logo

Бакалавр йўналиши бўйича математикларнинг мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантириш

Yuklangan vaqt:

24.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

129.5 KB
Бакалавр йўналиши бўйича математикларнинг мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантириш Режа : 1. Сўз боши 2. Математик-педагоглар тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари 3. Математик мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг аҳамияти 4. Математик мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг форма ва методлари 5. Хулоса 1 СЎЗ БОШИ Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳаларда ислоҳот ўтказиш билан бир қаторда халқ таълими тизимида ҳам ислоҳот ўтказиш зарур ва шарт эканлигини Олий Мажлиснинг IX сессиясида президент И.А.Каримов қилган докладида алоҳида таъкидлаб ўтди. Давлатимиз истиқболи, бозор иқтисодиёти қоидаларига асосланган жамият қуриш соҳасида ишларнинг самарадорлиги юқори малакали, юксак маънавиятли, ривожланган мамлакатлар даражасида, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, баркамол авлодни шакллантириш муаммоси билан узвий боғлиқ. Олий Мажлиснинг IX сессиясида (1997 йил 29 август) қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисидаги Қонун” Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб- ҳунар коллежларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари ана шу мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Бу тажрибаларда кадрлар тайёрлаш ва узлуксиз таълим тизимида эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчилик ва муаммолар ҳам кўрсатилган. Жумладан: “Мактаблар ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш услубиётидаги камчиликлар оқибатида ўқувчиларда мустақил фикрлаш қобилияти ривожланмай қолаётганлиги, умумий ўрта таълимнинг амалий йўналганлиги меҳнат кўникмалари шаклланиш, касбга йўналтирилганлик даражаси етарли эмаслиги, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш ва билим даражасини баҳолаш тизимида объективлик ва тезкорлик таъминланмаётганлиги, ўқитувчилар, педагоглар ва тарбиячиларнинг каттагина қисми яхши тайёргарлик кўрмаганлиги, билим ва касб савияси пастлиги” (Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори, Тошкент, 1997, 36-38-бетлар) шулар жумласидандир. 2 Кузатишлар ва ўтказилган мониторинглар асосида шуни айтиш мумкинки, кейинги вақтларда олий ўқув юртларида ёш мутахассисларнинг тайёрлаш масаласи ўқувчиларга бериладиган билимлар ҳажмининг (худди шунингдек талабаларга ҳам) ошиб бораётганлиги, лекин бу билимларнинг ўзлаштириш даражси давр талабларига етарлича жавоб бермаслиги яққол сезилмоқда. Бу ҳолатнинг асосий объектив сабабларини умумтаълим мактаблари академик лицей, касб-ҳунар коллежларида математикани ўқитиш услубиётларидаги, олий ўқув юртларида ёш мутахассис математик кадрларнинг тайёрлашдаги методик, педагогик иш услубиётларидаги камчиликлардир. Таълимдаги услубиёт бўйича қуйидаги камчиликлар ҳам бўлғуси ёш мутахассис кадрларни малакасини шакллантиришда ўзини салбий таъсирини кўрсатади. Узлуксиз таълимнинг бир босқичи саналган бакалавр даражадаги таълимда тайёрланадиган математик мутахассисларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш ғоят муҳим ва долзарб муаммодир. Ушбу “Математик мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантириш” мавзусида тайёрланган битирув малакавий ишда таълим услубиётидаги айрим ташкилий ишлар бўйича фикр юритилади. Назарий билимни амалиётга қўллай билиш, мисол ва масалаларни турли усулларда ечиш, мисол ва масалалар туза билиш, матнли масалаларни ечиш ва уларнинг классификацияга ажратилиши фазовий тасаввурларини ривожлантирадиган масалалар танлай билиш, геометрик масалаларни ечишда тригонометрия тадбиқ эта билиш исботлашга доир мисол ва масалалар ечиш каби мавзуларда машқлар бажариш билан уларда кўникма ва малакани шакллантириб бориш мумкин. Айниқса, талабаларда математик мотив ҳосил қилиш мақсадида элементар математиканинг баъзи масалаларини ноанъанавий (дифференциал ва интегралли татбиқ этиш) усулларда ечиш алоҳида аҳамиятга эга. 3 Педагогик амалиётга эътибор касбга эътибор, педагогик амалиёт дастлабки имконият мавзуларида савол-жавоб кечалари ўтказиш касбига қизиқиш орттиради. Айниқса, ўтказиладиган кечаларнинг маузуси, қизиқарли, масалан, “дарсда ўқитувчи-режиссёр” номли мавзуда ўтказиш бўлғуси ўқитувчиларнинг ўз касбига қизиқиши ортади ва демак, ўз навбатида касбига кўникма ҳосил қилиш кўпаяди. Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси. Битирув малакавий ишнинг асосий мақсади – бўлғуси ёш мутахассис математикларнинг касбига бўлган кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун эса ўқув муддати давомида системали равишда турли мавзуларда ҳар хил тадбирлар ўтказиб борилади. Бу тадбирлар битирув малакавий ишда келтирилган, баён этилган. Ана шу ишлар битирув малакавий ишнинг вазифаси ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг илмийлиги. Мутахассисликка кўникма ва малака ҳосил қилишни шакллантириш ишларини амалга оширишда психология ва педагогика фанлари томонидан илмий асосланган методларга таянади. Чунки кўникма ва малака тушунчалари ана шу фанларга тегишли тушунчалардир. Икккинчидан, математик мутахассисларни тайёрлашда илмий асосланган матнли масалалар ечиш, кўникмаларини ва малакаларини мутахассисликнинг психологик-педагогик асослари, математикларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш масалалари ёритилган. Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Амалий аҳамият шундан иборатки, бўлғуси математик-педагоглар мутахассислик тўғрисида айрим тушунчаларга эга бўлиб, ўқитувчилик қандай шахс эканлиги тўғрисида тасаввурга бўлинади. Мутахассислик ўзига хос кўникма ва малакага эга бўлиш ва шаклланиши учун қандай ишларни системали қунт билан бажариш керакликлари ҳақид зарур методик маслаҳатларга эга бўлинади. Бир неча йўналиш жумладан, математик йўналиш бўйича узлуксиз 4 билим босқичи ҳисобланган бакалаврлик даврида ҳам амалий ҳам назарий асосланган мутахассисликга доир кўникма ва малакаларни шакллантиради. 5 Бакалавр йўналиши бўйича математикларнинг мутахассислик кўникма ва малакаларини шакллантириш Бакалавр йўналишидаги математикларни фаол ва мақсадга йўналтирилган педагогик фаолиятига тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, уларнинг касбий билимлари бўйича малака ва кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир. Касбий кўникма – тушуниб етилган, аввалдан режалаштирилган интеллектуал касбий ҳаракатдир. Касбий малака – мутахассиснинг онгли касбий ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқилган ва автоматлашган ҳолатига етказилган фаолиятдир. Касбий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши асосан қуйидагиларга асосланади: – математика фанларини мактаб математикаси билан алоқадорликда ўрганиш ва бунда касбга йўналтирилган малака ва кўникмаларни ўрганишга; – фан асосларини ўзаро алоқадорликда ўрганиш давомида касбий малака ва кўникмаларни ифодаловчи фаолиятларни кенг очиб беришга; – математика фанларини ва уни ўқитиш методикасини психология, педагогика, фалсафа фанлари билан алоқадорликда босқичма-босқич ўзлаштириб боришга; – математика бошқа фанлар билан алоқадорликда ўрганишда касбий малака ва кўникмаларни шаклланиши жараёнини тушуниб етилганлигига, тўлақонлигига ва давомийлигига; – педагогик амалиётни ўтиш давомида касбий малака ва кўникмаларнинг ҳар бир кўринишини таҳлил қилиш ва ўзлаштириб боришга. Касбий малакаларни ва кўнималарни ўзлаштириш бакалавр математиклар таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга оширишлари учун кенг имкониятларга эга бўладилар. Бундай тайёргарликнинг мезони 6 сифатида талабаларнинг ўқув фаолиятларига бўлган ижобий муносабатларида кўриш мумкин. Талабаларнинг ўқув фаолиятларини фаоллаштиришда таълимнинг турли кўринишдаги муаммоли методларидан фойдаланиш яхши самара беради, бунда уларнинг ижодий изланувчанлик хусусиятлари шаклланди ва ривожланди. Талабаларнинг мустақил ва шахсий ишларини тўғри ташкил қилиш ҳам мустаҳкам замин яратади. Математикани ўқитиш жараёнида, амалий машғулотларни ўтказишда, уй вазифаларини бажариш, математика адабиётлар устида ишлаш, дидактик материаллар билан ишлаш, турли олимпиадаларда иштирок этиш давомида амалга ошириш мумкин. Мактаб математикаси ва олий ўқув юрти математика курсларини таққослаш орқали талабалар улар мазмунидаги ўхшашлик томонларини ва фарқларини аниқлайдилар, назарий асосланиши, исботлаш усуллари, малака ва машқларни ечишнинг хусусиятлари, ўқитишнинг усулларидаги ўзгаришларни кўрадилар ва қиёсий таққослаш имкониятига эга бўладилар, бу усуллар ва воситалар касбий тайёргарлиги учун қай даражада муҳим эканлигини англаб етадилар. Бунда қуйидагилар амалга оширилади: – мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математикаси ўқув мавзуларини мазмунини таҳлил қиладилар, назарий ва амалий билимларни ажратадилар; – назарий ва амалий ўқув мавзуларининг ўзаро боғлиқликларини очадилар, унинг ўқувчиларнинг ижодий ва математик қобилиятларини ривожлантиришдаги аҳамиятини белгилайдилар, амалий мақсадларда фойдаланиш йўлларини излайдилар; – янги тушунчаларни киритиш усуллари, теоремаларни исботлаш, исботлашга ёки ҳисоблашга доир масалаларни ечиш жараёнида таълим усулларини имкониятларини очишга ва бу ўқув материалини мактабда ўқитиш ҳолатларини белгилайдилар; 7 – мактабда ва олий ўқув юртида қўлланиладиган таълимнинг усулларини таҳлил қиладилар ва таққсолайдилар. Бакалавр математикларни касбий тайёргарликларини таъмин этишнинг асосий шакллари-маъруза, амалий лаборотория, семинар машғулотлари, ўқув-педагогик амалиёт, курс ва битирув ишларини ёзиш ва ҳимоя қилиш, рефератлар тайёрлаш, мунозаралар уюштириш, дидактик ўйинлар ўтказиш, илғор ўқитувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш, мактабда педагогик тадқиқотлар ўтказиш ва бошқалардир. Бакалавр математикларни тайёрлашнинг бу шакллари уларнинг касбий малака ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилиш билан бирга, ўз фанини чуқур ва мустаҳкам биладиган, ўқиш ва ўқитишнинг турли замонавий усуллари ва воситаларини эгаллаган ҳамда ўзининг касбий фаолиятида таълимнинг мазмуни, усуллари, шакллари ва воситаларини рационал фойдалана биладиган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади. Умумтаълим мактабларини ислоҳ қилиниши, академик лицей ва касб- ҳунар коллежларини ташкил этилиши бакалавр математикларни касбий тайёргарликлари, малака ва кўникмаларини янада такомиллаштириш вазифасини илгари суради. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим: – маърузалар ўқиш усуллари ва воситаларини, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ўтказишни такомиллаштириш; – математика, психология, педагогика ва методикадан илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни; – курс ва битирув ишлари мазмунини ва ҳимоя қилиш усулларини; – ўқув педагогик амалиётни ўтказиш усулларини; – умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида талабаларнинг педагогик тадққотларини ташкил этиш ва ўтказиш; 8 – педагогик касбий тайёргарликларни техник-касбий тайёрлаш билан ўзаро алоқадорликка олиб бориш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш зарурати туғилади. Олий ўқув юртларида малакали бакалавр йўналишидаги математикаларни тайёрлашнинг асосий ва етакчи шакли маъруза машғулотидир. Аммо амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида ҳамда мустақил таълим шаклларида ҳам талабаларни замонавий фан ютуқлари билан, мантиқий ва методологик ривожланиши билан, фан ютуқларини турмушга тадбиқ этиш муаммоларини ҳал қилиниши билан яқиндан таништириб бориш керак. Амалий машғулотларга бундай ёндашиш уларда касбий малака ва кўникмаларни шакллантиришда ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Амалий машғулотларни ўтказишнинг асосий мақсади ўқув мавзуларини чуқур ва мустаҳкам ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу машғулотларда ўқув курсининг етарли даражада мураккаб масалалари қаралади, математик тушунчалар ривожлантирилади, мустаҳкамланади ва умумлаштирилади, назарий ва амалий мазмундаги математик масалалар ечилади. Амалий машғулотларда талабалар таълимнинг илмий методларини, ўқув мавзуларини мустақил ўзлаштириш, назарий ва амалий масалаларни ечишнинг малака ва кўникмаларини ўрганадилар. Амалий машғулотларнинг самарадорлиги ва сифатлилиги кўп жиҳатдан талабаларнинг ижодий фаоллигига ва тўғри ташкил этилганлигига боғлиқдир. Амалий машғулотларга таёргарлик кўриш давомида талабаларнинг мактаб дарсликларидаги муайян бўлимларини ишлаб чиқиши, тегишли адабиётлар билан танишиши, математик масалаларни ечиш усуллари билан боғлиқ бўлган услубий билимларни мустақил ўрганиб тайёрланган бўлишлари назарда тутилади. Чунки, талабалар амалий фаолияти жараёнида ўз диққат-эътиборларини, уринишларини, масала ечимларини излашга қаратадилар, ижодий фаолиятларини намоён этадилар, 9 математик тушунчалар, қоида ва қонуниятлар, фан ичида ва фанлараро алоқадорлик ҳақидаги тасаввурларини мустаҳкамлайдилар, шахсий кузатишлари ва хулосаларини назарий, услубий тавсияларни ва амалий тадбиқларни таққослашга ўрганадилар. Амалий машғулотлар бакалавр математикларни тайёрлаш муаммоларини функционал акс эттирган ҳолда шундай ташкил этилиши керакки, бунда ижодий фикрларнинг ривожланиши учун, қулай рационал ечиш усулларини мустақил танлашлари учун кенг имкониятлар яратилмоғи лозим. Ўргатувчи, ривожлантирувчи ва тарбияланувчи функциялари мужассам бўлган амалий машғулотлар амалий қобилиятларни ривожлантирувчи таянч билимлар, малака ва кўникмаларни фаоллантирувчи умумий дидактик тизимга эга. Олий ўқув юртларида амалий машғулотларни биз дидактик, методик ва математик тасдиқларни оптимал ҳамкорликда талабаларни математик ва касбий-педагогик тайёргарликка тайёрлашга, касбий фаолиятларини шакллантиришга йўналтирилган машғулот сифатида тушунамиз. Шунга кўра машғулот давомида талабаларнинг фаоллигини оширишга, шахсий фикрларини баён этишга, уларнинг иштирокларини рағбатлантиришга, фаолиятларини ва билимларини масала ечишга йўналтириб боришга, тегишли малака ва кўникмаларни пайдо этишга, касбий сифатларни шакллантиришга эътиборни кучайтирдик. Математикадан масалалар ечишнинг, умуман таълим-тарбия жараёнида талабалар фаолиятларини фаоллаштиришнинг зарурий шарти сифатида ўқув мавзуларини муаммоли ўрганиш деб биламиз. Чунки, муаммоли масалаларни ечишда талабалар тайёр маълумотлардан фойдаланишлари мумкин, агарда улар етарли бўлмаса, муаммоли вазиятни муҳокама қиладилар, фаолиятларидаги одатий усулларни қўйилган мақсад билан мос келмаган ва қарама-қарши томонларини очадилар, муаммони янги муносабатлар ва алоқалар тизимида ўрганишга ҳаракат қиладилар, мустақил ечиш 10 имкониятларини топганларида эса, дастлабки фаразларини шакллантирадилар ва исботлаш усулларини белгилайдилар. Шундай қилиб, талабаларнинг математик тафаккурлашлари амалий аҳамиятга эга бўлган ёки мақсадга йўналтирилган натижаларни олиш учун сафарбар этилади. Бакалавр математикларни касбий тайёргарликларини янада такомиллаштириш учун математика курсларини ўқитиш билан бир қаторда касбий тайёргарлигига бевосита алоқадор бўлган фалсафа, психология, педагогика фанларида ҳам эътиборни кучайтириш зарур. Талабаларни ўқитишда таълимнинг муаммоли ривожлантирувчи усулидан фойдаланишларнинг математик қобилиятларини, ўрганишга бўлган иштиёқларини ва касбий тайёргарликларини ривожлантиришга ёрдам беради. Шуниси эътиборга лойиқки, муаммоли усуллар математик тафаккурнинг фаоллашишига, касбий сифатларни шаклланишига самарали таъсир этишини талабалар ўз тажрибаларида кўриб ўзлари улардан амалда мустақил масалалар ечиш, ўқув амалиёти давомида фойдалана бошлайдилар, бу эса уларнинг касбий малака ва кўникмаларини шаклланишида ижобий самара беради. Айтилганлардан шуни тасдиқлаш мумкинки, олий ўқув юртларида муаммоли ўқитиш юқори малакали бакалавр математикларни, хусусан умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун математика ўқитувчилари тайёрлашда бой имкониятларга яратади. Маълумки, таълимнинг дидактик мақсади тушунчалар тизими орқали талабаларда маълум бир касбий малакаларни ва амалий фаолиятларининг тажрибаларини тарбиялашдан иборатдир. Математика фанларидан олиб бориладиган амалий машғулотлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши билан бирга, уларнинг барчаси учун умумий бўлган мустаҳкам касбий билимларга, малака ва кўникмаларга эга малакали мутахассисларни шакллантириш билан боғлиқ педагогик йўналишга ҳам эгадир. 