logo

Туркистонда адабиёт укитиш тарихи. Адабиёт укитиш методикасининг тарихий тараккиёти

Yuklangan vaqt:

10.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

139 KB
Туркистонда адабиёт ўқитиш тарихи. Адабиёт ўқитиш методикасининг тарихий тараққиёти Р е ж а : 1. Адабиёт ўқитиш методикаси фанининг шаклланиши, ривожланиш тарихи. 2. Энг қадимги даврларда адабиёт ўқитиш методикаси. 3. Адабиёт ўкитши методикаси тарихида жадидчилик даври. 4. 1930-1990 йилларда адабиёт ўқитиш методикаси фанининг ўзига хос хусусиятлари. 5. Мустақиллик ва адабиёт ўқитши методикаси фанининг ривожла ниш хусусиятлари.  Яқин-яқинларгача ҳам ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси тарихи асосан Октябрь инқилоби билан боғлиқ ҳолда талқин ва тарғиб этилгани сир эмас. Мустақиллигим изнинг шарофати билан барча фанлар ривожланишнинг тўғри ўзанларига тушиб олди. Президентимиз И. А.Ка римов таъкидлаганларидай: "Амударё билан Сирдарё ўртасида жойлаш ган ҳамда Мовароуннаҳр ёки Туркистон номлари билан машҳур ватанимиз асрлар мобайнида жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири ҳисоб ланган. Буюк ипак йўлидаги боғловчи марказий ҳалқа, Шарқ ва Ғарб учра шадиган, уларнииг фаол савдо-иқтисодий ва маънавий ҳамкорлиги туғиладиган жой бўлган" 1 . Мана шундай ҳолатда бу ерда кўплаб фанлар қаторида адабиётшуносликнинг, тарбияшуносликнинг, улар қаторида эса ада биёт ўқитиш методикасининг муайян ўрни бўлганлигини тасаввур этиш мумкин. Методика тарихини билиш замонавий таълим технологиялари мо ҳиятини теранроқ илғаш имконини беради. Адабий асарни ўрганиш билан боғлиқ бўлган дастлабки қайдлар Авесто ёдгорлигидаёқ учрайди. Бевосита туркий муҳитда эса буни Ўрхун- Энасой ёдгорликларидаги айрим ишоралар орқали пайқашимиз қийин эмас. А д а б и ё т ў қ и т и ш м е т о д и к а с и ф а н и ў т м и ш д а г и б о й тажрибаларни ўрганиш асосида ҳозирги замон мактабларидаги адабиёт ўқитиш жараёнини умумийлаштиради. Адабиёт Шарқ халқлари, жумладан, ўзбек халқи ҳаётида ҳар доим жуда катта ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга бўлган. Чўлпоннинг "Адабиёт яшаса-миллат яшар" деган фикри бежиз эмас. Аммо уни ўқитиш бирданига хозирги ҳолига келмаган. Туркий халқлар ораси да адабиёт ўқитиш анъаналари жуда қадим замонларга бориб тақалади. Буюк мутафаккирларимиз Ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино лар таълим-тарбия, ўқитувчи хусусида алоҳида тўхтаб ўтишган. Улар ин соннинг шахс сифатида камол топишида илм олишнинг, таълим ва 1 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. –Т.: Ўзбекистон, 1996 йил, 332-бет. тарбия нинг аҳамияти ҳақида ўзларининг қимматли фикрларини айтиб ўтганлар. Ўрта Осиёнинг улуғ мутафаккири Абу Наср Форобий (873-950) ўзининг илмий ишларида овоз, нутқнинг тарбиявий аҳамиятига алоҳида эътибор бе ради. У «Илмларнинг келиб чиқиши» («Ихсо ул-улум») номли рисоласида бадиий асарни ифодали ўқиш, ўқиганини ҳикоя қилиб бериш зўр санъат эканлигини айтади. Унинг таъкидлашича, ҳикоячиликда (ўқишда) ўткир таъ сири бўлган ана шу санъатда ўзига муносиб ўрин эгаллаган кишилар ҳаким дейилади ва у ўқишни, нотиқликни эгаллаган санъаткор, файласуф, донишманд билан тенгдир. Форобий ҳар бир кишининг ўзига хос, индивидуал хусусиятга эга бўли шини, таълим-тарбия жараёнида бу хусусиятларга эътибор бериш шарт эканлигини алоҳида уқтиради: «Кишилар жисмоний ва туғма қобилият, куч- қувватда бир-бирларидан ортиқ-кам бўладилар» 2 . Форобийнинг таъкидлашича, «Ҳар кимки илм-ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, саломатлиги яхши бўлишига интилсин, ахлоқли- одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақлансин, хиёнат ва макр-ҳийладан узоқ бўлсин» 3 . Форобий комил инсонлар ҳақида гапирганида уларнинг бевосита нутқига, сўзни тушуниш ва тушунтириш имкониятларига ҳам эътибор беради. Унинг ёзишича, у суҳбатдошининг сўзларини, фикрларини тез тушуниб, тез илғаб олиши, шу соҳада умумий аҳвол қандайлигини равшан тасаввур қила олиши зарур. «...