logo

Чизиқли электр занжирлар назарияси. Бир фазали синусоидал ўзгарувчан ток занжирлари

Yuklangan vaqt:

21.05.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2341.5 KB
Чизиқли электр занжирлар назарияси. Бир фазали синусоидал ўзгарувчан ток занжирлари Режа: 1. Синусоидал ўзгарувчан электр юритувчи куч ва токлар 2. Бир фазали синусоидал ўзгарувчан ток 3. Ўзгарувчан токнинг эффектив ва ўртача қийматлари 4. Синусоидал функцияларни айланувчи векторлар ёрдамида ифодалаш. Вектор диаграммалар 5. Резистор, индуктив ғалтак ва конденсатор кетма-кет уланган занжирдаги турғун (ўрнашган) ток 6. Резистор, индуктив ғалтак ва конденсатор параллел уланган занжирдаги ўрнашган ток 7. Занжирдаги синусоидал ўзгарувчан ток қуввати 8. Занжирдаги синусоидал ўзгарувчан ток энергиясининг тебраниши. Занжир элементларидаги оний қувватлар 9. Кетма-кет ва параллел уланган синусоидал ўзгарувчан ток занжирларини эквивалент занжирларга алмаштириш принципи (Ўхшашлик параметрлари) Синусоидал ўзгарувчан электр юритувчи куч ва токлар Амалда электромагнит энергиясини бир турдан бошқа турга айлантиришнинг барча физик жараёнлари ҳозирги замон электротехникасининг (электрмашиналар, электроника, радиотехника, алоқа, электроавтоматика, яримўтказгичлар, ҳисоблаш техникаси ва бошқалар) асосини ташкил этади, яъни э.ю.к., кучланиш, ток ва бошқа электромагнит миқдорларнинг вақт бўйича ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Бундай миқдорларни ўзгарувчан токнинг асосий тушунчалари билан умумлаштириб, ўзгарувчан ток қонуниятлари шунга ўхшаш ўзгарувчан миқдорларга ҳам тааллуқли эканлигини айтиб ўтамиз. a) b) v) г) д) э) 1-расм. 1) Умуман, ўзгарувчан ток вақт бўйича маълум қонун асосида ўзгаради, яъни токнинг миқдори вақтнинг функциясидир: и = Ф(т) 2) бунда и – токнинг оний қиймати, т – вақт. 3) Ўзгарувчан токни учта турга бўлиш мумкин: 4) миқдори ўзгарувчан, аммо йўналиши ўзгармас (пульсацияланувчи) ток (1-а, б ва в-расм); миқдори ва йўналиши ўзгарувчан ток (1-г, д ва э расм); 3) даврий ўзгарувчан ток (1-в, д ва э расм). Даврий ўзгарувчан токнинг оний қийматлари давр деб аталадиган тенг вақтлар ичида маълум қонуниятлар билан такрорланиб туради, яъни: и= Ф (т) = Ф (т + кТ), (к=1,2,...н) Масалан, 1-э расмдаги даврий синусоидал токнинг ифодаси қуйидагича: i = 2 бунда ф = 1/Т – токнинг частотаси (такрорчанлиги), (герс): 1 Gts = 1/ S . Бу ҳолда, токнинг йўналиши биринчи ярим давр (0<т<Т/2) давомида мусбат, иккинчи ярим давр (Т/2<т<Т) давомида манфий деб ҳисобланади. Вақт т = 0, Т/2, Т ва ҳ.к. бўлганда занжирдаги ток нолга тенг. Электротехникада ишлатиладиган даврий токларнинг частоталари доираси жуда кенг бўлиб, герснинг ўндан биридан тортиб, то миллиардларга тенг бўлган қийматларини ташкил этади. Электротехникадаги стандарт частоталар Ўрта Осиё ва Европада 50 Гтс, АҚШда, Осиё ва Африкадаги айрим мамлакатларда 50 - 60 Гтс частота ишлатилиши қуйидагилар билан боғлиқ: частоталарнинг 50 - 60 Гтс дан кичик қийматларида электр машиналар ва трансформаторларнинг ўлчамлари катталашиб, таннархи ортади. Шунингдек, электр лампочкалар ёруғлигининг липиллаши кўзга сезиларли бўлади. Частотани 50 Гтс дан бирмунча орттириш электр машиналарида энергия исрофининг ортишига сабаб бўлиб, ҳосил бўладиган ўзиндукция э.ю.к. ва электр сиғими ҳодисалари ўзгарувчан ток қурилмаларининг ишига салбий таъсир қилади. Симли алоқа техникасида ва саноат электроникасида частотаси 100 Герцдан 10 000 Герцгача бўлган токлар ишлатилади. Радиотехника ва телевидениеда частотаси ўнлаб килогерс ва мегагерсларгача (1мГтс = 10 Гтс) бўлган токлардан фойдаланилади. Бир фазали синусоидал ўзгарувчан ток Ўзгарувчан токнинг энг кўп тарқалган манбаларидан бири механик энергияни электр энергиясига айлантириб берувчи синхрон генератордир. Қўзғалмас магнитли (электромагнитли) электр машина оддий бир фазали ўзгарувчан ток генератори бўлиб, унинг магнит майдонида рамка кўринишидаги ўрамли ғалтак 00ъ ўқ атрофида айланади (2-а расм), ғалтакнинг иккала учи айланаётган ҳалқаларга уланган, бу ҳалқаларга эса 1-2 қисмларига уланган чўткалар тегиб туради. 2-б расмда битта ўрамдан иборат рамканинг кўндаланг кесими кўрсатилган, у бурчак тезлик билан соат мили йўналишига тескари йўналишда айланса, рамкада унинг юзасига пропорсионал бўлган э.ю.к. э=-д φ /дт ҳосил бўлади, бунда Φ – рамка юзасига тик ўтган магнит оқим. Ифода олдидаги манфий ишора э.ю.к. нинг уни ҳосил қилган кучга нисбатан ҳар доим қарама-қарши йўналганлигини билдиради. Ўрамнинг юқори кесимидаги ишора шартли равишда унда индуктивланган э.