logo

Жамоат биноларининг гуруҳлари. Жамоат биноларининг типологик ечимлари ва шакллантирувчи асосий омиллар

Yuklangan vaqt:

05.05.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

201 KB
Жамоат биноларининг гуруҳлари. Жамоат биноларининг типологик ечимлари ва шакллантирувчи асосий омиллар Режа: 1. Жамоат бинолари ва иншоотларининг классификацияси 2. Жамоат биноларининг типологик белгиларини шакллантирувчи омиллар 3. Ижтимоий-иқтисодий омиллар 4. Шаҳарсозлик омиллари 5. Жамоат биноларини жойлаштиришга бўлган санитария талаблари Жамоат бинолари ва иншоотларининг классификацияси Жамоат вазифалари учун мўлжалланган бино ва хоналар қуйидаги гуруҳларга ажратилади. 1. Таълим-тарбия вазифалари учун мўлжалланган бино ва хоналар. 1.1. Таълим ва кадрларни тайёрлашга ихтисослашган муассасалар: - мактабгача таълим муассасалари; - умумтаълим муассасалари: мактаб, гимназия, лицей, коллежлар; - касб-ҳунар (бошланғич, ўрта, олий ва диплом олди) таълим муассасалари. 1.2. Мактабдан ташқари таълим муассасалари (мактаб ўқувчилари ва ёшлар учун). 1.3. Ихтисослаштирилган муассасалар (аэроклуб, автомактаб, мудофаа таълим муассасалари ва ш.к.). 2. Соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш бинолари ва хоналари. 2.1. Соғлиқни сақлаш муассасалари: - стационар бўлинмали даволаш муассасалари, тиббий марказлар ва ш.к. - амбулатория-поликлиника ва тиббий-соғломлаштириш муассасалари; - дорихоналар, сут ошхоналари, қон қуйиш станциялари ва бошқалар; - тиббий-реабилитация ва коррекция муассасалари (шу жумладан болалар учун ҳам). 2.2. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари: - стационари бўлмаган муассасалар; - стационари бор муассасалар, шу жумладан болалар учун васийлик муассасалари. 3. Аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш бинолари ва хоналари. 3.1. Чакана ва майда улгуржи савдо корхоналари. 3.2. Умумий овқатланиш корхоналари. 3.3. Аҳолига маиший ва коммунал хизмат кўрсатувчи ноишлаб чиқариш корхоналари: - аҳолига бевосита хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган коммунал хўжалик муассасалари; - фуқаролик маросимлари муассасалари. 3.4. Аҳолига бевосита хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган алоқа муассасалари ва корхоналари. 3.5. Аҳолига бевосита хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган транспорт муассасалари: - транспортнинг барча турлари учун вокзаллари; - йўловчиларга (шу жумладан туристларга ҳам) хизмат кўрсатиш муассасалари. 3.6. Санитария-маиший вазифалар учун мўлжалланган иншоот, бино ва хоналар. 3.7. Ветеринария муассасалари. 4. Аҳолининг маданий-ҳордиқ чиқариш фаолияти ва диний маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган иншоотлар, бинолар ва хоналар. 4.1. Жисмоний тарбия, спорт ва жисмоний тарбия-ҳордиқ чиқариш муассасалари. 4.2. Маданий-маърифий муассасалар ва диний ташкилотлар: - кутубхоналар ва ўқиш заллари; - музей ва кўргазмалар; - диний ташкилотлар ва аҳоли учун диний муассасалар. 4.3. Томоша ва ҳордиқ чиқариш-кўнгил очар муассасалар: - томоша муассасалари; - клублар ва ҳордиқ чиқариш-кўнгил очар муассасалар; - дельфинарий, аквапарк, аттракционлар комплекслари ва шу кабилар. 5. Вақтинчалик истиқомат қилиш бинолари ва хоналари. 5.1. Меҳмонхоналар, мотеллар ва бошқалар. 5.2. Санаторий, пансионат, дам олиш уйлари, туризм муассасалари, болалар ва ёшлар учун йил бўйи ишлайдиган лагерлар ва шу кабилар. 