logo

Қурилиш ва қурилиш монтаж ташкилотларида қурилишни амалга ошириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

101.5 KB
Қурилиш ва қурилиш монтаж ташкилотларида қурилишни амалга ошириш Режа: 1. Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда умумий қоидалар. 2. Қурилишда ишлаб чиқаришни тайёрлаш. 3. Қурилишни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш ишлари ҳужжатлари Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда умумий қоидалар Мазкур меъёрлар ва қоидалар, янги қурилиш ва ҳаракатдаги кенгайтириш ва таъмирлаш объектлари (корхона, бино, иншоот ва уларнинг комплекслари) ни ташкил этишда, қурилиш, кенгайтириш ва таъмирлаш объектларини эгалик турларидан қатъий назар Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган, лицензияга эга бўлган барча ижрочиларга (қўшма, ҳорижий, хусусий) бўлган талабларни умумий қоидасини белгилайди. Айрим махсус қурилиш турларига оид талабларни мазкур қоидага, ушбу қурилиш турларини махсус ҳолатларини кўрсатувчи корхонавий(тармоқли) меъёрий ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан келишилган ва тасдиқланган қўшимчаси талабларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш керак. Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш барча ташкилий, техник ва технологик ютуқларнинг якуний натижасига эришишни – шартнома асосида белгиланган муддатда, қурилиш объектини сифатли қилиб тугатиб, ишга туширишни таъминлайди. Қурилиш объекти шартномаси марказлаштирилган маблағлар ҳисобига танлов асосидаги сотув шартлари ва тузилган шартнома асосида ишни таъминлаб берадиган (бера оладиган) юридик шахслар томонидан тузилади. Объектлар бўйича қурилиш муддати танлов асосидаги сотув шартлари бўйича бир календар йилдан ортиқ бўлса, иккинчи ва қолган йиллардаги бажариладиган ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши асосий бош шартномага илова қилинадиган қўшимча битим билан расмийлаштирилади. Капитал қурилишда танлов асосидаги сотув ҳаракатдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом» бўйича регламент қилинади. Капитал қурилишда тўлиқ тугалланган объект қурилиши марказлаштирилган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши шарт. Лойиҳаларни бошқа маблағлар ҳисобига тарқатилганда, объектларни тўлиқ битказиш томонлар шартномаси ёки танлов савдоси шартлари бўйича қабул қилиниши мумкин. Объект қурилиши: Молиялаштиришнинг очиқлиги, лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги, шартнома тузилганлиги, объектнинг Ўзбекистон Республикаси Давархитект қурилишназорат ташкилоти, ҳамда қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси (ҚТЛ) ва иш олиб бориш лойиҳаси (ИОБЛ) 3-қисм кўрсатмаларига биноан қайд қилинганда рухсат берилади. Объект қурилишини самарадорликни ҳисобга олган ҳолда, қурилишмонтаж ишларини махсус технология асосида кенгайтириб, бошқарувда бозор шаклини қўллаб, меъёрий харажатларни қисқартиришни таъминлаш ва фойда олиш, саноат ва қурилиш ишлаб чиқаришини рационал мослашувига асосан хорижий ва юртимиз илғор тажриба ютуқларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш керак. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишда: объект қурилишида қатнашувчилар шартнома асосида келишилган ишни шартнома шартларига, календар график ва иш сифатига биноан бажариши шарт; материал ресурслари ва ускуналарни намланган ҳолда график асосида, сифат сертифакатлар ва ЎзРСТ бўйича маҳсулот-хом ашё биржалари ва қурилиш моллари бозори, намланган маҳсулотни етқазиб бериш; бино, иншоот ва унинг қисмларини қурилишнинг монолит ва индустриал усуллари бўйича янги конструкция, маҳсулот, буюм ва жиҳозлардан хорижий инвестиция ва илғор технологиялардан