ю.к. йўналишининг расмдан бизга, пастки кесимидаги ишора эса биздан расмга бўлганини билдиради. 2-расм. Рамка текислиги горизонтал вазиятни эгаллаганда (рамканинг бошланғич бурилиш бурчаги ψ = 0), унинг юзасини магнит оқим куч чизиқлари энг кўп миқдорда кесиб ўтиб, магнитавий оқимнинг оний қиймати рамка текислигига нисбатан Φ=Φмахcосωт қонуният билан, рамканинг айланиши ҳисоблаш ўқи МҚ га нисбатан ψ бурчак остида бўлганда айлана бошласа, Φ = Φ m Cos( ω t+ ψ ) (бунда ω t=F max ) қонуният билан ўзгаради. Бу оқим қуйидаги э.ю.к. ни индукциялайди: e = = ωΦ m sin( ω t + ψ e ) = E m Sin( ω t + ψ e ) (3.1) бунда: E m = ωΦ m – e.yu.k. амплитудаси, чунки ω [1/с] нинг оқимга кўпайтмаси (1Bb=1B*1cek) ўлчов бирлиги бўйича 1 Вольт. Бу ерда: ω – ўзгарувчан синусоидал э.ю.к.нинг бурчак частотаси (rad/cek); ( ω t+ ψ e ) – t вақтдаги э.ю.к.нинг фазаси; ψ e – бошланғич фаза, яъни т=0 бўлгандаги фаза. Агар генераторнинг 1-2 қисмларига юклама қаршилигини уласак, ундан қуйидаги ток ўта бошлайди: i = I m Sin ( ω t + ψ i ;) (3.2) бунда: I m – ток амплитудаси; ψ i – унинг бошланғич фазаси. Юклама қисмларида ҳосил бўлган кучланишнинг тушуви: u = U m Sin ( ψ t + ψ u ) (3.3) бунда: U m – кучланиш амплитудаси; ψ u – унинг бошланғич фазаси. Юқорида кўрсатилганидек, ўзгарувчан токнинг бурчак частотасини қуйидагича ёзиш мумкин: (3.4) (бу ерда: ф = 1/Т чизиқли частота ёки соддалаштирилганда - частота). Бу ифода ўзгарувчан ток фазасининг 1 секундда неча радиан ўзгаришини кўрсатади. Масалан, ф=50 Гтс частота учун бурчак частота ω =314 рад/сек. Тажриба шуни кўрсатадики, э.ю.к., кучланиш ва токлар оний қийматларини вақт бўйича эмас, балки ω т (рад) бурилиш бурчагига (фазасига) боғлиқ равишда графиклар (диаграммалар) ёрдамида кўриш қулайроқдир. 3-расмга кўра, мусбат бошланғич фазалар ( ψ у>0) координаталар бошидан чапга, манфийлари ( ψ и<0) эса ўнгга қўйилиши керак. Бунда манфий қийматлардан мусбат қийматларга ўтиш нуқтасидан функциянинг мусбат йўналишдаги синусоидаси бошланади. Агар иккита бир хил частотали у1 = Ум1 Син ω т ва и = Им Син ω т синусоидал миқдорлари бир хил бошланғич  u F = ψ i =0 фазаларга эга бўлса, уларнинг йўналишлари фаза жиҳатдан мос дейилади (3-б расм). Агарда синусоидал кучланишлар у2 ва у3 нинг бошланғич фазалари фарқи ψ у2 - ψ у3= π га тенг бўлса, у ҳолда улар қарама-қарши фазали дейилади (3расм) ва ниҳоят, ψ и - ψ у2| ёки ψ и - ψ у3=± π /2 бўлса, у ҳолда ток и ва кучланиш у2 (ёки у3) квадратурада (3-б расм) бўлади. 3-а расмдаги ҳолда у кучланишнинг оний қиймати и токнинг оний қийматига нисбатан φ = ψ у - ψ и бурчакка ўтади. 3-расм. Юқорида айтилганидек, бизнинг халқ хўжалигимизда ишлатиладиган электр ток частотаси ф=50 Гтс. Бу ўзгармас катталикка эга бўлган параметр барча электростанциялардаги генераторларнинг айланиш тезлиги ҳар хил бўлишига қарамасдан бир меъёрда ушлаб турилади. 2-б расмдаги бир жуфт қутбли генераторнинг ток ҳосил қилувчи рамкаси ўз ўқи атрофида 1 секунд вақт ичида 50 марта айланса, ундаги ток (э.ю.к.) частотаси ф = 50 Гтс бўлади. Худди шу тезликда (яъни н0 =50 айл/сек. ёки н0=3000 айл/мин.), иссиқлик электростанциялардаги турбогенераторлар буғ турбиналари ёрдамида айлантирилади. Аммо бу жуда катта тезлик ҳисобланади ва ҳар қандай шароитларда механик энергиянинг электр энергияга айланишини бу тезликда таъминлаб бўлмайди. Масалан, жуда катта қудратга эга бўлган ва дарё сувлари ёрдамида ишлайдиган сув турбиналари (гидротурбиналари) ҳам минутига энг кўпи билан бир неча юз марта айлана олади, холос. Демак, 2-б расмдаги генератор токи бундай кичик тезликларда 5-15 Гтс дан ошиқ частотага эга бўла олмайди. u u i u i Генератор ишлаш принципидан кўриниб турибдики, уни ҳосил қилаётган э.ю.к. (ёки ток) частотаси фақатгина айланиш тезлигига боғлиқ бўлмай, балки магнит қутблар сонига ҳам боғлиқдир. 4-а расмда келтирилган бир жуфт (п=1) қутбга эга бўлган генераторда ф=50 Гтс частотали ток олиш учун рамкани 1 секунд ичида эллик марта айлантириш керак бўлса, икки жуфт (п=2) қутбли генераторда (4-б расм) бир секунд ичида йигирма беш марта айлантириш кифоя. Ҳақиқатан ҳам, рамканинг тегишлича Н1 ва С1 (яъни шимол ва жануб) қутблар тагида жойлашган А ва Х томонлари бир марта тўла айланиб чиқиб, ўз жойига қайтиб келса, ўрамдаги ток икки тўла даврли ўзгаришдан ўтади. Яъни бир хил тезликда айланувчи рамка икки қутбли генераторга нисбатан тўрт қутбли генераторда частотаси икки баробар катта э.ю.к. (ёки ток) ҳосил қила олади. Лекин ток частотаси иккала генераторда ҳам бир хил бўлади . 