сув сингдирувчанлиги 1,3—4,5%; ρ=1012—1014 Ом·м; ε = 6—8; tgδ=0,0003—0,0005; E м =120 — 190 МВ/м (листларнинг қалинлиги 0,1 мм бўлганда). Қалинлиги ортиши билан слюданинг электр мустаҳкамли ги камаяди. Мусковит ўз хоссаларини 500°С температурагача ўзгартирмайди. Бу температурадан ошганида слюдадан химиявий боғланган сув ажралиб чиқа бошлайди. Бунинг натижасида слюда листлари шишади, яъни қалинлиги ортади. Бунда электрик ва бошқа характеристикалар кескин ёмонлашади. Мусковитнинг суюқланиш температураси 1260— 1300°С га тенг. Флогопит— калийли-магнезиал слюда (К 2 О·6MgO·Аl 2 O 3 ·6SiO 2 ·2H 2 O). Флагопит кристалларининг ранги қорадан қаҳрабо ранггача бўлади. Флогопит слюданинг юпқа  (0,006—0,01 мм) листлари ярим тиниқ бўлади. Мусковит слюдага нисбатан уларнинг чўзилишга мустаҳкамлик чегараси кичикроқ ва эгилувчанлиги камроқ бўлади. Едирилишга қаршилиги нисбатан кичик бўлганлиги туфайли флогопит елимланган лист материаллар— коллектор миканитлари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Улардан электр машиналарнинг коллекторларида мис пластинкаларни изоляциялашда ишлатиладиган қистирмалар штампланади. Иш пайтида флогопитдан тайёрланган изоляцион қистирмалар чўткаларнинг ёдириш таъсирида бўлади ва мис пластинкалар билан бир хил даража емирилади. Бу ҳол коллекторнинг нормал ишлашини таъминлайди. Флогопитнинг химиявий барқарорлиги мусковитникига нисбатан камроқ. У кислоталар билан реакцияга киришади, лекин ишқорлар флогопитга таъсир этмайди. Флогопитнинг асосий характеристикалари: зичлиги 2700—2800 кг/м 3 ; сув сингдирувчанлиги 1,5—5,2%; ρ=1011—1013 Ом·м; ε=5—7; tgδ=0,002—0,008; Е м = = 96— 180 МБ/м (листларининг қалинлиги 0,01 мм бўлганда). Флогопит 800 о С температурагача ўз характеристикаларини ўзгартирмайди. Бу температурадан ошгандан кейин флогопит листлари шиша бошлайди ва уларнинг дастлабки электр ҳамда механиқавий хоссалари йўқолади. Флогопит слюданинг айрим турлари таркибидаги сув миқдори ортиши билан (гидратланган флогопит) 200— 250°С температурадан бошлаб хоссалари кескин ёмонлаша бошлайди. Флогопит слюданинг суюқланиш температураси 1270—1330°С га тенг. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, слюданинг барча турлари намликни асосан, слюда листларининг жипслашиш текислиги бўйича ютади. Слюданинг сув сингдирувчанлиги 1,3 —5,5% ни ташкил этади. Слюда ер қатламида бошқа минераллар (пегматит, кварц ва бошқалар) билан бирга бўлади. Қазиб олинган слюда кристаллари тозаланади, сўнгра пластинкаларга ажратилади, улар сараланган слюда дейилади. Сараланган слюда пластиналарини майдалаб, слюда тилмалари олинади. Бўлар қалинлиги 10—45 мкм, шакли сараланган слюдага мос келадиган листлардир. Слюда тилмалари сараланган мусковит ва флогопит слюдаларни парчалаш усули билан олинади. Бу усул билан қалинлиги бир хил бўлган листлар олиш мумкин. Лист контурига чўзиш мумкин бўлган тўғри тўртбурчакнинг юзига қараб слюда тилмалари тўққиз хил ўлчамда бўлади (9-жадвал). Слюда тилмалари турбогенераторлар, гидрогенераторлар, тортувчи электр двигателлар ва бошқа электр машиналарда изоляциянинг муҳим турларини (паз изо-ляцияси ва бошқалар) тайёрлаш учун ишлатилади. 