logo

Ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқаришда фитогармон ва сунъий регуляторлар, уларнинг биотехнологиядаги роли

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

100 KB
Ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқаришда фитогармон ва сунъий регуляторлар, уларнинг биотехнологиядаги роли Режа: 1. Ўсимликларнинг гормон тизими 2. Фитогормонлар таъсирининг мол екуляр механизми. 3. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи сунъий регуляторлар. Ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи сунъий регуляторлар, ёки фиторегуляторлар ўсимликлар онтогенезини бошқаришда қудратли восита ҳисобланади. Шунинг учун улардан қишлоқ ҳўжалик ўсимликлари биотехнологиясида ва амалий ўсимликшуносликда кенг фойдаланилади. Фиторегуляторлар - ҳужайраларнинг дифференцировкаси, бўлини- шини бошқаришда, янги тўқима ва органларни ҳосил бўлишида, ўсимликларни ўсиши ҳамда ривожланишини тезлаштиришда. ҳосилдорлигини оширишда, сифатини яхшилашдаги зарур моддалардир. Ўсимликлар ген мухандислиги ҳам фиторегуляторлар хақидаги билимларга таяниб иш кўради. Замонавий ўсимликшуносликда фиторегуляторлар агроценозлар- нинг ҳо силдорлигини ва муҳитнинг ноқулай омилларига чидамлилигини оширишда қўлланилади, қатор технологик операцияларни бирмунча осонлаштириш имконини беради. Ҳозирги вақтда фиторегуляторларнинг ўсимликларга минимал (1га экинларга бор йўғи 1 неча миллиграм) миқдорда таъсир этувчи янги авлодлари яратилмоқда. Бу эса алоҳида экологик аҳамият касб этади. 1. Ўсимликларнинг гормон тизими. Гормонлар ҳақида тушунча. Тирик организмлар гормон регуляцияси улар наслий дастурнинг амалга ошишида ва муҳитнинг ўзгарувчан шароитига адаптациясида ҳал қилувчи ролни ўйнайди (Дефлинг,1985). Ўсимликларда ҳам бошқарувчи табиатли моддаларнинг мавжудлиги ҳақида биринчи бўлиб Ч. Дарвин (1880) ниҳолларнинг ёруғлик манбаи томон интилиши бўйича ўтказган тажрибалари асосида ёзилган «Ўсимликларнинг ҳаракат қилиш қобилияти» асарида ўз фикрини баён этган эди. У билан бир вақтда, буюк немис ботаниги ва физиологи Ю.Сакс ҳам ўсимликларда поя, барг ва илдизнинг шаклланиши ҳамда ривожланишига жавобгар моддалар мавжудлиги хақида айтиб ўтган эди, лекин бу тахминлар ўша даврдаги олимлар томонидан эътироф этилмади. Ўсимликларнинг регулятор моддаларини аниқлаш ва ажратиб олиш бўйича изланишлар XX асрнинг бошларидан жадал ривожлана бошлади. 1909-1910 йилларда Г. Фиттинг томонидан орхидея ўсимлигининг тугунчасини ўсиб, уруғсиз мева ҳо сил бўлишини юзага келтирувчи моддалари аниқланди ва уларга ҳайвонларнинг регулятор моддалари каби гормонлар деб ном берилди. Ундан бир неча йил илгари этиленнинг ўсимликларни бўйига ўсишини тезлаштирувчи хусусияти аниқланган эди. Ўша даврнинг ўзида Н. Г. Холдинг ва Ф. Вентлар томонидан ўсимликларнинг тропизми назарияси яратилган ва у асосчилари номи билан аталган, 1930 йилларни охирида М.Х. Чайлахян ўсимликларни генератив органларини шаклланиши ва гуллашини амалга оширувчи гипотетик фиторегуляторлар ҳақидаги флориген назариясини илгари сурди. Ўсимликларнинг гормонларини ўрганиш ва ажратиб олиш бўйича 1950-1960 йилларда яхши натижаларга эришилди, цитокинин ва абсциз кислоталари ажратиб олинди ва уларнинг хусусиятлари аниқланди. Ҳозирги кунга қадар яна бир нечта эндоген регулятор моддалар – брассино стероидлар, фузикокцинлар, жасмин ва салицил кислоталари, баъзи олигосахаридлар ажратиб олинди, шунингдек ўсимликларни ўсишни бошқарувчи гормон табиатига эга бўлмаган регуляторлари - полиаминлар, бир қатор фенол бирикмалари ва бошқа моддалари ўрганилмоқда. Шу билан бир вақтда регулятор моддаларни аниқлаш, яратиш ва уларни ўсимликшуносликда қўллаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бундай моддалардан дастлаб ауксиннинг сунъий анологи ўсимликларни вегетатив кўпайтириш ва илдиз ҳосил бўлишини индукциялаш учун фойдаланилди. 