logo

Эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

174 KB
Эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация Режа: 1. Бефарзандлик мотиви : ҳаёт тарихи ва эпик анъана 2. Ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима 3. Туғилган болага ном қўйиш мотиви: ҳаёт ҳақиқати ва бадиий уйдирма Сеҳрли эртакларда афсонавий туғилиш мотиви характерли бўлиб, бефарзандлик, ҳомиладорлик каби алоҳида мотивларни ўз ичига олган. Бефарзандлик мотиви : ҳаёт тарихи ва эпик анъана У эртак сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. У тугун вазифасини ўтаб, асар моҳиятини ёритади. Қаҳрамонни идеалаштириш ана шу мотивдан бошланади: « - Э подшоҳи олам, нега х афасиз? Давлатингиз бор. Ҳамма фуқаро сизнинг ихтиёрингизда бўлгандан кейин, бунча хафагарчиликнинг нима кераги бор? - Мен шунча давлат, салтанатга эга бўлсам-у, - дебди подшоҳ, - хизматимга шунча одамлар тайёр турса-ю, дунёдан фарзандсиз ўтсам, мен хафа бўлмай ким хафа бўлсин? Фарзанд бўлмагандан кейин бу подшоҳлик, давлатнинг нима кераги бор? Ўзининг бефарзандлигини эслаб вазир ҳам оҳ тортибди. Иккаласи хафа бўлиб, йиғлаб, бир уйга кириб дардлашибди. Иккиси бефарзанд юргандан кўра давлат, иззат-икромдан кечиб, бош олиб кетишни ортиқроқ кўришибди. Подшоҳ билан вазир бутун мол-дунёсининг баҳридан ўтиб, шаҳардан чиқиб кетишибди» 1 . «Подшо боласи йўқлигидан кеча-кундуз қайғуриб, еган, ичганида ҳаловат йўқ экан, сиғинмаган мозори, мадад тиламаган азиз, авлиёлари қолмабди» 2 . «Кунлардан бир кун у «аттанг, бирорта ҳам зурриётим бўлмади, ўлганимдан кейин мол-дунёйим кимларнингдир қўлларида қолиб кетади. Сафарбойга х айр худойи қиламиз, - деб ҳамма нарсамни харж қиладилар», деб афсусланиб ўйлаб қолибди» 3 . Агар аёл узоқ муддат бола туғмаса, одатда буни ёмон руҳ таъсиридан 4 , баъзан эса мулла, сеҳргарнинг афсун жодусидан 5 деб билишган. Бу хил ибтидоий қараш, эътқод, авлиёларга сиғиниш, мадад тилаш, ҳаётий урф-одат, 1 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 2-том. Тошкент, 1960. 127 - б ет . 2 Ойжамол. Тошкент, 1960. 47 - б ет . 3 Донишманд Искандар. Тошкент, 1994. 133 - б ет . 4 Андреев И.С. Таджики долины Хуф. 1963. С. 45. 5 Ўша асар. 45 - б ет . диний тушунчалар эртак мотивининг пайдо бўлишида сабабчи восита бўлган. Бу нарса эртакларда аниқ, тўлиқ, кенг, ёйиқ тарзда, турли хил ифода, воситалар ёрдамида тасвирланган. Эртакларнинг қаҳрамонлик типига мансуб мазкур мотивлар поэтикаси, ғоявий мазмуни, образлар тизимни нисбатан алоҳидалик касб этган. Мотивлар қадимийлик характерига эга бўлиб, мифологик босқичнинг намунаси сифатида юзага келган. Шунинг учун ҳам эртак эпизодлари, сюжет шакл-шамойилини ташкил этган мотивлар силсиласи дуал тушгунча, қадимги урф-одат, маросимлар замирида акс этиб, эртак моҳияти, жасур, қаҳрамон ҳақидаги идеал орзу, марказий ғояни тавсифлаган. Воқеа ва ҳодисалар феодал-патриархал жамият тартиботлари асосида баён этилган. Мотивлар шоҳнинг хафалик сабабини тавсифлайди. Қайғу бирида шоҳликнинг тақдиридан эмас, фарзандсизлик, насл-насаб йўқлигидан, иккинчисида эса зурриёт эмас, мол-дунёнинг қолиб кетишидан келиб чиққан. Бирида фарзанд, иккинчисида бойлик ғояси илгари сурилган. Ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима 6 Бу ҳодиса эртакларда тугун ечимини ташкил этади. Мотив ибтидоий жамият, мифологик эътиқоднинг ўзига хос белгиларини акс эттирган. Бинобарин, сюжет яратувчи мотивлар идеал тушунча, тотемик, анимик дунёқараш, қадимги маросим, урф-одат заминида юзага келган воқеа ва ҳодисалар, ур у ғ, қабила, патриархал жамият тартиботлари таъсирида баён этилган. Ғаройиб ҳомиладорлик паҳлавон қудратини иделлаштиради. Хусусан, баҳодирнинг ғаройиб туғилиши, ғайритабиий ўсиш, «алп», «ботир», «полвон» аташ, жанговар от танлаш, мотивлари 7 сюжет экспозициясини, зўр кучни синаш, дев, аждар билан жанг мотивлари эпик қисмни ташкил этади. Шунингдек, экзогам никоҳ анъаналари, паҳлавон мақсадига мансуб воқеа, 6 И м омов К. Ўзбек халқ эртаклари. Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. Тошкент, 1981. 74 - б ет . 7 Имомов К. Ўзбек фольклори эпик жанрлари. 23 - б ет . ҳодисалар етакчи мотивлар саналади. Ибтидоий кишилар тушунчасида ҳомиладорлик аёл танасига тотем (муқаддас нарса)нинг киришидан деб ҳисобланган 8 . Демак, тасодифий ҳомиладорликнинг пайдо бўлиши икки тушунча, бири магия, иккинчиси диний эътиқод билан изоҳланган. Бундай қараш, эътиқод, диний тушунчалар мазкур мотивнинг ташкил топишига сабабчи бўлган. Бу нарса конкрет, индивидуал, кенг, ёйиқ тарзда, турли ифода, тасвирий воситалар ёрдамида акс эттирилган. «Чол олтмиш ёшга кирибди, кампир эллик ёшга кирибди, лекин болалари бўлмабди. Кунлардан бир куни кампир ҳомиладор бўлибди» 9 . «Бир куни қизнинг кўнгли а рпа- думбул тилабди. Арпа-думбулдан овқат пишириб берибдилар. Ойдан-ой ўтибди, кундан-кун ўтибди, подшога, қизингиз ҳомиладор бўлган эмиш, деган хабар келибди» 10 . Қиз ёки кампирнинг кутилмаганда ҳомиладор бўлиш сабаби муқаддас нарса, ҳодисанинг магик кучи билан боғлиқ ибтидоий тушунчанинг бадиий кўчими, ифодасидир. Ҳомиладорлик сирли воситалар билан тушунтирилганда, қадимги магия таъсири кучлироқ сезилади. «Боғнинг бир чеккасидан бир чол чиқиб келибди, - ҳа, болаларим, нима қилиб ўтирибсизлар? – деб сўрабди. Улар бефарзанд эканликларини гапирибдилар. Чол қўйнидан иккита қизил олма чиқариб: - Бу олмаларни олиб бориб, севган хотинингиз билан баҳам кўринглар, - дебди. Подшо олмани хотинига берибди. Кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, подшонинг хотини хомиладор бўлибди» 11 . Чол образи аслида сирли, чўл пири. Хизр - мифологик образ. Унинг тарихий асослари қадимги аждодлар культига алоқадор бўлиб, ҳосилдорлик пири, эзгулик ато этувчи, қаҳрамон ҳомийси сифатида фаолият кўрсатади. Ёки унинг илдизи мифологик ритуалга кириб борадиган «қирқ чилтон билан алоқадор бўлиши мумкин 12 . Мифологик эътиқодга кўра «чилтонлар 8 Косвен М.И. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 159 - б ет . 9 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1-том. Тошкент, 1963. 11 - б ет . 10 Ўша асар. 12 - б ет . 11 Ойжамол. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 60-61 - б етлар . 12 Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948. С. 312. ғайритабиий кучга эга, кундуз куни оддий одам, баъзан девона шаклида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам улардан шубҳаланмайдилар 13 . Бинобарин, у афсонавий чилтонлардан бирининг поэтик намунасидир. Мазкур мотивнинг нақл этилган ҳар икки шаклида тавсифланган уйдирмалар воқеа ва ҳодисалар кўламини ёритади, бўрттиради, маҳобатли тасвирлаб, тингловчида кўтаринки руҳ бағишлайди. Сюжет қисмларида сирлилик, ғайритабиийликни вужудга келтиради. Бу ҳодиса янги хил эпизодларни ташкил этиб, идеал мақсадни тавсифлайди. Ҳомиладорлик ҳақидаги мифологик тушунча ислом эътиқодлари билан қоришиб кетган. «Подшонинг боласи йўқ экан, у дилтанг (хафа) бўлибди. Дунёдан ўтсам, ўрнимга ўринбосар йўқ, - деб ўйлар экан. Бир куни қаландар келиб, «шайдулло», нима учун хафасиз, - дебди. Подшо фарзанди йўқлигидан шикоят қилди. Қаландар: с изга бир амал қилиб берай , – деди ва кулбаридан бир олма чиқариб берди. Подшо олманинг ярмини ўзи еб, ярмини хотинига едирди. Хотини тез кунда ҳомиладор бўлди» 14 . «Э, хотин, фарзанд кўрмадик, ўлсак, уйимизни ёритадиганимиз йўқ. Энди худодан астойдил сўрайлик, фарзанд берсин, - деди. Чол билан камир худога му рожаа т қилиб йиғлашди, ёлборишди. Буларнинг дуоси ижобат бўлиб, кампир ҳомиладор бўлди» 15 . Ҳомиладордан узоқлашув мотиви: қадимги расм-русум ва поэтик талқин Бу мотив Шарқ эртаклари, хусусан, ўзбек халқ эртакларида, анъанавий бошлама, бефарзанд шоҳ ҳақидаги ахборотдан сўнг келади ва сюжетнинг дастлабки қисми, экспозицияни ташкил этади. «Бир бор экан, йў қ экан, ўтган замонда бир подшо бор экан, у бефарзанд экан. Кунлардан бир куни хотини ҳомиладор бўлибди. Буни кўрган шоҳ юртдан чиқиб кетибди». Эртакда шоҳнинг кетиш сабаби овга чиқиш, душманга қарши жангга кетиш, баъзан 13 Андреев М.