кенг кўламда фойдаланган ҳолда тиклаш; қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишларини 2 ва 3 сменали тартибда бажариш, узлуксиз иш ҳафтасини технологик тартиб ва техник ўриндошликка асосланиб, объектни бошланғич лойиҳалаштиришини амалга ошириш, унинг қурилиш жараёнини тўлиқ тугатишни амалга ошириш, қурилишдаги таваккалчиликни суғурта қилиш; қурилишда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилишни киритиш,бунда фойда олиш ва устама сарф ҳаражатлар, бошқа лимит харажатларни қисқартиришни таъминлашни ҳисобга олиш; бино, иншоот, тармоқ, бўлак, бўлим, қаватларни ҳисобга олган ҳолда моддий ресурсларни календар режа ва иш жадвали асосида етказиб бериш; бино, иншоот ва унинг қисмларини индустриал услубда конструкциялар, маҳсулот, буюм ва жиҳозларни бут етказиб баришни кенг кўламда қўллаб тиклаш; қурилиш-монтаж ишларини юқори маданият билан бажариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш, техник, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш; атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига амал қилишни таъминлайди. Буюртмачи бино ёки иншоотлар қурилишини (шу жумладан қурилишни тўлиқ қуриб битказиш) бошлашдан олдин Давархитектқурилишназорат ташкилотларида «қурилиш-монтаж ишлари ишлаб чиқаришига рухсатнома» сини расмийлаштириб пудрат қурилиш ташкилотига топшириши керак. Қурилишни технологик тартибда календар жадвал асосида олиб бориш керак. Мавсум ишларини бажариш-кўкаламзорлаштириш ва асфальт қилиш, ободонлаштириш, шу жумладан тайёрлов ишлари, қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси ва қурилиш календар жадвалида белгиланган муддатда, йил фаслининг қулай вақтида бажарилиши керак. Объект қурилишининг асосий ишларига ёки унинг қисмларига фақатгина: қурилиш учун майдон ажратилганлиги (трасса); қурилиш майдони керакли қўриқлов, ҳимоялов воситалари билан ўралгандан; қурилиш учун геодезик ажратиш асоси барпо этилгандан кейин амалга оширилади. Бино ва иншоотларни қуришдан олдин: махсус ажратилган жойдаги ерни рекултивация учун ишлатиладиган ўсимлик грунт қисмини кесиш ва жойлаштириш; қурилиш майдонини вертикал режалаштириш грунт зичлигигача кўтармаларни табиий шароитда зичлаш (ёки берилган лойиҳа бўйича; сувни четлатиш ишлари; қурилишни ташкил қилиш ва ишни олиб бориш лойиҳаларида кўрсатилган қурилиш вақтида керакли бўлган асосий ва вақтинчалик ички майдон йўллари, муҳандислик тармоқлари (канализация, сув, иссиқлик, электр таъминот ва бошқалар)ни бажарилиши шарт. Ер усти конструкцияларини қуриш (бино, иншоот ёки унинг қисмлари, бўлимлари, бўлак, илмоқлар ва бошқалар) ер ости қурилиш конструкциялари тугалланмаган ва ўра, хандакларни грунт зичлигининг табиий ҳолатида ёки топширилган лойиҳа (иш олиб бориш лойиҳасида кўрсатилган бошқа муддатлар бўйича ер ости конструкциялари бундан мустасно) ларсиз манн этилади. Агарда қурилиш майдони табиий офат ва геологик жараёнларга моиллик ерда жойлашган бўлса (сел, кўчки, ботқоқлик, тошқин ва бошқалар), қурилиш учун геодезик ажратиш асоси барпо этилгандан кейин, майдон ичи тайёргарлик ишлари ҳудудни юқорида кўрсатилган жараёнлардан ҳимоялаш биринчи галдаги махсус лойиҳа бўйича амалга оширилиши керак. Барча ишларни санитар турмуш чоралари, овқатланиш ва тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилмасдан объект қурилишини бошлаш ман этилади. Ишлаб чиқаришни таъминлаб берувчи барча муҳандислик тармоқларини фойдаланишга топширилаётганда фойдаланувчи туман, шаҳар, вилоят қатнашчилари билан (электртармоқ, сув таъминоти, канализация, коммунэнерго ва алоқа бўлимлари вакиллари) биргаликда қабул қилиниши керак. Йирик объектларни қуришда қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ёки шартномада кўрсатилган тартибга кўра ишга тушириладиган комплекслар асосида амалга оширилиши мумкин. Йирик корхоналар қурилишида ажратиладиган техник тармоқлар тармоқли усул билан ўзаро боғлиқ бўлиб объектни қисмларга ажратади. Уларнинг техник тайёргарлиги қурилиш-монтаж ишларининг тугалланганлигидан сўнг, объектнинг тўлиқ битмаганлигидан қатъий назар, тузатиш ишлари ва агрегат, механизм, мосламаларни синашга рухсат беради. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасида ажратилган тармоқларга асбобускуналар, конструкциялар, керакли материаллар, меҳнат ресурслари ва механизация воситаларини етказиб беришни аниқлаштириш керак. Қурилишда ишлаб чиқаришни монолит ва индустриал усулларда ташкил этиш, маҳсулот, конструкцияларни етказиш ва тайёрлашни, объект қурилишни лойиҳа ҳужжатлари ва иш олиб бориш лойиҳаси асосида шартнома талабларига биноан ўз ичига олади Қурилишни ташкил этиш лойиҳасида объект қурилишида танланган чора- тадбирлар ҳақида техник-иқтисодий исбот келтириш керак. Керакли ускуналар, конструкция ва жиҳозлар етказиш, меъёрий ҳужжат талабларига биноан технологик тартибда объект қурилишини ўз вақтида бошлаш каби саволларни кўриб чиқиш керак. Объект таркибидаги нусхали ва кўп марта қўлланиб келинадиган келадиган бино, иншоот ва унинг қисмлари (қозонхона, компрессор ва насос станциялари, транспорт галереялари, қайта қурилган ишлаб чиқариш бинолари )ни қурилаётганда, технологик тармоқ, агрегатлар монтажида, муҳандислик жиҳозларини қўйилганда, қурилиш майдонидан ташқарида жиҳоз ва конструкцияларни агрегирование қилиб, етказиб берувчи завод ва йиғув-бутлаш корхоналарида, ҳамда қурилиш индустрияси негизида уларни қурилишларга блокларда етказиб бериш ишларини максимал бажарилишини тафсия қилинади. Тармоқ объектларини тиклашда (транспорт ва алоқа, мелиоратив қисм, электрузатиш тармоқлари ва бошқалар) ва қурилиш ташкилотларининг ҳар доимги жойидан узоқроқда жойлашган объектларни, ҳамда махсус ташкилотлар билан алоҳида ишларни бажариш учун кучларни сафарбар қилинганда муҳим қурилишларда механизацияланган қисмлар ва энергетик таъминот билан, шунингдек мобил (инвентар) ишлаб чиқариш, омборхона, ёрдамчи, турар жой, жамоат жойларида мобил қурилишни ташкил этиш тавсия қилинади. Ўзлаштирилмаган жойлардаги объект қурилишида, ҳамда узоқ масофада жойлашган тармоқ объектлари қурилиш ташкил этишда навбатчилик усулини қўллаб, ўзлаштирилган ерларда жойлаштирилган қурилиш ташкилотларини мунтазам равишда алмашувчи қисмларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Махсуслаштирилган ускуналар билан ишлаш ва кадр тайёрлашни ташкил этиш (сунъий, химиявий, криоген ва термик кучсиз грунтларни боғлаш, ер ости коммуникацияларини хандаксиз ётқизиш, минора хилдаги баланд иморатлар монтажи, химик ва иссиққа чидамли устини ёпиш мосламалари ва бошқалар)ни шу ишларни бажариш учун лицензияси бор махсуслаштирилган қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил этаётганда қурилишнинг бош режаси бўйича назорат органлари ва туман ҳокимлиги келишилган ҳолда, чора-тадбирлар амалга ошириш керак. Унда: шахобча йўлларини ўз вақтида қуриш, хўжалик омборхоналарини ташкил этиш, қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш ва турар-жой, ижтимоий-турмуш хоналарини тайёрлаш, лойиҳалаштирилган бино ва иншоотлар имкониятидан келиб чиққан ҳолда қурилиш керак бўлган коммунал хўжаликлар кўриб чиқилиши лозим. Объект қурилиши сиқилган шароитларда ва шаклланган шаҳар қисмларида бажарганда, ишларни бажариш хавфли доира, ер ости иншоотлари ва коммуникациялари ўқлари ва чегаралари, ҳамда транапорт ва пиёдалар ҳаракатининг хавфсизлиги ҳаракатдаги