logo

Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари

Yuklangan vaqt:

29.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1937 KB
Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари МУНДАРИЖА Кириш_________________________________________________ I – боб. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши 1.2. Умуминсоний маданият ва унинг соғлиққа таъсири _________ 1.3 . Жисмоний маданият ва соғлиқ ________________________ II - боб. Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари 2.1 Оилада жисмоний маданиятни шакллантириш__________________ 2.2 Ҳомийлик маданияти ва соғлиқ___________________________ 2.3 Ижтимоий – психологик маданият ва соғлиқ__________________ III - боб . Носоғлом ижтимоий меъёрлар ва уларни шакллантирувчи oмиллар________________________________________________ Хулоса Фойдаланилган адабиётлар__________________________________  Кириш Инсон боласи дунёга келиб, ўзи туғилиб ўсган ижтимоий муҳитнинг маҳсули сифатида биринчи галда, ана шу ижтимоий муҳитда олдиндан шаклланган ва аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган соғлом ва шу билан бир вақтда носоғлом ижтимоий меъёрларни ҳам ўзлаштириб боради. Натижада болада ўзига хос хулқ, характер, дунёқараш, атрофдаги бўлаётган ҳодиса ва воқеликларга нисбатан ҳам муносабатлар шаклланади. Рисолани ўқиб, уни мутолаа қилар экансиз, бир қарашда барча жараёнлар бизнинг кундалик ҳаётимиз ва фаолиятимиздек, ундаги бўлаётган гаплар оддийгина кечинмаларга ҳам ўхшаб кетади. Ҳаётнинг майда-чуйда икир-чикирлари билан баъзида бу ҳолатларга эътиборимизни ҳам қаратмаслигимиз мумкин. Лекин сал чуқурроқ таҳлил қилиб масалага жиддийроқ ёндашилса, аслида бу китобда бизнинг соғлиғимизнинг мазмуни, унга путур етказувчи барча ижтимоий омиллар батафсил ёритиб берилган. Биз, одатда, кўп нарсаларни шундай бўлиши керакдай кабул килишга одатланиб колганмиз, баъзида ана шу ҳолатга маълум даражада мослашиб хам коламиз. Аслида бунинг умуман нотўғри эканлигига, факатгина бирон-бир касалликка чалиниб, унинг сабабларини суриштириб бўлгандан кейингина амин бўламиз ва афсуслар чекиб, пушаймонлар киламиз. бизни факатгина ўзининг бу борадаги тиббий- гигиеник ва педагогик-психологик билимларига таянган ҳолда огоҳликка чорламокчи, холос. Бугун бу ўта долзарб ва тарғибот килиниши жуда зарур бўлган тадбирлардан бири ҳисобланиб, соғломлар соғлиғини асрашнинг харакатлантирувчи кучи бўлиб хизмат килади. Одамда касаллик ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлиб колмайди. Унинг организмда пайдо бўлиб, касаллик кўринишида шаклланмоғи учун ўнлаб сабаблар, яъни омиллар таъсири керак бўлади. Айнан, ана шу омилларнинг пайдо бўлишида, унинг организмга салбий таъсир кўрсатишида, муаллиф фикрича, ҳар бир инсоннинг ўзининг тутган ўрни ва роли катта. Ҳар кайси турдаги омилларни, турмуш тарзини оласизми, ирсиятни, ташки муҳит омилларини ёки тиббий омилларни оласизми, барибир ана шу омилларнинг таъсир даражасининг ошиши ёки камайиши мазкур шахснинг ҳар томонлама тарбияланганлик даражасига, хулкига, характерига, дунёкарашига, ҳар хил соҳалар бўйича билим, малака ва кўникмаларига ҳам кўп жиҳатдан боғликлиги назарий ва амалий жиҳатдан ҳар томонлама исботлаб берилган. Биз ҳамиша таъкидлаймиз, “касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган енгилрок”, менинг фикримча, айнан касалликларнинг олдини олишда ушбу китобча хар бир оила китоб жавонидан жой олиши керак, деб ўйлайман. Минг айтгандан кўра, бир марта бўлса-да фарзандларимиз ушбу рисолани ўқиб чиқсалар, ўзларининг соғлиқлари масаласида бир оз ўйлаб иш қилган бўлардилар. Энг асосийси, эндигина характери ва дунёқараши шаклланаётган ёшлар мен аминманки, ўқиб, албатта, тўғри хулоса чиқарадилар. Биз одатда, кўпроқ касалликлар ва уларни қандай даволашлар тўғрисида, айниқса, кейинги пайтларда радио, телевидениеда, реклама роликларида маълумотларни тарғибот қилишга одатланиб қолдик. 1 I – боб. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши Инсон боласи туғилганида ҳайвон боласидан фарқли ўлароқ, у тайёр, ўзининг қонун ва қоидалари билан шаклланган ижтимоий муҳитга тушади ва ана шу муҳит унинг олдида ўз қонуниятларини ёзади, бола эса ушбу нормалар, яъни қонуниятларнинг бевосита таъсири остида ўсиб улғаяди ва шахс сифатида шаклланади. Ижтимоий нормалар, яъни одатлар минг йиллар давомида шаклланади, даврлар ўтиб янги давр психологияси таъсирида янги одатлар пайдо бўлади, айрим эски одатлар ўз-ўзидан аста-секин йўқолиб боради. Аммо, инсониятга хос бўлган жараёнлардан бири шуки, у ўзида шаклланган яхши, ижобий, баъзида эса салбий ижтимоий нормаларни ҳам ўзининг миллий қадриятлари сифатида узоқ йиллар сақлайди, уни такомиллаштиради ва ўзидан кейинги авлодларга ўтказиб беради. Ҳайвонларда ҳам бу каби хусусиятлар айрим шарциз рефлекс, яъни инстинктлар сифатида, ҳар хил ҳайвонлар орасида ўзига хос бўлган одатлар шаклланган, улар ҳам бу одатларни ўзларининг авлодларига, улар ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб одатлантиради ва шу ҳайвон турига хос бўлган меъёр кўринишида шаклланади. Ижтимоий меъёр ёки одат ўзи нима? У қандай жараёнларда шаклланади, уни шакллантирувчи омиллар, одатларнинг пайдо бўлишига қандай таъсир кўрсатади. Ижтимоий нормалар ҳар бир шахсда, оилада, маҳаллада, туманда, вилоят ва бутун бир мамлакатда ўзига хос тарзда шаклланиши мумкин. Шу боисдан ҳам инсон, яъни шахс бетакрор мавжудот ҳисобланади. Кўпчилик психолог олимларнинг фикрича, инсон тайёр онг, характер, дунёқараш ва ҳатто темперамент билан дунёга келиши айтилади, аммо, аслида бундай эмас. Бола онадан биологик мавжудот сифатида дунёга келиб, юқорида таъкидлаганимиздек тайёр, ҳар томонлама мукаммал шаклланган ижтимоий муҳитга тушиб, унинг таъсирида ижтимоий-биологик мавжудот сифатида, комил инсон сифатида шаклланади. Ана шу ижтимоий муҳитларнинг бевосита таъсирлари остида болада тил, нутқ, характер, темперамент, умумий ва илмий дунёқарашлар пайдо бўлади, ривожланади, такомиллашади ва ўзи ҳам ана шу ижтимоий муҳитнинг бир аъзосига айланиб, ўзидан кейинги авлодлар учун юқорида қайд этилган одатлар манбаига айланади. Ижтимоий одатлар ҳар бир инсоннинг бутун ҳаёти, фаолияти ва ҳатто бир кеча- кундуздаги фаолият турларини ўзига ва ўзи шаклланган муҳитга хос тарзда амалга ошириш ҳисобланади. Инсон ана шу фаолиятларини биринчи навбатда, ҳаёт давомийлигини, ҳар хил мақсадларга қаратилган эҳтиёжларини ва энг асосийси, саломатлигини таъминлашга қаратади. Аммо, бу ҳаётий одатларнинг ҳаммаси ҳам одамлар учун ижобий натижа келтиради, деб бўлмайди. Ҳар бир фаолиятни умуминсоний нуқтаи назардан тўғри амалга оширгандагина у нафақат айнан мазкур шахсга, балки жамиятга ҳам фойдали ҳисобланади. Ҳар бир инсоннинг тўғри сўзли, имонли, эътиқодли, садоқатли, меҳнацевар ва ҳоказо хусусиятларга эга бўлиши ҳам ана шу биз фикр юритаётган ижтимоий одатларнинг бир кўринишидир. Ўз-ўзидан савол туғилиши мумкин, бу хусусиятларнинг инсон соғлиғига қандай алоқаси бўлиши мумкин. Тўғри, бир қараганда таъсири йўқдек туюлиши мумкин, аммо масалага чуқурроқ, илмий, психологик нуқтаи назардан ёндашилса, бу ҳолатларнинг акси бўлмиш нопоклик, имонсизлик, инсофсизлик, эътиқодсизлик, ғаразгўйлик, меҳр- шафқацизлик, садоқацизлик, дангасалик, ялқовлик каби одатлар биринчи навбатда, жамият, яъни ижтимоий муҳит саломатлигига путур етказади, қолаверса ана шу хусусиятга эга бўлган шахслар атрофидаги одамлар соғлиғига ёмон таъсир кўрсатишини батафсил ёзиб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Инсонга хос бўлган, ҳаётда орттирилган ҳар қандай ижтимоий одат – бу инсоннинг қайсидир бир йўналишидаги фаолияти, қизиқиши, бошқача қилиб айтганда, унинг ҳаёт тарзи саналади. Агар ушбу одат меъёрда бўлса, бу биринчи навбатда айнан ана шу инсоннинг соғлиғига, қолаверса, жамоат соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди. Айтайлик, кишининг юриши, туриши, меҳнат қилиши, дам олиши, 2 овқатланиши, кийиниши, мулоқоти ва бошқа фаолиятларида ўзига хос ижтимоий меъёрлар борки, бу хусусиятлардан одам биринчи галда, қониқиш ҳосил қилиб лаззатланмоғи керак. Агар унинг акси кузатилса-чи? Бундай ҳолларда айнан биз ҳозиргина айтган ижтимоий меъёр одамлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, натижада организмнинг ташқи муҳит билан бўладиган барча турдаги мувозанатлари издан чиқади ва ҳар хил касалликлар пайдо бўлишида амал бўлиб хизмат қилади. Одатда ҳар қандай ижтимоий норма инсон учун хизмат қилади. Айнан ана шу хизмат қилиш жараёнида унинг салбий таъсирлари бўлмаслиги керак. Инсон боласи ҳамиша атрофдаги содир бўлаётган жараёнлардан таъсирланган ҳолда, ушбу жараёнларда бўлаётган воқеийликларни ўзлаштириб олади. Бу жараёнлар, ўз навбатида, ижтимоий ва салбий одатлар бўлиши мумкин. Айтайлик, боланинг ўқишга қизиқиши меъёрининг шаклланиши қаерда ва қачон, қандай жараёнларда содир бўлади? Бола ёшлигида атроф-муҳитдаги барча бўлаётган жараёнларга ўта қизиқувчан бўлиб, ана шу қизиқувчанликнинг мияда доминантлигини таъминлаш, бизнинг мисолимизда ўқишга қизиқишни уйғотиш, биринчи галда бола ўсиб улғаяётган оила аъзоларининг ўқишга қизиқишлари, китоб ўқишга бўлган муносабатлари, уйига келадиган, яъни ота-оналарининг, атрофидаги одамларнинг ўқишга муносабатлари, оила аъзоларининг китоб ўқишга бўлган маданиятлари, шунингдек, болага ақлий билим моҳияти, мазмуни ва аҳамиятини тарбия орқали, олдиндан, режали тушунтириб, фақат ўқиш орқали инсон кўзлаган ниятларига сўзсиз эришиши мумкинлиги унинг онгига қандайдир бир мавсумий тадбир сифатида эмас, балки доимий равишда сингдирилсагина болада ўқишга бўлган қизиқиш, китоб ўқиш, билим олишга интилиш, илмга бўлган эҳтиёж ижтимоий меъёр сифатида шаклланиши мумкин бўлади. Биз бугун бола тарбияси тўғрисида жуда ҳам кўп гапирамиз. Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар тадбирлар ўртасидаги изчилликни таъминламасдан жараён амалга оширилса, тарбиянинг натижавий маҳсули бир томонлама бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Биз бугун жамиятда ҳар томонлама етук, юксак инсоний қобилиятларга, илмий ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёшларни тарбиялаб, етиштириш ҳақида гапираяпмиз. Болада бир вақтнинг ўзида ақлий, аҳлоқий, эстетик, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик, тиббий- гигиеник, жисмоний, диний ва бошқа тарбиялар бўйича ижтимоий меъёрлар муаммоси шаклланишини таъминлайдиган тарбиявий жараённи амалга ошириш керак бўлади. Болага берилган ҳар қандай тарбия маҳсули асосида, унинг соғлиғига бевосита ва билвосита таъсир этувчи қатор омиллар ётади. Тарбия бериш жараёнида берилаётган мазкур тарбиянинг айнан тиббий-ижтимоий аҳамияти ва мазмунини бола онгига сингдирилсагина, у турмуш тарзининг ижобий ижтимоий меъёрига айланади ва узоқ вақт шахснинг саломатлигини таъминловчи омил, яъни шароит бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай ижтимоий меъёрнинг шаклланиши асосида катталарнинг ўрнак, намуналиги ётади. Одатда болага кўп нарсани айтиб, ўргатгандан кўра, амалда кўрсатиб ўргатиш осон кечади. Сабаби, бола айни пайтда ўргатилаётган у ёки бу ижтимоий кўникманинг амалдаги аҳамияти ва фойдасини тез англаб олади. Болаларда у ёки бу ижтимоий меъёрларнинг шаклланиши турли ижтимоий институтлар таъсирида пайдо бўлади. Уларнинг энг асосийси ва бирламчиларидан бири - бу оила. Биринчи навбатда, ота билан она, қолаверса, оиланинг бошқа аъзолари. Мазкур бола дунёга келмасдан оилада ўнлаб, юзлаб, ижтимоий меъёрлар шаклланган бўлади. Ушбу ижтимоий меъёрлар боланинг олдига ўз қонуниятларини ёзади, бола айнан ана шу таъсирлар остида шаклланади ва ушбу оилада олдиндан шаклланган ижтимоий меъёрларни, у хоҳ ижобий бўлсин, хоҳ салбий бўлсин ўзлаштириб боради. Айтайлик, оилада ота томонидан сўкиш одати, чекиш ёки шунга ўхшаш салбий ижтимоий меъёрлар шаклланган бўлса, бола айнан ана шу салбий ижтимоий меъёрлар таъсирида ўсиб улғаяди. Одатда, бу ҳолатларни ёш бола салбий одат сифатида ҳам қабул қилмайди. Аммо, ушбу ижтимоий меъёрларни аста-секинлик билан ўзлаштириб олиб бўлгандан кейингина, унинг одат эканини билади. Аммо, бу пайтда бола бундай салбий одатларни ўзлаштириб 3 олган бўлади. Инсон одатланиб қолган ҳар қандай ижтимоий меъёрдан воз кечиши бир мунча қийинчилик билан кечган. Бола токи ушбу одатнинг ёмонлигини англаб, ундан воз кечгунга қадар ҳам бундай салбий меъёрлар унинг организмига, қолаверса бошқалар соғлиғига ёмон таъсир қилиши мумкин. Бола ёшлигида берилган ҳар хил тарбиялар асосида шаклланган ижтимоий меъёрларнинг умри узоқ ва нисбатан турғун бўлади. Шу боисдан ҳам “болани ёшдан” деб бежиз айтилмаган. Бир нарсани алоҳида, аммо афсус билан таъкидлаш лозимки, биз кўпчилигимиз болаларни ҳар хил тарбияларнинг мажмуида ҳар томонлама тарбиялаш зарурлигини яхши биламиз, лекин ҳамиша ҳам бу борадаги ўз бурчимизни тўғри бажаравермаймиз. Инсон ўзидаги салбий одатларни одатий бир ҳол деб билади ва у ўзича бу одатнинг атроф-муҳит учун ҳеч қандай салбий таъсири йўқ, деб ўйлайди. Мен сўкинсам, нос ёки сигарета чексам бошқаларга нима? Ўзимнинг одамимни сўкаман, ўз пулимга олиб чекаман деб таҳлил қилади. Аммо, ҳар бир шахс у ким бўлишидан қатъий назар, у бошқалар учун маълум маънода ижтимоий муҳит ва ижтимоий меъёрлар манбаси саналади. Оилада қиз болаларда ижтимоий меъёрларнинг шаклланиш манбаси бўлиб, биринчи навбатда, унинг онаси ва оиладаги ўзидан катта опалари ҳисобланади. Ўзбекларда ота - боболардан қолган мақол бор “қуш уясида кўрганини қилади” дейишади. Қиз бола оилада биринчи навбатда муомала, гапириш, кийиниш, меҳнат қилиш, меҳмон кутиш, уй-рўзғор ишлари ва қатор гигиеник кўникмаларни бажаришда ва бошқа қатор ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олади. Бир қарашда буларнинг барчаси тарбия-ку, буларнинг одам соғлиғига қандай алоқаси бор, деган савол туғилиши мумкин. Кейинги айрим маълумотларга қараганда, ўспирин қизларимизнинг 71,2 % ҳар хил экстрагенитал касалликларга чалинган ва шу ўринда яна бир савол туғилади, бу қизлар ушбу касалликларни қачон ва қаерда орттириб оладилар, ахир ўспирин қизларнинг барчаси ота-онасининг бағрида яшайдилар-ку. Қайси омиллар таъсирида бунча юқори даражадаги касалликлар пайдо бўлди? Менинг назаримда, ушбу ҳолатларнинг ҳам асосий жавобини кўпчилик ҳолларда оиладан излаш керак. Ҳар қандай касаллик ҳам ана шу биз фикр юритаётган ижтимоий меъёрлар маҳсули эканлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак. Юқорида фикр юритилган ўспирин қизларда қайд этилган касалликларнинг 58 %ини 1-2-даражали камқонлик, 25,1 %ини буйрак ва сийдик йўллари, 14,7 %ини сурункали тонзиллит, 15,1 %ини 1-2-даражади гипотиреоз ва 2,9 %ини ревматизм касалликлари ташкил қилган. Энг ачинарлиси шундаки, ўрганилган ўспирин қизларнинг 34 %ида ҳар хил гинекологик касалликлар аниқланган. (1) Яна ўз- ўзидан ҳақли савол туғилаверади, қисқа давр ичида бу даражадаги касалликлар қайси омиллар натижасида пайдо бўлди. Бугунги шифокорнинг энг устувор вазифаси ҳам айнан мана шу омилларни синчиклаб ўрганиб, қизларда қайси салбий ижтимоий одатлар таъсирида бу касалликлар келиб чиққанлигини аниклашдир. Бир нарсани ишонч билан айтиш мумкинки, касалликни келтириб чиқараётган омилларни йўқотмасдан, жуда бўлмаганда камайтирмасдан туриб, ҳар қандай куч ва имкониятга эга бўлган даволаш- профилактик муассасаларни қуриш, шифокорларнинг сонини ошириш йўли билан касалланиш даражасини камайтиришга эришиб бўлмайди. Организмда ҳеч қандай касаллик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Касаллик қайсидир бир ёмон омилнинг узоқ вақт таъсири натижасида шаклланади. Айнан ана шу омил сиз билан бизда шаклланган салбий ижтимоий меъёр ёки одатларнинг маҳсули саналади. Кўп ҳолларда афсус билан айтиш мумкинки, бу ҳолни биз одатий бир жараён сифатида қабул қиламиз. Яна илмий хулосаларга мурожаат қилайлик, 2002 йилда Республикамизда ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг хизматга яроқлилик даражаси 63,2 %ни, Хоразм вилоятида 67,9 %ни ташкил этган.