1960 йилда ўсимликларнинг бўйига ўсишини секинлаштирувчи стандарт моддалар аниқланди. Бу моддалар қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган, кенг тарқалган фиторегуляторлардир. Ҳозирги кунда қимматли хусусиятларга эга, айниқса, антистре сс ва репаратив таъсирга эга бўлган фиторегуляторларни аниқлашга катта эътибор берилмоқда. Фитогормонлар - деб ўсимликда синтезланувчи, унинг бутун органлари бўйлаб ташилувчи ва озгина миқдори ўсимликнинг бўйига ўсиши ёки шаклланишига синтезланган жойидан ёки масофадан туриб таъсир этувчи моддаларга айтилади. Фитогормонларнинг биринчи хусусияти, уларнинг эндоген келиб чиққанлигидир. Кўпчилик фитогормонлар органик кислоталардан, кўпинча аминокислоталардан ҳосил бўлади. У ёки бу фитогормоннинг синтезланиши ички ёки ташқи сабаблар таъсирида ўзгариши натижасида ўсимликнинг бўйига ўсиши ёки шаклланиш жараёнидаги ўзгариши билан унинг жавоб реакциясини юзага келтиради. Фитогормонларнинг иккинчи хусусияти, уларнинг ўсимликни бутун органлари бўйлаб ҳаракатидир. Бир органда ҳосил бўлган фитогормон, бошқа органнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларини бошқариши мумкин. Айнан шундай тарзда, органларнинг ўзаро таъсири ва ўсимликнинг яхлитлигига эришилади. Юқори регуляторлик қобилиятига эга баъзи моддаларни, масалан, баъзи фенолли бирикмаларни фитогормонлар деб бўлмайди, чунки улар ўсимлик органлари бўйлаб ташилмайди ва фақат синтезланган жойигагина таъсир эта олади. Учинчи хусусияти, бу моддаларнинг кам миқдорда ҳам ўсимликни бўйига ўсишига ёки шаклланишига таъсир этишидир. Фитогормонларнинг жуда кам концентрацияси ўсимликларга таъсир этади (10 -13 -10 -7 М). Улар ўсимликлар поясининг бўйига ўсишини тезлаштириши ёки секинлаштириши, баргларини тўкишига ҳам таъсир этиши мумкин. Тўртинчи хусусияти, фитогормонларнинг фақат синтез бўлган жойидагина эмас, масофадан туриб ҳам таъсир этишидир. Ҳайвон гормонлари билан ўсимлик гормонлари бир-бирларидан фарқ қилади. Ҳайвон гормонлари махсус органлар - ички секреция безлари орқали синтезланади, ўсимликларда эса бундай махсус шаклланган тўқима ва ҳужайралар йўқ. Ҳайвонларнинг гормонлари ўзи синтез бўлган жойига таъсир этмайди, фитогормонлар ўзи синтезланган ҳужайраларга ҳам таъсир кўрасата олади. Фитогормонларнинг бу хусусияти ҳайвонларни гистогормонларига ўхшашдир. 2. Фитогормонлар таъсирининг молекуляр механизми. Фитогормонларнинг амалда қўлланилиши, улар таъсирининг молекулар механизми ҳақидаги билимларга асосланади. Ҳозирги вақтда, фитогормонлар ҳосил бўлишининг умумий асосланган схемаси, уларнинг ўтмишдошлари био синтезини ўз ичига олувчи регуляторлик таъсирининг амалга ошиши, шу гормонга тегишли бўлган оқсил рецептори билан боғланиши ва фаоллашган гормон-рецептор комлекс ҳосил қилиши, бу комлекснинг ўсимликлар геномига ёки муайян ферментлар тизимига таъсири аниқланган. Фитогормонлар ўсимликларда органик кислоталардан синтезланади, баъзи ҳолларда бир нечта гормонлар бир хил асосдан синтезланади. Масалан, мевалон кислотаси фитогормонларнинг 4 та синфи- гибберлинлар, цитокининлар, брассиностероидлар ва ингибитор абсциз кислота учун бошланғич модда бўлиб хизмат қилади. (4.1-. расм) Ташқи муҳит шароитининг ўзгариши у ёки бу фитогормон синтезидаги ўзгаришига сабаб бўлади. Фитогормонларни биосинтез йўллари тармоқланишига таъсир этувчи калит ферментлар муҳит омилларининг (ёритиш, ҳарорат ва бошқалар) ўзгаришига юқори сезувчанлик намоён қилади, бу эса муайян оқсиллар синтезининг тезлашишига олиб келади. Ташқи муҳитнинг бундай таъсирига мисол бўлиб, ёруғликнинг давомийлиги ортганда гибберлинлар синтезининг ошиши, шўрланишни миқдори юқори бўлганда эса ауксин синтези ошиши, аксинча бўлганда эса камайиши ва ўсишда фенол ингибиторлари даражаси ортиши хизмат қилади. Фитогормонлар классификацияси, структураси ва функцияси. Ҳозирги вақтда фитогормонлар нинг 7 та гуруҳ и аниқланган бўлиб, булар ауксин, цитокинин, гибберлин, этилен, абсциз кислота, брассино стериод ва физи ук окцинлар дир . Б у моддалар ўсимликларда жуда кам миқдор да учрайди , шунинг учун, я нги фитогормоннинг очилиши камдан кам ҳол дир . Шунга қарамасдан, ўсимлик регулятор тизим лар ини ўрганишда ги изланишлар , уларни аниқлаш усулларининг такомиллаши ши билан боғлиқ тараққиёти э ъ тибордан х оли эмас. Ауксинлар . 