корхоналар, бинолар ва иншоотларга кириш ва ёндашиш чизмалари давлат назорати ташкилотлари ва маҳаллий ҳукумат органлари ва ўз-ўзини бошқарув (туман ва шаҳар ҳокимиятлари) ва фойдаланиш муассасалари билан келишилган бўлиши керак. Ҳар бир қурилиш объектида: қурилишни ташкил қилиш лойиҳасида белгиланганидек бажарилаётган ишларнинг барча турлари бўйича 1 илова келтирилган умумий журнал, кириш назорат журнали, ҳамда махсус ишлар-бетон, пайвандлаш, ташқи девор чоклари зичлиги, геодезик назорат журналларини олиб борилиши керак; яширин ишларни гувоҳлаш, муҳим конструкцияларининг оралиқ қабули, жиҳоз, системалар, муҳандислик тармоқлари ва мосламаларни синаш, ишлатиб кўриш тўғрисида далолатномалар тузиш; бошқа ШНК ларда кўрсатилган алоҳида ишлар ва бажарилувчи ҳужжатлар-ишчи чизмалар комплекти, бажарилган ишлар бўйича ёзиғи билан шу чизмалар учун ёки ишлаб чиқаришнинг қурилиш-монтаж ишлари учун жавобгардир. Давархитектқурилишназорат вакиллари ва лойиҳа авторлари, буюртмачи техник назорати ва лойиҳа ташкилоти билан келишилган ҳолда ўзгартишлар киритишни амалга ошириш керак. Қурилишда ишлаб чиқаришни тайёрлаш Умумий ташкилий-техник тайёргарлик амалдаги қурилишни ташкил этиш шартномаси қоидаларига биноан бажарилиши керак ва у ўз ичига: қурилишни лойиҳа ҳужжатлари билан таъминлаш, қурилиш учун майдон (трасса) ажратиш, қурилишни молиялаштиришни расмийлаштириш, пудрат ва субпудрат ишларига шартнома тузиш, ишлаб чиқариш ишларига рухсатнома расмийлаштириш, бузиш керак бўлган бинодаги одам ва ташкилотларни кўчириш ишларини ҳал қилиш,қурилишни ўтиш йўллари, электр, сув ва иссиқлик, алоқа бўлими, ҳамда қурувчи кадрларни турмуш маиший хизматлари хоналари билан таъминлаш, қурилишга жиҳоз, конструкция, буюм ва тайёр маҳсулот етказиб беришни олади. Объект қурилиши учун тайёргарлик техник-муҳандис ходимлари томонидан ШНҚ нинг меъёрий талабларини, лойиҳалаштириш ҳужжатларини, ишлаб чиқариш ва қурилишни ташкил қилиш лойиҳаларини ишни сифатли бажаришга қаратилган психологик факторларни таҳлил қилишни, иш олиб боришни бошқаришнинг янги усулларини, бажариладиган ишларни киритиш, операцион ва геодезик сифат назоратини белгилаш, ўрганишни кўзда тутади. Қурилиш ишлари билан бошқаришга дастлабки аттестациядан ўтган техник- муҳандис ходимлар қўйилади. Майдон ташқари тайёрлов ишларига қурилиш шахобча йўллари, трансфарматор подстанциялари билан электрузатиш тармоқлари, сув тўсиқлари билан сув таъминоти, тозалаш қурилмалари билан канализация коллекторлари, қурувчилар учун қишлоқлар, қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш базаларининг ривожи учун керакли қурилмалар, ҳамда қурилишни бошқариш учун алоқа воситаларини тузишни ташкиллаштириш киради. Майдон ички тайёргарлик ишлари қурилиш учун геодезик режа асосларини қабул қилиш-топширишни, муҳандислик тармоқлари учун геодезик режа ишларини йўл, бино ва иншоотларни кўтаришни, ишлаб чиқаришда қурилиш-монтаж ишлари учун қурилиш майдонини бўшатиш (ҳудудни тозалаш, қурилмаларни бузиш ва бошқалар), ҳудудни режалаштиришни, грунт сувларини сунъий пасайтириш (керак бўлганда), мавжуд муҳандислик тармоқларини қайта жойлаш ва янгисини ўтказиш, вақтинчалик ва доимий йўллар барпо этишни, қурилиш майдонини вақтинчалик инвентар тўсиқларни назорат-ўтказиш тартибда жорий этишни, мобил (инвентар) ишлаб чиқариш, бино ва иншоотларни, омборхона, ёрдамчи, турар жой ва жамоат жойларини жойлаштиришни, омборхона майдонлари, жиҳозлар, конструкция ва буюмлар учун хоналар ташкил этишни, қурилиш майдонини ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари учун сув ва инвентар билан,чироқ ва сигнализация воситалари билан таъминлашни ҳисобга олиши керак. Тайёргарлик