(2) Ўз-ўзидан маълумки, қолган ўспирин йигитларда ҳарбий хизматга яроқсизликка сабаб бўлаоладиган жиддий касалликлар рўйҳатга олинган. Вилоятда тиббий кўрикда аниқланган касалликларнинг 5,8 % асаб, 37,2 % ички касалликлар, 30,2 % ҳар хил жарроҳлик жараёнлари, 8,1 % қулоқ-томоқ, 15,1 % кўз, 3,5 %ини тери касалликлари ташкил этиб, уларнинг 39,5 % даволашга муҳтож эканликлари таъкидланган. Бундай илмий 4 хулосаларни кўплаб келтириш мумкин, аммо яна фикримизни ана шу ўспирин йигит- қизларнинг қисқа ҳаёти давомида бу каби касалликлар қайси ижтимоий меъёрлар таъсирида пайдо бўлганлиги қайта-қайта ўзига тортаверади. Демак, касалликнинг сабабларини кўз илғамас жойлардан эмас, биринчи навбатда ўзимизнинг турмуш тарзимиз, яъни ўзимизда шаклланган у ёки бу салбий ижтимоий меъёр ёки одатлардан излашимиз керак бўлади. Одатда биз салбий ижтимоий одатлар деганда, кўпроқ чекиш, ичиш, гиёҳвандлик каби ёмон иллатлар тўғрисида кўпроқ ўйлаймиз. Аммо, касаллик келтириб чиқарувчи юзлаб, минглаб, ҳатто бир неча минглаб салбий одатлар бўлиши мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Ушбу меъёрларнинг кўпчилиги бизнинг турмуш тарзимиз, ҳаётимизнинг давомийлигини таъминловчи шароитлар ҳисобланади. Ана шу яшаш шароитларидан ўринли, меъёрда ва оқилона фойдаланиш эса соғлом турмуш тарзининг асосини ташкил этади. Хўш, бу борада, яъни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила аъзоларида уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилмайдиган ижтимоий меъёрларни юзага келтириш борасида шифокорларнинг вазифалари нималардан иборат бўлади. Бугун мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури амалга оширилмоқда. Унинг асосий йўналишларидан бири ҳам айнан умумий амалиёт шифокорларини, оила шифокорларини тайёрлаш ва амалда жорий қилиш белгиланган. Бу йўналиш бир кунда тасодифдан пайдо бўлгани йўқ, албатта. Кейинги йилларда шифокорларимиз амбулатория-поликлиник стационарларда ва бошқа ихтисослашган даволаш муассасаларида ишлаб, кўпроқ касалликларни даволаш ишлари билан банд бўлиб келаётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Тўғрисини тан оладиган бўлсак, кўпчилик шифокорларимиз касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини ўзларига эп кўрмай қолдилар, десак ҳам муболаға бўлмайди. Ахир соғлиқни сақлаш сўзининг мазмунига бир эътибор берайлик, демак соғлом одамларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида гап кетиши керак. Демак, киши касал бўлди дегани, гап унинг соғлиғи сақланмади деганидир.  Мамлакатимиз Президенти ва ҳукуматимизнинг ҳам кейинги йилларда юргизаётган соғлиқни сақлаш борасидаги сиёсати ҳам айнан ана шу жараёнга қаратилган бўлиб, асосий шифокорларни аҳолига яқинлаштиришдан иборатки, унинг маҳсули сифатида мамлакатимизда қишлоқ врачлик пунктлари учун умумий амалиёт шифокорлари оила шифокорларини тайёрлаш босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Оила шифокори участка терапевтидан фарқли ўлароқ, у оиланинг барча аъзоларини яхши билади, соғлиқлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга ва улардаги айрим ижобий ижтимоий меъёрларнинг шаклланишига ва шу билан бир вақтда айрим салбий ижтимоий одатларнинг шаклланмаслигига бевосита таъсир этади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, биринчидан, уларга бириктириладиган аҳоли сони камаяди, ҳар бир киши билан алоҳида унинг турмуш тарзи, орттирган ижтимоий меъёрларидан келиб чиқиб, бевосита ишлаш имконияти туғилади. Бу ўз навбатида оилада соғлом турмуш тарзининг шаклланишида энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. Олдинлари, кўп ҳолларда ўзининг самарасини бермаган санитария оқартув усулларидан воз кечилиб, ҳар бир оила аъзоси билан тушунтиришлар олиб бориш шароити юзага келди. Бугун соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бозор муносабатлари шаклланаётган даврда ҳар қайси шифокорнинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳам одамларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг соғлиқларига ёмон таъсир этадиган ижтимоий меъёрларнинг шаклланишига йўл қўймасликдан иборат бўлмоғи зарур. Бола оилада ўсиб-улғайиб, маълум ёшга етганда, у болалар муассасаларига боради ва ўзи учун айрим ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олишга тўғри келади. Болалар боғчаси ёки мактаб муассасалари бола учун янги ижтимоий муҳит саналади ва мазкур бола ҳам ана шу жамоа аъзоларига муҳит сифатида таъсир этади, яъни бола ана шу муассасага келгунга қадар унда бир қатор ижобий ёки салбий ижтимоий меъёрлар шаклланган бўлади ва аксинча, бола мазкур муассасага келгунга қадар ҳам муассасада қатор ижтимоий меъёрлар, яъни одатлар шаклланган бўлади. Муассасада кун тартиби, ўйнаш, ўқиш, дам олиш, овқатланиш, дарслар ва бошқа тадбирларни амалга 5 оширишдаги белгиланган тартиб ва қоидалар кўринишида бўлиши мумкин. Ана шу янги муассасага келган бола айнан юқорида қайд этилган меъёрларга нисбатан кўникма ҳосил қилиши ва мослашиши зарур бўлади. Бу жараённинг тез ёки секин, ижобий ёки салбий кечиши ҳам кўп жиҳатдан ана шу биз юқорида таъкидлаб ўтган, боланинг оилада орттирган ижтимоий меъёрларига боғлиқ бўлади. Боланинг характери, қизиқиши, талабчанлиги, дангасалиги, ялқовлиги, муомаласи, бошқаларга муносабати шулар жумласидандир ва ана шу хусусиятлар ўз навбатида боладаги шаклланган ижтимоий меъёрлар асосини ташкил этади. Баъзида ота-оналарда бу хусусиятларнинг бола соғлиғига қандай алоқаси бор деган савол туғилганда, айнан тиббиёт ходимининг асосий вазифаси ана шу хусусиятларнинг ижобий ва салбий томонлари, унинг бола ва унинг атрофидагилар соғлиғига етказиладиган таъсирларини батафсил тушунтириб беришдан иборат бўлади. Биз ота-оналар одатий ҳол, деб биладиган жараён узоқ вақт болага таъсир қилиши натижасида ҳар хил касалликлар келиб чиқиши мумкинлиги ва энг муҳими бунинг олдини олиш мумкинлигини, биринчи навбатда бу бизнинг қўлимизда эканлигини тушунтириш муҳим аҳамият касб этади. Одамларда ижобий ижтимоий меъёрларни шакллантириш, ривожлантириш ва доимо уларни такомиллаштириб бориш фақатгина врачларнинг иши десак, бу жуда хато бўлган бўлур эди. Ижобий ижтимоий меъёрларни шакллантириш, олдин таъкидлаганимиздек, ҳар хил турдаги тарбиялар йиғиндисининг маҳсули саналади. Одатда, таълим махсус тайёргарликдан ўтган, мазкур фанни ёки йўналиш бўйича ўқитишга ҳуқуқи бор шахслар томонидан амалга оширилади. Тарбия билан эса ҳамма шуғулланади, қолаверса, ҳар бир ёши катта одам ўзидан кичкина ёшдагиларга ўзи орттирган ижобий ҳаётий тажрибаларни ўргатади. Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қозонда бори чўмичга чиқади. Берилаётган тарбиянинг савияси, биринчи навбатда тарбия берувчининг тарбияланганлик даражасига боғлиқ. Аммо, болаларда тиббий-гигиеник кўникмаларни, ўз соғлиғига бўлган муносабатни ва ижобий тиббий – гигиеник ижтимоий меъёрларни шакллантиришда шифокорларнинг, айниқса, мактаб шифокорларининг роли катта бўлади. Шу боисдан мактаб ёшидаги болаларга режа асосида уларнинг жинсини, ёшини ва керак бўлса, ўзлаштириш даражаси ва тарбияланганлик даражаларини инобатга олиб белгиланган дастурлар асосида тиббий-гигиеник, ахлоқий-иродавий ижтимоий меъёрларни шакллантиришга қаратилган ишлар мунтазам олиб борилиши зарур. Бу борада, биринчи навбатда мактаб ўқитувчилари ўқувчиларга ижобий маънода ўрнак-намуна бўлсалар, улар бераётган тарбия самарали кечади. Лекин, шуни афсус билан таъкидлаш жоизки, айрим ўқитувчилар “сен менинг айтганимни қил, қилганимни қилма” тарзида иш кўриб, тарбияси ёмон ўқувчилардан нолиб юрадилар. Ўзингиз бир кўз олдингизга келтиринг, ўқитувчи ўқувчининг мактабда кўз очиб кўрган ҳаётдаги энг яхши эталон шахси бўла туриб, ўзи чекиб, ўқувчиларга чекманглар, ўзи ичиб – ичманглар бу соғлиқ учун зарар деса, ўзи ҳеч қачон спорт билан шуғулланмасдан барчани спорт билан шуғулланишга ундаса, бундай тарбия самара берадими? Ачинарлиси шундаки, айрим болалар сигарета, нос чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни мактаб ёшидаёқ ўзлаштириб олади. Хўш, улар бу салбий ижтимоий одатларни кимлардан ўрганади? Мактабда унинг атрофида асосан кимлар бўлади ва у кимлар билан мулоқот қилишини ким назорат қилиши керак. Шу биз таъкидлаган ота-оналар билан ўқитувчилар эмасми. Битта нос ёки сигарета чекувчи бола бир йилда 3-4 болага чекишни ўргатади. Агар, шу жараённи инобатга оладиган бўлсак, биз сиз билан уларга нисбатан 2-3 баробар тарғибот ишларини яхшироқ олиб бормасак, жамиятда бу каби иллатлар ошиб бораверади. Натижада фикримиз яна шу болалар соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга келиб тақалаверади. Чекиш, ичиш ва бошқа шу каби иллатлар ҳам маълум вақтдан кейин мазкур истеъмол қилаётган кишилар учун одатий ижтимоий меъёр, кундалик турмуш тарзининг бир бўлагига айланиб қолади ва энг ачинарлиси шундаки, улар бу ҳолни кўпинча ёмон одат сифатида ҳам тан олмайдилар, токи қандайдир бир оғир дардга чалинмагунга қадар. Умуман олганда инсон ҳаётининг асосини юзлаб, минглаб ижтимоий меъёрлар- одатлар ташкил этади. Одамнинг барча турдаги фаолиятларини амалга ошириш тизими ҳам 6 айнан шу фаолиятига нисбатан шаклланган ижтимоий одатлар асосида амалга оширади. Шу боисдан ҳам биз ёши катталарнинг ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги энг асосий бурчларимиздан бири ҳам ана шу ижтимоий меъёрни тўғри шакллантириш ва тўғри мақсадларда амалга оширишни ўргатишдан иборат, токи боланинг ўзлаштириб олган ижтимоий меъёрлари, одатлари унинг соғлом бўлишига хизмат қилсин. Мактаб даври тугагач, болалар касб-ҳунар коллежларида, олий ўқув юртларида ёки кимдир меҳнат фаолиятини бошлаши билан давом эттирадилар. Бу янги муҳитлар ҳам болалар олдида ўз қонун-қоидаларини ёзади, ўзига хос ижтимоий муҳитлар таъсирига тушади ва ана шу муҳитга мослашиш жараёнида ҳам бола айрим ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олади. Айрим ёшларимиз ҳарбий хизматга чақирилиб, ҳарбий хизматни ўташ жойларига борадилар. Бу ҳам йигитлар учун умуман янги жамоа, янги муҳит, янги ижтимоий меъёр ва кўникмалар бўлиб, ана шу шароитга мослашиш жараёнида ҳам болалар кўплаб ижобий ва айрим пайтларда салбий одатларга кўникма ҳосил қиладилар. Тўғри, ҳарбий хизматда йигитларимиз кўпгина бизнинг соғлиғимизга хизмат қиладиган ижтимоий меъёрларга кўникма ҳосил қилиш билан бир вақтда, айримлар сигарета чекиш, нос чекиш ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби салбий ижтимоий одатларни ҳам ўзлаштириб оладилар. Албатта, қайд қилинган кўникмаларга бўлган мойиллик боланинг оилада, мактабда, хуллас ҳарбий хизматгача бўлган даврда ўз соғлиғига нисбатан олган тиббий – гигиеник, ахлоқий – иродавий ва бошқа тарбиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Мактаб ёшидан кейин ўқишга кирмаганлар ўзларининг меҳнат фаолиятларини бошлаб, қайсидир меҳнат жамоасига тушади. Ҳар бир меҳнат жамоаси меҳнат туридан, ишлаб чиқариш характери, тури ва технологиясидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос муҳит ҳисобланади. Қизларимиз турмушга чиқиш жараёнида ҳам ўзлари учун батамом бошқа ижтимоий муҳитга тушадилар ва ана шу муҳитга мослашиш жараёнида айрим, айнан шу муҳитга хос бўлган ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олишга тўғри келади. Хулоса қилиб, фикр юритаётган жараёнимизни таҳлил қилиб айтиш мумкинки, одам боласи фақат ёшлигида тарбия олади ва ижтимоий кўникмалар пайдо бўлади десак бир оз хатоликка йўл қўйган бўламиз. Ҳар қандай тарбия тури шахснинг ёши, жинси, ҳаётдаги эгаллаган ўрни, мавқеи, саломатлик даражасига нисбатан маълум даражада тарбияланади, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзига айрим ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олиши мумкин. Шунинг учун ҳам ишонч билан айтиш мумкинки, тарбия ҳамиша ҳаммага ва ҳамма жойда берилиши керак бўлади. Айнан, ана шу тарбияларнинг маҳсули ижтимоий меъёрлар-одатлар кўринишида пайдо бўлади ва инсонга оқилона меъёрда яшаш шароити ёки ҳар хил касалликларни келтириб чиқарувчи омил бўлиб хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, одамларга хос бўлган ижтимоий меъёрларнинг у хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин манбаси биринчи навбатда оила, кейинчалик маҳалла, болалар муассасалари, ҳар хил тўгараклар ва уюшмалар, ўрта ва олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари ҳисобланиб, ана шу ижтимоий муҳитлар таъсирларининг маҳсули сифатида ўз аксини топади. Бугун бутун жамоатчиликнинг қолаверса, биринчи навбатда маориф ходимлари, тиббий ходимларнинг биринчи галдаги вазифаларидан бири, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгига ижобий ижтимоий меъёрларни, одатларни сингдириш, салбий меъёрларнинг кенг омма ичида газак олишига йўл қўймаслик, уларнинг онгига соғлом турмуш тарзининг элементларини сингдириш йўли билан жамиятда соғлом авлод шакллантиришнинг асосини яратишдан иборат. 1.2. Умуминсоний маданият ва унинг соғлиққа таъсири Бир қарашда бу масала ўқувчига бир оз бошқачароқ ҳам туюлиши мумкин. Умуминсоний маданият билан соғлиқ ўртасида қандай алоқа бўлади, маданият, маданиятшунослик ўзи алоҳида бир катта йўналиш деган ҳақли бир савол ҳам туғилиши мумкин. Маданият ўзи нима? Маданият тўғрисида тушунчалар жуда кўп. Ҳар бир йўналиш 7 ва соҳанинг, мутахассисликнинг, айрим халқлар ва миллатларнинг ўзига хос бўлган маданияти бор. Бир миллат учун оддий ҳол бўлган жараён иккинчи бир миллат ёки халқ учун ўзгачароқ, бошқачароқ қилиб айтганда, маданияцизлик сифатида кўриниши мумкин. Бирон бир киши учун маданият меъёри бўлиб туюлган жараён, бошқа учун маданияцизлик аломати сифатида кўринади. Демак, маълум маънода маданият нисбий жараён ҳам бўлиши мумкин экан. Умуман бизнинг фикримизча, инсон ҳар қандай фаолиятини бажариш жараёнида маълум бир умуминсоний меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширса, буни маданият маҳсули сифатида қабул қилиш мумкин. Агар бундай хатти-ҳаракат бошқаларнинг фаолиятига, уларнинг асаб-тизимига, қадриятига салбий таъсир қилмаса. Гап муомала маданияти тўғрисида кетаётган бўлса ажаб эмас. Инсоннинг энг муҳим ва ҳаётий зарур эҳтиёжларидан бири, физиологик эҳтиёждан кейин – бу мулоқотга бўлган эҳтиёжидир. Хўш, одам мулоқотдан нима олади. Мулоқотдан ё қониқиш ҳосил қилади ёки унинг акси қониқмаслик, яъни мазкур мулоқотдан инсон ранжийди, кўнгли чўкади, кайфияти бузилади, асабийлашади, йиғлайди, боши оғрийди, боз устига бу борадаги ишлари юришмайди, маълум маънода ижтимоий-иқтисодий ва психологик зарар ҳам кўради. Яхши мулоқотдан эса бунинг акси, инсон қониқиш ҳосил қилади, кайфияти ва руҳияти кўтарилади, қилаётган ишига бўлган муносабати яхшиланади ва маълум маънода ижтимоий – иқтисодий манфаатлари ҳам яхшиланади. Бундан хулоса шуки, умуминсоний маданиятнинг бир тури бўлмиш муомала маданияти тўғридан-тўғри одам соғлиғига таъсир қилади. Шу ўринда айтиш мумкинки, халқимизда яхши бир мақол бор “яхши гап билан илон инидан, ёмон гап билан одам динидан чиқади” дейишади. Яхши гап жон озиғи деб бекорга айтилмайди. Айрим кишиларда айнан ана шу муомала маданиятининг етишмаслиги қўполлик, шошма- шошарлик, ўйламасдан гапириш, тафаккур қилишда ҳис-ҳаяжонни мантиқдан олдин қўйиш, бошқалардан маълум маънода устуворлик қилишга интилиш каби хатти-ҳаракатлар кўринишидаги ижтимоий меъёрларда намоён бўлади. Одатда бундай одамлардан кўпчилик қочишга, улар билан иложи бўлса мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қиладилар, аммо бунинг ҳамма вақт ҳам уддасидан чиқиб бўлавермайди. Демак, муомала маданияцизлиги туфайли соғлиғимизга бўладиган ёмон омиллар билан тўқнашиш эҳтимоллик даражаси мавжудлигини бир дақиқага ҳам унутмаслик керак. Муомала фақат сўз орқали ёки бевосита гаплашиш орқали эмас, балки ҳар хил усулда ва воситалар орқали ҳам бўлиши мумкин ва барибир салбий муомала инсон соғлиғига, биринчи навбатда, асаб тизимига, инсон рухиятига ёмон таъсир этади. Бола дунёга келганидан то умрининг охиригача атрофидагилар билан муомала ва мулоқотда бўлади. Шу боисдан ҳам ҳар хил ижтимоий муҳитнинг ўзига хос муомала маданияти борки, унга ҳар бир киши ўз имконияти даражасида риоя қилса, ўзига ва бошқаларга бўладиган ёмон таъсирларнинг олдини олган бўлади. Айтайлик, оилада бўладиган муомала маданиятини бола биринчи навбатда ота- онасидан ўзлаштириб олади. Отаси ёки онаси сергап бўлган боланинг кам гап бўлиши эҳтимоли камроқ бўлади. Қолаверса, боланинг муомала маданияти кўча, маҳалла, болалар боғчаси, мактаблар, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари ва бошқа ҳар хил катта – кичик жамоалар таъсири асосида шаклланади ва шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудудда, вилоят, туман ва айрим маҳалла, шунингдек оилаларда ҳам ўзига хос муомала маданияти шаклланади. Шу боисдан ҳам баъзи бир гуруҳга хос бўлган одамлар бошқа муомала маданияти шаклланган кишилар билан гаплашганларида, ҳатто бир-бирларидан хафа ҳам бўлиб қоладилар. Бунинг сабаби ҳам айнан мана шу ҳар хил муомала маданияти ҳисобланади. Бундай, нисбатан, салбий омиллардан қочишнинг бирдан-бир йўли, сиз мулоқот қилаётган одамларнинг муомала маданияти меъёри билан олдиндан танишишдир. Шундагина сиз, у кишига нисбатан зарур мулоқот маданиятини ёки бошқача қилиб айтганда, меъёрини олдиндан танлайсиз. Хулоса сифатида шуни айтиш керакки, муомала маданияцизлиги инсон фаолиятининг барча турларида энг асосий ва етакчи асабий жароҳат омили сифатида бевосита салбий таъсир қилувчи омил ва ўнлаб касалликларнинг, ҳатто руҳий касалликларни ҳам пайдо бўлишида тутган ўрни катта. Икки оғиз мулоҳаза, одамнинг соғлиғи масаласида энг кўп мулоқотда бўладиган 8 табиат неъматларига нисбатан маданияти ва унинг соғлиққа таъсири ҳақида фикрлашиб олсак фойдадан ҳоли бўлмайди. Инсон эҳтиёжи, ҳаётий зарурияти учун яратилган барча неъматларнинг аълоси – тўрт унсур: ер, сув, қуёш ва ҳаво ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, одам 60 йиллик умри давомида 50 тоннагача сув истеъмол қилар экан. Ер шари аҳолисига бир кеча-кундузда 9 млрд.