logo

Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдонини когнитив, семантик ва қиёсий-типологик аспектда ўрганиш

Yuklangan vaqt:

29.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

195.9892578125 KB
 1 М У Н Д А Р И Ж А К И Р И Ш ............................................................................................................... 3 1- БОБ. БАҲОЛАШ КAТЕГОРИЯСИНИНГ ТИЛШУНОСЛИКДАГИ ЯНГИ ЁНДАШУВЛАРДАГИ ТАЛҚИНИ 1.1.Баҳолаш категориясининг умумий белгилари…............................................7 1.2.Баҳолаш категориясини тадқиқ қилишда янгича ёндашувлар……...........11 Биринчи боб бўйича хулосалар……………………………………....................1 9 2- БОБ. ШАХСНИ БАҲОЛОВЧИ БИРЛИКЛАРНИНГ ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИ МИСОЛИДА ҚИЁСИЙ СТРУКТУР-СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ 2.1. Семантик майдон тушунчаси………………………………………………2 1 2.2. Шахсни баҳоловчи бирликларнинг семантик-стилистик типлари қиёсий планда ……………………………………………………………………………2 9 2.3. Баҳоловчи номинатив бирликлар стилистик маъносининг лисоний моҳияти …………………………………………………………………………..3 6 2.4. Баҳоловчи номин атив бирликлар структур типларининг қиёсий таҳлили… ………………………………………………………………………..4 2 Иккинчи боб бўйича хулосалар………………………………………………... 50 3- БОБ . БАҲОЛОВЧИ НОМИНАТИВ БИРЛИКЛАРНИНГ МИЛЛИЙ- МАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 3.1.Инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳоловчи номинатив бирликларни прагматик хусусиятларига кўра категориялаш………………………………..52 3.2.Баҳоловчи номинатив бирликларнинг миллий-маданий ўзига хослиги…60 Учинчи боб бўйича хулосалар………………………………………………….67 ХУЛОСА ………………………………………………………………………..70 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ …………………………7 5 2 К И Р И Ш Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган, ҳар томонлама етук кадрлар таёрлаш масаласига алоҳида эътибор берилган. Ўзбнкистон республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган, авлодларимизнинг ва умум инсониятнинг бебаҳо қадриятларига таянган ҳолда маънавий бой, ахлоқий жиҳатдан комил, ҳар томонлама баркамол инсонларни шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир». Дунё тилларини билиш ҳам амалий жиҳатдан, ҳам назарий жиҳатдан инсонни баркамолликка етаклаши шубҳасиздир. Шу нуқтаи назардан тилнинг когнитив аспектда ўрганиш, уни когнитив фаолият, инсон онгининг ажралмас таркибий қисми сифатида ўрганиш бугунги кун тилшунослигининг долзарб масалаларидан бири сифатида илгари сурилмоқда. Ушбу ишимиз шахсни баҳоловчи номинацияларни когнитив аспектда ўрганишга бағишланган. Бу мавзунинг танланиши ҳам бежиз эмас. Ҳозирги замон тилшунослигининг тилда инсон омилини ўрганишга, жумладан билишга интилаётган субъектни ифодаловчи, ташқи оламни билиш жараёнининг марказида турган шахсни номинациялаш масаласини инглиз ва ўзбек тиллари мисолида қиёслаб ўрганиш бугунги кун тилшунослари қизиқтириб келаётган энг долзарб муаммолардан биридир. Мавзунинг долзарблиги ҳозирги замон тилшунослик фанининг когнитив семантика ва номинация назариясига боғлиқ муаммоларга тобора ортиб бораётган қизиқиши билан изоҳланади. Масаланинг назарий асослари жаҳон тилшунослари Н.Д.Аруютунова, Ван Дейк, Н.Р.Вольф, В.Р.Гак, В.Н.Телия, Е.С.Кубрякова, Дж. Лакофф, М.Джонсон, Ю.Д.Апресян, Ш.Балли, А.Вежбицкая, Э.Бегматов, Д.У.Ашурова, Ш Сафаров сингари кўплаб олимларнинг тадқиқот объекти бўлган ва масала атрофлича 3 ўрганилган. Айни пайтда шахс категорияси ва лисоний баҳолашнинг когнитив ёндашув асосида, икки қардош бўлмаган тиллар мисолида қиёслаб ўрганилиши масаласи ҳалигача назарий жиҳатдан тўлиғича махсус тадқиқот объекти бўлмаганлигини таъкидлашимиз жоиз. Тадқиқот объекти сифатида инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларни семантик майдонини танладик. Тадқиқот предмети сифатида шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг когнитив, прагматик, этнолингвистик хусусиятларини аниқлашни белгиладик. Магистрлик диссертациямизнинг мақсади - шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдонини когнитив, семантик ва қиёсий-типологик аспектда ўрганишдир. Қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда ишимизда қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни белгиладик: Ишимизда қўлланилган асосий тушунчаларни: когнитив семантик, прагматик, семантик майдон, лисоний бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари тушунчаларининг моҳиятини аниқлаш; 1. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдонини идентификациялаш методикасини ишлаб чиқиш; 2. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларни структур, семантик-стилистик ва концептуал белгилари асосида категорияларга ажратиш; 3. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларни прагматик характеристикалари асосида категориялаш; 4. Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг ментал структуралар, лисоний асосида когнитив моҳиятини ва уларнинг лингвистик ва экстралингвистик факторларга боғлиқлигини аниқлаш; 4 5. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар ўртасидаги миллий – маданий ўзига хосликларни аниқлаш. Магистрлик ишимизнинг илмий янгилиги қуйидаги ҳолатларда ўз аксини топади: 1) Шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар уларнинг структур- семантик, семантик-стилистик, прагматик, когнитив ва этнолингвистик характеристикалари билан ўзаро боғлиқликда таҳлил қилинади; 2) Инглиз ва ўзбек тилидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар илк бора қиёсий – типологик аспектда ўрганилади; 3) Киёсий-типологик таҳлил асосида инглиз ва ўзбек тилидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг миллий-маданий ўзига хос хусусиятлари аниқланади. Ишимизнинг илмий аҳамияти. Масалага когнитив ёндашув орқали эришилган натижалар инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантикасига доир анъанавий қарашларни янада тўлдиради ва бу борада баҳолаш категориясига доир тўпланган тажрибаларни янада бойитади. Ишимизнинг амалий аҳамияти. Тадқиқотимиз натижаларидан номинация назариясидан, қиёсий тилшуносликдан, когнитив лингвистикадан стилистика ва лексикология фанларидан махсус курслар ташкил қилишда, масалага доир курс ишларни бажаришда, шунингдек инглизча - ўзбекча, ўзбекча-инглизча луғатлар тузишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотни амалга оширишда қуйидаги илмий - тадқиқот методларидан фойдаландик: 1.Таҳлилимиз турли тизимларга тилларга мансуб тил материаллари асосида шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар тадқиқига бағишланганлиги ва улардаги универсал ва ўзига хос белгиларни аниқлашга йўналтирилганлиги учун қиёслаш-таққослаш методидан; 5 2.Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг идентификация қилишга ва семантик майдонини аниқлашга йўналтирилган кўпбосқичли дефиницион таҳлилни ўз ичига олган компонент таҳлил методидан; Диссертация ишимизнинг тузилиши: Иш - кириш, уч боб, ҳар бир боб учун хулосалар, саккиз параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 6 1 боб. БАҲОЛАШ КАТЕГОРИЯСИНИНГ ТИЛШУНОСЛИКДАГИ ЯНГИ ЁНДАШУВЛАРДАГИ ТАЛҚИНИ 1.1. Баҳолаш категориясининг умумий белгилари Баҳолаш категорияси узоқ пайтлардан бери фалсафа , мантиқ , тилшунослик фанларининг илмий текшириш объекти бўлиб келмоқда . « Баҳолаш » тушунчаси фалсафа ва мантиқда « айрим объектларнинг муайян қадриятлар асосида характерланиши » дея талқин қилинади . [ Ивин 1970:18] Баҳоловчи мулоҳаза одатда модаль рамка шаклида вужудга келиб , у қуйидаги қисм ёки компонентлардан ташкил топади : айрим қиёсланаётган объектларнинг қадриятларини белгиловчи « баҳолаш субъекти – шахс (ёки шахслар гуруҳи ); баҳолаш объекти ; баҳолашнинг характери - баҳолашнинг абсолют ёки қиёсий асоси - объектнинг ижобий ёки салбий баҳоланиши . [ Ивин 1970:53]. Баҳолаш бирликлари тилда кенг диапозонини ўз ичига олиб , мулоқот жараёнида муҳим аҳамиятга эгадир . Баҳолаш семантикасига доир қатор илмий ишлар амалга оширилганлигини ҳам таъкидлаш жоиздир ( Вольф , 1975:43; Зубов 1974:27). Тил реал олам ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларни « турли аспектларда акс эттиради , улардан бири баҳолаш муносабатидир : реал олам гапирувчи томонидан унинг яхши ёки ёмон , фойдали ёки фойдасиз ва ҳ . нуқтаи назардан характерланади ва бундай ижтимоий характердаги иккиламчи тасаввур тил структурасида жуда мураккаб тарзда ўз ифодасини топади ( Вольф 1975:67). Баҳолаш « семантик тушунча » сифатида лисоний ибораларнинг баҳоловчи мазмунининг моҳиятини акс эттиради . Уни «А (баҳолаш субъекти ) нинг фикрича Б ( баҳолаш объекти ) яхши ёки ёмон » тарзида ифодалаш мумкин . [Вольф 1975:5]. А.В.Куниннинг таърифича баҳ олаш бу одамнинг объектга нисбатан объектив-субъектив ёки субъектив-объектив муносабатидир. Бу 7 муносабат лисоний воситалар орқали эксплицит ёки имплицит ифодаланиши мумкин [Кунин 1980:162]. Қатор тадқиқотчиларнинг фикрича баҳолаш лисоний бирликлар орқали турли даржаларда ифодаланиши мумкин. Бу ўринда аффикслар, лексик бирликлар, сўз бирикмалари, фразеологик бирликлар, шунингдек тўлиқ фикр ифодаловчи жумлалар ҳам баҳоловчи семантикага эга бўлишлиги таъкидланади. Баҳолаш нуқтаи назардан айниқса лексик бирликлар муҳим ўринни эгаллайдилар. Н.В.Вольфнинг таъкидлашича «баҳолашни ифодаловчи лексиканинг қатор қатламлари мавжуд, улар қаторига биринчи навбатда турли-туман баҳоловчи семантикага эга бўлган сифат ва равишларни киритиш мумкин; Баҳолаш предмет ёки ҳаракат номларида, феълларнинг пропозиционал структураларида ҳам мавжуддир [ Djkma 1975: 6-7]. Лингвистик тадқиқотларнинг муайян бир қисми баҳоловчи маъноларнинг турлари ва уларнинг ифодаланиш воситаларини ўрганишга бағишланган (Арютунова 1985). Кўплаб тилшунослар томонидан масаланинг аксиологик томони, яъни баҳолашнинг эмоционал ва рационал жиҳатлари тадқиқ қилинади. [Болотов 2001:88]. Бу ўринда тилда соф эмоционал ва соф рационал баҳолашга бўлиниши шартли эканлиги ҳам таъкидланади. Бу табиий тилда соф эмоционал баҳолаш мавжуд бўлмаслиги билан изоҳланади, чунки ҳар қандай тил рационал аспектда воқеланади. Шунга қарамасдан тилда баҳолашнинг икки ифода воситаси мавжудлиги фарқланади ва улар баҳоланувчи объектнинг асосида эмоционаллик ёки рационаллик мавжудлигини кўрсатишга хизмат қилади. 8 Н.Д.Арутюнова, Е.М. Вольфларнинг таъкидлашларича, эмоция баҳолашнинг сенсор, этик, эстетик каби турлари билан ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин. Сенсор баҳолаш дейилганида ҳиссий тажрибалар орқали ифодаланадиган баҳолаш тушунилади. Сенсор баҳолаш туфайли эстетик ва этик баҳолашлар вужудга келади. Эстетик баҳолаш гўзалликдан қониқиш ҳислари туфайли вужудга келса, этик баҳолаш аҳлоқий ҳислардан қониқиш туфайли вужудга келади.[Арутюнова 1988:14-17]. Баҳолашнинг бу икки тури инсоннинг маънавий шаклланишининг, ахлоқий мўлжалининг бош омилларини ташкил қилади. Мавзу бўйича тўпланган лисоний материалларнинг кўрсатишича шахсни номинцияловчи бирликларга онтологик нуқтаи назардан ижобий ва салбий эмоционал баҳолаш характеристикалари хосдир. Атроф-муҳитни эмоционал аспектда акс эттириш ва идрок қилиш ҳар қандай тил вакилидан сўз ифодалаётган маъно ёки предмет ифодалаётган тушунча ўртасидаги муносабатни яхши англашни талаб қилади. Шахсни номинациялаш ҳолатларида баҳолашщнинг эмоционал аспекти кўзга яққолроқ ташланади ва бу инсон фаолиятининг эмоционал-ҳиссий соҳасига доир лексик бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланади. Шахсни баҳоловчи номинацияларда эмоционал баҳолаш билан бир қаторда ижтимоий баҳолаш ҳам иштирок этади. Тўпланган материалларимизнинг кўрсатишича, шахсни ижтимоий баҳолашга доир номинатив бирликлар лисоний шахсни ифодалаётганлиги учун ижтимоий контекстдан ташқарида талқин қилиниши мумкин эмас. Баҳолаш категориясининг ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқлиги уларни стилистик, прагматик, социолингвистик омиллар билан ўзаро 9 боғлиқликда вужудга келишлигидан далолат беради. Бинобарин, бундай бирликларни талқин қилишда айрим тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган тилнинг ва нутқнинг стилистик тузилиши жамиятнинг, ижтимоий гуруҳнинг, индвиднинг (шахснинг) эстетик, ахлоқий-этик, ғоявий ва билиш эҳтиёжларига йўналтирилган мақсадларига ҳам боғлик эканлигини ҳақидаги фикрларини ҳам ҳисобга олишни тақозо қилади. Шундай қилиб баҳолаш категорияси ҳақида юқорида билдирилган фикрлардан Н.Д.Арутюнова томонидан илгари сурилган фикрларни бу борадаги энг адекват лингвистик тушунча дея қабул қиламиз. Унинг фикрича баҳоловчи номинатив бирликлар дейилганида тилда ижтимоий турғунлашган ва тилда семантик бирликлар орқали субъектнинг объектив борлиқдаги нарсаларга, воқеаларга муносабатини ижобий ёки салбий, эксплицит ёки имплицит ифодалайдиган лисоний бирликлар тушунилади [Арутюнова 1988:73]. Бундай ёндашувга асосланиб баҳолаш категориясининг қуйидаги функционал характеристикаларини алоҳида таъкидлаш мумкин: 1) субъектнинг объектга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатини ифодалайди; 2) баҳолашнинг эксплицит ёки имплицит характерини кўрсатади; 3) баҳолашнинг лисоний бирлик семантикасида мустаҳкам ўрнашганлигини кўрсатади; 4) баҳолашнинг эмоционал характерда эканлигини кўрсатади; 5) баҳолашнинг ижтимоий характерда эканлигини ифодалайди. 10 1.2. Баҳолаш категориясини тадқиқ қилишда янгича ёндашувлар Баҳолаш категорияси тилшунослик фанида кейинги ўн йилликлар жараёнида коммуникатив, когнитив, прагмалингвистик, этнолингвистик ёндашувлар асосида янада ривожлантирилди. Айниқса бу ривожланиш коммуникатив-когнитив лингвистика замирида шаклланган янги концепцияларда кўпроқ ўз аксини топа бошлади. Ч.Стивенсоннинг фикрича баҳолаш адресатга (тингловчи) таъсир кўрсатишга мўлжалланади [ Stevens о n 1993:54]. Баҳолаш категориясининг лисоний бирликлар орқали идрок қилиш ва тингловчига таъсир қилиш нуқтаи назардан ўрганилиши унинг прагматик аспектини ташкил қилади. Бу борадаги тадқиқотлар эндигина бошланаётганлигини ва у атрофлича ўрганилмаганлигини таъкидлашимиз жоиз. Н.Д.