11 Бакалавр математикларнинг касбий тайёргарлигида математик ижодкорлик ўзига хос ўрин тутади. Талабаларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда муаммоли ўқитиш усули сезиларли афзалликларга эга. Чунки у талабаларни мантиқий фикрлашга, илмий асосланишга, ижодий ёндашишга ўргатади, ўқув мавзуларини янада ассоли ва ишончли бўлиб, илмий дунёқарашнинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади, билимларни мустаҳкам бўлишида ёрдам беради, мустақил эришилган математик ва касбий билимларни ёдда кўпроқ сақлайди, муҳокама юритишни, исботлашни ва асослашни ташкил этишда кўмаклашади ҳис-туйғуларга, эркка таъсир этган ҳолда машаққатли ақлий фаолият натижасида фанга ва касбга нисбатан муҳаббат уйғотади. Шунга кўра, таъкидлашимиз мумкинки, талабаларнинг ижодий фаоллиги ва бу фаолиятнинг тўғри ташкил этилиши математикадан амалий машғулотларнинг самарадорлигига ва қизиқарли ўтишига замин яратади, бунда талабалар таълимнинг илмий усуллари билан танишадилар, ўқув мавзуларини мустақил ўрганиш малака ва кўникмаларини ўзлаштирадилар, амалий ва назарий масалаларни ечадилар. Булар эса оқибат натижада уларнинг ижодкорлик қобилиятларини янада ривожланишига олиб келади. Математикадан амалий машғулотларда талабаларни қуйидаги кўринишдаги масалаларни ечишга ўргатиб бориш лозим: 1. Ўзлаштирилган билимлар ва фаолият усулларини тадбиқ этишга мўлжалланган машқлар; 2. Ўрганилган билимлар ёрдамида янги билимларни ўрганиш ёки масалалар ечишнинг янги усулларини ўзлаштиришга мўлжалланган машқлар; 3. Ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга, янги билимларни олишга, масалалар ечиш методларини шакллантиришга мўлжалланган ўқитувчи машқлар; 12 4. Ўрганилган билимларни ва фаолият усулларини турли вазиятларда қўллай билишга, яъни ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган ижодий характердаги машқлар; Шунинг учун ҳам биз математикадан амалий машғулотларда масалалар ечишни таълим мақсадларини амалга ошириш жараёни сифатида, яъни талабалар таълим-тарбия фаолиятининг мазмунли амалга оширилиши шароити тарзида қарай миз. Бакалавр йўналишидаги математикларни бўлажак касбий фаолиятларига тайёрлашда, яъни умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги фаолиятларида муҳим ўрин тутувчи яна бир омил бу ўқув-педагогик амалиётидир. Педагогик амалиёт таълим-тарбия жараёнининг муҳим бўғинларидан бўлиб, бунда бакалавр математикларнинг ҳар томонлама гармоник шаклланиши ва математика ўқитувчиси сифатида камол топишида кенг имкониятлар мавжуд. Педагогик амалиёт давомида талабалар умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида олиб бориладиган барча турдаги таълим-тарбия ишлари билан бевосита танишиш ва иштирок этиш билан бирга бу соҳада маълум малака ва кўникмаларни ҳам эгаллайдилар. Амалиёт давомида талабалар махсус фанлардан олган билимларини амалда тадбиқ этадилар, олий ўқув юртида олган билимларини мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларидаги математикадаги билимлар билан қиёсий таққослайдилар, бўлажак ўқитувчилик фаолиятига кириша борадилар, ташкилотчилик малака ва кўникмаларини, синфда ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш усуллари ва шаклларини ўрганадилар. Тадқиқотларимиз давомида шу нарсага амин бўлдикки, бакалавр математикларнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун қуйидагиларга эътибор бериш ва таъминлаш лозим: 13 – математика фанларининг тушунчаларини, қонуниятларини ва тамойилларини математика, физика, педагогика, психология, фалсафа ва бошқа фанлар қоидалари ва қонуниятлари ёрдамида ва ўзаро алоқадорлик асосида ўқитиш; – математикани унинг тарихий ривожланиши жараёнини ҳамда бошқа фанлар асослари билан ўзаро алоқаларини ва ҳамкорлигини ёритиш орқали бакалавр математикларнинг касбий шаклланиши интеграцияси сифатида қараш; – математиканинг тушунчаларини бошқа фан тушунчалари билан дидактик мувозанатда ва бирлигини таъминлаш; – олий ўқув юрти ва мактаб математикаси орасида узвийлик ва кетма- кетликни таъминлаш, уларнинг тушунчалари ва қонуниятларини, ўқитиш усуллари ва воситаларини фалсафий, педагогик ва психологик тушунчалар ва қонуниятлар ёрдамида асослаб бориш бакалавр математикларнинг касбий тайёргарлигини муваффақиятли амалга оширишнинг гарови деб қараш лозим. Амалий машғулотлар, мустақил таълим олиш, курс ва битирув ишларини ёзиш, турли мазмундаги рефератлар тайёрлаш ва диспутлар ўтказиш давомида юқорида таъкидланганларга амал қилиш тавсия этилади. Шундай қилиб, математикадан амалий машғулотлар, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика таълими масалаларини ҳал қила оладиган, ҳар томонлама шаклланган ва етук бакалавр йўналишидаги математикадаги математикларни тайёрлашнинг муҳим воситаси сифатида намоён бўлади. Бакалавр йўналиши бўйича математикларнинг малака ва кўникмаларини шакллантириш йўллари 14 Амалий машғулотлар малакали бакалавр – математикларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Амалий машғулотларда масаллар ечиш орқали математика ўқитишнинг таълимий мақсадлари билан бир қаторда унинг ривожлантирувчи ва тарбияловчи мақсадлари ҳам амалга оширилади. Шунга кўра масалалар бакалавр-математикларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларини шакллантириш математика ўқитишда асосий восита сифатида фойдаланилади. Масала ечишга ўргатиш жараёни таълимнинг омили сифатида бевосита талабаларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини шакллантиришга ёки