logo

Ўзбек халқ эртаклари поэтик табиати, талқин мезонлари

Yuklangan vaqt:

11.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

473 KB
Ўзбек халқ эртаклари: поэтик табиати, талқин мезонлари Режа: 1. Эртакларнинг жанрий белгилари 2. Эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви: тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация 3. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар: поэтик табиати, услуб мезонлари 4. Сеҳрли эртаклар : фантастика, ўзга ча услуб, х у с усиятлари 5. Эртакларнинг жанрий белгилари Эртак халқ насрининг етакчи жанрларидан бири бўлиб, халқнинг улуғвор ғоялари, дунёқараши, руҳий кечинмалари ижтимоий-сиёсий, оилавий-маиший, диний, ахлоқий идеаллари ўзига хос бадиий акс эттирган мустақил тури. Эртак ҳеч қачон эрмак эмас, ҳамма вақт муҳим маърифий- тарбиявий аҳамият касб этган ҳодисадир. Эртак жанри табиати, поэтик тизимнинг яхлитлиги каби етакчи хоссалари билан алоҳида ажралиб туради. Унинг белгиловчи хоссасини уйдирма ташкил этади. Бинобарин, бу белги иккиламчи, тасодифий белги эмас 1 . У жанрнинг асосий компонентидир. Ана шу қонуниятдан келиб чиқиб , эртакшунос Е.А.Тудоровская ўз фикрини шундай ёритади: «Қаҳрамоннинг нотабиий жасорати сеҳрли эртак асосини ташкил этади 2 . Фикр тўғри, Бироқ, бу белги фақат сеҳрли эртакка мансуб бўлиб, унинг моҳиятини белгилайди. Э.И.Помиранцева фантастикага урғу беради, уни эртак жанрининг белгиловчи, ҳал қилувчи компонент и деб билади ва уни шундай асослайди: «Эртакнинг характерли белгиси унинг фантастикасидир. Бу хосса бадиий уйдирманинг эртакдаги ўрни, функцияси, сифати, даража-миқдори турли хил бўлса ҳамки, жанрнинг асосий белгиси ҳисобланади» 3 . У бу мулоҳазани ривожлантириб, «Фантастика эртакнинг ҳамма турларига хос» 4 деган хулосага келади. Олиманинг мазкур фикри асосан тўғри, Бироқ, аниқлик етишмайди. Маълумки, фантастика маиший эртакларга хос белги эмас, у фақат сеҳрли эртакларда етакчи, холос. Чунки сеҳрли эртак билан маиший эртакларда фантастиканинг шакл-шамойили, мазмуни, даража-миқдори, функцияси бир хил эмас. Сеҳрли эртаклар , хаёлий, маиший эртаклар ҳаётий уйдирмаларга асосланади. В.И.Чичеровнинг эртакка берган таърифи масалага ойдинлик киритади. У ёзади: ҳ айвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртакларда фантастика асосий, 1 Пропп В. Я. Фольклор и действительность. М., 1976. С.47. 2 Советская этнография. 1965. №2. С.65. 3 Померанцеа Э. М. Русская сказки. М., 1963. С.4. 4 Там же. С. 4. ҳаётий-саргузашт, ҳажвий эртак, латифаларда фантастик эпизодлар йўқ, уйдирма тафсил деярли учрамайди 5 . Мазкур мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, эртаклар хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга асосланади. Бу ҳодиса унинг муҳим, ҳал қилувчи белгиларидандир. А.В.Гусевнинг эртак ҳақидаги таърифида, фикрий изчиллик сезилади. У эътиборни эртак композициясига қ аратиб, уни шундай таърифлайди : жанрнинг асосий белгилари ижтимоий, оилавий-маиший доирада акс этган муҳим коллизия, конфликтларидир. Эртакларнинг бадиий шартлиликка асосланиши, ёлғон на молиги эса унинг иккиламчи белгилари ҳисобланади 6 . Бу фикрга қўшилган ҳолда таъкидлаш жоизки, «уйдирмаларнинг кўзга кўринарли хоссаларини нг бадиий шартлиликка асосланиши, ёлғон деб муносабат билдириши ташкил этади. Уни ҳеч қ ачон ва ҳеч ким ҳақиқат деб қабул қилмайди 7 . Эртакни ёлғон аталиши жанрнинг ўзига хос табиатини белгилайди. Эртак сюжети мураккаб, турли хил анъанавий мотивлар тизимидан ташкил топган. Унинг асоси да қабилавий эътиқод, магия, табу билан боғлиқ урф-одатлар; анимизм, тотемизм, фетишизм каби эътиқодий қарашлар феодал жамоа, матриархат, феодал-патриархал муносабат, қонун-қоидаларга алоқадор воқеа ва ҳодисалар ётади. Қизиғи шундаки, эртак асосини ташкил этган реал тарихий ҳақиқат фантастика, хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга кўмилиб, унга сингиб, ноаниқликни касб этган. Эртак бу жиҳати билан нақл, латифа, лофларга тенглашади. Реал ҳодиса оғзаки насрнинг афсона, ривоят, демоник ҳикоялар и да нисбатан аниқ кўринади ва сезилиб туради. Сеҳрли эртакларнинг баҳодирлик типида паҳлавон, қаҳрамоннинг зўр куч-қудрати ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Сюжет воқеаларида фаол ҳаракат қилган қаҳрамон эзгулик рамзи сифатида идеаллаштирилган. У элатни ҳимоя 5 Чичеров В.И. Русское нар о дное творчество. М., 1950. С.272-276. 6 Гусев В.Е. Эстетика фольклора. М., 1967. С.125. 7 Пропп В.Я. Жанровый состав русского фольклора. В кн. Фольклор и действительность. М., 1976. С.50. қилувчи унинг жанговар тимсоли, ҳар бир ҳаракати, ғайриоддий кучи бўрттирилган. Баҳодирлик эртаклари («Паҳлавон Рустам», «Қаҳрамон», «Қирон оға») нинг мифологик эътиқод, қ адимий маросимларни ўзида жамлаб, минг йиллар давомида сақлаб келган намуналари зиддиятли жамиятнинг дастлабки босқичларида юзага келган. Фантастика воқеаларни бошқаради, муваффақиятли якунига олиб келади, айни пайтда сюжет йўналишида динамик ҳаракатни таъминлаб, образлар тизимини белгилайди. Шунинг учун ҳам сюжетни хаёлий уйдирмалар асосига қурилгани сеҳрли эртак воқеалари, ҳаётий уйдирмалар асос бўлганини маиший эртак ҳодисалари ташкил этади. Ҳар икки хил сюжет ғоявий-эстетик функцияни адо этувчи хоссалари билан ўзаро фарқланадилар. Бироҳ уларни ҳаёт ҳақиқатидан узилган ҳодиса деб бўлмайди. Аксинча, ҳар икки сюжет ибтидоий дунёқараш, урф-одат, турли хил маросим билан боғлиқ ҳолда келади. Бу уйғунлик бадиий образларда акс эттирилганлиги билан ажралиб туради. Бинобарин, ҳар икки хил типдаги уйдирма образлар мазкур тип эртакларнинг ўзига хос белгиловчи воситаларидандир. Уйдирманинг генетик асослари, функционал жиҳатларини белгилаш эртак сюжети, унинг ў зига хос тасвир воситаларини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун, энг аввало, унинг спецификаси, тарихи ҳамда ташкил топган манбаларни ёритиш, поэтик тран с формацияси жараёнида юз берган ўзгаришларни белгилаш зарур. Уйдирма реаллик чегарасида ёки унинг ташқарисида бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, уйдирмани ҳақиқатга я қ ин формаси воқеа ва ҳодисаларни ҳаётга мос, табиий ҳолда, реал ифодалайди. Уйдирманинг ҳақиқатдан узоқ формаси эса ҳодисаларни ҳақиқатга зид, ғайритабиий кўламда тасвирлайди ва фантастикани юзага келтиради. Тилсим эса фантастика турларидан бири. Тилсим арабча сўздан олинган бўлиб, ҳақиқатдан узоқ ҳодисани англатади, нутқда у хаёлий уйдирма аталади. Тилсим ўзбек фольклори, хусусан, сеҳрли эртаклар жони ва қонидир. Илмий тушунчага кўра, сеҳр- жоду нотабиий кучининг ғайриоддий ҳ осиласини ифодалайди. Унинг эпик намунаси нарса ва ҳодисаларнинг йўқдан бор, бордан йўқ бўлишида (олманинг паризодга, паризоднинг олмага айланиши, сирли сув, обиҳаёт магияси билан ўликни тирилтириш, ойнада узоқни, ёрни кўриш, бир думалаб каптар бўлиш, бир газ қиличнинг қирқ газ чўзилиши кабилар) намоён бўлади. Тилсим маъно эътибори билан фантастикадан қисман фар қ қилади. Улар эртакларнинг асосий белгилари, анъанага айланган барқарор мотивлар и ни ташкил этади. Фантастика умумийликни, тилсим хусусийликни англатади . Демак, тилсим ҳаётийликдан ҳоли, сеҳр-жоду кучи билан ғойибдан пайдо бўладиган ғайри муқаррарий мўъжизани англатади. Шуни эътиборга олганда, тилсим фантастика маъносини аниқ, муфассил ифодалай олади. Бинобарин, уйдирма реал нарса, ҳодисани акс эттириш даражасига кўра икки гуруҳга бўлинади, а) хаёлий уйдирмалар; б) ҳаётий уйдирмалар. Фантастика атама сифатида қадимдан мавжуд. Унинг шакли ва функцияси ҳақида биринчи бўлиб , ў рта аср Шарқининг машҳур олими Абу Райҳон Беруний фикр юритган ва уни бадиий восита сифатида таърифлаган. Унинг фикрича, фантастика «бир нарсани ўз ҳақиқатига хилоф равишда кўрсатиш» 8 демакдир. Кейинчалик фантастика фольклоршунос олимлар наздида ҳар хил таърифланди. Уларда фантастика кўпро қ мафкура нуқтаи назаридан таҳлил қилинган бўлиб, бир ўринда «ҳақиқатга зид, хаёлда ташкил топган тасаввур ва образлар» 9 деб талқин этилса, бошқа бир илмий асарда эса унинг ташкил топиб, шаклланган ўрни аниқланади, айни пайтда замон ва макон эътибори билан бир бутун ҳолда тўлиқ, мукаммал таърифланади. У «Илк бор ў злаштирилган реал ҳаёт фактлари заминида туғилган хаёлий тушунчалар, образлар олами» 10 . 8 Беруний. Танланган асарлар. 4 - том. Тошкент, 1965. 25-26 - бетлар. 9 Словарь современного русского литературоведческого языка. М., 1964. С.250. 10 Тимофеев А.К., Тураев В.В. Словарь литературоведческих терминов. М., 1974. С.432. Фантастика ҳаётни бадиий тасвирлашнинг ўзига хос услуби 11 . Дарҳақиқат, фантастика ҳикоя қилиш нинг ибтидоий услуби . Фантастика ўзига хос генезиси , қизиқарли ривожланиш тарихига эга. Маълумки, нарса ва ҳодисаларнинг ғайритабиий кўринган хусусиятлари ибтидоий инсон онгида сирли куч билан боғланган. Бинобарин, фантастика табиатнинг ибтидоий инсон кўзига ғайриоддий кўринган кучларига эътиқод , афсун таъсирига ишонч синтезидан келиб чиққан. Тилсимнинг баъзи детальлари ш о монлар фаолиятида юз берган дуолар билан ҳам боғланади. Афсунгарлик ҳодисаси сеҳргарликка нисбатан қадимийдир. Афсунгарлик ёки жодугарлик «нотўғри, ёлғон, кўзга кўринмайдиган алоқа, таъсирларнинг табиатда мавжудлигига ишонтириш, айрим ҳолларда кўзга кўринмайдиган таъсир кўрсатиш мумкинлиги ва аксинча, одамларнинг табиатга, шунингдек, бир одамнинг бошқа бир одамга таъсир кўрсата олиш мумкинлигини турли йўллар билан кўрсатишга уринган воқеликдир» 12 . Табиатнинг даҳшатли ҳодисаларига таъсир этиш, ёмғир ёғдириш, кучли шамолни тўхтатиш, ўт-оловни ўчириш, момақалдироқни даф этиш, касални тузатиш ма қ садида ш о монлар дуо ўқиган. Табиат олдида ожизлик нотабиий ҳодисаларга ишончни юзага келтирди. Тилсим эртак атрибути, жанрнинг ёрқин аломати, ўзига хос хусусиятини белгиловчи компонентидир. Тилсим тугун ечимида содир бўлиб, ситуатив мотивларни ташкил этади. Шу маънода «Гул билан Сунбул», «Булбулигўё», «Опа-ука», «Ёрилтош», «Ойнаи жаҳон», «Қилич ботир», «Кенжа ботир», «Гулнора», «Меҳригўё» сингари сеҳрли эртакларда келган тугунлар шакл ва мазмун эътибори билан бир хил: улар қаҳрамоннинг сеҳрли предметларга дуч келиши муносабатида пайдо бўлади. Демак, эртак сюжетини ташкил этган турли хил мотивлар тугун заминида юзага келади. Тилсим сюжет чизиғида асосий деталь бўлиб, воқеалар ҳаракатини юзага келтиради, қаҳрамон билан боғлиқ ҳодисаларнинг ғайритабиий чиқиши, тугуннинг ғайри муқаррарий ечимини таъминлайди. 11 Краткая литературная энциклопедия. Том 7. 1972. С.887. 12 Косвен В. С. Ибтидоий маданият тарихидан асарлар. Тошкент, 1960. 159-160  бетлар. Тилсим узук, шамшир, ойнаи жаҳоннома, қайнар хумча, ур тўқмок, очил дастурхон, чақмоқтош, сирли чўп, тутатқи, сирли олма сингари сеҳрли буюмлар мўъжизасида амал қилади. Ялмоғиз, дев, аждар, ёвуз куч, пари, семурғ, учар отлар эса қаҳрамон атрофида ёрдамчи куч сифатида фаолият кўрсатиб, эзгуликни ато этадилар, ниҳоят тимсолий образ яратадилар. Ҳаётий уйдирмалар кейинги ҳодиса бўлиб, реал воқеалар замирида ташкил топган. Маълум бўлдики, тилсим асосан образ, турли хил персонажлар қиёфасини конкретлаштиради, унинг жасорати, марди майдон, забардаст куч- қудрат, жанговарлик, ақл-идроки, тадбиркорлигини белгилайди. Энг муҳими, у нотабиий нарса ва ҳодисалар яратиб, қаҳрамон қиёфасини идеаллаштиради. Аммо шуни таъкидлаш керакки, жанр табиатини уйдирманинг ўзигина белгиламайди. Фольклор жанрларини аниқлаш, ойдинлаштиришда асосан уч белгига асосланиш лозим. Улар «жанр поэтикаси, ҳаётий-маиший функцияси, ижро услуби»дир 13 . Эртак мустақил жанр сифатида хаёлий ва ҳаётий уйдирмалари, барқарор сюжети, композицияси, доимий такрорланувчи мотив ва образлар тизими, бадиий услуби ва ниҳоят, ижтимоий-эстетик функцияси билан ажралиб туради. Эртак воқеликни акс эттиришнинг мезонларига кўра алоҳидалик касб этади. Эртакларнинг юзага келишида реал воқеликни ҳиссий қабул қилиш, уни бадиий акс эттиришида амал қилади. Эртак сюжети мустақил, бетакрор шаклга эга. Сюжет асосан мураккаб, ҳажман катта ёки содда, ихчам, баъзан кўп планли бўлади. Эртак жанрини аниқлаш ва белгилашда унинг сюжетидаги характерли образ, анъанавий мотивлар тизими алоҳида ўрин тутади. Етакчи образнинг сирли кучга эга бўлиши, ёвуз куч билан жанг қилиши, доимий ғалабаси сеҳрли эртакларнинг қаҳрамонлик типига хос табиатини белгилайди. Маълумки, ибтидоий ва феодал-патриархал жамоа кишилари 13 Пропп. В.Я. Жанровый состав русского фольклора. С.39. инсон қобилиятини идеаллаштирган. Дарҳақиқат, идеаллаштириш бадиий образларнинг ибтидоси бўлиб, паҳлавон, баҳодир қаҳрамонларни юзага келтир ган . Мифологик субъект маданий қаҳрамон - баҳодир образининг юзага келишида асос бўлган ядро. Етакчи образнинг нисбатан фаол ҳаракати қаҳрамонлик типидаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятини белгилайди. Эпик қаҳрамон халқ идеали, беқиёс куч-қудратнинг образли ифодаси, тинчлик, мустақиллик, мардлик, паҳлавонлик, тўғрилик, меҳрибонлик, адолатпарварликнинг рамзий ифодасидир. Қаҳрамон нафақат куч-қудрат, айни пайтда, юксак ахлоқ, покиза қалб, муста ҳкам ирода эгаси, қўрқмас, жасур, марди майдондир. Эпик қаҳрамон фаолияти муносабатида оғирлик, вазминлик бўртиб туради, шошқалоқлик, исёнкор руҳ кўринмайди. Унинг фаол ҳаракати ягона мақсад, умумхалқ манфаатини ҳимоя қилишга йўналтирилган. Ана шу белгиларнинг анъанавий мотив, эпизодларда намоён бўлиши эпик қаҳрамон қиёфасини ойдинлаштириб, унинг кўламни оширади. Қаҳрамонлар қиёфасида мифологик субъектга мос икки белги сақланиб қолган. Булардан бири, қаҳрамоннинг ғайриоддий туғилиши ва хатти- ҳаракатининг илоҳийлаштирилганида, фаолиятининг идеаллаштирилганида намоён бўлади. Зотан, қаҳрамон, паҳлавонлар тотем ёки илоҳий культ билан боғлиқ ҳолда ғаройиб тарзда туғилади ва ўсади. Белгининг иккинчиси эса мифологик субъектларда бўлганидек паҳлавоннинг элат, қабила, уруғ манфаатини ҳимоя қилишида кўринади. Унинг поэтик трансформацияси эса анъанавий мотивлар билан боғлиқ ҳолда талқин этилган. Кейинчалик қаҳрамон тарихий тараққиёт жараёнида ҳаётий белгилар билан бойиган, ниҳоят, ҳаётий тус ола бошлаган. Маиший эртакларда тасвирланган қаҳрамонлар реал, ҳаётда мавжуд камбағал косиб, хизматкор, бой, қози, домлаларнинг прототиплари сифатида юзага келган. Демак, эртак қаҳрамонларининг тарихий асослари бир томондан, мифологик образ, аждодлар культига бориб тақалса, иикинчи томондан реал шахсларга бориб боғланади. Эртак ғаройиб ҳодисани мадҳ этувчи мотивлари билан фарқланади. У ёки бу турдаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятини белгиловчи анъанавий мотивлар асосан сюжет яратади, қисмларининг ўзаро мантиқий боғланишини таъминлайди. Мотивларнинг ҳаётий ҳақиқат билан боғлиқ ҳолда юзага келиши ҳақида А.Н.Веселовский шундай ёзади: «Мотивни оддий ҳикоянинг бир бўлаги, ибтидоий кузатишнинг турли хил саволларга образли жавоби деб биламан» 14 . Бадиий асарнинг «бир бўлаги» бўлган мотивлар у ёки бу уйдирмадан ҳоли бўлмаса ҳамки, ҳар бир мотив талқинида тарихийлик мавжуд. Мотивлар характери, ўрни ва функциясига кўра турлича номланади. Булар ҳаракат, нутқ, ситуация, боғловчи ҳамда таърифловчи, тушунтирувчи мотивлардир 15 . Дарҳақиқат, эртаклар сюжетининг ташкил топиши мотивларнинг муайян тизимда бирлашишидан бошланади. Демак, ҳар бир сюжет чизиғида мавжуд анъанавий мотивлар тарихий ҳақиқат замирида юзага келган бўлиб, уларнинг фантастика кўламида ифодаланган намуналари сеҳрли эртакларни, ҳаётий уйдирмаларда ифодалангани маиший эртаклар табиатини белгилайди. Эртак сюжетини ташкил этган ҳар бир образ, анъанавий мотивлар тизими фақат орзу-умидлар ифодасигина бўлиб қолмай, балки халқ тарихида из қолдирган, муҳим аҳамият касб этган ҳаёт лавҳалари ҳамдир. Эртак ўзига хос ғоявий-тематик йўналиши, таълимий-маиший функцияси билан ажралиб туради. Мардлик, қаҳрамонлик, адолат ва инсонпарварлик, элат ҳимояси, чин севги-садоқат, вафодорлик, идеал орзулар учун кураш кабилар эртакларнинг ғоявий-тематик йўналишини ташкил этади. Эртакларда ҳикоя услуби тайёр қолипга айланган формулаларга асосланиши, унинг барқарор тайёр қолипга айланган, кириш, бошлама, тугаллама каби анъанавий формулалари ўзига хос белгиларидир. 14 Веселовский А. Н. Историческая поэтика. М. 1940. С.500. 15 Путилов Б.