С. Таджики долины Хуф. 1963. С. 48. 14 Кулса – гул, йиғласа – дур. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1983. 5 - б ет . 15 Ойжамол. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 62 - б ет . хурсандчилик билан изоҳланади. Аслида эса, мазкур мотивнинг тарихий илдизи ибтидоий жамоа анъаналари заминига кириб боради. Демак, бу мотив узоқ сана, тараққиёт йўлига эга. Маълумки, ибтидоий жамоанинг оила, уруғ, қабила, элат бошлиқлари сеҳрли, жоду кучига эга саналган. «Шоҳлар ерни маҳсулдор қила оладиган, ўзига тобе кишиларга эзгулик ярата оладиган ғайритабиий куч, магик қобилиятга эга» 16 . Демак, мотивнинг пайдо бўлишида ана шу примитив тушунчага кўра қабила бошлиғи ёки шоҳ – коҳин, табиат билан сирли алоқа боғ л аган, ғайритабиий кучга эга бўлган сеҳргар. Агар шоҳ сирни ошкор қилиб қўйса, сеҳргарликни йўқотади. Шунинг учун ҳам «Шоҳ – коҳин мўътабар зоти ва халқни тинчлик, омонликда сақлаш учун қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилишга мажбур» 17 . Шоҳнинг ёки кексайган бефарзанд отанинг ҳомиладордан узоқлашув сабаби ана шу урф-одат таъсиридан келиб чиққан. Демак, бу одат қориндаги болага сирли таъсир этишдан қўрқиш оқибатида юзага келган 18 . Бу анъана дастлаб ота уруғи ҳукмрон жамоада ташкил топиб, табиат, ҳаёт ҳақидаги содда тушунчаларни ўзида ифода этган. Кейинчалик мазкур одат ўз маъносини йўқотиб, халқ орасида қадимий никоҳ билан боғлиқ анъанага айланиб қолган. Абу Райхон Беруний қадимий маросим ҳақида шундай хабар қилади: «Жоҳилият замонида арабларда никоҳ турлича бўлган. Тўйдан кейин аёл киши ҳомиладор бўлгач, ҳомиладорлик кунларида у киши, яъни аёлнинг эри хотинидан узоқлашар эди ... Мазкур анъана туғиладиган боланинг улуғвор бўлиши учун 19 ўтказилган. Бу одат Ўрта Осиё халқлари орасида ХХ аср бошларигача анъана сифатида сақланиб қолган. Қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви: миф ва эпик анъана Бу мотив характер эътибори билан ғайри муқаррарий ҳодиса сифатида юз беради, қаҳрамон тақдирини белгилаб, ҳодисаларнинг содир бўлишига замин 16 Джеймс Джорут Фрэзэр. Золотая ветвь. М.-Л., 1980. С. 21. 17 Толстов. С.П. Древний Хорезм. М., 1948. С. 319. 18 Ўша асар. 81 - б ет . 19 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1960. Икки томлик. 1 - том. 470 - б ет . яратади. Бефарзандлик, ҳомиладорлик, ажойиб туғилиш мотивлари аждодлар руҳига сиғиниш, тотемик, анимик тушунчалар, ғаройиб удумлар атрофида ташкил топган ва улар қаҳрамонни идеаллаштириш вазифасини адо этган. Ана шу эпик воқеа ва ҳодисаларнинг юзага келишида ибтидоий кишиларнинг реал воқеликка онгсиз муносабати ва уни ўзига хос акс эттириш мезонлари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ғаройиб туғилиш мотиви, унинг ибтидоси тотемик эътиқодга сиғиниш натижаси сифатида юзага келган. Мотив тузилишига кўра ихчам, содда, мазмунан нотабиийликни касб этган. Ҳомиланинг пайдо бўлиши аёл танасига тотем ҳайвон, муқаддас нарса, ҳодиса, зарралар кириб қолишидан (қизнинг тотем ҳайвон билан қўшилишидан) юзага келади. Туғилган бола ғайритабиий куч-қудрат, ўлим билмас, абадийликка дахлдор хусусиятга эга бўлади. Афсонавий туғилиш мотиви фантастика, уйдирмалар қобиғида тасвирланган. «Бир вақт ҳалиги нарса Иқбол томонга кела бошлабди, қараса, бир айиқ, Иқбол салом бериб, айиқ ҳузурига борибди. Айиқ Иқболни уйига бошлаб кетибди. Қиз айиқ билан турмуш кечира бошлабди. Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтиб, Иқбол ҳомилдор бўлибди» 20 . Хуллас, ҳомиланинг афсонавий, ғайриоддий пайдо бўлиши сеҳрли эртак табиатини белгилаб, сюжетнинг нотабиий ҳодисалардан ташкил топшини таъминлаган. Айиқ тотеми ибтидоий жамоада яшаган ёқит, олтойлик, туркий қавмлар орасида юзага келган. Қадимги манбаларда сақланган мифологик парчалар шундан дарак беради. Олтойликлар айиққа ёмон гапиришдан сақланишга ҳаракат қилишган. Улар « б из айиқлардан тарқалганмиз» дейишади 21 . Маълум бўладики, айиқ тотеми халқ орасида аждод боши саналган ва у узоқ муддат яшаган, эртакларда ғалати ҳомила воқеасининг ташкил топишида манбалик 20 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1 - том. Тошкент, 1960. 470 - б ет . 21 Потапов А.П. Пережитки культ медведья у алтайских турок. Этнографичяеский исследователь. Л., 1928. № 2-3. С. 7. вазифасини ўтаган. Айиқнинг муқаддаслигига ишонч, эътиқод эртакларда айиқ образининг юзага келиши, ёрдамчи, ғайриоддий персонаж сифатида нақл этилишига сабабчи бўлган. Тотемик эътиқоднинг унут бўлиши айиқ билан боғлиқ нотабиий ҳомила мотивининг пайдо бўлишига олиб келган. Демак, шартли воқеанинг дастлабки намунаси уруғ, қабилада айиққа эътиқодни кучайтириш, бадиий кўчими эса эстетик таъсир кўрсатиш вазифасини адо этган. Мазкур мотив боланинг муваффақиятли туғилиши, ўсиб униши, маҳобатли паҳлавон бўлиб етиишувини исташ ниятида , уни улуғлаш замирида юзага келган. Эртакларда анимик эътиқод билан боғлиқ туғилиш мотиви ғайриоддий бўлиб, туғилиш аниқ вақт, ғаройиб вазиятда юз беради. Эпик ҳодисанинг шакл, мазмуни хаёлий ва ҳаётий тасвирланган. Унинг хаёлий варианти қадимий бўлиб, руҳларга эътиқод заминида юзага келган, турли хил тажассумини топган. Эпик мотивда бола ғайри муқаррарий ҳолатда, марҳум онадан гўрда туғилади. Шартли воқеада ҳомиладор ўлиб, бола тирик қолади. Бу ҳодиса шундай таърифланади: «Гулрухсорнинг жон талвасасида ҳаракатга келган танадан қорнида етилган бола ер юзига тушибди. Она ўлибди, бола туғилиб жонларини алмаштирибдилар 22 . Воқеа мотивнинг хаёлий кўламини ошириб, боланинг ғаройиб туғилиши, ажойиб хусусият касб этишидан дарак беради. «Олтин қиз ҳомиладор экан, қабрда туғибди, туғилган бола ўлик онанинг сутини эмиб, катта бўлибди. Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтиб, бола уч-тўрт ёшга тўлибди 23 . Эпик туғилишнинг достонга кўчган намунаси тўлиқ, мукаммал ифодаси, хусусан, бадиий тасвир воситаларининг ранго-ранглиги билан ажралиб туради: «Бибихилол ўлган, боласи тирик экан. Туғилиш вақти етди, Бибихилолнинг ўлиги гўрда тебранди, ўлик баданни тўлғоқ тутди. 22 ФА. Инв. № 1999. қўлёзма. 61 - б ет . 23 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1 - том. Тошкент, 1960. 