Арутюнованинг фикрича « баҳолаш прагматик маънонинг яққол белгисидир». Шу нуқтаи назардан баҳоловчи белгиларга эга бўлган шахсни номинациялашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш уларни прагматик аспектда тадқиқ қилишни ҳам кўзда тутади. Бу ўринда номинатив бирликнинг моҳияти, белгилари ва унинг прагматик потенциясига алоҳида эътибор берилади. [Азнаурова 1988:36]. Ишимизда номинатив бирликларнинг прагматик аспекти махсус ўрганилади. Прагматика фани умуман олганда куйидаги муаммоларни ўрганади: 1) нутқ актлари ва уларнинг контекстда воқеланишини; 2) лисоний бирликларнинг интенционал, таъсир қилиш мақсадида матнда функцияга киришувини; 3) мулоқотнинг муваффақиятини ва эффективлигини таъминловчи воситаларни; 4) нутқни тингловчига интерпретация қилиш воситаларини; 5) адресатнинг фикр мазмунига муносабатини; 6) коммуникантларнинг ўзаро муносабатларини; 11 7) лисоний мулоқот жараёнини бошқарувчи конвенция ва қоидаларни ишлаб чиқишни [Сафаров 2009:27]. Охирги ўн йилликда лисоний бирликларнинг функцияга киришувининг прагматик аспектини тадқиқ қилиш республикамизда ҳам интенсив ривожланмоқда. Жумладан, масалага доир қуйидаги диссертация ишларининг бажарилиши фикримизнинг далилидир: «Ўзбек илмий матнининг синтагматик ва прагматик хусусиятлари» ( Хакимов, 2013) , «Ўзбек тилида прагматик семалар ва уларда субъектив муносабатларнинг ифодаланиши» (Тоҳиров 1994), «Сўз маъносининг прагматик компоненти ва унинг матнда актуаллашуви (ҳозирги замон инглиз прозасида шахсни ифодаловчи отлар мисолида) (Агаханянц 1989:38). Бу ўринда шахс номинациясининг прагматик аспектини тадқиқ қилган Л.С.Агаханянцнинг диссертация ишини алоҳида таъкидламоқ жоиз. Тадқиқотда муаллиф шахс номинациясидаги прагматик белги ўзининг эксплицит лингвистик ифодасини прагматик ахборотни билдирувчи махсус лисоний сигналлар орқали ифодаланишини аниқлайди. Сўз маъносининг прагматик аспекти муаллифнинг асосли фикрича, сўзнинг семантик структурасидаги прагматик компонентга боғлиқ ва у лексик маънонинг бир қисмини ташкил қилади. Прагматик белгиланган лексикага мансуб бўлган шахс номинациясига келсак, бу ҳолат бизнинг тадқиқотимизга ҳам бевосита тааллуқлидир. Муаллиф шахсни баҳоловчи номинацияларни таҳлил қилар экан, бундай лексик бирликларнинг муайян бир қисми прагматик маркерланганлигини аниқлайди. (3 боб, 3.1.). Тадқиқотимизнинг умумий вазифаларидан бири шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг прагматик таҳлили бўлганлиги учун ишимиздаги таҳлилда кўпчилик тадқиқотларда илгари сурилган сўзнинг семантик структурасидаги прагматик компонент лексик маънонинг маълум бир қисми эканлиги ҳақидаги ҳолатга таянамиз. 12 Шундай қилиб, шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар таҳлилини прагматик аспектда олиб борганимиз ҳолда, асосий эътиборни шахсни ифодаловчи номинатив бирликда лексикографик ифодаланган прагматик ахборотнинг характерига қаратамиз. ХХ асрнинг 80 йилларининг охирида, 90 йилларнинг бошларидаги прагматик тадқиқотлар когнитив тадқиқотлар билан аралашиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бугунги кунда прагматика ўзида лингвистик прагматика ва когнитив тилшуносликнинг умумий ҳолатларини қамраб олган фан сифатида шаклланди. Аммо лингвистикада бундай ёндашувдаги тадқиқотлар эндигина бошланаётганлигини таъкидлаш лозим. Шу нуктаи назардан ҳозирги замон хорижий тилларда когнитив ёндашувнинг мақсадга мувофиқ эканлигини исботловчи, номинация жараёнини когнитив-прагматик ёндашув асосида тадқиқ қилган А.В.Беккернинг диссертацион тадқиқотини (1999) алоҳида таъкидлаш жоиз. Прагматик таҳлил шунингдек тилга когнитив аспектда ёндашувни тақозо қилади, чунки сўзларни, ибораларни, матнларни, дискурсни интерпретация қилишда муайян фон билимларга эга бўлган инсоннинг когнитив тизими ишга тушади. Когнитив прагматика шу жиҳати билан лингвистик прагматикага нисбатан кенгроқ майдонда фаолият юритади, чунки у фикрни декодлаштириш билан шуғулланади , бу жараёнда муайян қоидаларга, схемаларга ва сценарияларга бўйсингани ҳолда экстралингвистик билимларга таянади. Инсоннинг лисоний хулқ-атворидаги прагматик унсурларнинг мавжудлиги муайян когнитив инфраструктурага боғлиқ. Бу инфраструктура таркиби инсонга, шахсга, муайян социумга мансуб кишининг тилни, маданиятни, ижтимоий муносабатлар меъёрларини билиши каби таркибий қисмлардан иборат бўлади [ Libeot 1992:29]. Катор илмий тадқиқотлар баҳолаш категориясининг билиш жараёни, когнитивлик билан чамбарчас боғлиқ эканлигидан далолат беради. «Объектив моҳият ва атроф-борлик қонуниятларига йўналтирилган 13 билиш жараёни, уларнинг инсон учун баҳоловчи мазмунини белгилаш одамларнинг прагматик фаолиятининг ўзаро чамбарчас боғланган томонларидир » [Меркулова 1993:87]. Бу ўринда билиш баҳолаш жараёнида иштирок этади, баҳолаш эса субъектнинг билиш фаоллигини йўналтириш учун хизмат қилади. Шундай қилиб инсон фаолияти, унинг билишдаги фаоллиги баҳолаш тизимида ўз аксини топади. Баҳолашни когнитив нуқтаи назардан ўрганиш тилда субъектнинг объектга баҳоловчи муносабати сифатида воқеланадиган концептлараро ўзаро боғлиқликни аниқлашни кўзда тутади. Бунда лисоний воситалар орқали ифодаланган баҳолаш тил сатҳларидаги лисоний бирликларнинг семантик хусусиятларидан бири сифатида ўрганилади. Баҳолаш жараёнининг ўзи эса табиий хулоса чиқариш жараёни билан узвий боғлиқ бўлган когнитив категория сифатида ўрганилади. Қабул қилинган ахборотни қайта ишлаш жараёнида ўрганилган янги билимлар инсон фикрлаш жараёнининг энг муҳим когнитив операцияларидан бири ҳисобланади. Тингловчи(китобхон) матндаги мазмунга таянгани ҳолда унинг ташқарисида ифодаланган фон билимлар орқали, маданий-маиший тажрибалар натижасида ҳосил бўлган янги ахборотни, тушунчани илғаб олади[Кубрякова 1996:67]. Баҳоловчи структурада баҳоловчи аспект энг муҳим роль ўйнайди. Т.А.Ван Дейкнинг таъкидлашича, одамлар кўпинча вазиятнинг айрим деталларини эсламаганлари ҳолда, унинг ижобий ёки салбий баҳоланишини хотраларида яхшироқ сақлаб қоладилар [Ван Дейк 1989:105]. Ч.Филлиморнинг фикрича баҳолаш бошқа когнитив репрезентацияларга нисбатан муайян устунликка эга ва шу сабабли биринчи навбатда фикрнинг ташқи структурасига асосланади. Баҳолаш айнан шу сабабга кўра кўпинча қўшма сўзлар структурасида алоҳида формантга эгадир. Ишимизда биз когнитив таҳлил воситаси сифатида когнитив тилшуносликда фунтаментал тушунчалардан бири бўлмиш Фреймни танладик. «Фрейм» тушунчаси тилшуносликка Ч.Филлемор томонидан 14 киритилган бўлиб, унгача бу тушунча Ф.Бартелеттнинг когнитив руҳшуносликка доир тадқиқотларида «схемалар» сифатида илгари сурилган эди. Ф.Бапртелеттнинг фикрича индвид ҳар қандай ахборотни идрок қилишда ўз онгидаги тайёр структуралардан фойдаланади, улар ахборотни эслаб қолинишига ёрдам бериб, унинг хотирасида ундан фойдаланиш имконияти туғилган вазиятларгача сақланиб қолади. Одам янги ахборотни қабул қилиб олар экан, уни ўз хотирасидаги анна шунга яқин бўлган ахборотлар билан солиштиради, қиёслайди ва бу орқали ўз хотира системасида унга муайян жой ажратади. М.Минский «фрейм» деганда инсон хотирасидаги аввалдан тўпланган тажрибадан фойдаланиб ҳосил бўлган, муайян стереотип вазиятда қўллаш мумкин бўлган янги тушунчани ифодалайдиган лисоний бирликни тушунади (34 бет). Фрейма структурасининг асосини предметни тасвирлаётган, унинг ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган «терминал» ташкил қилади. Шунга мувофиқ, фреймни дарахтга қиёслаш мумкин, унинг «юқори қаватлари» аниқ белгиланган бўлади ва бу фрейм учун муҳим ҳисобланади. «Пастки қаватлар» кўплаб терминаллардан (ячейкалардан) иборат бўлиб, улар муайян вазиятларда аниқ маълумотлар билан тўлдирилиши мумкин. М.Минский фреймларнинг тўрт типини таклиф қилади: 1) синтактик тасаввурга асосланган фреймлар; 2) семантик тасаввурга асосланган фреймлар; 3)_ стереотип вазиятларга асосланган фреймлар; 4) коммуникатив вазият моҳиятига асосланган фреймлар. Ф.Унгерер ва Х.Шмидтларнинг фикрича, фреймлар когнитив категорияларнинг фонини таъминнловчи ва улар орқали ассоциация қилинадиган когнитив контекстни тасвирлаш воситасидир[ Ungrer , Schmidt 1996 :220]. Фреймлар когнитив моделларга нисбатан хусусийроқ характерга эгалар ва уларнинг турларидан бири бўлиши мумкин. Муаллифлар фреймни билим ва эътиқодни репрезентация киладиган, алоҳида бирликларга мансуб бўлган ёки уларга тааллуқли бўлган когнитив моделнинг бир типи дея 15 ҳисоблайдилар[Ўша жой1978:17-19]. Фреймлар йиғиндиси одамнинг кундалик хулқ-атворини белгилаб беради, чунки уларда стереотип вазиятларга мос келадиган ахборотлар жамланган бўлади. Т.А.Ван Дейк концепциясида билим структураларни репрезентация қилувчи асосий тип сифатида «вазият моделлари» илгари сурилади. Унинг назариясига мувофиқ олам фрагментлари - вазиятлар инсон онгида модель шаклига киргани ҳолда идрок қилинади. Вазият моделлари асосида стереотип воқеалар ва вазиятлар ҳақидаги абстракт билимлар эмас, тил соҳибининг индивидуал тажрибаси, мақсад ва сезги хиссиётлари туфайли тўпланган хусусий билимлари ётади. Вазият модели модель схемаси доирасида ҳосил бўлади, у чекланган миқдордаги категориялардан ташкил топиб, вазиятни интерпретация қилиш учун қўлланилади. Айни пайтда бу схемалар турлича коммуникатив актлар жараёнида конкрет ахборотлар билан тўлдирилиб борилади. Тадқиқотимиз жараёнида биз Е.С.Кубрякова томонидан ишлаб чиқилган билимларни, борлиқнинг алоҳида фрагментлари номларини, бундай номлаш натижасида тилда фиксация қилинган, сақланаётган ва уларни бошқа авлод вакилларига узатадиган тилнинг «жойлаштириш» функцияси ҳақидаги қарашларига таянамиз [Кубрякова 1997:21]. Лисоний шаклларнинг маъноси эса тил белгилари орқали ифодаланган муайян билимлар, концептлар структурасидан ташкил топади [Ўша жой1978:64]. Лисоний бирликларнинг маъноси турли хил ахборотларни ўз ичига олган, у ёки бу концепт билан боғланган когнитив структуралар орқали ифодаланиши мумкин. Улар ҳам ўз навбатида янги тажрибалар тўпланиши натижасида оламни билиш жараёнида ҳосил бўлади. Баҳолаш категориясини тадқиқ қилишдаги янгича ёндашув шунингдек уни миллий - маданий ўзига хослик планда ўрганишни ҳам тақозо қилади. Сўз семантикасини миллий-маданий ўзига хослиги жиҳатидан тадқиқ қилиниши ХХ аср ўрталарида тилшуносларнинг асосий диққат 16 эътиборларида бўлди. Бу даврда сўз семантикасининг таржима муқобилларини тадқиқ қилишга доир тадқиқотлар ҳам кенг амалга оширила бошланди ва бу сўз семантикасидаги миллий-маданий хусусиятларни ўрганишга йўналтирилган катта миқдордаги ишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Натижада тадқиқотчилар турли тилларда кўпинча сўзнинг семантик ҳажми у ифодалаётган тушунча билан мос келмайди, деган хулосага келдиларки, бу сўз ифодалаётган семантик маънонинг ўзига ҳослигини махсус ўрганиш лозимлигидан далолатдир. Миллий-маданий ўзига хослик тилнинг фонетик, лексик, фразеологик, сўз ясаш, синтаксис сингари барча қатламларида ўз аксини топади. Тадқиқотчиларнинг фикрича миллий - маданий ўзига хослик айниқса тилнинг лексик қатламида ёрқин ўз ифодасини топади. Таниқли тилшунос Ш.Сафаровнинг фикрича миллий-маданий ўзига хосликни дастлаб « турмушнинг ижтимоий-этник ва миллий – маданий ва тил соҳиблари яшаётган муҳит билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган лексик қатламдан қидириш лозим» [ C афаров 2013: 149] . Тадқиқ o тларда лисоний бирликларнинг миллий-маданий ўзига хослигини изоҳлашда бир-бирига тўғридан-тўғри қарама-қарши қарашларни ифодалайдиган икки хил нуқтаи назар кўзга ташланади. Уларнинг биринчисида ифодаланган фикрларга кўра миллий-маданий ўзига хослик фақат хос сўзлар – реалиялардагина мавжуд бўлиши мумкин. Реалиялар ва уларнинг ифодаланиш воситалари қатор олимларнинг тадқиқотларида атрофлича ёритилган. Масалан, А.В.Федоров реалиялар қаторига бошқа халқларнинг турмушида, тушунчаларида мавжуд бўлмаган соф маҳаллий тушунча ва ҳодисалар номини ифодаловчи сўзларни киритади. Болгар таржима назариясининг йирик вакиллари С.Влахов ва С.Флоринлар эса хос сўзлар (ва бирикмалар) қаторига географик муҳит, маданият, турмуш ва халқнинг ижтимоий тарихий ҳаётига хос бўлган, миллий, маҳаллий ва 17 тарихий колоритни ифодаловчи, бошка халқлар тилида мавжуд бўлмаган предмет, тушунча, ходисалар номини киритади [Влахов, Флорин 1986: 438]. Хос сўзлар орқали ясалган баҳоловчи номинциялар қиёсий планда ҳалигача махсус тадқиқот объекти бўлмаганлигини таъкидлаш жоиз. Юқорида келтирилган асосий ҳолатлардан келиб чиққанимиз ҳолда ишимизда баҳоловчи номинацияларни таҳлил қилишда а) баҳолашнинг эмоционал характерига; б) баҳолашнинг прагматик йўналтирилганлигига; баҳолашнинг когнитив асосларига; баҳолашнинг ижтимоий ва миллий характерига асосий эътиборни қаратамиз. 18 Биринчи боб бўйича хулосалар Мавзуга доир адабиётлар таҳлили шахсни номинациялашнинг умумий ва қисман баҳоловчи номинациялар бўйича ўз ечимини кутаётган муайян муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Баҳоловчи номинатив бирликлар тадқиқотини тилшуносликнинг когнитив, прагмалингвистика, этнолингвистика каби янги йўналишларда олиб борилиши бундай лисоний бирликларни бахоловчи потенциалига, когнитив моҳиятига ва прагматик йўналтирилганлигига боғлиқ қатор масалаларни янгича ёндашув имкониятини яратади. Ишимизнинг ушбу бобида шахс номинациясини унинг баҳоловчи потенциали нуқтаи назардан ўрганишимиз: а) бу лисоний бирликларнинг юқори даражада баҳоловчи потенциалга эгалигини; б) баҳоловчи номинатив бирликлар эмоционал характерда бўлишлигини; в) баҳоловчи номинатив бирликлар когнитив асослар натижасида вужудга келишлигини; г) баҳолашнинг прагматик характерда бўлишлигини; д) баҳолашнинг ижтимоий ва миллий омилларга боғлиқ бўлишлиги ҳақидаги хулосаларга олиб келди. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг юқори даражада баҳоловчи потенциалга эга бўлишлиги шахс номинациясининг онтологик жиҳатдан ижобий ёки салбий баҳолашга мойил бўлган лисоний шахсга йўналтирилганлиги билан изоҳланади. Шахсни номинациялашда эмоционал баҳолаш билан бир пайтда ижтимоий жиҳатдан баҳолаш ҳам иштирок этади Шахсни номинациялаштиришнинг ижтимоий шарт-шароитларга боғлиқлиги уни стилистик, прагматик, ижтимоий характеристикаларини узвий боғлиқликда ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Баҳолаш категориясига доир илмий манбаларни таҳлил қилиш , шунингдек шахсий кузатувларимиз асосида бу категориянинг айрим ўзига хос хусусиятларини 19 аниқлаш имкониятини берди. Бу ўринда биз Н.Д.Арутюнова тадқиқотларида илгари сурилган баҳолаш категориясининг таърифига таянамиз: «Баҳолаш бу ижтимоий жиҳатдан муайян социумда турғунлашган ва визуал жиҳатдан лисоний бирликлар семантикасида эксплицит ёки имплицит равишда субъектнинг борликдаги объектларга ижобий ёки салбий муносабатидир. У компонент сифатида баҳоловчи субъектнинг ва баҳолонувчи объектнинг мураккаб ўзаро алоқаларида ўз аксини топади» [Арутюнова 1988:86]. Бундан келиб чиққан ҳолда баҳолаш категориясининг қуйидаги характеристикалари аниқланди: 1) баҳолаш субъектнинг объектга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатини ифодалайди; 2) баҳолаш эксплицит ёки имплицит ифодаланиши мумкин; 3) баҳолаш лисоний бирликнинг семантикасида турғунлашади; 4) баҳолаш эмоционал характерда бўлади; 5) баҳолаш ижтимоий шарт-шаро и тилар билан боғлиқ ҳолда вужудга келади. 