куб.метр сув керак бўлар экан. (Раупов Т.-2005). Ичимлик сувига бўлган ижобий муносабат - маданият бизда қадимдан шаклланган. Ҳатто “Авесто”да ёзилишича, сувни исроф ва ифлос қилганларга ниҳоятда қаттиқ жазо берилган. Табиатни биз, одатда, она табиатимиз деб атаймиз. Аммо, унга бўлган муомала ва муносабатимиз ҳамма вақтларда ҳам худди шу онага бўлган муносабатдаймикин? Ҳамма гап ҳам ана шунда. Одамларда айнан ана шу она табиатга бўлган маданиятни шакллантириш қачон ва қандай амалга оширилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида “Фуқаролар атрофга, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, 55-моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб аниқ ва лўнда кўрсатилган.(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-1992). Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонунининг 2-бўлим, 4-моддасида ҳам “Ҳар бир одам қулай атроф-муҳит шароитларига эга бўлишига ҳақли” эканлиги кўрсатилган. Хўш, мана шу қонунчилик талабларига риоя қилиш кўникмаларини, табиат неъматларига бўлган аждодларимиздан келаётган, миллий қадрият даражасига чиққан ижобий урф-одатларни кундалик одатий ижтимоий меъёр даражасига кўтариш, уни катта маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида ёшларимиз онгига сингдириш бугунги биз катталарнинг, педагогларнинг, қолаверса бутун жамоатчиликнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Тўғрисини тан олишимиз керак, бугун жамиятимизда айрим кишиларнинг табиат неъматларига бўлган муносабатлари унчалик кўнгилдагидек эмас. Кейинги йилларда Орол денгизи билан боғлиқ бўлган экологик нохотиржамликлар тўғрисида, ҳудудда ичимлик сувининг санитария талабларига жавоб бермаслиги, ичимлик суви заҳирасининг камаяётганлиги ва бошқа экологик номувозанатликлар тўғрисида адабиётларда кўплаб маълумотлар берилаяпти. Унинг натижасида одамлар соғлиғига бўлаётган омиллар, айрим синфга оид касалликларнинг ошиб бориши катта бир ташвиш билан ёзилмоқда. Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади, мана шу аҳволга биз табиатнинг кутилмаган бир стихияли-табиий ҳолатлари натижасида юз тутмоқдамизми ёки онгли инсонларнинг нооқилона фаолиятлари натижасидами? Табиатга ёмон муносабатда бўлиш – бу ўз соғлиғимизга ёмон муносабатда бўлишдир. Негаки, инсон ҳам ана шу она табиатнинг бир бўлаги. Табиатни соғломлаштирмасдан туриб, одамлар соғлиғини яхшилаш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Табиатнинг соғлиғи айнан биз юқорида қайд этган сув, тупроқ, ҳаво, қуёш нурининг софлигида намоён бўлади. Айрим маълумотларга қараганда, бир киши бир кеча-кундузда 2 кг қаттиқ чиқиндини ташқи муҳитга чиқарар экан, агар ер куррасида 6,5 млрддан кўпроқ аҳоли бўлса, бир кунлик табиат учун зарарли бўлган фақатгина одамлардан чиқадиган қаттиқ чиқиндининг миқдорини ҳисоблаш қийин эмас. Бу албатта, инсоннинг ҳаёт фаолиятида чиқадиган табиий чиқинди, аммо уни табиатга оқилона, зарарсизлантирилган ҳолда ташланса, кўп ҳолларда у табиатни соғломлаштиришга ҳам ёрдам беради ва тупроқнинг ҳосилдорлигини оширади. Афсус билан қайд қилиш лозимки, кўпчилик одамларда шундай бир салбий ижтимоий меъёрлар шаклланган. Улар ўзларининг турмуш жараёнида керак бўлмаган ёмон маҳсулот ва айрим предметларни сувга ташлаб юбор, оқиб йўқ бўлиб кетади, деб, ҳатто фарзандларига ҳам ўргатадилар, йиғилиб қолган аҳлатларни энг осон йўли-ёқиб юборинглар ёки одам бормайдиган жойга ташлаб юборинглар,-деб уқтирадилар. Мен республикамизнинг қоқ ўртасидан иккита сув манбаси оқиб ўтадиган шаҳарда яшайман. Баъзида одамларнинг сувга бўлган ноинсоний муносабатларини кўриб, бу нарса фақатгина шу инсоннинг табиатга маданияцизлиги билан чегараланиб қолса-ку унчалик ачинарли эмас, аммо бу бир вақтнинг ўзида ўта салбий ўрнак-намуналик, бу 9 ёшларда табиатга нисбатан экологик маданиятнинг шаклланишига ёмон таъсир кўрсатиши келгусида ёмон оқибатларга олиб келишини ўйлаганимда, ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Тўғри кейинги йилларда бу борада бир мунча ижобий силжишлар йўқ эмас, аммо бу ҳали аҳолини соғломлаштириш, жамиятда соғлом авлодни шакллантиришдек, буюк ишларни амалга ошириш йўналишида қилинаётган ишларимиз олдида камдек туюлади. Яна одамлар соғлиғи тўғрисидаги барча фикрларимиз тарбияга бориб тақалаверади. Бу борада галдаги вазифалар нималардан иборат бўлмоғи лозим. Биринчи навбатда, она табиат неъматларига бўлган маданият оилада шаклланмоғи керак. Бунинг учун оилада фарзандларга экологик тарбия, табиатга бўлган меҳр-муҳаббат руҳидаги суҳбатлар амалий меҳнат билан бирга олиб борилмоғи, биринчи навбатда, айнан ота-оналарнинг ўзлари инсоннинг соғлиғи бизни ўраб турган табиатнинг соғлиғига боғлиқлигини, бу борада етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари зарурдир. Агар, оилада олдиндан табиат неъматларига нисбатан ижобий ижтимоий меъёрлар шаклланмаган бўлса, бу оиладан айнан биз фикр юритаётган йўналишда тарбияланган ёш фуқароларга эга бўлиш эҳтимоли жуда паст бўлади. Бундай ҳолларда бу борадаги тарбияни талаб даражасида амалга ошириш масъулияти болалар муассасалари, мактаб ва академик лицейлар, олий ўқув юртлари ва ҳар хил жамоат ташкилотлари ўзларининг зиммасига олишлари керак бўлади. Бу, одатда, шу тарзда амалга оширилади, аммо унинг қай даражада амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади. Ҳақли бир савол туғилади, табиатга ёмон муносабатда бўладиган одамлар қаердан пайдо бўлади, одамларда бундай ижтимоий меъёр қайси жараёнларда шаклланади? Ҳар бир юритаётган фикримизга, шу жумладан, табиат маданиятга бўлган муносабатга ҳам хулоса сифатида теран фикр юритиш билан разм солсак, охир-оқибат фикрларимизнинг барчаси одам соғлиғига келиб тақалаверади. Демак, ташқи муҳитга нисбатан одамларнинг руҳиятини соғломлаштирмасдан, уларда она табиатга нисбатан турғун ижобий ижтимоий меъёрларни шакллантирмасдан туриб, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Инсоннинг фаолиятларида ўзига хос маданиятлар мавжудки, буларнинг барчалари маълум маънода инсон соғлиғига у ёки бу кўринишда таъсир қилади. Буларнинг барчасига битта рисолада таъриф бериш қийин. Аммо, инсоннинг шундай бир фаолиятлари борки, унга тўхталмасдан илож йўқ. Одам умри давомида энг кўп мулоқотда бўладиган жараёнларидан бири - бу овқатланишдир. Овқатланиш - бу ҳар қандай тирик мавжудотнинг ҳаёт давомийлигини, ўсиш ва ривожланишини таъминловчи энг асосий ҳаётий жараёнлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир ёшга, жинсга, меҳнат турига нисбатан овқатланиш меъёрлари гигиеник томондан шундай белгиланганки, бунда биринчи навбатда назарда тутилган тамойиллардан бири организмнинг бир кеча-кундузда сарфлаган энергиясини қоплашга асосланган. Айрим маълумотларга қараганда, 90 %дан ортиқ касалликларнинг пайдо бўлиши асосида нооқилона овқатланиш ётар экан. Овқатланиш маданияти дунёнинг ҳар хил халқлари учун ўзига хос хусусиятлар асосида шаклланган. Шу боисдан бўлса керак, ҳар бир халқнинг ўз миллий таомлари бўлади ва улар ана шу таомларни, нисбатан, кўпроқ истеъмол қиладилар. Овқатланиш маданияти деганда, биринчи навбатда назарда тутиладиган нарса – бу овқатлик маҳсулотларини ўстириш, уларни йиғиштириш, ташиш, сақлаш, техник қайта ишлаш, овқатликларни тайёрлашдаги барча белгиланган гигиеник қоидаларга риоя қилиш, овқатни ўз вақтида, организмнинг энергия сарфига мос миқдорда истеъмол қилиш ва бошқа қатор тадбирлар тушунилади. Булардан ташқари, овқатланишда шундай ижтимоий меъёрлар борки, буларни баъзида гигиеник меъёрларда учратмаслик мумкин. Айтайлик шошиб овқатланиш, вақти-бемаҳал овқатланиш, доимо иссиқ, ўта шўр, аччиқ ҳолда истеъмол қилиш ёки кўпроқ ширинликларга хирс қўйиш каби салбий ижтимоий меъёрлар борки, булар албатта, одам организмига салбий таъсир қилмай қолмайди. Хўш, бундай салбий ижтимоий меъёрлар қачон ва қайси ёшларда пайдо бўлади. Доимий равишда юқори калорияли овқатлик маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам, ёки, тўйиб овқат емаслик ҳам, ўз навбатида касалликка олиб келади. Шу боисдан тиббиётда, гигиенада оқилона 10 овқатланиш тушунчаси мавжуд. Оқилона овқатланишга қаратилган тарбияни бола дунёга келган биринчи кундан бошлаш керак. Агар, болани биринчи кундан пала-партиш овқатлантиришга одатлантирилса, кейинчалик ҳам бу одат ёмон ижтимоий меъёр сифатида шаклланиб қолади ва албатта, касалликка олиб келади. Кўпчилик айрим пайтларда доимо ўта шўр, аччиқ чойни ёки овқатни ўта иссиқ ҳолда истеъмол қилиш, шошиб овқатланиш, меъёрдан ортиқча кўп ёки кам миқдорда овқатланишни ўзи учун одатий бир ҳол, мен шунга ўрганиб қолганман дея таъкидлайдилар. Аммо, бу ҳол узоқ вақт давом этиб, албатта, салбий ҳолатларга олиб келади. Овқатлик маҳсулотларини эрталаб, тушда ва кечқурундаги миқдорларини ҳам гигиеник нуқтаи назардан тўғри тақсимланса, организмнинг меъёрдан зиёд зўриқишига олиб келмайди. Болалар муассасаларида, мактабларда, лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида ёшлар онгига тўғри, оқилона овқатланиш маданияти мунтазам равишда, унинг мазмун моҳияти билан чуқур тушунтирилса, ёшларда овқатланиш маданиятини тўғри шакллантириш мумкин. Кейинги йилларда болалар ўртасида кундалик ижтимоий меъёрга айланиб қолаётган салбий одатлардан бири – бу ҳар хил сақичларни чайнашдир. Баъзи ҳолларда бу шундай одат тусига кирганки, эрталаб тонг отгандан то кеч уйқуга кетгунча тўхтамасдан чайнайдилар, жамоат жойларида ва ҳатто дарсларда ҳам бу ҳолларнинг кузатилиши жуда ҳам ачинарли ҳол. Энг ачинарлиси шундаки, кўп ҳолларда бу одатга катталар ҳам ўрганиб қолмоқдалар. Тўғри оғиз бўшлиғини, тишларни маълум даражада тозалайди, бу хусусиятларини инкор қилиб бўлмайди, аммо масалага бир томонлама ёндашилса, шу тарзда ушбу ижтимоий одатни шундай бир арзимаган ҳол сифатида қараш мумкин. Агар сақич тўхтовсиз чайналса, нима бўлишини тиббий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бунинг одам соғлиғига салбий таъсири бор. Маълумки, одам оғиз бўшлиғига бирон-бир егулик солиб чайнай бошласа, шу заҳотиёқ ошқозонда шира ажрала бошлайди, аммо ошқозонга сўлакдан бошқа ҳеч қандай овқатлик маҳсулоти тушмайди. Бу, ўз навбатида меъёрдан ташқари ошқозон ширасининг ишланиб чиқилишига олиб келади. Ошқозон шираси, одатда, ошқозонда овқатлик моддаларни парчалашда фаол иштирок этади, аммо ошқозонда овқатлик маҳсулоти бўлмаса-чи, бундай ҳолларда ошқозон шираси ошқозон деворларига салбий таъсир кўрсатиб, уни емириб бошлайди ва натижада овқат ҳазм қилиш тизимининг қатор касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бир қарашда бундай ижтимоий меъёрга эътибор ҳам бермаслик мумкиндек туюлади, лекин унинг салбий оқибатларини ёшларга ўз вақтида тушунтирилмаса, бу ҳолат ёмон салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Болаларга улар эсини таниган биринчи кундан бошлаб, овқатланиш маданиятининг элементларини аста-секинлик билан унинг ёшини, жинсини, бажараётган ишини ҳисобга олган ҳолда тушунтириб борилса, бу борада яхши натижага эришиш мумкин. Овқат истеъмол қилишдан олдин ва кейин қўлларни яхшилаб совунлаб ювиш, овқатдан кейин тез ётиб ухламаслик, овқатлик маҳсулотлари орқали айниқса, йилнинг иссиқ пайтларида ҳар хил юқумли касалликларнинг тарқалиши, овқатдан заҳарланишлар ва шу билан бирга тез бузилувчан овқатлик маҳсулотлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилиб борилса, болада ёшлигиданоқ оқилона овқатланиш элементлари ва маданияти шаклланиб боради. Шу билан бир қаторда овқатланиш маданиятининг бошқа элементлари бўлмиш овқатланиш этикаси-нафосати ҳақида ҳам шошмасдан, кўп гапирмасдан овқатланиш, ўта шўр, аччиқ, ўта иссиқ ёки совуқ ҳолда емаслик ва шу билан бирга овқатликларнинг хилма-хиллигига эътибор берган ҳолда истеъмол қилиш ҳақида ҳам тушунчалар берилса, фойдадан ҳоли бўлмайди. Абул Қосим Фирдавсий ушбу мисраларни битаётиб, нафақат умуминсоний нафсни, балки овқатланишда ҳам одамлар ўз нафсларининг қули бўлмаслигини назарда тутган бўлса ажаб эмас. Кимки ўз нафсига бўлибди банда, ҳеч кимсадан олқиш олмас жаҳонда. Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши шарт. Меъёрга амал қилиш муваффақиятга 11 эришишнинг асоси, шу боис мол-дунёга   муносабатда ҳам, таом истеъмол қилишимизда ҳам, ҳатто севишда ҳам меъёр доирасидан чиқмаслик лозим. (Исомуҳаммедов З-2005) Кўпчилик ҳолларда касалликларнинг пайдо бўлишида, орамизда ҳали тиббий маданиятнинг етишмаслиги сабабли содир бўлаётганлиги ҳам сир эмас. Бугун аҳолининг тиббий-гигиеник билими, малака ва кўникмалари нисбатан пастлиги, улар орасида етарли даражада соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ишлари олиб борилмаётганлиги, аҳолининг бу борадаги фаоллигини оширмаслик ҳам турли хил касалликлар тарқалишининг ошишига сабаб бўлмоқда. Тиббий маданият ўзи нима? Тиббий маданият деганда, биринчи навбатда ҳар бир одамнинг ўз соғлиғи учун ўзида жавобгарлик ҳиссининг шаклланиши ва шу билан бирга ҳали вояга етмаган фарзандларининг соғлиғи учун жавобгарлиги тушунилади. Тиббий-гигиеник маданият деганда, яна касаллик келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш, шу билан бирга улардан сақланиш, уларни ўз вақтида бартараф қилиш усуллари ҳақида билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш тушунилади. Тўғрисини тан олиш керак, кўпчилик касал бўлмагунча тиббиёт ходимларига мурожаат қилмайдилар. Соғлиқни сақлаш сўзига эътибор берсак ҳам, унинг мазмуни ҳали касал бўлмасдан олдин, бор соғлиғимизни сақлаш тўғрисида гап кетади. Бирон-бир касалликка чалингандан кейин соғлиқни сақлаш эмас, касалликни даволаш, унинг асорати ва бошқа касалликларни келтириб чиқарувчи омилга айланмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш зарур бўлади. Касалликларнинг олдини олиш ва пайдо бўлаётганларини олдиндан аниқлашнинг бирдан-бир усули, одамларда тиббий кўрикларга бўлган ижобий муносабатларни шакллантиришдир. Бунинг учун биринчи галда, ўтказилаётган жорий, мақсадли ёки бирон бир муассасага ўқишга, ишга киришдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикларнинг мазмун- моҳияти ва аҳамиятини одамларга тушунтириш зарур. Аҳолини диспансеризация қилиш, бу тадбирнинг одамлар соғлиғини яхшилашдаги тутган ўрни, қолаверса, диспансеризация тадбирини амалга оширишда, биринчи навбатда аҳолининг ўзи фаол иштирок этишини таъминлаш ҳам аҳолининг тиббий маданиятини оширишнинг йўналишларидан бири. Тўғрисини тан олиш керак, диспансеризация тадбирининг мазмунини кўпчилик врачларимиз ҳам чуқур тушунмайдилар. Кўп ҳолларда