145 - б ет . Чақалоқ она қорнидан гўрга тушди» 24 . Гўрўғлининг ғаройиб туғилиши унинг паҳлавон янглиғ кучли бўлишини далиллайди, қолаверса кейин келадиган кураш, жанг эпизодларида жасорат кўрсатишини асослайди. Ҳар икки туғилишда марҳум она жони болага кўчади. Бу ҳодиса қадимги мифологик тушунча, анимик эътиқод билан боғланган. Мазкур тасаввурга кўра «жон» абадий, у доимо авлоддан-авлодга ўтиб, кўчиб юради. Бу ҳодисани Абу Райҳон Беруний шундай тавсифлайди: ж оннинг бир бадандан кетиб, бошқасига кўчишини таносух дейишади, қадимий Хинд китобларида таърифланганидек, жон чиқиб келган жойига қайтади 25 . У ана шу тушунчанинг бошқача бир таърифини Суқрот китобидан келтиради: « т ириклар ўликлардан пайдо бўлади» 26 . Кўринадики, эртак ва достон мотивларида ҳикоя қилинган «онанинг бола билан жон алмашиши анимик тасаввурнинг ўзига хос бадиий кўчими сифатида юзага келган. Мифологик дунёқараш, анимик тушунчалар диний эътиқодни ташвиқ этган. Унинг шартли воқеани ифода этган эпик мотиви эса эстетик функцияни адо этувчи бадиий асарга айланган. Бундай боғлиқлик бир томондан эртак сюжетининг кейинги мотив халқалари, хусусан, қаҳрамонни синаш билан боғлиқ кураш, никоҳ, аждар билан жанг мотивларининг яратилишига асос бўлса, иккинчи томондан сюжет таркибидаги мазкур мотивнинг пайдо бўлиш сабаби, ўзаро асосли боғланишини далиллаш имконини беради. Бевосита мана шундай мотивлар ва улар ўртасидаги детерменистик боғланиш қаҳрамонлик типидаги эртакларнинг поэтик табиатини белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади. Туғилган гўдак ғайритабиий таърифланади. Унинг нотабиий, улкан, паҳлавон сифат туғилиши Хизр, азиз-авлиё, пирлар таъсирида пайдо бўлганлиги билан изоҳланади. «Бу бувакнинг оғирлиги бир ботмон, бўйи бир 24 Гўрўғлининг туғилиши. Тошкент, 1979. 3 - б ет . 25 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 2 - том. Тошкент, 1965. 56 - б ет . 26 Ўша асар. 57 - б ет . газ экан» 27 . Бундай таъриф эртакларнинг қаҳрамонлик типи табиатига мос тушган ҳолда салобатли кўламни юзага келиради, туғилган болани тенги йўқ паҳлавон сифат етилишидан хабар беради. Демак, афсонавий туғилиш воқеаси қаҳрамон жасоратини идеаллаштириш мақсадидан келиб чиққан. Ғаройиб туғилишга мансуб мазкур мотив халқалари боланинг фантастик қиёфада ўсиш, вояга етишидан дарак беради. Унинг таърифи қисқа, лўнда, муболағали, ғайритабиий ифодаланган. «Бола соатлаб ўсибди», «гўдак ойига эмас, кунига ўса бошлабди», «орадан икки йил ўтгач, боланинг кучи йигирма ёшли йигит кучидан ортиқ эмиш». Туғилган болага ном қўйиш мотиви: ҳаёт ҳақиқати ва бадиий уйдирма Ўзбек халқ эртакларида достонда бўлганидек, туғилган болага ном қўйиш анъанаси деярли мавжуд эмас. Дастлаб гўдак шартли ном билан аталади. Бу одат табу билан алоқадор бўлиб, замирида мифологик эътиқод ётади. Номни сир тутиш болани инс-жинслар таъсиридан сақлаш мақсадидан келиб чиққан. Шу маънода, болани узоқ вақт ном билан атамай ёвуз руҳлардан яширишган 28 . Ана шу реал ҳодиса мазкур мотив халқаларида ўз аксини топган. Қаҳрамонга ном қўйишган, бироқ, уни сир тутилган, айтилмаган. Боланинг бирор белгисини лақаб сифатида қўллашган ёки уни бирор ҳодиса номи билан аташган. Масалан: «Қилич ботир», «Қирон ботир», «Кенжа», «Олмос ботир» ва бошқалар. «Подшо шаҳарни ёвдан қўриқлаш учун ҳисобсиз лашкар, паҳлавонлар сақлар экан. Полвонлар орасида Қаҳрамон исмли бир паҳлавон донғи оламга кетган экан» 29 . «Қаҳрамон» ном сифатида эмас, фахрий исм маъносида қўлланган. Мазкур атама ботир жасорати, беқиёс куч-қудрати, хусусиятини ифода этиш учун истифода этилган. Демак, у образнинг ўзига хос жасоратини белгилайди. Номни сир тутиш ҳодисаси 27 Бувак – чақалоқ. 28 Алексеев Н.А. Ранные формы религии тюркоязычных народов. М., 1981. С. 160. 29 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1948. 35 - б ет . Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек, тожик, эрон, туркий элатлар орасида кенг тарқалиб, анъанага айланган. Бу нарса ёвуз руҳ таъсирига ишонч заминида пайдо бўлган ва у бола номини айтиб чақирмасликка даъват этган. Шундай қилиб ҳақиқий номни сир тутиш одати анъанага айланган. Сир сақлаш «туғилган бола 18-19 ёшга етгунга қадар давом этган 30 . Мазкур одат унут бўлгач, эртакларда ўзига хос мотивга айланган. Бу русум Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида шундай тавсифланган: «Отаси қулоғига хуфёна бир номни, овоз чиқариб бошқасини айтибди 31 . Шунинг учун ҳам эртакларда етакчи образ доимо номсиз, бирор лақаб билан юритилган. «Бир кампирнинг 17 яшар ўғли бор эди. Кампир унга ном қўймаган экан. Бир куни кампир уни имлаб чақирибди. Боланинг аччиғи келиб: о йижон, менга ҳам ном қўйиб чақиринг, - дебди. Кампир «сенинг отинг Эрмана мерган бўлсин», - дебди 32 . Эртакларда номни сир тутиш, бекитиш, лақаб билан аташ сеҳрли эртак табиатига мос тушади ва қаҳрамонни улуғлайди, хатти-ҳаракатига хаёлий тус беради. «Уч оғайни бор эди. Каттасининг оти Юлдуз санар, ўртанчасининг оти Дарёбоғлар, кичкинасининг оти Қилич қора экан». «Уч ака-ука, т ўнғич ботир, ўртанча ботир, кенжа ботир йўл юришибди». Демак, исмни сир сақлаш мотиви ўзбек халқ эртаклдарида алоҳида ўрин тутиб, аввало , сюжет экспозициясини ташкил этади, эпик воқеалар, қаҳрамоннинг марди-майдон, зўр куч-қудратга эга бўлишидан дарак беради. Ғайритабиий туғилиш мотиви қадимги мифологик эътиқод, тушунчалар асосида юзага келган ва у эртакларнинг эстетик таъсир кучини орттирувчи эпик мотивлар силсиласи сифатида сақланиб қолган. Ғаройиб туғилиш билан алоқадор мотив халқалари ўзаро мантиқий узвийликка эга бўлиб, анъанада мустаҳкам ўрнашиб қолган. 30 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1960. Икки томлик. 1 - том. 452 - б ет . 31 Фирдавсий. Шоҳнома. 1-китоб. Тошкент, 1975. 224 - б ет . 32 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1967. 17 - б ет . Чақалоқни ўғирлаш, кучукча билан алмаштириш мотиви: урф-одат ва бадиий тўқима Сеҳрли эртакларда чақалоқни кучукча билан алмаштириш ғайритабиий туғилиш мотивида етакчи рольь ўйнайди 33 . Мотив шоҳнинг ҳомиладор хотинидан узоқлашиш мотиви билан боғлиқликда юзага келган. Бундай боғланиш, бир томондан, кейинги мотив халқларини яратишга мантиқий асос бўлса, иккинчи томондан, ўша мотивларнинг ўзаро мотивировка қилиш, асосли боғланишига имкон беради. Масалан, туғилган чақалоқни кучукча билан алмаштириш мотиви характерлидир. Бевосита мана шундай мотивлар ўртасидаги детерминистик боғланиш сеҳрли эртакларнинг поэтик табиатини белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади. Туркий халқлар, хусусан, ўзбек эртакларида мавжуд бу хил мотивлар сюжетнинг динамик ҳаракатини таъминлайди. Диққат қилинса, эртак қаҳрамони асосан бефарзанд шоҳ оиласида туғилади. Бироқ, чақалоқ ўша заҳоти ўғирланади. Бу иш доимо кундошлар топшириғи билан бажарилади. Чақалоқни ўғирлаш шартли бўлиб, ҳаётий асоси феодал-патриархал жамият қонунияти, меросга даъвогарлик билан боғланган. Мотив эртакларда оилавий конфликт асосига қурилган бўлиб, воқеалар тизимида айрилиқ, жудоликни ҳикоя қилувчи сюжетга асос солади. Бу мотив эртакларда шундай тавсифланади: «Кундошлар типирчилаб қолишибди. Улар бола туғилиши билан уни йўқотиш пайига тушишибди. Салтанатни тўлғоқ тута бошлабди. Кундошлари жодугарни айтиб келиб, - буни нима қилса бўлади. Бугун бу туғса, бой давлатига эга бўлиб қолади, - деб маслаҳат сўрашибди. Жодугар Салтанат туғиши билан беҳуш ётган Салтанатнинг қўйнига икки кучукчани солиб қуйибди. Унинг икки боласини кўрпачага ўраб, хуржунга солиб, қўйбоқарга олиб бориб берибди 34 . 