1920 йилда ўсимликлар нинг тропизм и омили сифатида топилган. 1930 йилда Ф.Кегль томонидан тоза ҳолда ажратилиб, унинг кимёвий таркиби – индолил 3 - сирка кислота (ИСК) эканлиги аниқланган. Ауксинларнинг асосий синтезланадиган жойи поя нинг апикал меристемаси ва ёш барглари бўлиб, у ердан бошқа органларга ташилади . Ҳ ужайралар томонидан ауксинни нг юти ли ш механизми икки фазадан иборат: 1. Тез қайтарилувчи реакция, диффузия механизмига яқин механизм асосида ҳужайра ва уни ўраб турган муҳит орасида ауксин миқдори бўйича м увозанат пайдо бўлганда содир бўлади. Бу мувозанатга эришиш нафақат ҳужайрадаги ва эритмадаги ИСК миқдори нинг фарқига, шунингдек эритма ва цитоплазманинг рН ига ҳам боғлиқдир. ИСКнинг ҳужайрага тушишида специфик ўтказувчилар ҳам қатнашиши мумкин, рН нейтралга яқин бўлганда уларнинг роли янада юқори бўлади. Бу фазанинг давомийлиги 25 – 30 мин. 2. Метаболитик тўпланиш. Бу вақтда ауксин кўпинча ҳужайраларнинг турли компонентлари билан глюкоза эфири ёки индолил 3- ацетиласпарагин кислота ҳосил қилиб боғланади. Бириккан ауксин ҳужайралар бошқарилишида қатнашмайди ва гормоннинг заҳира шаклини намоён қилади. Ауксиннинг физиологик самараси, ҳужайра даражасидаги таъсири билан боғлиқ бўлиб, ҳужайранинг чўзилиши, бўлиниши ва дифференцияланишини амалга оширади. Юқорида таъкидланганидек, ауксин таъсирида ҳужайраларнинг чўзилиш механизми ҳужайра девори рНининг кислоталигининг ошиши, вакуоланинг тургор босими ҳисобига чўзилиши, протон помпаларининг фаоллашиши билан боғлиқ. Ауксин фаоллаштирувчи протон помпалари таъсирида ҳужайраларнинг чўзилиши ва ҳужайра деворларининг юмшатилиши, ҳужайра дедифференцировка ва унинг кейинги бўлиниш жараёнларида, ҳужайра деворини шишишида иштирок этувчи ферментлар целлюлаза ва пектиназа билан бир қаторда муҳим рол ўйнаши мумкин. Ауксин томонидан ҳужайралар бўлинишининг индукцияланиши ҳам нафас олиш жараёнини стимулланиши учун, РНК ва оқсил синтезланишини ўз ичига олувчи ДНК репликацияси учун зарур бўлган шароитни яратилиши билан боғлиқ. Ауксин нафақат дедифференцировкани юзага келтиради, у меристема ҳужайраларининг ёки ўтказувчи тўқималардаги дедифференцияланган ҳужайраларнинг дифференцияланишини стимуллаш ҳусусиятига ҳам эга. Ауксин таъсирида каллус тўқималарида ўтказувчи флоэма ва ксилема элементларининг шаклланиши ҳам кузатилган бўлиб, бу биотехнология ва ўсимликшуно слик учун катта аҳамиятга эгадир. Ауксиннинг озиқа моддаларни ҳужайраларга тортиш хусусияти, ўсимликлар учун муҳим хусусият бўлган апикал доминантликни амалга ошириши билан белгиланади. Бу фитогормонни ишлаб чиқарувчи апекс озиқа моддалар ва бошқа гормонлар (гибберлинлар, цитокининлар) оқиб келувчи марказга айланади. Бунинг натижасида озиқа моддалар ва фитогормонлар яширин куртакларга етиб бормайди, шунинг учун улар учки куртакларга нисбатан секинроқ ўсади ёки умуман ўсмайди. Ауксинларни ўзига тортиш (аттрагирлаш) механизми Ҳозирча тўлиқ ўрганилмаган, лекин уларнинг протон помпаларни фаоллашиши билан боғлиқ эканлигига асослар етарли. Цитокининлар – 1955 йилда ҳужайралар бўлинишини стимулловчи омил сифатида топилган. Биринчи табиий цитокинин зеатин деб аталган, бу моддалар маккажўхорининг пишиб етилмаган донларидан ажратиб олинган. Ҳозирги кунда 12 та цитокинин аниқланган бўлиб, уларнинг кимёвий тузилиши зеатиннинг тузилишига яқин. Дифенилмочевина ва уларнинг қатор маҳсулотларининг ҳам юқори цитокининлик фаоллиги аниқланган. Цитокининлар асосан илдиз апикал меристемасида синтезланиб, ундан ксилема бўйлаб ўтказувчи найлар орқали, ўсимликнинг барча органларига транспорт қилинади. Шунинг учун цитокининларнинг ҳаракат тезлиги ауксинларникига