5.3. Ўқув муассасаларининг ётоқхонлар ва интернатларнинг ётоқхона корпуслари. Ушбу рўйхатга жамоат биноларининг қуйидаги гуруҳларини киритиш лозим. 6. Илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа ташкилотлари ва бошқармалари. 6.1. ИТИ ва лойиҳа ташкилотларининг бинолари. 6.2. Архивлар ва ахборот марказларининг бинолари. 6.3. Бошқарув муассаларининг бинолари: - вазирликлар, идоралар, элчихоналар ва консулхоналарнинг бинолари; - вилоят, шаҳар, туман ва посёлка маъмуриятларининг бинолари; - ишлаб чиқариш корхоналари маъмуриятининг бинолари. 6.4. Ишбилармонлик марказларининг бинолари: - бюро ва офислар; - нотариал идоралар ва юридик маслаҳатхоналар; - ижодий устахоналар ва ателье бинолари. 7. Кредит-молия муассасаларининг бинолари. 7.1. Банк бинолари ва комплекслари: - марказий (эмиссия) банклар; - тижорат банклари; - омонат кассалари. 7.2. Ҳисоб-китоб-касса марказлари. 7.3. Ғазначилик бинолари. 7.4. Биржаларнинг бинолари. 8. Кўп функцияли бинолар ва комплекслар.  Савдо, меҳмонхона, спорт, ишбилармонлик, томоша, кредит-молия каби турли функционал вазифалар учун мўлжалланган жамоат бинолари Жамоат биноларининг типологик белгиларини шакллантирувчи омиллар Жамоат бинолари ва иншоотлари архитектураси ижтимоий-иқтисодий, шаҳарсозлик, экологик, санитария, функционал, ҳажмли-режали, конструктив, композицион-бадиий омилларнинг ўзаро ва биргаликдаги таъсири остида шаклланади. Биноларнинг турли типлари учун муайян даврнинг бир қатор шароитларига боғлиқ ҳолда у ёки бу омилнинг таъсири аҳамиятлироқ ва устувор бўлиб қолади. Уларни изчиллик билан кўриб чиқамиз. Ижтимоий-иқтисодий омиллар Цивилизация ривожланишидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар биноларни меъморий лойиҳаланишига қанчалик тез таъсир қилишини тарих яққол намойиш қилиб берган. Муайян давр ва воқеликлар жамоат биносининг у ёки бу турига бўлган эҳтиёжни, шунингдек ҳар бир тур ичидаги муайян тарихий давр ва иқтисодий тузилма учун мос бўлган аниқ ўзига хос хусусиятлар йўналишини белгилаб беради. Алоҳида турлар ўртасидаги аниқ чегараларнинг йўқолиб бориши, полифункционаллик, универсаллик, бино турини шакллантирувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва бир бирига қўшилиб кетиши ҳозирги кун учун хос ҳисобланади. Архитектура ва шаҳарсозликка менежмент методларининг татбиқ этилиши шаҳар ривожланиши манфаатларига зид келиши мумкин. Шаҳарсозлик йўналишидаги лойиҳалаш ўз моҳиятига кўра ижтимоий акция бўлиб, жамоавий бирдамликни ифодалайди. Шаҳарсозлик комплексларини, бир нечта бинолардан таркиб топган кўп функционал ансамблларнинг ташкил этилиши ўрнига индивидуал объектларни жойлаштириш амалиёти татбиқ этилмоқда. Биноларни лойиҳалаштиришга бу каби ёндошиш натижасида шаклланиб улгурган шаҳар қабул қила олиши мумкин бўлган миқдордан кўпроқ доминанталар яратилишига олиб келади. Бу ерда шаҳарсозлик бошқарувида аҳамиятли мавқега эга йирик инвесторлар ва банклар томонидан “доминанто-полислар” қуришга бўлган талаб ва буюртмалар ҳажми кун сайин ортиб бориши кузатилади. Бу муаммонинг бошқа жиҳати сифатида шаҳарсозлик сиёсатида икки томонлама ечимга эга функцияларнинг ажратилишини эътироф этиш мумкин. Бу ҳолатни ҳаётнинг реал воқеликларини иқтисодий концепциялар асосида ажратилиши ва турмушнинг барча соҳаларини қамраб олган меҳнат тақсимотининг иқтисодий тоифаланиши натижалари билан изоҳлаш мумкин. Шаҳарсозлик нуқтаи назарида бу ҳолат икки тенденция сифатида акс эттирилади: - функция