Н. Сюжет образующие мотива. Типологические исследования на фольклора. М. 1979. С.147. Кириш тайёр, қолипланган анъанавий формула сифатида намоён бўлади. У кўпроқ бошлама олдидан келади. Бироқ,, у сюжет чизиғида доимий ҳодиса эмас. «Эртагиё эртаги, эчкиларнинг бўртаги, қирғовул қизил экан, қуйруғи узун экан, кўк музга минган экан, мурути синган экан», «ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, олақарға азончи, қорақарға қозончи, чумчуқ чақимчи экан, тўрғай тўқимчи экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, эртагининг эри бор, етти кунлик ери бор, етти кунлик ерида думи калта бўри бор» 16 . Кириш анъанавий, айни пайтда рамзий маъно касб этган образларни таъкидлаш, эртакдаги ўрни ва вазифасини эслатиш билан жонлантиради. Унинг асосий функцияси тингловчи эътиборини тортиш, бир нуқтага жалб этиш, қизиқиш уйғотиш, уйдирмалар оламига олиб кириб, эртак тинглашга ҳозирлашдан иборат. Бошлама асосан сюжетнинг инициал қисмида юз бериб, у персонажлар мажмуи, мазмунидан дарак беради, эртакларнинг ўзига хос табиатини белгилайди. «Бир бор экан, бир йўқ экан, Гулзор деган юртда чолу кампир яшаган экан». Бошлама уйдирмалар асосига қурилган бўлса ҳамки, сюжет воқеалари билан боғланмайди. Бошлама персонажлар тизими ҳақида маълумот беради. Сюжет чизиғида содир бўлиши лозим воқеа ва ҳодисаларнинг ноаниқ замон ва маконда юз беришидан дарак беради, айни пайтда у эртак воқеаларининг ёлғон эканига шама қилади. «Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, ўтган замонда тоғнинг ён бағрида бир макону манзилда, бу гапим чин эмас ҳазил-да, бир подшо бор экан» 17 . Бошлама икки, бир-бирини инкор этувчи жумлалардан ташкил топиб, кетма-кет келади ва мавҳум, ноаниқ, аслида йўқ ҳодиса ҳақида ҳикоя эканини белгилайди. Тугаллама сюжетининг финал қисмида келади. У содда, айни пайтда, тантанали вазиятни ҳикоя қилади, унда порлоқ ҳаёт қувончлари ҳукмрон эканини таъкидлаб , қаҳрамоннинг қирқ кеча-кундуз тўй бериб, мурод- мақсадига етганини изоҳлайди. «Қир қ кеча-кундуз тўй бериб, ота-онаси 16 Ф ольклор архиви . Инв №1174. 17 Ўша асар. Инв. №181. билан топишиб, ошларини ошаб, ёшларини яшаб, мурод-мақсадларига етдилар» 18 . Тугаллама демократик, таълимий-дидактик ғояларни ташвиқ этади, энг муҳими, ёвузликни қоралаб, эзгуликни улуғлайди. Ижтимоий-маиший маъно касб этиб, ҳикоя воқеаларининг хулосаси янглиғ намоён бўлади. Сюжет мураккаб, мавзу эътибори билан турличадир. Улар жиддий, масъулиятли, фантастик кўлами, ижтимоий-маиший характери, оддий ва ҳаётий, босиқ талқини билан ажралиб туради, асосан у ёки бу образнинг суврат, сийрати, ўзига хос маъно ташишини белгилайди, тилсим сирларини ойдинлаштиради. Сюжетнинг экспозиция қисми характерлидир. У шакл ва маъносига кўра турлича бўлиб, хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар асосига қурилганлиги билан фарқланади. Экспозиция бўлиши мумкин ёки бўлиши мумкин бўлмаган воқеа ва ҳодисалардан дарак беради. Тугун сюжетининг ана шу қисмида пайдо бўлади, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-маиший маъно касб этади. У яшаш учун кураш, ёвузлик, зулм ва зўрликка қарши чиқиш, олиб қочилган қизни қутқариш, адолатсизлик, камситишнинг танқиди билан боғлиқ табиий ёки нотабиий воқеаларни ҳикоя қилиш билан ажралиб туради: «Бир йулбарс келиб ўкирибди. Шунда ҳаммаёқ туман бўлиб кетибди. Туман тарқагандан кейин қирқ канизак қараса, подшо қизи йўқ эмиш» 19 . Баъзан у рамзий маъно касб этади. «Тулки оғзида гўшт тишлаб кетаётса, олдидан бўри чиқиб қолибди» 20 . Баъзан эса у ҳаётий тасвирланади. «Қози қиз билан суҳбат қурмоқчи бўлганда эшик тақиллабди 21 . Конфликт ижтимоий, оилавий-маиший маъно касб этган қарама-қарши кучлар ўртасида юз бериб, унинг ечими дев, аждарҳони енгиб ўтиш, зулм ва зўрликни фош этиш каби мотивлар замирида кечади. Унинг ечими ёвузликка 18 Ф ольклор архиви . Инв. № 478. 19 Гулпари. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 179-б ет . 20 Ойжамол. Ўзбек халк эртаклари. Тошкент, 1969. 140-б ет . 21 Хоразм эртаклари. Тошкент, 1961. 82-бет. қарши чиқиш, мерос учун кураш, ноҳақлик, адолатсизлик, бузуқлик каби салбий хусусиятларни инкор этиб, тўғрилик, мардлик ва жасоратни улуғлайди, фантастик воқеа ва ҳодисаларнинг тасодифан ташкил топишини таъминлаб, сирлилик ва ноаниқликни вужудга келтиради. Конфликт ҳайвон билан ҳайвон тўқнашувидан келиб чиқса, ёки воқеа ва ҳодисалар жиддий , дев, аждар, ялмоғиз билан жанг тусини олганда, тўқнашув, жанг эпизоди масъулиятли кечиб, эпик кўламда юз беради. У маънавий тортишув сифатида юз берганда эса ақлий синов шаклида намоён бўлади. Кўринадики, конфликт асосини ташкил этган фантастика, сеҳр-жоду, ҳаётий уйдирмалар бош қаҳрамон, қарши қўйилган рақиб персонаж табиатини ойдинлаштиради, қолаверса, у бўлиши мумкин бўлмаган ёки бўлиши мумкин бўлган воқеа ва ҳодисаларни ташкил этиб, эртакларга хос хусусиятни ойдинлаштиради. Анъанавий, тайёр қолипга айланган формулалар шакл, мазмуни, бажариши лозим бўлган вазифаларига кўра хилма-хилдир. Бир хили эпик сюжет воқеаларини ўзаро боғлаш вазифасини адо этади. «Энди сўзни бошқа юртдан эшитайлик». Иккинчи хили ҳаракат ва ҳолатни англатади. «Кулса гул, йиғласа дур тўкилибди». Учинчи хили эса у ёки бу қаҳрамон қиёфасини тасвирлайди. «Ой деса оғзи бор, кун деса кўзи бор». Тўртинчиси эпик макон, ўрин-жойни белгилайди. «Гуллар очилган, булбуллар сайраган, сув ўрнига шарбат оққан боғлар». Бешинчиси эпик замон узоқ масофани англатади. «У йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди, тоғ, саҳроаро чўл юрибди». Эртак сюжети сеҳрли рақамлар талқини билан ҳам ажралиб туради. Уч, етти, қирқ рақамлари асосан анъанавий ҳодисаларни тавсифлайди. «Уч олма, уч йўл, уч дев, уч ака-ука, уч кечаю уч кундуз, қирқ қароқчи, етти мусофир ва ҳоказолар. Учликлар ёки қўшалоқлаштириш, воқеа ва ҳодисаларнинг давомийлигини таъминлаб, эртакларга хос бир хил қолипдаги босиқ ҳаракатни таъминлайди. Учлик эртак композициясини юзага келтирувчи эпик воситалардан бири саналади. Мазкур белгилар эртакларнинг ички турларида янада аниқроқ, ўзига хос шакл ва маъно ташийди. Хулоса шуки, эртакларнинг жанрий ва услубий хусусиятлари унинг ўзига хос табиатини белгилайди. Эртакларнинг сюжет тузилиши Эртакларнинг шакл-шамойили, ўзига хос мукаммал поэтикаси фантастикага асосланган. Воқеа, ҳодисаларнинг ўзаро мантиқий боғлиқлиги бош қаҳрамоннинг рақиб персонаж билан ўзаро тўқнашувини тавсифлаган. Яхлит тизимда шаклланган экспозиция бошлама (зачин) анъанавий формула, тугун, ечим, мотивлар тизими, тугалламалар сюжетининг ранг-баранг қисмлари сифатида ташкил топган. Сюжет эртакларнинг баҳодирлик типига хос бўлса, тасвирланган воқеа ва ҳодисалар хаёлий, айни пайтда, маҳобатли, жиддий, масъулиятли, фантастик кўламда юз беради, бош қаҳрамоннинг баҳодирлик (алплик) белгиларини аниқ, тўлиқ тавсифлайди. Эртак маиший характерга эга бўлса, акс эттирилган воқеа ва ҳодисалар ҳаётий, содда, ҳажвий маъно касб этиб, етакчи образнинг ақл-идроки, тадбиркор, хушчақчақ кайфиятини белгилайди. Сюжет асосини эгаллаган реал, ҳаётий анъаналар халқнинг қадимги маданияти билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Улар мифологик дунёқараш ҳукмрон замонда, ҳаётнинг феодал-патриархал босқичларида пайдо бўлган эл-юрт ҳимояси, оила, уруғ, қабила, ватан, мардлик, қаҳрамонлик, тинчлик, эзгуликни улуғлаш, ёвузликка қарши кураш, урф-одат, маросимларга ишонч, эътиқод, элатпарвар, инсонпарварлик ғояларини мадҳ этган, образларда акс эттирган. Орзу-истак, фикр, мулоҳазалар, одил шоҳ, севги, вафо, юксак ахлоқ, доно, тадбиркорлик, меҳрибон, вафодорлик, дўстлик идеаллари, эстетик муносабат замирида ҳосил бўлган анъанавий мотивлар, барқарор формула, етакчи қаҳрамон, тимсолий образлар хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларга айланган, сюжет компонентлари сифатида ташкил топган. Сюжетнинг инициал қисмини эпиграф, кириш, бошлама, экспозиция ташкил этади. Эпиграф эртакчининг тингловчига айтган мурожаати ни англатади . У асосан маҳоратли эртакчи ижодига мансуб бўлиб, шакл- шамойили турлича ифодаланган. Унинг бир гуруҳи яхши ният билан эртак тинглашга ундайди: «Сизга боғ берсин, бизга ҳаёт» 22 . Баъзан у таълимий маъно касб этган афористик иборалардан ташкил топган. Улар яхши, ёмонни фарқлаш, эътибор бериб англашга чақиради: «Меҳнатнинг роҳати бор, машаққатнинг лаззати, қимматнинг ҳикмати бор, арзоннинг иллати, жаҳлнинг офати бор» 23 . Эпиграф эртак мазмунини ифодалайди, Бироқ, сюжет билан боғланмайди. Кириш сюжетнинг алоҳида қисми бўлиб, унинг мукаммал намунаси, профессионал эртакчи репертуарида учрайди. У бошламадан олдин келади, доимий элемент эмас, анъанавий формула шаклини олган. Кириш эртакнинг тимсолий маъносига ишора қилади. «Эртак эртаги, эчкиларнинг бўртаги, қирғовул қизил экан, қуйруғи узун экан, кўк музга минган экан, мурути синган экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ола қарға азончи, қора қарға қозончи, чумчуқ чақимчи экан, тўрғай чорловчи экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, эртагимни эри бор, етти кунлик ери бор, етти кунлик ерида думи калта бўри бор» (Ф ольклор архиви . Инв. №174). Функцияси унинг таъсир кучини ошириш, хаёлий фон яратиб, эътиборни эртак тинглашга жалб этишдан иборат. Кириш асосан сеҳрли, маиший эртакларда қўлланади. У бошлама олдида, ўртасида ёки у билан қоришиқ ҳолда келади. «Бир бор экан, бир йўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға чақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан, тошбақа тарозидор, қурбақа ундан қарздор экан. Қадим замонларда Гулзор деган мамлакат бўлган экан. Шу мамлакатда доноликда тенги йўқ чолу кампир яшаган экан (Гулпари. Тошкент, 1969, 32-б.). Киришнинг бу хил типи ижодкор эртакчида эмас, оддий ижрочида учрайди. 22 Ф ольклор архиви . инв. № 658. Қўлёзма 1-б ет . 23 Гулпари. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 1-б ет . Кириш рамзий маъно касб этиб, ҳазиломуз, тимсолий тўқималарга бойлиги билан ажралиб туради. «Бўри баковул, тулки ясовул, қарға қақимчи, чумчуқ чақимчи, товуқ қаҳ этди, билмадим қаққа кетди» 24 . Кириш ранг-баранг мавзуи, бадиийлиги, сажланган шакл-шамойили, ҳажвий кучи, фикрнинг аниқлиги, рамзий маъно , ўзига хос белгилари билан алоҳидалик касб этган. Унинг асосий функцияси сюжет табиатини белгилаш, аудитория, тингловчи қалбида кўтаринки руҳ, хушчақчақ кайфият пайдо қилишдан иборат. «Тарақа-туруқ омочу бўйин туруқ, Шомирзои қоққуруқ. Боқи чароқи, баро кўз дарвозабон, ҳайҳот, оғзингга новвот, сийнани сийнага қўйиб, диққина хап ёт, офтобда шайтон кўндаланг, ўрикда маймун типпатик, қонним қоннингга жиппа жип. Аммо лекин, томга бекин, замонларнинг замонида бир подшо бор экан» (Ф ольклор архиви . Инв. № 300. 1-б.). Бошлама 25 (зачин) анъанавий формула шаклини олган, асосан воқеа вақти ва маконини англатади. Вақт ўтган замонда юз беради. Воқеа юз берган жой номи, аниқ маконни ифодалайди. У персонажлар тизими, ҳар бирининг касб- корини белгилайди. «Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшоҳ ўтган экан, унинг учта ўғли бўлиб, уччала ўғли довюрак, паҳлавон экан» (Ф ольклор архиви . Инв. №778. 1-б.). «Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда уч оғайни бор экан, тўнғичи Юлдузсанар, ўртанчаси Дарёбоғлар, кенжаси Қилич қора экан». Бошламанинг шаклий тузилиши барқарор эмас, ўзгарувчан бўлиб, воқеанинг « б ир замонда», «замонларнинг замонида», « б урунги замонда», «кунлардан бир кун», « э ски замонда», « у зоқ ўтган замонда», « қ адим замонда», «ўтган замонда» содир бўлганлигидан дарак беради. Бошлама сюжет воқеалари билан алоқадор эмас. Асосан хабар функциясини адо этади. У сеҳрли эртакларда доимий ҳодиса, бир-бирини инкор этувчи «бор экан, йўқ экан» жумлалари ноаниқ сирлилик, умумйликни англатиб, воқеаларнинг уйдирма эканидан дарак беради. Энг муҳими, 24 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томл и к. 1-том. Тошкент , 1960. 29-б ет . 25 Имомов К. Ўзбек халқ прозаси. Тошкент, 1981. 25-б ет . эртакчи эртакни ҳақиқат эмас, ёлғон, деб билади. Бу тушунча унинг « в оқеалар чин эмас, ҳазилда» иборасида ойдинлашади. « б ор экан, йўк экан, оч экан, тўқ экан, ўтган замонда тоғ ёнбағрида, бир макону, манзилда, гапим чин эмас ҳазилда, бир подшо бор экан» (Гулпари, 1969. 7-б.). Бошлама баъзан воқеа юз берган макондан хабар беради. Бу ҳодиса эртакнинг пайдо бўлган жойини англатиши мумкин. «Узоқ ўтган замонда, қўнғирот, қипчоқ томонда, Қизилқум орқасида, Амунинг ёқасида» ёки «Қадим ўтган замонда, кўҳна Урганч томонда бир подшо бор экан». Бошлама маиший эртакларда ҳажман қисқа, воқеликни аниқ, тўлиқ, мазмунан ҳаётий ифодалайди. «Бир подачи бор экан». Бошламада воқеа юз берган маконни кўпинча конкрет эмас, номсиз, анъана шаклида «бир шаҳар», «бир мамлакат» тарзида тавсифлайди. «Бир бор экан, бир йў қ экан, ўтган замонда, бир шаҳарда бир кал бор экан» (Ф ольклор архиви . Инв. №181. 1-б.). Бошлама сатирик эртакларда персонаж касб-кори, ўзига хос хусусиятидан хабар беради. Воқеа вақтини англатган жумла яқин ўтган замонни билдириб, ҳ а ётийликни касб этган. «Бир замонда бир хасис бой ўтган экан». “ Ўтган замонда бир золим, қонхўр хон бўлган экан» (ФА.инв. №1040, 1-б.) , «Бир бор экан, бир йўк экан, қадим замонда ўнта ака-ука қариндошлар бор эка. Уларнинг тўққизтаси дангаса, бештаси абжир, ҳаммасининг касби аравасоз экан». «Бир замонда Соқи мумсик билан, Боқи мумсик деган икки киши яшаган экан» (Ф ольклор архиви . Инв. №1395. 1-б.) . «Бир қози билан, бир камбағал бор экан. Қозининг лақаби «эшак», камбағалнинг лақаби кал экан». Бу хил бошламалар эртакнинг ҳажвий характерини белгилаган, Бироқ, сеҳрли эртак таъсирида юзага келган. Бошламасиз келган эртакларда ҳаракат воқеликнинг ўзидан бошланади. «Бир подшо якка ўзи овга чиқиб, ов қилиб юриб, узоқда бир нарсани кўрибди». Экспозиция сюжетнинг дастлабки қисмида ташкил топган. Эртак тугуни шу қисмда юз беради. У воқеаларни ҳаракатлантиради, унинг ривожи, ечимини таъминлайди. Тугун оддий, лўнда ифодаланган, воқеаларга сабабчи ҳодисани белгилайди. У маиший эртакларда ҳаётий ифодаланган. Подшонинг ёлғиз бир ўғли бор экан, йиллар ўтиб, подшонинг ўғли улғайибди. Бир куни у тушида бир қизни кўриб, ошиқ бўлиб қолибди» (Хоразм эртаклари. Тошкент, 1961. 3-б.). Экспозиция эртак қаҳрамонларини тавсифлаб, характерли хусусияти, ахлоқ-одоби, маънавий қиёфасини аниқлайди. Бироқ, воқеа билан боғланмайди, уни ҳаракатга солмайди, фақат юз бериши мумкин ҳодисалардан дарак беради, маълум қилади. Тугун сеҳрли эртакларда хаёлий тасвирланади, у уйдирма воқеалардан ташкил топган, сирли фон яратади, айни пайтда ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Бу хил эртакларда тугун сабабини таъминловчи ҳодиса ноаниқ, сезилмайди. Баъзан у ижтимоий-маиший маъно касб этади: «Бир куни кампир Зумрадни ёмонлаб, чолга дўқ урибди: - қ изинг беадаб, ишёқмас, уни ҳайдаб юбор, бўлмаса, сен билан бир нафас ҳам бирга турмайман». Демак, экспозиция эртак композициясининг элементи сифатида сюжет воқеаларига аниқлик, равонлик беради. Тугун эса эртак характери, ўзига хос хусуиятини белгилайди. Тугун сатирик эртакларда воқеа сабабини аниқлайди, конфликт мазмунини белгилаб, юмор яратади. Қирқ бешдан ошганларнинг боши қирқилсин! (Золим подшо. Инв. №164. 