8-ж а д в а л Слюда тилмаларининг турлариниаменти Слюда япроқларининг номери 50 40 30 20 15 10 6 4 0,5 Тўғри тўртбур- чакнинг юзаси см 2 50- 60 40- 50 30- 40 20- 30 15- 20 10- 15 6-10 4-6 0,5-4 Слюда япроқлари листларининг юзаси кичик бўлганлиги сабабли улар слимланган слюдали материаллар — миканитлар ва микалента ҳолида ишлатилади. Мутлақо тиниқ листларга осон ажраладиган синтетик слюда — фторфлогопит олинган. Табиий слюдаларга нисбатан фторфлогопитнинг қиздиришга чидамлилиги юқори (1000сС гача) ва злектрик характеристикалари анча яхши бўлади. Масалан, табиий слюдага қараганда синтетик слюданинг солиштирма ҳажмий қаршилиги 15—20 марта, электр мустаҳкамлигя 1,5 марта юқори, диэлектрик исрофларнинг бурчак тангенси эса 2 марта кичик бўлади. Фторфлогопкт асосан электрон лампаларнинг ички изоляциясида ва махсус электр машиналарнинг қиздиришга чидамли изоляциясида ишлатилади. Миканитлар — тилимланган слюда листларини смолалар (шеллакли, глнфталли ва бошқа смолалар) ёки шу смолалар асосида олинган лаклар ёрдамида елимлаш йўли билан олинадиган қаттиқ ёки эгилувчан лист материаллардир. Уларни олиш учун тилимланган табиий слюда листлари столга бир қатлам қилиб ёйилади, елимловчи лак пуркаб, иккинчи қатлам қўйилади ва яна лак пуркалади; зарур қалинликдаги лист олингунга қадар бу иш такрорланаверади. Ҳозирги пайтда миканитларнинг лист заготовкаларини ишлаб чиқариш процесси механизациялаштирилган. Барча миканитлар тегишли маркалар билан белгиланади, бу маркалар иккита ёки учта ҳарфдан, баъзан эса рақамлардан иборат бўлади. Марка белгисидаги биринчи ҳарф миканитнинг типини (Қ — коллектор миканити, П — қистирма миканити, Ф — қолипланадиган, Г — эластик миканит), иккинчи ҳарф ишлатилган слюда турини кўрсатади (М —мусковит, Ф — флогопит, С — мусковит билан флогопит аралашмаси); миканитлар маркаси белгисининг учинчи ҳарфи боғловчннинг турини кўрсатади (Г — глифталли смола, Ш — шеллакли смола, Қ — кремний-органиқ смола, П — полиэфир смола). Марка охиридаги А ҳарфи миканит таркибида боғловчи миқдорининг камлигини кўрсатади. Масалан, ПМГА маркаси қистирма миканити бўлиб, бу мусковит слюда асосида глифталь смола билан тайёрланган, таркибида боғловчининг мпқдори кам (5—12 %) эканлигини кўрсатади. Мусковит слюда асосида тайёрланган ПМГ маркали яна бир қистирма миканити таркибида 15—20% боғловчи (глифталь смола) бўлади. Коллектор миканити флогопит слюданинг тилимланган листларини шеллакли ёки глнфтал смолалар билан елимлаб ёпиштириш ва 155°С температурада (180— 260)·10 5 Н/м 2 босимда қайноқ ҳолда икки марта пресслаш йўли билан тайёрланган қаттиқ лист материалдир. Коллектор миканитининг прессланган листлари силлиқланади, шунда листлар қалинлигидаги фарқ ±0,06 мм дан ошмайдн. Шундан кейин миканит листларига лак қопланади ва материал электр машина коллекторларининг ишончли ишлашини таъминлайдиган бўлиши учун қайтадан прессланади. Слюда листлари бир-бирига нисбатан сурилиб кетмасин учун коллектор миканитларига кўпи билап 4—6% боғловчи моддалар қўшилади. Коллектор миканити қалинлиги 0,4—1,5 мм ва юзаси камида 215X465 мм ли листлар ҳолида чиқарилади. Коллектор миканитининг электрик характеристикалари: 20-расм. Электр машина коллекторида миканитлардан ясалган буюмлар: 1-мис коллектор пластиналари, 2-қолипланадиган миканитдан ясалган манжет, 3- қолипланадиган миканитдан