3.4-rasm. десак, тўрт қутбли генераторнинг ток ҳосил қилувчи ўрамларини икки марта кичикроқ тезликда айлантириш керак бўлади. Худди шундай генераторнинг қутблар сони олтита бўлса (4-в расм), бир қутбли генератор билан бир хилда частота ишлаб чиқариш учун уни тезлигини уч баробар камроқ олиш лозим ва ҳ.к. Бундан чиқадики, генератор токининг частотаси v) b) a) унинг қутблар сони ва тезлиги билан қуйидагича боғланган: f= (бу ерда: п – жуфт қутблар сони, н0 – айланиш тезлиги; айл/мин). Жумлани якунлаб, шуни эслатиб ўтамизки, қутблар сони ошган сари генератор ичида айланувчи рамкалар сонини ҳам ошириб бориш мақсадга мувофиқдир. Улардаги бир хил э.ю.к. га эга бўлган элементар рамкалар (А1х1, А2х2, ... Архр) ўзаро кетма-кет ёки параллел уланган ҳолда ишлаб чиқарилаётган умумий э.ю.к. ёки токни зўрайтиришга сабаб бўлади. Ўзгарувчан токнинг эффектив ва ўртача қийматлари Ўзгарувчан ток ҳам ўзгармас ток каби электр занжирда маълум ишни бажаради: симларни қиздиради, магнит ва электр майдонлар ҳосил қилади, электр кучларини ҳосил қилишга сабабчи бўлади ва ҳ.к. Кўп ҳолларда электр токи бажарган иш шу ток кучининг квадратига пропорсионалдир. Масалан, қаршилиги Р бўлган ўтказгичдан Т вақт давомида ўзгармас ток И ўтганда ажралиб чиққан иссиқликнинг бажарган иши: A = I 2 R T (3.5) Шу занжирдан ўша Т вақт (аввалгига тенг вақт) давомида миқдори ўзгармас токнинг иссиқлик эффектини берувчи ўзгарувчан ток ўтганда унинг бажарган иши: Rdt (3.6) Агар т вақтни даврий ўзгарувчан токнинг даври Т га тенг десак, у ҳолда ўзгармас ва ўзгарувчан токларнинг бажарган ишлари бўйича эквивалентлик шарти: yoki Бундан: (3.7) Бу синусоидал (ўзгарувчан) токнинг ўрта квадратик ёки эффектив қиймати дейилади ва шундай миқдордаги ўзгармас токка эквивалент бўлади. Синусоидал ток i =I m Sin( ω t+ ψ i ) учун чунки яъни синусоида (ёки косинусоида) мусбат ва манфий ярим тўлқинлари юзаларининг йиғиндиси нолга тенг. Шундай қилиб, синусоидал токнинг эффектив қиймати унинг амплитуда (максимал) қийматидан марта кичик. Шунга ўхшаш, синусоидал э.ю.к. ва кучланишларнинг ҳам эффектив қийматлари тегишлича: E= (3.9) Синусоидал миқдор амплитудасини унинг эффектив қийматига нисбати k a = амплитуда коэффициенти деб аталади . Занжирдан ўзгарувчан ток ўтганда унда қуйидаги миқдордаги электр заряд айланиб (циркульацияланиб) юради: Бу катталик сон жиҳатидан ток синусоидасининг (1-э расм) т =Т/2 вақт оралиғи учун олинган ярим тўлқин билан чегараланган юзага тенг. Аммо ўзгарувчан токнинг тўла даврида занжирга қандай миқдордаги электр заряди келтирилса, манбага шунча миқдордаги электр заряди қайтарилади. Шу туфайли электр зарядлари миқдорларининг йиғиндиси: Демак, ўзгарувчан токнинг тўла даври ўртача қиймати нолга тенг, чунки √  Агар ўзгарувчан токнинг иккала йўналишида ҳам қандайдир миқдорда электр заряди олиб ўтилиши ҳисобга олинса, у ҳолда унинг 5-расм. ўртача қийматини ўшандай вақтда шунча миқдордаги электр заряди олиб ўтувчи ўзгармас токнинг ўртача қиймати билан солиштириш мақсадга мувофиқ. Масалан, ўзгарувчан токни (5-расм) ўзгармас токка айлантириш занжирларида ўзгарувчан токнинг даври учун ўртача қиймати асоси Т бўлган тўғри тўртбурчакнинг баландлигини ифодалайди, унинг юзаси эса ток и=ИмСинωт нинг мусбат ярим тўлқин чегаралаган юзасига тенг, яъни Шундай қилиб, ўзгарувчан токнинг ўртача қийматини мусбат ярим тўлқиннинг бирлик вақти учун, яъни (3.10) бўйича ҳисоблаш қабул қилинган. Ток эффектив қийматининг ўртача қийматига нисбати И: Иур синусоида шаклининг эгрилиги, яъни форма коэффициенти КФ ни ифодалайди: Шунга ўхшаш э.ю.к. ва кучланишнинг ўртача қийматлари: i i o’r i  Амалда даврий ўзгарувчан магнит оқим (Ф)дан ҳосил бўлган э.ю.к. нинг ўртача қиймати илашган магнит оқим ψ – нинг максимал ва минимал қийматлари орқали ифодаланади: Чунки э.ю.к. ψ=ψмах ва ψ=ψмин бўлганда, нол қийматлардан ўтиб, магнит оқим максимум ва минимум оралиқда ўзгарганда, у мусбат бўлади. Симметрик эгри чизиқ ψ(ωт) учун: ψмаКс = - ψмин=ψм, у ҳолда Эйр =4ф ψм =4ф w Ф, бунда w – э.ю.к. индуктивланадиган чулғамнинг ўрамлар сони; Ф – магнит оқим. Бу э.ю.к.нинг эффектив қиймати тегишлича: E=K ф E o’r = 4,44 fw Ф (3.12) Тўғрилагич схемали магнитоэлектрик система асбобларидан ташқари (булар ўртача қийматни ўлчайди), ўзгарувчан токни ўлчаш учун мўлжалланган барча асбоблар (электромагнитавий, электродинамикавий ва б.) унинг эффектив қийматини ўлчайди. Синусоидал функцияларни айланувчи векторлар ёрдамида ифодалаш. Вектор диаграммалар Синусоидал ўзгарувчан ток электр занжирларини ҳисоблаш, ўзгармас ток занжирларини ҳисоблаш каби тригонометрик функциялардан иборат турли алгебраик амалларни (масалан, токларни, кучланишларни ва э.