33 Имомов К. Ўзбек халқ эртакларининг тарихий асосларига доир Ўзбек тили ва адабиёти. Тошкент, 1983. №1. 36-40 - б етлар . 34 Гулпари. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1967. 241-242-б етлар . Мотив эртак сюжетининг характерини белгилаб, унинг саргузашт воқеалардан ташкил топишини таъминлайди, айни пайтда сеҳрли эртак табиатига мос ҳодиса, нотабиийлик, ноаниқлик, сирлиликни юзага келтиради. Бу воқеалар қадимий, айни пайтда реал, ҳаётий заминга эга бўлиб, туғилган чақалоқни ўғирлаш одати замирида пайдо бўлган. Ана шу одат зардуштий динининг асосини ташкил этган дуал тушунча заминида юзага келган. Маълумки, қадим замонларда янги туғилган болани сақлаб қолиш, бетобликка даво топиш қийин бир пайтда авом халқ унинг нобуд бўлиш сабабини тушунмаган, бу ҳодисани «ёмон руҳлар» 35 таъсиридан деб билган. Бундай қарашнинг демонологик тушунчалар ҳукмрон замонда яратилганлиги шубҳасиздир. Чунки ўша вақтда «руҳлар инсониятга азалий душман, доимо зарар келтиришга ҳаракат қилувчи восита ҳисобланган» 36 . Шундан сўнг чақалоқни «ёмон руҳ» таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилишнинг турли хил усул, воситалари юзага келган ва одат тусини олган. Бу удум ўзбеклар орасида мавжуд бўлиб, туғилган болани «ўғирлаш, бекитиш приёми» 37 ни англатади. Кишилар «агар туғилган бола турмаса, ўла берса, бу ёмон руҳлар иши, уларни алдаш, лақиллатиш керак ” 38 , деб қарашган. Ниҳоят, «алдаш»нинг қуйидаги усули юзага келган, анъанага айланган. «Аёллардан бири туғаётган хотин кўрмаслиги учун унинг кўзини қўли билан бекитади. Қўшни хотин туғилган болани ўша заҳоти латтага ўраб, ўз уйига олиб чиқиб кетган ва уч кун сақлаган 39 . Уч кун ўтгач, олиб келган. Бу одатнинг асосий мақсади ёмон руҳни чалғитиш, туғилган болани ўлимдан сақлаб қолишни назарда тутган. Кишиларнинг билишича, «энди ёмон руҳ бу чақалоқ янги туғилган эмас, балки алмаштирилган бола деб тушунади» 40 . Мазкур удум анимистик тасаввурга ишонч заминида пайдо бўлган. Бу одатнинг кейин пайдо бўлган 35 Ёмон руҳ «Авесто»да Аҳриман орқали ифодаланган. 36 Этнографические изучение быта и культуры узбеков. Тошкент, 1972. С. 29. 37 Андреев М.С Таджики долины Хуф. С. 56-57. 38 Ўша асар . 56 - б ет . 39 Ўша асар . 57 - б ет . 40 Ўша асар . 56 - б ет . эпик намунасида мифологик мазмун ўрнида ижтимоий маъно пайдо бўлган. Бошқача айтганда, мотив феодал жамоа тартиботидан келиб чиққан ва норасмий меросхўрни йўқ қилиш мақсадини ифода этган. Демак, тарихий тараққиёт жараёнида ёмон руҳларни чалғитиш учун ўтказилган бу одатнинг мифологик маъноси аста-секин унут бўлиши билан унинг эпик намунаси эртак ва достонларида чақалоқни кучукча билан алмаштириш мотиви сифатида сақланиб қолган. Маълум бўладики, қадимий дуал тушунчага мансуб объектив, реал ҳодиса поэтик трансформацияда мазмуни, шакл-шамойили ўзгарган эпик мотивга айланган. Дарҳақиқат, туғилган чақалоқни кучукча билан алмаштириш удуми, тарихан «чақалоқни шартли ўғирлаш» асосида юзага келган. Бу мотив экспозицион характерга эга бўлиб, сюжет динамикасида асосий, ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Демак, воқеаларнинг тартиби, ривожланиш характери, йўналиши, образларнинг ахлоқий қиёфаси эртак сюжетининг саргазушт характерини белгилашда бош омил вазифасини ўтаган. Бу мотивнинг асосий функцияси кундошликнинг ижтимоий моҳиятини очиш, тахт ворисини белгилашдан иборат. Эпизод мотив сарой интригаси, кўп хотинлик, айёрлик, фирибгарлик сингари феодал ахлоқига мансуб реал ҳодиса таъсирида қайта шаклланган. Мотивнинг таъсирчан қудрати тингловчини эртак бошидаёқ ўзига ром қилиб олади. Туғилган чақалоқни кучукчага алмаштириш мотиви кейин келадиган воқеа ва ҳодисалар – жудолик, сарсон, саргардонлик, ниҳоят, қайта топишиш каби поэтик ситуацияларни вужудга келтирган. Маълумки, Ўрта Осиё минтақасида яшаган қадимги туркий қавмлар маданияти, урф-одат, миллий характер, хусусиятида ўзаро яқинлик сезилади, ҳатто , баъзи анъана, урф-одат, маросимлар умумийлик касб этган. Бундай ўхшаш анъаналарнинг юзага келишида ибтидоий дуал тушунча, халқ тарихи, этногенетик белгилар ҳал қилувчи рольь ўйнаган. Бу нарса эпик воқеа генезисини аниқлаш имконини беради. Таъкидланганидек, мазкур халқлар орасида «ёмон руҳлар» таъсирига ишонч кучли бўлган. Бинобарин, оилада бола туғилса-ю, турмаса, нобуд бўлаверса, бу «ёмон руҳлар» таъсири деб қаралган. Бундай тушунча, айни пайтда қарши таъсир чорани излаб топишга мажбур этган. Ана шундай тадбирлардан бири юзага келган. Маълумки, ит қадимги туркий қавмлар орасида муқаддас культ саналган. «Авесто»да уни азиз, илоҳий муқаддас билиб, марҳаматига сиғинишнинг ажойиб намуналари сақланган. Китобнинг Вендидод қисмида ит «чинакам тақводор, илтифотли яратилган, беозор, ўткир тишли махлуқ 41 . Ана шу «ит, кучукча янги туғилган чақалоқни зарарли руҳлар таъсиридан сақловчи, ишончли қўриқчи саналган» 42 . Эътиқодларга кўра, итнинг нигоҳи нопок жинсларни йўқ қилади 43 . Ана шу тушунчадан келиб чиқиб, бола турмаган оилада чақалоқ туғилиши билан уни бекитишган, ўрнига кучу к чани қўйишган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Алмаштириш ҳодисаси одат сифатида узоқ яшаган, кейин йўқолиб кетган. Бироқ, айрим жойларда унинг рудиментлари сақланиб қолган. Шулардан бири туғилган болага дастлаб кийдирилган кўйлак «ит кўйлак» аталган. Доя буви кўйлакни аввал кучук бўйнига кийдиради. Бу ўринда чақалоқнинг жинсий мансубиятига қараб иш кўрилади. Агар «ит кўйлак» қиз боланики бўлса, урғочи ит, ўғил боланики бўлса, «ўғил кучук» елкасига ташланади» 44 . Бундан ташқари, «ту ғ илган болага ёмон ном қўйиш, - ит, кучук» деб исм қўйиш одати ҳам ҳукм сурган 45 . Хуллас, туғилган болани бекитиб, унинг ўрнига кучук болани қ ў йиш, « и т 41 Маковельский А.О. Авесто . Вендидод. XII . Баку, 1960. С. 49. 42 Зарубин И.И. Рождения Шунганского ребенка и его первие шаги. В кн. В.В.Бартольду. Т., 1927. С. 363. 43 Андреев М.С. Таджики долины Хуф. С. 54. 44 Андреев М.С. Чилтаны в Средне-азиатских верованиях 1963. С. 355. 