2-б.) Тугун ижтимоий-сиёсий маъно ташиб, реал, ҳаётий воқеалар ҳарактининг моҳиятини белгилайди. Уйдирма асосига қурилган тугун сюжет характерини аниқлайди. Конфликт қарама-қарши кучлар тўқнашувида ташкил топади. У эртакларда мураккаб эмас, аниқ ва тўлиқ ифодаланган. Унинг заминида юрт озодлиги, зулм, зўрликка қарши кураш ғоялари ётади. Конфликтлар шаклий тузилиши, маъно, мазмунига кўра икки хил типда пайдо бўлади. Бири ижтимоий, иккинчиси, маиший маъно касб этади. Биринчи хили баҳодирлик типидаги эртакларда юз беради. Конфликтнинг бу типида тўқнашув баҳодир билан ёвуз (аждар, дев) куч ўртасида кечади. «Аждар қуш», «Бектемир ботир», «Рустам», «Бунёд полвон» эртакларида конфликт баҳодир билан даҳшатли куч (дев, аждаҳо) ўртасида пайдо бўлиб, зиддиятнинг кучайиши ёвуз кучнинг қирон келтириши, каҳрамоннинг жанг қилиши, ҳимоя истагидан келиб чиқади. Жанг шиддатли тус олганда, драматик ҳаракат кучаяди, ботирнинг зўр куч-қудрати билан боғлиқ ҳаракат элементлари аниқ, мукаммал тавсифланади: Рустам ҳар қилич силтаганда, девнинг ботмон гўштини кесиб туширди, шунда дев девор орқасига ўтиб келганда во ажабо, кесилган қўл соппа-соғ, ўз ўрнида тург а нмиш. Дев куч билан ҳамла қила в ерибди. Гурзининг ўткир тишлари Рустамнинг у ер, бу ерини тилибди. Шунга қарамай баҳодир кетма-кет зарбалар бераверибди. Олти кун аҳвол шу тарзда борибди. Еттинчи кун и Рустам девнинг кўзини шамғалат қилиб, шундай урибдики, у қоқ иккига бўлинибди. Қалт-қалт титраб, ҳар парчаси бир ботмонга тенг бўлаклар гурсиллаб ағдарилибди. Унинг бу қулашидан ер ларзага келибди (ФА. Инв. № 53. қулёзма, 4-б.). Конфликт ечимида қаҳрамоннинг мар д лик, жасорати, енгилмас куч қудрати ҳал қилувчи рольь ўйнайди. У сюжет воқеаларини ривожлантириб, ечимига олиб келади. Бу эпик ҳодисанинг таъсир кучини ошириб, қаҳрамоннинг мард у майдон ҳаракати , ўзига хос сирли қудратини белгилаган. Демак, ҳаракат мотиви сюжет асосини ташкил этган. Конфликт маиший эртакларда ижтимоий-маиший маъно ташиб, ҳажв билан йўғрилган. У инсон ва турмуш, камчилиги, донолик, зукколик, эрк, адолат ғоялари заминида юзага келади. Унинг ечимида куч, қудрат эмас, ақл- идрок, тадбиркорлик асосий ҳал қилувчи роль ўйнайди. У ҳаётий тасвирланади , с арой ва қозихона иллатлари ни фош этишга қаратилган. Конфликт ечими тингловчида аччиқ кулги қўзғаб, салбий белги, хусусан, манманлик сиёсатини кулги билан инкор этиб, эркин ҳаёт, тўғрилик ва поклик, донолик ва билимдонликни улуғлайди. Бу хил эртакларда конфликт нутқ мотиви асосига қурилган. У тезлик билан ривожланади. «Ўпка қилоқ» (ФА. Инв. № 739. қўлёзма, 1-б.) эртагида конфликт камбағал қашшоқ билан чоризм вакили миршаб тўқнашувида юз беради. «Миршаб «Ўпка қишлоқ»ни сўраганда, чол киноя қилади. «Ҳозир сиз кекирдакка келдингиз, ўпкага боришга яқин қолди, дейди. Саволга жавобдан мақсадни англаб, жаҳли чиққан миршаб, қилич кўтариб «чопаман» деганда, чол яна кесатиб, «чопмасдан секин борсангиз ҳам етасиз, - дейди. Конфликт фавқулодда юз бериб ривожланади, кутилмаган ечим билан якунланади. У заҳарханда юмор яратиб, зўравонлик, босқинчилик сиёсатини фош этади. Тугаллама сюжетнинг финал қисмини белгилайди. У сеҳрли эртакларда анъанавий формула шаклини олган тугалламада, тантана, яхши ҳаётга ишонч руҳи ҳукмрон. Бу қисм эртакларда доимо бош қаҳрамон ғалабаси, қирқ кеча, қирқ кундуз тўй, мурод-мақсадга етганлик тавсифланади. Унинг функцияси тингловчи кайфиятни кўтариш, уни ажойибот оламидан олиб чиқиш, завқ беришдан иборат. Унда воқеа вақти бўрттирилган. Тугаллама маиший эртакларда тўй таърифини эмас, адолат тавсифини қисқа, лўнда, ҳаётий ифодалаган. Кўтаринки руҳни касб этган дўстлик, тадбиркорлик ғоялари, таълимий-эстетик вазифани адо этади. «Шу билан Аёз ўзи подшо бўлиб, халқни одиллик билан сўраб, мамлакатда адолат ўрнатган экан» (Ф ольклор архиви . Инв. № 478. қўлёзма, 5-б.) «Зиёд ботир халққа, камбағал, оч-яланғоч, бева-бечораларга ёрдам қилибди. Қамархон шод-хуррамлик билан умр кечирибди (Ф ольклор архиви . Инв. № 187). Тугаллама ёвузликни қоралаб, эзгуликни улуғлайди, ижтимоий тенгсизлик, таълимий-дидактик ғояларни ифодалайди. Оқибатсиз жўралар ўз қилмишларига афсусланиб уялиб қолибдилар (Ф ольклор архиви . Инв. № 1325). «Подшо амри вожиб», - деб ўғрини дордан бўшатиб, ўрнига шоҳни дорга осган эканлар». Тугаллама турли хил нақл мақол, афористик иборалардан ташкил топади: «Яхши етсин муродга, ёмон қолсин уятга, эшитганлар етсин муродга», «Чин дўстнинг қадрига етган мардлар ана шундай бўлади». Баъзан тугаллама воқеликнинг ростлигига ишора қилади: «Йигит бола- чақалик бўлиб, ҳозир ҳам бахтиёр ҳаёт кечираётган эканлар». Сюжетнинг медиал қисмини белгиловчи формулалар воқеаларга хаёлий тус бериб, таъсир кучини оширади, эътиборни жамлаб, хаёл оғушига тортади, бадиий-эстетик функцияни адо этади. «Қирқта хужра бор, қирқинчисига кирма», «Қилични бир силкитибди, қилич қирқ газ чўзилибди», «эшик очилса ёпилмайди, ёпилса очилмайди». «Тош ёрилиб, қизни ўз бағрига олибди». Бир хил формулалар воқеа ва ҳодисаларни мантиқан боғлаш, давомийликни таъминлаш вазифасини адо этади. «Улар шу ерда турсин, энди сўзни бошқа томондан эшитинг», « э нди гапни бу ерда қолдириб, сўзни қиздан эшитинг», Қодир шоҳ ва унинг йўлдошлари қоронғи зиндонда тураберсин, энди сеҳргардан эшитинг» 26 . «У зиндонда тураберсин, гапни бошқа ёқдан эшитинг» 27 . Баъзи формулалар ҳаракат, ҳолат, характер, хусусиятни белгилайди. «Шоҳнинг қаҳри келиб, илондай захри келиб», « ҳ ақ саломинг бўлмаса, икки ямлаб бир ютардим» кабилар қаҳр-ғазабни ифодалайди. Бир гуруҳ формулалар элатлараро масофанинг узоқ, йўлнинг иссиқ, оғир, ташвишли эканини тасвирлайди: «Йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди, сувсиз аро чўл юрибди» 28 . «Шаҳзода дўстлари билан йўл юришиб, йўл юришса ҳам мўл юришиб, очқашиб, чанқашиб, тоғ этагида қолишибди» 29 . «Қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган чўлдан ўтибди». «У йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, тоғу саҳро, чўл юриб бир шаҳарга етибди . Анъанавий формулалар хаёлий фон яратиб, таълимий-эстетик функцияни адо этади. Анъана узоқ масофани фантастик қисқа вақтда босиб ўтишни белгилайди: « к ўз очиб юмгунча ўзини ёруғ дунёда кўрибди». 26 Қари наъматак. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1977. 5-б ет . 27 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 2-том. Тошкент, 1963. 81-б ет . 28 Донишманд Искандар. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1994. 43-б ет . 29 Ўша асар. 29-б ет . Тайёр формулалар эпик макон ўлчови вазифасини ўтайди. Йўл юрасан, йўл юрсанг ҳам мўл юрасан, чориғинг ғалвир, ҳ ассанг н ина бўлади, шундан кейин юртимга етасан». Чориғ, хасса ҳолати масофанинг нақадар узоқ эканини муболағалаштиради. Портрет тасвирини чизган формулалар: « о й деса оғзи бор, кун деса кўзи бор, шириндан шакар сўзи бор, ўнг бетида чапараста холи бор, неча алвонлар кийган, қирқ кокилига дур жавоҳир таққан бир п аризод ўтирибди», «Сув ичса томоғидан, сабзи еса биқинидан кўринади». Бу хил формулалар қаҳрамоннинг гўзал чеҳра, мукаммал қиёфасини аниқ чизади, образни гўзалликнинг тимсоли сифатида тавсифлайди. «Очиб қараса, жамоли ойдек, қошлари ёйдек, юзлари кундек, сочлари тундек қиз экан» 30 . Анъанавий рақамлар қадимги мифологик дунёқараш ҳукмрон замонда сирли кучга эга деб топилган. Е.М.Мелетинский 31 , В.Я.Пропп 32 уч рақами уч олам ҳақидаги мифологик тасаввур билан боғлиқлигини қайд этишган. Дарҳақиқат, учлик ибтидоий тушунчага кўра осмон, ер усти, ер ости дунёларини тасвирлайди. Осмон илоҳлар, ер одамлар, ер ости ёвуз руҳлар оламидир. «Уч йўл эпик қаҳрамонни уч оламга етаклайди: б орса келар – кўкка, борса хатар – заминга, борса келмас – ер остига 33 . Эпик рақамнинг сирли кучи ёвуз, жоҳил рақибни енгиб ўтиш ёки яхшилик ато этишда ёрдам кўрсатади. Мифологик тасаввур баёнини ташкил этган ёвуз руҳлар олами учликнинг учинчиси билан боғлиқ ҳодисаларнинг ёвуз, даҳшатли куч сифатида тасвирланишига олиб келган: учинчи олма заҳарланган, ака-укаларнинг учинчиси бахтсиз, учинчи дев хавфли, қонхўр, даҳшатли, қаҳрамон уни ҳомий ёрдамида енгади, учинчи кеча оғир, воқеалар қўрқинчли. Учликнинг учаласи етакчи образ жасорати, мардлик, қаҳрамонлик табиатини ёритиб, фарқлаш имконини беради, Айни пайтда сюжет воқеаларини бўрттириб, 30 Ўша асар. 55-б ет . 31 Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. М., 1976. С. 207. 32 Пропп В.Я. Русский героический эпос. Л., 1955. С. 34. 33 Жўраев М. Ўзбек халқ эртакларида сеҳрли рақамлар. Тошкент, 1991. 60-б ет . таъсир кучини оширади. Демак, учликнинг учинчиси ибтидоий тушунчани тавсифлайди, унинг шаклий тузилиши, мифологик маъноси унут бўлиши билан трансформацияда бадиий ҳодиса, эпик мотивларга айланган. «Қаҳрамон уч ерда уч хил дев билан жанг қилибди: « б ир замон оқ от, оқ ит, оқ бўрон билан оқ дев кўринибди». «Узоқдан сариқ от, сариқ ит, сариқ бўрон билан сариқ дев келаётган эмиш». «Қора от, қора ит, қора бўрон, қора дев келаётган эмиш. Уч хил ранг кучлар нисбатини белгилаб, ўзаро фарқлаган. Учинчи дев нисбатан кучли, у зулм, зўрлик рамзи, ўта қудратли, даҳшатли, ёвуз руҳлар тимсоли сифатида тавсифланган. Бу хил учликлар сюжет воқеаларининг динамик ҳаракатини таъминлаб, қаҳрамоннинг ўта қудратли, мард паҳлавон сифатида идеаллаштиради. Уч рақами билан боғлиқ анъаналар қадимги турк элати, уруғ, қабилаларнинг сирли рақамга муносабати, мифологик эътиқод, дунёқараш, тасаввурлари заминида юзага келиб шаклланган. Демак, мифологик тафаккур, эътиқод, тасаввурлар етакчи мотив, анъаналарнинг тарихий асосларидир. Сирли рақамларнинг эртакдаги ўрни сюжетдаги воқеалар давомийлигини таъминлаш вазифаси таълимий-эстетик фунцияни адо этишидан иборатдир. Анъанавий учликлар сюжет компонентлари бўлиб, воқеалар ҳаракатини бир хил қолипда, сокин давом этиши, уч шартни аниқ ва тўлиқ тавсифланишини таъминлайди. Кенжа уч от ёлидан тутатқи (оқ, қора, саман от) олибди. «Ур тўқмоқ»да чол Хизр олдига уч марта бориб, уч хил нарса олади. Ана шу сирли буюмлар уч хил воқеани ҳикоя қилади. «Булбулигўё» эртагида у ч оға-ини бир манзилга етишибди. Унда уч йўл бор экан, бири борса келар, иккинчиси борса хатар, учинчиси борса келмас. Уч оға-ини маслаҳатлашиб йўлларни тақсим қилишибди. Каттаси борса келарга, ўртанчаси борса хатарга, кенжаси борса келмасга жўнаб кетибди. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар сюжети ихчам, икки эпизоддан ташкил топиб, кўчма маънони аниқ, лўнда ифодалайди. Воқеалар хаёлий уйдирмалар асосига қурилган, ҳажвий маъно касб этган. Баъзан сюжет бир эпизод такроридан пайдо бўлади. Бундай ҳодиса образлар ҳаракати, муносабатига урғу беради, марказий ғояни ёритади. Ҳар бир эпизод якунланган. Улар бир- бирини тўлдиради. Воқеалар тўқнашув асосига қурилган. У қарши қўйилган тимсолий образлар қиёфасини тўлдириб, характерли хусусиятини бўрттиради. «Бўри билан тулки» эртагининг биринчи эпизодида бўри бир бўлак гўшт тишлаб келаётган эди. Тулки: б ўривой қаердан келаяпсан? Бўри: Попдан, деб оғзидаги гўштни тушириб юбориши билан тулки илиб кетади. Диалог айёрликни фош этиб, бўридек овсар, аллегорик образни аччиқ кулги остига олади, пайдо бўлган комизм енгилган бўри ҳолатида юз беради. Эпизод такрорланади. Энди тулки гўшт тишлаб келаётган эди. Бўри: - т улкивой, қаердан келаяпсан? д еб, сўраганда у Попдан дейиш ўрнига, гўштни маҳкам тишлаган ҳолда Ғиждувондан, деб қочиб қолади. Тўқнашув такрор эпизодда ўта айёрлик, калтафаҳмлик иллатларини бўрттиради, ҳажв қилади. Бу хил эртакларда қатнашган айрим персонажлар – маълум маънода шаклланган, рамзий типлар. Бўри – лақма, айни пайтда қонҳўр, эчки – оқил, тадбиркор, тулки ўта айёр, қаллоб киши қиёфасини акс эттиради. Рамзий образ талқинида ҳаётий белги билан поэтик тўқима уйғун келади. Бу эса ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятини белгилайди. Тулки кучсиз ҳайвон билан тўқнашганда ёвуз, писмиқ, салбий образ сифатида ҳаракат қилади. У бўри билан зид келганда, маккор, тилёғлама, доғули образида пайдо бўлади. Бўри – ёвуз, қонҳўр, Бироқ, лақма. Бу уни мазах қилиш учун қўлланган белги. Эртакдаги танқид масхара қилиш орқали ифодаланган, ҳайвонларга хос ҳаракат билан инсоний муносабатлар уйғунлиги образни аллегорик маъно билан таъминлаб, драматик ситуациялар яратади. Сифатлаш нарса, ҳодиса, образнинг ўзига хос белгиларини аниқлаб кўрсатади. Кириш қисмда таърифланган «серка бобо», «ботир эчки», «айёр тулки», «ола қарға азончи», «қора қарға қозончи», «думи калта бўри бор», «оч бўри», «бобоқ хўроз» каби ҳаётий белгилар уйдирма билан ўзаро уйғунлашиб образнинг хулқ-атвори, хатти-ҳаракати , қиёфасининг айрим белгиларини, хусусан, мажозий маъносини аниқ ифодалаш имконини беради. Эпитет мазкур тип эртакларнинг таъсир кучини оширади, мажозий образнинг табиати, ўзига хос хусусиятини ойдинлаштиради, характерли образ яратади. «Шум тулки», «Қўтир эчки», «Қирчанғи от», «Қинғир шох ҳ ўкиз», «Қирқ қулоқли қозон» кабилар. Нарса ва ҳодиса белгиларини ёритиб, мазмунини чуқурлаштиради, таъсир кучини оширади. «Боғнинг торгина омбори бор эди», «кўм-кўк ўт», «тиниқ сувли кўл», «сер ўт кўм-кўк водий», «барра майса» кабилар жонли манзара яратади. Истиора мазкур тип эртакларда кўпроқ қўлланади. Истиора акс этган нарса ва ҳодисаларнинг белги, ҳолатини англатади. «Таҳоратим танг қилиб турибди», «таҳорат турмайдиган бўлди», «ҳар қовурға мана мен деб турибди». Баъзан метонимик ифодалар учрайди. Бунда нарса, ҳодиса ўз номи билан эмас, Бирон бошқа белги, ўзига яқин сўз, иборалар орқали ифодаланади (ориқ) – «Бояги - бояги , бойхўжанинг таёғи», «Шу учта гўшт (эчки, қўй, хўроз) дан қочдикми?» «Чўққи соқолни емоқчи бўлибди (эчки», «Бўйни узун жоннинг бири касал бўлибди» (лайлак), «Таҳоратим бор, юмалаб олақолайлик». Муболаға асосан, баҳодирлик типидаги эртакларга хос воситадир. У қаҳрамонлар қиёфаси, хатти-ҳаракати, воқеа ва ҳодисаларни ҳаётий нормага зид ҳолда орттириб акс эттиради. Демак, у образ яратишда зарурий восита бўлиб, мазмун талабига кўра реал, ғайриоддий ҳодисаларнинг шакл- шамойилини бўрттиради, сеҳрли эртакларга мос табиат яратади, хаёлий уйдирмаларни юзага келтириб, асосий мақсадни тавсифлайди. «Пўлат хасса, пўлат паранжи, пўлат кавуш кийиб , йўл юрасиз, етдим деганда паранжи, кавуш, хассага қарайсиз, пиёз пўстидай бўлиб қолган бўлса, шу етганингиз 34 . Мазкур муболаға масофанинг узоқ экани, кўп вақт сарфланганлигини англатади, ниҳоят у баҳодирликни фантастик кўламда тавсифлаган, 34 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1961. 10-б ет . жасоратни, вафодорликка содиқликни белгилаб, воқеликнинг таъсирчанлигини оширган. Муболаға уйдирмалар билан уйғунлашади. У вақт ва тезликни бўрттиради, фантастика даражасида акс эттиради, ўта узоқ масофани қисқа вақтда босиб ўтишни шундай тасвирлайди: «Отнинг туёғи ерга дам тегармиш, дам тегмасмиш, шамолига дарёлар дам музлармиш, дам муздан тушармиш, қушни қувиб ўтибди, шамолни шошиб ўтибди, охири кўз очиб юмгунча етиб борибди» (Ф ольклор архиви. инв. №43). Баъзан у учқир, сеҳрли отни мазмунига зид тавсифлайди, қиёфасини орттиради: «Тўрт одам тўрт томонидан ёпишган бир от кириб келибди». «От ориқлигидан ётса турольмас, турса юрольмас эмиш. Бир одам калласидан, иккинчиси думидан, қолганлари икки биқинидан суяб олганмиш» («Кенжа ботир». 76-б.) Муболағали тасвир ғайритабиий образ яратган. У асосан қаҳрамон қиёфаси, куч - қудратин инг тенгсиз, юксак даражада эканини акс эттиради, унинг ғалабаси бежиз эмас, асосли эканини исботлайди. «Қирон ботир қудуқ оғзидаги юз ботмон тошни улоқтириб ташлади», «Катта қозонни бир хўплаб ошнинг ҳаммасини ичиб қўйибди» (Кенжа ботир, 87-б.) . «Ҳай-ҳайлаган овозидан қамишларнинг қадди букилиб, тўқай толларининг барги тўкилибди» (Кенжа ботир, 80-б.). «Бу бувак 35 нинг оғирлиги бир ботмон, бўйи бир газ экан» («Олмос ботир», 53-б.) . Бундай талқин эртакларнинг қаҳрамонлик типини белгилайди. Муболаға малика портретини қиёслаш билан бир бутун ҳолда тасвирлаб, уни гўзаллик тимсоли, тенгсиз намуна даражасига кўтаради: « о й деса оғзи бор, кун деса кўзи бор, момиқ бадан, қалам қош, сарви қомат экан». «Ҳар тола зулфи олам хирожига тенг қиз». Ўта муболаға (гротеск) паҳлавон қиёфаси, салоҳияти, тенгсиз куч- қудратини ошириб бўрттиради, қа в артиб акс эттиради: « ҳ ар қўли каттакон дарахт гавдасидай, тик юрганда боши булутга еткан, булутлар сувини шимириб юрган, тўқсон ботмон гурзини тўққиз чақиримга отган қаҳрамон 35 Бувак – чақалоқ . кучли қўллари билан девни қучоқлаб, даст кўтариб, ерга урибди. Дев бўйнигача ерга ботиб кетибди 36 . Воқеликни тасвирлашнинг бундай усули бадиийликни ошириб, мардлик ва қаҳрамонликни мадҳ этади, униннг фантастика билан уйғун келиши сирлиликни кучайтириб, нотабиийликни оширади, хаёлий образ яратади. Ўта муболаға ўхшатиш билан уйғун келади, рақиб образи ёвуз кучнинг даҳшатли кўринишини акс эттириб, тингловчида ғазаб ҳиссини уйғотади, қаҳрамон жасоратини улуғлайди: «Аждаҳо чинордек, кўзлари чақмоқдек ёниб, оғзини ғордек очиб, ерга тушибди-ю, Суҳробни домига тортибди» 37 . «Бўйи саксон газ, калласи қанордай, танаси тепадай, ҳар қўли паншаҳадай, оёғи дўшаға 38 дай, бурни паккининг қинидай, кўкрак жуни ўттиз серка қилидай, кўзи зиғир гулидай» 39 тасвирлашнинг бундай усули образ, воқеа ва ҳодисаларни эртакларнинг баҳодирлик типига мослаштириб, қаҳрамонни идеаллаштиради. Муболаға мазкур талқинда рақиб персонаж тусини бўрттиради, ўхшатиш эса унинг даҳшатли қиёфасини чизади. Бадиий тасвир воситаларнинг ҳар иккиси бир бутун ҳолда образнинг таъсир кучини ошириб, эстетик завқ уйғотади. Муболаға фантастика билан мос келиб, воқеликни хаёлий нормада тасвирлайди. Бири реал нарса ва ҳодисани бўрттириб акс эттирса, иккинчиси сирли ҳодисаларнинг хаёлий образини яратади. «Бир жойим бор, унинг ости ҳам темир, усти ҳам темир, тўрт томони ҳам темир. Шунинг ичида қирқ туя ўтинни мойга ботириб ёқаман, унинг устига яна қирқ туя сазоқ ўтин, қирқ туя йилғин, қирқ туя салин қалаб ёқаман, ким шунинг ичидан омон чиқса, шунга қизимни бераман» («Кенжа ботир». 43-б.) . Шарт вазифасини ўтаган мазкур ҳодиса реал, бўлиши мумкин бўлган нарса, лекин воқеа муболағали чизилган. Уйдирма билан муболаға бирлиги воқеа ва ҳодисаларга сирли 36 Сув қизи. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1966. 156-б ет . 37 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1961. 10-б ет . 38 Душағадай – икки шохдай. 39 Ф ольклор архиви . Инв. № 923. кўлам бахш этиб, тингловчини хаёл оғушига олиб кириб, ў йлаш, мушоҳада юритишга мажбур этади. Муболаға маиший эртакларда образларнинг маънавияти, ақл-идроки, расмиятчи эканини ошириб, ўзига хос тип яратади. «Бировникига ўғирликка кирган ўғри томдан йиқилиб, шоҳга арз қилибди: - Талабинг нима, деб сўрабди шоҳ. Ўғ ри : - Уй эгасига жазо берсангиз, дебди. Шоҳ уй эгасини чақириб сўроққа тутди. Шоҳ: «Томингдан йиқилиб тушгани ростми, - деб сўрабди. Камбағал: - Рост, шоҳим, дебди. Подшо: - Рост бўлса, сени дорга осиш керак» 40 . Эртакларда ўта юзакичилик, бемаънилик, калтабинлик бўрттирилган. Қўлланган муболаға у ёки бу ақлий камчиликни кучайтириб, салбий образ сифатини ёритади, ҳажвий кулги мўлжалига нишон қилиб фош этади. Шунингдек, эртакларда ўжарлик, дангаса, ишёқмас, текинхўр, манманлик каби ахлоқий қусурлар муболағали тасвирланиб аччиқ кулги, тингловчида хушчақчақ кайфият қўзғаб, танқидий функцияни адо этади. - Э ша ҳ аншоҳ, ўғри новчалик қилди, оёғи ерга тегиб ўлмаяпти, - деди. Шоҳ: - Шуни ҳам мендан сўраб ўтирасанми? Агар ўғрининг оёғи ерга тегиб қолган бўлса, гузардан бунинг ўрнига паканароқ бир одамни топиб, ўғри ўрнига осавермайсанми? Шунга ҳам ақлинг етмадими? 