у фикрини равшан тушунтира олиш мақсадида, чиройли сўзлар билан ифодалай олиши зарур» 4 . Форобийнинг бевосита санъат ҳамда адабий таълим ҳақида ҳам бир қатор жиддий кузатишлар олиб борганлиги яхши маълум. «Катта мусиқа китоби», «Лафз - сўзлар ва ҳарфлар ҳақида китоб», «Ритмлар классификацияси ҳақида китоб», «Мусиқа ҳақида сўз», «Ёзув санъати ҳақида китоб», «Абу Насрнинг шеър ва қофиялар ҳақидаги сўзи», «Шоирларнинг шеър ёзиш 2 Ўша китоб, 188-бет 3 Ҳомидий Ҳ. Кўҳна Шарқ дарғалари. Бадиий илмий лавҳалар. –Т.: Шарқ, 1999, 28-бет. 4 Форобий. Фозил шаҳар одамлари қарашлари. - // Фозил одамлар шаҳри –Т.: Халқ мероси, 1993, 159-160- бетлар. санъати қонунлари ҳақида» ва бошқа асарлари шу ҳақдадир. Форобий шеър тузишни, унинг моҳияти, энг муҳими, шеър воситасида бади ий адабиётни ўрганиш ва ўргатиш усуллари ҳақида ҳам қимматли фикрлар бил дирган. Форобий бадиий ижоднинг ўзига хос хусусиятларини қиёсий усулда кўрсатиб беради: «Демак, бундан маълум бўлишича, исботда илм, торти шувда иккиланиш, риторикада ишонтириш қанчалик аҳамиятли бўлса, шеъриятда ҳам хаёл ва тасаввур шунчалик зарур бўлади» 5 . Мутафаккирнинг асарларида айрим тур ва жанрлар, уларнинг ўзига хос хусусиятларини изоҳлаш, шу асосда уларни ўқувчиларга тушунтириш борасида ҳам қизиқарли мулоҳазалар билдирилган. Жумладан, Юнон ада- биёти ҳақида тўхтар экан, олим Гомернинг «Илиада»сини, шунингдек, трагедия, драма, комедия, дифиримби, сатира, эпос, риторика, поэмалар ҳақида тўхтаб ўтади. Уларнинг ҳар бирига хос бўлган тасвир усуллари, ифода тарзлари, уларнинг мавзу ва тили, шаклий-поэтик хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Ибн Сино қомусий олим бўлиб танилади. У ўз педагогик қарашларида муҳитнинг шахс тарбиясига жиддий таъсир кўрсата олишиши махсус уқтиради. Олим илм олиш нинг узлуксиз жараён эканлигини, бироқ олам сирларини билишда инсон дои мо интилиши, ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлайди. Ибн Синонинг ёзишича, «Бола олти ёшга етгач, у мураббий ва муаллим ихтиёрига топширилади. Таълим аста-секинлик билан берилиши ке рак; бирданига уни китобга боғлаб қўймаслик лозим» 6 . Олим айрим адабий намуналарнинг инсон руҳиятига кучли таъсир қилишини кузатган. Абу Райҳон Беруний (973-1048) илмий меросида ҳам олам ҳодисаларни ўрганишга имкон берадиган кўплаб фикр-мулоҳазалар мавжуд. У «кўз билан кўрган эшитгандан афзалдир» деган ақидага риоя қилади. Билимни эса «қайтариш ва такрорлаш натижасидир» 7 , деб билади. У билим олишда ва 5 Ўша китоб 18-бет. 6 Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Уч жилдлик сайланма, 1 – жилд. –Т.: Абдулла Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 1994, 90-бет. 7 Абу Райҳон Беруний. Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи А.Ирисов. –Т.: ўргатишда усулларнинг хилма-хиллигини, шаклларнинг ранг-барангли гини эътироф қилган. Чунки дейди олим, «доимо бир хил нарсага қарай бериш малолли ва сабрсизликка олиб келади. (Ўқувчи) фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда юрганга ўхшайди, бирини кўриб улгурмай, бошқа си бошланади ва у киши «Ҳар бир янги нарсада лаззат бор», дейилганидек, уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди» 8 . Айрим асарларни ўқиш услуби эшитувчиларга таъсир қилишнинг му ҳим омили эканлиги қадимги туркийларга яхши маълум бўлган. Жумладан, "Тишаствустик" сутрасида декламация билан ўқишга кўрсатма берилган. М.