нисбатан юқори. Ташилиш йўналиши- ўсимликнинг юқори қисмига қаратилган бўлиб, айниқса фаол меристемалар ва уруғларда цитокининнинг миқдори кўп бўлади. Ўсимликларда цитокининларнинг турғунлиги унчалик юқори эмас, зеатиннинг ярим парчаланиш вақти ўсимликнинг турига қараб 6-20 соатни ташкил этади. Ёш тўқималарда унинг парчаланиш тезлиги қари тўқималарга нисбатан кам, илдизда эса бу жараён янада секинроқ кетади. Цитокининларнинг де струкцияси сахароза (рибоза, глюкоза) ва аланин аминокислотаси билан конъюгациясидан сўнг бошланади. Бунда цитокининларнинг О-глюкозидларини ҳо сил бўлиш йўлини гормоннинг заҳираланиши сифатида, бошқаларини эса–қайтарилмас де струкция сифатида кўриш мумкин. Яқинда цитокининни олдиндан гликозидламасдан оксидловчи цитокининоксидаза ферменти аниқланди. Бунда оксидланиш алифатик қисмнинг аденинга бирлашган жойида содир бўлади. Цитокининнинг асосий физиологик таъсири-ҳужайралар бўлинишини фаоллаштиришдан иборатдир. Цитокинин митоз учун зарур шароитни яратиш учун РНК – полимераза фаолиятини, РНК ҳосил бўлиши ва оқсил синтези жараёнларини фаоллаштиради. Бу таъсирлар цитокининнинг озиқа моддаларни ўзига тортиш хусусияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Фитогормоннинг бу хусусияти, бошқа яна бир қанча таъсирлар билан ҳам боғлиқ бўлиб, буларга барг ва уруғкуртак ҳужайралари ўсишининг стимулланиши, апикал доминантликдан холи қилиниши, барглар қаришини тўхтатилиши ва ўсимликлардаги моддаларнинг қайта ҳаракатланишини бошқарилиши шулар жумласидандир. Цитокинин онтогенезни бошқаришда муҳим рол ўйнайди. Бу тоифа гормонларнинг юқори миқдори илдиз ҳосил бўлишини тўхтатади ва поя да куртакларни нг пайдо бўлишини тезлаштиради. Шунингдек улар фотопериоднинг ноқулай шароитларида баъзи турдаги ўсимликларнинг баъзи турларининг гуллашини индуцирлайди. Цитокинин таъсирида уруғ ва тугунаклар тиним даври дан чиқади. Бу гидролитик ферментлар фаоллашиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Цитокининлар баргларнинг қаришини тўхтатибгина қолмай, шунингдек улар ривожланишини бошланғич даврида хлоропластларининг шаклланиши, хлоропласт РНКси ва оқсилларнинг синтезини стимулланиши ҳисобига, ўсиши ва бўлинишини бошқаради. Бу фитогормон барглардаги оғизчаларни очиш орқали сув буғланиши регуляциясида ҳам иштирок этиш орқали хлоропластлар шаклланишини стимулланиши ва баргларни қаришини тўхтатилиши натижасида фотосинтез жараёнини фаоллаштиради. Цитокининларнинг жуда муҳим хусусиятларидан яна бири, улар ўсимлик ҳужайраларининг паст ёки юқори ҳарорат, сув танқислиги, шўрланиш, рентген нурлари, пе стицидларнинг фитотоксинлик таъсирлари каби ташқи ноқулай таъсирларга чидамлилигини оширади. Ҳимоя таъсирининг механизми ҳали яхши ўрганилмаган. Лекин ўсимликлар ҳаётидаги ноқулай шароитларда–цитокининлар миқдорининг ошиши натижасида ҳужайрани ҳимояловчи стре сс оқсиллар синтезининг стимулланиши аниқланган. Гибберлинлар 1926 йилда аниқланган бўлиб 1938 йилда Японияда патоген замбуруғ Gibberella fujjcuroiнинг прдуценти сифатида ажратиб олинган. 1955 йилда унинг кимёвий структураси ва қатор ўсимликлар ҳужайраларида иштирок этиши аниқланган. Гибберлинларни ўрганиш ишлари Ҳозирги кунда ҳам жадал давом этмоқда. Ҳозирда бу моддаларнинг 100 га яқин вакиллари маълум бўлиб, улардан 45 таси ўсимликлардан ажратилган. Гибберлинлар биосинтезига тўсқинлик қилувчи қатор бирикмалар ҳам аниқланган. Бу моддаларнинг деярли ҳаммаси ретардант таъсирга эга, яъни ўсишни тўхтатувчи моддалардир. Гибберлинларнинг биосинтезини муайян ферментлар фаолиятига таъсир этиш орқали тўхтатиш мумкин. Гибберлинлар транспорти қарама-қарши томонга йўналган эмас. Улар акропетал ва базипетал равишда ксилема ва флоэма найлари бўйлаб сувли эритмалар оқимга қўшилиб кетади. Шунинг учун бу фитогормоннинг ташилиши ва тарқалиш тезлиги нисбатан юқори. Гибберлинларнинг физиологик таъсири, ўсимлик ҳужайраларининг чўзилувчанлиги ва меристема тўқималарининг митотек