билим, кўникма ва малакаларни шаклланганлиги даражасини ўқитувчи ёки талаба томонидан назоратни амалга ошириш учун йўналтирилган бўлиши мумкин. Бу вазифалардан биринчиси ўргатувчи масалалар туркумига кирса, иккинчиси назорат қилувчи масалалар туркумига киради. Ўргатувчи масалалар асосан назарий билим элементлари ва улар билан боғлиқ малакаларни шакллантириш билан боғланган бўлиб, назарий билимлар деганда биз математикани ўқиш жараёнида шаклланувчи тушунчалар ва уларнинг таърифлари, теоремалар ва исботлари, қоидалар ва алгоритмларни таъкидлаймиз. Назорат қилувчи масалалар асосан мустақил ва назорат ишларида тавсия этилади ва бу масалалар мазмунига кўра ўзлаштирилган назарий билимларни тадбиқ этишни назарда тутади. Мустақил ва назорат ишларида таклиф этилаётган масалалар одатда талабалар билимларини уларга таниш бўлган вазиятларда қўллашга мўлжалланган бўлиб, асосан ўқув мавзуларининг унча катта бўлмаган қисмини қамраб олади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, талабаларда қоидалар ва алгоритмларни шакллантиришга мўлжлланган масалалар амалий математиканинг малака ва кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бундай масалаларни ечиш жараёнида талабаларда ҳисоблаш, алгебраик ва трансцендент ифодаларни айнан шакл алмаштириш, тенглама ва 15 тенгсизликларни ҳамда уларнинг системаларини ечиш малака ва кўникмалари шаклланади. Маълумки, малака ва кўникмаларни шакллантириш учун ўрганилаётган қоида ёки алгоритмни айнан такрорловчи машқларни кўп марта бажариш лозим. Бу эса ўрганилаётган мавзуни ҳар томонлама тўлиқ ўзлаштиришни таъминловчи масалалар тизими заруратини туғдиради. Демак, у ёки бу қоида ёки алгоритмни ўзлаштириш учун масалалар тизимини яратиш ва шу асосда ўрганиш талабаларда малака ва кўникмаларни шакллантиришнинг асосий йўли деб ҳисоблаймиз. Қоидалар ва алгоритмларни ўзлаштиришга йўналитирилган масалалар тизимининг хусусиятлари қуйидагиларда кўринади деб биламиз: – қоида (алгоритм) ни ўрганишнинг зарурлигини асословчи масалаларнинг берилиши; – қоидани асослаш учун зарур бўлган билимларни фаоллаштирувчи ва қоидани бажариш учун зарур бўлган малакаларни ифодаловчи масалаларнинг берилиши; – қоида таркибига кирувчи айрим математик амалларни бажаришга мўлжалланган масалаларнинг берилиши; – ҳар хил шароитларда қоидани қўллаш учун мўлжаллланган масалаларнинг берилиши; Маълум турдаги масалаларни ечиш усуллари билан унга мос фаолиятлар бевосита боғланган, жумладан: 1. Математик фаолиятлар – математик жумлаларни бевосита ёки билвосита исботлашда координаталар услубини қўллашда тенгсизилкларни ечишда фойдаланиладиган интерваллар услуби фаолиятларида ва бошқаларда кўринади. Бу фаолиятларни амалга ошириш жараёнида ҳамда қўйилган масалаларнинг мазмунига қараб математик фаолиятлар аниқлаштирилиши мумкин. 16 2. Ўқув-ўрганув фаолиятлар – математик масалаларнинг асосий алоқаларини моделлаштириш, маълум турдаги математик масалаларни ўрганиш учун усулларни аниқлаштириш ва бошқалардир. Агар бакалавр математиклар мустақил таълим олиш билан шуғуллана бошласалар, яъни улар таълимий масалаларни қўйиш мазмуний воситаларни танлай билиш ва таълим масалаларини ҳал қилиш учун ўқитиш воситаларини танлай олиш, ўз-ўзини баҳолаш ва ўқувчиларни баҳолай олиш фаолиятларини мақсадли ва асосли бажариш имкониятига эга бўлсалар, у ҳолда уларни ўқув ўрганув фаолиятлари шаклланган бўлади. Шундай қилиб, математикани ўрганиш жараёнида бакалавр математикларнинг ўқув-ўрганув кўникмаларини шакллантириш математик ва ўқув-ўрганув фаолиятларини синтез қилиш асосида узоқ давом этувчи математик билимларни ўзлаштириш жараёнида амалга оширилади. Демак, маълум турдаги математик масалаларни ечиш услуби ўқув- ўрганув ва математик фаолиятларнинг ўзаро алоқадорлигидир. Бунинг натижасида бакалавр математиклар методик кўникмаларга эга бўлиб борадилар. Шу билан бирга методик кўникмалар таркибига яна анализ ва синтез, умумлаштириш ва аниқлаштириш, таққослаш ва классификациялаш каби умумий ўқув-ўрганув фаолиятларини ҳам киритиш мумкин: 1. Методик кўникманинг шаклланганлигининг биринчи босқичи у ёки бу методик ёки ўқув-ўрганув фаолиятларнинг мақсадларини тушуниб етганлигига, амаллар таркибини тушунганлигига, кўп ҳолларда намуна асосида кўрсатмада ёки алгоритмда белгилангандек бажариладиган усулларни излашга олиб келади. 2. Шаклланган айрим методик кўникмаларни баъзи ҳолларда бутун бир комплексни, яъни математик объектларга ва ўқув мавзуларининг йириклаштирилган блокларига (математик методлар, мавзулар, математик масалаларнинг турларига ва ҳ.к.) ўтказишни назарда тутилади. Бу ўтказиш 17 кўп ҳолларда мақсадни тушунганлик асосида ва умумий тавсиялар ҳамда умумий эвристикадан фойдаланиш йўллари орқали амалга оширилади. 