Қошғарий нииг "Девону луғотит-турк"и орқали XI асргача бўлган туркий таълим-тарбия тизими ҳақида айрим маълумотларга эга бўлиш мум кин. Жумладан, у алоҳида, биргалашиб ва кўплашиб ўқиш ҳақида ишора лар беради. Юсуф Хос Ҳожиб сўз ва унинг маънолари ҳақида алоҳида тўхтаб ўта ди. У сўзни, айниқса, бадиий сўзни муқаддас ҳодиса сифатида санайди: Сўзи туфайли инсон ўзини улуғ қилади. Адиб тилни ўқув ва билимларнинг таржимони деб билади. У элчилар ҳақидаги бобда сўзнинг ички ва ташқи, ўз ва кўчма маънолари ҳақида гапи ради. Инсоннинг ақлу заковати мана шу ҳодисаларни ажрата олишида ҳам намоён бўлишини таъкидлайди. Сўз маъноларини изоҳлаб, шарҳлаб ўрганишнинг мадраса таълимидаги ус тувор йўналиш эканлиги эса фан тарихидаги яхши маълум бўлган ҳодисадир. Маҳмуд Қошғарий қомусий олим сифатида кўплаб фанларга оид маълумотларни тўплагани ва ўзининг «Девону луғот ит-турк» асарида акс эттиргани сир эмас. Олим бу асарида ўзини йирик тилшунос ва адабиётшунос сифатида ҳам кўрсатади. Девондаги адабий парчалар ниҳоятда кенг мавзуларга бағишланган. Уларнинг жанрлари ҳам ранг-баранг. Олим бу асарларга тегишли изоҳ ва шарҳлар беришнинг гўзал намуналарини тавсия Ёш гвардия, 1973,22-бет. 8 Абу Райҳон Беруний. Ўйлар, ҳикматлар, нақллар, шеърлар. Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи А.Ирисов. –Т.: Ёш гвардия, 1973,40-бет. этади. Китобда айрим жанрлар, бадиий-тасвирий воситалар, шеърий вазнлар ҳақида ҳам кўплаб маълу мотлар, изоҳ ва талқинлар мавжуд. Баъзи ҳолларда айрим адабий асарлар нинг ўқилиши, уларнинг маъно хусусиятлари ҳақидаги кўрсатмаларнинг мавжудлиги адабий таълимнинг ўша даврдаги ҳолати ҳақида дастлабки тасаввурларни бера олади. Асарда шеър вазнларини аниқлашга доир ҳаракатлар мавжудлигини кўрсатадиган далиллар бор. Жумладан: «кўг» сўзининг изоҳида, шеърнинг вазни, бу йир не кўгуза ул- бу шеьр қайси вазнда?» деган мисол учрайди. Алишер Навоий, Бобур, Мунис, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ва бошқа адибларимиз ижодида таълим-тарбия жараёни, унинг шахси ва мазмунига оид қимматли фикрлар мавжуд, Ўтмишда м актабларда диний асарлар, айниқса, Қуръонни ифодали ўқиш, унинг маъноларини англаб етиш билан бир қаторда айрим асарларнинг матни, маъноси, ҳар бир сўзнинг изоҳи, бадиий асарни тушунтиришга оид машқлар устида жиддий ишланган. Бадиий асарларга шарҳлар битиш анъана тусини олган. Мактаб ва мадрасаларда фақат туркий тилда эмас, балки араб ва форс тилларида ёзилган бадиий китобларни ўқиш ҳам таомилда бўлган. Уларда жуда эрта ёшдан Шарқнинг машҳур классиклари-Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Фузулий, Навоий, Бедил асарлари билан танишиш имконлари яра тилган. Исломдаги илмга нисбатан ижобий муносабат ҳам таълим- тарбиянинг ўзига хос тарзда ривожланишига имконият яратди. Жумладан, ҳадиси ша рифларда бу ҳақда шундай мулоҳазаларни кўришимиз мумкин: «Гарчи Хитойда бўлса ҳам илмга интилинглар, Чунки илм олишга ҳара кат қилиш ҳар бир мўминга фарздир» 9 . “Бир соатгина илми ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзалдир” 10 . А.Навоий «Маҳбуб ул-қулуб асарида билим олиб мустақил мушоҳада 9 Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари. –Т.: Фан, 1990, 32-бет 10 Алишер Навоий. Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад. –Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн бешинчи том. –Т.: Фан, 1999, 111-бет. юрита олмайдиган инсонни «устига китоб ортилган эшак» ка қиёслайди ва «нодон» деб атайди. Шунингдек, улуғ шоир асарида ўқувчини чиройли ёзув ни, ёзма нутқ малакасини эгаллашга ундайди. У ёд олиш усулининг имко ният ва афзалликларини тарғиб қилди. «Лайли ва Мажнун» достонида эса матндаги сўзлар маъносини англаб ўқишни улуғлайди. Навоийнинг ўзи айрим сўзларни изоҳлаш, тушунтириш асар, хусусан, шеърий асарлар мазмунини тушунишдаги асосий калит деб билади. Ўзи бунинг гўзал намуналарини беради. Навоийнинг ўқитувчи ҳақидаги қарашлари ҳам ибратлидир. У «Маҳ буб ул-қулуб»да «Мударрислар зикрида» деган алоҳида фасл ажрат ган. Унда мударрис «ўзи билмаган илмни айтурға муртакиб бўлмаса», дейди. Шогирдларнинг эса устозлар олдида ҳар доим бурчдор экан лигини («Дабиристон аҳли зикрида» фасли) таъкидлайди: «Шогирд агар шайх ул-ислом, агар қозидур, агар устод андин розидур - тенгри розидур. Байт: Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила. Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила» 11 . Унинг мактаб, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари фавқулодда катта аҳамиятга эга. Ўрни-ўрни билан эса адибнинг бевосита адабий таълимга оид фикрлари ҳам мавжуд. Жумладан, Навоий ўқувчиларнинг саводхонли ги, уларнинг дунёқараши, нутқларининг равон бўлиши учун назмий ҳамда насрий асарларнинг ўқитилишини қайд этади. XVI асрдан XIX асрнинг биринчи ярмигача ўтган даврда, айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларида Туркистонда педагогик, мето дик фикр ўзига хос тарзда ривожланиб борди. Дилшод Барно (1800 -1906) берган маълумотларга қараганда XIX аср мактабларида адабий таълимнинг алоҳида ўрни ва мавқеи бўлган. У 51 йил мактабдорлик қилгани, 891 қизни саводли қилиб чиқаргани, “улардан яқин 11 Алишер Навоий.Маҳбуб ул-қулуб. –Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн тўртинчи том. –Т.: Фан, 1998, 28-бет. тўртдан бир қисми табъи назми бор шоира, оқила қизлар” бўлгани ҳақида маълумот беради 12 . Анбар Отиндек буюк шоира ҳам Дилшод Барно мактабининг ўқувчиси бўлганини эсласак, бу даврдаги адабий таълимнинг нати жаларини тасаввур қилишимиз осонлашади. Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси, асосан, йигирманчи асрнинг 20- йилларда фан сифатида шаклланди ва ривожланиб борди. Ўзбек адабиётини ўқитиш усулининг мустақил фан эканлиги шундаки, бошқа фанлардаги каби унинг ҳам ўрганиладиган, тадқиқ этиладиган предмети мавжуд бўлиб, у ба диий адабиётдир. Умумий сиёсий ҳаётдаги ўзгариш маданий ҳаётнинг ҳамма тармоқларига ўз таъсирини кўрсатди. Беҳбудий, А.Авлоний, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А.Қодирий, Чўлпон каби шоир ва ёзувчилар ўзбек халқининг маърифатли бўлиши, янги тур ва мазмундаги адабиётни яратиш учун ҳаракат қилдилар. Беҳбудий «Падаркуш» асарида дастлаб маърифатнинг инсон ҳаёти, инсоният тақдири учун қанчалик катта аҳамият касб этишини бадиий жи ҳатдан тадқиқ этади. Миллий, инсоний қадриятни англашда маърифатли бўлиш зарурлигини, маърифат ва жаҳолатни - эзгулик ва ёвузлик тимсоли сифатида тасвирлайди. Авлоний шоир, носир, драматург, публицист ва мударрис сифатида шуҳрат қозонади. У дастлабки миллий дарслик ва қўлланмалар муаллифи ҳамдир. Тошкентдаги дастлабки усули жадид мактабларининг ташкил этилиши Авлоний (1904) номи билан боғлиқ. Унинг Миробод (1907-1908), Дегрез маҳаллаларида (1909) мактаб очганлиги яхши маълум. Муҳими, у мазкур мактаблар учун зарур бўлган дарсликларни ҳам яратади. «Биринчи муал лим», «Иккинчи муаллим», «Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ», «Мактаб гулистони» шулар жумласидандир. Б.Қосимов унинг ўз даврида босилмай қолган «Учинчи муаллим», «Мактаб жуғрофияси», «Ҳисоб масалалари» дарс ликларини ҳам кўрсатган эди 13 . 12 Ўзбек шоиралари баёзи. Дилшод. Анбар отин. Тузувчи ва сўзбоши муаллифи М.Қодироваю. –Т.: Фан, 1994, 85-бет. 13 Қосимов Б. Оқ тонгларни орзулаган шоир. –Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. 2 жилдлик. 1-жилд. Шеърлар, ибратлар. –Т.: Маънавият, 1998, 19-бет. А.Авлоний тарбиянинг бу ўзгартирувчи кучига, одамзод табиатини ўзгартириш таъсирига катта баҳо беради: «Ахлоқимиз биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордур. Баъзилар тарбия нинг ахлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиат ўзгармас .... - демишлар. Лекин бу сўз тўғри эмас дур. Чунки тарбиянинг ахлоққа, албатта, таъсири бўладур. Орамизда ма сал борки, «сут ила кирган жон ила чиқар», мана бу сўз тўғридур» 14 . Тадқиқотчи Р.