20 2 боб. БАҲОЛОВЧИ НОМИНАТИВ БИРЛИКЛАРНИНГ СТРУКТУР- СЕМАНТИК АСПЕКТДА ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ 2.1. Семантик майдон тушунчаси Баҳоловчи номинатив бирликларнингг структур – семантик таҳлил қилишдан олдин ўрганилаётган бирликларни таксомоник таҳлил қилиш зарур. Бундай вазифа умуман семантик майдон муаммосига ва айни пайтда баҳоловчи номинатив бирликлар семантик майдонига ҳам тааллуқлидир. Маълумки ҳозирги замон тилшунослигида семантик майдон тушунчаси маъно ва функцияларининг ўхшашлиги асосида бирлашган лисоний воситаларнинг йиғиндиси сифатида талқин қилинади. «Майдон» атамасининг таърифи масаласи унинг асосини аниқлашдаги турлича атамалар билан боғлиқ. Кўпчилик тадқиқотчилар майдон тушунчасини аниқлашда биринчи навбатда тилнинг луғат таркибидаги икки омилни, экстралингвистик ва соф лингвистик факторни ҳисобга оладилар. Биринчи асос лексикани тасниф қилишдаги мантиқлилик, тушуниш категориялари билан боғлиқ. «Мантиқийлик категориясига асосланган ва «майдон» атамаси қўлланилмасдан (семантик майдон нгазарияситнинг вужудга келишидан олдин) аниқланган дастлабки сўзлар гуруҳи инглиз тили материаллари асосида тузилган идеографик луғатларда ўз аксини толган эди. А.А.Уфимцеванинг таъкидлашича, тилшуносликда майдон тушунчасининг шаклланишига унинг экстралингвистик моҳиятини аниқлашга йўналтирилган ХХ асрнинг 20-30 йилларида В.Гумбольдт томонидан ишлаб чиқилган «тилнинг ички шакли» ҳақидаги ғоялари катта таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, семантик майдон назариясининг ривожланиш босқичларининг барчасида майдон асосини аниқлашда лингвистик ёндашув экстралингвистик ёндашувдан устун бўлиб келганлигини кўрамиз. Аммо бу ҳолда ҳам экстралингвистик омиллар ҳисобга олинади, чунки майдонни аниқлашда асос вазифасини бажарувчи сўз ифодалайдиган маъно албатта 21 объектив борлиқ реалиялари билан, ижтимоий турмуш ва одамлар тажрибасига асосланади. Лингвистик майдон типларини чегаралаш нафакат лингвистик ва эктралингвистик факторларни, балки лингвистик фактор тушунчасининг «қўпмаънолилиги»ни ҳам ҳисоб олган ҳолда аниқланади. Бунда биринчидан, лингвистик факторнинг «кўпманолилиги» дейилганида тасниф қилинаётган сўзларнинг маъно структуралари, уларнинг грамматик жиҳатдан расмийлаштирилиши, тил белгиларининг функциялари; иккинчидан, майдон ҳосил қилишда структур факторни, мураккаблиги (макро ва микро майдонлар) майдон компонентлари ўртасидаги турлича семантик корреляциялар ҳам ҳисобга олинади. Экстралингвистик ёндашувда тилшуносликда тематик гуруҳлар сифатида тасниф қилинадиган майдонларнинг типлари аниқланади. Одатда тематик гуруҳлар дейилганида, муайян предмет сферасини ифодалайдиган сўзлар гуруҳи тушунилади, яъни бундай гуруҳларнинг элементлари денотатив умумийлик асосида бирлашади. Бундай майдонга инсон танаси аъзоларининг номи, қушлар, ҳайвонлар номларини киритиш мумкин. Тадқотчиларнинг фикрича бундай гуруҳларнинг ажратилиши тилдан ташқаридаги критерияларга асосланади, шу сабабли бундай гуруҳга кирувчи сўзларнинг умумий семантик белгилари мавжуд бўлмайди. «Семантик майдон» тушунчаси семантик умумийлик принципи асосида бирлашган лексик бирликлар мажмуига нисбатан қўлланилади.Семантик умумийлик дейилганида эса, муайян майдонга кирувчи бирликларнинг қайсидир семантик қатламлардаги ўхшашликлари, коммуникатив ёки структуравий функцияларидаги умумий семантик белгилари назарда тутилади [ Щур 1974:54 ]. Турли тартиблардаги лексик-семантик гуруҳлар бир-бирларидан умумий семантик элементларнинг миқдори билан фарқланадилар. Бу миқдор қанчалик кўп бўлса, лексик-семантик классда репрезентация қилинувчи 22 тушунчалар бир-бирларига шунчалик яқин туради ва бу синфга кирувчи сўзлар ўртасидаги семантик боғланишлар зич бўлади. Бундай талқинда асосий урғу бу синфга мансуб бўлган сўзларда бирнеча умумий семантик компонентлар бўлиши мумкинлигига қаратилади. Ишимизда айнан мана шу ҳолатга диққат-эътибор қаратамиз ва мавзу бўйича тўпланган материалларимиз семантик майдонни бир неча семантик белгилар асосида таҳлил қилиш имкониятини яратади. Биз томондан ажратилган ҳар бир гуруҳ сўзларда асосий сема «шахс»нинг мавжудлиги ва лексик семантик гуруҳнинг типига кўра қўшимча семаларга эгалиги билан характерланади. Бундай қўшимча семалар қаторига жинсни, ёшни, касбни, дунёқарашни, ташқи кўринишни ифодаловчи семаларни киритамиз. Бундан ташқари, таҳлил қилинаётган ҳар бир гуруҳда «яхши» ва «ёмон» баҳоловчи семаларнинг мавжудлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Шу нуқтаи назардан биз таҳлил қилаётган майдонни семантик-стилистик майдон сифатида талқин қилиш имконияти мавжуд. Чунки бу ўринда стилистик компонент ҳам иштирок этади. Бу ҳолда уларни эмоционал баҳолашнинг стилистик компоненти дея талқин қилиш мумкин. Биз ўз ишимизда семантик майдон муаммосини баҳоловчи номинатив бирликлар семантик майдони чегараларини аниқлаш мақсадида ўрганмоқчимиз. Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдони чегараларини аниқлаш сўз маъноси структурасини, унинг семалар таркибини тадқиқ қилишни кўзда тутади. Шу туфайли ишимизда шахсни бахоловчи номинатив бирликларни инглиз ва ўзбек тилларидаги луғатларда шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг луғавий дефинициялари орқали ўрганишни режалаштирдик. Маълумки, луғатлар лисоний бирликларни тадқиқ қилишда энг ишончли манбалар ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳоловчи компонент критерияларини аниқлашда ва уни турларини талқин қилишда турли 23 луғатларда қўлланилган луғат дефиницияларини ва луғат белгилари системасини семантик таҳлил қилишни мақсад қилиб қўйдик. Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг дастлабки ижобий ёки салбий баҳолашнинг ( мақуллаш, маъқулламаслик; ҳазил, киноя, илтифотсизлик, менсимаслик, нафрат, эркалаш ва ҳ.) лексикографик критерияси сифатида луғат белгилари (словарная помета) қўлланилади. Бундай лексикографик белгилар луғатларда инглиз тилида қуйидаги сўз ва иборалар орқали берилади : abusive and humor , apprec , contemot , derog , disrespectful , joc , reprobation , playful ; ўзбек тилида: кичк., эркал., салб., сўк., нафр.. Баҳоловчи номинатив бирликларни ёппасига танлаш, фақат лексик- семантик вариантдаги баҳолашни кўрсатувчи луғат белгиларига таяниш назаримизда баҳоловчи номинатив бирликларни аниқлаш учун етарли эмас. Луғавий белги баҳоловчи номинатив бирликларни фарқлашда ягона критерий эмас, чунки баҳолаш дефинициянинг ўзида ҳам ифодаланиши мумкин. Кошелнинг таъкидлашича, луғат белгисининг баҳолаш критериясини белгилашда етарди омил бўла олмаслиги баҳолашнинг сўз маъносини лексикографик ифодаловчи индикаторлик критериясига мурожаат қилишга мажбур қилади. Бундай индикаторлар сифатида узларида икки аспектни: белгини ифодалаш ва ижобий ва салбий баҳолашни ифодаловчи аслий сифатларни кўрсатиш мумкин. Инглиз тилида ижобий баҳолашни бирламчи ва асосий индикатори сифатида « good » c ифатини, салбий баҳолашда « bad » сифатни, ўзбек тилида «яхши» ва «ёмон» сифатлари қўлланилади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, луғавий белгилар ҳар доим ҳам баҳолаш характеристкасини тўлиқ акс эттира олмайди. Таҳлил қилинаётган номинацияларнинг баҳоловчи ҳарактеристикасини тўлиқ очиш мақсадида бу ўринда ассоциатив майдон назариясидан ҳам фойдаланамиз. Тадқикот объектимиз шахсни ифодаловчи субъект бўлганлиги учун « person » шахс ва 24 баҳоловчи « good », « bad » индикаторининг ассоциатив алоқаларини акс эттирувчи Роже Тезаурусидан фойдаланамиз. Бу ўринда идентификаторлар талқиннинг бош элементи ҳисоблансалар-да, аниқланиш сўзнинг энг умумий белгиларини кўрсатади ва улар ифодалайдиган баҳолашни чегараламайди. Шахс-антропонимлар номинациясининг умумий индикаторидир. Антропономик лексиканинг индикаторлик чегаралари ҳар доим ҳам аниқ белгиланган бўлади. Уларнинг лугавий дефинициялари инглиз тилида « person » ёки унга яқин бўлган individual , Human being , fellow , one , someone , cusnomer , character , chap , male , personage , man , gentelemen , parent , youngster , female , woman , lade , bride , gril , guy , boy , spoise индикаторлари билан ифодаланади. «good» - good, goodly, fine, superfine, most desirable, advantageous, heavent- saent, beneficia, worth-while, valuable, praiseworthy, moral, virtuous, pleasurable, famous, great, splendid, wonderful, terrific, superlative, approuvable and etc. « bad » - arrant, vile, ill – conditioned, gross, black, poor, mean, wretched, miserabke, low-grade, execrable, awful, inferior, shoddy, ropy, useless, faulty, clumsy, deseased, wicked, guity, wrongful, wrong, inworthy, shameful, scandalous, discreditable, sad, Melancholy, lamentable, deplorable, despicable, pitiable, pitiful,distressing, unendurable, harmful, maleficent, disadvantageous, destructive, deadly, dear, insalubrious, horrible, dreadful, scruffy, foul, rotten, lousy, putrid, sickening, revolting, disliked, loathsome, detestable, hateful, vulgar low and etc. Луғат дефиницияларида «good» ва « bad » лексемалари семантик майдонида юқорида кўрсатилган компонентлардан бирининг мавжуд бўлишлиги уларнинг баҳоловчи маъносининг индикаторлари вазифасини бажаради . Масалан , good-fellow – virtuous man, agreeable person (COD) лексемаларида стилистик баҳоловчи белгилар ( пометалар ) мавжуд эмас , шундай бўлса - да , бу номинацияларда ижобий баҳоловчи характеристикага эгалар . Бу ҳолат «good» семантик майдонига кирувчи «virtuous» 25 индикаторининг ўзи ижобий баҳоловчи характеристикага эга эканлигидан далолатдир . Ёки wretch-very unfortunate or miserable person; despicable person(COD) ибораларида «unfortunate», «or miserable», « despicable » индикаторларининг мавжудлиги баҳтсиз , бечора одам ҳақидаги салбий баҳоловчи индикаторлар ҳисобланади . Ўзбек тилидаги « яхши » « ёмон » ва « шахс » индикаторлари билан ясаладиган семантик майдонни аниқлашда ассоциатив луғатларнинг мавжуд эмаслиги сабаб « Ўзбек тилининг изоҳли луғати » ( Ўз ТИЛ ),» Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати » , Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати » дан фойдаланишга тўғри келди . Уларда « шахс », « яхши », « ёмон » лексемалари қуйидагича талқин қилинади : « Шахс » - одам , жон , эркак , аёл , қиз , йигит ва б . ( ЎзТИЛ ). « Яхши » - дуруст , тузук , бинойи , бинойидек , жойида , соз , нозандай , ( ноппа - нозандай , ноппа - нозин ), боп , боппа , ажабтовур , аъло , пошшахон , қойил , қойилмақом , афзал , ортиқ , яхши , саҳий ( ЎзТИЛ ). Ёмон – ярамас , расво , нобоп , булмағур , бузуқ , ифлос , разил , бадкирдор , номард , бадкор , олчоқ , пасткаш , нодуруст , аблаҳ , бемаъни , нодон , қолоқ , тентьак , тубан , жирканч , қабиҳ , манфур , нафратли , чаток , телба , девона , жинни , манфур , ноқобил , ўжар , қайсар , лаёқатсиз ( ЎзТИЛ ). Худди инглиз тилидагидек сўз семантик структурасида баҳоловчи компонентни мавжудлигини исботлаш учун луғат дефиницияларидаги баҳолашнинг аксиологик индикаторларини аниқлашга уринамиз . Масалан , « расво » лексемасининг аксиологик индикаторлари қуйидагича белгиланган : 1. Ножўя ҳатти - ҳаракати , юриш - туриш билан эл назаридан қолган ярамас , разил , расво одам . Бунда шахсни салбий баҳоловчи , « ёмон » семантик майдонига кирувчи ярамас , разил индикаторларини кўрамиз . Аксинча « валинеъмат » лексемасида олийҳиммат , сахий одам , хайр саҳоватли , қўли очиқ одам сингари ижобий баҳоловчи индикаторларни кўрамиз . 26  Инглиз тилидаги қатор шахсни номинациялаштирувчи бирликларда юқоридаги усул билан баҳолаш критерияларини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги сабаб , уларни кўпзинали дефиницион таҳлил орқали аниқлашга тўғри келди . Масалан : servile- selfish- clumsy-cruel –brutal –boastful – shameless – slovenly – licentious-servile. Бундай ҳолатни ўзбек тилидаги лексемаларни қуйидагича дефиницион таҳлилида ҳам кўришимиз мумкин : Аблаҳ – бемани , - ножўя - номуносиб - бемаза ишлар қиладиган – қилиқлари ёмон - ярамас - бўлмағур - разил , паст – салб . Арзимаган нарсанинг юзига борувчи , пасткаш . Шундай қилиб шахсни баҳоловчи номинацияларни комплекс идентификациялаш қуйидаги комплекс усуллар орқали амалга оширилди : -лугат белгилари орқали идентификациялаш; - луғат дефиницияларининг таҳлили; - ассоциатив майдон методи орқали; -кўпзинали дефиницион таҳлил орқали. Тадқиқот мавзуси бўйича материаллар танлашнинг бундай комплекс методлари шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдони чегараларини тўлиқроқ ва объектив аниқлаш имкониятини беради. Юқорида келтирилган критерияларга асосланиб ишимизда қуйидаги луғатларда берилган баҳоловчи номинатив бирликлардан фойдаландик:; « Nhe Concise Oxford dictijnary of Current English », « Websters Ntw International Dictionary of the Tnglish Language », « Rogets Thesaurus of Tnglish words and phrases », « Longman Dictionary of Tnglish Language and Culture », « Краткий англо-русский лингво-странаведческий словарь», « Ўзбек тили изоҳли луғати», « Ўзбек тили синонимлар луғати», « Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати» . Инглиз тили бўйича таҳлил қилинган бирликлар сони 1800 тани, ўзбек тили бўйича 600 тадан ортиқни ташкил қилди. Ҳар иккала тилдаги бирликларнинг миқдорий жиҳатдан фарқланиши бизнингча, бу тиллардаги 27 баҳоловчи номинатив бирликларнинг фактик миқдори билан эмас, ўзбек тилидаги лексикографик манбаларнинг кам миқдорда ўрганилганлиги билан изоҳланади. 2.2. Шахсни баҳоловчи номнацияларнинг семантик-стилистик типлари қиёсий планда 28 Баҳолашнинг лексик-семантик майдонини аниқлаб олиб, шахсни баҳоловчи номинацияларни лексик-семантик дифференциялаштиришни баҳолашнинг ички семантик майдонида давом эттирамиз. Таклиф қилинаётган таснифнинг семантик асоси ифодаланаётган предметлар ва ҳодисалар категориясининг предметлик сфераси ҳисобланади. Бу пландаги лисоний материал таҳлили инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳоловчи номинатив бирликларнинг лексик-семантик гуруҳларини аниклаш имкониятини беради. Аниқланган лексик-семантик гуруҳларни аниқ репрезентация қилиш мақсадида уларни жадвалларда ифодалашни маъқул кўрдик. 2.1. жадвал. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинацияларнинг лексик семантик гуруҳлари Лексик-семантик гуруҳ номи Инглиз тилида Ўзбек тилида 1.