диспансеризацияни тиббий кўрик сифатида тушунилади. Аслида, тиббий кўрик диспансеризациянинг бир элементи ичидаги касалликларни олдиндан аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлардан бири ҳисобланади. Тиббий маданиятни болаларга одатий тарбия сифатида берилиши билан бир вақтда, барча ўқув ютрларида, меҳнат жамоаларида ва кенг жамоатчилик орасида махсус ўқув курслари сифатида ўқитилишнинг сифат ва самарадорлигини оширишга олиб келувчи асосий омиллардан биридир. Одатда инсон саломатлиги кўп жиҳатдан унинг ўз қўлида деганда, биринчи галда назарда тутиладиган нарса унинг тиббий маданиятидир. Тиббий маданият ўз-ўзидан шаклланмайди. Уни шакллантириш мақсадида олиб бориладиган тадбир ҳам мавсумий характерга эга бўлмаслиги керак. Бу тарбия тури инсон онасининг пуштидалигидан бошлаб, то умрининг охиригача тўхтовсиз олиб бориладиган жараёндир. Бугун жамиятимизда тиббиёт соҳасида ҳам бозор муносабатлари шаклланаётган бир даврда, одамларнинг ўз соғлиқларига, фарзандларнинг соғлиқларига бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш ва жавобгарликларини ошириш зарур бўлади. Тиббий маданият тўғрисидаги фикрларимизга хулоса сифатида айтиш мумкинки, инсон саломатлигининг пойдевори ҳам айнан тиббий маданиятимиз асосида туради. Инсон умрининг асосий қисми оилада ўтади ва ўз навбатида оиладаги барча жараёнлар оила аъзоларига ижобий ёки салбий таъсир қилиши мумкин. Оиладаги тинч- тотувлик, оила аъзоларининг соғлиғи масаласидаги хотиржамлик оила фаровонлигини белгиловчи асосий мезонлардан бири, бу - инсон соғлиғи ҳисобланади. Ёшларни кичкиналигидан оиланинг муқаддаслиги ва унинг маданияти ҳақида тушунтириб, уни амалда кўрсатиб борилса, албатта, бу жараён келгусида ўзининг ҳосилини беради. Ҳар бир ота-онанинг оиладаги биринчи галдаги вазифаси оилада тинчлик-тотувлик, 12 хотиржамликни таъминлаш, оила аъзоларининг бир-бирларига нисбатан самимий меҳр- муҳаббатини кучайтириш ва шу йўл билан оилада меъёрдаги соғлом руҳий атмосферани яратиш оила аъзоларининг соғлиғини таъминлашдаги гаров бўлиб хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. Қарияларимиз ҳам дуога қўл очганларида, ҳамиша, Аллоҳдан тинчлик, хотиржамлик ва соғлиқ сўрайдилар. Бу албатта, бежиз шаклланган ижтимоий меъёр эмас. Ушбу тилакларнинг негизида бир олам фалсафий маънолар борки, уларнинг мазмун моҳиятида инсонларнинг соғлиғи ётади. Фарзандларни ёшлигидан оила маданияти элементлари, оилавий ҳаёт, турмуш қуриш, қизларни оналикка, ўғил болаларни эса меҳрибон ота бўлишга, оилани режалаштириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, уларни асрлар давомида шаклланиб, ўзининг ижобий исботларини топган миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз асосида тўғри тарбиялаш, оила аъзолари бир-бирларига нисбатан меҳр-оқибатли бўлиш ва оилада ижобий муомала-муносабатларни шакллантириш бўйича кўникмаларни уларнинг онгига сингдириб борилса, оила маданиятини тўғри шакллантириш борасида олдига қўйилган мақсадга ҳар бир ота-она, албатта, эришади. Негаки оиладаги тинчлик-тотувлик ва фаровонлик мазкур оила аъзолари кайфиятининг ҳамиша кўртаринкилигини таъминлаш орқали организмни ҳар хил асабий жароҳатлардан асрайди, тарангликнинг олди олинади ва бу ўз навбатида оила аъзоларининг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади. Оиладаги тиббий маданият меъёрлари тўғрисида гап кетганда, кейинги йилларда шаклланган дори-дармонларга бўлган муносабатларни ҳам кўриб чиқиш мумкин. Ҳар хил турдаги дори-дармонларга эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, қўштирноқ ичидаги доришунослар кўпайиб, бозорларда санитария-гигиеник жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган жойларда, ҳатто ёзнинг жазирамасида очиқ қуёш тагида ҳам ҳар хил дори воситалари сотила бошланди ва бу жараён одамлар орасида врачларнинг буюртмасисиз, рецептларсиз дори воситаларини бемалол сотиб олиш ва ўзларича истеъмол қилишдек салбий ижтимоий меъёрлар пайдо бўлди. Бу ҳолат ҳам маълум даражада одамлар соғлиғига таъсир этди. Бугунга келиб бу ҳолатга чек қўйилди. Дорихоналар давлат тасарруфидан чиқарилиб хусусийлаштирилди ва назорат остига олинди. Аммо, тан олиш керакки, бугун аптекалардан деярли ҳар қандай дори-дармонни сотиб олиш учун врач рецепти зарур эмас, уни ҳеч қайси дорихонада сўрамайдилар. Демак, мижозлар хоҳлаган дори воситасини сотиб олишлари мумкин. Боз устига ҳалигача бозорларда дорифурушлар узил-кесил йўқ қилингани йўқ. Улар сотиб юрган дори воситаларининг яроқлилигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Ачинарлиси шундаки, одамлар бундай шахслардан дори воситаларини олиб ўзларича истеъмол қилишни давом эттираяптилар. Айнан шу жараённи инобатга олиб тиббий ходимларнинг оилада тиббий маданиятни шакллантиришнинг айнан дори воситалари билан бўладиган муомала йўналишидаги асосий вазифаларидан бири – бу ҳар қандай ҳолатда ҳам дориларни врачларнинг тавсияси билан, беморнинг ёшини, жинсини, касаллик тури, даражаси, дори воситаларининг сақланиш тартиби ва муддати, қайси пайтда ичиш тартиби, дори воситасининг ҳақиқий ишончли эканлигини билиш каби хусусиятлар тўғрисидаги билим, малака ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлади. Шу билан бирга халқ табобати қўлга киритган ютуқлардан кенг фойдаланиш, яъни маҳаллий тиббий гиёҳлардан тайёрланган, истеъмол қилиш тартибларини тушунтириш ҳам айнан биз фикр юритаётган оиладаги тиббий маданиятнинг тўғри шакллантиришга ёрдам берадиган омиллардан бири ҳисобланади. Биз умуминсоний маданият ва унинг инсон соғлиғини асрашдаги тутган ўрнини атиги бир-икки маданий турлари, аслида муомалани ёритишга уриндик, холос. Аслида-чи, аслида инсон фаолиятининг барча жабҳаларида ўзига хос бўлган маданият турлари мавжуд ва бу ижтимоий маданият турлари ҳам одам соғлиғига айрим ҳолларда салбий таъсир қилиши мумкин. Масалан, соҳаларнинг маданиятлари, айтайлик педагогик, муҳандислик, раҳбарлик, ҳуқуқий, спорт ва бошқа маданиятлар, шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг, миллатнинг, халқларнинг ўзига хос маданиятлари борки, булар ана шу ҳар бир касб эгаси ва алоҳида халқлар, миллатлар учун ижтимоий меъёр сифатида 13 шаклланган. Булардан ташқари, ҳар бир халқнинг ўз диний маданиятлари борки, бу ижтимоий меъёрлар уларнинг ҳаёт-турмуш тарзига айланиб қолган. Демак, биз инсон маданиятининг турли томонлари ва қирраларидан ёндашмайлик, унинг одам соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлашда тутган ўрни беқиёс. Демак, инсон маданияти унинг соғлиғини бошқариб борувчи индекатор десак ҳато бўлмайди. 1.3 . Жисмоний маданият ва соғлиқ Жисмоний маданият умуминсоний маданиятнинг ажралмас бир қисми бўлиб, жисмоний соғлиқ, яъни организмдаги барча орган ва тизимларнинг меъёрдаги фаолияти билан организмнинг табиий ҳолати сифатида ифодаланади. Агар организмдаги барча аъзолар ва тизимлар яхши ишласа, бутун организм ўз фаолиятини тўлақонли бажаради ва ривожланади. Инсонда жисмоний, руҳий ва ахлоқий, яъни ижтимоий соғлиқларнинг мувозанатланишида жисмоний маданиятнинг тутган ўрни беқиёс. Жисмоний тарбия маҳсули – бу жисмоний маданият. Жисмоний маданият соғлом турмуш тарзида ҳаракат омиллари сифатида тушунтирилади ва инсон соғлиғини сақлашда, мустаҳкамлашда организмнинг қаршилик қобилиятини оширишда ва ҳар хил касалликларнинг олдини олишда муҳим омил сифатида намоён бўлади. Халқимиз азал-азалдан жисмоний бақувват кишиларни эъзозлаганлар, улуғлаганлар ва уларга маълум маънода суянганлар ва сиғинганлар ҳам. Улар ҳамиша ватан қалқонлари тимсолида халқ оғзаки ижодидан эртакларда, достонларда қаҳрамонлар сифатида намоён бўлганлар. Тарихнинг ҳамма даврларида буларнинг қаҳрамонликлари ва жасурликлари тимсолида ёшларга тарбия берилган. Ҳар қандай мустақил давлат биринчи галда ўзининг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида кучли армияга эга бўлмоғи зарур. Кучли армиянинг асосида ҳам биринчи галда жисмонан, қолаверса руҳан ва ахлоқан баркамол йигитлар мавжудлиги туради. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган биринчи кундан жамиятда соғлом авлодни шакллантириш барча ислоҳотларнинг устувор йўналиш қилиб белгиланиши ҳам бежиз эмас. Соғлом авлод деганда, фақатгина организмда қандайдир бир касаллик ёки етишмовчиликнинг йўқлиги эмас, балки биринчи галда, жисмоний ва қолаверса руҳий, ижтимоий баркамоллик ҳам назарда тутилади. Инсон учун энг катта бойлик – бу унинг саломатлигидир. Тан-жони соғ, руҳан ва жисмонан тетик одамгина олдига қўйган мақсадларига етиш учун ўзида куч топа олади. Самарали меҳнати билан эл-юрт, жамиятга нафи тегади. Шунинг учун ҳам бу ишга мамлакатимизда давлат сиёсати даражасида қаралади. Мамлакатимизда ёшлар орасида жисмоний маданиятни ва спортни ривожлантиришда ўзига хос йўналиш танландики, бу йўналишдаги асосий мақсад ва вазифалар ҳар бир ёшнинг онгига жисмоний тарбия, жисмоний фаоллик ва спортни алоҳида кундалик одатий ижтимоий меъёр сифатида сингдиришдан иборатдир. Бу жараён бир кунда ёки бир йилда амалга ошириладиган мавсумий характерга эга бўлган тадбир эмас ёки бу тадбир фақатгина тарбиячиларнинг, шифокорларнинг вазифаси десак ҳам муаммога бир томонлама қаралган бўлар эди. Бу бутун жамиятнинг вазифаси, аммо уни ҳаракатлантирувчи, унинг мазмун моҳияти ва соғлиқни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини тушунтириш албатта, мураббийлар ва шифокорларнинг асосий бурчи ҳисобланади. Хўш, жисмоний маданиятни одамлар турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айлантириш учун қандай йўл тутиш керак бўлади. Одатда катта ёшдаги одамлар жисмоний тарбиянинг аҳамиятига, албатта, қандайдир бир касалликка чалингандан кейингина тушуниб етадилар ва спортнинг айрим турлари билан шуғуллана бошлайди. Нихоят, аста-секинлик билан бу мазкур шахс учун ижтимоий меъёрга айланади. Умуман олганда таълим, мажбурий тарбия, маълум маънода, ихтиёрий тадбир ҳисобланади. Жисмоний тарбияни қайсидир бошқариш поғонасида туриб, мажбурий шуғуллантириш, одатда мавсумий характерга эга бўлиб, у ҳеч 14 қачон яхши кутилган самарани бермайди. Ёшларда жисмоний маданият шаклланиши учун биринчи навбатда, айнан шу бола дунёга келган оилада жисмоний маданият муҳити шаклланган бўлмоғи керак. Бола кўз очиб кўрган муҳитдаги оила аъзолари турмуш тарзининг ажралмас қисмларидан бири жисмоний тарбия ва спорт бўлса, сўзсиз бундай ижтимоий кўникмалар бола онгига ёшликдан сингиб боради ва кундалик турмуш тарзига айланади. Болага ёшлигидан оилада эрталабки гимнастиканинг аҳамиятини яхшилаб тушунтириб, унинг билан биргаликда ёшини, жинсини, соғлиғини эътиборга олиб, ҳар кун секин-аста шуғулланилса, бу жараён болада кундалик одатга, яъни ижтимоий меъёрга айланади. Боланинг ёши ўсган сари ушбу машқлар мукаммаллаштирилиб, берилаётган оғирлик босқичма-босқич оширилиб борилса, болада ўсиш ва ривожланиш жараёни текис гармонияда, мувозанатлашган ҳолда боради ва биз ҳамиша кўп марталаб такрорлашга ўрганиб қолган ақлий, руҳий ва жисмоний интеллектуал қобилиятга эга бўлган баркамол инсонни шакллантирган бўламиз. Жисмоний баркамол бўлган боланинг ўқишида ва ишида унум ва барака бўлади, у ҳеч қандай оғир ишлардан ва янгиликлардан чўчимайди. Худди шу тартибдаги турмуш тарзини болалар муассасаларида, мактабларда, академик лицейларда, касб-ҳунар коллежларда, олий ўқув юртларида ҳам махсус дастур асосида, бундан ташқари, ҳар хил тўгаракларда давом эттирилса, натижанинг кутилганида ҳам яхши бўлишига шубҳа қолмайди. Бугун ҳарбий хизматга ҳам ҳар томонлама жисмонан бақувват, соғлом, кўркам, ҳар томонлама билим, малака ва кўникмаларга эга бўлган йигитлар керак. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 2005 йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишида маъруза қила туриб, ўтаётган 2005 “Сиҳат саломатлик йили”га якуний хулосалаб, келаётган 2006 йилни юртимизда “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”деб эълон қилдилар. Ҳомийлик бизнинг ота-боболаримиздан қолган миллий қадриятларимиздан саналади. Ҳомийлик маданияти ҳам умуминсоний маданиятининг ажралмас бир қисми, айни пайтда жамиятимизда ҳар хил йўналишлардаги жисмоний тарбия ва спорт ишларини янада ривожлантиришда унинг тутган ўрни катта, ҳатто катта спортнинг ҳаракатлантирувчи кучи десак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳомийлик қилиш ҳам биз фикр юритаётган ижтимоий меъёрларнинг бири. Айниқса, ҳомийликни шифокорлик фаолияти билан боғлаб мулоҳаза қиладиган бўлсак, тиббиёт муассасаларининг иқтисодий базасини кўтариш, уларни жаҳон андозаларига жавоб берадиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, малакали шифокорларни тайёрлаш, уларнинг чет элларда малакаларини ошириб келишларига кўмаклашиш, касалманд одамларга ва ногиронларга беғараз ёрдамлар кўрсатиш ҳомийликнинг маҳсули сифатида аҳоли саломатлигини яхшилаш ва уни мустаҳкамлашда халқимиз онгида шаклланган ижтимоий меъёр сифатида намоён бўлади. 2006 йилни айнан шу ном билан аташнинг мазмун ва моҳияти ҳам ҳомийлик қилишни айнан бир йилда эмас, балки бу жараённи одамларимиз онгида кундалик одатий ижтимоий меъёрга-одатга айлантириш ва мана шундай беғараз ҳомийликлар халқимиз соғлиғини сақлашга хизмат қиладиган тизимга айлантиришдан иборат. Бугун соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бозор муносабатлари шаклланаётган бир пайтда бу тадбирларнинг аҳамияти бениҳоя катта. Жисмоний маданиятнинг энг асосий мазмуни ҳам шундаки, айнан мазкур шахснинг у ёки бу турдаги бажараётган жисмоний тарбия фаолияти унинг соғлиғига ижобий хизмат қилсин. Агар тиббиёт тизимига нисбатан жамиятимизда ҳақиқий ҳомийлик маданияти шаклланса аҳоли саломатлигини яхшилашда янги бир йўналиш турига айланади. Айниқса, жамиятимизда соғлом авлодни шакллантириш ғоясини ҳаётга тадбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этувчи, жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишини таъминловчи ижобий омил бўлиб хизмат қилади. Аҳоли ўртасида жисмоний маданиятни шакллантиришдаги асосий омиллардан бири – бу жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бераоладиган спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини қайта таъмирлаш ва энг асосийси, одамларни, айниқса, ёшларни мазкур спорт ўйинларига жалб қилишдир. Бу борада ҳам айнан ҳомийларнинг тутган ўрни катта. Демак, мамлакатимизда ҳомийлик маданиятининг 15 шаклланиши бир вақтда аҳоли саломатлигини таъминловчи жисмоний маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади. Жамиятимизда жисмоний маданият ва спорт ишларини ривожлантиришнинг қонуний асослари яратиб берилган. Мустақилликка эришган биринчи кунданоқ жамиятда соғлом авлодни шакллантиришнинг асосий йўналишларидан бири – жисмоний тарбия ва спорт ишларини жонлантириш, айниқса бу тадбирларга кўпроқ ёшларни жалб қилишга қаратилган ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди, махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилди, шу соҳа бўйича махсус ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ишлар амалга оширилди ва энг асосийси, мамлакатимизда жисмоний маданият ва спорт ўйинларини ўтказишда халқаро андозаларга жавоб бераоладиган спорт иншоотлари қурилиб ишга туширилди. Ўнлаб махсус спорт мактаблари, лицейлар, спорт тўгараклари, клублар фаолият кўрсатмоқдаки, бугун ўзбек спорти жаҳонга юз тутмоқда ва ҳақли равишда мамлакатимиздан етишиб чиққан мустақиллик мевалари, жаҳон ва халқаро спорт ўйинларининг чемпионлари, спорт мастерлари, номзодлари билан фахрланса арзийди. Энг қизиқарлиси шундаки, Президентимиз ўзларининг ташаббуслари билан бошлаб берган теннис ўйини бугун ёшларимизнинг турмуш тарзига айланди десак, муболаға бўлмайди. Ўзбек курашининг довруғи дунё мамлакатлари спорт ўйинлари қаторидан ўзининг фахрли ўрнини эгаллади. Ўзбек боксчиларини жаҳон таниди. Бир сўз билан айтганда, жисмоний маданият ва спортнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги тутган ўрнини бугун мамлакатимизда кўпчилик тушуниб етмоқда. Мактабларда жисмоний маданиятнинг шаклланишига эътибор кучайтирилди. Ўқувчи ва талабалар ўртасида узлуксиз спорт мусобақаларининг ташкил этилиши, ёшларимизни катта спортга етакловчи, уларнинг жаҳон спорт мусобақаларида қатнашишга давъат этувчи йўналиш бўлди, десак муболаға бўлмайди. Хуллас, бугун мамлакатимиз спортида кўзни қувонтирадиган ютуқлар кўп. Аммо, биз фикр юритаётган тадбир мана шу жараённинг янада оммавий тус олиши, жисмоний маданиятнинг ҳар хил фуқаронинг кундалик турмуш тарзига одатий ижтимоий меъёрга айланиши ва унинг соғлиғига хизмат қилмоғи зарур. Бунинг учун жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига бир марталик ёки бир мавсумий тадбир сифатида қаралмаслиги, унинг жамиятда узлуксизлигини таъминлаш, жисмоний тарбиянинг инсон соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашдаги биологик, физиологик, тиббий-гигиеник аҳамиятларининг мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш таълим-тарбиянинг асосий вазифаси бўлмоғи керак. II - боб. Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари 2.1 Оилада жисмоний маданиятни шакллантириш 16 Ҳар қандай тарбиянинг бошланғич ўчоғи оила ҳисобланади. Бола ўзининг болалик даврининг асосий қисмини оилада, ота-онасининг қарамоғида ва назоратида ўтказади. Жисмоний маданият элементларини ўзлаштириши бола дунёга келган кунданоқ бошланиб, бошида бола баданини уқалаш, оёқ-қўллари билан енгил машқларни бажариш, сув ва ҳаво ванналари ёрдамида чиниқтириш тадбирларини мунтазам амалга оширилса, бола ана шу муолажаларга одатланади, улардан роҳатланиб яхши овқатланади, ухлайди ва меъёрда ўсиб ривожланади. Аммо, ҳар бир ота-она шуни назарда тутиши керакки, ушбу муолажа ва машқларни болалар шифокори маслаҳати билан амалга оширилса, яхши самара беради ва салбий оқибатлар кузатилмайди. Бола аста-секин ўсиб-улғайиб унинг онги ҳам ривожланиб, ўйнай бошлайди, бу даврда ота-онанинг асосий вазифаларидан бири ўғил болаларга алоҳида, қиз болаларга алоҳида ўзларининг ёшларига мос бўлган ўйинчоқларни танлаш ҳисобланади. Бу жараёнда ҳам болага ўйинчоқлар танлашда уларнинг жисмоний маданият ва спортга алоқадор бўлган ўйинчоқлар ва ўйинларнинг танланиши, болада спорт ўйинларига бўлган қизиқишини ёшлигидан уйғотади. Шу билан бир қаторда, боланинг ёшига мос бўлган кичик-кичик машқларни, эрталабки гимнастика машқларини ва айрим спорт ёки бошқа турдаги мусобақа ўйинларини биргаликда, мунтазам, амалга ошириш, болада жисмоний тарбия ва спорт ўйинларига бўлган қизиқишни яна ҳам орттиради. Айниқса, бу борада боланинг арзимас муваффақиятлари рағбатлантириб борилса, янада яхши самара беради, унинг қизиқиши кундалик ижтимоий меъёрга айланиб, болада бу унинг кундалик турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланади. Иккинчи навбатда, ота-оналар ана шу бажараётган ўйин ва машқларнинг бола организми учун фойдали эканлигини, у келгусида жисмонан бақувват одам бўлишини ҳар гал уқтириб бориш зарур бўлади. Вақт ўтиши билан бола бу машқларни мустақил амалга ошира бошлайди, бу даврда ота-онанинг биринчи галдаги бурчи, болага бу йўналишда етарли ва қулай имкониятларни яратиб бериш, машқларнинг бошқа турига, оғирроқ шаклига ўтаётганда боланинг соғлиғини шифокорлар назоратидан ўтказиб, кейин амалга оширишдан иборат бўлади. 17 Агар болаларда ёшлигидан оилада шунга ўхшаш жисмоний тарбия элементлари шаклланиб, кейин болалар боғчасига борса, айнан ана шу кўникмалар маълум бир дастур асосида, тизимлашган ҳолда давом эттирилса, бу каби ижтимоий меъёрлар ривожланиб, такомиллашиб боради. Агар у ёки бу машқларни ёнидаги дўстларидан яхшироқ бажарса, болада спортнинг бу йўналишига бўлган қизиқиши янада ортиб боради. Болалар муассасаларида фаолият кўрсатувчи тарбиячилар болаларда жисмоний маданиятни шакллантиришни иккинчи даражадаги тадбир сифатида, юзаки қарамасликлари зарур. Негаки, болалар бундай ёндашишни тез англаб оладилар ва улар ҳам бу тадбирга юзаки ёндашадилар ва натижада жисмоний тарбия уларнинг онгида ижтимоий меъёр сифатида шаклланмаслиги мумкин. Жисмоний маданиятни болалар боғчаларида шакллантиришнинг ишонарли усулларидан бири- болалар ўртасида уларнинг ёшларига, жисмоний ва руҳий имкониятларига мос бўлган, кичик-кичик мусобақалар ўтказишни ва ғолибларни рағбатлантиришдир. Агар бу тадбир амалга оширилмаса, бола жисмоний маданиятнинг якуний натижасини яхши англамайди. Аслида бизнинг мақсадимиз бола онгида айнан жисмоний маданиятни кундалик ижтимоий меъёр сифатида шакллантириш ва бу меъёр унинг жисмонан ва руҳан соғлом бўлишини таъминлаш ҳисобланса-да, болалар кўпроқ унинг қисқа ва тез якуний натижаларига кўпроқ қизиқадилар ва ана шу муваффақиятларга интиладилар. Натижада болада жисмоний тарбия ва спорт ўйинларига қизиқишлар кун- сайин ортиб боради ва ҳаётининг кейинги босқичларида уни давом эттириб, турмуш тарзининг бир ажралмас бўлагига айланади ва энг асосийси, унинг ўзи ҳам атрофидагилар учун жисмоний маданиятни бошқалар онгига сингдиришда ижобий муҳит ролини ўйнайди. Боланинг ана шу ўзлаштириб олган ва унинг ҳаётга қизиқишларига айланган кўникмалари оилада қўллаб-қувватланиши, шу билан бирга уни давом эттириш ва ривожлантириш учун имконият яратилиб берилиши зарур бўлади. Бола ўзи қизиққан спорт ўйинлари бўйича бўладиган спорт мусобақаларга жалб қилиниши ва, айнан, жаҳон миқиёсига кўтарилиши учун имконият яратилса, болада кун-сайин спортнинг у ёки бу турига қизиқиши ортиб боради, нихоят унинг жамият учун ва энг асосийси, инсон соғлиғи учун бўлган аҳамиятини тушуна бошлайди. Бу эса болада жисмоний маданиятни шакллантиришдаги энг асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Оилада, болалар боғчаларида юқорида қайд этилган тадбирлар режа асосида амалга оширилса, бола мактаб ёшига етганда жисмоний маданият ва спортга бўлган муносабати тўғри шаклланади ва мактабда бу йўналишдаги фаолиятини муваффақиятли давом эттириш учун у ўзида ички имконият топади ва ўқитувчиларидан айнан шу йўналишдаги қизиқишларини тўлақонли давом эттириш учун имконият ва шароитни талаб этади. Мактабда жисмоний тарбия маълум режа асосида ва қўшимча тўгаракларда давом эттирилади. Мактабда жисмоний тарбия дарслари махсус тайёрланган педагоглар раҳбарлигида амалга оширилади ва боланинг бу фаолияти мактаб шифокори томонидан доимий назоратда бўлади. 18 Ҳозирги кунда қувонарлиси шундаки, мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан махсус спорт мактаблари, лицейлари ёки спортнинг айрим турига йўналтирилган спорт мактаблари ташкил этилди ва бугун улар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Фахр билан айтиш мумкинки, ана шу ўқув масканларининг ўқувчилари ва битирувчилари бугун ўзбек спортини жаҳонга олиб чиқмоқдалар. Энг асосийси, улар атрофдагиларга айнан жисмоний маданиятни шакллантиришда жамиятда асосий ҳаракатлантирувчи омил сифатида таъсир қилмоқда. Тўғри, олдинлари мактабларда жисмоний тарбия дарсларига ва ўқитувчиларга иккиламчи даражада қараларди, бугун бундай салбий одатларга чек қўйилди, жисмоний тарбия дарсларига бугун эътибор кучайтирилди, спорт залларини таъмирлаш ва янгидан қуриш, уни талаб даражасидаги спорт жиҳозлари билан таъминлашга давлат даражасида қаралмоқдаки, хозирги кунда унинг ижобий натижалари билан фахрланса арзийди. Эндиги асосий вазифа бутун жамоатчилик билан биргаликда ёшлар онгида жисмоний маданиятни кундалик ижтимоий меъёрга айлантиришдан иборатдир. Бу борада, ишни ҳар ким биринчи навбатда ўзидан бошласа, мақсадга мувофиқ бўлади ва яхши самара беради. Негаки, бола энг аввало, кўрган нарса ва жараёнга қизиқади. Ушбу мақсадга тўлақонли эришиш учун ҳар бир ота-она, маҳалла фаоллари, болалар муассасалари тарбиячилари, ўрта ва олий ўқув юртлари ва меҳнат жамоалари фаол иштирок этмоқлари зарур. Жисмоний тарбиянинг тиббий аҳамиятини болага назарий тушунтириш билан бир вақтда амалда ҳам кўрсатиб борилса, бола спорт машқларининг ўз соғлиғи ва организмнинг тийраклигини бевосита сезиб, ундан лаззатланиб кўргандагина, унинг мазмун моҳиятини яхши ҳис этади. Мамлакатимизда ёшлар ўртасида узлуксиз спорт мусобақалари, умид ниҳоллари, баркамол авлод ва универсиада ўйинларининг ташкил этилишининг негизида ҳам айнан шу жараён ётган бўлса ажаб эмас. Шу тариқа болада аста-секинлик билан жисмоний маданият кўникмалари шаклланиб боради. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланган болада, нафақат жисмоний ва руҳий интеллектуал салоҳияти ўсади, балки унда соғлом турмуш тарзининг асосий кўникмалари бўлмиш тиббий-гигиеник кўникмалари ҳам шаклланади. Спорт билан шуғулланган бола биринчи навбатда, кун тартибига тўғри риоя қилади, вақтини тўғри тақсимлайди, тўғри овқатланади, вақтида дам олади, мунтазам спорт машқларидан кейин ювинади, кийимларини тез-тез алмаштиради, дарсларини ўз вақтида бажаради, яхши ўзлаштиради. Шу билан бирга унинг характерида, дунёқарашида ижобий томонга ўзгаришлар бўлади, уларда кўпроқ оғир вазнлик, босиқлик, улар кўп ҳолларда ҳамиша бирон-бир жараёнга киришишда мантиқни ҳис-ҳаяжондан олдин қўядилар, яхши фикрлайдилар, сезгирлик, ҳушёрлик, эпчиллик, чаққонлик, хушмуомала ва меҳнаткашлик сифатлари ҳам мукаммал шаклланади. Энг асосийси, улар ёмон одатлардан чекиш, ичиш, гиёҳвандлик, дангасалик каби иллатлардан узоқ бўладилар ва албатта, бу ижтимоий гуруҳга кирувчи болалар ҳар томонлама соғлом, бақувват, руҳан тетик, юқори даражадаги интеллектуал салоҳиятга эга бўлган шахслар бўлиб етишади. Демак, юксак даражадаги жисмоний маданият саломатлигимизнинг гарови бўлиб хизмат қилишлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур. Жисмоний тарбия ҳаммага, ҳамма вақтда ва ҳамма жойда берилмоғи керак, шундагина биз мамлакатимизда соғлом авлодни шакллантиришдек улуғ ишга, озми-кўпми, ҳисса қўшган бўламиз. Жисмоний маданиятнинг ҳар бир оила аъзосида шаклланиши бу жамиятда жисмоний маданиятнинг шаклланиши демакдир. Бугун соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бозор муносабатларига босқичма-босқич шаклланаётган бир даврда, аҳоли саломатлигини яхшилашнинг асосий йўналишларидан бири ҳам айнан жамиятимизда жисмоний маданиятнинг шаклланишини амалга ошириш бўлади, десак муболаға бўлмайди. 2.2 Ҳомийлик маданияти ва соғлиқ 19 Ҳомийлик азал-азалдан халқимизга хос бўлган миллий қадриятларимиздан ҳисобланиб, ҳамиша ҳам муҳтожларга, етим-есирларга, бева-бечораларга, беморларга, ногиронларга, ёлғизларга ўзининг беминнат ва беғараз ёрдам қўлини чўзиш инсонларга муносиб бўлган ижтимоий меъёрлардан бири бўлиб келган. Ҳомийлик маданияти деганда ҳам, унинг негизида айнан ана шу хотамтойлик ётади. Бугун ҳам халқимизнинг ана шу қадрияти ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, айниқса ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврида ушбу қадрият маданиятини ривожлантириш, унинг унут бўлаётган қирраларини янгидан қайта тиклаш, биринчи галда одамлар ўртасидаги ижтимоий-руҳий жараёнларни яхшилайди, уларнинг бир-бирлари орасидаги муносабатлар яхшиланади, инсонларнинг бир- бирларига нисбатан меҳр-оқибатлари ортади. Саҳийлик ва хотамтойлик халқимизда ҳамиша эъзозланган ва бундай одамлар ҳаётининг ҳамма босқичларида ҳам ҳурмат-иззатда бўлганлар. Бировдан ёрдам олган киши ўз ҳомийсини бир умрга дуо қилади. Халқимизда “Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми” дея айтилган мақол бежиз айтилмаган. Кўриниб турибдики, ўтмишдаги буюк уламоларимиз ҳам ҳомийлик маданиятига катта эътибор билан қараганлар ва саҳий одамларни ҳамиша улуғлаганлар. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган кунданоқ жамиятда хусусий мулкчилик қонун билан мустаҳкамланди. Мамлакатимизда ишбилармон, ҳар ишда уддабурон кишилар кун сайин кўпайиб бориши қувонарли ҳол. Аммо, аччиқ бўлса ҳам таъкидлаш жоизки, бугунги пулдор ишбилармон мулк эгаларининг ҳаммалари ҳам саҳийликни ўзига раво кўрган нарсаларини бошқаларга раво кўришни ҳуш кўравермайдилар. Мамлакатимизда ҳомийлик маданиятини одамларнинг онгига сингдириб, бундай хусусиятларни барча ишбилармон, пулдор кишиларнинг кундалик ижтимоий одатига айлантириш борасида ҳам кўплаб тадбирлар амалга оширилаяпти. Бу билан мен айрим фидоий ишбилармонларни айблаш мақсадим йўқ. Аммо, кўплаб ривожланган давлатларнинг ривожланиш тарихига ва бугунги фаолиятларига назар солсангиз, аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ҳаёт фаровонлигини таъминлашда давлат билан бир қаторда туриб фаолият кўрсатаётганлигини кўриб одамнинг, баъзида, ҳаваси ҳам келади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида бу каби қўштирноқ ичидаги бойваччаларга нисбатан ёзилган шундай бир ёзғига кўзингиз тушганда, меъёридан ортиқ бойлик, агар у хайрли тадбирларга ишлатилмаса, охири яхшиликка олиб келмаслигини тушуниш мушкул эмас. ”Ўзи емай, молини бахиллик қилиб қаттиқ тутади. Бахиллик билан мол устида йиғлайди, олтин тўплайди, охири бошқаларга ташлаб кетади” (Хошимов К-1995) Мамлакатимизда тиббиёт йўналишида ҳам бозор муносабатлари шаклланаётган ана шу ўтиш даврида, айниқса, кам таъминланган оилалар, етим-есирлар, ногиронлар, қариялар, қолаверса, болалар уйлари, даволаш-профилактик муассасалар ҳам меҳр-мурувватга, ҳомийлар кўмагига муҳтож бўладилар. Шу боисдан бўлса керак 2004 йилни Президентимиз “Меҳр-мурувват йили” деб эълон қилган эдилар. 2005 йилнинг мамлакатимизда “Сиҳат- саломатлик йили” ва 2006 йилнинг шу йилларнинг мантиқий давоми сифатида айнан “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб аталишининг ҳам туб мазмун моҳияти жамиятимизда ҳомийлик маданиятини янада яхшироқ шакллантириш ва такомиллаштиришдан иборат бўлса ажаб эмас. Юртимизда қадим-қадимда муҳтожларга кўмак бериш, ҳашар йўли билан уларнинг мушкулини осон этиш маълум маънода, ижтимоий меъёр бўлиб шаклланган. Тўғри, бу одатларимиз кейинги даврларда бирмунча издан чиққани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, ушбу минг йиллар давомида ўзининг исботини топган, халқимиз онгидан ўз ўрнини эгаллаган анъаналаримизни бугун яна қайта тиклаш, уни ривожлантириш, замон талаби даражасида такомиллаштириш вақти келди чоғи. Ҳар қандай ҳомийлик инсонлар соғлиғига ва уларнинг фаровонлигига, фарзандларимизнинг дунё андозаларига жавоб берадиган даражада билим олишларига хизмат қилишига йўналтиришдек савобли-хайрли ишга ҳисса қўшиш, бугун барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади. 20 Бугун юзлаб одамларнинг яшаш уйлари, болаларнинг билим масканлари, даволаш- профилактик муассасалар ва шу йўналишдаги ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари, болалар уйлари, санаториялар, спорт иншоотлари, кўпгина соғломлаштириш муассасалари, булардан ташқари қанча-қанча ободонлаштириш ишлари ана шу биз фикр қилаётган ҳотамтой юртдошларимизнинг ҳомийлик ёрдамларига муҳтож. Бу савобли ишларнинг тагида фақатгина фуқароларимизнинг соғлиғи, уни асраш, яхшилаш ва мустаҳкамлаш ётади. Бугун шифокорларимизга ҳозирги замон талабларига жавоб бераоладиган ташхислаш, даволаш асбоб-ускуналари жиҳозлари, замонавий лабораториялар, транспорт воситалари зарур. Бу борада ҳам биз шифокорлар ҳомийлар кўмагисиз бирон-бир кўзга кўринарли ишларни амалга оширишимиз мушкул. Ёшларимизнинг хорижий давлатларда ўқишлари, шифокорларимизнинг малака оширишлари, қолаверса, бугунги тиббиётда юзага келган муаммоларни илмий таҳлил қилишда ҳам ҳомийлар кўмаги бениҳоя катта аҳамият касб этади. Ҳар бир ҳомий ўз маблағининг бир бўлагини айнан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ёки бирон-бир шахснинг даволаниши учун бераётганда у қанчалик улуғ ва савобли иш қилаётганлигини дастлаб ҳис қила олмаслиги мумкин. Аммо, ана шу кўрсатилаётган ҳомийлик натижаси боис ўнлаб, юзлаб, минглаб фуқароларимизнинг ҳаётлари сақланиб қолинади. Ҳар қайси ҳомий учун ҳаётда бунданда ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳомийнинг маблағи туфайли ҳаёти сақланиб қолган норасидани бағрига босиб касалхонадан чиқиб кетаётган онанинг кўзидан қувонч ёшларини кўришдан ортиқ-да бойлик бўлмаса керак дунёда инсон учун. Мамлакатимиздаги барча ҳомийларимиз ана шу ҳис-туйғуни ўзларида доимо ҳис қилиб фаолият кўрсацалар, нафақат “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”да, балки бутун фаолияти давомида халқимизнинг соғлиғига, уни яхшилашга улкан ҳисса қўшган бўладилар. Ана шу ижтимоий меъёр халқимизнинг онгига кундалик одат сифатида сингса – бу демак жамиятимизда ҳомийлик маданиятининг шаклланган демакдир. Одамларимизнинг онгига одат бўлиб кирган жараён бу турмуш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланади. Бежиз айтилмаган-ку, “Мамлакат ташланади-ю, аммо одат ташланмайди” деб. шу яхши ният билан бошлаётган савобли ва хайрли одатларимиз ҳеч қачон бизни тарк этмасин. Ҳомийлик деганда, фақатгина тиббиёт тизимида кўрсатиладиган ёрдамнигина кўзда тутиш эмас, балки халқ хўжалигининг барча тармоқларида амалга оширилаётган яратувчилик ишлари ҳам ҳомийлар кўмагига муҳтож. Аммо, ана шу ишларнинг барчаси инсон фаровонлигига, уларнинг турмуш ва яшаш, меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини яхшилашга қаратилган. Инсон фаровонлигининг асосида, биринчи галда, унинг соғлиғи туради. Инсон соғлиғини ҳеч қандай бойлик билан битта тарозига қўйиб бўлмайди. Хулоса шуки, кўриб турганимиздек, ҳомийлик маданияти ва инсон саломатлиги бир-бирига боғлиқ жараёнлар ҳисобланиб, унинг қонуний асосларини яратиш бугуннинг долзарб муаммосидир. Зеро “Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир” деган ғоя негизида ҳам эл бойлиги бўлмиш ана шу соғлиқ назарда тутилган. Буюк Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз ҳам ҳомийликни улуғлаб, Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, анга борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай. деб ёзган эдилар. 