Баракаев Авлонийнинг «Мухтасар тарихи анбиё ва тари хи ислом» китобини болалар учун махсус мослаштирилган китоб сифати да баҳолайди. Абдулла Авлоний «Мактаб Гулистони» дарслигида адабий асарларни ифодали ўқишнинг якка ва кўпчилик бўлиб ўқиш, ифодали ўқиш, диалог, драма ҳолига келтириш турларини кўрсатади. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) методика тарихида ҳам тегишли из қолдирган йирик сиймолардан бири. У кўп асрлик тарихга эга бўлган ҳамда Шарқ зиёлиларининг кўплаб авлодларни оламшумул обрў-эътибор топишларига имкон берган мадраса таълимининг ўз замонига келиб оқсаб қолганлигини, ривожланишнинг маз кур босқичида тараққиётдан орқада қолаётганлигини ўзи англайди, буни бошқаларга ҳам англатиш йўлидан боради. Унинг бевосита ташаббуси билан «ибтидоий синфларда диний дарс ва илмлардан намоз ўқиш, ҳафти яки шариф, маорифи иймон ва эътиқод, ибодати исломия, тажвид, тарихи анбиё, аҳли суннат ақидаси кабилар ўргатилса, дунёвий дарс ва фанлардан алифбо, ёзиш, шеър (назм) ва наср, иншо, ҳисобдан тўрт амал, жуғрофия, бир оз аҳволи олам ва дунё одамларидан маълумот берилади, болаларнинг хат ва саводи мукаммал чиқади» 15 . Хайруллахон Саид Носир ўғли Мирзо (Мирзо Ҳўқандий) (1880- 1943) ҳам бир неча йўналишларда иш олиб борган маърифатпарварлардан бири дир. У янги усулдаги мактаблар очишда ташаббус ва фаоллик кўрсатган, 14 Ўша китоб. 36-бет 15 Дўстқораев Б. Маҳмудхўжа Беҳбудий-таълим ислоҳотчиси. - // Til va adabiyot ta`limi, 2005, 4-son, 94-bet. ўзи шу мактабларда дарс берган, мактаб қошида кутубхона ва нашриёт ташкил этган. Бошқа тиллардаги дарсликларни ўзбек тилига ўгирган, ўзи ҳам «Гулшани Мирзо», «Гулшани хаёл» номлари билан дарсликлар ярат ган. Болаларнинг ақлий имкониятларини ошириш, уларнинг зеҳнини ўсти риш мақсадида «Жумбоқ мажмуаси»ни тузган. Мажмуадан топишмоқлар ўрин олган 16 . Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1911 йили Қўқонда Ҳожибек гузарида янги усул мактаби очди ва ўзи ўқитувчилик қилди. У 1914-15 йилларда бошлан- ғич мактаблар учун «Енгил адабиёт», «Ўқиш китоби», «Қироат китоби»ни ёзди. Энг муҳими, Ҳамза ўз китобларини осондан мураккабга ўтиш асоси да тузди. Бу китобларда ўқиш, матн устида мустақил ишлаш, синфдан таш қари ўқишга эътибор берди. Уларнинг барчасида ўқувчиларга адабий таълим бериш асосида болаларнинг мукаммал тарбия асослари билан ҳам танишишлари бош мақсад қилиб қўйилди. Илғор фикрли зиёлилар Туркистон мактабларида таълимнинг янги тартибини амалга ошириш учун курашдилар. Натижада таълимда янги турда ги «усули савтия» мактаблари юзага келди. Бу мактабларда она тили (ўзбек тили) асосий ўқув фани сифатида ўқитилди. Таълим жараёнида изоҳлаш (шарҳлаш) усулидан фойдаланилди. Шунга кўра, адабиётда бу таълим «изоҳли ўқув» деган номни олди. 1918 йилда Тошкент эски шаҳар маориф шўъбаси қошида «Макотиб» (методик бирлашма) уюшмаси ташкил этилди ва унга Зуфар Носирий раҳбарлик қилди. Бу шўъбада ҳафталик ўқув режаси тузилиб, мактабларда шу режа асосида дарс ўтилди. 1918 йил «Маориф» журналида V – VIII синфлар учун она тили ва адабиёти дастури эълон қилинди. Дастурда бадиий асар ни ўқишга эътибор берилди. Асар билан таништиришдан олдин адабиёт назариясидан маълумот бериш мўлжаллаган эди. Дастурда назарий маълу мотларни ўтишда тегишли асарларга суяниш тавсия этилса ҳам, асарлар 16 Қаранг. ЎзМЭ. –Т.:Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2003, 5-жилд, 700-бет. аниқ кўрсатилмади. Абдураҳмон Саъдийнинг « Сабоқ тузуги» (1920) дастурида ҳам мак табда ўрганилиши лозим бўлган асарлар номи аниқ кўрсатилмади, адабий материал танлаш ўқитувчига топширилди. «Адабий ўқиш» термини 1921 йил программаси нашр этилган вақтдан бошлаб мактаб ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллади. Адабий ўқишда асарни ғоявий-бадиий таҳлил қилиш асосий ўринни эгаллайди, яъни ҳар бир асар бутун ҳолда ўрганилади. Аммо материал танлаш масаласи ҳал қилинмади. Асарлар ғоявий-бадиий, эсте тик мазмунига қараб эмас, даврга қараб танланган эди. 1924 йилдан 1929 йилгача ўтган давр ичида Элбекнинг «Намуна» (I - I V қисм, 1925), Фитратнинг «Адабиёт қоидалари», «Ўзбек адабиёти дарсла ри» (1925) китоблари яратилди. «Адабиёт қоидалари» фақат адабиёт назариясига оид китобгина бўлиб қолмасдан, айни пайтда адабиётшуносликка оид дарслик ҳамда методикага доир қўлланма сифатида ҳам баҳоланиши мумкин 17 . 