кооперацияси ва ихтисослашуви шаҳарнинг жамоат марказида жойлашган кўп қаватли комплекс бўлишини талаб қилади; - функциянинг қисмларга ажратилиши шаҳар марказидан узоқда жойлашган кам қаватли жамоат бинолари қурилиши тақозо қилади. Бироқ, функционал зоналаш назарияси эркин ва алоҳида турувчи, кенг ҳудудлар билан ўралган ва тегишли энергия йўқотишлари мавжуд бўлган бинолар қурилиши ғоясини илгари суради. Ушбу назариянинг яққол ва кундалик исботи сифатида тижорат зоналардаги автотураргоҳларни келтириш мумкин – бу иншоотлар, худди бизнес-марказлар сингари тунда умуман бўмбўш бўладилар. Худди шундай ҳолатни турар-жой зоналарида кундуз соатларида кузатиш мумкин. Кўп энергия сарфлайдиган ва “катта энергия йўқотишли”, яъни саноат-тижорат зоналаридаги энергияни беҳуда сарфлайдиган улкан юзали ясси томлар очиқ дам олиш жойлари сифатида фойдаланилмайди. Муаммонинг ечими экологик лойиҳалаш ва кўп функцияли универсал биноларни қуриш, бино фасадларини йўналишга қараб ассиметрик жойлаштириш, саноат-тижорат биноларининг ясси томларида турар-жой хоналарини қуриш билан боғлиқ. Бу каби ёндошувлар минтақавий иқлим шароитлари, қурилишнинг маҳаллий хусусиятлари, узоқ муддат хизмат қиладиган маҳаллий материаллардан фойдаланиш кўламини кенгайтирилишига асосланадилар. Шундай қилиб, янги минтақавий сифат ривожланиши зарур. Экологик қурилиш, биринчи навбатда, минтақавий фарқланишларга эга ва уларни ҳисобга олган ҳолдагина бино ва умуман шаҳарнинг янги индивидуал турини яратиш мумкин. Шаҳарсозлик омиллари Шаҳарсозлик омиллари жамоат биноларини шаҳарнинг режали тузилмасидаги жойлашувини белгилаб берадилар. Шаҳар ҳудуди функционал фойдаланишига қараб истиқомат, ишлаб чиқариш ва ландшафт-рекреация зоналарига бўлинади. Истиқомат ҳудуди уйжой фондини, жамоат бинолари ва иншоотларини, шу жумладан илмийтадқиқот институтлари ва уларнинг комплексларини, шунингдек санитарияҳимоя зоналарини ташкил этишни талаб этмайдиган алоҳида коммунал ва саноат объектларини жойлаштириш, шаҳар ичидаги қатнов йўллари, кўчалар, майдонлар, парк ва боғлар, бульвар ва умумий фойдаланишдаги жойлар учун мўлжалланади Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги истиқомат ҳудудларининг режали тузилмасини жамоат марказлари, турар-жой иморатлари, кўча-йўл тармоғи, умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларнинг ўзаро боғланишини ва, шу билан бирга, умуман, аҳоли пунктининг майдони ва ҳудудининг табиий шароитларига боғлиқ бўлган режали тузилмасини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш лозим. Шаҳарларда ўз таркибида умумшаҳар маркази, режалаштирилган ҳудудлар (зоналар) марказлари, турар-жой ва саноат зоналари, дам олиш зоналари, кундалик эҳтиёжлар учун савдо-маиший марказлари, шунингдек шаҳар яқинида жойлаштирилиши мумкин бўлган ихтисослаштирилган (тиббий, ўқув, спорт ва бошқа) марказлар мавжуд бўлган жамоат марказлари тизимини шакллантириш лозим. Жамоат марказларининг сони, таркиби ва жойлаштирилиши шаҳарнинг катталиги, унинг жойлашув тизимида тутган ўрни ва ҳудуднинг функционал-режали ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Йирик ва жуда йирик шаҳарлар, шунингдек тузилмаси қисмларга ажратилган шаҳарларнинг умумшаҳар жамоат маркази, одатда, шаҳар миқёсидаги кичик марказлар билан тўлдирилади. Кичик шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида ягона жамоат маркази шакллантирилиб, турар-жой иморатлари зонасида жойлаштириладиган