ю.к. ларни Кирхгоф қонунлари бўйича қўшиш ва айириш амалларини) бажариш билан боғлиқ. Ҳатто бир хил частотали иккита i i = 1 ml Sin ( ω t + ψ l ) va i 2 = I m2 Sin ( ω t + ψ 2 ) синусоидал миқдорни оддий усулда қўшиш (ёки айириш) уларнинг ҳар бирини синусоидал ва косинусоидал ташкил этувчиларга ажратиш билан боғлиқ бўлган мураккаб тригонометрик алмаштиришларни талаб қилади. Масалан, юқоридаги иккита синусоидал функциянинг йиғиндисини олсак, бунда токнинг амплитудаси, унинг бошланғич фазаси. Бу ҳолда, токнинг амплитудасини ва бошланғич фазасини аниқлаш векторларни геометрик қўшишдан иборат бўлади. Уларнинг модули токларнинг амплитудасига тенг бўлиб, токларнинг бошланғич фазасининг силжиш бурчаклари бирор ўққа нисбатан олинади (6-расм). 6-расмда келтирилган вектор диаграмма и1:, и2 ва и3 токларнинг т=0 вақтда олинган амплитуда ва фаза нисбатларининг геометрик ифодаси бўлади. Вақт ўзгариши билан бу токларнинг фазалари бир хилдаги ω т бурчакка ортиб боради. Бу эса учала векторларнинг +И ўққа нисбатан соат стрелкасига тескари йўналишда бир вақтда ω т бурчакка бурилишига тенг. Бошқача қилиб айтганда, токларнинг вақт бўйича ҳаракатини бурчак частотага тенг ω бурчак тезлик билан айланаётган векторларнинг даврий функцияси тарзида ифодалаш мумкин. Ток векторлари ҳаракат траекториясининг проекциясини и ўққа и (т) [ёки и ( ω т)] эгри чизиқлар тарзида тушириб, синусоидал миқдорларни айланувчи векторлар билан алмаштириш мумкинлигига тўла ишонч ҳосил қиламиз (масалан, К нуқтадан КЪ нуқтагача ўтишни кўринг). Демак, синусоидал э.ю.к. кучланиш ва токлар (сонидан қатъи назар) устида ҳар қандай алгебраик амалларни (уларни берилган шартли векторлар билан алмаштириб) бажариш мумкин. Векторларга ўтишда қуйидаги шарт ва қоидаларни доимо ёдда тутиш керак: 6-расм. 2. 1.Векторларга фақат бир хил ω частотали синусоидал миқдорлар бўлгандагина ўтиш мумкин. 3. Ифодаловчи векторлар назарий механикадаги каби фазовий векторлар бўлмасдан, вақт бўйича ўзгарадиган векторлардир. Уларнинг модуллари тегишлича амплитудавий миқдорларни ифодаласа, йўналишлари орасидаги бурчаклар берилган синусоидал миқдорларнинг (вақт бўйича) фазавий силжишини ифодалайди. Масалан, фаза Π /2 ни ташкил этса, ўзгарувчи миқдорлар Т/4 даврга силжиганини билдиради. 4. Векторли ифодага т=0 да ўтилади, барча тегишли ҳисоблашларни ω частотани ҳисобга олмасдан бажариш мумкин, чунки ҳар қандай т≠0 да векторларнинг ўзаро жойланиши ўзгармайди (6-расм, ω т= ω т фазадаги ҳолатни кўринг). Резистор, индуктив ғалтак ва конденсатор кетма-кет уланган занжирдаги турғун (ўрнашган) ток Параметрлари Р, Л ва C бўлган ва кетма-кет уланган оддий занжир у = УмСин ( ω т + ψ у ) синусоидал кучланиш манбаига уланган деб фараз қилайлик (7-расм). Бу кучланиш туфайли занжирдан и = ИмСин ( ω т + ψ и) ток ўта бошлайди. 7-расм. Занжир параметрлари чизиқли бўлганлиги туфайли, ток синусоидал қонун бўйича ўзгаради. Умуман олганда, бу токнинг фазаси манба куч- ланиши фазасига нисбатан φ=ψу - ψи бурчакка силжиган бўлиши мумкин. Бу бурчак силжиш бурчаги φ деб аталади. Ҳисоблашни соддалаштириш мақсадида ψи =0 (ёки ψу = φ) деб оламиз. У ҳолда занжирдаги токнинг амплитудасини ва занжир элементларидаги (қисмларидаги) оний кучланишларни аниқлаш осонлашади. Кирхгофнинг иккинчи қонунига кўра, u R + u L + u c = u yoki i бунда: уР – резистор Р даги кучланишнинг пасайиши; уЛ – ғалтак Л нинг қисмларидаги кучланиш; уc – конденсатор C нинг қопламаларидаги кучланиш. (3.12) тенгликда и = Им Синωт деб олинса, қуйидаги тенглик келиб чиқади: (3.13) тенгликнинг чап ва ўнг қисмларидаги синусли ва косинусли ташкил этувчиларни бир-бирига тенглаштирсак, (3.14) даги φ бурчакни йўқ қилиш мақсадида уни квадратга оширсак ва қўшсак, қуйидагини ҳосил қиламиз: бунда Бу ўзгарувчан токнинг амплитуда миқдори бўлиб, кетма-кет уланган занжир учун Ом қонунини ифодалайди. Эффектив қийматларига ўтсак, (3.16) Илдиз остидаги ифода занжирнинг қаршилик бирлигида ўлчанадиган тўла қаршилиги (З) деб аталади: бунда: Р – актив қаршилик (Ом); x=(x L - x c ) – занжирнинг реактив қаршилиги (Ом); x L = ωL – ғалтакнинг индуктив қаршилиги (Ом); x C =1/ωC – конденсаторнинг сиғим қаршилиги (Ом). (3.14) дан кучланиш у билан ток и орасидаги фазавий силжиш бурчаги  (3.18) Шунингдек, (3.13) дан айрим Р, Л ва C элементлардаги оний кучланишларнинг қийматларини аниқлаш мумкин: U R =Ri=RI m Sin ω t=U Rm Sin ω t (3.19) 8-расм. Бу кучланишларнинг фазаларини ток и = Им Синωт нинг фазаси билан таққослаб, қуйидаги хулосага келиш мумкин. Резистордаги кучланиш фазаси ток фазаси билан мос тушади, индуктивлик ва сиғимдаги уЛ, уc кучланишлар эса у билан квадратурада бўлади. Бунда индуктив кучланиш УЛ ток дан π/2 бурчакка (ёки вақт бўйича Т/4 даврга) ўзиб боради, сиғим кучланиш УC эса токдан π/ 2 бурчакка орқада қолади. 