41 Демак, образ нарса, ҳодисаларни атайлаб бўрттириш, кучайтириш, катталаштириш ёки кичрайтириш салбий белгини фош этиш, йўқ қилиш, энг муҳими, сюжет воқеаларининг бадиияти, таъсир кучини оширишга қаратилган. Ўхшатиш бадиий тасвир воситаси сифатида сеҳрли, қаҳрамонлик типидаги эртакларда ўзаро ўхшаш икки нарса, воқеа ва ҳодисаларни бирининг белгилари мисолида иккинчисини аниқроқ, мукаммалроқ қилиб 40 Ф ольклор архиви . Инв. № 1413. 41 Ўша жойда. акс эттиради, асосан бош қаҳрамон, эзгулик ва ёвузлик кучларининг белги, хусусият, ҳаракат, ҳолатини тасвирлайди. М.А.Шапиро ўхшатиш структураси, унинг бир бутун шаклий тузилишини ташкил этувчи уч хил элементни тадқиқ этган. Биринчи элемент ўхшаган объект , иккинчиси ўхшатилган нарса , учинчиси ўхшаш белгилардир 42 . Масалан: «Унинг ингичка қошлари камончага ўхшаб, гоҳо юқорига кўтарилиб, гоҳо пастга тушарди». Тасвирдаги ингичка қошлари - ўхшаган объект, «камонча» ўхшатилган нарса, «гоҳо юқорига чиқиб, гоҳо тушар» эса ўхшаш белгидир. Демак, ўхшаган объект қиёс қилинган камонча орқали конкретлашади. Қўлланган тасвирий восита қаҳрамоннинг ички кечинма, руҳий ҳолатини акс эттириб, таъсир кучини оширади. Ўхшатиш сеҳрли эртакларда образнинг ташқи сифат, фусункор гўзаллигини бўрттириб акс эттиради: « ж амоли о й дек, қошлари ёйдек, юзлари кундек, сочлари тундек қиз экан». Ўхшаган ҳодиса ўхшатилган нарса орқали кўркамлашади: «Рустам баҳодирларча жанг қилибди». «Девлар момақалдироқдек гумбирлаган овоз билан чақирибди». Бунда ўхшатилган объектнинг қўрқинчли тасвири содир бўладиган даҳшатли жангдан дарак беради. Айни пайтда қарши қўйилган рақибнинг кучайтирилган хаёлий образини яратади. Ўхшатиш қаҳрамоннинг ички кечинма, руҳий ҳолат боши сиқилган илоннинг тўлғанишига кўчир ил ганда , воқелик яна ҳам ёрқин, жонланиб, равшанроқ тасвирланади. «Кенжа боши сиқилган илондек тўлғана бошлабди». Ўхшатишнинг мураккаб формаси қўлланади. Бундай ҳолатда ўхшаган ҳодисанинг хусусияти бирдан ортиқ ўхшатилган белгилар билан келади. «Кийик отган ўқдай визиллаб, учар қушдай париллаб кетаверибди. Мисолдаги «ўқдай», «қушдай» элементлари образ ҳаракати, унинг чопиш тезлигини ошириб, хаёлий образ яратади, воқеликнинг бадиий таъсир кучини оширади. «Боғланган от қулоғини қалам, қуйруғини алам қилиб, ўйнаб 42 Ученые записки. Траспольский гос.пед.институт. Вып. 5. 1957. С. 3-22. турган эмиш». Бу ерда ўхшаган нарсанинг ҳолати от эгасини таниб безовталанганидан дарак беради. Ўхшатиш маиший эртакларда салбий белгини кучайтириб, фош этиш функциясини адо этади. «Бир бой бор экан, ачиб қолган лой экан, сув ўтмаган сой экан, биров минмаган той экан, доғ бўлмаган ёғ экан, одам ётмаган жой экан, булут орасида қолган ой экан» 43 . У олғир, хасис, эзма, манманликни ёритган. Баъзан у лирик оҳанг касб этиб образ ҳолати, кечинмаларини акс эттиради. «Ўгай қиз тавба қилиб, терак баргидек титрарди», «учиб айланган парвонадек бўларди» Баъзан ҳолат комизмини орттиради, фош этувчи кулги яратади; «Қози лаби гезариб, пайшанбадан қайтган ғунажиндай уйга келибди». Подшо лойга ботган эшакдек бошини солиб турибди» 44 . Ўхшатиш хомтама кўнгил, лақмаликни аниқ ёритиб ҳаётий тасвирлайди. Сифатлаш эртак сюжетидаги образ, воқеа, ҳодисаларнинг белги, хусусиятларини тўлдириб, ифода этади. Тасвир воситалари, сўз бирикмалари орасида келади. «Кунботар томонга кета в ерасиз, зулмат шаҳридан ўтасиз, ютар чўлни кечасиз, ёнар тоққа борасиз». Гап орасида келган «зулмат шаҳри», «ютар чўл», «ёнар тоғ» даги сифатлаш нарса, географик жой характерини белгилайди, хаёлий образ яратиб, таъсирчанликни оширади. Сифатлаш ўзи боғланган ҳодиса сифатини белгилаб, маъносини тўлиқ очади. «Бир юртга борса, қоп-қора дарвоза кўринибди. Дарвозани тақиллатибди, қоп-қора кампир очибди. Қараса, қора от, қора ит, қора бўрон билан қора дев келаётган эмиш». У сеҳрли эртакларда рақиб образ нияти, ёвуз табиатини кучайтиради, «қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган ер»да эса фантастик макон, ўта иссиқ, қовжираб ётган, инсон қадами етмаган жойни ёрқин акс эттирган, айни пайтда у етакчи образ жасоратини кучайтирган. 43 Ф ольклор архиви . Инв. № 674. 44 Ўзбек халқ эртаклари. Икки жилдлик. 2-жилд. Тошкент, 1995. 106 - б ет . Эртакларда сюжет яратувчи мотивлар тизими Сюжет яратувчи мотивлар икки хил бўлиб, қисқа, содда тузилгани, маиший йўналгани, узун, мураккаб шакли эртакларнинг сеҳрли, қаҳрамонлик типига мансубдир. Ҳар иккиси моҳият эътибори билан бир хил бош қаҳрамон қиёфасини ёритади. Сюжетнинг мураккаб шакли икки катта қисмдан ташкил топган. Бири эътиборлиси, эпик қисм, иккинчиси саргузашт қисмдир. Ҳар иккиси етакчи қаҳрамон биографияси билан боғланади. Сюжет яратувчи анъанавий мотивлар тизимини бефарзандлик афсонавий ҳомиладорлик, туғилиш мотиви чақалоқни ўғирлаш, ўсиш, болалик, алп аталиш, синов мотиви, от танлаш, жасорат кўрсатиш каби бир қанча мотивлар ташкил этган. Мотивлар қаҳрамон шуҳратини идеаллаштириш учун хизмат қилади 45 . 2. Эртакларда қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви: тарихий ҳақиқат ва поэтик трансформация Сеҳрли эртакларда афсонавий туғилиш мотиви характерли бўлиб, бефарзандлик, ҳомиладорлик каби алоҳида мотивларни ўз ичига олган. Бефарзандлик мотиви : ҳаёт тарихи ва эпик анъана У эртак сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. У тугун вазифасини ўтаб, асар моҳиятини ёритади. Қаҳрамонни идеалаштириш ана шу мотивдан бошланади: « - Э подшоҳи олам, нега х афасиз? Давлатингиз бор. Ҳамма фуқаро сизнинг ихтиёрингизда бўлгандан кейин, бунча хафагарчиликнинг нима кераги бор? - Мен шунча давлат, салтанатга эга бўлсам-у, - дебди подшоҳ, - хизматимга шунча одамлар тайёр турса-ю, дунёдан фарзандсиз ўтсам, мен хафа бўлмай ким хафа бўлсин? Фарзанд бўлмагандан кейин бу подшоҳлик, давлатнинг нима кераги бор? Ўзининг бефарзандлигини эслаб вазир ҳам оҳ тортибди. Иккаласи хафа бўлиб, йиғлаб, бир уйга кириб дардлашибди. 45 Имомов К. Ўзбек халқ эртаклари. Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. Тошкент, 1981. 71-бет. Иккиси бефарзанд юргандан кўра давлат, иззат-икромдан кечиб, бош олиб кетишни ортиқроқ кўришибди. Подшоҳ билан вазир бутун мол-дунёсининг баҳридан ўтиб, шаҳардан чиқиб кетишибди» 46 . «Подшо боласи йўқлигидан кеча-кундуз қайғуриб, еган, ичганида ҳаловат йўқ экан, сиғинмаган мозори, мадад тиламаган азиз, авлиёлари қолмабди» 47 . «Кунлардан бир кун у «аттанг, бирорта ҳам зурриётим бўлмади, ўлганимдан кейин мол-дунёйим кимларнингдир қўлларида қолиб кетади. Сафарбойга х айр худойи қиламиз, - деб ҳамма нарсамни харж қиладилар», деб афсусланиб ўйлаб қолибди» 48 . Агар аёл узоқ муддат бола туғмаса, одатда буни ёмон руҳ таъсиридан 49 , баъзан эса мулла, сеҳргарнинг афсун жодусидан 50 деб билишган. Бу хил ибтидоий қараш, эътқод, авлиёларга сиғиниш, мадад тилаш, ҳаётий урф-одат, диний тушунчалар эртак мотивининг пайдо бўлишида сабабчи восита бўлган. Бу нарса эртакларда аниқ, тўлиқ, кенг, ёйиқ тарзда, турли хил ифода, воситалар ёрдамида тасвирланган. Эртакларнинг қаҳрамонлик типига мансуб мазкур мотивлар поэтикаси, ғоявий мазмуни, образлар тизимни нисбатан алоҳидалик касб этган. Мотивлар қадимийлик характерига эга бўлиб, мифологик босқичнинг намунаси сифатида юзага келган. Шунинг учун ҳам эртак эпизодлари, сюжет шакл-шамойилини ташкил этган мотивлар силсиласи дуал тушгунча, қадимги урф-одат, маросимлар замирида акс этиб, эртак моҳияти, жасур, қаҳрамон ҳақидаги идеал орзу, марказий ғояни тавсифлаган. Воқеа ва ҳодисалар феодал-патриархал жамият тартиботлари асосида баён этилган. Мотивлар шоҳнинг хафалик сабабини тавсифлайди. Қайғу бирида шоҳликнинг тақдиридан эмас, фарзандсизлик, насл-насаб йўқлигидан, иккинчисида эса зурриёт эмас, мол-дунёнинг қолиб кетишидан келиб чиққан. Бирида фарзанд, иккинчисида бойлик ғояси илгари сурилган. 46 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 2-том. Тошкент, 1960. 127 - б ет . 47 Ойжамол. Тошкент, 1960. 47 - б ет . 48 Донишманд Искандар. Тошкент, 1994. 133 - б ет . 49 Андреев И.С. Таджики долины Хуф. 1963. С. 45. 50 Ўша асар. 45 - б ет . Ҳомиладорлик мотиви: реал ҳақиқат ва бадиий тўқима 51 Бу ҳодиса эртакларда тугун ечимини ташкил этади. Мотив ибтидоий жамият, мифологик эътиқоднинг ўзига хос белгиларини акс эттирган. Бинобарин, сюжет яратувчи мотивлар идеал тушунча, тотемик, анимик дунёқараш, қадимги маросим, урф-одат заминида юзага келган воқеа ва ҳодисалар, ур у ғ, қабила, патриархал жамият тартиботлари таъсирида баён этилган. Ғаройиб ҳомиладорлик паҳлавон қудратини иделлаштиради. Хусусан, баҳодирнинг ғаройиб туғилиши, ғайритабиий ўсиш, «алп», «ботир», «полвон» аташ, жанговар от танлаш, мотивлари 52 сюжет экспозициясини, зўр кучни синаш, дев, аждар билан жанг мотивлари эпик қисмни ташкил этади. Шунингдек, экзогам никоҳ анъаналари, паҳлавон мақсадига мансуб воқеа, ҳодисалар етакчи мотивлар саналади. Ибтидоий кишилар тушунчасида ҳомиладорлик аёл танасига тотем (муқаддас нарса)нинг киришидан деб ҳисобланган 53 . Демак, тасодифий ҳомиладорликнинг пайдо бўлиши икки тушунча, бири магия, иккинчиси диний эътиқод билан изоҳланган. Бундай қараш, эътиқод, диний тушунчалар мазкур мотивнинг ташкил топишига сабабчи бўлган. Бу нарса конкрет, индивидуал, кенг, ёйиқ тарзда, турли ифода, тасвирий воситалар ёрдамида акс эттирилган. «Чол олтмиш ёшга кирибди, кампир эллик ёшга кирибди, лекин болалари бўлмабди. Кунлардан бир куни кампир ҳомиладор бўлибди» 54 . «Бир куни қизнинг кўнгли а рпа- думбул тилабди. Арпа-думбулдан овқат пишириб берибдилар. Ойдан-ой ўтибди, кундан-кун ўтибди, подшога, қизингиз ҳомиладор бўлган эмиш, деган хабар келибди» 55 . Қиз ёки кампирнинг кутилмаганда ҳомиладор бўлиш сабаби муқаддас нарса, ҳодисанинг магик кучи билан боғлиқ ибтидоий тушунчанинг бадиий кўчими, ифодасидир. Ҳомиладорлик сирли воситалар билан тушунтирилганда, қадимги магия таъсири кучлироқ сезилади. 51 И м омов К. Ўзбек халқ эртаклари. Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. Тошкент, 1981. 74 - б ет . 52 Имомов К. Ўзбек фольклори эпик жанрлари. 23 - б ет . 53 Косвен М.И. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 159 - б ет . 54 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1-том. Тошкент, 1963. 11 - б ет . 55 Ўша асар. 12 - б ет . «Боғнинг бир чеккасидан бир чол чиқиб келибди, - ҳа, болаларим, нима қилиб ўтирибсизлар? – деб сўрабди. Улар бефарзанд эканликларини гапирибдилар. Чол қўйнидан иккита қизил олма чиқариб: - Бу олмаларни олиб бориб, севган хотинингиз билан баҳам кўринглар, - дебди. Подшо олмани хотинига берибди. Кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, подшонинг хотини хомиладор бўлибди» 56 . Чол образи аслида сирли, чўл пири. Хизр - мифологик образ. Унинг тарихий асослари қадимги аждодлар культига алоқадор бўлиб, ҳосилдорлик пири, эзгулик ато этувчи, қаҳрамон ҳомийси сифатида фаолият кўрсатади. Ёки унинг илдизи мифологик ритуалга кириб борадиган «қирқ чилтон билан алоқадор бўлиши мумкин 57 . Мифологик эътиқодга кўра «чилтонлар ғайритабиий кучга эга, кундуз куни оддий одам, баъзан девона шаклида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам улардан шубҳаланмайдилар 58 . Бинобарин, у афсонавий чилтонлардан бирининг поэтик намунасидир. Мазкур мотивнинг нақл этилган ҳар икки шаклида тавсифланган уйдирмалар воқеа ва ҳодисалар кўламини ёритади, бўрттиради, маҳобатли тасвирлаб, тингловчида кўтаринки руҳ бағишлайди. Сюжет қисмларида сирлилик, ғайритабиийликни вужудга келтиради. Бу ҳодиса янги хил эпизодларни ташкил этиб, идеал мақсадни тавсифлайди. Ҳомиладорлик ҳақидаги мифологик тушунча ислом эътиқодлари билан қоришиб кетган. «Подшонинг боласи йўқ экан, у дилтанг (хафа) бўлибди. Дунёдан ўтсам, ўрнимга ўринбосар йўқ, - деб ўйлар экан. Бир куни қаландар келиб, «шайдулло», нима учун хафасиз, - дебди. Подшо фарзанди йўқлигидан шикоят қилди. Қаландар: с изга бир амал қилиб берай , – деди ва кулбаридан бир олма чиқариб берди. Подшо олманинг ярмини ўзи еб, ярмини хотинига едирди. Хотини тез кунда ҳомиладор бўлди» 59 . «Э, хотин, фарзанд кўрмадик, ўлсак, уйимизни ёритадиганимиз йўқ. Энди худодан 56 Ойжамол. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 60-61 - б етлар . 57 Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948. С. 312. 58 Андреев М.С. Таджики долины Хуф. 1963. С. 48. 59 Кулса – гул, йиғласа – дур. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1983. 5 - б ет . астойдил сўрайлик, фарзанд берсин, - деди. Чол билан камир худога му рожаа т қилиб йиғлашди, ёлборишди. Буларнинг дуоси ижобат бўлиб, кампир ҳомиладор бўлди» 60 . Ҳомиладордан узоқлашув мотиви: қадимги расм-русум ва поэтик талқин Бу мотив Шарқ эртаклари, хусусан, ўзбек халқ эртакларида, анъанавий бошлама, бефарзанд шоҳ ҳақидаги ахборотдан сўнг келади ва сюжетнинг дастлабки қисми, экспозицияни ташкил этади. «Бир бор экан, йў қ экан, ўтган замонда бир подшо бор экан, у бефарзанд экан. Кунлардан бир куни хотини ҳомиладор бўлибди. Буни кўрган шоҳ юртдан чиқиб кетибди». Эртакда шоҳнинг кетиш сабаби овга чиқиш, душманга қарши жангга кетиш, баъзан хурсандчилик билан изоҳланади. Аслида эса, мазкур мотивнинг тарихий илдизи ибтидоий жамоа анъаналари заминига кириб боради. Демак, бу мотив узоқ сана, тараққиёт йўлига эга. Маълумки, ибтидоий жамоанинг оила, уруғ, қабила, элат бошлиқлари сеҳрли, жоду кучига эга саналган. «Шоҳлар ерни маҳсулдор қила оладиган, ўзига тобе кишиларга эзгулик ярата оладиган ғайритабиий куч, магик қобилиятга эга» 61 . Демак, мотивнинг пайдо бўлишида ана шу примитив тушунчага кўра қабила бошлиғи ёки шоҳ – коҳин, табиат билан сирли алоқа боғ л аган, ғайритабиий кучга эга бўлган сеҳргар. Агар шоҳ сирни ошкор қилиб қўйса, сеҳргарликни йўқотади. Шунинг учун ҳам «Шоҳ – коҳин мўътабар зоти ва халқни тинчлик, омонликда сақлаш учун қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилишга мажбур» 62 . Шоҳнинг ёки кексайган бефарзанд отанинг ҳомиладордан узоқлашув сабаби ана шу урф-одат таъсиридан келиб чиққан. Демак, бу одат қориндаги болага сирли таъсир этишдан қўрқиш оқибатида юзага келган 63 . Бу анъана дастлаб ота уруғи ҳукмрон жамоада ташкил топиб, табиат, ҳаёт ҳақидаги содда тушунчаларни ўзида ифода этган. Кейинчалик мазкур одат ўз маъносини йўқотиб, халқ орасида қадимий никоҳ билан 60 Ойжамол. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 62 - б ет . 61 Джеймс Джорут Фрэзэр. Золотая ветвь. М.-Л., 1980. С. 21. 62 Толстов. С.П. Древний Хорезм. М., 1948. С. 319. 63 Ўша асар. 81 - б ет . боғлиқ анъанага айланиб қолган. Абу Райхон Беруний қадимий маросим ҳақида шундай хабар қилади: «Жоҳилият замонида арабларда никоҳ турлича бўлган. Тўйдан кейин аёл киши ҳомиладор бўлгач, ҳомиладорлик кунларида у киши, яъни аёлнинг эри хотинидан узоқлашар эди ... Мазкур анъана туғиладиган боланинг улуғвор бўлиши учун 64 ўтказилган. Бу одат Ўрта Осиё халқлари орасида ХХ аср бошларигача анъана сифатида сақланиб қолган. Қаҳрамоннинг ғайритабиий туғилиш мотиви: миф ва эпик анъана Бу мотив характер эътибори билан ғайри муқаррарий ҳодиса сифатида юз беради, қаҳрамон тақдирини белгилаб, ҳодисаларнинг содир бўлишига замин яратади. Бефарзандлик, ҳомиладорлик, ажойиб туғилиш мотивлари аждодлар руҳига сиғиниш, тотемик, анимик тушунчалар, ғаройиб удумлар атрофида ташкил топган ва улар қаҳрамонни идеаллаштириш вазифасини адо этган. Ана шу эпик воқеа ва ҳодисаларнинг юзага келишида ибтидоий кишиларнинг реал воқеликка онгсиз муносабати ва уни ўзига хос акс эттириш мезонлари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ғаройиб туғилиш мотиви, унинг ибтидоси тотемик эътиқодга сиғиниш натижаси сифатида юзага келган. Мотив тузилишига кўра ихчам, содда, мазмунан нотабиийликни касб этган. Ҳомиланинг пайдо бўлиши аёл танасига тотем ҳайвон, муқаддас нарса, ҳодиса, зарралар кириб қолишидан (қизнинг тотем ҳайвон билан қўшилишидан) юзага келади. Туғилган бола ғайритабиий куч-қудрат, ўлим билмас, абадийликка дахлдор хусусиятга эга бўлади. Афсонавий туғилиш мотиви фантастика, уйдирмалар қобиғида тасвирланган. «Бир вақт ҳалиги нарса Иқбол томонга кела бошлабди, қараса, бир айиқ, Иқбол салом бериб, айиқ ҳузурига борибди. Айиқ Иқболни уйига бошлаб кетибди. Қиз айиқ билан турмуш кечира бошлабди. Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтиб, Иқбол ҳомилдор бўлибди» 65 . Хуллас, ҳомиланинг афсонавий, ғайриоддий пайдо бўлиши сеҳрли эртак табиатини белгилаб, сюжетнинг нотабиий ҳодисалардан ташкил топшини таъминлаган. 64 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1960. Икки томлик. 1 - том. 470 - б ет . 65 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1 - том. Тошкент, 1960. 