ясалган цилиндр, 4-коллектор миканитидан ясалган қистирмалар ρ v =1011—1013 Ом·м; tgδ=0,008—0,03; E м =18—25 МВ/м. Коллектормиканити листларидан штамплаш йўли билан изоляцион қистирмалар (20-расм) олинади, улар электр машина коллекторларида мис пластиналарни бир-биридан изоляциялаш учун ишлатилади. Қистирма (прекладиа) миканити мусковит, флогопит слюданинг тилимланган листларини ёки улар аралашмасини елимлаб ёпиштириш ва сўнгра пресслаш йўли билан тайёрланган қаттиқ лист материалдир. Боғловчи моддалар сифатида шеллакли, глифталь ёки кремний-органиқ смола ишлатилади. Қистирма миканитларида 1 слюда 80—95% ии, боғловчининг миқдори эса тегишлича 20—5% ни ташкил этади. Қистирма миканити 150°С температура ва (30—60)·10 5 Н/м 2 босимда бир марта пресслаш йўли билан тайёрланади. Миканит қалинлиги 0,15—5,0 мм ва юзаси камида 550х650 мм ли қилиб чиқарилади. Қистирма миканитининг электрик характеристикалари: ρ v =1011—1012 Ом·м; tgδ=0,02—0,05; E м =15—25 МВ/м. Қистирма миканитидан электр машина ва аппаратлари учун турли хил электр изоляцион қистирмалар тайёрланади. Қолипланадиган миканит тилимланган мусковит, флогопит слюда листларини ёки уларнинг аралашмасини глифталь, шеллакли ёки кремний-органиқ смола билан елимлаб ёпиштириш орқали олинадиган лист материал. Қолипланадиган миканит лари (5 —10)•10 5 Н/м 2 босим ва 155 о С температурада бир марта прессланади. Қолипланадиган миканит коллектор ва қистирма миканитларига нисбатан анча юмшоқ структурали бўлади. Бу қолипланадиган миканитдан мураккаб шаклли электризоляцион буюмлар (18-расмга қаранг) тайёрлаш (қайноқ ҳолда пресслаш йўли билан) учун зарур. Қолипланадиган миканит таркибида 80—95% слюда, 20—5% боғловчи модда бўлади. Хона температураси қаттиқ ҳолда бўладиган қолипланадиган миканитнинг қиздирилган ҳолатда қолипланиш ва берилган шаклни сақлаб қолиш ҳусусияти бор. Қолипланадиган миканит қалинлиги 0,1 дан 2,0 мм гача, ундан ҳам кўп ҳамда юзаси камида 500x650 мм ли қилиб чиқарилади. Қолипланадиган миканитнинг электрик характеристикалари: ρ v =1011—1012 Ом·м; tgδ=0,05 —0,09; E м =22—30 МВ/м. Электрик характеристикаларнинг анча юқори қийматлари мусковит слюдадан қалинлиги 0,15—0,25 мм қилиб тайёрланган миканитларга тегишлидир. Эгилувчан миканит — тилимланган слюда (мусковит ёки флогопит) листларини эгилувчан пардалар ҳосил қиладиган мой-глифталли лаклар ёрдамида ёпиштириш йўли билан олинадиган лист материал. Эгилувчан миканитлар прессланган ёки прессланмаган ҳолда чиқарилади. Механиқавий мустаҳкамлигини ошириш учун эгилувчан миканитнинг баъзи турларига иккала томонидан микалента қоғоз ёпиштирилади. Миканит листларининг қалинл иги 0,15 дан 0,5 мм гача бўлади. Қоғоз ёпиштирилмаган эгилувчан миканитларда слюда 75—90% ни ташкил этади, қолгани боғловчидан иборат бўлади; қоғоз ёпиштирилган миканитларда слюда 50—65% ни, боғловчи 25—10% ни ташкил этади, қолгани қоғоз бўлади. Эгилувчан миканитлар электр машиналарда газ изоляцияси ўрамлараро изоляция ва бандаж ости изоляцияси сифатида, шунингдек, турли хил эгилувчан электр изоляцион қистирмалар сифатида ишлатилади. Эгилувчан миканитларнинг эгилиш хусусияти (20°С да) уни тайёрловчи заводдан жўнатилгандан кейин 60 кун давомида сақланиб қолиши керак. Эгилувчан шиша миканит