30-йилларда ўзбек адабиёти ва адабиётшунослиги ҳамда халқ оғзаки ижоди соҳасида эришилган ютуқлар дастур ва дарсликларда ўз ифодаси ни топди. «Адабиёт дастури» тарихийлик асосида тузилиб, унда классик ҳамда сўнгги давр адабиётининг йирик намояндалари асарларидан наму налар берилди. Аммо, бу дастурлар бўйича адабиёт ўқитишда айрим бадиий асарлар ни ўзлаштириш эмас, балки ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижодини баён этишга, ижодининг ижтимоий-сиёсий моҳиятини, ёзувчининг синфий мавқеини очишга кўпроқ эътибор берилди. Партиявийлик талабининг адабиёт ўқитиш жараёнига ҳукмрон тамой ил сифатида киритилиши таълим тизимидаги адабиёт фанларининг ўқити лишини бир ёқламаликка олиб келди. «Тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактаблар учун программалар» (1938) да ада бий асарни ўқишга асосий урғу берилди. Сал кейинроқ тузилган «Ўрта 17 Бу ҳақда қаранг. Ҳ.Болтабоев. Профессор. Фитратнинг назарий қўлланмаси.-Т.: Ўқитувчи, 1995, 3-19- бетлар. мактаб программалари» (1940)да оғзаки ва ёзма нутқни ўстиришга, ўқув чиларнинг мустақил фикрлаш имконларини ривожлантиришга эътибор берилди, асарни ифодали ўқиш, савол ва топшириқ ҳамда машқлар асоси да асарнинг ғоявий мазмунини ўзлаштириш тавсия этилди. Танланадиган асарлар ўқувчиларнинг ёши ва билим савиясига мос бўли шига эътибор қаратилди. 1934 йилда «Ўрта мактабларда адабиёт ўқитиш методикасининг асосий масалалари» деган махсус китоб (А.Саъдий) яратилди. Унда адабиёт ни махсус фан сифатида ўқитиш, болага адабий таълим беришда тегишли изчиллик ва мантиқий қоидалар бўлиши кўрсатиб ўтилди. И.Султоновнинг «Адабиёт назарияси» (1940) дарслигининг яратили ши фақат адабиётнинг умумий қоидалари, унинг назарий масалаларини умумлаштириши билангина эмас, балки бу назарий тушунчаларнинг таъ лим жараёнига олиб кирилиши учун ҳам қулай замин яратди. “Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси” фанининг ривожида 50- йил ларда фаолият кўрсата бошлаган кўплаб олимларимизнинг хизматлари катта бўлди. С.Долимов, Г.Каримов, Н.Маллаев, Ҳ.Убайдуллаев, Қ.Аҳме дов, А.Зуннунов, С.Исматов сингари олимлар бу соҳанинг мустақил бир соҳа сифатида камол топишига муносиб ҳисса қўшишди. Уларнинг адабиётшуносликнинг турли соҳаларидаги, методика илмидаги хизматлари туфайли ўрта мактаблар учун тузилган дастур ва дарсликлар ҳам маълум даражада мунтазам ҳолатга кела бошлади. Адабиёт ўқитиш методикаси га оид дастлабки мустақил тадқиқот - қўлланманинг яратилиши ҳам худ ди шу даврларга тўғри келади 18 . «Адабий ўқиш методикаси» деб номлан ганбу китоб муаллифлари таниқли методистлар С.Долимов ва Ҳ.Убай дуллаевлар эди. Унда ифодали ўқиш ҳақида, унинг мазмун ва моҳияти, турлари ҳақида яхлит маълумотлар берилган эди. Китоб адабиёт ўқитиш даги назарий асослардан тортиб, унинг бевосита амалиётдаги ҳолатла ригача бўлган ҳодисаларни 18 Долимов С., Убайдуллаев Ҳ. Адабий ўқиш методикаси. –Т.: 1952, қамраб олади. У тўрт қисмдан иборат. Булар: адабиёт методикаси ва унинг назарий асослари ҳақида маълумот, адабий ўқиш, адабий ўқиш юзасидан синфдан ва мактабдан ташқарида олиб бо риладиган ишлар, режалаштириш ва жиҳозлаш масалалари деб номланган. Китобда амалий фаолият билан алоқадор бўлган масалаларга жуда катта эътибор берилганлиги унинг асосий ютуқлардан биридир. Муал лифлар ҳар бир назарий муаммони албатта аниқ мисоллар билан далил лаш йўлидан боришган. Унда ўша давр мафкурасининг кучли таъсири ҳам очиқ сезилиб туради. С.