БНБларнинг шахмни характерловчи лексик-семантик гуруҳи (ЛСГ ) а) миллатига кўра б)Этник келиб чиқишига кўра: 2. Одамни биологик жинсига кўра характерловчи баҳоловчи номинцияларнинг a) Frenchy, jap, wop, chine, b) chinawomen, schnorrer, Nip, hogen- mogen etc. c) Nigger, neger, nigra, gtgress, red, spade, yellow etc. Hen, mouse, whippet, willy-boy, woman, Лўли Аёл , муштипар , ёсуман , йигитча ва б . 29 ЛСГ miss, Judi etc. 3.Одамни ёши ва жинсини характер- ловчи баҳоловчи номинатив бирлик- ларнинг ЛСГ 4. Одамнинг ташқи кўринишини характерловчи баҳоловчи номинатив бирликлар а ) болалик : baby,bantling, brat, bud, chick, child, duckling, elf, imp, kid, kiddy, kidling, sunbeam, branch, ewelamb etc. б ) ўсмирлик ва ёшлик : Filly, gal, chappie, chappy, petticoat, bud, lass, lassie, doll, redstreak, urchin, duck. в ) ўрта ёш : Zazoo, partlet, female, cat etc. г ) қарилик : and old buffer, baby- statcher, crone, cailleach (cailliach) grimalkin . а ) жисмоний жиҳатларига кўра : Molly, poof, pudge, wreck, pantywaist, weakling, weed, feeling, slapper, husky, Valkyriam. Дилбанд , кўзнури , нинни , бувак , арзанда , жажжи , жигарпора , жужуқ , жўжа , ўщоқ , ойча , тойлоқдай , тирноқ . Йигитча, навжувон, навниҳол, бўз, ниҳол ва б. Мастон, хўроз, бўроз, муштипар, асира, лўли ва б. Оқсоқол, мўйсафид, кампир ва б. Зўр,барзанги, йўғон, гумбаздай, дев, гумбаз , 30 5 .Одаманинг ижти - моий мавқесига кўра баҳоловчи номинатив бирликлар ЛСГ 6. Даромадига кўра баҳоловчи номи - натив бирликлар ЛСГ 7.Одамни ақлий қобилиятига кўра баҳоловчи номина цияларнинг ЛСГ б ) кўрнишининг ёқимлилиги , гўзал - лиги , кўримсизлиги , хунуклигига кўра : hag, ape, lemon, good- looker. Popsy . в) Бўй-бастига кўра: shrimp, runt, spindle- shanked, spindle, scaffold, hypermeter, dumpling, Lilliputian etc. г) ташқи киёфаси, кийимлари ( пала- партишлик, ифлос лик ): piggy-wiggi, trapes, grub, stattern, dolly, daggletail, dowd, draggle-tail, faggot, pig. Noise, wheel- hat, higher up, knight, clown, nanjandrum, a very important person, princeling, pumprin, somtbode, influential, big shot, big fish, careerist, place- hunter, азим, азамат, пахлавон ва б. Барно, бақа, бақалоқ, бойтерат, нозанин, ниҳол. Довюрак, резги. Ивирсиқ, калтадум, ипирисқи, палапартиш. 31 8. Одамнинг хулқ атвори ва характе - рини баҳоловчи номнацияларнинг ЛСГ 9.Одамни муомала маданиятига кўра баҳоловчи номина- цияларнинг ЛСГ 10.Қариндошлик ва оилавий муносабатга кўра баҳоловчи номина- цияларнинг ЛСГ 11.Одамни дунёқарашига кўра баҳоловчи номина- цияларнинг ЛСГ 12. Кишини мифик образлар орқали баҳоловчи номнация- ларнинг ЛСГ house-boy, small fry, red nect. Plutocrat, silk-stocking, tinny, zillionaire, West- Ender, Vidas, Croesus, nabob, oof-brid, pan- handier, pilgarlic, lack- all, poor, lazaruc, mumper. Hedge-pruest, heathen, a wise head, a wooden head, highbrow, goosey, goose-cap, clod-pate, cow, chucle-headed, cabbage-head, stupid, donkey, dumbbell, noodle, dunce, Boeotian, wooden- head, owl. Pizz, pop-wallah, party bummer, Trojian, gay Greek, tiger, chatterer, blfbber, Drown-nose sentor, chrysoctom, Don juan, jokesmith, Johnny- on-the Spot. Ота,карвонбоши, манман, анди, лофчи, мансабдор, манфаатпараст, манфаатдор, мутасадди, бош-қош, маздур, малай, босқоқ. Мулкпараст, танти, молпараст, баднафс, бақувват, бойвачча, йўқсил, мискин, бечора, нотовон, гадо, ночор, гадойвачча Луқмон, мирза, калла, мияли, бош, бошли, оқила, оқил, олтин, донишманд, қора, залпис, аидол, анқов, ахмоқ, оқмия, овсар, лаққа, лақма, телба, 32 13.Одамни машғулоти, касби, меҳнат фаолиятига кўра баҳоловчи номинацияларнинг ЛСГ A bad fctor, intimate, infanticide, king-riller, fratricide, fruit, bobber, chummy,fender gril – friend, paper-tuger Hubby, kickie-wickie, detrimental, doctress, sage, jokefellow, cuchold, home-brid, hehussy, granny, nagger, Penelope. Politician, theorizer, visionary, Don Quixote, Junker, fan? Fanatic. Fuddy-duddy, idealist, peace-monger. Fewfaw-fum, lamif, charmer, scratch, vixen, witch, hell-cat, harridan, old hag, voodoo, miracle man, mag. Galen, Hippocrates, пайтавақулоқ, тентак. Ландавур, ойимсупурги, бузуқчи, баландпарвоз, бир қоп янғоқ, кажава қорин, дала боласи, бойвачча. Жазман, дийдор, рақиб, надима, кушанда, каллакесар, маҳбуб, Рафиқ, жигарбанд, жигар, келинбола, куёвбола. 33 head-feller, pill-pedler, pill-bag, piss-pot, vet, castoroil, artist, Medico, eye-doctor, professor, school-meaam, hedgewriter, Inkster, prodonna, news- man. Зоҳид,қаландар, муҳофазакор, фанатик, идеалист, расмиятчи. Ажина, алвасти, пари, ялмоғиз, паризод, дев, фаришта. Нависанда, куйчи, майнабоз, аскар, бола, фаранг,пир, устабузармон, миршаб Юқорида ажратилган баҳоловчи номинацияларнинг лексик–семантик гуруҳлари қандайдир даражада шартли характерга эга, чунки тилда уларнинг аниқ чегаралари бўлмайди ва улар ўзаро боғлиқ ва ўзаро бир-бирларини тақозо этишади. Тўпланган материалларимизда бир пайтнинг ўзида бир неча ЛСГга мансуб бўлган номинацияларни учратишимиз мумкин. Уларнинг аниқланиши жуда муҳим, чунки улар семантик белгиларига кўра баҳоловчи номинацияловчи бирликларнинг муҳим дифференциялаштирувчи умумий қонуниятларини акс эттиради . Баҳоловчи номинацияларнинг лексик-семантик гуруҳларига доир таҳлилимиз уларнинг гуруҳланишдаги уммумий қонуниятларни ва ўзига хос 34 хусусиятларини ажратиш имкониятини берди. Таҳлил натижаларига кўра инглиз ва ўзбек тилларида лексик-семантик гуруҳлар типларига кўра ўзаро бир-бирларига мос қелишлиги аниқланди. Бу кўпчилик тадқиқотчилар томонидан тан олинган инсоният тафаккурининг умумийлиги, бир хил кечишлиги ҳақидаги ғояларининг тўғрилигини тасдиқлайди. Айни пайтда таҳлил қилинган материалларнинг ўзбек ва инглиз тилидаги миқдорий фарқланишини ҳам таъкидлаш жоиз. Бу юқорида таъкидлаганимиздек, ўзбек тилида лексикографик манбаларнинг камлиги билан изоҳланди. Масалан, инглиз тилидаги инсонни миллий ва этник белгиларига кўра баҳоловчи номинациялар миқдори 80 бирликни ташкил қилса, ўзбек тилида бу лексик семантик гуруҳга кирувчи бирликлар бор-йўғи 4 тани ташкил қилади. 2.3. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг стилистик маъносининг лисоний моҳияти Баҳоловчи номнатив бирликларнинг стилистик маъносини лисоний таҳлил қилиш баҳоловчи номинацияларнинг стилистик маъносини шакллантирувчи лингвистик механизмларни аниқлашни кўзда тутади. Биз таҳлил қилган материалларда баҳоловчи номинацияларнинг стилистик белгилари кўп ҳолларда иккиламчи номинация, яъни маънонинг ассоциатив ўхшаш белгилари асосида ёки тилда ташқаридаги элементларнинг айрим хусусиятлари аввал мавжуд бўлган номлар асосида қайта идрок қилиш асосида вужудга келади. (ЛЭС,1990). Масалан, « frog » лексемасининг лексик-семантик вариантлардан бирида салбий баҳоловчи образли маъно мавжуд. Бу лексеманинг эмотив баҳоловчи хусусияти уни ҳам метафора, ҳам метонимия сифатида кўчма маънода қўлланилиши билан боғлиқ. 35  Лексеманинг метафорик қўлланилиши натижасида « frog » ва « frenchman » c ўзлари ўртасида оламга нисбатан кескин салбий, менсимайдиган муносабат ифодаланади. Метонимик қўлланилиш асосида эса экстралингвистик омил: французларнинг таом сифатида қурбақа ейишлари назарда тутилади: Frog – 1…2. slang a Frenchman (COD)/ Бошқа бир мисолда « pigtail» сўзи ҳам метафорик , ҳам метонимик қ ў лланилишини кўрамиз . Унинг луғат дефинициясида берилишига эътибор берайлик : Pigtail -1…2. A tight braid of hair hanging down from bask of head. 3. Trans, ont who wears a pigtail, a Chinese ( WNID-vol 2)/ Худди шундай ҳолатни ўзбек тилидаги « ойимсупирги », « лайча », « норбачча », « хумкалла » сўзларининг луғавий дефиницияарида ҳам кўришимиз мумкин : Ойимсупирги - 1. Поясидан супурги қилинадиган , 2 . Шу ўсимлик поясидан боғланган супурги . 3. Кўчма маънода : Супургидек эгилиб - букиладиган , мулойим одам ҳақида . ( ЎзТИЛ ). Бу лексеманинг кўчма метафорик маъноси лексик - семантик вариантнинг иккинчи даражасида кўзга ташланади ва у учинчи даражали лексик - семантик вариантда метонимик характерда қўлланилиб , ифодаланмиш шахсга нисбатан салбий муносабатни ифодалайди . Лайча – 1. Кичкина , паста қўй ити . 2, Кўчма , салбий маънода : Бировнинг ҳар қандай топшириғини кўр - кўрона , сўзсиз бажаришга тайёр киши ; югурдак , малай . Норбачча - 1. туянинг боласи ; бўталоқ . 2. Кўчма , салбий маънода : лаганбардор , хушомадгўй . Хумкалла – 1.Боши хумдай, калласи катта; калладор. 2.кўчма, салбий маънода: мияси йўқ, каллаварам, қовоқбош. 36  Баҳоловчи номинатив бирликлардаги иккиламчи номинацияни характерини аниқлаш мақсадида бу лисоний бирликлар образлилигининг манбалари, яъни аввалдан мавжуд бўлган лексик бирликларнинг иккиламчи номинация актида янги маъно ифодаловчи воситалар сифатида қўлланилишини таҳлил қилдик. Таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда ифодаланади. 2.2.жадвал. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг иккиламчи номинацияда қўлланилиши Образлилик манбалари Инглиз тили Ўзбек тили 1.Мифик мавжудотлар номлари Fairy, fiegd. Ажина, алвасти, иблис, шайтон, аждар 2.Афсоналардан, адабий асарлардан, тарихдан олинган киши исмлари Akastor, Adonis, Aphrodite, Appolo, Achillean, Dfhadur, Bacchus, Bleubeard, Cain, Don Juan, dulcinea, Delilah, Diana, Edwardian, Petert Pan, Gargantua, Girse, Gorgon, Narcissus, Scaramouch, Solomon, Xanthippe, Iscariot, Judas, Romeo etc. Афанди , Луқмон , Дилором , Дилбар , Қаландар , Авлиё , Баҳодир , Мастон , Мирза , Мўмин , Рустам , Алпомиш , Ҳотамтой ва б . 37 3.Жонворларнинг ном- лари билан ясалган номинациялар Bat, brock, clam, coyote, dog, gutter-bird. Gorilla, hawk, hedgehog, jackal, fish, fox, kangaroo, lion, locust, monkey, mule, pig, pelican, pole-cat, pismire, rabbit, rook, spider, shark, snake , toad, tiger, trout, wagtail, wolf, wild. Арслон , жўжа , лочин , ит , бургут , каламущ , паразит , тўнғиз , илвирс , наханг , илон , боктян , мол , чўчқа . 4 Сабзовртлар, мевалар, ўсимликлар номларидан ясалган номинациялар Cabbage-head, weed, tomato, hempseed, pippin, prune, rosebud, pumpkin, blue nose, turnip, calabash, ebony etc. Ёнғоқ , қовоқ , ғунча , куртак , меҳригиё , бўтакуз ва б . 5. Меҳнат қуроллари, асбоблар номидан ясалган номинациялар Hasher, rasper, crook, shaver, spindle, hammer, bomb-shell, back-scratcher, wheel, dumb- bell, stick etc. Эгов, арра, болта, теша ва б. 6.Рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат номларидан ясалган номинациялар Flat, bagpipe, winebag, door- mat, hard-kerchief- head, basket, mug, tin can,rush light, high hat, spinde, Gut, heart, head. Супурги, кузги, олтин, латта, жавҳарлими, ушоқ, асал. 7. Инсон танаси аъзолари номидан ясалган Gut, heart, head Тирноқ , орқа , оқмия , оёқ - қўл , оғиз , томоқ , 38 номинациялар пешона , жигар . Баҳоловчи номинатив бирликларнинг моҳиятининг лисоний белгиларини аниқлаш улар ўртасидаги стилистик ва структур характеристикаларига хос корреляцияларни аниқлашга йўналтирилади . Бу борада муайян қонуниятларни аниқлашга эришдик . Лисоний материалларнинг кўрсатишича , инглиз ва ўзбек тилларидаги 50 фоиздан кўпроқ шахсни баҳоловчи номинациялар ясама бирликлар ( аффиксиал ясама сўзлар , мураккабясама сўзлар ) орқали ясалган . Сўз структурасида айрим аффиксиал морфемаларнинг мавжудлиги уларнинг стилистик маъноларига таъсир килишлиги бежиз эмас . Frenchy, Chinee типидаги ясама сўзларнинг стилистик маъноларининг белгиланиши - у ,- ее суффиксларининг стилистик маънолари орқали изоҳланади ва кўпчилик тадқиқотчиларнинг таъкидлашича [206;235; 36] улар стилистик маркерланган суффикслардир : Frenchy - 1…2. A disrespectful nave for a Frenchman (COD)/ Муайян машғулот билан шуғулланувчи шахсни ифодаловчи стилистик маркерланган ясама отларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин . Уларда –er, -ster суффикслари шахснинг салбий эмоционал баҳоловчи характеристикасини ифодалашга хизмат қилади : swinder, choser, chiseller, slicker, blackmailer, bilker, trickster, dissembler, thimblerigger . Д . У . Ашурованинг тадқиқотида таъкидланишича , ясама сўзнинг стилистик потенциали оддий сўзларникига қараганда анча юқори бўлади . Буни у ясама сўзнинг стилистик маъноси нафақат ташқи контекстуал ва ситуатив факторларга боғли қ лигини , балки сўз ясаш механизмининг ички факторларига боғлиқ бўлишлиги билан изоҳлайди .[ Ашурова 1991]. Юқорида биз сўз негизига махсус аффикслар қўшиш ёрдамида ясаладиган , эмотив баҳолаш статусини олган стилистик баҳолаш маъносининг шаклланиш ҳолатларини кўриб чиққан эдик . Баҳоловчи маъно шунингдек ясама ва мураккаб сўзларнинг семантик - стилистик жиҳатдан 39 янгиланиши туфайли ҳам ҳосил бўлиши мумкин . Бу сўз ясаш акти жараёнида ясама сўзнинг семантик структурасидаги семанинг сўз ясовчи семага нисбатан қайта дистрибуциялашуви туфайли рўй беради . Буни инглиз тилидаги « wool-wolly » жуфт сўзининг сўз ясовчи функцияси мисолида қиёслайлик : Wool -the fine soft curly hair Wooly -1…2…3…4. Having hair Forming the fleecy coat of the resembling wool, applied esp. to negroes: Domesticaded sheep (CJD) hence, a nickname for an abolitionist In America (COD). Ўзбек тилида : Гумбаз - Қубба шаклидаги Гумбаздай - бесўнақай семиз одам катта том, қубба тахлитидаги ҳақида. (ЎзТИЛ) нарса (ЎзТИЛ). Бу сўзларнинг луғавий дефиницияларини қиёслаб, улар семантикасидаги сезиларли фарқларни пайқаш қийин эмас. Агар ясама бўлмаган сўзда стилистик баҳоловчи маъно бўлмаса, ясама сўзда баҳоловчи маъно лексик-стилистик вариант даражасида пайдо бўлади. Сўз ясовчи сўз структурасидаги лексик маънода эмотив баҳоловчи белгилар график ифодаланмайди, у имплицит равишда идрок қилинади ва маънонинг перифериясини ташкил қилади. Семанинг қайта дистрибуциялашуви сўз ясаш акти жараёнида амалга оширилади ва у эмотив баҳоловчи семани биринчи планга олиб чиқади ва бу орқали ясама сўзнинг стилистик маркерланишини таъминлайди. Қуйидаги мисолда манбаси « bog » ва « trot » сўзларининг коннотацияси ҳисобланмиш « bog - trotter » мураккаб бирлигининг семантикаси маънонинг «ортирилиши» туфайли бойийди. Бу мураккаб бирликнинг ҳосил бўлиш механизми у тўғри келадиган синтактик коррелят билан қиёсланганида ойдинлашади: Bog-trotter – one who comes trotting down the bog (COD). 