фаоллигини ошиши ҳисобига, ўсиш жараёнларини стимулланишида намоён бўлади. Гибберлинлар таъсирида ҳужайралар чўзилишининг стимулланиши, ауксинлардаги каби протон помпаларининг фаоллашиши ҳисобига эмас, балки, ҳужайра қобиғи материаллари синтезининг ошиши билан боғлиқ. Гибберлинларнинг кўпчилиги кислоталар бўлгани учун, уларни ўзига мос индекс билан Гибберал кислота (Г) деб белгилаш қабул қилинган. Масалан: ГК 24 , ГК 5 3 ва ҳаказо. Турли оилаларга мансуб ўсимликларнинг ўсиш реакциясида у ёки бу гибберлинга нисбатан муайян спецификлигини кузатиш мумкин. Масалан, қовоқдошлар ва бутгулдошлар оиласига кирувчи ўсимликларнинг ўсишига ГК 3 таъсир этмайди, лекин унинг бошқа баъзи оилаларга мансуб ўсимликлар ўсишига таъсири кузатилган, ГК 4 таъсирида эса уларнинг бўйига ўсишидаги сезиларли таъсирини кузатиш мумкин. Гибберлинлар даражасини ошишига ўсимлик турларининг спецификлигидан ташқари, турли органларнинг турлича специфик реакциясини ҳам кузатиш мумкин. Гибберлин поянинг ўсишини тезлаштириб, барглар ўсишига деярли таъсир этмайди ва илдиз ўсишини тўхтатади. Гибберлинларнинг илдизга салбий таъсири озиқа моддаларни қайта тақсимланиши натижасида ўсимликнинг ер устки қисмининг ўсиши тезлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гибберлинларнинг танқислиги ўсимликнинг паканалигига кўра аниқланади. Ўсимликларнинг пакана бўлишининг сабаби, ушбу фитогормонларнинг фермент биосинтези тизими ишининг бузилиши билан боғлиқдир. Гибберлинлар ўсимликларнинг генератив органларининг шаклланиши ва гуллашга ўтиш жараёнларида катта рол ўйнайди. Кўп йиллик ўсимликларда меристемалар ривожланишини генератив йўли детерминацияси даврида гибберлинлар даражасининг ошиши генератив органларнинг ҳо сил бўлишига салбий таъсир этади. Шу билан бир вақтда гибберлинлар даражасининг камайиши ҳам меристемада гул элементларининг шаклланишини сўнгги босқичида генератив ривожланишга салбий таъсир кўрсатади. Баъзи тўп баргли ўсимликларга гибберлин билан ишлов берилганда, ҳатто куннинг ноқулай шароитида ҳам, унинг гуллаши тезлашади. Унинг бу хусусияти академик М. Х. Чайлахянга (1988й.) гибберлинни гипотетик гормон флоригенининг зарурий қисми деб айтишига асос бўлди. Тахмин қилинишича, флориген таркибига гибберлиндан ташқари, ҳали ажратилмаган фитогормон- антезинлар ҳам кирар экан. Гибберлинларни ташқаридан киритилиши кўпинча уруғлар ривожланишини тўхтатади ва партенокарпик мевалар шаклланишини таъминлайди. Гибберлинлар ёрдамида ўсимликларнинг жинсини ўзгартириш бўйича 1970 йилда бодринг ва каноп ўсимликларида тажрибалар ўтказилган. Бодрингда чангчи ҳам уруғчи гулларини битта ўсимликда жойлашади, каноп эса икки уйли ўсимликларга киради. Гибберлин билан ишлов берилганда, каноп ўсимлигида чангчи ўсимликларнинг, бодринг ўсимлигида эса эркак гулларнинг пайдо бўлиши ортган. Гибберлинлар уруғ ва тугунакларни тиним ҳолатидан чиқариш хусусиятига ҳам эгадир. Улар заҳира крахмалларни парчалаб муртакларнинг озиқаланиши учун қулай шаклга келтириб берувчи ферментлар, асосан  - амилаза ферментининг синтезини индуцирлайди. Бу жараён ғалла экинлари (буғдой, жавдар, арпа)да яхши ўрганилган. Уларнинг донлари муртак, эндо сперм ва уруғ қобиғидан иборат. Заҳира моддалар эндо спермда крахмал холатида тўпланган. Дон пишиш вақти яқинлашганда крахмал қаватида тирик ҳужайралар қолмайди, фақатгина эндоспермнинг устки қисмида заҳира оқсилларга бой ҳужайралар юпқа алейрон қаватида қолади. Бошоқ зародиши эндосперм билан қалқонча орқали алоқа қилади (қалқонча озиқа моддаларни эндо спермдан олиб, муртакка бериб туриш учун хизмат қилади). Қалқонча ўсганда гибберлин ажратади. Бу муртакнинг– уйғонганидан ва унга озиқа моддалар зарурлигидан далолат беради. Гибберлинлар эндо спермнинг крахмал доначалари зонасидан эндо сперма қаватига диффундирланади. Тирик ҳужайраларда алейрон қаватидан крахмалларни парчаловчи фермент амилазанинг синтези учун ахборот РНКси синтези бошланади. Гибберлинларнинг