45 Мб. МАЭ. АНСССР. Л., 1927. Том 4. С. 9. аташ», «ит кўйлак» кийдириш каби расм-русмлар чақалоқни нобуд бўлишдан сақлаш, ҳимоялаш мақсадида вужудга келган. С инов мотиви : тарихий ҳақиқат ва эпик анъана Синов мотивида эртакларнинг баҳодирлик типига мансуб «ботирлик анъанаси» алоҳида ўрин тутади. У баҳодирнинг ғаройиб туғилиш, ўсиш, ботир аталиши каби мотивлар силсиласи синов сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. Унинг мазмунида қаҳрамон «бир ботмон соққани кўтариб отади», кучли, паҳлавон, титанни курашда йиқади. Мотив баҳодирнинг куч, қудрати, ботирлик даражасини белгилаб, мазкур тип эртакларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритади, бош қаҳрамоннинг етилганидан дарак беради. Синов мотиви мавжуд сирлилик ғайритабиий ҳолатни вужудга келтириб, мардлик, қаҳрамонликни мадҳ этишга хизмат қилган. Хуллас, мазкур мотив тугун ечимида асосий, ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Мотив манбаини қадимги дунёқараш, мифология ташкил этади ва у баҳодирлик типига хос эртаклар хусусиятини белгиловчи сюжет яратишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Маълумки, «тарихийликнинг турли хил жанрдаги хусусияти бир хил эмас. Ҳар бир жанр воқеликка муносабати, уни бадиий тасвирлаш услубига кўра характерланади 46 . Шу жиҳатдан қараганда, эртакдаги тар и хийлик алоҳида ажралиб туради. Эртак жанри, хусусан, унинг қаҳрамонлик типига хос классик намунасида реал ҳодиса, тарихий деталь, этнографик ҳодиса, мифологик ритуал-маросим нисбатан аниқ кўзга ташланади. Улар поэтик тўқиманинг генетик асоси сифатида сақланган. Мотивнинг мифик куртаги, яъни субъектив ҳодиса поэтик тўқимада аниқ сезилади. Демак, тарихий ҳақиқат поэтик тўқиманинг ташкил топишида асос, мифологик куртак эса инвариант учун замин бўлган. Демак, инвариантнинг шакл-шамойили, функциясининг ўзгариб кетиши, синов мотиви сифатида 46 Ученые записки ЛГУ. Вып. 72. 1968. шаклланишга олиб келган. Инвариант билан синов мотиви ўртасида типологик ўхшашлик сақланган. Синов мотивининг илдизлари миф, маросимларга бориб боғланади. Унинг қадимий урф-одат билан боғлиқ намуналари ибтидоий жамиятнинг сўнги босқичлари д а юзага келган. Мотивнинг ибтидоий формаси мифологик маросим синтези сифатида пайдо бўлган. Маълумки, қадимги мифологик ритуал-маросимлардан бири «инициация»дир 47 . Балоғат ёшига етган бўз ўғлон - ўсмирнинг уруғ, қабила тартибларини буза бошлаши (яъни табу – тақиқни бузиши) доимийликка айланган. Натижада қабила оқсоқоллари билан бўз болалар ўртасида қарама- қаршилик пайдо бўлган. Бу зидлашув «Авесто»да Ахурамазда билан Аҳриман тўқнашуви шаклида тавсифланган. Кейин ўсмир ўзининг тартибсизлигини йўқ қилиши учун мазкур маросим-инициацияга қатнашиши шарт қилиб қ ў йилган. Мифологик тушунчага кўра, тақиқни бузган ўлган, ритуал маросимда қатнашган қайта тирилган, туғилган саналган. Хуллас, диний маросим мазмунда тақиқни бузмаслик ғояс и ётади 48 . Ана шу субъектив ҳодиса авом халқ орасида узоқ сақланган, поэтик тўқимага айлангунга қадар турли хил қўшимча, элементларни қамраб олган. Маросим ёшлардаги тартибсиз куч, эмоцияни жиловлаш, уларни уруғ, қабила, коллектив манфаатига бўйсундиришни кўзлаган. Маросимда фақат бўз ўғлонлар қатнашган ва бу анъана қадимги туркий уруғ, қабилаларда, хусусан, ўзбекларнинг қадимги «Қирқ уруғи» орасида узоқ сақланган. «Қирқ чилтон уюшмаси» мазкур анъана, бўз йигитлар ҳақидаги мифологик маросимнинг халқ оғзида қолган, афсонавий намунаси ҳисобланади. «Қирқ чилтон», деб фикр юритади С.П.Толстов, 47 Ўсмирнинг балоғат ёшига етиб эркак қаторига ўтиш даврида қатнашиши шарт бўлган диний маросим. 48 Маросим асосида тақиқни бузмаслик керак деган ғоя ётади. культлаштирилган жамоа бирлашмасининг қарийб унутилган формаси, деб тахмин қилишга мажбур этади 49 . Ана шу ритуал-маросим дастлаб «эркаклар уюшмаси» шаклида давом этган. Унинг илк намунаси «ибтидоий жамиятнинг инқирозга юз тутган даврида мавжуд «хуфия жамоалар»да туғилган 50 . «Эркаклар уюшмаси» маросим ритуалда бўлганидек, тарбиявий функцияни адо этган. Маълум бўладики, бу уюшма ёшларда жасурлик кўникмаларини тарбиялаган. Унинг баъзи рудиментлари халқ тарихида сақланиб қолган. Масалан, « б аъзан айбдор ўсмир кечаси билан мозористонда қолдирилган», «баъзан эса уни ўшаерга замбилга боғлиқ ҳолда ташлаб кетишган» 51 . Бу хил драматик ҳаракат, ҳолат мазкур уюшманинг муқаддас тартиби, символик ифодаси, айни пайтда, «эркаклар уюшмаси»нинг реликти ҳисобланган. «Гап-гаштак»лар эса ибтидоий уюшманинг шакли ўзгарган энг кейинги намунасидир. Демак , ана шу маросим ритуали синов мотивининг манбаи, аниқроғи, генетик асоси ҳисобланади. Кўринадики, уюшмада таълимий функцияни адо этувчи етакчи ғоя сақланган. Шунинг учун ҳам у оддий, анъанавий маросим сифатида узоқ сақланган. Натижада , мифологик маросимдан келиб чиққан урф-одатлар юзага келган. «Ўғил, қиз болалар балоғатга етиши билан, баъзан бир неча йиллар давомида турли маросим, йиғилишларда, бир томондан, ёшларга қабиланинг катта ёшдаги аъзолари қаторига ўтиш вақтида керак бўладиган барча билимларни бериши, иккинчи томондан, уларни иш вақтида синаб кўриш, хавфга қарши кураша билиши ва бошқалар билан таништириш мақсадида қатор машқларни бажарганлар ва синовлардан ўтганлар» 52 . Н икоҳ мотиви : қадимги удум ва бадиий талқин Доимий барқарор мотивлардан бири никоҳ мотивидир. Никоҳ анъанаси синов мотивининг ўзига хос ички туридир. Ҳар иккиси шаклий тузилиши, 49 Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948, С. 312. 50 Ўша асар. 311 - б ет . 51 Снесарев Т.П. О религиях мужских союзов и истории народов Средней Азии. М., 1964. С. 5. 52 Косвен М.И. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 155- 156 - б етлар . мақсад, вазифаси, маъно жиҳатига кўра бир-бирига яқин турса ҳамки, тарихий асослари ўзаро фарқланади. Синов мотиви бош қаҳрамоннинг оғир предметни кўтариб отишни, никоҳ мотиви эса кураш мусобақасини акс эттиради. Ҳар иккиси фаол харакатни англатиб, қаҳрамон қудратини синаш функциясини адо этади. Синов мотивининг генезиси мифологик маросимдан, никоҳ эса қадимги этнографик ҳодисадан бошланган. Ибтидоий жамиятда никоҳ анъанаси синаш маросими мавжуд бўлган. Бу маросим келин куёв курашини изоҳлаган. Анъанага кўра никоҳдан олдин келин куёв билан бел олишиб кураш тушмоғи шарт бўлган. Курашда куёв енгандагина тўй бўлади, акс ҳолда, у қулга айланади. Маросим кўп компонентли (сўз, ҳаракат, оҳанг) эмас, фақат ҳаракат билан пайваста бўлиб, маиший маъно касб этган. Ана шу ҳодиса маросимнинг узоқ муддат яшашини таъминлаган. Никоҳ маросимнинг юзага келиш тарихи икки ҳодиса синтезидан келиб чиққан. Бири дуал тушунчага мансуб этнографик ҳодиса, иккинчиси мифологик маросимдир. Унинг пайдо бўлишида биринчи асос этнографик ҳодиса – қадимий жаҳон халқлари, хусусан, Ўрта Осиёда мавжуд экзогам никоҳ анъанасидир. Уруғчилик тузумнинг емирилиши билан эндогам никоҳ традициясининг инкор этилиши, экзогам никоҳнинг пайдо бўлиши, таркиб топишига йўл очган. Мазкур никоҳ характерли белгилари билан ажралиб туради. Бу хил никоҳда бўйи етиб келин бўлиш даврида қизнинг никоҳ олдидан куёвни синаш маъносида кураш тушмоғи шарт бўлган. Кураш анъанаси замирида дуализм ётади. Ана шу дунёқараш атрофида бирлашган, хусусий тотемга эга бўлган г уруҳ лар бир уруғнинг икки бўлаги бўлиб, бир-биридан фарқланган. Ҳатто , улар ўзаро доимий никоҳ қарши қудалик муносабатлари бўлса ҳамки, бир-бирига бегонадек қарашган, уруғдош эканини тан олмаган, уруғлар ўртасида юз берадиган доимий душманлик ҳам дуал миф сабаблидир 53 . Ана шу дуал тушунчани акс эттирган дуал миф, яъни мифологик оппозицияни ташкил этган эзгулик руҳлари билан ёвузлик руҳлари ўртасида содир бўладиган доимий зиддият аслида оташпарастлик динида ўз ифодасини топган. Бир-би р ига зид руҳлар Аҳурамазда , Аҳриман аталган. Демак, бир-бирига зид руҳлар уруғ, қабилалараро зиддият, душманликнинг юзага келишида асос бўлган. Бинобарин, уруғлараро экзагам никоҳ ҳам, никоҳ маросими, келин, куёв кураши ҳам ана шу