470 - б ет . Айиқ тотеми ибтидоий жамоада яшаган ёқит, олтойлик, туркий қавмлар орасида юзага келган. Қадимги манбаларда сақланган мифологик парчалар шундан дарак беради. Олтойликлар айиққа ёмон гапиришдан сақланишга ҳаракат қилишган. Улар « б из айиқлардан тарқалганмиз» дейишади 66 . Маълум бўладики, айиқ тотеми халқ орасида аждод боши саналган ва у узоқ муддат яшаган, эртакларда ғалати ҳомила воқеасининг ташкил топишида манбалик вазифасини ўтаган. Айиқнинг муқаддаслигига ишонч, эътиқод эртакларда айиқ образининг юзага келиши, ёрдамчи, ғайриоддий персонаж сифатида нақл этилишига сабабчи бўлган. Тотемик эътиқоднинг унут бўлиши айиқ билан боғлиқ нотабиий ҳомила мотивининг пайдо бўлишига олиб келган. Демак, шартли воқеанинг дастлабки намунаси уруғ, қабилада айиққа эътиқодни кучайтириш, бадиий кўчими эса эстетик таъсир кўрсатиш вазифасини адо этган. Мазкур мотив боланинг муваффақиятли туғилиши, ўсиб униши, маҳобатли паҳлавон бўлиб етиишувини исташ ниятида , уни улуғлаш замирида юзага келган. Эртакларда анимик эътиқод билан боғлиқ туғилиш мотиви ғайриоддий бўлиб, туғилиш аниқ вақт, ғаройиб вазиятда юз беради. Эпик ҳодисанинг шакл, мазмуни хаёлий ва ҳаётий тасвирланган. Унинг хаёлий варианти қадимий бўлиб, руҳларга эътиқод заминида юзага келган, турли хил тажассумини топган. Эпик мотивда бола ғайри муқаррарий ҳолатда, марҳум онадан гўрда туғилади. Шартли воқеада ҳомиладор ўлиб, бола тирик қолади. Бу ҳодиса шундай таърифланади: «Гулрухсорнинг жон талвасасида ҳаракатга келган танадан қорнида етилган бола ер юзига тушибди. Она ўлибди, бола туғилиб жонларини алмаштирибдилар 67 . Воқеа мотивнинг хаёлий кўламини ошириб, боланинг ғаройиб туғилиши, ажойиб хусусият касб этишидан дарак беради. «Олтин қиз ҳомиладор экан, қабрда туғибди, туғилган бола ўлик онанинг сутини 66 Потапов А.П. Пережитки культ медведья у алтайских турок. Этнографичяеский исследователь. Л., 1928. № 2-3. С. 7. 67 ФА. Инв. № 1999. қўлёзма. 61 - б ет . эмиб, катта бўлибди. Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтиб, бола уч-тўрт ёшга тўлибди 68 . Эпик туғилишнинг достонга кўчган намунаси тўлиқ, мукаммал ифодаси, хусусан, бадиий тасвир воситаларининг ранго-ранглиги билан ажралиб туради: «Бибихилол ўлган, боласи тирик экан. Туғилиш вақти етди, Бибихилолнинг ўлиги гўрда тебранди, ўлик баданни тўлғоқ тутди. Чақалоқ она қорнидан гўрга тушди» 69 . Гўрўғлининг ғаройиб туғилиши унинг паҳлавон янглиғ кучли бўлишини далиллайди, қолаверса кейин келадиган кураш, жанг эпизодларида жасорат кўрсатишини асослайди. Ҳар икки туғилишда марҳум она жони болага кўчади. Бу ҳодиса қадимги мифологик тушунча, анимик эътиқод билан боғланган. Мазкур тасаввурга кўра «жон» абадий, у доимо авлоддан-авлодга ўтиб, кўчиб юради. Бу ҳодисани Абу Райҳон Беруний шундай тавсифлайди: ж оннинг бир бадандан кетиб, бошқасига кўчишини таносух дейишади, қадимий Хинд китобларида таърифланганидек, жон чиқиб келган жойига қайтади 70 . У ана шу тушунчанинг бошқача бир таърифини Суқрот китобидан келтиради: « т ириклар ўликлардан пайдо бўлади» 71 . Кўринадики, эртак ва достон мотивларида ҳикоя қилинган «онанинг бола билан жон алмашиши анимик тасаввурнинг ўзига хос бадиий кўчими сифатида юзага келган. Мифологик дунёқараш, анимик тушунчалар диний эътиқодни ташвиқ этган. Унинг шартли воқеани ифода этган эпик мотиви эса эстетик функцияни адо этувчи бадиий асарга айланган. Бундай боғлиқлик бир томондан эртак сюжетининг кейинги мотив халқалари, хусусан, қаҳрамонни синаш билан боғлиқ кураш, никоҳ, аждар билан жанг мотивларининг яратилишига асос бўлса, иккинчи томондан сюжет таркибидаги мазкур мотивнинг пайдо бўлиш сабаби, ўзаро асосли боғланишини далиллаш имконини беради. Бевосита мана шундай мотивлар 68 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 1 - том. Тошкент, 1960. 145 - б ет . 69 Гўрўғлининг туғилиши. Тошкент, 1979. 3 - б ет . 70 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. 2 - том. Тошкент, 1965. 56 - б ет . 71 Ўша асар. 57 - б ет . ва улар ўртасидаги детерменистик боғланиш қаҳрамонлик типидаги эртакларнинг поэтик табиатини белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади. Туғилган гўдак ғайритабиий таърифланади. Унинг нотабиий, улкан, паҳлавон сифат туғилиши Хизр, азиз-авлиё, пирлар таъсирида пайдо бўлганлиги билан изоҳланади. «Бу бувакнинг оғирлиги бир ботмон, бўйи бир газ экан» 72 . Бундай таъриф эртакларнинг қаҳрамонлик типи табиатига мос тушган ҳолда салобатли кўламни юзага келиради, туғилган болани тенги йўқ паҳлавон сифат етилишидан хабар беради. Демак, афсонавий туғилиш воқеаси қаҳрамон жасоратини идеаллаштириш мақсадидан келиб чиққан. Ғаройиб туғилишга мансуб мазкур мотив халқалари боланинг фантастик қиёфада ўсиш, вояга етишидан дарак беради. Унинг таърифи қисқа, лўнда, муболағали, ғайритабиий ифодаланган. «Бола соатлаб ўсибди», «гўдак ойига эмас, кунига ўса бошлабди», «орадан икки йил ўтгач, боланинг кучи йигирма ёшли йигит кучидан ортиқ эмиш». Туғилган болага ном қўйиш мотиви: ҳаёт ҳақиқати ва бадиий уйдирма Ўзбек халқ эртакларида достонда бўлганидек, туғилган болага ном қўйиш анъанаси деярли мавжуд эмас. Дастлаб гўдак шартли ном билан аталади. Бу одат табу билан алоқадор бўлиб, замирида мифологик эътиқод ётади. Номни сир тутиш болани инс-жинслар таъсиридан сақлаш мақсадидан келиб чиққан. Шу маънода, болани узоқ вақт ном билан атамай ёвуз руҳлардан яширишган 73 . Ана шу реал ҳодиса мазкур мотив халқаларида ўз аксини топган. Қаҳрамонга ном қўйишган, бироқ, уни сир тутилган, айтилмаган. Боланинг бирор белгисини лақаб сифатида қўллашган ёки уни бирор ҳодиса номи билан аташган. Масалан: «Қилич ботир», «Қирон ботир», «Кенжа», «Олмос ботир» ва бошқалар. «Подшо шаҳарни ёвдан қўриқлаш учун ҳисобсиз лашкар, паҳлавонлар сақлар экан. Полвонлар орасида Қаҳрамон исмли бир паҳлавон донғи оламга кетган экан» 74 . «Қаҳрамон» ном сифатида 72 Бувак – чақалоқ. 73 Алексеев Н.А. Ранные формы религии тюркоязычных народов. М., 1981. С. 160. 74 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1948. 35 - б ет . эмас, фахрий исм маъносида қўлланган. Мазкур атама ботир жасорати, беқиёс куч-қудрати, хусусиятини ифода этиш учун истифода этилган. Демак, у образнинг ўзига хос жасоратини белгилайди. Номни сир тутиш ҳодисаси Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек, тожик, эрон, туркий элатлар орасида кенг тарқалиб, анъанага айланган. Бу нарса ёвуз руҳ таъсирига ишонч заминида пайдо бўлган ва у бола номини айтиб чақирмасликка даъват этган. Шундай қилиб ҳақиқий номни сир тутиш одати анъанага айланган. Сир сақлаш «туғилган бола 18-19 ёшга етгунга қадар давом этган 75 . Мазкур одат унут бўлгач, эртакларда ўзига хос мотивга айланган. Бу русум Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида шундай тавсифланган: «Отаси қулоғига хуфёна бир номни, овоз чиқариб бошқасини айтибди 76 . Шунинг учун ҳам эртакларда етакчи образ доимо номсиз, бирор лақаб билан юритилган. «Бир кампирнинг 17 яшар ўғли бор эди. Кампир унга ном қўймаган экан. Бир куни кампир уни имлаб чақирибди. Боланинг аччиғи келиб: о йижон, менга ҳам ном қўйиб чақиринг, - дебди. Кампир «сенинг отинг Эрмана мерган бўлсин», - дебди 77 . Эртакларда номни сир тутиш, бекитиш, лақаб билан аташ сеҳрли эртак табиатига мос тушади ва қаҳрамонни улуғлайди, хатти-ҳаракатига хаёлий тус беради. «Уч оғайни бор эди. Каттасининг оти Юлдуз санар, ўртанчасининг оти Дарёбоғлар, кичкинасининг оти Қилич қора экан». «Уч ака-ука, т ўнғич ботир, ўртанча ботир, кенжа ботир йўл юришибди». Демак, исмни сир сақлаш мотиви ўзбек халқ эртаклдарида алоҳида ўрин тутиб, аввало , сюжет экспозициясини ташкил этади, эпик воқеалар, қаҳрамоннинг марди-майдон, зўр куч-қудратга эга бўлишидан дарак беради. Ғайритабиий туғилиш мотиви қадимги мифологик эътиқод, тушунчалар асосида юзага келган ва у эртакларнинг эстетик таъсир кучини орттирувчи эпик мотивлар силсиласи сифатида сақланиб қолган. Ғаройиб туғилиш билан алоқадор мотив халқалари ўзаро мантиқий узвийликка эга бўлиб, анъанада мустаҳкам ўрнашиб қолган. 75 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1960. Икки томлик. 1 - том. 452 - б ет . 76 Фирдавсий. Шоҳнома. 1-китоб. Тошкент, 1975. 224 - б ет . 77 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1967. 17 - б ет . Чақалоқни ўғирлаш, кучукча билан алмаштириш мотиви: урф-одат ва бадиий тўқима Сеҳрли эртакларда чақалоқни кучукча билан алмаштириш ғайритабиий туғилиш мотивида етакчи рольь ўйнайди 78 . Мотив шоҳнинг ҳомиладор хотинидан узоқлашиш мотиви билан боғлиқликда юзага келган. Бундай боғланиш, бир томондан, кейинги мотив халқларини яратишга мантиқий асос бўлса, иккинчи томондан, ўша мотивларнинг ўзаро мотивировка қилиш, асосли боғланишига имкон беради. Масалан, туғилган чақалоқни кучукча билан алмаштириш мотиви характерлидир. Бевосита мана шундай мотивлар ўртасидаги детерминистик боғланиш сеҳрли эртакларнинг поэтик табиатини белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади. Туркий халқлар, хусусан, ўзбек эртакларида мавжуд бу хил мотивлар сюжетнинг динамик ҳаракатини таъминлайди. Диққат қилинса, эртак қаҳрамони асосан бефарзанд шоҳ оиласида туғилади. Бироқ, чақалоқ ўша заҳоти ўғирланади. Бу иш доимо кундошлар топшириғи билан бажарилади. Чақалоқни ўғирлаш шартли бўлиб, ҳаётий асоси феодал-патриархал жамият қонунияти, меросга даъвогарлик билан боғланган. Мотив эртакларда оилавий конфликт асосига қурилган бўлиб, воқеалар тизимида айрилиқ, жудоликни ҳикоя қилувчи сюжетга асос солади. Бу мотив эртакларда шундай тавсифланади: «Кундошлар типирчилаб қолишибди. Улар бола туғилиши билан уни йўқотиш пайига тушишибди. Салтанатни тўлғоқ тута бошлабди. Кундошлари жодугарни айтиб келиб, - буни нима қилса бўлади. Бугун бу туғса, бой давлатига эга бўлиб қолади, - деб маслаҳат сўрашибди. Жодугар Салтанат туғиши билан беҳуш ётган Салтанатнинг қўйнига икки кучукчани солиб қуйибди. Унинг икки боласини кўрпачага ўраб, хуржунга солиб, қўйбоқарга олиб бориб берибди 79 . 78 Имомов К. Ўзбек халқ эртакларининг тарихий асосларига доир Ўзбек тили ва адабиёти. Тошкент, 1983. №1. 36-40 - б етлар . 79 Гулпари. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1967. 241-242-б етлар . Мотив эртак сюжетининг характерини белгилаб, унинг саргузашт воқеалардан ташкил топишини таъминлайди, айни пайтда сеҳрли эртак табиатига мос ҳодиса, нотабиийлик, ноаниқлик, сирлиликни юзага келтиради. Бу воқеалар қадимий, айни пайтда реал, ҳаётий заминга эга бўлиб, туғилган чақалоқни ўғирлаш одати замирида пайдо бўлган. Ана шу одат зардуштий динининг асосини ташкил этган дуал тушунча заминида юзага келган. Маълумки, қадим замонларда янги туғилган болани сақлаб қолиш, бетобликка даво топиш қийин бир пайтда авом халқ унинг нобуд бўлиш сабабини тушунмаган, бу ҳодисани «ёмон руҳлар» 80 таъсиридан деб билган. Бундай қарашнинг демонологик тушунчалар ҳукмрон замонда яратилганлиги шубҳасиздир. Чунки ўша вақтда «руҳлар инсониятга азалий душман, доимо зарар келтиришга ҳаракат қилувчи восита ҳисобланган» 81 . Шундан сўнг чақалоқни «ёмон руҳ» таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилишнинг турли хил усул, воситалари юзага келган ва одат тусини олган. Бу удум ўзбеклар орасида мавжуд бўлиб, туғилган болани «ўғирлаш, бекитиш приёми» 82 ни англатади. Кишилар «агар туғилган бола турмаса, ўла берса, бу ёмон руҳлар иши, уларни алдаш, лақиллатиш керак ” 83 , деб қарашган. Ниҳоят, «алдаш»нинг қуйидаги усули юзага келган, анъанага айланган. «Аёллардан бири туғаётган хотин кўрмаслиги учун унинг кўзини қўли билан бекитади. Қўшни хотин туғилган болани ўша заҳоти латтага ўраб, ўз уйига олиб чиқиб кетган ва уч кун сақлаган 84 . Уч кун ўтгач, олиб келган. Бу одатнинг асосий мақсади ёмон руҳни чалғитиш, туғилган болани ўлимдан сақлаб қолишни назарда тутган. Кишиларнинг билишича, «энди ёмон руҳ бу чақалоқ янги туғилган эмас, балки алмаштирилган бола деб тушунади» 85 . Мазкур удум анимистик тасаввурга ишонч заминида пайдо бўлган. Бу одатнинг кейин пайдо бўлган 80 Ёмон руҳ «Авесто»да Аҳриман орқали ифодаланган. 81 Этнографические изучение быта и культуры узбеков. Тошкент, 1972. С. 29. 82 Андреев М.С Таджики долины Хуф. С. 56-57. 83 Ўша асар . 56 - б ет . 84 Ўша асар . 57 - б ет . 85 Ўша асар . 56 - б ет . эпик намунасида мифологик мазмун ўрнида ижтимоий маъно пайдо бўлган. Бошқача айтганда, мотив феодал жамоа тартиботидан келиб чиққан ва норасмий меросхўрни йўқ қилиш мақсадини ифода этган. Демак, тарихий тараққиёт жараёнида ёмон руҳларни чалғитиш учун ўтказилган бу одатнинг мифологик маъноси аста-секин унут бўлиши билан унинг эпик намунаси эртак ва достонларида чақалоқни кучукча билан алмаштириш мотиви сифатида сақланиб қолган. Маълум бўладики, қадимий дуал тушунчага мансуб объектив, реал ҳодиса поэтик трансформацияда мазмуни, шакл-шамойили ўзгарган эпик мотивга айланган. Дарҳақиқат, туғилган чақалоқни кучукча билан алмаштириш удуми, тарихан «чақалоқни шартли ўғирлаш» асосида юзага келган. Бу мотив экспозицион характерга эга бўлиб, сюжет динамикасида асосий, ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Демак, воқеаларнинг тартиби, ривожланиш характери, йўналиши, образларнинг ахлоқий қиёфаси эртак сюжетининг саргазушт характерини белгилашда бош омил вазифасини ўтаган. Бу мотивнинг асосий функцияси кундошликнинг ижтимоий моҳиятини очиш, тахт ворисини белгилашдан иборат. Эпизод мотив сарой интригаси, кўп хотинлик, айёрлик, фирибгарлик сингари феодал ахлоқига мансуб реал ҳодиса таъсирида қайта шаклланган. Мотивнинг таъсирчан қудрати тингловчини эртак бошидаёқ ўзига ром қилиб олади. Туғилган чақалоқни кучукчага алмаштириш мотиви кейин келадиган воқеа ва ҳодисалар – жудолик, сарсон, саргардонлик, ниҳоят, қайта топишиш каби поэтик ситуацияларни вужудга келтирган. Маълумки, Ўрта Осиё минтақасида яшаган қадимги туркий қавмлар маданияти, урф-одат, миллий характер, хусусиятида ўзаро яқинлик сезилади, ҳатто , баъзи анъана, урф-одат, маросимлар умумийлик касб этган. Бундай ўхшаш анъаналарнинг юзага келишида ибтидоий дуал тушунча, халқ тарихи, этногенетик белгилар ҳал қилувчи рольь ўйнаган. Бу нарса эпик воқеа генезисини аниқлаш имконини беради. Таъкидланганидек, мазкур халқлар орасида «ёмон руҳлар» таъсирига ишонч кучли бўлган. Бинобарин, оилада бола туғилса-ю, турмаса, нобуд бўлаверса, бу «ёмон руҳлар» таъсири деб қаралган. Бундай тушунча, айни пайтда қарши таъсир чорани излаб топишга мажбур этган. Ана шундай тадбирлардан бири юзага келган. Маълумки, ит қадимги туркий қавмлар орасида муқаддас культ саналган. «Авесто»да уни азиз, илоҳий муқаддас билиб, марҳаматига сиғинишнинг ажойиб намуналари сақланган. Китобнинг Вендидод қисмида ит «чинакам тақводор, илтифотли яратилган, беозор, ўткир тишли махлуқ 86 . Ана шу «ит, кучукча янги туғилган чақалоқни зарарли руҳлар таъсиридан сақловчи, ишончли қўриқчи саналган» 87 . Эътиқодларга кўра, итнинг нигоҳи нопок жинсларни йўқ қилади 88 . Ана шу тушунчадан келиб чиқиб, бола турмаган оилада чақалоқ туғилиши билан уни бекитишган, ўрнига кучу к чани қўйишган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Алмаштириш ҳодисаси одат сифатида узоқ яшаган, кейин йўқолиб кетган. Бироқ, айрим жойларда унинг рудиментлари сақланиб қолган. Шулардан бири туғилган болага дастлаб кийдирилган кўйлак «ит кўйлак» аталган. Доя буви кўйлакни аввал кучук бўйнига кийдиради. Бу ўринда чақалоқнинг жинсий мансубиятига қараб иш кўрилади. Агар «ит кўйлак» қиз боланики бўлса, урғочи ит, ўғил боланики бўлса, «ўғил кучук» елкасига ташланади» 89 . Бундан ташқари, «ту ғ илган болага ёмон ном қўйиш, - ит, кучук» деб исм қўйиш одати ҳам ҳукм сурган 90 . Хуллас, туғилган болани бекитиб, унинг ўрнига кучук болани қ ў йиш, « и т аташ», «ит кўйлак» кийдириш каби расм-русмлар чақалоқни нобуд бўлишдан сақлаш, ҳимоялаш мақсадида вужудга келган. 86 Маковельский А.О. Авесто . Вендидод. XII . Баку, 1960. С. 49. 87 Зарубин И.И. Рождения Шунганского ребенка и его первие шаги. В кн. В.В.Бартольду. Т., 1927. С. 363. 88 Андреев М.С. Таджики долины Хуф. С. 54. 89 Андреев М.С. Чилтаны в Средне-азиатских верованиях 1963. С. 355. 