кундалик фойдаланишдаги объектлари билан тўлдирилади. Умумшаҳар марказида, унинг ўлчамлари ва режалаштирилишига боғлиқ равишда, умумшаҳар ядросини ташкил этувчи ўзаро боғланган жамоат ҳудудлар (бош кўчалар, майдонлар, пиёда зоналари) тизимларини ташкил этиш лозим. Тарихий шаҳарларда умумшаҳар маркази ядросини тарихий иморатлар қурилган ҳудудда тўлиқ ёки қисман шакллантиришга қарор топган тарихий муҳитни сақлаб қолишни таъминлаш шартига риоя қилинганида йўл қўйилади. Турар-жой иморатларини қуриш ва аҳолига маданий-маиший тизимини шакллантиришнинг шаҳарсозлик концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ ҳар бир шаҳарсозлик тузилмаси учун муайян хизмат кўрсатиш босқичи мос келиши керак: шаҳарга – эпизодик хизмат кўрсатиш, турар-жой туманига – даврий хизмат кўрсатиш, микротуманга – кундалик хизмат кўрсатиш. 1. Микротуман маркази – кундалик хизмат кўрсатиш – микротуман даражаси – биринчи босқич. Микротуман – турар-жой бинолари қурилмасининг тузилмавий элементи, одатда 10-60 гектар, лекин 80 гектардан кўп бўлмаган майдонда жойлашади. Микротуман магисталь йўллар ва кўчалар билан қисмларга ажратилмайди. Микротуман доирасида кундалик маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасалари жойлашган бўлиб, уларнинг хизмат кўрсатиш радиуси 500 метрдан ошмайди (мактаб ва мактабгача таълим муассасалари бундан истисно); чегаралари, одатда, магистраль ёки турар-жой кўчалари, пиёда йўллари, табиий тўсиқлар билан белгиланади. Микротуман маркази таркибига қуйидаги жамоат бинолари киради: - мактабгача таълим муассасалари; - мактаб; - озиқ-овқат (сут, нон ва нон маҳсулотлари) дўконлари; - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари; - алоқа бўлими; - банк филиали; - поликлиника. 2. Турар-жой туманининг маркази – даврий хизмат кўрсатиш – тураржой ёки режалаштирилган туман даражаси – иккинчи босқич. Турар-жой тумани – шаҳарнинг аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудининг тузилмавий элементи, одатда, 80-250 гектар майдонни эгаллайди ва унинг доирасида хизмат кўрсатиш радиуси 1500 метрдан ошмайдиган муассаса ва корхоналар, шунингдек шаҳар аҳамиятига эга объектларнинг бир қисми жойлаштирилади; табиий ва сунъий тўсиқлар, магистраль кўчалар ва умумшаҳар аҳамиятига эга йўллар билан чегараланди. Турар-жой тумани маркази таркибига қуйидагилар киради: - ихтисослаштирилган мактаблар; - банк бўлинмалари; - почта муассасалари; - кутубхоналар; - катта бўлмаган спорт иншоотлари; - клублар; - кинотеатрлар; - универсал заллар; - кафе. 3. Умумшаҳар маркази – эпизодик хизмат кўрсатиш – шаҳар миқёси – учинчи босқич. Таркибига қуйидагилар киради: - театрлар; - музейлар; - киномарказлар; - кўргазма заллари; - йирик спорт иншоотлари; - йирик савдо марказлари. Аҳолига хизмат кўрсатишнинг босқичли схемасига касалхона ва йирик илмий марказлар киритилмайди, сабаби, уларнинг аксарият қисми аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларда эмас, балки шаҳарнинг ландшафт- рекреация зонасида жойлаштирилади. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхонларини истиқомат қилиш жойлари ва ишхоналарга яқинлаштириб жойлаштириш ва одатда, жамоат марказларини жамоат йўловчи транспорт тармоғи билан боғланишини кўзда тутиш лозим. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари сони ва сиғимларини ҳисоблашда белгиланган тартибда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ёки лойиҳалаш топшириғига кўра ишлаб чиқилган ижтимоий нормативларга риоя қилиш. Жойлашув тизимларининг шаҳар- марказларидаги хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарининг сони, таркиби ва сиғимини белгилашда бошқа шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидан келувчи аҳоли ҳам ҳисобга олиниши зарур. Тарихий шаҳарларда эса, ушбу ҳудудларга ташриф буюрувчи туристлар оқими ҳам инобатга олишиниши керак. Қишлоқ аҳоли пунктларидаги хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарини қишлоқ аҳолисини энг зарур хизматлар билан 30 дақиқапи пиёда юриш радиусида таъминланишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш зарур. Хизмат кўрсатишнинг юқорироқ даражаси учун мўлжалланган объектлар билан таъминлаш қишлоқ аҳоли пунктларининг гуруҳлари учун кўзда тутилиши лозим. Хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун стационар бинолардан ташқари кўчма воситалар ва мавсумий фойдаланиладиган иншоотлар ва улар учун алоҳида майдончалар ҳам назарда тутилади. Турар-жой иморатлари қурилган ҳудудда жойлаштирилган муассасалар ва корхоналар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш радиуслари, одатда, қуйидаги жадвалда кўрсатилган кўрсаткичлардан кўп бўлмасликлари керак: Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари Хизмат кўрсатиш радиуси, м Мактабгача таълим муассалари: шаҳарларда қишлоқ аҳоли пунктлари ва кичик шаҳарларда 300 500 Умумтаълим мактаблари 750 Жисмони тарбия-соғломлаштириш машғулотлар учун хоналар 500 Турар-жой туманларининг жисмоний тарбия-спорт марказлари 1500 Поликлиникалар ва уларнинг шаҳарлардаги филиаллари 1000 Сут ошхонасининг тарқатиш пунктлари 500 Шаҳарлардаги дорихоналар 500 Маҳаллий аҳамиятга эга савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари шаҳарларда қишлоқ аҳоли пунктларида 500-800 2000 Алоқа бўлинмалари ва омонат банкининг филиаллари 500 Ушбу қисқача таҳлилдан қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: турар-жой иморатлари шаҳарнинг асосий “тўқимасини” ташкил қилиб, фон вазифасини бажарадилар, жамоат бинолари эса микротуман, турар-жой тумани, шаҳарнинг жамоат марказини шакллантириб, ўзига хос “каркас” вазифасини ўтаб, шаҳарсозлик доминанталарини ташкил қиладилар. Шунинг учун ҳам, уларнинг чуқур-фазовий, ҳажмий ва фронтал композициясига қўйиладиган эстетик талаблар анча юқори бўлади. Реконструктив чоралар ижтимоий аҳамиятга эга кундалик ва даврий хизмат кўрсатиш объектларининг микротуман ва турар-жой ҳудудларида ташкил этилган тармоқларини сақлаб қолиш ва тўлдиришга қаратилиши лозим. Кундалик эҳтиёжлар бўйича энг асосий корхонлар сифатида қуйидагилар қайд этилган: нархлари мўътадил бўлган универсам туридаги универсал озиқ-овқат дўкони, умумий овқатланиш корхоналари – кафе, емакхоналар, ошхона, диетик ошхоналар, кулинария дўконлари; маиший хизмат кўрсатиш корхоналар – кир ювиш ва кимёвий тозалаш корхоналарининг қабул пунктлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кир ювиш корхоналар, пойафзал, металл буюмлар, чарм-галантерея ва шу кабиларни таъмирлаш бўйича кичик устахоналар, кийим-кечак, бош кийим ва трикотаж маҳсулотларини тикиш ва таъмирлаш ательеси, сартарошхона, фотоателье, хизмат кўрсатиш бюроси ва ҳ.