40 Қўшма сўз ва унинг синтактик коррелятининг семантик ҳажми ўзаро тенг эмас . Агар синтактик структурада фақат субъект - объектли пропозиция мавжуд бўлса , қўшма сўзда у ифодалайдиган маъно умумийлиги туфайли ифодаланаётган пропозициядан ташқари маънонинг баъзан орттирилиши кузатилади . Бунга содир бўлган иш ҳаракат характери ва унинг жойи туфайли ҳосил бўлган ассоциациатив алоқалар сабаб бўлади ва бу назарда тутилган шахснинг баҳоловчи характеристикасини ифодаланишига олиб келади : Bog-trotter – (derog) Irishman (COD). Ҳудди шунингдек ўзбек тилидаги « навниҳол » сўзида лексема семантикаси « нав » сўзи туфайли баҳоловчи характерга эга бўлади : Ниҳол – 1. Ёш новда ёки кўчат ; 2. кўчма , етилмаган нарса , мурғак , куртак ; Навниҳол – 1…2. Кўчма, ёш йигит ёки қиз. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг стилистик маъносига таъсир қилувчи омиллардан яна бири сўз талаффузининг бузилиши, редубликациялар туфайли рўй берадиган фонетик трансформациялардир. Таҳлил жараёнида қиёсланаётган ҳар икки тил учун умумий бўлган айрим редубликация ҳолатлари аниқланди: а) бош ҳарфлари турли ундошлар билан ифодаланган иккиланган сўз шаклларининг рифм орқали боғланиши: инглизча : hoiti-toity, piggy-wiggy, hogen-vogen, namby- pamby ; ўзбекча : бош - қош . б ) рифмлашган иккиланган шаклларнинг негизидаги унлинннг ўзгариши орқали боғланиши : инглизча : fiddle- faddle; ўзбекча : ғариб - ғурабо . в ) негизнинг такрорланиши : инглизча : buddy-buddy, yo-yo ; ўзбекча : манман . 41 Хулоса қилиб айтиш мумкинки , шахсни баҳоловчи номинацияларнинг стилистик маркирланиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ : а ) иккиламчи номинациянинг характерига . Бу жараёнда бир денотатнинг белгилари иккинчисига кўчирилади ( ҳайвонлар , сабзавотлар , мевалар , ўсимликлар , иш қуроллари , асбоблар , рўзғор буюмлари , озиқ овқатлар номлари ); б) янги шахс номинацияси ҳосил қилишда қўлланиладиган лисоний воситаларнинг турларига; в) сўзнинг сўз ясовчи структурасига ; г) фонетик трансформацияларнинг характерларига. 2.4. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг структур типларининг қиёсий таҳлили Шахсни баҳоловчи номинацияларнинг структур пландаги таҳлили уларнинг турли-туман типларда бўлишлигини кўрсатди. Масалан , баҳорловчи номинатив бирликлар якка сўзлар билан ифодаланиши (инглиз тилида 40%, ўзбек тилида 50%) , ясама сўзлар билан (инглиз тилида 30%, ўзбек тилида 35%) қўшма сўзлар билан(инглиз тилида 20 %, ўзбек тилида 13 %), мураккаб қўшма сўзлар билан (инглиз тилида 10%, ўзбек тилида 2 %) ифодаланиши аниқланди. Ҳар иккала тилда якка сўзлар билан ифодаланган баҳоловчи номинатив бирликлар энг кўп миқдорда эканлиги аниқланди. Содда шаклдаги якка сўзли номинациялар таҳлилининг кўрсатишича, улар от ва субстанциялашган сифатлар орқали ифодаланади: инглиз тилида: hat , parasite , stick , daft , stupid , dunce , natural ; ўзбек тилида : газанда, нтҳол, кала, жўжа, мағзава, муз, оғиз, щчиқ, енгилтак, оқ, қора, ўғир, тфлос, камбағал. Баҳоловчи характердаги лексик бирликларнинг муҳим семантик характеристикаларидан бири – улар конкрет шахс ёки предметни номлаш билан бир қаторда улар ифодалайдиган иш-ҳаракатлар орқали ассоциация ҳам қилинади, Қўшма сўзларнинг стилистик характеристикаси нуқтаи назардан улар семантикасидаги бундай хусусият муҳим аҳамиятга эга, чунки 42 агентивлик (иш ҳаракатни бажарувчиси)маъносидаги лексик бирликлар бизнинг ҳолатда агентив суффикслар воситасида ифодаланадиган ясама қўшма сўзлар бўлиб, улар нафақат шахсни номлайди, балки шу пайтнинг ўзида уни психологик, ижтимоий мавқеи, маънавий, ахлоқий нуқтаи назардан характерлаб ҳам келади ва буларнинг ҳаммаси лисоний бирлик семантиксида, жумладан суффиксларда ҳам ўз аксини топади. Шу нуқтаи назардан, таҳлилимиз материалларининг тасдиқлашича агентив суффикслар юқори даражадаги стилистик фаоллиги билан характерланади. Бундай суффикслар гуруҳига – aster , – ard , - er , - ist , - ling , - ster , - eer , - inr c уффикслари киради. Бундай суффикслар ёрдамида қўшма сўзларда баҳловчи маънолар ҳосил бўлади. Бундай баҳоловчи маъно субъектнинг онгида мавжуд бўлган қадриятлар системаси билан алоқага киришуви натижасида намоён бўлади. Чунки, баҳолаш лнгвистик тушунча сифатида ўз лисоний ифодасини лисоний тизимнинг турли сатҳларида топади. [87,18,80]. Тилшуносликка доир илмий манбалар таҳлилининг кўрсатишичп, инглиз тилининг суффиксиал сўз ясаш системасида сўзнинг баҳоловчи стилистик маъносига таъсир қилувчи жуда кўп миқдордаги суффикслар мажуд. Тадқиқотчилар уларни эмоционал баҳоловчи : - ard , - ster , - aster , - eer , monger , - o ; баҳолоачи: - ster , - eer , - acious , - ery , - nir ; стилистик буёқдор: - kin , een , - ish , - ation , - ty , - dom ; эмотив: - y , - ling , let , - kin , - ard , - ster , - tion , monger , суффикслар сифатида турлича тасниф қиладилар. Масалага доир илмий манбалар таҳлили, шунингдек лисоний материаллар тахлили баҳоловчи ва эмоционал баҳолашни ҳосил қилалиган суффикслар рўйхатини тузиш имкониятини берди. Бундай суффикслар қаторига инглиз тилидаги қуйидаги суффиксларни киритиш мумкин: - ard , - ster , - er , - ist , - ling , - cide , - eer . – inr / - e , - ie , - ess , - ian , - ant (- ent ), - ari , - ate , - al , - ive ,- on , - as , - abke , - ful , - tern , - lic , - in , uak ( ial ). 43 Ўзбек тилида бундай суффикслар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: - чи, -ча, -дай, -дош, -кор, -дор, -боз, -каш, -хўр, -фуруш, -гар, -бачча, -параст, -соз, -гўй, -парвар, -навис, -манд, -зод, -нди. Инглиз тилида энг масхулдор суффикислардан бири - er суффиксидир. Бу суффикс билан ясалган ясама номинациялар бир пайтнинг ўзида ҳам салбий, ҳам ижобий баҳолашни ифодалаши мумкин: adventurer , smeller , waster , climber , charmer , scrapper , creeper , fingerer , comer , doer , idler , floater . Ясама баҳоловчи номинатив бирликларда энг кўп қўлланиладиган суффикслардан яна бири бу диминутив суффикслар: – y ва - ling ҳисобланади. Барча тадқиқотчилар бирдек таъкидлаганларидек, инглиз тилида эмоционал баҳоловчи маъноларни ифодалашда диминутив суффиклар ичида энг кўп қўлланиладигани – у ва унинг вариантлари – te , ва унинг варивнтлари ҳисобланмиш – ie , - ey c уффиксларидир. Шахсни баҳоловчи номинацияларда шунингдек - y ( - ie <- ey ), - ling суффикслари ёрдамида ижобий ва салбий баҳоловчи ясама отлар ясалади: - y ( -ie,-ey ) – hearty, chummy, hubby, cutie, popsy, smoothy, birkie, sombie, caky, celebrity, softy ; -lung - babbling, bantling, dumpling, fledgling, fondling, kingling, lordling, princeling, proudling, chitterling. darling tenderling, youngling . - Ster, -ard (- art) суффикслари орқали ҳосил бўладиган ясама сўзларнинг ўзига хослиги шундаки улар салбий баҳоловчи характерга эгалар . Бундай ясама отлар одатда менсимаслик , назарга илмаслик , илтифотсизлик , нафратни ифодаловчи номинацияларда қўлланилиб , уларнинг миқдори жуда кўп : trickster, mobster, jorester, wordster, shyster, drunkard, dullard, dotard, buzzard, braggart. -Y, -star, -ard суффикслари билан ясалган ясама отларнинг характерли белгиларидан бири бу лексемаларнинг баҳоловчи маънолари асосий маъно орқали ифодаланишидир . Олдинги мисоллармизда – er c суффикси билан ясалган ясама номинациялрда баҳолочи маъно компонентларнинг семантик 44 структкраси иккиламчи номинацияда ифодаланган бўлса , бу лексемалардаги баҳоловчи маъно асосий ва ягоналиги билан фарқланади . Бу кўрсатилган суффиксларнинг стилистик маркерланганининг яна бир далолатидир Аниқ салбий баҳоловчи характерга эга бўлган –cide суффикси билан ясаладиган баҳоловчи номинацияларни алоҳида таъкидлаш лозим : femicide, parricide, matricide, regicide, homicide, felicide, fratricide, infanticide, vaticide . Бу суффикс « ниманидир камайтиручи , вақтни бекор ўтказуви » маъноларига ҳам эга . Таҳлил натижалари баҳоловчи номинатив биликларда бошқа суффикслар иштирокида ясаладиган бошқа структур типлар ҳам мавжудлигини кўрсатди . Масалан – eer c уффикси билан : pulpeteer, pamphleteer, immajineer, pioneer; -ess суффикси билан : doctress, priestess, murderess; -an (ian) c уффикси билан : grobian, ruffian, Rotarian, bacchanalian, paphian, bocotian. Ўзбек тилида ясама отлардан яласадиган номинатив бирликларда энг қуп қўлланиладиган суффикслардан бири – чи ҳисобланади ва бундай типдаги баҳоловчи номинациялар одатда салбий характерга эга бўладилар : зиёнчи , тилчи , гапчи , қўшмачи , ғийбатчи , чақимчи , алдамчи , бузуқчи . - Параст суффикси қўшма сўзларнинг компоненти сифатида ясама сўз ҳосил қилади . Ўзбек тилида бу суффикснинг сўз негизига қўшилиши натижасида ҳосил бўлувчи ясама сўз одатда « ниманидир ашаддий ишқибози , мухлиси , тарафдори » каби маъноларни англатади . Э . Бегматовнинг тадқиқотида (1988) бу суффикс салбий маъно англатувчи ясама сўз компоненти сифатида талқин қилинади . М . Абдиеванинг тадқиқотида эса , бу суффикс билан ясаладиган ясама номинациялар ҳам салбий , ҳам ижобий маъно англатувчи номинациялар сифатида қайд қилинади : ҳақиқатпараст . Таҳлилимиз жараёнида бу суффикс билан ясаладиган номнатив бирликларнинг ҳам салбий , ҳам ижобий маъноларда қўллнувчи қуйидаси структур типлари аниқланди : 45 ҳақиқатпараст , манфаатпараст , майпараст , шухратпараст , хаёлпараст , маишатпараст , амалпараст , мулкпараст . Бундай хусусиятни – хўр , - парвар суффикслари ёрдамида ясалган номинацияларда ҳам кўрамиз : – хўр - ароқхўр , майхўр , порахўр , одамхўр , текинхўр , балохўр , гамхўр , ҳалолхўр ; - парвар – ватанпарвар , маърифатпарвар , инсонпарвар , сояпарпар . Инглиз ва ўзбек тилларида баҳоловчи номинатив бирликлар ҳосил қилишда префикслар ҳам иштирок этишади . Масалан , инглиз тилида баҳоловчи номинатив бирликларнинг қуйидаги префиксаал структуралари мавжуд : super-, huper-. Arch-, dis-, mis-, under-, un-, re-, de, up, over, im-, in-. Юқорида келтирилган префиксал ва префиксал - суффиксиал структуралар ичидан энг кўп қўлланиладигани салбий маъно англатувчи префикслардир . Бундай номинацияларнинг баҳоловчи характери салбий маъно англатувчи префиксларнинг семантикси билан боғлиқ. Улар салбий сифатларни кўрсатиб, салбий маънодаги ясама сўзларнинг ясалишига олиб келади: in – inefficient , insolent , infanticide : mis -: misdoer , misfit , miscreant ; dis -: dissembler , dissipater . Ўзбек тилида бундай префикссал структуралар но-, бе-, бав-, без - префикслари орқали ҳосил қилинади ва асосан негатив маъноли номнациялар яратишда қўлланилади: но- : ноқобил, номард, ношукур, нопок ; бав-: бадгир, бфдмаъно, бадрашк ; бе-: бешарм, беақл, бебош, беор . Айрим салбий мъноли префикслар ижобий маъноли номнациялар ясаши ҳам мумкин, аммо улар жуда камчиликни ташкил қилади. Масалан: бе ғубор . Баҳоловчи номинатив бирликларнинг анчагина миқдори мураккаб структурали композитлар орқали ясалади. Масалан, ишимизда инглиз тилида мураккаб баҳоловчи номинацияларнинг отлар, сифатлар, феъллар, сон, олмош, предлог, частица билан ясалувчи қуйидаги моделларини аниқланди: N + N , fdj + N , N + V , V + N , Adj + Adj , V + Adj , V + prep , V + pron , N + Adj , Num + Adj . Ўзбек тилида: N + N , Adj + N , N + Adj , Num + N , N + V . V + V , Adj + V . 46  Инглиз ва ўзбек тилларида энг продуктив моделлар сифатида қуйидаги моделлар қайд қилинади : N + N –инглизча: door - mat , pill - bad , ledy - brid , wine - bad , piss - pot , chicken - heart , gun - vfn , rosebud , iceman ; ўзбек тилида: косагул, эшакмия, жигарпора, бош-қош, оёқ-қўл, она-хотин, ойимсупурги. Adj + N - инглизча: mfd - doctor , red - hod , brown - nose , black - leg , dead - head , dead - beat , bare - bone , bald head , bluebottle ; ўзбекча: бойқуш, оқсоқол, оқмия, оқпадар, оқсуяк, оскуз, бойўғли. N + V –инглизча: ledy - love ; ўзбекча: жигарсўхта, латтачайнар, чўпқувар. Num + N - инглизча: hundred - percent , ўзбекча: иккиюзлама, тўрткўз . Мураккаб сўзлар таҳлилида ҳар бир тил учун алоҳида хос бўлган идентик моделлар аниқланди. Масалан , инглиз тилида қуйидаги моделлар ажратилди : V+N : lick-spitle, kill- joy, metman, shavetail ; V+Prep: come-on, run- about, take-in; V+pron: Do-nothing, D0 nought ; V+Adj: do-little ; Part++N: yes- gril, yes-man; N+V: ledy-love ; Num+Adj: One-eyed . Ўзбек тилида : N+P: бетга чопар , одамсевмас , гапсотар , меҳнатсевар ; Adj+V: чўрткесар ; V1+V2: ебқочар , олибсотар . Мураккаб структурали баҳоловчи номинациялрнинг ўзига хос хусусиятларидан бири баҳоловчи маънонинг метфоралаштириш жараёнида акс этишидир . Масалан : Chicker-heard – е sp. lit lacking courage, cowardly (COD); Petticoat - a woman or girl (COD); Hight-brow - a person who is or pretends to be intellectual (COD); Pig-head – an jbstinate stupid head (COD). Бундай номинатив бирликларнинг образлилиги сўзларнинг ўзаро қўшилиши жараёнидги структур - семантик силжишларга боғлиқ . Масалан , Pig-head, Chicker-heard лексемаларида компонентларинг ўзаро бир - бирларига таъсири асосида қиёслаш , ўхшатиш асосида боғланган метафорик кўчма маъно ҳосил бўлади . 47 Petticoat, highbrow лексемаларида метонимик кўчма маъно “ қ исм – бутунлик » белгисига кўра ҳосил қилинади . Таҳлил натижаларига кўра ўзбек тилида ҳам аналогик жараёнлар кузатилади . Масалан : жигаргўша - энг яқин , бир туғишган қариндош ( фарзанд , ака - ука , опа - сингил ); бўтакўз – туя боласининг кўзига ўхшаган чиройли кўз , шахло кўзли киши ; оёқ - қул – кўмакчи , дастёр ; ойимтилла – 1. Меҳнатга тоби йўқ , қўлини совуқ сувга урмайдиган аёл . 