озиқа моддаларни ўзига тортиш хусусиятига яна бир мисол, унинг уруғсиз меваларни ривожланишини стимуллашидир. Уларнинг бу ҳусусияти айниқса, уруғсиз узум навларини етиштиришда жуда муҳимдир. Гибберлин қўлланилганда мевалар йириклашади ва ҳосилдорлик ошади. Гибберлинлар нафақат бошоқли ўсимликларни, шунингдек, бошқа ўсимликларнинг ҳам ўсишини стимуллайди. Кунгабоқар ва қовоқ ўсимликларида бу гормонлар заҳира ёғларни парчалайди ва уларни қандгача оксидлайди, дуккаклиларда заҳира оқсиллар гранулаларини ва бошқалар моддаларнинг ташилишини амалга оширади. Шунинг учун ҳам уруғ, тугунак ва пиёзларга экишдан олдин гибберлин билан ишлов берилса, уруғларнинг унувчанлик даражаси ортади ва ўсиши жадаллашади . Этилен моддаси . 1901 йилда Санкт-Петербург университети лабораториясида тажриба учун нўхат ўсимлиги ўстирилганда, уруғдан қинғир-қийшиқ, учки қисми пастга қараб қармоқ шаклида эгилган калта ўсимталар ўсган. Иссиқхоналарда ва очиқ ерларда ўсаётган ўсимликлар эса ўсувчан, тўппа-тўғри бўлиб ўсган. Нелюбов бу физиологик таъсирни чақирувчи омил лабораторияда эканлигини тахмин қилган. Ўша вақтларда хоналар газ ёрдамида ёритилар эди. Ҳавоси тозаланган шароитда иссиқхонадаги ў симликлар нормал равишда ривожлана бошлаган. Айнан қайси моддалар таъсир этишини ўрганиш мақсадида Нелюбов ёруғлик газининг турли компонентларини навбатма - навбат бериб, этиленнинг таъсирида : 1) ўсимталар бўйига ва энига ўсишида секинлашиши ; 2) қайта тўғриланмайдиган поя учининг пастга эгилиши; 3) ўсимталар ўсиш йўналишидаги ўзгариш каби физиологик реакциялари ни аниқлади ва буни ўсимталарнинг этиленга уч карра жавоби деб атади. Шунингдек, этиленнинг ўсимлик баргларини тўкилишидаги, меваларнинг пишиб етилишидаги таъсирлари ҳам аниқланган. Этилен моддалари ўсимликларда ҳам синтезланади. Бу моддалар ягона газсимон фитогормон бўлиб, оддий тузилишга эга. Этиленни дезактивацияси унинг атроф муҳитга ажралишидан ташқари этилен оксиди ҳосил бўлиш йўли билан ҳам боради. Этиленнинг максимал фаоллиги унинг максимал оксидланиш вақтига тўғри келади, оксидланишни сунъий тўхтатилиши фитогормоннинг таъсирини йўқотади. Буларнинг ҳаммаси этиленнинг оксидланиш унинг фитогормонал фаоллигини амалга ошириши билан боғлиқ эканлиги ҳақида тахмин қилиш имконини беради. Ўсимликнинг деярли барча тирик ҳужайралари этиленни биосинтез қилишга қодир. Бу фитогормоннинг ҳо сил бўлиш характери онтогенезда ке скин ўзгаради. Ювенил даврдаги ўсимликларда этилен асосан меристема тўқималарида синтезланади. Кейинчалик пишиб етилаётган меваларда унинг миқдори ортади. Шунингдек, этиленнинг биосинтези ўсимлик шикастланганда ёки стре сс таъсирларда ке скин ошади. Ўсимликликларда этилен био синтезига метионин аминокислотаси асос бўлиб хизмат қилади. Этилен ўсимлик ҳужайраларининг изодеаметрик чўзилишини (йўғонлашиши)ошириш хусусиятига эга. Этиленнинг қатор таъсирлари унинг антиауксинлик таъсирлари билан ҳам белгиланади. Ауксиндан фарқли, этилен ажратувчи қават ҳосил қилади, яъни баргларни, гулларни, меваларни тўкилишига олиб келади. Бу унинг ҳужайра деворларини парчаловчи ферментлар эндополигалуктороназа ва целлюл а занинг синтезини индуцирла ши билан боғлиқ. Этилен таъсирида ауксин томонидан индуцирланган ҳужайралар чўзилишдан тўхтайди, митотик фаоллиги пасаяди. Шунингдек, этилен ауксиннинг транспортини ҳам тўхтатади. Этилен меваларни тўкибгина қолмай, шунингдек уларнинг пишишини тезлаштиради. Бу фитогормон каучук берувчи ўсимликларда латекс ( табиий каучук ) ни чиқишининг ошишига таъсир кўрсатади. Ўсимликлар ўсишига этилен турлича таъсир кўрсатади. Кўпчилик ўсимликларда ҳужайраларнинг бўлиниши ва чўзилиши жараёнларини секинлаштириш орқали вегетатив ўсишни тўхтатади. Аммо баъзи ҳолларда, масалан, шоли ниҳолларида этилен миқдорининг ошиши, унинг ўсишини жадаллаштиради. Этиленнинг ҳимоя таъсири ҳам катта қизиқиш уйғотади. Юқорида айтилганидек, этиленнинг миқдори стре сс таъсирлар ва механик