logo

Ҳозирги ўзбек поэмачилиги (достончилиги)да жанр ва шакл изланишлари ҳамда муаммолар талқини

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55 KB
Ҳозирги ўзбек поэмачилиги (достончилиги)да жанр ва шакл изланишлари ҳамда муаммолар талқини Режа: 1. Бугунги поэмачилигида изланиш, яшариш, янгиланиш жараёни. 2. Монолог типидаги соф лирик поэмалар. 3. Эпик элементлар аралашган поэма-достонлар. 4. Лиро-эпик ва драматик турдаги поэма-достонлар, 5. Бугунги поэмачилигида ижтимоий қадриятларга ва маънавий-ахлоқий масалаларга, муҳаббат мавзусига янгича муносабат. 6. Бугунги ў збек поэмачилиги (достончилиги)даги камчиликлар Бугунги поэмачиликда изланиш, яшариш, янгиланиш жараёни кечмоқда.. Воқелик ва инсон табиатининг тинмай ўзгариб туриши, янги- янги юяларнинг туғилиши, макон ва замон хоссаларини янгича идрок этиш - буларнинг барчаси ҳаёт қатламларини тадқиқ қилишни теранлаштириш билан баробар янги шаклларни қам юзага чиқармоқда; адабиётимизда воқеа бўлган ҳар бир асар эса жанр қирраларини бойитмоқда. Яъни, халқ ҳаётининг ҳозирги тарихий тараққиёт босқичидаги муҳим ижтимоий- сиёсий масалаларни замондошларимиз руҳияти бйлан, кунгилда туғилиб қолган гаплар билан омухталикда чуқур таҳлил қилиш кучайди; инсон нима учун дунёга келади, у қандай яшаши лозим каби саволлар ҳозирги поэмачилигимизнинг диққат марказида туради. Ҳозирги лирик поэмаларимиз объектив кўриниши жиҳатидан йккига бўлинади. Биринчйси, монолог типидаги соф лирик поэмалар бўлса, иккинчиси, эпик элементлар аралашган лирик поэмалардир. Бу ҳар икки тур бугунги кун поэмачилигимиз тараққиётида етакчи ўринни эгаллаб бораётир. Монолог типидаги соф лирик поэмаларда лирик қаҳрамон қалби ҳамда ундаги туғёнли ҳиссиетлар , кечинмали ўйлар орқали объектив воқелик хоссаларини кўрамиз ва ҳис қиламиз. Умуман, ҳаёт материалииинг характери тасвир йўналишини тақозо қилади. Сўнгги йилларда лирик поэмаларга эпик элементларнинг кириб келишини ҳаёт материалининг ўзи талаб қилди. Шундай ҳаёт материаллари ҳам бўладики, улар моҳияитини монологда , лирик планда очиш қийин. Шу боисдан унинг характери эпик элементларни тақозо қилади. Ҳаёт материали ўзини (ўрни келганда) объектив тарзда тасвирлаш учун шоирни "мажбур қилади". Нарса ва воқеа- ҳодисалар қаршисида турган лирик қаҳрамоннинг қалб нидоларини ифодалаш бевосита, объектив борлиқдаги воқеа-ҳодиса ва нарсаларнинг ўз образларини яратиш билан бир қаторда, улар қаршисида турган қалб садоларини, ҳам бериш, ҳам бевосита, ҳам бавосита тасвир усулидир. Сўнгги йилларда бу ҳар икки типдаги поэмаларда ҳам лиркк қаҳрамон характерини яратишда тасвирда руҳият бош омилга айланди. Яъни, лирик қаҳрамон руҳиятини ижтимоий муҳит, воқелик масалалари билан уйғун ҳолда тадқиқ этиш майли кучайди. Буни қуйидаги объектив ва субъектив омиллар билан изоҳлаш мумкин, Биринчидан, сўнгги йилларда инсон шахсига бўлган эътиборнинг кучайиши инсоннинг руҳий иқлимларини қалбининг тўрт фаслини тадқиқ этиш бевосита, унинг оиги, савияси, фантазиясини ҳам кенг қамраб олишни тақозо этди. Кейинги пайтда ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, мустақилликка эришиш унинг шарофати билан кенг дунёга чиқиш, инсон маънавий дунёсини ҳам онгини ҳам, фикрлашини ҳам, тубдан ўзгартириб юборди, Бу мушоҳадакорлик теран фикрлаш жараёни фақат айрим одамлар шахсидагина рўй бериб қолмай, бутун халқ учун характерилидир. Иккинчидан, бугунги инсон қалбини жамият қалби билан омухта тадқиқ этиш, ижодкорндан унга чуқур мушоҳавдалик билан ёндашишни талаб этади.. Натижада, фалсафий ўйлар билан йўгрилган поэмалар юзага келмоқда. Демак, жанр табиатида (лирик қаҳрамон руҳиятини намоён қилишда) интилектуаллик , фалсафийлик, фикрий толеранлик сингари белгилар чуқур илдиз отяпди. Кейинги даврда бир қатор достонлар яратилд и . Булар Фахрёрнинг "Ёзиқ" (1998 й.) , Наби Жалолиднинг "Чиптасиз одамлар" (Булгаков ва Чўлпонга багишланган) , Икром Отамуроднинг "Ичкари. . . ташқари" (1997 й.), Чўлпон Эргашнинг "Раънонинг савдоси" (1997 й.), Тўлан Низомнинг "Чўлпон" достонидир. Тулан Низомнинг "Чўлпон" достони (1992) хазин руҳ, м у нгли нидолар заминига қурилган. Достон ўзбек шеъриятида ўзига хос воқеа ҳисобланган асар, чунки унда буюк шоиримизнинг аччиқ қисмати, нозик шоирона қалби, маънавий олами теран таҳлил этилган. Тўлан Низомнинг «Чўлпон»қ достони ўрни-ўрни Билан хаётий воқеликни хикоя қилиши, бу Билан давр картинасини яратиш ила эпиклик касб этади. Лекин унда лирик туйу, ички дард устун.