зиддиятнинг тимсолига айланган. Кураш бир мақсад, никоҳ арафасида оила, уруғ, қабила аъзоларининг кучли, чапдаст, чиниққанлик даражасини кузатиш, куч-қудратини синаш функциясини бажарган. Мазкур маросим турли хил халқларда шаклан ҳар хил бўлса ҳамки, мазмуни бир, шахснинг куч-қудратини синашдир. Қадимий Шак қабиласида анъана бўлган никоҳ маросими мазкур фикрни тасдиқлайди. «Никоҳдан олдин келин-куёв кураш тушмоғи шарт. Курашда куёв ғалаба қилса, қизни йиқитса, тўй бўлади» 54 . Кўринадики, мазкур никоҳ маросими (кураш) мифологик оппозициянинг бадиий ифодасидир. Унда куёвнинг қиз билан кураш тушмоғи шарт қилиб қўйилган. Унинг замирида матриархат, аёллар салтанати, қонунияти, ҳукмрон ғоя, қизнинг куёвни синаш ҳуқуқини таъкидлаш мақсади ётади. Никоҳ маросими пайдо бўлишига сабабчи иккинчи асос мифологик ритуал-инициоциядир. Унинг мазмунида, ёвуз руҳларни йўк қилиш истаги бор. Бу нарса маросим 55 учун етакчи ғоядир. Никоҳ маросими ҳам шу ғоя замирида пайдо бўлган. Унинг мақсади куёвни маросим, «эркаклар уюшмасида» қатнашганлигини аниқлашдир. Бу масала ҳал этилган бўлса, ундан ёвуз руҳлар чекинган, куёв зўр куч-қудратга эга бўлган. 53 Золотарев А.М. Родовой строй и первобытная мифология. М., 1965. С. 288. 54 Древние авторы о Средней Азии. Ташкент, 1940. С. 30. 55 Яширин маросим – «эркаклар уюшмаси». Ушбу маросимда ижтимоий ҳодисалар акс этган. Унда аёллар ҳукмронлиги таъсири қизнинг куёв танлаш ҳуқуқида сезилади. Бу эркда ижтимоий қатлами, патриархал муносабат ўз ифодасини топган. Чунки «ривожланган матриархал жамиятида уруғ, қабила тепасида аёллар турган 56 . Ҳукмронлик аёллар қўлида бўлган. Бу даврда кўплаб жанговар, қаҳрамон аёллар етишиб чиққан. Ер юзига кенг ёйилган амазонкалар 57 ҳақидаги афсоналарда ўша жамиятда давр сурган жасур аёллар ҳукмронлиги тавсифланган. Амазонкалар аёллар ҳукмронлигининг бадиий тимсолларидир. Кейинчалик келин-куёв кураши расмий характерга эга бўлиб, ютиш, ютқизишдан қатъи назар, эрга тегиш, тегмаслик ҳам қиз ихтиёрида бўлган. Натижада мазкур анъананинг шакли ўзгарган намунаси вужудга келган. Унинг фарқли томони шундаки, қиз куёвга чиқишидан олдин душман билан жанг қилган, уни енгган бўлиши керак. Бу одат тарихий манбаларда шундай таърифланган: « б ўйига етган қиз бирор душманни ўлдирмасдан туриб эрга чиқа олмайди. Баъзи қизлар мазкур одатни бажариш имкониятига эга бўлмаганлар». 58 Кейинчалик мазкур маросим тузилишида ўзгариш юз берган. «Энди Шак қабиласининг қизлари яккама-якка жангда енг г ан куёвга эрга чиққанлар 59 . Бу ерда патриархал муносабатнинг сўнгги излари сақланиб қолган. Минг йиллар давомида инициация, мифологик маросим, дуал тушунчанинг секин-аста сўна бошлаши матриархал муносабатнинг қолдиқ сифатида унут бўлиши қизнинг куёв билан кураш анъанасининг унутилишига олиб келган. Бироқ, мазкур кураш излари қадимги туркий қавмлар орасида узоқ сақланган. Х асрга оид турк манбаларида қуйидагиларни ўқиш мумкин: Қ i з б i р l а курашма, қ i срақ 60 б i р la j ар i шма 61 56 Косвен М.О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 131 - б ет . 57 Советская этнография. 1947. № 2-3. 58 Геродат. Тарих. 4 - китоб. Л., 1972. 211 -бет . 59 Толстов С.П. Древний Хорезм. С. 315. 60 Қ i срақ - ёш байтал билан 61 J ар i шма – пойга қ илишлик. Мақол никоҳ маросимининг ўз даврида маълум ва машҳур бўлганлигидан далолатдир. Реал ҳодиса, никоҳ маросими эртак мотивига айланган. Унинг бадиий шакли қаҳрамонлик типидаги эртакларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Маросимнинг бадиий кўчими сюжетнинг композицион яхлитлигини таъминлашда ҳал қилувчи рольь ўйнаган. Айни пайтда у эпик анъананинг ўзига хос хусусиятини ёритган. Мотив маъноси эртакларда шундай тавсифланади: «Шаҳзода Сомир билан ҳинд шоҳининг қизи етти кечаю, етти кундуз бел ушлашиб, охири саккизинчи куни қизни азод кўтариб ерга урай деганда, унинг юзидаги ниқоби кўтарилиб кетганда, Сомирнинг кўзи қизнинг жамолига тушибди. Йигит оҳ тортиб, қизни секин ерга қўйибди. Қиз саройга бориб Сомирдан йиқилганига, обрўсининг тўкилганига жуда хафа бўлибди» 62 . Маросимнинг бадиий кўчими эртак қаҳрамонининг зўр куч, қудрати, марди майдон кучини синаш вазифасини бажаради. Мотивда маросимда бўлганидек, қаҳрамоннинг нутқи эмас, жасорати, фаол ҳаракати алоҳида аҳамият касб этади. Мотив эртак сюжетининг марказий эпизодларидан бири бўлиб, асосан унинг эпик қисмини ташкил этади. У характер, хусусияти, функциясига кўра куёв, келин қиёфаси, куч-қудратини аниқлаб, сюжет чизиғида эпик кўламнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Демак, никоҳ масаласи эртак марказида турган бош масала ҳисобланади. Эртак жанрининг мавзу ранг-баранглиги Фольклор асарларини тартибга солиш, тасниф этиш назарий масалалардан бири бўлиб, уни тадқиқ этиш жиддий изланишни талаб этади. Маълумки, жанр таснифнинг таркибий қисмларидан бири саналади 63 . Шунинг учун ҳам бирор жанрни белгилаш мақсади билан амалга оширилган ҳар қандай тасниф ўша жанр белгилари, табиатини аниқлаш, ички турга 62 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 2-том. Тошкент, 1963. 539-540 - б етлар . 63 Пропп В.Я. Жанровый состав русского фольклора. Хрестономия и история русской фольклористики. М., 1973. С. 301. бўлишда алоҳида аҳамият касб этади. Ана шу фикрдан келиб чиқиб эртакларни тасниф этишда машҳур фольклоршунос олим В.Я.Проппнинг қуйидаги фикрига амал қилиш керак бўлади. У дастлаб эътиборни бир жанрга мансуб асарларни жамловчи уч асосий белгига қаратади. Булар «поэтик тизимнинг яхлитлиги, маиший йўналганлиги, ижро шакли ва музикага муносабати 64 дир. Маълумки, айрим эртакларни бир-биридан узоқлаштирувчи ёки ўзаро яқинлаштирувчи белгилар таснифга мос келади ёки аксинча, монелик қилиб қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган муҳим белгини аниқлаш, унинг ўзгармай бирдек тура бериши ёки ўзгарувчанлигига эътибор бериш, ҳар хил талқин этилишига имкон бермайдиган бўлишига диққат қилиш керак 65 . Шундагина тасниф аниқ ва мукаммал чиқади. Тасниф учун дастлаб эртакларни а н иқ ва тўлиқ белгилаш, ички турларнинг ўзаро фарқини аниқлаш, бир-бирига таъсири, яшаш, ривожланиш жараёнида бирининг иккинчисига тобелик мезонини ойдинлаштириш керак бўлади. Насрий турнинг мустақил жанрларидан бири эртаклардир. Эртакларнинг ички турлари, генезиси, образлар тизими, сюжет асосида мавжуд фантастиканинг даража-миқдорига кўра ўзаро фарқланадилар, Бироқ, бадиий-эстетик функцияни адо этиши билан тенглашадилар. Демак, поэтик тизимнинг яхлитлиги турли хил эртакларни бир-бири билан боғлаб туради ёки бир бутун ҳолда умумлаштиради. Демак, эртакларнинг яхлит поэтикаси, хусусан, хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар унинг асосий ва ҳал қилувчи жанрий белгиларидан саналади. Ички турга оид эртакларнинг бир-бирига яқинлиги, шаклий тузилиши, табиатининг ўхшашлиги бир вақтда юзага келгани, ёнма-ён яшаб, ўзаро 64 Ўша асар . 299 - б ет . 65 Пропп В.Я. Фольклор и действительность. М., 1976. С. 3-82. таъсир жараёнида ривожланганидандир. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг сюжет тузилиши, ўзига хос хусусияти билан сеҳрли эртакларга яқин туради. Ҳар икки хил типдаги эртакларнинг фантастикага асосланиши уларни ўзаро тенглаштирса ҳамки, бирининг персонажлари ақл-идрок билан, иккинчисининг образлари жисмоний куч, сеҳр-жоду ёрдамида фаолият кўрсатиши билан ўзаро фарқланадилар. Образлар тизими ҳам ҳар иккисида бошқа-бошқа. Бирида воқеа ва ҳодисалар ҳайвон билан ҳайвон орасида, иккинчисида эса одам билан одам ўртасида кечади. Бу белги ҳар икки тип эртакни ўзаро тафовутлаб туради ва таснифни енгиллаштиради. Шунингдек, у ёки бу ҳайвоннинг тимсолий маъно касб этиши ҳам ҳайвонлар ҳақидаги эртакларга мос белги саналади. Сеҳрли эртакларда ҳайвон персонаж шартли ифодаланган бўлиб. аслида у жоду кучи билан сеҳрланиб, ҳайвон қиёфасига эврилган қаҳрамон бўлиб чиқади. Бу хил персонажлар мазкур тип эртаклар табиати билан боғлиқ ҳолда юзага келган ва ўзаро фарқни ойдинлаштирган. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар орасида «Ўтинчи чол билан тулки», «Ўтинчи билан шер», «Бўри билан мерган», «Кампир билан шоқол», «Чўпон билан илон», «Тулкибой» каби эртаклар алоҳида гуруҳни ташкил этадилар. Бу хил эртакларда бошқа гуруҳга мансуб, белги, дидактик маъно касб этган образ, мотив, эпизодларнинг қоришиб келиш ҳодисаси кузатилади. Айтиш мумкинки, мазкур тип эртаклар маълум маънода ривожланиши, хусусан, фарқли белгиларининг шаклланиши ниҳоясига етмай қолган эртаклардир. Бу хил эртакларнинг образлари типиклик даражасига бориб етмаган, сеҳрли эртакларнинг дастлабки, қоришиқ, ўзида у ёки бу эртак турига хос хусусиятларни ташиган, ривожланиши тўхтаган оралиқ типи ҳисобланади. Бу хил эртаклар сеҳрли эртаклар билан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар орасида қолиб, ўзида ҳар икки турга мансуб хусусиятларни ташиган намуналардир. Бу ҳодиса мазкур турларга оид эртакларнинг қадимийлигидан, қолаверса, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар билан бирга яшаб таъсир ўтказганидан келиб чиққан. Тарихийлик нуқтаи назардан текширганда ҳам ички турга мансуб эртаклар ўзаро фарқланади. Чунончи, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар билан сеҳрли, маиший эртаклар бадиий-эстетик функцияси ва воқеликка муносабати, эртакчи билан тингловчининг эртак воқеаларга ишонмаслиги, уйдирма , ёлғон деб муносабат билдириши билан ўзаро тенглашадилар. Бироқ, воқеликни акс эттириш принципига келганда эса ўзаро алоҳидалик касб этадилар. Сеҳрли эртаклар билан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар фантастика, хаёлий уйдирмаларга асосланиши билан маиший эртаклардан фарқланадилар, маиший эртаклар эса ҳаётий уйдирмалар асосига қурилганлиги билан ажралиб турадилар. Ички турга мансуб эртаклар мавзуси, композицион қурилмаси, образлар тизимига кўра ҳам ўзаро фарқланадилар. Маиший эртакларда конфликт ижтимоий-сиёсий маъно касб этиб, ечими урушсиз, маънавий тўқнашувларда юз беради. Ғалаба қаҳрамоннинг ақл-идроки, тадбиркорлиги туфайли амалга ошади. Бу белги сеҳрли эртакларда ёвузликнинг эзгуликка зид қўйилишида намоён бўлади. Конфликт ижтимоий маъно касб этиб, ечим жисмоний тўкнашувларда ҳал этилади. Мазкур тип эртакларда образ, мотив, бадиий уйдирмаларнинг типологик ўхшашлиги ёки ўзаро яқинлиги, бир вақтда, бир-бирига параллел яшаб келгани, ниҳоят ғоявий-бадиий принципининг яқинлиги ва ўзаро таъсирнинг кучлилиги, бир-бири билан боғлиқ ҳолда яшагани, ривожланганидан келиб чиққан. Кўринадики, гуруҳларга мансуб эртаклар барқарор белгилари билан ўзаро фарқланиб, ҳар бири алоҳида туркумни ташкил этиш имконига эга. Баъзи таснифларда ҳайвонлар ҳақидаги эртакларни мажозий эртаклар деб аташ ва таҳлил қилиш принцип и 66 кўзга ташланади. Илдизлари энг қадимги ибтидоий жамиятга бориб тақаладиган мазкур туркумга доир эртакларни кўпчилик эртакшунослар ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар атамаси билан 66 Яшин Д.Н. Удмурдская народная сказка. М., 1965. С. 75; Аникин В.П. Русская народная сказка. М., 1959. С. 65. юритишни маъқул кўрадилар. В.Я.Пропп бу ҳақда шундай фикрни илгари суради. Кейинги вақтда «эртаклардаги ҳайвонлар деганда, масалларда бор бўлган одамлар тушунилади деган фикр тарқалган. Бундай тушунча шубҳасиз, хато фикрдир. Эртаклар масаллардан фарқли ўлароқ , мажозийликдан мутлақо ҳоли 67 . Фольклоршунос олима В.А.Бахтинанинг фикрича, ҳайвонлар ҳақидаги эртакларда бор бўлган кўчма маъно истиора ва рамзни ўз ичига олган 68 . Маълумки, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар ибтидоий овчи, чорвадорнинг кузатишлари, дуализм тартиблари замирида ташкил топган. Эртакларнинг бу хили дастлаб парранда, даррандаларнинг ғайриоддий кўринган ҳаракати, белги-хусусиятларини ҳикоя қилган. Унинг ҳайвон-персонажлари эса инсоний нутқда сўзлаб, муносабатда бўлади. Ғалати, нотабиий кўринган бу ҳодиса ибтидоий кишиларнинг ўсимлик , ҳ айвон ва одамларни бир нарса 69 деб билишдан бошланган. Эртакларда ҳайвонларнинг зооморф, антропоморф қиёфаларда таърифланиши шундан далолат беради. Шундай қилиб, ибтидоий кишиларнинг у ёки бу парранда, даррандани одам деб билиши «инсон зоти ўлимидан сўнг ўз тотем ҳайвонига айланади 70 , - деб тушуниши заминида юзага келган. Кўринадики, ҳайвон-персонажлар инсон билиб-билмаган ҳолда рамзийликни касб этган. Шунга қарамасдан, уларда мавжуд инсоний ҳаракат, муносабатдан кўра ҳайвоний ҳаракат ва хусусиятлар устунлик қилади. Қолаверса, эртакдаги образлар типиклик даражасига кўтарилган эмас. Шунингдек, мазкур тип эртаклар мазмунида қадимги овчи, чорвадорнинг тажрибалари, мақсад-орзулари ҳамда оилавий-маиший ҳодисаларнинг кучли таъсири ўз ифодасини топган. Кўринадики, бўрининг унгурга бекиниши, думба деб қопқонга тушиши, гала бўлиб ҳужум қилиши, отнинг орқа оёқлаб тепиши ёки бўрини ҳидлаб 67 Пропп В.Я. Проблема комизма и смеха. М., 1976. С. 51-52. 68 Бахтина В.А. Эстетическая функция сказочной фантастики. Саратов, 1972. С. 17. 69 Алексеев Н.А. Ранные формы религии у тюрко язычных народов Сибири. Новосибирск, 1980. С. 104. 70 Штернберг Л.Я. Первобытная религия в свете этнографии. М., 1935. С. 97. кўриши, ҳ ўкизнинг бўр и ни сузиб қулатиши кабилар реал, ҳаётий ҳодисалардир. Бундай ҳолат ҳайвон персонажлар талқинида рамзийликдан кўра ҳаётийликни аниқроқ ифодалайди. Эртакларда ҳаракат қилган бузоқ, ҳ ўкиз, қўй, эчки, тулки, ит, илон, турна, от сингари етакчи образларнинг тотем, культ замирида ташкил топганлиги ҳаракат, муносабатида сезилиб туради. Дарҳақиқат, мазкур персонажлар ўта доно, тадбиркор сифат тавсифланади. Кўринадики, бу хил белгилар бўрттирилган ва шартли ифодаланган. «Ботир эчки», «Тулкибой», «Сусамбил», «Овчи, кўкча ва доно» каби эртакларнинг етакчи образлари рамзийлик заминида яратилгандир. Қарши қўйилган рақиб образларни ҳам ибтидоий жамоа тартиботлари, чорвачилик тузуми билан боғлиқ ҳолда шак л ланган тимсолий персонажлардир. Дастлаб тотем саналган, айни пайтда, чорвадорга зарар келтирган бўри, шер, айиқлар дуал жамоа таъсирида ўта қонхўр, лақма сифат таърифланган. Демак, мазкур тип эртакларни ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар деб номланиши табиийдир, уларда мавжуд кўчма маъно рамзийликни касб этган. Образларининг шартли талқини шундан далолат беради. Эртак насрий тур жанрлари ўртасида