шикастларда ке скин ошади. Бу ўсимликнинг потенциал ҳавфга нисбатан биринчи жавоби бўлиши мумкин. Стре сс этилени фитоалексинлар (ҳимояловчи моддалар) патоген замбуруғлар ҳужайра қобиғини ва баъзи фенол бирикмаларни парчаловчи хитиназа ферменти синтезини индуцирлайди. Фитоалексинларни кимёвий табиати ўсимликнинг систематик ҳолатига боғлиқ. Масалан: картошка се сквитерпеноидли фитоалексинлар ҳосил қилади, дуккаклиларда фитоалексинлар фенолли бирикмалар асосида синтезланади. Ўсимликнинг шикастланган жойидан фитоалексинлар ва хитиназадан ташқари протеазаларнинг ингибиторлари ҳам ташилиб, у ўсимликнинг шикастланган жойидаги ҳужайра оқсилларини парчаланишдан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, этилен миқдорининг ортиши ўсимликлар ҳимоясида иштирок этувчи бошқа гормон-абсциз кислотанинг синтезланишини ҳам стимуллайди. Абсциз кислота (АБК). 1965 йилда АҚШ олимлари Лью ва Каре слар томонидан ғўзани яшил кўсагидан ажратиб олинган. Ўсимликларда мевалон кислотасидан синтезланади. АБК ксантофил виолаксантиннинг ёруғлик таъсирида ажратилган маҳсулотидан ёки липоксигеназа ферментидан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Стре сс таъсирларда бу фитогормон синтезининг ке скин ошишини аниқланган. АБК ўсимликларнинг деярли барча органларида синтезланади. Унинг ҳосил бўлиш интенсивлиги ўсимликнинг қариши, ноқулай таъсирлар, айниқса намлик етишмаслиги натижасида ке скин ошади. У қари барглар, пишган мевалар, тиним ҳолатидаги уруғ ва куртакларда кўп миқдорда бўлади. Ўсимликнинг уруғнинг муртаги пишиб етила бориши билан ўзи АБК синтезлаш хусусиятига эга бўлиши орқали, ўзининг тиним ва чидамлилик жараёнларини бошқаради. АБКнинг синтези кундузига нисбатан кечаси 50-60 марта юқори бўлади. АБКнинг миқдорига ҳароратнинг пасайиши, ёруғлик таркибида кўк ва ультрабинафша квантларининг кам бўлиши стимулловчи таъсир кўрсатади. АБК акропеталь ва базипеталь равишда флоэма ва ксилема бўйлаб транспорт қилинади. Ҳаракат тезлиги жуда юқори АБК учун озиқа моддаларни тортувчи марказ бўлиб, фаол бўлинаётган меристема хизмат қилади . АБК метаболизми қанд моддалари билан кон ъ югат ҳосил қилиш орқали амалга ошиши, улар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган бўлиши мумкин, шунингдек фазеев кислотаси орқали оксидланиши ҳам мумкин. АБКнинг физиологик самараси хилма - хилдир. Ул а р таъсирида муҳим физиологик жараёнлар ингибирланиши ҳам ёки аксинча стимулланиши ҳам мумкин. Абсциз кислота кучли ингибитор таъсир га эга фитогормондир. Улар нуклеин кислоталар , оқсиллар ва хлорофиллар парчаланишини тезлаштиради, протон помпанинг фаоллигини пасайтиради . АБК таъсирида оғизчалар ёпилади ва фотосинтетик фосфорланиш тўхтайди. АБК томонидан уруғ, куртак ва тугунакларни нг тиним даври бошқар ил ади, атиргулнинг партенокарпик мевалари ривожланиши ва картошка тугунакларини ҳосил бўлиши, бодринг гипоктили ни чўзилиши, ловия қаламчаларида илдиз ҳосил бўлиши стимулла нади . Бу фитогормон ғалла экинлари ҳужайраларидаги заҳира оқсиллар таркибининг ўзгаришига ҳам таъсир этади. Ўсимликларни нг стре ссларга чидамлилигини ошишида абсциз кислотанинг роли жуда муҳим. У ҳам цитокинин каби стре сс оқсиллар , шунингдек , оқсилларнинг ўзига хос гуруҳи , синикаци я оқсилларининг синтезини индуцирлайди. Бу моддалар уруғ таркибидаги намликни тутиб туришга жавобгар бўлиб, бу унинг тиним даврига ўтишида жуда муҳим дир. Бу гормонни ўзи синтезлаш қобилиятига эга б ўлмаган ўсимликлар тез да нобуд бўлади. Брассиностероидлар . Бу фитогормонлар 1979 йилда Гроув ва бошқ олимлар (Grovtt et al.) томонидан рапс (Brassica napus) ўсимлиги чангининг ёғ даги экстракти ниҳол лар и нинг бўйига ўсишини стимуллаши аниқланган, 10 кг рапс чангидан 4 миллиграм м регулятор таъсир га э га модда лар ажратиб олинган. Бу модда ларнинг стероид бирикма лар эканлиги аниқлан ган . Рапснинг лотинча номидан келиб чиқиб брассинолид деб, бошқа шунга ўхшаш физиологик фаол моддалар