2. Енгилтак , танноз аёл ( ЎзТИЛ ). Қўшма сўзлар кўпинча композитнинг иккинчи компонентига қўшиладиган суффикслар билан янада мураккаблашиши мумкин . Бизнинг материалимизда улар баҳоловчи номинацияларнинг мураккаб ясама лексемалари гуруҳига киритилади. Улар одатда ҳам ижобий ҳам салбий баҳолашни ифодалайдилар. Масалан, инглизча: good - looking , top - sawyer , high - stepper , all - outer , bitter - ender , clear - headed , bell - wether , gutter - bljjd , self – seeker , place - hunter , lady - killer , whore - master , pot - boiler , double - dealer , foot – licker , egg - sucker ; ўзбекча: фитна-фасодчи, тилёғламачи, кўзбўямачи . Юқорида таъкидлаганимиздек, қўшма-ясама бирликларнинг ясалишида суффикслар иштирок этишади. Бизнинг материалимиз бўйича суффикслар орқали қуйидаги қўшма-ясама бирликлар ясалади: - er c уффикси билан : high-stepper, boby-soxer, paper-stainer, lady-killer, talebearer, wonder-worker ва ҳ . - ed c уффикси билан : spirited, narrow-souled, thorough-paced, spindle- shanked, ckear-headed. Ў збек тилида ҳам суффикслар ёрдамида қўшма - ясама бирликлар ясалади . Масалан : - чи суффикси билан : фитна - фасодчи , тилёғламачи . Баҳоловчи номинатив бирликларнинг структур таҳлили қуйидаги хулосаларга олиб келди : - ҳар икала тилда ҳам баҳоловчи номинатив бирликлар содда , ясама , қўшма ва қўшма - ясама каби туртта асосий гуруҳларга бўлинади ; 48 - баҳоловчи номинатив бирликларнинг структур типлари таҳлили уларнинг структур ва семантик-стилистик характеристикалари ўртасида муайян корреляциялар мавжудлигини кўрсатди. Масалан, ясама сўзларда асосан эиоционал баҳоловчи маънолар, қўшма ва қўшма –ясама сўзларда бахолаш метонимик ва метафорик асосда ҳосил бўлади; - инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳоловчи номинатив бирликларнинг структур типларини қиёсий таҳлили ҳар икала тилдаги БНБлар структуралари бир-бирларига мос келишлигини кўрсатди. Структур типлардаги унчалик муҳим бўлмаган фарқлар инглиз тилидаги V + N , V + prep , V + Num , V + pron , Num - Adj моделларининг ўзбек тилида мвжуд эмаслиги билан изоҳланади. Иккинчи боб бўйича хулосалар 1. Баҳоловчи номинатив бирликларни семантик-стилистик таҳлили семантик умумийлик асосида жамланган бу лексик бирликларнинг барчасини семантик майдон ичида талқин қилиш имкониятини беради. Тўпланган лисоний материал бундай семантик майдонни бир неча семантик белгиларига кўра муайян лексик-семантик гуруҳларга бўлиб тасниф қилишга ёрдам беради. Бунда семанимк-стилистик майдоннинг асосий семаси- идентификатори сифатидп «шахс» семаси ва стилистик семалар- «яхши» «ёмон» баҳоловчи семалари олдинги планга чиқади. Лексик-семантик гуруҳлар таснифи асосида юқорида кўрсатилганлардан ташқари лексик семантик гуруҳнинг типига кўра «жинс», «ёш», «касб» каби қўшимча семалар ҳам иштирок этишади. 49 2. Баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдони чегараларини аниқлаш идентификасциялашнинг комплекс ва кўпзинали методлари орқали амалга оширилади. Бунда қуйидаги усуллар қўлланилади: а) луғат белгилари асосида идентификациялаш; б) луғат дефинициялари орқали таҳлил қилиш; в) бунда ассоциатив майдон методидан фойдаланиш; г) уларни кўпзинали таҳлилга тортиш. 3. Баҳоловчи номинатив бирликларни лексик-семантик гуруҳларга бўлиб категориялаш инсонни характерловчи ЛСГларни қуйидаги типларга бўлиб ўрганиш имкониятини берди: 1) миллатига ва этник гуруҳга мансублигига кўра; 2) ёшга кўра; 3) жинсга кўра; 4) ташқи кўриниш хусусиятларига кўра; 5) ижтимоий мавқеига кўра; 6) даромад манбаларига кўра; 7) ақлий қобилият даражасига кўра; 8) характер ва хулқ-атвор белгиларига кўра; 9) шахслараро муносабатлар белгиларига кўра; 10) қариндошлик ва оилавий муносабатлар белгиларига кўра; 11) диний эътиқод ва сиёсий қарашларига кўра; 12) мифик образлар номларига қиёсланишига кўра; 13) шуғулланадиган машғулотнинг турига кўра. 50 3 боб. БАҲОЛОВЧИ НОМИНАТИВ БИРЛИКЛАРНИНГ МИЛЛИЙ- МАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 3.1. Инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳоловчи номинатив бирликларни прагматик характеристикаларига кўра категориялаш Юқорида таъкидлаганимиздек, шахсни баҳоловчи номинациялар прагматик характеристикаларига эгалар, чунки баҳоловчи сўзлар ўз моҳиятига кўра прагматик йўналтирилган бўлади. Сўзнинг прагматик маркерланган баҳоловчи компонентининг структурасининг моҳияти «қадриятларнинг қиёслниши» дея изоҳланиши мумкин ва улар Н.Д.Арутюнованинг таърифича баҳолашнинг энг асосий критериялари ҳисобланади. Стилистика ва прагматика фанларининг ўзаро яқинлиги боис мазмуний планда улар ўртасидаги узвий алоқаларни ва ҳатто «ўзаро бир- бирларига қоришиб кетиш» ҳолатларини қайд қилган қатор 51 тадқиқотчиларнинг позицияларини тушуниш мумкин. Масалан, Г.В.Колшанский прагматикани баҳолаш критерияларини аниқлайдиган, у ёки бу мақсадни турли аспектлардаги лисоний матнга киритиш воситаларини белгилайдиган стилистика ва риториканинг бир бўлими деб ҳисоблайди [Колшанский 1984:136]. Стилистика ва прагматиканинг ўзаро боғликлиги масаласи Л.А.Кисилева тадқиқотида янада чуқурроқ ўрганилган. Муаллиф бу ўринда уларнинг умумий ўрганиш объекти эмоционал ва экспрессив баҳолашга йўналтирилган лисоний бирликлар эканлигига асосий эътиборни қаратади. Бундай қарашлар В.И.Заботкинанинг тадқиқотларида янада ривожлантирилади. У сўзнинг эмоционал баҳоловчи компоненти неологизмлар ҳосил бўлишини амалий тасдиқлайдиган база вазифасини бажаришлигини алоҳида таъкидлайди. [Заботкина 1999] Ушбу бобда инглиз ва ўзбек тилларидаги баҳоловчи номинатив бирликларнинг прагматик характеристикаларни аниқлаш мақсад қилиб қуйилгани боис тадқиқ қилинаётган бирликларнинг, яъни шахсни баҳоловчи номинацияларнинг прагматик мазмунин аспектида баён қилиш зарурати пайдо бўлмоқда. Сўзнинг мазмуний жиҳатдан прагматик аспектда ўрганиш ва баён қилиш Э.С.Азнаурованинг тадқиқотларида атрофлича ёритилган [Азнаурова 1988:34]. Муаллиф сўзнинг маъновий қисми ҳисобланувчи, прагматик маркерланган бирликннг денотати ҳисобланувчи прагматик мазмуннинг мураккаб характерда бўлишлигини таъкидлаб, у коммуникатив вазиятга ҳам боғлиқ бўлишлигини кўрсатади. Е.С.Азнаурованинг таъкидлашича, сўзнинг семантик мазмуни коммуникатив-прагматик вазиятнинг синфий, ижтимоий, ирқий, миллий-маданий касбий ва коммуникантларнинг дунёқараши, коммуникантларнинг индивидуал психологик характерларига, маълумотига, ёшига, динига каби омиллари билан боғлиқ бўлади. Материалларимиз таҳлили айнан шахсни баҳоловчи номинациялар прагматик маркерланган бўлишлигини кўрсатди. Прагматик маънонинг 52 юқорида кўрсатилган маркерлари шахсни баҳоловчи номинациялар учун ҳам тегишлидир. Тадқиқотимиз жараёнида прагматик характеристикаларнинг қуйидаги бошқа маркерлари ҳам аниқланди:. Масалан : “… with a hight social position”, “us е from the country”. ‘… at s с hool”, “university teacher”, “ a higt position in an organization”, “… of low rank or position in relation to another” “ the most important”, “… “ имтиёзли талабаларга мансуб », зодаганларга мансуб », « таги паст », « зоти паст », « биринчи ўринда борувчи » ва б . Аммо улар баҳоловчи характеристикали маркерлар билан тўлдирилишини таъкидлаш жоиз. Масалан : Lad – a biy; a young man, young fellow,. Applied familiary (occ. ironically ) to a man jf any age (SOD). Mala й – 1…2. Қўчма , салб . Бировнинг манфаати учун кўр - кўрона хизмат қилувчи одам , хизматкор . Лисоний материални прагматик маркерлангалиги нуқтаи назардан таҳлил қилиш баҳоловчи номинатив бирликларни қуйидаги прагматик омиллар орқали тасниф қилиш имконини беради : 1)ижтимоий мавқе ва ўзаро муносабатлар; 2)миллий ва этник гуруҳларга мансублик; 3) биологик сифатлар ( жинс, ёш); Ижтимоий мавқе ва ўзаро муносабатларга доир баҳоловчи номинатив бирликларга коммуникантларнинг муайян ижтимоий синфга мансублиги ( социолингвистикада «мавқевий роль), ижтимоий ҳолати (позицион роль) , касби тенг ҳуқиқлилиги, тенгсизлиги, ўзаро муносабатини ифодаловчи лексемаларни киритиш мумкин. Масалан : Nob - infml derog or humor, esp BrE a rich person with a high social position Rubr – Am E derog sl. A herson, usu from the country , who does not understand the ways jf the world and lscks taste . 53 Yokel - humor or derog a simle or foolish country person compare village idiot (LDELC). School-maram – infml humor derog an old – fashioned exact and casily slocked women who liles giving orders. Esh. Old – fash a women teacher at school. Don – humor university teacher , esp. at Oxford and Cambridge . Bigwig - humor or derog sl. a person with a high position in an organization . King – pin – the most important person in a group, upon whom the success of the group depends. Mugwump – An E derog old –fash a person who tries to be independent of the learders in polinics . Hinger up – infml an important person of high rank in an organization . Undrling – derog a person of low rank or position in relation to another, subordinate. Ўзбек тилида ҳам ижтимоий мавқени ва ўзаро муносабатларни ифодаловчи прагматик характеристикалм баҳоловчи номинатив бирликлар кузатилади . Лўғат дефиницияларида прагматик характеристика махсус маркерлар билан акс эттирилади . Масалан : « имтиёзли табақаларга мансуб », « зодаганларга мансуб », « аслзода », « таги , зоти паст » . Баъзан бундай характеристикалар изоҳлаш орқали ифодаланиши мумкин . Зодаган - имтиёзли табақага мансуб шахс , аслзода ; Анди – 1…2. Таги, зоти паст (зодагонлар, бойлар назарида); Мирқуруқ - с.т. ҳазил. Ёнида ҳеч пули бўлмайдиган киши ҳақида ; Пир - 1…2…3…4. Кўчма. Бирор иш, касб ёки соҳани жуда яхши эгаллаган киши, шу соҳада энг моҳир уста одам, устоз . Гуруҳ, коллектив, хўжалик ва шу кабилар иш ҳаракатида бош бўлувчи, маъсул шахсларни ифодаловчи прагматик характерловчи БНБлар: Хўжайин – оддий сўзлашувга хос, бир оз салбий бўёққа эга; 54 Саркарда – образли ифодаланганда қўлланилади; Карвонбоши – Кўчма. Биринчи ўринда борувчи, бошида борувчи, етакчи, йўлбошчи, раҳбар. Юқорида келтирилган мисолларда махсус маркерларда изоҳланган қуйидаги прагматик ахборотлар мавжуд: « high position », « the most important », «…о f the leaders …» , «О f higt rank », «асилзода», «тагипаст» Прагматик ўурсаткичлар билан бир қаторда луғат белгилари функционал-услубий кўрсаткичларга ҳам эг. Масалан, “ i nformal ” белгиси стилистик ва прагматик компонентлар ўртасидаги боғлиқлик мавжудлигини кўрсатади. Ўзаро муносабатлар планидаги прагматик ахборот, жумладан коммуникантлардан бириниг юқори ижтимоий мавқега мансублиги ҳақидаги прагматик ахборот қуйидаги баҳоловчи бирликларда ифодаланади.: « bigwig »,« king - pin », « higher up »,«хўжайин»,«карвонбоши». Коммуникантлардан бирининг паст ижтимоий мавқеша эгалиги, тобелиги қуйидаги шахс номинцияларида ифодаланади: « underling », « малай» ва ҳ. Инглиз тилидаги баҳоловчи номинатив бирликларни кузатиш жараёнида шахснинг яққол салбий этник характеристикасини бахоловчи бирликлар гуруҳи аниқланди. Масалан: whitey , Vister Charley , Coloured , darky , Spade , Nigra , Negger , Uncle Tom каби номинацияларда ирқий дискриминация, негрларга нисбатан беписанд муносабат ўз аксини топган. Бундай номинцияларга мисоллар келтирамиз: С oloured – Am E – derog , ( now usu . Considered offensive to black people) a herson belonging to a dark – skinned race. Dark y (darkey, darkie) – derog. A blsck msn or women ( considered extremely offensive). Spade – derog. sl. A black person (considered extremely offensive ). Nigra (Nigger) – derog. F black person (considered extremely offensive ). Юқорида келтирилган мисолларда « олий ирқ » вакилларининг « паст ирқ » вакилларига нисбатан муносабати таркибига кирувчи салбий баҳоловчи 55 стилистик маркер ‘ considered etxtremely offensive ” орқали далилланади ва бу орқали сўзнинг пракматик маъноси ифодаланади . Uncle Tom номинатив бирлигидаги салбий баҳоловчи маъно ҳам ирқий муаммога боғлик : Uncle Tom - derog. a black herson who is too respectful to white people . Бир қатор баҳоловчи номинатив бирликларда : Mick, Jerry, Scot, Sheeny, Wop, Sawney, Philistine, Baboo, Southron, Sehnorrer, Nip, Mac сўз семантикасида мавжуд бўлган одамнинг маълум миллатга этник гуруҳга мансублиги ҳақидаги прагматик ахборот мужассамлашган : - baboo – Ind E usu. Derog. An Indian clerk. Used esp. Formerly as a Hindu title, like Mr. - Jerry – Br E old – fash derog. A German (usrd esp. during the second World War). - Jap – infml. A Japanese person (usu considered offensive). - Mick – infiml. often derog. A name used for someone from Ireland . - Nip - sl. Derog. Japanese . - Philistine – derog. A person who does not understand and fictively dislikes art, literature, music etc. - Scot –usu.derog. Fn English person. Sheeny – sl. Derog. Jew. Schnorre r – sl. Beggar Yiddish . Southron – derog. English (man). Wop – derog. A foreigner, esp. an Infkian ( considered extremrly offensive). Sawney –derog. Scotsman . Шахсни номинацияловчи бу гурухда анча миқдордаги антропонимлар мавжудлигини таъкидлаш жоиз . Ва бу бежиз эмас , чунки айрим антропонимлар В . Н . Болотовнинг таъкидлашича , миллатни репрезентация қилувчи бирликлар функциясида келиши мумкин [ Болотов 2006 :103] 56 Баҳоловчи номинатив бирликларнинг бундай гуруҳи ўзбек тили луғатларида берилмаганлигини таъкидлаш жоиз . Луғат дефиницияларида сўзнинг прагматик компоненти одамни биологик нуқта назардан , жинсини , ёшини характерловчи учинчи гуруҳ баҳоловчи номинатив бирликларни кўриб чиқамиз : Lad – a boy, youth; a young man, young fellow. Applied familiary (occ. Irjnically) to a man of any age (SOD). Buddy – infml. (esp. of a man) companion. partner (LD). Sideckick – a partner; a close friend or comrade, a pal; a buddy/ A term used mostly by males (DAS). Lass – asko lassie – tsp. Scot E, N Eng E a gril or young woman, a gril friend –compare ( LAD). Chap –infml. , tsp. Dr E. A man or boy; a word now sounding rather old – fashioned or upper –class. Urchin –ol; - fash or humor a small dirty untidy child . Miss – infml. , usu. Apprec a child, esp. a gril . Nipper – infiml., esp. Br E a child, esp. a small boy . Petite – apprec. (of a woman or girl) having a small and neat figure . Ўзбек тилида ҳам жинсни ва ёшни прагматик характеристикаларини ифодаловчи БНБлар мавжуд: Оқсоқол -1…2…3. Кўчма. Бирор соҳада кўп ишлган, меҳнати синган кекса киши. Бўз – бўз бола (ёки йигит), турмуш аччиқ чучугини тортмаган, турмуш тажрибаларига эга бўлмаган, хом бола, ўсмир. Муштипар – қўлидн бирор иш келмайдиган, ожиз, бечора аёллар ҳақида. Мурчамиён – ингичка белли, бели ингичка, хипча бел хотин-кизлар ҳвқида. 57 Тирмизак – 1 . Ҳали қўлидан бирор иш келмайдиган, турмушнинг оғир- енгилини кўрмаган, ёш, ғўр бола ҳақида. 