к. Жамоат биноларини жойлаштиришга бўлган санитария талаблари Яшаш муҳити ва одам соғлиғига таъсир ўтказувчи манбалар ҳисобланувчи корхоналарни, уларнинг ўзига хос технологик жараёнларига эга бўлган алоҳида бинолари ва иншоотларини турар-жой иморатлари жойлашган ҳудуддан санитария-ҳимоя зоналари билан ажратиш лозим. Санитария-ҳимоя зонаси (СҲЗ) – саноат майдончалари чегаралари ва турар- жой иморатлари, ландшафтрекреация зонаси, дам олиш ва курорт зоналари ўртасидаги ҳудуд. Санитария қоидалари корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг санитария классификациясига боғлиқ равишда санитария-ҳимоя зоналарининг ўлчамларига, уларни ташкил қилиш ва ободонлаштирилишига, ушбу ўлчамларни қайта кўриб чиқишга бўлган талабларни белгилаб берадилар. Спорт иншоотлари, парклар, таълим муассасалари, умумий фойдаланишдаги даволаш-соғломлаштириш муассасаларини СҲЗ ҳудудида жойлаштиришга йўл қўйилмайди. СҲЗ лар ичида ёнғин деполари, ҳаммомлар, кир ювиш корхоналари, гаражлар, автомобиль ва мотоциклларни якка тартибда сақлаш учун тураргоҳлар, конструкторлик бюролари, ўқув муассасалари, поликлиникалар, бошқарув бинолари, ёқилғи қуйиш станциялари, поликлиника, дўконлар, ушбу корхоналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот лабораториялар, корхона ходимлари учун спортсоғломлаштириш иншоотларини жойлаштириш мумкин. СҲЗ имкон қадар кўкаламзорлаштирилиши лозим. Турар-жой иморатлари жойлашган ҳудудлар ва қуйида санаб ўтилган санитария-техник иншоотлар, транспорт инфратузилмаси иншоотлари, коммунал соҳа объектлари, спорт иншоотлари ва садо корхоналари ўртасида эни 50 метрдан кам бўлмаган санитария-ҳимоя зонаси ташкил қилинган бўлиши зарур: - спорт ўйинларининг ўтказишга мўлжалланган ва 100 тагача ўринли трибуналари бўлган очиқ турдаги жисмония тарбия-соғломлаштириш иншоотлари; - савдо комплекслари, майда улгуржи бозорлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари бозорлари; - камида икки постга эга автомобил ювиш жойлари (автомобилларга қўшимча хизмат кўрсатишсиз); - бир сменада 500 кг гача кир ювиш қувватига эга кир ювиш корхоналари; - маиший техника, соат, пойафзал таъмирлаш устахоналари (алоҳида жойлаштирилган); - “Тез ёрдам” хизмати кичик станциялари; - автоматик телефон станциялари; - савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (стационар ва вақтинча); - кичик кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхоналари; - алоҳида жойлаштирилган ёпиқ жисмоний-тарбия-соғломлаштириш комплекслари, спорт клублар, очиқ спорт майдончалари. Адабиётлар: 1. Убайдуллаев Х.М., Инагамова М.М. Турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалашнинг типологик асослари: Дарслик. - Т.: Voris- nashriyot, 2005. 2. Абдужаббарова М.Т. Турар-жой биноларини лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. – Т.: ТАҚИ, 2018. 3. Қодирова С.А. Жамоат биноларини лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. – Т.: ТАҚИ, 2015. 4. Иногомов Б.И. Замонавий бино ва иншоотларни лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. - Т.: ТАҚИ, 2010. 5. Убайдуллаев Х.М., Хидоятов Т.А, Абдурахманов Й.И, Коробовцев Г.И., Мансуров Я.М. Архитектуравий лойиҳалаш: Ўқув қўлланма. - Т.: ТАҚИ, 2012. 6. Убайдуллаев Х.М., Махмудов В.М. “Методика архитектурного проектирования” Тошкент,ТАҚИ, 2010 й., ўқув қўлланма. 7. Хидоятов Т.А., Кадирова С.А., Магомедова Ф.Х. “Архитектура общеобразовательных школ Узбекистана”. Ташкент 2005 г. 8. Қодирова Т.Ф. Ўзбекистоннинг истиқлол йиллари меъморчилиги: Ўқув қўлланма., ЎАЖБНТ маркази, 2004 й. Рожин И.Е., Урбах А.И. Архитектурное проектирование общественных зданий и сооружений : Учебник., - М.: Стройиздат. 1990 г