брассино стероидлар деб атал ган . Кейинчалик маълум брассино стероидлар сони ортиб борди. Ҳақиқий каштандан (Castanea sativa) – кастастерон, атиргул дан (Typha) – тифастерол, чойда н (Thea) – теастерон, катарангусдан (Catharanthus) – камастерон ва бошқалар ажратиб олин ган . Ҳозирги кун га қадар 60 га яқин брассиностероидлик фаолликка эга бирикмалар аниқланган. Брассиностероидлар биосинтези мевал онат йўли билан боради ва бошқа терпенли бирикмалар учун умумий бўлган босқичлар: изопентен т илпирофосфат, геранилпирофосфат, фарнезилпирофосфат ва сквалендан иборат бўлади. Маълумки , ўсимлик лар нинг гул тўқималари, барглари ва ёш поялари да бу фитогормонлар кам миқдорда бўлади . Брассиностероидларнинг максимал концентрацияси гул чангида бўлади. Брассиностероидларни физиологик таъсири бошқа фитогормонлар таъсирига яқин. Улар а уксин каби ҳужайралар чўзилишини, гибберлин каби бодринг уруғпалласи ўсишини стимуллайди. Шунингдек б рассиностероидлар этиленга хос хусусиятларга ҳам эга. Бу фитогормонларнинг специфик таъсири уруғ куртак нинг ўсишини бошқаришдир. Брассиностероидларни нг озгина миқдори чанг билан биргаликда уруғ куртакка тушиб, унинг ривожланиши ва уруғ ҳосил бўлишини стимуллайди. У ў симликларни стре сслар ва замбуруғли касалликлардан ҳам ҳимоя қилади. Бундай таъсирнинг сабаби , ўсимликнинг фитоиммунитет тизими стре сс оқсиллари, шунингдек фитоалексинлари ва бошқа компонентлари синтезининг ошиши билан боғлиқ. Кўп миқдордаги брассиностероидлар ўсимликларнинг бўйига ўсишини тўхтатиб, атроф муҳитнинг ноқулай таъсирлари (паст ёки юқори харорат, қурғоқчилик, инфекциялар) га чидамлилигини оширади. Ҳозирги вақтда кўпгина мамлакатларда брассиностероидлардан қишлоқ ҳўжалик экинларини ҳосилдорлиги, чидамлилигини ошириш мақсадида фойдаланиш учун изланишлар ишлари олиб борилмоқда. Фузикокцинлар. Фузикокцинлар стероид моддалардир. Илгаридан замбуруғлар ҳаёт фаолиятининг маҳсулоти сифатида маълум бўлган, бу фитогормон ўсимликларда ҳам синтезланади ва унинг ўсиш жараёнини бошқаради. (Г.С.Муромцев, 1996). Фузикокциннинг муҳим физиологик таъсири унинг ҳужайраларнинг чўзилишини стимуллаши, қоронғуда оғизчаларни очиши, сув буғланишини кучайтириши, уруғларни тиним ҳолатидан чиқариши ва ўсишни жадаллаштириши билан боғлиқдир. Ўсимликларда фитогормонларнинг ўзаро ҳамкорлиги. Ўсимлик гормонлари бир-бирларининг синтези, парчаланиши ва ташилишига фаол таъсир кўрсатади. Фитогормонлар тизимининг бирор компоненти миқдорининг ўзгариши, бутун тизимнинг ўзгаришига олиб келади 3. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи сунъий регуляторлар . Фитогормонларни бошқариш механизмлари ҳақидаги билимларга эга бўлиш, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини, чидамлилигини оширишга эришишда, уларнинг ўсиши ва ривожланиншини бошқаришда катта имкониятлар беради. Ўсимликларнинг фитогормон тизимига йўналтирилган таъсирлар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи регуляторлари (фиторегулятор) ёрдамида амалга оширилади. Фиторегулятор - ўсимликларнинг бўйига ёки энига ўсишига таъсир этувчи, қўлланилаётган миқдорига кўра, озиқа манбаи ва фитотоксин бўлмаган табиий ёки сунъий моддалардир. Демак, ўсимликларни ўсишига таъсир этувчи ҳар қандай модда ҳам, агар у ўсимликлар ўсишини ўғит каби стимулламаса ва гербицид каби ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлмаса, у ҳолда фиторегулятордир. Ҳозирги кунда регулятор фаолликка эга 5 мингга яқин бирикмалар аниқланган бўлиб, амалиётда уларнинг фақат 1% гина қўлланилади. Кўпчилик фиторегуляторларнинг физиологик фаоллиги, уларнинг фитогормон тизимини қайсидир компонентига таъсир этиш хусусияти билан боғлиқ. Бунга ҳужайрага ташқаридан унинг аналогини киритиш орқали фитогормонлар миқдорини ошириш; фитогормоннинг биосинтезига таъсир этиш (стимуллаш ёки тўхтатиш); фитогормон транспортини тўхтатиш; фитогормоннинг инактивация тизимига таъсир этиш (стимуллаш ёки тўхтатиш);