3. Юқори ривожланган методик кўникма нафақат мақсадни тушуниб етилганликда, балки фаолият усулларини, воситаларини ва асослашларини тўлақонлик аниқлашлар билан амалга оширилади. Бу даража учун характерли хусусият шундан иборатки, фойдаланиладиган турли воситалар ва методик кўникмалар аниқ педагогик вазиятларга мос ҳолда амалга оширилади. Бу кўникмаларни шакллантириш учун бакалавр математикларнинг ҳам назарий, ҳам амалий тайёргарлигини таъминлаш зарурдир. Юқорида таъкидлаганимиздек, бакалавр математикларнинг билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришнинг асосий воситаси сифатида амалий машғулотларда масала ва мисолларни ечишни олдинги ўринга қўйдик. Чунки, масала ва мисоллар ечиш орқали биз нафақат математика ўқитишнинг таълимий мақсадларини амалга оширамиз, балки ривожлантирувчи ва тарбияловчи мақсадларини ҳам амалга оширишни назарда тутганмиз. Фақат шундай методик йўл тутилгандагина биз бўлажак математика ўқитувчиларини, яъни математик бакалаврларни мутахассислик, малака ва кўникмаларини шакллантиришимиз ва балки тавсия этилаётган усулни қўллаш натижасида мутахассислик малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ҳам эришишимиз мумкин. Олий ўқув юртларининг ҳозирги ўқув-тарбия жараёнининг структураси бўлажак бакалаврларнинг мутахассислик тайёргарликларини такомиллаштириш бўйича жуда катта имкониятларга эга. Бу имкониятлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: – талабаларни ўқув-методик адабиётлар устида мустақил ишлашга, турли мавзуларда рефератлар, маърузалар ёзишга жалб қилиш; 18 – талабаларнинг доимий равишдаги илмий-амалий семинарлари, конференцияларини ўтказиш ва унда уларнинг маърузалар билан чиқишини таъминлаш; – талабаларнинг мактабларда, лицейларда, коллежларда ўтказадиган педагогик амалиётларининг самарали бўлишига эришиш; – талабаларни мактабларда, лицейларда, коллежларда ўқувчилар билан оммавий математик тадбирлар (математик кечалар, ўткир зеҳнлилар мушоиралари, тўгараклар ва ҳ.к.) ўтказиш ишига жалб қилиш; – талабаларни курс ва битирув ишлари ёзишга муваффақиятли ҳимоя қилишга жалб этиш ва бу ишларнинг мазмунини мактаблар, лицейлар, коллежларда тажрибадан ўтказишларига эришиш. Бакалавр йўналишидаги математикларни мактаблар, лицейлар, коллежлар ҳаётига тайёрлашни такомиллаштиришдаги яна бир имконият – бу ўқув режасида кўзда тутилган махсус семинар машғулотларидир. Биз мана шу семинар машғулотларида талабаларга матнли алгебраик масалаларни ечиш усулларини ўргатдик. Демак, махсус семинарнинг мақсади бўлажак бакалавр математикларни мактаб, лицей ва коллеж ўқувчиларига матнли масалаларни ечишни ўргатишга тайёрлашни такомиллаштиришдан иборат. Чунки, олий ўқув юртларида мавжуд математика ўқитиш методикаси, “Математикадан масалалар ечиш бўйича практикум” курсларида бу мавзуга жуда кам эътибор берилган. Матнли масалаларни ечишда мутахассислик малакаларини ва кўникмаларини шакллантириш методикаси Мавзунинг мақсади масалалар назарияси бўйича билимларни умумлаштириш, масалалар ечиш бўйича фаолиятларнинг асосий босқичларини ўрнатиш, ўрганиш мақсадида масалалар устида ишлашнинг умумий усулларини аниқлаш, матнли масалалар устида ишлашнинг 19 методикасини қараб чиқиш, математик моделлаштириш усули билан тенглама ва тенгсизликлар усули орасидаги боғланишни аниқлаштириш, тенглама ва тенгсизликлар усулини шакллантириш босқичларини аниқлаштиришдан иборат. Табиийки, бу масалаларни аниқлаштириш бакалавр математикларнинг мутахассислик бўйича малака ва кўникмаларини шакллантиришнинг муҳим воситалиридан бири бўлиб ҳисобланади. Матнли масалаларни ечиш методикаларини икки гуруҳга, яъни алгоритмик ва эвристик гуруҳларга ажратиш мумкин. Матнли масалаларни ечиш жараёнида, айниқса маълум бир синфга кирувчи масалаларнинг ечилишини излаш босқичида ёки янги турдаги масалаларни ечиш учун алгоритмик кўрсатмаларни излаш жараёнида кўп ҳолларда эвристик методдан фойдаланилади. Чунки, эвристик усул – янгини излаш жаарёнида фойдаланиладиган махсус усулидир. Бундан ташқари назарий тафаккурнинг маҳсулини ўрганадиган ва ниҳоят таълим бериш усуллари ҳамдир. Эвристик метод билан масалалар ечганда асосан масалалар ечимини излашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: 1. Ёрдамчи масалалардан фойдаланиш усули; 2. Мақсадга йўналтирилган синаш усули; 3. Моделлаштириш усули (алгоритмлар, тенгламалар, тенгламалар системалари, графиклар тузиш ва бошқалар). Айниқса, моделлаштириш билим олишнинг самарали усулларидан бири бўлиб, талабаларнинг қобилиятларини ва математикага бўлган қизиқишларини ривожлантиради. Математик моделлаштириш математиканинг усулларидан бири бўлиб, матнли масалаларни ечиш жараёнининг муҳим компонентларидан ҳисобланади ва шу билан бирга илмий билиш усули сифатида талабаларнинг дунёқарашларини, реал борлиқни билишда абстракт илмий тушунчаларнинг аҳамиятини тушунишида муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра қўйилган мақсадга 20 эришиш учун талабаларни математик моделларни қуриш ва тадқиқ этишга ўргатиш лозим. Моделлаштириш илмий тадқиқотларда кенг қўлланилиши билан бирга ҳозирги вақтда техникада, иқтисодиётда, геологияда, медицинада ва бошқа фанларда келиб чиқаётган турли масалаларни ечишда ҳам қўлланилмоқда. Умуман А объектнинг модели деб шундай В объектга айтиладики, у қуйидаги мақсадлардан бири учун танлаб олинган ёки махсус қурилган бўлади: 1. А объектни фикран ёки ҳақиқий ҳолатда алмаштирилса, бу алмаштириш натижасида В объект берилган шароитда қулай имкониятларга эга бўлиши керак (алмаштирувчи модел). 2. В объект А объект ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради (тасаввур берувчи модел). 3. В объект кўриниши (реализация) ёрдамида А объектни тушуниб етиш мумкин бўлади (интерпретацияловчи модел). 4. В объект ёрдамида ёки иштирокида А объектни тадқиқ этиш мумкин бўлса (тадқиқ этувчи модел). Моделлаштириш деганда одатда юқоридаги мақсадлар учун қурилган модел тушунилади. Математик моделлаштиришда ўрганилаётган объектнинг асосий хусусиятлари, қонуниятлари математик кўринишда намоён бўлади. Математик моделлаштириш жараёни асосан қуйидаги уч босқичда амалга оширилади: 1. Таклиф этилган масалани математика тилига ўтказиш, яъни математик амаллар ва символлар (белгилар) орқали ифодалаш. 