90 Мб. МАЭ. АНСССР. Л., 1927. Том 4. С. 9. С инов мотиви : тарихий ҳақиқат ва эпик анъана Синов мотивида эртакларнинг баҳодирлик типига мансуб «ботирлик анъанаси» алоҳида ўрин тутади. У баҳодирнинг ғаройиб туғилиш, ўсиш, ботир аталиши каби мотивлар силсиласи синов сюжетининг эпик қисмини ташкил этади. Унинг мазмунида қаҳрамон «бир ботмон соққани кўтариб отади», кучли, паҳлавон, титанни курашда йиқади. Мотив баҳодирнинг куч, қудрати, ботирлик даражасини белгилаб, мазкур тип эртакларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритади, бош қаҳрамоннинг етилганидан дарак беради. Синов мотиви мавжуд сирлилик ғайритабиий ҳолатни вужудга келтириб, мардлик, қаҳрамонликни мадҳ этишга хизмат қилган. Хуллас, мазкур мотив тугун ечимида асосий, ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Мотив манбаини қадимги дунёқараш, мифология ташкил этади ва у баҳодирлик типига хос эртаклар хусусиятини белгиловчи сюжет яратишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Маълумки, «тарихийликнинг турли хил жанрдаги хусусияти бир хил эмас. Ҳар бир жанр воқеликка муносабати, уни бадиий тасвирлаш услубига кўра характерланади 91 . Шу жиҳатдан қараганда, эртакдаги тар и хийлик алоҳида ажралиб туради. Эртак жанри, хусусан, унинг қаҳрамонлик типига хос классик намунасида реал ҳодиса, тарихий деталь, этнографик ҳодиса, мифологик ритуал-маросим нисбатан аниқ кўзга ташланади. Улар поэтик тўқиманинг генетик асоси сифатида сақланган. Мотивнинг мифик куртаги, яъни субъектив ҳодиса поэтик тўқимада аниқ сезилади. Демак, тарихий ҳақиқат поэтик тўқиманинг ташкил топишида асос, мифологик куртак эса инвариант учун замин бўлган. Демак, инвариантнинг шакл-шамойили, функциясининг ўзгариб кетиши, синов мотиви сифатида шаклланишга олиб келган. Инвариант билан синов мотиви ўртасида типологик ўхшашлик сақланган. Синов мотивининг илдизлари миф, маросимларга бориб боғланади. Унинг қадимий урф-одат билан боғлиқ намуналари ибтидоий жамиятнинг 91 Ученые записки ЛГУ. Вып. 72. 1968. сўнги босқичлари д а юзага келган. Мотивнинг ибтидоий формаси мифологик маросим синтези сифатида пайдо бўлган. Маълумки, қадимги мифологик ритуал-маросимлардан бири «инициация»дир 92 . Балоғат ёшига етган бўз ўғлон - ўсмирнинг уруғ, қабила тартибларини буза бошлаши (яъни табу – тақиқни бузиши) доимийликка айланган. Натижада қабила оқсоқоллари билан бўз болалар ўртасида қарама- қаршилик пайдо бўлган. Бу зидлашув «Авесто»да Ахурамазда билан Аҳриман тўқнашуви шаклида тавсифланган. Кейин ўсмир ўзининг тартибсизлигини йўқ қилиши учун мазкур маросим-инициацияга қатнашиши шарт қилиб қ ў йилган. Мифологик тушунчага кўра, тақиқни бузган ўлган, ритуал маросимда қатнашган қайта тирилган, туғилган саналган. Хуллас, диний маросим мазмунда тақиқни бузмаслик ғояс и ётади 93 . Ана шу субъектив ҳодиса авом халқ орасида узоқ сақланган, поэтик тўқимага айлангунга қадар турли хил қўшимча, элементларни қамраб олган. Маросим ёшлардаги тартибсиз куч, эмоцияни жиловлаш, уларни уруғ, қабила, коллектив манфаатига бўйсундиришни кўзлаган. Маросимда фақат бўз ўғлонлар қатнашган ва бу анъана қадимги туркий уруғ, қабилаларда, хусусан, ўзбекларнинг қадимги «Қирқ уруғи» орасида узоқ сақланган. «Қирқ чилтон уюшмаси» мазкур анъана, бўз йигитлар ҳақидаги мифологик маросимнинг халқ оғзида қолган, афсонавий намунаси ҳисобланади. «Қирқ чилтон», деб фикр юритади С.П.Толстов, культлаштирилган жамоа бирлашмасининг қарийб унутилган формаси, деб тахмин қилишга мажбур этади 94 . Ана шу ритуал-маросим дастлаб «эркаклар уюшмаси» шаклида давом этган. Унинг илк намунаси «ибтидоий жамиятнинг инқирозга юз тутган даврида мавжуд «хуфия жамоалар»да туғилган 95 . «Эркаклар уюшмаси» маросим ритуалда бўлганидек, тарбиявий 92 Ўсмирнинг балоғат ёшига етиб эркак қаторига ўтиш даврида қатнашиши шарт бўлган диний маросим. 93 Маросим асосида тақиқни бузмаслик керак деган ғоя ётади. 94 Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948, С. 312. 95 Ўша асар. 311 - б ет . функцияни адо этган. Маълум бўладики, бу уюшма ёшларда жасурлик кўникмаларини тарбиялаган. Унинг баъзи рудиментлари халқ тарихида сақланиб қолган. Масалан, « б аъзан айбдор ўсмир кечаси билан мозористонда қолдирилган», «баъзан эса уни ўшаерга замбилга боғлиқ ҳолда ташлаб кетишган» 96 . Бу хил драматик ҳаракат, ҳолат мазкур уюшманинг муқаддас тартиби, символик ифодаси, айни пайтда, «эркаклар уюшмаси»нинг реликти ҳисобланган. «Гап-гаштак»лар эса ибтидоий уюшманинг шакли ўзгарган энг кейинги намунасидир. Демак , ана шу маросим ритуали синов мотивининг манбаи, аниқроғи, генетик асоси ҳисобланади. Кўринадики, уюшмада таълимий функцияни адо этувчи етакчи ғоя сақланган. Шунинг учун ҳам у оддий, анъанавий маросим сифатида узоқ сақланган. Натижада , мифологик маросимдан келиб чиққан урф-одатлар юзага келган. «Ўғил, қиз болалар балоғатга етиши билан, баъзан бир неча йиллар давомида турли маросим, йиғилишларда, бир томондан, ёшларга қабиланинг катта ёшдаги аъзолари қаторига ўтиш вақтида керак бўладиган барча билимларни бериши, иккинчи томондан, уларни иш вақтида синаб кўриш, хавфга қарши кураша билиши ва бошқалар билан таништириш мақсадида қатор машқларни бажарганлар ва синовлардан ўтганлар» 97 . Н икоҳ мотиви : қадимги удум ва бадиий талқин Доимий барқарор мотивлардан бири никоҳ мотивидир. Никоҳ анъанаси синов мотивининг ўзига хос ички туридир. Ҳар иккиси шаклий тузилиши, мақсад, вазифаси, маъно жиҳатига кўра бир-бирига яқин турса ҳамки, тарихий асослари ўзаро фарқланади. Синов мотиви бош қаҳрамоннинг оғир предметни кўтариб отишни, никоҳ мотиви эса кураш мусобақасини акс эттиради. Ҳар иккиси фаол харакатни англатиб, қаҳрамон қудратини синаш функциясини адо этади. Синов мотивининг генезиси мифологик маросимдан, никоҳ эса қадимги этнографик ҳодисадан бошланган. 96 Снесарев Т.П. О религиях мужских союзов и истории народов Средней Азии. М., 1964. С. 5. 97 Косвен М.И. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 155- 156 - б етлар . Ибтидоий жамиятда никоҳ анъанаси синаш маросими мавжуд бўлган. Бу маросим келин куёв курашини изоҳлаган. Анъанага кўра никоҳдан олдин келин куёв билан бел олишиб кураш тушмоғи шарт бўлган. Курашда куёв енгандагина тўй бўлади, акс ҳолда, у қулга айланади. Маросим кўп компонентли (сўз, ҳаракат, оҳанг) эмас, фақат ҳаракат билан пайваста бўлиб, маиший маъно касб этган. Ана шу ҳодиса маросимнинг узоқ муддат яшашини таъминлаган. Никоҳ маросимнинг юзага келиш тарихи икки ҳодиса синтезидан келиб чиққан. Бири дуал тушунчага мансуб этнографик ҳодиса, иккинчиси мифологик маросимдир. Унинг пайдо бўлишида биринчи асос этнографик ҳодиса – қадимий жаҳон халқлари, хусусан, Ўрта Осиёда мавжуд экзогам никоҳ анъанасидир. Уруғчилик тузумнинг емирилиши билан эндогам никоҳ традициясининг инкор этилиши, экзогам никоҳнинг пайдо бўлиши, таркиб топишига йўл очган. Мазкур никоҳ характерли белгилари билан ажралиб туради. Бу хил никоҳда бўйи етиб келин бўлиш даврида қизнинг никоҳ олдидан куёвни синаш маъносида кураш тушмоғи шарт бўлган. Кураш анъанаси замирида дуализм ётади. Ана шу дунёқараш атрофида бирлашган, хусусий тотемга эга бўлган г уруҳ лар бир уруғнинг икки бўлаги бўлиб, бир-биридан фарқланган. Ҳатто , улар ўзаро доимий никоҳ қарши қудалик муносабатлари бўлса ҳамки, бир-бирига бегонадек қарашган, уруғдош эканини тан олмаган, уруғлар ўртасида юз берадиган доимий душманлик ҳам дуал миф сабаблидир 98 . Ана шу дуал тушунчани акс эттирган дуал миф, яъни мифологик оппозицияни ташкил этган эзгулик руҳлари билан ёвузлик руҳлари ўртасида содир бўладиган доимий зиддият аслида оташпарастлик динида ўз ифодасини топган. Бир-би р ига зид руҳлар Аҳурамазда , Аҳриман аталган. Демак, бир-бирига зид руҳлар уруғ, қабилалараро зиддият, душманликнинг юзага келишида асос бўлган. Бинобарин, уруғлараро экзагам 98 Золотарев А.М. Родовой строй и первобытная мифология. М., 1965. С. 288. никоҳ ҳам, никоҳ маросими, келин, куёв кураши ҳам ана шу зиддиятнинг тимсолига айланган. Кураш бир мақсад, никоҳ арафасида оила, уруғ, қабила аъзоларининг кучли, чапдаст, чиниққанлик даражасини кузатиш, куч-қудратини синаш функциясини бажарган. Мазкур маросим турли хил халқларда шаклан ҳар хил бўлса ҳамки, мазмуни бир, шахснинг куч-қудратини синашдир. Қадимий Шак қабиласида анъана бўлган никоҳ маросими мазкур фикрни тасдиқлайди. «Никоҳдан олдин келин-куёв кураш тушмоғи шарт. Курашда куёв ғалаба қилса, қизни йиқитса, тўй бўлади» 99 . Кўринадики, мазкур никоҳ маросими (кураш) мифологик оппозициянинг бадиий ифодасидир. Унда куёвнинг қиз билан кураш тушмоғи шарт қилиб қўйилган. Унинг замирида матриархат, аёллар салтанати, қонунияти, ҳукмрон ғоя, қизнинг куёвни синаш ҳуқуқини таъкидлаш мақсади ётади. Никоҳ маросими пайдо бўлишига сабабчи иккинчи асос мифологик ритуал-инициоциядир. Унинг мазмунида, ёвуз руҳларни йўк қилиш истаги бор. Бу нарса маросим 100 учун етакчи ғоядир. Никоҳ маросими ҳам шу ғоя замирида пайдо бўлган. Унинг мақсади куёвни маросим, «эркаклар уюшмасида» қатнашганлигини аниқлашдир. Бу масала ҳал этилган бўлса, ундан ёвуз руҳлар чекинган, куёв зўр куч-қудратга эга бўлган. Ушбу маросимда ижтимоий ҳодисалар акс этган. Унда аёллар ҳукмронлиги таъсири қизнинг куёв танлаш ҳуқуқида сезилади. Бу эркда ижтимоий қатлами, патриархал муносабат ўз ифодасини топган. Чунки «ривожланган матриархал жамиятида уруғ, қабила тепасида аёллар турган 101 . Ҳукмронлик аёллар қўлида бўлган. Бу даврда кўплаб жанговар, қаҳрамон аёллар етишиб чиққан. Ер юзига кенг ёйилган амазонкалар 102 ҳақидаги афсоналарда ўша жамиятда давр сурган жасур аёллар ҳукмронлиги тавсифланган. Амазонкалар аёллар ҳукмронлигининг бадиий тимсолларидир. 99 Древние авторы о Средней Азии. Ташкент, 1940. С. 30. 100 Яширин маросим – «эркаклар уюшмаси». 101 Косвен М.О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар. Тошкент, 1960. 131 - б ет . 102 Советская этнография. 1947. № 2-3. Кейинчалик келин-куёв кураши расмий характерга эга бўлиб, ютиш, ютқизишдан қатъи назар, эрга тегиш, тегмаслик ҳам қиз ихтиёрида бўлган. Натижада мазкур анъананинг шакли ўзгарган намунаси вужудга келган. Унинг фарқли томони шундаки, қиз куёвга чиқишидан олдин душман билан жанг қилган, уни енгган бўлиши керак. Бу одат тарихий манбаларда шундай таърифланган: « б ўйига етган қиз бирор душманни ўлдирмасдан туриб эрга чиқа олмайди. Баъзи қизлар мазкур одатни бажариш имкониятига эга бўлмаганлар». 103 Кейинчалик мазкур маросим тузилишида ўзгариш юз берган. «Энди Шак қабиласининг қизлари яккама-якка жангда енг г ан куёвга эрга чиққанлар 104 . Бу ерда патриархал муносабатнинг сўнгги излари сақланиб қолган. Минг йиллар давомида инициация, мифологик маросим, дуал тушунчанинг секин-аста сўна бошлаши матриархал муносабатнинг қолдиқ сифатида унут бўлиши қизнинг куёв билан кураш анъанасининг унутилишига олиб келган. Бироқ, мазкур кураш излари қадимги туркий қавмлар орасида узоқ сақланган. Х асрга оид турк манбаларида қуйидагиларни ўқиш мумкин: Қ i з б i р l а курашма, қ i срақ 105 б i р la j ар i шма 106 Мақол никоҳ маросимининг ўз даврида маълум ва машҳур бўлганлигидан далолатдир. Реал ҳодиса, никоҳ маросими эртак мотивига айланган. Унинг бадиий шакли қаҳрамонлик типидаги эртакларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Маросимнинг бадиий кўчими сюжетнинг композицион яхлитлигини таъминлашда ҳал қилувчи рольь ўйнаган. Айни пайтда у эпик анъананинг ўзига хос хусусиятини ёритган. Мотив маъноси эртакларда шундай тавсифланади: «Шаҳзода Сомир билан ҳинд шоҳининг қизи етти кечаю, етти кундуз бел ушлашиб, охири саккизинчи куни қизни азод кўтариб ерга урай 103 Геродат. Тарих. 4 - китоб. Л., 1972. 211 -бет . 104 Толстов С.П. Древний Хорезм. С. 315. 105 Қ i срақ - ёш байтал билан 106 J ар i шма – пойга қ илишлик. деганда, унинг юзидаги ниқоби кўтарилиб кетганда, Сомирнинг кўзи қизнинг жамолига тушибди. Йигит оҳ тортиб, қизни секин ерга қўйибди. Қиз саройга бориб Сомирдан йиқилганига, обрўсининг тўкилганига жуда хафа бўлибди» 107 . Маросимнинг бадиий кўчими эртак қаҳрамонининг зўр куч, қудрати, марди майдон кучини синаш вазифасини бажаради. Мотивда маросимда бўлганидек, қаҳрамоннинг нутқи эмас, жасорати, фаол ҳаракати алоҳида аҳамият касб этади. Мотив эртак сюжетининг марказий эпизодларидан бири бўлиб, асосан унинг эпик қисмини ташкил этади. У характер, хусусияти, функциясига кўра куёв, келин қиёфаси, куч-қудратини аниқлаб, сюжет чизиғида эпик кўламнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Демак, никоҳ масаласи эртак марказида турган бош масала ҳисобланади. Эртак жанрининг мавзу ранг-баранглиги Фольклор асарларини тартибга солиш, тасниф этиш назарий масалалардан бири бўлиб, уни тадқиқ этиш жиддий изланишни талаб этади. Маълумки, жанр таснифнинг таркибий қисмларидан бири саналади 108 . Шунинг учун ҳам бирор жанрни белгилаш мақсади билан амалга оширилган ҳар қандай тасниф ўша жанр белгилари, табиатини аниқлаш, ички турга бўлишда алоҳида аҳамият касб этади. Ана шу фикрдан келиб чиқиб эртакларни тасниф этишда машҳур фольклоршунос олим В.Я.Проппнинг қуйидаги фикрига амал қилиш керак бўлади. У дастлаб эътиборни бир жанрга мансуб асарларни жамловчи уч асосий белгига қаратади. Булар «поэтик тизимнинг яхлитлиги, маиший йўналганлиги, ижро шакли ва музикага муносабати 109 дир. Маълумки, айрим эртакларни бир-биридан узоқлаштирувчи ёки ўзаро яқинлаштирувчи белгилар таснифга мос келади ёки аксинча, монелик қилиб қийинчилик туғдиради. Шунинг учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган муҳим белгини аниқлаш, унинг ўзгармай бирдек тура бериши ёки 107 Ўзбек халқ эртаклари. Икки томлик. 2-том. Тошкент, 1963. 539-540 - б етлар . 108 Пропп В.Я. Жанровый состав русского фольклора. Хрестономия и история русской фольклористики. М., 1973. С. 301. 109 Ўша асар . 299 - б ет . ўзгарувчанлигига эътибор бериш, ҳар хил талқин этилишига имкон бермайдиган бўлишига диққат қилиш керак 110 . Шундагина тасниф аниқ ва мукаммал чиқади. Тасниф учун дастлаб эртакларни а н иқ ва тўлиқ белгилаш, ички турларнинг ўзаро фарқини аниқлаш, бир-бирига таъсири, яшаш, ривожланиш жараёнида бирининг иккинчисига тобелик мезонини ойдинлаштириш керак бўлади. Насрий турнинг мустақил жанрларидан бири эртаклардир. Эртакларнинг ички турлари, генезиси, образлар тизими, сюжет асосида мавжуд фантастиканинг даража-миқдорига кўра ўзаро фарқланадилар, Бироқ, бадиий-эстетик функцияни адо этиши билан тенглашадилар. Демак, поэтик тизимнинг яхлитлиги турли хил эртакларни бир-бири билан боғлаб туради ёки бир бутун ҳолда умумлаштиради. Демак, эртакларнинг яхлит поэтикаси, хусусан, хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар унинг асосий ва ҳал қилувчи жанрий белгиларидан саналади. Ички турга оид эртакларнинг бир-бирига яқинлиги, шаклий тузилиши, табиатининг ўхшашлиги бир вақтда юзага келгани, ёнма-ён яшаб, ўзаро таъсир жараёнида ривожланганидандир. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг сюжет тузилиши, ўзига хос хусусияти билан сеҳрли эртакларга яқин туради. Ҳар икки хил типдаги эртакларнинг фантастикага асосланиши уларни ўзаро тенглаштирса ҳамки, бирининг персонажлари ақл-идрок билан, иккинчисининг образлари жисмоний куч, сеҳр-жоду ёрдамида фаолият кўрсатиши билан ўзаро фарқланадилар. Образлар тизими ҳам ҳар иккисида бошқа-бошқа. Бирида воқеа ва ҳодисалар ҳайвон билан ҳайвон орасида, иккинчисида эса одам билан одам ўртасида кечади. Бу белги ҳар икки тип эртакни ўзаро тафовутлаб туради ва таснифни енгиллаштиради. Шунингдек, у ёки бу ҳайвоннинг тимсолий маъно касб этиши ҳам ҳайвонлар ҳақидаги эртакларга мос белги саналади. Сеҳрли эртакларда ҳайвон персонаж шартли ифодаланган бўлиб. аслида у жоду кучи билан сеҳрланиб, ҳайвон қиёфасига 110 Пропп В.Я. Фольклор и действительность. М., 1976. С. 3-82. эврилган қаҳрамон бўлиб чиқади. Бу хил персонажлар мазкур тип эртаклар табиати билан боғлиқ ҳолда юзага келган ва ўзаро фарқни ойдинлаштирган. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар орасида «Ўтинчи чол билан тулки», «Ўтинчи билан шер», «Бўри билан мерган», «Кампир билан шоқол», «Чўпон билан илон», «Тулкибой» каби эртаклар алоҳида гуруҳни ташкил этадилар. Бу хил эртакларда бошқа гуруҳга мансуб, белги, дидактик маъно касб этган образ, мотив, эпизодларнинг қоришиб келиш ҳодисаси кузатилади. Айтиш мумкинки, мазкур тип эртаклар маълум маънода ривожланиши, хусусан, фарқли белгиларининг шаклланиши ниҳоясига етмай қолган эртаклардир. Бу хил эртакларнинг образлари типиклик даражасига бориб етмаган, сеҳрли эртакларнинг дастлабки, қоришиқ, ўзида у ёки бу эртак турига хос хусусиятларни ташиган, ривожланиши тўхтаган оралиқ типи ҳисобланади. Бу хил эртаклар сеҳрли эртаклар билан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар орасида қолиб, ўзида ҳар икки турга мансуб хусусиятларни ташиган намуналардир. Бу ҳодиса мазкур турларга оид эртакларнинг қадимийлигидан, қолаверса, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар билан бирга яшаб таъсир ўтказганидан келиб чиққан. Тарихийлик нуқтаи назардан текширганда ҳам ички турга мансуб эртаклар ўзаро фарқланади. Чунончи, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар билан сеҳрли, маиший эртаклар бадиий-эстетик функцияси ва воқеликка муносабати, эртакчи билан тингловчининг эртак воқеаларга ишонмаслиги, уйдирма , ёлғон деб муносабат билдириши билан ўзаро тенглашадилар. Бироқ, воқеликни акс эттириш принципига келганда эса ўзаро алоҳидалик касб этадилар. Сеҳрли эртаклар билан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар фантастика, хаёлий уйдирмаларга асосланиши билан маиший эртаклардан фарқланадилар, маиший эртаклар эса ҳаётий уйдирмалар асосига қурилганлиги билан ажралиб турадилар. Ички турга мансуб эртаклар мавзуси, композицион қурилмаси, образлар тизимига кўра ҳам ўзаро фарқланадилар. Маиший эртакларда конфликт ижтимоий-сиёсий маъно касб этиб, ечими урушсиз, маънавий тўқнашувларда юз беради. Ғалаба қаҳрамоннинг ақл-идроки, тадбиркорлиги туфайли амалга ошади. Бу белги сеҳрли эртакларда ёвузликнинг эзгуликка зид қўйилишида намоён бўлади. Конфликт ижтимоий маъно касб этиб, ечим жисмоний тўкнашувларда ҳал этилади. Мазкур тип эртакларда образ, мотив, бадиий уйдирмаларнинг типологик ўхшашлиги ёки ўзаро яқинлиги, бир вақтда, бир-бирига параллел яшаб келгани, ниҳоят ғоявий-бадиий принципининг яқинлиги ва ўзаро таъсирнинг кучлилиги, бир-бири билан боғлиқ ҳолда яшагани, ривожланганидан келиб чиққан. Кўринадики, гуруҳларга мансуб эртаклар барқарор белгилари билан ўзаро фарқланиб, ҳар бири алоҳида туркумни ташкил этиш имконига эга. Баъзи таснифларда ҳайвонлар ҳақидаги эртакларни мажозий эртаклар деб аташ ва таҳлил қилиш принцип и 111 кўзга ташланади. Илдизлари энг қадимги ибтидоий жамиятга бориб тақаладиган мазкур туркумга доир эртакларни кўпчилик эртакшунослар ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар атамаси билан юритишни маъқул кўрадилар. В.