Бу нарса достонини лира-эпик жанирга мансублигини таьминлайди. Достон « Учар юлдуз» сарлавхали бўлимдан бошланади. Шоирнинг бунлай номлаши бежиз эмас. Маьлумки, осмондан бир юлдуз учса хаётдан бир одамни кетганининг белгиси деб хисоблашган. Шоир шу ақидага ишора қилади. Чўлпоннинг тақдири узоқ вақт мавхум бўлган. Тўлан Низомов шунга ишора қилади. «Садо» бўлимида эса шоирнинг илтижоларига садо берилади. Бу садо замирида хақиқат ётади. Яни Чўлпоннинг қисматини давр фожиаси шунингдек, унинг шахсияти Аниқ кўз олдимизда гавдвлвнади: Япроқ Янглиқ узулдим.,қора тақдир эмасми бу ? Тилларимни кесдилар, менга тақдир эмасми бу? Боғланди оёқ-қулим , доғули дахр эмасми бу? Виждоним бут хам халол бир мусулмон эдим, дўстлар. « Мухаббат осмонида гўзал Чўлпон эдим, дўстлар». Сен шодонсан, деб кулгуларим олдилар, Ерга сиғмас, оташин туйғуларимни олдилар, қаламимдан тўкилган қайғуларимни олдилар, Юртга виждон халққа рух, илимга шон эдим дўстлар, «Мухаббат осмонода гўзал Чўлпон эдим,дўстлар». « Тутқун бўлимидаги мисраларда нафақат Чўлпон балки А. Қодирий ,Фитрат, У. Носир ларнинг қисматини хам кўз олдимизга келтирамиз, бундан қалбимиз ғуссага тўлади. Қуйидаги мисралар эса ўзлигимизни чуқУр англашга ва мустақиллигимизни муотахкамлашга хизмат қилади. Пок иймонга ўқ отилди, бир мусулмон уйғонмади, Тугилган юрт, ё Фаргона, ё Андижон уйғонмади. Ҳар сатридан меҳри томган бу Туркистон уйғонмади. Онам дея зардоб ютган Ўзбекистон уйғонмади. Ўзбекистон, шоир ўглинг - Чўлпоннингга ким ўқ узди, Ўқ овози ярим кеча ухлаётган кўкни бузди. Қотил ўқидан бегуноҳ ўлаётган шори оҳидан кўк уйғонмади, аммо бир мусулмон, бир виждонли инсон уйғонмади, яъни кўксини қалқон қилиб тенгсиз санъаткор ўғлини ҳимоя қила олмади. Сабаби улар эрксиз қуллар, муте одамлар эди. Тўлан Низом ана шу фожиа илдизини ҳислар, туйғулар, изтироблар силсиласида теран ва таъсирли инкишоф қилади.достоннинг адабиётда тутган ўрни ва ахамияти шундан иборат . Эшқобил Шукурнинг «Ибтидо хатоси» номли драматик достонида қадимий афсонага мурожат қилинган. Унинг қахрамонлари хам китобхонга таниш, яни яхшилик олами Ахурамазда Билан ёмонлик олами тимсоли Архиммандир.Лекин шоир шу азалий мавзу, қадимги қахрамонлар фаолиятида мухум фалсафий ғоя ярата олган яни инсоният оламидаги драматик холат мохиятини инкишоф қилиш Билан бирга унинг хаётдаги ўрни ва табиатини кўрсата билган. Достонда кўп хаётий хақиқат хам ўз ифодасини топган У. Азимовнинг « Оқ падар» асарини гарчи шоирнинг ўзи нотарихий драматик достон деб атасада, у бир қадар тарихийликка эга. Чунки достондаги воқеа шоир тасвирлвгвандвн ўзгача бир тарзда хаётда бўлиб ўтган. У. Азим эса бу тарихий воқэликниинг бир қиррасини олган,Яни севги чизиғини. У. Азим бу тарихий воқеанинг ўз ғоясига бўй сундурган .Достонда шахзодани хатарли йўлдан қайтаришни хаётдагидек муллалар эмас, ҳоирнинг тўқима образи Оабек бажаради. Шахзода ва Отабек ўртасида шундай диалог кечади: Отабек Лаьнат Билан ёзилгпн исминг Энди умринг қадардир сенга Асрларнинг сахифасига. Билмайсанми, билмасанг айтай Номусулмон. Ўша подшох падардир сенга! АДАБИЁТЛАР: 1. Адабий турлар ва жанрлар. 1-жилд. Т., "Фан", 1991 2. Б.Норбоев. Истиқбол ва истеъдод тарбияси. Т., 1996 3. Эргаш Очилов, Муборак сарчашмалари. Т., 1997 4. Н.Раҳимжонов. Ўзбек совет адабиётида поэма. Т.1986 5. Н.Раҳимжонов Илмий тафаккур жилолари. Т., 1991 й. 6. Ўзбек адабиётида жанрлар типологияси ва услублар ранг- баранглиги. Т. , 1998. www.pedagog.uz