2. Ҳосил қилинган математик моделни математиканинг усуллари (методлари) ёрдамида ечиш. 3. Математик ечим натижаларини берилган масала баён этилган тилга ўтказиш. 21 Матнли масалаларнинг мазмуни аксарият ҳолда ҳаёт билан боғлиқ бўлган вазиятларни ифодалайди. Бу масалаларнинг муҳимлиги яна шундаки, улар талабаларни математик тушунчаларни ўзлаштириш учун, билим олишнинг самарали методи бўлган моделлаштиришни ўзлаштиришлари учун зарур ва шу билан бирга математик қобилиятларини ва математикага бўлган қизиқишларини ривожлантиради. Уларнинг мутахассислик бўйича малака ва кўникмаларини масалаларни ечишни қуйидаги усулларга олиб келиш мумкин: – арифметик моделлаштириш (Бу моделлаштириш натижасида масалада бажарилган барча математик операциялар аниқ берилган сонлар устида бажарилади ва муҳокаманинг асоси арифметик амалларнинг мазмунини билиш билан ифодаланади); – алгебраик моделлаштириш (Бу моделлаштириш натижасида тенгламалар ёки тенгламалар системалари, тенгсизликлар ёки тенгсизликлар системалари, аралаш системалар тузилади, уларни ечиш эса тенглама ва тенгсизликларнинг хоссаларини ҳамда уларни ечиш усулларини билиш билан ифодаланади); – геомтерик моделлаштириш (Бу моделлаштириш натижасида исботлашга, ҳисоблашга ёки ясашга доир масалаларга келинади, уларни ечиш эса геометрияга доир теоремаларни, таърифларни, тушунчаларни блиш билан ифодаланади); – аралаш моделлаштириш. Ҳар қандай масалани ечиш масала мазмунида кўрсатилган вазиятни муҳокама қилишдан бошланади. Бунда масала матнида берилган сонли қийматлар, маълумлар ва номаълумлар орасидаги муносабатлар муҳокама қилинади ҳамда булар натижасида масала шартининг қисқача шартли ёзувига келинади. Масала таҳлилидан уни ечиш режасига ўтилади. Айтайлик, агар алгебраик усул танланган бўлса, у ҳолда маълумлар ва номаълумлар орасидаги муносабатларни ифодаловчи тенглама (ёки 22 тенгламалар системалари) тузилади. Тенгламалар, тенгсизликлар ва уларнинг системалари кўплаб ҳодисаларнинг математик моделларини ифодаланганлиги учун, матнли масалаларни ечиш оқибат натижада тенгламалар, тенгсизликлар ва уларнинг системаларини ечишга олиб келади. Талабаларни матнли масалаларни ечишга ўргатиш билан тенгламалар ва тенгсизликлар усулини ва маълум маънода фанлараро ва фан ичидаги боғланишларни ўрнатишга, билимлар системасини шакллантиришга олиб бориши мумкин. Шу билан бирга алгебра ва геометрия курслари билан боғлиқ бўлган қатор мавзуларга (тенгламалар ва тенгсизликларнинг тенг кучлилиги; тенгламалар ва тенгсизликларни ҳамда уларнинг системаларини ечиш усуллари; берилган нуқталар тўпламларини тенгламалар, тенгсизликлар ва улар системалари ёрдамида ифодаловчи ва бошқалар) доир билимларни умумлаштириш ва системалаштириш учун қулай шарт-шароит яратилади. Бакалавр математикларни матнли масалалар ечишга ўргатиш орқали уларда қуйидаги билим ва кўникмаларни шакллантиришга эришилади: – тенгламалар тенгсизликлар ва уларнинг системалари ҳақидаги билимлар; тенглама, тенгсизлик, илдиз, тенгламани ечиш, тенгламалар ва тенгсизликлар системаларини ечиш, тенгламаларнинг ва тенгсизликларнинг тенг кучлилиги, тенгламалар ва тенгсизлик графиклари каби тушунчалар; сонли тенгликлар ва тенгсизликларнинг хоссалари; тенгламалар ва тенгсизликларнинг турлари, классификацияси; тенгламалар ва тенгсизликлар ҳамда уларнинг системаларини ечиш усуллари (аналитик, график) ҳақидаги билимлар; – мактаб математика курсида ўрганиладиган асосий катталиклар ораисдаги боғланишлар, геометрик объектларнинг хоссалари, бу боғланишларнинг математик ифодаланишининг усуллари ва хусусиятлари ҳақидаги билимлар; 23 – айрим турдаги тенглама ва улар системаларини ечиш билан боғлиқ билимлар; тенглама ва тенгсизликларнинг ҳамда улар системаларининг тенг кучлилик теоремалари ёрдамида тенг кучли алмаштириш; – қаралаётган ҳар бир ечим учун рационал ечиш усулини танлай олиш; аналитик берилган тўпламнинг нуқталарини (топа) ясай билиш; берилган тўпламни тенглама, тенгсизлик кўринишида ифодалай билиш каби кўникмалар; – матнли услубда берилган масалаларни математик моделини қуриш, яъни масала мазмунидан келиб чиққан ҳолда катталикларнинг боғланишларига, хоссаларига мос келувчи тенгламалар ва тенгсизликларни тузиш кўникмалари; – математик моделни ечиш натижасида олинган натижаларни масала мазмунига мос ҳолда талқин (анализ) қилиш кўникмалари. Шундай қилиб, матнли алгебраик масалаларнинг математик моделини қуришдаги асосий малакалар қаторига берилганлар ва номаълумлар орасидаги асосий боғланишлар ва уларнинг орасидаги ўзгариш чегараларини аниқлаш киради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, матнли масалаларни тенгламалар (ёки тенгламалар системаси) тенгсизликлар (ёки тенгсизликлар системаси) тузиш ёрдамида ечишни ўрганиш жараёнидаги муҳим босқич – бу сўзлар орқали ифодаланган масала матнини символлар орқали ифодалашдир. Бошқача айтганда, бу босқичда оддий тилдан (она тилидан) символлик тилга (математик тилга) ўтилади. Ўқитишнинг дастлабки даврларида матнли масалаларнинг сўзлар ёрдамидаги ва символлар ёрдамидаги ёзувларини ёнма-ён келтириш мақсадга мувофиқдир. Амалий машғулотлар касбий тайёргарлигини таъминловчи омил Бакалавр йўналишидаги математикларнинг касбий кўникма ва малакаларини ривожлантиришда амалий машғулотларнинг аҳамияти жуда 24 каттадир. Маълумки, амалий мшғулотларни олиб бориш жараёнида ҳар бир бакалавр йўналишидаги талаба ўқув материали билан мулоқотда бўлиши, авваламбор ўзининг математик касбга бўлган меҳри, муносабати шу касбнинг келгусида