Долимовнинг 5-синф «Ватан адабиёти» хрестоматияси учун мето дик қўлланма» китоби 70-йиллардаги ўзбек адабиётини ўқитишдаги ўзга хос усуллар ҳақида муайян тасаввурлар беради 19 . Қудрат Аҳмедов меҳнаткаш олим, ташаббускор раҳбар ва яхши ташкилотчи сифатида адабиёт методикаси равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Олимнинг «Ҳамза Ҳакимзоданинг «Бой ила хизматчи» драмасини ўрганиш» 20 деган йирик тадқиқоти бу соҳадаги хизматларининг яққол далилидир. “Ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси” фани ривожи профессор Асқар Зуннуновнинг номи билан бевосита боғлиқ. Асқар Зуннунов Ўзбекистонда айни шу соҳа бўйича етишиб чиққан биринчи фан докторидир. Олим алоҳида адибларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш ишига ҳам асос солиб берган . Айниқса, «Мактабда Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини ўрга ниш» 21 китоби бу соҳада ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаги йирик ютуқ лардан биридир. Унинг бадиий асарни таҳлил қилиш, адабиёт дарсларини ташкил этиш, асарларни жанр хусусиятларига кўра таҳлил этиш усуллари, адабий-наза рий тушунчаларни ўрганишнинг илмий-методик хусусиятларига оид кўплаб асарлари мавжуд. 19 Долимов С. 5-синф. “Ватан адабиёти” хрестоматияси учун методик қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 1974 20 Аҳмедов Қ. Ҳамза Ҳакимзоданинг “Бой ила хизматчи” драмасини ўрганиш. –Т.: Ўрта ва Олий мактаб давлат нашриёти, 1963 йил. 21 Зуннунов А. Мактабда Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини ўрганиш. –Т.: Ўқитувчи, 1977. Маълумки, таълимнинг турли босқичларида адабий-назарий тушунча ларни ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу адабий таълимнинг энг оғир муаммоларидан биридир. Олим шу соҳада ҳам кўплаб мақолалар, ало ҳида китоблар чоп эттирган 22 , Олимнинг «Ўзбек адабиёти методикаси тарихидан очерклар» 23 китобида асосан XX асрнинг бошларидан шу асрнинг 70- йилларигача бўлган давр даги адабиёт ўқитиш методикаси тарихидаги асосий ҳодисалар хроноло гик изчиллиқда кўрсатиб берилган. Олим алоҳида синфлардаги адабиёт дарслари учун методик қўлланмалар яратиш анъанасини бошлаб берган методист олим сифатида ҳам қадр лидир. Унинг Р.Усмонов билан ҳамкорликда яратган 7-синф «Ватан адаби ёти» дарслик-хрестоматияси учун методик қўлланма»си 24 шу соҳадаги яхши тажриба бўлган эди. Бу соҳадаги энг йирик тадқиқот, ҳеч шубҳасиз, «Адабиёт ўқитиш мето дикаси»дир 25 . У адабий таълимнинг асосий муаммолари ҳақида атрофлича маълумот бериши билан эътиборга лойиқдир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг умумтаъ лим мактаблари адабий таълимида ҳам янги имкониятлар пайдо бўлди. 90-йилларнинг бошида адабиёт ўқитиш бўйича янги дастур ишлаб чи қишга ҳаракат қилинди ва уларнинг бир неча авлоди яратилди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997) қабул қилинганидан кейин таълим тизими ҳам, таълим мазмуни ҳам янгича талаб лар асосида шаклланди. Эндиликда ана шу талаблар асосида давлат таъ лим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликлар, шунингдек, ўқув қўлланма лари яратилмоқда. Адабиёт ўқитиш методикаси фани мустақиллик йилларида сезиларли 22 Зуннунов А. 4-10-синфларда адабий-назарий тушунчаларни ўрганиш. –Т.: Ўқитувчи, 1974. 23 Зуннунов А. Ўзбек адабиёти методикаси тарихидан очерклар. –Т.: Ўқитувчи, 1973. 24 Зуннунов А., Усмонов Р. 7-синф “Ватан адабиёти” дарслик-хрестоматияси учун методик қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 1975. 25 Зуннунов А., Ҳотамов Н., Эсонов Ж., Иброҳимов А. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1992. даражада ривожланмоқда. Марғуба Мирқосимова адабий таҳлил соҳасига алоҳида қизиқиш билдириб келаёт ган методист олимадир. «Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомил- лаштириш асослари» 26 китобида муаллиф ўқувчиларни адабий таҳлилга ўргатиш бир босқичдагина амалга ошириб бўладиган иш бўлмасдан, унга узвийлик ва узлуксизлик тамойили асосида ёндошилганидагина тегишли самара бериши мумкинлигини ишончли далиллар ёрдами да кўрсатиб беради. Бунинг асоси сифатида эса у бадиий таҳлилнинг эле ментар намуналарини бошланғич синфларданоқ бошлаш кераклигини кўрсатади. Китобда ўқувчиларнинг адабий таҳлил малакасини шакллантиришнинг илмий-методик асосларини кўрсатишга алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлаш жоиз. Унда ёзувчи маҳоратини ўрганиш муаммолари ҳам таҳлилга тортилган. Муаллиф бу фикрлар исботи учун Абдулла Қаҳҳор, Атоий, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодидан мисоллар келтиради. Адабий-назарий тушунчаларни ўрганишда изчилликнинг ўрни ва аҳами яти ҳам китобда ўринли кўрсатиб берилади. Унда умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфлари давомида ўрганиладиган адабий-назарий тушунчалар таҳлилига кенг ўрин берилган. Мазкур китоб илк марта академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги адабий таълим муаммоларига дахл қилиши билан ҳам эътиборлидир. Қозоқбой Йўлдошев “А дабиёт ўқитиш методикаси” фа нининг назарий муаммоларини ҳам, унинг амалий жиҳатларини ҳам жиддий тарзда тадқиқ этиб келмоқда. Унинг «Адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий асослари» 27 китоби адабиёт ўқитишдаги янгича тамойиллар ҳақида баҳс юритади. Анъанавий адабий таълимдаги нуқсон ва камчиликлар тўғрисида мулоҳазалар билди ради. Энг муҳими, у янгича, адабий-эстетик таҳлил намуналарини 26 Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштириш асослари. –Т.: Фан, 2006. 27 Йўлдошев Қ. Адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий асослари. –Т.: Ўқитувчи, 1996. тавсия ҳам этади Хусусан, «Алпомиш талқинлари» олимнинг адабиёт ўқитувчилари учун мўлжалланган юксак даражадаги методик қўлланмаларидан биридир 28 . Китоб бадиий асарни таҳлил ва талқин қилишнинг ўзига хос йўлларини кўрсатиб бера оладиган яхши намуна сифатида тавсия этилиши мумкин. Муаллиф асарнинг «кўп қатламли» эканлигини кўрсатади, достоннинг пай до бўлиши билан боғлиқ илмий қарашларга янгича нуқтаи назардан ёндошади, бунда соҳанинг йирик олимларига суяниб иш кўради. Унинг «Мактабда адабиётдан мустақил ишлар» номли ўқитувчилар учун методик қўлланмаси ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга молик. Китоб ўқувчиларнинг мустақил ишларининг ташкил этилиши, турлари, мазмуни, амалга ошириш шароитлари ҳақида баҳс юритса-да, унда асарга ёндошиш усул лари, ўқувчиларнинг ижодий ишлари, матн устида ишлаш, матнни таҳлил қилиш, бундаги метод ва усуллар ҳақида ҳам қизиқарли, муҳими, назарий жиҳатдан тўғри ва амалий жиҳатдан фойдали бўлган кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилган. Ўзбек адабиётини ўқитиш методикасига оид илмий-тадқиқот ишлари ни бир гуруҳ ёш методист олимлар давом эттиришмоқда. Уларнинг тадқи қотларида методика илмининг ҳам назарий, ҳам амалий муаммоларини ат рофлича ҳал қилишга уриниш сезилади. Шу ўринда «Ўзбек тили ва адабиёти», «Тил ва адабиёт таълими», «Уз луксиз таълим» сингари журналлар, «Маърифат», «Узбекистон адабиёти ва санъати» каби газеталар сахифаларида ҳам адабий таълимга оид кўплаб муаммоларнинг ёритилиб бораётганини қайд этиш жоиз. 28 Йўлдошев Қ. “Алпомиш” талқинлари ёки достон бадиияти ҳамда миллат маънавияти ҳақида айрим фикрлар. Т.: Маънавият, 2002. АДАБИЁТЛАР РŒЙЌАТИ 1. Адабиёт œšитиш методикаси (тузувчилар. Š..Йœлдошев, О.Мадаев, А.Абдураззоšов). Тошкент. 1994 йил. 2. Ю.К.Бабанский. Ќозирги замон умумий таълим мактабида œšитиш методлари. Тошкент. "Œšитувчи " 1990 йил 3. www.pedagog.uz 4. www.jadid.moy.su