Я.Пропп бу ҳақда шундай фикрни илгари суради. Кейинги вақтда «эртаклардаги ҳайвонлар деганда, масалларда бор бўлган одамлар тушунилади деган фикр тарқалган. Бундай тушунча шубҳасиз, хато фикрдир. Эртаклар масаллардан фарқли ўлароқ , мажозийликдан мутлақо ҳоли 112 . Фольклоршунос олима В.А.Бахтинанинг фикрича, ҳайвонлар ҳақидаги эртакларда бор бўлган кўчма маъно истиора ва рамзни ўз ичига олган 113 . Маълумки, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар ибтидоий овчи, чорвадорнинг кузатишлари, дуализм тартиблари замирида ташкил топган. Эртакларнинг бу хили дастлаб парранда, даррандаларнинг ғайриоддий кўринган ҳаракати, белги-хусусиятларини ҳикоя қилган. Унинг ҳайвон-персонажлари эса инсоний нутқда сўзлаб, муносабатда бўлади. Ғалати, нотабиий кўринган бу 111 Яшин Д.Н. Удмурдская народная сказка. М., 1965. С. 75; Аникин В.П. Русская народная сказка. М., 1959. С. 65. 112 Пропп В.Я. Проблема комизма и смеха. М., 1976. С. 51-52. 113 Бахтина В.А. Эстетическая функция сказочной фантастики. Саратов, 1972. С. 17. ҳодиса ибтидоий кишиларнинг ўсимлик , ҳ айвон ва одамларни бир нарса 114 деб билишдан бошланган. Эртакларда ҳайвонларнинг зооморф, антропоморф қиёфаларда таърифланиши шундан далолат беради. Шундай қилиб, ибтидоий кишиларнинг у ёки бу парранда, даррандани одам деб билиши «инсон зоти ўлимидан сўнг ўз тотем ҳайвонига айланади 115 , - деб тушуниши заминида юзага келган. Кўринадики, ҳайвон-персонажлар инсон билиб-билмаган ҳолда рамзийликни касб этган. Шунга қарамасдан, уларда мавжуд инсоний ҳаракат, муносабатдан кўра ҳайвоний ҳаракат ва хусусиятлар устунлик қилади. Қолаверса, эртакдаги образлар типиклик даражасига кўтарилган эмас. Шунингдек, мазкур тип эртаклар мазмунида қадимги овчи, чорвадорнинг тажрибалари, мақсад-орзулари ҳамда оилавий-маиший ҳодисаларнинг кучли таъсири ўз ифодасини топган. Кўринадики, бўрининг унгурга бекиниши, думба деб қопқонга тушиши, гала бўлиб ҳужум қилиши, отнинг орқа оёқлаб тепиши ёки бўрини ҳидлаб кўриши, ҳ ўкизнинг бўр и ни сузиб қулатиши кабилар реал, ҳаётий ҳодисалардир. Бундай ҳолат ҳайвон персонажлар талқинида рамзийликдан кўра ҳаётийликни аниқроқ ифодалайди. Эртакларда ҳаракат қилган бузоқ, ҳ ўкиз, қўй, эчки, тулки, ит, илон, турна, от сингари етакчи образларнинг тотем, культ замирида ташкил топганлиги ҳаракат, муносабатида сезилиб туради. Дарҳақиқат, мазкур персонажлар ўта доно, тадбиркор сифат тавсифланади. Кўринадики, бу хил белгилар бўрттирилган ва шартли ифодаланган. «Ботир эчки», «Тулкибой», «Сусамбил», «Овчи, кўкча ва доно» каби эртакларнинг етакчи образлари рамзийлик заминида яратилгандир. Қарши қўйилган рақиб образларни ҳам ибтидоий жамоа тартиботлари, чорвачилик тузуми билан боғлиқ ҳолда шак л ланган тимсолий персонажлардир. Дастлаб тотем саналган, айни пайтда, чорвадорга зарар келтирган бўри, шер, айиқлар дуал жамоа таъсирида ўта қонхўр, лақма сифат 114 Алексеев Н.А. Ранные формы религии у тюрко язычных народов Сибири. Новосибирск, 1980. С. 104. 115 Штернберг Л.Я. Первобытная религия в свете этнографии. М., 1935. С. 97. таърифланган. Демак, мазкур тип эртакларни ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар деб номланиши табиийдир, уларда мавжуд кўчма маъно рамзийликни касб этган. Образларининг шартли талқини шундан далолат беради. Эртак насрий тур жанрлари ўртасида етакчи ўрин тутади. У ривоят билан нақл жанрига яқин туради. Ўзаро таъсир эса мазкур жанрларни эртакларга яқинлаштирган, ўртадаги фарқ қисқарган. Шунга қарамасдан, ички турга мансуб эртакларнинг ҳар бири алоҳидалик касб этган. Эртак табиатга онгсиз, ривоят эса онгли муносабатнинг натижаси ўлароқ юзага келган. Бинобарин , р ивоят воқеа ва ҳодисаларни оддий баёнда акс эттириб, хабар функциясини, эртаклар эса хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларда тасвирлаб, эстетик функцияни адо этади. Таъкидлаш жоизки, тингловчи ривоят воқеа ва ҳодисаларини тарихий ҳақиқат деб билгани ҳолда , э ртак воқеаларни ёлғон, уйдирма деб, муносабатда бўлади. Бу белгилар ҳар икки жанрни ўзаро фарқлайди ва ҳар бирининг ўзаро қоришиб кетишидан сақлайди. Бундан ташқари, ривоятларда ҳаётий, эртакларда хаёлий персонажлар фаолият кўрсатадилар. Бироқ, баъзи ривоятлар эртак таъсирида қолиб мазмунида ўзгариш юз берган. Алишер Навоий образининг ривоятда бўрттирилиши, хусусан, идеаллаштирилиши уни аллақачон маиший эртак қаҳрамонига яқинлаштириб қўйган. Шу ўринда айтиш жоизки, эртакчи тарихий шахсни шундайлигича таърифламаган, аксинча , уни бадиий образга яқинлаштирган, хусусан, унинг ажойиб фазилатини идеаллаштириб, қўшимча маънолар юклаганда, образ, воқеа ва ҳодисаларнинг реал белгилари хиралашган, натижада Алишер Навоий ривоятдаги тарихий шахс эмас, эртакдаги қаҳрамон сифатида намоён бўлган, Айни пайтда конкрет вақтда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар ҳам ноаниқ замонга кўчирилган, талқинда шахс ва макон номи сақланади ёки тушиб қолади. Бундай ҳодиса ривоятларнинг маиший эртакларга яқинлашувида амал қилади. Айтиш мумкинки, жанрлараро таъсир жараёнида ривоятнинг ўзига хос белгилари, хусусан, ахборот функцияси ўз кучини йўқотиб, шаклий жиҳатдан эртакларга яқинлашиб қолган. Бу ҳодиса баъзи ривоятларни эртак қаторида нашр этилишига сабабчи бўлган. Айтиш мумкинки, ривоят жанрининг шаклан эртак жанрига яқин туриши мазкур жанрларнинг ўзаро ички боғланишидан келиб чиққан. Маълумки, ўзбек халқ нақлларининг алоҳида жанр сифатида ташкил топиб, ривожланишида эртакларнинг ўрни алоҳида эътиборлидир. Хусусан, эртакка хос таълимий-эстетик мақсаднинг таъсир кучи етарлидир. Эртакчи кўпроқ айтмоқчи бўлган воқеанинг бадиийлигига, хусусан, дидактик маъносига эътибор беради, урғу бериб бўрттиради, ниҳоят тимсолий маъно касб этган образлар фаолиятидан келиб чиқиб, ўгит чиқаради, натижада эртак нақл тусини ола бошлаган. Бу ерда мослашув принципи амал қилади. Ёки аксинча, эртакка хос анъана ва тайёр қолипга айланган формулаларнинг нақлий сюжет ва образлар табиатига қўшилиши, донолик, ақл-идрок ҳақидаги юксак ғояларнинг кучайтирилиши нақл жанрининг эртак шаклини олишига ҳисса қўшади. Бироқ, бу шаклда нақлга хос анъана образлар тизимининг мақсад-вазифалари, ўгит чиқариш хусусияти сақланган. Хусусан, эртакчи нақл сюжетида мавжуд воқеа ва ҳодисалар баёнида эртакка хос услубни қўллаб, таълимий-дидактикани иккинчи планга олиб тушади. Натижада нақл сюжети эртакка яқинлашади. Бу жараёнда нақл қисман ўзгаришга юз тутиб, янги шаклга эга бўла бошлайди. Баъзи нақлларни эртак қатори нашр этилишининг сабабини шу ердан қидириш к е рак бўлади. Бу ҳодиса эртаклар таснифига тўсиқ бўлиши ёки қийинчилик туғдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энди, ана шу фикрлардан келиб чиқиб, ўзбек фольклоршуносларининг турли хил шаклда амалга оширган таснифларини кузатамиз. М.Афзалов ўзбек эртакшунослигида биринчи бўлиб, эртакларни уч хил ички турга бўлиб ўрганган. Олим эртакларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб , қуйидаги гуруҳларга ажратади: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли- фантастик ҳамда ҳаётий-сатирик эртаклар 116 . Тансиф маълум маънода мукаммаллик касб этган. 116 Афзалов М. Ўзбек халқ эртаклари ҳақида. Тошкент, 1964. 21-22 - б етлар . Б.Саримсоқов эртак жанрини поэтик табиати, структураси, воқеликни акс эттириш нисбати, образлар дунёси жиҳатидан ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, мажозий, сеҳрли ва маиший эртакларга бўлган 117 . Аниқ ва пухта ўйлаб амалга оширилган таснифда ички турга мансуб эртакларнинг ўзаро фарқи ёки ета к чи хусусиятини аниқловчи муҳим белгилари тадқиқотчининг эътибор марказида бўлган. Баъзи таснифларда эртаклар сеҳрли-фантастик, мажозий, ҳаётий эртаклар, маиший-сатирик эртакларга бўлинган 118 . Бу таснифда сеҳрли- фантастик, мажозий эртаклардан ташқари таснифга тортилган эртаклар ўзаро бир-бирига ўхшаш, тенг бўлиб, том маънодаги маиший эртакларни англатади. Таснифда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тушиб қолган ёки атайлаб маж о зий эртакларга қўшиб юборилган, қолаверса, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар сеҳрли эртакларга нисбатан қадимий бўлган и учун тартибан иккинчи ўринда эмас, аксинча, биринчи қаторда кўрсатилмоғи лозим эди. Сатирик эртаклар эса маиший эртакларнинг ички гуруҳидир. Шунингдек, ажратиб кўрсатилган ҳаётий-сатирик эртаклар эса ички турларга мансуб алоҳида типлар саналади. Мазкур тип эртакларнинг бадиий-шаклий тузилиши ҳамда образлар тизими, эстетик функцияси ва табиати уларни маиший эртакларга қарашли эканини тасдиқлайди. Буни ҳар икки тип эртакларда мавжуд воқеа ва ҳодисаларнинг содда ва лўнда, айни пайтда, ҳаётий мотивларда таърифланиши, таълимий-эстетик функциянинг бир хиллиги исботлайди. Ғ.Жалолов эртакларни уч турга ажратиб ўрганган. Булар: мажозий эртаклар, сеҳрли-фантастик эртаклар ва ҳаётий-сатирик эртаклар 119 . Бу ерда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тушиб қолган ёки уларни мажозий эртакларга қўшиб юбор ил ган. Ҳ.Эгамов эса ўзбек халқ эртакларини қуйидагича тасниф этган: 117 Саримсоқов Б. Ўзбек фольклорининг жанрлар таркиби . Ўзбек фольклори очерклари. Уч томлик. 1 - том. Тошкент, 1988. 70-71 - б етлар . 118 Муродов М., Шайхов Ҳ. Ҳаётбахш хаёллар. Тошкент, 1985. 28 - б ет . 119 Жалолов Ғ. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси. Тошкент, 1976. 1. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар: а) мажозий эртаклар; б) бевосита ҳайвон ҳаёти ҳақидаги эртаклар. Бу ерда а билан б гуруҳига доир эртаклар ўзаро ўрин алмашганда мантиқан тўғри бўлар эди. 2. Сеҳрли-фантастик эртаклар: а) архаик эртаклар; б) классик эртаклар. 3. Ҳаётий-маиший эртаклар: а) социал-антагонистик зиддиятларни ифода этувчи эртаклар; б) халқ турмушидаги нуқсонлар устидан кулувчи эртаклар 120 . Кўринадики, мазкур таснифлар турли-туман тузилганлиги билан ўзаро фарқланиб турадилар. Ўзбек халқ эртаклари поэтикаси, образлар тизими, бадиий тасвирлаш мезони, сюжет тузилишига кўра уч турга бўлинади. Булар: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртаклар. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, у ёки бу жанрга хос муҳим, барқарор белгиларни аниқлаш, тасниф жараёнида ички турга мансуб ўзаро ўхшаш, фарқли жиҳатларини ойдинлаштириш, бадиий хусусияти ва фарқли томонини ёритиш мукаммал таснифга имкон яратади. 3. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар: поэтик табиати, услуб мезонлари Генезис, специфика Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тарихи, шаклий тузилиши, образлар тизими, кўчма маъно касб этиши, мифологик эътиқод, фантастикага асосланиши билан ажралиб туради. Бу хил эртакларнинг тарихий асосларини ибтидоий жамият қатламлари, овчилик, чорвачилик босқичларида юз берган урф-одат, анимик, тотемик қарашлар, миф қолдиқлари, табу, магия, шомонлик анъаналари, парранда ва даррандаларни муқаддаслаштириш ташкил этади. Анимизм жон (руҳ) тақдири ҳақидаги мифологик тушунчани англатади. Жон абадийлиги, кўчиб юришига ишонч унинг заминини ташкил этади. Қадимги туркий қавмлар тасаввурида жон танани тарк этгач, капалак, пашша, парранда, дарранда шаклида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам 120 Эгамов Х. Совет шарқи туркий халқаро эртакчилик анъаналари, алоқалари тарихидан очерклар. Тошкент, 1 982. 48-бет. «Ибтидоий кишилар, ҳайвон ва одамларни бир нарса ҳисоблашган 121 . Бу тушунчага кўра ўсимлик, парранда, жонворлар марҳумлар жонидан пайдо бўларкан. Шунинг учун бўлса керак Қорақалпоғистонда муқаддас балиқ ўлганда уни кафанлаб кўмишган. Тақводорлардан нега бундай қиласизлар, деб сўрашганда, у фақат ташқи томондан балиқ эди, деб жавоб қайтаришган 122 . Сибирлик қадимги туркий қавмлар «Тайгадаги ҳайвонлар одамларга ўхшаб кетади. Улар инсон нутқини тушунадир» деб ишонишган. Шунинг учун овчилар ов пайтида шартли тилда сўзлашган» 123 . Демак, анимик мифлар ибтидоий инсон ҳаёти, турмуш тарзи, ҳақиқатга онгсиз муносабати замирида ташкил топган. Айрим қолдиқлари афсона, эртак шаклида сақланиб қолган. Бойқиз (қўнғиз) аслида хон қизи бўлган. У камбағал чўпонни севиб қолган. Отаси бу истакка қарши чиққан, ўз қизини «илоё қўнғизга айлан», деб қарғаган. Шу қарғиш тутиб, у қўнғизга айланиб қолган 124 . Удод қуш қачонлардир гўзал қиз бўлган ва бой қўлида ишлаган 125 . Какку қуш аслида чиойли қиз бўлган. У етим қолганда, қушга айланиб учиб кетган 126 . Тошбақа аввал баққол бўлиб, кишиларни алдаган, тароздан урган. Ниҳоят, у худо ғазабига учраб, тошбақага айланиб қолган. Тароз палласи тош бўлиб, орқасига ёпишган 127 . Бу хил айтимлар этиологик характерга эга бўлиб, бирор белгининг пайдо бўлиш сабабига омил ҳодисани тушунтириш вазифасини адо этади. Мазкур архаик эртаклар асосини эврилиш мотиви, шомонлик, хусусан, сўз магияси (қарғиш) ҳақидаги тушунчалар, энг муҳими, туркий қавмлар орасида шуҳрат топган табу-тақиқ ҳақидаги мотивлар ташкил этган. 121 Алексеев Н.А . Р анние формы религии у тюркоязычных народов Сибири. 1980. С. 104. 122 Шахсий архив. Қўлёзма. 1 - б ет . 123 Алексеев Н.А. Ранные формы религии… С. 103. 124 Ўша асар. 107 - б ет . 125 Ўша жойда. 126 Ўша асар. 108 - б ет . 127 Ўша жойда. Мазкур эртаклар асосида ягона мақсад бойқиз, каккуқуш тошбақа аслида одам эди, деган мифик тушунчани таъкидлаш диний эътиқодни улуғлаб, ноҳақликни қоралаш, тўғриликни нақл этиб, идеал орзу билан боғлиқ руҳий кечинмаларни ёритиш вазифасини адо этган. Демак, жон, руҳ тақдири билан боғлиқ тушунча қолдиқлари мазкур мотивлар, ғайритабиий эпизод воқеалар, хусусан, эврилишнинг пайдо бўлишига асос бўлган. Этиологик маъно ташувчи мазкур воқеалар образ ва мотивлар тизими одоб ва ахлоқ ҳақидаги ғоявий мазмунни ёритиш, хусусан, вафодор қизларнинг қушга эврилиши, тошкосанинг пайдо бўлиш сабабларини ойдинлаштириш, энг муҳими, табу-тақиқни бузмаслик, ахлоқ нормаларига итоат этишни ташвиқ этган. Табу-тақиқ эса мазкур тип эртакларда маиший маъно ташиган конфликт қарама-қарши образларнинг юзага келишида ўзига хос бадиий тафсил вазифасини ўтаган. Этиологик маъно афсона финалида ахлоқий хулоса чиқаради, қолаверса, таълимий-дидактик функцияни адо этади. Етакчи образларнинг ташкил топишида тотемик миф қолдиқлари алоҳида аҳамият касб этган. Ибтидоий жамиятда ўз тотем ҳайвонига эга туркий уруғ, қабила аъзолари ўша ҳайвонни аждод боши, илоҳий қудратга эга бўлган ҳомий деб билишган, марҳаматига сиғинишган. Буқа ана шундай тотемик эътиқод қолдиқларини ўзида сақлаган муқаддас ҳайвон ҳисобланган. Буқа Ўрта Осиёда яшаган эроний қабилалардан бирининг тотеми 128 . Қадимий ўғизларда ҳам буқа тотем саналган 129 . «Авесто»да муқаддас буқанинг илоҳий қудрати, тотемик моҳияти нақл этилган. Қадимги туркий мифологияда биринчи инсон образи «Гавоморд – буқа одам бўлган 130 . Туркманларда буқа қадимда тотем аталган. 128 Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948. С. 283-341. 129 Пережитки тотемизма – дуальной организации у туркмен. ПИДО. 1935. №9-10. С. 3- 40. 130 Трэвер К.В. Топат шохо пикудж. Труды отдела Восток. Тос. Эрмитаж. Том 1. 