эгилувчан миканитдан бир ёки иккала томонига ишқорсиз шиша тўқима ёпиштирилганлиги билан фарқ қилади; бу тўқима материалнинг механиқакавий мустаҳкамлигини ва эгилувчанлигини оширади. Қиздиришга чидамли эгилувчан шиша миканитни (Н класс) кремний-органиқ боғловчи қўшиб тайёрланади. Қолган шиша миканитлар мой-глифталли ёки эпоксидполиэфирли лаклар билан елимланади. Шиша миканитларда флогопит слюда ишлатилади. Эгилувчан шиша миканитлар таркибида 45—65% слюда, 30—8% елимловчи моддалар, қолгани шиша тўқима бўлади. Бу миканитларнинг қалинлиги 0,20—0,60 мм бўлади. Эгилувчан миканитларнинг электрик характеристикалари: ρ v =1010—1012 Ом·м; tgδ=0,05—0,09; E м =12—28 МВ/м. Кремний-органиқ боғловчили миканитларнинг барча турлари 180°С да узоқ вақт ишлаши мумкин (Н класс), полиэфир ва эпоксидли елимловчи таркиб ёрдамида олинган миканитлар 155°С да, шеллакли ва глифталь смолалар қўшиб олинганлари эса 130°С дан юқори бўлмаган температураларда узоқ вақт давомида ишлаши мумкин. Микафолий — қалинлиги 0,05 мм ли зич телефон қоғозга бир ёки бир неча қатлам тилимланган слюда (мусковит ёки флогопит) япроқлари ёпиштириб тайёрланган рулон ёки лист кўринишидаги материал. Боғловчи сифатида глифталли, мой-глифталли ва бошқа лаклар ишлатилади. Микафолий эни камида 500 мм бўлган рулонлар ёки ўлчамлари 500X1000 мм вэ қалинлиги 0,15; 0,20; 0,30 мм ли листлар ҳолида чиқарилади. Микафолий массасининг 45 — 65% слюда, 30—12% елимловчи модда, қолгани қоғоз ва учувчан моддадан иборат бўлади. Қолипланадиган миканит сингари микафолий ҳам қиздирилган ҳолатда қолипланади. Микафолийдан (қайноқ ҳолда пресслаш йўли билан) болт ва шпилькаларни изоляциялаш учун найлар, чулғамларнинг газ изоляцияси учун гильзалар ва бошқа шаклдор буюмлар тайёрланади. Микафолийнинг барча турлари қиздиришга чидамлилиги жиҳатдан В классга киради, яъни 130° С га қадар температурада ишлаши мумкин. Микафолийнинг асосий характеристикалари: σ ч =(1,5—3,2)Х105 Н/м2; ρ v =1010—1012 Ом·м; E м =13—20 МВ/м. Микалента — хона температурасида эгилувчан бўлган рулон материал. Микалента тилимланган слюда листларини юпқа (0,02—0,03 мм) микалента қоғозга ёки шиша тўқимага бир қават қилиб ёпиштириш йўли билан олинади. Олинган материалнинг қалинлиги 0,08 мм бўлади. Қалинлиги ОДО; 0,13; 0,17 ва 0,21 мм бўлган микалентага иккала томонидан микалента қоғоз ёки шиша тўқима ёпиштирилган бўлади. Лак сифатида мой-битумли (қора) ёки мой-глифталли (очиқ рангли) лаклар, шиша микалента ишлаб чиқаришда эса қиздиришга чидамли кремний-органиқ лаклар ишлатилади. Микалента массасининг 45—60% ини слюда, 25—20% ини қоғоз, 20—15% ини елимловчи моддалар, қолганини учувчан моддалар ташкил этади. Микалента эни 400 мм ли рулонлар ва эни 10, 15, 20, 23, 25, 30 ҳамда 35 мм ли роликлар ҳолида чиқарилади. Эгилувчанлигина сақлаш учун микалента герметик берк идишларда (металл қўтиларда) ташилади ва сақланади. Микалента юқори кучланишли электр двигателлар ва генераторларда чулғамларнинг (стерженларнинг) асосий изоляцияси сифатида ишлатилади. Шиша тўқима асосида кремний-органиқ боғловчи ишлатиб олинган микаленталарнинг қиздиришга чидамлилиги энг юқори бўлади. Микалентанинг элекгрик характеристикалари: σ ч =(1,8—3,5)Х105 Н/м2; ρ v =1010—1012 Ом·м; E м =10—22 МВ/м.