8-расмда ток ва кучланишларнинг эффектив миқдорлари учун вектор диаграммаси ва оний қийматлари учун эгри чизиқлар берилган. Расмдан актив қаршилик Р≠0 бўлганда занжир учун берилган кучланишнинг бошланғич фазаси ψу = φ реактив элементлардаги кучланишларнинг нисбатига боғлиқ бўлиши кўриниб турибди: 1) УЛ>УC (ёки ХЛ>ХC) бўлганда, у мусбат (φ>0) бўлиб, занжирдаги ток берилган кучланишдан φ бурчакка орқада қолади; 2) УЛ<УC (ёки ХЛ<ХC) бўлганда, у манфий (φ<0) бўлиб, занжирдаги ток берилган кучланишдан φ бурчакка олдинда боради; 3) УЛ=УC (ёки ХЛ=ХC) бўлганда, у нолга тенг (φ=0) бўлиб, занжирдаги ток берилган кучланиш билан устма-уст тушади. Биринчи ҳолда занжир актив-индуктив, иккинчи ҳолда актив-сиғим ва учинчи ҳолда эса актив (резонансли) деб аталади. Резонансли ҳолат кейинроқ кўриб чиқилади. Шундай қилиб, φ бурчак – π /2≤ φ ≤ π /2 оралиқда (чегарада) ўзгаради. Энди (3.14), (3.17) ва (3.18) тенгламалар асосида актив Р, индуктив ХЛ ва сиғим Х C қаршиликлар кетма-кет уланган занжир учун қуйидагиларни ёзиш мумкин: (zanjir qismlaridagi kuchlanishlar uchun); (барча занжир ва элементларнинг қаршиликлари учун). 1-мисол. 7-расмдаги занжирга у=160 Син кучланиш берилган. Р = 20 Ом, Л = 0,1 Г ва C = 48,4 мкФ; занжир элементларидаги ток ва кучланишларнинг оний қийматлари аниқлансин. Ечиш: Занжирнинг индуктив, сиғим ва тўла қаршиликлари тегишлича қуйидагига тенг: X L = ω L=314·0,1=31,4 Om, -a) Силжиш бурчаги: Демак, занжирдаги ток: Занжир элементларидаги кучланишлар: =Ri=80 Sin (3.22-b) -v) Rezistor, induktiv g’altak va kondensator parallel ulangan zanjirdagi o’rnashgan tok Актив ўтказувчанлиги г бўлган резистор индуктивлик Л ва конденсатор C дан тузилган занжир у = УмСинωт синусоидал кучланиш манбаига параллел уланган (9-расм). Кирхгофнинг биринчи қонунига биноан, айрим параллел тармоқлардаги токларнинг йиғиндиси манбадан келаётган токка, яъни и га тенг: i g +i L +i C =i бунда: i g =gu – резистордаги ток; i L – индуктивлик Л даги ток (чунки u = Ldi / dt); i = Cdu / dt – сиғим C даги ток (чунки u = ). Занжир параметрлари чизиқли бўлганлиги туфайли, йиғинди ток и ҳам берилган кучланиш каби синусоидал бўлади, аммо ундан фаза бўйича φ бурчакка фарқ қилади, яъни i = I m Sin( ω t - φ ) (3.23) 9-расм. u = УмСин ω т ни ҳисобга олган ҳолда (3.23) ни (3.22) га қўйиб, қуйидагини оламиз: (3.24) нинг чап ва ўнг қисмларидаги синусли ва косинусли ташкил этувчиларни бир-бирига тенглаштирсак, бўлади. (3.25) тенгламани квадратга кўтариб, сўнгра қўшсак, ундаги φ йўқолади: yoki (3.26) нинг иккала томонини га бўлганда Бу тенглама бутун занжир учун ток ва кучланишнинг эффектив қийматлари орасидаги боғланишни ифодалайди ва синусоидал токнинг параллел занжири учун Ом қонунининг ифодаси бўлади: Олинган миқдор ўтказувчанлик ўлчами (1/Ом) билан ўлчанганлиги учун г, Л ва C элементли параллел занжирнинг тўла ўтказувчанлиги деб аталади. Бунда b=b L - - ω C реактив ўтказувчанлик бўлиб, ўз навбатида, индуктив b L va sig’im b c = ω C ўтказувчанликларига бўлинади. (3.28) га биноан, фаза силжиши бурчаги: Занжирнинг айрим тармоқларидаги оний токлар: I g =gu=gU m sin ω t=I gm sin ω t (3.29) (3.31) Демак , резистордаги ток иг занжирга берилган кучланиш билан фаза бўйича устма - уст тушади (йўналиши бир хил); индуктивликдаги ток иИ кучланишдан бурчакка орқада қолади; сиғимдаги ток иC эса ундан бурчакка ўзиб боради. 10-расмда занжир тармоқларидаги токлар-нинг вектор диаграммаси ва эгри чизиқлари берилган. 10-расм. Агар умумий ҳолда г≠0 бўлса, фаза силжиш бурчаги φ реактив токлар ИЛ = 1/ωЛУ ва ИC =ωCУ нинг нисбатларига боғлиқ, яъни: 1) ИЛ> ИC (ёки бЛ> бC) бўлганда φ>0 бўлиб, бутун занжирдаги ток И берилган кучланиш У дан φ бурчакка орқада қолади; 2) ИЛ <ИC (ёки бЛ<бC) бўлганда φ <0 бўлиб, бутун занжирдаги ток И берилган кучланиш У дан φ бурчакка олдинда боради; 3) ИЛ=ИC (ёки бЛ=бC) бўлганда φ>0 бўлиб, ток кучланиш У билан фаза бўйича устма-уст тушади. Бу ҳолларда занжир тегишлича актив-индуктив, актив-сиғим ва актив тавсифли деб аталади. Резонанс ҳолати кейинчалик алоҳида кўриб чиқилади. Шундай қилиб, Р, Л ва C элементлари кетма-кет уланган занжирдаги каби г, Л ва C элементлари параллел уланган занжирда ҳам бурчак оралиғида ўзгаради. 