1940 . С. 81. Олтой коҳинларидан бири қора буқани «авлодим, уруғ бошим» деб атаган 131 ва у тотем ҳайвон қавмга ҳомийлик қилади, моддий таъсир кўрсатади, ғараздан ҳимоя қилиб, хавф-хатардан огоҳ этади 132 дейди. Буқа афсоналарда мифологик образ сифатида талқин этилган. «Бир киши буқа елкасини яғир қилганда, зағизғон келиб уни чуқурлаштирибди, бўри келиб орқасини еб кетибди, боши қолибди. Киши келганда буқа боши: хафа бўлма, бошимни чақ, икки шоҳимдан топасан, дебди. Чол буқа бошини ёрса, бир шохи тагидан тилла, иккинчисидан кумуш чиқибди 133 . «Ахриман ҳийласидан нобуд бўлган буқа танасидан 55 хил дон, 12 хил доривор ўсимлик униб чиқибди» 134 . Мазкур афсоналарда мавжуд мифологик маъно буқа магияси, илоҳий қуд р ати, яратувчилик хусусияти, шох тагидан тилла, буқа танасидан уруғлар униб чиққанида, ҳомийлик қудрати эса унинг ёрдами, сеҳрли фаолиятида намоён бўлади. Афсонада акс этган мифологик ғоя муқаддас буқа культига ишонч, эътиқодни мустаҳкамлаган. Тотем бўрининг яратувчи, ҳомийлик хусусиятлари эртакда унинг ҳаракати, ғайритабиий муносабати, фаолиятида акс этган. Тотем ҳайвонни аждод боши деб аташ и , унинг илоҳий қудрати, ҳиммати, ҳимоя қилиши, инсоний муносабат билдириши, турк уруғини сақлаб қолишида тавсифланган. Афсонада ифодаланган мифологик ғоя дастлаб ишонч заминида пайдо бўлган, диний функцияни адо этган. Шунинг учун ҳам бўри, ҳ ўкиз, эчки-така каби тотемлар сеҳрли эртакларда ижобий образ сифатида талқин этилган. Дастлабки тотем қолдиқлари, хусусан, яратувчи, ҳомийликнинг айрим элементлари бадиий образларда адолат, тўғрилик, инсонпарварлик каби хусусиятларнинг пайдо бўлишига йўл очган. 131 Золотарев А.М. Пережитки тотемизма у народов Сибири. Л., 1934. С. 34. 132 Штернберг Г.Л. Первобытная религия. М., 1963. С. 198. 133 Вяткин В.Л. Самаркандская легенда. Справочная книжка Самаркандской области. Самарканд, 1897. Вып.7 134 Трэвер К.В. Топатшах – пастух. Қар. Труды отдела Востока. Том 2. Л., 1940. С. 81. Ибтидоий уруғ, жамоалар у ёки бу тотем ҳайвон номи билан юритилган. Сибирдаги қадимги турк уруғларидан бири қарға аталган 135 . Туркманларда “о қ копеек (оқ ит), қора ҳ ўкиз, така - эчки каби қабила номларини учратиш мумкин 136 . Бундан ташқари, ит, эчки - така, қўзи - қўчқор, буқа қадимги турк қабилаларидан бирининг тотеми саналган» 137 . Бизгача етиб келган айрим мифологик афсоналар мазкур фикрлар тасди ғ и бўла олади. Буқа, бўри, қарға, ит, така каби муқаддас қуш, даррандалар тарихий тараққиёт жараёнида бир-бирига зид бўлган сифатларни ўзлаштириб мураккаблашган, бадиий кўчим доирасида ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг ўзига хос образларига айланган. Демак, анимик, тотемик миф қолдиқлари трансформация жараёнида мазмуни ўзгариб, ижтимоий-маиший маъно ташиган эртак образларини юзага келтирган ва типиклаштирган, ўзига хос шартли образ сифатида намоён этган. Мадҳ этилган бўри, буқа, эчки каби тотем ҳайвонларнинг эртак персонажига айланиши кейинги ҳодиса бўлиб, яратувчи, ҳомийлик сифатлари бадиий кўчимда халқ манфаати учун фаолият кўрсатуви етакчи, ёрдамчи образларнинг ташкил топишида асос бўлган. Шундан сўнг балиқ, ит, хўроз, илон, шер, кийик, қалдирғоч каби парранда, даррандалар муқаддаслаштирилди, культ аражасида тавсифланди. Хоразмда ит культига эътиқод алоҳида ўрин тутган. У сув, ҳаво стихияси (бўхрон) билан боғланган 138 . Шунингдек, бу ерда балиқ культининг айрим қолдиқлари сақланган. Хўроз ёвуз кучларга қарши қаратилган покиза махлуқ, марҳаматли илоҳнинг энг яқин ёрдамчиси 139 . Илон қадимий Ўрта Осиё халқлари орасида муқаддас культ сифатида тавсифланган. Қирғизлар оқ илонга топинишган. Қозоқлар эса қора илонга ҳурмат билан муносабат билдиришган, уни илонлар шоҳи ҳисоблаганлар. Шу хил илон оёқларини 135 Алексеев Н .И. Ранние формы религии тюрко-язычных народов Сибири. 1980. С. 113 136 Сборник Туркмения. Том 1. Л., 1929. С. 28. 137 Толстов С.А. Древний Хорезм. С. 304. 138 Снесарев С.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. М., 1969. С. 323. 139 Ўша асар. 324 - б ет . кўрган киши энг бахтли одам ҳисобланган 140 . «Илон бузғон» жой номининг келиб чиқиши ҳам муқаддас илон культи билан боғланган. Бу хил культ саналган парранда, даррандалар бадиий кўчимда ёрдамчи ҳомий персонаж сифатида тавсифланган. Афсоналарда ҳомийлик мавзуи етакчи персонажлар фаолияти, асосий мазмунида акс этган. Афсона қалдирғоч культига ишонч, ҳурматлаш, улуғлаш каби вазифаларни адо этган. Унинг вазифаси мифологик эътиқодни, қолаверса, воқеаларни ҳақиқат деб билишни тасдиқлаш учун йўналтирилган. Шунингдек, итни муқаддас билиб, культ сифатида топинишнинг айрим белгилари «Авесто»нинг Вендидод сурасида ўзига хос ифодасини топган. Бу китобда ит чинакамига илоҳийлаштирилган… у беозор, ўткир тишли, илтифотли яратилган махлуқ 141 . Унинг ўткир нигоҳи нопок жинсларни даф қи л ади 142 . Қадимги Олтой туркларининг билишича , ит кечаси ёвуз руҳлар яқинлашганини сезар экан. Туваликлар фикрича ой ёки қуёш тутилганда уни қандайдир бир руҳ ўғирлаб кетармиш. Итнинг овози эса ўша руҳни ойга яқинлаштирмас экан. Шунинг учун улар итни хурушга, овоз чиқариб вовуллашга мажбур қилар эканлар 143 . Анимик, тотемик мифлар ҳамда муқаддас культ аталган ҳайвонларга сиғиниш онгли муносабатнинг юзага келиши билан сусайди ва ниҳоят унутилди. Муқаддас ҳайвонлар эса бадиий кўчим жараёнида шакл, мазмуни ўзгариб, ғайритабиий ифодаланган, инсон нутқида сўзлаб ҳаракат қилувчи рамзий персонажларга айланган. «Тулки : Жовур чол, Жовур чол, мен сенинг ўғлинг бўламан, дебди. Эй, худоё т а вба, тулки ҳам гапирар эканда, деб қўрқибди Жовур чол 144 . Бола ўлиши билан жони қушга айланиб учиб кетибди 145 . Илон чўпон оёғига чирмашибди. Чўпон: нима қилмоқчисан, деб 140 Ч.Валихонов. Следы шаманства у киргизов. С. С. Том. 1. С. 485. 141 Авесто. Вендидод XII . 142 Андреев М.С Таджики до лини Хуф. М., 1953. Вип. 1. С. 46. 143 Алексеев М.А. Ранние формы религии... С. 9-110. 144 Жовурчи. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 226 - б ет . 145 Қари Наъматак. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1977. 93 - б ет . сўрабди. Илон: Мен сени чақаман, дебди 146 . Чўлоқ бўри: берган нонингга рози бўл, - дебди-ю кўздан ғойиб бўлибди 147 . Юқорида таҳлил қилинган мифологик образларнинг ҳаракат, муносабати, ғайритабиий хусусиятлари дастлаб ижрочи ва тингловчи томонидан ҳақиқат деб топилган. Уларнинг эртакка кўчган намуналари эса ёлғон, бадиий уйдирма сифатида қабул қилинган. Асотирнинг ахборот бериш функцияси, ҳомийлик, яратувчилик табиати бадиий кўчим жараёнида етакчи образларнинг одиллик хусусиятига айланган. Муқаддас тотем заминида ташкил топган бўри образи сеҳрли эртакларда сақланиб қолган ва у бош қаҳрамон ҳомийси, ҳимоячи сифатида фаолият кўрсатади. Буқа ҳайвонлар ҳақидаги эртакларда ёрдамчи, така билан қалдирғоч эса етакчи образлар сифатида идеаллаштирилган, ёвузлик, зулм, зўрликка қарши чиқиб, маъновий тўқнашувни бошқарадилар. Демак, эртак образларининг рамзий маъно англатиши қадимий тарихга эга бўлиб, илдизи тотемик тушунча, аниқроғи, қадимги оила, уруғ, қабила аъзоларининг одам ўлганда руҳи ўз тотем ҳайвонига айланади деган ишончи 148 га бориб боғланади. Муқаддас культ саналган ҳайвонлар замирида юзага келган образлар эволюцияси уларнинг ҳаракати ва муносабатида шумлик, гўллик каби белгиларнинг пайдо бўлишига олиб келган, хусусан, тотем даррандалар (бўри, буқа, така) нинг эртак ка кўчган намуналарида гоҳ содда, гоҳ айёр, ўрни билан хасис, фирибгарлик каби сифатлар юзага келган. Эчки-така доно, гоҳ айёр, содда, хокисор. Бўри ёрдамчи, доно ва тадбиркор, хасис ўта гўл, қонхўр, лақма, буқа сезгир, оқил, ниҳоятда содда, қўрқоқ ифодаланган. Мазкур персонажлар ижобий ёки салбий белги, хусусиятни касб этиб, рамзий образлар сифатида фаолият кўрсатадилар. Бу хил образлар маърифий аҳамиятга эга, қолаверса , улар ахлоқ нормаларини шакллантиришда зарур воситага айланадилар. 146 Ойжамол. Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1969. 284 - б ет . 147 Ўзбек халқ эртаклари. Тошкент, 1960. Том 2. 581 - б ет . 148 Алексеев Н.И. Р анние формы религии... С. 104. Анимик, тотемик ва фетишистик мифлар заминида пайдо бўлган персонажлар асосан умумманфаатни ҳимоя қилувчи сифатида ҳаракат қил а дилар. Бундан ташқари, аёл маъбуда санъат асарларида зооморф, антропоморф қиёфаларда акс этган. Унинг образи қуш панжали боши аёл, танаси илон шаклида гавдаланган. Бу хил қиёфалар рамзий образлардир. 2. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг ўзига хос хусусиятлари. Бу хил эртаклар бадиияти, образлар тизими, композицион қурилмаси ўзига мос услубиятга эга. Унинг характерли белгиларидан бири сюжетнинг ҳайвон билан ҳайвон, ҳайвон билан одам тўқнашуви асосига қурилганлиги билан белгиланади. Мухол а фат илдизлари қадимий дунёқараш, мифик тушунча ибтидоий ҳаёт анъаналари, хусусан, дуализм қатламига кириб боради. Унинг замирида ҳаёт ҳақиқати, яшаш учун кураш, қадимги уруғ, қабилалараро зиддиятли ҳодисалар ётади. Бошқача қилиб айтганда, уруғ, қабила тотеми саналган ҳайвон ва қушлараро тўқнашувларни ҳикоя қилувчи воқеалар уруғ ёки қабилалараро душманликнинг акс садолари ҳисобланади 149 . Мухол а фот эртакларда доимий зиддият , м аъновий тўқнашув жанг тусини олган. Бир қабиланинг иккинчи бир қабиладан ўзини юқори қўйиш анъанаси, камситиши, ўта гўл, лақмаликда айблаши билан боғлиқ мухол а фат бадиий кўчим жараёнида шартли персонажлар, ҳайвон билан ҳайвон тўқнашувига айланган. Тўқнашув рамзий маъно касб этиб, эстетик функцияни адо этади. Кўринадики, киши эътиборини тортган, анъанага айланган мазкур мухолафат илк бор ижтимоий-маиший маъно касб этиб, бадиийлик доирасида ривож топган, ҳайвон билан ҳайвон тўқнашувига айланган. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар нутқ мотиви асосига қурилган бўлиб, воқеалар осойишта кечиши билан фарқланиб туради. Унинг бадиийлиги, шаклий тузилиши барқарор эмас, турли хил формада товланиб туради. Мотив вақт, замон жараёнида ўзгара боради, Бироқ, моҳият сақланади. 149 Семенов Ю.И. Как возникло человечество. М., 1966. С. 514. Шартли ифодаланган асосий мотивлар синов характерига эга бўлиб, воқеаларни акс эттириши мезони бўрттириш, хаёлий уйдирмаларда ҳикоя қилишга асосланади. Бундай талқин рақиб персонажнинг ўта гўл, ваҳший, қонхўрлигини ойдинлаштиради. Мотив воқеалари маиший, айни пайтда мафкуравий функцияни адо этган. Эртак композициясининг ўзига хос хусусияти конфликтлар характери билан белгиланади. Конфликт тасодифан юз беради ва ижтимоий-сиёсий , соф маиший маъно касб этади. Унинг ечими ёвузлик ва зўравонликни фош этиб, кулги яратиш, маънавий хулоса чиқариш табиати билан фарқланади. Баъзан у ўгит, панд-насиҳат чиқаришга йўналтирилган. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларни мавзуига кўра уч хил типга бўлиш мумкин. 1. Озиқ топиш учун кураш ; 2. Дўстлик, ўч олиш учун кураш ; 3. Яхши натижа учун мусобақа. Бу хил эртакларда мухолафат асосан ҳайвон билан ҳайвон ҳамда ҳайвон билан одам ўртасида юз беради. Конфликтлар мазмуни ижтимоий-маиший маъно касб этади. 1. Озиқ топиш учун кураш мавзуидаги эртакларда конфликт маиший маъно касб этиб, тўқнашув ҳайвон билан ҳайвон ўртасида содир бўлади. Рақиб персонаж ваҳший ҳайвонлар (шер, бўри, тулки) дан ташкил топиб, воқеалар ечими унинг лақмалик, гўллик каби сифатларини қоралаб фош этади, воқеалар ҳажвий характери билан ажралиб туради. Етакчи образлар ўта айёр, рақиб персонажлар содда, ўта гўл, лақма сифатларни ташийди. 2. Дўстлик, ўч олиш учун кураш типидаги эртакларда тўқнашув ваҳший ҳайвон билан уй ҳайвонлари ўртасида содир бўлади. Асосий конфликт ижтимоий маъно ташиб, мухолафат зулм, зўрликка қарши чиқиш, қонхўр, бешафқат ваҳшийдан ўч олиш, дўстлик, ўзаро ёрдамни улуғлаш, ёвузликни қоралаш каби ғояларни ташийди. Конфликт тасодифан пайдо бўлиб, ечим фавқулодда юз беради. Бу хил эртаклар адолат ва ҳақиқат учун кураш мезонларини белгилайди. 3. Яхши натижа учун мусобақа типидаги эртакларда ҳайвон билан ҳайвон, одам билан ҳайвон тўқнашади. Бу зиддиятда одам етакчи фигура, у фаол ҳаракати билан ажралиб туради. Бинобарин. У асосий ва ҳал қилувчи рольь ўйнайди. Қарама-қарши томонлар сюжет яратади, қолаверса, мотивлар тизимини ўзаро боғлаш вазифасини адо этади. Бу хил эртаклар ақлий синов мотивларига асосланиб, рақиб персонажнинг ўта лақма, калтабинлик хусусиятини фош этади, меҳнат ва тўғриликни улуғлайди. Эртак конфликти маиший маъно касб этиб, ғоявий мазмунни ойдинлаштиради, таълимий- дидактик функцияни бажариши билан фарқланиб туради. Етакчи персонажлар икки хил типда намоён бўлади. Бири ўта содда, қўрқоқ, иккинчиси ўта айёр, доно ва омилкор. Бири пассив, иккинчиси фаол ҳаракати билан ажралиб туради. Ҳар икки типдаги персонажларнинг функционал жиҳатлари асосан ўзи ва ўзгаларни ҳимоя қилишдан келиб чиқади. Бири иштирок этганда конфликт ёрдамчи персонаж фаоллиги, доно ва тадбиркорлиги билан ечилади. Иккинчиси эртакда ҳал қилувчи кучга айланади. У фаол, ўта доно, шум, тидбиркор сифатида ҳаракат қилади (Овчи билан бўри). Кумулятив эртаклар алоҳида гуруҳни ташкил этади. Бу хил эртакларнинг сюжет тузилиши характерли бўлиб, бир хил ҳаракат ёки бир хил воқеа, ҳодисаларнинг бир неча бор такроридан ташкил топади. Бунда фақат бош персонаж борадиган жой ёки тўқнашадиган рақиб номи ўзгаради, холос. Биринчи воқеа иккинчи, учинчи ва тўртинчи марта такрор келган ҳодисаларнинг юзага келишида белгиловчи воситага айланади. Бу ҳодиса кумулятив эртакларнинг асосий хусусиятини ёритади. Шунинг учун ҳам бу хил эртакларни такрор келган ҳодисалари ўзаро занжирсимон уланган сюжетли воқеалар асосига қурилган эртаклар дейилади. Мазкур типдаги эртаклар шакл, мазмун эътибори билан табиат воқеа ва ҳодисаларнинг сабабияти ҳақидаги ибтидоий тушунчаларни таъкидлайди. Конфликт маърифий аҳамияти билан ажралиб туради. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар воқеаларни ўзига хос акс эттириш мезонига эга. Шунга кўра тасвирлаш хаёлий уйдирмаларга асосланади. Бу хил эртакларнинг образлари кўчма маъно, аниқроғи, рамзий маъно ташийди, ҳайвон персонажлар инсоний нутқда сўзлаб ҳаракат қилади, ўйлайди, муносабатда бўлади. Бўрининг ўта гўл, лақмалик сифатлари, тулкининг айёр, маккорона ҳаракатлари, эчкининг оқил, доно тадбиркорлиги ҳаётий сифатлар эмас, балки ибтидоий тушунчаларнинг бадиий ижод доирасида шаклланган рамзий белгиларидир. Бинобарин, бу хил персонажлар шартли образ сифатида намоён бўлади. Шунга қарамасдан, уларда ҳайвонларнинг ҳаётий сифатлари, реал воқеалар билан алоқадорлиги сақланган. «От бўрига қарабди, уни искамоқчи бўлганида бўри от тумшуғидан тишлаб олиб тура в ерибди. От шунча уринса ҳамки, бўри қўйиб юбормабди. Бу муносабатда кўчма маъно йўқ. Мазкур воқеа ўз маъносида келган. Отнинг соддалиги, бўрининг айёрлиги ҳаётий белги. Эртакдаги бундай ҳодисалар мазкур тип эртакларни мажозий эмас, ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар деб номланиши учун ҳуқуқ беради. Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар тўрт хил персонаждан ташкил топган. Сюжет тузилиши ўз функциясига эга бўлган мазкур персонажлар асосига қурилганлиги билан фарқланади. Образлар тизимини етакчи (буқа, эчки-така, қўзи-қўчқор, тулки, хўроз), ёрдамчи, рақиб (бўри, қашқир, илон) ниҳоят, буйруқ, ҳукм чиқарувчи (шер, арслон) ҳоким персонажлар ташкил этади. Мазкур тип персонажлар рамзий маъно касб этган. Ижобий персонаж бош қаҳрамон сифатида фаолият кўрсатади. У бу хил эртаклар характерини белгилайди. Етакчи образ ўта оқил, айёр, шум, тадбиркор, фаол ҳаракати билан фарқланади. Бу белги шумлик, айёрлик, доно ва тадбиркорлик каби ахлоқий нормаларни умумлаштиради, типик образ яратади. Етакчи образнинг уч хил типи мавжуд. Бири жисмонан кучли, иккинчиси кучсиз, Бироқ, доно ва тадбиркор, учинчиси эса ўта содда сифат типлардан ташкил топган. Кучли персонажларни шер, буқа, бургут, от, кучсиз персонажларни эчки-така, қўзи-қўчқор, ўта содда типларни эса майна, ҳакка, бедана сингарилар ташкил этади. Мазкур персонажлар ижобий хислати билан ўзаро типологик ўхшашликка эга бўлса ҳамки, эртакдаги ўрни ва функциясига кўра фарқланадилар. Етакчи образларнинг асосий функцияси кучсизни ҳимоя қилишдан иборатдир. Бинобарин, улар ҳимоячи типлар сифатида ажралиб туради. Бу хил образлар гуруҳини эчки-така, қўзи-қўчқор, буқа, кийик, қалдирғоч, тулки кабилар ташкил этади. Уларнинг ҳимоя мақсади қадимги тотем реликти, аниқроғи, муқаддас ҳайвон билан боғлиқ мифологик код, ҳомийликнинг бадиий кўчими сифатида юзага келиб шаклланган. У ёки бу ҳайвонни аслида одам деб билишни ифода этган мифологик тушунча бадиий рамзга асос солган. Бу хил образлар эстетик функцияни адо эта бошлаганда, мифологик эътиқод , диний функцияси тушиб қолган. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг ўзига хос белгилардан яна бири, у ҳам бўлса, воқеа ва ҳодисаларнинг ҳайвон билан ҳайвон тўқнашувидан ташкил топишидир. Ўзаро тўқнашув сабаби овқат топиш, дўстлик, бирлашишга ҳаракат, ўч олиш, ёвузликка қарши чиқиш, олам ҳақидаги тушунча, тасаввурлар замирида кечади. Эртакларда табиат, фасллар аниқ кўринса ҳамки, эпик замон ноаниқ, воқеа ва ҳодисалар ўтган замонда, бир вақтнинг ўзида содир бўлади. Замон ва макон хаёлий, у ёки бу ҳайвон ҳаёти, муносабатида, воқеа ва ҳодисалар давомийлигида кечади. Эртакларда лирик оҳангни к а сб этган шеърий парчалар образ руҳиятини белгилаб, воқеликка муносабатини ойдинлаштиради. Асосий вазифаси эътиборни тортиш ва эстетик завқ бериш вазифасини адо этади. Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг таъсир кучини оширишда эртакчининг рольи алоҳида аҳамият касб этади. Эртакчи воқеа ва ҳодисаларни ўзи кўргандай, кўпроқ болалар аудиториясига мослаштирган