тўлақонли эгаси бўлиш каби ҳислатларни ҳис этиши билан биргаликда уни академик лицей, касб-ҳунар коллежи ёки умумтаълим мактаб ўқувчиларига математик таълим ва тарбияни беришни қандай амалга ошириш устида фикрлаши, айни дамда бирор масала ёки мисолни еча олмай қолишдан келиб чиқадиган салбий ҳолатлар устида ҳам ўйлаб кўриши лозим. Шу боис ҳам ҳар бир талаба ўтиладиган маърузалар ёки амалий машғулотлар жараёнига масъулият билан қараши, ҳар бир мавзуни ўтказишга ва ундан ўзининг келгусидаги иш фаолиятида фойдаланишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир амалий машғулот ёки маърузани юқори илмий-услубий савияда ташкил этиш ва уни талабалар онгига етказишда мавжуд фаол усуллар ва педагогик технологиялардан фойдаланишга касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш гарови сифатида қаралиши мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир маъруза ёки амалий машғулотларнинг структуравий тузилиши замон талаби ёки айниқса, талабаларнинг мустақил билим олишига, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, жадваллар билан ишлашга ўргатиш билан биргаликда математик тасдиқлар, қонунлар ва қоидалар, формулалардан фойдаланиш кўникма ва малакаларининг таркибий қисми сифатида қаралиши диққатга сазовордир. Бакалавр йўналиши бўйича математикларни тайёрлашда “Математик таҳлил”, “Алгебра ва сонлар назарияси”, “Геометрия” фанлари билан биргаликда “Элементар математикадан амалий машғулотлар” муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам бу фанларни ўрганиш ўзининг структуравий тузилиши жиҳатидан бир-бири билан узвий алоқадорлиги ва бу алоқадорликнинг оқибат натижаси талабаларда касбий кўникма ва малакаларни шакллантиришни тақозо этади. Масалан, “Элементар 25 математикадан амалий машғулотлар” даги бораётган ўқитувчи қуйидагиларни эътиборга олиш керак: 1. Мавзунинг мақсади: талабаларни сонли ва ўзгарувчили ифодалар қатнашган тенгсизликларни исботлашнинг қонун-қоидалари, услублари билан таништиришдан иборатдир. 2. Мавзуни ўрганиш учун керак бўладиган усуллар: таққослаш, аналогия, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, абстракция, диалогик усул, дарс ўқитишнинг муаммоли усули. 3. Янги мавзуни олдинги мавзулар билан боғлиқлиги: бунда мавзуни ўтишдан аввал рационал ва иррационал ифодалар устида айний шакл алмаштиришда фойдаланилган маълумотлардан, ҳамда     a b a b k     муносабатлар орасидаги боғланиш шартлари ҳақидаги фикрларни билиш билан бир қаторда     a b a c b c      ,     0a b a b     ,    0a b n       an bn    : :a n b n  ва бошқа шу каби мактаб математикасидан маълум бўлган маълумотлар билан таништириш ва янги мавзуга ўтиш шароитларини яратишга ҳаракат қилиш. 4. Янги мавзунинг баёни: янги мавзуни баён қилишда соддадан мураккабга бориш асосида баён қилишга ҳаракат қилиш билан бирга ҳар бир мисол ёк масалани шартида қатнашаётган талабларни бажариш учун шу қонуниятларни талабаларга яна ҳам яхшироқ тушунтиришга диққат қаратилади. 26 ХУЛОСА Ёш авлоднинг тарбияси ҳамма вақт давлатнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бу эса табиий, чунки жамиятнинг истиқболи, унинг тараққиёти бу масала билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам давлатимизнинг кўп меъёрий ҳужжатлари ва қарорларида билим-тарбия масалалари алоҳида ўрин ишғол этади. Бу ерда шуни айтиш кифоя қиладики, давлатимиз маблағни аямасдан кўп миқдорда ажратмоқда. Шуни доим эсда тутиш керакки, болага маънавий озиқни “қанча” беришдан кўра “қандай” бериш ғоят даражада мураккабдир. Олий маълумотли бўлган ёш ўқитувчилар учун шуни айтишимиз лозимки, у яъни олий маълумот, зарурий шартлардан бири бўлсада, лекин ёлғиз унинг ўзи ўқитувчи учун мутлақо кифоя қилмайди. Шунингдек, катта тажрибага ишониб, ўз устларида ишламайдиган ўқитувчиларнинг ҳам таълим-тарбияга салбий таъсири каттадир. Образли қилиб айтганда, ўқитувчи замонларни бир-бирига боғлайди, у бўғинлар занжиридаги бир халқадир. У ҳозирги замон эстафетасини келажакка етказади. Мана шунинг учун ҳам бизнинг мамлакатимизда, ўқитувчилар тайёрлайдиган ўқув юртлари ҳамиша ҳукуматнинг меҳрибонли билан қуршаб олинган. Олий ўқув юртлари олдида турган вазифалар муҳим ва улуғдир. Улар ўз талабаларига фаннинг муайян соҳасида чуқур ва мустаҳкам билим берибгина қолмай, шу билан бирга уларни шу билимларни ўқувчиларга бера билишни ҳам ўргатишлари керак. Бўлажак ўқитувчилик ҳам, ўқитувчининг маҳорати ҳам худди мана шундан бошланади. Нимани ўқитишни ва қандай ўқитишни истаганлагини яхши билган ўқувчиларда ўткир зеҳн, ўқишга меҳр- муҳаббат туғдира била оладиган олий даражадаги ўқитувчининг камол топиши учун зарур. Ўқитувчи ўқувчининг шахсиятини, шахсий фаолиятини чуқурроқ билиб олишга, унинг қобилиятини сафарбар қилишга интилади. Ўқувчининг олган назарий билимларини масалалар ечишга татбиқ қилишга, 27 мисол ва масалаларни ҳар хил усулларда ечишга мустақил мисол ва масалалар тузишга уларнинг мустақил мантиқан фикрлашга фазовий абстракт тафаккурларини ривожлантиришга ҳаракат қилади. Шу каби таълим-тарбияга тааллуқли бўлган шу каби масалаларни ўқувчилар онгига сингдиришда уларда кўникма ва малака шаклланган бўлиши шарт. Олий ўқув юрти ўз талабаларини мана шундай оғир масъулиятли ишга тайёрлаши зарур ва маъқулдир. Ушбу битирув малакавий ишни тайёрлаш борасида олдимизда қанчалик масъулиятли вазифа турганлигини янада тушуниб етиш билан бирга кўпроқ узлуксиз билим ва малака ҳосил қилиш учун мустақил ишимиз кераклигини янада тушуниб етдик ва шу тўғри хулосага келдик. 28