2. Шўх болаларга нисбатан «шумтака», «тирранча» каби маъноларда ишлатилади. Бу гурузга кирувчи БНБ луғат дефиницияларини таҳлил қилиш жараёнида уларнинг прагматик белгилари « used of males », « applied to a man of any age », « esp of a man », « esp of a gril », «кекса киши», «ўсмир». «аёллар ҳақида», «болаларга нисбатан» сингари вербал кўрсаткичлар билан ҳам маркерланганлигини аниқладик. Бу маркерлар БНБ семантикасидаги индивидуал- шахсий муносабатларни акс эттиради. Бизнинг холатимизда муносбатларнинг бундай типлари баҳоловчи характерга эгалар ва улар стилистик пометалар(кўрсаткичлар) воситасида сўзнинг стилистик ва прагматик маъноларнинг ўзаро бир-бирларига боғлиқлигини … applied familiarly ( occ . ironically ), … infml каби луғат дефинициялари воситасида ва БНБнинг лексик компонентлари … an equal with whom one is on familiar terms , … a close friend or comrade ; … a close companion ёрдамида кўрсатадилар. Шундай қилиб БНБларнинг прагматик характеристикаларининг таҳлили қуйидаги хулосалрга олиб келди: а) БНБлар прагматик йўналтирилган бўлади; б) БНБларнинг стилистик ва прагматик характеристикалари ўзаро бир- бирларига боғлиқ бўлади; в) прагматик йўналтирилган БНБ ижтимоий белгилар ва ўзаро муносабатлар, миллий ва этник гуруҳларга мансублик, биологик характеристикаларни ифодаловчи белгиларига кўра дифференциал характерга эгадирлар; 58 3.2. БНБнинг миллий-маданий ўзига хослиги Ҳозирги замон тилшунослигидаги лисоний бирликларнинг миллий- маданий ўзига хослиги масаласи тобора кўпроқ тадқиқот объекти сифатида танланмоқда. Маълумки, ҳар қандай тил шу тил вакилларининг маданият даражасини акс эттиради, бинобарин ҳар қандай миллий тилни ўрганиш унинг миллий маданиятини ўрганиш билан боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан сўз структурасининг миллий-маданий мазмунини аниқлаш ва уни лексикографик баёнини таҳлил қилиш қанчалик муҳим эканлиги аён бўлади. Бу муаммонинг долзарблиги яна икки муҳим фактор билан боғлиқ: биринчидан, тадқиқотларда миллий–маданий ўзига хослик муаммоси ўзининг тўлик ва атрофлича ечимини топмаган, иккинчидан, инглиз ва 59 ўзбек тилларидаги лисоний биликлар семантик структурасини тадқиқ қилишда аник назарий-методологик критериялар мавжуд эмас. Ишимизда миллий-мадний ўзига хосликни ўрганиш биринчи навбатда миллий-маданий ўзига хослик тушунчасининг моҳиятини ва бу борада қўлланиладиган атама ва ибораларни аниқлашни кўзда тутади. Одатда «миллий-маданий ўзига хослик» атамаси «миллий ўзига хослик», «маданий-коннотатив лексика», «экзотик лексика» атамалари билан синонимик тарзда қўлланилади. В.М. Верещагина ва В.Г.Костоморова (65- 68), Н.Г Комелев (46-50) А.Б. Воскресенская (40-41)ларнинг тадқиқотларида «миллий маданий ўзига хослик» атамаси «маданий компонент», «фон лексика» сифатида талқин қилинади. Миллий –маданий ўзига хослик тушунчасини бошқа миллий маданиятда мавжуд бўлмайдиган «эквивалентсиз лексика», «миллий муҳитга хос бўлган сўзлар», «бошқа тилларга таржима қилиб бўлмайдиган сўзлар», «реалиялар»[Бархударов 1975] сифатида ҳам тлқин қилишади. Лингвистик манбалар таҳлили, шунингдек хусусий кузатишларимизнинг кўрсатишича, баҳоловчи лексик бирликлар ҳам миллий-маданий хусусиятларга эга. Бинобарин, «қадриятларни ифодалайдиган ва изоҳлайдиган, муайян халқ донолигини ифодалайдиган, «халқнинг оламни тасаввур қилишини, идрок қилишини ифодалайдиган барча сўзлар миллий маданий аспектда релевант ҳисобланади» [Телия 1996]. Тадқиқотимизнинг вазифаси шахсни баҳоловчи номинацияларнинг миллий-маданий ўзига хослигини аниқлашдан иборат экан, «турлича миллий маданиятлардаги бир детонант семантикадаги миллий-коннотатив ўзига хослик бу эмоционал ва баҳоловчи ўзига хосликдир»[189, c .121-131] эканлигини ҳам эътироф этамиз. БНБ таҳлили улар орасида миллий баҳоловчи белгиларга эга бўлган эквивалентсиз лексикалар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Масалан, инглиз тилидаги wig , high - hat , bagpipe , ўзбек тилидаги тандир, ошиғи олчи, 60 кафангадо, косаси оқармаган, бўхча сингари баҳоловчи номинациялар эквивалентсиз лексикалардир. Эквивалентсиз лексиканинг миллий-маданий ўзига хосликка эга бўлишлиги ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди, чунки хос сўзлар бир тил ва маданиятга доир, бошқа тил ва маданиятда эквиваленти мавжуд бўлмайдиган лексик қатламни ташкил қилади. Миллий- маданий ўзига хослик у ёки бу даражада шахсни баҳоловчи номинацияларнинг бошқа разрядларига ҳам хос бўлишлигини таъкидлаш лозим. Инглиз ва ўзбек тилларидаги БНБ миллий-маданий ўзига хосликларини аниқлаш ишимизда солиштирма-қиёсий метод орқали икки йўналишда олиб борилди: 1. Ҳар икки тилдаги БНВ бу борадаги умумий ягона концепт асосида таҳлил қилинди; 2. Таҳлил БНБларнинг ягона денотатив маънолари асосида амалга ошрилди. Дастлаб БНБларни умумий концепт асосида амалга оширилган таҳлилини кўриб чиқамиз. «Аёл гўзаллиги» концепти инглиз ва ўзбек тилларида турлича номинацияларда ўз аксини топади: Инглизча: Ўзбекча: Rosebud – pretty gril Сарв 1…..2.Кўчма. Қадди-қомати Pippin excellent person (girl) or thing келишган хушқомат аёл ҳақида . Popsy (collog, eps as term of endermtnt for young woman) Сарви равон - қадди - қомати кел ишган, гўзал ва юриши чиройли аёл. Juno – 1… 2. a stately,matronly woman. Venus 1… Пари 1… 2. Кучма.Хушнавоз, наво- 2.some woman resembling or занда , моҳир , нотик ёки гўзал ёр likened to Venus,broadly a ҳақида . beautiful and charming woman, 61 or one who exemplifies feminine grace and charm. Фаришта -1…2. Кўчма . Яхши хулқ Aphrodite – 1 …. атворга эга бўлган ва гўзал аёл 2. а beautiful woman(COD)/ ҳақида [Ў зТИЛ ]. Кўрсатилган мисоллардан кўриниб турибдики , уларнинг биз тадқиқ қилинаётган номинациялар билан умумийлиги шундаки , улар бир хил лексик - семантик гуруҳларга мансуб . Ўзбек тилида ҳам , инглиз тилида ҳам ў симликларнинг , мифологик образларнинг ( Афродита , D енера , Juno) лексик - семантик гуруҳлари мавжуд . Шунга қарамасдан бундай лексик бирликлар ўртасида муайян фарқлар ҳам мавжуд . Бу фарқлар баҳоловчи номинациялардаги умумий концепт денотатив ва баҳоловчи маънода турлича лексик бирликларда ифодаланганлиги билан изоҳланади . Манбалар таҳлилининг кўрсатишича миллий - маданий ўзига хослик бир хил денотатив маъноли БНБни қиёслаб ўрганиш орқали аниқланади . Масалан: -1.a large organ in the body which produces bile and cleanc the blodod. 2/ a person who lives in the stadet way; a clean luver (= someone who leads a healthy or morally correct life); good – (= a virtuous person). Жигар -1. Анат. Одам ва ҳайвонларнинг ўт ишлаб чиқарадиган органи. 2. Кўчма. Туғишганлик, фарзанддек яқин киши. 3. 1)Кўчма. Яқин қариндош (ота-бола, ака-ука, опа-сингил, тоға-жиян ва шу .к. Бундай лексемаларнинг луғат матнларини қиёсий таҳлилининг кўрсатишича денотатив маънолар ўзаро мос келгани ҳолда уларнинг иккиламчи маънолари мос келмайди. Агар, биринчидан, инглиз тилида 62 « Liver » -яхши, олийжаноб кишини ифодаловчи образли номинация бўлса, ўзбек тилидаги «жигар» лексемаси қариндошлик алоқаларининг образли ифодасидир. Иккинчидан, инглиз тилидаги лексеманинг ижобий баҳоловчи маъноси билан бир қаторда салбий баҳоловчи маъноси ҳам мавжуд: Liver : Ялло қилиб юришдан, кайф-сафодан бошқани билмайдиган одам, тараллабедод, ишратпараст . Ўзбек тилидаги номинацияларда эса бундай ҳусусият йўқ. Инглиз ва ўзбек тилларидаги соматик лексика таҳлили ўзбек тилидаги соматизмларнинг қизиқ бир жиҳатини кўрсатди. Инглиз тилидаги соматизмлар ўзбек тилидаги соматизмларга нисбатан стилистик трансформацияларга камроқ учрайди. Масалан, инглиз тилидаги mouth , throat , back , hand , foot , ўзбек тилидаги оғиз, томоқ, орқа, оёқ, қўл лексемаларида баҳоловчи маънолар ўзбек тилидаги соматизмларда мавжуд, инглиз тилидаги соматизмларда мавжуд эмас. Масалан: Оғиз – 1…2. Кўчма. Сўзловчи киши, одам. 3. Кўчма. Бировнинг қаромоғида бўлган одам; хўранда, нонхўр. Катта оғиз – мақтанчоқ. Оёқ-қўл -1….2. Кўчма. Кўмакчи, дастёр, енгил (ёки суюқ одам)- салб. Бузуқ. Орқа -1…2. Кўчма. Ҳомий, суянчиқ, тиргак. Томоқ – 1…2. Ўзганинг ҳисобигаяшовчи киши; текинхўр. Инглизча « heady » ва ўзбекча «бошли» БНБларининг қиёсий таҳлили улардаги стилистик дифференциация бирмунча фарқланишини кўрсатди. Инглиз тилидаги лексемада салбий баҳоловчи характеристика мавжуд: Масалан, « Heady » сўзи ўзбек тилидаги қуйидаги салбий баҳоловчи номинациялар билан таржима қилинади: - беақл, эси йўк, тентак, жинни, кўнглига келганини қилапверадиган, бемаъни иш тутадиганв ва ҳ. 63 Ўзбек тилида эса бу лексеманинг фақат ижобий баҳоловчи маъноси мавжуд: Бошли: 1….2. Кўчма. С.т. ақлли, ақлли-хушли. Юқорида келтирилган мисоллар ўзбек ва инглиз тилларидаги образли ва баҳоловчи маъноларнинг шаклланиш механизмларини аниқлаш нуқтаи назардан қизиқарлидир. Инглиз ва ўзбек тилларидаги соматизмлар мисолида ҳар иккала тилдаги бир хил денотатив маъноли лексик бирликлар иккиламчи номинацияда турлича маънолар ифодалаши, бизнингча иккиламчи номнация ҳар қайси тилда ўзгача, ўзига хос тарзда амалга оширилиши билан боғлиқ. Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинацияларнинг миллий-маданий ўзига хосликларини аниқлашга йўналтирилган қиёсий- типологик таҳлилининг кўрсатишича кўпчилик ҳолларда унинг асосида экстралингвистик борлик омиллари ётишлигини кўрсатди. Бу омиллар қуйидагилардир: А) географик омиллар . Бу омилларга коммуникантлар муҳитидаги географик ҳолат, табиий шарт-шароитлар, об-ҳаво, ареаль ўзига хосликлар, ҳайвонат ва ўсимликлар дунёсининг таъсирини киритиш мумкин. «Этнос шаклланган табиат, об-ҳаво, жойнинг рельефи , буларнинг ҳаммаси миллий ҳарактер аталмиш «хулқ-атвор стериотипининг вужудга келишига сабаб бўлади». б) маданий омиллар . Бунда баҳоловчи номинацияларнинг вужудга келишининг экстралингвистик омиллари сифатида муайян ҳалқнинг урф- одатлари ва анъаналарини, турмуш тарзини, кундалик турмуш шароити ва унга доир предметларни киритиш мумкин. Юқорида билдирилган фикрларни мисоллар орқали асослашга уринамиз. Масалан, инглиз тилида вужудга келиши мамлакатнинг географик ҳолати билан боғлиқ бўлган баҳоловчи номинатив бирликлар мавжудлиги аниқланди. Маълумки, Буюкбритания орол давлатдир ва бу унинг тарихий ва иқтисодий ривожланишига ўзига хос таъсир қилувчи денгиз кемачилиги, 64 қудратли флотга эгалиги, кемасозлик, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир кўплаб лисоний бирликларда ўз аксини топган миллий-маданий ўзига хосликларнинг вужудга келишига олиб келган. Бундай экстролнгвистик маданий факторлар ўз навбатида инглиз тилининг лексик системасида, жумладан хилма-хил ва кўп миқдордаги БНБ вужудга келишида ўз аксини топади. Масалан, «денгизчилик» лексикаси асосида вужудга келган БНБ айнан мана шу омилга боғлиқ Қиёсланг: 1. Windjammer – 1….2. a very talkative person, usually with a derogatory implication (COD). 2. Three-decker – 1….2. fig. Applied to a thing (or person) of great sige importance (COD). 3. Hulk – 1…. 2. anyone bulky or unwieldy (COD). 4. Scorpion fish – an offensive person; one willfully annoeing or per verse (COD). 5. Fishwife – 1….2. a scurrilously abusive (COD). Британия ороллари, айниқса Шотландиянинг шимолий қисми ўрмон зоналари мавжудлиги билан характерланади. Шу туфайли ўрмон лексикасига дахлдор баҳоловчи номинациялар вужудга келган: Wooden - head – stupid person ( COD ). Backwoodsman – inhabitant of backwoods, uncouth person, (fig) peer who rarely or never attends the House of Lords (COD). Maypole – 1. A pole wreathed with flovers and ribbons, around which dances and sports evebts are held on May Day. 2. Lanky fellow (COD). Кузатувларимизга кўра ўзбек тилига ҳам хос бўлган бундай реалиялар аниқланди . Уларнинг асосини хайвонот ва ўсимликлар дунёсига мансуб реалиялар ташкил қилади . Масалан : Бўтолоқ – туянинг боласи , бўта ; 2. Кўчма . йн бўта, болаларни, ёшларни эркалатиб айтилади. 65 Ваваг – 1.Бедананинг сайраши ҳақида; 2.Кўчма. Бақириб, вағиллаб гапирадиган одам ҳақида . Сарв - 1.Жанубий мамлакатларда ўсадиган, игна баргли, доим яшил ,тик дарахт. 2. Кўчма. Қадди-қомати келишган, хушқомат аёл ҳақида . Сарви ноз – гўзал ва серишва аёл; нозанин, севимли ёр . Сарви равон – қадди-қомати келишган, гўзал ва юриши чиройли аёл. Ёсуман – 1. Хушбўй, оқ туп гули декоратив бута. 2.Кўчма. Ҳийлагар, маккор аёл. (Навоийнинг «Фарход ва Ширин» достонидаги Фарҳодни ҳийла билан қўлга туширган аёл номидан ). Ойимсупурги – 1. Поясидан супурги қилинадиган, дони қизил бошоқли ўсимлик. 2. Шу ўсимлик поясидан богланган супурги. 3. Кўчма манф. Сурургидай эгилиб-букиладиган, мулойим одам ҳақида . Бўтакўз – 1. Далада очиладиган бир туп кўк гули ёвойи ўт. 2. Кўчма. Туя боласининг кўзига ўхшаган чиройли кўз, шахло кўз ва шундай кўзли киши. Писта – 1. Бот. Жануб тоғларида усадиган паст бўйли дарахт. 2.писта даҳан» оғз кичик ва келишган . Қуйидаги реалиялар билан ифодаланган БНБларда турмуш ва рўзғор буюмлари номи ўз аксини топган: Кўрпа кўтарди - диал. Малай, югурдак . Кўрнамак - яхшиликни қадрламайдиган, яхшиликка ёмонлик қиладиган, тузини ичиб, тузлиғига тупирадиган, нонкўр . Ёстиқдош - бир ёстққа бош қўйган, бирга турмуш қурган киши, эр ёки хотин. Шундай қилиб, БНБларни миллий-маданий хусусиятларини ўрганиш қуйидаги хулосаларга олиб келди: а) БНБлар миллий-маданий маркерланган бўлади; б) БНБларнимиллий-маданий хусусиятларини аниқлаш ва уларни қиёсий-типологик таҳлил қилиш имкониятини берди. 66 в) БНБларнинг миллий- маданий ўзига хослиги лингвистик(айниқса иккиламчи номинацияда) ва экстралингвистик (географик ҳолат, табиий шарт-щарпоитлар об-ҳаво, ҳайвонот ва усимликлар дунёси, урф-одат ва анъаналар, турмуш тарзи ва ҳ.) омилларга боғлиқлиги аниқланди. Учинчи боб бўйича хулосалар БНБларнинг прагматк маркерланиши лугат дефиницияларини таҳлил қилиш прагматик ахборотнинг вербал кўрсаткичлари ҳисобланмиш махсус луғат пометаларини орқали аниқланади. Прагматик ахборотнинг маркерлари сифатида луғат белгилари (помета) ишлатилади. Масалан, инглиз тили луғатларида қуйидаги луғат белгилари қўлланилали: «esp. working class», «now only in working class use», «esp. middle class», «now commomly applied to workmen», «used chiefly of men», «applied familiarly to men of any age», «esp. of a men, «a nerm used mostly by males», « in college or university use», « in colloq use with schoolboys,studerts, crimenals» , «from the country», «at scjool», «university teacher», «a high position in an organization», «of low rank 0r position in relation to another » , « the most important ». 67 Ўзбекча луғатларда эса қуйидаги луғат белгилари ишлатилади : « имтиёзли табақаларга мансуб , « зоджоганларга мансуб », « таги паст », « биринчи ўринда бўлувчи », « кекса киши », « ўсмир », « аёллар ҳақида », « болаларга нисбатан », « набирага нисбатан » , « оддий кишиларга нисбатан », « бойларнинг қизи ҳақида .» ва б . 3. Прагматик маркерланган БНБ таҳлили уларни қуйидаги прагматик омиллар орқали таҳлил қилиш имкониятини берди : коммуникантларнинг ижтимоий мавқеи ва ўзаро муносабатлари ; миллий ва этник келиб чиқиши , биологик характеристикаси ( жинси , ёши ).3. Шахсни баҳоловчи номинациялардаги прагматик ахборотнинг ўзига хос хусусияти БНБ семантик структурасидаги прагматик ва стилистик компонентлар маъноларининг ўзаро бир бирларига таъсирида ифодаланади . Масалан , одамнинг этник характеристикасини кўрсатувчи шахсни баҳоловчи номинацияларда баҳолаш ёрқин салбий характерга эга ва бу луғатда “gerog» стилистик пометаси билан белгиланади (colourred, darky, nigra, nigger. Худди шундай ҳолат синфий ва ижтимоий ҳолати , касби ва ҳ . билан дифференцияланувчи БНБларнинг бошқа гуруҳларида ҳам кузатилади . БНБдарнинг семантик структурасидаги стилистик ва прагматик компонентлар маъноларининг ўзаро бир - бирларига боғликлиги прагматика ва стилистика фанларининг бир - бирлари билан узвий боғлиқлигини ва БНБларни умумий прагматик назарияси асосида тадқиқ қилиш заруратини туғдиради . 