етакчи ўрин тутади. У ривоят билан нақл жанрига яқин туради. Ўзаро таъсир эса мазкур жанрларни эртакларга яқинлаштирган, ўртадаги фарқ қисқарган. Шунга қарамасдан, ички турга мансуб эртакларнинг ҳар бири алоҳидалик касб этган. Эртак табиатга онгсиз, ривоят эса онгли муносабатнинг натижаси ўлароқ юзага келган. Бинобарин , р ивоят воқеа ва ҳодисаларни оддий баёнда акс эттириб, хабар функциясини, эртаклар эса хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларда тасвирлаб, эстетик функцияни адо этади. Таъкидлаш жоизки, тингловчи ривоят воқеа ва ҳодисаларини тарихий ҳақиқат деб билгани ҳолда , э ртак воқеаларни ёлғон, уйдирма деб, муносабатда бўлади. Бу белгилар ҳар икки жанрни ўзаро фарқлайди ва ҳар бирининг ўзаро қоришиб кетишидан сақлайди. Бундан ташқари, ривоятларда ҳаётий, эртакларда хаёлий персонажлар фаолият кўрсатадилар. Бироқ, баъзи ривоятлар эртак таъсирида қолиб мазмунида ўзгариш юз берган. Алишер Навоий образининг ривоятда бўрттирилиши, хусусан, идеаллаштирилиши уни аллақачон маиший эртак қаҳрамонига яқинлаштириб қўйган. Шу ўринда айтиш жоизки, эртакчи тарихий шахсни шундайлигича таърифламаган, аксинча , уни бадиий образга яқинлаштирган, хусусан, унинг ажойиб фазилатини идеаллаштириб, қўшимча маънолар юклаганда, образ, воқеа ва ҳодисаларнинг реал белгилари хиралашган, натижада Алишер Навоий ривоятдаги тарихий шахс эмас, эртакдаги қаҳрамон сифатида намоён бўлган, Айни пайтда конкрет вақтда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар ҳам ноаниқ замонга кўчирилган, талқинда шахс ва макон номи сақланади ёки тушиб қолади. Бундай ҳодиса ривоятларнинг маиший эртакларга яқинлашувида амал қилади. Айтиш мумкинки, жанрлараро таъсир жараёнида ривоятнинг ўзига хос белгилари, хусусан, ахборот функцияси ўз кучини йўқотиб, шаклий жиҳатдан эртакларга яқинлашиб қолган. Бу ҳодиса баъзи ривоятларни эртак қаторида нашр этилишига сабабчи бўлган. Айтиш мумкинки, ривоят жанрининг шаклан эртак жанрига яқин туриши мазкур жанрларнинг ўзаро ички боғланишидан келиб чиққан. Маълумки, ўзбек халқ нақлларининг алоҳида жанр сифатида ташкил топиб, ривожланишида эртакларнинг ўрни алоҳида эътиборлидир. Хусусан, эртакка хос таълимий-эстетик мақсаднинг таъсир кучи етарлидир. Эртакчи кўпроқ айтмоқчи бўлган воқеанинг бадиийлигига, хусусан, дидактик маъносига эътибор беради, урғу бериб бўрттиради, ниҳоят тимсолий маъно касб этган образлар фаолиятидан келиб чиқиб, ўгит чиқаради, натижада эртак нақл тусини ола бошлаган. Бу ерда мослашув принципи амал қилади. Ёки аксинча, эртакка хос анъана ва тайёр қолипга айланган формулаларнинг нақлий сюжет ва образлар табиатига қўшилиши, донолик, ақл-идрок ҳақидаги юксак ғояларнинг кучайтирилиши нақл жанрининг эртак шаклини олишига ҳисса қўшади. Бироқ, бу шаклда нақлга хос анъана образлар тизимининг мақсад-вазифалари, ўгит чиқариш хусусияти сақланган. Хусусан, эртакчи нақл сюжетида мавжуд воқеа ва ҳодисалар баёнида эртакка хос услубни қўллаб, таълимий-дидактикани иккинчи планга олиб тушади. Натижада нақл сюжети эртакка яқинлашади. Бу жараёнда нақл қисман ўзгаришга юз тутиб, янги шаклга эга бўла бошлайди. Баъзи нақлларни эртак қатори нашр этилишининг сабабини шу ердан қидириш к е рак бўлади. Бу ҳодиса эртаклар таснифига тўсиқ бўлиши ёки қийинчилик туғдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энди, ана шу фикрлардан келиб чиқиб, ўзбек фольклоршуносларининг турли хил шаклда амалга оширган таснифларини кузатамиз. М.Афзалов ўзбек эртакшунослигида биринчи бўлиб, эртакларни уч хил ички турга бўлиб ўрганган. Олим эртакларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб , қуйидаги гуруҳларга ажратади: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли- фантастик ҳамда ҳаётий-сатирик эртаклар 71 . Тансиф маълум маънода мукаммаллик касб этган. Б.Саримсоқов эртак жанрини поэтик табиати, структураси, воқеликни акс эттириш нисбати, образлар дунёси жиҳатидан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, мажозий, сеҳрли ва маиший эртакларга бўлган 72 . Аниқ ва пухта ўйлаб амалга оширилган таснифда ички турга мансуб эртакларнинг ўзаро фарқи ёки ета к чи хусусиятини аниқловчи муҳим белгилари тадқиқотчининг эътибор марказида бўлган. Баъзи таснифларда эртаклар сеҳрли-фантастик, мажозий, ҳаётий эртаклар, маиший-сатирик эртакларга бўлинган 73 . Бу таснифда сеҳрли- фантастик, мажозий эртаклардан ташқари таснифга тортилган эртаклар ўзаро бир-бирига ўхшаш, тенг бўлиб, том маънодаги маиший эртакларни англатади. Таснифда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тушиб қолган ёки атайлаб 71 Афзалов М. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. Тошкент, 1964. 21-22 - б етлар . 72 Саримсоқов Б. Ўзбек фольклорининг жанрлар таркиби . Ўзбек фольклори очерклари. Уч томлик. 1 - том. Тошкент, 1988. 70-71 - б етлар . 73 Муродов М., Шайхов Ҳ. Ҳаётбахш хаёллар. Тошкент, 1985. 28 - б ет . маж о зий эртакларга қўшиб юборилган, қолаверса, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар сеҳрли эртакларга нисбатан қадимий бўлган и учун тартибан иккинчи ўринда эмас, аксинча, биринчи қаторда кўрсатилмоғи лозим эди. Сатирик эртаклар эса маиший эртакларнинг ички гуруҳидир. Шунингдек, ажратиб кўрсатилган ҳаётий-сатирик эртаклар эса ички турларга мансуб алоҳида типлар саналади. Мазкур тип эртакларнинг бадиий-шаклий тузилиши ҳамда образлар тизими, эстетик функцияси ва табиати уларни маиший эртакларга қарашли эканини тасдиқлайди. Буни ҳар икки тип эртакларда мавжуд воқеа ва ҳодисаларнинг содда ва лўнда, айни пайтда, ҳаётий мотивларда таърифланиши, таълимий-эстетик функциянинг бир хиллиги исботлайди. Ғ.Жалолов эртакларни уч турга ажратиб ўрганган. Булар: мажозий эртаклар, сеҳрли-фантастик эртаклар ва ҳаётий-сатирик эртаклар 74 . Бу ерда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тушиб қолган ёки уларни мажозий эртакларга қўшиб юбор ил ган. Ҳ.Эгамов эса ўзбек халқ эртакларини қуйидагича тасниф этган: 1. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар: а) мажозий эртаклар; б) бевосита ҳайвон ҳаёти ҳақидаги эртаклар. Бу ерда а билан б гуруҳига доир эртаклар ўзаро ўрин алмашганда мантиқан тўғри бўлар эди. 2. Сеҳрли-фантастик эртаклар: а) архаик эртаклар; б) классик эртаклар. 3. Ҳаётий-маиший эртаклар: а) социал-антагонистик зиддиятларни ифода этувчи эртаклар; б) халқ турмушидаги нуқсонлар устидан кулувчи эртаклар 75 . Кўринадики, мазкур таснифлар турли-туман тузилганлиги билан ўзаро фарқланиб турадилар. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси, образлар тизими, бадиий тасвирлаш мезони, сюжет тузилишига кўра уч турга бўлинади. Булар: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртаклар. 74 Жалолов Ғ. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси. Тошкент, 1976. 75 Эгамов Х. Совет шарқи туркий халқаро эртакчилик анъаналари, алоқалари тарихидан очерклар. Тошкент, 1 982. 48-бет. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, у ёки бу жанрга хос муҳим, барқарор белгиларни аниқлаш, тасниф жараёнида ички турга мансуб ўзаро ўхшаш, фарқли жиҳатларини ойдинлаштириш, бадиий хусусияти ва фарқли томонини ёритиш мукаммал таснифга имкон яратади.