10-а расмдаги вектор диаграммага кўра, актив г, индуктив бЛ ва сиғим бC ўтказувчанликлар параллел уланган занжир токлар учун асосий нисбатлар қуйидагича ёзилади: (3.32) Ўтказувчанликлар учун эса:  t I b = bU 2-мисол. 9-расмдаги занжирга у=141Син314т кучланиш берилган. Параметрлари г=0,04 1/Ом, Л=0,01 Гн ва C =159 мкФ бўлган занжирнинг параллел тармоқларидаги Иг, ИЛ ва И c токларнинг эффектив қийматлари ва бутун занжирдаги токнинг оний қиймати топилсин. Ечиш: Занжирнинг индуктив бЛ ва б c ўтказувчанликлари турлича Sm Sm Занжир қисмларидаги эффектив кучланиш: Тармоқлардаги эффектив токлар: I g =gU=0,04·100=4A I L =b L U=0,08·100=8A I C =b C U=0,05·100 5A Занжирнинг тармоқланмаган қисмидаги (умумий) ток: Кучланиш У ва ток И векторлари орасидаги фаза силжиши бурчаги: Бутун занжирнинг оний токи (манбадан келаётган ток): I=I m Занжирдаги синусоидал ўзгарувчан ток қуввати Занжирга ҳар қандай синусоидал ўзгарувчан ток и берилганда , у кучланиш таъсирида т вақтда A= иш бажарилади. Бу иш миқдор жиҳатидан кучланиш у, ток и ҳамда вақт т нинг кўпайтмаси билан аниқланади. Яъни ишнинг интенсивлиги п=уи кўпайтмага боғлиқ бўлиб, манбадан занжирга келаётган (истеъмол қилинаётган) қувватнинг оний қиймати деб аталади. Агар умумий ҳолда у=Ум Синωт ва и=Им Син (ωт-φ) бўлса, п=УмИм яъни оний қувват иккита ташкил этувчидан иборат бўлиб, улардан биринчиси вақтга боғлиқ бўлмай, иккинчиси вақт (давр) ичида миқдор ва йўналиш бўйича иккиланган частота (2ω) билан ўзгаради. П>0 бўлганда, занжир манбадан энергия қабул қилади. П<0 бўлганда эса қабул қилинган энергия манбага (қисман ёки тўла) қайтарилади. Агар π/2<φ<π/2 бўлса, занжирга келаётган энергия қайтарилган энергиядан доимо ортиқ бўлади. (3.34) дан кўриниб турибдики, фақат φ=+π/2 ҳолда бу улушлар бараварлашади, чунки УИcосφ = 0 ва п = +УИсин2ωт. Шундай қилиб, манбадан келаётган энергия қуввати Т давр ичида ўзининг ўртача қиймати атрофида ўзгаради. Бу қиймат сон жиҳатидан қуйидагича аниқланади: чунки Яъни қувватнинг ўртача қиймати: P = UIcos φ (3.35) Бу қувват синусоидал ток занжирининг актив (ёки фойдали) қуввати деб аталади. СИ системасида актив қувват W атт ( W т), кило W ат (к W т) ва 3 W т ва мега W атт (М W т) ҳисобида ўлчанади (бу ерда 1 к W т = 10 1М W т=106 W т). Қувват сон жиҳатидан т вақт бирлиги ичида электр энергиясининг бошқа тур (иссиқлик, механик, кимёвий ва ҳ.к.) энергияларига айланиш интенсивлигини аниқлайди. Кўпайтирувчи c ос φ қувват коэффициенти деб аталади. Ўзгарувчан ток занжири энергия тўпловчи реактив Л ва C элементларга эга бўлганлиги туфайли, ҳамма вақт C ос φ <1 (ёки П<УИ) бўлади. Шунга кўра, ўзгармас ток занжиридан фарқли ўлароқ, синусоидал ток занжирининг қуввати кўп ҳолларда тўла қувват деб аталадиган С=УИ миқдордан кичик бўлади. Тўла қувват энергия қурилмаларни (электр машиналар, трансформаторлар, узатиш линиялари ва ҳ.к. нинг) ишлатиш вақтида кучланиш ва ток бўйича бера оладиган номинал қийматларини ифодалайди. Тўла қувват С СИ системасида волтампер (ВА) (асосий бирлик), киловолтампер (кВА) ва мегаволтампер (мВА) ҳисобида ўлчанади (1 кВА = 103 ВА, 1 мВА = 106 ВА). (3.35) тенгламага биноан қувват коэффициенти C ос тўла қувватдан фойдаланиш эффектининг мезони ҳисобланади; чунки C ос =1 бўлганда, қувват С бутунлай иш бажариш учун сарф бўлади. Аксинча, C ос қанча кичик бўлса, бир хил миқдордаги ишни бажариш учун С нинг қийматини кўпроқ қилиб олиш керак бўлади. Масалан, У=500 Б кучланишда Р=4,5 к W т бўлган актив қувватни таъминлаш учун тармоқдан истеъмол қилинадиган ток И тенг бўлиши керак: C ос φ =1 бўлганда, И=9 А; C ос φ =0,9 бўлганда, И=10 А; C ос φ =0,6 бўлганда, И=15 А; C ос φ =0,5 бўлганда, И=18 А ва ҳ.к.  11-расм. Шундай қилиб, занжирдаги фойдали ишни токнинг фақат бир қисмигина, яъни Иг=И Cосφ га тенг бўлган актив ташкил этувчиси бажаради. Токнинг реактив ташкил этувчиси Иб=Исинφ электр ва магнит майдонини ҳосил қилиш учун сарф бўлиб, уларнинг энергияси Л ва C элементларда даврий равишда йиғилиб, яна манбага қайтарилади. Шу сабабдан «реактив қувват» тушунчаси киритилиб, у сон жиҳатидан қуйидагича қабул қилинган: Қ=УИСинφ. Бу қувват СИ системасида реактив волтампер (асосий бирлик), киловолтампер, мегаволтампер ҳисобида ўлчанади. Кетма-кет ва параллел уланган занжирлар учун тузилган нисбатларга асосланиб қуйидагиларни ёзиш мумкин: P=UI cos φ =U R I=I 2 R; Q=UI sin φ =U x I=I 2 X (R/L va C zanjir uchun), S=UI=I 2 Z; P=UI cos φ =UI g =gU 2 ; Q=UI sin φ =UI b =bU 2 (g, L va C zanjir uchun), S=UI=YU 2 . Доимо мусбат