вақтида, шунингдек қурилиш ишлари учун керакли бино ва иншоотлар ёки шу мақсадда мўлжалланганлари қурилиши керак. Йирик ва уникал объектларни қуришга тайёргарлиги: ишларни тартибли кузатишни (сейсмометрик, метеорологик, геодезик, маркшейдерлик, гидрогеологик, геохимик, тензометрик, гляциологик ва бошқалар) махсус программа асосида ташкил этиш, ҳамда керак бўлса синов полигонлари, метрологик пунктлар ва ўлчов станцияларини тузатишни ўз ичига олади. Изланиш ишлари программалари, конструкциялар синови ва иншоот элементлари, тартибли кузатиш ишлари буюртмачи ва бош лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда ишлаб чиқилиши керак (иш олиб бориш ва қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси бир вақтда ишлаб чиқилади). Қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрилганда, қуйидагилар бажарилиши лозим: ишлаб чиқариш лойиҳаси тузилиши, геодезик режа белгилари, бино (иншоот) қисмлари ва иш турлари бўйича мустаҳкамланган бўлиши керак. Қурилишда ишлаб чиқаришга тайёргарлик қурилиш-монтаж ишларининг қурилиш буюм ва нарсаларининг сифатини назорат қилувчи таъминланган қурилиш лабораториясининг мавжудлигини ҳисобга олиши керак. Қурилишни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш ишлари ҳужжатлари Қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган қурилишни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларисиз олиб бориш ман этилади. қурилишда ташкил этиш лойиҳаси ва ишлаб чиқариш лойиҳаларида қабул этилган фикрлардан, уларни ишлаб чиқазган ва тасдиқлаган ташкилотларни келишувисиз четга чиқиш рухсат этилмайди. Қийин табиий ва геологик шароитларда олиб бориладиган қурилиш ишлари, ҳамда ноёб бино, иншоотлар қурилишида, мавжуд ва қуриладиган бино, иншоот ва конструкциялар мустаҳкамлиги, бардошлилиги ва сейсмомустаҳкамлигини таъминлаш бўйича махсус чоралар кўришни, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси ва ишни олиб бориш лойиҳаларида кўриб чиқилиши керак. Ишни олиб бориш лойиҳаси тузилишида изланиш, синов ва тартибли кузатув программалари ишлаб чиқилиши керак. Бунга қурилиш ишлари ва кейинги иншоот эксплуатацияларини таъминлашда техник- назорат усуллари ва станция, полигон, ўлчов постлари ва бошқа ишлар ташкилоти киради. Қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси буюртмачи, пудрат ташкилотлари, ҳамда қурилишни молиялаштириш ва материал-техник таъминотини бажарувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади. «Қурилишни ташкил этиш»(қурилишни ташкил этиш лойиҳаси) бўлими лойиҳа олди бўлимлари ва лойиҳа ҳужжатлари билан боғланган бўлиши керак. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасини бош лойиҳа ташкилоти ёки унинг буюртмасига биноан қурилиш лойиҳасини бажарувчи лойиҳа ташкилоти ишлаб чиқиши керак. Қурилишни ташкил қилиш лойиҳасининг атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, транспорт, сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, иссиқлик таъминоти, алоқа, уникал техник жиҳозлар ва автоматизация системалари монтажи, жавобгар конструкциялар қурилиши, қийин табиий иқлим ва сиқув шароитларда бажариладиган қурилиш ишлари бўлимларини махсуслаштирилган ташкилотлар ишлаб чиқиши керак. Қурилишни ташкил қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишнинг якуний материаллари: дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА) ёки дастлабки техник- иқтисодий ҳисоблаш (ДТИҲ) техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ёки шу объект қурилишининг хўжалик зарурати ва иқтисодий мақсадга мувофиқликка асослаб бериш ва уни лойиҳалаштириш масалалари; муҳандислик изланишлар материаллари (объектларни қайта таъмирланганда- техник текширувларнинг