2.3 Ижтимоий – психологик маданият ва соғлиқ 21 Инсон боласи дунёга биологик мавжудот сифатида келса-да, у ижтимоий муносабатлар маҳсули ҳисобланади. Ижтимоий муносабатлар ҳар бир жамиятда унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, одамларнинг миллати, урф-одатлари, миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос тарзда шаклланади. Ана шу муносабатлар таъсирида болалар ўсиб-улғаяди ва айнан шу жамиятга хос фуқаро сифатида фаолият кўрсатади. Ер куррасида қанча давлат мавжуд бўлса, уларда яшаётган халқларнинг ўз тили, дини, яшаш тарзига эга. Ана шу хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улардан ўзига хос ижтимоий – психологик муомала ва муносабатлар, меъёрлар, одатлар яъни маданиятлари мавжуд. Ана шу ижтимоий – психологик муомала муносабатлар одамлар соғлиғига ижобий ёки салбий таъсирларини доимо ўтказиб туради ва баъзида кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи асосий омил бўлиб хизмат қилади. Абу Али ибн Сино беморларни даволашда ҳам биринчи галда, уни сўз билан даволашни тавсия этади. Унинг асосини айнан ана шу биз таҳлил қилаётган ижтимоий – психологик маданият ташкил этади. Инсон ижтимоий муносабатлар маҳсули экан, у ҳамиша инсоний мулоқот заруратини ҳис қилиб яшайди. Аммо, ана шу мулоқот ҳамма вақт ҳам биз ўйлаганимиздек ижобий кечавермайди. Ҳар бир ижобий кечмаган мулоқот ўз навбатида асабий-ҳиссий жароҳат ҳисобланади ва организмда қатор ўзгаришларнинг содир бўлишига сабаб бўлади. Инсон ҳамиша ҳам бундай муносабатлардан сақланишнинг йўлларини топавермайди. Бу каби ижтимоий муносабатлар асосида биринчи галда тарбия масаласи туради. Тарбия тўғрисида гап кетганда ўзбек халқ педагогикаси намоёндаларидан Абдулла Авлонийнинг “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат” деб ёзган ҳикматли сўзлари беихтиёр ҳаёлингиздан ўтади. Одатда ижтимоий муомала ва муносабат маданиятининг негизини нутқ маданияти ташкил этишини унутмаслигимиз керак бўлади. Нутқ маданияти ўзи нима, у қаерда ва қачон шаклланади, қолаверса, унинг инсон саломатлигига қандай алоқаси бор? Нутқ маданияти деганда, одам ўз фикрини равон, равшан, чиройли, мазмунли, тушунарли мулойимона, қайси тилда бўлса ҳам соф ана шу тилда таъсирчан тушунтириш, ифода қилиш назарда тутилади. Нутқ маданияти шундай бўлиши керакки, сизни тинглаган киши мазкур муносабатдан қониқиш ҳосил қилсин, кайфияти кўтарилсин, ҳаётга, яшашга, меҳнат қилишга қизиқиши орцин ва сиз билан бўлган суҳбатга яна қайтишга интилиб яшасин. Ана шунда самимий ижтимоий – психологик муомала одамларнинг соғлиғига ҳам ижобий таъсир кўрсатади ва энг асосийси, бу ўз навбатида тарбиявий таъсир қилади. Бир хил жараённи одам ҳар хил оҳангда ифода қилиши мумкин. Айниқса, агар бу ҳолатни врачлар фаолиятидан мисол қиладиган бўлсак, беморлар билан бўладиган муомала ва муносабатда яққол кўриш мумкин. Беморларга “Сиз худо хоҳласа тез кунда албатта тузалиб, ҳали ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасиз, деб ҳам гапни кулиб, ҳазил аралашган ҳолда, унинг елкаларини қоқиб, ифода қилиш ҳам мумкин. Ёки вақтингиз камлигини пеш қилиб, ғазаб аралаш “боринг жойингизга, ҳали ўзим олдингизга ўтаман, юрманг бу ерда, тузалиб кетасиз, битта сизми шу касаллик билан оғриган ва ҳоказо гаплар билан ҳам ифода қилиш мумкин. Шу сабабдан бўлса керак “яхши гап тан озиғи, ёмон гап жон қозиғи” дейди халқимиз. Бир оғиз гап билан инсоннинг мазкур ҳолатда беморнинг кайфиятини кўтариб унга рухий тетиклик, яшашга, иштаҳа ва интилиш пайдо қилиш ёки унинг акси ҳам содир бўлиши мумкин. Одам боласи дунёга нутқсиз келади, аммо у нутқ маданияти ёки ижтимоий – руҳий муносабатлар у ёки бу кўринишда, маълум даражада шаклланган тайёр муҳитга – оилага тушади ва ана шу оилада олдиндан шаклланган ижтимоий-психологик муомала ва муносабатлар таъсирида ўсиб-улғаяди, тили чиқади, гапиришни ўрганади, маълум маънода оиладаги мавжуд муомала маданиятидан андоза олади, унга нисбатан ижтимоийлашади. Шу тариқа болада нутқ маданияти шаклла бошлайди. Ер куррасида юзлаб миллатлар, шевалар мавжуд, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос онги, гапириш услуби, муносабат турлари борки, улар ана шу нутқ муносабатлари билан бир-бирларига у ёки бу кўринишда таъсир кўрсатадилар. 22 Болаларда яхши нутқ маданияти қачон ва тўғри шаклланади? Бу жараён биринчи галда, ота-она ва оиладаги яқинларнинг бир-бирлари билан бўладиган муомала- муносабатидан келиб чиқади. Агар оилада бир-бирига бўлган ҳурмат, яхши гап, яхши сўз билан бир-бирига сизлаб мурожаат қилинса, ҳар қандай ҳолатда ҳам оилада бир-бирларига нисбатан дилозорлик кузатилмаса, оиладагилар секин, одоб билан катта ва кичикларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўйиб гапирсалар, тили чиқаётган болага тўғри гапиришни, сўзларни ва айрим ҳарфларни тўғри талаффус қилишни ўргацалар, ўз нутқларида қўпол ва дағал сўзларни ишлатмасалар, албатта, болада тўғри нутқ маданияти шаклланади. Агар оилада бунинг акси бўлса-чи, бундай оилада болалар нутқидан биринчи галда, ёмон ва дағал сўзлар, сўкишлар, одамларнинг, ўз яқинларининг дилига озор етказадиган нутқ муомаласи шаклланади. Айрим оилаларда фарзандларни, айниқса невараларни эркалатиш мақсадида баъзи ота-оналар болалар, кўп ҳолларда ўғил болаларга бор уни сўкиб кел, бор уни уриб кел, дея даъват қиладилар ва болани бу муваффақияти учун баъзида рағбатлантириб ҳам қўядилар. Бу ҳолат бир кун, бир ой, баъзида йиллаб давом этади ва ана шу сўзлар бола нутқидан мустаҳкам ўрин олади ва унинг учун гаплашиш жараёнида ижтимоий меъёрга айланиб кетади. Бу вақтда уни яхши гаплашишга одатлантириш жуда қийин кечади, баъзида ота-оналар бунинг уддасидан чиқа олмайдилар. Афсуски, баъзи ота-оналар олдинига фарзандининг бундай қўштирноқ ичидаги фазилатлари билан фахрланадилар, аммо унинг кейинги натижаларини кўрганларидан кейин афсус-надоматлар қилишади. Баъзида ўз фарзандидаги ана шу муомала маданиятидан изза чекадилар. Шу боис болада нутқ, гаплашиш маданияти, характер ва бошқа хусусиятлар шаклланиб боради. Бундай болаларга одатда атрофдагилар, яқин кишилар танбеҳ берсалар-да, кўникиб қолган ота-оналар кўп ҳолларда унчалик эътибор бермайдилар. Ана шу фарзанднинг нутқ маданиятининг салбий таъсирлари оилада унчалик сезилмаслиги мумкин, негаки уларда бу муносабатга нисбатан маълум даражада мослашув жараёни юзага келади, аммо ҳар бир шахс жамият аъзоси, у кейинчалик болалар муассасаларига, мактабга, ўрта ва олий ўқув юртларига, меҳнат жамоаларига боради ва маълум даражада одамларнинг дилига озор етказиши уларнинг кайфиятига, қолаверса, энг асосийси соғлиғига ёмон таъсир қилади. Халқимизда “тиғ яраси битади, аммо дил яраси битмайди” деган мақол ҳам айнан юқоридаги дилозор шахслар учун айтилган бўлса ажаб эмас. Агар оилада болага ёшлигидан тўғри сўзлар ўргатилса, эртаклар, достонлар, ҳикоялар ўқиб берилса, бола ҳарф таниб, ўзи ўқий бошлаганидан кейин унда бадиий китобларни ўқишга бўлган кўникмалар сингдирилса, яхши ва ёмон гапларнинг мазмун ва моҳияти мукаммал тушунтирилса, болада адабиётга, санъатга, шеъриятга бўлган қизиқиш уйғониши учун шароитлар яратилса, оила аъзолари орасидаги меҳр-оқибат, бир-бирлари билан бўладиган муносабатлар самимий, ҳар қандай ҳолатда ҳам катталар ёмон гапларни айтишдан тийилсалар, албатта, ана шу оилада ширин сўзли, мукаммал муомала маданиятига эга бўлган фарзандлар етишиб чиқади ва улар жамиятда ижобий ижтимоий – психологик муомала - муносабатларнинг шаклланишига хизмат қиладилар. Энг муҳими, улар ўзларининг ва бошқаларнинг соғлиғини ҳам маълум маънода асрайдилар. Албатта, болаларда муомала маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида оиладан кейинги болалар муассасаларида олиб бориладиган таълим ва тарбиянинг ҳам тутган ўрни беқиёс. Таълим тарбия ёрдамида боладаги шу вақтгача орттирилган ва айрим табиий нуқсонларни ҳам бартараф қилиш мумкин. Бунинг учун таълим ва тарбия аниқ режалаштирилган мақсадга йўналтирилган бўлиши, боладаги шаклланиш нутқ-муомала маданият даражаси ўқитувчи томонидан батафсил ва чуқур ўрганилиши зарур бўлади. Ўқитувчи синфдаги ҳар бир боланинг ўзига хос-хусусиятларини, тарбияланганлик даражасини, у катта бўлган оилавий муҳитни, боланинг характери, шаклланган дунёқарашини англаган ҳолда индивидуал иш олиб борсагина яхши самарага эришиши мумкин. Одатда ўқитувчи ҳаммага бир хил муносабатда бўлиши керак дейилади, аммо амалда бу ҳамма вақт ҳам кўзланган самарани беравермайди. Мактабга биринчи қадам қўйган боланинг янгиликларга интилиши, билиш жараёнига бўлган ҳаракати, одамлар билан кўпроқ муомалада бўлишга ва бошқа эҳтиёжларга бўлган истаги жуда юқори бўлади. 23 Бошланғич синфлардаги ўқитувчи ҳамда тарбиячиларнинг биринчи галдаги асосий бурчи, айнан боладаги ана шу истак ва хоҳиш, интилишларни қўллаб-қувватлаш, уни ривожлантириш, такомиллаштириш ва боладаги мавжуд ижтимоий – психологик муомала маданияти асосида, жамиятга хос бўлган умуминсоний муомала маданиятини шакллантиришдан иборат бўлади. Бунинг учун биринчи галда, албатта, ўқитувчи тарбиячининг ўзи юксак муомала маданиятига эга бўлиши керак. Ўқитувчи ҳамиша болалардаги мавжуд ҳар қандай хусусиятлардан, унинг ҳатто ўзлаштириш даражасидан қатъий назар, ўқитувчига нисбатан инсонпарварлик нуқтаи назардан фикрлаш, тафаккур қилиш зарур бўлади. Педагогик жараёнда айниқса, бошланғич синфлар ўқитувчиларида ҳис- ҳаяжонга нисбатан ҳамиша мантиқ илгари юриши керак. Ўқитувчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчига ўз мақсадини босиқлик билан, ҳис-ҳаяжонга берилмасдан, равон тилда, қўпол ва дағал сўзларни ишлатмасдан, миллий қадриятларимизга таяниб вазминлик билан тушунтира билса, қандай характердаги бола бўлмасин, ўқитувчининг мақсадини тўғри англаб олади. Ўқувчини беўрин койиш ва айниқса, жисмоний таъсир кўрсатиш усуллари билан бирон-бир натижага эришиш амалда мумкин эмас. Мактаб ўқувчиларида муомала ва муносабат, яъни ўзаро ижтимоий – психологик муносабатларни тўғри ривожлантиришнинг асосида, биринчи навбатда айнан мазкур мактабда ёки академик лицейда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ва бошқа ходимлар ўртасидаги мавжуд ижобий психологик муҳит даражаси туради. Агар мактаб жамоаси ўртасида ижобий ижтимоий – психологик маданият, ўзаро самимий муносабатлар шаклланган бўлса, бу ҳолат ўқувчилар учун ўрнак-намуналик бўлиб хизмат қилади. Негаки, бола ўзини бу борада қандай тутишлигини ҳар кун назарий эшитганидан кўра бир марта амалда ўз кўзи билан кўриб гувоҳи бўлган жараёндан тез андоза олади. Албатта, мактаб ёшидаги болаларда нутқ маданияти, яъни ижтимоий – психологик муносабатларнинг ижобий шаклланиши кўп жиҳатдан мазкур ўқув даргоҳида тил, адабиёт, мантиқ, табиат, ижтимоий фанларнинг талаб даражасида ўтилишини ташкил қилиш, болаларни санатга, адабиётга қизиқтириш ишларини тўғри йўлга қўйилишига ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Булардан ташқари, мактабларда ташкил этиладиган ҳар хил тўгараклар, таниқли шоирлар, ёзувчилар, олимлар ва санъаткорлар билан ўтказиладиган учрашувлар ҳам ўз навбатида, болаларда ижтимоий-психологик маданиятнинг шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. Айнан ёшларимизда ушбу маданият турини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар миллий қадриятларимиз асосида амалга оширилса, жамиятимизга ва аждодларимизга хос бўлган юксак муомала маданиятига эга бўлган фуқаролар етишиб чиқади. Енгил хулқли, дилозор, қўпол кишилар нафақат ўзларининг соғлиғига, қолаверса атрофдагиларнинг ўзига яқин кишиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ёмон муомалали кишидан ҳамма безади, учрашганларида асабийлашадилар, кайфияти тушади, ишида унум бўлмайди, ҳатто иштаҳаси ҳам бўғилади. Бу ҳолат албатта, организмда асабийлашиш ҳолатини юзага келтиради ва энг ачинарлиси, ундай ҳолат тўхтовсиз, мунтазам давом этадиган бўлса, ҳар қандай кишининг организмида патологик ўзгаришлар, ҳатто фожиали холатлар ҳам юз бериши мумкин. Шундай воқеликлар туфайли кайфияти бузилган инсоннинг руҳиятида катта ўзгариш рўй беради, олдинлари яхши иштаҳа билан амалга оширадиган тадбирлари ҳам ёқмайди, киши тушкунлик ҳолатига тушади ва ҳатто организмнинг касалликларига қаршилик-иммун хусусияти ҳам пасаяди, натижада организмда ҳар қандай касалликлар пайдо бўлишига олиб келади. Ижобий ижтимоий – психологик муомала муносабатининг гувоҳи бўлган кишида эса, бу ҳолатнинг акси, юқори кайфият, ишига яхши муносабат, оиласида тотувлик ошади, унум ва энг асосийси, яқинларига ва атрофдагиларга ижобий таъсир кўрсатади. Шу боисдан мактабларда ўқитувчилар ўқувчиларга нисбатан яхши муносабатда бўлсалар ва уларни ҳам ана шу меъёрга одатлантирсалар, улар биринчи навбатда, жамиятни соғломлаштиришга улкан ҳисса қўшган бўладилар. Мактабдан кейин бола янги жамоалар, олий ва ўрта ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида янги ижтимоий-психологик муомала муносабатларга дуч келади ва ана шу муҳитларнинг таъсирлари остида фаолият кўрсатади. 