бўлган С лардан фарқли ўлароқ ва реактив Қ қувват ф>0 бўлганда мусбат (индуктив режим), ф<0 бўлганда эса Р манфий (сиғим ҳолат) дир. 3-мисол. Актив рЛ ва хЛ қаршиликли индуктив ғалтак, частотаси ф=50 Гтс ва эфектив кучланиши У=130В бўлган манбада И=2А ток истеъмол қилади. Агар шу ғалтакнинг ўзи ўзгармас кучланишга уланса, илгариги ток И=2А ўрналиши учун У=50В кифоя. Ғалтак индуктивлигини топинг. Ечиш. Ғалтакнинг тўла қаршилиги: Ғалтакнинг актив қаршилиги ўзгармас ток учун: Ғалтакнинг индуктив қаршилиги: =60 Om Ғалтакнинг индуктивлиги: Занжирдаги синусоидал ўзгарувчан ток энергиясининг тебраниши. Занжир элементларидаги оний қувватлар Юқорида кўрсатилганидек, актив ва реактив элементлардан тузилган занжирдаги синусоидал ўзгарувчан ток қуввати ўзининг ўртача қиймати П=УИ C ос φ атрофида 2 ω га тенг частота билан ўзгаради. Энди 9-расмда келтирилган занжирнинг элементларидаги энергетик муносабатларни таҳлил қилайлик. Кирхгофнинг биринчи қонунига кўра, манбадан келаётган ток бўлади; бунда ψ =ʃudt ғалтакдаги иЛ ток ҳосил қилган магнит оқимнинг илашиши. Занжирнинг элементларида оний қувватлар қуйидагича тақсимланади: дан келиб чиқадики, актив ўтказувчанлик г, тармоқдаги пг=гу2 қувват доимо нолдан катта бўлиб, электр энергиясининг иссиқлик энергиясига фақат қайтмас тарздагина айланишини кўрсатади. Индуктивликдаги қувват ғалтак магнит май- дони билан манба орасидаги энергиянинг циркульацияланиши тезлигини кўрсатади: пЛ > 0 бўлганда, манбадан келаётган энергия индуктивликда магнит майдонга ўтади, пЛ<0 бўлганда эса, манбага қайтади. Худди йиғиладиган оний қувват унинг электр майдони билан манба орасида энергиянинг циркульацияланиши тезлигини аниқлайди: п c >0 бўлганда манбадан келаётган энергия сиғимдаги электр майдонга ўтади, п c <0 бўлганда эса, у манбага қайтади. Агар умумий ҳолда параллел занжирга (9-расм) берилаётган кучланишни у = Ум син ω т деб олсак, занжирнинг айрим тармоқларидаги (элементларидаги) токларни қуйидагича ифодалаймиз: i g =gU m sin ω t, i L У ҳолда занжирнинг тармоқларидаги оний қувват тегишлича: Реактив элементларнинг йиғинди қуввати: p b = p L + p c =-( I L - IC ) Usin 2ω t =- bU 2 sin 2ω t =- UIsin φ· sin 2ω t (3.40) Бутун занжирнинг оний қуввати:  (3.41) a ) b ) 12- расм. (3.40) ва (3.41) ифодаларга кўра, бир давр ичида реактив элементлар қувватларининг ўртача қиймати нолга тенг. Бунга иг, иЛ ва и c токларнинг ва кучланиш у нинг вақт бўйича ўзгарадиган диаграммаларини қуриб (12-расм), ишонч ҳосил қилиш мумкин. Актив элементнинг Пн оний қуввати (12-а расм) истаган оний вақтда [у = иг = 0 ( ω т = 0, π ,2 π ва ҳ.к.) дан ташқари] нолдан катта бўлиб, ўзининг ўртача П= УИ • C ос φ қиймати атрофида иккиланган частота 2 ω билан ўзгариб туради. Унинг бундай ўзгариши (3.37) дан келиб чиқади. Бунинг сабаби шуки, и ток йўналиши кучланиш у йўналиши билан устма-уст тушади. Бунга ўзгарадиган диаграммаларни қуриб (3.12расм), ишонч ҳосил қилиш мумкин. Индуктив элементнинг оний қуввати пЛ = уиЛ (12-б расм) ҳар чорак (Т/4) даврда ўзининг ишорасини тескарисига ўзгартиради: кучланиш у ва ток иЛ нинг йўналишлари мос бўлган чоракларда унинг ишораси мусбат, улар йўналишлари қарама-қарши бўлган чоракда эса манфий бўлади. У ва иЛ лар нол қийматлардан ўтган оний вақтларда қувват пЛ = 0. Кучланиш у ва ток иЛ нинг орасида фаза силжиши бурчаги π /2 га тенг бўлгани учун, оний қувватнинг мусбат ва манфий ярим тўлқинлари ўзаро тенг, яъни ғалтакнинг [ ] d) v) g) магнит майдонига қанча энергия келиб тушса (мусбат ярим тўлқин), ундан ўшанча энергия манбага қайтарилади (манфий ярим тўлқин). Худди шунга ўхшаш, сиғим элементларидаги оний қувват п c (12-в расм) индуктив қувватга қарама-қарши фазада ўзгаради. Кейинги икки ҳолатда, шунингдек, (3.38) ва (3.39) тенгламаларга кўра, қувватнинг ўртача қиймати нолга тенг. Магнит энергия ғалтакда токнинг мутлақ миқдори ортган чоракларда йиғилиб, камайган чоракларда манбага қайтади. Сиғимдаги электр энергиянинг айланиш йўналиши эса унинг қопламаларидаги кучланиш мутлақ қийматнинг ортиши ёки камайиши билан аниқланади. Энергия тўпловчи элементларнинг реактив қуввати йиғиндиси 12-расмда кўрсатилган. Индуктив ИЛ ва сиғим И c токларнинг эффектив қийматлари бир-бирига қанчалик яқин бўлса, бу йиғинди шунчалик катта бўлади. Бу ҳол (3.40) тенгламадан кўриниб турибди. Ниҳоят, ИЛ = И c бўлганда, бу қувват нолга тенг. Демак, ғалтакнинг магнит майдони энергияси конденсаторнинг электр майдони энергиясига даврий равишда ўтади ва аксинча: бу ҳолда манбадан истеъмол қилинаётган энергия фақат актив ўтказувчанликдаги энергия сарфини қоплашга кетади. 