4. Инглиз ва ўзбек тилларидаги БНБларнинг таҳлил жараёнда аникланган миллий - маданий ўзига хосликлари лингвистик ( иккиламчи номинациянинг хар икала тилдаги ўзига хос амалга оширилиши ) ва экстралингвистик ( географик , табиий шарт - шароитлар , урф - одатлар , анъаналар , турмуш тарзи ва ҳ .) орқали аниқланади . 68 5. БНБларнинг солиштирма қиёсий таҳлили жараёнида ҳар иккала тилдаги бундай лисоний бирликларнинг умумий ва фаркланувчи белгилари аниқланади . Инглиз ва ўзбек тилларидаги БНБдаги умумийлик : а ) ҳар икала тилда баҳоловчи номинацияларнинг эквивалентсиз лексика билан ифодаланиши мумкинлигида ; б ) ҳар икала тилда ҳам маданий компонентлар маъносини англатувчи лексик бирликлар мавжудлигида ; в) хар иккала тилда БНБларнинг лексик-семантик гуруҳларининг бир- бирларига мос келишлигида; г)ҳар иккала тилда бир хил когнитив ва стилистик жараёнлар мавжудлигида кузатилади. ХУЛОСА Тадқиқотимизда шахсни баҳоловчи номинацияларнинг семантик майдонини когнитив, семантик-стилистик, прагматик ва миллий-маданий аспектларда ўрганишга ҳаракат қилдик. Қўйилган мақсад ва вазифаларга кўра ишмизда баҳолаш категорияси тилшуносликда, семантик майдон назариясида тадқиқ қилиниши даражасини, шунингдек БНБларнинг турли структур типлари орқали ифодаланган шахсни баҳоловчи номинацияларнинг когнитив моҳиятини, лисоний бирликларнинг, жумладан шахсни баҳоловчи номинацияларнинг миллий-маданий ўзига хослигини аниқлашга уриндик. 69 Шахс номнациясини юқорида кўрсатилган йуналишларда ўрганиш бундай лисоний бирликларнинг стилистик потенциалини, уларнинг когнитив моҳиятини, прагматик маъноларини шунингдек уларнинг миллий-маданий аҳамиятига боғлиқ бўлган қатор муаммоларни янгича ёндашув асосида талқин қилиш имкониятини берди. Тадқиқотимизда шахсни баҳоловчи номинацияларнинг юқори даражадаги баҳоловчи потенциали аниқланди ва бундай ижобий ва салбий баҳоловчи характеристикалар онтологик жихатдан лисоний шахсга йўналтирилганлигига боғлиқ. Ишимизнинг муҳим хулосаларидан бири шахсни баҳоловчи номинациялардаги стилистик, прагматик ва ижтимоий характеристикаларнинг ўзаро бир-бирлари билан боғлиқлиги ва бир- бирларига таъсири аниқланганлигидир. Бу ўз навбатида улардаги шахсни баҳоловчи номинацияларнинг а) эмоционал, б) ижтимоий, в) миллий-мадний характерини аниқлаш имкониятини берди. Тадқиқотимизнинг муҳим вазифаларидан бири сифатида БНБларнинг семантик майдонини чегараларини аниқлашга йўналтирилган идентификациялашнинг комплекс ва кўпзинали методи ишлаб чиқилди. Бу метод ўз ичига ассоциатив майдон, кўпзинали таҳлил орқали луғат пометалари воситасида луғат дефиницияларини таҳлил қилишни кўзда тутади. Лисоний материалнинг таҳлил жараёни шахсни баҳоловчи номинациялрни идентификациялаш, уларнинг типларини, структур- семантик характеристикаларини аниқлаш билан қўшиб олиб борилди. Бундай таҳлил жараёнида инглиз ва ўзбек тилларида шахсни баҳоловчи номинациялрнинг шахмни характерловчи ва семантик майдонини ҳосил қиладиган қуйидаги лексик-семантик гуруҳлари аниқланди: а)шахснинг миллий ва этник гуруҳларга мансубликни ифодаловчи ЛСГ; б) шахснинг жинси ва ёшни ифодаловчи ЛСГ; в) шахснинг характерини ва ҳулқ-атворини ифодаловчи ЛСГ; 70 г) шахснинг ақлий даражасини ифодаловчи ЛСГ; д) шахснинг даромад манбасини ифодаловчи ЛСГ; е) шахснинг ижтимоий мавқеини белгиловчи ЛСЕ; ё) шахснинг иш турини, касбини, меҳнат фаолиятини ифодаловчи ЛСГ; ж) шахснинг дунёқарашини, диний эътиқодини, сиёсий қарашларини ифодаловчи ЛСГ. Шахсни баҳоловчи номинацияларни комплекс кўпзинали таҳлили уларнинг семантик майдонидаги чегараларни аниқлашга олиб келади. Бу семантик майдоннинг умумий назарияси ва шахсни баҳоловчи номинацияларнинг семантик майдонини идентификация қилиш нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳимдир. Шахсни баҳловчи номинацияларнинг прагматик таҳлили эса БНБ таркибидаги қуйидаги ахборотларнинг асосий типларини аниқлашга ёрдам беради: коммуникантларнинг ижтимоий мавқеси ва ўзаро муносабатларини ифодаловчи прагматик ахборотлар; коммуникантларнинг миллий ва этник келиб чиқишларига доир прагматик ахборотлар, коммуникантларнинг жинсига, ёшига доир биологик характердаги прагматик ахборотлар. Прагматик ахборотнинг ўзига хослиги БНБлар семантик структурасидаги стилистик ва прагматик компонентлар маъноларининг ўзаро бир-бирлари билан боғлиқлиги билан ифодаланади. Шахсни баҳоловчи номнацияларнинг қиёсий таҳлили инглиз ва ўзбек тилларидаги БНБнинг структур ва семантик тузилишларидаги ҳар иккала тилга хос умумий қонуниятларни шунингдек ҳар икала тилга хос бўлган хусусий ўзига хосликларни аниқлашга қаратилди. Таҳлил натижасида ҳар иккала тилга хос умумийлик шахсни баҳоловчи номинацияларнинг лексик- семантик гуруҳларининг ўзаро мос келишлигида ва ҳар иккала тилдаги баҳоловчи номинацияларнинг структур типларида ясама, қўшма ва қўшма- ясама сўзлар қўлланилишида кузатилади. Ҳар иккала тилдаги шахсни баҳоловчи номинациялардаги фарқлар қуйидаги ҳолатларда кузатилади: 71  а) инглиз ва ўзбек тилидаги таҳлил қилинган лисоний бирликлар миқдорининг турли – туманлигида (инглиз тилида ўзбек тилидагига нисбатан уларнинг миқдори кўпроқ); б) қиёсланаётган тиллардаги айрим лексик-семантик гуруҳлардаги миқдорий фарқлар; в) ҳар бир тилдаги иккиламчи номинация жараёнининг ўзига хослигидаги фарқлар. Бу бир хил денотатив маъноли лексик бирликларнинг иккиламчи номинация жараёнида ўзаро фарқланувчи маъноларни ифодалашида ўз аксини топади. Шахсни баҳоловчи номинацияларнинг қиёсий-солиштирма таҳлили ҳар бир халқ тили ва маданиятидаги ижтимоий-этник ва маданий ўзига хосликларни акс эттиришини алоҳида таъкидлаш лозим. Таҳлилларимизнинг кўрсатишича шахсни баҳоловчи номинацияларнинг ўзига хос хусусиятлари уларнинг ҳам лингвистик, ҳам экстралингвистик (географик ва табиий шарт-щароит, урф-одатлар ва анъаналар, турмуш тарзи, рузғор юмушлари) омилларга боғлиқлигидир. БНБнинг миллий-маданий ўзига хосликни ифодаловчи лингвистик омиллар сифатида: а) шахсни баҳоловчи номинациялар системасида эквивалентсиз лексик бирликлар мавжудлигини; б) шахсни баҳоловчи номинациялар системасида маданий компонентли лексик бирликларнинг мавжудлигини; в) ҳар бир тилдаги иккиламчи номинация жараёнининг ўзига хослигидани, бунда бир хил денотатив маъноли лексик бирликларнинг иккиламчи номинация жараёнида ўзаро фарқланувчи маъноларни ифодалашини; г) ҳар икала тилдаги БНБ лар ментал структураларидаги лисоний корреляцияларнинг турли туманлигини келтириш мумкин. 72 Қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда ишимизда қуйидаги вазифалар ҳал қилинди: 1.Ишимизда қўлланилган асосий тушунчалар: когнитив семантика, прагматика, семантик майдон, лисоний бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари тушунчаларининг моҳиятини аниқланди; 2.Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг семантик майдонини идентификациялаш методикасини ишлаб чиқилди; 3.Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларни структур, семантик-стилистик ва концептуал белгилари асосида категорияларга ажратилди; 4.Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларни прагматик характеристикалари асосида категориялаштирилди; 5.Шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг ментал структуралар, лисоний корреляциялар асосида когнитив моҳиятини ва уларнинг лингвистик ва экстралингвистик факторларга боғлиқлигини аниқланди; 5.Инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар ўртасидаги миллий – маданий ўзига хосликларни аниқланди. 6.Шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар уларнинг структур-семантик, семантик-стилистик, прагматик, когнитив ва этнолингвистик характеристикалари билан ўзаро боғлиқликда таҳлил қилинди; 7.Ингнлиз ва ўзбек тилидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликлар илк бора қиёсий – типологик аспектда ўрганилди; 8.Киёсий-типологик таҳлил асосида инглиз ва ўзбек тилидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг миллий-маданий ўзига хос хусусиятлари аниқланади. Масалага когнитив ёндашув орқали эришилган натижалар инглиз ва ўзбек тилларидаги шахсни баҳоловчи номинатив бирликларнинг 73 семантикасига доир анъанавий қарашларни янада тўлдиради ва бу борада баҳолаш категориясига доир тўпланган тажрибаларни янада бойитади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Инсон бахт учун туғилади. –Тошкент: Фан. 1998. -28с. 2. Абдуазизов А.А. О некоторых изменениях в современном английском языке // Ж. иностранные языки в вузах Узбекистана. 1970. № 2. С. 99-100. 3. Абдуазизов А.А. О некоторых направлениях в лингвистической типологии // Аксиологические механизмы языка и эмоциональность текста: Тез. докл. Респ. науч. конф. 23-28 апреля 2001. –Ташкент, 2001. С. 5-7. 74 4. Абдиев М.Б. Аффиксальный способ образования названия лиц в узбекском языке. Афтореф. дис… канд. филол. наук – Ташкент: АН.Р.Уз. 1991. -20 с. 5. Агаханянц Л.С. Прагматический компонент содержания слова и особенности его актуализации в тексте: Автореф. дис…канд.филол.наук. – Ташкент: ТГПИИЯ. 1989. -26 с. 6. Азнаурова Э.С. Прагматика художественного слова. –Ташкент: Фан. 1988. -119 с. 7. Арнольд И.В. Стилистика современного английского языка. – Ленинград: Просвещение. 1973. -303 с. 8. Арутюнова Н.Д. Истоки, проблемы и категории прагматики // Новое в зарубежной лингвистике. Вып. XYII . –М., 1985. С. 3-42. 9. Арутюнова Н.Д. Типы языковых значений. Оценка. Событие. Факт. – М.: Наука. 1988. -341 с. 10. Ашурова Д.У. Стилистическая значимость суффиксальных морфем в составе производного слова // Ж. иностранные языки в вузах Узбекистана. Вопросы типологии и семантики. 1981. № 653. С. 23-30. 11. Ашурова Д.У. Прозводное слово в свете коммуникативной теории языка. – Ташкент: Фан. 1991. -100 с. 12. Ашурова Д.У. Лексикон как отражение национально-культурной специфики языка // Язык и культура: Тез.докл. II Междунар.науч.конф. –М., 2003. С. 231-232. 13. Ашурова Д.У. Взаимодействие когнитивной лингвистики, стилистики и интерпретации текста. // Ж. филология масалалари. 2003. № 2. С. 40. 14. Бархударов Л.С. Язык и перевод. – М.: Международные отношения. 1975. -239 с. 15. Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. – Тошкент: Фан. 1985-200 с. 75 16. Бегматов Э. Собственный пласт лексики современного узбекского литературного языка. Автореф. дис….докт.филол.наук. –Ташкент, 1988. 17. Беккер А.В. Когнитивно-прагматический аспект современной иноязычной номинации в английском тексте.: Автореф. дис… канд.филол.наук. –М.: МГУ. 1999. -22 с. 18. Болотов В.И. Имя собственное, имя нарицательное. Эмоциональность текста. Лингвистические и методические заметки. – Ташкент: Фан. 2001. -363 с. 19. Большой англо-русский словарь / Под руков. Проф. Гальперина И.Р. -2-е изд., стереотип. –Т. 1-2. –М.: Русский язык. 1977. 20. Буранов Дж. Сравнительная типология английского и тюркских языков. – М.: Высшая школа. 1983. -267 с. 21. Вежбицка А. Семантические универсалии и описание языков. –М: Русские словари. 1999. -500 с. 22. Вольф Е.М. Функциональная семантика оценки. – М.: Наука. 1985. - 227 с. 23. Заботкина В.И. О когнитивном подходе к изучению лексических единиц // Функциональная семантика языка, семиотика знаковых систем и методы их изучения: Тез.докл.междунар.науч.конф. –М., 1997. -70 с. 24. Климова И.И. Основные тенденции развития современных лингвистических течений: Учеб.пособие. –М, 2000. -37 с. 25. Колесник С.Н. Оценочные номинации и их функционирование в тексте: Автореф.дис…канд.филол.наук. –Киев.: КГУ. 1988. -18 с. 26. Кубрякова Е.С. Начальные этапы становления когнитивизма: Лингвистика – психология – когнитивная наука // Ж. вопросы языкознания. 1994. № 4. С. 34-47. 27. Кубрякова Е.С., Демянков В.З., Панкрац Ю.Г., Лузина Л.Г. Краткий словарь когнитивных терминов. – М., 1996. -245 с. 76 28. Кубрякова Е.С. Части речи с когнитивной точки зрения. – М.: Наука. 1997. -314 с. 29. Конгуров Р. Стилистика имени существительного в узбекском языке. – Ташкент: Фан. -16 с. 30. Лапшина М.Н. Семантическая эволюция английкого слова: Изучение лексики в когнитивном аспекте. – Санкт Петербург: Издво С.-Петерб. ун-та. 1996. -159 с. 31. Меркулова Э.Н. Прагматический аспект субколлоквиальных оценочных номинаций.: Автореф. дис…канд. филол. наук. – Новгород: 1995. -22 с. 32. Мудрая Т.Ф. Прагматический аспект акцентных модификаций английских слов.: Автореф. дис…канд. филол. наук. –М.: МГПИ. 1998. -20с. 33. Новиков В.П. Оценочная лексика в языке английской газеты.: Автореф. дис…канд.филол.наук. –М.: МГУ. 1992. -18 с. 34. Расулова М.И. Проблемы лексической категоризации в разносистемных языках. –Ташкент: Фан. 1996. -145 с. 35. Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати. – Тошкент: Ўқитувчи. 1978. -408 б. 36. Сафаров Ш. Прагмалингвистика. –Т., 2009. 37. Сафаров Ш. Семантика. –Т., 2013. 38. Тоҳиров З.Т. Ўзбек тилида прагматик семаларнинг ҳосил бўлиши ва уларда субъектив муносабатлик юзага чиқиши.: Филол.фанлари номзоди.дис...автореф. –Т.: ЎзРФА. 1994. -25 б. 39. Уфимцева А.А. Типы словесных знаков –М., 1974. -205 с. 40. Хакимов М. Ўзбек илмий матнининг синтагматик ва прагматик хусусиятлари: Филол.фанлари номзод.дис...автореф. –Т.: ЎзРФА. 1993. -24б. 41. Шомақсудов А., расулов И., Қўнғиров Р., Рустамов Х. Ўзбек тили стилистикаси. –Тошкент: Ўқитувчи. 1983. -248 б. 42. Щур Г.С. Теория поля в лингвистике. –М.: Наука. 1974. -205 с. 77 43. Юсупов У.К. Проблемы сопоставитеьной лингвистики. –Ташкент: Фан. 1980. -135 с. 44. Ellis H.C., Hunt R.R. Fundamentals of cognitive psychology. –Madison (Wisc), 1993. 45. Fillmore Ch.J. The case for case reopened // grammatical relations. –N.Y.: 1977. P. 59-81. 46. Johnson-Laird Ph.N. Mental models. Toward a cognitive science of language, inference and consciousness. – cambridge (Mass), 1983. 47. Levinson S, Stephen C. Pragmatics. –Cambridge, 1987. - 420 p. 48. Longman Dictionary of Contemporary English. –Harbow London: Longman Group Limited., 1978. -1303 p. 49. Liebert, Nuyts J. Aspects of a cognitive-pragmatic theory of language on cognition, functionalism and grammar. –Amsterdam, 1992. P. 21-65. 50. Stevenson R. Language, thought and representation. –N.Y. 1993. P. 21- 51. Ungerer F., Schmid H. An introduction to cognitive linguistics. Longman, 1996. -300 p. 52. The Compact Edition of the Oxford English Dictionary. –Oxford Univ. Press. -2vol. 1971 (COD). 78