дастлабки лойиҳа материаллари) ва ноқулай табиий ва геологик жараёнлар ҳудудида тартибли назорат кўрсаткичлари; қурилиш муддатларини белгилаб берувчи ҳужжатлар; қурилиш конструкциялари, тайёр маҳсулот, буюм ва жиҳозларни етказиб берувчи ташкилотлар томонидан ташиш ва етказиш шартлари ҳақида маълумот; мураккаб ва уникал объектлар қурилишига махсус талаблар; қайта таъмирлаш объектларида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишларининг шартлари ҳақида маълумот; бино ва иншоотларнинг дастурий ва конструктив ечимлари асосий ишлаб чиқариш объекти қурилишининг принципиал технологик схемалари, уларни юргазиш комплекс ва тармоқларини бўлиш билан бирга. Таклиф қилинаётган қурилишни ташкил этиш лойиҳаларининг тузилиши ва мазмуни 2-иловада, асосий лойиҳа ҳужжатлари шакллари 3иловада келтирилган. Объект қурилиши муддатидан келиб чиқиб, ишлар ҳажми қурилиш ташкилотининг қарорига биноан бино ёки иншоот қурилиши, уларнинг алоҳида қисмларини кўтариш (ер ости ва усти қисмлари, секция, пролёт, ярус, қават ва бошқалар), алоҳида техник қийин қурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари, бажарилиши,ҳамда тайёргарлик жараёни ишлари ишни олиб бориш лойиҳасида ишлаб чиқилиши ва қурилиш майдонига бинонинг шу қисм(иншоот)лари қурилишининг бошланишидан ёки ишни олиб бориш лойиҳасида кўрсатилган иш бошлаш муддатидан 2 ой олдин берилиши керак. Янги корхоналар, бино ёки иншоотлар қуриш, уларни кенгайтириш ва қайта таъмирлаш ишлари бўйича ишни олиб бориш лойиҳалари бош пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Умумқурилиш, монтаж ва махсус қурилиш ишларининг алоҳида кўринишлари учун ишни олиб бориш лойиҳалари шу ишларни бажарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади. Бош пудрат ва субпудрат қурилиш-монтаж ташкилотларининг буюртмасига кўра ишни олиб бориш лойиҳалари лойиҳалаш, лойиҳа- конструкторлик ва технологик-лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилиши мумкин. Ишлаб чиқариш ташкилот ва корхоналари-буюртмачи, қурилиш-монтаж ва лойиҳалаштириш ташкилотлари, техник қайта қуролланиш ва мавжуд ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ҳақида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда, ишни олиб бориш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқади ва уларни аниқ шарт- шароитларда бажарилиш усул ва кетма-кетлигини белгилайди. Ишни олиб бориш лойиҳасини ишлаб чиқишнинг бирламчи материаллари: қурилишни ташкил этиш лойиҳаси; керакли ишчи ҳужжатлар; конструкция, тайёр маҳсулот, буюм ва жиҳозларни етказиб бериш шартлари, қурилиш машина ва транспорт воситаларидан фойдаланиш, асосий касб бўйича қурувчи кадрлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш технологик бутлиги ва қурилиш молларини ташиш, керак бўлганда қурилишни ташкил этиш шартлари ва ишни навбатчилик (вахта) усули билан бажариш; мавжуд корхона, бино, иншоотларни техник текширувининг материал ва натижалари уларни қайта таъмирлаш, ҳамда қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларининг бажарилиш талаблари ҳисобланади. Таклиф қилинаётган қурилиш ишни олиб бориш лойиҳаси мазмун ва тузилиши 4-иловада, асосий ҳужжат шартлари 5-иловада келтирилган. Ишни олиб бориш лойиҳасида ишлаб чиқилаётган материалларнинг тузилиши ва деталлаштириш, бажариладиган ишлар ҳажми, уларнинг махсуслигидан келиб чиқиб, пудрат қурилиш-монтаж ташкилоти томонидан белгилаб берилади. Мавжуд корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник қайта қуролланиш, ишни олиб лойиҳаси буюртмачи-корхона, ташкилотлар билан келишилган бўлиши керак. Ўта қийин конструкция ва ишлаб чиқариш усуллари бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа ташкилотлари, ишчи ҳужжатлар таркибида махсус ёрдамчи иншоот, қурилмалар учун ишчи чизмалар ишлаб чиқиши керак. Уларга: уникал жиҳозларни, габаритсиз ва оғир технологик, қурилиш ва қурилиш-технологик блокларни ташиш, монтаж ишлари учун (кўтариш, суриш, йиғиш) ускуналаш ва қурилмалар; махсус қобиқсимон гумбазлар қолипи, ечилмайдиган ва сирғанчиқ қолип; ер ости сувларини сунъий пасайтириш ишларини таъминлаш, грунтларни сунъий музлатиш ва уларни мустаҳкамлаш, шу жумладан цементлаш, лойлаш, силикатизациялаш,смолалаш ва термик мустаҳкамлаш; ўра ва хандакларни шпунтлаш; ускуналарни йирик блоклаш монтажи ва конструкцияларни яхлитлаш йиғуви мосламаси; ер ости иншоотларини «грунтда девор» усули билан қуриш учун ускуналаш ва махсус қурилма, грунтни сиқиш усули билан ер ости қувурларини ўтказиш, чуқур иншоотларни қозиқоёқ ҳудудларни ўз оғирлиги ҳисобига пастга тушириш усулини тадбиқ этиш, ҳамда ўта чўкувчан грунтлар мавжудлигида қозиқоёқли фундаментларни ётқизиш; мавжуд бино ва иншоотлар ёнида бажарилаётган бурғулаш- портлаш ишларининг ҳимоялов-сақлаш воситалари; биноларни сурганда ва устига қурганда ёрдамчи воситалар, уларни зиқ шароитларда қурилганда, ҳамда мавжуд корхона, бино ва иншоотларни қайта таъмирлаш киради. Кўрсатилган ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун бош лойиҳалаш ташкилоти махсус лойиҳалаш, лойиҳа-конструктор ва технологик лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилиши керак. Моддий-техник таъминот Бош ва субпудрат шартномаси асосида ишни бажарувчи пудрат ташкилотлари ва буюртмачи-ташкилотлар қурилиш объектини моддий- техник ресурсларининг барча турлари билан, қурилиш-монтаж ишларининг ишлаб чиқариш технологик тартибида, қурилиш графиги муддатлари ва буюртмачи жиҳоз, буюмларни етказиш графигида белгиланган вақтда (шартномага илова қилинган) таъминлаши керак. Қурилишни тўлиқ қуриб битказиш учун моддий-техник ресурслар ва жиҳозлар билан таъминлашни бош пудратчи ташкил қилади. Бунда қурилишларни технологик жиҳоз, буюм ва материаллар билан бутлаш шартнома асосида «қурилишни ташкил этиш низоми» да кўрсатилган тартиб асосида бажарилади. Қурилишларни моддий-техника ресурслари, жиҳозлари билан таъминлаш ярмарка, бозор ва товар-хом ашё биржалари, махсуслаштирилган қурилиш инвестиция биржалари орқали амлга оширилади, ҳамда танлов асосида ҳорижий ва юртимиз етказиб берувчилари қурилиш материал ва жиҳозлари билан таъминлаш етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам бажарилади. Қурилиш-монтаж ишлари бажаришга қурилиш материаллари, конструкциялари ва деталларини тайёрлашга сарф бўладиган эҳтиёжни қурилиш объекти лойиҳа ҳужжатлари орқали аниқланади. Қурилаётган объектнинг моддий-техник таъминоти ишлаб чиқариш технологик бутлаш асосида, бунда қурилиш конструкция, детал, материал ва муҳандислик жиҳозларини етказиб бериш (шу жумладан тўлиқ битказиб бериш шартлари) қурилиш-монтаж ишларининг ишлаб чиқариш муддати ва технологияси билан бирга бажарилиши ва таъминланиши керак. Қурилишни моддий-техник ресурслар билан таъминлаш шартнома асосида бажарилади. Шартномага «Буюртмачи» ва «Бош пудратчи» жадваллари илова қилинади. Материал, детал, буюм, конструкция ва жиҳозларни ташиш, жойлаш ва сақлаш техник шартлар ва стандартлар талабига жавоб бермоқ, уларнинг шикастланиши, бузилиши, йўқолиши бундан мустасно қилмоқни ташкил этилиш керак. Буюртмачи,пудратчи ва субпудрат ташкилотлари билан технологик, санитар-техник, электр техник ва бошқа жиҳозларни объектни шартнома а сосида ишга тушургунга қадар сақлашни ташкил этади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. ШНК 3.01.01-03. “Қурилиш ва қурилиш монтаж ташкилотларида қурилишни амалга ошириш”