12-д расмда ИЛ>И C ҳолати учун бутун занжир оний қувватининг ўзгариш диаграммаси берилган, ундан кўриниб турибдики, манбадан келаётган энергиянинг бир қисми ўзига қайтяпти. (3.40-тенглама) га биноан, қайтарилаётган энергия қисми (қувват) сон жиҳатидан фаза силжиши φ нинг миқдорига боғлиқдир. 12-г расмдаги п( ω т) қувват синусоидаси тўлқини пастки қисмининг юзаси манбага қайтарилаётган энергияни тасвирлайди. Силжиш бурчаги ф қанча катта бўлса, бу энергия шунча катта бўлади. Давр ичида манба кучланиши (ёки истаган тармоқдаги ток) бир марта ўзгарса, занжир айрим элементлардаги (12-а, б, в ва г расм), шунингдек, бутун занжирдаги (12-д расм) оний қувват тўла икки марта ўзгаради. Демак, оний қувват занжирда ва унинг элементларида иккиланган частота 2 ω билан ўзгаради. Юқорида келтирилган мулоҳазалар Р, Л ва C элементлари кетма-кет уланган занжирларга ҳам тегишлидир. Ҳар қандай кетма-кет уланган занжирни параллел уланган занжирга ёки тескарисига алмаштириш мумкинлиги қуйида кўрсатилган. Кетма-кет ва параллел уланган синусоидал ўзгарувчан ток занжирларини эквивалент занжирларга алмаштириш принципи (Ўхшашлик параметрлари) Бир фазали манбадан таъминланаётган ўзгарувчан ток мураккаб занжирлари кўриб чиқилаётганда занжирга берилаётган кучланиш у, истеъмол қилинаётган ток и ва фаза силжиш бурчаги φ нинг миқдори ҳамда йўналиши асосий параметрлар ҳисобланади. Агар бу занжирни қандайдир пассив иккиқутблик тарзида тасаввур қилсак, у кетма-кет (13-а расм) ва параллел (13-б расм) уланган занжирларнинг бир хил эҳтимоллик ва аниқликдаги ифодаси бўлади. а) б) 13-расм. Агар бу занжир учун У, И ва φ қийматлар маълум бўлса, у ҳолда иккиқутбликнинг параметрлари занжир қисмларининг қаршиликлари ёки ўтказувчанликлари бўйича аниқланади. Биринчи ҳолда Z = , R = Z cosφ; x = x L - x c = Zsinφ (бунда φ>0 бўлса, ХЛ>ХC ва φ<0 бўлса, ХЛ<Хc). Улар асосида кетмакет (13-а расм) ва параллел (13-б расм) уланган иккита занжирнинг бирбирига b L эквивалентлиги аниқланади. Бунинг учун қуйидаги эквивалентлик шартлари бажарилиши керак : Z= (3.41) Аралаш уланган мураккаб занжирларни ҳисоблашда баъзан занжирнинг барча элементларини кетма-кет ёки параллел улашга келтириш зарур бўлади. Бу келтириш (3.41) - (3.43) тенгламалар асосида бажарилади. Агарда й, г ва р эквивалент бўлган кетма-кет занжирнинг қаршиликлари Аксинча, кетма-кет уланган ва З, х ва Р қаршиликлари маълум бўлган занжир берилган бўлса, унга эквивалент параллел занжир ўтказувчанликлари қуйидагича топилади: 14-расм. Баъзан амалий ҳисобларда ички уланиш схемаси номаълум занжирнинг эквивалент қаршилиги (ёки ўтказувчанлиги) ва силжиш фазаси φ ни аниқлаш керак бўлади. Бу ҳолда берилган занжирнинг ташқи қисмлари 1 ва 2 билан белгиланиб, пассив иккиқутблилик Π (14-расм) шаклида кўрсатилади. Вольтметр В, амперметр А ва ваттметр W кўрсатишлари бўйича кучланиш У, ток И ва қувват П ни аниқлаймиз. Агар бунда П<УИ бўлса, φ≠0 бўлиб, унинг мутлақ қиймати қуйидагича ҳисобланади: φ нинг ишорасини фазометр ёрдамида, фазометр бўлмаса, қуйидагича аниқлаш мумкин. Текширилаётган занжирнинг 1-2 кириш қисмларига фазани аниқловчи сиғим C уланади (14-расм): бу сиғимдан ўтадиган ток умумий ток И ни ўзгартириши керак. Агар занжир индуктивлик характерида бўлса (φ>0), индуктив ташкил этувчини қисман компенсациялаш ҳисобига умумий ток ИЪ<И гача камаяди. Агар занжир актив-сиғим (φ<0) характерига эга бўлса, реактив сиғим токининг ортиши ҳисобига умумий ток ИЪ>И гача ортади. Юқоридагидек аниқлашда тажриба натижаси занжир элементларини иккиқутблилик ичида улаш усулига боғлиқ бўлмайди. Адабиётлар: 1. А. Каримов. Назарий электротехника. И қисм. – Тошкент, 2003. 2. Л.Р.Нейман, К.С.Демирчян. Теоретические основы электротехники. – Москва, 2006. 3. Г.И.Атабеков. Теоретические основы электротехники. 4. Москва, 1998. 5. Г.В.Зевеке, О.А.Ионкин, А.В.Нетушил, С.В.Страхов. Основи теории цепей. – Москва, 2003. 6. П.А.Ионкин и др. Теоретические основы электротехники. –Москва, 2006. 7. Б.А.Прянишников. Теоретические основы электротехники (курс лекций). – Санкт-Петербург, 2004. 7. М.Р.Шебес, М.В.Каблукова. Задачник по теории линейных электрических цепей. – Москва, 2003. 8. М.Ибадуллаэв. Назарий электротехника асослари (масала ва машқлар тўплами). – Тошкент: ―Озбекистон‖ нашрёти, 2015. 9. C .Ф.Амиров, М. C .Ёқубов, Н.Ф.Жабборов Электротехниканинг назарий асослари. И-ИИИ қисм. – Тошкент. ―Озбекистон‖ нашрёти, 2007. 10. Г.Н.Арсенев, И.И.Градов. Основы теории цепей. Учебное пособие. – М., 2007.