24 Албатта, олий ўқув юртига ўқишга кирганида, меҳнат жамоаларига ишга жойлашган болаларда маълум бир муомала маданияти шаклланган бўлади. Бу дегани кейинги босқичларда унинг муомала маданиятида ижобий ёки салбий силжишлар бўлмайди, дегани эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчи кирган ўқув юрти ёки иш жойида у келгунга қадар жамоада маълум бир ижтимоий меъёрлар, муомала маданияти, ўзаро муносабатлар айрим бир кўринишларда турғун даражада шаклланган бўлади. Янги келган шахс эса нисбатан камчиликни ташкил этиши боис, у айнан ана шу муҳитнинг айрим шартларига ижтимоийлашишига тўғри келади. Демак, кўп ҳолларда жамоадаги мавжуд психологик иқлим ҳам одамнинг маълум даражада муомала маданиятига таъсир этади, айниқса, бу таъсир ёшларда сезиларли даражада кузатилиши мумкин. Жамоада ижобий психологик иқлимнинг ҳолати ва унинг шаклланиши, хоҳ у ўқув маскани, хоҳ меҳнат жамоаси бўлсин биринчи галда, жамоанинг раҳбари ва унинг атрофидагиларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Одамни бир оғиз гап билан кулдириш мумкин, аммо бир оғиз гап билан баъзан, ҳатто, ўлдириш ҳам мумкин. Ижтимоий – психологик омилларнинг бошқа омиллардан фарқи ҳам шундаки, у тез ва кучли таъсир этади. Айрим бир салбий омиллар бор, улар узоқ вақт ва секин-аста ёмон таъсир қилиб, организмда қандайдир бир касалликни келтириб чиқаради. Бундай омилларнинг олдини олиш ҳам унчалик қийин эмас. Аммо, ижтимоий-психологик омилларнинг олдини олиш инсонга ёшликдан бериладиган таълим-тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқ, агар ана шу тарбия ўз вақтида болага талаб даражасида берилмаса, бундай омилнинг олдини олиш ҳам амалда жуда қийин кечади. Негаки, бу профилактика тадбири маълум даражада характери, мижози, дунёқараши шаклланган кишини қайта тарбиялашда вақт кетади, ижобий натижа беравермайди. Ҳозирги даврда маълумки, ахборот технологиясининг ривожланаётган даври ёшларимиз интернет тармоқлари орқали дунёнинг ҳар хил давлатларидан турлича маълумотлар олишлари ва унинг таъсирига учрашишлари мумкин. Бугун ёшларимиз ўнлаб, бир неча ўнлаб ойнаижаҳон каналларида берилаётган ҳар хил кинофилмлар ёки эшиттиришларни кўриб ҳам, улардан ижобий ёки салбий таъсирланадилар ва энг ачинарлиси, булар болаларда, айрим ҳолларда, одамларга нисбатан салбий муносабатларни шакллантиради, уларда бешафқатлик, бераҳмлик аломатларини шакллантиради, шунингдек қўпол ва дағал сўзларни ўзлаштириб оладилар. Бундай шаклланган муомала муносабатлар жамиятда салбий оқибатларга олиб келади ва инсонлар руҳиятига, саломатлигига ёмон таъсир кўрсатади. Шу боисдан мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларининг биринчи галдаги вазифаси, эфирга олиб чиқилаётган кўрсатув ёки эшиттиришларнинг савиясини ва уларнинг тарбиявий аҳамиятини оширишдан иборат бўлади. Афсусланарлиси шундаки, айрим кишиларда жаҳлдорлик, қўполлик, алдамчилик, иккиюзламачилик, бахиллик, ғаразгўйлик, кўрабилмаслик, сергаплик ва бошқа қатор салбий одатлар шаклланган бўлади. Бу ҳам инсонларда тарбия жараёнида шаклланадиган ижтимоий меъёрлардир. Аммо, бу меъёр нисбий, айни ана шу шахс учун одат тусига кириб қолган ижтимоий меъёрдир. Юқоридаги хусусиятларга эга бўлган шахслар ҳам биз билан сизнинг орамизда, жамиятда фаолият кўрсатадилар ва улар билан биз хоҳлаймизми йўқми, баъзида ҳаёт тақозоси ёки хизмат юзасидан муомала ва мулоқотда бўламиз. Кўз олдингизга бир келтиринг, агар сиз уларнинг ҳийла-найрангларига тўғри келсангиз қандай аҳволга тушасиз. Бутун асаб тизимингиз издан чиқади, кайфиятингиз бир ҳолатга тушади, уйингизда, ишингизда ҳаловат бўлмайди ва натижада бундай ҳолат, биринчи галда, бевосита сизнинг соғлиғингизга ёмон таъсир этади ва касалликка олиб келади. 25 Халқимизда шундай бир мақол бор, “Бир кун жанжал бўлган уйда, қирқ кун файз кетади” дейилади. Бу деган нарса, оилада қирқ кун осойишталик бузилади, оила аъзоларининг кайфияти бузилади ва уларнинг соғлиғига путур етади. Кўриб турибсизки, ҳурматли ўқувчи, ижтимоий – психологик омиллар, яъни одамлар ўртасидаги бўладиган кундалик муомала – муносабатлар маданияти ҳам бизнинг соғлиғимизга бевосита ё ижобий ё салбий таъсир қилар экан. Жамиятимизда ҳар томонлама соғлом авлодни шакллантириш миллий ғоямизни амалга оширишнинг ҳам асосий йўналишларидан бири, жамиятда яхши хулқ-атворли, интизомли, ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлган билимли, шу билан бирга ижобий ижтимоий-психологик муомала маданияти меъёрларини ўзлаштириб олган ёшларни тарбиялаш, бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. III боб. Носоғлом ижтимоий меъёрлар ва уларни шакллантирувчи омиллар Инсон боласи умрининг биринчи кунидан то охиригача ўз фаолиятини қобилияти даражасидаги фаоллиги ёрдамида, ўзида шаклланган одат тусига айланган ижтимоий меъёрларга асосланган ҳолда ўтказади. Нисбатан қарайдиган бўлсак, бу меъёрларни ҳудудларда, элатларда, маҳаллаларда, оилада, қолаверса, ҳар бир шахсда алоҳида кўринишда кузатиш мумкин. Ким учундир ижобий меъёр саналган ҳар қандай одат, бошқа биров учун умумий салбий меъёр бўлиб, айни пайтда бошқа биров учун ижобий бўлган ҳолат, унинг учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар қандай салбий ҳолатда ҳам биз бу жараённи нисбатан ижтимоий меъёр сифатида қабул қиламиз. Мисол учун чекадиган одам учун сигарета чекиш меъёр тусига кирган, бир қарашда унинг организмига бўлган салбий таъсирини мазкур чекувчи вақтида чекмай қўйса, организм маълум даражада чекишни талаб ҳам қилади. Айрим одамлар кўпчилик ҳолларда “менинг ёмон одатим бу меники, бошқаларга нима таъсири бор” деб мулоҳаза ҳам қиладилар. Айтиш жоизки, ҳеч қандай носоғлом ижтимоий меъёр фақатгина мазкур кишигагина салбий таъсири билан чегараланиб қолмайди. Айрим салбий одатлар тез ва сезиларли бошқаларга таъсир қилса, носоғлом ижтимоий меъёрлар аста-секинлик билан таъсир қилади. Одатда одамлар чекувчиларга “нима учун чекасан,” деб кўпроқ савол берадилар. Аслида менга қолса, бу саволни бериш кечдек туюлади, саволни энди чекишни қандай қилиб ўргангансан, чека бошлашингга нима сабаб-матевация бўлган эди, деб берилса ва ҳар бир чекувчида ана шу жараённи алоҳида ўрганиб таҳлил қилинса, биз бу иллатнинг олдини олиш чораларини тўғри ишлаб чиққан бўлар эдик. Чекиш ўзи нима ва у қачон пайдо бўлган ижтимоий салбий одат ва бугунга келиб, айниқса, ёшлар орасида салбий ижтимоий меъёрга айланиб қолган. Ачинарлиси шундаки, ер юзи мамлакатларида бу иллат жуда тез суръатлар билан ёшларни ўз домига тортиб кетмоқда. Тамакининг ер юзида тарқалиши тарихига тўхталсак, Калумб номи билан боғлиқ бўлиб, XYI асрнинг иккинчи ярмида тамаки Испаниядан бошқа Европа давлатларига тарқалган ва кейинчалик, Осиё мамлакатларига ҳам етиб келган. X YI асрга келиб, Украина ерларида экиб, етиштирила бошланди. Ҳатто олдинлари уни даволовчи восита сифатида ҳам бош оғриғини, тиш оғриғи, ҳатто мигренни даволашда ҳам қўллаганлар. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, айнан шу вақтларданоқ чекишга қарши кураш, ҳатто давлатлар томонидан махсус чекишга қарши қонунлар чиқарилган. Лекин, унинг соғлиққа кўрсатадиган ёмон таъсирларини илмий асослаш кейинги юз йилликларда ўз исботини топа бошлади. Барибир бизни кўпроқ қийнаётган энг оғир савол- нега бугун айнан ёшларимиз бу иллатни ўзларига ўзлаштириб олмоқдалар ва бошқаларга ҳам тадбиқ қилмоқдалар. Статистик маълумотларга қараганда, битта гиёҳванд бир йилда ўртача учта кишини гиёҳвандликка ўргатар экан. Қизиқ, битта тамаки чекувчи бир йилда қанча кишини, ачинарлиси ҳали балоғат ёшига ҳам етмаган болакайларни чекишга ўргатар экан? Ҳар бир чекувчидан бевосита бориб, сиз қачон ва нега чекишни ўргангансиз деб савол берсангиз, энг ачинарлиси шундаки, биронтасида ҳам жиддий бир сабаб йўқ. Одатда улар “ҳазил-ҳазил билан ўрганиб қолдим”, “дўстларим чекади, мен ҳам чекаман”, “талабалик йилларида 26 ўрганганман”, “армия сафида ҳамма чекар эди, мен ҳам ўргандим”, “уйда отам, акаларимдан кўриб ўргандим” каби ўнлаб баҳоналарни айтиши мумкин. Агар, буларнинг ҳаммасини таҳлил қиладиган бўлсак, болаларнинг чекишини ўрганишига биз катталар маълум даражада айбдормиз! Биринчидан, болани оилада аҳлоқий-иродавий тарбиясига эътиборнинг йўқлиги ёки сустлиги. Нега, ахлоқий тарбиянинг сустлиги дейишга сабаб, чека бошлаган бола биринчи навбатда, ўз ота-онасини, ўқитувчисини ва яқин кишиларини алдашдан бошлайди, яъни чека туриб, чекмайман деб ишонтиради. Ўзингиз танангизга бир дақиқа ҳис қилиб кўринг, ҳали вояга етмаган ўғил ёки қизингиз сизни биринчи кундан алдай бошласа, ахлоқий тарбия тўғрисида бундай оилада фикр ҳам юритиш мумкин эмас. Демак, бундай ота- она фарзандларининг олдида доимо ўзлари ёлғон гапиришни ижтимоий меъёр қилиб олганлар, болалари айнан ана шу одатлардан андоза олган ҳолда биринчи галда, ўзларини алдашга ҳаракат қиладилар. Иродавий тарбия тўғрисида гап кетганда оилада, биринчи галда, ота-онада иродавий сифатлар шаклланган бўлиб, фарзандлар олдида бирон-бир муҳим ҳис-ҳаяжон билан кечадиган жараённи муҳокама қилганларида босиқлик, вазминлик билан ҳамиша ҳиссиётдан мантиқни олдин қўйган ҳолда ҳал қилишлари ва фарзандларни ҳам ҳамиша ана шундай вазмин бўлишга, сабр-тоқатли бўлишга одатлантирсаларгина, болада ахлоқий-иродавий сифатлар мустаҳкам шаклланиб боради. Агар оилада ота ёки она бир оғиз гапдан иккинчисига ўтмай, ўзининг жаҳлини сигарета чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан оладиган бўлса, бундай ҳолатни бола оилада, доимий кузатиш натижасида унда маълум бир тушунча, “ҳа жаҳл чиққанда тамаки чекса, алкогол ичкиликларни истеъмол қилса, жаҳлдан тушар экан” деган сохта тушунча аста-секин унинг онгига сингиб боради ва бундай ўрнак- намуналик бола учун ёмон омил бўлиб хизмат қилади. Ҳеч қачон бола онасидан чекувчи бўлиб туғилмайди, аммо нофаол, чекишга юқори даражадаги мойиллик билан дунёга келиши мумкин. Нега деганда, айрим статистик маълумотларга қараганда, ҳомиладор аёл тамаки чекиши билан сониялардан кейин, никотин қон орқали бола миясига етиб боради, агар ҳомиладор аёл ёнида унинг турмуш ўртоғи чекса, узоғи билан 30 сониядан кейин никотин бола миясига етиб боради. Ушбу жараён мунтазам ҳар куни, ҳар соатда давом этадиган бўлса, биринчидан она қорнида энди шаклланаётган бола организмига ҳар хил салбий ёмон таъсирлар кузатилади, иккинчидан, бундай болаларда чекишга бўлган мойиллик даражаси жуда юқори бўлади ва олимларимиз ана шундай фарзандларни нофаол чекувчилар деб аташадилар. Табиийки, бундай болаларда иммун хусусиятлари пасайган, боланинг иштаҳаси бўғилган ва ҳар хил касалликларга жуда берилувчан бўлиб қоладилар. Кўпчилик ота-оналар билан суҳбатлашсангиз, баъзида ўта куйиниб гапирадилар, бизнинг авлодимизда ҳеч ким чекмаган, кўрмайсизми, мана шу кичкина эркатойимиз шундай чекадиган бўлиб чиқди, нима қилишни билмаймиз! Бунинг асосий сабаби, оилада бола тарбиясига бўлган эътиборнинг маълум бир босқичда сусайтирилиши ҳисобланади. Ҳар бир ота-она улар жамиятда қайси лавозимда хизмат қилмасин, агар бола тарбиясига вақтлари жуда кам бўлганида ҳам, ҳеч ким уларнинг зиммасидан болалар назорати ва уларнинг тарбиясини олмайди. Кўпчилик ота-оналар болалар ҳамма салбий ижтимоий меъёрларни ташқаридан ўрганадилар, деб ўзларини оқлашга ҳаракат қиладилар. Бу батамом нотўғри ва кечириб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман. Нега деганда, ана шу ёмон ижтимоий меъёрни ташқаридан ўзлаштириб олиш бир кунда кечмайди, қолаверса, ана шу ёмон одатга қизиқиш, уни ўзлаштириб олишга бўлган мойиллик, иродасизлик сифатлари айнан оилада шаклланади. Шу боис биз ўзимизни оқлашга ҳеч қандай асосимиз бу борада бўлиши мумкин эмас. Биз ота-онанинг оилада, айниқса ўғил бола дунёга келса, у эсини танигандан бошлаб, бу йўналишдаги қиладиган ишимиз, айнан чекиш, унинг тарихи, тамакининг ҳислатлари, чекишнинг нафақат чекувчининг организмига, балки атрофдагиларнинг соғлиғига ҳам ёмон таъсири тўғрисида тинимсиз иш олиб боришимиз керак. Аммо, биринчи ҳолда ўзимиз бу ижтимоий салбий иллатдан ҳоли бўлмоғимиз шарт бўлади. Агар олиб борадиган тадбиримиз ”мулланинг айтганини қил, аммо қилганини қилма” кўринишида бўладиган бўлса, билингки, барча сизнинг саъй-ҳаракатингиз, баъзида, аксинча самара бериши ҳам мумкин. Бу ҳолда сизда юқоридаги биз таъкидлаган баҳонани айтишдан бошқа иложингиз 27 қолмайди, албатта. Агар бирон-бир ўғил ёки қиз бола чекувчи, гиёҳванд, меъёридан ортиқ спиртли ичимликларни истеъмол қилишга одатланиб қолган бўлса, мен оддий фуқаро, шифокор, муаллиф сифатида ҳам мазкур болани бу одатни ўзлаштириб олишида 100 % айбламаган бўлар эдим. Бундай ижтимоий меъёрнинг шаклланишида 50-60 %га ота-она бевосита айбдор бўлади. Негаки ҳар бир ота-она ўз фарзандининг нима ишлар билан машғул эканлигини, у ҳар куни қаерга бориб, кимлар билан учрашиб, нима ишларни қилишини билишлари шарт. Қолган 40 %ида менимча, айнан шу боланинг ўзи ва атрофидаги дўстлари ана шу меъёрнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Халқимизда шундай бир яхши мақол бор ”сен менга дўстларингни айт, мен сенга кимлигингни айтаман” дейишади. Шу ўринда ишонч билан айтиш мумкинки, одатда “қовун-қовундан ранг олади”, “ўхшатмагунча учратмас” деган ҳикматли сўзлар ҳам айнан юқорида қайд қилинган, ўз соғлиқларига нисбатан билимсиз, онгсиз ва малакасиз ёшлар учун айтилган бўлса, ажаб эмас. Биз чекишга қарши чора- тадбирларни ишлаб чиқишда, уни ҳаётга тадбиқ қилишни, биринчи навбатда, айнан мазкур бола ёки болалар гуруҳининг чекишга хирс қўйишидаги асосий ички мативациясини реал англай олмас эканмиз, бу каби иллат билан ҳар қанча курашишимиз бефойда, самарасизлигича қолаверади. Мен чекувчи болаларни умуман онгсиз ёки билимсиз демоқчи эмасман, аммо улар ўзи ва атрофидагилар соғлиғига нисбатан етарли билим ва кўникмага эга эмасликларини таъкидламоқчиман, ҳолос. Ҳаётида биринчи марта қўлига тамаки олиб чекишни ўрганмоқчи бўлаётган бола айнан ана шу оддий фалсафа, ўз соғлиғи ва касаллигини таъминловчи омилни пайдо қилувчи салбий ижтимоий меъёрни ўзига одат қилиб олаётганлигини англай олмаса, мен уни, ҳақли равишда, маълум даражада онгсиз деб аташимга ҳаққим бор, -деб ўйлайман. Нега деганда, оилавий тарбияни яхши ўзлаштирган бола чекиш билан соғлиқ ўртасида турганида, мен аминманки, у ҳамиша соғлиқни танлайди ва бошқаларни ҳам шунга давъат қилади. У ўзининг бу хатти-ҳаракати билан нафақат ўзининг, балки бутун авлодининг соғлиғини таъминлаган бўлади. Статистик маълумотларга қараганда, чекишга кўп ҳолларда болалар балоғат ёшига етиб, кўпроқ дўстлари билан мулоқотга кириша бошлаган даврларда орттириб оладилар. Бу даврда ота-она назорати нисбатан бир мунча сусаяди, негаки бола мустақил ҳаётга қадам қўйиб, мактабда, ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида бошқа янги танишлар орттиради, улар билан кўпроқ вақтини ўтказади, ўқиш, иш юзасидан муомала-мулоқотда бўладилар ва айни даврда улардан айрим ижобий ва шу билан бирга салбий ижтимоий меъёрларни, айни ҳолатда чекишни ҳам ўзлаштириб олиши мумкин. Ана шу жараённинг содир бўлиши ҳам, айнан оиладан олинган тарбияга, унинг характерига ва ҳатто мижозига ҳам боғлиқ бўлади. Бола она томонидан танаффуссиз бўладиган назоратни ва ундан келиб чиқадиган ҳар хил салбий ёки ижобий жараёнларни кўз олдида сақлаб, эсидан чиқармасдан янги жамоадаги хатти-ҳаракатларини амалга оширса, у ҳеч қачон салбий ижтимоий меъёрларни, айни пайтда чекишни ўзлаштириб олмайди. Борди-ю бунинг акси бўлса-чи, айрим ота-оналар, айниқса ҳозирги даврда “сен ҳеч кимдан кам бўлмаслигинг керак” деган мативация остида болага хоҳлаганича пул, тагига машинани, ҳатто бирон-бир ноқонуний хатти-ҳаракатни амалга оширган тақдирда ҳам, «ғам ема болам мен борман, ҳеч ким сенинг бурнингни қонатмайди, фалончи тоғангга бир оғиз айцак, ишлар хамирдан қил суғиргандек бўлади», ва ҳоказо гап-сўзлар билан эркалатилган фарзандларда нафақат чекишдек салбий ижтимоий меъёр, балки гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик, манманлик, зўравонлик ва шунга ўхшаган ўнлаб салбий одатлар шаклланиши мумкинки, бундай ҳолат одатда буни ҳолат эмас, балки фожиа деб атаса тўғрироқ бўладики, бу нафақат унинг ўз соғлиғига, балки атрофдаги яқинларининг ва қолаверса, бутун жамият соғлиғига ёмон таъсир кўрсатади ва бундай шахслар нафақат оила учун, балки бутун жамият учун хавфли шахсга айланади. Энг ачинарлиси ҳам шундаки, кўпчилик ҳали онги тўлиқ шаклланмаган ўспиринларимиз ана шундай енгил- елпи ҳаётга одатланган, енгил табиатли, ахлоқсиз болаларнинг изидан ҳам эргашиб кетиш хавфи катта. Шу боисдан ҳам, ҳали жамиятимизда айнан тамаки чекувчиларга нисбатан, чекиш ёши, тартиби, қоидаси ва бошқа қонун-қоидаларига тўлалигича ишлаб чиқилган 28 мукаммал қонунни ишлаб чиқиш вақти аллақачон етиб келди. Тўғри, айрим ташкилотларда ўзларининг ички тартиб-қоидалари билан маълум бир муваффақиятларга эришилмоқда, аммо бу бутун мамлакатда бу соҳада кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди, деган гап эмас. Кўз олдингизга келтиринг, чекмайдиган аёл киши раҳбар олдига хизмат юзасидан ташриф буюрди ва эшикни очиши билан унинг нафаси орқасига қайтиб, бўғилиб қолиб, ҳатто ёмон аҳволга ҳам тушиб қолиши мумкин. Нега деганда, чекувчи раҳбарларнинг кўпчилиги ўз хоналарида иш столида ўтириб, бемалол чекадилар. Аммо, ана шу чекувчи раҳбар унинг олдига кирувчи ўнлаб, бир неча ўнлаб келувчиларни ва уларнинг соғлиғини ўйлаганида, бу салбий ижтимоий одатини бошқа жойга чиқиб амалга оширган бўлар эди. Бу ҳам чекувчиларнинг таъбири билан айтганда, “маданиятли чекувчи” бўлар эди. Чекувчи ўзи бу ким? Чекувчи кўп ҳолларда иродасиз, маълум маънода ўз ички санкциясини бошқара олмайдиган киши. Одатда инсондаги барча у хоҳ ижобий, хоҳ салбий ижтимоий меъёрлар бўлмасин, уни ижтимоий санкциялар бошқаради. Агар одам ўзига буйруқ бериб, уни бажара олмадими, демак унда бошқалар таъсирига мойиллик даражаси кучли бўлади. Уни, одатда осонлик билан ҳар қандай ижтимоий меъёрларга, яъни одатларга ўргатиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Бу одатда, кишининг ўз соғлиғига нисбатан эътиборсизлигидан, баъзида эса билимсизлигидан ва онгсизлигидан келиб чиқади. Чекишга одатланиб, натижада қайсидир бир касалликни орттириб олгандан кейингина ушбу жараённинг салбий томонларини англаб етади, аммо бу вақтда, маълум маънода, кеч бўлиши мумкин. Аммо, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, тамаки чекишни ташлашнинг кечи бўлмайди. Уни ташлашда ўнлаб усуллар ишлаб чиқилган, аммо энг осон усули, ундан оддийгина воз кечиш холос, бунинг учун кишида биринчи навбатда, иродавий тарбия яхши шаклланган бўлиши керак. Инсон онгли мавжудот, у хоҳлаган пайтида, хоҳлаган салбий ижтимоий меъёрни, мазкур ҳолатда чекишни ташлаши мумкин. Агар ҳар йили ер куррасида чекувчилар 0,5 миллионга кўпайишини ҳисобга олинса, худди шу миқдорда ичувчилар сони ҳам ошиб бориши, бу бутун бир жамиятчиликнинг фожиаси десак, муболаға бўлмайди. Никотин организмга тушганидан кейин қон томирларни торайтиради ва бу ҳолат бир соат давом этади. Кишининг хотираси сусаяди. Нафас йўлларида ҳар хил ўзгаришлар, яллиғланишлар пайдо бўлиб, йўтал қийнайди, нафас олиши қийинлашади, иштаҳа бўғилади, дам қисиш аломатлари пайдо бўлади. Бир қути тамаки чекилганда, радиациянинг рухсат этилган дозаси 7 баробарига ошар экан. Айниқса Қўрғошин-210, Висмут-210 организмга 100 баробар кўп тушар экан. Бу одатда мутахассислар фикрича, ўлдирувчи доза, энг ачинарлиси, улар бу моддаларни атрофга чиқариб турадилар. Айниқса, Полоний-210 тўқима ва ҳужайраларда йиғилиб, эркаклик қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши адабиётларда кўп марта таъкидланади. Ўтказилган илмий тадқиқотлар хулосаларидан шу нарса маълумки, 1 та тамаки чеккан киши катта автомобил йўлида автомобиллардан чиққан газ исини 16 соат ҳидлаган билан тенг бўлар экан. Чекувчиларнинг ўпкасида юқоридаги қайд этилган радиактив маҳсулотлар бир неча ойдан то бир неча йилгача сақланади, кейинчалик ўпкадан қон ва барча тўқима, ички аъзоларга, мияга, иликка, ошқозон ости безига ва лимфаларга ўтиб тўпланади. Айниқса, Полоний –210, Қўрғошин –210 атероматоз пилакчаларга ўтириб, атеросклерозни келтириб чиқаради. Азот боғламлари, кадмий метали, никел иммун тизимига салбий таъсир қилади, жигарга, мияга, қонга таъсир қилиб, кўп ҳолларда ёмон сифатли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Тамаки тутунидаги темир, хром, рух, никотин билан жуда тез кимёвий алоқага киришиб, унинг заҳарлилик даражаси бир неча бор кучаяди ва энг ачинарлиси, организмнинг ҳар хил аъзоларида қайтмас жараёнларни юзага келтиради. Аммо, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, чекувчи чекишни батамом узил-кесил ташласа, юқорида қайд этилган асоратлар аста-секин ўтиб кетади ва организм ўз ҳолатини қайта тиклаб олиши мумкин. Чекиш, айниқса ичиш (спиртли ичимликларни) билан биргаликда кечадиган бўлса (кўп ҳолларда чекувчиларда бу шу ҳолда кечади), унинг таъсир даражаси бир неча марта ошади. Тамаки заҳрининг қон томирларига таъсири ошади, сезги органларининг вазифаларини бузади, организмда умумий иммун статуснинг пасайишига олиб келади, организмда авитаминоз ривожланади. Биринчи 29 галда, алвеолалар тиқилиб қолади, кейинчалик кичик бронхлар тиқилади ва нафас олиш қийинлашади, чекувчи тўйиб ҳеч қачон нафас ололмайди. Меъёридан ортиқ ҳаракат қилса, нафас етишмовчилиги кузатилади, йўтал тутади ва бу ҳолат кучли балғам кўчиш билан кечиши мумкин. Статистик маълумотларга қараганда, 95 % нафас йўллари касаллиги мавжуд беморлар чекувчилар ҳисобланадилар. Бронхит, ўпка гипертонияси, ўпка-юрак етишмовчиликлари, зотилжам, аллергия, сил, ўсмалар, айрим овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари чекувчиларда нисбатан бир-неча марта кўп учраши қайд этилади. Чекишдек орттирилган салбий ижтимоий одат нафақат нафас олиш йўлларига, балки организмнинг бошқа тизимларига, биринчи галда, овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларига ёмон таъсир кўрсатади. Чекувчининг тишлари сарғаяди ва нафосат нуқтаи назардан ҳам жуда хунук кўринишга олиб келади, унинг устига оғзидан ёмон ҳид тарқалади, иштаҳа ёмонлашади, ошқозон шиллиқ қаватига ва унинг секретор вазифасига салбий таъсир этади. Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги аниқланган шахсларнинг 98 % и чекувчилар экани таъкидланади. Қоннинг ивиши ошиб, тромблар ҳосил бўлишига олиб келади. Қон айланиш тизимида, айниқса, юракнинг ишемик касалликлари, юракнинг миокард инфаркти касалликларига олиб келиши, кўп марта илмий тадқиқотчилар томонидан исботланган. Энг ачинарлиси шундаки, эндигина чека бошлаган ёшларда бу каби аломатлар сезилмайди.Чекиш асаб тизимига ёмон таъсир кўрсатади, гормонал мувозанат бузилади. Ички секреция безларининг вазифалари издан чиқади, қалқонсимон без катталашади. Юрак тез урадиган, сержаҳл, сустмижоз, қўрқоқ бўлиб қолади, айрим ҳолларда нотабиий кўзи ялтирайди. Артерия қон томирларининг тонуси бузилади. Барча турдаги модда алмашинишлари сусаяди. Айниқса, қанд моддасининг ўзлаштирилишига ҳалақит бериб, қандли диабет касаллигининг пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Булардан ташқари, ёғлар ва минерал моддаларнинг алмашинуви бузилади, суяклар зичлиги издан чиқиб, айрим ҳолларда 30-40 ёшдаги кишиларда радикулит касаллигини келтириб чиқаради. Организмда, айниқса, С,В-гуруҳ витаминларни тўқималардан ювиб чиқаради.(Маҳмудова И-2005) Айрим статистик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, (Чўлпанова Р-2005) ер юзида йилига 4000000 киши айнан чекиш оқибатидан ҳаёт билан видолашадилар, энг ачинарлиси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, дунё болаларининг ярми (50%), яъни 700 миллион бола иккиламчи тутуннинг таъсирида нафас оладилар. Бир қути тамаки чеккан киши 0,09 г никотин ва 369 мл ис газини ютар экан. Хўш, шунча асоратларини била туриб, ўз-ўзидан ҳақли бир савол туғилади, чекиш онгли инсон учун кундалик эҳтиёжми? Йўқ, бу ҳеч қандай эҳтиёж бўлиши мумкин эмас. Ҳали шу вақтгача дунё мамлакатларида чекувчилардан бири чекишни ташлагани учун, касал бўлгани ёки ўлим ҳолати кузатилган эмас. Демак, чекишни физиологик эҳтиёж деб айтишга, ҳеч қандай асос йўқ. Бу одамларнинг эътиборсизлиги натижасида орттирган ижтимоий салбий иллати бўлиб, дунё халқлари турмуш тарзининг бир элементи сифатида шаклланиб қолган ижтимоий салбий меъёр ҳисобланади. Хўш ёшларимизда, айниқса айтишга тил ҳам ожизки, кейинги пайтларда ёш аёл-қизларимизда бундай ўта жирканч, салбий одат қандай ҳолатларда шаклланади? Ўсмирлар вояга етар эканлар, улар катта ёшдагиларнинг ҳаёт фаолиятларини бетўхтов кузатиб борадилар ва айрим ҳолларда унинг яхши ва ёмон томонларини тақлид қилишга ҳам ҳаракат қилишларини биз катталар бир дақиқага ҳам унутмаслигимиз зарур. Улар дастлаб ҳавас қилиб чекадилар. Аммо, орадан маълум давр ўтгач чекиш уларда ижтимоий меъёрга айланиб қолади ва бу иллатдан қутулиш амалда улар учун амри маҳол бўлиб қолади. Узоқ йиллар чекиш натижасида бу одат организмга юқорида таъкидлаганимиздек, аста-секинлик билан салбий таъсир қилиб боради. Шу боисдан ҳам, шахсан менинг чекувчи дўстларимизга қарата айтадиган гапим ҳамиша битта. “Чекиш ёки соғлиқ”, ўзингиз танланг! Агар ҳар бир киши ўз ақл-идроки, соғлиғи ҳақидаги билим, малака ва кўникмалари билан жамиятимиздаги ана шу жирканч ижтимоий иллат, айтиш мумкин бўлса, меъёрга қарши биргаликда курашса, у биринчи навбатда, ўз соғлиғини, қолаверса жамиятимиздаги бошқа кишиларнинг соғлиғини 30 сақлашдек савобли ишга ҳиссасини қўшган бўлар эди. Бунинг учун кишида, фақатгина қатъийлик ва иродавий тарбия зарур бўлади. Одамлар орасида кенг тарқалган яна бир салбий ижтимоий меъёрлардан бири - бу меъёридан ортиқ ичкиликбозликдир. Хўш, ичкиликбозлик қачон ва қай тарзда шаклланади. Ичкиликбозликка бир қарашда жамиятимизда бу бир оддий ҳолдек қараш ҳам мумкин. Атрофга бир разм солинг, бирон бир байрам, шодиёна кунлар, тўю-томошалар, яқин дўстларнинг учрашувлари, туғилган кунлар дейсизми, ҳатто айрим миллатларда маросим тадбирлари ҳам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан ўтказилади. Одамлар орасида ҳар бир шахс балоғат ёшига етганидан сўнг, агар у спиртли ичимликларни истеъмол қила бошласа, бу жараёнга биз шундай бўлиши керакдек қараймиз. Ҳатто, кўпчилик ота-оналар фарзандларига кўта олсанг ичавер, бўлмаса, қаторларингдан қолиб кетасан дея ҳам маслаҳатлар берадилар. Демак, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бизнинг турмуш тарзимизнинг бир қисмига айланганлигини ҳеч иккиланмасдан тан олишимиз керак. Ҳатто, айрим бир билағонлар, ачинарлиси шундаки, баъзи шифокорларимиз ҳам беморларга айрим бир касалликларни даволашда кам- кам алкогол истеъмол қилишларини маслаҳат ҳам берадилар. Ичкиликбозлик тўғрисида қанчалик статистик маълумотлар бўлмасин, менинг назаримда, дунё мамлакатларида қанча киши спиртли ичимликларни истеъмол қилишини, қанчаси суиистеъмол қилишлари тўғрисида аниқ бир маълумотни айтиш қийин бўлса керак. Негаки, биз одатда турмушдаги айрим оқибатларга кўра, одатдаги спиртли ичимликларни истеъмол қилишларимизни ичкиликбозликка санамасликка аллақачон одатланиб қолганмиз. Қандайдир бир кичкина тадбирда йиғилганлар, ҳатто йиқилиб қолганларича истеъмол қилсаларда, бу биз учун оддий бир ҳол бўлиб қолган. Аммо, бундай маданиятли ичувчи биродарларимиз аллақачон, ўзлари билмаган ҳолда сурункали ичувчиларга (алкоголикларга) айланиб қолганларини фақатгина тан олмайдилар, холос. Барибир биз фикр юритмоқчи бўлган жараён ичкиликбозликни шакллантирувчи асосий омиллар, улар ёшларимизга қачон ва қайси ёшларида, қандай ҳолатларда таъсир кўрсатади. Нега оддий ичувчидан алкоголик, яъни сурункали суиистеъмол қилувчилар пайдо бўлади ва бу ҳолат улар учун ижтимоий меъёрга айланиб қолади? Хўш, мазкур аммо, ўртасида кенг тарқалган ижтимоий меъёрнинг инсон соғлиғига ва аҳоли саломатлигига қандай таъсири бор. Бу ҳақда олимларимиз, шифокорларимиз жуда кўп марталаб чиқишлар қилган, рисолалар ёзилган, ўнлаб кинофилмлар ишланган, қарорлар қабул қилинган, аммо тўғрисини тан олиш керак, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш камайганича йўқ, боз устига у яшариш хусусияти, шу билан бирга аёлларимиз орасида ҳам кўпроқ тарқалиши кузатилмоқда. Савол туғилади, қандай усулни қўллаш керакки, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш инсон ҳаёти, авлод ҳаёти учун ўта хавфли омиллардан бири саналишини одамлар тушуниб ецин. Менинг назаримда, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни ман қилиш усули ўзини ҳеч қайси даврда оқламаган. Аксинча, бошқа бир салбий ижтимоий меъёрларнинг (гиёҳвандлик, таксикоманлик ва б) келиб чиқишига сабаб бўлганини ҳам биз яқин тарихдан жуда яхши биламиз. Инсонийлик жамиятида ҳар қандай турдаги салбий ижтимоий меъёр- одатларнинг пайдо бўлиши биринчи галда, тарбия жараёнининг қай даражада амалга оширилиши, қолаверса, тарбия берувчининг бу йўналишда қанчалик тарбияланганлик даражасига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ичкиликбозлик бугун, нафақат битта ёки иккита давлатнинг олдида турган муаммо, балки бутун дунё мамлакатларида у ёки бу даражада жамият ривожига ўзининг салбий таъсирини ўтказиб, мазкур мамлакатнинг ижтимоий иқтисоди ва қолаверса, сиёсий салоҳиятига ҳам ёмон таъсир қилади. Ҳар қайси мамлакатда айнан алкоголизмга ўзига хос курашиш усуллари мавжуд. Аммо, бу усуллар ҳамма вақтда ҳам ижобий натижа беравермайди. Узоқ тарихдан маълумки, Ислом динига эътиқод қиладиган давлатларда спиртли ичкиликлари истеъмол қилишга алоҳида муносабатлар шаклланган. Биз ҳамиша меҳмонни нон ва туз билан кутиб оламиз, кетаётганида ҳам йўлда ҳамроҳингиз бўлади, дея нон билан кузатамиз. Тўғри, бугун ҳам ана шу анъаналаримиз тўлиқ бўлмаса-да сақланиб қолган, биз унга маълум бир ўзгартиришлар 31 киритган ҳолда риоя қиламиз. Аммо, минг афсуслар билан айтиш мумкинки, бугун дастурхоннинг безаги ҳамиша ҳам нон бўлмай қолди. Бирор жойга меҳмонга борсангиз турли-туман, ранг-баранг идишларга жойланган ичимликлар билан безатилган столда, баъзида нонга ҳам ўрин қолмайди. Айрим ижтимоий тоифа кишилар орасида яна шундай бир ижтимоий меъёр одат тусига кирганки, ўтиришга агар сал кечикиб келсангиз, эшикдан киришингиз билан ҳа йўқ, бе йўқ жаримасини ичсин, кейин ўтиради, -дея катта пиёлага тўлғазиб, ароқ ёки бошқа турдаги спиртли ичимликни қуйиб бериб, яна ўтирмасдан ичиради. Қани айтинг, бундай жирканч ижтимоий одатларни ким ўйлаб топади. Хўш, масаланинг бошқа томонидан ёндашиб кўрайлик, шу қилаётган бачкана қилиқларимизни фарзандларимиз кўрмайдими? Улар бундан қандай хулоса чиқарадилар? Ахир, остона хатлаб келган кишига биз азал-азалдан биринчи нон тутар эдик-ку. Кечикиб келган кишидан ҳеч ким унинг аҳволини, кайфиятини, соғлиғини, оч ёки тўқлигини сўрамасдан, бу каби қилаётган қилиқларимиз ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмаслигига ким кафолат беради. Ёшларимизнинг жамиятда ўзларининг фаолиятида амалга ошираётган барча турдаги хоҳ у ижобий бўлсин, хоҳ салбий бўлсин, у биз берган тарбия маҳсули саналади. Энг ёмони шундаки ҳамма вақт ҳам буни биз тан олавермаймиз, баъзида барча айбни ёшларнинг бўйнига ташлаймиз . “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб беҳуда айтилмаган бўлса керак, ахир. Баъзида ёшларимизнинг никоҳ тўйларида, никоҳдан ўтиш жараёнларида кўчаларни тўлдириб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлари бир томон, яна унинг устига машиналар қаттиқ тезликда ҳаракатланаётганида ҳам ана шу спиртли ичимликларни ҳаракат жараёнларида бир-бирларига, бир машинадан иккинчисида ўтирганларга узатишиб, уриштириб истеъмол қилишларини кўриб, одам ёқа ушлаб қоласиз. Ичиш агар бизнинг онгимизга ижтимоий меъёр бўлиб, сингиб қолган бўлса, уни истеъмол қилишнинг ҳам бир белгиланган меъёри ёки айтиш мумкин бўлса, маданияти бордир, ахир! Аччиқ бўлса ҳам таъкидлаш жоизки, бундай маданияцизликларни ёшларимиз кимдан ўрганади? Мен барибир ўзимнинг қатъий фикримга яна қайтавераман, буларнинг барчасига биринчи навбатда, ота-она жавобгар бўлади. Умуман гапимиз ёшлар ичкиликбозлик иллатини қачон ва қаерда кимдан ўрганади, -деб бошлаган эдик. Ҳозирги бироз лирик чекинишимиздаги воқеликлар ҳам биз излаётган манбалардан бири бўлса ажаб эмас. Ахир, тўйда ҳамма ишларга бош-қош ҳам катталар бўлади-ку. Юртбошимиз “Соғлом авлод миллатимиз келажаги” дея таъкидлаганларида ҳам, унинг барча йўналишларида ёшлар тарбиясига – уларнинг маънавий бой, ахлоқий етук, интеллектуал ривожланган юқори билимли, жисмонан бақувват ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришни назарда тутганларида ҳам, барча масъулият биз катталар зиммасига юклатилган эди. Айнан ана шу масъулиятни қанчалик ҳис қилиб, унинг уддасидан чиқаётганимиз ҳам ўсиб келаётган фарзандларимиз тимсолида, уларнинг дунёқарашларида, билимида, тафаккурида ва айниқса, ахлоқий-иродавий тарбиясида, шунингдек, ўз соғлиқларига ва аҳоли саломатлигига бўлган билим ва кўникмалари ҳамда муносабатларида намоён бўлади. Биз катталар байрамларда, оилавий тантаналарга тайёргарлик кўрар эканмиз, тайёргарлигимизнинг ажралмас бир бўлаги ва асосийси, спиртли ичимликлар бўлиб қолган. Меҳмонлар жамулжам бўлганларида меҳмондорчиликнинг очилиши ҳам, унинг якунланиши ҳам ичимлик истеъмол қилиш билан кечади. Энг асосийси, ҳар бир иштирокчининг гапи учун алоҳида қадаҳ кўтарилади. Қадаҳ нутқларига эътибор берсангиз, соғлиқ тилаш билан бошланади, соғлиқ тилаш билан тугайди ва соғ бўлайлик дея яна ичилади! Баъзида, айрим меҳмонлар пиёладаги қуйилган ичимликни охиригача ичмасангиз, нима мени ҳурмат қилмайсанми, нега ичмайсан, -деб таъна ҳам қиладилар. Буниси етмагандек, айримлари мажбурлаб ичиришгача етиб борадилар. Хўш, савол туғилади, бу пайтда фарзандларимиз нима скафандрга кириб ўтирадиларми, улар ҳам ушбу жараёнларнинг бевосита ҳар сафар гувоҳи бўладилар ва, керак бўлса, ўрганади ва ўрнак оладилар. Бундай ҳолатлар кўпчилик оилаларга деярли ҳар кун бўлмаса ҳам, тез-тез такрорланиб туради. Шу билан бирга ўзимиз маст бўлиб, йиқилиб қолгунимизча ичиб, ҳали сенга мумкин эмас, ёшсан, катта бўлганингда сен ҳам дўстларинг билан ичасан, деб унинг 32